📅 2024-yil 7-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 7-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 7 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 октябрдаги ПФ-169-сон Фармони ва «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизми бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи ваколатли миллий орган этиб;
халқаро ва республика даражасида иссиқхона гази савдосини тартибга солиш, амалга оширишни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида фаолият олиб бориши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқаро иссиқхона гази савдосини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловаг а мувофиқ тасдиқлансин.
Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда энергетика соҳасида, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида хорижий инвесторлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалардан юзага келадиган углерод бирликларини халқаро стандартлар бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ушбу лойиҳалар доирасида зарур молиявий ва техник маълумотларни миллий орган билан самарали алмашиш механизми йўлга қўйилсин.
3. Белгилансинки:
2024 йил 10 мартдан бошлаб хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги ёки бошқа шаклда давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртмачилигида) амалга оширилган лойиҳалардан юзага келадиган қисқартирилган иссиқхона газлари ҳажми тўлиқ Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасарруф қилинади;
иссиқхона газларини қисқартириш ва углерод бирликларини ишлаб чиқиш бўйича барча лойиҳалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади;
мамлакат ҳудудида ишлаб чиқилган углерод бирликлари такрорий ҳисобланишининг (double counting) олдини олиш мақсадида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини биттадан ортиқ миллий, халқаро ёки мустақил углерод бирликлари стандартлари талаблари бўйича ва бозорларида рўйхатга олиш тақиқланади.
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 майга қадар углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш тизимини тўлиқ рақамлаштирсин ҳамда ушбу лойиҳалар амалга оширилишининг ҳар бир босқичини кузатиб бориш имкониятини таъминласин;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар Париж битимининг 6-моддаси 2 ва 4-бандларига мувофиқ кооперацион ёндашув механизми ҳамда Барқарор ривожланиш механизми қоидалари, усуллари ва тартибларини мамлакатда қўллаш йўриқномаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида халқаро углерод бозорлари ва нобозор воситаларини жорий қилиш дастурини ишлаб чиқсин;
углерод бирликлари ихтиёрий бозорига оид лойиҳалар, қисқартирилган иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ва ишлаб чиқиладиган верификацияланган углерод бирликлари ҳисобини юритиш учун Миллий углерод бирликлари реестри юритилишини йўлга қўйсин;
иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текшириш (MRV) электрон ахборот тизими йўлга қўйилганидан кейин унга Миллий углерод бирликлари тизимини интеграция қилсин.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳалари бўйича таклифларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва амалга оширилиши, верификацияланган углерод бирликлари реализация қилиниши ҳамда тушумларнинг Давлат бюджетига йўналтирилишини мувофиқлаштириб борсин;
ҳар ойда углерод бирликлари ихтиёрий бозорига инвестиция лойиҳаларини жалб қилиш ва уларни амалга ошириш натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 мартдаги 117-сон қарорига ИЛОВА
Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинчалик
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Халқаро иссиқхона гази савдосини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартибини белгилайди ҳамда Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизмини амалга ошириш бўйича миллий тартиб тасдиқлангунга қадар амал қилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
иссиқхона газлари — Париж битими доирасида назорат қилинадиган газлар гуруҳларидан бири — карбонат ангидрид (CO 2 ), метан (CН 4 ), азот оксиди (N 2 O), хлорофторуглерод (НFC 5 ), перфторуглерод (PFC 5 ), ва олтингугурт фториди (SF 6 );
углерод бирликлари (углерод офсети, углерод кредити) — бир тонна карбонад ангидрид (СО 2 ) ёки бошқа иссиқхона газининг эквивалент миқдорида эмиссия қисқаришини ифодаловчи сотув сертификати;
углерод бирликлари ихтиёрий бозори — хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ихтиёрий равишда углерод бирликлари сотиб олинадиган ёки сотиладиган бозор;
Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси — иссиқхона газларининг эмиссиясини камайтириш асосида углерод бирликларини ишлаб чиқиш ва углерод бирликлари ихтиёрий бозорида сотишга қаратилган лойиҳалар;
Идоралараро кенгаш — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тузилган Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш ;
миллий орган (кейинги ўринларда — Миллий орган) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
ишчи орган (кейинги ўринларда — Ишчи орган) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси;
углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳасининг ташаббускори (кейинги ўринларда — Лойиҳа ташаббускори) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ташаббус таклифини киритган давлат органи ва ташкилотлари, хусусий ташкилотлар, резидент хорижий ташкилотлар, халқаро молиявий ташкилотлар;
верификацияланган углерод бирликларини ишлаб чиқишга кўмаклашувчи ташкилот (кейинги ўринларда — Хизмат кўрсатувчи ташкилот) — углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси ташаббускорларига верификацияланган углерод бирликларини ишлаб чиқиш, маркетинг ва сотиш фаолиятларини ташкил этишга шартнома асосида кўмаклашувчи юридик шахс;
валидация — Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидалари асосида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳасининг халқаро углерод бирликлари стандартлари мезонларига мувофиқлигини, шу жумладан лойиҳа-техник ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини Валидатор томонидан баҳолаш;
валидация ҳисоботи — Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидаларига мувофиқ ўтказилган валидация якуни бўйича валидатор томонидан тайёрланган ҳисобот;
валидатор — Лойиҳа ташаббускори ва Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўзаро келишуви билан тайинланган ҳамда Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартларида аккредитациядан ўтган ташкилот;
верификация — Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидаларига мувофиқ лойиҳа бўйича ҳар бир мониторинг даврида лойиҳа натижасида иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича амалда эришилган натижани верификатор томонидан даврий текшириш ва тасдиқлаш;
верификация ҳисоботи — Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидаларига мувофиқ ўтказилган верификация якуни бўйича верификатор томонидан тайёрланган ҳисобот;
верификатор — лойиҳа ташаббускори ва хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўзаро келишуви билан тайинланган ҳамда Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартларида аккредитациядан ўтган ташкилот;
давлат-хусусий шериклиги — давлат номидан шерик ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари;
хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси;
миллий углерод бирликлари реестри — верификацияланган углерод бирликлари рўйхатдан ўтказиладиган, улар билан боғлиқ операциялар ҳисоби қайд этиладиган ҳамда Миллий орган томонидан юритиладиган реестр.
3. Углерод бирликларини такрорий ҳисоблашнинг (double counting) олдини олиш мақсадида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини биттадан ортиқ миллий, халқаро ёки мустақил углерод бирликлари стандартлари талаблари бўйича ва бозорларида рўйхатга олиш тақиқланади.
4. Мазкур Низомга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган барча инвестицион лойиҳалар — 1-тоифа лойиҳалари натижасида ҳосил бўлган иссиқхона газлари эмиссияси қисқаришига олиб келувчи ва верификацияланган углерод бирликлари ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар ушбу низомнинг 4-бобига асосан;
давлат-хусусий шериклик шартларида ёки давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртмачилигида) амалга оширилган лойиҳалар — 2-тоифа лойиҳаларни натижасида давлат томонидан тасарруф этиладиган қисқартириладиган иссиқхона газлари эмиссияси асосида верификацияланган углерод бирликлари ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар ушбу низомнинг 5-бобига асосан амалга оширилади.
5. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш схемасига мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларига қўйиладиган талаблар
6. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳалари қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
қайта тикланувчи энергия лойиҳалари: қуёш, шамол, гидро, чиқиндилар ва биомасса энергияси каби қайта тикланадиган энергия манбаларидан миллий ёки ҳудудий тармоқларни энергия билан таъминлаш, шунингдек кичик тармоқ ёки тармоқдан ташқари манбаларга уланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш;
энергия самарадорлиги лойиҳалари: хизматлар ёки маҳсулотлар ҳажми ва сифатига таъсир қилмасдан энергия сарфларини камайтирадиган технология ва ечимларни жорий қилиш;
«яшил» ва паст углеродли саноат соҳасини ривожлантириш лойиҳалари: саноат соҳасида ресурслар сарфини, иссиқхона газлари эмиссиясини камайтирадиган ва кам чиқиндили инновацион технологияларни ҳамда самарали «яшил» инвестицияларни жалб қилиш;
ўрмонларни қайта тиклаш лойиҳалари: дарахтларни экиш ва барқарор ўстириш, барча ўрмончилик тизимлари, агроўрмончилик ёки яйловлар фаолиятини яхшилаш ва кенгайтириш;
чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлаш: энергия ёки фойдали маҳсулотларни ишлаб чиқишнинг (компостлаш, биогаз ва бошқалар) барқарор амалиётларини йўлга қўйиш билан боғлиқ чиқиндиларни бошқариш;
сув, санитария, гигиена ва «яшил» бинолар: иқлим ўзгаришини юмшатиш ва/ёки унга мослашишга қаратилган лойиҳалар.
7. Лойиҳа натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмининг Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалари (NDC) доирасида Янгиланган маълумотлар бўйича икки йиллик ҳисоботга энг охирги йилдаги мамлакат бўйича кўрсатилган йиллик иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмининг 1 фоизидан ошмаган қисми миқдорида верификацияланган эмиссия бирликлари ишлаб чиқариш ва ихтиёрий бозорларга йўналтирилишига рухсат берилади.
8. Миллий орган верификацияланган углерод бирликлари ҳажмининг 1 фоизини захирага олади ва ундан Париж битими доирасида миллий мажбуриятга нисбатан меъёридан ортиқ сотиш хавфини (overselling risk) камайтириш учун фойдаланади. Миллий орган ҳар йили умумий захира бирликларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боради.
9. Лойиҳалар натижасида ишлаб чиқилган верификацияланган углерод бирликлари бошқа мамлакатларнинг Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалар (NDC) мақсадлари учун ўтказиладиган Халқаро юмшатиш натижалари (ITMO) сифатида йўналтирилмайди ва фойдаланилмайди.
3-боб. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинги методологияси
10. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторингида амалда бўлган қуйидаги Халқаро углерод бирликлари стандартлари методологиялари қўлланилади:
«Gold Standard» стандарти;
«Verra's Verified Carbon Standard» стандарти;
«Clean Development Mechanism» стандартлари;
«ISO 14064 стандартлари» — иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш (ёки олиб ташлаш) бўйича миқдорни аниқлаш, мониторинг қилиш ва ҳисобот бериш бўйича лойиҳа даражасидаги кўрсатмалар.
11. Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатишга доир чора-тадбирларнинг натижадорлик салоҳиятини аниқлаш бўйича мамлакат учун мақбул бўлган мавжуд Халқаро углерод бирликлари стандартлари методологиялари рўйхати Миллий органи томонидан доимий янгилаб борилади.
4-боб. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини амалга ошириш тартиби
12. 1-тоифадаги лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) доирасида давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) тамойиллари асосида амалга оширилади.
Миллий орган томонидан ташаббус таклифи сифатида киритиладиган 2-тоифа лойиҳалар мазкур Низомнинг 5-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
13. Лойиҳа ДХШ тамойили асосида давлат ёки хусусий шерик томонидан ташаббус қилиниши мумкин. Хусусий шерик томонидан ташаббус қилинган Лойиҳа Қонуннинг 17-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
14. Хусусий субъект бошқарувида бўлган объектларда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида Миллий орган ҳузуридаги «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» давлат муассасаси давлат шериги сифатида иштирок этади.
15. Хусусий ташаббускор лойиҳанинг концепциясини давлат шериги билан келишади ҳамда келишилган лойиҳа концепциясини Миллий органга қуйидагиларни илова қилган ҳолда киритади:
ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифи намунасига мувофиқ маълумотларни;
«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан белгиланган тартибда ўтказилган лойиҳа экспертизаси хулосаси.
16. Миллий орган ариза тақдим этилган вақтдан бошлаб ўн иш куни муддатда лойиҳа таклифининг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш салоҳиятини ҳамда ушбу Низом талабларга мувофиқлигини баҳолайди.
Қуйидаги ҳолатлар ариза рад қилинишига асос бўлади:
лойиҳа концепциясининг мазкур Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;
мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб, лойиҳа концепциясида маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ёки нотўғри маълумот берилиши;
лойиҳа мазкур Низомнинг 3-бобида келтирилган стандартлар методологияларига мувофиқ эмаслиги.
Миллий орган томонидан бериладиган хулоса салбий бўлган тақдирда, Миллий орган лойиҳа ташаббускорига рад қилиш асосларини кўрсатган ҳолда йигирма иш куни муддатда қайта ишлаш учун юборади.
17. Лойиҳа концепцияси маъқулланган тақдирда, Миллий орган ушбу Низомга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ шаклда Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифи бўйича дастлабки келишув хатини юборади ҳамда Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ ДХШ тамойили асосида хусусий шерикни танлаб олиш жараёнини бошлашга рухсат беради.
Бунда, тендер ғолибини танлаб олиш босқичида фойдаланиладиган мезонлар қаторида мазкур Низом 25-бандининг учинчи хатбошида кўрсатилган тўловлар миқдори киритилади.
18. Давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий шерик танлаб олинганидан сўнг ғолиб билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилади ҳамда уч иш куни муддатда Миллий органга тақдим қилинади.
19. Миллий орган ДХШ битимини олганидан кейин уч иш кунида лойиҳа ташаббускорига лойиҳани амалга ошириш бўйича Миллий орган ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган келишув лойиҳасини ҳамда ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган тўловни амалга ошириш бўйича хабарнома юборади.
Лойиҳа ташаббускори ўн иш кунидан кечиктирмаган ҳолда:
Миллий орган билан лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувни имзолайди;
ўрмонлаштиришга доир лойиҳалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари ва ўрмонлаштиришга доир бўлмаган лойиҳалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараварига тенг суммада тўловни амалга оширади.
20. Лойиҳа ташаббускори лойиҳани ушбу Низомнинг 3-бобида келтирилган халқаро стандартлардан бирида рўйхатдан ўтказади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи халқаро стандарт маъмурияти томонидан Миллий орган электрон почта орқали белгиланган шаклда хабардор қилинишини таъминлайди.
21. Миллий орган рўйхатдан ўтказувчи халқаро стандарт маъмуриятидан лойиҳа рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабарномани олганидан кейин уч иш кунида лойиҳани Миллий углерод бирликлари реестрига киритади.
22. Лойиҳа ташаббускори лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳа-техник ҳужжатларида кўрсатилган методологияга мувофиқ мониторинг олиб боради ҳамда ҳар ярим йил якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар ушбу Низомга 4-иловада келтирилган Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси мониторинги ҳисоботи намунасига мувофиқ шаклда лойиҳа мониторинги ҳисоботини Миллий органга киритиб боради.
23. Лойиҳа-техник ҳужжатларида кўрсатилган режа-жадвалга мувофиқ Лойиҳа ташаббускори мустақил верификация ташкилотини жалб қилиш орқали лойиҳани верификациядан ўтказади.
Верификация якунланганидан кейин Лойиҳа ташаббускори беш иш куни муддатда Миллий органни верификация натижалари тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
24. Лойиҳа ташаббускори халқаро стандарт томонидан хос (уникал) серия рақамли ва маркировкали верификацияланган углерод бирликлари чиқарилишини ҳамда Миллий орган электрон почта орқали белгиланган шаклда хабардор қилинишини таъминлайди.
25. Верификацияланган углерод бирликлари сотилгандан сўнг лойиҳа ташаббускори ўн иш куни муддатда Миллий органга сотув ҳажми ва қиймати тўғрисидаги маълумотларни асословчи ҳужжатлар билан биргаликда тақдим қилади ҳамда бир ой муддатда қуйидаги тўловларни амалга оширади:
верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмининг 5 фоизи миқдорида Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалар (NDC) мақсадларини бажаришнинг муқобил қиймати (opportunity cost) тўловини;
верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмидан (шу жумладан, технологиялар шаклида) киритилган инвестициялар ҳажми чегирилган ҳолда қолган маблағларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини.
26. Мазкур Низомнинг 25 ва 31-бандларида назарда тутилган тўловлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига — 90 фоиз;
Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази (Ишчи орган)га — 10 фоиз.
27. Лойиҳа ташаббускори лойиҳа-техник ҳужжатларида кўрсатилган муддатда лойиҳа амалга оширилиши даврида ҳар йил якуни бўйича йигирма иш куни муддатда Миллий органга лойиҳа амалга оширилиши ва сотуви бўйича йиллик ҳисобот киритиб боради.
28. Миллий орган ҳар йил якуни бўйича углерод бозорларида мамлакатнинг иштироки тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ва Ишчи орган расмий веб-саҳифаларида эълон қилиб боради.
5-боб. Миллий органнинг ташаббус таклифи асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш тартиби
29. Қисқартирилган иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмига давлат тасарруф этадиган ва верификацияланган углерод бирликлари ишлаб чиқаришга қаратилган (2-тоифадаги) лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ташаббус таклифи Миллий орган томонидан киритилади.
Ушбу тоифадаги лойиҳаларни амалга оширишда Ишчи орган лойиҳа ташаббускори сифатида фаолият юритади.
30. Лойиҳа ташаббускори лойиҳаларни ўзи ёки Хизмат кўрсатувчи ташкилотни жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин.
Хизмат кўрсатувчи ташкилотни жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
31. Танлов ҳужжатларини кўриб чиқишда баҳолаш мезони сифатида қуйидагилар белгиланади:
лойиҳадан юзага келадиган верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори Миллий органга йўналтирилиши;
лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда мазкур Низомнинг 3-бобида келтирилган Халқаро углерод бирликлари стандартлари методологияларининг қўлланиши;
таклиф хорижий компаниялардан киритилган тақдирда, улар томонидан лойиҳа ишига маҳаллий компанияларнинг жалб қилиниши.
32. Белгиланган тартибда танлов ғолиби аниқлангандан сўнг танлов натижаси эълон қилинган кундан эътиборан ўн иш куни муддатда Миллий орган билан лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишув имзоланади.
33. Лойиҳадан юзага келадиган верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмининг Миллий органга йўналтириладиган миқдори мазкур Низомнинг 26-банди талабларига мувофиқ равишда тақсимланади.
34. Лойиҳа амалга оширилишни мониторинг қилиш ва ҳисоботларини юритиш лойиҳа-техник ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
35. Миллий органга ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун тегишли лойиҳа ташаббускорлари масъул ҳисобланади.
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Лойиҳа ташаббускори Лойиҳа концепциясини потенциал давлат шериги билан келишади ҳамда уни Миллий органга келишиш учун киритади. Лойиҳа ғояси мавжуд бўлганда 2-босқич Миллий орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳа концепциясини лойиҳанинг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш салоҳияти ҳамда белгиланган талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан дастлабки баҳолашдан ўтказади ҳамда хусусий шерикни танлаб олиш жараёнини бошлашга рухсат беради. Ўн иш кунида 3-босқич Лойиҳа ташаббускори, Миллий орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий шерик танлаб олинганидан сўнг давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилади ҳамда Миллий органга тақдим қилинади. ДХШ битими тузилгандан кейин уч иш кунида 4-босқич Миллий орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Миллий орган ДХШ битимини олганидан кейин лойиҳа ташаббускорига лойиҳани амалга ошириш бўйича Миллий орган ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган келишув лойиҳасини ва белгиланган тўловни амалга ошириш тўғрисида хабарнома юборади. Уч иш кунида 5-босқич Лойиҳа ташаббускори Лойиҳани халқаро стандартда рўйхатдан ўтказади, рўйхатдан ўтказувчи халқаро стандарт маъмуриятидан Миллий органни электрон почта орқали хабардор қилишни таъминлайди. Белгиланган муддатларда 6-босқич Миллий орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳани рўйхатдан ўтказган халқаро стандартдан хабарнома олинганидан кейин Миллий углерод бирликлари реестрига киритади. Уч иш кунида 7-босқич Лойиҳа ташаббускори Лойиҳани амалга ошириш доирасида мониторинг олиб боради ҳамда лойиҳа мониторинги бўйича ҳисоботни Миллий органга киритиб боради. Ҳар ярим йил якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар 8-босқич Лойиҳа ташаббускори 1. Лойиҳа ҳужжатларини верификация қилдиради. Режа-жадвалга мувофиқ 2. Миллий органни верификация натижалари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Беш иш кунида 9-босқич Лойиҳа ташаббускори Лойиҳа рўйхатдан ўтказилган халқаро стандарт томонидан хос (уникал) серияли рақамли верификацияланган углерод бирликларини чиқаришни ҳамда Миллий органни электрон почта орқали хабардор қилишни таъминлайди. Белгиланган муддатларда 10-босқич Лойиҳа ташаббускори 1. Миллий органга сотув ҳажми ва қиймати ҳақидаги маълумотлар асословчи ҳужжатлари билан биргаликда тақдим қилади. Ўн иш кунида 2. Верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмидан белгиланган тўловларни амалга оширади. Бир ой муддатда
Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифи
(намуна)
I. Лойиҳа ташаббускори тўғрисида маълумот 1.1 Юридик шахснинг тўлиқ номи: 1.2 Жойлашган манзили: (почта манзили) 1.3 СТИР рақами: 1.4 Банк реквизитлари: (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи) 1.5 Телефон рақами: 1.6 Электрон почта манзили: II. Лойиҳа ташаббускори тўғрисида маълумот 2.1 Таклиф этилаётган лойиҳанинг қисқача мазмуни 2.2 Амалдаги ҳолат (кириш) 2.3 Таклиф этилаётган лойиҳа номи: 2.4 Лойиҳа мақсадлари ва вазифалари 2.5 Лойиҳа тавсифи 2.6 Ўзбекистоннинг Миллий миқёсда белгиланган ҳисса (ММБҲ) ва тегишли соҳа ривожланиши билан боғлиқлиги 2.7 Технологиялар ва иссиқхона газлари эмиссиясини қисқариши билан боғлиқ фаолият 2.8 Лойиҳанинг техник ва молиявий асосий кўрсаткичлари 2.9 Барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқлиги 2.10 Мониторинг, ҳисобот, текширув режаси 2.11 Лойиҳани бошқариш 2.12 Иш режаси
Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифини дастлабки келишув хати (намуна) _______________________________________ лойиҳа таклифини дастлабки келишуви (Лойиҳа таклифи номи) Миллий орган ______________________________________ томонидан тақдим қилинган (Лойиҳа ташаббускори номи) __________________________________ лойиҳа таклифини кўриб чиқиб, қуйидагиларни (Лойиҳа таклифи номи) маълум қилади. _______________________________________________ йўналишида таклиф этилаётган (Низом 5-бандига мувофиқ лойиҳа йўналиши) ___________________________________________________ лойиҳаси 2030 йилга келиб (Лойиҳа таклифи номи) _____________________________________________________ни жорий қилиш орқали (технология/восита/усул номи) _______________________________________________________________________га (иссиқхона газини камайтириш/бартараф этиш бўйича кутилган натижа ҳажми) эрилишини кўзланган. Миллий орган лойиҳа ташаббускори томонидан лойиҳа таклифи бўйича лойиҳа ҳужжатларини Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом талаблари асосида белгиланган тартибда тайёрлаш ва келишиш учун тақдим қилиш мумкинлигини маълум қилади. Зарурат бўлганда, Миллий орган ҳузуридаги Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан ушбу жараёнда тегишли техник ва маслаҳат кўмагини бериши мумкин.
Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА
Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси мониторинги ҳисоботи (намуна)
Лойиҳа мониторинги ҳисоботи шакли Лойиҳа номи Лойиҳа бўйича миллий органнинг маълумотнома рақами Мониторинг ҳисоботининг тугаш муддати Мониторинг даври рақами Мониторинг даврининг давомийлиги Мониторинг даври учун мониторинг ҳисоботи рақами Лойиҳа ташаббускорлари Қўлланилган методологиялар ва стандартлаштирилган базавий кўрсаткичлар Тармоқ доираси Мониторинг даврида лойиҳа натижасида эришилган иссиқхона газлари эмиссиясининг қисқариши ёки аниқ антропоген иссиқхона газлари ютилиши миқдори. 1-давргача эришилган миқдор 1-даврдан бошлаб эришилган миқдор 2-даврдан бошлаб эришилган миқдор Лойиҳанинг техник ҳужжатларида тегишли мониторинг даври учун олдиндан ҳисобланган иссиқхона газлари эмиссиясининг қисқариши ёки аниқ антропоген иссиқхона газлари ютилишининг тахминий миқдори.
1-БЎЛИМ. Лойиҳа тавсифи
1.1. Лойиҳанинг умумий тавсифи.
1.2. Лойиҳанинг жойлашуви.
1.3. Томонлар ва лойиҳа ташаббускорлари.
Иштирок этувчи томонлар Лойиҳа ташаббускорлари Иштирок этувчи томон лойиҳа ташаббускори сифатида кўрилишини хоҳлайдими ёки йўқлигини кўрсатинг (Ҳа/Йўқ) А Томон (ўтказувчи томон) А (хусусий ташкилот) А (жамоат ташкилоти) B Томон (олувчи томон) В (хусусий ташкилот) В (жамоат ташкилоти) Бошқарувчи/мувофиқлаштирувчи/амалга оширувчи ташкилот С (ташкилот) С (хусусий ташкилот) С (жамоат ташкилоти)
1.4. Қўлланилган методологиялар ва стандартлаштирилган базавий кўрсаткичларга иловалар.
1.5. Кредит даврининг тури ва давомийлиги.
2-БЎЛИМ. Лойиҳани амалга ошириш
2.1. Амалга оширилган лойиҳанинг тавсифи.
2.2. Рўйхатдан ўтишдан кейинги ўзгаришлар.
2.2.1. Рўйхатга олинган мониторинг режасидан, қўлланилган методологиялардан, стандартлаштирилган базавий кўрсаткичлардан ёки бошқа услубий меъёрий ҳужжатлардан вақтинчалик четга чиқиш.
2.2.2. Тузатишлар.
2.2.3. Кредит даврининг бошланиш санасига оид ўзгартиришлар.
2.2.4. Мониторинг режасини киритиш.
2.2.5. Рўйхатга олинган мониторинг режасига доимий ўзгартиришлар киритиш ёки мониторинг қўлланилган методологиялардан, стандартлаштирилган базавий кўрсаткичлардан ёки бошқа услубий меъёрий ҳужжатлардан доимий равишда четга чиқиши.
2.2.6. Лойиҳага ўзгартириш киритиш.
2.2.7. Ўрмонларни ўстириш ёки ўрмонларни қайта тиклашни юмшатиш фаолиятига хос ўзгаришлар.
2.2.8. Лойиҳага ўзгартириш киритиш.
2.2.9. Ўрмонларни ўстириш ёки ўрмонларни қайта тиклашни юмшатиш фаолиятига хос ўзгаришлар.
3-БЎЛИМ. Мониторинг тизимининг тавсифи
4-БЎЛИМ. Маълумотлар ва параметрлар
4.1. Олдиндан белгиланган маълумотлар ва параметрлар
(Ҳар бир маълумот ёки параметр учун ушбу жадвалдан нусха олинг.)
Маълумотлар/параметрлар Бирлиги Тавсифи Маълумотлар манбаси Қўлланилган қиймат(лар) Маълумотлар ёки ўлчаш усуллари ва тартиботларини танлаш Маълумотлар/параметрнинг мақсади Қўшимча шарҳлар
4.2. Мониторинг қилинган маълумотлар ва параметрлар
(Ҳар бир маълумот ёки параметр учун ушбу жадвалдан нусха олинг.)
Маълумотлар/параметрлар Бирлиги Тавсифи Ўлчанган/ҳисобланган/стандарт Маълумотлар манбаси Кузатилган параметр қиймати(лар) Мониторинг ускуналари Частотани ўлчаш/ўқиш/ёзиб олиш Ҳисоблаш методи (агар мавжуд бўлса) QA/QC процедуралари Маълумотлар/параметрнинг мақсади Қўшимча шарҳлар
4.3. Намунавий режани амалга ошириш.
4.5. Базавий эмиссияларни ёки базавий аниқ йўқотишларни ҳисоблаш.
4.6. Лойиҳа эмиссияларини ёки ҳақиқий аниқ йўқотишларни ҳисоблаш.
4.7. Пайдо бўлган ёриқлар натижасида юзага келган эмиссияларни ҳисоблаш.
4.8. Қисқартирилган эмиссияларни ёки аниқ антропоген йўқотишларни ҳисоблаш.
Базавий иссиқхона газлари эмиссияларини ёки базавий аниқ иссиқхона газлари йўқотишлари (СО 2 тон экв) Ҳақиқий иссиқхона газлари эмиссияларини ёки ҳақиқий аниқ иссиқхона газлари йўқотишлари (СО 2 тон экв) Пайдо бўлган ёриқлар натижасида юзага келган эмиссияларни ҳисоблаш СО 2 тон экв) Иссиқхона газлари эмиссияларини ёки аниқ иссиқхона газлари йўқотишлари (СО 2 тон экв) 1-даврдан олдин 1-даврдан бошлаб 2-давргача 2-даврдан бошлаб Жами миқдори Жами
4.9. Рўйхатга олинган Лойиҳанинг техник ҳужжатларидаги ҳисоб-китоблар билан эришилган қисқартирилган эмиссияларни ёки антропоген йўқотишларни солиштириш.
Мониторинг даврида эришилган миқдори (СО 2 тон экв) Лойиҳанинг техник ҳужжатларида мониторинг даври учун олдиндан ҳисобланган миқдори (СО 2 тон экв)
4.10. Мониторинг даври учун Лойиҳанинг техник ҳужжатларида олдиндан ҳисобланган миқдорини ҳисоблашнинг тушунтирилиши.
4.11. Эришилган қисқартирилган эмиссияларни ошириш бўйича изоҳлар.
4.12. Лойиҳанинг кичик миқёсдаги кўлами бўйича изоҳлар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 март,
117-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Xalqaro issiqxona gazi savdosi boʻyicha loyihalarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini jadal rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 12-oktabrdagi PF-169-son Farmoni va “2030-yilgacha Oʻzbekiston Respublikasining “yashil” iqtisodiyotga oʻtishiga qaratilgan islohotlar samaradorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 2-dekabrdagi PQ-436-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2030-yilgacha Oʻzbekiston Respublikasining “yashil” iqtisodiyotga oʻtishiga qaratilgan islohotlar samaradorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 2-dekabrdagi PQ-436-son qaroriga muvofiq Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
Parij bitimining (Parij, 2015-yil 12-dekabr) 6-moddasiga muvofiq Barqaror rivojlanishni qoʻllab-quvvatlash mexanizmi boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilishini muvofiqlashtiruvchi vakolatli milliy organ etib;
xalqaro va respublika darajasida issiqxona gazi savdosini tartibga solish, amalga oshirishni muvofiqlashtirish va boshqarish, shuningdek, ushbu sohadagi loyihalarni amalga oshirish doirasida monitoring va hisobotlarni yuritish uchun masʼul boʻlgan ijro etuvchi organ sifatida faoliyat olib borishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Xalqaro issiqxona gazi savdosini tashkil qilish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom ilovag a muvofiq tasdiqlansin.
Energetika vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda energetika sohasida, jumladan, davlat-xususiy sheriklik asosida xorijiy investorlar ishtirokida amalga oshiriladigan loyihalardan yuzaga keladigan uglerod birliklarini xalqaro standartlar boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun ushbu loyihalar doirasida zarur moliyaviy va texnik maʼlumotlarni milliy organ bilan samarali almashish mexanizmi yoʻlga qoʻyilsin.
3. Belgilansinki:
2024-yil 10-martdan boshlab xorijiy va mahalliy investorlar bilan davlat-xususiy sherikligi yoki boshqa shaklda davlat tashkilotlari va korxonalari ishtirokida (buyurtmachiligida) amalga oshirilgan loyihalardan yuzaga keladigan qisqartirilgan issiqxona gazlari hajmi toʻliq Oʻzbekiston Respublikasi hukumati tomonidan tasarruf qilinadi;
issiqxona gazlarini qisqartirish va uglerod birliklarini ishlab chiqish boʻyicha barcha loyihalar Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishiladi;
mamlakat hududida ishlab chiqilgan uglerod birliklari takroriy hisoblanishining (double counting) oldini olish maqsadida uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalarini bittadan ortiq milliy, xalqaro yoki mustaqil uglerod birliklari standartlari talablari boʻyicha va bozorlarida roʻyxatga olish taqiqlanadi.
4. Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2024-yil 1-mayga qadar uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalari boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish, tasdiqlash va monitoring qilish tizimini toʻliq raqamlashtirsin hamda ushbu loyihalar amalga oshirilishining har bir bosqichini kuzatib borish imkoniyatini taʼminlasin;
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi bilan birgalikda 2024-yil 1-oktabrga qadar Parij bitimining 6-moddasi 2 va 4-bandlariga muvofiq kooperatsion yondashuv mexanizmi hamda Barqaror rivojlanish mexanizmi qoidalari, usullari va tartiblarini mamlakatda qoʻllash yoʻriqnomalarini nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasida xalqaro uglerod bozorlari va nobozor vositalarini joriy qilish dasturini ishlab chiqsin;
uglerod birliklari ixtiyoriy bozoriga oid loyihalar, qisqartirilgan issiqxona gazlari emissiyasi hajmi va ishlab chiqiladigan verifikatsiyalangan uglerod birliklari hisobini yuritish uchun Milliy uglerod birliklari reyestri yuritilishini yoʻlga qoʻysin;
iqlim oʻzgarishi sohasida monitoring, hisobot berish va tekshirish (MRV) elektron axborot tizimi yoʻlga qoʻyilganidan keyin unga Milliy uglerod birliklari tizimini integratsiya qilsin.
5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalari boʻyicha takliflarning oʻz vaqtida koʻrib chiqilishi va amalga oshirilishi, verifikatsiyalangan uglerod birliklari realizatsiya qilinishi hamda tushumlarning Davlat budjetiga yoʻnaltirilishini muvofiqlashtirib borsin;
har oyda uglerod birliklari ixtiyoriy bozoriga investitsiya loyihalarini jalb qilish va ularni amalga oshirish natijadorligi toʻgʻrisidagi tahliliy axborotni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritib borsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-martdagi 117-son qaroriga ILOVA
Xalqaro issiqxona gazi savdosi boʻyicha loyihalarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida vaqtinchalik
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Xalqaro issiqxona gazi savdosini tashkil qilish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish tartibini belgilaydi hamda Parij bitimining (Parij, 2015-yil 12-dekabr) 6-moddasiga muvofiq Barqaror rivojlanishni qoʻllab-quvvatlash mexanizmini amalga oshirish boʻyicha milliy tartib tasdiqlangunga qadar amal qiladi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
issiqxona gazlari — Parij bitimi doirasida nazorat qilinadigan gazlar guruhlaridan biri — karbonat angidrid (CO 2 ), metan (CN 4 ), azot oksidi (N 2 O), xloroftoruglerod (NFC 5 ), perftoruglerod (PFC 5 ), va oltingugurt ftoridi (SF 6 );
uglerod birliklari (uglerod ofseti, uglerod krediti) — bir tonna karbonad angidrid (SO 2 ) yoki boshqa issiqxona gazining ekvivalent miqdorida emissiya qisqarishini ifodalovchi sotuv sertifikati;
uglerod birliklari ixtiyoriy bozori — xoʻjalik yurituvchi subyektlari tomonidan ixtiyoriy ravishda uglerod birliklari sotib olinadigan yoki sotiladigan bozor;
Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihasi — issiqxona gazlarining emissiyasini kamaytirish asosida uglerod birliklarini ishlab chiqish va uglerod birliklari ixtiyoriy bozorida sotishga qaratilgan loyihalar;
Idoralararo kengash — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 2-dekabrdagi PQ-436-son qarori bilan tuzilgan Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtish choralarini muvofiqlashtirish boʻyicha idoralararo kengash ;
milliy organ (keyingi oʻrinlarda — Milliy organ) — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi;
ishchi organ (keyingi oʻrinlarda — Ishchi organ) — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Yashil iqtisodiyot loyihalari markazi” loyiha ofisi;
uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihasining tashabbuskori (keyingi oʻrinlarda — Loyiha tashabbuskori) — Oʻzbekiston Respublikasi hududida uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihasini amalga oshirish yuzasidan tashabbus taklifini kiritgan davlat organi va tashkilotlari, xususiy tashkilotlar, rezident xorijiy tashkilotlar, xalqaro moliyaviy tashkilotlar;
verifikatsiyalangan uglerod birliklarini ishlab chiqishga koʻmaklashuvchi tashkilot (keyingi oʻrinlarda — Xizmat koʻrsatuvchi tashkilot) — uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihasi tashabbuskorlariga verifikatsiyalangan uglerod birliklarini ishlab chiqish, marketing va sotish faoliyatlarini tashkil etishga shartnoma asosida koʻmaklashuvchi yuridik shaxs;
validatsiya — Parij bitimi va (yoki) xalqaro uglerod birliklari standartlari qoidalari asosida uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihasining xalqaro uglerod birliklari standartlari mezonlariga muvofiqligini, shu jumladan loyiha-texnik hujjatlarning belgilangan talablarga muvofiqligini Validator tomonidan baholash;
validatsiya hisoboti — Parij bitimi va (yoki) xalqaro uglerod birliklari standartlari qoidalariga muvofiq oʻtkazilgan validatsiya yakuni boʻyicha validator tomonidan tayyorlangan hisobot;
validator — Loyiha tashabbuskori va Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning oʻzaro kelishuvi bilan tayinlangan hamda Parij bitimi va (yoki) xalqaro uglerod birliklari standartlarida akkreditatsiyadan oʻtgan tashkilot;
verifikatsiya — Parij bitimi va (yoki) xalqaro uglerod birliklari standartlari qoidalariga muvofiq loyiha boʻyicha har bir monitoring davrida loyiha natijasida issiqxona gazlari emissiyasini kamaytirish boʻyicha amalda erishilgan natijani verifikator tomonidan davriy tekshirish va tasdiqlash;
verifikatsiya hisoboti — Parij bitimi va (yoki) xalqaro uglerod birliklari standartlari qoidalariga muvofiq oʻtkazilgan verifikatsiya yakuni boʻyicha verifikator tomonidan tayyorlangan hisobot;
verifikator — loyiha tashabbuskori va xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning oʻzaro kelishuvi bilan tayinlangan hamda Parij bitimi va (yoki) xalqaro uglerod birliklari standartlarida akkreditatsiyadan oʻtgan tashkilot;
davlat-xususiy sherikligi — davlat nomidan sherik va xususiy sherikning muayyan muddatga yuridik jihatdan rasmiylashtirilgan, davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish maqsadida oʻz resurslarini birlashtirishiga asoslangan hamkorligi;
davlat sherigi — Oʻzbekiston Respublikasi va (yoki) respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan vakolat berilgan boshqa yuridik shaxslar yoki ularning birlashmalari;
xususiy sherik — Oʻzbekiston Respublikasining yoki chet davlatning qonunchiligiga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan, davlat sherigi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzgan yuridik shaxs yoki yuridik shaxslarning birlashmasi;
milliy uglerod birliklari reyestri — verifikatsiyalangan uglerod birliklari roʻyxatdan oʻtkaziladigan, ular bilan bogʻliq operatsiyalar hisobi qayd etiladigan hamda Milliy organ tomonidan yuritiladigan reyestr.
3. Uglerod birliklarini takroriy hisoblashning (double counting) oldini olish maqsadida uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalarini bittadan ortiq milliy, xalqaro yoki mustaqil uglerod birliklari standartlari talablari boʻyicha va bozorlarida roʻyxatga olish taqiqlanadi.
4. Mazkur Nizomga muvofiq:
Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshiriladigan barcha investitsion loyihalar — 1-toifa loyihalari natijasida hosil boʻlgan issiqxona gazlari emissiyasi qisqarishiga olib keluvchi va verifikatsiyalangan uglerod birliklari ishlab chiqarishga qaratilgan loyihalar ushbu nizomning 4-bobiga asosan;
davlat-xususiy sheriklik shartlarida yoki davlat tashkilotlari va korxonalari ishtirokida (buyurtmachiligida) amalga oshirilgan loyihalar — 2-toifa loyihalarni natijasida davlat tomonidan tasarruf etiladigan qisqartiriladigan issiqxona gazlari emissiyasi asosida verifikatsiyalangan uglerod birliklari ishlab chiqarishga qaratilgan loyihalar ushbu nizomning 5-bobiga asosan amalga oshiriladi.
5. Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihasi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalarini ishlab chiqish, kelishish, amalga oshirish va monitoringini olib borish sxemasiga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalariga qoʻyiladigan talablar
6. Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalari quyidagi yoʻnalishlarda amalga oshiriladi:
qayta tiklanuvchi energiya loyihalari: quyosh, shamol, gidro, chiqindilar va biomassa energiyasi kabi qayta tiklanadigan energiya manbalaridan milliy yoki hududiy tarmoqlarni energiya bilan taʼminlash, shuningdek kichik tarmoq yoki tarmoqdan tashqari manbalarga ulangan qayta tiklanuvchi energiya manbalarini kengaytirish;
energiya samaradorligi loyihalari: xizmatlar yoki mahsulotlar hajmi va sifatiga taʼsir qilmasdan energiya sarflarini kamaytiradigan texnologiya va yechimlarni joriy qilish;
“yashil” va past uglerodli sanoat sohasini rivojlantirish loyihalari: sanoat sohasida resurslar sarfini, issiqxona gazlari emissiyasini kamaytiradigan va kam chiqindili innovatsion texnologiyalarni hamda samarali “yashil” investitsiyalarni jalb qilish;
oʻrmonlarni qayta tiklash loyihalari: daraxtlarni ekish va barqaror oʻstirish, barcha oʻrmonchilik tizimlari, agrooʻrmonchilik yoki yaylovlar faoliyatini yaxshilash va kengaytirish;
chiqindilarni boshqarish va qayta ishlash: energiya yoki foydali mahsulotlarni ishlab chiqishning (kompostlash, biogaz va boshqalar) barqaror amaliyotlarini yoʻlga qoʻyish bilan bogʻliq chiqindilarni boshqarish;
suv, sanitariya, gigiyena va “yashil” binolar: iqlim oʻzgarishini yumshatish va/yoki unga moslashishga qaratilgan loyihalar.
7. Loyiha natijasida qisqartirilgan issiqxona gazlari emissiyasi hajmining Milliy miqyosda belgilanadigan hissalari (NDC) doirasida Yangilangan maʼlumotlar boʻyicha ikki yillik hisobotga eng oxirgi yildagi mamlakat boʻyicha koʻrsatilgan yillik issiqxona gazlari emissiyasi hajmining 1 foizidan oshmagan qismi miqdorida verifikatsiyalangan emissiya birliklari ishlab chiqarish va ixtiyoriy bozorlarga yoʻnaltirilishiga ruxsat beriladi.
8. Milliy organ verifikatsiyalangan uglerod birliklari hajmining 1 foizini zaxiraga oladi va undan Parij bitimi doirasida milliy majburiyatga nisbatan meʼyoridan ortiq sotish xavfini (overselling risk) kamaytirish uchun foydalanadi. Milliy organ har yili umumiy zaxira birliklaridan foydalanish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilib boradi.
9. Loyihalar natijasida ishlab chiqilgan verifikatsiyalangan uglerod birliklari boshqa mamlakatlarning Milliy miqyosda belgilanadigan hissalar (NDC) maqsadlari uchun oʻtkaziladigan Xalqaro yumshatish natijalari (ITMO) sifatida yoʻnaltirilmaydi va foydalanilmaydi.
3-bob. Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalarini ishlab chiqish, amalga oshirish va monitoringi metodologiyasi
10. Loyihalarni ishlab chiqish, amalga oshirish va monitoringida amalda boʻlgan quyidagi Xalqaro uglerod birliklari standartlari metodologiyalari qoʻllaniladi:
“Gold Standard” standarti;
“Verra's Verified Carbon Standard” standarti;
“Clean Development Mechanism” standartlari;
“ISO 14064 standartlari” — issiqxona gazlari emissiyasini kamaytirish (yoki olib tashlash) boʻyicha miqdorni aniqlash, monitoring qilish va hisobot berish boʻyicha loyiha darajasidagi koʻrsatmalar.
11. Iqlim oʻzgarishi taʼsirini yumshatishga doir chora-tadbirlarning natijadorlik salohiyatini aniqlash boʻyicha mamlakat uchun maqbul boʻlgan mavjud Xalqaro uglerod birliklari standartlari metodologiyalari roʻyxati Milliy organi tomonidan doimiy yangilab boriladi.
4-bob. Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalarini amalga oshirish tartibi
12. 1-toifadagi loyihalar Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 10-maydagi “Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida”gi Qonuni (keyingi oʻrinlarda — Qonun) doirasida davlat-xususiy sheriklik (keyingi oʻrinlarda — DXSH) tamoyillari asosida amalga oshiriladi.
Milliy organ tomonidan tashabbus taklifi sifatida kiritiladigan 2-toifa loyihalar mazkur Nizomning 5-bobida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi.
13. Loyiha DXSH tamoyili asosida davlat yoki xususiy sherik tomonidan tashabbus qilinishi mumkin. Xususiy sherik tomonidan tashabbus qilingan Loyiha Qonunning 17-moddasida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
14. Xususiy subyekt boshqaruvida boʻlgan obyektlarda amalga oshiriladigan loyihalar doirasida Milliy organ huzuridagi “Yashil iqtisodiyot loyihalari markazi” davlat muassasasi davlat sherigi sifatida ishtirok etadi.
15. Xususiy tashabbuskor loyihaning konsepsiyasini davlat sherigi bilan kelishadi hamda kelishilgan loyiha konsepsiyasini Milliy organga quyidagilarni ilova qilgan holda kiritadi:
ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyiha taklifi namunasiga muvofiq maʼlumotlarni;
“Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK tomonidan belgilangan tartibda oʻtkazilgan loyiha ekspertizasi xulosasi.
16. Milliy organ ariza taqdim etilgan vaqtdan boshlab oʻn ish kuni muddatda loyiha taklifining issiqxona gazlari emissiyasini qisqartirish salohiyatini hamda ushbu Nizom talablarga muvofiqligini baholaydi.
Quyidagi holatlar ariza rad qilinishiga asos boʻladi:
loyiha konsepsiyasining mazkur Nizom talablariga muvofiq emasligi;
mazkur Nizom talablaridan kelib chiqib, loyiha konsepsiyasida maʼlumotlarning toʻliq emasligi yoki notoʻgʻri maʼlumot berilishi;
loyiha mazkur Nizomning 3-bobida keltirilgan standartlar metodologiyalariga muvofiq emasligi.
Milliy organ tomonidan beriladigan xulosa salbiy boʻlgan taqdirda, Milliy organ loyiha tashabbuskoriga rad qilish asoslarini koʻrsatgan holda yigirma ish kuni muddatda qayta ishlash uchun yuboradi.
17. Loyiha konsepsiyasi maʼqullangan taqdirda, Milliy organ ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq shaklda Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyiha taklifi boʻyicha dastlabki kelishuv xatini yuboradi hamda Qonunning 17-moddasiga muvofiq DXSH tamoyili asosida xususiy sherikni tanlab olish jarayonini boshlashga ruxsat beradi.
Bunda, tender gʻolibini tanlab olish bosqichida foydalaniladigan mezonlar qatorida mazkur Nizom 25-bandining uchinchi xatboshida koʻrsatilgan toʻlovlar miqdori kiritiladi.
18. Davlat-xususiy sherikligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xususiy sherik tanlab olinganidan soʻng gʻolib bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuziladi hamda uch ish kuni muddatda Milliy organga taqdim qilinadi.
19. Milliy organ DXSH bitimini olganidan keyin uch ish kunida loyiha tashabbuskoriga loyihani amalga oshirish boʻyicha Milliy organ va loyiha tashabbuskori oʻrtasida tuziladigan kelishuv loyihasini hamda ushbu bandning toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan toʻlovni amalga oshirish boʻyicha xabarnoma yuboradi.
Loyiha tashabbuskori oʻn ish kunidan kechiktirmagan holda:
Milliy organ bilan loyihani amalga oshirish boʻyicha kelishuvni imzolaydi;
oʻrmonlashtirishga doir loyihalar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari va oʻrmonlashtirishga doir boʻlmagan loyihalar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 40 baravariga teng summada toʻlovni amalga oshiradi.
20. Loyiha tashabbuskori loyihani ushbu Nizomning 3-bobida keltirilgan xalqaro standartlardan birida roʻyxatdan oʻtkazadi hamda roʻyxatdan oʻtkazuvchi xalqaro standart maʼmuriyati tomonidan Milliy organ elektron pochta orqali belgilangan shaklda xabardor qilinishini taʼminlaydi.
21. Milliy organ roʻyxatdan oʻtkazuvchi xalqaro standart maʼmuriyatidan loyiha roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xabarnomani olganidan keyin uch ish kunida loyihani Milliy uglerod birliklari reyestriga kiritadi.
22. Loyiha tashabbuskori loyihani amalga oshirish davrida loyiha-texnik hujjatlarida koʻrsatilgan metodologiyaga muvofiq monitoring olib boradi hamda har yarim yil yakuni boʻyicha keyingi oyning 15 sanasiga qadar ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihasi monitoringi hisoboti namunasiga muvofiq shaklda loyiha monitoringi hisobotini Milliy organga kiritib boradi.
23. Loyiha-texnik hujjatlarida koʻrsatilgan reja-jadvalga muvofiq Loyiha tashabbuskori mustaqil verifikatsiya tashkilotini jalb qilish orqali loyihani verifikatsiyadan oʻtkazadi.
Verifikatsiya yakunlanganidan keyin Loyiha tashabbuskori besh ish kuni muddatda Milliy organni verifikatsiya natijalari toʻgʻrisida yozma shaklda xabardor qiladi.
24. Loyiha tashabbuskori xalqaro standart tomonidan xos (unikal) seriya raqamli va markirovkali verifikatsiyalangan uglerod birliklari chiqarilishini hamda Milliy organ elektron pochta orqali belgilangan shaklda xabardor qilinishini taʼminlaydi.
25. Verifikatsiyalangan uglerod birliklari sotilgandan soʻng loyiha tashabbuskori oʻn ish kuni muddatda Milliy organga sotuv hajmi va qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni asoslovchi hujjatlar bilan birgalikda taqdim qiladi hamda bir oy muddatda quyidagi toʻlovlarni amalga oshiradi:
verifikatsiyalangan uglerod birliklari sotuv hajmining 5 foizi miqdorida Milliy miqyosda belgilanadigan hissalar (NDC) maqsadlarini bajarishning muqobil qiymati (opportunity cost) toʻlovini;
verifikatsiyalangan uglerod birliklari sotuv hajmidan (shu jumladan, texnologiyalar shaklida) kiritilgan investitsiyalar hajmi chegirilgan holda qolgan mablagʻlarning 50 foizdan kam boʻlmagan qismini.
26. Mazkur Nizomning 25 va 31-bandlarida nazarda tutilgan toʻlovlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga — 90 foiz;
Yashil iqtisodiyot loyihalari markazi (Ishchi organ)ga — 10 foiz.
27. Loyiha tashabbuskori loyiha-texnik hujjatlarida koʻrsatilgan muddatda loyiha amalga oshirilishi davrida har yil yakuni boʻyicha yigirma ish kuni muddatda Milliy organga loyiha amalga oshirilishi va sotuvi boʻyicha yillik hisobot kiritib boradi.
28. Milliy organ har yil yakuni boʻyicha uglerod bozorlarida mamlakatning ishtiroki toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzining va Ishchi organ rasmiy veb-sahifalarida eʼlon qilib boradi.
5-bob. Milliy organning tashabbus taklifi asosidagi loyihalarni amalga oshirish tartibi
29. Qisqartirilgan issiqxona gazlari emissiyasi hajmiga davlat tasarruf etadigan va verifikatsiyalangan uglerod birliklari ishlab chiqarishga qaratilgan (2-toifadagi) loyihalarni amalga oshirish yuzasidan tashabbus taklifi Milliy organ tomonidan kiritiladi.
Ushbu toifadagi loyihalarni amalga oshirishda Ishchi organ loyiha tashabbuskori sifatida faoliyat yuritadi.
30. Loyiha tashabbuskori loyihalarni oʻzi yoki Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotni jalb qilgan holda amalga oshirishi mumkin.
Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotni jalb qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarorida nazarda tutilgan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.
31. Tanlov hujjatlarini koʻrib chiqishda baholash mezoni sifatida quyidagilar belgilanadi:
loyihadan yuzaga keladigan verifikatsiyalangan uglerod birliklari sotuv hajmining 50 foizidan kam boʻlmagan miqdori Milliy organga yoʻnaltirilishi;
loyihalarni ishlab chiqish va amalga oshirishda mazkur Nizomning 3-bobida keltirilgan Xalqaro uglerod birliklari standartlari metodologiyalarining qoʻllanishi;
taklif xorijiy kompaniyalardan kiritilgan taqdirda, ular tomonidan loyiha ishiga mahalliy kompaniyalarning jalb qilinishi.
32. Belgilangan tartibda tanlov gʻolibi aniqlangandan soʻng tanlov natijasi eʼlon qilingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni muddatda Milliy organ bilan loyihani amalga oshirish toʻgʻrisida kelishuv imzolanadi.
33. Loyihadan yuzaga keladigan verifikatsiyalangan uglerod birliklari sotuv hajmining Milliy organga yoʻnaltiriladigan miqdori mazkur Nizomning 26-bandi talablariga muvofiq ravishda taqsimlanadi.
34. Loyiha amalga oshirilishni monitoring qilish va hisobotlarini yuritish loyiha-texnik hujjatlari asosida amalga oshiriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
35. Milliy organga ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib, taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligi va toʻliqligi uchun tegishli loyiha tashabbuskorlari masʼul hisoblanadi.
36. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Xalqaro issiqxona gazi savdosi boʻyicha loyihalarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA
Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihalarini ishlab chiqish, kelishish, amalga oshirish va monitoringini olib borish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Loyiha tashabbuskori Loyiha konsepsiyasini potensial davlat sherigi bilan kelishadi hamda uni Milliy organga kelishish uchun kiritadi. Loyiha gʻoyasi mavjud boʻlganda 2-bosqich Milliy organ — Iqtisodiyot va moliya vazirligi Loyiha konsepsiyasini loyihaning issiqxona gazlari emissiyasini qisqartirish salohiyati hamda belgilangan talablarga muvofiqligi nuqtai nazaridan dastlabki baholashdan oʻtkazadi hamda xususiy sherikni tanlab olish jarayonini boshlashga ruxsat beradi. Oʻn ish kunida 3-bosqich Loyiha tashabbuskori, Milliy organ — Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat-xususiy sherikligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xususiy sherik tanlab olinganidan soʻng davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuziladi hamda Milliy organga taqdim qilinadi. DXSH bitimi tuzilgandan keyin uch ish kunida 4-bosqich Milliy organ — Iqtisodiyot va moliya vazirligi Milliy organ DXSH bitimini olganidan keyin loyiha tashabbuskoriga loyihani amalga oshirish boʻyicha Milliy organ va loyiha tashabbuskori oʻrtasida tuziladigan kelishuv loyihasini va belgilangan toʻlovni amalga oshirish toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi. Uch ish kunida 5-bosqich Loyiha tashabbuskori Loyihani xalqaro standartda roʻyxatdan oʻtkazadi, roʻyxatdan oʻtkazuvchi xalqaro standart maʼmuriyatidan Milliy organni elektron pochta orqali xabardor qilishni taʼminlaydi. Belgilangan muddatlarda 6-bosqich Milliy organ — Iqtisodiyot va moliya vazirligi Loyihani roʻyxatdan oʻtkazgan xalqaro standartdan xabarnoma olinganidan keyin Milliy uglerod birliklari reyestriga kiritadi. Uch ish kunida 7-bosqich Loyiha tashabbuskori Loyihani amalga oshirish doirasida monitoring olib boradi hamda loyiha monitoringi boʻyicha hisobotni Milliy organga kiritib boradi. Har yarim yil yakuni boʻyicha keyingi oyning 15 sanasiga qadar 8-bosqich Loyiha tashabbuskori 1. Loyiha hujjatlarini verifikatsiya qildiradi. Reja-jadvalga muvofiq 2. Milliy organni verifikatsiya natijalari toʻgʻrisida yozma ravishda xabardor qiladi. Besh ish kunida 9-bosqich Loyiha tashabbuskori Loyiha roʻyxatdan oʻtkazilgan xalqaro standart tomonidan xos (unikal) seriyali raqamli verifikatsiyalangan uglerod birliklarini chiqarishni hamda Milliy organni elektron pochta orqali xabardor qilishni taʼminlaydi. Belgilangan muddatlarda 10-bosqich Loyiha tashabbuskori 1. Milliy organga sotuv hajmi va qiymati haqidagi maʼlumotlar asoslovchi hujjatlari bilan birgalikda taqdim qiladi. Oʻn ish kunida 2. Verifikatsiyalangan uglerod birliklari sotuv hajmidan belgilangan toʻlovlarni amalga oshiradi. Bir oy muddatda
Xalqaro issiqxona gazi savdosi boʻyicha loyihalarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA
Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyiha taklifi
(namuna)
I. Loyiha tashabbuskori toʻgʻrisida maʼlumot 1.1 Yuridik shaxsning toʻliq nomi: 1.2 Joylashgan manzili: (pochta manzili) 1.3 STIR raqami: 1.4 Bank rekvizitlari: (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻi) 1.5 Telefon raqami: 1.6 Elektron pochta manzili: II. Loyiha tashabbuskori toʻgʻrisida maʼlumot 2.1 Taklif etilayotgan loyihaning qisqacha mazmuni 2.2 Amaldagi holat (kirish) 2.3 Taklif etilayotgan loyiha nomi: 2.4 Loyiha maqsadlari va vazifalari 2.5 Loyiha tavsifi 2.6 Oʻzbekistonning Milliy miqyosda belgilangan hissa (MMBH) va tegishli soha rivojlanishi bilan bogʻliqligi 2.7 Texnologiyalar va issiqxona gazlari emissiyasini qisqarishi bilan bogʻliq faoliyat 2.8 Loyihaning texnik va moliyaviy asosiy koʻrsatkichlari 2.9 Barqaror rivojlanish maqsadlari bilan bogʻliqligi 2.10 Monitoring, hisobot, tekshiruv rejasi 2.11 Loyihani boshqarish 2.12 Ish rejasi
Xalqaro issiqxona gazi savdosi boʻyicha loyihalarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 3-ILOVA
Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyiha taklifini dastlabki kelishuv xati (namuna) _______________________________________ loyiha taklifini dastlabki kelishuvi (Loyiha taklifi nomi) Milliy organ ______________________________________ tomonidan taqdim qilingan (Loyiha tashabbuskori nomi) __________________________________ loyiha taklifini koʻrib chiqib, quyidagilarni (Loyiha taklifi nomi) maʼlum qiladi. _______________________________________________ yoʻnalishida taklif etilayotgan (Nizom 5-bandiga muvofiq loyiha yoʻnalishi) ___________________________________________________ loyihasi 2030-yilga kelib (Loyiha taklifi nomi) _____________________________________________________ni joriy qilish orqali (texnologiya/vosita/usul nomi) _______________________________________________________________________ga (issiqxona gazini kamaytirish/bartaraf etish boʻyicha kutilgan natija hajmi) erilishini koʻzlangan. Milliy organ loyiha tashabbuskori tomonidan loyiha taklifi boʻyicha loyiha hujjatlarini Xalqaro issiqxona gazi savdosi boʻyicha loyihalarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom talablari asosida belgilangan tartibda tayyorlash va kelishish uchun taqdim qilish mumkinligini maʼlum qiladi. Zarurat boʻlganda, Milliy organ huzuridagi Yashil iqtisodiyot loyihalari markazi tomonidan ushbu jarayonda tegishli texnik va maslahat koʻmagini berishi mumkin.
Xalqaro issiqxona gazi savdosi boʻyicha loyihalarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 4-ILOVA
Uglerod birliklari ixtiyoriy bozori loyihasi monitoringi hisoboti (namuna)
Loyiha monitoringi hisoboti shakli Loyiha nomi Loyiha boʻyicha milliy organning maʼlumotnoma raqami Monitoring hisobotining tugash muddati Monitoring davri raqami Monitoring davrining davomiyligi Monitoring davri uchun monitoring hisoboti raqami Loyiha tashabbuskorlari Qoʻllanilgan metodologiyalar va standartlashtirilgan bazaviy koʻrsatkichlar Tarmoq doirasi Monitoring davrida loyiha natijasida erishilgan issiqxona gazlari emissiyasining qisqarishi yoki aniq antropogen issiqxona gazlari yutilishi miqdori. 1-davrgacha erishilgan miqdor 1-davrdan boshlab erishilgan miqdor 2-davrdan boshlab erishilgan miqdor Loyihaning texnik hujjatlarida tegishli monitoring davri uchun oldindan hisoblangan issiqxona gazlari emissiyasining qisqarishi yoki aniq antropogen issiqxona gazlari yutilishining taxminiy miqdori.
1-BOʻLIM. Loyiha tavsifi
1.1. Loyihaning umumiy tavsifi.
1.2. Loyihaning joylashuvi.
1.3. Tomonlar va loyiha tashabbuskorlari.
Ishtirok etuvchi tomonlar Loyiha tashabbuskorlari Ishtirok etuvchi tomon loyiha tashabbuskori sifatida koʻrilishini xohlaydimi yoki yoʻqligini koʻrsating (Ha/Yoʻq) A Tomon (oʻtkazuvchi tomon) A (xususiy tashkilot) A (jamoat tashkiloti) B Tomon (oluvchi tomon) V (xususiy tashkilot) V (jamoat tashkiloti) Boshqaruvchi/muvofiqlashtiruvchi/amalga oshiruvchi tashkilot S (tashkilot) S (xususiy tashkilot) S (jamoat tashkiloti)
1.4. Qoʻllanilgan metodologiyalar va standartlashtirilgan bazaviy koʻrsatkichlarga ilovalar.
1.5. Kredit davrining turi va davomiyligi.
2-BOʻLIM. Loyihani amalga oshirish
2.1. Amalga oshirilgan loyihaning tavsifi.
2.2. Roʻyxatdan oʻtishdan keyingi oʻzgarishlar.
2.2.1. Roʻyxatga olingan monitoring rejasidan, qoʻllanilgan metodologiyalardan, standartlashtirilgan bazaviy koʻrsatkichlardan yoki boshqa uslubiy meʼyoriy hujjatlardan vaqtinchalik chetga chiqish.
2.2.2. Tuzatishlar.
2.2.3. Kredit davrining boshlanish sanasiga oid oʻzgartirishlar.
2.2.4. Monitoring rejasini kiritish.
2.2.5. Roʻyxatga olingan monitoring rejasiga doimiy oʻzgartirishlar kiritish yoki monitoring qoʻllanilgan metodologiyalardan, standartlashtirilgan bazaviy koʻrsatkichlardan yoki boshqa uslubiy meʼyoriy hujjatlardan doimiy ravishda chetga chiqishi.
2.2.6. Loyihaga oʻzgartirish kiritish.
2.2.7. Oʻrmonlarni oʻstirish yoki oʻrmonlarni qayta tiklashni yumshatish faoliyatiga xos oʻzgarishlar.
2.2.8. Loyihaga oʻzgartirish kiritish.
2.2.9. Oʻrmonlarni oʻstirish yoki oʻrmonlarni qayta tiklashni yumshatish faoliyatiga xos oʻzgarishlar.
3-BOʻLIM. Monitoring tizimining tavsifi
4-BOʻLIM. Maʼlumotlar va parametrlar
4.1. Oldindan belgilangan maʼlumotlar va parametrlar
(Har bir maʼlumot yoki parametr uchun ushbu jadvaldan nusxa oling.)
Maʼlumotlar/parametrlar Birligi Tavsifi Maʼlumotlar manbasi Qoʻllanilgan qiymat(lar) Maʼlumotlar yoki oʻlchash usullari va tartibotlarini tanlash Maʼlumotlar/parametrning maqsadi Qoʻshimcha sharhlar
4.2. Monitoring qilingan maʼlumotlar va parametrlar
(Har bir maʼlumot yoki parametr uchun ushbu jadvaldan nusxa oling.)
Maʼlumotlar/parametrlar Birligi Tavsifi Oʻlchangan/hisoblangan/standart Maʼlumotlar manbasi Kuzatilgan parametr qiymati(lar) Monitoring uskunalari Chastotani oʻlchash/oʻqish/yozib olish Hisoblash metodi (agar mavjud boʻlsa) QA/QC protseduralari Maʼlumotlar/parametrning maqsadi Qoʻshimcha sharhlar
4.3. Namunaviy rejani amalga oshirish.
4.5. Bazaviy emissiyalarni yoki bazaviy aniq yoʻqotishlarni hisoblash.
4.6. Loyiha emissiyalarini yoki haqiqiy aniq yoʻqotishlarni hisoblash.
4.7. Paydo boʻlgan yoriqlar natijasida yuzaga kelgan emissiyalarni hisoblash.
4.8. Qisqartirilgan emissiyalarni yoki aniq antropogen yoʻqotishlarni hisoblash.
Bazaviy issiqxona gazlari emissiyalarini yoki bazaviy aniq issiqxona gazlari yoʻqotishlari (SO 2 ton ekv) Haqiqiy issiqxona gazlari emissiyalarini yoki haqiqiy aniq issiqxona gazlari yoʻqotishlari (SO 2 ton ekv) Paydo boʻlgan yoriqlar natijasida yuzaga kelgan emissiyalarni hisoblash SO 2 ton ekv) Issiqxona gazlari emissiyalarini yoki aniq issiqxona gazlari yoʻqotishlari (SO 2 ton ekv) 1-davrdan oldin 1-davrdan boshlab 2-davrgacha 2-davrdan boshlab Jami miqdori Jami
4.9. Roʻyxatga olingan Loyihaning texnik hujjatlaridagi hisob-kitoblar bilan erishilgan qisqartirilgan emissiyalarni yoki antropogen yoʻqotishlarni solishtirish.
Monitoring davrida erishilgan miqdori (SO 2 ton ekv) Loyihaning texnik hujjatlarida monitoring davri uchun oldindan hisoblangan miqdori (SO 2 ton ekv)
4.10. Monitoring davri uchun Loyihaning texnik hujjatlarida oldindan hisoblangan miqdorini hisoblashning tushuntirilishi.
4.11. Erishilgan qisqartirilgan emissiyalarni oshirish boʻyicha izohlar.
4.12. Loyihaning kichik miqyosdagi koʻlami boʻyicha izohlar.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 7-mart,
117-son