UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 13-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 13 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, 2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон қарорининг 2-бандида 2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясида эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар ҳамда тегишли давр учун иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, мазкур Стратегияни амалга ошириш юзасидан келгуси икки йилга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») иловага мувофиқ тасдиқлансин:

инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш;

кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жадал ривожлантиришни таъминлаш;

янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологияларни яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш;

яратилган капитални «тубдан янгиловчи» инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш;

таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувида инсон капиталини янада ривожлантириш.

3. Белгилансинки, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда шахсан масъул ҳисобланади.

Вазирликлар ва идоралар «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳар чорак якунида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига маълумот киритиб борсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 мартдаги 128-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш бўйича

Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни (капитал яратиш) ташкил этиш 1. Инновацияларни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта ташкилотларнинг илм-фан ва таълим билан интеграция қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш. 1. Инновацияларни ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш. 2024 йил июль - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, тармоқ корхоналари 2. Ёшлар академияси аъзолари, олий таълим муассасалари талабалари ва ёш олимларнинг инновацияларни ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта ташкилотларга ташриф буюриши ва учрашувларини ташкил этиш. 2024 йил ноябрь 3. Инновацияларни ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта ташкилотлар буюртмалари асосида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишни йўлга қўйиш. Доимий 2. Кластерлар ва йирик инновацион ташкилотлар томонидан мунтазам равишда ўз эҳтиёжлари ва муаммолари ечимига қаратилган «тубдан янгиловчи» инновацияларга сармоя киритиш кўникмасини шакллантириш, бунда илмий-амалий ва услубий семинар-тренинглар ташкил этиш ва уларнинг бошқарув фаолияти сифатини ошириш. 1. «Тубдан янгиловчи» инновацияларга сармоя киритиш кўникмасини шакллантириш учун маҳаллий ва халқаро даражада ташкил этиладиган семинар-тренинглар режа графигини ишлаб чиқиш. 2024 йил июль Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), вазирлик ва идоралар, барча тармоқ корхоналари 2. Семинар-тренингларда иштирок этувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил август 3. Соҳадаги етакчи халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, режа графиги асосида семинар-тренингларни ўтказиш, якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиш. 2024 йил декабрь 3. Халқаро экспертларни саноат кластерларини ривожлантириш учун жалб этиш. 1. Саноат кластерларини ривожлантириш бўйича халқаро семинар ва форумларни ўтказиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил август Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), вазирлик ва идоралар, барча тармоқ корхоналари 2. Соҳадаги етакчи халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, халқаро семинар ва форумларни ташкил этиш. 2025 йил март 4. Инновацион ғояларни прототиплаш ва кичик серияли бирламчи ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун ёшлар инновацион технопаркларини ташкил этиш. 1. Ҳудудларда ташкил этилган ёшлар технопаркларида бизнес-инкубация ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатишни ўз ичига олган жамоавий фойдаланиш марказлари ва ҳудудий «ФабЛаб» тажриба-конструкторлик майдончалари тармоқларини ҳамда прототиплаш устахоналарини ташкил этиш. 2024 йил декабрь Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Мазкур ҳудудий «ФабЛаб» тажриба-конструкторлик майдончаларига ёшларни жалб қилиш. 2025 йил июнь II. Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш 5. Давлат илмий дастурлари доирасида хусусий секторнинг инновацион фаоллигини оширишда уларнинг илмий-тадқиқот лойиҳаларини танловлар асосида молиялаштиришнинг янги таъсирчан механизмларини жорий этиш. 1. Хусусий сектор вакилларининг қисқа муддатли (бир йил) ва тезкор илмий натижа берувчи лойиҳаларини илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танловлар асосида саралаб олиш. 2024 йил декабрь Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Лойиҳаларни саралаб олишда хусусий сектор ва илмий-тадқиқот субъектларининг узвий ҳамкорлиги йўлга қўйилганлиги ва тижоратлаштириш истиқболларига эътибор қаратиш. 2025 йил 25 январь 6. Илмий-тадқиқот фаолият сифатини ошириш ҳамда уни тижоратлаштириш даражаси самарадорлигини таъминлаш. Илмий ташкилотлар томонидан маълум бир соҳада учрайдиган муаммоларнинг муҳим илмий ечимини таъминлашга қаратилган таклифларни соҳанинг етук илмий мутахассислари, зарур ҳолларда саноат корхоналари вакилларининг хулосаси асосида қабул қилиш орқали тадқиқот сифатини ошириш. 2025 йил 1 майдан бошлаб доимий Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 7. Инновацион экотизимни ривожлантириш учун халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалар маблағларини жалб қилиш. 1. Инновацион экотизимни ривожлантириш мақсадида халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалар фаолиятини ўрганиш. 2024 йил июль - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги (Л. Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) 2. Халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2024 йил декабрь 3. Халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалардан маблағлар жалб қилиш чераларини кўриш. 2025 йил март — ноябрь 8. Илмий ташкилотларда бошқарув ва илмий фаолият самарадорлигини оширишда уларни модернизация қилишнинг намунавий тизимини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш. 1. Илмий ташкилотларда бошқарув ва илмий фаолият самарадорлигини оширишда уларни модернизация қилишнинг намунавий тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2024 йил август Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), барча илмий-тадқиқот институтлари 2. Ишлаб чиқилган намунавий тизимни синовдан ўтказиш. 2024 йил ноябрь 3. Намунавий тизимни босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш. 2025 йил март 9. Яшил иқтисодиёт тамойилларига асосланган қайта тикланувчи энергетика, янги композит материаллар, робототехника, биотехнология, озиқ-овқат хавфсизлиги, ақлли қишлоқ хўжалиги, ақлли тиббиёт, ақлли саноат ва кластерлаш (мис ва виночилик) каби стратегик йўналишлар бўйича сунъий интеллект, буюмлар интернети ҳамда рақамлаштириш технологияларини жорий этишда ресурсларни жамлаш, янги иш ўринлари ва маҳсулот яратиш ҳамда янги хизматлар ташкил қилиш. 1. Стратегик йўналишлар бўйича молиялаштириладиган стартап ва тижоратлаштириш лойиҳаларида сунъий интеллект, буюмлар интернети ҳамда рақамлаштириш технологияларини қўллаш талабларини ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Рақамли технологиялар вазирлиги (III. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ишлаб чиқилган талаблар асосида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2025 йил апрель 3. Зарур ҳолларда, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2025 йил сентябрь 10. Тадбиркорлик ва бизнесни бошқариш соҳаларининг зарур кўникмаларини ривожлантириш учун инновация марказлари ва ёшлар технопарклари асосида кичик ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш. 1. Кичик ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослаштирилган ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил ноябрь Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. Ёшларни инновация марказлари ва ёшлар технопаркларида кичик ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослаштирилган ўқув дастурлари асосида ўқитиш. Режа-график асосида 11. Хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларга бўлган қизиқишини ошириш ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, хусусий сектор томонидан инновацияларни молиялаштиришни (co-finance) рағбатлантириш, шу жумладан, хусусий ишланма ва тадқиқот ёки молиялаштириш фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотлар учун махсус қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш. 1. Иқтисодиётнинг устувор йўналишларида хусусий сектор билан қўшма молиялаштириш тамойилларига асосланган лойиҳалар кўламини кенгайтириш орқали аҳоли турмуш тарзини яхшилаш. 2024 йил декабрь Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Қўшма молиялаштириш орқали хусусий сектор вакилларининг ишланма ва тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш. 2025 йил май 12. Илм-фан намояндалари ва тадбиркорлар ҳамда ёшлар ўртасида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти ҳақида маърифий-тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 1. Соҳа мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш. 2024 йил октябрь Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ишчи гуруҳ томонидан илм-фан намояндалари ва тадбиркорлар ҳамда ёшлар ўртасида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти ҳақида маърифий-тарғибот тадбирлари режа графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил февраль 3. Маърифий-тарғибот ҳақида маълумот берувчи видеомаҳсулотларни тайёрлаш ҳамда тайёрланган видеомаҳсулотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. Режа-график асосида 13. Жамоатчилик ва хусусий сектор вакиллари орасида инновацион лойиҳалар ва стартап компанияларни венчур ташкилотлар томонидан молиялаштириш механизмларини кенг ёритиш. 1. Венчур молиялаштириш механизмлари ҳамда маҳаллий ва хорижий венчур ташкилотлар тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлаш. 2024 йил июль Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. Тайёрланган таҳлилий маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш. 2024-2025 йиллар 3. Тадбиркорлар билан венчур молиялаштириш механизмларига бағишланган учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этиш. Доимий III. Кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жадал ривожлантиришни таъминлаш 14. Аҳолининг инновацион ишлаб чиқариш фаолиятини давомли равишда қўллаб-қувватлашда ҳудудий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг маҳалла институтлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш. 1. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари базасини шакллантириш. 2025 йил март - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ҳудудларда жойлашган олий таълим ва илмий ташкилотлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида магистрлик, докторлик диссертация ишлари ва илмий лойиҳаларни шакллантирилган базадаги муаммолар асосида ташкил этиш. 2025 йил август 3. Амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари амалиётга жорий этилишини назорат қилиш. Доимий 15. Маҳаллий илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш. 1. Маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан молиялаштиришни назарда тутувчи инновацион ва стартап лойиҳалар танловларини ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш. 2024 йил июнь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган грантлар, маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик хайриялари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Инновацион ривожланиш агентлиги кўмагида ҳар бир ҳудудда инновацион ғоялар ва стартап лойиҳалар танловларини ўтказиш. 2024 йил сентябрь 3. Стартап лойиҳаларни белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан молиялаштириш. 2024 йил октябрь 16. Алоҳида танлаб олинган туманларда юқори самарадор инновацияларни жорий этиш. 1. Ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, юқори технологик янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудни комплекс инновацион ривожлантириш йўналишларида мавжуд аналогларига нисбатан ҳам нарх ва сифат устунликларига ҳамда инновация элементларига эга лойиҳаларни ўз ичига олган комплекс технологик ечимлардан иборат инновацион бизнес модель асосида Инновацион ҳудудларни ривожлантириш учун «Рақамли ҳокимият», «Ақлли тиббиёт», «Ақлли транспорт», «Ақлли таълим», «Ақлли қишлоқ хўжалиги», «Ақлли энергетика тизими» ва «Ақлли маҳалла» концепциясини ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги 2. Инновацион ҳудудларда «Рақамли ҳокимият», «Ақлли тиббиёт», «Ақлли транспорт», «Ақлли таълим», «Ақлли қишлоқ хўжалиги», «Ақлли энергетика тизими» ва «Ақлли маҳалла» концепциясини амалиётга татбиқ қилиш. 2025 йил май 17. Ҳудудлардаги иқтидорларни аниқлаш, рағбатлантириш ва уларнинг илм-фан билан шуғулланишлари учун марказий олий таълим муассасалари, Ёшлар академияси ва Фанлар академияси тизимига «Академик ҳаракатчанлик» ва «Бўлажак олим» дастурлари орқали жалб қилиш, янги авлод илм-фан жамоалари ва мактабларини шакллантириб бориш. 1. «Бўлажак олим» танлови бўйича ҳудудларда жойлашган ёшлар технопаркларида семинар-тренинглар ўтказиш, танловга эълон берилгандан сўнг аризаларни танловга йўналтириш. 2024 йил август Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган грантлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. Ҳудудларда мавжуд бўлган олий таълимдан кейинги таълимда илм-фан билан шуғулланаётган ёш олимлар учун «Академик ҳаракатчанлик» дастури тўғрисида мунтазам семинар-тренинглар ташкил этиб бориш ҳамда дастурга эълон берилгандан сўнг ёш олимларни дастур доирасида қатнашиб боришларини ташкил этиш. 2024 йил сентябрь 3. «Бўлажак олим» ва «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида ғолибликни қўлга киритган ёш олимларни рағбатлантириш. 2024 йил декабрь IV. Янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологияларни яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш 18. Инновацион фаолиятнинг институционал самарадорлигини оширишда миллий инновацион тизимда (илмий фаолият, технология ва инновация) ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш. 1. Илмий-тадқиқот + олий таълим + ишлаб-чиқариш уйғунлигини таъминлаш мақсадида тармоқ эҳтиёжлари ва талаблари асосида танловлар эълон қилиш. 2024 йил ноябрь Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Илмий-тадқиқот ишлари натижасида қўлга киритилган муҳим илмий ишланмаларнинг маҳаллий бозорини ташкил этишга кўмаклашиш, кўргазмалар ташкил этиш. 2024 йил давомида 3. Миллий илмий-тадқиқот фаолиятининг жаҳон илм-фани ютуқлари билан интеграциясини таъминлаш мақсадида замонавий лаборатория асбоб-ускуна ва қурилмаларини харид қилишга кўмаклашиш. 2025 йил август 4. Илм-фан, технология ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирган ҳолда, нуфузли ҳамда соҳада катта тажрибага эга якка тартибдаги консультант ва консалтинг компанияларни жалб этиш. 2025 йил декабрь 19. Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган тижоратлаштириш форумини ташкил этиш. 1. «InnoWeek-2024» инновацион ғоялар ҳафталиги давомида Кузги тижоратлаштириш форумини ўтказиш. 2024 йил ноябрь Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Форум доирасида олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда тармоқ корхоналари ўртасида имзоланган шартномалар асосида яратилган тайёр маҳсулот ва хизматларни намойиш этиш. 2024 йил декабрь V. Яратилган капитални «тубдан янгиловчи» инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш 20. Ресурс сафарбарлигининг узлуксиз занжирини яратиш орқали илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш. 1. Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган илмий лойиҳаларни «Фан-таълим-ишлаб чиқариш» занжири негизида ташкил этиш. 2024 йил август Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), тармоқ корхоналари 2. Илмий лойиҳалар натижаларини амалиётга татбиқ этиш ва тижоратлаштириш бўйича илм-фан ва тармоқ вакиллари учрашувларини ташкил этиш. 2024 йил декабрь 3. Амалга оширилган илмий лойиҳалар самарадорлигини таъминлаш бўйича доимий мониторингни йўлга қўйиш. Доимий 21. Саноат муаммоларини ҳал этишга республика илмий салоҳиятини кенг жалб қилиш. 1. Саноат корхоналарига олимлар ташрифини ташкил этиш режа графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил июнь - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор хўжалик субъектлари 2. Режа-график асосида корхоналарга олимларнинг ташрифини, мутахассислар билан учрашувлар ҳамда муаммоларни ўрганишларни ташкил этиш. Режа-график асосида VI. Таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувида инсон капиталини янада ривожлантириш 22. Талаба ёшларда инновациянинг дастлабки илмий, терминологик, технологик тушунчаларини шакллантириш орқали инновацион фаолиятда уларнинг ролини ошириш. 1. Олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида амалга оширилаётган илмий лойиҳаларга талабаларни жалб этиш билан уларда инновацияларга бўлган қизиқишни ошириш. 2024 йил август Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган грантлар, ижрочиларнинг маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида ёш тадқиқотчи ва талабалар ўртасида терминологик, технологик тушунчаларни шакллантириш учун доимий семинар-тренинг ўтказиб бориш. Доимий 23. Илм-фан ва инновацион фаолиятга кириб келаётган ёшлар, стажёр-тадқиқотчи ва таянч докторантларнинг билими ва савиясини ошириш мақсадида ўз иқтидорларини ва рационализаторлик қобилиятларини намоён қилишлари учун жозибадор рағбатлантириш механизмларини, интеллектуал рақобат муҳитини яратиш. 1. Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти томонидан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича ўтказиладиган кўргазмалар ва кўрик-танловларда стажёр-тадқиқотчи ва таянч докторантларнинг фаол иштирокини таъминлаш. 2024 йил август Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган грантлар, ижрочиларнинг маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича ўтказиладиган кўрик-танловларда ғолиб бўлган стажёр-тадқиқотчи ва таянч докторантларни муносиб мукофотлаш. 2024 йил ноябрь 3. Ғолибларнинг ихтирони патентлаш билан боғлиқ харажатларини Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. 2025 йил март 24. Иқтидорли мактаб ўқувчилари ва талаба ёшларни ўзида жамлаган Ёшлар академияси фаолиятини янада ривожлантириш ва қамров доирасини ошириш орқали ёшларнинг илмий ҳамда инновацион фаоллигини қўллаб-қувватлаш. 1. Ёшлар академияси томонидан ҳудудлар, олий таълим муассасалари ва республика миқёсида ташкил этиладиган тадбирлар ҳамда танловлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил июнь Ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2. Тадбирлар ва танловларни ташкил этиш ҳамда ғолибларга республика босқичига йўлланма бериш. Режа-график асосида 3. Тадбирлар ва танловларнинг республика босқичини ташкил этиш, ғолиб ёшларнинг илмий ҳамда инновацион фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва Ёшлар академияси аъзолигига қабул қилиш. Режа-график асосида 25. Олий таълим муассасаларидаги инновацион марказлар, технопарклар ҳамда ҳудудий инновация марказлари ва бизнес-инкубаторларда стартап лойиҳаларни акселерациядан ўтказиш дастурларини кенг жорий этиш. 1. Олий таълим муассасалари ва технопарклар учун интенсив акселератор дастурларини ишлаб чиқиш. 2024 йил август Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2. Белгиланган тартибда акселератор дастури учун шароит яратиш ва менторлар базасини шакллантириш. 2024 йил декабрь 3. Акселератор дастурларини ҳар бир ташкилотда бир йил давомида камида бир маротаба эълон қилиш. 2025 йил давомида 26. Инновация ва технологик фаолиятни бошқариш йўналишида юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва уларнинг мунтазам илмий-амалий стажировкаларини ташкил қилиш. 1. Ҳар йили камида бир марта стажировкага юбориш учун танлов эълон қилиш. 2024 йил июнь Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев) манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Номзодларни саралаб олиш ва стажировкага юбориш. 2025 йил март — декабрь 3. Стажировка якунига кўра белгиланган илмий ҳисоботни қабул қилиш. Доимий

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 13 март,

128-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2024 й., 09/24/128/0210-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“YOʻL XARITASI”

Oʻzbekiston Respublikasining innovatsion rivojlanish strategiyasini 2024-2025-yillarda amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining innovatsion rivojlanish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 6-iyuldagi PQ-307-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, 2022 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining innovatsion rivojlanish strategiyasini amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 6-iyuldagi PQ-307-son qarorining 2-bandida 2022 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining innovatsion rivojlanish strategiyasida erishilgan natijalar va maqsadli koʻrsatkichlar hamda tegishli davr uchun iqtisodiyotni innovatsion rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlaridan kelib chiqib, mazkur Strategiyani amalga oshirish yuzasidan kelgusi ikki yilga moʻljallangan “Yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasining innovatsion rivojlanish strategiyasini 2024-2025-yillarda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “Yoʻl xaritasi”) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

innovatsion infratuzilma subyektlari tarmogʻini shakllantirish orqali startap tashabbuslarni qoʻllab-quvvatlash hamda yirik hajmli ishlab chiqarishni tashkil etish;

innovatsion faoliyatni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning institutsional mexanizmlarini takomillashtirish orqali innovatsion faol tashkilotlar ulushini oshirish;

kichik tadbirkorlikning innovatsion faolligini oshirish orqali hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy jadal rivojlantirishni taʼminlash;

yangi turdagi mahsulotlar va innovatsion texnologiyalarni yaratishning gʻoyadan yakuniy isteʼmolchigacha boʻlgan kompleks tizimini taʼminlash orqali innovatsiyalarga boʻlgan talabni ragʻbatlantirish;

yaratilgan kapitalni “tubdan yangilovchi” innovatsiyalarga qayta yoʻnaltirish tizimini shakllantirish;

taʼlimning barcha bosqichlarida yaratuvchanlik, innovatsion tadbirkorlik va ratsionalizatorlik koʻnikmalarini rivojlantirish orqali innovatsion faoliyat boshqaruvida inson kapitalini yanada rivojlantirish.

3. Belgilansinki, vazirliklar va idoralar rahbarlari “Yoʻl xaritasi”da belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlashda shaxsan masʼul hisoblanadi.

Vazirliklar va idoralar “Yoʻl xaritasi”da belgilangan vazifalar ijrosi boʻyicha har chorak yakunida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga maʼlumot kiritib borsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-martdagi 128-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining innovatsion rivojlanish strategiyasini 2024-2025-yillarda amalga oshirish boʻyicha

T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Innovatsion infratuzilma subyektlari tarmogʻini shakllantirish orqali startap tashabbuslarni qoʻllab-quvvatlash hamda yirik hajmli ishlab chiqarishni (kapital yaratish) tashkil etish 1. Innovatsiyalarni ishlab chiqaruvchilar va isteʼmolchilar oʻrtasidagi hamkorlikni mustahkamlash, kichik va oʻrta tashkilotlarning ilm-fan va taʼlim bilan integratsiya qilish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash. 1. Innovatsiyalarni ishlab chiqaruvchi kichik va oʻrta tashkilotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasini shakllantirish. 2024-yil iyul - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalari, tarmoq korxonalari 2. Yoshlar akademiyasi aʼzolari, oliy taʼlim muassasalari talabalari va yosh olimlarning innovatsiyalarni ishlab chiqaruvchi kichik va oʻrta tashkilotlarga tashrif buyurishi va uchrashuvlarini tashkil etish. 2024-yil noyabr 3. Innovatsiyalarni ishlab chiqaruvchi kichik va oʻrta tashkilotlar buyurtmalari asosida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirishni yoʻlga qoʻyish. Doimiy 2. Klasterlar va yirik innovatsion tashkilotlar tomonidan muntazam ravishda oʻz ehtiyojlari va muammolari yechimiga qaratilgan “tubdan yangilovchi” innovatsiyalarga sarmoya kiritish koʻnikmasini shakllantirish, bunda ilmiy-amaliy va uslubiy seminar-treninglar tashkil etish va ularning boshqaruv faoliyati sifatini oshirish. 1. “Tubdan yangilovchi” innovatsiyalarga sarmoya kiritish koʻnikmasini shakllantirish uchun mahalliy va xalqaro darajada tashkil etiladigan seminar-treninglar reja grafigini ishlab chiqish. 2024-yil iyul Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), vazirlik va idoralar, barcha tarmoq korxonalari 2. Seminar-treninglarda ishtirok etuvchi tashkilotlar roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil avgust 3. Sohadagi yetakchi xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda, reja grafigi asosida seminar-treninglarni oʻtkazish, yakuni boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritish. 2024-yil dekabr 3. Xalqaro ekspertlarni sanoat klasterlarini rivojlantirish uchun jalb etish. 1. Sanoat klasterlarini rivojlantirish boʻyicha xalqaro seminar va forumlarni oʻtkazish grafigini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil avgust Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), vazirlik va idoralar, barcha tarmoq korxonalari 2. Sohadagi yetakchi xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda, xalqaro seminar va forumlarni tashkil etish. 2025-yil mart 4. Innovatsion gʻoyalarni prototiplash va kichik seriyali birlamchi ishlab chiqarishni tashkil qilish uchun yoshlar innovatsion texnoparklarini tashkil etish. 1. Hududlarda tashkil etilgan yoshlar texnoparklarida biznes-inkubatsiya va boshqa konsalting xizmatlarini koʻrsatishni oʻz ichiga olgan jamoaviy foydalanish markazlari va hududiy “FabLab” tajriba-konstruktorlik maydonchalari tarmoqlarini hamda prototiplash ustaxonalarini tashkil etish. 2024-yil dekabr Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Mazkur hududiy “FabLab” tajriba-konstruktorlik maydonchalariga yoshlarni jalb qilish. 2025-yil iyun II. Innovatsion faoliyatni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning institutsional mexanizmlarini takomillashtirish orqali innovatsion faol tashkilotlar ulushini oshirish 5. Davlat ilmiy dasturlari doirasida xususiy sektorning innovatsion faolligini oshirishda ularning ilmiy-tadqiqot loyihalarini tanlovlar asosida moliyalashtirishning yangi taʼsirchan mexanizmlarini joriy etish. 1. Xususiy sektor vakillarining qisqa muddatli (bir yil) va tezkor ilmiy natija beruvchi loyihalarini ilmiy faoli�tga oid davlat dasturlari doirasida tanlovlar asosida saralab olish. 2024-yil dekabr Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Loyihalarni saralab olishda xususiy sektor va ilmiy-tadqiqot subyektlarining uzviy hamkorligi yoʻlga qoʻyilganligi va tijoratlashtirish istiqbollariga eʼtibor qaratish. 2025-yil 25-yanvar 6. Ilmiy-tadqiqot faoliyat sifatini oshirish hamda uni tijoratlashtirish darajasi samaradorligini taʼminlash. Ilmiy tashki�otlar tomonidan maʼlum bir sohada uchraydigan muammolarning muhim ilmiy yechimini taʼminlashga qaratilgan takliflarni sohaning yetuk ilmiy mutaxassislari, zarur hollarda sanoat korxonalari vakillarining xulosasi asosida qabul qilish orqali tadqiqot sifatini oshirish. 2025-yil 1-maydan boshlab doimiy Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 7. Innovatsion ekotizimni rivojlantirish uchun xalqaro moliya tashkilotlari va jamgʻarmalar mablagʻlarini jalb qilish. 1. Innovatsion ekotizimni rivojlantirish maqsadida xalqaro moliya tashkilotlari va jamgʻarmalar faoliyatini oʻrganish. 2024-yil iyul - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Investitsiyalar, savdo va sanoat vazirligi (L. Qudratov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov) 2. Xalqaro moliya tashkilotlari va jamgʻarmalar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2024-yil dekabr 3. Xalqaro moliya tashkilotlari va jamgʻarmalardan mablagʻlar jalb qilish cheralarini koʻrish. 2025-yil mart — noyabr 8. Ilmiy tashkilotlarda boshqaruv va ilmiy faoliyat samaradorligini oshirishda ularni modernizatsiya qilishning namunaviy tizimini ishlab chiqish va sinovdan oʻtkazish. 1. Ilmiy tashkilotlarda boshqaruv va ilmiy faoliyat samaradorligini oshirishda ularni modernizatsiya qilishning namunaviy tizimi loyihasini ishlab chiqish. 2024-yil avgust Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), barcha ilmiy-tadqiqot institutlari 2. Ishlab chiqilgan namunaviy tizimni sinovdan oʻtkazish. 2024-yil noyabr 3. Namunaviy tizimni bosqichma-bosqich amaliyotga tatbiq etish. 2025-yil mart 9. Yashil iqtisodiyot tamoyillariga asoslangan qayta tiklanuvchi energetika, yangi kompozit materiallar, robototexnika, biotexnologiya, oziq-ovqat xavfsizligi, aqlli qishloq xoʻjaligi, aqlli tibbiyot, aqlli sanoat va klasterlash (mis va vinochilik) kabi strategik yoʻnalishlar boʻyicha sunʼiy intellekt, buyumlar interneti hamda raqamlashtirish texnologiyalarini joriy etishda resurslarni jamlash, yangi ish oʻrinlari va mahsulot yaratish hamda yangi xizmatlar tashkil qilish. 1. Strategik yoʻnalishlar boʻyicha moliyalashtiriladigan startap va tijoratlashtirish loyihalarida sunʼiy intellekt, buyumlar interneti hamda raqamlashtirish texnologiyalarini qoʻllash talablarini ishlab chiqish. 2024-yil dekabr - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Qudratov), Raqamli texnologiyalar vazirligi (III. Shermatov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Ishlab chiqilgan talablar asosida amaldagi normativ-huquqiy hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish. 2025-yil aprel 3. Zarur hollarda, tegishli normativ-huquqiy hujjatlarga qoʻshimchalar kiritish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2025-yil sentyabr 10. Tadbirkorlik va biznesni boshqarish sohalarining zarur koʻnikmalarini rivojlantirish uchun innovatsiya markazlari va yoshlar texnoparklari asosida kichik va innovatsion tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ixtisoslashtirilgan oʻquv dasturlarini amalga oshirish. 1. Kichik va innovatsion tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ixtisoslashtirilgan oʻquv dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil noyabr Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. Yoshlarni innovatsiya markazlari va yoshlar texnoparklarida kichik va innovatsion tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ixtisoslashtirilgan oʻquv dasturlari asosida oʻqitish. Reja-grafik asosida 11. Xususiy sektorning ishlanma va tadqiqotlarga boʻlgan qiziqishini oshirish va ilmiy tashkilotlar bilan hamkorligini mustahkamlash, xususiy sektor tomonidan innovatsiyalarni moliyalashtirishni (co-finance) ragʻbatlantirish, shu jumladan, xususiy ishlanma va tadqiqot yoki moliyalashtirish faoliyati bilan shugʻullanayotgan tashkilotlar uchun maxsus qoʻllab-quvvatlash choralarini joriy etish. 1. Iqtisodiyotning �stuvor yoʻnalishlarida xususiy sektor bilan qoʻshma moliyalashtirish tamoyillariga asoslangan loyihalar koʻlamini kengaytirish orqali aholi turmush tarzini yaxshilash. 2024-yil dekabr Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Qoʻshma moliyalashtirish orqali xususiy sektor vakillarining ishlanma va tadqiqotlarini qoʻllab-quvvatlash hamda ilm-fan va ishlab chiqarish integratsiyasini kuchaytirish. 2025-yil may 12. Ilm-fan namoyandalari va tadbirkorlar hamda yoshlar oʻrtasida intellektual mulk obyektlarini muhofaza qilishning ahamiyati haqida maʼrifiy-targʻibot tadbirlarini tashkil etish. 1. Soha mutaxassislaridan iborat tarkibda ishchi guruh tuzish. 2024-yil oktyabr Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), manfaatdor vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Ishchi guruh tomonidan ilm-fan namoyandalari va tadbirkorlar hamda yoshlar oʻrtasida intellektual mulk obyektlarini muhofaza qilishning ahamiyati haqida maʼrifiy-targʻibot tadbirlari reja grafigini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil fevral 3. Maʼrifiy-targʻibot haqida maʼlumot beruvchi videomahsulotlarni tayyorlash hamda tayyorlangan videomahsulotlarni ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish. Reja-grafik asosida 13. Jamoatchilik va xususiy sektor vakillari orasida innovatsion loyihalar va startap kompaniyalarni venchur tashkilotlar tomonidan moliyalashtirish mexanizmlarini keng yoritish. 1. Venchur moliyalashtirish mexanizmlari hamda mahalliy va xorijiy venchur tashkilotlar toʻgʻrisida tahliliy maʼlumot tayyorlash. 2024-yil iyul Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. Tayyorlangan tahliliy maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari orqali keng jamoatchilikka yetkazish choralarini koʻrish. 2024-2025-yillar 3. Tadbirkorlar bilan venchur moliyalashtirish mexanizmlariga bagʻishlangan uchrashuv va seminar-treninglar tashkil etish. Doimiy III. Kichik tadbirkorlikning innovatsion faolligini oshirish orqali hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy jadal rivojlantirishni taʼminlash 14. Aholining innovatsion ishlab chiqarish faoliyatini davomli ravishda qoʻllab-quvvatlashda hududiy oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarning mahalla institutlari bilan yaqin hamkorligini oʻrnatishga qaratilgan samarali mexanizmlarni joriy etish. 1. Hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy muammolari bazasini shakllantirish. 2025-yil mart - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), manfaatdor vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Hududlarda joylashgan oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlar salohiyatidan samarali foydalanish maqsadida magistrlik, doktorlik dissertatsiya ishlari va ilmiy loyihalarni shakllantirilgan bazadagi muammolar asosida tashkil etish. 2025-yil avgust 3. Amalga oshirilgan ilmiy-tadqiqot ishlari natijalari amaliyotga joriy etilishini nazorat qilish. Doimiy 15. Mahalliy ilmiy, ratsionalizatorlik va startap ishlanmalarni tijoratlashtirishni kengaytirish. 1. Mahalliy budjet hamda homiylik xayriyalari hisobidan moliyalashtirishni nazarda tutuvchi innovatsion va startap loyihalar tanlovlarini oʻtkazish mexanizmini ishlab chiqish. 2024-yil iyun Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan ilmiy-tadqiqot loyihalari boʻyicha oʻtkaziladigan tanlov natijalari asosida ajratiladigan grantlar, mahalliy budjet hamda homiylik xayriyalari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), manfaatdor vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Innovatsion rivojlanish agentligi koʻmagida har bir hududda innovatsion gʻoyalar va startap loyihalar tanlovlarini oʻtkazish. 2024-yil sentyabr 3. Startap loyihalarni belgilangan tartibda mahalliy budjet hamda homiylik xayriyalari hisobidan moliyalashtirish. 2024-yil oktyabr 16. Alohida tanlab olingan tumanlarda yuqori samarador innovatsiyalarni joriy etish. 1. Hudud aholisining turmush darajasini oshirish, yuqori texnologik yangi ish oʻrinlarini yaratish, ijtimoiy infratuzilmani yaxshilash va hududni kompleks innovatsion rivojlantirish yoʻnalishlarida mavjud analoglariga nisbatan ham narx va sifat ustunliklariga hamda innovatsiya elementlariga ega loyihalarni oʻz ichiga olgan kompleks texnologik yechimlardan iborat innovatsion biznes model asosida Innovatsion hududlarni rivojlantirish uchun “Raqamli hokimiyat”, “Aqlli tibbiyot”, “Aqlli transport”, “Aqlli taʼlim”, “Aqlli qishloq xoʻjaligi”, “Aqlli energetika tizimi” va “Aqlli mahalla” konsepsiyasini ishlab chiqish. 2024-yil dekabr Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Qudratov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi 2. Innovatsion hududlarda “Raqamli hokimiyat”, “Aqlli tibbiyot”, “Aqlli transport”, “Aqlli taʼlim”, “Aqlli qishloq xoʻjaligi”, “Aqlli energetika tizimi” va “Aqlli mahalla” konsepsiyasini amaliyotga tatbiq qilish. 2025-yil may 17. Hududlardagi iqtidorlarni aniqlash, ragʻbatlantirish va ularning ilm-fan bilan shugʻullanishlari uchun markaziy oliy taʼlim muassasalari, Yoshlar akademiyasi va Fanlar akademiyasi tizimiga “Akademik harakatchanlik” va “Boʻlajak olim” dasturlari orqali jalb qilish, yangi avlod ilm-fan jamoalari va maktablarini shakllantirib borish. 1. “Boʻlajak olim” tanlovi boʻyicha hududlarda joylashgan yoshlar texnoparklarida seminar-treninglar oʻtkazish, tanlovga eʼlon berilgandan soʻng arizalarni tanlovga yoʻnaltirish. 2024-yil avgust Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan ilmiy-tadqiqot loyihalari boʻyicha oʻtkaziladigan tanlov natijalari asosida ajratiladigan grantlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. Hududlarda mavjud boʻlgan oliy taʼlimdan keyingi taʼlimda ilm-fan bilan shugʻullanayotgan yosh olimlar uchun “Akademik harakatchanlik” dasturi toʻgʻrisida muntazam seminar-treninglar tashkil etib borish hamda dasturga eʼlon berilgandan soʻng yosh olimlarni dastur doirasida qatnashib borishlarini tashkil etish. 2024-yil sentyabr 3. “Boʻlajak olim” va “Akademik harakatchanlik” dasturi doirasida gʻoliblikni qoʻlga kiritgan yosh olimlarni ragʻbatlantirish. 2024-yil dekabr IV. Yangi turdagi mahsulotlar va innovatsion texnologiyalarni yaratishning gʻoyadan yakuniy isteʼmolchigacha boʻlgan kompleks tizimini taʼminlash orqali innovatsiyalarga boʻlgan talabni ragʻbatlantirish 18. Innovatsion faoliyatning institutsional samaradorligini oshirishda milliy innovatsion tizimda (ilmiy faoliyat, texnologiya va innovatsiya) islohotlar izchilligini taʼminlash. 1. Ilmiy-tadqiqot + oliy taʼlim + ishlab-chiqarish uygʻunligini taʼminlash maqsadida tarmoq ehtiyojlari va talablari asosida tanlovlar eʼlon qilish. 2024-yil noyabr Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Ilmiy-tadqiqot ishlari natijasida qoʻlga kiritilgan muhim ilmiy ishlanmalarning mahalliy bozorini tashkil etishga koʻmaklashish, koʻrgazmalar tashkil etish. 2024-yil davomida 3. Milliy ilmiy-tadqiqot faoliyatining jahon ilm-fani yutuqlari bilan integratsiyasini taʼminlash maqsadida zamonaviy laboratoriya asbob-uskuna va qurilmalarini xarid qilishga koʻmaklashish. 2025-yil avgust 4. Ilm-fan, texnologiya va innovatsion faoliyatni muvofiqlashtirgan holda, nufuzli hamda sohada katta tajribaga ega yakka tartibdagi konsultant va konsalting kompaniyalarni jalb etish. 2025-yil dekabr 19. Oliy taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlar hamkorligini rivojlantirishga qaratilgan tijoratlashtirish forumini tashkil etish. 1. “InnoWeek-2024” innovatsion gʻoyalar haftaligi davomida Kuzgi tijoratlashtirish forumini oʻtkazish. 2024-yil noyabr Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Qudratov), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Forum doirasida oliy taʼlim, ilmiy-tadqiqot muassasalari hamda tarmoq korxonalari oʻrtasida imzolangan shartnomalar asosida yaratilgan tayyor mahsulot va xizmatlarni namoyish etish. 2024-yil dekabr V. Yaratilgan kapitalni “tubdan yangilovchi” innovatsiyalarga qayta yoʻnaltirish tizimini shakllantirish 20. Resurs safarbarligining uzluksiz zanjirini yaratish orqali ilm-fan va ishlab chiqarish integratsiyasini mustahkamlash. 1. Davlat dasturi doirasida amalga oshiriladigan ilmiy loyihalarni “Fan-taʼlim-ishlab chiqarish” zanjiri negizida tashkil etish. 2024-yil avgust Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), tarmoq korxonalari 2. Ilmiy loyihalar natijalarini amaliyotga tatbiq etish va tijoratlashtirish boʻyicha ilm-fan va tarmoq vakillari uchrashuvlarini tashkil etish. 2024-yil dekabr 3. Amalga oshirilgan ilmiy loyihalar samaradorligini taʼminlash boʻyicha doimiy monitoringni yoʻlga qoʻyish. Doimiy 21. Sanoat muammolarini hal etishga respublika ilmiy salohiyatini keng jalb qilish. 1. Sanoat korxonalariga olimlar tashrifini tashkil etish reja grafigini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil iyun - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), manfaatdor xoʻjalik subyektlari 2. Reja-grafik asosida korxonalarga olimlarning tashrifini, mutaxassislar bilan uchrashuvlar hamda muammolarni oʻrganishlarni tashkil etish. Reja-grafik asosida VI. Taʼlimning barcha bosqichlarida yaratuvchanlik, innovatsion tadbirkorlik va ratsionalizatorlik koʻnikmalarini rivojlantirish orqali innovatsion faoliyat boshqaruvida inson kapitalini yanada rivojlantirish 22. Talaba yoshlarda innovatsiyaning dastlabki ilmiy, terminologik, texnologik tushunchalarini shakllantirish orqali innovatsion faoliyatda ularning rolini oshirish. 1. Oliy taʼlim hamda ilmiy-tadqiqot muassasalarida amalga oshirilayotgan ilmiy loyihalarga talabalarni jalb etish bilan ularda innovatsiyalarga boʻlgan qiziqishni oshirish. 2024-yil avgust Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan ilmiy-tadqiqot loyihalari boʻyicha oʻtkaziladigan tanlov natijalari asosida ajratiladigan grantlar, ijrochilarning mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Oliy taʼlim hamda ilmiy-tadqiqot muassasalarida yosh tadqiqotchi va talabalar oʻrtasida terminologik, texnologik tushunchalarni shakllantirish uchun doimiy seminar-trening oʻtkazib borish. Doimiy 23. Ilm-fan va innovatsion faoliyatga kirib kelayotgan yoshlar, stajor-tadqiqotchi va tayanch doktorantlarning bilimi va saviyasini oshirish maqsadida oʻz iqtidorlarini va ratsionalizatorlik qobiliyatlarini namoyon qilishlari uchun jozibador ragʻbatlantirish mexanizmlarini, intellektual raqobat muhitini yaratish. 1. Oʻzbekiston Ixtirochilar va ratsionalizatorlar jamiyati tomonidan har yili hududlar, tarmoqlar va sohalar kesimida ixtirochilik va ratsionalizatorlik boʻyicha oʻtkaziladigan koʻrgazmalar va koʻrik-tanlovlarda stajor-tadqiqotchi va tayanch doktorantlarning faol ishtirokini taʼminlash. 2024-yil avgust Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan ilmiy-tadqiqot loyihalari boʻyicha oʻtkaziladigan tanlov natijalari asosida ajratiladigan grantlar, ijrochilarning mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Ixtirochilar va ratsionalizatorlar jamiyati, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Ixtirochilik va ratsionalizatorlik boʻyicha oʻtkaziladigan koʻrik-tanlovlarda gʻolib boʻlgan stajor-tadqiqotchi va tayanch doktorantlarni munosib mukofotlash. 2024-yil noyabr 3. Gʻoliblarning ixtironi patentlash bilan bogʻliq xarajatlarini Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish. 2025-yil mart 24. Iqtidorli maktab oʻquvchilari va talaba yoshlarni oʻzida jamlagan Yoshlar akademiyasi faoliyatini yanada rivojlantirish va qamrov doirasini oshirish orqali yoshlarning ilmiy hamda innovatsion faolligini qoʻllab-quvvatlash. 1. Yoshlar akademiyasi tomonidan hududlar, oliy taʼlim muassasalari va respublika miqyosida tashkil etiladigan tadbirlar hamda tanlovlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), tizimida oliy taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar 2. Tadbirlar va tanlovlarni tashkil etish hamda gʻoliblarga respublika bosqichiga yoʻllanma berish. Reja-grafik asosida 3. Tadbirlar va tanlovlarning respublika bosqichini tashkil etish, gʻolib yoshlarning ilmiy hamda innovatsion faolligini qoʻllab-quvvatlash va Yoshlar akademiyasi aʼzoligiga qabul qilish. Reja-grafik asosida 25. Oliy taʼlim muassasalaridagi innovatsion markazlar, texnoparklar hamda hududiy innovatsiya markazlari va biznes-inkubatorlarda startap loyihalarni akseleratsiyadan oʻtkazish dasturlarini keng joriy etish. 1. Oliy taʼlim muassasalari va texnoparklar uchun intensiv akselerator dasturlarini ishlab chiqish. 2024-yil avgust Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), tizimida oliy taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar 2. Belgilangan tartibda akselerator dasturi uchun sharoit yaratish va mentorlar bazasini shakllantirish. 2024-yil dekabr 3. Akselerator dasturlarini har bir tashkilotda bir yil davomida kamida bir marotaba eʼlon qilish. 2025-yil davomida 26. Innovatsiya va texnologik faoliyatni boshqarish yoʻnalishida yuqori malakali kadrlarni tayyorlash va ularning muntazam ilmiy-amaliy stajirovkalarini tashkil qilish. 1. Har yili kamida bir marta stajirovkaga yuborish uchun tanlov eʼlon qilish. 2024-yil i�n Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev) manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Nomzodlarni saralab olish va stajirovkaga yuborish. 2025-yil mart — dekabr 3. Stajirovka yakuniga koʻra belgilangan ilmiy hisobotni qabul qilish. Doimiy

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 13-mart,

128-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.03.2024-y., 09/24/128/0210-son)

lex.uz