📅 2024-yil 5-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 5-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 5 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМА
АРИЗА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек халқаро брендларни Ўзбекистон бозорига киришида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
халқаро брендлар товарларининг айрим турларини импорт қилувчиларни Реестрга киритиш билан боғлиқ барча жараёнларни рақамлаштириш, шу жумладан, аризаларни қабул қилиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши томонидан кўриб чиқиш ишларини фақат электрон тизим орқали амалга ошириш;
аризаларни электрон тизим орқали кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишнинг барча босқичларида белгиланган муддатларни қисқартириш ҳамда ушбу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш;
замонавий бозор механизмларини қўллаган ҳолда, халқаро брендларини Ўзбекистон бозорига киришида қўшимча қулайликлар яратиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сон қарорига ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. 2-бандда :
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Халқаро бренд Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган бўлиши ва қуйидаги дунё минтақаларидан камида иккитасининг чакана савдо тармоқларида иштирок этиши лозим: Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё»;
б) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) — Реестрга киритиш учун аризаларни юбориш, уларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнларининг барча босқичларини қамраб олган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ваколатли ташкилотининг (кейинги ўринларда — вазирликнинг ваколатли ташкилоти) электрон тизими;
Кенгашнинг ваколатли аъзолари — инвестициялар, саноат ва савдо вазири (Кенгаш раиси), иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари (кенгаш раисининг ўринбосари), шунингдек, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари».
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Реестрга кириш учун ариза берувчи вазирликнинг ваколатли ташкилотига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда ариза юборади».
3. 5-банднинг учинчи хатбошиси «чакана савдо» сўзларидан кейин «шаҳобчага ёки» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
халқаро брендлар ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот;
ариза берилаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот;
ариза берувчининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган турғун чакана савдо шаҳобчалари, шу жумладан бинолари, бренд товарларни сотиш (савдо қилиш) учун объект ёки объектлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
бренд эгаларининг халқаро чакана савдо тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот;
жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумот;
дўконларда чакана савдо қилиш учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (якка тартибдаги тадбиркорлар учун);
брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот.
Тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, тўлиқ ҳужжатларга эга бўлмаган аризага эса, электрон тизим орқали 5 иш куни мобайнида рад жавоби берилади ҳамда электрон тизимда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, аризани қайта топшириш мумкин ҳисобланади».
5. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «20» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
6. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, вазирликнинг ваколатли ташкилоти ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) котибиятига ЯЭАТ орқали мазкур Низомга 2а-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш бўйича эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни киритади.
Кенгаш котибияти ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни 1 иш куни ичида Кенгашнинг ваколатли аъзолари шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади. ЯЭАТ бу ҳақда, Кенгашнинг ваколатли аъзолари мобиль алоқа воситаларига автоматик равишда СМС-хабарнома жўнатади.
Кенгашнинг ваколатли аъзолари мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади».
7. 9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Сертификат инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва реал вақт режимида автоматик равишда ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Сертификат амал қилиш муддати давомида унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан импорт шартномасига қўшимча келишув натижасида (қўшимча келишувга мувофиқ импорт шартномаси суммаси ўзгарган ҳоллар бундан мустасно) сертификатни қайта расмийлаштириш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади».
8. 11-бандда :
а) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё минтақаларининг камида иккитасининг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотининг мавжуд эмаслиги»;
б) ўнинчи хатбоши «шаҳобчалари» сўзидан олдин «шаҳобчаси ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Реестрга киритиш рад этилган тақдирда, ариза берувчига ЯЭАТ орқали аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади».
9. 13-банддаги «кўриб чиқиш бўйича мажлислари бир ойда бир марта ўтказилади» сўзлари «кўриб чиқиши ЯЭАТ орқали амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. 15-банддан «ҳар ойда икки марта (1 ва 15-саналарда)» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. 16 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Кенгашнинг ваколатли аъзолари 3 иш куни ичида Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиши ҳамда кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз бериши ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт.
Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан келиб чиқиб, мазкур Низомга 2б-иловага мувофиқ Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади.
Бунда Кенгашнинг ваколатли аъзоси (ёки аъзолари) томонидан ариза берувчини Реестрга киритишни мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган таҳлиллар асосида хулоса шакллантирилади ва ЯЭАТга киритилади.
Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ичида ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз берилмаган ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этилмаган тақдирда, ижобий хулоса олинган деб ҳисобланади ва Баённома автоматик равишда ЯЭАТда шаклланади.
Бунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар Кенгашнинг ваколатли аъзолари зиммасида юклатилади».
13. 21 — 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида автоматик равишда Кенгаш котибиятига келиб тушади.
22. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг:
ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун ЯЭАТ орқали инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади;
салбий қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор ЯЭАТ орқали вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.
23. Вазирликнинг ваколатли ташкилоти 2 иш куни мобайнида:
ЯЭАТ орқали сертификат имзолангандан сўнг ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради;
Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги баёни тақдим этилган тақдирда, бу тўғрисида ариза берувчининг шахсий кабинетига хабарнома юборади».
14. 25-банддаги «шартнома суммасининг, қўшимча келишувлар бўйича — қўшимча келишув» сўзлари «шартномаси ёки қўшимча келишувларга мувофиқ тақдим этилган спецификацияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби бўйича
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Сертификат олиш ва Реестрга кириш учун электрон шаклда ЯЭАТ орқали аризани тўлдиради ва зарур бўлган ҳужжатларни илова қилади. Хоҳишига кўра 2-босқич Ваколатли орган 1. ЯЭАТ орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади. 2. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Кенгаш котибиятига ЯЭАТ орқали эксперт хулосаси ва ҳужжатларни юборади. 10 иш куни 3-босқич Кенгаш котибияти ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади. 1 иш кунида 4-босқич Кенгашнинг ваколатли аъзолари 1. Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади. 2. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, ЯЭАТ орқали ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз беради ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса юборади. 3 иш кунида 5-босқич ЯЭАТ 1. Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан (хулосадан) келиб чиқиб, Кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади. 2. Ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, ариза берувчи Реестрга киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади. 3. Ариза берувчини реестрга киритиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади. реал вақт режимида 6-босқич Ваколатли орган 1. Сертификатни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва автоматик равишда ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади. 2. Кенгаш томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, сертификат расмийлаштирилади ва ариза берувчи Реестрга киритади ва ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради. 3. Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги баёни тақдим этилган тақдирда, бу тўғрисида ариза берувчининг шахсий кабинетига хабарнома юборади. реал вақт режимида ».
16. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига кириш учун
Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи) Манзили/Жойлашган ери (почта манзили) КТУТ, СТИР, ИФУТ коди Телефон ва телефакс рақами Банк реквизитлари Олиб келинаётган бренд номи Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот Халқаро брендлар товарлари айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар Тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномаларининг рақами ва санаси жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси — Шимолий Америка, Европа, Япония, Бирлашган Араб Амирликларининг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади) чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект(лар)и мавжудлиги ҳақида маълумот Халқаро дистрибьюторлик тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот
17. Қуйидаги таҳрирдаги 2а ва 2б-иловалар билан тўлдирилсин:
«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 2а-ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш бўйича ______-сонли ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи) Манзили/Жойлашган жойи (почта манзили) КТУТ СТИР ИФУТ коди Телефон ва телефакс рақами Банк реквизитлари Олиб келинаётган бренд номи Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сонли қарори бўйича тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Олиб келинаётган бренд номи Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Тўғридан-тўғри импорт шартномалар тузилган рақами ва санаси Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда божхона органларига келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) тақдим этиш орқали тасдиқланади) Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект ёки объектлари мавжудлиги ҳақида маълумот Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот Бренднинг бозорда камида беш йил мавжудлигини тасдиқлаш Чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси — Шимолий Америка, Европа, Япония, Бирлашган Араб Амирликларининг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумот Қўшимча маълумот Эксперт хулосаси: «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти ваколатли эксперти _____ йил «____» __________даги _______-сон ариза ва унга илова қилинган _____-йил «____» ___________даги _____-сон ________ (____________) _______ миқдоридаги импорт шартномасини ўрганиб чиқиб, аризада кўрсатилган маълумотлар ва материаллар Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан белгиланган талабларга жавоб бериши ва Ариза берувчини Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, ушбу хулосага илова қилинган ҳужжатлар Ариза берувчи ___________ни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашига тақдим этилади. (QR код) Эксперт: Раҳбар: ____._____________й.
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 2б-ИЛОВА
Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш баёни Иш рақами ____________ «____» ____________ й. Кенгашнинг ваколатли аъзолари: 1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 4. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 5. Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 6. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Кун тартиби: __________-сонли иш бўйича ариза берувчи тақдим этган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори талаблари асосида импорт қилувчини халқаро бренд товарларининг айрим турларини импорт қилувчилар Реестрига киритишнинг мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслигини кўриб чиқиш. Аризани кўриб чиқиш натижасига кўра кенгаш қарори: Т/р Кенгаш аъзолари Овоз бериш санаси Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ эмас QR кодли имзо 1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 4. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 5. Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 6. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 7. Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши Раиси ».
18. 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритилганлиги ҳақидаги сон-_____ СЕРТИФИКАТ 1. Ариза берувчи (импорт қилувчи) ____________________________________________________ 2. Экспорт қилувчи (импорт шартномаси бўйича юк жўнатувчи) _____________________________ 3. Импорт шартномаси рақами ва санаси, шунингдек умумий қиймати ________________________ 4. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи _____________________________________________ 5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг 4 тадан 10 тагача рақамдан иборат ТИФ ТН коди*__________ 6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати ______________________________ 7. Бренд номи _____________________________________________________________________ Сертификат берган органнинг ваколатли шахси _______________________ (Ф.И.О.) (QR код) Сертификат берилган сана _________________ * Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори иловасига мувофиқ Изоҳ. Сертификат берилган санадан бошлаб 1 (бир) йил давомида амал қилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 март,
112-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMA
ARIZA
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini xalqaro brendlarning sifatli mahsulotlari bilan taʼminlash va mahalliy korxonalarning global qoʻshilgan qiymat zanjirlariga kirishi uchun qoʻshimcha sharoit yaratishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-oktabrdagi PQ-393-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek xalqaro brendlarni Oʻzbekiston bozoriga kirishida qoʻshimcha qulayliklar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-martdagi 99-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritilsin:
xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini import qiluvchilarni Reyestrga kiritish bilan bogʻliq barcha jarayonlarni raqamlashtirish, shu jumladan, arizalarni qabul qilish, ekspertizadan oʻtkazish hamda Investitsiyalar va tashki savdo vazirligi huzuridagi Tarif va notarif tartibga solish kengashi tomonidan koʻrib chiqish ishlarini faqat elektron tizim orqali amalga oshirish;
arizalarni elektron tizim orqali koʻrib chiqish va qaror qabul qilishning barcha bosqichlarida belgilangan muddatlarni qisqartirish hamda ushbu jarayonlarning shaffofligini taʼminlash;
zamonaviy bozor mexanizmlarini qoʻllagan holda, xalqaro brendlarini Oʻzbekiston bozoriga kirishida qoʻshimcha qulayliklar yaratish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-martdagi 112-son qaroriga ILOVA
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar
1. 2-bandda :
a) uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Xalqaro brend Butunjahon intellektual mulk tashkilotining Global brend maʼlumotlar bazasida roʻyxatdan oʻtgan boʻlishi va quyidagi dunyo mintaqalaridan kamida ikkitasining chakana savdo tarmoqlarida ishtirok etishi lozim: Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaqin Sharq, Sharqiy Osiyo”;
b) quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Yagona elektron axborot tizimi (YaEAT) — Reyestrga kiritish uchun arizalarni yuborish, ularni qabul qilish va koʻrib chiqish jarayonlarining barcha bosqichlarini qamrab olgan Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining vakolatli tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — vazirlikning vakolatli tashkiloti) elektron tizimi;
Kengashning vakolatli aʼzolari — investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri (Kengash raisi), iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari (kengash raisining oʻrinbosari), shuningdek, investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi va Savdo-sanoat palatasi vakillari”.
2. 4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“4. Reyestrga kirish uchun ariza beruvchi vazirlikning vakolatli tashkilotiga mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq elektron shaklda ariza yuboradi”.
3. 5-bandning uchinchi xatboshisi “chakana savdo” soʻzlaridan keyin “shahobchaga yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
4. 6-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“6. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
ariza beruvchi xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarining brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar;
xalqaro brendlar yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga mahsulot yetkazib berish boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan import shartnomalari;
tovarning kelib chiqish mamlakati va ishlab chiqaruvchisi haqida dastlabki maʼlumot;
ariza berilayotgan tovarning Oʻzbekiston Respublikasi TIF TN boʻyicha tasnif kodi haqida maʼlumot;
ariza beruvchining oʻziga tegishli yoki ijaraga olingan turgʻun chakana savdo shahobchalari, shu jumladan binolari, brend tovarlarni sotish (savdo qilish) uchun obyekt yoki obyektlari mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;
chakana savdoni amalga oshirish uchun moddiy-texnika bazasi mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar;
brend egalarining xalqaro chakana savdo tarmoqlari mavjudligi haqida maʼlumot;
jahonning quyidagi mintaqalaridan (davlatlaridan) kamida ikkitasi — Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaqin Sharq, Sharqiy Osiyoning chakana savdo tarmogʻida brend mahsulotlarining mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar;
brendning Butunjahon intellektual mulk tashkilotining Global brend maʼlumotlar bazasida roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi maʼlumot;
doʻkonlarda chakana savdo qilish uchun davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma (yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun);
brendlar rasmiy internet saytlarining mavjudligi haqida maʼlumot.
Toʻliq hajmda taqdim etilmagan hujjatlar koʻrib chiqish uchun qabul qilinmaydi, toʻliq hujjatlarga ega boʻlmagan arizaga esa, elektron tizim orqali 5 ish kuni mobaynida rad javobi beriladi hamda elektron tizimda koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilganidan soʻng, arizani qayta topshirish mumkin hisoblanadi”.
5. 7-bandning birinchi xatboshisidagi “20” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin.
6. 8-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8. Taqdim etilgan arizani oʻrganish natijasida hujjatlar haqiqiy, asosli va yetarli deb topilgan taqdirda, vazirlikning vakolatli tashkiloti ariza beruvchini Reyestrga kiritish maqsadga muvofiqligini koʻrib chiqish uchun Tarif va notarif tartibga solish kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) kotibiyatiga YaEAT orqali mazkur Nizomga 2a-ilovaga muvofiq shaklda Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritish boʻyicha ekspert xulosasini va unga ilova qilingan hujjatlarni kiritadi.
Kengash kotibiyati YaEAT orqali ekspert xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni 1 ish kuni ichida Kengashning vakolatli aʼzolari shaxsiy kabinetlariga (Kengash raisi va uning oʻrinbosari bundan mustasno) yuboradi. YaEAT bu haqda, Kengashning vakolatli aʼzolari mobil aloqa vositalariga avtomatik ravishda SMS-xabarnoma joʻnatadi.
Kengashning vakolatli aʼzolari mazkur Nizomning 3-bobiga muvofiq ekspert xulosasini va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi”.
7. 9-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Sertifikat investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining oʻrinbosari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi va real vaqt rejimida avtomatik ravishda ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
Sertifikat amal qilish muddati davomida unga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, jumladan import shartnomasiga qoʻshimcha kelishuv natijasida (qoʻshimcha kelishuvga muvofiq import shartnomasi summasi oʻzgargan hollar bundan mustasno) sertifikatni qayta rasmiylashtirish soddalashtirilgan tartibda amalga oshiriladi”.
8. 11-bandda :
a) yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaqin Sharq, Sharqiy Osiyo mintaqalarining kamida ikkitasining chakana savdo tarmogʻida brend mahsulotining mavjud emasligi”;
b) oʻninchi xatboshi “shahobchalari” soʻzidan oldin “shahobchasi yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Reyestrga kiritish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchiga YaEAT orqali aniq sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi”.
9. 13-banddagi “koʻrib chiqish boʻyicha majlislari bir oyda bir marta oʻtkaziladi” soʻzlari “koʻrib chiqishi YaEAT orqali amalga oshiriladi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. 15-banddan “har oyda ikki marta (1 va 15-sanalarda)” soʻzlari chiqarib tashlansin.
11. 16 va 17-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
12. 18-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“18. Kengashning vakolatli aʼzolari 3 ish kuni ichida Kengash kotibiyati tomonidan YaEAT orqali yuborilgan xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqishi hamda koʻrib chiqish natijalariga koʻra ariza beruvchini Reyestrga kiritishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida ovoz berishi yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa taqdim etishi shart.
Kengashning vakolatli aʼzolari tomonidan berilgan ovozlardan kelib chiqib, mazkur Nizomga 2b-ilovaga muvofiq Tarif va notarif tartibga solish boʻyicha kengash bayoni YaEATda avtomatik ravishda shakllanadi.
Bunda Kengashning vakolatli aʼzosi (yoki aʼzolari) tomonidan ariza beruvchini Reyestrga kiritishni maqsadga muvofiq emas deb topilgan taqdirda, ushbu Nizomning 19-bandida belgilangan tahlillar asosida xulosa shakllantiriladi va YaEATga kiritiladi.
Kengashning vakolatli aʼzolari tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan muddat ichida ariza beruvchini Reyestrga kiritishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida ovoz berilmagan yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa taqdim etilmagan taqdirda, ijobiy xulosa olingan deb hisoblanadi va Bayonnoma avtomatik ravishda YaEATda shakllanadi.
Bunda qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlik yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oqibatlar Kengashning vakolatli aʼzolari zimmasida yuklatiladi”.
13. 21 — 23-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“21. Kengashning vakolatli aʼzolari qarori Bayonnoma shaklida qabul qilingandan soʻng real vaqt rejimida avtomatik ravishda Kengash kotibiyatiga kelib tushadi.
22. Kengashning vakolatli aʼzolari qarori Bayonnoma shaklida qabul qilingandan soʻng:
ariza beruvchini Reyestrga kiritish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda, mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritilganligi haqidagi sertifikat avtomatik ravishda shakllantiriladi va imzolash uchun YaEAT orqali investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining oʻrinbosariga yuboriladi;
salbiy qaror qabul qilingan taqdirda, ariza beruvchini Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror YaEAT orqali vazirlikning vakolatli tashkilotiga yuboriladi.
23. Vazirlikning vakolatli tashkiloti 2 ish kuni mobaynida:
YaEAT orqali sertifikat imzolangandan soʻng oʻz veb-saytida bu haqda eʼlon joylashtiradi;
Kengashning ariza beruvchini Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi bayoni taqdim etilgan taqdirda, bu toʻgʻrisida ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboradi”.
14. 25-banddagi “shartnoma summasining, qoʻshimcha kelishuvlar boʻyicha — qoʻshimcha kelishuv” soʻzlari “shartnomasi yoki qoʻshimcha kelishuvlarga muvofiq taqdim etilgan spetsifikatsiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. 1-ilova matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi boʻyicha
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Sertifikat olish va Reyestrga kirish uchun elektron shaklda YaEAT orqali arizani toʻldiradi va zarur boʻlgan hujjatlarni ilova qiladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Vakolatli organ 1. YaEAT orqali kelib tushgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 2. Taqdim etilgan arizani oʻrganish natijasida hujjatlar haqiqiy, asosli va yetarli deb topilgan taqdirda, ariza beruvchini Reyestrga kiritishning maqsadga muvofiqligini koʻrib chiqish uchun Kengash kotibiyatiga YaEAT orqali ekspert xulosasi va hujjatlarni yuboradi. 10 ish kuni 3-bosqich Kengash kotibiyati YaEAT orqali ekspert xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni Kengashning vakolatli aʼzolarining shaxsiy kabinetlariga (Kengash raisi va uning oʻrinbosari bundan mustasno) yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Kengashning vakolatli aʼzolari 1. Kengash kotibiyati tomonidan YaEAT orqali yuborilgan xulosa va u�ga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 2. Koʻrib chiqish natijalariga koʻra, YaEAT orqali ariza beruvchini Reyestrga kiritishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida ovoz beradi yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa yuboradi. 3 ish kunida 5-bosqich YaEAT 1. Kengashning vakolatli aʼzolari tomonidan berilgan ovozlardan (xulosadan) kelib chiqib, Kengash bayoni YaEATda avtomatik ravishda shakllanadi. 2. Ariza beruvchini Reyestrga kiritish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda, ariza beruvchi Reyestrga kiritilganligi haqidagi sertifikat avtomatik ravishda shakllantiriladi va imzolash uchun investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining oʻrinbosariga yuboriladi. 3. Ariza beruvchini reyestrga kiritish maqsadga muvofiq emas deb topilgan taqdirda, ariza beruvchini Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror vazirlikning vakolatli tashkilotiga yuboriladi. real vaqt rejimida 6-bosqich Vakolatli organ 1. Sertifikatni elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi va avtomatik ravishda ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi. 2. Kengash tomonidan ijobiy xulosa berilgan taqdirda, sertifikat rasmiylashtiriladi va ariza beruvchi Reyestrga kiritadi va oʻz veb-saytida bu haqda eʼlon joylashtiradi. 3. Kengashning ariza beruvchini Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi bayoni taqdim etilgan taqdirda, bu toʻgʻrisida ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboradi. real vaqt rejimida ”.
16. 2-ilova matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestriga kirish uchun
Ariza beruvchining nomi (yuridik shaxs — tashkilot nomi) Manzili/Joylashgan yeri (pochta manzili) KTUT, STIR, IFUT kodi Telefon va telefaks raqami Bank rekvizitlari Olib kelinayotgan brend nomi Ariza berilayotgan tovarning TIF TN boʻyicha tasnif kodi haqida maʼlumot Xalqaro brendlar tovarlari ayrim turlarining brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) ekanligini tasdiqlovchi rasmiy hujjatlar Toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan import shartnomalarining raqami va sanasi jahonning quyidagi mintaqalaridan (davlatlaridan) kamida ikkitasi — Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaponiya, Birlashgan Arab Amirliklarining chakana savdo tarmogʻida brend mahsulotlarining mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar Tovarning kelib chiqishi mamlakati va ishlab chiqaruvchisi haqida dastlabki maʼlumot (yuk bojxona hududiga kelib tushganda kelib chiqish sertifikati, eksport deklaratsiyasi va tranzit deklaratsiyasi (mavjud boʻlsa) bilan tasdiqlanadi) chakana savdoni amalga oshirish uchun moddiy-texnika bazasi mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar Xalqaro brendlar import qiluvchining tovarlarini realizatsiya qilishi (savdo qilishi) uchun oʻzining yoki ijaraga olingan bino, inshoot obyekt(lar)i mavjudligi haqida maʼlumot Xalqaro distribyutorlik tarmoqlari mavjudligi haqida maʼlumot Brendlar rasmiy internet saytlarining mavjudligi haqida maʼlumot
17. Quyidagi tahrirdagi 2a va 2b-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2a-ILOVA
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritish boʻyicha ______-sonli EKSPERT XULOSASI Ariza beruvchining nomi (yuridik shaxs — tashkilot nomi) Manzili/Joylashgan joyi (pochta manzili) KTUT STIR IFUT kodi Telefon va telefaks raqami Bank rekvizitlari Olib kelinayotgan brend nomi Sertifikatlanayotgan mahsulotning nomi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-martdagi 99-sonli qarori boʻyicha taqdim etilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlar Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar Olib kelinayotgan brend nomi Ariza berilayotgan tovarning TIF TN boʻyicha tasnif kodi haqida maʼlumot Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar Toʻgʻridan-toʻgʻri import shartnomalar tuzilgan raqami va sanasi Tovarning kelib chiqishi mamlakati va ishlab chiqaruvchisi haqida dastlabki maʼlumot (yuk bojxona hududiga kelib tushganda bojxona organlariga kelib chiqish sertifikati, eksport deklaratsiyasi va tranzit deklaratsiyasi (mavjud boʻlsa) taqdim etish orqali tasdiqlanadi) Xalqaro brendlar import qiluvchining tovarlarini realizatsiya qilishi (savdo qilishi) uchun oʻzining yoki ijaraga olingan bino, inshoot obyekt yoki obyektlari mavjudligi haqida maʼlumot Brendlar rasmiy internet saytlarining mavjudligi haqida maʼlumot Brendning bozorda kamida besh yil mavjudligini tasdiqlash Chakana savdoni amalga oshirish uchun moddiy-texnika bazasi mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar Jahonning quyidagi mintaqalaridan (davlatlaridan) kamida ikkitasi — Shimoliy Amerika, Yevropa, Yaponiya, Birlashgan Arab Amirliklarining chakana savdo tarmogʻida brend mahsulotlarining mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar Brendning Butunjahon intellektual mulk tashkilotining Global brend maʼlumotlar bazasida roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi maʼlumot Qoʻshimcha maʼlumot Ekspert xulosasi: “Oʻzbekekspertiza” aksiyadorlik jamiyati vakolatli eksperti _____ yil “____” __________dagi _______-son ariza va unga ilova qilingan _____-yil “____” ___________dagi _____-son ________ (____________) _______ miqdoridagi import shartnomasini oʻrganib chiqib, arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar va materiallar Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 9-martdagi 99-son qarori bilan belgilangan talablarga javob berishi va Ariza beruvchini Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritish maqsadga muvofiqligini tasdiqlaydi. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-martdagi 99-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq, ushbu xulosaga ilova qilingan hujjatlar Ariza beruvchi ___________ni Reyestrga kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun Tarif va notarif tartibga solish kengashiga taqdim etiladi. (QR kod) Ekspert: Rahbar: ____._____________y.
Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2b-ILOVA
Tarif va notarif tartibga solish boʻyicha kengash bayoni Ish raqami ____________ “____” ____________ y. Kengashning vakolatli aʼzolari: 1. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 4. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi 5. Oʻzbekiston Texnik jihatdan tartibga solish agentligi 6. Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi Kun tartibi: __________-sonli ish boʻyicha ariza beruvchi taqdim etgan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 12-oktabrdagi PQ-393-son qaroriga va Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-martdagi 99-son qarori talablari asosida import qiluvchini xalqaro brend tovarlarining ayrim turlarini import qiluvchilar Reyestriga kiritishning maqsadga muvofiq yoki maqsadga muvofiq emasligini koʻrib chiqish. Arizani koʻrib chiqish natijasiga koʻra kengash qarori: T/r Kengash aʼzolari Ovoz berish sanasi Reyestrga kiritish maqsadga muvofiq Reyestrga kiritish maqsadga muvofiq emas QR kodli imzo 1. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 4. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi 5. Oʻzbekiston Texnik jihatdan tartibga solish agentli�i 6. Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi 7. Tarif va notarif tartibga solish Kengashi Raisi ”.
18. 3-ilova matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarni savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar Reyestriga kiritilganligi haqidagi son-_____ SERTIFIKAT 1. Ariza beruvchi (import qiluvchi) ____________________________________________________ 2. Eksport qiluvchi (import shartnomasi boʻyicha yuk joʻnatuvchi) _____________________________ 3. Import shartnomasi raqami va sanasi, shuningdek umumiy qiymati ________________________ 4. Sertifikatlanayotgan mahsulotning nomi _____________________________________________ 5. Sertifikatlanayotgan mahsulotning 4 tadan 10 tagacha raqamdan iborat TIF TN kodi*__________ 6. Sertifikatlanayotgan mahsulotning kelib chiqish mamlakati ______________________________ 7. Brend nomi _____________________________________________________________________ Sertifikat bergan organning vakolatli shaxsi _______________________ (F.I.O.) (QR kod) Sertifikat berilgan sana _________________ * Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 12-oktabrdagi PQ-393-son qarori ilovasiga muvofiq Izoh. Sertifikat berilgan sanadan boshlab 1 (bir) yil davomida amal qiladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 5-mart,
112-son