📅 2024-yil 7-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 7-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 7 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 февраля 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 February 2024 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАРКИБИ
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 сентябрдаги ПФ-156-сон «Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 февралдаги 6-сон буйруғига ИЛОВА
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда унинг фаолиятини бошқариш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.
2. Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш йўналишлари
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар;
спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш харажатлари учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш учун Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар;
Вазирлик тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг бўш турган бинолари, кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини оммавий савдолар (аукцион)да сотишдан тушадиган маблағларнинг республика бюджетига ўтказиладиган 50 фоизи;
Вазирлик тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушадиган тушумларнинг, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг операцион харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган 100 фоизи;
халқаро молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Вазирлик тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар сотиб олиш ва ахборот-коммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;
тиббий асбоб-ускуналар, компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, дастурий таъминотларни харид қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш;
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Вазирлик тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, шунингдек, Вазирлик тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш;
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологик мураккаб операцияларни амалга ошириш учун мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
маҳаллий ва хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш мақсадида экспертлик гуруҳи фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш;
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини капитал ва жорий таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий жиҳозлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини харид қилиш;
Вазирлик томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада амалга оширилмайдиган жарроҳлик амалиётларини хорижий мамлакатларда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис ва даволаш-профилактика хизматларини харид қилиш харажатларини қоплаш;
Вазирлик тизими ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
олий ва ўрта тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;
Жамғарма ва унинг дирекцияси, шунингдек, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан қуйидагиларни:
тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспортини харид қилиш ва транспорт паркини ўз вақтида янгилаш, шунингдек, уларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материалларни харид қилиш;
тез тиббий ёрдам хизматининг ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш;
тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига устамалар, мукофот пуллари ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш;
тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни дори воситалари билан даволаш, тиббий, реабилитацион, паллиатив, шу жумладан юқори технологик ихтисослашган амалиёт тадбирларини молиялаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқларида белгиланган тадбирларни молиялаштириш.
5. Жамғарманинг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.
3-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш ва бошқариш
6. Жамғарманинг маблағлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилган Жамғарма кузатув кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) қарорига кўра сарфланади.
7. Жамғарма маблағлари бўйича даромад ва харажатлар сметаси Вазирлик, унинг тизимидаги тегишли муассасалар ва органларнинг мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган йўналишлар бўйича тақдим этган ҳисоб-китоблари асосида Жамғарма дирекцияси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Кенгаш томонидан тасдиқланади.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Вазирлик томонидан тасдиқланади.
8. Кенгаш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳар йили 10 январга қадар, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба Жамғарма маблағлари ҳисобидан онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган ҳамда «Спинал мушак атрофияси» ташхиси қўйилган беморларга (бундан буён матнда беморлар деб юритилади) тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳажмини (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий ёрдам ҳажми деб юритилади) тасдиқлайди.
Бунда, Кенгаш:
а) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йили, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган беморлар рўйхатини (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) Вазирлик тақдим этган статистик маълумотлар ҳамда ушбу беморларга тегишли тиббиёт ходимлари томонидан қўйилган ташхис ва хулосалар асосида тасдиқлайди.
рўйхатга киритиладиган беморлар уларга қўйилган ташхис асосида уларнинг ҳолатининг енгил, ўрта оғир, оғир ва ўта оғирлигидан келиб чиқиб ажратилади;
б) Жамғарма маблағларидан беморларга:
тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналар, тиббий жиҳозлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
йил давомида бир нафар бемор учун касаллик турига қараб Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдам ҳажми, қиймати ва етказиб бериладиган дори воситаларининг турлари юзасидан режалаштирилган кўмак ҳажмини ишлаб чиқади;
юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун хорижий мутахассисларни республикага жалб қилиш учун мураккаб операциялар рўйхати, шунингдек, ушбу мутахассисларни келиши ва кетиши билан боғлиқ (меҳмонхона ҳамда хизмат ҳақи ва бошқалар) харажатлари миқдорини тасдиқлайди;
республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларидан харид қилинадиган юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизмат турларини тасдиқлайди.
9. Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган бошқа йўналишлар учун маблағларни сарфлаш уларнинг аниқ мақсадлари, йўналишлари ва унинг миқдорини кўрсатган ҳолда Кенгашнинг қарори асосида амалга оширилади.
10. Кенгаш мажлислари заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш мажлисларини Кенгаш раиси, Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда, Кенгаш раиси ўринбосари бошқаради.
11. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.
12. Кенгаш мажлисини ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, Кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
13. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар вакиллари таклиф этилиши мумкин.
14. Кенгаш қарори унинг мажлисда қатнашган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг ёки раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
15. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баёни Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
16. Кенгаш:
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларини ҳамда йиллик харажатлар сметасини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
Жамғарма маблағларини сарфлаш юзасидан қарорлар қабул қилади;
Дирекция томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади ва тасдиқлайди;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан муассасалар томонидан қабул қилинган маҳсулотларнинг сарфланиши юзасидан ҳисоботларни эшитади;
Дирекция фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция фаолиятини, шу жумладан, унинг даромад ва харажатлар прогноз параметрлари ижросини, маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилади;
тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш ва унинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича маблағларни ажратиш, сарфлаш, ижроси ва натижадорлигини таъминлаш юзасидан қарорлар қабул қилади;
иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш юзасидан маблағларни ажратиш, сарфлаш, ижроси ва натижадорлигини таъминлаш юзасидан қарорлар қабул қилади;
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Вазирлик тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқади;
Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан белгиланган мақсадлар бўйича оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан, тегишли расмий веб-сайтлар орқали охирги олти ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан йилда икки маротаба ҳисоботни эълон қилади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
17. Қуйидагилар Кенгаш аъзоларининг вазифалари ҳисобланади:
мажлисларда кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;
кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз бериш;
мажлисларда шахсан қатнашиш, агар қатнашиш имкони бўлмаган тақдирда, мажлис кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидирлар.
18. Кенгаш раиси:
Кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва тасдиқлайди;
Кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Кенгаш аъзоларига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради;
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга оширади.
19. Кенгаш котиби:
ушбу Низомда белгиланган мақсадларга Жамғармадан маблағ олишга оид мурожаатларни Кенгаш мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш учун Кенгашнинг аъзоларига тегишлилиги бўйича тақсимлайди;
Кенгаш мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
мажлисни ўтказиш муддатлари ва жойи бўйича Кенгаш раисига таклифлар киритади;
кун тартибидаги масалалари бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлис санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳаси бўйича хабардор қилади;
Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади;
Кенгаш қарорлари ижросининг назоратини юритади ҳамда Кенгашга мунтазам равишда ахборот киритиб боради.
4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
20. Жамғарма дирекцияси Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
21. Қуйидагилар Дирекциянинг вазифалари ҳисобланади:
маблағлар ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, статистика ва бухгалтерия ҳамда бошқа турдаги ҳисоботлар тузилишини ҳамда улар Кенгаш ва тегишли давлат органларига белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;
Жамғарма маблағларини олувчиларининг жамланган ҳисоботларини қабул қилади ва ўрганади;
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади;
даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритади;
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Жамғармага хорижий инвестициялар, грантлар ҳамда ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш чораларини кўради;
қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида вақтинча бўш маблағларни белгиланган тартибда тижорат банклари депозитларига жойлаштириш бўйича Кенгашга таклиф киритади;
Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ҳамда асосий харажатлари йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан Кенгаш қарорлари асосида белгиланган тадбирлар доирасида харидларни ташкил этиш бўйича тақдим қилинган буюртмаларни (эҳтиёж, техник топшириқларни) Кенгашда кўриб чиқилиши учун киритилишини таъминлайди;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда Кенгашга киритади ва Кенгаш йиғилишларида иштирок этади;
ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади;
Жамғарма томонидан ажратилган маблағлар бўйича Кенгаш билан келишган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма маблағлари сарфлашининг шаффофлигини, унинг даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисобдорликни, шунингдек фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини ҳамда ушбу маблағлардан белгиланган тартибда фойдаланишни таъминлайди;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ушбу тадбирлар ва уларнинг натижалари тўғрисида вазирликнинг расмий веб-сайтида йилда камида икки маротаба ҳисоботларни эълон қилади.
22. Кенгаш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳар йили 10 январга қадар, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар ҳажмини тасдиқлайди.
5-боб. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат
23. Кенгаш ва Дирекция ажратилаётган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун жавобгардир.
24. Дирекция Кенгаш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этади.
25. Кенгаш Жамғарма маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланилишини назорат қилиб боради.
6-боб. Якуний қоида
26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I-босқич Жамғарма кузатув кенгаши ва дирекцияси 1. Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) дирекцияси Жамғарма маблағлари бўйича даромад ва харажатлар сметасини Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади), унинг тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоблари асосида ишлаб чиқади. белгиланган муддатларда 2. Жамғарма кузатув кенгаши Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. ҳар йили 25 декабрга қадар 3. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади. доимий 4. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлайди. ҳар чорак якуни бўйича 5. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади. белгиланган муддатларда II-босқич Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази, Жамғарма кузатув кенгаши 1. Жамғарма маблағларини Жамғарма кузатув кенгаши қарорига мувофиқ сарфлайди. доимий 2. Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази томонидан ишлаб чиқилган Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Вазирлик томонидан тасдиқланади. 3. Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган ҳамда «Спинал мушак атрофияси» ташхиси қўйилган беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳажмини тасдиқлайди. ҳар йили 1 февралга қадар, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба III-босқич Вазирлик, унинг тизимидаги муассаса ва ташкилотлар 1. Жамғарма маблағларини Жамғарма кузатув кенгаши қарорига мувофиқ сарфлайди. доимий 2. Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган бошқа йўналишлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш учун ҳисоб-китобларни Жамғарма дирекциясига тақдим этади.
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кузатув кенгаши
Э.Э. Адилов — соғлиқни сақлаш вазири, Кузатув кенгаши раиси Ш.Д. Мухамедов — соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, К узатув кенгаши раиси ўринбосари О.С. Имамов — соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Й. Худойқулов — соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари О.М. Омонов — соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари И.Ў. Умрзаков — соғлиқни сақлаш вазир ининг ўринбосари Лавозимига кўра — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Молия-иқтисод департаменти бошлиғи Лавозимига кўра — Соғлиқни сақлаш вазири Котибияти бошлиғи Лавозимига кўра — Тиббиёт таълими ва илм-фан департаменти бошлиғи Лавозимига кўра — Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш департаменти бошлиғи Лавозимига кўра — Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Лавозимига кўра — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломат лиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори Лавозимига кўра — Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Лавозимига кўра — Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси бошлиғи, Кузатув кенгаши котиби
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 февраль,
2024 йил 6 февраль
6-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirining
buyrugʻi
NIZOM
SXEMASI
TARKIBI
Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 6-sentabrdagi PF-156-son “Sogʻliqni saqlash vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:
1. Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2024-yil 7-fevraldagi 6-son buyrugʻiga ILOVA
Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi (bundan buyon matnda Jamgʻarma deb yuritiladi) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish hamda uning faoliyatini boshqarish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida jamlanadi.
2. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish yoʻnalishlari
3. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:
Davlat budjetidan har yili ajratiladigan mablagʻlar;
spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarga tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish va dori vositalarini bepul yetkazib berish xarajatlari uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;
iqtidorli va malakali tibbiyot mutaxassislarini qoʻllab-quvvatlash hamda tibbiyot muassasalariga jalb qilish uchun Davlat budjetidan har yili ajratiladigan mablagʻlar;
Vazirlik tizimidagi muassasalar va tashkilotlarning boʻsh turgan binolari, koʻchmas mulk obyektlari va yer uchastkalarini ommaviy savdolar (auksion)da sotishdan tushadigan mablagʻlarning respublika budjetiga oʻtkaziladigan 50 foizi;
Vazirlik tizimidagi muassasa va tashkilotlarning mol-mulkini ijaraga berishdan tushadigan tushumlarning, Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazining operatsion xarajatlarini chegirib tashlagan holda, mahalliy budjetlarga oʻtkaziladigan 100 foizi;
xalqaro moliya institutlarining, hukumat va nohukumat tashkilotlarning grantlari va texnik koʻmak mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi tomonidan Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
4. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi maqsadlarga sarflanadi:
sogʻliqni saqlashni boshqarish organlari va Vazirlik tizimidagi davlat tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, dasturiy mahsulotlar sotib olish va axborot-kommunikatsiya tarmoqlariga texnik xizmat koʻrsatish;
tibbiy asbob-uskunalar, kompyuterlar, planshetlar, multimedia va tarmoq qurilmalari, dasturiy taʼminotlarni xarid qilish, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy qilish va rivojlantirish;
sogʻliqni saqlashni boshqarish organlari va Vazirlik tizimidagi davlat tibbiyot muassasalarining xodimlarini xorijda tayyorlash va qayta tayyorlash, shuningdek, oʻqitish, malaka oshirish va tajriba almashishni respublikada tashkil etish uchun xorijiy mutaxassislarni jalb etish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;
sogʻliqni saqlashni boshqarish organlari, shuningdek, Vazirlik tizimidagi muassasalar va tashkilotlarning kadrlar salohiyatini mustahkamlashga qaratilgan tadbirlarni moliyalashtirish;
onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklar boʻyicha yuqori texnologik murakkab operatsiyalarni amalga oshirish uchun mutaxassislarni, shu jumladan xorijiy mutaxassislarni jalb qilish;
mahalliy va xorijiy ekspertlar va konsalting tashkilotlarini jalb qilish, sogʻliqni saqlash sohasidagi keng koʻlamli vazifalarni amalga oshirish maqsadida ekspertlik guruhi faoliyatini tashkil etish va moliyalashtirish;
onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish uchun tegishli tibbiyot muassasalarini kapital va joriy taʼmirlash, qurish va rekonstruksiya qilish, ularga asbob-uskunalar, dori vositalari, tibbiy jihozlar, laboratoriya reaktivlari va boshqa sarflash vositalarini xarid qilish;
Vazirlik tomonidan tasdiqlangan roʻyxat asosida ogʻir kasallikka chalingan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning respublikada amalga oshirilmaydigan jarrohlik amaliyotlarini xorijiy mamlakatlarda oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarga respublika hududidagi davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlarining yuqori texnologik tashxis va davolash-profilaktika xizmatlarini xarid qilish xarajatlarini qoplash;
Vazirlik tizimi xodimlarini oʻqitish, qayta tayyorlash va stajirovkasini tashkil etish, shu jumladan xorijiy mamlakatlarga tashriflarini, Oʻzbekiston hududidan tashqarida oʻtkaziladigan konferensiyalar, seminarlar va boshqa tadbirlarda ishtirok etishini, xizmat safariga yuborilishini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
oliy va oʻrta tibbiyot taʼlim muassasalarining iqtidorli talabalariga maxsus stipendiyalar toʻlashga sarflanadigan xarajatlarni moliyalashtirish;
Jamgʻarma va uning direksiyasi, shuningdek, Salomatlik va strategik rivojlanish instituti va uning hududiy boʻlinmalari faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
Vazirlik zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarishga qaratilgan boshqa tadbirlarni hamda sogʻliqni saqlash sohasida olib borilayotgan islohotlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni, shu jumladan quyidagilarni:
tez tibbiy yordam xizmatining maxsus avtotransportini xarid qilish va transport parkini oʻz vaqtida yangilash, shuningdek, ularni zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash, ehtiyot qismlar va sarflanadigan materiallarni xarid qilish;
tez tibbiy yordam xizmatining xodimlarini oʻqitish, malakasini oshirish va amaliyot oʻtashini, shu jumladan xorijiy davlatlarning ilmiy-tadqiqot, taʼlim va boshqa muassasalarida amaliyot oʻtashini tashkil etish;
tez tibbiy yordam xizmati xodimlariga ustamalar, mukofot pullari va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlarni toʻlash;
tez tibbiy yordam xizmati faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish;
spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bemor bolalarni dori vositalari bilan davolash, tibbiy, reabilitatsion, palliativ, shu jumladan yuqori texnologik ixtisoslashgan amaliyot tadbirlarini moliyalashtirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari, bayonnomalari va topshiriqlarida belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish.
5. Jamgʻarmaning joriy moliya yilida foydalanilmagan (oʻzlashtirilmagan) mablagʻlari keyingi moliya yiliga oʻtkaziladi.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini sarflash va boshqarish
6. Jamgʻarmaning mablagʻlari ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq tarkibda shakllantirilgan Jamgʻarma kuzatuv kengashi (bundan buyon matnda Kengash deb yuritiladi) qaroriga koʻra sarflanadi.
7. Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromad va xarajatlar smetasi Vazirlik, uning tizimidagi tegishli muassasalar va organlarning mazkur Nizomning 4-bandida belgilangan yoʻnalishlar boʻyicha taqdim etgan hisob-kitoblari asosida Jamgʻarma direksiyasi tomonidan ishlab chiqiladi hamda Kengash tomonidan tasdiqlanadi.
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tashxis qoʻyiladigan va davolanadigan onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklar roʻyxati Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.
8. Kengash tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq har yili 10-yanvarga qadar, zaruratga koʻra, yil davomida bir necha marotaba Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan hamda “Spinal mushak atrofiyasi” tashxisi qoʻyilgan bemorlarga (bundan buyon matnda bemorlar deb yuritiladi) tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish hajmini (bundan buyon matnda tibbiy-ijtimoiy yordam hajmi deb yuritiladi) tasdiqlaydi.
Bunda, Kengash:
a) Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan har yili, zaruratga koʻra, yil davomida bir necha marotaba tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatiladigan bemorlar roʻyxatini (bundan buyon matnda roʻyxat deb yuritiladi) Vazirlik taqdim etgan statistik maʼlumotlar hamda ushbu bemorlarga tegishli tibbiyot xodimlari tomonidan qoʻyilgan tashxis va xulosalar asosida tasdiqlaydi.
roʻyxatga kiritiladigan bemorlar ularga qoʻyilgan tashxis asosida ularning holatining yengil, oʻrta ogʻir, ogʻir va oʻta ogʻirligidan kelib chiqib ajratiladi;
b) Jamgʻarma mablagʻlaridan bemorlarga:
tibbiy yordam koʻrsatish uchun tegishli tibbiyot muassasalariga asbob-uskunalar, tibbiy jihozlar, laboratoriya reaktivlari va boshqa sarflash vositalarini sotib olish yuzasidan takliflarni ishlab chiqadi;
yil davomida bir nafar bemor uchun kasallik turiga qarab Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan koʻrsatiladigan yordam hajmi, qiymati va yetkazib beriladigan dori vositalarining turlari yuzasidan rejalashtirilgan koʻmak hajmini ishlab chiqadi;
yuqori texnologiyali murakkab operatsiyalarni amalga oshirish uchun xorijiy mutaxassislarni respublikaga jalb qilish uchun murakkab operatsiyalar roʻyxati, shuningdek, ushbu mutaxassislarni kelishi va ketishi bilan bogʻliq (mehmonxona hamda xizmat haqi va boshqalar) xarajatlari miqdorini tasdiqlaydi;
respublika hududidagi davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlaridan xarid qilinadigan yuqori texnologik tashxis qoʻyish va tibbiy yordam koʻrsatish xizmat turlarini tasdiqlaydi.
9. Mazkur Nizomning 4-bandida belgilangan boshqa yoʻnalishlar uchun mablagʻlarni sarflash ularning aniq maqsadlari, yoʻnalishlari va uning miqdorini koʻrsatgan holda Kengashning qarori asosida amalga oshiriladi.
10. Kengash majlislari zaruratga koʻra, biroq har chorakda kamida bir marta oʻtkaziladi. Kengash majlislarini Kengash raisi, Kengash raisi boʻlmagan taqdirda, Kengash raisi oʻrinbosari boshqaradi.
11. Kengash majlisi unda Kengash aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashganda oʻtkazilgan hisoblanadi.
12. Kengash majlisini oʻtkazish uchun kvorum yoki rais va uning oʻrinbosari boʻlmaganda, Kengash majlisini oʻtkazishning yangi sanasi eʼlon qilinadi.
13. Kengash majlisiga unda koʻrib chiqiladigan masalalarning xususiyatiga koʻra manfaatdor vazirlik va idoralarning vakillari, tibbiyot sohasida faoliyat yurituvchi tashkilotlar vakillari taklif etilishi mumkin.
14. Kengash qarori uning majlisda qatnashgan aʼzolarning koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Kengash raisining yoki raislik qiluvchining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.
15. Kengash qarorlari Kengash majlisi bayoni bilan rasmiylashtiriladi. Kengash majlisining bayoni Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi.
16. Kengash:
Jamgʻarma daromadlari va xarajatlarining prognoz parametrlarini hamda yillik xarajatlar smetasini Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi;
Jamgʻarma mablagʻlarini sarflash yuzasidan qarorlar qabul qiladi;
Direksiya tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotlarni eshitadi va tasdiqlaydi;
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan muassasalar tomonidan qabul qilingan mahsulotlarning sarflanishi yuzasidan hisobotlarni eshitadi;
Direksiya faoliyatini tartibga soluvchi hujjatlarni tasdiqlaydi;
Direksiya faoliyatini, shu jumladan, uning daromad va xarajatlar prognoz parametrlari ijrosini, mablagʻlarning maqsadli ishlatilishini nazorat qiladi;
tez tibbiy yordam xizmatini rivojlantirishga amaliy koʻmaklashish va uning moddiy-texnik bazasini yaxshilash boʻyicha mablagʻlarni ajratish, sarflash, ijrosi va natijadorligini taʼminlash yuzasidan qarorlar qabul qiladi;
iqtidorli va malakali tibbiyot mutaxassislarini qoʻllab-quvvatlash hamda tibbiyot muassasalariga jalb qilish yuzasidan mablagʻlarni ajratish, sarflash, ijrosi va natijadorligini taʼminlash yuzasidan qarorlar qabul qiladi;
sogʻliqni saqlashni boshqarish organlari va Vazirlik tizimidagi davlat tibbiyot muassasalarining xodimlarini xorijda tayyorlash va qayta tayyorlash, shuningdek, oʻqitish, malaka oshirish va tajriba almashishni respublikada tashkil etish uchun xorijiy mutaxassislarni jalb etish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish masalalarini koʻrib chiqadi;
Salomatlik va strategik rivojlanish instituti hamda uning hududiy boʻlinmalari faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlar smetasini tasdiqlaydi;
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan belgilangan maqsadlar boʻyicha ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar orqali, shu jumladan, tegishli rasmiy veb-saytlar orqali oxirgi olti oy davomida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan yilda ikki marotaba hisobotni eʼlon qiladi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
17. Quyidagilar Kengash aʼzolarining vazifalari hisoblanadi:
majlislarda koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal etishda ishtirok etish;
koʻrib chiqiladigan masalalar boʻyicha ovoz berish;
majlislarda shaxsan qatnashish, agar qatnashish imkoni boʻlmagan taqdirda, majlis kun tartibi boʻyicha oʻz fikrini yozma ravishda taqdim etishga haqlidirlar.
18. Kengash raisi:
Kengash majlisi kun tartibini belgilaydi va tasdiqlaydi;
Kengash qarorlarini tasdiqlaydi va ularning bajarilishini nazorat qiladi;
Kengash aʼzolariga yuklangan vazifalarning bajarilishi yuzasidan ularning ishini muvofiqlashtiradi;
Kengashning samarali ishlashini taʼminlash uchun boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
19. Kengash kotibi:
ushbu Nizomda belgilangan maqsadlarga Jamgʻarmadan mablagʻ olishga oid murojaatlarni Kengash majlisida koʻrib chiqishga tayyorlash uchun Kengashning aʼzolariga tegishliligi boʻyicha taqsimlaydi;
Kengash majlisiga barcha zarur hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;
majlisni oʻtkazish muddatlari va joyi boʻyicha Kengash raisiga takliflar kiritadi;
kun tartibidagi masalalari boʻyicha Kengash majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;
Kengash aʼzolari va taklif etilgan shaxslarni majlis sanasi, vaqti, joyi va kun tartibi loyihasi boʻyicha xabardor qiladi;
Kengash bayonnomalarini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan bayonnomalarni Kengash aʼzolariga va boshqa manfaatdor tashkilotlarga yuboradi;
Kengash qarorlari ijrosining nazoratini yuritadi hamda Kengashga muntazam ravishda axborot kiritib boradi.
4-bob. Jamgʻarma faoliyatini tashkil etish
20. Jamgʻarma direksiyasi Jamgʻarmaning ishchi organi hisoblanadi.
21. Quyidagilar Direksiyaning vazifalari hisoblanadi:
mablagʻlar va moddiy boyliklarning buxgalteriya hisobi yuritilishini, statistika va buxgalteriya hamda boshqa turdagi hisobotlar tuzilishini hamda ular Kengash va tegishli davlat organlariga belgilangan tartibda taqdim etilishini tashkil qiladi;
Jamgʻarma mablagʻlarini oluvchilarining jamlangan hisobotlarini qabul qiladi va oʻrganadi;
Jamgʻarma daromadlari va xarajatlarining yillik moliyaviy rejasini ishlab chiqadi;
daromadlar va xarajatlar smetalarini tayyorlaydi, shuningdek ularga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha takliflar kiritadi;
Jamgʻarma tushumlarini koʻpaytirish va uning mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
Jamgʻarmaga xorijiy investitsiyalar, grantlar hamda homiylik xayriyalarini jalb qilish choralarini koʻradi;
qoʻshimcha daromadlarni jalb etish maqsadida vaqtincha boʻsh mablagʻlarni belgilangan tartibda tijorat banklari depozitlariga joylashtirish boʻyicha Kengashga taklif kiritadi;
Jamgʻarmaning tushumlar manbalari boʻyicha daromadlari hamda asosiy xarajatlari yoʻnalishlari boʻyicha hisobini yuritadi;
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Kengash qarorlari asosida belgilangan tadbirlar doirasida xaridlarni tashkil etish boʻyicha taqdim qilingan buyurtmalarni (ehtiyoj, texnik topshiriqlarni) Kengashda koʻrib chiqilishi uchun kiritilishini taʼminlaydi;
Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari boʻyicha hisobotlarini muntazam ravishda Kengashga kiritadi va Kengash yigʻilishlarida ishtirok etadi;
har chorak yakuni boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish toʻgʻrisida hisobot tayyorlaydi hamda Kengashga koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun taqdim etadi;
Jamgʻarma tomonidan ajratilgan mablagʻlar boʻyicha Kengash bilan kelishgan holda tegishli oʻzgartirishlar kiritadi;
Jamgʻarma mablagʻlari sarflashining shaffofligini, uning daromadlari va xarajatlari toʻgʻrisida hisobdorlikni, shuningdek faoliyatining ochiqligi va oshkoraligini hamda ushbu mablagʻlardan belgilangan tartibda foydalanishni taʼminlaydi;
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan ushbu tadbirlar va ularning natijalari toʻgʻrisida vazirlikning rasmiy veb-saytida yilda kamida ikki marotaba hisobotlarni eʼlon qiladi.
22. Kengash tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq har yili 10-yanvarga qadar, zaruratga koʻra, yil davomida bir necha marotaba Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan tadbirlar hajmini tasdiqlaydi.
5-bob. Hisobga olish, hisobot va nazorat
23. Kengash va Direksiya ajratilayotgan mablagʻlardan maqsadli hamda samarali foydalanish uchun javobgardir.
24. Direksiya Kengash va Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga belgilangan muddatlarda hisobotlarni taqdim etadi.
25. Kengash Jamgʻarma mablagʻlaridan belgilangan tartibda foydalanilishini nazorat qilib boradi.
6-bob. Yakuniy qoida
26. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I-bosqich Jamgʻarma kuzatuv kengashi va direksiyasi 1. Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi (bundan buyon matnda Jamgʻarma deb yuritiladi) direksiyasi Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromad va xarajatlar smetasini Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yoʻnalishlari doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi), uning tizimidagi muassasalar va tashkilotlarning hisob-kitoblari asosida ishlab chiqadi. belgilangan muddatlarda 2. Jamgʻarma kuzatuv kengashi Jamgʻarmaning kelgusi yil uchun daromadlari va xarajatlari smetalarini Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi. har yili 25-dekabrga qadar 3. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qiladi. doimiy 4. Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari toʻgʻrisidagi hisobotini koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi. har chorak yakuni boʻyicha 5. Jamgʻarma daromadlari va xarajatlari smetasini bajarish boʻyicha choraklik va yillik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi. belgilangan muddatlarda II-bosqich Respublika ixtisoslashtirilgan ona va bola salomatligi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi, Bolalar gematologiyasi, onkologiyasi va klinik immunologiyasi markazi, Jamgʻarma kuzatuv kengashi 1. Jamgʻarma mablagʻlarini Jamgʻarma kuzatuv kengashi qaroriga muvofiq sarflaydi. doimiy 2. Bolalar gematologiyasi, onkologiyasi va klinik immunologiyasi markazi tomonidan ishlab chiqilgan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tashxis qoʻyiladigan va davolanadigan onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklar roʻyxati Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi. 3. Jamgʻarma kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan hamda “Spinal mushak atrofiyasi” tashxisi qoʻyilgan bemorlarga tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish hajmini tasdiqlaydi. har yili 1-fevralga qadar, zaruratga koʻra, yil davomida bir necha marotaba III-bosqich Vazirlik, uning tizimidagi muassasa va tashkilotlar 1. Jamgʻarma mablagʻlarini Jamgʻarma kuzatuv kengashi qaroriga muvofiq sarflaydi. doimiy 2. Mazkur Nizomning 4-bandida belgilangan boshqa yoʻnalishlar boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetasini tuzish uchun hisob-kitoblarni Jamgʻarma direksiyasiga taqdim etadi.
Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi kuzatuv kengashi
E.E. Adilov — sogʻliqni saqlash vaziri, Kuzatuv kengashi raisi Sh.D. Muxamedov — sogʻliqni saqlash vazirining oʻrinbosari, K uzatuv kengashi raisi oʻrinbosari O.S. Imamov — sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari A.Y. Xudoyqulov — sogʻliqni saqlash vazirining oʻrinbosari O.M. Omonov — sogʻliqni saqlash vazirining oʻrinbosari I.Oʻ. Umrzakov — sogʻliqni saqlash vazir ining oʻrinbosari Lavozimiga koʻra — Sogʻliqni saqlash vazirligining Moliya-iqtisod departamenti boshligʻi Lavozimiga koʻra — Sogʻliqni saqlash vaziri Kotibiyati boshligʻi Lavozimiga koʻra — Tibbiyot taʼlimi va ilm-fan departamenti boshligʻi Lavozimiga koʻra — Davolash-profilaktika yordamini tashkillashtirish departamenti boshligʻi Lavozimiga koʻra — Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktori Lavozimiga koʻra — Respublika ixtisoslashtirilgan ona va bola salomat ligi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktori Lavozimiga koʻra — Respublika tez tibbiy yordam markazi direktori Lavozimiga koʻra — Tibbiyotni rivojlantirish jamgʻarmasi direksiyasi boshligʻi, Kuzatuv kengashi kotibi
Vazir A. XUDAYAROV
Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2024-yil 7-fevral,
2024-yil 6-fevral
6-son