📅 2024-yil 12-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 12-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 12 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
ТАРКИБИ
ГРАФИГИ
Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш ҳамда яйлов деградациясига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикамизда яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш ҳамда яйлов деградацияси жараёнларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастурида яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий қилиш — яйлов майдонларининг экологик ҳолатини сақлаш ҳамда ер ва ўрмон деградациясини камайтириш орқали яйловларда чорва молларини ўтлатишни барқарор бошқариш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш «Яшил» ўсишнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд давлат университети ҳамда халқаро ва маҳаллий экспертларнинг «Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Қуйидагилар:
Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш дастури 1-иловага мувофиқ;
Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) таркиби 2-иловага мувофиқ;
2024 — 2028 йилларда мавжуд яйловларни босқичма-босқич тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг электрон хариталарини ишлаб чиқиш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
«Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси»ни илғор халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилиш ва мониторингини юритиш;
«Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси»да белгиланадиган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш;
«Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси»ни амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш.
5. Ишчи гуруҳ (Абдурахмонов) «Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегияси»да қуйидаги тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутсин:
яйловлардан фойдаланиш соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш;
яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш, яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услубиётини ишлаб чиқиш;
яйловларни хатловдан ўтказиш орқали яйловларнинг рақамли хариталарини ишлаб чиқиш, деградацияга учраган майдонларга аниқлик киритиш, малакали хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, хатлов натижалари бўйича республикадаги яйловлар ҳолатини экспертлик баҳолаш;
яйловларда чорва моллари босимини камайтириш ва уларни алмашлаб ўтлатишнинг оқилона тизимини йўлга қўйиш, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг энг мақбул усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
аутсорсинг соҳасида ихтисослашган ташкилотни жалб қилган ҳолда яйловларни бошқаришнинг сунъий йўлдошли интеграциялашган тизимини жорий этиш орқали чорва молларини ўтлатишнинг реал вақт режимида мониторингини олиб боришни таъминлаш;
экологик, ижтимоий ва иқтисодий натижаларга эришишга қаратилган яйловлардан вақтинча фойдаланиш, ерга эгалик ҳуқуқи борасида ҳукумат сиёсати ва дастурларини мувофиқлаштириш;
барқарор яйлов амалиётини кенгайтириш борасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, яйловлар майдонларини чиқиндилар билан ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
давлат муҳофазасидаги ерларни ҳимоя қилиш борасида замонавий усул ва воситаларни жорий этишни кенгайтириш, шунингдек, яйловларни барқарор бошқаришнинг институционал механизмларини такомиллаштириш;
ҳудудларда яйлов уруғчилиги базасини ривожлантириш ҳамда яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича давлат назорати ва мониторинги тизимини кучайтириш;
яйловларни картограмма асосида минерал ўғитлар билан ўғитлаш, ўсимликларни ҳашарот ва касалликлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, яйловлардаги ер ости сувларидан фойдаланишда санитария-ветеринария назоратини кучайтириш;
яйловлар деградацияси ва чўлланишга қарши курашиш тадбирлари доирасида халқаро молия институтлари ва «яшил» грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш;
яйловлардаги ер ости сувларидан яйловларни ва чорва молларини суғориш учун фойдаланиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш, яйловларни ва ер ости сув ресурсларини барқарор бошқаришга доир таълим дастурларини яратиш ва такомиллаштириш;
яйловлардаги ер ости сувларидан фойдаланишда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш, яйловлардаги ер ости сувларидан фойдаланиш меъёрларини белгилаш ва уларга риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2024 — 2028 йилларда мавжуд яйловларнинг босқичма-босқич тўлиқ хатловдан ўтказилишини ҳамда электрон хариталари ишлаб чиқилишини ва электрон ҳисоби юритилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўтказиладиган геоботаник тадқиқотлар натижаларига асосан яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгиласин ҳамда 2024 йилдан бошлаб яйловлардан алмашлаб фойдаланишни ташкил этсин;
яйловларда ресурс тежайдиган технологияларни кенг қўллаш, яйлов мавсумини инобатга олган ҳолда чорва молларини алмашлаб ўтлатиш тизимини тўлиқ жорий этсин;
чўл яйловлари эгаллаган майдонларда мавжуд тик қудуқларни хатловдан ўтказиш ва унинг натижаларига кўра яроқсиз ҳолга келган (беркитилган, фойдаланилмаётган) тик қудуқларни мукаммал таъмирлаш бўйича чора-тадбирларни белгиласин;
деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида истиқболли озиқабоп яйлов ўсимликларининг бирламчи уруғчилик майдонларини ташкил этсин;
яйловларни қум босиш ва шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш мақсадида ташаббускорларнинг таклифига биноан яйлов иҳотазорларини барпо этиш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
геоботаник тадқиқотларда аниқланган яйловлардаги мавжуд табиий ўрмонзорларни сақлаб қолиш мақсадида ушбу ерларни тегишли қарорлар билан ўрмонзор ер турига ўтказиш чораларини кўрсин;
2024 йилда Бухоро ва Навоий вилоятларида яйловларни рақамли бошқариш тизимини ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳасини хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширсин;
сув таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларда тик қудуқларни қазиш, қуёш энергиясида ишлайдиган насос агрегатлари ёрдамида ер ости сувларини чиқариш ҳамда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Бухоро ва Навоий вилоятларида намунавий тажриба лойиҳаларини амалга оширсин;
тажриба лойиҳаларининг натижаларига кўра мазкур тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда яйловларни ҳамда улардаги ер ости сувларини назорат қилиш мақсадида «waterbase.uz» электрон платформасини кенгайтириш ва яйловлар эгаллаган майдонлардаги қудуқларда ер ости сувларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, ўзаро маълумот алмашишни таъминлаш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг интеграциялашган геоахборот тизимини Атроф-муҳит мониторинги ягона геоахборот маълумотлар базаси тизими билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.
10. Белгилансинки, яйлов ерларини хатловдан ўтказиш ва яйлов ер майдонларининг электрон хариталарини ишлаб чиқиш харажатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва қайта баҳолаш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хатловдан ўтказиш, яйловларда геоботаник тадқиқотлар ва мониторингини ўтказиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги яйловларни муҳофаза қилиш ва уларнинг деградациясига қарши курашишда ер ости сувларидан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш мақсадида яйлов ерларда мақсадли гидрогеологик тадқиқотлар ўтказсин ҳамда ер ости сувлари мониторингини кучайтириш чораларини кўрсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 мартдаги 126-сон қарорига 1-ИЛОВА
Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш 1. Яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услубиётини ишлаб чиқиш. 1. Яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини баҳолаш бўйича халқаро мезонлар, усуллар ва индикаторларни таҳлил қилиш ва ўрганиш. 2024 йил апрель Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ( И. Абдурахмонов ), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Ўзбекистон Фанлар академияси (Б. Юлдашев) 2. Яйловларни тоифалаш ва уларнинг деградациясини табақалашган ҳолда баҳолашнинг ягона услубиёти лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2024 йил май 3. Лойиҳани тасдиқлаш бўйича қўшма қарорни қабул қилиш ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш. 2024 йил июнь 2. 2024 — 2028 йилларда 21,2 млн гектар яйловларни контурлар ва фойдаланувчилар кесимида хатловдан ўтказиш. 1. Яйловларни контурлар кесимида хатловдан ўтказиш учун талаб этиладиган маблағларнинг смета-ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2024 йил апрель Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва қайта баҳолаш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хатловдан ўтказиш, яйловларда геоботаник тадқиқотлар ва мониторингини ўтказиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар йили бюджет маблағлари параметрларида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яйловларни хатловдан ўтказиш ишларини молиялаштириш. 2024 йил май 3. Ҳар бир контур ва фойдаланувчи кесимида электрон хариталарни яратиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона геоахборот тизимига киритиш. 2024 — 2028 йиллар давомида 4. Хатлов натижаларига кўра захирадаги бўш турган ер участкаларини очиқ электрон танловлар асосида ижарага бериш орқали республика бўйича яйловлардан субъектлар кесимида (фермер, деҳқон хўжалиги ва бошқалар) фойдаланилишини босқичма-босқич таъминлаш. Хатлов якуни билан бир ой муддатда 3. Деградацияга учраган яйловларни тиклаш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинишини таъминлаш. 1. 15 минг гектарда чўл-яйлов озиқабоп ўсимликлар уруғчилигини ташкил этиш. 2024 йил май Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ( И. Эргашев) , Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н. Бакиров) 2. Ўсимлик қоплами камайган яйловларда чорва молларини алмашлаб ўтлатиш тизимини жорий қилиш. 2024 йил давомида 3. Делтапланлар ва бошқа учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида уруғларни сепиш ишларини амалга ошириш. Экиш мавсумида 4. Яйловлар сув таъминотини яхшилаш ва қайта тиклашда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чораларини кўриш. 1. Бухоро ва Навоий вилоятларида яйловларни сув таъминотида мавжуд бўлган насослар ва сув иншоотлари, суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш. 2024 йил май Ижрочиларнинг маблағлари Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ( И. Эргашев) , Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида бўлган насослар ва бошқа гидрографик иншоотларни давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга бириктириш учун таклифлар ишлаб чиқиш. 2024 йил июнь 5. Яйлов инспекциясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. 1. Чет мамлакатларда яйловлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш. 2024 йил май Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ( И. Абдурахмонов) , Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) 2. Яйловлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратни амалга ошириш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил июль 6. Яйлов ҳудудларида инфратузилма тармоқларини қайта тиклаш ва ривожлантириш. 1. Яйловлардаги носоз ва таъмирталаб суғориш иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда ресурс тежамкор ускуналар ўрнатиш. График асосида Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж . Турсунов ), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2. Чорва молларини сақлаш жойлари ва чўпон уйларини таъмирлаш ҳамда янгидан қуриш. Доимий 3. Узоқ чўл ҳудудларига олиб борувчи йўлларни таъмирлаш. График асосида 4. Яйлов инфратузилмасини яхшилаш бўйича халқаро молия институтлари маблағларини жорий қилган ҳолда эксперимент лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2024 йил декабрь 7. Яйловлардан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида аҳоли саводхонлигини ошириш бўйича амалий хизмат кўрсатишни жорий қилиш. 1. Ҳудудларда яйловдан фойдаланувчилар учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш. Ҳар чоракда Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев) 2. Яйловлар ва пичанзорларни сақлаш ва келгуси авлодга буст-бутун ҳолда етказиш бўйича «Яйловларимиз эътиборга муҳтож» ва «Келажак авлодга яйловларни етказайлик» каби шиорлар остида кўрсатувлар тайёрлаш, уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. 3. Яйловдан фойдаланувчиларга ҳудудларда яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича давра суҳбатларини ташкил этиш. Ҳар чоракда 8. Германиянинг Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Зукков фонди билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда иқлимни молиялаштириш воситалари орқали чўл яйловларни тиклаш ва улардан барқарор фойдаланиш» лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳа бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хулосасини олиш. 2024 йил июнь Халқаро молия институтлари маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Гидрометеорология хизмати маркази (Ш. Хабибуллаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов) 2. Вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда лойиҳа ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил август 3. Лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш чораларини кўриш. Белгиланган муддатда II. Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш 9. Ўзбекистон яйловлари ва ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш стратегиясини молиялаштириш ишларини амалга ошириш. 1. Халқаро ва маҳаллий мутахассислар билан биргаликда амалга ошириладиган ишлар учун смета харажатларини ишлаб чиқиш. 2024 йил апрель Ҳисоб-китобларга асосан халқаро молия институтлари маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) 2. Амалга ошириладиган ишларни хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш. 2024 йил апрель — август 10. Стратегияни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Амалга ошириш муддатларини ва молиялаштириш манбаларини тасдиқлашни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил октябрь Ҳисоб-китобларга асосан халқаро молия институтлари маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазири (К. Шарипов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов) III. Яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш 11. Яйловларнинг бугунги экологик ва хўжалик ҳолати бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш. 1. Республикада тарқалган асосий яйлов типларининг реал экологик-хўжалик ҳолати ва ўсимликлар қопламининг деградация даражаси бўйича маълумотларни тўплаш. 2024 йил ноябрь Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (Р. Тўраев) 2. Яйловлардаги бугунги вазият ва улардан фойдаланиш тартиб-қоидаларининг амалдаги тизимини жойларда ўрганиш бўйича дала кузатув ишларини олиб бориш. 2024 йил декабрь 3. Олинган натижалар асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь 12. Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат аграр университетида яйлов экологияси ва менежменти бўйича таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш чораларини кўриш. 1. «Яйлов экологияси ва менежменти» таълим йўналишидаги нуфузли хорижий университетларнинг тажриба ва ютуқларини ўрганиш. 2024 йил мобайнида Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазири (К. Шарипов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) 2. «Яйлов экологияси ва менежменти» таълим йўналиши бўйича мавжуд эҳтиёжни аниқлаш. 2024 йил апрель 3. Илғор хорижий тажрибага асосланиб, яйлов экологияси ва менежменти бўйича миллий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. 2024 йил май 4. «Яйлов экологияси ва менежменти» таълим йўналишини олий таълимнинг бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари классификаторига киритиш бўйича таклифларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этиш. 2024 йил июнь 13. «Яйлов экологияси ва менежменти» йўналишида хорижий муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантириш. 1. «Яйлов экологияси ва менежменти» йўналишида хорижий муассасалар билан ҳамкорлик келишувини тузиш. 2024 йил апрель Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) 2. Яйлов соҳасида етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига, жумладан, Texas А&М University (АҚШ), Darmstadt Technical University (Германия)га амалий ташриф уюштириш ва келишув шартномаларини расмийлаштириш. 2024 йил май 3. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистон шароитида яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича замонавий илмий-тадқиқот йўналишлари ва амалиёти талабларини ишлаб чиқиш. 2024 йил июнь IV. Ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш 14. Ўзбекистонда ер ости сувларини бошқариш ва мониторинг қилиш, илмий ва маъмурий базасини таҳлил қилиш. 1. Яйловларда ер ости сувларини мониторинг қилишнинг ҳолати ва мавжуд илмий-техник инфратузилмаси бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш. 2024 йил апрель Ижрочиларнинг маблағлари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) 2. Яйловларда кузатув қудуқларини оптимал жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2024 йил май 3. Яйлов мониторингини автоматлаштирилган тизимга (замонавий ўлчов ускуналари, электрон маълумотлар базаси, ер ости сувларининг электрон рақамли харитаси) айлантириш чораларини кўриш. 2024 йил июнь 15. Қишлоқ хўжалигида ер ости сувларига бўлган талабни ўрганиш ва хронометражли таҳлиллар ўтказиш. 1. Яйлов ўсимликларининг сувга бўлган талабидан келиб чиқиб, ер ости сувларига нисбатан эҳтиёжни аниқлаш. 2024 йил апрель Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) 2. Ер ости сувларидан фойдаланиш тартиби асосида хронометражли таҳлиллар ўтказиш. 2024 йил июнь 3. Ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш. 2024 йил июль 4. Ер ости сувларидан фойдаланиш ҳисобини юритиш бўйича электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш. Доимий 16. Яйловлардан вақтинча фойдаланиш ва ерга эгалик ҳуқуқий кафолатларини амалиётга татбиқ қилиш. 1. Яйловлардан фойдаланувчиларнинг ерга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган ва ижара шартномалари тузилганлик ҳолатини таҳлил қилиш. 2024 йил апрель Ижрочиларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ( И. Эргашев) , Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н. Бакиров) 2. Ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан амалий семинарлар ташкил қилиш. 2024 йил май 3. Яйловларнинг экологик ҳолатини сақлаш, ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш ва иқтисодий самарадорлигини таъминлаш бўйича жорий ҳолатни ўрганиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш. Доимий 17. Яйловлардаги ер ости сувларидан фойдаланиш тартибини белгилаш. 1. Яйловлардаги ер ости сувларидан яйловларни ва чорва молларини суғориш учун фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш. 2024 йил июнь Ижрочиларнинг маблағлари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ( И. Эргашев) , Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н. Бакиров) 2. Яйловлардаги ер ости сувларидан яйловларни ва чорва молларини суғориш учун фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилиш. 2024 йил август
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 мартдаги 126-сон қарорига 2-ИЛОВА
Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ
1. И.Ю. Абдурахмонов — қишлоқ хўжалиги вазири, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Т.Ю. Рапиков — Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. А.А. Абдухакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири 4. Б.Ф. Исламов — тоғ-кон саноати ва геология вазири 5. И.Ф. Хамраев — Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси 6. Н.Ж. Бакиров — Ўрмон хўжалиги агентлиги директори 7. Э.Ш. Ҳайитов — Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси 8. Р.А. Тўраев — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти бош директори 9. Т.Ф. Ражабов — Самарқанд давлат университети қошидаги Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори 10. О.И. Соатов — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқ унумдорлигини ошириш ва ерлар деградациясига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи , ишчи гуруҳ котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 мартдаги 126-сон қарорига 3-ИЛОВА
2024 — 2028 йилларда мавжуд яйловларни босқичма-босқич тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг электрон хариталарини ишлаб чиқиш
Тадбир номи Масъул ташкилот Молиялаштириш манбаи Яйлов ва пичанзор майдонлари (млн. гектар) Шундан: 2024 йилда 2025 йилда 2026 йилда 2027 йилда 2028 йилда 2024 — 2028 йилларда яйловларни хатловдан ўтказиш ва электрон хариталарини ишлаб чиқиш «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар 21,2 3,5 4,4 4,4 4,4 4,5
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 март,
126-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
TARKIBI
GRAFIGI
Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish hamda yaylov degradatsiyasiga qarshi kurashish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2030-yilgacha Oʻzbekiston Respublikasining “yashil” iqtisodiyotga oʻtishiga qaratilgan islohotlar samaradorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 2-dekabrdagi PQ-436-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, respublikamizda yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish hamda yaylov degradatsiyasi jarayonlarining oldini olish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 2-dekabrdagi PQ-436-son qarori bilan tasdiqlangan 2030-yilgacha Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtish va “yashil” oʻsishni taʼminlash dasturida yaylovlarni barqaror boshqarish tizimini joriy qilish — yaylov maydonlarining ekologik holatini saqlash hamda yer va oʻrmon degradatsiyasini kamaytirish orqali yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishni barqaror boshqarish usullarini ishlab chiqish va joriy etish “Yashil” oʻsishning ustuvor yoʻnalishlaridan biri etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Samarqand davlat universiteti hamda xalqaro va mahalliy ekspertlarning “Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasi”ni ishlab chiqish va amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
3. Quyidagilar:
Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasini amalga oshirish hamda yaylovlarni barqaror boshqarish tizimini joriy etish dasturi 1-ilovaga muvofiq;
Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasini ishlab chiqish hamda amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
2024 — 2028-yillarda mavjud yaylovlarni bosqichma-bosqich toʻliq xatlovdan oʻtkazish hamda ularning elektron xaritalarini ishlab chiqish grafigi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Quyidagilar Ishchi guruhning asosiy vazifalari etib belgilansin:
“Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasi”ni ilgʻor xalqaro tajribadan foydalangan holda ishlab chiqish hamda uning amalga oshirilishini nazorat qilish va monitoringini yuritish;
“Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasi”da belgilanadigan tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash uchun xalqaro moliya institutlarining mablagʻlarini jalb qilish choralarini koʻrish;
“Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasi”ni amalga oshirishda yuzaga keladigan muammolarni barvaqt aniqlash va bartaraf etish choralarini koʻrish.
5. Ishchi guruh (Abduraxmonov) “Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasi”da quyidagi tadbirlarning amalga oshirilishini nazarda tutsin:
yaylovlardan foydalanish sohasini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni toʻliq xatlovdan oʻtkazish va qayta koʻrib chiqish;
yaylovlardan samarali foydalanishning tashkiliy-uslubiy asoslarini takomillashtirish, yaylovlarni toifalash va ularning degradatsiyasini tabaqalashgan holda baholashning yagona uslubiyotini ishlab chiqish;
yaylovlarni xatlovdan oʻtkazish orqali yaylovlarning raqamli xaritalarini ishlab chiqish, degradatsiyaga uchragan maydonlarga aniqlik kiritish, malakali xorijiy ekspertlarni jalb qilgan holda, xatlov natijalari boʻyicha respublikadagi yaylovlar holatini ekspertlik baholash;
yaylovlarda chorva mollari bosimini kamaytirish va ularni almashlab oʻtlatishning oqilona tizimini yoʻlga qoʻyish, degradatsiyaga uchragan yaylovlarni qayta tiklash hamda ularning mahsuldorligini oshirishning eng maqbul usullarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy qilish;
autsorsing sohasida ixtisoslashgan tashkilotni jalb qilgan holda yaylovlarni boshqarishning sunʼiy yoʻldoshli integratsiyalashgan tizimini joriy etish orqali chorva mollarini oʻtlatishning real vaqt rejimida monitoringini olib borishni taʼminlash;
ekologik, ijtimoiy va iqtisodiy natijalarga erishishga qaratilgan yaylovlardan vaqtincha foydalanish, yerga egalik huquqi borasida hukumat siyosati va dasturlarini muvofiqlashtirish;
barqaror yaylov amaliyotini kengaytirish borasida davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish, yaylovlar maydonlarini chiqindilar bilan ifloslantirishning oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar bajarilishini nazorat qilish;
davlat muhofazasidagi yerlarni himoya qilish borasida zamonaviy usul va vositalarni joriy etishni kengaytirish, shuningdek, yaylovlarni barqaror boshqarishning institutsional mexanizmlarini takomillashtirish;
hududlarda yaylov urugʻchiligi bazasini rivojlantirish hamda yaylovlarni muhofaza qilish va ulardan maqsadli foydalanish boʻyicha davlat nazorati va monitoringi tizimini kuchaytirish;
yaylovlarni kartogramma asosida mineral oʻgʻitlar bilan oʻgʻitlash, oʻsimliklarni hasharot va kasalliklardan himoya qilish, shuningdek, yaylovlardagi yer osti suvlaridan foydalanishda sanitariya-veterinariya nazoratini kuchaytirish;
yaylovlar degradatsiyasi va choʻllanishga qarshi kurashish tadbirlari doirasida xalqaro moliya institutlari va “yashil” grant mablagʻlarini jalb qilish choralarini koʻrish;
yaylovlardagi yer osti suvlaridan yaylovlarni va chorva mollarini sugʻorish uchun foydalanish boʻyicha qoʻllanma ishlab chiqish, yaylovlarni va yer osti suv resurslarini barqaror boshqarishga doir taʼlim dasturlarini yaratish va takomillashtirish;
yaylovlardagi yer osti suvlaridan foydalanishda suvni tejaydigan texnologiyalarni keng qoʻllash, yaylovlardagi yer osti suvlaridan foydalanish meʼyorlarini belgilash va ularga rioya qilinishi ustidan nazorat oʻrnatish.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 2024 — 2028-yillarda mavjud yaylovlarning bosqichma-bosqich toʻliq xatlovdan oʻtkazilishini hamda elektron xaritalari ishlab chiqilishini va elektron hisobi yuritilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Yaylov xoʻjaligini rivojlantirish uyushmasi, Oʻrmon xoʻjaligi agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda:
har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan oʻtkaziladigan geobotanik tadqiqotlar natijalariga asosan yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilasin hamda 2024-yildan boshlab yaylovlardan almashlab foydalanishni tashkil etsin;
yaylovlarda resurs tejaydigan texnologiyalarni keng qoʻllash, yaylov mavsumini inobatga olgan holda chorva mollarini almashlab oʻtlatish tizimini toʻliq joriy etsin;
choʻl yaylovlari egallagan maydonlarda mavjud tik quduqlarni xatlovdan oʻtkazish va uning natijalariga koʻra yaroqsiz holga kelgan (berkitilgan, foydalanilmayotgan) tik quduqlarni mukammal taʼmirlash boʻyicha chora-tadbirlarni belgilasin;
degradatsiyaga uchragan yaylovlarni qayta tiklash va ularning mahsuldorligini oshirish maqsadida istiqbolli oziqabop yaylov oʻsimliklarining birlamchi urugʻchilik maydonlarini tashkil etsin;
yaylovlarni qum bosish va shamol eroziyasidan himoya qilish maqsadida tashabbuskorlarning taklifiga binoan yaylov ihotazorlarini barpo etish choralarini koʻrsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda:
geobotanik tadqiqotlarda aniqlangan yaylovlardagi mavjud tabiiy oʻrmonzorlarni saqlab qolish maqsadida ushbu yerlarni tegishli qarorlar bilan oʻrmonzor yer turiga oʻtkazish choralarini koʻrsin;
2024-yilda Buxoro va Navoiy viloyatlarida yaylovlarni raqamli boshqarish tizimini tashkil etish boʻyicha tajriba loyihasini xorijiy moliya institutlari mablagʻlarini jalb qilgan holda amalga oshirsin;
suv taʼminoti mavjud boʻlmagan hududlarda tik quduqlarni qazish, quyosh energiyasida ishlaydigan nasos agregatlari yordamida yer osti suvlarini chiqarish hamda tomchilatib sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha Buxoro va Navoiy viloyatlarida namunaviy tajriba loyihalarini amalga oshirsin;
tajriba loyihalarining natijalariga koʻra mazkur tajribani respublikaning boshqa hududlarida bosqichma-bosqich amalga oshirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi bilan birgalikda yaylovlarni hamda ulardagi yer osti suvlarini nazorat qilish maqsadida “waterbase.uz” elektron platformasini kengaytirish va yaylovlar egallagan maydonlardagi quduqlarda yer osti suvlarining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, tahlil qilish, oʻzaro maʼlumot almashishni taʼminlash boʻyicha Qishloq xoʻjaligi vazirligining integratsiyalashgan geoaxborot tizimini Atrof-muhit monitoringi yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasi tizimi bilan integratsiya qilish choralarini koʻrsin.
10. Belgilansinki, yaylov yerlarini xatlovdan oʻtkazish va yaylov yer maydonlarining elektron xaritalarini ishlab chiqish xarajatlari Qishloq xoʻjaligi vazirligiga qishloq xoʻjaligi yerlarining normativ qiymatini aniqlash va qayta baholash, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni xatlovdan oʻtkazish, yaylovlarda geobotanik tadqiqotlar va monitoringini oʻtkazish uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi yaylovlarni muhofaza qilish va ularning degradatsiyasiga qarshi kurashishda yer osti suvlaridan foydalanish imkoniyatlarini baholash maqsadida yaylov yerlarda maqsadli gidrogeologik tadqiqotlar oʻtkazsin hamda yer osti suvlari monitoringini kuchaytirish choralarini koʻrsin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-martdagi 126-son qaroriga 1-ILOVA
Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasini amalga oshirish hamda yaylovlarni barqaror boshqarish tizimini joriy etish
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Yaylovlardan samarali foydalanishning tashkiliy-uslubiy asoslarini takomillashtirish 1. Yaylovlarni toifalash va ularning degradatsiyasini tabaqalashgan holda baholashning yagona uslubiyotini ishlab chiqish. 1. Yaylovlarni toifalash va ularning degradatsiyasini baholash boʻyicha xalqaro mezonlar, usullar va indikatorlarni tahlil qilish va oʻrganish. 2024-yil aprel Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi ( I. Abduraxmonov ), Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (A. Abduxakimov), Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev) 2. Yaylovlarni toifalash va ularning degradatsiyasini tabaqalashgan holda baholashning yagona uslubiyoti loyihasini ishlab chiqish. 2024-yil may 3. Loyihani tasdiqlash boʻyicha qoʻshma qarorni qabul qilish va oʻrnatilgan tartibda roʻyxatdan oʻtkazish. 2024-yil iyun 2. 2024 — 2028-yillarda 21,2 mln gektar yaylovlarni konturlar va foydalanuvchilar kesimida xatlovdan oʻtkazish. 1. Yaylovlarni konturlar kesimida xatlovdan oʻtkazish uchun talab etiladigan mablagʻlarning smeta-hujjatlarini ishlab chiqish. 2024-yil aprel Qishloq xoʻjaligi vazirligiga qishloq xoʻjaligi yerlarining normativ qiymatini aniqlash va qayta baholash, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni xatlovdan oʻtkazish, yaylovlarda geobotanik tadqiqotlar va monitoringini oʻtkazish uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar doirasida Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (A. Abduxakimov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Qishloq xoʻjaligi vazirligiga har yili budjet mablagʻlari parametrlarida ajratiladigan mablagʻlar hisobidan yaylovlarni xatlovdan oʻtkazish ishlarini moliyalashtirish. 2024-yil may 3. Har bir kontur va foydalanuvchi kesimida elektron xaritalarni yaratish va Qishloq xoʻjaligi vazirligining yagona geoaxborot tizimiga kiritish. 2024 — 2028-yillar davomida 4. Xatlov natijalariga koʻra zaxiradagi boʻsh turgan yer uchastkalarini ochiq elektron tanlovlar asosida ijaraga berish orqali respublika boʻyicha yaylovlardan subyektlar kesimida (fermer, dehqon xoʻjaligi va boshqalar) foydalanilishini bosqichma-bosqich taʼminlash. Xatlov yakuni bilan bir oy muddatda 3. Degradatsiyaga uchragan yaylovlarni tiklash hamda tabiatni muhofaza qilish talablariga rioya qilinishini taʼminlash. 1. 15 ming gektarda choʻl-yaylov oziqabop oʻsimliklar urugʻchiligini tashkil etish. 2024-yil may Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi ( I. Ergashev) , Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi (N. Bakirov) 2. Oʻsimlik qoplami kamaygan yaylovlarda chorva mollarini almashlab oʻtlatish tizimini joriy qilish. 2024-yil davomida 3. Deltaplanlar va boshqa uchuvchisiz uchish qurilmalari yordamida urugʻlarni sepish ishlarini amalga oshirish. Ekish mavsumida 4. Yaylovlar suv taʼminotini yaxshilash va qayta tiklashda davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish choralarini koʻrish. 1. Buxoro va Navoiy viloyatlarida yaylovlarni suv taʼminotida mavjud boʻlgan nasoslar va suv inshootlari, sugʻorish tarmoqlarini xatlovdan oʻtkazish. 2024-yil may Ijrochilarning mablagʻlari Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xamrayev), Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi ( I. Ergashev) , Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (A. Ortikov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 2. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida boʻlgan nasoslar va boshqa gidrografik inshootlarni davlat-xususiy sheriklik asosida tadbirkorlarga biriktirish uchun takliflar ishlab chiqish. 2024-yil iyun 5. Yaylov inspeksiyasini tashkil etish boʻyicha taklif ishlab chiqish. 1. Chet mamlakatlarda yaylovlardan foydalanish va muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tajribasini oʻrganish va tahlil qilish. 2024-yil may Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi ( I. Abduraxmonov) , Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (A. Abduxakimov) 2. Yaylovlardan foydalanish va muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratni amalga oshirish yuzasidan asoslangan takliflarni ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil iyul 6. Yaylov hududlarida infratuzilma tarmoqlarini qayta tiklash va rivojlantirish. 1. Yaylovlardagi nosoz va taʼmirtalab sugʻorish inshootlarini rekonstruksiya qilish hamda resurs tejamkor uskunalar oʻrnatish. Grafik asosida Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi (I. Ergashev), Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (J . Tursunov ), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 2. Chorva mollarini saqlash joylari va choʻpon uylarini taʼmirlash hamda yangidan qurish. Doimiy 3. Uzoq choʻl hududlariga olib boruvchi yoʻllarni taʼmirlash. Grafik asosida 4. Yaylov infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha xalqaro moliya institutlari mablagʻlarini joriy qilgan holda eksperiment loyihalarni ishlab chiqish va amalga oshirish. 2024-yil dekabr 7. Yaylovlardan oqilona va samarali foydalanish maqsadida aholi savodxonligini oshirish boʻyicha amaliy xizmat koʻrsatishni joriy qilish. 1. Hududlarda yaylovdan foydalanuvchilar uchun oʻquv-amaliy seminarlar tashkil etish. Har chorakda Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi (I. Ergashev), Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (A. Abduxakimov), Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi (A. Djurabayev) 2. Yaylovlar va pichanzorlarni saqlash va kelgusi avlodga bust-butun holda yetkazish boʻyicha “Yaylovlarimiz eʼtiborga muhtoj” va “Kelajak avlodga yaylovlarni yetkazaylik” kabi shiorlar ostida koʻrsatuvlar tayyorlash, ularni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. 3. Yaylovdan foydalanuvchilarga hududlarda yaylovlardan samarali foydalanish boʻyicha davra suhbatlarini tashkil etish. Har chorakda 8. Germaniyaning Tabiatni muhofaza qilish boʻyicha Zukkov fondi bilan hamkorlikda “Oʻzbekistonda iqlimni moliyalashtirish vositalari orqali choʻl yaylovlarni tiklash va ulardan barqaror foydalanish” loyihasini amalga oshirish. 1. Loyiha boʻyicha Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi xulosasini olish. 2024-yil iyun Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Gidrometeorologiya xizmati markazi (Sh. Xabibullayev), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Qudratov) 2. Vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda loyiha hujjatlarini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil avgust 3. Loyihani belgilangan muddatlarda amalga oshirish choralarini koʻrish. Belgilangan muddatda II. Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasini amalga oshirish 9. Oʻzbekiston yaylovlari va yer osti suvlarini muhofaza qilish va ulardan samarali foydalanish strategiyasini moliyalashtirish ishlarini amalga oshirish. 1. Xalqaro va mahalliy mutaxassislar bilan birgalikda amalga oshiriladigan ishlar uchun smeta xarajatlarini ishlab chiqish. 2024-yil aprel Hisob-kitoblarga asosan xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (A. Abduxakimov) 2. Amalga oshiriladigan ishlarni xorijiy moliya institutlari mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish choralarini koʻrish. 2024-yil aprel — avgust 10. Strategiyani amalga oshirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. Amalga oshirish muddatlarini va moliyalashtirish manbalarini tasdiqlashni nazarda tutuvchi tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil oktabr Hisob-kitoblarga asosan xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri (K. Sharipov), Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (A. Abduxakimov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Qudratov) III. Yaylovlarni barqaror boshqarish tizimini joriy etish 11. Yaylovlarning bugungi ekologik va xoʻjalik holati boʻyicha tahliliy hisobot tayyorlash. 1. Respublikada tarqalgan asosiy yaylov tiplarining real ekologik-xoʻjalik holati va oʻsimliklar qoplamining degradatsiya darajasi boʻyicha maʼlumotlarni toʻplash. 2024-yil noyabr Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti (R. Toʻrayev) 2. Yaylovlardagi bugungi vaziyat va ulardan foydalanish tartib-qoidalarining amaldagi tizimini joylarda oʻrganish boʻyicha dala kuzatuv ishlarini olib borish. 2024-yil dekabr 3. Olingan natijalar asosida tahliliy materiallar tayyorlash va ulardan oqilona foydalanish boʻyicha amaliy takliflar ishlab chiqish. 2024-yil dekabr 12. Samarqand davlat universiteti va Toshkent davlat agrar universitetida yaylov ekologiyasi va menejmenti boʻyicha taʼlim yoʻnalishida kadrlar tayyorlash tizimini yaratish choralarini koʻrish. 1. “Yaylov ekologiyasi va menejmenti” taʼlim yoʻnalishidagi nufuzli xorijiy universitetlarning tajriba va yutuqlarini oʻrganish. 2024-yil mobaynida Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri (K. Sharipov), Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (A. Abduxakimov) 2. “Yaylov ekologiyasi va menejmenti” taʼlim yoʻnalishi boʻyicha mavjud ehtiyojni aniqlash. 2024-yil aprel 3. Ilgʻor xorijiy tajribaga asoslanib, yaylov ekologiyasi va menejmenti boʻyicha milliy oʻquv dasturlarini ishlab chiqish. 2024-yil may 4. “Yaylov ekologiyasi va menejmenti” taʼlim yoʻnalishini oliy taʼlimning bakalavriat yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari klassifikatoriga kiritish boʻyicha takliflarni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga taqdim etish. 2024-yil iyun 13. “Yaylov ekologiyasi va menejmenti” yoʻnalishida xorijiy muassasalar bilan hamkorlikni rivojlantirish. 1. “Yaylov ekologiyasi va menejmenti” yoʻnalishida xorijiy muassasalar bilan hamkorlik kelishuvini tuzish. 2024-yil aprel Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov) 2. Yaylov sohasida yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalari va ilmiy markazlariga, jumladan, Texas A&M University (AQSH), Darmstadt Technical University (Germaniya)ga amaliy tashrif uyushtirish va kelishuv shartnomalarini rasmiylashtirish. 2024-yil may 3. Xorijiy hamkorlar bilan birgalikda Oʻzbekiston sharoitida yaylovlardan samarali foydalanish boʻyicha zamonaviy ilmiy-tadqiqot yoʻnalishlari va amaliyoti talablarini ishlab chiqish. 2024-yil iyun IV. Yer osti suvlarini muhofaza qilish va ulardan samarali foydalanish 14. Oʻzbekistonda yer osti suvlarini boshqarish va monitoring qilish, ilmiy va maʼmuriy bazasini tahlil qilish. 1. Yaylovlarda yer osti suvlarini monitoring qilishning holati va mavjud ilmiy-texnik infratuzilmasi boʻyicha maʼlumotlarni toʻplash va tahlil qilish. 2024-yil aprel Ijrochilarning mablagʻlari Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi (B. Islamov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov) 2. Yaylovlarda kuzatuv quduqlarini optimal joylashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2024-yil may 3. Yaylov monitoringini avtomatlashtirilgan tizimga (zamonaviy oʻlchov uskunalari, elektron maʼlumotlar bazasi, yer osti suvlarining elektron raqamli xaritasi) aylantirish choralarini koʻrish. 2024-yil iyun 15. Qishloq xoʻjaligida yer osti suvlariga boʻlgan talabni oʻrganish va xronometrajli tahlillar oʻtkazish. 1. Yaylov oʻsimliklarining suvga boʻlgan talabidan kelib chiqib, yer osti suvlariga nisbatan ehtiyojni aniqlash. 2024-yil aprel Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi (I. Ergashev), Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi (B. Islamov) 2. Yer osti suvlaridan foydalanish tartibi asosida xronometrajli tahlillar oʻtkazish. 2024-yil iyun 3. Yer osti suvlaridan foydalanish va ularni boshqarish boʻyicha aniq takliflar ishlab chiqish. 2024-yil iyul 4. Yer osti suvlaridan foydalanish hisobini yuritish boʻyicha elektron maʼlumot almashinuvini yoʻlga qoʻyish. Doimiy 16. Yaylovlardan vaqtincha foydalanish va yerga egalik huquqiy kafolatlarini amaliyotga tatbiq qilish. 1. Yaylovlardan foydalanuvchilarning yerga nisbatan egalik qilish huquqlari davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan va ijara shartnomalari tuzilganlik holatini tahlil qilish. 2024-yil aprel Ijrochilarning mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi ( I. Ergashev) , Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi (N. Bakirov) 2. Yerdan foydalanuvchilarning huquqiy savodxonligini oshirish yuzasidan amaliy seminarlar tashkil qilish. 2024-yil may 3. Yaylovlarning ekologik holatini saqlash, ijtimoiy infratuzilmasini yaxshilash va iqtisodiy samaradorligini taʼminlash boʻyicha joriy holatni oʻrganish hamda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish choralarini koʻrish. Doimiy 17. Yaylovlardagi yer osti suvlaridan foydalanish tartibini belgilash. 1. Yaylovlardagi yer osti suvlaridan yaylovlarni va chorva mollarini sugʻorish uchun foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma ishlab chiqish. 2024-yil iyun Ijrochilarning mablagʻlari Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi (B. Islamov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi ( I. Ergashev) , Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi (N. Bakirov) 2. Yaylovlardagi yer osti suvlaridan yaylovlarni va chorva mollarini sugʻorish uchun foydalanish boʻyicha yoʻriqnomani tasdiqlash toʻgʻrisida qoʻshma qaror qabul qilish. 2024-yil avgust
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-martdagi 126-son qaroriga 2-ILOVA
Yaylovlar va ulardagi yer osti suvlarini muhofaza qilish strategiyasini ishlab chiqish hamda amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh
1. I.Yu. Abduraxmonov — qishloq xoʻjaligi vaziri, ishchi guruh rahbari 2. T.Yu. Rapikov — Vazirlar Mahkamasining Investitsiyalar, eksport, savdo, qishloq va suv xoʻjaligi masalalari kotibiyati mudiri, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. A.A. Abduxakimov — ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri 4. B.F. Islamov — togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri 5. I.F. Xamrayev — Vazirlar Mahkamasining Investitsiyalar, eksport, savdo, qishloq va suv xoʻjaligi masalalari kotibiyati bosh mutaxassisi 6. N.J. Bakirov — Oʻrmon xoʻjaligi agentligi direktori 7. E.Sh. Hayitov — Yaylov xoʻjaligini rivojlantirish uyushmasi raisi 8. R.A. Toʻrayev — Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti bosh direktori 9. T.F. Rajabov — Samarqand davlat universiteti qoshidagi Agrobiotexnologiyalar va oziq-ovqat xavfsizligi instituti direktori 10. O.I. Soatov — Qishloq xoʻjaligi vazirligining Tuproq unumdorligini oshirish va yerlar degradatsiyasiga qarshi kurashish boshqarmasi boshligʻi , ishchi guruh kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-martdagi 126-son qaroriga 3-ILOVA
2024 — 2028-yillarda mavjud yaylovlarni bosqichma-bosqich toʻliq xatlovdan oʻtkazish hamda ularning elektron xaritalarini ishlab chiqish
Tadbir nomi Masʼul tashkilot Moliyalashtirish manbai Yaylov va pichanzor maydonlari (mln. gektar) Shundan: 2024-yilda 2025-yilda 2026-yilda 2027-yilda 2028-yilda 2024 — 2028-yillarda yaylovlarni xatlovdan oʻtkazish va elektron xaritalarini ishlab chiqish “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti Qishloq xoʻjaligi vazirligiga Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar 21,2 3,5 4,4 4,4 4,4 4,5
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 12-mart,
126-son