UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 4-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 4 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Давлат бюджети маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланган ҳолда, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари манзиллилигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини изчил қўллаб-қувватлаш сиёсатини давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ижтимоий тўловлар, шу жумладан, нафақаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш;

дафн этиш учун нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 110-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Фарзанд тугилганда бериладиган нафақани тайинлаш юзасидан мурожаат қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи 1. Фарзанд туғилганда бериладиган нафақани тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади. 2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради. Бола туғилгандан бошлаб олти ой муддатда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг беш дақиқада 2. ЯИДХП 2. Сўровномани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юборади. 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. Фарзанд тугилганда нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилади. 2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлар марказига ёки ЯИДХПга электрон шаклда юборади. Сўровнома олинганидан сўнг беш дақиқада 3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлар марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади. 4. Ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ «Халқ банки» филиалининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради. Ҳар ойнинг 5 кунигача 4-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади. 2. Нафақа пули тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш мумкинлиги тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади. Бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддатда ».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорида :

а) 3-иловада :

27 , 31 ва 122-бандлардаги тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими» сўзлари тегишли келишикдаги «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;

191-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада :

2-бандда :

«в» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги)»;

«ж» кичик банддаги «Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги «Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда :

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими автоматик равишда фарзанд тугилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади.

Бунда 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;

иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ «Халқ банки» филиалининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.

Боланинг отаси ёки онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 1 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун АТ «Халқ банки»нинг исталган филиалига мурожаат қилади»;

«г» кичик банддаги «Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Пенсия жамғармасининг ҳудудий» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-иловага 1-иловада :

2-босқич «Тадбирлар» устунининг 4-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-босқич «Субъектлар» устунидаги «Пенсия жамғармаси бўлими» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) тиббиёт муассасалари, маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар ва тиббий-ижтимоий муассасалар (кейинги ўринларда — тиббиёт муассасалари) вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ўлим ҳақидаги электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритади ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун тиббиёт муассасаси жойлашган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда — ФХДЁ бўлими) «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган ахборот тизими) орқали юборади.

б) ФҲДЁ бўлими:

тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома келиб тушиши билан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақида далолатнома ёзувини автоматик равишда қайд этади ва ўлим ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимларига электрон шаклда юборади;

вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади. Почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.

Бунда:

ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., вафот этган шахсга қариндошлик даражаси ёки меросхўрлиги) «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига махсус электрон бланкка киритилади;

вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаган шахслар ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олиш учун мурожаат этганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаганлиги ва ариза берувчи дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги тўғрисидаги маълумотномаси талаб этилади;

почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади;

в) тиббиёт муассасаси «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали автоматик равишда олинган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга қабристонга тақдим этиш учун чоп этиб беради;

г) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси:

ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот (кейинги ўринларда — тижорат банки) ҳисобварағи орқали молиялаштиради;

тижорат банкининг электрон сўровида кўрсатилган нафақа олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олган фуқаро ҳақида махсус электрон бланкка киритилган маълумотлар ҳамда электрон шаклда юборилган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан таққослаган ҳолда тасдиқлайди;

д) тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини ФҲДЁ бўлими томонидан берилган ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ҳамда мурожаат этган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади»;

4-банднинг биринчи хатбошиси «Пенсия жамғармаси» сўзларидан кейин «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;

6-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

7-бандда :

иккинчи хатбошидаги «ҳамда Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига» сўзлари «, Пенсия жамғармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади»;

8-банддаги «икки нусхада, шу жумладан» сўзлар чиқариб ташлансин;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Пенсия жамғармаси «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади»;

қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:

«9 1 . Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади;

тижорат банкининг электрон маълумотига асосан ахборот тизимида дафн этиш учун тўланган нафақалар рўйхатини шакллантиради ва ҳисобини юритади;

ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.

Бунда молиялаштиришнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган) кунларига тўғри келган ҳолларда, кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Ариза берувчилар ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатган ҳолда, ўлим ҳолати қайд қилингандан бошлаб 60 кун ичида дафн этиш учун нафақа пулини олиш мақсадида тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин»;

10-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади»;

иккинчи хатбошидаги «ёки тиббиёт муассасаси томонидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотнома» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ва тижорат банки ходимлари томонидан дафн этиш учун нафақани ўзининг номига расмийлаштириб, мурожаат қилган фуқарога олиб бериши қатъий тақиқланади»;

12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Тиббиёт муассасаси ходими Ўлим ҳолати белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритиш ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун ФҲДЁ бўлимига «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади. Ўлим ҳолати белгиланган тартибда (патологоанатомик суд-тиббий экспертиза ва бошқа) тасдиқлангандан сўнг бир соат ичида 2-босқич ФҲДЁ бўлими 1. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва бу ҳақдаги маълумотномани тиббиёт муассасаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) электрон шаклда юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик равишда 2. Вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан экстерриториал тамойил асосида ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани чоп этиб бериш ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади. Ариза берувчилар, вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ёки меросхўрлари (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслар) томонидан мурожаат қилинганда 3-босқич Тиббиёт муассасаси ходими QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга чоп этиб беради. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг дарҳол 4-босқич Пенсия жамғармаси бўлими, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия ва/ёки нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади. Автоматик равишда 2. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси 3. Тижорат банкининг электрон сўровида кўрсатилган нафақа олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФХДЁ бўлими томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олган фуқаро тўғрисида махсус электрон бланкка киритилган маълумотлар ҳамда электрон шаклда юборилган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан таққослаган ҳолда тасдиқлайди Ҳар ойнинг 5 санасига қадар 5-босқич Тижорат банки Дафн этиш учун нафақа тўловини олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ҳамда мурожаат этган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади. Мурожаат қилган вақтда

2-илованинг III-бўлими чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 4 март,

110-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2024 й., 09/24/110/0184-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga baʼzi ijtimoiy nafaqalarni toʻlash tartibini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga sifatli ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda uning samarali nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son Farmoniga muvofiq hamda Davlat budjeti mablagʻlaridan samarali va oqilona foydalangan holda, ijtimoiy nafaqalar va moddiy yordam toʻlovlari manzilliligini taʼminlash, shuningdek, aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini izchil qoʻllab-quvvatlash siyosatini davom ettirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

ijtimoiy toʻlovlar, shu jumladan, nafaqalarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tayinlash va toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;

farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtirish tartibini takomillashtirish;

dafn etish uchun nafaqalarni tayinlash va toʻlash tartibini amaldagi qonunchilikka muvofiqlashtirish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda mazkur qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-martdagi 110-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-maydagi 327-son qarori bilan tasdiqlangan Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqani tayinlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 2-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqani tayinlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Farzand tugilganda beriladigan nafaqani tayinlash yuzasidan murojaat qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Farzand tugʻilganda beriladigan nafaqani tayinlash uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda murojaat qiladi. 2. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. Bola tugʻilgandan boshlab olti oy muddatda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Soʻrovnomani toʻldirib, elektron shaklda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng besh daqiqada 2. YIDXP 2. Soʻrovnom�ni Ijtimoiy himoya milliy agentligiga yuboradi. 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. Farzand tugilganda nafaqa tayinlash yoki rad etish haqida tegishli qaror qabul qiladi. 2. Nafaqa tayinlangan taqdirda, nafaqani qachon va qayerdan olish toʻgʻrisidagi maʼlumotni tegishli Davlat xizmatlar markaziga yoki YIDXPga elektron shaklda yuboradi. Soʻrovnoma olinganidan soʻng besh daqiqada 3. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda rad etish sabablari koʻrsatilgan maʼlumotni tegishli Davlat xizmatlar markaziga yoki YIDXPga elektron tarzda yuboradi. 4. Har oyning boshida oʻtgan oyda ushbu hududda toʻlangan farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni AT “Xalq banki” filialining hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi. Har oyning 5 kunigacha 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Nafaqa tayinlash rad etilgan taqdirda, rad etish sabablari toʻgʻrisida ariza beruvchini xabardor qiladi. 2. Nafaqa puli tayinlangan taqdirda, nafaqani qachon va qayerdan olish mumkinligi toʻgʻrisida ariza beruvchini xabardor qiladi. Bola tugʻilgandan boshlab 6 oy muddatda ”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida” 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarorida :

a) 3-ilovada :

27 , 31 va 122-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

191-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi boʻlimining” soʻzlari “Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-ilovada :

2-bandda :

“v” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi)”;

“j” kichik banddagi “Pensiya jamgʻarmasiga” soʻzlari “Ijtimoiy himoya milliy agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-banddagi “Pensiya jamgʻarmasi” soʻzlari “Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandda :

“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi avtomatik ravishda farzand tugilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtiradi va ariza beruvchiga xizmat natijasi boʻyicha SMS-xabar yuboradi.

Bunda 2024-yil 1-apreldan boshlab farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa puli:

birinchi farzandi uchun — barcha ayollarga;

ikkinchi farzandi uchun — farzand tugʻilgan paytda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan oilaning aʼzosi boʻlgan ayollarga rasmiylashtiriladi.

Qolgan barcha holatlarda farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtirish rad etiladi.

Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari har oyning boshida oʻtgan oyda ushbu hududda toʻlangan farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni AT “Xalq banki” filialining hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi.

Bolaning otasi yoki onasi shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni koʻrsatgan holda, bola tugʻilgandan boshlab 1 oy muddat ichida bir martalik nafaqa pulini olish uchun AT “Xalq banki”ning istalgan filialiga murojaat qiladi”;

“g” kichik banddagi “Pensiya jamgʻarmasiga” soʻzlari “Ijtimoiy himoya milliy agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Pensiya jamgʻarmasining hududiy” soʻzlari “Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-ilovaga 1-ilovada :

2-bosqich “Tadbirlar” ustunining 4-bandidagi “Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi” soʻzlari “Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi” soʻzlari “Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Pensiya jamgʻarmasiga” soʻzlari “Ijtimoiy himoya milliy agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Davlat xizmatini koʻrsatishda quyidagilar ishtirok etadi:

a) tibbiyot muassasalari, mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalar va tibbiy-ijtimoiy muassasalar (keyingi oʻrinlarda — tibbiyot muassasalari) vafot etgan shaxs haqidagi maʼlumotlarni oʻlim haqidagi elektron tibbiy maʼlumotnomani shakllantirish uchun maxsus elektron blankka kiritadi va avtomatik ravishda oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini qayd qilish uchun tibbiyot muassasasi joylashgan joydagi fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish boʻlimiga (keyingi oʻrinlarda — FXDYo boʻlimi) “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — avtomatlashtirilgan axborot tizimi) orqali yuboradi.

b) FHDY boʻlimi:

tibbiyot muassasasidan oʻlim haqidagi tibbiy maʼlumotnoma kelib tushishi bilan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini avtomatik ravishda qayd etadi va oʻlim haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimlariga elektron shaklda yuboradi;

vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlarining (ular boʻlmaganda dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslarning) istalgan vaqtdagi talabiga asosan ularga oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib beradi yoki pochta aloqasi orqali arizada koʻrsatilgan manzilga yuboradi. Pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.

Bunda:

ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (F.I.O., vafot etgan shaxsga qarindoshlik darajasi yoki merosxoʻrligi) “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga maxsus elektron blankka kiritiladi;

vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlari boʻlmagan shaxslar oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani olish uchun murojaat etganda, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organining vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlari boʻlmaganligi va ariza beruvchi dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi talab etiladi;

pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi;

v) tibbiyot muassasasi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali avtomatik ravishda olingan va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnomani ariza beruvchilarga qabristonga taqdim etish uchun chop etib beradi;

g) Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi:

har oyning 5-sanasiga qadar oʻtgan oyda ushbu hududda toʻlangan dafn etish uchun nafaqalarning umumiy miqdoridan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni tender asosida tanlangan tijorat banki yoki boshqa ixtisoslashgan tashkilot (keyingi oʻrinlarda — tijorat banki) hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi;

tijorat bankining elektron soʻrovida koʻrsatilgan nafaqa olish uchun murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini FHDY boʻlimi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani olgan fuqaro haqida maxsus elektron blankka kiritilgan maʼlumotlar hamda elektron shaklda yuborilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnoma bilan taqqoslagan holda tasdiqlaydi;

d) tijorat banki dafn etish uchun nafaqa toʻlovini FHDY boʻlimi tomonidan berilgan oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma hamda murojaat etgan fuqaroning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini tasdiqlagan holda amalga oshiradi”;

4-bandning birinchi xatboshisi “Pensiya jamgʻarmasi” soʻzlaridan keyin “Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

6-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

7-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “hamda Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimiga” soʻzlari “, Pensiya jamgʻarmasi hamda Ijtimoiy himoya milliy agentligining axborot tizimlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlarining (ular boʻlmaganda, dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslarning) istalgan vaqtdagi talabiga asosan ularga oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib beradi yoki pochta aloqasi orqali arizada koʻrsatilgan manzilga yuboradi”;

8-banddagi “ikki nusxada, shu jumladan” soʻzlar chiqarib tashlansin;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Pensiya jamgʻarmasi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali kelib tushgan maʼlumot asosida vafot etgan shaxsga tayinlangan pensiya toʻlovini axborot tizimida avtomatik ravishda toʻxtatadi”;

quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:

“9 1 . Ijtimoiy himoya milliy agentligi:

“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali kelib tushgan maʼlumot asosida vafot etgan shaxsga tayinlangan nafaqa toʻlovini axborot tizimida avtomatik ravishda toʻxtatadi;

tijorat bankining elektron maʼlumotiga asosan axborot tizimida dafn etish uchun toʻlangan nafaqalar roʻyxatini shakllantiradi va hisobini yuritadi;

har oyning 5-sanasiga qadar oʻtgan oyda ushbu hududda toʻlangan dafn etish uchun nafaqalarning umumiy miqdoridan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni tijorat bankining hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi.

Bunda moliyalashtirishning soʻnggi kuni dam olish yoki bayram (ish kuni boʻlmagan) kunlariga toʻgʻri kelgan hollarda, keyingi ish kuni muddatning soʻnggi kuni hisoblanadi.

Ariza beruvchilar FHDY boʻlimi tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma va shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini koʻrsatgan holda, oʻlim holati qayd qilingandan boshlab 60 kun ichida dafn etish uchun nafaqa pulini olish maqsadida tijorat bankining istalgan filialiga murojaat qilishi mumkin”;

10-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Tijorat banki dafn etish uchun nafaqa toʻlovini olish maqsadida murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini FHDY boʻlimi tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma asosida Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali tasdiqlaydi hamda oldindan moliyalashtirilgan mablagʻlar hisobidan nafaqa toʻlovini amalga oshiradi”;

ikkinchi xatboshidagi “yoki tibbiyot muassasasi tomonidan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnoma” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi tashkilotlar va tijorat banki xodimlari tomonidan dafn etish uchun nafaqani oʻzining nomiga rasmiylashtirib, murojaat qilgan fuqaroga olib berishi qatʼiy taqiqlanadi”;

12-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi Oʻlim holati belgilangan tartibda tasdiqlangandan soʻng vafot etgan shaxs haqidagi maʼlumotlarni elektron tibbiy maʼlumotnomani shakllantirish uchun maxsus elektron blankka kiritish va avtomatik ravishda oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini qayd qilish uchun FHDY boʻlimiga “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali yuboradi. Oʻlim holati belgilangan tartibda (patologoanatomik sud-tibbiy ekspertiza va boshqa) tasdiqlangandan soʻng bir soat ichida 2-bosqich FHDY boʻlimi 1. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali avtomatik ravishda oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish va bu haqdagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasi va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) elektron shaklda yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik ravishda 2. Vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlarining (ular boʻlmaganda, dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslarning) istalgan vaqtdagi talabiga asosan eksterritorial tamoyil asosida oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani chop etib berish yoki pochta aloqasi orqali arizada koʻrsatilgan manzilga yuboradi. Ariza beruvchilar, vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari yoki merosxoʻrlari (ular boʻlmaganda, dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslar) tomonidan murojaat qilinganda 3-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnomani ariza beruvchilarga chop etib beradi. Maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng darhol 4-bosqich Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali kelib tushgan maʼlumot asosida vafot etgan shaxsga tayinlangan pensiya va/yoki nafaqa toʻlovini axborot tizimida avtomatik ravishda toʻxtatadi. Avtomatik ravishda 2. Har oyning 5-sanasiga qadar oʻtgan oyda ushbu hududda toʻlangan dafn etish uchun nafaqalarning umumiy miqdoridan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni tijorat bankining hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi. Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmasi 3. Tijorat bankining elektron soʻrovida koʻrsatilgan nafaqa olish uchun murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini FXDYo boʻlimi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani olgan fuqaro toʻgʻrisida maxsus elektron blankka kiritilgan maʼlumotlar hamda elektron shaklda yuborilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnoma bilan taqqoslagan holda tasdiqlaydi Har oyning 5 sanasiga qadar 5-bosqich Tijorat banki Dafn etish uchun nafaqa toʻlovini olish maqsadida murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini FHDY boʻlimi tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma hamda murojaat etgan fuqaroning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari asosida Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali tasdiqlaydi hamda oldindan moliyalashtirilgan mablagʻlar hisobidan nafaqa toʻlovini amalga oshiradi. Murojaat qilgan vaqtda

2-ilovaning III-boʻlimi chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 4-mart,

110-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.03.2024-y., 09/24/110/0184-son)

lex.uz