📅 2024-yil 12-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 12-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 12 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 марта 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр строительства и жилищно-коммунального хозяйства
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 March 2024 · Ministry and agency documents · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПҚ-278-сон «Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 12 мартдаги 01/2-4-сон буйруғига ИЛОВА
Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни жорий таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш (бундан буён матнда кўп квартирали уйларни сақлаш деб юритилади) учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг (бундан буён матнда мажбурий бадаллар ёки тўловлар деб юритилади) энг кам миқдорини аниқлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини белгилашда харажатлар таркиби
1. Мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлашда фойдаланиладиган харажатлар қуйидагилардан ташкил топади:
а) мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган кўп квартирали уйларни талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатидаги хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар;
б) кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:
кўп квартирали уйни бошқариш органининг (бундан буён матнда бошқариш органи деб юритилади) маъмурий ходимлари ҳамда ишчи хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш;
бошқариш органининг кўп квартирали уйни бошқариш учун зарур бўлган техника, алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш;
бошқариш органининг маъмурий эҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси ҳақини тўлаш;
бошқариш органининг ходимларини мажбурий суғурта қилиш;
кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ бўлган тўловлар тижорат банклари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилганда, мазкур тўловлар ўтказилганлиги учун олинадиган воситачилик ҳақлари;
бошқариш органи ходимларининг малакасини ошириш.
2-боб. Кўп квартирали уйни сақлашда 1 метр квадрат майдон учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш
2. Кўп квартирали уйни сақлашда 1 метр квадрат майдон учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бу ерда:
Б 3 — кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой умумий майдонининг 1 метр квадрати учун ойлик мажбурий бадал ёки тўловнинг энг кам миқдори;
ΣХ — ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган йиллик режалаштирилаётган харажатлар суммаси;
ΣФ — режалаштирилаётган зарурий фойда суммаси (ушбу сумма кўп квартирали уй фақат бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бошқарилганда инобатга олинади).
Бунда, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан ўз фаолиятидан олиниши режалаштирилган зарурий фойда миқдори кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг (бундан буён матнда жойлар мулкдорлари деб юритилади) умумий йиғилишида келишилади ва умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади;
ΣД — умумий харажатларни қоплашга йўналтириладиган (жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалидан тушумни ҳисобга олмаган ҳолда) бошқа даромад ва тушум манбалари, жумладан:
кўп квартирали уйнинг ижарага берилган ертўла қисмлари ҳамда бошқа умумий мол-мулки учун ижарачилардан келиб тушадиган маблағлар. Бунда ижарага олувчиларнинг коммунал тўловлари алоҳида юритилиши, мажбурий бадал харажатларига киритилмаслиги лозим;
кўп квартирали уйни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган лойиҳалар учун ажратилган маблағлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;
бошқариш органи билан коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган жойлар мулкдорларидан коммунал хизматлар учун ҳақ йиғишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга асосан коммунал хизматлар учун йиғилган маблағлардан бошқариш органига бериладиган ажратмалар;
ўтган ҳисобот даврида жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловларидан олинган бошқариш органларининг харажатларидан ортиқча маблағлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар;
ΣM умум — кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг умумий майдони.
3. Бошқариш органи бошқарувидаги кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрат майдони учун ойлик мажбурий бадал ёки тўловнинг ўртача миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Бу ерда:
T ўр — бошқариш органи бошқарувидаги қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг 1 метр квадрати учун ойлик мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдори;
T 1 +T 2 +T 3 +...+T n — қаватлар таснифи бўйича ҳар бир кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрат майдони учун мажбурий бадаллар ёки тўловлар миқдори (Б 3 );
n — бошқариш органи бошқарувидаги қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйлар сони.
Бунда, мазкур формула қаватлар таснифи, яъни фақат бир хил қаватли (икки, уч, тўрт қаватли ва бошқа қаватли уйлар) кўп квартирали уйлар бўйича қўлланилади ва ҳар хил қаватли уйлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоблар қилинади.
4. Бошқариш органи томонидан бир нечта кўп квартирали уй бошқарилганда, мазкур Низом 1-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган тадбирлардан келиб чиқадиган харажатлар бошқарувдаги кўп квартирали уйлар сонига мутаносиб равишда тақсимланган ҳолда ҳар бир кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ харажатларга мутаносиб аниқланади.
5. Кўп квартирали уйни бошқариш сметасининг харажатлар қисми даромадлар қисмидан ошиб кетиши мумкин эмас.
6. Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллар ёки тўловларидан олинган бошқариш органларининг харажатларидан ортиқча маблағлар келгуси давр учун мажбурий бадаллар ёки тўловларни белгилашда инобатга олинади.
3-боб. Кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини белгилаш
7. Кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдори ҳар икки йилда бир марта белгиланади.
8. Бошқариш органлари бошқарувидаги қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни йилнинг 1-декабрига қадар туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларига (уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларига) ёзма шаклда тақдим этади.
Бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни сақлашда 1 метр квадрат майдон учун мажбурий бадаллар ёки тўловларни ҳисоблаш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси ва маълумотлар илова қилинади (далолатнома, ҳисоб-фактура, фото, видеотасвирлар ва бошқалар).
Бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тузилган далолатномалар жойлар мулкдорлари томонидан имзоланган бўлиши керак.
9. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) бошқариш органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг асослилиги ҳамда тўғри ҳисобланганлигини ўрганиб чиқади.
Кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорларини асословчи ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган ёхуд тақдим этилган маълумотлар асослантирилмаган тақдирда, бошқариш органи томонидан тақдим этилган маълумотлар инобатга олинмайди.
10. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) томонидан тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилган ҳолда бошқариш органлари кесимида йилнинг 10-декабрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборилади, бундан мазкур Низомнинг 9-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар мустасно.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси тақдим этилган кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорларининг асослилиги ҳамда тўғри ҳисобланганлигини танланма усулда ўрганиб чиқади.
Ўрганиш натижасида кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорлари асоссиз эканлиги ёки нотўғри ҳисобланганлиги аниқланса, ушбу бошқариш органи томонидан тақдим этилган мажбурий бадаллар ёки тўловлар миқдорлари инобатга олинмайди.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси туманлар ва бошқариш органлари кесимида маълумотларни умумлаштириб, йилнинг 20-декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим қилади, бундан мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар мустасно.
13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан республика бўйича бошқариш органлари томонидан тақдим этилган қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг ўртача миқдорлари ҳар бир туман (шаҳар) кесимида умумлаштирилади ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган формуладан фойдаланган ҳолда мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари ҳисоблаб чиқарилади.
14. Мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи билан йилнинг 30-декабрига қадар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида белгиланади.
15. Кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари белгиланган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
4-боб. Якуний қоида
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Кўп квартирали уйларни талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал
Т/р Хизматлар ва ишлар Даврийлиги Умумий фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш 1. Кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланишдаги объектларни электр энергияси билан таъминлаш доимий 2. Лифт ускуналарини техник мониторинг қилиш (ихтисослашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартномалар тузилган ҳолларда) доимий 3. Кўп квартирали уйларнинг фасад ва кириш йўлакларини талаб даражасида сақлаш ва таъмирлаш (уйга кириш йўлаги эшик ва деворларини таъмирлаш, суваш, бўяш) заруратга кўра 4. Ертўлада ўрнатилган ичимлик суви насосларини техник соз ҳолда бўлишини таъминлаш (қурилишда сув насосларини ўрнатиш лойиҳалаштирилмаган кўп квартирали уйлар бундан мустасно) доимий 5. Кўп квартирали уйларнинг том қисми гидроизоляция қатламини тиклаш ва ямаш, ертўладаги коммуникация тармоқлари, шахталардаги коммуникация тармоқлари, электр энергияси тармоқларини соз ҳолда сақлаш ва жорий таъмирлаш (бўяш, оқлаш, ямаш, умумий фойдаланишдаги электр кабелларини алмаштириш, тик ва ётиқ қувурларни, ичимлик суви қувурларини таъмирлаш ва бошқалар) доимий 6. Новларни соз ҳолатда сақлаш ва уларни доимий тозалаш доимий 7. Иситишнинг уй ичидаги тизимини гидравлик пресслаш ва уни тармоқдаги сув билан тўлдирган ҳолда ювиш (локал ва марказий иситиш тизимида иситиладиган уйлар учун), шунингдек, уй ичидаги иссиқлик тизимларини зарур тарзда сақлаш ва хизмат кўрсатиш бир йилда бир марта 8. Кўп квартирали уйларнинг иссиқлик изоляциясини таъминлаш, шу жумладан герметизация ҳамда кириш йўлакларининг дераза ва эшик ёриқларини (шу жумладан шахталар ва туйнукларни) ойна билан беркитиш ишларини бажариш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш куз-қиш мавсумида 9. Кўп квартирали уйларни дератизациялаш ва дезинсекциялаш, уйга туташ ҳудуддаги маҳаллий тозалаш иншоотлари (септиклар) ва ташқи ҳожатхоналарни дезинфекциялаш заруратга кўра 10. Оқова хандақларини (ўраларини) бўшатиш (оқова тармоғига уланмаган уйлар учун) уч ойда бир марта 11. Кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва лифт хоналарини тозалаш ҳафтада бир марта 12. Ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш доимий Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш 13. Бошқарув органлари бошқарувидаги кўп квартирали уйларга тегишли бўлган болалар ва спорт майдончаларининг техник ҳолатини сақлаш, тозалигини таъминлаш ҳамда уларни таъмирлаш доимий 14. Ҳудудни ободонлаштириш, ўт ўриш, дарахтларни буталаш доимий 15. Ноқулай об-ҳаво шароитида кириш йўлакларини қордан тозалаш ва музларни тушириш заруратга кўра 16. Туташ ҳудудларни тозалаш (супуриш) уч кунда бир марта
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари А. ҚАЮМОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 март,
2024 йил 20 февраль
2024 йил 27 февраль
2024 йил 4 март
2024 йил 5 март
01/2-4-сон
Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining
buyrugʻi
NIZOM
ROʻYXATI
Koʻp kvartirali uylarda umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Koʻp kvartirali uylarni boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 15-avgustdagi PQ-278-son “Koʻp kvartirali uylarni boshqarishni yanada samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Koʻp kvartirali uylarda umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining 2024-yil 12-martdagi 01/2-4-son buyrugʻiga ILOVA
Koʻp kvartirali uylarda umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom koʻp kvartirali uylarda umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni joriy taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish (bundan buyon matnda koʻp kvartirali uylarni saqlash deb yuritiladi) uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning (bundan buyon matnda majburiy badallar yoki toʻlovlar deb yuritiladi) eng kam miqdorini aniqlash tartibini belgilaydi.
1-bob. Majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini belgilashda xarajatlar tarkibi
1. Majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini aniqlashda foydalaniladigan xarajatlar quyidagilardan tashkil topadi:
a) mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan koʻp kvartirali uylarni talab darajasida saqlanishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlarning minimal roʻyxatidagi xizmatlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar;
b) koʻp kvartirali uyni boshqarish bilan bogʻliq quyidagi xarajatlar:
koʻp kvartirali uyni boshqarish organining (bundan buyon matnda boshqarish organi deb yuritiladi) maʼmuriy xodimlari hamda ishchi xizmatchilari mehnatiga haq toʻlash;
boshqarish organining koʻp kvartirali uyni boshqarish uchun zarur boʻlgan texnika, aloqa va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositalarini saqlash hamda ularga xizmat koʻrsatish;
boshqarish organining maʼmuriy ehtiyojlari uchun binolar va xonalar ijarasi haqini toʻlash;
boshqarish organining xodimlarini majburiy sugʻurta qilish;
koʻp kvartirali uyni boshqarish bilan bogʻliq boʻlgan toʻlovlar tijorat banklari va elektron toʻlov tizimlari orqali amalga oshirilganda, mazkur toʻlovlar oʻtkazilganligi uchun olinadigan vositachilik haqlari;
boshqarish organi xodimlarining malakasini oshirish.
2-bob. Koʻp kvartirali uyni saqlashda 1 metr kvadrat maydon uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini hisoblash
2. Koʻp kvartirali uyni saqlashda 1 metr kvadrat maydon uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdori quyidagi formula boʻyicha hisoblanadi:
Bu yerda:
B 3 — koʻp kvartirali uydagi turar joy va yashash uchun moʻljallanmagan joy umumiy maydonining 1 metr kvadrati uchun oylik majburiy badal yoki toʻlovning eng kam miqdori;
ΣX — ushbu Nizomning 1-bandida nazarda tutilgan yillik rejalashtirilayotgan xarajatlar summasi;
ΣF — rejalashtirilayotgan zaruriy foyda summasi (ushbu summa koʻp kvartirali uy faqat boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchi tomonidan boshqarilganda inobatga olinadi).
Bunda, boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchi tomonidan oʻz faoliyatidan olinishi rejalashtirilgan zaruriy foyda miqdori koʻp kvartirali uydagi turar joylar va yashash uchun moʻljallanmagan joylar mulkdorlarining (bundan buyon matnda joylar mulkdorlari deb yuritiladi) umumiy yigʻilishida kelishiladi va umumiy yigʻilish qarori bilan tasdiqlanadi;
ΣD — umumiy xarajatlarni qoplashga yoʻnaltiriladigan (joylar mulkdorlarining majburiy badalidan tushumni hisobga olmagan holda) boshqa daromad va tushum manbalari, jumladan:
koʻp kvartirali uyning ijaraga berilgan yertoʻla qismlari hamda boshqa umumiy mol-mulki uchun ijarachilardan kelib tushadigan mablagʻlar. Bunda ijaraga oluvchilarning kommunal toʻlovlari alohida yuritilishi, majburiy badal xarajatlariga kiritilmasligi lozim;
koʻp kvartirali uyni kapital va joriy taʼmirlash ishlari hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari, tumanlar va shaharlar budjetlarining qoʻshimcha manbalaridan ajratiladigan mablagʻlar, “Tashabbusli budjet” loyihasi doirasida gʻolib deb topilgan loyihalar uchun ajratilgan mablagʻlar, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik va xayriya tarzidagi mablagʻlari;
boshqarish organi bilan kommunal xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar oʻrtasida tuzilgan joylar mulkdorlaridan kommunal xizmatlar uchun haq yigʻishda yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomalarga asosan kommunal xizmatlar uchun yigʻilgan mablagʻlardan boshqarish organiga beriladigan ajratmalar;
oʻtgan hisobot davrida joylar mulkdorlarining majburiy badallari yoki toʻlovlaridan olingan boshqarish organlarining xarajatlaridan ortiqcha mablagʻlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan tushadigan mablagʻlar;
ΣM umum — koʻp kvartirali uydagi turar joy va yashash uchun moʻljallanmagan joyning umumiy maydoni.
3. Boshqarish organi boshqaruvidagi koʻp kvartirali uylarning 1 metr kvadrat maydoni uchun oylik majburiy badal yoki toʻlovning oʻrtacha miqdori quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:
Bu yerda:
T oʻr — boshqarish organi boshqaruvidagi qavatlar tasnifi boʻyicha koʻp kvartirali uylardagi turar joylar va yashash uchun moʻljallanmagan joylarning 1 metr kvadrati uchun oylik majburiy badallar yoki toʻlovlarning oʻrtacha miqdori;
T 1 +T 2 +T 3 +...+T n — qavatlar tasnifi boʻyicha har bir koʻp kvartirali uylarning 1 metr kvadrat maydoni uchun majburiy badallar yoki toʻlovlar miqdori (B 3 );
n — boshqarish organi boshqaruvidagi qavatlar tasnifi boʻyicha koʻp kvartirali uylar soni.
Bunda, mazkur formula qavatlar tasnifi, yaʼni faqat bir xil qavatli (ikki, uch, toʻrt qavatli va boshqa qavatli uylar) koʻp kvartirali uylar boʻyicha qoʻllaniladi va har xil qavatli uylar boʻyicha alohida hisob-kitoblar qilinadi.
4. Boshqarish organi tomonidan bir nechta koʻp kvartirali uy boshqarilganda, mazkur Nizom 1-bandining “b” kichik bandida nazarda tutilgan tadbirlardan kelib chiqadigan xarajatlar boshqaruvdagi koʻp kvartirali uylar soniga mutanosib ravishda taqsimlangan holda har bir koʻp kvartirali uyni boshqarish bilan bogʻliq xarajatlarga mutanosib aniqlanadi.
5. Koʻp kvartirali uyni boshqarish smetasining xarajatlar qismi daromadlar qismidan oshib ketishi mumkin emas.
6. Joylar mulkdorlarining majburiy badallar yoki toʻlovlaridan olingan boshqarish organlarining xarajatlaridan ortiqcha mablagʻlar kelgusi davr uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarni belgilashda inobatga olinadi.
3-bob. Koʻp kvartirali uylarni saqlash boʻyicha majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini belgilash
7. Koʻp kvartirali uylarni saqlash boʻyicha majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdori har ikki yilda bir marta belgilanadi.
8. Boshqarish organlari boshqaruvidagi qavatlar tasnifi boʻyicha koʻp kvartirali uylarning 1 metr kvadrati uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning oʻrtacha miqdorlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yilning 1-dekabriga qadar tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlariga (uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlariga) yozma shaklda taqdim etadi.
Boshqarish organlari tomonidan koʻp kvartirali uylarni saqlashda 1 metr kvadrat maydon uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarni hisoblash uchun asos boʻlgan hujjatlar nusxasi va maʼlumotlar ilova qilinadi (dalolatnoma, hisob-faktura, foto, videotasvirlar va boshqalar).
Boshqarish organlari tomonidan koʻp kvartirali uylarni saqlash boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar joylar mulkdorlari tomonidan imzolangan boʻlishi kerak.
9. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari (uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari) boshqarish organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarning asosliligi hamda toʻgʻri hisoblanganligini oʻrganib chiqadi.
Koʻp kvartirali uylarning 1 metr kvadrati uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning oʻrtacha miqdorlarini asoslovchi hujjatlar va maʼlumotlar taqdim etilmagan yoxud taqdim etilgan maʼlumotlar asoslantirilmagan taqdirda, boshqarish organi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar inobatga olinmaydi.
10. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari (uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari) tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar umumlashtirilgan holda boshqarish organlari kesimida yilning 10-dekabriga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga yuboriladi, bundan mazkur Nizomning 9-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlar mustasno.
11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi taqdim etilgan koʻp kvartirali uylarning 1 metr kvadrati uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning oʻrtacha miqdorlarining asosliligi hamda toʻgʻri hisoblanganligini tanlanma usulda oʻrganib chiqadi.
Oʻrganish natijasida koʻp kvartirali uylarning 1 metr kvadrati uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning oʻrtacha miqdorlari asossiz ekanligi yoki notoʻgʻri hisoblanganligi aniqlansa, ushbu boshqarish organi tomonidan taqdim etilgan majburiy badallar yoki toʻlovlar miqdorlari inobatga olinmaydi.
12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi tumanlar va boshqarish organlari kesimida maʼlumotlarni umumlashtirib, yilning 20-dekabriga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga taqdim qiladi, bundan mazkur Nizomning 11-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlar mustasno.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan respublika boʻyicha boshqarish organlari tomonidan taqdim etilgan qavatlar tasnifi boʻyicha koʻp kvartirali uylarning 1 metr kvadrati uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning oʻrtacha miqdorlari har bir tuman (shahar) kesimida umumlashtiriladi hamda mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan formuladan foydalangan holda majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorlari hisoblab chiqariladi.
14. Mazkur Nizomning 13-bandida belgilangan tartibda hisoblab chiqarilgan qavatlar tasnifi boʻyicha koʻp kvartirali uylarning 1 metr kvadrati uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorlari Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining buyrugʻi bilan yilning 30-dekabriga qadar har bir tuman (shahar) kesimida belgilanadi.
15. Koʻp kvartirali uylarning 1 metr kvadrati uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorlari belgilangan kundan boshlab 1 ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi hamda boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
4-bob. Yakuniy qoida
16. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Koʻp kvartirali uylarda umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Koʻp kvartirali uylarni talab darajasida saqlanishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlarning minimal
T/r Xizmatlar va ishlar Davriyligi Umumiy foydalanishdagi mol-mulkni saqlash 1. Koʻp kvartirali uylardagi umumiy foydalanishdagi obyektlarni elektr energiyasi bilan taʼminlash doimiy 2. Lift uskunalarini texnik monitoring qilish (ixtisoslashgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilot bilan shartnomalar tuzilgan hollarda) doimiy 3. Koʻp kvartirali uylarning fasad va kirish yoʻlaklarini talab darajasida saqlash va taʼmirlash (uyga kirish yoʻlagi eshik va devorlarini taʼmirlash, suvash, boʻyash) zaruratga koʻra 4. Yertoʻlada oʻrnatilgan ichimlik suvi nasoslarini texnik soz holda boʻlishini taʼminlash (qurilishda suv nasoslarini oʻrnatish loyihalashtirilmagan koʻp kvartirali uylar bundan mustasno) doimiy 5. Koʻp kvartirali uylarning tom qismi gidroizolyatsiya qatlamini tiklash va yamash, yertoʻladagi kommunikatsiya tarmoqlari, shaxtalardagi kommunikatsiya tarmoqlari, elektr energiyasi tarmoqlarini soz holda saqlash va joriy taʼmirlash (boʻyash, oqlash, yamash, umumiy foydalanishdagi elektr kabellarini almashtirish, tik va yotiq quvurlarni, ichimlik suvi quvurlarini taʼmirlash va boshqalar) doimiy 6. Novlarni soz holatda saqlash va ularni doimiy tozalash doimiy 7. Isitishning uy ichidagi tizimini gidravlik presslash va uni tarmoqdagi suv bilan toʻldirgan holda yuvish (lokal va markaziy isitish tizimida isitiladigan uylar uchun), shuningdek, uy ichidagi issiqlik tizimlarini zarur tarzda saqlash va xizmat koʻrsatish bir yilda bir marta 8. Koʻp kvartirali uylarning issiqlik izolyatsiyasini taʼminlash, shu jumladan germetizatsiya hamda kirish yoʻlaklarining deraza va eshik yoriqlarini (shu jumladan shaxtalar va tuynuklarni) oyna bilan berkitish ishlarini bajarish boʻyicha tegishli chora-tadbirlar koʻrish kuz-qish mavsumida 9. Koʻp kvartirali uylarni deratizatsiyalash va dezinseksiyalash, uyga tutash hududdagi mahalliy tozalash inshootlari (septiklar) va tashqi hojatxonalarni dezinfeksiyalash zaruratga koʻra 10. Oqova xandaqlarini (oʻralarini) boʻshatish (oqova tarmogʻiga ulanmagan uylar uchun) uch oyda bir marta 11. Koʻp kvartirali uylarning kirish yoʻlaklari va lift xonalarini tozalash haftada bir marta 12. Yongʻinga qarshi tadbirlarni amalga oshirish doimiy Koʻp kvartirali uylarga tutash hududlarni obodonlashtirish 13. Boshqaruv organlari boshqaruvidagi koʻp kvartirali uylarga tegishli boʻlgan bolalar va sport maydonchalarining texnik holatini saqlash, tozaligini taʼminlash hamda ularni taʼmirlash doimiy 14. Hududni obodonlashtirish, oʻt oʻrish, daraxtlarni butalash doimiy 15. Noqulay ob-havo sharoitida kirish yoʻlaklarini qordan tozalash va muzlarni tushirish zaruratga koʻra 16. Tutash hududlarni tozalash (supurish) uch kunda bir marta
Vazir B. ZAKIROV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV
Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV
Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi oʻrinbosari A. QAYUMOV
Toshkent sh.,
2024-yil 12-mart,
2024-yil 20-fevral
2024-yil 27-fevral
2024-yil 4-mart
2024-yil 5-mart
01/2-4-son