📅 2024-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 11 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
ТОИФАЛАРИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
РЕЕСТРИ
РЎЙХАТИ
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда соҳада давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш;
муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш;
давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш;
давлат органлари уй-жойларининг ҳудудлар кесимидаги реестрини шакллантириш ва расмий веб-сайтларига жойлаштириш.
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
3. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш ахборот тизимини;
давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ахборот тизимини;
муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли уй-жой фондининг уйларида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ахборот тизимларини жорий этиш ва маълумотлар узатишнинг идоралараро тармоқларини ташкил этиш ишларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар 2024 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, жумладан:
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш;
муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш;
давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда — ташкилотлар) томонидан улар тасарруфида бўлган уй-жойларнинг ҳудудлар кесимидаги реестрини шакллантириб, ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган давлат органларининг давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этишига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқаролар — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ бошқалар билан бир хонада яшаши мумкин бўлмаган касалликларга чалинган шахслар;
аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек, хусусий, муниципал ва идоравий уй-жой фондидан олиб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланишга бериш учун мўлжалланган уй-жой фонди;
давлат уй-жой фонди — ташкилотларнинг тўлиқ хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувидаги муниципал, идоравий ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондларидан иборат уй-жой фонди;
давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш — фуқароларга уларнинг ихтиёрига кўра давлат уй-жой фондининг улар эгаллаб турган ёки янги қурилган квартираларини, уйлари (уйларининг бир қисми)ни сотиш, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ёки бепул мулк қилиб бериш;
идоравий уй-жой фонди — давлат ташкилотларининг тўла хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлган уй-жой фонди;
муниципал уй-жой фонди — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган уй-жой фонди;
турар жой — фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар;
хизмат турар жойлари — хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар;
аукцион — «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини сотиш бўйича онлайн ўтказиладиган савдо шакли.
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
2-боб. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби
1-§. Турар жой майдони нормаси
4. Муниципал, идоравий ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлар фуқароларга уй-жой майдони ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.
Уй-жой майдони ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун эса 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахсларни бир хонага ёки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида муниципал, идоравий ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой майдони ижтимоий нормасидан ортиқча турар жой берилиши мумкин.
5. Мазкур Низомнинг 8-банди «в» кичик бандида назарда тутилган айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, шунингдек, бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.
2-§. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ҳамда аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар
6. Қуйидагилар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳисобланади:
а) турар жой майдонига эга бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлалар)да яшовчи фуқаролар;
б) ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун 23 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар;
в) ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар, бундан мавсумий ва вақтинчалик ходимлар, шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар мустасно;
г) қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар;
д) айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқаролар;
е) уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида уч йил яшаётган ва рўйхатда турган фуқаролар.
7. Тегишли аҳоли пунктида доимий яшашидан қатъи назар, қуйидагилар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар сифатида ҳисобга олинади:
а) дала шароитларида камида йигирма йил ишлаган ва шу туфайли доимий яшаш жойига эга бўлмаган геология-қидирув ташкилотлари ва топография-геодезия хизматлари ходимлари;
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган муддатда, аммо бошқа аҳоли пунктларида яшайдиган, агар улар яшаш жойи бўйича иш жойи жойлашган аҳоли пунктида амалда бўлган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар ҳисобига қўйиш шартларига жавоб берган тақдирда, шу аҳоли пунктида жойлашган ташкилотларда узлуксиз ишлаган ходимлар.
8. Қуйидагилар аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар ҳисобланади:
а) 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилал жангчилар;
б) шартнома бўйича ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар;
в) айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқаролар;
г) кўп болали оилалар;
д) чин етим болаларни васийликка олган оилалар;
е) уч нафар ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар;
ж) ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
з) кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар — ёлғиз яшайдиган кексалар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ижро этиш муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар);
и) болаликдан ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган 18 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолган болалари бўлган оилалар.
3-§. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
9. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, турар жой майдонини олиш учун навбатни белгилаш, шунингдек, уни тақсимлаш ва давлат уй-жой фонди уйларида ижара шартномаси шартлари асосида фуқароларга тақдим этиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда идоравий уй-жой фонди бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
10. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, турар жой майдонини олиш учун навбатни белгилаш, шунингдек, уни тақсимлаш ва давлат уй-жой фонди уйларида ижара шартномаси шартлари асосида фуқароларга тақдим этиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида:
туман (шаҳар) ҳокимликларида тиббиёт бирлашмалари, кадастр бўлими, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилувчи орган ва фуқаронинг яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан иборат таркибда;
идоравий уй-жой фонди бўлган ташкилотларда уларнинг масъул ходимлари ва касаба уюшмаси вакилидан иборат таркибда турар жой масалалари бўйича комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) тузилади.
11. Комиссиянинг таркиби ва иш тартиби ташкилотлар томонидан тасдиқланади.
12. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
13. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаро ёки унинг нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлган вакили давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
14. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаро ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш бўйича сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Агар сўровномани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаронинг вакили тўлдираётган бўлса, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.
Сўровномада кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни ариза берувчидан талаб қилиш тақиқланади.
15. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
16. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
17. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
18. Сўровнома Давлат хизматлари марказининг ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ва ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ариза берувчининг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигига ёки иш жойи бўйича уй-жой фонди бўлган ташкилотга электрон шаклда юборилади.
Бунда ташкилот уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш ахборот тизимига белгиланган тартибда уланган бўлиши шарт.
19. Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаро яшаш жойлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан, иш жойи бўйича эса тегишли ташкилот томонидан ҳисобга олинади.
20. Фуқаронинг сўровномаси комиссия томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади.
21. Комиссия фуқаронинг сўровномасини кўриб чиқиш натижаси бўйича уни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳисобига қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш ҳақида ташкилот раҳбарига таклиф киритади.
22. Комиссиянинг таклифи асосида ташкилот бир иш куни ичида фуқарони уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади.
23. Ташкилот қабул қилинган қарорни (буйруқни) автоматик тарзда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали фуқарога юборади.
24. Давлат хизматлари маркази қарорни (буйруқни) олганидан сўнг ўн дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга қарор (буйруқ)ни ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритиш рад этилган тақдирда, қарорда (буйруқда) рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.
Фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисида нотўғри маълумотларни тақдим этганлиги, бошқа фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари бузилганлиги ва уй-жойни тақдим этиш бўйича масалани ҳал этишда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланганлиги уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритишни рад этишга асос бўлади.
Фуқаролар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритиш рад этилганлигидан норози бўлган тақдирда, тегишлилиги бўйича ташкилотларнинг юқори турувчи органларига ёки судга шикоят қилиши мумкин.
25. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритилган фуқароларнинг рўйхати ташкилот томонидан бир йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.
26. Ҳисобда турган фуқаро вафот этган ёки бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган ҳолларда, агар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар сифатида тан олиш учун асослар йўқолмаган бўлса, унинг ўрнига тўғридан-тўғри оила аъзоларидан бири қабул қилинади. Бунда оила аъзоси ўзининг иш жойи бўйича уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахс сифатида ушбу ташкилотда ишлаган тақдирдагина киритилади.
Ҳисобда турган фуқаро ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги туфайли вафот этган тақдирда эса, унинг оила аъзоси ушбу идорада ишлаш ёки ишламаслигидан қатъи назар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритилади.
27. Ташкилотнинг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар сифатида навбатда турганлар қуйидаги ҳолларда янги иш жойи бўйича ҳисобга киритилади:
а) юқори турувчи ташкилотнинг қарори (буйруғи) билан бошқа ишга ўтказилганда;
б) ташкилот қайта ташкил этилганда.
28. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган фуқароларга уй-жойлар ҳисобга қўйиш вақти ва ушбу аҳоли пунктида фойдаланишга топширилаётган ва бўшаётган уй-жойларнинг майдонидан келиб чиққан ҳолда, рўйхатда белгиланган навбат асосида тақдим этилади.
Уй-жойни тақдим этиш навбатини белгилашда фуқароларни ҳисобга қўйиш вақти асосий мезон ҳисобланса, фуқароларнинг тенг шароитларида эса, уларнинг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ва ушбу идорадаги иш стажи ҳисобга олинади.
29. Қуйидагилар учун уй-жойлар навбат асосида берилади:
а) туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйилган фуқаролар;
б) иш жойи бўйича ҳисобга киритилган фуқаролар.
30. Қуйидагилар учун уй-жойлар навбатдан ташқари берилади:
а) уй-жойи табиий офат оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган фуқаролар;
б) ноқонуний жавобгарликка тортилган ва кейинчалик реабилитация қилинган фуқаролар, агар улар аввал эгаллаб турган уй-жойини қайтариб олиш имконига эга бўлмаса. Бунда реабилитация қилинган фуқаролар суд ҳукми ижро этилгунга қадар яшаган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан уй-жой билан таъминланади.
31. Ташкилот икки иш куни ичида аҳоли пунктида фойдаланишга топширилган ёки бўшаган уй-жойларни навбат асосида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган фуқароларга тақдим этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади.
Бунда идоравий уй-жой фондига эга бўлган ташкилот уй-жойни тақдим этиш тўғрисидаги қарорни (буйруқни) қабул қилинган кунинг ўзида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Уй-жойни тақдим этиш тўғрисидаги қарор (буйруқ) асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги бир иш кунида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ордерни шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
Идоравий турар жойларга берилган ордерга «идоравий турар жой», аниқ мақсадли коммунал турар жойларга берилган ордерга «аниқ мақсадли коммунал турар жой» деган ёзув киритилади.
Ордер фақат алоҳида бўш турган турар жой учунгина берилиши мумкин.
Ордерда турар жой тақдим этилган фуқаро ва оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, уларнинг туғилган йили ва қариндошлик алоқаси кўрсатилади.
32. Давлат хизматлари маркази ордерни олгандан сўнг ўн дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга ордерни ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
Расмийлаштирилган ордерда нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи ўн беш кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрих-код) қўйилган ордер аслига тенглаштирилади. Ордер тақдим этилган турар жойга кириш учун ягона асос ҳисобланади.
33. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳолларда турар жой учун ордернинг берилиши тўхталиши мумкин:
а) фуқаролар олдин эгаллаган уй-жой бўйича ижара шартномаси шартларини бажармаган бўлса;
б) уй-жой тақдим этилаётган оила аъзоларининг ҳақиқий таркиби тақдим этилган маълумотларга тўғри келмаса.
34. Фуқаро ордерни олгандан сўнг ўн кун ичида уй-жойни балансда сақловчи ташкилот ёки унинг ваколатли органи билан ижара шартномаси тузади.
35. Фуқаро ва унинг оила аъзолари ордер берилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида турар жойга кўчиб кириши лозим.
36. Турар жой учун берилган ордер фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги, ордерда кўрсатилган турар жойга бўлган бошқа фуқаро ёки ташкилотларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ёки турар жойни тақдим этиш бўйича масалани ҳал этишда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган тақдирда, шунингдек, турар жойларни тақдим этишнинг тартиб ва шартлари бузилган бошқа ҳолатларда суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
37. Ордер қуйидагиларга берилмайди:
а) ижарага олувчини ўзаро келишув бўйича алмаштирган оила аъзоларига;
б) битта квартирада яшаётган алоҳида ижарага олувчилар битта оилага бирлашган тақдирда;
в) ижарага олувчи янги яшаш жойига кўчиб кетган тақдирда ушбу ижарага олувчининг оила аъзоларига.
38. Мазкур низомнинг 39-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар вужудга келганда, фуқаролар ташкилотнинг қарори (буйруғи) асосида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан чиқарилади ва бу ҳақида уч кун ичида ёзма равишда хабардор қилинади.
39. Фуқаролар қуйидаги ҳолларда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан чиқарилади:
а) ўз маблағлари ҳисобидан турар жойда яшаш шароитини яхшиловчи ўзгартиришлар қилиши, уй-жойни реконструкция қилиши, кенгайтириш ишларини амалга ошириш йўли билан уй-жой шароитларининг яхшиланиши муносабати билан ҳисобда туриш учун асосларнинг йўқолиши;
б) бошқа аҳоли пунктига яшаш учун кўчиб кетиши;
в) ўзи ишлаётган ташкилот билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши;
г) фуқаро томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисида нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши.
40. Давлат уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганида, турар жой олти ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради.
Фуқароларнинг турар жойи улар вақтинча бўлмаганида қуйидаги ҳолларда олти ойдан ортиқ муддатда ҳам сақланиб туради:
а) ҳарбий хизматга чақирилганда, чақирув бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида;
б) контракт бўйича ҳарбий хизматга кирилганда, контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида;
в) иш шароитлари ва хусусияти бўйича (кема экипажи, геология, қидирув хизматлари, экспедицияларининг ходимлари ва бошқалар), чет элда хизмат сафарида бўлиш ёки таълим олиши муносабати билан (талабалар, катта илмий ходим-изланувчилар ва бошқалар) яшаш жойидан вақтинча жўнаб кетилганда, ушбу ишни бажариш, хизмат сафарида бўлиш ёки таълим олишнинг бутун даври мобайнида;
г) болалар тарбиялаш учун болалар муассасасига, қариндошларга ёки ҳомийларга, васийларга топширилганда, улар ушбу муассасада, қариндошлар ёки ҳомийлар, васийлар қарамоғида бўладиган бутун давр мобайнида, агар болалар чиқиб кетган турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлса. Бунда болалар чиқиб кетган турар жойда уларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, ушбу хона болаларнинг муассасада бўлиш муддати тугагунча ёки қариндошлар ёхуд ҳомийлар, васийлар қарамоғидан қайтиб келган болалар вояга етгунча, шунингдек, тегишли ҳолларда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқиш тугагунча ёхуд ҳарбий хизмат муддати тамом бўлгунича, ушбу турар жой ижара шартномаси асосида бошқа фуқароларга бериб турилиши мумкин;
д) ҳомий, васий вазифасини бажариш муносабати билан жўнаб кетганда, ушбу вазифаларни бажаришнинг бутун даври мобайнида;
е) даволаниш учун даволаш-профилактика муассасаларига жўнаб кетилганда, даволанишда бўлган бутун давр мобайнида;
ж) қамоққа олинганда ёки ушбу турар жойда яшаш имкониятини истисно этувчи озодликдан маҳрум этиш ёки бошқа жазо чорасига маҳкум этилганда, қамоқда бўлишнинг ёки жазони ўташнинг бутун даври мобайнида, агар турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлса. Бунда кўрсатилган фуқаролар чиқиб кетган турар жойда уларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, бундай фуқаролар қамоқдан озод бўлгунича ёки жазони ўтаб келгунича бўлган муддатга ушбу хона ижара шартномаси асосида бошқа шахсларга бериб турилиши мумкин.
Вақтинча бўлмаганида шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу бандда кўрсатилган муддатлар тугаган кундан бошлаб олти ой мобайнида сақланиб қолади.
Агар ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар узрли сабабларга кўра турар жойда олти ойдан ортиқ муддат мобайнида бўлмаса, ушбу муддат фуқароларнинг аризасига асосан ижарага берувчи томонидан, низоли ҳолларда эса, суд томонидан узайтирилиши мумкин.
4-§. Уй-жойларни ҳисобини юритиш, тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби
41. Фойдаланишга топширилган, яшаш учун яроқли бўлган ва ижарага олувчиларнинг чиқиб кетиши муносабати билан бўшаган давлат уй-жой фондидаги турар жойларнинг ҳисоби тегишлилиги бўйича балансда сақловчи ташкилот томонидан юритилади.
Бунда бўш турган муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уй-жойлар рўйхати ҳар чоракда туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади. Мазкур маълумотлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ҳудудийлиги бўйича тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тақдим этилади.
42. Уй-жой фондига эга бўлган ташкилот касаба уюшмаси билан биргаликда уй-жойларни тақсимлайди.
43. Фуқароларга яшаш учун тақдим этиладиган уй-жой белгиланган санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши зарур.
Фуқароларни бўшаган уй-жой сифатида авария ҳолатидаги ва яроқсиз уйлар, ертўлалар, бараклар ва яшаш учун мос бўлмаган бошқа биноларга, шунингдек, бузилиши, капитал таъмирланиши ёки нотурар жой тоифасига киритилиши лозим бўлган турар жойларга жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
44. Турар жойларни тақдим этишда эр ва хотиндан ташқари битта хонага ёки бир хонали квартирага турли жинсдаги шахсларни жойлаштириш тақиқланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар, юрак-қон томир ва бошқа оғир касалликлар билан хасталанган фуқароларга турар жой уларнинг истагига кўра кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан ёки лифт билан жиҳозланган уйлардаги квартиралар берилади.
Тақдим этиладиган турар жой ўлчамини белгилашда, оилада ҳомиладор аёлнинг борлиги эътиборга олиниши лозим.
45. Агар икки ва ундан ортиқ ижарага олувчилар яшаётган квартирада бошқа яшаш хонасидан ажратилмаган ва унга қўшни бўлган хона бўшаган тақдирда, ушбу хона қўшни хонанинг ижарага олувчисига берилиши лозим.
Агар квартирада алоҳида ажратилган хона бўшаган тақдирда, у белгиланган норма бўйича яшаш майдони билан таъминланмаган ижарага олувчига тақдим этилади. Агар квартирада белгиланган норма бўйича яшаш майдони билан таъминланмаган бир нечта ижарага олувчи мавжуд бўлса, оиласи уй-жой шароитини яхшилашга кўпроқ муҳтож бўлган фуқаро ушбу бўшаган хонани олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар бўлмаган тақдирда, бўшаган алоҳида хона умумий тартибда тақдим этилади.
5-§. Турар жойларни алмаштириш тартиби
46. Бир ёки бир неча хонадан иборат турар жой турар жойни алмаштириш предмети ҳисобланади.
47. Турар жойларни алмаштириш унинг иштирокчилари сони чекланмаган ҳолда амалга оширилади.
Турар жойларни алмаштириш айнан бир уйдаги ёки турли уйлардаги турар жойларда, шу жумладан, турли аҳоли пунктларида жойлашган турар жойларда яшаётган фуқаролар ўртасида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Идоравий уй-жой фондидаги турар жойларни фақат балансда сақловчи ташкилотнинг розилиги билан алмаштиришга йўл қўйилади. Алмаштиришга розилик берилмаганлиги юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойнинг ижарага олувчиси эгаллаб турган турар жойни фақат шу уй-жой фондининг турар жойида яшовчи ижарага олувчи билан алмаштириши мумкин.
48. Бир аҳоли пункти ҳудудида жойлашган давлат уй-жой фондидаги турар жойларни алмаштириш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Агар турар жойлар турли аҳоли пунктларида бўлса, турар жойларни алмаштириш томонларнинг келишувига кўра турар жойлардан бири жойлашган ҳудуд бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.
49. Фуқаролар турар жойларни алмаштириш бўйича тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки идоравий уй-жой фонди бўлган ташкилотга ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
турар жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ёки турар жой ордери;
алмаштирилаётган турар жойларда яшаётган оилалардаги барча вояга етган оила аъзолари ҳамда улар билан доимий яшаётган фуқароларнинг ёзма розилиги;
ҳомийлик ёки васийликка олинган шахснинг фойдаланишидаги турар жой алмаштирилаётганида, ҳомийлик ва васийлик органининг розилиги.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки идоравий уй-жой фонди бўлган ташкилот аризани ўн кун ичида кўриб чиқади ҳамда турар жойларни алмаштириш ёки алмаштиришни рад этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади.
Ариза берувчи томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги ёки ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги турар жойни алмаштиришни рад этишга асос бўлади.
50. Турар жойларни алмаштириш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилинган кундан бошлаб икки кун ичида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан турар жойларни алмаштирган фуқароларга ордерлар берилади.
Агар фуқаролар бир оилага бирлашиш мақсадида алмаштириш натижасида бир квартирада хоналарни олсалар, уларга битта ордер берилади.
51. Фуқаролар турар жойларни алмаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарордан (буйруқдан) норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиши мумкин.
6-§. Турар жойни қайта режалаштириш, мукаммал таъмирлаш ва бузиб қайта қуриш тартиби
52. Турар жойни янада обод қилиш мақсадида ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва ижарага берувчининг розилиги асосида уни қайта режалаштириш, мукаммал таъмирлаш ёки бузиб қайта қуриш мумкин.
53. Турар жойни мукаммал таъмирлаш ёки бузиб қайта қуриш даврида ижарага берувчи ижарага олувчидан ўзи томонидан бериладиган бошқа турар жойга вақтинча кўчиб туришни талаб қилишга ҳақли. Бунда амалдаги ижара шартномаси бекор қилинмайди, бироқ ижарага олувчи ушбу давр мобайнида фақатгина вақтинча берилган турар жойдан фойдаланганлиги учун ҳақ тўлайди.
3-боб. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш тартиби
54. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган хизмат турар жойлари мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларига ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юкланмаган ҳолда берилади.
55. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган хизмат турар жойлари мазкур Низомга 5-иловадаги схемага мувофиқ фойдаланишга берилади.
56. Хизмат турар жойидан фойдаланмоқчи бўлган фуқаро давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
57. Хизмат турар жойидан фойдаланмоқчи бўлган фуқаро ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш бўйича сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
58. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ташкилотнинг туман (шаҳар) ҳокимлигига хизмат турар жойини фуқарога ажратиш тўғрисида йўллаган илтимосномаси;
хизмат турар жойига кўчиб ўтаётган фуқаро ва унинг оила аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси бўйича маълумотлар ва қариндошлик алоқаси).
59. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
60. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
61. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
62. Сўровнома Давлат хизматлари марказининг ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ва ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда хизмат турар жойи жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборилади.
63. Туман (шаҳар) ҳокимлиги сўровномани олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганади ҳамда хизмат турар жойини фойдаланишга бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
64. Туман (шаҳар) ҳокимлиги муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган хизмат турар жойини фойдаланишга бериш тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг бир иш куни ичида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ордерни шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
Хизмат турар жойлари учун берилган ордерга «хизмат турар жойи» деган ёзув киритилади.
Ордерда турар жой тақдим этилган фуқаро ва оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, уларнинг туғилган йили ва қариндошлик алоқаси кўрсатилади.
65. Давлат хизматлари маркази ордерни олгандан сўнг ўн дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга ордерни ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
Расмийлаштирилган ордерда нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи ўн беш кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
66. Фуқаро ордерни олгандан сўнг ўн кун ичида фуқаро ва хизмат турар жойини балансда сақловчи ташкилот ёки унинг ваколатли органи ўртасида ижара шартномаси тузилади.
67. Фуқаро ва унинг оила аъзолари ордер берилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида хизмат турар жойига кўчиб кириши лозим.
68. Қуйидагилар хизмат турар жойлари учун берилган ордерни бекор қилишга асос бўлади:
ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилиниши;
ходим ёки унинг оила аъзоларидан бири хизмат турар жойи жойлашган ҳудудда мулк ҳуқуқи асосида уй-жой олиши.
Иш берувчи хизмат турар жойидан фойдаланиб келаётган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, шунингдек, ходим ёки унинг оила аъзоларидан бири хизмат турар жойи жойлашган ҳудудда мулк ҳуқуқи асосида уй-жой олганда, бир иш куни ичида бу ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига ордерни бекор қилиш тўғрисида хабарнома юборади.
Бунда ходим ўзи ёки оила аъзоларидан бири хизмат турар жойи жойлашган ҳудудда мулк ҳуқуқи асосида уй-жой олганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида иш берувчини хабардор қилиши ҳамда узоғи билан бир ой ичида хизмат турар жойини бўшатиб қўйиши лозим.
69. Фуқаро эгаллаб турган хизмат турар жойини бўшатишни рад этган тақдирда, ўзи билан бирга яшовчи барча шахслар бошқа турар жой берилмасдан, суд тартибида кўчириб юборилади, мазкур Низомнинг 70-бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно.
70. Қуйидаги шахслар хизмат турар жойларидан бошқа турар жой берилган ҳолда кўчирилади:
а) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
б) 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилал жангчилар;
в) ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари;
г) ногиронлиги бўлган фарзандлари бор оилалар;
д) тарбиячи — ота-оналар (оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда);
е) хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;
ж) эгаллаб турган лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган идора билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;
з) ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар, бунда ходимни бошқа турар жойга кўчириш масаласи тугатилаётган корхонанинг тугатиш комиссиясида кўриб чиқилиши лозим;
и) ўзи ишлаган ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;
к) хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганида унинг оила аъзолари;
л) вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар;
м) шартнома бўйича ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар;
н) айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқаролар;
о) кўп болали оилалар;
п) уч нафар ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар;
р) ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
с) кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар — ёлғиз яшайдиган кексалар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ижро этиш муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар);
т) болаликдан ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган 18 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолган болалари бўлган оилалар.
Кўрсатиб ўтилган фуқароларга мазкур Низомнинг 43 ва 44-бандларида белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳамда ушбу аҳоли пункти чегараси доирасида жойлашган турар жой берилади.
71. Хизмат турар жойларининг тоифаси қуйидаги ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори билан бошқа тоифага ўтказилади:
а) хизмат турар жойига бўлган зарурат йўқолган бўлса;
б) хизмат турар жойи белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган бўлса;
в) хизмат турар жойи бириктирилган ташкилот тугатилган бўлса ва ушбу ташкилотнинг ҳуқуқий вориси бўлмаса.
4-боб. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби
1-§. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш объекти ва субъекти
72. Қуйидагилар давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш объектлари ҳисобланади:
фуқаролар ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва бир квартирали уйлар (уйларнинг бир қисми);
қайта тиклаш, таъмирланиш ишлари тугалланган, бироқ фуқаролар кўчиб кирмаган ва бўшатилган уйларнинг квартиралари, бир квартирали уйлар (уйларнинг бир қисми);
янги қурилган уйлардаги квартиралар.
Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги уйлардаги квартиралар, архитектура, тарихий ва маданий ёдгорлик бўлган квартиралар ва уйлар, уй-музейлар, ётоқхоналардаги хоналар, белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган ёки хизмат квартиралари (хоналари) ҳисобланган квартиралар, икки ёки ундан ортиқ ижарачи яшаётган квартиралар ундаги барча яшовчиларнинг розилиги бўлмаган ҳолларда хусусийлаштирилмайди.
73. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.
Вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари, юридик шахслар ўз ходимлари ва пенсионерларини уй-жой билан таъминлаш учун бошқа мулкдордан уй-жой сотиб олиши мумкин.
74. Ўзлари эгаллаб турган давлат уй-жойларини сотиб олишга ёки уй-жойни ижарага олишга қурби етмайдиган меҳнатга яроқсиз ёлғиз кекса фуқаролар учун ташкилотлар ҳузурида уй-жойдан ижара шартномаси асосида фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади.
75. Ташкилотнинг улушли маблағлари ҳисобига қурилган квартиралар ва уйларни хусусийлаштиришда хусусийлаштириш субъектларига имтиёзлар идораларга қарашли уй-жой фонди эгалари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
2-§. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ва унинг қийматини тўлаш тартиби
76. Давлат уй-жой фонди мазкур Низомга 7-иловадаги схемага мувофиқ хусусийлаштирилади.
77. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Давлат ташкилотларига қарашли идоравий уй-жой фондини хусусийлаштириш ваколати шартнома асосида уй-жой фонди жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига берилиши мумкин.
78. Қуйидагиларга давлат уй-жой фондидаги уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи берилади:
пул компенсацияси тўланмасдан бузилган хусусий уй-жойлар ўрнига давлат уй-жой фондидан уй-жой олган фуқароларга;
давлат уй-жой фондидаги уй-жойни мазкур Низомда белгиланган тартибда хусусийлаштирган фуқароларга;
кейинчалик уй-жойнинг тўла қийматини тўлаш (сотиб олиш) ҳуқуқи билан уй-жойни ижарага олган фуқароларга.
79. Алоҳида уйга (уйнинг бир қисмига), квартирага нисбатан мулк ҳуқуқи фуқаролар томонидан уй-жойнинг тўла қиймати тўланган (сотиб олинган) ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери олинган кундан бошланади.
Агар фуқаро квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун тўловни тўлиқ амалга оширган, аризани туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини олмасдан вафот этган тақдирда, меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақли.
80. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотномалар уй-жой жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлиги (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси) томонидан архив маълумотлари асосида берилади.
Бунда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан хусусийлаштирилган уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш ҳужжатлар базасини (архивини) рақамлаштириш ҳамда идоралараро электрон тизимларини интеграция қилиш орқали амалга оширилади.
81. Мавжуд давлат уй-жой фондидаги уй-жойлар қуйидаги асосларга кўра хусусийлаштирилади:
фуқароларга ўзлари яшаётган ва ҳозирги вақтда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган алоҳида уйларни (уйларнинг бир қисмини), квартираларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонуни кучга киргунига қадар берилган идоравий ҳужжат (ордер) асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой мақомини олган ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларга уй-жойни қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан қолдиқ баланс қиймати бўйича баҳоланган нархлар бўйича сотиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига асосан уй-жойни фуқароларнинг айрим тоифаларига бепул бериш;
кейинчалик сотиб олиш шарти билан давлат уй-жойини ижарага олиш тўғрисида шартнома тузиш.
82. Янги қурилган, қайта қурилган, капитал таъмирланган ва бўшаган давлат уй-жой фондидаги уй-жойлар ҳамда квартиралар қуйидаги тартибда хусусийлаштирилади:
уй-жой олиш учун яшаш жойида ва иш жойида навбатда турган фуқароларга уй-жойни мулк ҳуқуқий асосида сотиш;
янги қурилган давлат уй-жой фондида 20 фоизгача ҳамда қайта қурилган, капитал таъмирланган давлат уй-жой фондида 10 фоизгача квартира (хона)ларни ва уйларни (уйларнинг бир қисмини) аукцион орқали аҳолига мулк ҳуқуқи асосида сотиш.
83. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришда мазкур Низом қоидалари ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузиладиган уйлар (уйларнинг бир қисми) ёки квартираларнинг ўрнига зарарларни қоплаш тартибида давлат уй-жой фондидан мулкдорларга бериладиган уйларга (уйларнинг бир қисмига) ёки квартираларга нисбатан қўлланилмайди.
84. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳам уй-жойни аукцион орқали сотиб олиш ҳуқуқига эга, бунда мазкур уй-жойдан хизмат мақсадида (идоралар, офислар ва шу кабилар) ҳамда ишлаб чиқариш бинолари (цехлар, устахоналар ва шу кабилар) мақсадида фойдаланиш ҳуқуқисиз ўз ходимларига бериш ва хусусийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси ва чет эл фуқаролари ҳамда нодавлат юридик шахсларга эски ва авария ҳолатидаги уй-жой фондини ундан офислар, ваколатхоналар ва бошқа хизмат бинолари сифатида фойдаланиш учун аукционларда сотиш ҳуқуқига эга.
85. Фуқароларнинг 1992 йилгача қурилган уй-жойни сотиб олиши квартира (уй)нинг тўлиқ қийматини бир йўла тўлаш йўли билан ҳам, шунингдек, 5 йил давомида тўлаш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин, бунда бир йўла тўланадиган дастлабки тўлов квартира қийматининг 40 фоизини ташкил этади. У хусусийлаштирувчининг хоҳишига кўра ярим йилга, имтиёзга эга бўлганлар учун эса бир йилга тақсимланиши мумкин.
86. 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган квартираларни, уйларни сотиб олувчи фуқароларга тўлов муддати 20 йил қилиб белгиланади, бунда бир йўла тўланадиган тўлов уй-жой қийматининг 10 фоизини ташкил этади. Бунда фуқаролар ушбу тоифадаги уй-жойлар учун тўловни бир йўла амалга ошириши мумкин.
87. Хусусийлаштирилган уй-жойнинг тўлиқ қийматини бир йўла тўлаган фуқароларга 1992 йилгача қурилган уй-жой қийматининг 10 фоизи, 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган уй-жой қийматининг 20 фоизи миқдорида, уй-жой ҳақини икки ярим йил давомида тўлаганларга эса тегишли равишда 5 ва 10 фоиз миқдорида чегирма белгиланади.
88. Қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган квартира ва уй (уйнинг бир қисми)ни хусусийлаштириш бўйича қарздорлик муқаррар равишда ундириб олинади.
89. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ташкилотлари томонидан уй-жойларни хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан белгиланган тартибда фойдаланилади ҳамда уй-жой коммунал хўжалигини сақлаш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
90. Хусусийлаштириш субъектларига давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ҳуқуқи фақат бир марта берилади.
3-§. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
91. Фуқаро давлат уй-жой фондидаги алоҳида уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштириш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
92. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шаклдаги давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
93. Уй-жойни хусусийлаштириш тўғрисидаги сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
фуқаронинг имтиёзли хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотнома (агар фуқарода бундай ҳуқуқ мавжуд бўлса);
уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхаси, 17-шакл);
биргаликда яшаётган барча вояга етган оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилиги;
уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира қийматини баҳолаш тўғрисидаги баҳоловчи ташкилотининг ҳисоботи.
94. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан сўровномани тасдиқлайди.
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, сўровнамани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
95. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилишида ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган тўловлар бўйича 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундириладиган барча турдаги давлат божи, йиғим ва бошқа турдаги тўловлар Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади ва тасдиқланади.
96. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган махсус ҳисобварағига;
79,5 фоизи туман (шаҳар) ҳокимликлари ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
10 фоизи Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган махсус ҳисобварағига;
78,25 фоизи туман (шаҳар) ҳокимликлари ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
97. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
98. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказининг ходими томонидан тўлдирилиб, фуқаро томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ва ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда хусусийлаштирилаётган уй-жой жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлигига ҳамда уй-жой фондини балансида сақловчи ташкилотга электрон шаклда юборилади.
99. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда уй-жой фондини балансида сақловчи ташкилот сўровномани бир ой ичида кўриб чиқади ва натижаси бўйича уй-жойни хусусийлаштириш ёки хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади. Бунда уй-жой фондига эга бўлган ташкилот қарорни (буйруқни) қабул қилинган кунинг ўзида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
100. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда уй-жой фондини балансида сақловчи ташкилот қабул қилинган қарорни (буйруқни) автоматик тарзда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
101. Давлат хизматлари маркази қарорни (буйруқни) олганидан сўнг ўн дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
102. Ягона биллинг тизими қарорга (буйруққа) асосан хусусийлаштирилаётган уй-жойни сотиб олиш учун ҳисобварақни шакллантиради ва тўланган маблағлар ҳисобини юритади.
103. Ариза берувчи уй-жойни хусусийлаштириш учун ҳисобварақни олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида қарорда (буйруқда) назарда тутилган шартларда уй-жойни хусусийлаштириш учун тўловни тўлиқ ёки қисман амалга оширади.
104. Ариза берувчи тўловни тўлиқ амалга оширгандан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси) бир иш куни ичида мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
105. Давлат хизматлари маркази ордерни олганидан сўнг ўн дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга ордерни ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
Расмийлаштирилган ордерда нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи ўн беш кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу Низом кучга киргунга қадар қоғоз шаклида берилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда, унинг дубликати мулкдор ёки унинг ҳуқуқий ворисининг (меросхўрининг) тегишли аризасига асосан мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда икки ҳафта ичида берилади.
Дубликат олиш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади.
5-боб. Ташкилотлар уй-жойларининг ҳудудлар кесимидаги реестрини шакллантириш тартиби
111. Ташкилотлар ҳар йили 25 январдан кечиктирмасдан ўзларига тегишли бўлган уй-жойларни хатловдан ўтказади.
112. Хатлов натижаларига кўра ташкилот ўзига тегишли бўлган уй-жойларнинг ҳудудлар кесимидаги реестрини мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шакллантиради.
113. Хатлов натижасида аниқланган уй-жойларни реестрга киритиш ва ундан чиқариш ташкилотларнинг тегишли қарори (буйруғи) асосида амалга оширилади.
114. Шакллантирилган уй-жойларнинг реестри ҳар йили 30 январдан кечиктирмасдан тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади, қонунчилик ҳужжатлари билан очиқланиши тақиқланган уй-жойлар бундан мустасно.
115. Ташкилотлар раҳбарлари ўз тасарруфида бўлган уй-жойларнинг реестрини ўзларининг расмий веб-сайтларида белгиланган муддатларда жойлаштиришга ва уни мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлашга масъул ҳисобланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
116. Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
117. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Уй-жой шароитларини яхшилаш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома юборади. Хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани ариза берувчининг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигига ёки фуқаронинг иш жойи бўйича уй-жой фонди бўлган ташкилотга электрон шаклда юборади. Ўн дақиқа ичида ЯИДХП Автоматик тарзда 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлигининг турар жой масалалари бўйича комиссияси 1. Сўровномани кўриб чиқади. 2. Сўровномани кўриб чиқиш натижаси бўйича ариза берувчини уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳисобига қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш ҳақида ташкилот раҳбарига таклиф киритади. Ўн кун ичида Ташкилотнинг турар жой масалалари бўйича комиссияси 4-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги 1. Комиссиянинг таклифи асосида ариза берувчини уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади. 2. Қарорни (буйруқни) Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. Бир иш куни ичида Ташкилот Автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази Қарорни (буйруқни) ариза берувчининг электрон манзилига юборади. Ўн дақиқа ичида 5-босқич Ташкилот Аҳоли пунктида фойдаланишга топширилган ёки бўшаган уй-жойларни навбат асосида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган фуқароларга тақдим этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади. Икки иш куни ичида 6-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Уй-жойни тақдим этиш тўғрисидаги қарор (буйруқ) асосида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ордерни шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. Бир иш куни ичида Давлат хизматлари маркази Ордерни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўн дақиқа ичида 7-босқич Ариза берувчи 1. Ордерни олгандан сўнг ушбу уй-жойни балансда сақловчи ташкилот ёки унинг ваколатли органи билан ижара шартномаси тузади. Ўн кун ичида 2. Оила аъзолари билан бирга уй-жойга кўчиб киради. Ўттиз кун ичида
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш бўйича
I. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаро тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили 8. Телефон рақами 9. Электрон почта манзили 10. Иш жойи 11. Ариза юборилаётган жой Фуқаро яшаб турган жойи бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги (танланади) Уй-жой фонди бўлган давлат ташкилоти (аниқ кўрсатилади) II. Илова қилинадиган ҳужжатлар Нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси (агар сўровномани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаронинг вакили тўлдираётган бўлса)
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
__________________________________________ ҳокимлиги 20_____ й., «_____» _________________ Турар жой учун ордер №_____ ______________________________________ Серия ________ ________________________________________________ га (фамилияси, исми, отасининг исми) _____ нафардан иборат оиласи учун умумий майдони ______ кв. метр бўлган _______ хонали турар жойни эгаллаш ҳуқуқи берилди. Уй манзили: _____________________________________________________________________________ (кўча, берк кўча, проезд ва ҳ.к.) уй _____ корпус ______ хонадон __________ Турар жой эгаси: _________________________________________________________________________ (туман (шаҳар) ҳокимлиги / ташкилот) ________________________________________________________________________________________ Ордер бериш учун асос: ___________________________________________________________________ (турар жой бериш тўғрисидаги ҳужжат) 20_____ й., «_____» _________________ даги №_______________ Оила таркиби Т/р Фамилияси, исми, отасининг исми Қариндошлик алоқалари Туғилган йили 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. _________ туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари Ф.И.О. QR-коди
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Т/р Тоифаларнинг номи 1. Тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш муассасаларининг (ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз кексалар учун интернат-уйлар) буғ қозон қурилмалари операторлари 2. Насос станциялари, йирик гидроузеллар ва тўғонларга хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, машинистлар, электротехниклар 3. Коммунал хизмат кўрсатишнинг сув оқизиш — оқова сувларни чиқариб юбориш ва газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизматлари усталари ва чилангарлари 4. Йўл оралиқлари усталари ва тузатувчилари 5. Газ таъминоти корхоналари ходимлари 6. Сув хўжалигининг фойдаланиш участкалари бошлиқлари, гидроиншоотларнинг тартибга солувчилари ва гидропостларнинг кузатувчилари, участка гидротехниклари ва гидроўлчовчилари 7. Кабелли (радиореле) кучайтириш пунктларига хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, радио ва телевизион станцияларга, шунингдек, қишлоқ жойлардаги махсус объектларга хизмат кўрсатувчи электромеханиклар 8. Электр тармоқлари ва ёрдамчи станцияларнинг навбатчи муҳандислари, кабелли тақсимлаш тармоқларининг навбатчи муҳандислари ва техниклари 9. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қишлоқ жойлардаги даволаш-профилактика муассасалари участка врач-терапевтлари ва педиатрлари. Ногиронлиги бўлган шахслар ва қариялар уйларининг ҳамда ақлан заиф болалар учун ногиронлиги бўлган болалар уйлари директорлари, врач (фельдшер), катта тиббиёт ҳамшираси, шунингдек, ушбу болалар уйларининг тарбиячиси, санаторийлар ва дам олиш уйларининг бош врачи, врач (фельдшер), хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ҳамшира. 10. Оилавий болалар уйининг тарбиялаш учун уларга берилган болалар билан бирга яшовчи ота-она тарбиячилари 11. Ўрмон, қўриқхона, (дахлсиз ўрмон қўриқхонаси), овчилик хўжаликлари директорлари, ўрмон хўжалиги ходимлари, ўрмон кесувчилари ва ёлланган овчилари 12. Бошқа жойлардан вақтинчалик таклиф этилган олий тоифали тренерлар ва спорт усталари 13. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва фавқулодда вазиятлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ишчи-хизматчилари 14. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг казарма — уй-жой фондига ҳамда коммунал иншоотларига хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишчи ва хизматчилари, Қуролли Кучларнинг офицерлар таркибидаги шахслар ва белгиланган муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари 15. Ички ишлар органлари ходимлари 16. Конституциявий суд, Олий суд, вилоятлар ва туман, шаҳар ҳамда ҳарбий судлар судьялари 17. Прокуратура органларининг ходимлари 18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси, Олий Мажлис палаталари девонлари, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари аппаратларининг бошқа ҳудудлардан ишга таклиф этилган масъул ходимлари 19. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенаторлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ўринбосари 20. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг ўринбосари 21. Қишлоқ жойлардаги алоқа бўлимлари бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари 22. Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома юборади. Заруриятга кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани ариза берувчи тасдиқлагандан сўнг хизмат турар жойи жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборади. Ўн дақиқа ичида ЯИДХП Автоматик тарзда 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги 1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганади ҳамда хизмат турар жойини фойдаланишга бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади. Ўн иш куни ичида 2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ордерни шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. Бир иш куни ичида Давлат хизматлари маркази Ордерни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўн дақиқа ичида 4-босқич Ариза берувчи 1. Ордерни олгандан сўнг хизмат турар жойини балансда сақловчи ташкилот ёки унинг ваколатли органи билан ижара шартномаси тузади. Ўн кун ичида 2. Оила аъзолари билан бирга хизмат турар жойига кўчиб киради. Ўттиз кун ичида
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш бўйича
I. Хизмат турар жойидан фойдаланмоқчи бўлган фуқаро тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили 8. Телефон рақами 9. Электрон почта манзили 10. Иш жойи 11. Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс тоифаси Танланади 12. Ариза юборилаётган жой Хизмат турар жойи жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимлиги (танланади) II. Илова қилинадиган ҳужжатлар 1. Хизмат уй-жойни ходимга ажратиш тўғрисида ташкилот маъмуриятининг туман (шаҳар) ҳокимлигига йўлланган илтимоснома нусхаси 2. Хизмат уй-жойига ходим билан кўчиб ўтаётган оиласи таркиби тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., паспорт маълумотлари ва қариндошлик алоқалари)
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Давлат уй-жой фондидаги алоҳида уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштириш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома юборади. Заруриятга кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровномани хусусийлаштирилаётган уй-жой жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлигига ҳамда уй-жой фондини балансида сақловчи ташкилотга электрон шаклда юборади. Ўн дақиқа ичида ЯИДХП Автоматик тарзда 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги 1. Сўровномани кўриб чиқади ва натижаси бўйича уй-жойни хусусийлаштириш ёки хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади. 2. Қабул қилинган қарорни (буйруқни) Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. Бир ой ичида Ташкилот Автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази Қарорни (буйруқни) олганидан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўн дақиқа ичида 4-босқич Ариза берувчи Қарорда (буйруқда) назарда тутилган шартларда уй-жойни хусусийлаштириш учун тўловни тўлиқ ёки қисман амалга оширади. Ўн иш куни ичида 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси) QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ордерни шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. Бир иш куни ичида Давлат хизматлари маркази Ордерни олганидан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўн дақиқа ичида
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича
I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили 8. Телефон рақами 9. Электрон почта манзили 10. Ариза юборилаётган жой Хусусийлаштирилаётган уй-жой жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлиги (танланади) Уй-жой фондини балансда сақловчи давлат органи, корхона, муассаса ва ташкилот (аниқ кўрсатилади) II. Хусусийлаштириладиган уй-жой тўғрисидаги маълумотлар 1. Уй-жойнинг кадастр рақами 2. Уй-жойнинг майдони (кв.м.) 3. Уй-жойнинг манзили III. Илова қилинадиган ҳужжатлар 1. Фуқаронинг имтиёзли хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотнома 2. Уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхаси) (17-шакл) 3. Биргаликда яшаётган барча балоғатга етган оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилиги 4. Уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира қийматини қолдиқ баланс қиймати бўйича баҳолаш тўғрисидаги баҳоловчи ташкилотининг ҳисоботи
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ____________________________ (ваколатли органнинг номи) Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери № ____________________ ___________________________ 20 _____ йил «______» _______________ Ушбу ордер __________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ асосида берилган. _____________________ вилояти, ______________ тумани, __________________________ массиви, __________ кўчаси, ______ уй манзилида жойлашган, умумий майдони __________ кв. м, турар жой майдони __________________ кв. м., қиймати _____________________________________________ __________________________________ сўм бўлган _________________________________ квартира (сумма сўз билан ёзилади) (квартира, уй (уйнинг бир қисми) _________________________________________________________________________________ дан (ташкилотнинг тўлиқ номи) ___________________________________________________________________________ томонидан (Ф.И.О., паспортга оид маълумотлар) сотиб олинганлигини тасдиқлайди. Туман (шаҳар) ҳокими (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси директори) QR-коди Ф.И.О.
Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Ташкилотга тегишли бўлган уй-жойларнинг ҳудудлар кесимидаги
Т/р Уй-жойнинг манзили (шаҳар (туман), кўча, қишлоқ, уй рақами) Майдони, кв. м. Уй-жойнинг техник ҳолати Уй-жойнинг жиҳозланганлик даражаси Уй-жойни реестрга киритиш учун асос ва ҳужжат маълумотлари Уй-жойни реестрдан чиқариш учун асос ва ҳужжат маълумотлари 1. 2. 3. ...
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорининг 3-банди ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 2-бандлари .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илованинг 2-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-257-сонли Қонуни)» 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига илованинг 3-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори)» 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон қарорига 1-илованинг 1-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида» 2017 йил 22 июндаги 413-сон қарори .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1-илова .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 3-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)» 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 1-илова 1-бандининг «в» кичик банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони)» 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 1-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 1-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 830-сон қарорига илованинг 5-банди .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 1-банди .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12 илованинг 89-банди «а» кичик бандининг биринчи — саккизинчи хатбошилари .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 574-банди «а» кичик банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 март,
124-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SOʻROVNOMA
TOIFALARI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
SXEMASI
SOʻROVNOMA
REYESTRI
ROʻYXATI
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mulk huquqining daxlsizligini ishonchli himoya qilish, mulkiy munosabatlarga asossiz aralashuvga yoʻl qoʻymaslik, xususiy mulkning kapitallashuv darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 24-avgustdagi PF-198-son Farmoniga muvofiq davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etishda ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash hamda sohada davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish;
munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondi uylarida joylashgan xizmat turar joylarini foydalanishga berish;
davlat uy-joy fondini xususiylashtirish;
davlat organlari uy-joylarining hududlar kesimidagi reyestrini shakllantirish va rasmiy veb-saytlariga joylashtirish.
2. Belgilansinki, ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar faqatgina Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladilar.
3. Raqamli texnologiyalar vazirligi Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq davlat xizmatlarini koʻrsatish Davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkoniyatini yaratsin.
4. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish axborot tizimini;
davlat uy-joy fondini xususiylashtirish axborot tizimini;
munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli uy-joy fondining uylarida joylashgan xizmat turar joylarini foydalanishga berish axborot tizimini ishlab chiqsin va joriy etsin.
Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari axborot tizimlarini joriy etish va maʼlumotlar uzatishning idoralararo tarmoqlarini tashkil etish ishlarini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorga 1 va 2-ilovalar 2024-yil 1-iyuldan boshlab amalga kiritilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 124-son qaroriga 1-ILOVA
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish, jumladan:
uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish;
munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondida joylashgan xizmat turar joylarini foydalanishga berish;
davlat uy-joy fondini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish;
davlat organlari va tashkilotlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) tomonidan ular tasarrufida boʻlgan uy-joylarning hududlar kesimidagi reyestrini shakllantirib, oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida joylashtirish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom alohida qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solingan davlat organlarining davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etishiga nisbatan tatbiq etilmaydi.
3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ayrim surunkali kasalliklarning ogʻir turlari bilan kasallangan fuqarolar — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq boshqalar bilan bir xonada yashashi mumkin boʻlmagan kasalliklarga chalingan shaxslar;
aniq maqsadli kommunal uy-joy fondi — mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari ixtiyorida boʻlgan, mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan barpo etilgan, shuningdek, xususiy, munitsipal va idoraviy uy-joy fondidan olib mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga berilgan, fuqarolarning ijtimoiy jihatdan himoyalanmagan, kam taʼminlangan toifalari uchun xususiylashtirish huquqisiz ijara shartlari asosida foydalanishga berish uchun moʻljallangan uy-joy fondi;
davlat uy-joy fondi — tashkilotlarning toʻliq xoʻjalik yurituvida yoki operativ boshqaruvidagi munitsipal, idoraviy va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondlaridan iborat uy-joy fondi;
davlat uy-joy fondini xususiylashtirish — fuqarolarga ularning ixtiyoriga koʻra davlat uy-joy fondining ular egallab turgan yoki yangi qurilgan kvartiralarini, uylari (uylarining bir qismi)ni sotish, shu jumladan, imtiyozli asosda sotish yoki bepul mulk qilib berish;
idoraviy uy-joy fondi — davlat tashkilotlarining toʻla xoʻjalik yurituvida yoki operativ boshqaruvida boʻlgan uy-joy fondi;
munitsipal uy-joy fondi — mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari ixtiyorida boʻlgan, mahalliy budjetga tushgan soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha boshqa tushumlar hisobidan barpo etilgan uy-joy fondi;
turar joy — fuqarolarning doimiy yashashiga moʻljallangan, belgilangan sanitariya, yongʻinga qarshi, texnik talablarga javob beradigan, belgilangan tartibda maxsus uylar (yotoqxonalar, vaqtinchalik uy-joy fondi uylari, nogironligi boʻlgan shaxslar, faxriylar, yolgʻiz qariyalar uchun internat-uylar, shuningdek, bolalar uylari va boshqa maxsus maqsadli uylar) sifatida foydalanishga moʻljallangan joylar;
xizmat turar joylari — xususiy, munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondida joylashgan, oʻz mehnat munosabatlari xususiyatiga koʻra ish joyiga bevosita yaqin yerda yashashi kerak boʻlgan fuqarolar koʻchib kirishiga moʻljallangan turar joylar;
auksion — “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarga auksion obyektini sotish boʻyicha onlayn oʻtkaziladigan savdo shakli.
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish boʻyicha davlat xizmatlari Davlat xizmatlari markazi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatiladi.
2-bob. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish tartibi
1-§. Turar joy maydoni normasi
4. Munitsipal, idoraviy va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidagi turar joylar fuqarolarga uy-joy maydoni ijtimoiy normasiga muvofiq beriladi.
Uy-joy maydoni ijtimoiy normasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan bir kishi hisobiga 16 kvadrat metrdan kam boʻlmagan umumiy maydon hajmida, kreslo-aravachada harakatlanadigan nogironligi boʻlgan shaxslar uchun esa 23 kvadrat metrdan kam boʻlmagan hajmda belgilanadi.
Er-xotindan tashqari turli jinsga mansub shaxslarni bir xonaga yoki bir xonali kvartiraga joylashtirilishiga yoʻl qoʻymaslik maqsadida munitsipal, idoraviy va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidan uy-joy maydoni ijtimoiy normasidan ortiqcha turar joy berilishi mumkin.
5. Mazkur Nizomning 8-bandi “v” kichik bandida nazarda tutilgan ayrim surunkali kasalliklarning ogʻir turlari bilan kasallangan fuqarolarga, shuningdek, bajarayotgan ish sharoitlari va xususiyatiga koʻra qoʻshimcha maydon zarur boʻlgan fuqarolarga bunday maydon miqdori koʻpaytirilishi mumkin.
2-§. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan hamda aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidan turar joy beriladigan fuqarolar
6. Quyidagilar uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolar hisoblanadi:
a) turar joy maydoniga ega boʻlmagan yoki yashash uchun yaroqsiz uy-joylar (baraklar, vaqtinchalik uylar, avariya holatidagi uylar, yertoʻlalar)da yashovchi fuqarolar;
b) har bir oila aʼzosi 16 kvadrat metrdan, kreslo-aravachada harakatlanadigan nogironligi boʻlgan shaxslar uchun 23 kvadrat metrdan kam boʻlgan turar joy bilan taʼminlanganlar;
v) yotoqxonalarda, ishlab chiqarish va xizmat xonalarida yashovchilar, bundan mavsumiy va vaqtinchalik xodimlar, shuningdek, oʻqishlari sababli yotoqxonalarga koʻchib oʻtgan fuqarolar mustasno;
g) qarindoshlik aloqalari boʻlmagan ikki va undan koʻp oila boʻlib bir kvartirada yashovchilar;
d) ayrim surunkali kasalliklarning ogʻir turlari bilan kasallangan fuqarolar;
e) uy-joy ajratilayotgan aholi punktida kamida uch yil yashayotgan va roʻyxatda turgan fuqarolar.
7. Tegishli aholi punktida doimiy yashashidan qatʼi nazar, quyidagilar uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolar sifatida hisobga olinadi:
a) dala sharoitlarida kamida yigirma yil ishlagan va shu tufayli doimiy yashash joyiga ega boʻlmagan geologiya-qidiruv tashkilotlari va topografiya-geodeziya xizmatlari xodimlari;
b) mazkur bandning “a” kichik bandida belgilangan muddatda, ammo boshqa aholi punktlarida yashaydigan, agar ular yashash joyi boʻyicha ish joyi joylashgan aholi punktida amalda boʻlgan uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtojlar hisobiga qoʻyish shartlariga javob bergan taqdirda, shu aholi punktida joylashgan tashkilotlarda uzluksiz ishlagan xodimlar.
8. Quyidagilar aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidan turar joy beriladigan fuqarolar hisoblanadi:
a) 1941 — 1945-yillardagi urush faxriylari va baynalmilal jangchilar;
b) shartnoma boʻyicha harbiy xizmatdan zaxiraga boʻshatilgan yoki isteʼfoga chiqqan harbiy xizmatchilar;
v) ayrim surunkali kasalliklarning ogʻir turlari bilan kasallangan fuqarolar;
g) koʻp bolali oilalar;
d) chin yetim bolalarni vasiylikka olgan oilalar;
e) uch nafar va undan ziyod mehnatga layoqatsiz oila aʼzolari boʻlgan, boquvchisini yoʻqotgan oilalar;
j) ishlamaydigan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;
z) keksayib qolgan yolgʻiz pensionerlar — yolgʻiz yashaydigan keksalar, voyaga yetmagan bolalar yoxud qamoqda va jazoni ijro etish muassasalarida, uzoq muddat davolanishda boʻlgan shaxslar bilan birga yashaydigan oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan pensiya yoshidagi shaxslar (60 yoshga yetgan erkaklar, 55 yoshga yetgan ayollar);
i) bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxs hisoblangan 18 yoshgacha yoki bolalikdan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxs boʻlib qolgan bolalari boʻlgan oilalar.
3-§. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
9. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, turar joy maydonini olish uchun navbatni belgilash, shuningdek, uni taqsimlash va davlat uy-joy fondi uylarida ijara shartnomasi shartlari asosida fuqarolarga taqdim etish tuman (shahar) hokimliklari hamda idoraviy uy-joy fondi boʻlgan tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.
10. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, turar joy maydonini olish uchun navbatni belgilash, shuningdek, uni taqsimlash va davlat uy-joy fondi uylarida ijara shartnomasi shartlari asosida fuqarolarga taqdim etish tadbirlarini amalga oshirish maqsadida:
tuman (shahar) hokimliklarida tibbiyot birlashmalari, kadastr boʻlimi, aholini ijtimoiy muhofaza qiluvchi organ va fuqaroning yashash joyi boʻyicha fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari vakillaridan iborat tarkibda;
idoraviy uy-joy fondi boʻlgan tashkilotlarda ularning masʼul xodimlari va kasaba uyushmasi vakilidan iborat tarkibda turar joy masalalari boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tuziladi.
11. Komissiyaning tarkibi va ish tartibi tashkilotlar tomonidan tasdiqlanadi.
12. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish mazkur Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
13. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqaro yoki uning notarial tasdiqlangan ishonchnomaga ega boʻlgan vakili davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
14. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqaro oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, mustaqil ravishda mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish boʻyicha soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi. Agar soʻrovnomani uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqaroning vakili toʻldirayotgan boʻlsa, soʻrovnomaga notarial tasdiqlangan ishonchnoma nusxasi ilova qilinadi.
Soʻrovnomada koʻrsatilmagan boshqa hujjatlarni ariza beruvchidan talab qilish taqiqlanadi.
15. Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchilar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
16. Davlat xizmatlari koʻrsatilgani uchun yigʻim undirilmaydi.
17. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi davlat xizmatlarini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
18. Soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazining xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa ichida va YIDXP orqali esa avtomatik tarzda ariza beruvchining yashash joyi boʻyicha tuman (shahar) hokimligiga yoki ish joyi boʻyicha uy-joy fondi boʻlgan tashkilotga elektron shaklda yuboriladi.
Bunda tashkilot uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish axborot tizimiga belgilangan tartibda ulangan boʻlishi shart.
19. Turar joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqaro yashash joylari boʻyicha tuman (shahar) hokimligi tomonidan, ish joyi boʻyicha esa tegishli tashkilot tomonidan hisobga olinadi.
20. Fuqaroning soʻrovnomasi komissiya tomonidan oʻn kun ichida koʻrib chiqiladi.
21. Komissiya fuqaroning soʻrovnomasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha uni uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolar hisobiga qoʻyish yoki hisobga qoʻyishni rad etish haqida tashkilot rahbariga taklif kiritadi.
22. Komissiyaning taklifi asosida tashkilot bir ish kuni ichida fuqaroni uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobiga qoʻyish yoki hisobga qoʻyishni rad etish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi.
23. Tashkilot qabul qilingan qarorni (buyruqni) avtomatik tarzda Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali fuqaroga yuboradi.
24. Davlat xizmatlari markazi qarorni (buyruqni) olganidan soʻng oʻn daqiqa ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga qaror (buyruq)ni ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobiga kiritish rad etilgan taqdirda, qarorda (buyruqda) rad etishning aniq sabablari koʻrsatiladi.
Fuqarolarning uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtojligi toʻgʻrisida notoʻgʻri maʼlumotlarni taqdim etganligi, boshqa fuqarolarning uy-joyga boʻlgan huquqlari buzilganligi va uy-joyni taqdim etish boʻyicha masalani hal etishda mansabdor shaxslarning noqonuniy harakatlari aniqlanganligi uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobiga kiritishni rad etishga asos boʻladi.
Fuqarolar uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobiga kiritish rad etilganligidan norozi boʻlgan taqdirda, tegishliligi boʻyicha tashkilotlarning yuqori turuvchi organlariga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.
25. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobiga kiritilgan fuqarolarning roʻyxati tashkilot tomonidan bir yilda kamida bir marotaba yangilanishi lozim.
26. Hisobda turgan fuqaro vafot etgan yoki boshqa joyga doimiy yashash uchun chiqib ketgan hollarda, agar uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar sifatida tan olish uchun asoslar yoʻqolmagan boʻlsa, uning oʻrniga toʻgʻridan-toʻgʻri oila aʼzolaridan biri qabul qilinadi. Bunda oila aʼzosi oʻzining ish joyi boʻyicha uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan shaxs sifatida ushbu tashkilotda ishlagan taqdirdagina kiritiladi.
Hisobda turgan fuqaro ishlab chiqarishda baxtsiz hodisa yoki kasb kasalligi tufayli vafot etgan taqdirda esa, uning oila aʼzosi ushbu idorada ishlash yoki ishlamasligidan qatʼi nazar uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobiga kiritiladi.
27. Tashkilotning uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolar sifatida navbatda turganlar quyidagi hollarda yangi ish joyi boʻyicha hisobga kiritiladi:
a) yuqori turuvchi tashkilotning qarori (buyrugʻi) bilan boshqa ishga oʻtkazilganda;
b) tashkilot qayta tashkil etilganda.
28. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobida turgan fuqarolarga uy-joylar hisobga qoʻyish vaqti va ushbu aholi punktida foydalanishga topshirilayotgan va boʻshayotgan uy-joylarning maydonidan kelib chiqqan holda, roʻyxatda belgilangan navbat asosida taqdim etiladi.
Uy-joyni taqdim etish navbatini belgilashda fuqarolarni hisobga qoʻyish vaqti asosiy mezon hisoblansa, fuqarolarning teng sharoitlarida esa, ularning uy-joy bilan taʼminlanganlik darajasi va ushbu idoradagi ish staji hisobga olinadi.
29. Quyidagilar uchun uy-joylar navbat asosida beriladi:
a) tuman (shahar) hokimliklari tomonidan yashash joyi boʻyicha hisobga qoʻyilgan fuqarolar;
b) ish joyi boʻyicha hisobga kiritilgan fuqarolar.
30. Quyidagilar uchun uy-joylar navbatdan tashqari beriladi:
a) uy-joyi tabiiy ofat oqibatida yashash uchun yaroqsiz holga kelgan fuqarolar;
b) noqonuniy javobgarlikka tortilgan va keyinchalik reabilitatsiya qilingan fuqarolar, agar ular avval egallab turgan uy-joyini qaytarib olish imkoniga ega boʻlmasa. Bunda reabilitatsiya qilingan fuqarolar sud hukmi ijro etilgunga qadar yashagan hududdagi tuman (shahar) hokimliklari tomonidan uy-joy bilan taʼminlanadi.
31. Tashkilot ikki ish kuni ichida aholi punktida foydalanishga topshirilgan yoki boʻshagan uy-joylarni navbat asosida uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobida turgan fuqarolarga taqdim etish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi.
Bunda idoraviy uy-joy fondiga ega boʻlgan tashkilot uy-joyni taqdim etish toʻgʻrisidagi qarorni (buyruqni) qabul qilingan kuning oʻzida tegishli tuman (shahar) hokimligiga yuboradi.
Uy-joyni taqdim etish toʻgʻrisidagi qaror (buyruq) asosida tuman (shahar) hokimligi bir ish kunida mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan orderni shakllantiradi va Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi.
Idoraviy turar joylarga berilgan orderga “idoraviy turar joy”, aniq maqsadli kommunal turar joylarga berilgan orderga “aniq maqsadli kommunal turar joy” degan yozuv kiritiladi.
Order faqat alohida boʻsh turgan turar joy uchungina berilishi mumkin.
Orderda turar joy taqdim etilgan fuqaro va oila aʼzolarining familiyasi, ismi va otasining ismi, ularning tugʻilgan yili va qarindoshlik aloqasi koʻrsatiladi.
32. Davlat xizmatlari markazi orderni olgandan soʻng oʻn daqiqa ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga orderni ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
Rasmiylashtirilgan orderda notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlangan taqdirda, ariza beruvchi oʻn besh kun ichida yigʻim toʻlamasdan belgilangan tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha QR-kod (matrik shtrix-kod) qoʻyilgan order asliga tenglashtiriladi. Order taqdim etilgan turar joyga kirish uchun yagona asos hisoblanadi.
33. Tuman (shahar) hokimliklari tomonidan quyidagi hollarda turar joy uchun orderning berilishi toʻxtalishi mumkin:
a) fuqarolar oldin egallagan uy-joy boʻyicha ijara shartnomasi shartlarini bajarmagan boʻlsa;
b) uy-joy taqdim etilayotgan oila aʼzolarining haqiqiy tarkibi taqdim etilgan maʼlumotlarga toʻgʻri kelmasa.
34. Fuqaro orderni olgandan soʻng oʻn kun ichida uy-joyni balansda saqlovchi tashkilot yoki uning vakolatli organi bilan ijara shartnomasi tuzadi.
35. Fuqaro va uning oila aʼzolari order berilgan kundan boshlab oʻttiz kun ichida turar joyga koʻchib kirishi lozim.
36. Turar joy uchun berilgan order fuqarolarning uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtojligi toʻgʻrisida notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etganligi, orderda koʻrsatilgan turar joyga boʻlgan boshqa fuqaro yoki tashkilotlarning huquqlari buzilganligi yoki turar joyni taqdim etish boʻyicha masalani hal etishda mansabdor shaxslarning noqonuniy harakatlari aniqlangan taqdirda, shuningdek, turar joylarni taqdim etishning tartib va shartlari buzilgan boshqa holatlarda sud tartibida haqiqiy emas deb topilishi mumkin.
37. Order quyidagilarga berilmaydi:
a) ijaraga oluvchini oʻzaro kelishuv boʻyicha almashtirgan oila aʼzolariga;
b) bitta kvartirada yashayotgan alohida ijaraga oluvchilar bitta oilaga birlashgan taqdirda;
v) ijaraga oluvchi yangi yashash joyiga koʻchib ketgan taqdirda ushbu ijaraga oluvchining oila aʼzolariga.
38. Mazkur nizomning 39-bandida koʻrsatib oʻtilgan holatlar vujudga kelganda, fuqarolar tashkilotning qarori (buyrugʻi) asosida uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobidan chiqariladi va bu haqida uch kun ichida yozma ravishda xabardor qilinadi.
39. Fuqarolar quyidagi hollarda uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobidan chiqariladi:
a) oʻz mablagʻlari hisobidan turar joyda yashash sharoitini yaxshilovchi oʻzgartirishlar qilishi, uy-joyni rekonstruksiya qilishi, kengaytirish ishlarini amalga oshirish yoʻli bilan uy-joy sharoitlarining yaxshilanishi munosabati bilan hisobda turish uchun asoslarning yoʻqolishi;
b) boshqa aholi punktiga yashash uchun koʻchib ketishi;
v) oʻzi ishlayotgan tashkilot bilan mehnat shartnomasining bekor qilinishi;
g) fuqaro tomonidan uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtojligi toʻgʻrisida notoʻgʻri maʼlumotlarning taqdim etilishi.
40. Davlat uy-joy fondidagi turar joyni ijaraga oluvchi, uning oila aʼzolari yoki ijaraga oluvchi bilan doimiy yashayotgan fuqarolar vaqtincha boʻlmaganida, turar joy olti oy muddat davomida ularning hisobida saqlanib turadi.
Fuqarolarning turar joyi ular vaqtincha boʻlmaganida quyidagi hollarda olti oydan ortiq muddatda ham saqlanib turadi:
a) harbiy xizmatga chaqirilganda, chaqiruv boʻyicha harbiy xizmatni oʻtashning butun davri mobaynida;
b) kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga kirilganda, kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtashning butun davri mobaynida;
v) ish sharoitlari va xususiyati boʻyicha (kema ekipaji, geologiya, qidiruv xizmatlari, ekspeditsiyalarining xodimlari va boshqalar), chet elda xizmat safarida boʻlish yoki taʼlim olishi munosabati bilan (talabalar, katta ilmiy xodim-izlanuvchilar va boshqalar) yashash joyidan vaqtincha joʻnab ketilganda, ushbu ishni bajarish, xizmat safarida boʻlish yoki taʼlim olishning butun davri mobaynida;
g) bolalar tarbiyalash uchun bolalar muassasasiga, qarindoshlarga yoki homiylarga, vasiylarga topshirilganda, ular ushbu muassasada, qarindoshlar yoki homiylar, vasiylar qaramogʻida boʻladigan butun davr mobaynida, agar bolalar chiqib ketgan turar joyda oilaning boshqa aʼzolari yashash uchun qolgan boʻlsa. Bunda bolalar chiqib ketgan turar joyda ularning oila aʼzolari yashash uchun qolmagan boʻlsa, ushbu xona bolalarning muassasada boʻlish muddati tugaguncha yoki qarindoshlar yoxud homiylar, vasiylar qaramogʻidan qaytib kelgan bolalar voyaga yetguncha, shuningdek, tegishli hollarda umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasb-hunar va oliy taʼlim muassasalarida oʻqish tugaguncha yoxud harbiy xizmat muddati tamom boʻlgunicha, ushbu turar joy ijara shartnomasi asosida boshqa fuqarolarga berib turilishi mumkin;
d) homiy, vasiy vazifasini bajarish munosabati bilan joʻnab ketganda, ushbu vazifalarni bajarishning butun davri mobaynida;
e) davolanish uchun davolash-profilaktika muassasalariga joʻnab ketilganda, davolanishda boʻlgan butun davr mobaynida;
j) qamoqqa olinganda yoki ushbu turar joyda yashash imkoniyatini istisno etuvchi ozodlikdan mahrum etish yoki boshqa jazo chorasiga mahkum etilganda, qamoqda boʻlishning yoki jazoni oʻtashning butun davri mobaynida, agar turar joyda oilaning boshqa aʼzolari yashash uchun qolgan boʻlsa. Bunda koʻrsatilgan fuqarolar chiqib ketgan turar joyda ularning oila aʼzolari yashash uchun qolmagan boʻlsa, bunday fuqarolar qamoqdan ozod boʻlgunicha yoki jazoni oʻtab kelgunicha boʻlgan muddatga ushbu xona ijara shartnomasi asosida boshqa shaxslarga berib turilishi mumkin.
Vaqtincha boʻlmaganida shaxsning turar joydan foydalanish huquqi ushbu bandda koʻrsatilgan muddatlar tugagan kundan boshlab olti oy mobaynida saqlanib qoladi.
Agar ijaraga oluvchi, uning oila aʼzolari yoki ijaraga oluvchi bilan doimiy yashayotgan fuqarolar uzrli sabablarga koʻra turar joyda olti oydan ortiq muddat mobaynida boʻlmasa, ushbu muddat fuqarolarning arizasiga asosan ijaraga beruvchi tomonidan, nizoli hollarda esa, sud tomonidan uzaytirilishi mumkin.
4-§. Uy-joylarni hisobini yuritish, taqsimlash va taqdim etish tartibi
41. Foydalanishga topshirilgan, yashash uchun yaroqli boʻlgan va ijaraga oluvchilarning chiqib ketishi munosabati bilan boʻshagan davlat uy-joy fondidagi turar joylarning hisobi tegishliligi boʻyicha balansda saqlovchi tashkilot tomonidan yuritiladi.
Bunda boʻsh turgan munitsipal va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidagi uy-joylar roʻyxati har chorakda tuman (shahar) hokimliklarining rasmiy veb-saytlarida joylashtiriladi. Mazkur maʼlumotlar tuman (shahar) hokimliklari tomonidan hududiyligi boʻyicha tegishli fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga taqdim etiladi.
42. Uy-joy fondiga ega boʻlgan tashkilot kasaba uyushmasi bilan birgalikda uy-joylarni taqsimlaydi.
43. Fuqarolarga yashash uchun taqdim etiladigan uy-joy belgilangan sanitariya, yongʻinga qarshi va texnik talablarga javob berishi zarur.
Fuqarolarni boʻshagan uy-joy sifatida avariya holatidagi va yaroqsiz uylar, yertoʻlalar, baraklar va yashash uchun mos boʻlmagan boshqa binolarga, shuningdek, buzilishi, kapital taʼmirlanishi yoki noturar joy toifasiga kiritilishi lozim boʻlgan turar joylarga joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
44. Turar joylarni taqdim etishda er va xotindan tashqari bitta xonaga yoki bir xonali kvartiraga turli jinsdagi shaxslarni joylashtirish taqiqlanadi.
Nogironligi boʻlgan shaxslar, qariyalar, yurak-qon tomir va boshqa ogʻir kasalliklar bilan xastalangan fuqarolarga turar joy ularning istagiga koʻra koʻp qavatli uylarning birinchi qavatidan yoki lift bilan jihozlangan uylardagi kvartiralar beriladi.
Taqdim etiladigan turar joy oʻlchamini belgilashda, oilada homilador ayolning borligi eʼtiborga olinishi lozim.
45. Agar ikki va undan ortiq ijaraga oluvchilar yashayotgan kvartirada boshqa yashash xonasidan ajratilmagan va unga qoʻshni boʻlgan xona boʻshagan taqdirda, ushbu xona qoʻshni xonaning ijaraga oluvchisiga berilishi lozim.
Agar kvartirada alohida ajratilgan xona boʻshagan taqdirda, u belgilangan norma boʻyicha yashash maydoni bilan taʼminlanmagan ijaraga oluvchiga taqdim etiladi. Agar kvartirada belgilangan norma boʻyicha yashash maydoni bilan taʼminlanmagan bir nechta ijaraga oluvchi mavjud boʻlsa, oilasi uy-joy sharoitini yaxshilashga koʻproq muhtoj boʻlgan fuqaro ushbu boʻshagan xonani olishda ustunlik huquqiga ega boʻladi. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolar boʻlmagan taqdirda, boʻshagan alohida xona umumiy tartibda taqdim etiladi.
5-§. Turar joylarni almashtirish tartibi
46. Bir yoki bir necha xonadan iborat turar joy turar joyni almashtirish predmeti hisoblanadi.
47. Turar joylarni almashtirish uning ishtirokchilari soni cheklanmagan holda amalga oshiriladi.
Turar joylarni almashtirish aynan bir uydagi yoki turli uylardagi turar joylarda, shu jumladan, turli aholi punktlarida joylashgan turar joylarda yashayotgan fuqarolar oʻrtasida ham amalga oshirilishi mumkin.
Idoraviy uy-joy fondidagi turar joylarni faqat balansda saqlovchi tashkilotning roziligi bilan almashtirishga yoʻl qoʻyiladi. Almashtirishga rozilik berilmaganligi yuzasidan sud tartibida shikoyat qilinishi mumkin.
Aniq maqsadli kommunal uy-joy fondi uylaridagi turar joyning ijaraga oluvchisi egallab turgan turar joyni faqat shu uy-joy fondining turar joyida yashovchi ijaraga oluvchi bilan almashtirishi mumkin.
48. Bir aholi punkti hududida joylashgan davlat uy-joy fondidagi turar joylarni almashtirish tuman (shahar) hokimliklari tomonidan amalga oshiriladi.
Agar turar joylar turli aholi punktlarida boʻlsa, turar joylarni almashtirish tomonlarning kelishuviga koʻra turar joylardan biri joylashgan hudud boʻyicha tuman (shahar) hokimligi tomonidan amalga oshiriladi.
49. Fuqarolar turar joylarni almashtirish boʻyicha tegishli tuman (shahar) hokimligi yoki idoraviy uy-joy fondi boʻlgan tashkilotga ariza bilan murojaat qiladi.
Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:
turar joyga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat yoki turar joy orderi;
almashtirilayotgan turar joylarda yashayotgan oilalardagi barcha voyaga yetgan oila aʼzolari hamda ular bilan doimiy yashayotgan fuqarolarning yozma roziligi;
homiylik yoki vasiylikka olingan shaxsning foydalanishidagi turar joy almashtirilayotganida, homiylik va vasiylik organining roziligi.
Tuman (shahar) hokimligi yoki idoraviy uy-joy fondi boʻlgan tashkilot arizani oʻn kun ichida koʻrib chiqadi hamda turar joylarni almashtirish yoki almashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi.
Ariza beruvchi tomonidan notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganligi yoki ushbu bandda koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi turar joyni almashtirishni rad etishga asos boʻladi.
50. Turar joylarni almashtirish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qilingan kundan boshlab ikki kun ichida tuman (shahar) hokimliklari tomonidan turar joylarni almashtirgan fuqarolarga orderlar beriladi.
Agar fuqarolar bir oilaga birlashish maqsadida almashtirish natijasida bir kvartirada xonalarni olsalar, ularga bitta order beriladi.
51. Fuqarolar turar joylarni almashtirishni rad etish toʻgʻrisidagi qarordan (buyruqdan) norozi boʻlgan taqdirda, sudga shikoyat qilishi mumkin.
6-§. Turar joyni qayta rejalashtirish, mukammal taʼmirlash va buzib qayta qurish tartibi
52. Turar joyni yanada obod qilish maqsadida ijaraga oluvchi, uning oila aʼzolari va ijaraga beruvchining roziligi asosida uni qayta rejalashtirish, mukammal taʼmirlash yoki buzib qayta qurish mumkin.
53. Turar joyni mukammal taʼmirlash yoki buzib qayta qurish davrida ijaraga beruvchi ijaraga oluvchidan oʻzi tomonidan beriladigan boshqa turar joyga vaqtincha koʻchib turishni talab qilishga haqli. Bunda amaldagi ijara shartnomasi bekor qilinmaydi, biroq ijaraga oluvchi ushbu davr mobaynida faqatgina vaqtincha berilgan turar joydan foydalanganligi uchun haq toʻlaydi.
3-bob. Munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondida joylashgan xizmat turar joylarini foydalanishga berish tartibi
54. Munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondida joylashgan xizmat turar joylari mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq xizmat turar joylari olish huquqiga ega boʻlgan shaxslar toifalariga ijara haqini toʻlash majburiyati yuklanmagan holda beriladi.
55. Munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondida joylashgan xizmat turar joylari mazkur Nizomga 5-ilovadagi sxemaga muvofiq foydalanishga beriladi.
56. Xizmat turar joyidan foydalanmoqchi boʻlgan fuqaro davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
57. Xizmat turar joyidan foydalanmoqchi boʻlgan fuqaro oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, mustaqil ravishda mazkur Nizomga 6-ilovaga muvofiq shakldagi munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondining uylarida joylashgan xizmat turar joylarini foydalanishga berish boʻyicha soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
58. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
tashkilotning tuman (shahar) hokimligiga xizmat turar joyini fuqaroga ajratish toʻgʻrisida yoʻllagan iltimosnomasi;
xizmat turar joyiga koʻchib oʻtayotgan fuqaro va uning oila aʼzolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (familiyasi, ismi va otasining ismi, pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi boʻyicha maʼlumotlar va qarindoshlik aloqasi).
59. Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchilar YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
60. Davlat xizmatlari koʻrsatilgani uchun yigʻim undirilmaydi.
61. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi davlat xizmatlarini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
62. Soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazining xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa ichida va YIDXP orqali esa avtomatik tarzda xizmat turar joyi joylashgan hududdagi tuman (shahar) hokimligiga elektron shaklda yuboriladi.
63. Tuman (shahar) hokimligi soʻrovnomani olgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganadi hamda xizmat turar joyini foydalanishga berish yoki bermaslik toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
64. Tuman (shahar) hokimligi munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondida joylashgan xizmat turar joyini foydalanishga berish toʻgʻrisida qaror qabul qilgandan soʻng bir ish kuni ichida mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan orderni shakllantiradi va Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi.
Xizmat turar joylari uchun berilgan orderga “xizmat turar joyi” degan yozuv kiritiladi.
Orderda turar joy taqdim etilgan fuqaro va oila aʼzolarining familiyasi, ismi va otasining ismi, ularning tugʻilgan yili va qarindoshlik aloqasi koʻrsatiladi.
65. Davlat xizmatlari markazi orderni olgandan soʻng oʻn daqiqa ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga orderni ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
Rasmiylashtirilgan orderda notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlangan taqdirda, ariza beruvchi oʻn besh kun ichida yigʻim toʻlamasdan belgilangan tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega.
66. Fuqaro orderni olgandan soʻng oʻn kun ichida fuqaro va xizmat turar joyini balansda saqlovchi tashkilot yoki uning vakolatli organi oʻrtasida ijara shartnomasi tuziladi.
67. Fuqaro va uning oila aʼzolari order berilgan kundan boshlab oʻttiz kun ichida xizmat turar joyiga koʻchib kirishi lozim.
68. Quyidagilar xizmat turar joylari uchun berilgan orderni bekor qilishga asos boʻladi:
xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasining bekor qilinishi;
xodim yoki uning oila aʼzolaridan biri xizmat turar joyi joylashgan hududda mulk huquqi asosida uy-joy olishi.
Ish beruvchi xizmat turar joyidan foydalanib kelayotgan xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinganda, shuningdek, xodim yoki uning oila aʼzolaridan biri xizmat turar joyi joylashgan hududda mulk huquqi asosida uy-joy olganda, bir ish kuni ichida bu haqida tegishli tuman (shahar) hokimligiga orderni bekor qilish toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
Bunda xodim oʻzi yoki oila aʼzolaridan biri xizmat turar joyi joylashgan hududda mulk huquqi asosida uy-joy olganligi toʻgʻrisida shu kunning oʻzida ish beruvchini xabardor qilishi hamda uzogʻi bilan bir oy ichida xizmat turar joyini boʻshatib qoʻyishi lozim.
69. Fuqaro egallab turgan xizmat turar joyini boʻshatishni rad etgan taqdirda, oʻzi bilan birga yashovchi barcha shaxslar boshqa turar joy berilmasdan, sud tartibida koʻchirib yuboriladi, mazkur Nizomning 70-bandida koʻrsatilgan shaxslar bundan mustasno.
70. Quyidagi shaxslar xizmat turar joylaridan boshqa turar joy berilgan holda koʻchiriladi:
a) I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;
b) 1941 — 1945-yillardagi urush faxriylari va baynalmilal jangchilar;
v) harbiy xizmatni oʻtayotganida halok boʻlgan yoki bedarak yoʻqolgan harbiy xizmatchilarning oila aʼzolari;
g) nogironligi boʻlgan farzandlari bor oilalar;
d) tarbiyachi — ota-onalar (oilaviy bolalar uyi tugatilgan taqdirda);
e) xizmat turar joyi bergan tashkilotlarda kamida oʻn yil ishlagan (xizmat qilgan) shaxslar;
j) egallab turgan lavozimi munosabati bilan turar joy berilgan boʻlib, lavozimidan boʻshagan, lekin turar joyni bergan idora bilan mehnat munosabatlarini uzmagan shaxslar;
z) xodimlar soni (shtati) yoki ish xususiyatining oʻzgarishi yoxud tashkilot tugatilishi munosabati bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan shaxslar, bunda xodimni boshqa turar joyga koʻchirish masalasi tugatilayotgan korxonaning tugatish komissiyasida koʻrib chiqilishi lozim;
i) oʻzi ishlagan tashkilotdan pensiyaga chiqqan xodimlar;
k) xizmat turar joyi berilgan shaxs vafot etganida uning oila aʼzolari;
l) voyaga yetmagan farzandlari bilan birga yashayotgan yolgʻiz shaxslar;
m) shartnoma boʻyicha harbiy xizmatdan zaxiraga boʻshatilgan yoki isteʼfoga chiqqan harbiy xizmatchilar;
n) ayrim surunkali kasalliklarning ogʻir turlari bilan kasallangan fuqarolar;
o) koʻp bolali oilalar;
p) uch nafar va undan ziyod mehnatga layoqatsiz oila aʼzolari boʻlgan, boquvchisini yoʻqotgan oilalar;
r) ishlamaydigan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;
s) keksayib qolgan yolgʻiz pensionerlar — yolgʻiz yashaydigan keksalar, voyaga yetmagan bolalar yoxud qamoqda va jazoni ijro etish muassasalarida, uzoq muddat davolanishda boʻlgan shaxslar bilan birga yashaydigan oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan pensiya yoshidagi shaxslar (60 yoshga yetgan erkaklar, 55 yoshga yetgan ayollar);
t) bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxs hisoblangan 18 yoshgacha yoki bolalikdan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxs boʻlib qolgan bolalari boʻlgan oilalar.
Koʻrsatib oʻtilgan fuqarolarga mazkur Nizomning 43 va 44-bandlarida belgilangan talablarga javob beradigan hamda ushbu aholi punkti chegarasi doirasida joylashgan turar joy beriladi.
71. Xizmat turar joylarining toifasi quyidagi hollarda tuman (shahar) hokimligining qarori bilan boshqa toifaga oʻtkaziladi:
a) xizmat turar joyiga boʻlgan zarurat yoʻqolgan boʻlsa;
b) xizmat turar joyi belgilangan tartibda yashash uchun yaroqsiz deb topilgan boʻlsa;
v) xizmat turar joyi biriktirilgan tashkilot tugatilgan boʻlsa va ushbu tashkilotning huquqiy vorisi boʻlmasa.
4-bob. Davlat uy-joy fondini xususiylashtirish tartibi
1-§. Davlat uy-joy fondini xususiylashtirish obyekti va subyekti
72. Quyidagilar davlat uy-joy fondini xususiylashtirish obyektlari hisoblanadi:
fuqarolar ijara shartnomasi asosida foydalanilayotgan koʻp kvartirali uylardagi kvartiralar va bir kvartirali uylar (uylarning bir qismi);
qayta tiklash, taʼmirlanish ishlari tugallangan, biroq fuqarolar koʻchib kirmagan va boʻshatilgan uylarning kvartiralari, bir kvartirali uylar (uylarning bir qismi);
yangi qurilgan uylardagi kvartiralar.
Yopiq harbiy shaharchalardagi uylardagi kvartiralar, arxitektura, tarixiy va madaniy yodgorlik boʻlgan kvartiralar va uylar, uy-muzeylar, yotoqxonalardagi xonalar, belgilangan tartibda yashash uchun yaroqsiz deb topilgan yoki xizmat kvartiralari (xonalari) hisoblangan kvartiralar, ikki yoki undan ortiq ijarachi yashayotgan kvartiralar undagi barcha yashovchilarning roziligi boʻlmagan hollarda xususiylashtirilmaydi.
73. Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashab turgan Oʻzbekiston Respublikasining, boshqa davlatlarning fuqarolari, fuqaroligi boʻlmagan shaxslar xususiylashtirish subyektlari hisoblanadilar.
Vazirlik va idoralar, davlat tashkilotlari, yuridik shaxslar oʻz xodimlari va pensionerlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun boshqa mulkdordan uy-joy sotib olishi mumkin.
74. Oʻzlari egallab turgan davlat uy-joylarini sotib olishga yoki uy-joyni ijaraga olishga qurbi yetmaydigan mehnatga yaroqsiz yolgʻiz keksa fuqarolar uchun tashkilotlar huzurida uy-joydan ijara shartnomasi asosida foydalaniladigan kommunal uy-joy fondi tashkil etiladi.
75. Tashkilotning ulushli mablagʻlari hisobiga qurilgan kvartiralar va uylarni xususiylashtirishda xususiylashtirish subyektlariga imtiyozlar idoralarga qarashli uy-joy fondi egalari bilan kelishilgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan belgilanadi.
2-§. Davlat uy-joy fondini xususiylashtirish va uning qiymatini toʻlash tartibi
76. Davlat uy-joy fondi mazkur Nizomga 7-ilovadagi sxemaga muvofiq xususiylashtiriladi.
77. Davlat uy-joy fondini xususiylashtirish tuman (shahar) hokimliklari va davlat tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi.
Davlat tashkilotlariga qarashli idoraviy uy-joy fondini xususiylashtirish vakolati shartnoma asosida uy-joy fondi joylashgan joydagi tuman (shahar) hokimligiga berilishi mumkin.
78. Quyidagilarga davlat uy-joy fondidagi uy-joyga nisbatan mulk huquqi beriladi:
pul kompensatsiyasi toʻlanmasdan buzilgan xususiy uy-joylar oʻrniga davlat uy-joy fondidan uy-joy olgan fuqarolarga;
davlat uy-joy fondidagi uy-joyni mazkur Nizomda belgilangan tartibda xususiylashtirgan fuqarolarga;
keyinchalik uy-joyning toʻla qiymatini toʻlash (sotib olish) huquqi bilan uy-joyni ijaraga olgan fuqarolarga.
79. Alohida uyga (uyning bir qismiga), kvartiraga nisbatan mulk huquqi fuqarolar tomonidan uy-joyning toʻla qiymati toʻlangan (sotib olingan) hamda mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderi olingan kundan boshlanadi.
Agar fuqaro kvartira, uy (uyning bir qismi) uchun toʻlovni toʻliq amalga oshirgan, arizani tuman (shahar) hokimligida roʻyxatdan oʻtkazgan, biroq mulk huquqini beruvchi davlat orderini olmasdan vafot etgan taqdirda, merosxoʻrlar ushbu kvartirani, uyni (uyning bir qismini) meros qilib olishga haqli.
80. Davlat uy-joy fondini xususiylashtirish jarayonida ishtirok etgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalar uy-joy joylashgan tuman (shahar) hokimligi (Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi) tomonidan arxiv maʼlumotlari asosida beriladi.
Bunda tuman (shahar) hokimliklari tomonidan xususiylashtirilgan uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish hujjatlar bazasini (arxivini) raqamlashtirish hamda idoralararo elektron tizimlarini integratsiya qilish orqali amalga oshiriladi.
81. Mavjud davlat uy-joy fondidagi uy-joylar quyidagi asoslarga koʻra xususiylashtiriladi:
fuqarolarga oʻzlari yashayotgan va hozirgi vaqtda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan alohida uylarni (uylarning bir qismini), kvartiralarni, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining “Toshkent shahri va Toshkent viloyatida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishi lozim boʻlgan shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari toifalarining roʻyxati toʻgʻrisida”gi Qonuni kuchga kirguniga qadar berilgan idoraviy hujjat (order) asosida Toshkent shahrida va Toshkent viloyatida turar joy maqomini olgan yotoqxonalarda doimiy yashab kelayotgan hamda vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan fuqarolarga uy-joyni qonunchilikda belgilangan tartibda baholovchi tashkilot tomonidan qoldiq balans qiymati boʻyicha baholangan narxlar boʻyicha sotish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlariga asosan uy-joyni fuqarolarning ayrim toifalariga bepul berish;
keyinchalik sotib olish sharti bilan davlat uy-joyini ijaraga olish toʻgʻrisida shartnoma tuzish.
82. Yangi qurilgan, qayta qurilgan, kapital taʼmirlangan va boʻshagan davlat uy-joy fondidagi uy-joylar hamda kvartiralar quyidagi tartibda xususiylashtiriladi:
uy-joy olish uchun yashash joyida va ish joyida navbatda turgan fuqarolarga uy-joyni mulk huquqiy asosida sotish;
yangi qurilgan davlat uy-joy fondida 20 foizgacha hamda qayta qurilgan, kapital taʼmirlangan davlat uy-joy fondida 10 foizgacha kvartira (xona)larni va uylarni (uylarning bir qismini) auksion orqali aholiga mulk huquqi asosida sotish.
83. Davlat uy-joy fondini xususiylashtirishda mazkur Nizom qoidalari yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan buziladigan uylar (uylarning bir qismi) yoki kvartiralarning oʻrniga zararlarni qoplash tartibida davlat uy-joy fondidan mulkdorlarga beriladigan uylarga (uylarning bir qismiga) yoki kvartiralarga nisbatan qoʻllanilmaydi.
84. Vazirliklar, idoralar va tashkilotlar ham uy-joyni auksion orqali sotib olish huquqiga ega, bunda mazkur uy-joydan xizmat maqsadida (idoralar, ofislar va shu kabilar) hamda ishlab chiqarish binolari (sexlar, ustaxonalar va shu kabilar) maqsadida foydalanish huquqisiz oʻz xodimlariga berish va xususiylashtirish majburiy shart hisoblanadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi va chet el fuqarolari hamda nodavlat yuridik shaxslarga eski va avariya holatidagi uy-joy fondini undan ofislar, vakolatxonalar va boshqa xizmat binolari sifatida foydalanish uchun auksionlarda sotish huquqiga ega.
85. Fuqarolarning 1992-yilgacha qurilgan uy-joyni sotib olishi kvartira (uy)ning toʻliq qiymatini bir yoʻla toʻlash yoʻli bilan ham, shuningdek, 5 yil davomida toʻlash yoʻli bilan ham amalga oshirilishi mumkin, bunda bir yoʻla toʻlanadigan dastlabki toʻlov kvartira qiymatining 40 foizini tashkil etadi. U xususiylashtiruvchining xohishiga koʻra yarim yilga, imtiyozga ega boʻlganlar uchun esa bir yilga taqsimlanishi mumkin.
86. 1992-yilda va undan keyingi yillarda qurilgan kvartiralarni, uylarni sotib oluvchi fuqarolarga toʻlov muddati 20 yil qilib belgilanadi, bunda bir yoʻla toʻlanadigan toʻlov uy-joy qiymatining 10 foizini tashkil etadi. Bunda fuqarolar ushbu toifadagi uy-joylar uchun toʻlovni bir yoʻla amalga oshirishi mumkin.
87. Xususiylashtirilgan uy-joyning toʻliq qiymatini bir yoʻla toʻlagan fuqarolarga 1992-yilgacha qurilgan uy-joy qiymatining 10 foizi, 1992-yilda va undan keyingi yillarda qurilgan uy-joy qiymatining 20 foizi miqdorida, uy-joy haqini ikki yarim yil davomida toʻlaganlarga esa tegishli ravishda 5 va 10 foiz miqdorida chegirma belgilanadi.
88. Qiymati boʻlib-boʻlib toʻlanadigan kvartira va uy (uyning bir qismi)ni xususiylashtirish boʻyicha qarzdorlik muqarrar ravishda undirib olinadi.
89. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, davlat tashkilotlari tomonidan uy-joylarni xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlardan belgilangan tartibda foydalaniladi hamda uy-joy kommunal xoʻjaligini saqlash va rivojlantirishga yoʻnaltiriladi.
90. Xususiylashtirish subyektlariga davlat uy-joy fondini xususiylashtirish huquqi faqat bir marta beriladi.
3-§. Davlat uy-joy fondini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
91. Fuqaro davlat uy-joy fondidagi alohida uyni (uyning bir qismini) yoki kvartirani xususiylashtirish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
92. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, mustaqil ravishda mazkur Nizomga 8-ilovaga muvofiq shakldagi davlat uy-joy fondini xususiylashtirish boʻyicha soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
93. Uy-joyni xususiylashtirish toʻgʻrisidagi soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
fuqaroning imtiyozli xususiylashtirish huquqini tasdiqlovchi maʼlumotnoma (agar fuqaroda bunday huquq mavjud boʻlsa);
uy daftarining nusxasi (kvartiralar boʻyicha kartochkaning nusxasi, 17-shakl);
birgalikda yashayotgan barcha voyaga yetgan oila aʼzolarining notarial tasdiqlangan roziligi;
uy (uyning bir qismi) yoki kvartira qiymatini baholash toʻgʻrisidagi baholovchi tashkilotining hisoboti.
94. Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan soʻrovnomani tasdiqlaydi.
Ariza beruvchilar YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda, soʻrovnamani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
95. Davlat xizmatlari koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Davlat xizmati koʻrsatilishida YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.
Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga nisbatan mazkur davlat xizmatini koʻrsatishda belgilangan toʻlovning 50 foizi miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan toʻlovlar boʻyicha 75 foiz miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun undiriladigan barcha turdagi davlat boji, yigʻim va boshqa turdagi toʻlovlar Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi va tasdiqlanadi.
96. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda:
20 foizi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
0,5 foizi toʻlovlarni tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilganligi uchun “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachiligida ochiladigan maxsus hisobvaragʻiga;
79,5 foizi tuman (shahar) hokimliklari gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat qilinganda:
10 foizi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,25 foizi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachiligida ochiladigan maxsus hisobvaragʻiga;
0,5 foizi toʻlovlarni tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilganligi uchun “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachiligida ochiladigan maxsus hisobvaragʻiga;
78,25 foizi tuman (shahar) hokimliklari gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
97. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi davlat xizmatlari koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
98. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazining xodimi tomonidan toʻldirilib, fuqaro tomonidan tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa ichida va YIDXP orqali murojaat qilinganda avtomatik tarzda xususiylashtirilayotgan uy-joy joylashgan tuman (shahar) hokimligiga hamda uy-joy fondini balansida saqlovchi tashkilotga elektron shaklda yuboriladi.
99. Tuman (shahar) hokimligi hamda uy-joy fondini balansida saqlovchi tashkilot soʻrovnomani bir oy ichida koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha uy-joyni xususiylashtirish yoki xususiylashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi. Bunda uy-joy fondiga ega boʻlgan tashkilot qarorni (buyruqni) qabul qilingan kuning oʻzida tegishli tuman (shahar) hokimligiga yuboradi.
100. Tuman (shahar) hokimligi hamda uy-joy fondini balansida saqlovchi tashkilot qabul qilingan qarorni (buyruqni) avtomatik tarzda Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi.
101. Davlat xizmatlari markazi qarorni (buyruqni) olganidan soʻng oʻn daqiqa ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va bu haqida ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.
102. Yagona billing tizimi qarorga (buyruqqa) asosan xususiylashtirilayotgan uy-joyni sotib olish uchun hisobvaraqni shakllantiradi va toʻlangan mablagʻlar hisobini yuritadi.
103. Ariza beruvchi uy-joyni xususiylashtirish uchun hisobvaraqni olgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida qarorda (buyruqda) nazarda tutilgan shartlarda uy-joyni xususiylashtirish uchun toʻlovni toʻliq yoki qisman amalga oshiradi.
104. Ariza beruvchi toʻlovni toʻliq amalga oshirgandan soʻng tuman (shahar) hokimligi (Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi) bir ish kuni ichida mazkur Nizomga 9-ilovaga muvofiq shakldagi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan mulk huquqini beruvchi davlat orderini shakllantiradi va Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi.
105. Davlat xizmatlari markazi orderni olganidan soʻng oʻn daqiqa ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga orderni ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
Rasmiylashtirilgan orderda notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlangan taqdirda, ariza beruvchi oʻn besh kun ichida yigʻim toʻlamasdan belgilangan tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Ushbu Nizom kuchga kirgunga qadar qogʻoz shaklida berilgan mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderi yoʻqolganda, uning dublikati mulkdor yoki uning huquqiy vorisining (merosxoʻrining) tegishli arizasiga asosan mazkur Nizomga 9-ilovaga muvofiq shaklda ikki hafta ichida beriladi.
Dublikat olish toʻgʻrisidagi arizaga davlat xizmatlari markazidan hujjat topilmaganligi haqida maʼlumotnoma ilova qilinadi.
5-bob. Tashkilotlar uy-joylarining hududlar kesimidagi reyestrini shakllantirish tartibi
111. Tashkilotlar har yili 25-yanvardan kechiktirmasdan oʻzlariga tegishli boʻlgan uy-joylarni xatlovdan oʻtkazadi.
112. Xatlov natijalariga koʻra tashkilot oʻziga tegishli boʻlgan uy-joylarning hududlar kesimidagi reyestrini mazkur Nizomga 10-ilovaga muvofiq shakllantiradi.
113. Xatlov natijasida aniqlangan uy-joylarni reyestrga kiritish va undan chiqarish tashkilotlarning tegishli qarori (buyrugʻi) asosida amalga oshiriladi.
114. Shakllantirilgan uy-joylarning reyestri har yili 30-yanvardan kechiktirmasdan tegishli tashkilotlarning rasmiy veb-saytlarida joylashtiriladi, qonunchilik hujjatlari bilan ochiqlanishi taqiqlangan uy-joylar bundan mustasno.
115. Tashkilotlar rahbarlari oʻz tasarrufida boʻlgan uy-joylarning reyestrini oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida belgilangan muddatlarda joylashtirishga va uni muntazam ravishda yangilab borilishini taʼminlashga masʼul hisoblanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
116. Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
117. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Uy-joy sharoitlarini yaxshilash uchun Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali soʻrovnoma yuboradi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani ariza beruvchining yashash joyi boʻyicha tuman (shahar) hokimligiga yoki fuqaroning ish joyi boʻyicha uy-joy fondi boʻlgan tashkilotga elektron shaklda yuboradi. Oʻn daqiqa ichida YIDXP Avtomatik tarzda 3-bosqich Tuman (shahar) hokimligining turar joy masalalari boʻyicha komissiyasi 1. Soʻrovnomani koʻrib chiqadi. 2. Soʻrovnomani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha ariza beruvchini uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolar hisobiga qoʻyish yoki hisobga qoʻyishni rad etish haqida tashkilot rahbariga taklif kiritadi. Oʻn kun ichida Tashkilotning turar joy masalalari boʻyicha komissiyasi 4-bosqich Tuman (shahar) hokimligi 1. Komissiyaning taklifi asosida ariza beruvchini uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobiga qoʻyish yoki hisobga qoʻyishni rad etish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi. 2. Qarorni (buyruqni) Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. Bir ish kuni ichida Tashkilot Avtomatik tarzda Davlat xizmatlari markazi Qarorni (buyruqni) ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi. Oʻn daqiqa ichida 5-bosqich Tashkilot Aholi punktida foydalanishga topshirilgan yoki boʻshagan uy-joylarni navbat asosida uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlganlar hisobida turgan fuqarolarga taqdim etish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi. Ikki ish kuni ichida 6-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Uy-joyni taqdim etish toʻgʻrisidagi qaror (buyruq) asosida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan orderni shakllantiradi va Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. Bir ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazi Orderni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Oʻn daqiqa ichida 7-bosqich Ariza beruvchi 1. Orderni olgandan soʻng ushbu uy-joyni balansda saqlovchi tashkilot yoki uning vakolatli organi bilan ijara shartnomasi tuzadi. Oʻn kun ichida 2. Oila aʼzolari bilan birga uy-joyga koʻchib kiradi. Oʻttiz kun ichida
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish, davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va taqdim etish boʻyicha
I. Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqaro toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi seriyasi va raqami 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili 8. Telefon raqami 9. Elektron pochta manzili 10. Ish joyi 11. Ariza yuborilayotgan joy Fuqaro yashab turgan joyi boʻyicha tuman (shahar) hokimligi (tanlanadi) Uy-joy fondi boʻlgan davlat tashkiloti (aniq koʻrsatiladi) II. Ilova qilinadigan hujjatlar Notarial tasdiqlangan ishonchnoma nusxasi (agar soʻrovnomani uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqaroning vakili toʻldirayotgan boʻlsa)
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
__________________________________________ hokimligi 20_____ y., “_____” _________________ Turar joy uchun order №_____ ______________________________________ Seriya ________ ________________________________________________ ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) _____ nafardan iborat oilasi uchun umumiy maydoni ______ kv. metr boʻlgan _______ xonali turar joyni egallash huquqi berildi. Uy manzili: _____________________________________________________________________________ (koʻcha, berk koʻcha, proyezd va h.k.) uy _____ korpus ______ xonadon __________ Turar joy egasi: _________________________________________________________________________ (tuman (shahar) hokimligi / tashkilot) ________________________________________________________________________________________ Order berish uchun asos: ___________________________________________________________________ (turar joy berish toʻgʻrisidagi hujjat) 20_____ y., “_____” _________________ dagi №_______________ Oila tarkibi T/r Familiyasi, ismi, otasining ismi Qarindoshlik aloqalari Tugʻilgan yili 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. _________ tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari F.I.O. QR-kodi
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Xizmat turar joylari olish huquqiga ega boʻlgan shaxslar
T/r Toifalarning nomi 1. Tibbiy-ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish muassasalarining (nogironligi boʻlgan shaxslar, faxriylar, yolgʻiz keksalar uchun internat-uylar) bugʻ qozon qurilmalari operatorlari 2. Nasos stansiyalari, yirik gidrouzellar va toʻgʻonlarga xizmat koʻrsatuvchi navbatchi texniklar, mashinistlar, elektrotexniklar 3. Kommunal xizmat koʻrsatishning suv oqizish — oqova suvlarni chiqarib yuborish va gaz xoʻjaligi avariya-dispetcherlik xizmatlari ustalari va chilangarlari 4. Yoʻl oraliqlari ustalari va tuzatuvchilari 5. Gaz taʼminoti korxonalari xodimlari 6. Suv xoʻjaligining foydalanish uchastkalari boshliqlari, gidroinshootlarning tartibga soluvchilari va gidropostlarning kuzatuvchilari, uchastka gidrotexniklari va gidrooʻlchovchilari 7. Kabelli (radiorele) kuchaytirish punktlariga xizmat koʻrsatuvchi navbatchi texniklar, radio va televizion stansiyalarga, shuningdek, qishloq joylardagi maxsus obyektlarga xizmat koʻrsatuvchi elektromexaniklar 8. Elektr tarmoqlari va yordamchi stansiyalarning navbatchi muhandislari, kabelli taqsimlash tarmoqlarining navbatchi muhandislari va texniklari 9. Sogʻliqni saqlash vazirligining qishloq joylardagi davolash-profilaktika muassasalari uchastka vrach-terapevtlari va pediatrlari. Nogironligi boʻlgan shaxslar va qariyalar uylarining hamda aqlan zaif bolalar uchun nogironligi boʻlgan bolalar uylari direktorlari, vrach (feldsher), katta tibbiyot hamshirasi, shuningdek, ushbu bolalar uylarining tarbiyachisi, sanatoriylar va dam olish uylarining bosh vrachi, vrach (feldsher), xoʻjalik ishlari bilan shugʻullanuvchi hamshira. 10. Oilaviy bolalar uyining tarbiyalash uchun ularga berilgan bolalar bilan birga yashovchi ota-ona tarbiyachilari 11. Oʻrmon, qoʻriqxona, (daxlsiz oʻrmon qoʻriqxonasi), ovchilik xoʻjaliklari direktorlari, oʻrmon xoʻjaligi xodimlari, oʻrmon kesuvchilari va yollangan ovchilari 12. Boshqa joylardan vaqtinchalik taklif etilgan oliy toifali trenerlar va sport ustalari 13. Harbiylashtirilgan qoʻriqlash va favqulodda vaziyatlar organlari harbiy xizmatchilari va ishchi-xizmatchilari 14. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining kazarma — uy-joy fondiga hamda kommunal inshootlariga xizmat koʻrsatish va ulardan foydalanish bilan bogʻliq ishchi va xizmatchilari, Qurolli Kuchlarning ofitserlar tarkibidagi shaxslar va belgilangan muddatdan tashqari xizmat harbiy xizmatchilari 15. Ichki ishlar organlari xodimlari 16. Konstitutsiyaviy sud, Oliy sud, viloyatlar va tuman, shahar hamda harbiy sudlar sudyalari 17. Prokuratura organlarining xodimlari 18. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Administratsiyasi, Oliy Majlis palatalari devonlari, Oliy Majlis Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) kotibiyati, Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklari, vazirliklar, idoralar va ularning hududiy boʻlinmalari apparatlarining boshqa hududlardan ishga taklif etilgan masʼul xodimlari 19. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining deputatlari, Toshkent shahrida turar joyga ega boʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatida doimiy asosda ishlovchi senatorlar, Oliy Majlisning Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) va uning oʻrinbosari 20. Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil va uning oʻrinbosari 21. Qishloq joylardagi aloqa boʻlimlari boshliqlari va boshliq oʻrinbosarlari 22. Olis hududlarda joylashgan budjet tashkilotlarida boshqa hududlardan kelib faoliyat yuritayotgan oliy maʼlumotli mutaxassislar va (yoki) tibbiyot xodimlari
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondida joylashgan xizmat turar joylarini foydalanishga berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Xizmat turar joylarini foydalanishga berish uchun Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali soʻrovnoma yuboradi. Zaruriyatga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani ariza beruvchi tasdiqlagandan soʻng xizmat turar joyi joylashgan hududdagi tuman (shahar) hokimligiga elektron shaklda yuboradi. Oʻn daqiqa ichida YIDXP Avtomatik tarzda 3-bosqich Tuman (shahar) hokimligi 1. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganadi hamda xizmat turar joyini foydalanishga berish yoki bermaslik toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Oʻn ish kuni ichida 2. QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan orderni shakllantiradi va Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. Bir ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazi Orderni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Oʻn daqiqa ichida 4-bosqich Ariza beruvchi 1. Orderni olgandan soʻng xizmat turar joyini balansda saqlovchi tashkilot yoki uning vakolatli organi bilan ijara shartnomasi tuzadi. Oʻn kun ichida 2. Oila aʼzolari bilan birga xizmat turar joyiga koʻchib kiradi. Oʻttiz kun ichida
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Munitsipal, idoraviy uy-joy fondi yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondining uylarida joylashgan xizmat turar joylarini foydalanishga berish boʻyicha
I. Xizmat turar joyidan foydalanmoqchi boʻlgan fuqaro toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi seriyasi va raqami 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili 8. Telefon raqami 9. Elektron pochta manzili 10. Ish joyi 11. Xizmat turar joylari olish huquqiga ega boʻlgan shaxs toifasi Tanlanadi 12. Ariza yuborilayotgan joy Xizmat turar joyi joylashgan hududdagi tuman (shahar) hokimligi (tanlanadi) II. Ilova qilinadigan hujjatlar 1. Xizmat uy-joyni xodimga ajratish toʻgʻrisida tashkilot maʼmuriyatining tuman (shahar) hokimligiga yoʻllangan iltimosnoma nusxasi 2. Xizmat uy-joyiga xodim bilan koʻchib oʻtayotgan oilasi tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotlar (F.I.O., pasport maʼlumotlari va qarindoshlik aloqalari)
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Davlat uy-joy fondini xususiylashtirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat uy-joy fondidagi alohida uyni (uyning bir qismini) yoki kvartirani xususiylashtirish uchun Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali soʻrovnoma yuboradi. Zaruriyatga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani xususiylashtirilayotgan uy-joy joylashgan tuman (shahar) hokimligiga hamda uy-joy fondini balansida saqlovchi tashkilotga elektron shaklda yuboradi. Oʻn daqiqa ichida YIDXP Avtomatik tarzda 3-bosqich Tuman (shahar) hokimligi 1. Soʻrovnomani koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha uy-joyni xususiylashtirish yoki xususiylashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi. 2. Qabul qilingan qarorni (buyruqni) Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. Bir oy ichida Tashkilot Avtomatik tarzda Davlat xizmatlari markazi Qarorni (buyruqni) olganidan soʻng uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va bu haqida ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Oʻn daqiqa ichida 4-bosqich Ariza beruvchi Qarorda (buyruqda) nazarda tutilgan shartlarda uy-joyni xususiylashtirish uchun toʻlovni toʻliq yoki qisman amalga oshiradi. Oʻn ish kuni ichida 5-bosqich Tuman (shahar) hokimligi (Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi) QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan orderni shakllantiradi va Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. Bir ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazi Orderni olganidan soʻng uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Oʻn daqiqa ichida
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Davlat uy-joy fondini xususiylashtirish boʻyicha
I. Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi seriyasi va raqami 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili 8. Telefon raqami 9. Elektron pochta manzili 10. Ariza yuborilayotgan joy Xususiylashtirilayotgan uy-joy joylashgan tuman (shahar) hokimligi (tanlanadi) Uy-joy fondini balansda saqlovchi davlat organi, korxona, muassasa va tashkilot (aniq koʻrsatiladi) II. Xususiylashtiriladigan uy-joy toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Uy-joyning kadastr raqami 2. Uy-joyning maydoni (kv.m.) 3. Uy-joyning manzili III. Ilova qilinadigan hujjatlar 1. Fuqaroning imtiyozli xususiylashtirish huquqini tasdiqlovchi maʼlumotnoma 2. Uy daftarining nusxasi (kvartiralar boʻyicha kartochkaning nusxasi) (17-shakl) 3. Birgalikda yashayotgan barcha balogʻatga yetgan oila aʼzolarining notarial tasdiqlangan roziligi 4. Uy (uyning bir qismi) yoki kvartira qiymatini qoldiq balans qiymati boʻyicha baholash toʻgʻrisidagi baholovchi tashkilotining hisoboti
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi ____________________________ (vakolatli organning nomi) Mulk huquqini beruvchi davlat orderi № ____________________ ___________________________ 20 _____ yil “______” _______________ Ushbu order __________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ asosida berilgan. _____________________ viloyati, ______________ tumani, __________________________ massivi, __________ koʻchasi, ______ uy manzilida joylashgan, umumiy maydoni __________ kv. m, turar joy maydoni __________________ kv. m., qiymati _____________________________________________ __________________________________ soʻm boʻlgan _________________________________ kvartira (summa soʻz bilan yoziladi) (kvartira, uy (uyning bir qismi) _________________________________________________________________________________ dan (tashkilotning toʻliq nomi) ___________________________________________________________________________ tomonidan (F.I.O., pasportga oid maʼlumotlar) sotib olinganligini tasdiqlaydi. Tuman (shahar) hokimi (Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi direktori) QR-kodi F.I.O.
Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Tashkilotga tegishli boʻlgan uy-joylarning hududlar kesimidagi
T/r Uy-joyning manzili (shahar (tuman), koʻcha, qishloq, uy raqami) Maydoni, kv. m. Uy-joyning texnik holati Uy-joyning jihozlanganlik darajasi Uy-joyni reyestrga kiritish uchun asos va hujjat maʼlumotlari Uy-joyni reyestrdan chiqarish uchun asos va hujjat maʼlumotlari 1. 2. 3. ...
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 124-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida davlat uy-joy fondini xususiylashtirishni davom ettirish toʻgʻrisida” 1993-yil 1-martdagi 114-son qarorining 3-bandi hamda qarorga 1 va 2-ilovalar .
2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat uy-joy fondini xususiylashtirish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining qabul qilinishi munosabati bilan normativ hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 1994-yil 4-apreldagi 180-son qaroriga 3-ilovaning 1 va 2-bandlari .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish va ayrimlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 1999-yil 30-apreldagi 202-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining 2010-yil 17-sentabrdagi “Baholash faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartishlar kiritish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-257-sonli Qonuni)” 2010-yil 9-noyabrdagi 248-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilinishi lozim boʻlgan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari toifalarining roʻyxati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2012-yil 16-fevraldagi 41-son qarori)” 2012-yil 20-apreldagi 116-son qaroriga 1-ilovaning 1-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida davlat uy-joy fondini xususiylashtirish toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish kiritish haqida” 2017-yil 22-iyundagi 413-son qarori .
8. Vazirlar Mahkamasining “Davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va fuqarolarga ijara shartnomasi shartlari asosida berishni tartibga solishga qaratilgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 26-fevraldagi 170-son qarori 1-bandining ikkinchi xatboshi hamda qarorga 1-ilova .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish, monopoliyaga qarshi kurashishni tartibga solish tizimini va kapital bozorini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-yanvardagi PF-5630-son va “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi toʻgʻrisida” 2019-yil 17-yanvardagi PF-5635-son Farmonlari)” 2020-yil 14-apreldagi 217-son qaroriga 1-ilova 1-bandining “v” kichik bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 19-fevraldagi PF-5666-son Farmoni)” 2020-yil 6-iyuldagi 425-son qaroriga 1-ilovaning 1-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 593-son qaroriga 4-ilovaning 1-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamini yanada qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 830-son qaroriga ilovaning 5-bandi .
14. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatlari koʻrsatishning infratuzilmasi takomillashtirilganligi va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 28-oktabrdagi 661-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
15. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12 ilovaning 89-bandi “a” kichik bandining birinchi — sakkizinchi xatboshilari .
16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 574-bandi “a” kichik bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 11-mart,
124-son