📅 2024-yil 4-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 4-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 4 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЕЖАСИ
Қишлоқ ҳўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш тўғрисида
Қишлоқ хўжалиги ерларидан, шу жумладан, суғориладиган ерлардан истиқболда фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чизмаларини ишлаб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан ишлаб чиқилади;
ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идоралар талаб этиладиган маълумотлар, ҳисоботлар ва ҳудудларни ривожлантириш режаларини «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига белгиланган тартибда тақдим этади;
туманларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича инфратузилма объектлари ва бошқа объектлар истисноларсиз истиқболга мўлжалланган ер тузиш чизмаларига мувофиқ жойлаштирилади;
қишлоқ хўжалиги ерлари мавжуд бўлган шаҳарларда ер тузиш чизмалари шаҳарни ривожлантириш бўйича бош режага мувофиқ шаҳар давлат ҳокимияти органининг мурожаатига кўра ишлаб чиқилади;
ер тузиш чизмалари тасдиқлангандан сўнг уларда назарда тутилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилишига йўл қўйилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқишни молиялаштириш учун мазкур қарорга 2-иловага асосан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари истиқболда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган режалари ер тузиш чизмаларига мувофиқ ишлаб чиқилиши бўйича доимий назорат ўрнатсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 111-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини (кейинги ўринларда — ер тузиш чизмаси) ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.
2. Ер тузиш чизмаси ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уларни муҳофаза қилиш, ер муносабатларини тартибга солиш, табиий муҳитни асраш, яхшилаш, ҳудудни комплекс ривожлантириш учун қулай шароит яратиш мақсадида ишлаб чиқилади.
Ер тузиш чизмаси ер ресурсларини бошқаришга ваколатли бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни, уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш фаолияти учун татбиқ этилади.
3. Ер тузиш чизмаси «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — институт) томонидан ишлаб чиқилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ер тузиш чизмаси — қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш ишларини бажаришда фойдаланиладиган, илмий асосланган ҳуқуқий, иқтисодий ва техник ҳужжатлар, ҳисоб-китоблар ва тавсифлар тўплами;
ер тузиш чизмасини ишлаб чиқувчи — ер тузиш ишларини бажариш билан шуғулланувчи давлат муассасаси;
ер турлари — муайян хўжалик мақсадлари учун мунтазам фойдаланиладиган ёки фойдаланиш учун яроқли бўлган ва табиий-тарихий белгиларига кўра ажралиб турувчи ерлар.
5. Туманлар маъмурий чегарасидаги барча ер фонди тоифаларидаги, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фойдаланиш мақсади, тавсифи ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш объекти ҳисобланади.
6. Қуйидагилар ер тузиш чизмасини ишлаб чиқишда асосий вазифалар ҳисобланади:
ердан фойдаланиш ва унинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник ҳужжатларни умумлаштириш ва тизимлаштириш;
ҳудуднинг иқтисодий-географик жойлашуви, ижтимоий, демографик ва экологик тавсифини ҳамда хўжалик ва бошқа ишлаб чиқариш имкониятларини баҳолаш;
ер тузиш чизмасини ишлаб чиқишда суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирни инобатга олган ҳолда, ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари билан боғлиқ объектларни жойлаштириш;
ердан фойдаланишдаги мавжуд муаммо ва қийинчиликларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш;
ер фонди ҳолати, тузилиши ва тақсимланишининг сўнгги ўн йил ичида ўзгариш динамикасини ўрганиш;
ердан самарали фойдаланиш йўналишлари ва хўжалик фаолиятининг чекланганлигини аниқлаш;
ер фондидан истиқболда фойдаланишнинг умумий стратегияси ва концепциясини ишлаб чиқиш;
фойдаланиш мақсадига кўра ер фонди тақсимланиши, шунингдек, ер трансформацияси объектлари ва ҳажмининг яхшиланиши, муҳофаза қилинишини аниқлаш;
ҳудуд ва массивларда ердан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш, маъмурий-ҳудудий бирликлар, ердан фойдаланувчилар ва маҳаллий ишлаб чиқариш субъектлари кесимида ернинг таркибий мутаносиблигини белгилаш орқали туманлар ҳудудининг хўжалик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда минтақалаштириш;
давлат дастурлари, инвестиция лойиҳаларига мувофиқ ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун мақбул ер участкаларини танлаш;
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш (такомиллаштириш) бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, шунингдек, аҳоли пунктлари ва инфратузилмани ривожлантиришга, экология ва табиатни муҳофаза қилишга, тиклашга, ўрмон фонди ерларидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқиш ва асослаш;
минтақа ва ҳудудларни ердан фойдаланишнинг махсус шароитига (табиатни муҳофаза қилиш объектлари, интенсив қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар, рекреация ҳудудлари ва бошқаларга) боғлиқ ҳолда жойлаштириш;
ер тузиш чизмаси бўйича таклифлар самарадорлигини аниқлаш ва баҳолаш.
7. Ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш қуйидаги тамойилларга асосланади:
ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасини давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш;
ердан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ва таклифларни ҳудуднинг табиий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа маҳаллий шароитларига мослаштириш;
ердан самарали фойдаланишнинг барқарорлигини таъминлаш;
ҳудудни ташкил этиш, тузиш ва комплекс ривожлантириш;
алоҳида қимматга эга бўлган, шу жумладан, суғориладиган ерларнинг ҳолатини яхшилаш ва муҳофаза қилиш, атроф-муҳит муҳофазасини йўлга қўйиш, табиий ресурсларни сақлаш ва тиклашнинг устуворлигини таъминлаш;
ердан фойдаланувчилар, маҳаллий аҳоли, жамоатчилик фикри ва қизиқишларини ўрганиш ҳамда ер тузиш чизмасини ишлаб чиқишда ҳисобга олиш.
8. Ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш жараёнларига туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт ва молия, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда кадастр идораларининг мутахассислари жалб қилиниши мумкин. Ушбу ташкилот ва идоралар ўз ваколатлари доирасида ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш учун зарур бўладиган маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни беғараз тақдим этади ҳамда ушбу маълумотларнинг ишончлилиги бўйича жавобгар ҳисобланади.
Институт ер тузиш чизмасининг белгиланган муддатда ишлаб чиқилиши ва иш якуни бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларнинг сифатига жавобгар ҳисобланади.
2-боб. Ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш
9. Қуйидагилар ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш босқичлари ҳисобланади:
ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш учун тайёргарлик ишларини ташкил этиш;
ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш;
ер тузиш чизмасини кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш;
ер тузиш чизмасига оид ҳужжатларнинг нусхаларини тайёрлаш ҳамда тегишли ташкилот ва идораларга тақдим этиш.
Ер тузиш чизмаси ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ишлаб чиқилади.
10. Тайёргарлик ишлари босқичида ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш бўйича тегишли ташкилот ва идораларга вазифалар белгиланади, зарур ҳужжат ва материаллар тўпланади, таҳлил қилинади ва тизимлаштирилади.
11. Ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш учун картографик асос сифатида туманнинг 1:10 000 масштабдаги электрон рақамли харитасидан фойдаланилади.
Бунда тоғ, тоғолди ва чўл ҳудудлар учун кичикроқ масштабдаги хариталардан фойдаланишга рухсат берилади.
Грифланган картография, геодезия, ер усти ва ости муҳандислик коммуникация тармоқларига оид маълумотлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
12. Ўрганилаётган ҳудудда давлат чегараси ёки чегараолди зоналари мавжуд бўлганда, ер тузиш чизмаси тегишли ваколатли органлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади.
13. Ер тузиш чизмасини ишлаб чиқишда ердан фойдаланишнинг умумий стратегияси ва концепциясини белгилаш, чизманинг матн ва график материалларини тайёрлаш ҳамда харитасини чизиш ишлари амалга оширилади.
14. Институт ер тузиш чизмаларини ишлаб чиққандан сўнг манфаатдор давлат идоралари ва ташкилотларига (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқалар) кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этади.
Келишилган ер тузиш чизмаси туман ҳокимликларида кўриб чиқилади ва баённома билан расмийлаштирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва/ёки вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
15. Институт тасдиқланган ер тузиш чизмасининг нусхаларини тайёрлайди.
Ер тузиш чизмасининг биринчи нусха институтда доимий сақлаш мақсадида қолдирилади, бир нусхаси туман ҳокимлигига, қолган нусхалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига иш жараёнида фойдаланиш учун юборилади.
Ер тузиш чизмасининг матн қисми матн, расмлар ва таҳлилий жадваллар ҳамда хариталарнинг тўлиқлигини таъминлайдиган картографик қисмлардан, ахборот жадваллари ва алоҳида иловалардан ташкил топади.
Ер тузиш чизмасининг матн қисмида қуйидагилар акс эттирилиши шарт:
ернинг амалдаги ҳолати ва ердан фойдаланиш муаммоларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, ердан фойдаланиш динамикаси ва тенденцияси, ердан фойдаланишнинг ҳар хил турлари бўйича чекловларни ҳисобга олган ҳолда, туманнинг табиий ва хўжалик имкониятлари бўйича фойдаланиш даражаси;
антропоген таъсирни, қарама-қарши вазиятларни, табиий муҳитга, биологик ва ландшафт хилма-хиллига, ердан фойдаланишнинг ўзига хос шароитларига келтирадиган хавфларни баҳолаш кўрсаткичлари;
ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш ҳамда ерни муҳофаза қилиш бўйича илмий асосланган таклифлар;
ер тузиш чизмасига мувофиқ истиқболдаги тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар ва унинг оқибатларини баҳолаш бўйича маълумотлар.
Матн қисми қуйидаги асосий бўлимлардан ташкил топади:
кириш;
туман тўғрисидаги умумий маълумот;
туманнинг табиий шароити ва ресурслари;
туманнинг ер фонди ва тақсимланиши;
туманда ердан фойдаланиш ҳолати;
туманда ердан хўжалик мақсадида фойдаланишнинг чекланганлиги;
туманда ердан фойдаланишни такомиллаштириш;
туманда ер тузиш чизмаси бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва таклифлар ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш;
норматив-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар ва бошқа манбалар рўйхати.
16. Ер тузиш чизмасининг картографик қисмида ердан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати ва ундаги чекловлар ҳамда истиқболдаги йўналишлар бўйича таклифлар акс эттирилади.
Картографик қисм туманнинг 1:50 000 масштабдаги асосий харитасини, 1:100 000 масштабдаги мавзули хариталарни, бошқа масштабдаги харита-схемаларни ва харита қисм (бўлак)ларини ўз ичига олади.
Асосий харита қуйидагилардан ташкил топади:
ердан ҳақиқатда фойдаланилиши;
ердан фойдаланишдаги чекловлар;
ердан фойдаланишнинг истиқболдаги йўналишлари (ердан фойдаланишни такомиллаштириш).
Мавзули хаританинг тузилиши ва таркиби чекланмайди. У қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
маъмурий-ҳудудий бўлиниш ва асосий ердан фойдаланувчилар;
агросаноат мажмуини жойлаштириш ва ривожлантириш;
коммуникация тармоқлари, жумладан, йўл ва йўлбўйи хизмат кўрсатиш объектлари;
кўчмас мулк объектларини жойлаштириш учун мўлжалланган ер участкалари;
кўп йиллик дарахтзорларни жойлаштириш;
аҳоли пунктларининг асосий тавсифлари ва аҳолини қайта жойлаштириш;
экологик асос ва алоҳида қимматга эга табиий ҳудудлар ва объектлар;
ҳудудий экологик тармоқ;
даволаш-соғломлаштириш муассасалари, ёдгорлик мажмуалари, музейлар, спорт ва туризм объектларини жойлаштириш;
аҳоли пунктларини минтақалаштиришни баҳолаш;
ердан фойдаланиш шароитлари бўйича ерларни интеграцияланган ҳолда баҳолаш.
Ер тузиш чизмасига батафсил маълумот бериш учун асосий ёки мавзули хариталарга қўшимча сифатида бошқа масштабдаги харита қисм (бўлак)лари киритилиши мумкин.
17. Ҳудуднинг алоҳида ижтимоий-иқтисодий ва экологик шароитлари ҳамда бошқа муҳим жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ер тузиш чизмасининг тузилиши, унинг матни ва график қисмлари, ердан фойдаланишнинг мавжуд муаммолари бўйича маълумотларга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
18. Ердан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тегишли статистика ҳисоботлари билан ўзаро солиштириш мақсадида тасдиқланган ер тузиш чизмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига тақдим этиб борилади.
19. Ер тузиш чизмаси ишлаб чиқилгандан сўнг ердан фойдаланиш ва унинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар хизмат доирасида фойдаланиш учун Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталлари тармоғига қўшимча тавсифларни ўз ичига оладиган электрон харита кўринишида киритиб борилади.
3-боб. Ер тузиш чизмасини амалга ошириш
20. Ер тузиш чизмаси мақсадли комплекс дастурларга, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти режаларига, корхоналарнинг ер тузиш, қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини режа қилиш ва қуриш лойиҳаларига, хўжалик юритиш ва деҳқончилик лойиҳаларига, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳужжатларига киритиш йўли билан татбиқ этилади.
21. Ер тузиш чизмаси қуйидагилар учун асос бўлади:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболдаги ва жорий режасини, шунингдек, фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва кооперацияларнинг бизнес режасини ишлаб чиқишда;
қурилиш, саноат ва хўжалик объектларини, алоқа ва транспорт инфратузилмаларини жойлаштириш, шаҳар ва шаҳарчаларни, аҳоли пунктларини жойлаштириш ва ривожлантиришнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишда;
бузилган ерларни рекультивация қилиш, янги ерларни ўзлаштириш, унумдорлиги паст бўлган ерларни тиклаш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳаларини ишлаб чиқишда;
ерлар деградацияси ва тупроқ эрозиясига қарши чора-тадбирларни ҳамда ерларни тубдан яхшилаш бўйича ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқишда.
22. Ер тузиш чизмаси тасдиқлангандан сўнг унда назарда тутилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилишига йўл қўйилмайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш ҳамда тақдим этиш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш
Босқич Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — Институт) 1. Туман ер тузиш чизмасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан тайёргарлик ишларини амалга оширади. 2. Туманнинг маъмурий-ҳудудий бирликлари бўйича табиий ва иқтисодий шароитларини тавсифловчи материалларни тўплайди, тизимлаштиради ва таҳлил қилади. Белгиланган туманларда ҳар йили 1 февралгача 2-босқич Институт Туман ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш учун талаб этиладиган материалларни тўплаш учун тегишли туман, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ташкилотларига белгиланган тартибда мурожаат қилади. Белгиланган туманларда ҳар йили февраль ойида 3-босқич Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали Туманнинг маъмурий-ҳудудий чегараси доирасида туманга бўйсунувчи шаҳар, шаҳарча ва қишлоқ (овул)лар бўйича ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг контурлар кесимида ер ҳисоботи (баланси)ни ҳамда уларнинг қоғоз кўринишдаги ҳамда электрон рақамли хариталарни институтга тақдим қилади. Белгиланган туманларда ҳар йили март ойида 4-босқич Институт Туман ер тузиш чизмасининг лойиҳасини ишлаб чиқади. Белгиланган туманларда ҳар йили апрель — август ойларида 5-босқич Институт Туман ер тузиш чизмасининг матни ва график материаллар лойиҳаларини манфаатдор давлат идоралари ва ташкилотлари иштирокида кўриб чиқади. Белгиланган туманларда ҳар йили сентябрь ойида 6-босқич Манфаатдор давлат идоралари ва ташкилотлари Туман ер тузиш чизмасининг матни ва график материаллар лойиҳаларини келишади. Белгиланган туманларда ҳар йили октябрь ойида 7-босқич Институт Туман ер тузиш чизмасининг лойиҳасини келишиш учун тегишли туман ҳокимлигига тақдим этади. Белгиланган туманларда ҳар йили октябрь ойида 8-босқич Туман ҳокимлиги 1. Туман ер тузиш чизмасининг лойиҳасини туман ишчи гуруҳи билан кўриб чиқади. Туман ер тузиш чизмасининг лойиҳасини халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши муҳокамасига киритади ва халқ депутатлари туман Кенгашининг баённомаси билан расмийлаштиради. 2. Туман ер тузиш чизмасининг лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоятлар ҳокимлигига тақдим этади. Белгиланган туманларда ҳар йили ноябрь ойида 9-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Туманлар ер тузиш чизмасининг лойиҳаларини манфаатдор давлат идоралари ва ташкилотлари иштирокида кўриб чиқади ва тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилади. Белгиланган туманларда ҳар йили ноябрь ойида 10-босқич Институт Тасдиқланган туманлар ер тузиш чизмаларини беш нусхада йиғмажилд шаклида тайёрлайди ҳамда манфаатдор давлат идоралари ва ташкилотларига тақдим этади. Белгиланган туманларда ҳар йили декабрь ойида
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 111-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш
Т/р Ҳудудлар номи Туман маъмурий-ҳудудий чегарасининг умумий майдони, гектар Шундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар Ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш жами сони шу жумладан, йиллар бўйича сони 2025 й. 2026 й. 2027 й. 2028 й. 2029 й. 2030 й. Қорақалпоғистон Республикаси 1. Қонликўл 74409 47546 2. Кегейли 92448 42630 3. Қўнғирот 7599581 1838795 4. Чимбой 144578 89288 5. Тахиаташ 17262 8300 6. Тахтакўпир 2112218 1463818 7. Хўжайли 55012 27089 8. Амударё 102119 43809 9. Муйноқ 3788116 199303 10. Шуманай 78831 48581 11. Беруний 395194 334704 12. Бўзатов 203544 115975 13. Нукус 94391 48789 14. Тўрткўл 748269 588036 15. Қораўзак 589107 416152 16. Элликқалъа 541920 387685 Жами: 16636999 5700500 16 2 2 3 3 3 3 Андижон вилояти 1. Булоқбоши 18896 9528 2. Хўжаобод 22885 11774 3. Балиқчи 33892 20873 4. Бўстон 20047 13087 5. Андижон 36915 21571 6. Жалақудуқ 36866 24533 7. Избоскан 28254 18375 8. Улуғнор 35670 22595 9. Асака 28299 15961 10. Марҳамат 30536 19157 11. Шаҳрихон 33458 19842 12. Олтинкўл 22170 12689 13. Қўрғонтепа 46239 26674 14. Пахтаобод 25999 17028 Жами: 420126 253687 14 2 2 2 2 3 3 Бухоро вилояти 1. Вобкент 39446 25745 2. Қоракўл 695409 383142 3. Когон 51015 26876 4. Олот 322573 178012 5. Бухоро 129725 75129 6. Жондор 517195 375237 7. Қоровулбозор 211063 132203 8. Ғиждувон 384068 299437 9. Ромитан 418234 276210 10. Пешкў 1033612 836170 11. Шофиркон 371894 175470 Жами: 4174234 2783631 11 2 2 2 2 2 1 Жиззах вилояти 1. Зарбдор 70966 56774 2. Мирзачўл 47848 35515 3. Ш. Рашидов 132031 80413 4. Янгиобод 72131 63640 5. Дўстлик 44869 33855 6. Арнасой 49273 35956 7. Зафаробод 52151 31868 8. Пахтакор 37741 27342 9. Бахмал 186437 106432 10. Ғаллаорол 194852 168411 11. Зомин 266349 180988 12. Фориш 953542 437901 Жами: 2108190 1259095 12 2 2 2 2 2 2 Қашқадарё вилояти 1. Нишон 211556 175824 2. Касби 73753 53154 3. Миришкор 319081 275256 4. Косон 187133 144919 5. Муборак 307598 284064 6. Қарши 91633 64931 7. Яккабоғ 110683 86708 8. Қамаши 245735 173482 9. Ғузор 265478 232881 10. Чироқчи 112921 91527 11. Кўкдала 171101 150298 12. Деҳқонобод 395662 239665 13. Китоб 174269 101138 14. Шаҳрисабз 161891 101877 Жами: 2828494 2175724 14 2 2 2 2 3 3 Навоий вилояти 1. Кармана 91457 63596 2. Қизилтепа 218519 157706 3. Нурота 593628 426136 4. Навбаҳор 157079 122775 5. Хатирчи 141797 94020 6. Конимех 1595577 1089100 7. Томди 3577611 2058824 8. Учқудук 4501226 2615428 Жами: 10876894 6627585 8 1 1 1 1 2 2 Наманган вилояти 1. Норин 20662 16938 2. Уйчи 30719 20610 3. Мингбулоқ 56304 38872 4. Наманган 23886 13401 5. Тўрақўрғон 30150 18655 6. Косонсой 50524 25206 7. Учқўрғон 29974 24799 8. Чортоқ 36878 20521 9. Поп 305187 40682 10. Чуст 91900 34023 11. Янгиқўрғон 48755 27838 Жами: 724939 281545 11 2 2 2 2 2 1 Самарқанд вилояти 1. Тойлоқ 27816 16327 2. Нарпай 44182 28657 3. Пайариқ 128744 102982 4. Пахтачи 137578 111474 5. Оқдарё 38963 25212 6. Каттақўрғон 139263 99486 7. Иштихон 71822 49151 8. Қўшработ 215973 191300 9. Самарқанд 42596 25202 10. Пастдарғом 87102 58173 11. Булунғур 75197 53697 12. Жомбой 55955 33593 13. Ургут 112028 74224 14. Нуробод 486175 427586 Жами: 1663394 1297062 14 2 2 2 2 3 3 Сурхондарё вилояти 1. Музработ 73923 36157 2. Қизириқ 38788 26995 3. Шеробод 272785 168250 4. Жарқўрғон 116198 56383 5. Қумқўрғон 213752 160141 6. Шўрчи 86202 59673 7. Денов 81933 60036 8. Узун 163165 64075 9. Олтинсой 56832 42703 10. Бойсун 325307 220146 11. Термиз 83444 24904 12. Сариосиё 384638 143369 13. Бандихон 68424 55987 14. Ангор 38731 17671 Жами: 2004122 1136490 14 2 2 2 2 3 3 Сирдарё вилояти 1. Сайхунобод 45113 30224 2. Ховос 61955 39715 3. Боёвут 52289 36972 4. Мирзаобод 63576 42831 5. Гулистон 34965 24433 6. Оқолтин 55137 42916 7. Сардоба 51760 36421 8. Сирдарё 53613 31918 Жами: 418408 285430 8 1 2 2 1 1 1 Тошкент вилояти 1. Юқори Чирчиқ 44728 29663 2. Тошкент 16471 7464 3. Бўка 58949 43043 4. Чиноз 34011 21730 5. Қибрай 48278 16739 6. Пискент 74909 53732 7. Қуйи Чирчиқ 55783 38169 8. Оққўрғон 40021 28676 9. Зангиота 19256 8719 10. Бекобод 74969 49848 11. Урта Чирчиқ 42982 27722 12. Бўстонлиқ 493421 208487 13. Паркент 108152 68815 14. Янгийўл 41115 24167 15. Оҳангарон 317397 188644 Жами: 1470442 815618 15 2 3 2 3 2 3 Фарғона вилояти 1. Тошлоқ 24265 12865 2. Данғара 42669 19377 3. Фурқат 30529 17088 4. Қўштепа 36639 20712 5. Сўх 22073 5434 6. Ёзёвон 40700 19748 7. Қува 43814 22510 8. Риштон 30730 16339 9. Фарғона 59401 25760 10. Қувасой ш. 26402 13534 11. Учкўприк 27112 13088 12. Бағдод 33343 18360 13. Ўзбекистон 67396 21300 14. Бувайда 27901 14914 15. Бешариқ 77385 26964 16. Олтиариқ 63088 35234 Жами: 653447 303227 16 2 2 3 3 3 3 Хоразм вилояти 1. Қушкўпир 53929 25563 2. Шовот 45534 25510 3. Ҳазорасп 45524 17108 4. Тупроққалъа 160706 51688 5. Хива 46630 14996 6. Янгибозор 35544 20493 7. Янгиариқ 40272 14286 8. Боғот 44524 18131 9. Хонқа 43285 23371 10. Гурлан 44701 26164 11. Урганч 44612 23749 Жами: 605261 261059 11 2 2 2 2 2 1 Республика жами: 44584950 23180653 164 24 26 27 27 31 29
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 март,
111-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
REJASI
Qishloq hoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish toʻgʻrisida
Qishloq xoʻjaligi yerlaridan, shu jumladan, sugʻoriladigan yerlardan istiqbolda foydalanish va ularni muhofaza qilish chizmalarini ishlab chiqishning tashkiliy-huquqiy asoslarini mustahkamlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki:
qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti tomonidan ishlab chiqiladi;
yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish uchun tegishli vazirlik va idoralar talab etiladigan maʼlumotlar, hisobotlar va hududlarni rivojlantirish rejalarini “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga belgilangan tartibda taqdim etadi;
tumanlarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha infratuzilma obyektlari va boshqa obyektlar istisnolarsiz istiqbolga moʻljallangan yer tuzish chizmalariga muvofiq joylashtiriladi;
qishloq xoʻjaligi yerlari mavjud boʻlgan shaharlarda yer tuzish chizmalari shaharni rivojlantirish boʻyicha bosh rejaga muvofiq shahar davlat hokimiyati organining murojaatiga koʻra ishlab chiqiladi;
yer tuzish chizmalari tasdiqlangandan soʻng ularda nazarda tutilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlari yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga yer tuzish chizmalarini ishlab chiqishni moliyalashtirish uchun mazkur qarorga 2-ilovaga asosan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari istiqbolda tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning yaqin, oʻrta va uzoq muddatlarga moʻljallangan rejalari yer tuzish chizmalariga muvofiq ishlab chiqilishi boʻyicha doimiy nazorat oʻrnatsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-martdagi 111-son qaroriga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalarini (keyingi oʻrinlarda — yer tuzish chizmasi) ishlab chiqish tartibini belgilaydi.
2. Yer tuzish chizmasi yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va ularni muhofaza qilish, yer munosabatlarini tartibga solish, tabiiy muhitni asrash, yaxshilash, hududni kompleks rivojlantirish uchun qulay sharoit yaratish maqsadida ishlab chiqiladi.
Yer tuzish chizmasi yer resurslarini boshqarishga vakolatli boʻlgan ijro etuvchi hokimiyat organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlarining qishloq xoʻjaligi yerlaridan maqsadli va samarali foydalanishni, ularni muhofaza qilishni tashkil etish faoliyati uchun tatbiq etiladi.
3. Yer tuzish chizmasi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti (keyingi oʻrinlarda — institut) tomonidan ishlab chiqiladi.
4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
yer tuzish chizmasi — qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish ishlarini bajarishda foydalaniladigan, ilmiy asoslangan huquqiy, iqtisodiy va texnik hujjatlar, hisob-kitoblar va tavsiflar toʻplami;
yer tuzish chizmasini ishlab chiquvchi — yer tuzish ishlarini bajarish bilan shugʻullanuvchi davlat muassasasi;
yer turlari — muayyan xoʻjalik maqsadlari uchun muntazam foydalaniladigan yoki foydalanish uchun yaroqli boʻlgan va tabiiy-tarixiy belgilariga koʻra ajralib turuvchi yerlar.
5. Tumanlar maʼmuriy chegarasidagi barcha yer fondi toifalaridagi, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar foydalanish maqsadi, tavsifi va mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, yer tuzish chizmasini ishlab chiqish va amalga oshirish obyekti hisoblanadi.
6. Quyidagilar yer tuzish chizmasini ishlab chiqishda asosiy vazifalar hisoblanadi:
yerdan foydalanish va uning holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hamda huquqiy, iqtisodiy va texnik hujjatlarni umumlashtirish va tizimlashtirish;
hududning iqtisodiy-geografik joylashuvi, ijtimoiy, demografik va ekologik tavsifini hamda xoʻjalik va boshqa ishlab chiqarish imkoniyatlarini baholash;
yer tuzish chizmasini ishlab chiqishda sugʻoriladigan yerlarga eng kam salbiy taʼsirni inobatga olgan holda, noqishloq xoʻjaligi ehtiyojlari bilan bogʻliq obyektlarni joylashtirish;
yerdan foydalanishdagi mavjud muammo va qiyinchiliklarni oʻrganish, tahlil qilish va baholash;
yer fondi holati, tuzilishi va taqsimlanishining soʻnggi oʻn yil ichida oʻzgarish dinamikasini oʻrganish;
yerdan samarali foydalanish yoʻnalishlari va xoʻjalik faoliyatining cheklanganligini aniqlash;
yer fondidan istiqbolda foydalanishning umumiy strategiyasi va konsepsiyasini ishlab chiqish;
foydalanish maqsadiga koʻra yer fondi taqsimlanishi, shuningdek, yer transformatsiyasi obyektlari va hajmining yaxshilanishi, muhofaza qilinishini aniqlash;
hudud va massivlarda yerdan foydalanish samaradorligini aniqlash, maʼmuriy-hududiy birliklar, yerdan foydalanuvchilar va mahalliy ishlab chiqarish subyektlari kesimida yerning tarkibiy mutanosibligini belgilash orqali tumanlar hududining xoʻjalik imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda mintaqalashtirish;
davlat dasturlari, investitsiya loyihalariga muvofiq ishlab chiqarish obyektlarini joylashtirish uchun maqbul yer uchastkalarini tanlash;
maʼmuriy-hududiy birliklar chegaralarini tartibga solish (takomillashtirish) boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish samaradorligini oshirishga, shuningdek, aholi punktlari va infratuzilmani rivojlantirishga, ekologiya va tabiatni muhofaza qilishga, tiklashga, oʻrmon fondi yerlaridan foydalanishni takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlar va takliflarni ishlab chiqish va asoslash;
mintaqa va hududlarni yerdan foydalanishning maxsus sharoitiga (tabiatni muhofaza qilish obyektlari, intensiv qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallangan yerlar, rekreatsiya hududlari va boshqalarga) bogʻliq holda joylashtirish;
yer tuzish chizmasi boʻyicha takliflar samaradorligini aniqlash va baholash.
7. Yer tuzish chizmasini ishlab chiqish quyidagi tamoyillarga asoslanadi:
yerdan foydalanish va ularni muhofaza qilish sohasini davlat tomonidan boshqarish va tartibga solish;
yerdan samarali foydalanish boʻyicha chora-tadbirlar va takliflarni hududning tabiiy, ijtimoiy, iqtisodiy va boshqa mahalliy sharoitlariga moslashtirish;
yerdan samarali foydalanishning barqarorligini taʼminlash;
hududni tashkil etish, tuzish va kompleks rivojlantirish;
alohida qimmatga ega boʻlgan, shu jumladan, sugʻoriladigan yerlarning holatini yaxshilash va muhofaza qilish, atrof-muhit muhofazasini yoʻlga qoʻyish, tabiiy resurslarni saqlash va tiklashning ustuvorligini taʼminlash;
yerdan foydalanuvchilar, mahalliy aholi, jamoatchilik fikri va qiziqishlarini oʻrganish hamda yer tuzish chizmasini ishlab chiqishda hisobga olish.
8. Yer tuzish chizmasini ishlab chiqish jarayonlariga tuman hokimligi, qishloq xoʻjaligi, iqtisodiyot va moliya, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi, investitsiyalar, sanoat va savdo hamda kadastr idoralarining mutaxassislari jalb qilinishi mumkin. Ushbu tashkilot va idoralar oʻz vakolatlari doirasida yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish uchun zarur boʻladigan maʼlumotlar, hujjatlar va materiallarni begʻaraz taqdim etadi hamda ushbu maʼlumotlarning ishonchliligi boʻyicha javobgar hisoblanadi.
Institut yer tuzish chizmasining belgilangan muddatda ishlab chiqilishi va ish yakuni boʻyicha taqdim etiladigan hujjatlarning sifatiga javobgar hisoblanadi.
2-bob. Yer tuzish chizmasini ishlab chiqish
9. Quyidagilar yer tuzish chizmasini ishlab chiqish bosqichlari hisoblanadi:
yer tuzish chizmasini ishlab chiqish uchun tayyorgarlik ishlarini tashkil etish;
yer tuzish chizmasini ishlab chiqish;
yer tuzish chizmasini koʻrib chiqish, kelishish va tasdiqlash;
yer tuzish chizmasiga oid hujjatlarning nusxalarini tayyorlash hamda tegishli tashkilot va idoralarga taqdim etish.
Yer tuzish chizmasi ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ishlab chiqiladi.
10. Tayyorgarlik ishlari bosqichida yer tuzish chizmasini ishlab chiqish boʻyicha tegishli tashkilot va idoralarga vazifalar belgilanadi, zarur hujjat va materiallar toʻplanadi, tahlil qilinadi va tizimlashtiriladi.
11. Yer tuzish chizmasini ishlab chiqish uchun kartografik asos sifatida tumanning 1:10 000 masshtabdagi elektron raqamli xaritasidan foydalaniladi.
Bunda togʻ, togʻoldi va choʻl hududlar uchun kichikroq masshtabdagi xaritalardan foydalanishga ruxsat beriladi.
Griflangan kartografiya, geodeziya, yer usti va osti muhandislik kommunikatsiya tarmoqlariga oid maʼlumotlardan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda foydalaniladi.
12. Oʻrganilayotgan hududda davlat chegarasi yoki chegaraoldi zonalari mavjud boʻlganda, yer tuzish chizmasi tegishli vakolatli organlar bilan kelishilgan holda ishlab chiqiladi.
13. Yer tuzish chizmasini ishlab chiqishda yerdan foydalanishning umumiy strategiyasi va konsepsiyasini belgilash, chizmaning matn va grafik materiallarini tayyorlash hamda xaritasini chizish ishlari amalga oshiriladi.
14. Institut yer tuzish chizmalarini ishlab chiqqandan soʻng manfaatdor davlat idoralari va tashkilotlariga (Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boʻlinmalari va boshqalar) koʻrib chiqish va kelishish uchun taqdim etadi.
Kelishilgan yer tuzish chizmasi tuman hokimliklarida koʻrib chiqiladi va bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va/yoki viloyat hokimining qarori bilan tasdiqlanadi.
15. Institut tasdiqlangan yer tuzish chizmasining nusxalarini tayyorlaydi.
Yer tuzish chizmasining birinchi nusxa institutda doimiy saqlash maqsadida qoldiriladi, bir nusxasi tuman hokimligiga, qolgan nusxalari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalariga ish jarayonida foydalanish uchun yuboriladi.
Yer tuzish chizmasining matn qismi matn, rasmlar va tahliliy jadvallar hamda xaritalarning toʻliqligini taʼminlaydigan kartografik qismlardan, axborot jadvallari va alohida ilovalardan tashkil topadi.
Yer tuzish chizmasining matn qismida quyidagilar aks ettirilishi shart:
yerning amaldagi holati va yerdan foydalanish muammolarini tahlil qilish va baholash, yerdan foydalanish dinamikasi va tendensiyasi, yerdan foydalanishning har xil turlari boʻyicha cheklovlarni hisobga olgan holda, tumanning tabiiy va xoʻjalik imkoniyatlari boʻyicha foydalanish darajasi;
antropogen taʼsirni, qarama-qarshi vaziyatlarni, tabiiy muhitga, biologik va landshaft xilma-xilliga, yerdan foydalanishning oʻziga xos sharoitlariga keltiradigan xavflarni baholash koʻrsatkichlari;
yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va takomillashtirish hamda yerni muhofaza qilish boʻyicha ilmiy asoslangan takliflar;
yer tuzish chizmasiga muvofiq istiqboldagi tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha takliflar va uning oqibatlarini baholash boʻyicha maʼlumotlar.
Matn qismi quyidagi asosiy boʻlimlardan tashkil topadi:
kirish;
tuman toʻgʻrisidagi umumiy maʼlumot;
tumanning tabiiy sharoiti va resurslari;
tumanning yer fondi va taqsimlanishi;
tumanda yerdan foydalanish holati;
tumanda yerdan xoʻjalik maqsadida foydalanishning cheklanganligi;
tumanda yerdan foydalanishni takomillashtirish;
tumanda yer tuzish chizmasi boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar va takliflar hamda ularning samaradorligini baholash;
normativ-huquqiy va uslubiy hujjatlar va boshqa manbalar roʻyxati.
16. Yer tuzish chizmasining kartografik qismida yerdan foydalanishning hozirgi holati va undagi cheklovlar hamda istiqboldagi yoʻnalishlar boʻyicha takliflar aks ettiriladi.
Kartografik qism tumanning 1:50 000 masshtabdagi asosiy xaritasini, 1:100 000 masshtabdagi mavzuli xaritalarni, boshqa masshtabdagi xarita-sxemalarni va xarita qism (boʻlak)larini oʻz ichiga oladi.
Asosiy xarita quyidagilardan tashkil topadi:
yerdan haqiqatda foydalanilishi;
yerdan foydalanishdagi cheklovlar;
yerdan foydalanishning istiqboldagi yoʻnalishlari (yerdan foydalanishni takomillashtirish).
Mavzuli xaritaning tuzilishi va tarkibi cheklanmaydi. U quyidagilarni oʻz ichiga olishi mumkin:
maʼmuriy-hududiy boʻlinish va asosiy yerdan foydalanuvchilar;
agrosanoat majmuini joylashtirish va rivojlantirish;
kommunikatsiya tarmoqlari, jumladan, yoʻl va yoʻlboʻyi xizmat koʻrsatish obyektlari;
koʻchmas mulk obyektlarini joylashtirish uchun moʻljallangan yer uchastkalari;
koʻp yillik daraxtzorlarni joylashtirish;
aholi punktlarining asosiy tavsiflari va aholini qayta joylashtirish;
ekologik asos va alohida qimmatga ega tabiiy hududlar va obyektlar;
hududiy ekologik tarmoq;
davolash-sogʻlomlashtirish muassasalari, yodgorlik majmualari, muzeylar, sport va turizm obyektlarini joylashtirish;
aholi punktlarini mintaqalashtirishni baholash;
yerdan foydalanish sharoitlari boʻyicha yerlarni integratsiyalangan holda baholash.
Yer tuzish chizmasiga batafsil maʼlumot berish uchun asosiy yoki mavzuli xaritalarga qoʻshimcha sifatida boshqa masshtabdagi xarita qism (boʻlak)lari kiritilishi mumkin.
17. Hududning alohida ijtimoiy-iqtisodiy va ekologik sharoitlari hamda boshqa muhim jihatlaridan kelib chiqqan holda yer tuzish chizmasining tuzilishi, uning matni va grafik qismlari, yerdan foydalanishning mavjud muammolari boʻyicha maʼlumotlarga tegishli qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
18. Yerdan foydalanish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishli statistika hisobotlari bilan oʻzaro solishtirish maqsadida tasdiqlangan yer tuzish chizmasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligiga taqdim etib boriladi.
19. Yer tuzish chizmasi ishlab chiqilgandan soʻng yerdan foydalanish va uning holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar xizmat doirasida foydalanish uchun Fazoviy maʼlumotlar milliy infratuzilmasining geoportallari tarmogʻiga qoʻshimcha tavsiflarni oʻz ichiga oladigan elektron xarita koʻrinishida kiritib boriladi.
3-bob. Yer tuzish chizmasini amalga oshirish
20. Yer tuzish chizmasi maqsadli kompleks dasturlarga, tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyati rejalariga, korxonalarning yer tuzish, qishloq aholi yashash punktlarini reja qilish va qurish loyihalariga, xoʻjalik yuritish va dehqonchilik loyihalariga, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish hujjatlariga kiritish yoʻli bilan tatbiq etiladi.
21. Yer tuzish chizmasi quyidagilar uchun asos boʻladi:
hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning istiqboldagi va joriy rejasini, shuningdek, fermer xoʻjaliklari, agroklasterlar va kooperatsiyalarning biznes rejasini ishlab chiqishda;
qurilish, sanoat va xoʻjalik obyektlarini, aloqa va transport infratuzilmalarini joylashtirish, shahar va shaharchalarni, aholi punktlarini joylashtirish va rivojlantirishning texnik-iqtisodiy asosini ishlab chiqishda;
buzilgan yerlarni rekultivatsiya qilish, yangi yerlarni oʻzlashtirish, unumdorligi past boʻlgan yerlarni tiklash va meliorativ holatini yaxshilash loyihalarini ishlab chiqishda;
yerlar degradatsiyasi va tuproq eroziyasiga qarshi chora-tadbirlarni hamda yerlarni tubdan yaxshilash boʻyicha ishchi loyihalarni ishlab chiqishda.
22. Yer tuzish chizmasi tasdiqlangandan soʻng unda nazarda tutilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlari yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Yer tuzish chizmasini ishlab chiqish hamda taqdim etish jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.
24. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish
Bosqich Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) 1. Tuman yer tuzish chizmasining loyihasini ishlab chiqish yuzasidan tayyorgarlik ishlarini amalga oshiradi. 2. Tumanning maʼmuriy-hududiy birliklari boʻyicha tabiiy va iqtisodiy sharoitlarini tavsiflovchi materiallarni toʻplaydi, tizimlashtiradi va tahlil qiladi. Belgilangan tumanlarda har yili 1-fevralgacha 2-bosqich Institut Tuman yer tuzish chizmasini ishlab chiqish uchun talab etiladigan materiallarni toʻplash uchun tegishli tuman, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar tashkilotlariga belgilangan tartibda murojaat qiladi. Belgilangan tumanlarda har yili fevral oyida 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasining tuman filiali Tumanning maʼmuriy-hududiy chegarasi doirasida tumanga boʻysunuvchi shahar, shaharcha va qishloq (ovul)lar boʻyicha yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning konturlar kesimida yer hisoboti (balansi)ni hamda ularning qogʻoz koʻrinishdagi hamda elektron raqamli xaritalarni institutga taqdim qiladi. Belgilangan tumanlarda har yili mart oyida 4-bosqich Institut Tuman yer tuzish chizmasining loyihasini ishlab chiqadi. Belgilangan tumanlarda har yili aprel — avgust oylarida 5-bosqich Institut Tuman yer tuzish chizmasining matni va grafik materiallar loyihalarini manfaatdor davlat idoralari va tashkilotlari ishtirokida koʻrib chiqadi. Belgilangan tumanlarda har yili sentabr oyida 6-bosqich Manfaatdor davlat idoralari va tashkilotlari Tuman yer tuzish chizmasining matni va grafik materiallar loyihalarini kelishadi. Belgilangan tumanlarda har yili oktabr oyida 7-bosqich Institut Tuman yer tuzish chizmasining loyihasini kelishish uchun tegishli tuman hokimligiga taqdim etadi. Belgilangan tumanlarda har yili oktabr oyida 8-bosqich Tuman hokimligi 1. Tuman yer tuzish chizmasining loyihasini tuman ishchi guruhi bilan koʻrib chiqadi. Tuman yer tuzish chizmasining loyihasini xalq deputatlari tuman Kengashining navbatdagi yigʻilishi muhokamasiga kiritadi va xalq deputatlari tuman Kengashining bayonnomasi bilan rasmiylashtiradi. 2. Tuman yer tuzish chizmasining loyihasini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga yoki viloyatlar hokimligiga taqdim etadi. Belgilangan tumanlarda har yili noyabr oyida 9-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Tumanlar yer tuzish chizmasining loyihalarini manfaatdor davlat idoralari va tashkilotlari ishtirokida koʻrib chiqadi va tasdiqlash boʻyicha qaror qabul qiladi. Belgilangan tumanlarda har yili noyabr oyida 10-bosqich Institut Tasdiqlangan tumanlar yer tuzish chizmalarini besh nusxada yigʻmajild shaklida tayyorlaydi hamda manfaatdor davlat idoralari va tashkilotlariga taqdim etadi. Belgilangan tumanlarda har yili dekabr oyida
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-martdagi 111-son qaroriga 2-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish
T/r Hududlar nomi Tuman maʼmuriy-hududiy chegarasining umumiy maydoni, gektar Shundan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar Yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish jami soni shu jumladan, yillar boʻyicha soni 2025-y. 2026-y. 2027-y. 2028-y. 2029-y. 2030-y. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. Qonlikoʻl 74409 47546 2. Kegeyli 92448 42630 3. Qoʻngʻirot 7599581 1838795 4. Chimboy 144578 89288 5. Taxiatash 17262 8300 6. Taxtakoʻpir 2112218 1463818 7. Xoʻjayli 55012 27089 8. Amudaryo 102119 43809 9. Muynoq 3788116 199303 10. Shumanay 78831 48581 11. Beruniy 395194 334704 12. Boʻzatov 203544 115975 13. Nukus 94391 48789 14. Toʻrtkoʻl 748269 588036 15. Qoraoʻzak 589107 416152 16. Ellikqalʼa 541920 387685 Jami: 16636999 5700500 16 2 2 3 3 3 3 Andijon viloyati 1. Buloqboshi 18896 9528 2. Xoʻjaobod 22885 11774 3. Baliqchi 33892 20873 4. Boʻston 20047 13087 5. Andijon 36915 21571 6. Jalaquduq 36866 24533 7. Izboskan 28254 18375 8. Ulugʻnor 35670 22595 9. Asaka 28299 15961 10. Marhamat 30536 19157 11. Shahrixon 33458 19842 12. Oltinkoʻl 22170 12689 13. Qoʻrgʻontepa 46239 26674 14. Paxtaobod 25999 17028 Jami: 420126 253687 14 2 2 2 2 3 3 Buxoro viloyati 1. Vobkent 39446 25745 2. Qorakoʻl 695409 383142 3. Kogon 51015 26876 4. Olot 322573 178012 5. Buxoro 129725 75129 6. Jondor 517195 375237 7. Qorovulbozor 211063 132203 8. Gʻijduvon 384068 299437 9. Romitan 418234 276210 10. Peshkoʻ 1033612 836170 11. Shofirkon 371894 175470 Jami: 4174234 2783631 11 2 2 2 2 2 1 Jizzax viloyati 1. Zarbdor 70966 56774 2. Mirzachoʻl 47848 35515 3. Sh. Rashidov 132031 80413 4. Yangiobod 72131 63640 5. Doʻstlik 44869 33855 6. Arnasoy 49273 35956 7. Zafarobod 52151 31868 8. Paxtakor 37741 27342 9. Baxmal 186437 106432 10. Gʻallaorol 194852 168411 11. Zomin 266349 180988 12. Forish 953542 437901 Jami: 2108190 1259095 12 2 2 2 2 2 2 Qashqadaryo viloyati 1. Nishon 211556 175824 2. Kasbi 73753 53154 3. Mirishkor 319081 275256 4. Koson 187133 144919 5. Muborak 307598 284064 6. Qarshi 91633 64931 7. Yakkabogʻ 110683 86708 8. Qamashi 245735 173482 9. Gʻuzor 265478 232881 10. Chiroqchi 112921 91527 11. Koʻkdala 171101 150298 12. Dehqonobod 395662 239665 13. Kitob 174269 101138 14. Shahrisabz 161891 101877 Jami: 2828494 2175724 14 2 2 2 2 3 3 Navoiy viloyati 1. Karmana 91457 63596 2. Qiziltepa 218519 157706 3. Nurota 593628 426136 4. Navbahor 157079 122775 5. Xatirchi 141797 94020 6. Konimex 1595577 1089100 7. Tomdi 3577611 2058824 8. Uchquduk 4501226 2615428 Jami: 10876894 6627585 8 1 1 1 1 2 2 Namangan viloyati 1. Norin 20662 16938 2. Uychi 30719 20610 3. Mingbuloq 56304 38872 4. Namangan 23886 13401 5. Toʻraqoʻrgʻon 30150 18655 6. Kosonsoy 50524 25206 7. Uchqoʻrgʻon 29974 24799 8. Chortoq 36878 20521 9. Pop 305187 40682 10. Chust 91900 34023 11. Yangiqoʻrgʻon 48755 27838 Jami: 724939 281545 11 2 2 2 2 2 1 Samarqand viloyati 1. Toyloq 27816 16327 2. Narpay 44182 28657 3. Payariq 128744 102982 4. Paxtachi 137578 111474 5. Oqdaryo 38963 25212 6. Kattaqoʻrgʻon 139263 99486 7. Ishtixon 71822 49151 8. Qoʻshrabot 215973 191300 9. Samarqand 42596 25202 10. Pastdargʻom 87102 58173 11. Bulungʻur 75197 53697 12. Jomboy 55955 33593 13. Urgut 112028 74224 14. Nurobod 486175 427586 Jami: 1663394 1297062 14 2 2 2 2 3 3 Surxondaryo viloyati 1. Muzrabot 73923 36157 2. Qiziriq 38788 26995 3. Sherobod 272785 168250 4. Jarqoʻrgʻon 116198 56383 5. Qumqoʻrgʻon 213752 160141 6. Shoʻrchi 86202 59673 7. Denov 81933 60036 8. Uzun 163165 64075 9. Oltinsoy 56832 42703 10. Boysun 325307 220146 11. Termiz 83444 24904 12. Sariosiyo 384638 143369 13. Bandixon 68424 55987 14. Angor 38731 17671 Jami: 2004122 1136490 14 2 2 2 2 3 3 Sirdaryo viloyati 1. Sayxunobod 45113 30224 2. Xovos 61955 39715 3. Boyovut 52289 36972 4. Mirzaobod 63576 42831 5. Guliston 34965 24433 6. Oqoltin 55137 42916 7. Sardoba 51760 36421 8. Sirdaryo 53613 31918 Jami: 418408 285430 8 1 2 2 1 1 1 Toshkent viloyati 1. Yuqori Chirchiq 44728 29663 2. Toshkent 16471 7464 3. Boʻka 58949 43043 4. Chinoz 34011 21730 5. Qibray 48278 16739 6. Piskent 74909 53732 7. Quyi Chirchiq 55783 38169 8. Oqqoʻrgʻon 40021 28676 9. Zangiota 19256 8719 10. Bekobod 74969 49848 11. Urta Chirchiq 42982 27722 12. Boʻstonliq 493421 208487 13. Parkent 108152 68815 14. Yangiyoʻl 41115 24167 15. Ohangaron 317397 188644 Jami: 1470442 815618 15 2 3 2 3 2 3 Fargʻona viloyati 1. Toshloq 24265 12865 2. Dangʻara 42669 19377 3. Furqat 30529 17088 4. Qoʻshtepa 36639 20712 5. Soʻx 22073 5434 6. Yozyovon 40700 19748 7. Quva 43814 22510 8. Rishton 30730 16339 9. Fargʻona 59401 25760 10. Quvasoy sh. 26402 13534 11. Uchkoʻprik 27112 13088 12. Bagʻdod 33343 18360 13. Oʻzbekiston 67396 21300 14. Buvayda 27901 14914 15. Beshariq 77385 26964 16. Oltiariq 63088 35234 Jami: 653447 303227 16 2 2 3 3 3 3 Xorazm viloyati 1. Qushkoʻpir 53929 25563 2. Shovot 45534 25510 3. Hazorasp 45524 17108 4. Tuproqqalʼa 160706 51688 5. Xiva 46630 14996 6. Yangibozor 35544 20493 7. Yangiariq 40272 14286 8. Bogʻot 44524 18131 9. Xonqa 43285 23371 10. Gurlan 44701 26164 11. Urganch 44612 23749 Jami: 605261 261059 11 2 2 2 2 2 1 Respublika jami: 44584950 23180653 164 24 26 27 27 31 29
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 4-mart,
111-son