UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 6-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 6 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

«Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 июлдаги ПФ-112-сон Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида 2027 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби жорий этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарорига мувофиқ «Тошкент Инвест компанияси» АЖга айрим йўналишлар бўйича объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишларни давлат харидлари доирасида «ҳаётий давр шартномаси» асосида битта тадбиркорлик субъекти билан ҳамкорликда амалга оширишга рухсат этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

«Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш йўналишлари ва тартиби;

«Ҳаётий давр шартномаси»ни тузиш;

«Ҳаётий давр шартномаси» реестрини юритиш, лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботини юритиш.

3. Белгилансинки, Тошкент шаҳрида қуйидаги ишлар 2027 йилнинг 1 январига кадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга оширилади:

автомобиль йўллари, шу жумладан, йўлбўйи инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;

коммунал хўжалиги соҳасидаги объектларни (шу жумладан, газ, электр, иссиқлик ва сув таъминоти, сувни чиқариб ташлаш, оқова сувларни тозалаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш ва кўмиш объектлари) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;

ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларни сақлаш;

дастурий таъминотларни (ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, дастурий-аппарат комплекслари) лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва келгусида қўллаб-қувватлаш.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2026 йил 1 декабрга қадар ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган ҳуқуқий эксперимент натижаларини пухта таҳлил этган ҳолда, ҳуқуқий экспериментнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 мартдаги 116-сон қарорига ИЛОВА

«Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга оширилиши мумкин бўлган йўналишлар бўйича объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишларни давлат харидлари доирасида «ҳаётий давр шартномаси» асосида битта тадбиркорлик субъекти билан ҳамкорликда амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

буюртмачи — лойиҳаларни «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга оширишда махсус ваколат берилган юридик шахс — «Тошкент Инвест компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания);

буюртманома — манфаатдор давлат ташкилотининг лойиҳаларни «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга ошириш ҳақидаги топшириғи;

ижрочи — «Ҳаётий давр шартномаси» доирасида харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган ва ўзи билан шартнома тузилган иштирокчи;

келишув — лойиҳаларни «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга оширишда Компания ва ташаббускор ўртасида тузилган ҳамда тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат;

ташаббускор — лойиҳаларни «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга оширишга билвосита манфаатдор бўлган давлат ташкилоти;

«Ҳаётий давр шартномаси» — объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишларни битта тадбиркорлик субъекти билан ҳамкорликда амалга ошириш учун харид қилиш тартиб-таомиллари асосида тузилган ҳамда буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув (кейинги ўринларда — ҲДШ).

3. Лойиҳалар «Ҳаётий давр шартномаси» асосида ушбу низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. «Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш йўналишлари

4. Қуйидаги йўналишларда объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишлар «ҲДШ»га асосан бажарилиши мумкин:

автомобиль йўллари, шу жумладан, йўлбўйи инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни сақлаш;

коммунал хўжалиги соҳасидаги объектларни (шу жумладан, газ, электр, иссиқлик ва сув таъминоти, сувни чиқариб ташлаш, оқова сувларни тозалаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш ва кўмиш объектлари) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни сақлаш;

ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларни сақлаш;

дастурий таъминотларни (ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, дастурий-аппарат комплекслари) лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва келгусида қўллаб-қувватлаш.

3-боб. «Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш тартиби

5. Ташаббускор ҳар йилнинг 1 сентябрига қадар «ҲДШ» асосида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш чораларини кўради.

6. Ташаббускор ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган йўналишлар бўйича келгусида «ҲДШ» асосида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича буюртманома билан Компанияга мурожаат қилади.

7. Лойиҳаларни амалга ошириш учун буюртманомага Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

лойиҳанинг молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш чоралари кўрилганлиги тўғрисида маълумотнома;

объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги товарлар ва ишларнинг рўйхати;

лойиҳани ёки унинг бир қисмини амалга ошириш бошқа дастурлар билан қамраб олинмаганлиги тўғрисида маълумотнома.

8. Келиб тушган буюртманома беш иш кунида Компания томонидан Ўзбекистон Республикасининг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқлиги, молиялаштириш манбаларининг аниқлиги ўрганилиб, натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

буюртманомани қабул қилиш тўғрисида;

буюртманомада аниқланган, лекин бартараф этиш мумкин бўлган камчиликларни бартараф қилиш муддатини аниқ кўрсатган ҳолда, ҳужжатларни ташаббускорга қайтариш тўғрисида;

буюртманомани қабул қилишни рад этиш тўғрисида.

9. Буюртманомада аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддати беш иш кунидан ортиқ бўлмаслиги лозим. Бу муддат ташаббускорнинг асослантирилган илтимосномасига мувофиқ Компаниянинг бошқарув раиси ёки у ваколат берган мансабдор шахс томонидан яна беш иш кунигача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.

10. Буюртманома ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилмаган йўналишлар бўйича тақдим қилинганда ёки мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, буюртманомани қабул қилиш рад этилади.

Буюртманомани бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади.

11. Буюртманомани кўриб чиқиш якуни бўйича қарор Компаниянинг бошқарув раиси ёки у ваколат берган мансабдор шахс томонидан қабул қилинади.

12. Компания томонидан буюртманомани маъқуллаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, ўн иш кунидан кечиктирмай ташаббускор билан лойиҳаларни «ҲДШ» асосида амалга оширишда ҳуқуқ ва мажбуриятларни Компанияга ўтказиш тўғрисида келишув тузилади.

13. Келишувда:

лойиҳани молиялаштириш учун ажратилган маблағларни фақат лойиҳа доирасида сарфлаш ваколатини Компанияга бериш ва бу борадаги Компаниянинг жавобгарлиги;

лойиҳани амалга оширишда тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

лойиҳани амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида ташаббускорга ахборот бериб туриш ва лойиҳа-смета ҳужжатларига риоя қилинишини мониторинг қилиш ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича эътирозларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;

лойиҳани амалга ошириш борасида бажарилган ишларни қабул қилишда Компания вакиллари билан бирга ташаббускор вакилларининг ҳам иштирокини таъминлаш тартиби ва вакилларнинг ваколатлари;

лойиҳани амалга оширишда тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш тўғрисидаги қоидалар назарда тутилиши лозим.

14. «ҲДШ» асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, Келишув тузилгандан сўнг, лойиҳалар бўйича ижрочини танлаш, шартномаларни расмийлаштириш ва молиялаштириш ишлари Компания томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

15. «ҲДШ» асосида лойиҳаларни амалга оширишда Компаниянинг мақоми ташаббускор билан тузилган Келишувга мувофиқ давлат буюртмачиларининг мақомига тенглаштирилади.

16. «ҲДШ» асосида лойиҳаларни молиялаштириш манбалари этиб — давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар, Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, қонунчилик ҳужжатларига асосан бюджет маблағларига тенглаштирилган бошқа манбалар белгиланади.

4-боб. «Ҳаётий давр шартномаси»ни тузиш

17. Харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра таклифи энг мақбул деб топилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси бўлган ижрочи Компания билан ўн кун муддатда «ҲДШ» тузилади.

18. «ҲДШ» «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда тузилади ва шартномага қуйидаги қоидалар ҳам киритилиши лозим:

лойиҳани амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида буюртмачига ахборот бериб туриш ва лойиҳа-смета ҳужжатларига риоя қилинишини мониторинг қилиш ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича эътирозларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;

лойиҳани амалга ошириш бўйича бажарилган ишларни қабул қилишда Компания вакиллари билан бирга ташаббускор вакилларининг ҳам иштирокини таъминлаш тартиби ҳамда вакилларнинг ваколатлари;

лойиҳани амалга ошириш бўйича нархларни индексация қилиш тўғрисидаги қоидалар.

5-боб. «Ҳаётий давр шартномаси» реестрини юритиш, лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботини юритиш тартиби

19. «ҲДШ» асосида лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш Компания томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ тартибга солинади.

20. «ҲДШ» асосида тузилган шартномалар тўғрисидаги ахборот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан махсус ахборот порталида юритиладиган Шартномаларнинг ягона реестрига киритилади, шунингдек, лойиҳаларни рўйхатга олиш, ҳисоботи юритиш тартиби шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

21. «ҲДШ»да назарда тутилган лойиҳаларни амалга оширишда тарафлар ўртасида келиб чиққан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилади. Музокараларда келишувга эришилмаган ҳолларда низолар суд тартибида ҳал қилинади.

22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

«Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Лойиҳаларни «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ташаббускор (давлат ташкилоти) 1. «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш чораларини кўради. Ҳар йилнинг 1 сентябрига қадар 2. «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича буюртманома билан «Тошкент Инвест компанияси» АЖга мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич «Тошкент Инвест компанияси» АЖ 1. Буюртманомани қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқлиги, молиялаштириш манбаларининг аниқлигини ўрганиб, натижаси бўйича қарор қабул қилади. 5 иш кунида 2. Буюртманомани маъқуллаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, ташаббускор билан лойиҳаларни «Ҳаётий давр шартномаси» асосида амалга оширишда ҳуқуқ ва мажбуриятларни Компанияга ўтказиш тўғрисида келишув тузади. 10 иш кунида 3-босқич «Тошкент Инвест компанияси» АЖ Лойиҳалар бўйича ижрочини танлаш, шартномаларни расмийлаштириш ва молиялаштириш ишларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга оширади. Келишув тузилгандан сўнг, манзилли рўйхатда белгиланган муддатларга асосан 4-босқич Харид қилиш тартиб-таомиллари ғолиби (ижрочи) «Тошкент Инвест компанияси» АЖ билан «Ҳаётий давр шартномаси»ни тузади. 10 кун муддатда 5-босқич «Тошкент Инвест компанияси» АЖ «Ҳаётий давр шартномаси» асосида лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилади. Мунтазам

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 6 март,

116-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 09/24/116/0190-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

“Hayotiy davr shartnomasi” asosida ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahrida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va shahar infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha huquqiy eksperimentni oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 26-iyuldagi PQ-236-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahrini 2030-yilga qadar ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 26-iyuldagi PF-112-son Farmoniga muvofiq Toshkent shahrida 2027-yil 1-yanvarga qadar huquqiy eksperiment tariqasida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va shahar infratuzilmasini yaxshilash tartibi joriy etilganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahrida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va shahar infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha huquqiy eksperimentni oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 26-iyuldagi PQ-236-son qaroriga muvofiq “Toshkent Invest kompaniyasi” AJga ayrim yoʻnalishlar boʻyicha obyekt (mahsulot)ni barpo etish (ishlab chiqish)dan boshlab foydalanishga topshirish va kelgusida ekspluatatsiya qilish (qoʻllab-quvvatlash)gacha boʻlgan barcha jarayonlardagi ishlarni davlat xaridlari doirasida “hayotiy davr shartnomasi” asosida bitta tadbirkorlik subyekti bilan hamkorlikda amalga oshirishga ruxsat etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Hayotiy davr shartnomasi” asosida ishlash tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

“Hayotiy davr shartnomasi” asosida ishlash yoʻnalishlari va tartibi;

“Hayotiy davr shartnomasi”ni tuzish;

“Hayotiy davr shartnomasi” reyestrini yuritish, loyihalarning amalga oshirilishini monitoring qilish va hisobotini yuritish.

3. Belgilansinki, Toshkent shahrida quyidagi ishlar 2027-yilning 1-yanvariga kadar huquqiy eksperiment tariqasida “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshiriladi:

avtomobil yoʻllari, shu jumladan, yoʻlboʻyi infratuzilmasi obyektlarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va saqlash;

kommunal xoʻjaligi sohasidagi obyektlarni (shu jumladan, gaz, elektr, issiqlik va suv taʼminoti, suvni chiqarib tashlash, oqova suvlarni tozalash, maishiy chiqindilarni qayta ishlash, utilizatsiya qilish, joylashtirish, zararsizlantirish va koʻmish obyektlari) loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va saqlash;

ijtimoiy soha obyektlarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash, jihozlash va ularni saqlash;

dasturiy taʼminotlarni (axborot tizimlari, maʼlumotlar bazalari, maʼlumotlarni qayta ishlash markazlari, dasturiy-apparat komplekslari) loyihalashtirish, ishlab chiqish, ishga tushirish va kelgusida qoʻllab-quvvatlash.

4. Toshkent shahar hokimligi 2026-yil 1-dekabrga qadar ushbu qarorning 3-bandida nazarda tutilgan huquqiy eksperiment natijalarini puxta tahlil etgan holda, huquqiy eksperimentning maqsadga muvofiqligi yuzasidan qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Toshkent shahar hokimi vazifasini bajaruvchi Sh.B. Umurzakov zimmasiga yuklansin

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-martdagi 116-son qaroriga ILOVA

“Hayotiy davr shartnomasi” asosida ishlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshirilishi mumkin boʻlgan yoʻnalishlar boʻyicha obyekt (mahsulot)ni barpo etish (ishlab chiqish)dan boshlab foydalanishga topshirish va kelgusida ekspluatatsiya qilish (qoʻllab-quvvatlash)gacha boʻlgan barcha jarayonlardagi ishlarni davlat xaridlari doirasida “hayotiy davr shartnomasi” asosida bitta tadbirkorlik subyekti bilan hamkorlikda amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

buyurtmachi — loyihalarni “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshirishda maxsus vakolat berilgan yuridik shaxs — “Toshkent Invest kompaniyasi” AJ (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya);

buyurtmanoma — manfaatdor davlat tashkilotining loyihalarni “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshirish haqidagi topshirigʻi;

ijrochi — “Hayotiy davr shartnomasi” doirasida xarid qilish tartib-taomillari yakunlari boʻyicha gʻolib deb topilgan va oʻzi bilan shartnoma tuzilgan ishtirokchi;

kelishuv — loyihalarni “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshirishda Kompaniya va tashabbuskor oʻrtasida tuzilgan hamda taraflarning huquqlari va majburiyatlarini belgilovchi hujjat;

tashabbuskor — loyihalarni “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshirishga bilvosita manfaatdor boʻlgan davlat tashkiloti;

“Hayotiy davr shartnomasi” — obyekt (mahsulot)ni barpo etish (ishlab chiqish)dan boshlab foydalanishga topshirish va kelgusida ekspluatatsiya qilish (qoʻllab-quvvatlash)gacha boʻlgan barcha jarayonlardagi ishlarni bitta tadbirkorlik subyekti bilan hamkorlikda amalga oshirish uchun xarid qilish tartib-taomillari asosida tuzilgan hamda buyurtmachi va ijrochi oʻrtasidagi huquqlar va majburiyatlarni belgilash, oʻzgartirish yoki bekor qilish toʻgʻrisidagi kelishuv (keyingi oʻrinlarda — HDSH).

3. Loyihalar “Hayotiy davr shartnomasi” asosida ushbu nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. “Hayotiy davr shartnomasi” asosida ishlash yoʻnalishlari

4. Quyidagi yoʻnalishlarda obyekt (mahsulot)ni barpo etish (ishlab chiqish)dan boshlab foydalanishga topshirish va kelgusida ekspluatatsiya qilish (qoʻllab-quvvatlash)gacha boʻlgan barcha jarayonlardagi ishlar “HDSH”ga asosan bajarilishi mumkin:

avtomobil yoʻllari, shu jumladan, yoʻlboʻyi infratuzilmasi obyektlarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va ularni saqlash;

kommunal xoʻjaligi sohasidagi obyektlarni (shu jumladan, gaz, elektr, issiqlik va suv taʼminoti, suvni chiqarib tashlash, oqova suvlarni tozalash, maishiy chiqindilarni qayta ishlash, utilizatsiya qilish, joylashtirish, zararsizlantirish va koʻmish obyektlari) loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va ularni saqlash;

ijtimoiy soha obyektlarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash, jihozlash va ularni saqlash;

dasturiy taʼminotlarni (axborot tizimlari, maʼlumotlar bazalari, maʼlumotlarni qayta ishlash markazlari, dasturiy-apparat komplekslari) loyihalashtirish, ishlab chiqish, ishga tushirish va kelgusida qoʻllab-quvvatlash.

3-bob. “Hayotiy davr shartnomasi” asosida ishlash tartibi

5. Tashabbuskor har yilning 1-sentabriga qadar “HDSH” asosida amalga oshirilishi rejalashtirilgan loyihalarni moliyalashtirish manbalarini tasdiqlash choralarini koʻradi.

6. Tashabbuskor ushbu Nizomning 2-bobida nazarda tutilgan yoʻnalishlar boʻyicha kelgusida “HDSH” asosida amalga oshirilishi rejalashtirilgan loyihalarning amalga oshirilishini taʼminlash boʻyicha buyurtmanoma bilan Kompaniyaga murojaat qiladi.

7. Loyihalarni amalga oshirish uchun buyurtmanomaga Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

loyihaning moliyalashtirish manbalarini tasdiqlash choralari koʻrilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma;

obyekt (mahsulot)ni barpo etish (ishlab chiqish)dan boshlab foydalanishga topshirish va kelgusida ekspluatatsiya qilish (qoʻllab-quvvatlash)gacha boʻlgan barcha jarayonlardagi tovarlar va ishlarning roʻyxati;

loyihani yoki uning bir qismini amalga oshirish boshqa dasturlar bilan qamrab olinmaganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

8. Kelib tushgan buyurtmanoma besh ish kunida Kompaniya tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining sohaga oid qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizom talablariga muvofiqligi, moliyalashtirish manbalarining aniqligi oʻrganilib, natijasi boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

buyurtmanomani qabul qilish toʻgʻrisida;

buyurtmanomada aniqlangan, lekin bartaraf etish mumkin boʻlgan kamchiliklarni bartaraf qilish muddatini aniq koʻrsatgan holda, hujjatlarni tashabbuskorga qaytarish toʻgʻrisida;

buyurtmanomani qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida.

9. Buyurtmanomada aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish muddati besh ish kunidan ortiq boʻlmasligi lozim. Bu muddat tashabbuskorning asoslantirilgan iltimosnomasiga muvofiq Kompaniyaning boshqaruv raisi yoki u vakolat bergan mansabdor shaxs tomonidan yana besh ish kunigacha boʻlgan muddatga uzaytirilishi mumkin.

10. Buyurtmanoma ushbu Nizomning 4-bandida koʻrsatilmagan yoʻnalishlar boʻyicha taqdim qilinganda yoki mazkur Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, buyurtmanomani qabul qilish rad etiladi.

Buyurtmanomani boshqa sabablarga koʻra rad etish taqiqlanadi.

11. Buyurtmanomani koʻrib chiqish yakuni boʻyicha qaror Kompaniyaning boshqaruv raisi yoki u vakolat bergan mansabdor shaxs tomonidan qabul qilinadi.

12. Kompaniya tomonidan buyurtmanomani maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingandan soʻng, oʻn ish kunidan kechiktirmay tashabbuskor bilan loyihalarni “HDSH” asosida amalga oshirishda huquq va majburiyatlarni Kompaniyaga oʻtkazish toʻgʻrisida kelishuv tuziladi.

13. Kelishuvda:

loyihani moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlarni faqat loyiha doirasida sarflash vakolatini Kompaniyaga berish va bu boradagi Kompaniyaning javobgarligi;

loyihani amalga oshirishda taraflarning huquqlari va majburiyatlari;

loyihani amalga oshirish boʻyicha bajarilgan ishlar toʻgʻrisida tashabbuskorga axborot berib turish va loyiha-smeta hujjatlariga rioya qilinishini monitoring qilish hamda aniqlangan kamchiliklar boʻyicha eʼtirozlarni koʻrib chiqish tartibi va muddatlari;

loyihani amalga oshirish borasida bajarilgan ishlarni qabul qilishda Kompaniya vakillari bilan birga tashabbuskor vakillarining ham ishtirokini taʼminlash tartibi va vakillarning vakolatlari;

loyihani amalga oshirishda taraflarning javobgarligi va nizolarni hal qilish toʻgʻrisidagi qoidalar nazarda tutilishi lozim.

14. “HDSH” asosida amalga oshiriladigan loyihalarning manzilli roʻyxati shakllantirilib, Kelishuv tuzilgandan soʻng, loyihalar boʻyicha ijrochini tanlash, shartnomalarni rasmiylashtirish va moliyalashtirish ishlari Kompaniya tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

15. “HDSH” asosida loyihalarni amalga oshirishda Kompaniyaning maqomi tashabbuskor bilan tuzilgan Kelishuvga muvofiq davlat buyurtmachilarining maqomiga tenglashtiriladi.

16. “HDSH” asosida loyihalarni moliyalashtirish manbalari etib — davlat budjeti parametrlarida koʻzda tutilgan mablagʻlar, Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, qonunchilik hujjatlariga asosan budjet mablagʻlariga tenglashtirilgan boshqa manbalar belgilanadi.

4-bob. “Hayotiy davr shartnomasi”ni tuzish

17. Xarid qilish tartib-taomillari yakunlariga koʻra taklifi eng maqbul deb topilgan xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchisi boʻlgan ijrochi Kompaniya bilan oʻn kun muddatda “HDSH” tuziladi.

18. “HDSH” “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunda belgilangan tartiblarga rioya qilgan holda tuziladi va shartnomaga quyidagi qoidalar ham kiritilishi lozim:

loyihani amalga oshirish boʻyicha bajarilgan ishlar toʻgʻrisida buyurtmachiga axborot berib turish va loyiha-smeta hujjatlariga rioya qilinishini monitoring qilish hamda aniqlangan kamchiliklar boʻyicha eʼtirozlarni koʻrib chiqish tartibi va muddatlari;

loyihani amalga oshirish boʻyicha bajarilgan ishlarni qabul qilishda Kompaniya vakillari bilan birga tashabbuskor vakillarining ham ishtirokini taʼminlash tartibi hamda vakillarning vakolatlari;

loyihani amalga oshirish boʻyicha narxlarni indeksatsiya qilish toʻgʻrisidagi qoidalar.

5-bob. “Hayotiy davr shartnomasi” reyestrini yuritish, loyihalarning amalga oshirilishini monitoring qilish va hisobotini yuritish tartibi

19. “HDSH” asosida loyihalarning amalga oshirilishini monitoring va nazorat qilish Kompaniya tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq tartibga solinadi.

20. “HDSH” asosida tuzilgan shartnomalar toʻgʻrisidagi axborot Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan maxsus axborot portalida yuritiladigan Shartnomalarning yagona reyestriga kiritiladi, shuningdek, loyihalarni roʻyxatga olish, hisoboti yuritish tartibi shartnoma shartlariga muvofiq amalga oshiriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. “HDSH”da nazarda tutilgan loyihalarni amalga oshirishda taraflar oʻrtasida kelib chiqqan nizolar muzokaralar yoʻli bilan hal etiladi. Muzokaralarda kelishuvga erishilmagan hollarda nizolar sud tartibida hal qilinadi.

22. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

“Hayotiy davr shartnomasi” asosida ishlash tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Loyihalarni “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tashabbuskor (davlat tashkiloti) 1. “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshirilishi rejalashtirilgan loyihalarini moliyalashtirish manbalarini tasdiqlash choralarini koʻradi. Har yilning 1-sentabriga qadar 2. “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshirilishi rejalashtirilgan loyihalarning amalga oshirilishini taʼminlash boʻyicha buyurtmanoma bilan “Toshkent Invest kompaniyasi” AJga murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich “Toshkent Invest kompaniyasi” AJ 1. Buyurtmanomani qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizom talablariga muvofiqligi, moliyalashtirish manbalarining aniqligini oʻrganib, natijasi boʻyicha qaror qabul qiladi. 5 ish kunida 2. Buyurtmanomani maʼqullash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingandan soʻng, tashabbuskor bilan loyihalarni “Hayotiy davr shartnomasi” asosida amalga oshirishda huquq va majburiyatlarni Kompaniyaga oʻtkazish toʻgʻrisida kelishuv tuzadi. 10 ish kunida 3-bosqich “Toshkent Invest kompaniyasi” AJ Loyihalar boʻyicha ijrochini tanlash, shartnomalarni rasmiylashtirish va moliyalashtirish ishlarini “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunda belgilangan tartibda amalga oshiradi. Kelishuv tuzilgandan soʻng, manzilli roʻyxatda belgilangan muddatlarga asosan 4-bosqich Xarid qilish tartib-taomillari gʻolibi (ijrochi) “Toshkent Invest kompaniyasi” AJ bilan “Hayotiy davr shartnomasi”ni tuzadi. 10 kun muddatda 5-bosqich “Toshkent Invest kompaniyasi” AJ “Hayotiy davr shartnomasi” asosida loyihalarning amalga oshirilishini monitoring va nazorat qiladi. Muntazam

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 6-mart,

116-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.03.2024-y., 09/24/116/0190-son)

lex.uz