UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 11 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

РЎЙХАТИ

МАЪЛУМОТ

ТАРКИБИ

РЎЙХАТИ

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида

[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарорига мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб:

ҳар олти ойда бир маротаба ижтимоий хизматлар сифати ҳамда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси натижалари «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими, оилавий шифокор ҳамда фуқаролар йиғини раиси томонидан мониторингдан ўтказилиши;

ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг оддий ва мураккаб ҳаракатларни амалга ошириш имконияти баҳолаб борилиши;

индивидуал ижтимоий хизматлар режасида белгиланган хизматларнинг масъул ходим томонидан кўрсатилган муддати, натижаси, сифати, самарадорлиги, бехатарлиги баҳоланиши ва мониторинг маълумотлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритиб борилиши;

ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан хизматдан қониқиш ҳосил қилганлиги даражаси баҳоланиб борилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги регламент 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ўзгалар парваришига муҳтож шахс) ҳамда уларни кузатувчи шахсларга давлат спорт тадбирларига, театрларга ва музейларга кириш бепул этиб белгиланади;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) йўлланмаларига асосан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларида бепул шуғулланади;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан бепул амалга оширилади;

оилавий шифокорнинг мультидисциплинар гуруҳдаги фаолияти унинг иш юкламасига киритилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) 2024 йил 1 майдан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тадбиркорлик субъектларини аутсорсинг асосида жалб этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Белгилансинки, эксперимент доирасида:

тадбиркорлик субъектлари энг яхши таклифларни танлаш орқали жалб этилади;

хизматларнинг нархи энг яхши тижорий таклифлар асосида шакллантирилади;

аутсорсинг шартномаси Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилади;

аутсорсинг асосида кўрсатилаётган хизматлар мазкур хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

ўзгалар парваришига муҳтож шахслар рўйхати амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли туман «Инсон» маркази томонидан шакллантирилади;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишга доир талаблар аутсорсинг шартномасига илова қилинади;

тадбиркорлик субъектлари томонидан аутсорсинг шартномаси талабларига риоя этилиши Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилинади.

6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси «Инсон» маркази сўровномасига асосан шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш, мониторинг қилишда мультидисциплинар гуруҳлар таркибидаги масъул ходимларнинг иштирокини таъминлаш чораларини кўрсин.

7. Спорт вазирлиги «Инсон» маркази йўлланмаларига асосан ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидаги спорт тўгаракларида бепул шуғулланиш имкониятини яратсин.

8. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари ҳудуддаги спорт секциялари, спорт иншоотлари ҳамда уларнинг манзиллари тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда «Инсон» марказига юборилишини таъминласин.

9. Агентлик:

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш турлари ҳақидаги маълумотларни расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жойлаштирсин ва мунтазам янгилаб борсин;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган регламентларга мувофиқ хизматлар кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ходимларнинг малакасини ошириш чораларини кўрсин;

2025 йил 1 майга қадар эксперимент натижаси бўйича ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда маиший хизмат кўрсатишни барча ҳудудларда аутсорсинг асосида жорий этиш бўйича таклиф киритсин.

10. Рақамли технологиялар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимини «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритиш, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини (кейинги ўринларда — индивидуал ижтимоий хизматлар режаси) шакллантириш ҳамда кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент мақсадларида қуйидаги тоифадаги шахслар ўзгалар парваришига муҳтож шахслар деб эътироф этилади:

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар) — фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслар, (вояга етмаган ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёхуд ўзгалар парваришига муҳтож руҳий касаллик бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлар, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги эри (хотини) ва ота-онаси бундан мустасно) бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар) — фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслари мавжуд бўлсада ёлғиз яшовчи (вояга етмаган фарзанди бундан мустасно) ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар (кейинги ўринларда — ёлғиз кексалар) — фарзандлари (шу жумладан фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан кексани парвариш қилиш мажбурияти юклатилган шахслар (вояга етмаган ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёхуд ўзгалар парваришига муҳтож руҳий касаллик бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлар, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги эри (хотини) ва ота-онаси бундан мустасно) бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар (кейинги ўринларда — ёлғиз яшовчи кексалар) — фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслари мавжуд бўлсада ёлғиз яшовчи (вояга етмаган фарзанди бундан мустасно) ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар.

3. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, Реестрга киритиш ва чиқариш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини белгилаш ҳамда унинг самарадорлигини баҳолаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали амалга оширилади.

4. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) маҳаллалардаги ижтимоий ходими, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни доимий аниқлаш ишларини амалга оширади ва бундай шахсларни Реестрга киритиш бўйича «Инсон» марказига ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани киритади.

5. «Инсон» маркази ходими, оилавий шифокор ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисидан иборат мультидисциплинар гуруҳ ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини (кейинги ўринларда — яшаш шароитлари) баҳолайди, ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилади ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида хулоса тайёрлайди.

6. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс тоифасини белгилаш, Реестрга киритиш ва чиқариш, яшаш шароитларини баҳолаш бўйича хулоса ва индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тасдиқлаш «Инсон» маркази томонидан амалга оширилади.

2-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш

7. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қуйидаги тартибда аниқланади:

маҳалладаги ижтимоий ходим, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш, жумладан, уйма-уй юриш натижасида шакллантирилган сўровномага асосан;

ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёки бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан.

8. «Инсон» марказига мазкур Регламентнинг 7-бандига мувофиқ сўровнома ёки мурожаат келиб тушганда у «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали рўйхатга олинади ва «Инсон» маркази директори томонидан бир иш кунида уни кўриб чиқувчи маҳалладаги ижтимоий ходим белгиланади.

Шу куннинг ўзида «Инсон» маркази директори мультидисциплинар гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш учун уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатни белгилайди ва мультидисциплинар гуруҳ аъзоларини улар меҳнат фаолиятини олиб борадиган ташкилотларга «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолаш бўйича мультидисциплинар гуруҳга жалб қилиш ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилган талабномани юборади.

9. Маҳалладаги ижтимоий ходим сўровнома ёки мурожаатда кўрсатилган шахсларни 24 соат ичида бориб кўради, уларга шошилинч ёрдам кўрсатиш заруратини аниқлайди ва «Инсон» маркази директори томонидан имзоланган шахсларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритиш учун яшаш шароитларини баҳолаш тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда — Оферта) билан таништиради.

Оферта намунаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахс Оферта шартларига рози бўлган тақдирда, шахсий имзосини қўйиш орқали уни тасдиқлайди ва ижтимоий ходим томонидан тасдиқланган Оферта «Ижтимоий ҳимоя» АТга юкланади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахс «Инсон» марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, тегишли сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг унга Оферта шартлари тушунтирилади ва у ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан тасдиқланади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахс электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда, мурожаат қилинган ахборот тизими орқали Оферта билан танишиб чиқиб, уни тасдиқлайди.

10. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан оферта шартларини тасдиқланиши шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш учун асос ҳисобланади.

11. Мурожаат ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қонуний вакиллари ҳисобланмайдиган шахслар томонидан берилган тақдирда, мурожаат қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида «Инсон» маркази кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ушбу шахсларга хабар қилади.

3-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тасдиқлаш ва Реестрга киритиш

12. Ушбу Регламентнинг 8-бандига мувофиқ талабнома келиб тушган ташкилот мультидисциплинар гуруҳ аъзоси бўлган ходимини, у бўлмаган вақтда бошқа масъул ходимни талабномада кўрсатилган муддатда мультидисциплинар гуруҳ таркибида иштирок этишини таъминлаши шарт.

13. Мультидисциплинар гуруҳ «Инсон» маркази директорининг талабномасида кўрсатилган муддатда унда кўрсатилган шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижаларини «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштиради.

14. Яшаш шароитларини баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

соғлиғи ҳолатини баҳолаш;

ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш;

уй-жой-маиший шароитининг ҳолатини баҳолаш;

ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари билан таъминланганлигини баҳолаш;

ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини баҳолаш;

моддий ва молиявий ҳолатини баҳолаш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини (мулоқот ва дам олиш хизматига эҳтиёжини) баҳолаш.

15. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг соғлиғи ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсдаги мавжуд касалликлар, жумладан, руҳий ва юқумли касалликлар, унинг тиббий хизмат кўрсатишга ва бепул дори-дармонга эҳтиёжлари, уйда тиббий хизматга муҳтожлик даражаси тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.

Бунда ушбу маълумотларнинг тўғри шакллантирилиши ва баҳоланиши учун мультидисциплинар гуруҳ таркибидаги оилавий шифокор шахсан жавобгар ҳисобланади.

16. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш унинг ўзгалар ёрдамига боғлиқлик даражасини Бартел ва Лаутон шкалалари орқали аниқлашни назарда тутади.

17. Уй-жой-маиший шароитларини баҳолаш уй-жойнинг яшаш учун хавфсизлиги, унинг санитария-гигиеник ҳолати, ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг жисмоний имкониятларига мосланганлиги, шу жумладан, марказлаштирилган сув, иссиқлик таъминотининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.

18. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кафолатланган ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланганлигини баҳолаш ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг имтиёзлар, нафақалар ва бошқа тўловлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланиши, унга ҳомийлик қилишни хоҳловчи, шунингдек, уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни аниқлаш, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида дам олиши ва бошқа ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини олишга бўлган ҳуқуқларининг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.

19. Ҳуқуқий муҳофаза қилинганлигини баҳолаш ўзгалар парваришига муҳтож шахсда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг, унинг ижтимоий муҳофаза чора-тадбирлари билан таъминланишга доир ҳуқуқларини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, унинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уй-жойга, бошқа шахслардан ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни йиғишни назарда тутади.

20. Моддий ва молиявий ҳолатини баҳолаш шахснинг номида уй-жой мавжуд эканлиги, унинг даромади, унга тўланаётган пенсия ёки компенсация маблағлари тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.

21. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини (мулоқот ва дам олиш хизматига эҳтиёжини) баҳолаш унинг мулоқот ва дам олишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.

22. Мультидисциплинар гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолашда қуйидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахс ҳамда биринчи даражали қариндошларининг (агар улар мавжуд бўлса) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта)лар тўғрисидаги маълумотлар;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ўзгалар парваришига муҳтож шахс ҳамда биринчи даражали қариндошларининг (агар улар мавжуд бўлса) ногиронлик тўғрисидаги маълумотлари;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган (ёки илгари яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга тайинланган пенсия, нафақа ёки бошқа компенсация тўловлари тўғрисидаги маълумотлар;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар;

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.

23. Яшаш шароитларини баҳолашнинг натижалари мультидисциплинар гуруҳ томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги хулосада акс эттирилади.

Яшаш шароитларини баҳолаш натижалари бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг хулосаси ижобий бўлган тақдирда, «Ижтимоий ҳимоя» АТда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси шакллантирилади.

Бунда индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мультидисциплинар гуруҳ томонидан заруратга кўра қўшимча хизматлар киритилиши мумкин.

Мультидисциплинар гуруҳ хулосаси ва индивидуал ижтимоий хизматлар режаси мультидисциплинар гуруҳнинг барча аъзолари томонидан уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинети орқали ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мультидисциплинар гуруҳ аъзоларининг имзоси уларга СМС-хабарнома орқали юборилган код орқали тасдиқланади.

24. Мультидисциплинар гуруҳ шакллантирилган хулосани тасдиқлаш ва ушбу Регламентнинг 25-бандига мувофиқ қарор қабул қилиш учун «Инсон» маркази директорига киритади.

Мультидисциплинар гуруҳ аъзолари томонидан шакллантирилган хулоса «Инсон» маркази директори томонидан унинг ЭРИси орқали тасдиқланади ҳамда «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг мобиль алоқа воситасига хулоса мазмуни тўғрисида СМС-хабарнома юборилади ёки хулоса нусхаси маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан етказилади.

25. «Инсон» маркази директори томонидан ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ҳар бир шахс бўйича алоҳида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахс тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахс тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кекса тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида.

Бунда мультидисциплинар гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш натижасида 116 ва ундан юқори балл қўйилиши уларни ўзгалар парваришига муҳтож шахс деб эътироф этиш ва Реестрга киритишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

26. «Инсон» маркази директори ушбу Регламентнинг 25-бандига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож шахсга мазкур Регламентнинг 2-бандида белгиланган тоифалардан бирини белгилаш ва Реестрга киритиш ҳақидаги қарорни тасдиқлаш билан бир вақтда ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ индивидуал ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлайди.

Маҳалладаги ижтимоий ходим ўзгалар парваришига муҳтож шахсни тасдиқланган индивидуал ижтимоий хизматлар режасининг мазмуни билан таништиради.

27. Индивидуал ижтимоий хизматлар режаси қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахсни соғломлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсни ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини ошириш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсга васийлик ва ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган кўнгиллиларни жалб этиш.

28. Индивидуал ижтимоий хизматлар режаси тасдиқлангандан сўнг шу куннинг ўзида ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини йўлга қўйиш учун ушбу Регламентга 8-иловада белгиланган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни кўрсатувчи ташкилотларга юборилади.

29. Ижтимоий ходимлар томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасида белгиланган ҳар бир ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги ахборотни тасдиқловчи маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади.

4-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни Реестрдан чиқариш

30. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни Реестрдан чиқариш «Инсон» маркази директори томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мультидисциплинар гуруҳ хулосасига мувофиқ тегишли қарор қабул қилиш орқали амалга оширилади.

31. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қуйидаги ҳолатларда «Инсон» маркази директорининг қарори билан Реестрдан чиқарилади:

а) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса ёки ногиронлиги бўлган ёлғиз шахс:

ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини рад этиш тўғрисида «Инсон» марказига мурожаат қилганда;

вафот этганда;

ҳомийлик белгиланганда, шунингдек, суд томонидан шахсни парвариш қилиш вазифалари унинг қариндошларига ёки бошқа шахсларга юкланганда;

I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда;

фарзандлари вояга етганда (I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари бундан мустасно);

эри ёки хотини, ота-онаси ва балоғат ёшига етган болаларидан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда;

1 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда;

васий ёки ҳомий тайинланган тақдирда;

б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кекса ёки ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахс:

у билан бирга яшовчи фарзандлари вояга етганда;

у билан бирга яшовчи шахслардан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда;

у билан бирга яшовчи илгари жазони ижро этиш муассасаларида бўлган шахслар озод қилинганда;

у билан бирга яшовчи илгари узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар даволанишдан чиққанда;

илгари тақдим этган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган фактлар аниқланганда;

вафот этганда;

3 ойдан кўпроқ вақтга чет элга ёхуд бошқа вилоятга ишлашга ёки ўқишга кетган, ҳарбий хизматга сафарбар этилган шахслар ишлашдан ёки ўқишдан, ҳарбий хизматдан қайтганда;

1 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда;

турмушга чиққан қиз фарзанд ўзгалар парваришига муҳтож шахс билан бирга яшаш учун қайтганда.

32. Маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан ушбу Регламентнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, бир иш куни ичида мазкур шахсларни Реестрдан чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали «Инсон» марказига хабар беради.

33. «Инсон» маркази директори хабар келиб тушгандан сўнг ушбу Регламентнинг 37 — 40-бандларида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш чорасини кўради.

Бунда ушбу Регламентнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолатлар мультидисциплинар гуруҳнинг хулосасига мувофиқ ўз тасдиғини топганда, «Инсон» маркази директори томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсни мазкур Регламентнинг 2-бандида белгиланган тегишли тоифа ҳамда Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож шахсни реестрдан чиқариш бўйича алоҳида қарор қабул қилинади.

34. «Инсон» маркази директорининг ўзгалар парваришига муҳтож шахсни мазкур Регламентнинг 2-бандида белгиланган тегишли тоифа ҳамда Реестрдан чиқариш тўғрисидаги қарори бир иш куни ичида ва кўрсатаётган ташкилотларга юборилади.

35. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс бошқа яшаш жойига ўтганда, ушбу шахснинг ҳужжатларини у кўчиб ўтган янги яшаш жойидаги «Инсон» марказига юборилади.

5-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш

36. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс Реестрга киритилган пайтдан бошлаб ҳар олти ойда бир маротаба мультидисциплинар гуруҳ томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлиги мониторинг қилинади.

Мониторинг қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини қайта баҳолаш — мазкур Регламентнинг 14-банди ва 4-иловасига мувофиқ;

ижтимоий хизматлар самарасини баҳолаш — ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш ҳосил қилганлик даражаси, элементар ёки мураккаб ҳаракатларни (Бартел ва Лаутон) амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

37. «Инсон» маркази томонидан мониторинг ўтказиш куни белгиланади ҳамда мониторинг ўтказиш кунидан уч иш куни олдин мультидисциплинар гуруҳ аъзоларига ушбу Регламентнинг 8-бандида белгиланган тартибда талабнома юборилади.

38. Мониторинг ўтказиладиган ўзгалар парваришига муҳтож шахс СМС-хабарнома юбориш ёки мобил алоқа воситасига қўнғироқ қилган ҳолда ёхуд маҳалладаги ижтимоий ходим орқали хабардор қилинади.

44. Ушбу Регламентнинг 36-бандида кўрсатилган мониторинг амалга оширилганидан сўнг унинг натижалари бўйича «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу Регламентга 5 ва 9-иловаларга мувофиқ хулосалар шакллантирилади ва мультидисциплинар гуруҳ аъзолари томонидан тасдиқланган ҳолда «Инсон» маркази директорига киритилади.

«Инсон» маркази директори мониторинг якуни бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг хулосасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, унга тузатишларни ёки янги тадбирларни киритиш бўйича тегишли қарор қабул қилади.

45. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, унга тузатишларни ёки янги тадбирларни киритиш «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали муқаддам тасдиқланган индивидуал ижтимоий хизматлар режасида акс эттирилади.

46. «Инсон» маркази директори мониторинг якуни бўйича қабул қилган қарори ва (ёки) қайта кўриб чиқилган индивидуал ижтимоий хизматлар режаси «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатувчи ташкилотларга юборилади ҳамда унинг чоп этилган нусхаси бир иш куни ичида баҳолашдан ўтказилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсга тақдим этилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

47. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс индивидуал ижтимоий хизматлар режасида белгиланган хизматлардан фойдаланишни рад этиш ҳуқуқига эга.

48. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасининг ёки унинг бирор қисмининг бажарилиши рад этилган тақдирда, «Инсон» маркази, шунингдек индивидуал ижтимоий хизматлар режасида ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга масъул бўлган бошқа барча шахслар унинг бажарилмаганлиги юзасидан жавобгар бўлмайди.

49. Мультидисциплинар гуруҳ аъзолари ҳамда «Инсон» марказлари ходимлари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг шахсга доир маълумотларини сир сақланишини таъминлаши шарт.

50. Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича «Инсон» марказлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг фаолияти устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

51. «Инсон» марказлари томонидан тасдиқланган индивидуал ижтимоий хизматлар режалари давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасида бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

52. Мультидисциплинар гуруҳ ва «Инсон» марказларининг шахсни ўзгалар парваришига муҳтож шахс деб эътироф этиш бўйича хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

53. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, Реестрга киритиш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини белгилаш ҳамда унинг самарадорлигини баҳолаш

Субъектлар Тадбирлар Муддатлар Жисмоний ёки юридик шахслар, шу жумладан ўзгалар парваришига муҳтож шахслар Ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя» АТга, «Инсон» маркази оператори ва my.gov.uz портали орқали мурожаат юбориш. Заруратга кўра Маҳалладаги ижтимоий ходим, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш ва «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали сўровнома шакллантириш ва «Инсон» марказига юбориш. Доимий равишда «Инсон» маркази директори «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтган сўровнома ва мурожаатларни ижтимоий ходимларга тақсимлаш. Мурожаат келиб тушган ёки шахс аниқланган вақтдан бошлаб 24 соат мобайнида Маҳалладаги ижтимоий ходим Сўровнома ва мурожаат кўрсатилган шахсларни бориб кўриш, уларга шошилинч ёрдам кўрсатишнинг заруриятини аниқлаш ва уларни Оферта билан таништириш. Мультидисциплинар гуруҳ Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги ва яшаш шароитларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижалари бўйича хулосани расмийлаштириш. 3 иш кунида «Инсон» маркази директори Ўзгалар парваришига муҳтож шахс тоифасини белгилаш ва реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш, Индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини тасдиқлаш. 1 иш кунида «Инсон» маркази Қарорнинг электрон шаклини «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ёки чоп этилган нусхасини ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ҳамда тегишли ташкилотларга юбориш. Мультидисциплинар гуруҳ Ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш. Ҳар олти ойда бир марта Мультидисциплинар гуруҳ Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш. Ярим йилда бир марта «Инсон» маркази директори Мониторинг қилиш бўйича хулосага мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тегишли қарор қабул қилиш. Мультидисциплинар гуруҳ хулосаси олингандан сўнг, бир иш куни ичида «Инсон» маркази Ўзгартирилган индивидуал ижтимоий хизматлар режасини ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ва тегишлилигича ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатаётган ташкилотларга юбориш. Қарор қабул қилинганидан сўнг, бир иш куни ичида

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш бўйича

I. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Ф.И.О. 2. Туғилган йили ва санаси 3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 5. Телефон рақами 6. Айни вақтдаги яшаш манзили 7. Биргаликда яшовчи шахслар мавжуд бўлса (Ф.И.О., ЖШШИР) 8. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили 9. Ногиронлик гуруҳи (агар мавжуд бўлса ногиронлик гуруҳи кўрсатилади) II. Сўровнома тўлдирувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Ф.И.О. 2. Туғилган йили ва санаси 3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 5. Телефон рақами 6. Иш жойи 7. Лавозими 8. Сўровнома тўлдирилган сана

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА 20__ йил ___ ______даги ___-сон _____________________ Оилавий поликлиника (туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси) «Навқирон» МФЙ раисига Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитлари ва муҳтожлик даражасини баҳолаш бўйича мультидисциплинар гуруҳга масъулларни жалб қилиш бўйича ТАЛАБНОМА Жорий йил 2 январь куни А. Алиевнинг ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш (бекор қилиш) тўғрисидаги _______-йилдаги _________-сон мурожаат (сўровнома) келиб тушганлиги сабабли Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотдан жорий йил 4 январь куни ишчи (мультидисциплинар) гуруҳ аъзосининг А. Алиевни ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси ва яшаш шароитларини баҳолашда иштирок этишини таъминлашингиз сўралади. Марказ директори А. Авезов

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг муҳтожлик даражаси ва яшаш шароитларини баҳолаш 1-бўлим. Умумий маълумотлар (интеграцион дастур асосида шаклланади) Баҳолаш бошланган сана: 20___ йил «__»______ _______________________ туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойи бўйича фуқаролар йиғинининг номи _________________________ Сўровнома шаклида киритилган шахсга оид маълумотларга қўшимча равишда: Ногиронлик гувоҳномаси тўлиқ маълумотлари (гуруҳи, муддати, қайта кўрикдан ўтиш санаси, тавсиялар, хулосалар, якка тартибдаги дастури) Яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган (ёки илгари яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) шахслар тўғрисидаги маълумотлар (қариндошлик даражаси, Ф.И.О., ёши, ЖШШИР) 2-бўлим. Қариндошлар ва яқинлар ҳақидаги маълумотлар Қариндошлик / муносабатлар даражаси * Ф.И.О. ЖШШИР, туғилган сана, рўйхатдан ўтган манзили Ногиронлик (мавжуд бўлса) Телефон рақами Шахс билан бирга яшайди (ҳа/йўқ) Бирга яшамаслик сабаби Кетган ва қайтиш санаси Ёрдам бериб, мунтазам равишда парвариш қилиб турадими (ҳа/йўқ) Эр-хотин (собиқ) * Болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалар) * Ота-оналар * Бошқа қариндошлар Васийлар ва ҳомийлар * Васият бўйича мол-мулк меросхўрлари (бор бўлса) *

3-бўлим. Соғлиқнинг ҳолатини баҳолаш 3.1. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси тўғрисидаги маълумотлар 1. Даволаш-профилактика муассасасининг номи 2. Даволаш-профилактика муассасасининг манзили 3. Масъул врачнинг Ф.И.О. 4. Даволаш-профилактика муассасасининг телефон рақами: 5. Масъул врачнинг телефон рақами: 3.2. Соғлиқнинг ҳолати 6. Асосий ва ёндош касалликлари ташхиси (МКБ10) Соғлиқни сақлаш тизимининг ихтисослаштирилган стационар муассасаларида даволашни талаб этадиган оғир руҳий ёки юқумли касалликлар мавжудлиги (МКБ10) 7. Охирги диспансер кўригидан ўтилган сана 8. Ногиронлик бўйича қайта текширишдан ўтказиладиган сана 9. Кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг соғлиғидан шикоятлари 10. Доимий ичиб юриши талаб этиладиган дори воситасининг номи 10.1 Олаётган бепул имтиёзли дори воситаси 11. Бепул имтиёзли дори воситасини олишга бўлган эҳтиёжи ( эҳтиёжи бор бўлганда, дори воситаси номи ) 12. Зарур даво тури: Стационар, амбулатор, ихтисослашган (операция) ва уйдаги стационар хизматга муҳтожлиги 13. Патронаж ҳамширанинг уйда патронаж учун қатнов сони (ойига) Оилавий шифокор _______________ ________________________ ______ ______________ ________________________________________ (Ф.И.О.) ____________________ (Имзо)

4-бўлим. Ўзгаларнинг парваришига муҳтожликни баҳолаш

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Ф.И.О

4.1. Элементар ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини баҳолаш (Бартел шкаласи бўйича) Т/р Ҳаракатларнинг номи Баҳолаш мезонлари Баллар Таклиф этиладиган хизмат 1. Овқатланиш Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда идиш-товоқ, ошхона анжомлари ва маиший техникадан қийинчиликсиз фойдаланган ҳолда мустақил амалга оширади. 10 - Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришни мустақил амалга оширади, бироқ бу анча вақтни олади. 9 - Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда махсус идиш-товоқ ва реабилитация қилишнинг техник воситалари (РТВ)ни қўллаган ҳолда мустақил амалга оширилади. 8 - Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда РТВ ёрдамида катта қийинчилик билан амалга оширади. 7 Овқат тайёрлашда кўмаклашиш Овқатни мустақил ёки РТВ ёрдамида қабул қилади, бироқ овқатланишга тайёргарлик кўра олмайди (овқатни ликопчага солиш ёки стаканга суюқлик қуйиш ва шу кабилар). 6 Овқат тайёрлашда кўмаклашиш Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда қараб туриш ёки ўзгаларнинг озгина ёрдами талаб этилади (маҳсулотларни тозалашда, бутербродларни тайёрлашда) (овқатланишда ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизига) . 5 Овқат тайёрлашда кўмаклашиш Овқатланишда доимий қараб туриш ёки қисман ёрдам зарур (овқатланишда ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача) . 3 Овқат ва ярим тайёр овқатларни тайёрлаб бериш Овқатланишда анча ёрдам бериш талаб этилади 1 Овқат тайёрлаш ва овқатлантириш Ўзи мустақил овқатлана олмайди 0 Овқат тайёрлаш ва овқатлантириш 2. Чўмилиш Ванна ёки душни қийинчиликсиз мустақил равишда қабул қилади 5 - Ванна ёки душни мустақил, бироқ қийинчилик билан қабул қилади 4 - Ванна ёки душ қабул қилишда, масалан, ванна ёки душдан чиқишда, ечинишда ўзгаларнинг қараб туриши ёки озгина ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизигача) 3 Тайёргарлик кўришда кўмаклашиш, мослаштириш хизмати Ванна ёки душ қабул қилишда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача) 2 Тайёргарлик кўришда кўмаклашиш, мослаштириш хизмати Ванна ёки душ қабул қилишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади 1 Чўмилтириш хизмати, мослаштириш хизмати Чўмилиш фақат ўзгаларнинг ёрдами билан кровать атрофида, шу жумладан ванна-чойшаб ёрдамида амалга оширилади 0 Чўмилтириш хизмати, мослаштириш хизмати 3. Ҳожатга чиқиш (ювиниш, соч тараш, тиш тозалаш, соқол олиш, тиш протезларини жойига қўйиш) Қийинчиликсиз мустақил амалга оширилади 5 - Мустақил, бироқ қийинчилик билан амалга оширилади 4 - Қараб туриш ёки ўзгаларнинг озгина ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизгача) 3 Ҳаракатланишида кўмаклашиш Ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача) 2 Ҳаракатланишида кўмаклашиш, сартарош хизматини жалб қилиш Ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади 1 Ҳаракатланишида кўмаклашиш, сартарош хизматини жалб қилиш Ҳожатга мустақил боролмайди 0 Сартарош хизматини жалб қилиш, ёрдамчи воситалар билан таъминлаш хизмати 4. Кийиниш ва пойабзал кийиш Қийинчиликсиз мустақил кийинади ва пойабзал кияди 10 - РТВ қўлланилган ҳолда қийинчиликсиз мустақил кийинади ва пойабзал кияди 9 - Секинлик билан, бироқ шу жумладан РТВ қўлланилган ҳолда мустақил кийинади ва пойабзал кияди 8 - РТВ қўлланилган ҳолда катта қийинчилик билан мустақил кийинади ва пойабзал кияди 7 - Кийиниш ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг қараб туриши ёки озгина ёрдами талаб этилади, масалан, тугмаларни қадашда, пойабзал ипларини боғлашда (ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизигача) 5 Қулай кийимлар харид қилишда кўмаклашиш Кийинишда ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача) 3 Қулай кийимлар харид қилишда кўмаклашиш, кийимларини алмаштиришда кўмаклашиш Кийинишда ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади 1 Қулай кийимлар харид қилишда кўмаклашиш, кийимларини алмаштиришда кўмаклашиш Мустақил равишда кийина олмайди ва пойабзални кия олмайди 0 Қулай кийимлар харид қилишда кўмаклашиш, кийимларини алмаштиришда кўмаклашиш 5. Дефекация назорати Ўз ҳаракатларини тўлиқ назорат қилади ва зарурат бўлганда, ўзгаларнинг ёрдамисиз ҳуқнадан ёки шамдан фойдаланиши мумкин 10 - Функциялаштирувчи колостома бор, уни нажас қабул қилгични қўллаб мустақил назорат қилади 8 - Тасодифий нохуш ҳодисалар бўлиб туради (ҳафтада камида бир марта) ёки ҳуқна ва шамлардан фойдаланишда ёрдам талаб этилади (ҳафтада камида бир марта) 5 Ҳуқна ёки шамчадан фойдаланишда патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш Вақти-вақти билан (ҳафтада икки-уч марта) дефекацияни назорат қила олмайди ёки хизмат кўрсатувчи ўзга шахс қўядиган ҳуқнадан фойдаланишга эҳтиёж сезади. Шунингдек, функциялаштирувчи колостномага эга бўлиши мумкин, уни нажас қабул қилгич қўлланилган ҳолда ўзганинг қисман ёрдами билан мустақил назорат қилиши мумкин. 2 Ҳуқна ёки шамча ёки колостомадан фойдаланишда патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш Амалда ўзини назорат қила олмайди (бу ҳафтада уч мартадан кўп юз беради), кекса киши колостомани мустақил назорат қила олмайди 1 Тагликлар харидида кўмаклашиш, патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш Сурункали равишда ўзини назорат қила олмайди ёки парвариш қилувчи ўзга шахс томонидан амалга ошириладиган ҳуқна қўлланилишига ёки колостома назорат қилинишига эҳтиёж сезади 0 Патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш, тагликлар харидида кўмаклашиш, ўрин кўрпаларни тозалаш 6. Пешоб чиқишини назорат қилиш Ўзгаларнинг ёрдамисиз тўлиқ ўзини назорат қилади 10 - Пешоб қабул қилгич ва бошқа махсус воситалардан фойдаланган ҳолда колостомани мустақил уддалайди ёки катетерни мустақил уддалайди 8 - Тасодифий нохуш ҳодисалар кузатилади (бир кеча-кундузда камида бир марта) 5 - Вақти-вақти билан (бир кеча кундузда 2-3 марта) пешоб чиқишини назорат қила олмайди ёки кекса кишида функциялаштирувчи колостома бор, у пешоб қабул қилгичдан фойдаланган ҳолда ўзгаларнинг қисман ёрдами билан назорат қилиши мумкин 2 Ҳаракатларни амалга оширишда кўмаклашиш хизмати Амалда ўзини назорат қилолмайди (бу бир кеча-кундузда 3 мартадан ортиқ юз беради) , кекса киши уростомани мустақил назорат қилолмайди ва тагликлардан фойдаланади 1 Ҳаракатларни амалга оширишда кўмаклашиш, патронаж ҳамшира хизматини жалб қилиш, тагликларни харидида кўмаклашиш Сурункали равишда ўзини назорат қилолмайди ёки катетердан фойдаланишга эҳтиёж сезади, ундан мустақил фойдалана олмайди; тагликлардан доимо фойдаланилади ёки кекса киши улардан фойдаланишни рад этади (руҳий бузилиш ёки бошқа сабабларга кўра) 0 Зарур воситаларни харидини амалга ошириш, тагликларни алмаштириш, ўрин кўрпаларни тозалаш, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш 7. Ҳожатга чиқиш ва уни амалга ошириш Қийинчиликсиз мустақил равишда ҳожатга боради ва уни амалга оширади 10 - Мустақил, бироқ РТВдан фойдаланган ҳолда ҳожатга боради ва мустақил амалга оширади 9 - Ҳожатхона курсисидан (РТВ) фойдаланган ҳолда ўзгаларнинг ёрдамисиз катта қийинчилик билан ҳожатга боради ва уни амалга оширади 7 - Ҳожатга бориш ва уни амалга ошириш вақтида ўзгаларнинг озгина ёрдами ва қараб туриши, масалан, мувозанатни сақлаш учун, ечинишда, кийинишда ва бошқа ҳаракатларда курси-ҳожатхона қўлланилиши талаб этилади 5 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш Ҳожатга бориш ва уни амалга оширишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади 3 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш Ҳожатга боришда ва уни амалга оширишда ўзгаларнинг доимий ёрдами талаб этилади 2 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш Ҳожат бевосита кроватда (тувак, тагликлар) махсус воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади 0 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати, курси-ҳожатхона ажратилиши учун сўров киритиш 8. Ўриндан туриш ва кроватга ўтиш Қийинчиликсиз мустақил равишда ўрнидан туради ва кроватдан қўзғалади 15 - РТВ ёрдамида ўрнидан туради ва кроватдан қўзғалади 12 - Қўзғалишда қараб туриш талаб этилади (ёки озгина ёрдам) 10 Мослаштириш хизмати Кроватдан мустақил равишда ёки РТВ ёрдамида, бироқ қийинчилик билан кроватдан қўзғалади 7 Мослаштириш хизмати Кроватда мустақил ўтириши мумкин, бироқ қўзғалишда ўзгаларнинг қисман ёрдами зарур 5 Мослаштириш хизмати Ўтириши мумкин, бироқ қўзғалишни ўзгаларнинг доимий ёрдамида амалга оширади 3 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмак хизмати Қўллаб-қувватланган тақдирдагина ўтириши мумкин, қўзғалишни доимо ўзгаларнинг ёрдамида амалга оширади 1 Мослаштириш хизмати, ҳаракатланишида кўмак хизмати Ҳатто ўзгаларнинг ёрдами билан ҳам кроватга ўтира олмайди ва ундан тура олмайди 0 ҳаракатланишида кўмаклашиш хизмати 9. Ҳаракатланиш Ўзгаларнинг ёрдамисиз 500 метрдан ортиқ масофага ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин 15 - Ўзгаларнинг ёрдамисиз РТВ қўлланилган ҳолда 500 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин 14 - Ўзгаларнинг ёрдамисиз РТВ қўлланилган ҳолда секин ва қийинчилик билан 500 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин 11 Ижтимоий кузатув хизмати, тюторлик хизмати 500 метр доирасида ўзганинг ёрдами билан ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин 10 Ижтимоий кузатув хизмати, тюторлик хизмати 100 метргача мустақил юриши ёки курси-коляска ёрдамида ҳаракатланиши мумкин. Хонада секин, дам олиш учун тўхтаб-тўхтаб ҳаракатланади 5 Ижтимоий кузатув, уйни тозалаш хизмати РТВ қўлланилган ҳолда 100 метргача юриши мумкин. Хонада қийинчилик билан ҳаракатланади 3 Ижтимоий кузатув, уйни тозалаш хизмати Фақат ўзгаларнинг ёрдами билан 100 метргача юриши мумкин. Хонада ҳам ўзгаларнинг ёрдами билан ҳаракатланади 2 Ижтимоий кузатув, уйни тозалаш хизмати, мослаштириш хизмати 50 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатлана олмайди ёки унда умуман ҳаракатланиш имконияти йўқ 0 Уйни тозалаш, доимий парвариш хизмати 10. Зиналар бўйлаб юқорига кўтарилиш Зиналардан мустақил кўтарила олади 10 - Зиналардан мустақил, бироқ РТВ қўлланилган ҳолда кўтарила олади 9 - Зиналар бўйлаб юқорига мустақил (ёки РТВ қўлланилган ҳолда) кўтарилиш учун кўп вақт талаб этилади 7 Мослаштириш хизмати Ўзгаларнинг озгина ёрдамини (ёки назоратини) талаб этади 5 Мослаштириш хизмати ҳаракатда кўмаклашиш хизмати Зинапоялар бўйлаб фақат ўзгаларнинг ёрдами билан кўтарилиши мумкин 2 Мослаштириш хизмати, ижтимоий кузатув Ҳатто ўзгаларнинг ёрдами билан зинапоялар бўйлаб кўтарилиш имкониятига эга эмас 0 Мослаштириш хизмати ва кўмак хизмати Баллар суммаси:

4.2. Мураккаб ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини баҳолаш (Лаутон шкаласи бўйича) Т/р Ҳаракатларнинг номи Баҳолаш мезонлари Баллар Таклиф этиладиган хизмат 1. Телефондан фойдаланиш Телефондан мустақил фойдаланиши мумкин 3 - Фақат махсус жиҳозланган телефондан (масалан, яхши эшитмаслиги ёки кўрмаслиги муносабати билан) фойдаланиши мумкин 2,5 - Телефондан ўзгаларнинг озгина ёрдами билан ёки фақат яхши таниш рақамларни териш шарти билан фойдаланиши мумкин 2 Рақамларни сақлаш, қўллашда кўмак Агар кимдир унга зарур рақамни териб берса, телефонда гапириши мумкин 1,5 Рақамларни сақлаш, қўллашда кўмак Телефондан фойдалана олмайди 1 - 2. Пиёда бориш мумкин бўлмаган катта масофада жойлашган жойгача ҳаракатланиш Мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин. У шунингдек сафарни мустақил режалаштира олади 3 - Оғзаки батафсил тушунтиришлардан кейин мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин 2,5 - Ўзгаларнинг озгина ёрдами билан, мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин 2 Ижтимоий кузатув Фақат доимий равишда унга ҳамроҳлик қилиш шарти билан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин 1,5 Ижтимоий кузатув Ҳаракатлана олмайди 1 Ижтимоий кузатув, тегишли ёрдамни жалб қилиш 3. Дўкондан маҳсулотлар харид қилиш Харидни мустақил амалга ошириши мумкин 3 - Ўзгаларнинг озгина ёрдами билан харид қилиши мумкин 2 Харидларда кўмак Ўзганинг ёрдами ва ҳамроҳлигида харид қилади 1,5 Харидларда кўмак Харид қилиш имкониятига эга эмас 1 Харидларда кўмак 4. Овқат тайёрлаш Мустақил равишда овқат тайёрлаши мумкин 3 - Ярим тайёр маҳсулотлардан овқат тайёрлаши мумкин 2,5 Овқат тайёрлашда кўмак Озгина ёрдам билан овқат тайёрлаши мумкин 2 Овқат тайёрлашда кўмак Овқатни фақат иситиши мумкин 1,5 Овқат тайёрлашда кўмак Овқат тайёрлаш имкониятига эга эмас 1 Овқат тайёрлашда кўмак 5. Уй хўжалигини юритиш Уй хўжалигини мустақил юритиши мумкин 3 - Меҳнатни кўп талаб қилмайдиган иш турларини мустақил бажариши мумкин 2,5 - Озгина ёрдам билан уй хўжалигини юритиши мумкин 2 Кўмаклашиш хизмати Қисмини бажаришда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади 1,5 Уй тозалаш, харид хизмати Уй хўжалигини юритиш имкониятига эга эмас 1 Уй тозалаш, харид хизмати 6. Дам олиш, шу жумладан қўлда бажариладиган ишлар Ўз дам олишини ва шуғулланишни мустақил ташкил этиши мумкин 3 - Дам олишни ташкил этиши ва қўлда бажариладиган ишларнинг айрим турлари билан мустақил шуғулланиши мумкин 2,5 Нуроний масканига йўналтириш Ўз дам олишини ташкил этиши ва қўлда бажариладиган ишлар билан озгина ёрдам берилса шуғулланиши мумкин 2 Нуроний масканига йўналтириш Ўз дам олишини ташкил этиши ва у билан мустақил шуғулланиш имкониятига эга эмас 1 Уйда мулоқот хизмати 7. Кир ювиш Мустақил равишда кир ювиши мумкин 3 - Фақат кир ювиш машинаси ёрдамида мустақил равишда кир ювиши мумкин 2,5 - Кирларни дорга осишда ўзгаларнинг озгина ёрдами билан мустақил кир ювиши мумкин 2 - Ўзгаларнинг катта ёрдами талаб этилади 1,5 Кир ювиш хизмати Кир ювиш билан мустақил шуғулланиш имкониятига эга эмас 1 Кир ювиш хизмати 8. Дори воситаларини қабул қилиш Дори воситаларини мустақил қабул қилиши мумкин (дозани тўғри олиб ва тегишли вақтда) 3 - Дори воситаларини озгина ёрдам билан мустақил қабул қилиши мумкин (кимдир аниқ дозани белгилайди ва дори воситаларини қабул қилиш зарурлигини эслатади) 2 - Дорини, агар кимдир доимий равишда ушбу дориларни қабул қилишни назорат қилса, мустақил қабул қилиши мумкин 1,5 Дориларни қабул қилишни назорат қилиш хизмати Дориларни мустақил қабул қилиш имкониятига эга эмас 1 Дориларни қабул қилишни назорат қилиш хизмати 9. Шахсий маблағларини тасарруф этиш Ўз маблағларини мустақил тасарруф этади 3 - Ўзгаларнинг озгина ёрдами билан ўз маблағларини мустақил тасарруф этади 2 Харид қилишда ижтимоий кузатув Жорий харажатларни мустақил тасарруф этади, бироқ ойлик бюджетни тақсимлашга қодир эмас 1,5 Ойлик бюджетни тақсимлашда кўмаклашиш Ўз маблағларини тасарруф этишга қодир эмас 1 Моддий таъминотини назорат қилиш ва қўллаб қувватлаш Баллар суммаси: КЕКСА ЁКИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС ТОМОНИДАН ЭЛЕМЕНТАР ЁКИ МУРАККАБ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ БАҲОЛАШ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИНГАН БАЛЛАРНИ ЖАМЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА КЕКСА ЁКИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС ТОИФАЛАРИНИ АНИҚЛАШ Тоифа Уйда парвариш қилиш талаб этилмайди Ўзганинг ёрдамига озгина боғлиқ Ўзганинг ёрдамига мўътадил боғлиқлик Ўзганинг ёрдамига аён кўриниб турган боғлиқлик Ўзганинг ёрдамига анча боғлиқлик Балл (116 балл ва ундан ортиқ) (88 — 115 балл) (63 — 87балл) (54 — 62 балл) (0 — 53 балл)

КЕКСА ЁКИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС ТОМОНИДАН ЭЛЕМЕНТАР ЁКИ МУРАККАБ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ БАҲОЛАШ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИНГАН БАЛЛАРНИ ЖАМЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА КЕКСА ЁКИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ИЖТИМОИЙ ХОДИМНИНГ БОРИБ КЎРИШИ СОАТЛАРИ ВА КУНЛАРИНИ АНИҚЛАШ Тоифа Уйда парвариш қилиш талаб этилмайди (116 балл ва ундан ортиқ) Ўзганинг ёрдамига озгина боғлиқ (88 — 115 балл) Ўзганинг ёрдамига мўътадил боғлиқлик (63 — 87балл) Ўзганинг ёрдамига аён кўриниб турган боғлиқлик (54 — 62 балл) Ўзганинг ёрдамига анча боғлиқлик (0 — 53 балл) Бориб кўриш тезлиги ва давомийлиги Парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг кекса киши ёки ногиронлиги бўлган шахсни бориб кўриши тезлиги (ҳафта кунлари) 0 1 2 5 7 Бир бориб кўришнинг қанча давом этиши (кун соатлари) 0 2 соат 2,5 соат 2 соат 3 соат

Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг тоифаси Парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходим ассистентининг ўзгалар парваришига муҳтож шахсни бориб кўриши тезлиги (ҳафта кунлари) Бир бориб кўришнинг қанча давом этиши (кун соатлари) Кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш бўйича бириктириладиган ижтимоий ходим ассистенти Ходимнинг уйдаги телефони 5-бўлим. Уй-жой-маиший шарт-шароитларни баҳолаш Уй-жой шароитлари: хусусий уй; алоҳида квартира; ётоқхонада хона ва ижарада Нечанчи қават (агар кўп квартирали уй бўлса) : Лифт бор-йўқлиги (агар кўп квартирали уй бўлса) : Зинапояда тутқич бор-йўқлиги: Турар жой хоналари сони: Ошхона бор-йўқлиги: Ванна (ҳаммом) бор-йўқлиги: Мослаштириш талаб этиладиган ҳудуд (ошхона, ҳаммом, ҳожатхона деворига тутгич, остонадаги тўсиқларни бартараф этиш, кириш йўлларини кенгайтириш, кириш йўлига пандус қўйиш, душини мослаштириш) Турар жойга (кириш эшигига/ дарвозага) киришда тўсиқ бор/ йўқ Турар жойнинг ҳолати: • санитария-гигиеник: яхши / қониқарли/ ёмон / санитарияга зид • дезинфекцияга эҳтиёжи: бор/йўқ • ҳашаротларни йўқотиш дезинсекцияга эҳтиёжи бор/йўқ • таъмирлаш зарурлиги: йўқ / юзаки / мукаммал • сантехника ускуналарининг ҳолати: соз / носоз • квартирада, уйда уй ҳайвонларининг бор-йўқлиги Коммунал қулайликлар бор йўқлиги: • совуқ сув • иссиқ сув • канализация • марказий иситиш / профилактик кўрикдан ўтказиш керак • локал иситиш / профилактик кўрикдан ўтказиш керак • ёқилғига бўлган эҳтиёж бор (номи, миқдори) /йўқ • газ плитаси • куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати: (тайёр / тайёр эмас) Шахс ушлашда қийинчиликка дуч келади: • эшик тутқичларини • эшикни ёпиш ва очишда • электр узатгич • жўмраклар Мультидисциплинар гуруҳнинг хулосасига киритиладиган ва индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган уй-жой-маиший шарт-шароитларни баҳолаш натижаларининг хулосалари 6-бўлим. Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминланганликни баҳолаш Маълумотлар йўналишлари Фойдаланилганлик ҳолати* Эҳтиёжи Эҳтиёжи бор бўлса моддий ёрдам тури, миқдори Моддий ёрдамлар тўғрисида маълумот моддий ёрдам тури, санаси ва миқдори бор/йўқ Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан бепул таъминланганлик ҳолати олган сана, маҳсулот номи, яроқлилик муддати бор/йўқ Санаторийда соғломлаштириш учун йўлланмага эҳтиёжи: бор/йўқ охирги йўлланма санаси бор/йўқ Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида ижтимоий хизмат ва реабилитация тадбирларига эҳтиёжи: кундузги қатнов хизмати, мобил хизмат, узоқ муддатли ёки қисқа муддатли хизмат бор/йўқ Пенсия тўловлари тури, миқдори бор/йўқ Нафақа тўловлари тури, миқдори бор/йўқ Компенсация тўловлари тури, миқдори бор/йўқ Васий бириктирилишида эҳтиёж мавжудлиги бор/йўқ ҳомий бириктирилишида эҳтиёж мавжудлиги бор/йўқ психологик хизматга муҳтожлиги бор/йўқ овқат, дори воситалари ва бошқа зарур воситаларни онлайн буюртма бериш кўникмаси бор/йўқ давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш кўникмаси бор/йўқ Мультидисциплинар гуруҳнинг хулосасига киритиладиган ва индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминланганликни баҳолаш натижаларининг хулосалари * ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда тўлдирилади. 7-бўлим. Ҳуқуқий ҳимояланганликни баҳолаш Номи Ҳа/йўқ Ҳуқуқий таъминланмаганликнинг сабаби Кекса киши ёки ногиронлиги бўлган шахснинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги Шахсга нисбатан камситиш, тазйиқ ҳолатлари мавжудлиги: моддий тазйиқ руҳий тазйиқ жисмоний тазйиқ Пенсия гувоҳномаси мавжудлиги Ногиронлик тўғрисида маълумотнома мавжудлиги (зарур бўлса) Алимент/таъминот олиши (зарур бўлса) Юридик маслаҳатга муҳтожлиги (ҳа бўлса айнан қайси масалада) Рента шартномаси тузилганлиги Рента шартномасини тузишда кўмаклашиш бўйича ёрдам кераклиги Бошқалар (зарур бўлса) Мультидисциплинар гуруҳнинг хулосасига киритиладиган ва индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган ҳуқуқий ҳимояланганлик чоралари билан таъминланганликни баҳолаш натижаларининг хулосалари 8-бўлим. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг мулоқот қилиши ва дам олиши соҳасини баҳолаш Ёрдам бериш ва қараб туришга қодир бўлган яқин қариндошларнинг бор-йўқлиги Ҳа Йўқ Агар бор бўлса алоқа ўрнатиш ва уларга ёрдам бериш ва парвариш қилишга жалб этиш тадбирини киритилади Мол-мулк меросхўрлари бор-йўқлиги (яқин қариндошлари бўлмаган ёлғиз пенсионерлар учун) Ҳа Йўқ Агар бор бўлса алоқа ўрнатиш ва уларга ёрдам бериш ва парвариш қилишга жалб этиш тадбирини киритилади Агар бор бўлмаса «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳомийликни белгилаш бўйича тадбирларни киритилади Ижтимоий алоқалардаги етишмовчилик Бор Йўқ Ижтимоий алоқалар бор-йўқлиги Қариндошлар билан Бор Йўқ Дўстлар ва танишлар билан Бор Йўқ Меҳнат жамоалари билан Бор Йўқ Қўшнилар билан Бор Йўқ Вақтинчалик бошпанага муҳтожлиги Бор Йўқ Маданий тадбирларда иштирок этишга эҳтиёжи Бор Йўқ Спорт билан мунтазам шуғулланишга эҳтиёжи Бор Йўқ Спорт билан вақти вақти билан шуғулланишга эҳтиёжи Бор Йўқ Нуронийлар масканидаги хизматларга эҳтиёжи Бор Йўқ Маданий тадбирларга Бор Йўқ Тюторлик хизматига Бор Йўқ Спорт залидан фойдаланишга Бор Йўқ Кутубхона ва бувижонлар мактаби ва ҳоказо Бор Йўқ Кўнгиллилар кўмагига Бор Йўқ Диққатга сазовор жойларга зиёратларга чиқиш Бор Йўқ Агар ижтимоий алоқаларга эҳтиёж ҳис этилса ёки бундай эҳтиёж бўлмаса, қариндошлар, дўстлар ва танишлар, меҳнат жамоалари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашадиган тадбирни ҳамда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мулоқот ва дам олиш марказларига боришни ташкил этиш бўйича тадбирни киритинг.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН » ______________ (туман/шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори _________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «_____» ____________ Мультидисциплинар гуруҳнинг ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси ва яшаш шароитларини баҳолаш (қайта баҳолаш) натижалари бўйича ХУЛОСАСИ * Сана: 20__ йил «____»___________ Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг Ф.И.О. ____________________________________________________________________________ Туғилган санаси ____________________________________________________________________________ Манзили (вилоят, шаҳар (туман), кўча, уй, квартира) ва телефони __________________________________________________________________ Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойидаги фуқаролар йиғини номи __________________________________________________________________ Ногиронлик гуруҳи (агар мавжуд бўлса) __________________________________________________________________ Ҳаёт фаолияти соҳасини баҳолаш Мультидисциплинар гуруҳнинг хулосалари I. Соғлиғининг ҳолатини баҳолаш II. Ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш III. Уй-жой-маиший шароитларини баҳолаш IV. Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминланганлигини баҳолаш V. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини баҳолаш VI. Моддий ва молиявий ҳолатини баҳолаш VII. Қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини (мулоқот ва дам олиш хизматига эҳтиёжини) баҳолаш Мультидисциплинар гуруҳнинг хулосаси: ___________________________________________________________________ ___ «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Имзо ______________________________ (Ф.И.О.) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси Имзо ______________________________ (Ф.И.О.) Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси оилавий шифокори Имзо ______________________________ (Ф.И.О.)

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

НАМУНА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ САМАРҚАНД ШАҲАР «ИНСОН» ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ 20__-йил ___ _______даги _____-сон Ўзгалар парваришига муҳтож шахс деб эътироф этиш ва уларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ______даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва уни мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига асосан ҳамда ўзгалар парваришига муҳтожлик ва яшаш ҳолатини баҳолашнинг натижалари бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг 20__ йил «__» ______даги хулосасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Самарқанд шаҳар, Нурафшон кўчаси, 17-уй, 18-хонадонда яшовчи фуқаро Алиев Али Алиевич __________________________ * деб эътироф этилсин, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги Ёлғиз кекса реестрига киритилсин ва индивидуал ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин . Марказ директори А. АВЕЗОВ

НАМУНА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ САМАРҚАНД ШАҲАР «ИНСОН» ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ 20__-йил ___ _______даги _____-сон Ўзгалар парваришига муҳтож шахс деб эътироф этиш ва уларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрга киритишда рад этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ______даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва уни мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига асосан ҳамда ўзгалар парваришига муҳтожлик ва яшаш ҳолатини баҳолашнинг натижалари бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг 2023 йил «__» ______даги хулосасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Самарқанд шаҳар, Нурафшон кўчаси, 17-уй, 18-хонадонда яшовчи фуқаро Алиев Али Алиевич __________________________ * деб эътироф этишда ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритишда рад этилсин. 2. Фуқаро Алиев Али Алиевичга мазкур қарор нусхаси етказилиши таъминлансин. Марказ директори А. АВЕЗОВ

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» ______________________________ (туман / шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори _____________________________ (Ф.И.О.) 20 ___ йил «___» ____________ Ўзгалар парваришига муҳтож шахс учун ИНДИВИДУАЛ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ВА ЁРДАМЛАР КЎРСАТИШ РЕЖАСИ Тадбирлар мазмуни Масъул ижрочилар Амалга ошириш муддатлари Натижа Мониторинг натижаси Баҳолаш натижаси Соғломлаштириш тадбирлари Уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш тадбирлари Уй-жой-маиший шароитларни яхшилаш тадбирлари Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминлаш тадбирлари Ҳуқуқий муҳофаза қилиш тадбирлари Қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини ошириш тадбирлари

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатиладиган хизматлар

Т/р Вазирлик ва идора номи Кўрсатиладиган хизмат ва ёрдам 1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестрига киритишда шахсларнинг соғлиги ҳолатини баҳолаш Электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш Оилавий шифокор кўригини ташкил қилиш Соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш Диспансеризациялаш Заруратга кўра ихтисослаштирилган стационарларда даволашни тиббий кузатиш билан таъминлаш Патронаж ҳамшира махсус парвариш хизматини ташкил қилиш Уйда тиббий стационар хизмат кўрсатиш Имтиёзли дори воситаси билан таъминлаш Дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш 2. Ички ишлар органларининг профилактика бўйича инспектори Ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш Вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун тегишли ихтисослашган муассасага жойлаштириш Биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаш ёки алмаштириш яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш Тазйиқ ва камситилиш ҳолатларини бартараф этиш 3. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари Ҳуқуқий маслаҳат бериш Вояга етмаган фарзандларига туғилганлик ҳақида маълумотнома олиш Алимент ундириш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилаш юзасидан судга киритиладиган аризаларни тайёрлаш 4. Туман (шаҳар) ҳокимлиги Ҳомийликдаги ёлғиз кекса шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Ёлғиз кексаларга ҳомийликни белгилаш ва тугатиш бўйича, шунингдек ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мулоқот ва дам олиш марказларига боришни ташкил этиш Заруратга кўра кекса ёки ногиронлиги бўлган шахсга ҳомийликни белгилаш Ҳомийлик қилишни хоҳловчи, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни жалб этиш Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериш учун навбатга қўйиш Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг турар жойларини мослаштириш 5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи Ёлғиз кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, методик ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этишда кўмаклашиш Ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш Шахсларни яшаш шароитини баҳолаш ва хулоса бериш Ёлғиз кексаларни тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштиришга кўмаклашиш Таъмирлаш ишларини бажариш сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этишда кўмаклашиш Мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш Қариндошлар, дўстлар ва танишлар, меҳнат жамоалари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашиш Зарурат бўлганда кекса ёки ногиронлиги бўлган шахсга уларга ҳомийликни белгилашда кўмаклашилади 6. Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази Шахсларни ўзгалар парваришига муҳтожлик даражасини баҳолаш Кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг мулоқот қилиши ва дам олиши соҳасини баҳолаш Ногиронлик мезонларини белгилаш Ҳуқуқий ҳимояланганликни баҳолаш Ижтимоий муҳофаза қилиш чораларини баҳолаш Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан бепул таъминлаш Зарурат бўлганда, нафақалар ва моддий ёрдам олишда кўмаклашиш Қариндошлар, дўстлар ва танишлар, меҳнат жамоалари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашиш Уйда парвариш қилиш бўйича тадбирлар Маиший хизмат кўрсатишни, овқат тайёрлашда ва супуриш-йиғиштириш ишларида, гигиена тадбирларини амалга ошириш Интернат муассасаларига йўналтириш Санаторий хизматларини олишида кўмаклашиш Ногиронлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш Ягона моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш 7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими Ногиронлик пенсиясини тайинлаш 8. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилда бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштириш Ёлғизлар ҳолидан хабар олиш «Нуронийлар маскани»да маданият, спорт, тюторлик, зиёратлар уюштириш ва кўнгиллилар куни хизматларини ташкил этиш 9. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг турар жойларини мослаштириш Диққатга сазовор жойларга зиёратларни ташкил этиш

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН » ________________ (туман/шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори _____________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «____» _______________ Мультидисциплинар гуруҳнинг ўзгалар парваришига муҳтож шахсга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш натижалари бўйича ХУЛОСА Сана: 20__ йил «___»_____________ Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг Ф.И.О._______________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Туғилган санаси __________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Яшаш манзили (вилоят, туман (шаҳар), кўча, уй, квартира) ва телефони _________________________ ________________________________________________________________________________________ Шахс реестрга киритилишида иштирок этганлар: ___________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойидаги фуқаролар йиғини масъул ходими _______________________________________________________________________________________ Оилавий поликлиника масъул ходими Инсон ижтимоий хизматлар маркази масъул ходими Ҳаёт фаолияти соҳасини баҳолаш Мультидисциплинар гуруҳнинг хулосалари I. Яшаш ҳолатини баҳолаш бўйича хулоса II. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасининг самарадорлиги III. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш ва (ёки) тугатиш IV. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан хизматдан қониқиш ҳосил қилганлик даражаси. Мультидисциплинар гуруҳ хулосаси: _____________________________________________ «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Имзо ___________________________ (Ф.И.О.) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси Имзо ___________________________ (Ф.И.О.) Оилавий шифокор Имзо _________________________ (Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида регламент

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига (кейинги ўринларда — реестр) киритилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Реестрга киритилган шахсларнинг ҳар бири учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) шакллантириладиган индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасига (кейинги ўринларда — индивидуал ижтимоий хизматлар режаси) мувофиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш таъминланади.

3. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасида ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун уларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар белгиланади:

чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, диспансеризация кўригидан ўтказиш, санаторий-соғломлаштириш, зарурат бўлганда стационар, ихтисослаштирилган, амбулатор ёки уйда тиббий хизмат кўрсатиш, имтиёзли дори воситаси билан таъминлаш, ногиронликни белгилаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш, патронаж ҳамшира қатнови сонини белгилаш тадбирларини ўз ичига олувчи соғломлаштириш тадбирлари;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий хизматлар;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг турар жойини куз-қиш мавсумига тайёрлашда кўмаклашиш, сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш ва марказлашган иситиш тизимини профилактик кўрикдан ўтказиш, ётоқхона, ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонаси ва йўлакларни тўсиқсиз ҳаракат учун мослаштириш, санитария-эпидемияга қарши тадбирларни масъул ташкилотларни жалб қилиш орқали кўрсатишни ўз ичига олувчи уй-жой-маиший шароитларни яхшилаш тадбирлари;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан бепул таъминлаш, зарурат бўлганда, нафақалар ва моддий ёрдам олиш, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ижтимоий ва реабилитация хизматларини олиш, васийлик ва ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган кўнгиллиларни жалб этиш, психологик хизмат, васий ва ҳомий бириктирилишида кўмаклашиш, тюторлик орқали мустақил (такси ва етказиб бериш хизматига) буюртма бериш ва онлайн давлат хизматларидан фойдаланишга ўргатиш тадбирларини ўз ичига олувчи ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирлари;

шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда, шахсни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда, алиментларни олишда, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилашда ҳамда тазйиқ ва камситилиш ҳолатларини бартараф этишда кўмаклашишни, шунингдек, ҳуқуқий маслаҳат беришни ўз ичига олувчи ҳуқуқий муҳофаза қилиш тадбирлари;

қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқотини тиклашда, маданий (мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертлари, театр, давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар) тадбирларига боришни ва спорт билан шуғулланишларини ташкил қилиш, кўнгиллиларни жалб қилиш тадбирларини ўз ичига олувчи мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш тадбирлари.

Мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар тегишлилиги бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан амалга оширилади.

4. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади.

2-боб. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни ташкил этиш

1-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш хизмати

5. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бир йилда бир маротаба бепул асосда амалга оширилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ ташкил этилади.

8. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш йил давомида индивидуал ижтимоий хизматлар режаси асосида тегишлилиги бўйича оилавий поликлиникалар томонидан амалга оширилади.

10. Касаллик ёки жароҳат туфайли беморни ташишга қарши кўрсатма бўлганда ҳамда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ юқумли касалликка чалинган шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу шахсларнинг яшаш жойида ўтказилади.

11. Оилавий поликлиника ҳар ой якунида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳақидаги маълумотларни «Инсон» марказига юборади.

12. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган шахслар аниқланган тақдирда, «Инсон» марказлари ушбу шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига талабнома юборади.

4-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш хизмати

30. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш (кейинги ўринларда — мослаштириш) заруратини аниқлаш ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг функционаллигини баҳолаш натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

31. Мослаштириш учун зарурат аниқланган тақдирда, ушбу хизмат индивидуал ижтимоий хизматлар режасига киритилади.

«Инсон» маркази ходими индивидуал ижтимоий хизматлар режасига асосан 5 иш куни ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уйига бориб, мослаштириш бўйича талабларни шакллантиради ва «Инсон» маркази директорига киритади.

Бунда агар ўзгалар парваришига муҳтож шахс яшаш жойида (уй ёки хонадон) ижара асосида яшаётган тақдирда белгиланган тартибда ижарага берувчининг розилигини олиш талаб этилади.

32. Мослаштириш хизмати ошхона, ётоқхона, ювиниш жойлари, ҳожатхона деворига тутқич, кириш жойларидаги тўсиқларни бартараф этиш, кириш йўлларини кенгайтириш, кириш йўлига пандус қўйиш, ювиниш жойларини мослаштириш, шунингдек, сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш ва заруратга кўра бошқа ишларни амалга оширишни ўз ичига олади.

33. «Инсон» маркази мослаштириш бўйича талабларни шакллантирганидан кейин 3 иш куни ичида унга киритилган ишларнинг амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги сўровномани тайёрлайди.

34. «Инсон» маркази мослаштириш ишларини амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги сўровномани туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги 3 иш кунида «Инсон» марказининг сўровномасида кўрсатилган ишларни бажаришга масъул бўлган ижрочилар, молиялаштириш манбалари ҳамда аниқ муддатларини кўрсатган ҳолда мослаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилади ва қарор нусхаси «Инсон» марказига ҳамда сўровномада кўрсатилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсга юборилади.

Бунда сўровномадаги ишлар бир ойдан кўп бўлмаган муддатда «Инсон» марказининг мунтазам назорати остида бажарилади.

35. Мослаштириш тадбирларига талаб этиладиган маблағлар «Саховат ва кўмак» жамғармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва унинг ҳудудий Кенгашлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳомийлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда мослаштириш тадбирларига талаб этиладиган маблағларни «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан жалб этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. «Инсон» марказининг сўровномасига асосан мослаштириш ишлари якунлангандан сўнг, ушбу ишларни бажарган ташкилот, «Инсон» маркази ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан Ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланади.

5-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида санитария-эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш хизмати

37. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахс номидан «Инсон» маркази томонидан киритилган сўровномага асосан бепул асосда амалга оширилади.

39. Қуйидаги ҳолатларда «Инсон» маркази томонидан 2 иш куни ичида туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини амалга ошириш тўғрисида сўровнома юборилади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахс ёки унинг қонуний вакилининг дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги мурожаати ижтимоий ходим ёки «Инсон» маркази томонидан қабул қилинганда;

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг индивидуал ижтимоий хизматлар режасига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш киритилган тақдирда.

40. Туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими сўровнома келиб тушгандан сўнг, 3 иш куни ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказади.

6-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни ҳуқуқий муҳофаза қилиш хизмати

41. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг ҳуқуқий муҳофаза чораларига эҳтиёжи қуйидагилар асосида аниқланади:

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг оғзаки, ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаатларига асосан;

индивидуал ижтимоий хизматлар режасига ҳуқуқий муҳофаза чораларини кўриш белгиланган тақдирда;

ижтимоий ходимлар томонидан рента тўловчи томонидан умрбод рента шартномаси шартларига риоя этилишини мониторинг қилиш натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича.

42. «Инсон» маркази томонидан мазкур регламентнинг 41-бандидаги асосларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш зарурати юзага келган тақдирда, қуйидаги ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш учун «Инсон» маркази директори томонидан тасдиқланган талабнома юборилади:

туман (шаҳар) адлия бўлимига — ҳуқуқий маслаҳат бериш, алимент ундириш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилаш юзасидан судга киритиладиган аризаларни тайёрлаш учун;

туман ички ишлар органларига — шахсни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, шунингдек тазйиқ ва камситилиш ҳолатларини бартараф этиш учун;

туман ички ишлар органлари ёки туман (шаҳар) адлия бўлимига — ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаш ёки алмаштириш, вояга етмаган фарзандларига туғилганлик ҳақида маълумотнома олишда кўмаклашиш учун.

43. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан «Инсон» марказининг ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ҳуқуқий маслаҳат бериш тўғрисидаги талабномаси келиб тушгандан сўнг, 15 кун ичида ёзма шаклда талабномада кўрсатилган масала юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар тўғрисида маълумот тақдим этилади.

Ҳуқуқий тушунтириш ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ва «Инсон» марказига юборилади.

44. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаш ёки алмаштириш «Инсон» маркази талабномаси асосида давлат божи ундирилмаган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

45. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан «Инсон» марказининг ўзгалар парваришига муҳтож шахс фойдасига алимент ундириш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш юзасидан судга киритиладиган аризаларни тайёрлаш тўғрисидаги талабномаси келиб тушгандан сўнг, 5 иш кунида ариза ёки даъво аризаси лойиҳаси шакллантирилиб, «Инсон» марказига юборилади.

«Инсон» маркази туман (шаҳар) адлия бўлими томонидан шакллантирилган ариза ёки даъво ариза асосида судга мурожаат қилади.

7-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини ошириш хизмати

46. Мазкур хизматлар маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ амалга оширилади.

Қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқотини тиклашда ижтимоий ходим мулоқот тикланиши зарур бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни реестрга киритилган шахслардан олади. Мулоқотни тиклаш учун зарур кўмак шаклини аниқлайди.

Бунда мулоқотни тиклаш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

имтиёзли транспорт чиптасини харид қилишда кўмаклашиш;

телефон алоқасидан имтиёзли фойдаланиш бўйича сўров киритиш;

ижтимоий тармоқлар орқали аудио ва видео қўнғироқларни амалга ошириш.

47. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан боғланиш имкони бўлмаганида, «Инсон» маркази ички ишлар органларига сўровнома киритади.

48. Ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида «Инсон» марказининг сўровномасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қариндошларини топиш чораларини кўради.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қариндошлари топилган тақдирда, бу ҳақида «Инсон» марказига хабарнома юборилади.

49. «Инсон» маркази тўпланган маълумотлар ёки ички ишлар органларининг хабарномасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қариндошлари билан боғланади (телефон қилиш, хат юбориш ёки бошқа усуллар орқали), уларнинг ўзгалар парваришига муҳтож қариндоши ҳолати тўғрисида хабар беради ва ушбу Регламентнинг 46-бандида белгиланган шаклларда қариндошлик алоқаларини тиклаш чорасини кўради.

50. Маҳалладаги ижтимоий ходим икки ҳафтада бир маротаба ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг хоҳишига кўра тюторлик орқали мустақил (такси ва етказиб бериш хизматига) буюртма бериш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланишга ўргатади.

Бунда тюторлик хизмати ўзгалар парваришга муҳтож шахснинг уйига борган ҳолда кўрсатилади.

51. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида улар «Нуронийлар маскани» мажмуаларида ва маҳаллаларда ўтказиладиган тўгарак ва тадбирларга, мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертларига, театр томошаларига, шунингдек, оммавий спорт ва воркаут майдончаларига жалб қилинади.

52. Мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертлари, туман (шаҳар) маданият бўлимлари театр томошалари, «Нуронийлар маскани» мажмуалари тадбир ва тўгараклар ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида олдиндан «Инсон» марказларига доимий хабар бериб боради.

Маҳалладаги ижтимоий ходим ҳисобот концертлари ва театр томошалари, шунингдек, «Нуронийлар маскани» мажмуалари ва маҳаллаларда бўладиган тўгарак ва тадбирлар ўтказиш вақти ва жойи ҳақида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга хабар беради ва улар концертга ва театр томошасига боришга рози бўлган тақдирда, концерт ва театр томошасига бориб келишда уларга ҳамроҳлик қилади.

Бунда ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ижтимоий ходим ассистенти ёки волонтерлар томонидан ҳам ҳамроҳлик қилиниши мумкин.

53. Маҳалладаги ижтимоий ходим ва ижтимоий ходим ассистенти томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсга у яшаётган ҳудуд атрофидаги оммавий спорт ва воркаут майдончалари жойлашган жойи ва иш тартиби тўғрисида маълумот бериб боради.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун оммавий спорт ва воркаут майдончаларига бориб келишда ҳамроҳлик қилади.

8-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга васийлик ва ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек, уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган кўнгиллиларни жалб этиш

54. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга васийлик ёки ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни жалб қилиш маҳалла раислари томонидан маҳалладаги ижтимоий ходим билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Маҳалладаги ижтимоий ходим:

маҳалла раисларига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва уларга зарур ёрдамлар тўғрисидаги маълумотни киритиб боради;

маҳалладаги кўнгилли сифатида зарур ёрдамни кўрсатиш истагида бўлган шахсларни аниқлайди ва улар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради;

бириктирилган ҳудудда ижтимоий хизмат кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ва олий таълим муассасалари мавжуд бўлган тақдирда, мазкур ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш чораларини кўради.

Маҳалла раислари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ёшлар учун ўрнак бўлиши, маҳалла фаровонлигига хизмат қилиши ва жамият учун бошқа муҳим аҳамияти ҳақидаги ташвиқот ишларини амалга оширади.

55. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг розилиги асосида кўнгиллилар (волонтерлар) ижтимоий ходим билан биргаликда уларга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, улар билан сайр ва (ёки) мулоқот қилиш, маданий ва спорт тадбирларига боришда ҳамроҳлик қилишлари мумкин.

9-§. Шошилинч ижтимоий хизмат кўрсатиш

56. Шошилинч ижтимоий хизмат шахснинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи омиллар аниқланган тақдирда, 24 соат ичида ташкил этилади.

Шошилинч ижтимоий хизмат қуйидагиларни ўз ичига олади:

туман (шаҳар) адлия бўлимлари орқали — бирламчи юридик ёрдам;

«Инсон» марказлари орқали — ижтимоий ва психологик маслаҳат бериш;

ички ишлар органлари орқали — вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун тегишли ихтисослаштирилган муассасага жойлаштириш хизматларини кўрсатиш;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари орқали — тиббий-ёрдам кўрсатиш учун даволаш-профилактика муассасаларини жалб этиш.

Шошилинч равишдаги хизматларни ташкил этиш учун «Инсон» маркази директори ўзгалар парваришига муҳтож шахсга шошилинч ижтимоий хизматни кўрсатиш тўғрисида зудлик билан қарор қабул қилади ҳамда масъул ижтимоий ходимни белгилайди. Зарурат бўлганда, тегишли даволаш-профилактика муассасалари жалб этилади.

57. Шошилинч ижтимоий хизмат ўзгалар парваришига муҳтож шахс реестрга киритилгунга қадар ҳам амалга оширилиши мумкин.

10-§. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни параспорт билан шуғулланишлари учун спорт объектларига йўналтириш

58. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга «Параспорт ўйинлари тасниф қоидалари ва принциплари»га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича ваколатли орган томонидан берилган тавсияларига асосан спорт объектларига йўналтирилади.

59. Ваколатли орган томонидан тавсия берилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ шаклда ҳар 15 кунда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий параспорт бўлинма) киритилади.

60. Ҳудудий параспорт бўлинмаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга мос келадиган секция ва секция жойлашган спорт муассасаси тўғрисидаги маълумотларини киритиб, «Инсон» марказига юборади.

61. «Инсон» маркази ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга тавсия этилган спорт муассасасига мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ йўлланма беради.

3-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатишни молиялаштириш

65. Ижтимоий хизматлар кўрсатилишини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

66. «Инсон» марказлари ходимлари, ижтимоий ходимлар ҳамда ижтимоий ходим ассистентлари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг шахсига доир маълумотларини сир сақланишини таъминлаши шарт.

67. Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Инсон» марказлари ходимлари, ижтимоий ходимлар ҳамда ижтимоий ходим ассистентлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг фаолияти устидан, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

68. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги регламентга 1-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга «Параспорт ўйинлари тасниф қоидалари ва принциплари»га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича берилган тавсияларига асосан спорт объектларига йўналтириш бўйича

__.__.20__ й. А-қисми Б-қисми «Параспорт ўйинлари тасниф қоидалари ва принциплари»га кўра параспорт билан шуғулланиш тавсия этилган ногиронлиги бўлган шахслар Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳудудий бўлими томонидан тавсия этилган спорт объекти ва спорт секцияси Т/р Ф.И.О Туғилган санаси Яшаш манзили Ногиронлик гуруҳи, Белгиланган муддати Тавсия берилган сана ва параспорт тури Спорт объекти номи/манзили Спорт секцияси Изоҳ 1. 2. 3. ТИЭК раиси имзо (муҳр) Ф.И.О. Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ҳудудий бўлими бошлиғи имзо (муҳр) Ф.И.О.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги регламентга 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори билан тасдиқланган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 5 2 -банд билан тўлдирилсин:

«5 2 . Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган тақдирда давлат музейларига бепул киритилади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларининг 152-бандида :

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс»;

еттинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошидаги «ёки «Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома» сўзлари «, «Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома» ёки Инсон марказининг Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш тўғрисидаги қарори» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 октябрдаги 625-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари бўйича Марказ директори ва ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари раҳбар ва ходимларига, ҳудудий марказлар директори ва ходимлари — мос равишда туман «Инсон» ижтимоий хизмат марказларининг раҳбар ва ходимларига тенглаштириш. Бунда, тегишли лавозимларни тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгиланади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 декабрдаги 769-сон қарорида :

а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш

1. М.П. Оллоёров — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори, Кенгаш раиси 2. М.М. Ташходжаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари 3. А.А. Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири в.б. 4. Б.А. Мусаев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири 5. К.А. Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири 6. Х.У. Умарова — мактабгача ва мактаб таълими вазири 7. О.А. Назарбеков — маданият вазири 8. Ш.Х. Шерматов — рақамли технологиялар вазири 9. И.Р. Махкамов — транспорт вазири 10. А.И. Икрамов — спорт вазири 11. О.Р. Фозилкаримов — иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари 12. М.М. Икрамов — адлия вазири ўринбосари 13. Б.Х. Махмадалиев — Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари (келишув асосида) 14. К.Қ. Абдуллаев — Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси (келишув асосида) 15. Э.Д. Нарпулатов — Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви раиси (келишув асосида) 16. Г.У. Шодиева — Ўзбекистон карлар жамияти марказий бошқаруви раиси (келишув асосида) 17. О.Ю. Исоқов — Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раиси (келишув асосида) 18. Д.Г. Лутпуллаева — Тадбиркор ногирон-аёллар миллий ассоциацияси раиси (келишув асосида) 19. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 20. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи, Кенгаш котиби

в) 2-иловада :

11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 7-бандида :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталари) расмийлаштиришда улар Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилгунига қадар давлат божи тўлови ундирилмайди.»;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

илованинг 2-иловаси «I. Мурожаат қилувчи тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг «1. Шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари» қуйидаги мазмундаги блок билан тўлдирилсин:

«ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 16 сентябрдаги 507-сон қарорида :

а) 1-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс»;

б) илованинг 4-банди қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс».

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтини ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 апрелдаги 153-сон қарорига 2-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ходимлар умумий чекланган сони — 138, шундан марказий аппаратда — 73 (профессор-ўқитувчилардан ташқари) ва ҳудудий филиалларда — 65 нафар.

Профессор-ўқитувчилар сони 25 нафардан кам бўлмаган ҳолда, талабалар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади».

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 55-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига илованинг 42-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 5 апрелдаги 264-сон қарори .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 366-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 4 октябрдаги 563-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 55 ва 71-бандлари .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 31 июлдаги 327-сон қарорига илованинг 6-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 15 декабрдаги 665-сон қарорига 1-илованинг 5 ва 11-бандлари .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 11 март,

123-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон; 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон; 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон; 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон; 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

ROʻYXATI

MAʼLUMOT

TARKIBI

ROʻYXATI

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-dekabrdagi PQ-410-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-dekabrdagi PQ-410-son qaroriga muvofiq 2024-yil 1-martdan boshlab:

har olti oyda bir marotaba ijtimoiy xizmatlar sifati hamda individual ijtimoiy xizmatlar rejasi natijalari “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi, oilaviy shifokor hamda fuqarolar yigʻini raisi tomonidan monitoringdan oʻtkazilishi;

yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning oddiy va murakkab harakatlarni amalga oshirish imkoniyati baholab borilishi;

individual ijtimoiy xizmatlar rejasida belgilangan xizmatlarning masʼul xodim tomonidan koʻrsatilgan muddati, natijasi, sifati, samaradorligi, bexatarligi baholanishi va monitoring maʼlumotlari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritib borilishi;

ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi tomonidan xizmatdan qoniqish hosil qilganligi darajasi baholanib borilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi reglament 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz hamda yolgʻiz yashovchi keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs) hamda ularni kuzatuvchi shaxslarga davlat sport tadbirlariga, teatrlarga va muzeylarga kirish bepul etib belgilanadi;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yoki yolgʻiz yashovchi nogironligi boʻlgan shaxslar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) yoʻllanmalariga asosan davlat mulkida boʻlgan jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlarida tashkil etilgan sport toʻgaraklarida bepul shugʻullanadi;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning yashash joyida dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlari tuman (shahar) sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi boʻlimlari tomonidan bepul amalga oshiriladi;

oilaviy shifokorning multidissiplinar guruhdagi faoliyati uning ish yuklamasiga kiritiladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) 2024-yil 1-maydan boshlab eksperiment tariqasida Toshkent shahrining Mirzo Ulugʻbek tumanida oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish jarayoniga tadbirkorlik subyektlarini autsorsing asosida jalb etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

5. Belgilansinki, eksperiment doirasida:

tadbirkorlik subyektlari eng yaxshi takliflarni tanlash orqali jalb etiladi;

xizmatlarning narxi eng yaxshi tijoriy takliflar asosida shakllantiriladi;

autsorsing shartnomasi Agentlikning Toshkent shahar boshqarmasi va tadbirkorlik subyekti oʻrtasida tuziladi;

autsorsing asosida koʻrsatilayotgan xizmatlar mazkur xizmatlar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar roʻyxati amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq tegishli tuman “Inson” markazi tomonidan shakllantiriladi;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishga doir talablar autsorsing shartnomasiga ilova qilinadi;

tadbirkorlik subyektlari tomonidan autsorsing shartnomasi talablariga rioya etilishi Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya tomonidan nazorat qilinadi.

6. Sogʻliqni saqlash vazirligi va Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi “Inson” markazi soʻrovnomasiga asosan shaxslarning oʻzgalar parvarishiga muhtojligini baholash, monitoring qilishda multidissiplinar guruhlar tarkibidagi masʼul xodimlarning ishtirokini taʼminlash choralarini koʻrsin.

7. Sport vazirligi “Inson” markazi yoʻllanmalariga asosan oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan shaxslar uchun davlat mulkida boʻlgan jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlaridagi sport toʻgaraklarida bepul shugʻullanish imkoniyatini yaratsin.

8. Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalari hududdagi sport seksiyalari, sport inshootlari hamda ularning manzillari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar doimiy ravishda “Inson” markaziga yuborilishini taʼminlasin.

9. Agentlik:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlar va ijtimoiy yordam koʻrsatish turlari haqidagi maʼlumotlarni rasmiy veb-saytida hamda ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida joylashtirsin va muntazam yangilab borsin;

Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda ushbu qaror bilan tasdiqlangan reglamentlarga muvofiq xizmatlar koʻrsatish jarayonida ishtirok etuvchi xodimlarning malakasini oshirish choralarini koʻrsin;

2025-yil 1-mayga qadar eksperiment natijasi boʻyicha oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga uyda maishiy xizmat koʻrsatishni barcha hududlarda autsorsing asosida joriy etish boʻyicha taklif kiritsin.

10. Raqamli texnologiyalar vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Agentlik bilan birgalikda 2024-yil 1-aprelga qadar “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimini “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga integratsiya qilish choralarini koʻrsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 4-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni aniqlash, ularning yashash sharoitlarini baholash, oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) kiritish, individual tartibdagi ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish rejasini (keyingi oʻrinlarda — individual ijtimoiy xizmatlar rejasi) shakllantirish hamda koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlar va yordamning samaradorligini monitoring qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglament maqsadlarida quyidagi toifadagi shaxslar oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar deb eʼtirof etiladi:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan yolgʻiz shaxslar (keyingi oʻrinlarda — nogironligi boʻlgan yolgʻiz shaxslar) — farzandlari (shu jumladan, farzandlikka olinganlar), eri (xotini), ota-onasi, vasiylari yoki homiylari va sud tomonidan nogironligi boʻlgan shaxsni parvarish qilish majburiyati yuklangan shaxslar, (voyaga yetmagan yoki I guruh nogironligi boʻlgan yoxud oʻzgalar parvarishiga muhtoj ruhiy kasallik boʻyicha II guruh nogironligi boʻlgan farzandlar, shuningdek oʻzgalar parvarishiga muhtoj I va II guruh nogironligi boʻlgan yoki oʻzgalar parvarishiga muhtoj yoshga doir pensiya yoshidagi eri (xotini) va ota-onasi bundan mustasno) boʻlmagan oʻzgalar parvarishiga muhtoj I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yashovchi nogironligi boʻlgan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — yolgʻiz yashovchi nogironligi boʻlgan shaxslar) — farzandlari (shu jumladan, farzandlikka olinganlar), eri (xotini), ota-onasi, vasiylari yoki homiylari va sud tomonidan nogironligi boʻlgan shaxsni parvarish qilish majburiyati yuklangan shaxslari mavjud boʻlsada yolgʻiz yashovchi (voyaga yetmagan farzandi bundan mustasno) oʻzgalar parvarishiga muhtoj I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksalar (keyingi oʻrinlarda — yolgʻiz keksalar) — farzandlari (shu jumladan farzandlikka olinganlar), eri (xotini), ota-onasi, vasiylari yoki homiylari va sud tomonidan keksani parvarish qilish majburiyati yuklatilgan shaxslar (voyaga yetmagan yoki I guruh nogironligi boʻlgan yoxud oʻzgalar parvarishiga muhtoj ruhiy kasallik boʻyicha II guruh nogironligi boʻlgan farzandlar, shuningdek oʻzgalar parvarishiga muhtoj I va II guruh nogironligi boʻlgan yoki oʻzgalar parvarishiga muhtoj yoshga doir pensiya yoshidagi eri (xotini) va ota-onasi bundan mustasno) boʻlmagan oʻzgalar parvarishiga muhtoj yoshga doir pensiya yoshidagi shaxslar;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yashovchi keksalar (keyingi oʻrinlarda — yolgʻiz yashovchi keksalar) — farzandlari (shu jumladan, farzandlikka olinganlar), eri (xotini), ota-onasi, vasiylari yoki homiylari va sud tomonidan nogironligi boʻlgan shaxsni parvarish qilish majburiyati yuklangan shaxslari mavjud boʻlsada yolgʻiz yashovchi (voyaga yetmagan farzandi bundan mustasno) oʻzgalar parvarishiga muhtoj yoshga doir pensiya yoshidagi shaxslar.

3. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni aniqlash, ularning yashash sharoitlarini baholash, Reyestrga kiritish va chiqarish, individual ijtimoiy xizmatlar rejasini shakllantirish, ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatilishini belgilash hamda uning samaradorligini baholash ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) orqali amalga oshiriladi.

4. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) mahallalardagi ijtimoiy xodimi, patronaj hamshira va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni doimiy aniqlash ishlarini amalga oshiradi va bunday shaxslarni Reyestrga kiritish boʻyicha “Inson” markaziga ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani kiritadi.

5. “Inson” markazi xodimi, oilaviy shifokor va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisidan iborat multidissiplinar guruh oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning yashash sharoitlarini (keyingi oʻrinlarda — yashash sharoitlari) baholaydi, ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qiladi hamda ularning natijalari toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi.

6. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs toifasini belgilash, Reyestrga kiritish va chiqarish, yashash sharoitlarini baholash boʻyicha xulosa va individual ijtimoiy xizmatlar rejasini tasdiqlash “Inson” markazi tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni aniqlash

7. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar quyidagi tartibda aniqlanadi:

mahalladagi ijtimoiy xodim, patronaj hamshira va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi tomonidan xizmat vazifalarini amalga oshirish, jumladan, uyma-uy yurish natijasida shakllantirilgan soʻrovnomaga asosan;

yozma, ogʻzaki yoki elektron shaklda “Ijtimoiy himoya” ATga yuborilgan keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar yoki ularning qonuniy vakillarining yoki boshqa jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlariga asosan.

8. “Inson” markaziga mazkur Reglamentning 7-bandiga muvofiq soʻrovnoma yoki murojaat kelib tushganda u “Ijtimoiy himoya” AT orqali roʻyxatga olinadi va “Inson” markazi direktori tomonidan bir ish kunida uni koʻrib chiquvchi mahalladagi ijtimoiy xodim belgilanadi.

Shu kunning oʻzida “Inson” markazi direktori multidissiplinar guruh tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash sharoitlarini baholash uchun uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatni belgilaydi va multidissiplinar guruh aʼzolarini ular mehnat faoliyatini olib boradigan tashkilotlarga “Ijtimoiy himoya” AT orqali oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning yashash sharoitlarini baholash boʻyicha multidissiplinar guruhga jalb qilish haqida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq rasmiylashtirilgan talabnomani yuboradi.

9. Mahalladagi ijtimoiy xodim soʻrovnoma yoki murojaatda koʻrsatilgan shaxslarni 24 soat ichida borib koʻradi, ularga shoshilinch yordam koʻrsatish zaruratini aniqlaydi va “Inson” markazi direktori tomonidan imzolangan shaxslarni oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestriga kiritish uchun yashash sharoitlarini baholash toʻgʻrisidagi shartnoma (keyingi oʻrinlarda — Oferta) bilan tanishtiradi.

Oferta namunasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tasdiqlanadi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs Oferta shartlariga rozi boʻlgan taqdirda, shaxsiy imzosini qoʻyish orqali uni tasdiqlaydi va ijtimoiy xodim tomonidan tasdiqlangan Oferta “Ijtimoiy himoya” ATga yuklanadi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs “Inson” markaziga kelib murojaat qilgan taqdirda, tegishli soʻrovnoma rasmiylashtirilganidan soʻng unga Oferta shartlari tushuntiriladi va u oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs tomonidan tasdiqlanadi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda, murojaat qilingan axborot tizimi orqali Oferta bilan tanishib chiqib, uni tasdiqlaydi.

10. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs tomonidan oferta shartlarini tasdiqlanishi shaxsning yashash sharoitlarini baholash uchun asos hisoblanadi.

11. Murojaat oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning qonuniy vakillari hisoblanmaydigan shaxslar tomonidan berilgan taqdirda, murojaat qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida “Inson” markazi koʻrilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida ushbu shaxslarga xabar qiladi.

3-bob. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash sharoitlarini baholash, individual ijtimoiy xizmatlar rejasini tasdiqlash va Reyestrga kiritish

12. Ushbu Reglamentning 8-bandiga muvofiq talabnoma kelib tushgan tashkilot multidissiplinar guruh aʼzosi boʻlgan xodimini, u boʻlmagan vaqtda boshqa masʼul xodimni talabnomada koʻrsatilgan muddatda multidissiplinar guruh tarkibida ishtirok etishini taʼminlashi shart.

13. Multidissiplinar guruh “Inson” markazi direktorining talabnomasida koʻrsatilgan muddatda unda koʻrsatilgan shaxslarning yashash sharoitlarini baholaydi hamda baholash natijalarini “Ijtimoiy himoya” AT orqali ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtiradi.

14. Yashash sharoitlarini baholash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

sogʻligʻi holatini baholash;

oʻzgalar parvarishiga muhtojligini baholash;

uy-joy-maishiy sharoitining holatini baholash;

ijtimoiy muhofaza qilish choralari bilan taʼminlanganligini baholash;

huquqiy jihatdan himoyalanganligini baholash;

moddiy va moliyaviy holatini baholash;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning qarindoshlari, doʻstlari va boshqa shaxslar bilan muloqoti hamda kundalik hayotdagi ijtimoiy faolligini (muloqot va dam olish xizmatiga ehtiyojini) baholash.

15. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning sogʻligʻi holatini baholash yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksa va nogironligi boʻlgan shaxsdagi mavjud kasalliklar, jumladan, ruhiy va yuqumli kasalliklar, uning tibbiy xizmat koʻrsatishga va bepul dori-darmonga ehtiyojlari, uyda tibbiy xizmatga muhtojlik darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplashni nazarda tutadi.

Bunda ushbu maʼlumotlarning toʻgʻri shakllantirilishi va baholanishi uchun multidissiplinar guruh tarkibidagi oilaviy shifokor shaxsan javobgar hisoblanadi.

16. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojligini baholash uning oʻzgalar yordamiga bogʻliqlik darajasini Bartel va Lauton shkalalari orqali aniqlashni nazarda tutadi.

17. Uy-joy-maishiy sharoitlarini baholash uy-joyning yashash uchun xavfsizligi, uning sanitariya-gigiyenik holati, yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksa va nogironligi boʻlgan shaxsning jismoniy imkoniyatlariga moslanganligi, shu jumladan, markazlashtirilgan suv, issiqlik taʼminotining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplashni nazarda tutadi.

18. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning qonunchilik hujjatlariga muvofiq kafolatlangan ijtimoiy muhofaza qilish chora-tadbirlari bilan taʼminlanganligini baholash yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksa va nogironligi boʻlgan shaxsning imtiyozlar, nafaqalar va boshqa toʻlovlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlanishi, unga homiylik qilishni xohlovchi, shuningdek, uni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash imkoniyatiga ega boʻlgan shaxslarni aniqlash, sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida dam olishi va boshqa ijtimoiy muhofaza chora-tadbirlarini olishga boʻlgan huquqlarining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplashni nazarda tutadi.

19. Huquqiy muhofaza qilinganligini baholash oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsda uning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarning, uning ijtimoiy muhofaza chora-tadbirlari bilan taʼminlanishga doir huquqlarini tasdiqlovchi boshqa zarur hujjatlarning mavjudligi, uning qonunchilik hujjatlariga muvofiq uy-joyga, boshqa shaxslardan yordam olishga boʻlgan huquqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻishni nazarda tutadi.

20. Moddiy va moliyaviy holatini baholash shaxsning nomida uy-joy mavjud ekanligi, uning daromadi, unga toʻlanayotgan pensiya yoki kompensatsiya mablagʻlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplashni nazarda tutadi.

21. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning qarindoshlari, doʻstlari va boshqa shaxslar bilan muloqoti hamda kundalik hayotdagi ijtimoiy faolligini (muloqot va dam olish xizmatiga ehtiyojini) baholash uning muloqot va dam olishga boʻlgan ehtiyojlarining qondirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplashni nazarda tutadi.

22. Multidissiplinar guruh tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning yashash sharoitlarini baholashda quyidagi maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs hamda birinchi darajali qarindoshlarining (agar ular mavjud boʻlsa) shaxsini tasdiqlovchi hujjat (tugʻilganligi haqidagi guvohnoma, biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta)lar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

I yoki II guruh nogironligi boʻlgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs hamda birinchi darajali qarindoshlarining (agar ular mavjud boʻlsa) nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlari;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan (yoki ilgari yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan) shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga tayinlangan pensiya, nafaqa yoki boshqa kompensatsiya toʻlovlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning ruhiy kasalliklar boʻyicha dispanser hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga tegishli koʻchmas mulk obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlar, mulkiy daromadlar, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan daromadlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

23. Yashash sharoitlarini baholashning natijalari multidissiplinar guruh tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATda ushbu Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakldagi xulosada aks ettiriladi.

Yashash sharoitlarini baholash natijalari boʻyicha multidissiplinar guruhning xulosasi ijobiy boʻlgan taqdirda, “Ijtimoiy himoya” ATda individual ijtimoiy xizmatlar rejasi shakllantiriladi.

Bunda individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga multidissiplinar guruh tomonidan zaruratga koʻra qoʻshimcha xizmatlar kiritilishi mumkin.

Multidissiplinar guruh xulosasi va individual ijtimoiy xizmatlar rejasi multidissiplinar guruhning barcha aʼzolari tomonidan ularning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabineti orqali yoki “Ijtimoiy himoya” AT orqali multidissiplinar guruh aʼzolarining imzosi ularga SMS-xabarnoma orqali yuborilgan kod orqali tasdiqlanadi.

24. Multidissiplinar guruh shakllantirilgan xulosani tasdiqlash va ushbu Reglamentning 25-bandiga muvofiq qaror qabul qilish uchun “Inson” markazi direktoriga kiritadi.

Multidissiplinar guruh aʼzolari tomonidan shakllantirilgan xulosa “Inson” markazi direktori tomonidan uning ERIsi orqali tasdiqlanadi hamda “Ijtimoiy himoya” AT orqali oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning mobil aloqa vositasiga xulosa mazmuni toʻgʻrisida SMS-xabarnoma yuboriladi yoki xulosa nusxasi mahalladagi ijtimoiy xodim tomonidan yetkaziladi.

25. “Inson” markazi direktori tomonidan ushbu Reglamentga 6-ilovaga muvofiq oʻzgalar parvarishiga muhtoj har bir shaxs boʻyicha alohida quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan yolgʻiz shaxs toifasini belgilash va uni Reyestrga kiritish yoki ushbu toifani belgilash va Reyestrga kiritishni rad etish haqida;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yashovchi nogironligi boʻlgan shaxs toifasini belgilash va uni Reyestrga kiritish yoki ushbu toifani belgilash va Reyestrga kiritishni rad etish haqida;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksa toifasini belgilash va uni Reyestrga kiritish yoki ushbu toifani belgilash va Reyestrga kiritishni rad etish haqida;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yashovchi keksa toifasini belgilash va uni Reyestrga kiritish yoki ushbu toifani belgilash va Reyestrga kiritishni rad etish haqida.

Bunda multidissiplinar guruh tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ularning yashash sharoitlarini baholash natijasida 116 va undan yuqori ball qoʻyilishi ularni oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs deb eʼtirof etish va Reyestrga kiritishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

26. “Inson” markazi direktori ushbu Reglamentning 25-bandiga muvofiq oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga mazkur Reglamentning 2-bandida belgilangan toifalardan birini belgilash va Reyestrga kiritish haqidagi qarorni tasdiqlash bilan bir vaqtda ushbu Reglamentga 7-ilovaga muvofiq individual ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlaydi.

Mahalladagi ijtimoiy xodim oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni tasdiqlangan individual ijtimoiy xizmatlar rejasining mazmuni bilan tanishtiradi.

27. Individual ijtimoiy xizmatlar rejasi quyidagi tadbirlarni oʻz ichiga oladi:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni sogʻlomlashtirish, tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga qonunchilik hujjatlarida belgilangan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning uy-joy-maishiy sharoitlarini toʻsiqsiz harakatlanish uchun moslashtirish;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni ijtimoiy va huquqiy muhofaza qilish choralarini koʻrish;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning qarindoshlari, doʻstlari va boshqa shaxslar bilan muloqoti hamda kundalik hayotdagi ijtimoiy faolligini oshirish;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga vasiylik va homiylik qilishni xohlaydigan shaxslarni, shuningdek uni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash imkoniyatiga ega boʻlgan koʻngillilarni jalb etish.

28. Individual ijtimoiy xizmatlar rejasi tasdiqlangandan soʻng shu kunning oʻzida oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatilishini yoʻlga qoʻyish uchun ushbu Reglamentga 8-ilovada belgilangan ijtimoiy xizmatlar va yordamni koʻrsatuvchi tashkilotlarga yuboriladi.

29. Ijtimoiy xodimlar tomonidan individual ijtimoiy xizmatlar rejasida belgilangan har bir ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatilganligi toʻgʻrisidagi axborotni tasdiqlovchi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boriladi.

4-bob. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni Reyestrdan chiqarish

30. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni Reyestrdan chiqarish “Inson” markazi direktori tomonidan “Ijtimoiy himoya” AT orqali multidissiplinar guruh xulosasiga muvofiq tegishli qaror qabul qilish orqali amalga oshiriladi.

31. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar quyidagi holatlarda “Inson” markazi direktorining qarori bilan Reyestrdan chiqariladi:

a) oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksa yoki nogironligi boʻlgan yolgʻiz shaxs:

ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatilishini rad etish toʻgʻrisida “Inson” markaziga murojaat qilganda;

vafot etganda;

homiylik belgilanganda, shuningdek, sud tomonidan shaxsni parvarish qilish vazifalari uning qarindoshlariga yoki boshqa shaxslarga yuklanganda;

I va II guruh nogironligi olib tashlanganda;

farzandlari voyaga yetganda (I guruh nogironligi boʻlgan farzandlari bundan mustasno);

eri yoki xotini, ota-onasi va balogʻat yoshiga yetgan bolalaridan I va II guruh nogironligi olib tashlanganda;

1 oydan ortiq muddatga chet elga chiqqanda;

vasiy yoki homiy tayinlangan taqdirda;

b) oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yashovchi keksa yoki yolgʻiz yashovchi nogironligi boʻlgan shaxs:

u bilan birga yashovchi farzandlari voyaga yetganda;

u bilan birga yashovchi shaxslardan I va II guruh nogironligi olib tashlanganda;

u bilan birga yashovchi ilgari jazoni ijro etish muassasalarida boʻlgan shaxslar ozod qilinganda;

u bilan birga yashovchi ilgari uzoq muddat davolanishda boʻlgan shaxslar davolanishdan chiqqanda;

ilgari taqdim etgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlarga muvofiq boʻlmagan faktlar aniqlanganda;

vafot etganda;

3 oydan koʻproq vaqtga chet elga yoxud boshqa viloyatga ishlashga yoki oʻqishga ketgan, harbiy xizmatga safarbar etilgan shaxslar ishlashdan yoki oʻqishdan, harbiy xizmatdan qaytganda;

1 oydan ortiq muddatga chet elga chiqqanda;

turmushga chiqqan qiz farzand oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs bilan birga yashash uchun qaytganda.

32. Mahalladagi ijtimoiy xodim tomonidan ushbu Reglamentning 31-bandida nazarda tutilgan holatlar aniqlanganda, bir ish kuni ichida mazkur shaxslarni Reyestrdan chiqarish masalasini koʻrib chiqish uchun “Ijtimoiy himoya” AT orqali “Inson” markaziga xabar beradi.

33. “Inson” markazi direktori xabar kelib tushgandan soʻng ushbu Reglamentning 37 — 40-bandlarida nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish chorasini koʻradi.

Bunda ushbu Reglamentning 31-bandida nazarda tutilgan holatlar multidissiplinar guruhning xulosasiga muvofiq oʻz tasdigʻini topganda, “Inson” markazi direktori tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni mazkur Reglamentning 2-bandida belgilangan tegishli toifa hamda Reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

Har bir oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni reyestrdan chiqarish boʻyicha alohida qaror qabul qilinadi.

34. “Inson” markazi direktorining oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni mazkur Reglamentning 2-bandida belgilangan tegishli toifa hamda Reyestrdan chiqarish toʻgʻrisidagi qarori bir ish kuni ichida va koʻrsatayotgan tashkilotlarga yuboriladi.

35. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs boshqa yashash joyiga oʻtganda, ushbu shaxsning hujjatlarini u koʻchib oʻtgan yangi yashash joyidagi “Inson” markaziga yuboriladi.

5-bob. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga koʻrsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qilish

36. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs Reyestrga kiritilgan paytdan boshlab har olti oyda bir marotaba multidissiplinar guruh tomonidan koʻrsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar samaradorligi monitoring qilinadi.

Monitoring quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash sharoitlarini qayta baholash — mazkur Reglamentning 14-bandi va 4-ilovasiga muvofiq;

ijtimoiy xizmatlar samarasini baholash — ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining xizmatdan qoniqish hosil qilganlik darajasi, elementar yoki murakkab harakatlarni (Bartel va Lauton) amalga oshirish imkoniyatlarini oʻrganish.

37. “Inson” markazi tomonidan monitoring oʻtkazish kuni belgilanadi hamda monitoring oʻtkazish kunidan uch ish kuni oldin multidissiplinar guruh aʼzolariga ushbu Reglamentning 8-bandida belgilangan tartibda talabnoma yuboriladi.

38. Monitoring oʻtkaziladigan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs SMS-xabarnoma yuborish yoki mobil aloqa vositasiga qoʻngʻiroq qilgan holda yoxud mahalladagi ijtimoiy xodim orqali xabardor qilinadi.

44. Ushbu Reglamentning 36-bandida koʻrsatilgan monitoring amalga oshirilganidan soʻng uning natijalari boʻyicha “Ijtimoiy himoya” AT orqali ushbu Reglamentga 5 va 9-ilovalarga muvofiq xulosalar shakllantiriladi va multidissiplinar guruh aʼzolari tomonidan tasdiqlangan holda “Inson” markazi direktoriga kiritiladi.

“Inson” markazi direktori monitoring yakuni boʻyicha multidissiplinar guruhning xulosasiga asosan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning individual ijtimoiy xizmatlar rejasini qayta koʻrib chiqish, shu jumladan, unga tuzatishlarni yoki yangi tadbirlarni kiritish boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi.

45. Individual ijtimoiy xizmatlar rejasini qayta koʻrib chiqish, shu jumladan, unga tuzatishlarni yoki yangi tadbirlarni kiritish “Ijtimoiy himoya” AT orqali muqaddam tasdiqlangan individual ijtimoiy xizmatlar rejasida aks ettiriladi.

46. “Inson” markazi direktori monitoring yakuni boʻyicha qabul qilgan qarori va (yoki) qayta koʻrib chiqilgan individual ijtimoiy xizmatlar rejasi “Ijtimoiy himoya” AT orqali ijtimoiy xizmat va yordamlar koʻrsatuvchi tashkilotlarga yuboriladi hamda uning chop etilgan nusxasi bir ish kuni ichida baholashdan oʻtkazilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga taqdim etiladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

47. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs individual ijtimoiy xizmatlar rejasida belgilangan xizmatlardan foydalanishni rad etish huquqiga ega.

48. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs tomonidan individual ijtimoiy xizmatlar rejasining yoki uning biror qismining bajarilishi rad etilgan taqdirda, “Inson” markazi, shuningdek individual ijtimoiy xizmatlar rejasida ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatishga masʼul boʻlgan boshqa barcha shaxslar uning bajarilmaganligi yuzasidan javobgar boʻlmaydi.

49. Multidissiplinar guruh aʼzolari hamda “Inson” markazlari xodimlari oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning shaxsga doir maʼlumotlarini sir saqlanishini taʼminlashi shart.

50. Ijtimoiy inspeksiya hamda uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha “Inson” markazlari, davlat organlari va boshqa tashkilotlarining faoliyati ustidan doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

51. “Inson” markazlari tomonidan tasdiqlangan individual ijtimoiy xizmatlar rejalari davlat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan oʻz vakolatlari doirasida bajarilishi majburiy hisoblanadi.

52. Multidissiplinar guruh va “Inson” markazlarining shaxsni oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs deb eʼtirof etish boʻyicha xatti-harakatlari yoki harakatsizligi yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

53. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni aniqlash, ularning yashash sharoitlarini baholash, Reyestrga kiritish, individual ijtimoiy xizmatlar rejasini shakllantirish, ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatilishini belgilash hamda uning samaradorligini baholash

Subyektlar Tadbirlar Muddatlar Jismoniy yoki yuridik shaxslar, shu jumladan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar Yozma, ogʻzaki yoki elektron shaklda “Ijtimoiy himoya” ATga, “Inson” markazi operatori va my.gov.uz portali orqali murojaat yuborish. Zaruratga koʻra Mahalladagi ijtimoiy xodim, patronaj hamshira va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni aniqlash va “Ijtimoiy himoya” AT orqali soʻrovnoma shakllantirish va “Inson” markaziga yuborish. Doimiy ravishda “Inson” markazi direktori “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtgan soʻrovnoma va murojaatlarni ijtimoiy xodimlarga taqsimlash. Murojaat kelib tushgan yoki shaxs aniqlangan vaqtdan boshlab 24 soat mobaynida Mahalladagi ijtimoiy xodim Soʻrovnoma va murojaat koʻrsatilgan shaxslarni borib koʻrish, ularga shoshilinch yordam koʻrsatishning zaruriyatini aniqlash va ularni Oferta bilan tanishtirish. Multidissiplinar guruh Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning oʻzgalar parvarishiga muhtojligi va yashash sharoitlarini baholash hamda baholash natijalari boʻyicha xulosani rasmiylashtirish. 3 ish kunida “Inson” markazi direktori Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs toifasini belgilash va reyestrga kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilish, Individual tartibdagi ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish rejasini tasdiqlash. 1 ish kunida “Inson” markazi Qarorning elektron shaklini “Ijtimoiy himoya” AT orqali yoki chop etilgan nusxasini oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga hamda tegishli tashkilotlarga yuborish. Multidissiplinar guruh Ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qilish. Har olti oyda bir marta Multidissiplinar guruh Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga koʻrsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qilish. Yarim yilda bir marta “Inson” markazi direktori Monitoring qilish boʻyicha xulosaga muvofiq “Ijtimoiy himoya” AT orqali tegishli qaror qabul qilish. Multidissiplinar guruh xulosasi olingandan soʻng, bir ish kuni ichida “Inson” markazi Oʻzgartirilgan individual ijtimoiy xizmatlar rejasini oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga va tegishliligicha ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatayotgan tashkilotlarga yuborish. Qaror qabul qilinganidan soʻng, bir ish kuni ichida

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yashovchi yoki yolgʻiz keksa va nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etish yoki bekor qilish boʻyicha

I. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan yili va sanasi 3. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 5. Telefon raqami 6. Ayni vaqtdagi yashash manzili 7. Birgalikda yashovchi shaxslar mavjud boʻlsa (F.I.O., JSHSHIR) 8. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili 9. Nogironlik guruhi (agar mavjud boʻlsa nogironlik guruhi koʻrsatiladi) II. Soʻrovnoma toʻldiruvchi shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan yili va sanasi 3. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 5. Telefon raqami 6. Ish joyi 7. Lavozimi 8. Soʻrovnoma toʻldirilgan sana

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA 20__ yil ___ ______dagi ___-son _____________________ Oilaviy poliklinika (tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi) “Navqiron” MFY raisiga Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning yashash sharoitlari va muhtojlik darajasini baholash boʻyicha multidissiplinar guruhga masʼullarni jalb qilish boʻyicha TALABNOMA Joriy yil 2-yanvar kuni A. Aliyevning oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yashovchi yoki yolgʻiz keksa va nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etish (bekor qilish) toʻgʻrisidagi _______-yildagi _________-son murojaat (soʻrovnoma) kelib tushganligi sababli Siz rahbarlik qilayotgan tashkilotdan joriy yil 4-yanvar kuni ishchi (multidissiplinar) guruh aʼzosining A. Aliyevni oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi va yashash sharoitlarini baholashda ishtirok etishini taʼminlashingiz soʻraladi. Markaz direktori A. Avezov

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning muhtojlik darajasi va yashash sharoitlarini baholash 1-boʻlim. Umumiy maʼlumotlar (integratsion dastur asosida shakllanadi) Baholash boshlangan sana: 20___ yil “__”______ _______________________ tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash joyi boʻyicha fuqarolar yigʻinining nomi _________________________ Soʻrovnoma shaklida kiritilgan shaxsga oid maʼlumotlarga qoʻshimcha ravishda: Nogironlik guvohnomasi toʻliq maʼlumotlari (guruhi, muddati, qayta koʻrikdan oʻtish sanasi, tavsiyalar, xulosalar, yakka tartibdagi dasturi) Yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan (yoki ilgari yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan) shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (qarindoshlik darajasi, F.I.O., yoshi, JSHSHIR) 2-boʻlim. Qarindoshlar va yaqinlar haqidagi maʼlumotlar Qarindoshlik / munosabatlar darajasi * F.I.O. JSHSHIR, tugʻilgan sana, roʻyxatdan oʻtgan manzili Nogironlik (mavjud boʻlsa) Telefon raqami Shaxs bilan birga yashaydi (ha/yoʻq) Birga yashamaslik sababi Ketgan va qaytish sanasi Yordam berib, muntazam ravishda parvarish qilib turadimi (ha/yoʻq) Er-xotin (sobiq) * Bolalari (shu jumladan farzandlikka olingan bolalar) * Ota-onalar * Boshqa qarindoshlar Vasiylar va homiylar * Vasiyat boʻyicha mol-mulk merosxoʻrlari (bor boʻlsa) *

3-boʻlim. Sogʻliqning holatini baholash 3.1. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash joyi boʻyicha davolash-profilaktika muassasasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Davolash-profilaktika muassasasining nomi 2. Davolash-profilaktika muassasasining manzili 3. Masʼul vrachning F.I.O. 4. Davolash-profilaktika muassasasining telefon raqami: 5. Masʼul vrachning telefon raqami: 3.2. Sogʻliqning holati 6. Asosiy va yondosh kasalliklari tashxisi (MKB10) Sogʻliqni saqlash tizimining ixtisoslashtirilgan statsionar muassasalarida davolashni talab etadigan ogʻir ruhiy yoki yuqumli kasalliklar mavjudligi (MKB10) 7. Oxirgi dispanser koʻrigidan oʻtilgan sana 8. Nogironlik boʻyicha qayta tekshirishdan oʻtkaziladigan sana 9. Keksa kishi va nogironligi boʻlgan shaxsning sogʻligʻidan shikoyatlari 10. Doimiy ichib yurishi talab etiladigan dori vositasining nomi 10.1 Olayotgan bepul imtiyozli dori vositasi 11. Bepul imtiyozli dori vositasini olishga boʻlgan ehtiyoji ( ehtiyoji bor boʻlganda, dori vositasi nomi ) 12. Zarur davo turi: Statsionar, ambulator, ixtisoslashgan (operatsiya) va uydagi statsionar xizmatga muhtojligi 13. Patronaj hamshiraning uyda patronaj uchun qatnov soni (oyiga) Oilaviy shifokor _______________ ________________________ ______ ______________ ________________________________________ (F.I.O.) ____________________ (Imzo)

4-boʻlim. Oʻzgalarning parvarishiga muhtojlikni baholash

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi F.I.O

4.1. Elementar harakatlarni amalga oshirish imkoniyatini baholash (Bartel shkalasi boʻyicha) T/r Harakatlarning nomi Baholash mezonlari Ballar Taklif etiladigan xizmat 1. Ovqatlanish Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishda idish-tovoq, oshxona anjomlari va maishiy texnikadan qiyinchiliksiz foydalangan holda mustaqil amalga oshiradi. 10 - Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishni mustaqil amalga oshiradi, biroq bu ancha vaqtni oladi. 9 - Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishda maxsus idish-tovoq va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari (RTV)ni qoʻllagan holda mustaqil amalga oshiriladi. 8 - Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishda RTV yordamida katta qiyinchilik bilan amalga oshiradi. 7 Ovqat tayyorlashda koʻmaklashish Ovqatni mustaqil yoki RTV yordamida qabul qiladi, biroq ovqatlanishga tayyorgarlik koʻra olmaydi (ovqatni likopchaga solish yoki stakanga suyuqlik quyish va shu kabilar). 6 Ovqat tayyorlashda koʻmaklashish Ovqatlanish va ovqatlanishga tayyorgarlik koʻrishda qarab turish yoki oʻzgalarning ozgina yordami talab etiladi (mahsulotlarni tozalashda, buterbrodlarni tayyorlashda) (ovqatlanishda harakat yoki vaqtning 25 foiziga) . 5 Ovqat tayyorlashda koʻmaklashish Ovqatlanishda doimiy qarab turish yoki qisman yordam zarur (ovqatlanishda harakat yoki vaqtning 50 foizigacha) . 3 Ovqat va yarim tayyor ovqatlarni tayyorlab berish Ovqatlanishda ancha yordam berish talab etiladi 1 Ovqat tayyorlash va ovqatlantirish Oʻzi mustaqil ovqatlana olmaydi 0 Ovqat tayyorlash va ovqatlantirish 2. Choʻmilish Vanna yoki dushni qiyinchiliksiz mustaqil ravishda qabul qiladi 5 - Vanna yoki dushni mustaqil, biroq qiyinchilik bilan qabul qiladi 4 - Vanna yoki dush qabul qilishda, masalan, vanna yoki dushdan chiqishda, yechinishda oʻzgalarning qarab turishi yoki ozgina yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 25 foizigacha) 3 Tayyorgarlik koʻrishda koʻmaklashish, moslashtirish xizmati Vanna yoki dush qabul qilishda oʻzgalarning yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 50 foizigacha) 2 Tayyorgarlik koʻrishda koʻmaklashish, moslashtirish xizmati Vanna yoki dush qabul qilishda oʻzgalarning ancha yordami talab etiladi 1 Choʻmiltirish xizmati, moslashtirish xizmati Choʻmilish faqat oʻzgalarning yordami bilan krovat atrofida, shu jumladan vanna-choyshab yordamida amalga oshiriladi 0 Choʻmiltirish xizmati, moslashtirish xizmati 3. Hojatga chiqish (yuvinish, soch tarash, tish tozalash, soqol olish, tish protezlarini joyiga qoʻyish) Qiyinchiliksiz mustaqil amalga oshiriladi 5 - Mustaqil, biroq qiyinchilik bilan amalga oshiriladi 4 - Qarab turish yoki oʻzgalarning ozgina yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 25 foizgacha) 3 Harakatlanishida koʻmaklashish Oʻzgalarning yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 50 foizigacha) 2 Harakatlanishida koʻmaklashish, sartarosh xizmatini jalb qilish Oʻzgalarning ancha yordami talab etiladi 1 Harakatlanishida koʻmaklashish, sartarosh xizmatini jalb qilish Hojatga mustaqil borolmaydi 0 Sartarosh xizmatini jalb qilish, yordamchi vositalar bilan taʼminlash xizmati 4. Kiyinish va poyabzal kiyish Qiyinchiliksiz mustaqil kiyinadi va poyabzal kiyadi 10 - RTV qoʻllanilgan holda qiyinchiliksiz mustaqil kiyinadi va poyabzal kiyadi 9 - Sekinlik bilan, biroq shu jumladan RTV qoʻllanilgan holda mustaqil kiyinadi va poyabzal kiyadi 8 - RTV qoʻllanilgan holda katta qiyinchilik bilan mustaqil kiyinadi va poyabzal kiyadi 7 - Kiyinish va poyabzal kiyishda oʻzgalarning qarab turishi yoki ozgina yordami talab etiladi, masalan, tugmalarni qadashda, poyabzal iplarini bogʻlashda (harakat yoki vaqtning 25 foizigacha) 5 Qulay kiyimlar xarid qilishda koʻmaklashish Kiyinishda va poyabzal kiyishda oʻzgalarning yordami talab etiladi (harakat yoki vaqtning 50 foizigacha) 3 Qulay kiyimlar xarid qilishda koʻmaklashish, kiyimlarini almashtirishda koʻmaklashish Kiyinishda va poyabzal kiyishda oʻzgalarning ancha yordami talab etiladi 1 Qulay kiyimlar xarid qilishda koʻmaklashish, kiyimlarini almashtirishda koʻmaklashish Mustaqil ravishda kiyina olmaydi va poyabzalni kiya olmaydi 0 Qulay kiyimlar xarid qilishda koʻmaklashish, kiyimlarini almashtirishda koʻmaklashish 5. Defekatsiya nazorati Oʻz harakatlarini toʻliq nazorat qiladi va zarurat boʻlganda, oʻzgalarning yordamisiz huqnadan yoki shamdan foydalanishi mumkin 10 - Funksiyalashtiruvchi kolostoma bor, uni najas qabul qilgichni qoʻllab mustaqil nazorat qiladi 8 - Tasodifiy noxush hodisalar boʻlib turadi (haftada kamida bir marta) yoki huqna va shamlardan foydalanishda yordam talab etiladi (haftada kamida bir marta) 5 Huqna yoki shamchadan foydalanishda patronaj hamshira xizmatini jalb qilish Vaqti-vaqti bilan (haftada ikki-uch marta) defekatsiyani nazorat qila olmaydi yoki xizmat koʻrsatuvchi oʻzga shaxs qoʻyadigan huqnadan foydalanishga ehtiyoj sezadi. Shuningdek, funksiyalashtiruvchi kolostnomaga ega boʻlishi mumkin, uni najas qabul qilgich qoʻllanilgan holda oʻzganing qisman yordami bilan mustaqil nazorat qilishi mumkin. 2 Huqna yoki shamcha yoki kolostomadan foydalanishda patronaj hamshira xizmatini jalb qilish Amalda oʻzini nazorat qila olmaydi (bu haftada uch martadan koʻp yuz beradi), keksa kishi kolostomani mustaqil nazorat qila olmaydi 1 Tagliklar xaridida koʻmaklashish, patronaj hamshira xizmatini jalb qilish Surunkali ravishda oʻzini nazorat qila olmaydi yoki parvarish qiluvchi oʻzga shaxs tomonidan amalga oshiriladigan huqna qoʻllanilishiga yoki kolostoma nazorat qilinishiga ehtiyoj sezadi 0 Patronaj hamshira xizmatini jalb qilish, tagliklar xaridida koʻmaklashish, oʻrin koʻrpalarni tozalash 6. Peshob chiqishini nazorat qilish Oʻzgalarning yordamisiz toʻliq oʻzini nazorat qiladi 10 - Peshob qabul qilgich va boshqa maxsus vositalardan foydalangan holda kolostomani mustaqil uddalaydi yoki kateterni mustaqil uddalaydi 8 - Tasodifiy noxush hodisalar kuzatiladi (bir kecha-kunduzda kamida bir marta) 5 - Vaqti-vaqti bilan (bir kecha kunduzda 2-3-marta) peshob chiqishini nazorat qila olmaydi yoki keksa kishida funksiyalashtiruvchi kolostoma bor, u peshob qabul qilgichdan foydalangan holda oʻzgalarning qisman yordami bilan nazorat qilishi mumkin 2 Harakatlarni amalga oshirishda koʻmaklashish xizmati Amalda oʻzini nazorat qilolmaydi (bu bir kecha-kunduzda 3-martadan ortiq yuz beradi) , keksa kishi urostomani mustaqil nazorat qilolmaydi va tagliklardan foydalanadi 1 Harakatlarni amalga oshirishda koʻmaklashish, patronaj hamshira xizmatini jalb qilish, tagliklarni xaridida koʻmaklashish Surunkali ravishda oʻzini nazorat qilolmaydi yoki kateterdan foydalanishga ehtiyoj sezadi, undan mustaqil foydalana olmaydi; tagliklardan doimo foydalaniladi yoki keksa kishi ulardan foydalanishni rad etadi (ruhiy buzilish yoki boshqa sabablarga koʻra) 0 Zarur vositalarni xaridini amalga oshirish, tagliklarni almashtirish, oʻrin koʻrpalarni tozalash, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish 7. Hojatga chiqish va uni amalga oshirish Qiyinchiliksiz mustaqil ravishda hojatga boradi va uni amalga oshiradi 10 - Mustaqil, biroq RTVdan foydalangan holda hojatga boradi va mustaqil amalga oshiradi 9 - Hojatxona kursisidan (RTV) foydalangan holda oʻzgalarning yordamisiz katta qiyinchilik bilan hojatga boradi va uni amalga oshiradi 7 - Hojatga borish va uni amalga oshirish vaqtida oʻzgalarning ozgina yordami va qarab turishi, masalan, muvozanatni saqlash uchun, yechinishda, kiyinishda va boshqa harakatlarda kursi-hojatxona qoʻllanilishi talab etiladi 5 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmaklashish xizmati, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish Hojatga borish va uni amalga oshirishda oʻzgalarning ancha yordami talab etiladi 3 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmaklashish xizmati, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish Hojatga borishda va uni amalga oshirishda oʻzgalarning doimiy yordami talab etiladi 2 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmaklashish xizmati, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish Hojat bevosita krovatda (tuvak, tagliklar) maxsus vositalardan foydalangan holda amalga oshiriladi 0 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmaklashish xizmati, kursi-hojatxona ajratilishi uchun soʻrov kiritish 8. Oʻrindan turish va krovatga oʻtish Qiyinchiliksiz mustaqil ravishda oʻrnidan turadi va krovatdan qoʻzgʻaladi 15 - RTV yordamida oʻrnidan turadi va krovatdan qoʻzgʻaladi 12 - Qoʻzgʻalishda qarab turish talab etiladi (yoki ozgina yordam) 10 Moslashtirish xizmati Krovatdan mustaqil ravishda yoki RTV yordamida, biroq qiyinchilik bilan krovatdan qoʻzgʻaladi 7 Moslashtirish xizmati Krovatda mustaqil oʻtirishi mumkin, biroq qoʻzgʻalishda oʻzgalarning qisman yordami zarur 5 Moslashtirish xizmati Oʻtirishi mumkin, biroq qoʻzgʻalishni oʻzgalarning doimiy yordamida amalga oshiradi 3 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmak xizmati Qoʻllab-quvvatlangan taqdirdagina oʻtirishi mumkin, qoʻzgʻalishni doimo oʻzgalarning yordamida amalga oshiradi 1 Moslashtirish xizmati, harakatlanishida koʻmak xizmati Hatto oʻzgalarning yordami bilan ham krovatga oʻtira olmaydi va undan tura olmaydi 0 harakatlanishida koʻmaklashish xizmati 9. Harakatlanish Oʻzgalarning yordamisiz 500 metrdan ortiq masofaga harakatlanishi mumkin. Xonada oʻzgalarning yordamisiz yurishi mumkin 15 - Oʻzgalarning yordamisiz RTV qoʻllanilgan holda 500 metrdan ortiq masofaga mustaqil harakatlanishi mumkin. Xonada oʻzgalarning yordamisiz yurishi mumkin 14 - Oʻzgalarning yordamisiz RTV qoʻllanilgan holda sekin va qiyinchilik bilan 500 metrdan ortiq masofaga mustaqil harakatlanishi mumkin. Xonada oʻzgalarning yordamisiz yurishi mumkin 11 Ijtimoiy kuzatuv xizmati, tyutorlik xizmati 500 metr doirasida oʻzganing yordami bilan harakatlanishi mumkin. Xonada oʻzgalarning yordamisiz yurishi mumkin 10 Ijtimoiy kuzatuv xizmati, tyutorlik xizmati 100 metrgacha mustaqil yurishi yoki kursi-kolyaska yordamida harakatlanishi mumkin. Xonada sekin, dam olish uchun toʻxtab-toʻxtab harakatlanadi 5 Ijtimoiy kuzatuv, uyni tozalash xizmati RTV qoʻllanilgan holda 100 metrgacha yurishi mumkin. Xonada qiyinchilik bilan harakatlanadi 3 Ijtimoiy kuzatuv, uyni tozalash xizmati Faqat oʻzgalarning yordami bilan 100 metrgacha yurishi mumkin. Xonada ham oʻzgalarning yordami bilan harakatlanadi 2 Ijtimoiy kuzatuv, uyni tozalash xizmati, moslashtirish xizmati 50 metrdan ortiq masofaga mustaqil harakatlana olmaydi yoki unda umuman harakatlanish imkoniyati yoʻq 0 Uyni tozalash, doimiy parvarish xizmati 10. Zinalar boʻylab yuqoriga koʻtarilish Zinalardan mustaqil koʻtarila oladi 10 - Zinalardan mustaqil, biroq RTV qoʻllanilgan holda koʻtarila oladi 9 - Zinalar boʻylab yuqoriga mustaqil (yoki RTV qoʻllanilgan holda) koʻtarilish uchun koʻp vaqt talab etiladi 7 Moslashtirish xizmati Oʻzgalarning ozgina yordamini (yoki nazoratini) talab etadi 5 Moslashtirish xizmati harakatda koʻmaklashish xizmati Zinapoyalar boʻylab faqat oʻzgalarning yordami bilan koʻtarilishi mumkin 2 Moslashtirish xizmati, ijtimoiy kuzatuv Hatto oʻzgalarning yordami bilan zinapoyalar boʻylab koʻtarilish imkoniyatiga ega emas 0 Moslashtirish xizmati va koʻmak xizmati Ballar summasi:

4.2. Murakkab harakatlarni amalga oshirish imkoniyatini baholash (Lauton shkalasi boʻyicha) T/r Harakatlarning nomi Baholash mezonlari Ballar Taklif etiladigan xizmat 1. Telefondan foydalanish Telefondan mustaqil foydalanishi mumkin 3 - Faqat maxsus jihozlangan telefondan (masalan, yaxshi eshitmasligi yoki koʻrmasligi munosabati bilan) foydalanishi mumkin 2,5 - Telefondan oʻzgalarning ozgina yordami bilan yoki faqat yaxshi tanish raqamlarni terish sharti bilan foydalanishi mumkin 2 Raqamlarni saqlash, qoʻllashda koʻmak Agar kimdir unga zarur raqamni terib bersa, telefonda gapirishi mumkin 1,5 Raqamlarni saqlash, qoʻllashda koʻmak Telefondan foydalana olmaydi 1 - 2. Piyoda borish mumkin boʻlmagan katta masofada joylashgan joygacha harakatlanish Mustaqil ravishda, shu jumladan jamoat transportida yoki taksida harakatlanishi mumkin. U shuningdek safarni mustaqil rejalashtira oladi 3 - Ogʻzaki batafsil tushuntirishlardan keyin mustaqil ravishda, shu jumladan jamoat transportida yoki taksida harakatlanishi mumkin 2,5 - Oʻzgalarning ozgina yordami bilan, mustaqil ravishda, shu jumladan jamoat transportida yoki taksida harakatlanishi mumkin 2 Ijtimoiy kuzatuv Faqat doimiy ravishda unga hamrohlik qilish sharti bilan jamoat transportida yoki taksida harakatlanishi mumkin 1,5 Ijtimoiy kuzatuv Harakatlana olmaydi 1 Ijtimoiy kuzatuv, tegishli yordamni jalb qilish 3. Doʻkondan mahsulotlar xarid qilish Xaridni mustaqil amalga oshirishi mumkin 3 - Oʻzgalarning ozgina yordami bilan xarid qilishi mumkin 2 Xaridlarda koʻmak Oʻzganing yordami va hamrohligida xarid qiladi 1,5 Xaridlarda koʻmak Xarid qilish imkoniyatiga ega emas 1 Xaridlarda koʻmak 4. Ovqat tayyorlash Mustaqil ravishda ovqat tayyorlashi mumkin 3 - Yarim tayyor mahsulotlardan ovqat tayyorlashi mumkin 2,5 Ovqat tayyorlashda koʻmak Ozgina yordam bilan ovqat tayyorlashi mumkin 2 Ovqat tayyorlashda koʻmak Ovqatni faqat isitishi mumkin 1,5 Ovqat tayyorlashda koʻmak Ovqat tayyorlash imkoniyatiga ega emas 1 Ovqat tayyorlashda koʻmak 5. Uy xoʻjaligini yuritish Uy xoʻjaligini mustaqil yuritishi mumkin 3 - Mehnatni koʻp talab qilmaydigan ish turlarini mustaqil bajarishi mumkin 2,5 - Ozgina yordam bilan uy xoʻjaligini yuritishi mumkin 2 Koʻmaklashish xizmati Qismini bajarishda oʻzgalarning yordami talab etiladi 1,5 Uy tozalash, xarid xizmati Uy xoʻjaligini yuritish imkoniyatiga ega emas 1 Uy tozalash, xarid xizmati 6. Dam olish, shu jumladan qoʻlda bajariladigan ishlar Oʻz dam olishini va shugʻullanishni mustaqil tashkil etishi mumkin 3 - Dam olishni tashkil etishi va qoʻlda bajariladigan ishlarning ayrim turlari bilan mustaqil shugʻullanishi mumkin 2,5 Nuroniy maskaniga yoʻnaltirish Oʻz dam olishini tashkil etishi va qoʻlda bajariladigan ishlar bilan ozgina yordam berilsa shugʻullanishi mumkin 2 Nuroniy maskaniga yoʻnaltirish Oʻz dam olishini tashkil etishi va u bilan mustaqil shugʻullanish imkoniyatiga ega emas 1 Uyda muloqot xizmati 7. Kir yuvish Mustaqil ravishda kir yuvishi mumkin 3 - Faqat kir yuvish mashinasi yordamida mustaqil ravishda kir yuvishi mumkin 2,5 - Kirlarni dorga osishda oʻzgalarning ozgina yordami bilan mustaqil kir yuvishi mumkin 2 - Oʻzgalarning katta yordami talab etiladi 1,5 Kir yuvish xizmati Kir yuvish bilan mustaqil shugʻullanish imkoniyatiga ega emas 1 Kir yuvish xizmati 8. Dori vositalarini qabul qilish Dori vositalarini mustaqil qabul qilishi mumkin (dozani toʻgʻri olib va tegishli vaqtda) 3 - Dori vositalarini ozgina yordam bilan mustaqil qabul qilishi mumkin (kimdir aniq dozani belgilaydi va dori vositalarini qabul qilish zarurligini eslatadi) 2 - Dorini, agar kimdir doimiy ravishda ushbu dorilarni qabul qilishni nazorat qilsa, mustaqil qabul qilishi mumkin 1,5 Dorilarni qabul qilishni nazorat qilish xizmati Dorilarni mustaqil qabul qilish imkoniyatiga ega emas 1 Dorilarni qabul qilishni nazorat qilish xizmati 9. Shaxsiy mablagʻlarini tasarruf etish Oʻz mablagʻlarini mustaqil tasarruf etadi 3 - Oʻzgalarning ozgina yordami bilan oʻz mablagʻlarini mustaqil tasarruf etadi 2 Xarid qilishda ijtimoiy kuzatuv Joriy xarajatlarni mustaqil tasarruf etadi, biroq oylik budjetni taqsimlashga qodir emas 1,5 Oylik budjetni taqsimlashda koʻmaklashish Oʻz mablagʻlarini tasarruf etishga qodir emas 1 Moddiy taʼminotini nazorat qilish va qoʻllab quvvatlash Ballar summasi: KEKSA YOKI NOGIRONLIGI BOʻLGAN SHAXS TOMONIDAN ELEMENTAR YOKI MURAKKAB HARAKATLARNI AMALGA OSHIRISH IMKONIYATLARINI BAHOLASH YAKUNLARI BOʻYICHA OLINGAN BALLARNI JAMLASH NATIJALARI BOʻYICHA KEKSA YOKI NOGIRONLIGI BOʻLGAN SHAXS TOIFALARINI ANIQLASH Toifa Uyda parvarish qilish talab etilmaydi Oʻzganing yordamiga ozgina bogʻliq Oʻzganing yordamiga moʻtadil bogʻliqlik Oʻzganing yordamiga ayon koʻrinib turgan bogʻliqlik Oʻzganing yordamiga ancha bogʻliqlik Ball (116 ball va undan ortiq) (88 — 115 ball) (63 — 87ball) (54 — 62 ball) (0 — 53 ball)

KEKSA YOKI NOGIRONLIGI BOʻLGAN SHAXS TOMONIDAN ELEMENTAR YOKI MURAKKAB HARAKATLARNI AMALGA OSHIRISH IMKONIYATLARINI BAHOLASH YAKUNLARI BOʻYICHA OLINGAN BALLARNI JAMLASH NATIJALARI BOʻYICHA KEKSA YOKI NOGIRONLIGI BOʻLGAN SHAXSNI PARVARISH QILISH BOʻYICHA IJTIMOIY XODIMNING BORIB KOʻRISHI SOATLARI VA KUNLARINI ANIQLASH Toifa Uyda parvarish qilish talab etilmaydi (116 ball va undan ortiq) Oʻzganing yordamiga ozgina bogʻliq (88 — 115 ball) Oʻzganing yordamiga moʻtadil bogʻliqlik (63 — 87ball) Oʻzganing yordamiga ayon koʻrinib turgan bogʻliqlik (54 — 62 ball) Oʻzganing yordamiga ancha bogʻliqlik (0 — 53 ball) Borib koʻrish tezligi va davomiyligi Parvarish qilish boʻyicha ijtimoiy xodimning keksa kishi yoki nogironligi boʻlgan shaxsni borib koʻrishi tezligi (hafta kunlari) 0 1 2 5 7 Bir borib koʻrishning qancha davom etishi (kun soatlari) 0 2 soat 2,5 soat 2 soat 3 soat

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning toifasi Parvarish qilish boʻyicha ijtimoiy xodim assistentining oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni borib koʻrishi tezligi (hafta kunlari) Bir borib koʻrishning qancha davom etishi (kun soatlari) Keksa kishi va nogironligi boʻlgan shaxsni parvarish qilish boʻyicha biriktiriladigan ijtimoiy xodim assistenti Xodimning uydagi telefoni 5-boʻlim. Uy-joy-maishiy shart-sharoitlarni baholash Uy-joy sharoitlari: xususiy uy; alohida kvartira; yotoqxonada xona va ijarada Nechanchi qavat (agar koʻp kvartirali uy boʻlsa) : Lift bor-yoʻqligi (agar koʻp kvartirali uy boʻlsa) : Zinapoyada tutqich bor-yoʻqligi: Turar joy xonalari soni: Oshxona bor-yoʻqligi: Vanna (hammom) bor-yoʻqligi: Moslashtirish talab etiladigan hudud (oshxona, hammom, hojatxona devoriga tutgich, ostonadagi toʻsiqlarni bartaraf etish, kirish yoʻllarini kengaytirish, kirish yoʻliga pandus qoʻyish, dushini moslashtirish) Turar joyga (kirish eshigiga/ darvozaga) kirishda toʻsiq bor/ yoʻq Turar joyning holati: • sanitariya-gigiyenik: yaxshi / qoniqarli/ yomon / sanitariyaga zid • dezinfeksiyaga ehtiyoji: bor/yoʻq • hasharotlarni yoʻqotish dezinseksiyaga ehtiyoji bor/yoʻq • taʼmirlash zarurligi: yoʻq / yuzaki / mukammal • santexnika uskunalarining holati: soz / nosoz • kvartirada, uyda uy hayvonlarining bor-yoʻqligi Kommunal qulayliklar bor yoʻqligi: • sovuq suv • issiq suv • kanalizatsiya • markaziy isitish / profilaktik koʻrikdan oʻtkazish kerak • lokal isitish / profilaktik koʻrikdan oʻtkazish kerak • yoqilgʻiga boʻlgan ehtiyoj bor (nomi, miqdori) /yoʻq • gaz plitasi • kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati: (tayyor / tayyor emas) Shaxs ushlashda qiyinchilikka duch keladi: • eshik tutqichlarini • eshikni yopish va ochishda • elektr uzatgich • joʻmraklar Multidissiplinar guruhning xulosasiga kiritiladigan va individual tartibdagi ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish rejasining tegishli boʻlimini ishlab chiqish uchun asos hisoblanadigan uy-joy-maishiy shart-sharoitlarni baholash natijalarining xulosalari 6-boʻlim. Ijtimoiy muhofaza choralari bilan taʼminlanganlikni baholash Maʼlumotlar yoʻnalishlari Foydalanilganlik holati* Ehtiyoji Ehtiyoji bor boʻlsa moddiy yordam turi, miqdori Moddiy yordamlar toʻgʻrisida maʼlumot moddiy yordam turi, sanasi va miqdori bor/yoʻq Protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan bepul taʼminlanganlik holati olgan sana, mahsulot nomi, yaroqlilik muddati bor/yoʻq Sanatoriyda sogʻlomlashtirish uchun yoʻllanmaga ehtiyoji: bor/yoʻq oxirgi yoʻllanma sanasi bor/yoʻq Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazida ijtimoiy xizmat va reabilitatsiya tadbirlariga ehtiyoji: kunduzgi qatnov xizmati, mobil xizmat, uzoq muddatli yoki qisqa muddatli xizmat bor/yoʻq Pensiya toʻlovlari turi, miqdori bor/yoʻq Nafaqa toʻlovlari turi, miqdori bor/yoʻq Kompensatsiya toʻlovlari turi, miqdori bor/yoʻq Vasiy biriktirilishida ehtiyoj mavjudligi bor/yoʻq homiy biriktirilishida ehtiyoj mavjudligi bor/yoʻq psixologik xizmatga muhtojligi bor/yoʻq ovqat, dori vositalari va boshqa zarur vositalarni onlayn buyurtma berish koʻnikmasi bor/yoʻq davlat xizmatlaridan onlayn foydalanish koʻnikmasi bor/yoʻq Multidissiplinar guruhning xulosasiga kiritiladigan va individual tartibdagi ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish rejasining tegishli boʻlimini ishlab chiqish uchun asos hisoblanadigan ijtimoiy muhofaza choralari bilan taʼminlanganlikni baholash natijalarining xulosalari * ushbu maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali avtomatik ravishda toʻldiriladi. 7-boʻlim. Huquqiy himoyalanganlikni baholash Nomi Ha/yoʻq Huquqiy taʼminlanmaganlikning sababi Keksa kishi yoki nogironligi boʻlgan shaxsning shaxsini tasdiqlaydigan hujjatlarning mavjudligi Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganligi Shaxsga nisbatan kamsitish, tazyiq holatlari mavjudligi: moddiy tazyiq ruhiy tazyiq jismoniy tazyiq Pensiya guvohnomasi mavjudligi Nogironlik toʻgʻrisida maʼlumotnoma mavjudligi (zarur boʻlsa) Aliment/taʼminot olishi (zarur boʻlsa) Yuridik maslahatga muhtojligi (ha boʻlsa aynan qaysi masalada) Renta shartnomasi tuzilganligi Renta shartnomasini tuzishda koʻmaklashish boʻyicha yordam kerakligi Boshqalar (zarur boʻlsa) Multidissiplinar guruhning xulosasiga kiritiladigan va individual tartibdagi ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish rejasining tegishli boʻlimini ishlab chiqish uchun asos hisoblanadigan huquqiy himoyalanganlik choralari bilan taʼminlanganlikni baholash natijalarining xulosalari 8-boʻlim. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning muloqot qilishi va dam olishi sohasini baholash Yordam berish va qarab turishga qodir boʻlgan yaqin qarindoshlarning bor-yoʻqligi Ha Yoʻq Agar bor boʻlsa aloqa oʻrnatish va ularga yordam berish va parvarish qilishga jalb etish tadbirini kiritiladi Mol-mulk merosxoʻrlari bor-yoʻqligi (yaqin qarindoshlari boʻlmagan yolgʻiz pensionerlar uchun) Ha Yoʻq Agar bor boʻlsa aloqa oʻrnatish va ularga yordam berish va parvarish qilishga jalb etish tadbirini kiritiladi Agar bor boʻlmasa “Vasiylik va homiylik toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq homiylikni belgilash boʻyicha tadbirlarni kiritiladi Ijtimoiy aloqalardagi yetishmovchilik Bor Yoʻq Ijtimoiy aloqalar bor-yoʻqligi Qarindoshlar bilan Bor Yoʻq Doʻstlar va tanishlar bilan Bor Yoʻq Mehnat jamoalari bilan Bor Yoʻq Qoʻshnilar bilan Bor Yoʻq Vaqtinchalik boshpanaga muhtojligi Bor Yoʻq Madaniy tadbirlarda ishtirok etishga ehtiyoji Bor Yoʻq Sport bilan muntazam shugʻullanishga ehtiyoji Bor Yoʻq Sport bilan vaqti vaqti bilan shugʻullanishga ehtiyoji Bor Yoʻq Nuroniylar maskanidagi xizmatlarga ehtiyoji Bor Yoʻq Madaniy tadbirlarga Bor Yoʻq Tyutorlik xizmatiga Bor Yoʻq Sport zalidan foydalanishga Bor Yoʻq Kutubxona va buvijonlar maktabi va hokazo Bor Yoʻq Koʻngillilar koʻmagiga Bor Yoʻq Diqqatga sazovor joylarga ziyoratlarga chiqish Bor Yoʻq Agar ijtimoiy aloqalarga ehtiyoj his etilsa yoki bunday ehtiyoj boʻlmasa, qarindoshlar, doʻstlar va tanishlar, mehnat jamoalari bilan aloqa oʻrnatishga koʻmaklashadigan tadbirni hamda yolgʻiz keksalar, pensionerlar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun muloqot va dam olish markazlariga borishni tashkil etish boʻyicha tadbirni kiriting.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

“TASDIQLAYMAN ” ______________ (tuman/shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi direktori _________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “_____” ____________ Multidissiplinar guruhning oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi va yashash sharoitlarini baholash (qayta baholash) natijalari boʻyicha XULOSASI * Sana: 20__ yil “____”___________ Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning F.I.O. ____________________________________________________________________________ Tugʻilgan sanasi ____________________________________________________________________________ Manzili (viloyat, shahar (tuman), koʻcha, uy, kvartira) va telefoni __________________________________________________________________ Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash joyidagi fuqarolar yigʻini nomi __________________________________________________________________ Nogironlik guruhi (agar mavjud boʻlsa) __________________________________________________________________ Hayot faoliyati sohasini baholash Multidissiplinar guruhning xulosalari I. Sogʻligʻining holatini baholash II. Oʻzgalar parvarishiga muhtojligini baholash III. Uy-joy-maishiy sharoitlarini baholash IV. Ijtimoiy muhofaza choralari bilan taʼminlanganligini baholash V. Huquqiy jihatdan himoyalanganligini baholash VI. Moddiy va moliyaviy holatini baholash VII. Qarindoshlar, doʻstlar va boshqa shaxslar bilan muloqoti hamda kundalik hayotdagi ijtimoiy faolligini (muloqot va dam olish xizmatiga ehtiyojini) baholash Multidissiplinar guruhning xulosasi: ___________________________________________________________________ ___ “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi Imzo ______________________________ (F.I.O.) Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi Imzo ______________________________ (F.I.O.) Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi oilaviy shifokori Imzo ______________________________ (F.I.O.)

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

NAMUNA SAMARQAND VILOYATI SAMARQAND SHAHAR “INSON” IJTIMOIY XIZMATLAR MARKAZI 20__-yil ___ _______dagi _____-son Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs deb eʼtirof etish va ularni oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” ______dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va uni monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga asosan hamda oʻzgalar parvarishiga muhtojlik va yashash holatini baholashning natijalari boʻyicha multidissiplinar guruhning 20__ yil “__” ______dagi xulosasiga muvofiq QAROR QILAMAN: 1. Samarqand shahar, Nurafshon koʻchasi, 17-uy, 18-xonadonda yashovchi fuqaro Aliyev Ali Aliyevich __________________________ * deb eʼtirof etilsin, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidagi Yolgʻiz keksa reyestriga kiritilsin va individual ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin . Markaz direktori A. AVEZOV

NAMUNA SAMARQAND VILOYATI SAMARQAND SHAHAR “INSON” IJTIMOIY XIZMATLAR MARKAZI 20__-yil ___ _______dagi _____-son Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs deb eʼtirof etish va ularni oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestrga kiritishda rad etish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” ______dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va uni monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga asosan hamda oʻzgalar parvarishiga muhtojlik va yashash holatini baholashning natijalari boʻyicha multidissiplinar guruhning 2023-yil “__” ______dagi xulosasiga muvofiq QAROR QILAMAN: 1. Samarqand shahar, Nurafshon koʻchasi, 17-uy, 18-xonadonda yashovchi fuqaro Aliyev Ali Aliyevich __________________________ * deb eʼtirof etishda va oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritishda rad etilsin. 2. Fuqaro Aliyev Ali Aliyevichga mazkur qaror nusxasi yetkazilishi taʼminlansin. Markaz direktori A. AVEZOV

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” ______________________________ (tuman / shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi direktori _____________________________ (F.I.O.) 20 ___ yil “___” ____________ Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs uchun INDIVIDUAL IJTIMOIY XIZMATLAR VA YORDAMLAR KOʻRSATISH REJASI Tadbirlar mazmuni Masʼul ijrochilar Amalga oshirish muddatlari Natija Monitoring natijasi Baholash natijasi Sogʻlomlashtirish tadbirlari Uyda ijtimoiy-maishiy xizmat koʻrsatish tadbirlari Uy-joy-maishiy sharoitlarni yaxshilash tadbirlari Ijtimoiy muhofaza choralari bilan taʼminlash tadbirlari Huquqiy muhofaza qilish tadbirlari Qarindoshlar, doʻstlar va boshqa shaxslar bilan muloqoti hamda kundalik hayotdagi ijtimoiy faolligini oshirish tadbirlari

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga koʻrsatiladigan xizmatlar

T/r Vazirlik va idora nomi Koʻrsatiladigan xizmat va yordam 1. Sogʻliqni saqlash vazirligi Profilaktik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestriga kiritishda shaxslarning sogʻligi holatini baholash Elektron axborot tizimi orqali hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllash Oilaviy shifokor koʻrigini tashkil qilish Sogʻlomlashtirish tadbirlarini amalga oshirish Dispanserizatsiyalash Zaruratga koʻra ixtisoslashtirilgan statsionarlarda davolashni tibbiy kuzatish bilan taʼminlash Patronaj hamshira maxsus parvarish xizmatini tashkil qilish Uyda tibbiy statsionar xizmat koʻrsatish Imtiyozli dori vositasi bilan taʼminlash Dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlarini oʻtkazish 2. Ichki ishlar organlarining profilaktika boʻyicha inspektori Huquqiy jihatdan himoyalanganligini taʼminlash tadbirlarini amalga oshirish Vaqtinchalik boshpana bilan taʼminlash uchun tegishli ixtisoslashgan muassasaga joylashtirish Biometrik pasportlarini (identifikatsiya ID-kartalarini) tiklash yoki almashtirish yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish Tazyiq va kamsitilish holatlarini bartaraf etish 3. Tuman (shahar) adliya boʻlimlari Huquqiy maslahat berish Voyaga yetmagan farzandlariga tugʻilganlik haqida maʼlumotnoma olish Aliment undirish, yuridik ahamiyatga ega boʻlgan faktlarni aniqlash, mol-mulkka, shu jumladan uy-joy va shu kabilarga boʻlgan huquqlarni belgilash yuzasidan sudga kiritiladigan arizalarni tayyorlash 4. Tuman (shahar) hokimligi Homiylikdagi yolgʻiz keksa shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilishga doir tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish Yolgʻiz keksalarga homiylikni belgilash va tugatish boʻyicha, shuningdek homiylarni oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod etish yoxud chetlashtirish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish Yolgʻiz keksalar, pensionerlar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun muloqot va dam olish markazlariga borishni tashkil etish Zaruratga koʻra keksa yoki nogironligi boʻlgan shaxsga homiylikni belgilash Homiylik qilishni xohlovchi, shuningdek ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash imkoniyatiga ega boʻlgan shaxslarni jalb etish Aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidan turar joy berish uchun navbatga qoʻyish Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning turar joylarini moslashtirish 5. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi Yolgʻiz keksalarning muammolarini manzilli oʻrganish va bartaraf etish choralarini koʻrish, ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni taʼminlashda huquqiy, metodik va amaliy yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etishda koʻmaklashish Yolgʻiz keksalar holidan xabar olish, ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashda davlat va jamoat tashkilotlariga koʻmaklashish Shaxslarni yashash sharoitini baholash va xulosa berish Yolgʻiz keksalarni tarixiy qadamjolar, ziyoratgohlarga sayohatlar uyushtirishga koʻmaklashish Taʼmirlash ishlarini bajarish santexnika, gaz, elektr uskunalaridagi nosozliklarni bartaraf etishda koʻmaklashish Muloqot va dam olish doirasini kengaytirish Qarindoshlar, doʻstlar va tanishlar, mehnat jamoalari bilan aloqa oʻrnatishga koʻmaklashish Zarurat boʻlganda keksa yoki nogironligi boʻlgan shaxsga ularga homiylikni belgilashda koʻmaklashiladi 6. Tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlari markazi Shaxslarni oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasini baholash Keksa kishi va nogironligi boʻlgan shaxsning muloqot qilishi va dam olishi sohasini baholash Nogironlik mezonlarini belgilash Huquqiy himoyalanganlikni baholash Ijtimoiy muhofaza qilish choralarini baholash Protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan bepul taʼminlash Zarurat boʻlganda, nafaqalar va moddiy yordam olishda koʻmaklashish Qarindoshlar, doʻstlar va tanishlar, mehnat jamoalari bilan aloqa oʻrnatishga koʻmaklashish Uyda parvarish qilish boʻyicha tadbirlar Maishiy xizmat koʻrsatishni, ovqat tayyorlashda va supurish-yigʻishtirish ishlarida, gigiyena tadbirlarini amalga oshirish Internat muassasalariga yoʻnaltirish Sanatoriy xizmatlarini olishida koʻmaklashish Nogironlik nafaqasini tayinlash va toʻlash Yagona moddiy yordamni tayinlash va toʻlash 7. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimi Nogironlik pensiyasini tayinlash 8. Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yilda bir marotaba sanatoriylarda bepul sogʻlomlashtirish Yolgʻizlar holidan xabar olish “Nuroniylar maskani”da madaniyat, sport, tyutorlik, ziyoratlar uyushtirish va koʻngillilar kuni xizmatlarini tashkil etish 9. Oʻzbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning turar joylarini moslashtirish Diqqatga sazovor joylarga ziyoratlarni tashkil etish

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA

“TASDIQLAYMAN ” ________________ (tuman/shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi direktori _____________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “____” _______________ Multidissiplinar guruhning oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga koʻrsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar samaradorligini monitoring qilish natijalari boʻyicha XULOSA Sana: 20__ yil “___”_____________ Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning F.I.O._______________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Tugʻilgan sanasi __________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Yashash manzili (viloyat, tuman (shahar), koʻcha, uy, kvartira) va telefoni _________________________ ________________________________________________________________________________________ Shaxs reyestrga kiritilishida ishtirok etganlar: ___________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash joyidagi fuqarolar yigʻini masʼul xodimi _______________________________________________________________________________________ Oilaviy poliklinika masʼul xodimi Inson ijtimoiy xizmatlar markazi masʼul xodimi Hayot faoliyati sohasini baholash Multidissiplinar guruhning xulosalari I. Yashash holatini baholash boʻyicha xulosa II. Individual ijtimoiy xizmatlar rejasining samaradorligi III. Individual ijtimoiy xizmatlar rejasini qayta koʻrib chiqish va (yoki) tugatish IV. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi tomonidan xizmatdan qoniqish hosil qilganlik darajasi. Multidissiplinar guruh xulosasi: _____________________________________________ “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi Imzo ___________________________ (F.I.O.) Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi Imzo ___________________________ (F.I.O.) Oilaviy shifokor Imzo _________________________ (F.I.O.)

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida reglament

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga (keyingi oʻrinlarda — reyestr) kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Reyestrga kiritilgan shaxslarning har biri uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) shakllantiriladigan individual tartibdagi ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasiga (keyingi oʻrinlarda — individual ijtimoiy xizmatlar rejasi) muvofiq ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish taʼminlanadi.

3. Individual ijtimoiy xizmatlar rejasida oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar uchun ularning ehtiyojidan kelib chiqqan holda quyidagi ijtimoiy xizmatlar va yordamlar belgilanadi:

chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, dispanserizatsiya koʻrigidan oʻtkazish, sanatoriy-sogʻlomlashtirish, zarurat boʻlganda statsionar, ixtisoslashtirilgan, ambulator yoki uyda tibbiy xizmat koʻrsatish, imtiyozli dori vositasi bilan taʼminlash, nogironlikni belgilash uchun tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, patronaj hamshira qatnovi sonini belgilash tadbirlarini oʻz ichiga oluvchi sogʻlomlashtirish tadbirlari;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan ijtimoiy xizmatlar;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning turar joyini kuz-qish mavsumiga tayyorlashda koʻmaklashish, santexnika, gaz, elektr uskunalaridagi nosozliklarni bartaraf etish va markazlashgan isitish tizimini profilaktik koʻrikdan oʻtkazish, yotoqxona, oshxona, hojatxona, yuvinish xonasi va yoʻlaklarni toʻsiqsiz harakat uchun moslashtirish, sanitariya-epidemiyaga qarshi tadbirlarni masʼul tashkilotlarni jalb qilish orqali koʻrsatishni oʻz ichiga oluvchi uy-joy-maishiy sharoitlarni yaxshilash tadbirlari;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni protez-ortopediya buyumlari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan bepul taʼminlash, zarurat boʻlganda, nafaqalar va moddiy yordam olish, Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini olish, vasiylik va homiylik qilishni xohlaydigan shaxslarni, shuningdek ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash imkoniyatiga ega boʻlgan koʻngillilarni jalb etish, psixologik xizmat, vasiy va homiy biriktirilishida koʻmaklashish, tyutorlik orqali mustaqil (taksi va yetkazib berish xizmatiga) buyurtma berish va onlayn davlat xizmatlaridan foydalanishga oʻrgatish tadbirlarini oʻz ichiga oluvchi ijtimoiy muhofaza qilish tadbirlari;

shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarni tiklashda, shaxsni yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishda, alimentlarni olishda, mol-mulkka, shu jumladan uy-joy va shu kabilarga boʻlgan huquqlarni belgilashda hamda tazyiq va kamsitilish holatlarini bartaraf etishda koʻmaklashishni, shuningdek, huquqiy maslahat berishni oʻz ichiga oluvchi huquqiy muhofaza qilish tadbirlari;

qarindoshlar, doʻstlar va boshqa shaxslar bilan muloqotini tiklashda, madaniy (musiqa va sanʼat maktablari hisobot konsertlari, teatr, davra suhbatlari, uchrashuvlar, treninglar) tadbirlariga borishni va sport bilan shugʻullanishlarini tashkil qilish, koʻngillilarni jalb qilish tadbirlarini oʻz ichiga oluvchi muloqot va dam olish doirasini kengaytirish tadbirlari.

Mazkur bandda nazarda tutilgan tadbirlar tegishliligi boʻyicha masʼul davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.

4. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlar va yordamlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boriladi.

2-bob. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish

1-§. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish xizmati

5. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish bir yilda bir marotaba bepul asosda amalga oshiriladi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ishlari “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) tomonidan individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga muvofiq tashkil etiladi.

8. Chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish yil davomida individual ijtimoiy xizmatlar rejasi asosida tegishliligi boʻyicha oilaviy poliklinikalar tomonidan amalga oshiriladi.

10. Kasallik yoki jarohat tufayli bemorni tashishga qarshi koʻrsatma boʻlganda hamda epidemiologik koʻrsatmaga muvofiq yuqumli kasallikka chalingan shaxslarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ushbu shaxslarning yashash joyida oʻtkaziladi.

11. Oilaviy poliklinika har oy yakunida chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar haqidagi maʼlumotlarni “Inson” markaziga yuboradi.

12. Individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkazilmagan shaxslar aniqlangan taqdirda, “Inson” markazlari ushbu shaxslarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha tuman (shahar) tibbiyot birlashmalariga talabnoma yuboradi.

4-§. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning uy-joy-maishiy sharoitlarini toʻsiqsiz harakatlanish uchun moslashtirish xizmati

30. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning uy-joy-maishiy sharoitlarini toʻsiqsiz harakatlanish uchun moslashtirish (keyingi oʻrinlarda — moslashtirish) zaruratini aniqlash oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning funksionalligini baholash natijalariga muvofiq amalga oshiriladi.

31. Moslashtirish uchun zarurat aniqlangan taqdirda, ushbu xizmat individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga kiritiladi.

“Inson” markazi xodimi individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga asosan 5 ish kuni ichida oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning uyiga borib, moslashtirish boʻyicha talablarni shakllantiradi va “Inson” markazi direktoriga kiritadi.

Bunda agar oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs yashash joyida (uy yoki xonadon) ijara asosida yashayotgan taqdirda belgilangan tartibda ijaraga beruvchining roziligini olish talab etiladi.

32. Moslashtirish xizmati oshxona, yotoqxona, yuvinish joylari, hojatxona devoriga tutqich, kirish joylaridagi toʻsiqlarni bartaraf etish, kirish yoʻllarini kengaytirish, kirish yoʻliga pandus qoʻyish, yuvinish joylarini moslashtirish, shuningdek, santexnika, gaz, elektr uskunalaridagi nosozliklarni bartaraf etish va zaruratga koʻra boshqa ishlarni amalga oshirishni oʻz ichiga oladi.

33. “Inson” markazi moslashtirish boʻyicha talablarni shakllantirganidan keyin 3 ish kuni ichida unga kiritilgan ishlarning amalga oshirilishini tashkil etish toʻgʻrisidagi soʻrovnomani tayyorlaydi.

34. “Inson” markazi moslashtirish ishlarini amalga oshirilishini tashkil etish toʻgʻrisidagi soʻrovnomani tuman (shahar) hokimligiga kiritadi.

Tuman (shahar) hokimligi 3 ish kunida “Inson” markazining soʻrovnomasida koʻrsatilgan ishlarni bajarishga masʼul boʻlgan ijrochilar, moliyalashtirish manbalari hamda aniq muddatlarini koʻrsatgan holda moslashtirish ishlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qiladi va qaror nusxasi “Inson” markaziga hamda soʻrovnomada koʻrsatilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga yuboriladi.

Bunda soʻrovnomadagi ishlar bir oydan koʻp boʻlmagan muddatda “Inson” markazining muntazam nazorati ostida bajariladi.

35. Moslashtirish tadbirlariga talab etiladigan mablagʻlar “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi va uning hududiy Kengashlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, homiylar hamda qonunchilik hujjatlarida taʼqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

Bunda moslashtirish tadbirlariga talab etiladigan mablagʻlarni “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobidan jalb etish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

36. “Inson” markazining soʻrovnomasiga asosan moslashtirish ishlari yakunlangandan soʻng, ushbu ishlarni bajargan tashkilot, “Inson” markazi hamda oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs tomonidan Ishlarni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi imzolanadi.

5-§. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash joyida sanitariya-epidemiyaga qarshi tadbirlarni oʻtkazish xizmati

37. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash joyida dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlarini oʻtkazish tuman (shahar) sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi boʻlimlari tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs nomidan “Inson” markazi tomonidan kiritilgan soʻrovnomaga asosan bepul asosda amalga oshiriladi.

39. Quyidagi holatlarda “Inson” markazi tomonidan 2 ish kuni ichida tuman (shahar) sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi boʻlimiga dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlarini amalga oshirish toʻgʻrisida soʻrovnoma yuboriladi:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs yoki uning qonuniy vakilining dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlarini oʻtkazish toʻgʻrisidagi murojaati ijtimoiy xodim yoki “Inson” markazi tomonidan qabul qilinganda;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlarini oʻtkazish kiritilgan taqdirda.

40. Tuman (shahar) sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi boʻlimi soʻrovnoma kelib tushgandan soʻng, 3 ish kuni ichida oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning yashash joyida dezinfeksiya va dezinseksiya tadbirlarini oʻtkazadi.

6-§. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni huquqiy muhofaza qilish xizmati

41. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning huquqiy muhofaza choralariga ehtiyoji quyidagilar asosida aniqlanadi:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning ogʻzaki, yozma yoki elektron shakldagi murojaatlariga asosan;

individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga huquqiy muhofaza choralarini koʻrish belgilangan taqdirda;

ijtimoiy xodimlar tomonidan renta toʻlovchi tomonidan umrbod renta shartnomasi shartlariga rioya etilishini monitoring qilish natijasida aniqlangan holatlar boʻyicha.

42. “Inson” markazi tomonidan mazkur reglamentning 41-bandidagi asoslarga koʻra huquqiy muhofaza qilish choralarini koʻrish zarurati yuzaga kelgan taqdirda, quyidagi huquqiy muhofaza qilish choralarini koʻrish uchun “Inson” markazi direktori tomonidan tasdiqlangan talabnoma yuboriladi:

tuman (shahar) adliya boʻlimiga — huquqiy maslahat berish, aliment undirish, yuridik ahamiyatga ega boʻlgan faktlarni aniqlash, mol-mulkka, shu jumladan uy-joy va shu kabilarga boʻlgan huquqlarni belgilash yuzasidan sudga kiritiladigan arizalarni tayyorlash uchun;

tuman ichki ishlar organlariga — shaxsni yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek tazyiq va kamsitilish holatlarini bartaraf etish uchun;

tuman ichki ishlar organlari yoki tuman (shahar) adliya boʻlimiga — oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning biometrik pasportlarini (identifikatsiya ID-kartalarini) tiklash yoki almashtirish, voyaga yetmagan farzandlariga tugʻilganlik haqida maʼlumotnoma olishda koʻmaklashish uchun.

43. Tuman (shahar) adliya boʻlimlari tomonidan “Inson” markazining oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga huquqiy maslahat berish toʻgʻrisidagi talabnomasi kelib tushgandan soʻng, 15 kun ichida yozma shaklda talabnomada koʻrsatilgan masala yuzasidan huquqiy tushuntirish va amalga oshirilishi zarur boʻlgan tadbirlar toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etiladi.

Huquqiy tushuntirish oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga va “Inson” markaziga yuboriladi.

44. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning biometrik pasportlarini (identifikatsiya ID-kartalarini) tiklash yoki almashtirish “Inson” markazi talabnomasi asosida davlat boji undirilmagan holda qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda amalga oshiriladi.

45. Tuman (shahar) adliya boʻlimlari tomonidan “Inson” markazining oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs foydasiga aliment undirish, yuridik ahamiyatga ega boʻlgan faktlarni aniqlash yuzasidan sudga kiritiladigan arizalarni tayyorlash toʻgʻrisidagi talabnomasi kelib tushgandan soʻng, 5 ish kunida ariza yoki daʼvo arizasi loyihasi shakllantirilib, “Inson” markaziga yuboriladi.

“Inson” markazi tuman (shahar) adliya boʻlimi tomonidan shakllantirilgan ariza yoki daʼvo ariza asosida sudga murojaat qiladi.

7-§. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning qarindoshlar, doʻstlar va boshqa shaxslar bilan muloqoti hamda kundalik hayotdagi ijtimoiy faolligini oshirish xizmati

46. Mazkur xizmatlar mahalladagi ijtimoiy xodim tomonidan individual ijtimoiy xizmatlar rejasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Qarindoshlar, doʻstlar va boshqa shaxslar bilan muloqotini tiklashda ijtimoiy xodim muloqot tiklanishi zarur boʻlgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni reyestrga kiritilgan shaxslardan oladi. Muloqotni tiklash uchun zarur koʻmak shaklini aniqlaydi.

Bunda muloqotni tiklash quyidagi shakllarda amalga oshirilishi mumkin:

imtiyozli transport chiptasini xarid qilishda koʻmaklashish;

telefon aloqasidan imtiyozli foydalanish boʻyicha soʻrov kiritish;

ijtimoiy tarmoqlar orqali audio va video qoʻngʻiroqlarni amalga oshirish.

47. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning qarindoshlari, doʻstlari va boshqa shaxslar bilan bogʻlanish imkoni boʻlmaganida, “Inson” markazi ichki ishlar organlariga soʻrovnoma kiritadi.

48. Ichki ishlar organlari oʻz vakolatlari doirasida “Inson” markazining soʻrovnomasiga asosan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning qarindoshlarini topish choralarini koʻradi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning qarindoshlari topilgan taqdirda, bu haqida “Inson” markaziga xabarnoma yuboriladi.

49. “Inson” markazi toʻplangan maʼlumotlar yoki ichki ishlar organlarining xabarnomasiga asosan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning qarindoshlari bilan bogʻlanadi (telefon qilish, xat yuborish yoki boshqa usullar orqali), ularning oʻzgalar parvarishiga muhtoj qarindoshi holati toʻgʻrisida xabar beradi va ushbu Reglamentning 46-bandida belgilangan shakllarda qarindoshlik aloqalarini tiklash chorasini koʻradi.

50. Mahalladagi ijtimoiy xodim ikki haftada bir marotaba oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning xohishiga koʻra tyutorlik orqali mustaqil (taksi va yetkazib berish xizmatiga) buyurtma berish, onlayn davlat xizmatlaridan foydalanishga oʻrgatadi.

Bunda tyutorlik xizmati oʻzgalar parvarishga muhtoj shaxsning uyiga borgan holda koʻrsatiladi.

51. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning vaqtini mazmunli oʻtkazish maqsadida ular “Nuroniylar maskani” majmualarida va mahallalarda oʻtkaziladigan toʻgarak va tadbirlarga, musiqa va sanʼat maktablari hisobot konsertlariga, teatr tomoshalariga, shuningdek, ommaviy sport va vorkaut maydonchalariga jalb qilinadi.

52. Musiqa va sanʼat maktablari hisobot konsertlari, tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari teatr tomoshalari, “Nuroniylar maskani” majmualari tadbir va toʻgaraklar oʻtkazilish vaqti va joyi haqida oldindan “Inson” markazlariga doimiy xabar berib boradi.

Mahalladagi ijtimoiy xodim hisobot konsertlari va teatr tomoshalari, shuningdek, “Nuroniylar maskani” majmualari va mahallalarda boʻladigan toʻgarak va tadbirlar oʻtkazish vaqti va joyi haqida oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga xabar beradi va ular konsertga va teatr tomoshasiga borishga rozi boʻlgan taqdirda, konsert va teatr tomoshasiga borib kelishda ularga hamrohlik qiladi.

Bunda oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga ijtimoiy xodim assistenti yoki volonterlar tomonidan ham hamrohlik qilinishi mumkin.

53. Mahalladagi ijtimoiy xodim va ijtimoiy xodim assistenti tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga u yashayotgan hudud atrofidagi ommaviy sport va vorkaut maydonchalari joylashgan joyi va ish tartibi toʻgʻrisida maʼlumot berib boradi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanish uchun ommaviy sport va vorkaut maydonchalariga borib kelishda hamrohlik qiladi.

8-§. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga vasiylik va homiylik qilishni xohlaydigan shaxslarni, shuningdek, uni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash imkoniyatiga ega boʻlgan koʻngillilarni jalb etish

54. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga vasiylik yoki homiylik qilishni xohlaydigan shaxslarni jalb qilish mahalla raislari tomonidan mahalladagi ijtimoiy xodim bilan hamkorlikda amalga oshiriladi.

Mahalladagi ijtimoiy xodim:

mahalla raislariga ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar va ularga zarur yordamlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni kiritib boradi;

mahalladagi koʻngilli sifatida zarur yordamni koʻrsatish istagida boʻlgan shaxslarni aniqlaydi va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantiradi;

biriktirilgan hududda ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi nodavlat notijorat tashkilotlar va oliy taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan taqdirda, mazkur tashkilotlar bilan hamkorlikda ishlash choralarini koʻradi.

Mahalla raislari va mahalladagi ijtimoiy xodimlar tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy yordam koʻrsatish yoshlar uchun oʻrnak boʻlishi, mahalla farovonligiga xizmat qilishi va jamiyat uchun boshqa muhim ahamiyati haqidagi tashviqot ishlarini amalga oshiradi.

55. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning roziligi asosida koʻngillilar (volonterlar) ijtimoiy xodim bilan birgalikda ularga uyda ijtimoiy-maishiy xizmat koʻrsatish, ular bilan sayr va (yoki) muloqot qilish, madaniy va sport tadbirlariga borishda hamrohlik qilishlari mumkin.

9-§. Shoshilinch ijtimoiy xizmat koʻrsatish

56. Shoshilinch ijtimoiy xizmat shaxsning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdiruvchi omillar aniqlangan taqdirda, 24 soat ichida tashkil etiladi.

Shoshilinch ijtimoiy xizmat quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

tuman (shahar) adliya boʻlimlari orqali — birlamchi yuridik yordam;

“Inson” markazlari orqali — ijtimoiy va psixologik maslahat berish;

ichki ishlar organlari orqali — vaqtinchalik boshpana bilan taʼminlash uchun tegishli ixtisoslashtirilgan muassasaga joylashtirish xizmatlarini koʻrsatish;

tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari orqali — tibbiy-yordam koʻrsatish uchun davolash-profilaktika muassasalarini jalb etish.

Shoshilinch ravishdagi xizmatlarni tashkil etish uchun “Inson” markazi direktori oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga shoshilinch ijtimoiy xizmatni koʻrsatish toʻgʻrisida zudlik bilan qaror qabul qiladi hamda masʼul ijtimoiy xodimni belgilaydi. Zarurat boʻlganda, tegishli davolash-profilaktika muassasalari jalb etiladi.

57. Shoshilinch ijtimoiy xizmat oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs reyestrga kiritilgunga qadar ham amalga oshirilishi mumkin.

10-§. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan shaxslarni parasport bilan shugʻullanishlari uchun sport obyektlariga yoʻnaltirish

58. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan shaxslarga “Parasport oʻyinlari tasnif qoidalari va prinsiplari”ga koʻra parasport bilan shugʻullanishlari boʻyicha vakolatli organ tomonidan berilgan tavsiyalariga asosan sport obyektlariga yoʻnaltiriladi.

59. Vakolatli organ tomonidan tavsiya berilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq shaklda har 15 kunda Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar, viloyatlardagi hududiy boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — hududiy parasport boʻlinma) kiritiladi.

60. Hududiy parasport boʻlinmasi oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan shaxslarga mos keladigan seksiya va seksiya joylashgan sport muassasasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini kiritib, “Inson” markaziga yuboradi.

61. “Inson” markazi oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan shaxslarga tavsiya etilgan sport muassasasiga mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq yoʻllanma beradi.

3-bob. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar uchun ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishni moliyalashtirish

65. Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishini moliyalashtirish davlat budjeti mablagʻlari, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi va Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

66. “Inson” markazlari xodimlari, ijtimoiy xodimlar hamda ijtimoiy xodim assistentlari oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning shaxsiga doir maʼlumotlarini sir saqlanishini taʼminlashi shart.

67. Ijtimoiy inspeksiya hamda uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarmalari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha Inson” markazlari xodimlari, ijtimoiy xodimlar hamda ijtimoiy xodim assistentlari hamda davlat organlari va boshqa tashkilotlarining faoliyati ustidan, doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

68. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi reglamentga 1-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan shaxslarga “Parasport oʻyinlari tasnif qoidalari va prinsiplari”ga koʻra parasport bilan shugʻullanishlari boʻyicha berilgan tavsiyalariga asosan sport obyektlariga yoʻnaltirish boʻyicha

__.__.20__ y. A-qismi B-qismi “Parasport oʻyinlari tasnif qoidalari va prinsiplari”ga koʻra parasport bilan shugʻullanish tavsiya etilgan nogironligi boʻlgan shaxslar Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi hududiy boʻlimi tomonidan tavsiya etilgan sport obyekti va sport seksiyasi T/r F.I.O Tugʻilgan sanasi Yashash manzili Nogironlik guruhi, Belgilangan muddati Tavsiya berilgan sana va parasport turi Sport obyekti nomi/manzili Sport seksiyasi Izoh 1. 2. 3. TIEK raisi imzo (muhr) F.I.O. Oʻzbekiston Milliy Paralimpiya qoʻmitasi hududiy boʻlimi boshligʻi imzo (muhr) F.I.O.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi reglamentga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 12-apreldagi 68-son qarori bilan tasdiqlangan Milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini kirib koʻrish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 5 2 -band bilan toʻldirilsin:

“5 2 . Oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek ularni kuzatuvchi shaxs Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi qarorni koʻrsatgan taqdirda davlat muzeylariga bepul kiritiladi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 13-apreldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi temir yoʻl transportida yoʻlovchilar, bagaj va yuk bagaj tashish qoidalarining 152-bandida :

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek ularni kuzatuvchi shaxs”;

yettinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi — yigirma beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn ikkinchi xatboshidagi “yoki “Imtiyozga huquqi toʻgʻrisida guvohnoma” soʻzlari “, “Imtiyozga huquqi toʻgʻrisida guvohnoma” yoki Inson markazining Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi qarori” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish hamda oʻz joniga qasd qilishning oldini olish borasidagi ishlarni takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 6-oktabrdagi 625-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mehnatga haq toʻlash va ragʻbatlantirish shartlari boʻyicha Markaz direktori va xodimlari — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hududiy boshqarmalari rahbar va xodimlariga, hududiy markazlar direktori va xodimlari — mos ravishda tuman “Inson” ijtimoiy xizmat markazlarining rahbar va xodimlariga tenglashtirish. Bunda, tegishli lavozimlarni tenglashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan belgilanadi”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan shaxslar ishlari boʻyicha idoralararo kengash faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 23-dekabrdagi 769-son qarorida :

a) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligini” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Nogironligi boʻlgan shaxslar ishlari boʻyicha idoralararo kengash

1. M.P. Olloyorov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisi — Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori, Kengash raisi 2. M.M. Tashxodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori oʻrinbosari, Kengash raisi oʻrinbosari 3. A.A. Xudayarov — sogʻliqni saqlash vaziri v.b. 4. B.A. Musayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri 5. K.A. Sharipov — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri 6. X.U. Umarova — maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri 7. O.A. Nazarbekov — madaniyat vaziri 8. Sh.X. Shermatov — raqamli texnologiyalar vaziri 9. I.R. Maxkamov — transport vaziri 10. A.I. Ikramov — sport vaziri 11. O.R. Fozilkarimov — iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari 12. M.M. Ikramov — adliya vaziri oʻrinbosari 13. B.X. Maxmadaliyev — Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasi kengashi raisi oʻrinbosari (kelishuv asosida) 14. K.Q. Abdullayev — Oʻzbekiston Nogironlar jamiyati raisi (kelishuv asosida) 15. E.D. Narpulatov — Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati markaziy boshqaruvi raisi (kelishuv asosida) 16. G.U. Shodiyeva — Oʻzbekiston karlar jamiyati markaziy boshqaruvi raisi (kelishuv asosida) 17. O.Yu. Isoqov — Oʻzbekiston nogironlar assotsiatsiyasi raisi (kelishuv asosida) 18. D.G. Lutpullayeva — Tadbirkor nogiron-ayollar milliy assotsiatsiyasi raisi (kelishuv asosida) 19. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari 20. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi boshqarma boshligʻi, Kengash kotibi

v) 2-ilovada :

11-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi raisi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-yanvardagi 8-son qarori bilan tasdiqlangan Identifikatsiyalovchi ID-kartasini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 7-bandida :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning yoʻqotilgan biometrik pasportlarini (identifikatsiya ID-kartalari) rasmiylashtirishda ular Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilguniga qadar davlat boji toʻlovi undirilmaydi.”;

ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.

ilovaning 2-ilovasi “I. Murojaat qiluvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimining “1. Shahar yoʻlovchilar transportidan (yoʻnalishli va yoʻnalishsiz taksidan tashqari) bepul foydalanish huquqiga ega boʻlgan shaxslar toifalari” quyidagi mazmundagi blok bilan toʻldirilsin:

“oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek ularni kuzatuvchi shaxs”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Shahar yoʻlovchilar transportida ayrim toifadagi fuqarolarga bepul yurish huquqini beruvchi imtiyozli transport kartalarini berish yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 16-sentabrdagi 507-son qarorida :

a) 1-bandning “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek ularni kuzatuvchi shaxs”;

b) ilovaning 4-bandi quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek ularni kuzatuvchi shaxs”.

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar institutini hamda Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 13-apreldagi 153-son qaroriga 2-ilovaning izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xodimlar umumiy cheklangan soni — 138, shundan markaziy apparatda — 73 (professor-oʻqituvchilardan tashqari) va hududiy filiallarda — 65 nafar.

Professor-oʻqituvchilar soni 25 nafardan kam boʻlmagan holda, talabalar sonidan kelib chiqib belgilanadi.

Oʻquv-yordamchi, texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar belgilangan meʼyorlarga muvofiq aniqlanadi”.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni manzilli ijtimoiy himoya qilish va qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 10-avgustdagi 237-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholining hojatmand qatlamlarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash hamda tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 22-fevraldagi PF-4782-son Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi faoliyatini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 24-fevraldagi PQ-2498-son qarori)” 2017-yil 13-martdagi 130-son qaroriga 1-ilovaning 55-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bandlik sohasida davlat siyosatini yanada takomillashtirish va mehnat organlari faoliyati samaradorligini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 24-maydagi PF-5052-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 24-maydagi PQ-3001-son qarori)” 2017-yil 8-sentabrdagi 703-son qaroriga ilovaning 42-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 5-apreldagi 264-son qarori .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 366-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari va faxriylarining moddiy taʼminotini yaxshilash hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni manzilli ijtimoiy himoya qilish va qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 10-avgustdagi 237-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, Hukumatning ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 4-oktabrdagi 563-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 55 va 71-bandlari .

8. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinlari faoliyatining huquqiy asoslari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 31-iyuldagi 327-son qaroriga ilovaning 6-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tashkil etilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 15-dekabrdagi 665-son qaroriga 1-ilovaning 5 va 11-bandlari .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 11-mart,

123-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.03.2024-y., 09/24/123/0201-son; 19.06.2024-y., 09/24/313/0426-son; 08.10.2024-y., 09/24/640/0791-son; 17.09.2025-y., 09/25/587/0836-son; 02.02.2026-y., 09/26/36/0097-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son)

lex.uz