UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 15-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 15 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЙЎРИҚНОМА

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини ва ҳамкорлигини самарали таъминлаш ҳамда «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўтган давр мобайнида маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятларини кенгайтириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими такомиллаштирилиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, давлат солиқ инспектори ва ижтимоий хизмат ходимларининг ҳамкорликдаги фаолияти йўлга қўйилди ҳамда уларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги даврда жамият ишларини бошқаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини янада кучайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурлиги талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, «Маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш ва унинг аъзолари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг (кейинги ўринларда — «Маҳалла еттилиги» аъзолари) ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

«Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш;

«Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш;

«Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари ва давомат (табель) ҳужжатини сақлаш.

2. Белгилансинки, «Маҳалла еттилиги» аъзолари меҳнатига маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тўлдирилган табел асосида ҳақ тўланади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида «Маҳалла еттилиги»ни ташкил қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмасига «Маҳалла еттилиги»ни киритиш;

«Маҳалла еттилиги»нинг функциялари, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш.

4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Маҳалла еттилиги» тўғрисидаги намунавий низом асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда уларнинг фаолияти самарали ташкил этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 мартдаги 137-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритишни тартибга солади.

2. Мазкур йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

давомат — муайян ишда доимий иштирок этиш ёки қатнашиш;

соатбай — иш ҳақига нисбатан ишлатиладиган ўлчов бирлиги;

«Маҳалла еттилиги» — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ.

3. Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг (кейинги ўринларда — «Маҳалла еттилиги» аъзолари) ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш учун жавобгарлик фуқаролар йиғини раиси зиммасига юкланади.

Бунда солиқ инспектори ва ижтимоий ходимнинг ишга келиб кетиши бўйича давомат тегишлилиги бўйича тумандаги солиқ инспекцияси ва (ёки) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази раҳбари ҳамда фуқаролар йиғини раиси ўртасида тузилган ишга келиб кетиш графигига асосан юритилади.

Фуқаролар йиғини раиси лавозими бўш бўлган тақдирда, «Маҳалла еттилиги» аъзолари томонидан овозга қўйиш орқали давоматни (табелни) юритиш бўйича вақтинча масъул шахс тайинланади.

4. Фуқаролар йиғини раиси томонидан «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритишга давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг аралашишига йўл қўйилмайди.

2-боб. «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш тартиби

5. «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиб кетишини ҳисобга олиш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида ушбу йўриқномага 1-иловада келтирилган тартибда «Ходимларнинг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари» (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш дафтари) юритилади.

6. Ҳисобга олиш дафтари фуқаролар йиғини раиси томонидан юритилади (тўлдирилади) ҳамда варақлари ип ўтказиб тикилган, тартиб рақами қўйилган ва сўрғич ёки мастика муҳр билан муҳрланган бўлиши керак.

7. Ҳисобга олиш дафтарининг юритилиши ва сақланиши ҳамда унга киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун фуқаролар йиғини раиси жавоб беради.

8. Ҳисобга олиш дафтарида ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозими, ишга келиш ва ишдан кетиш санаси, вақти кўрсатилади.

Ҳисобга олиш дафтарида кўрсатилган маълумотлар ҳар бир «Маҳалла еттилиги» аъзоси томонидан тўлдирилади ва имзоси билан тасдиқланади.

9. «Маҳалла еттилиги» аъзолари (солиқ инспектори ва ижтимоий ходим бундан мустасно) бир иш куни мобайнида ҳисобга олиш дафтарида икки марта қайд этилади.

«Маҳалла еттилиги» аъзолари (солиқ инспектори ва ижтимоий ходим бундан мустасно) ҳар куни ишга келган заҳоти ҳамда ишдан кетиш олдидан ҳисобга олиш дафтарига ишга келиш ва ишдан кетиш вақти тўғрисидаги ёзувни киритган ҳолда имзо билан тасдиқлайди.

10. Иш куни якунлари бўйича ҳисобга олиш дафтарининг ҳар куни тўлдирилганлигини фуқаролар йиғини раиси назорат қилиб боради.

«Маҳалла еттилиги» аъзолари узрли сабаб билан ишда бўлмаган тақдирда, сана устунига ушбу йўриқномага 2-иловада келтирилган тартибда фуқаролар йиғини раиси шартли белгиларни қўяди.

Бунда фуқаролар йиғини раиси шартли белги қўйишдан аввал «Маҳалла еттилиги» аъзосининг ишга келмаганлик сабабини суриштиради.

3-боб. Давоматни (табелни) юритиш тартиби

11. Ҳар ой якунлари бўйича фуқаролар йиғини раиси томонидан «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ҳисобга олиш дафтаридаги ишга келиши ва ишдан кетиши мониторинг қилинади.

Мониторинг таҳлилларига кўра «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича давомат (табель) фуқаролар йиғини раиси томонидан ушбу йўриқномага 3-иловада келтирилган шаклда тўлдирилади.

12. Фуқаролар йиғини раиси табелга ҳар бир «Маҳалла еттилиги» аъзосининг ҳақиқатда ишлаган вақтини меҳнат қонунчилигига мувофиқ киритади.

13. Фуқаролар йиғини раиси табелни тўлдириб бўлганидан сўнг тасдиқлайди.

Тасдиқланган табелнинг кўчирма нусхасини «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг меҳнатига иш ҳақи ҳисоблаш учун уларнинг кадрлар билан ишлаш бўйича ҳудудий мутахассисларига ҳар ойнинг охирги санасида юборади.

4-боб. Ҳисобга олиш дафтари ва давоматни (табель) сақлаш

14. Фуқаролар йиғинида ҳужжатларнинг сақланиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг иш юритувчиси томонидан таъминланади. Иш юритувчи ҳисобга олиш дафтари ва табелни фуқаролар йиғинида сақлайди.

15. Фуқаролар йиғинида табель бўйича йиғмажилдлар юритилади.

5-боб. Якунловчи қоида

16. Ушбу йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА

Ходимларнинг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари

Маҳалла фуқаролар йиғини номи _____________________________________________________________________________ Фуқаролар йиғини раиси _____________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) Т/р Фамилияси, исми, отасининг исми Лавозими Ишга келганлик ва келмаганлик тўғрисидаги қайдлар (ойнинг саналари бўйича) Сана Сана Сана Сана Сана Сана Сана Сана Сана Сана Сана Сана Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди Келди Кетди 1. 2. 3. 4. 5. 6.

Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА

Шартли белгилар

Кўрсаткич номи Коди Дам олиш ва байрам кунлари В Раҳбарият рухсати билан ишга келмаган кунлар А Тунги иш вақти Н Давлат олдидаги мажбуриятларни бажариш * Г Ўқиш бўйича дам олиш ВУ Ўқув таътили ОУ Кейинги ва қўшимча меҳнат таътили О Меҳнатга лаёқатсизлик Б Туғиш билан боғлиқ таътиллар Р Прогуллар (сабабсиз) П Хизмат сафари К Ҳақиқатда ишланган кунлар Ф

Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» __________________ фуқаролар йиғини раиси ________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «___» _________ «________________» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича _____/_______сон — ТАБЕЛЬ Т/р Фамилияси, исми, отасининг исми Лавозими Ой кунлари Ишланди 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 Соатбай Кун 1. 2. 3. 4. 5. 6.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 мартдаги 137-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг

Фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) Тафтиш комиссияси Фуқаролар йиғинининг кенгаши Маҳалла еттилиги Фуқаролар йиғинининг раиси Ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосар — профилактика инспектори Ҳоким ёрдамчиси Хотин-қизлар фаоли Ёшлар етакчиси Ижтимоий ходим Солиқ инспектори Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия Хотин қизлар билан ишлаш бўйича комиссия Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи «Кексалар маслаҳати» гуруҳи «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи Маҳалла назорати гуруҳи «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия Аёллар маслаҳат кенгаши

2. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида намунавий низомда :

а) 3-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Маҳалла еттилиги»;

б) қуйидаги мазмундаги 4 2 -боб билан тўлдирилсин:

«4 2 -боб. «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этиш

1-§. «Маҳалла еттилиги»нинг асосий мақсади, вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

58 32 . «Маҳалла еттилиги»нинг мақсади маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишдан иборат.

58 33 . Қуйидагилар «Маҳалла еттилиги»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижроси таъминланишини, оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи ва эҳтиёжларини ўрганишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;

жисмоний шахсларни «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жисмоний шахсларга «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари», Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарор қабул қилиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони билан тасдиқланган «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар рўйхати»да келтирилган ижтимоий ёрдам ва субсидиялар ажратиш;

фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва бундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан киритилган хулоса асосида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдам бериш бўйича коллегиал қарор қабул қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тегишли таклифлар киритиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

58 34 . Мазкур Намунавий низомнинг 4-бандида белгиланган жамоатчилик тузилмалари қарорларининг тавсиявий хусусиятга эга эканлиги тўғрисидаги қоида «Маҳалла еттилиги»нинг жисмоний шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш юзасидан қабул қиладиган қарорларига нисбатан татбиқ этилмайди.

58 35 . «Маҳалла еттилиги» қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги аниқланганда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

жисмоний шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасига бевосита алоқаси бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг вакилларини «Маҳалла еттилиги» фаолиятига жалб этиш.

«Маҳалла еттилиги» қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

58 36 . «Маҳалла еттилиги»нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик;

«Маҳалла еттилиги» аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.

2-§. «Маҳалла еттилиги» таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш

58 37 . «Маҳалла еттилиги» таркибига 7 нафар аъзодан иборат бўлган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори киритилади.

«Маҳалла еттилиги»га фуқаролар йиғини раиси раҳбарлик қилади.

«Маҳалла еттилиги» аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

58 38 . Маҳалла раиси:

«Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

«Маҳалла еттилиги» аъзолари ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

«Маҳалла еттилиги» номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

58 39 . «Маҳалла еттилиги» котиби вазифасини бажариш маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисига юкланади.

58 40 . «Маҳалла еттилиги» ваколатига доир масалалар унинг мажлисларида кўриб чиқилади.

«Маҳалла еттилиги» мажлисининг ҳужжатларини тайёрлаш ва аъзоларини чақириш вазифаси котиб томонидан амалга оширилади.

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим уларга юкланган вазифалар юзасидан жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш, улардан чиқариш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича ҳужжатларни шакллантириш учун жавобгар ҳисобланади.

«Маҳалла еттилиги» котиби йиғилишларнинг баённомасини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.

58 41 . «Маҳалла еттилиги»нинг йиғилиши, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.

Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, «Маҳалла еттилиги»нинг янги йиғилиши ўтказиладиган сана эълон қилинади.

58 42 . «Маҳалла еттилиги» йиғилишининг қарори йиғилишда иштирок этадиган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

58 43 . «Маҳалла еттилиги» ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига) ҳисобот беради».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 15 март,

137-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 09/24/137/0220-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

YOʻRIQNOMA

NAMUNAVIY TUZILMASI

Mahallabay ishlashga masʼul boʻlgan shaxslar faoliyatini va hamkorligini samarali taʼminlash hamda “Mahalla yettiligi” faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻtgan davr mobaynida mahalla institutining jamiyat hayotidagi rolini mustahkamlash va moliyaviy imkoniyatlarini kengaytirish borasida keng koʻlamli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, aholi muammolarini aniqlash va hal etish tizimi takomillashtirilib, mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi, mahalladagi yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, davlat soliq inspektori va ijtimoiy xizmat xodimlarining hamkorlikdagi faoliyati yoʻlga qoʻyildi hamda ularning vazifalari belgilab berildi.

Shiddat bilan oʻzgarib borayotgan bugungi davrda jamiyat ishlarini boshqarishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda davlat organlarining hamkorligini mustahkamlash, ularning faoliyatini yanada kuchaytirish uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish zarurligi talab etilmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahalla institutining jamiyatdagi rolini tubdan oshirish va uning aholi muammolarini hal etishda birinchi boʻgʻin sifatida ishlashini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 21-dekabrdagi PF-209-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish va mahallalarda boshqaruv tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 21-dekabrdagi PQ-402-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, “Mahalla yettiligi” faoliyatini samarali tashkil etish va uning aʼzolari oʻrtasida samarali hamkorlikni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Hokim yordamchisi, xotin-qizlar faoli, yoshlar yetakchisi, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektorining (keyingi oʻrinlarda — “Mahalla yettiligi” aʼzolari) ishga kelib ketishi boʻyicha davomatni (tabelni) yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

“Mahalla yettiligi” aʼzolarining ishga kelishini va ishdan ketishini hisobga olish;

“Mahalla yettiligi” aʼzolarining ishga kelishi va ishdan ketishi boʻyicha davomatni (tabelni) yuritish;

“Mahalla yettiligi” aʼzolarining ishga kelishini va ishdan ketishini hisobga olish daftari va davomat (tabel) hujjatini saqlash.

2. Belgilansinki, “Mahalla yettiligi” aʼzolari mehnatiga mahalla fuqarolar yigʻini raisi tomonidan toʻldirilgan tabel asosida haq toʻlanadi.

3. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 18-iyundagi 380-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

har bir mahalla fuqarolar yigʻini huzurida mahalla raisi rahbarligida “Mahalla yettiligi”ni tashkil qilish;

fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining namunaviy tuzilmasiga “Mahalla yettiligi”ni kiritish;

“Mahalla yettiligi”ning funksiyalari, vazifalari, huquqlari va majburiyatlarini belgilash.

4. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda mahalla fuqarolar yigʻinlari huzuridagi “Mahalla yettiligi” toʻgʻrisidagi namunaviy nizom asosida fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan tegishli nizomlarning ishlab chiqilishi va tasdiqlanishi hamda ularning faoliyati samarali tashkil etilishiga har tomonlama koʻmaklashish tavsiya etilsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisi K.K. Kuranbayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 15-martdagi 137-son qaroriga 1-ILOVA

Hokim yordamchisi, xotin-qizlar faoli, yoshlar yetakchisi, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektorining ishga kelib ketishi boʻyicha davomatni (tabelni) yuritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga muvofiq hokim yordamchisi, xotin-qizlar faoli, yoshlar yetakchisi, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektorining ishga kelib ketishi boʻyicha davomatni (tabelni) yuritishni tartibga soladi.

2. Mazkur yoʻriqnomada quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:

davomat — muayyan ishda doimiy ishtirok etish yoki qatnashish;

soatbay — ish haqiga nisbatan ishlatiladigan oʻlchov birligi;

“Mahalla yettiligi” — fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari namunaviy tuzilmasiga kiritilgan mahalla raisi rahbarligidagi hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektori aʼzolaridan iborat boʻlgan guruh.

3. Hokim yordamchisi, xotin-qizlar faoli, yoshlar yetakchisi, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektorining (keyingi oʻrinlarda — “Mahalla yettiligi” aʼzolari) ishga kelib ketishi boʻyicha davomatni (tabelni) yuritish uchun javobgarlik fuqarolar yigʻini raisi zimmasiga yuklanadi.

Bunda soliq inspektori va ijtimoiy xodimning ishga kelib ketishi boʻyicha davomat tegishliligi boʻyicha tumandagi soliq inspeksiyasi va (yoki) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi rahbari hamda fuqarolar yigʻini raisi oʻrtasida tuzilgan ishga kelib ketish grafigiga asosan yuritiladi.

Fuqarolar yigʻini raisi lavozimi boʻsh boʻlgan taqdirda, “Mahalla yettiligi” aʼzolari tomonidan ovozga qoʻyish orqali davomatni (tabelni) yuritish boʻyicha vaqtincha masʼul shaxs tayinlanadi.

4. Fuqarolar yigʻini raisi tomonidan “Mahalla yettiligi” aʼzolarining ishga kelib ketishi boʻyicha davomatni (tabelni) yuritishga davlat organlari va tashkilotlari hamda ularning mansabdor shaxslarining aralashishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

2-bob. “Mahalla yettiligi” aʼzolarining ishga kelishini va ishdan ketishini hisobga olish tartibi

5. “Mahalla yettiligi” aʼzolarining ishga kelib ketishini hisobga olish maqsadida har bir fuqarolar yigʻinida ushbu yoʻriqnomaga 1-ilovada keltirilgan tartibda “Xodimlarning ishga kelishini va ishdan ketishini hisobga olish daftari” (keyingi oʻrinlarda — hisobga olish daftari) yuritiladi.

6. Hisobga olish daftari fuqarolar yigʻini raisi tomonidan yuritiladi (toʻldiriladi) hamda varaqlari ip oʻtkazib tikilgan, tartib raqami qoʻyilgan va soʻrgʻich yoki mastika muhr bilan muhrlangan boʻlishi kerak.

7. Hisobga olish daftarining yuritilishi va saqlanishi hamda unga kiritiladigan maʼlumotlarning ishonchliligi uchun fuqarolar yigʻini raisi javob beradi.

8. Hisobga olish daftarida xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi, egallab turgan lavozimi, ishga kelish va ishdan ketish sanasi, vaqti koʻrsatiladi.

Hisobga olish daftarida koʻrsatilgan maʼlumotlar har bir “Mahalla yettiligi” aʼzosi tomonidan toʻldiriladi va imzosi bilan tasdiqlanadi.

9. “Mahalla yettiligi” aʼzolari (soliq inspektori va ijtimoiy xodim bundan mustasno) bir ish kuni mobaynida hisobga olish daftarida ikki marta qayd etiladi.

“Mahalla yettiligi” aʼzolari (soliq inspektori va ijtimoiy xodim bundan mustasno) har kuni ishga kelgan zahoti hamda ishdan ketish oldidan hisobga olish daftariga ishga kelish va ishdan ketish vaqti toʻgʻrisidagi yozuvni kiritgan holda imzo bilan tasdiqlaydi.

10. Ish kuni yakunlari boʻyicha hisobga olish daftarining har kuni toʻldirilganligini fuqarolar yigʻini raisi nazorat qilib boradi.

“Mahalla yettiligi” aʼzolari uzrli sabab bilan ishda boʻlmagan taqdirda, sana ustuniga ushbu yoʻriqnomaga 2-ilovada keltirilgan tartibda fuqarolar yigʻini raisi shartli belgilarni qoʻyadi.

Bunda fuqarolar yigʻini raisi shartli belgi qoʻyishdan avval “Mahalla yettiligi” aʼzosining ishga kelmaganlik sababini surishtiradi.

3-bob. Davomatni (tabelni) yuritish tartibi

11. Har oy yakunlari boʻyicha fuqarolar yigʻini raisi tomonidan “Mahalla yettiligi” aʼzolarining hisobga olish daftaridagi ishga kelishi va ishdan ketishi monitoring qilinadi.

Monitoring tahlillariga koʻra “Mahalla yettiligi” aʼzolarining ishga kelishi va ishdan ketishi boʻyicha davomat (tabel) fuqarolar yigʻini raisi tomonidan ushbu yoʻriqnomaga 3-ilovada keltirilgan shaklda toʻldiriladi.

12. Fuqarolar yigʻini raisi tabelga har bir “Mahalla yettiligi” aʼzosining haqiqatda ishlagan vaqtini mehnat qonunchiligiga muvofiq kiritadi.

13. Fuqarolar yigʻini raisi tabelni toʻldirib boʻlganidan soʻng tasdiqlaydi.

Tasdiqlangan tabelning koʻchirma nusxasini “Mahalla yettiligi” aʼzolarining mehnatiga ish haqi hisoblash uchun ularning kadrlar bilan ishlash boʻyicha hududiy mutaxassislariga har oyning oxirgi sanasida yuboradi.

4-bob. Hisobga olish daftari va davomatni (tabel) saqlash

14. Fuqarolar yigʻinida hujjatlarning saqlanishi fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining ish yurituvchisi tomonidan taʼminlanadi. Ish yurituvchi hisobga olish daftari va tabelni fuqarolar yigʻinida saqlaydi.

15. Fuqarolar yigʻinida tabel boʻyicha yigʻmajildlar yuritiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

16. Ushbu yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Hokim yordamchisi, xotin-qizlar faoli, yoshlar yetakchisi, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektorining ishga kelib ketishi boʻyicha davomatni (tabelni) yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA

Xodimlarning ishga kelishini va ishdan ketishini hisobga olish daftari

Mahalla fuqarolar yigʻini nomi _____________________________________________________________________________ Fuqarolar yigʻini raisi _____________________________________________________________________________ (F.I.O.) T/r Familiyasi, ismi, otasining ismi Lavozimi Ishga kelganlik va kelmaganlik toʻgʻrisidagi qaydlar (oyning sanalari boʻyicha) Sana Sana Sana Sana Sana Sana Sana Sana Sana Sana Sana Sana Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi Keldi Ketdi 1. 2. 3. 4. 5. 6.

Hokim yordamchisi, xotin-qizlar faoli, yoshlar yetakchisi, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektorining ishga kelib ketishi boʻyicha davomatni (tabelni) yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA

Shartli belgilar

Koʻrsatkich nomi Kodi Dam olish va bayram kunlari V Rahbariyat ruxsati bilan ishga kelmagan kunlar A Tungi ish vaqti N Davlat oldidagi majburiyatlarni bajarish * G Oʻqish boʻyicha dam olish VU Oʻquv taʼtili OU Keyingi va qoʻshimcha mehnat taʼtili O Mehnatga layoqatsizlik B Tugʻish bilan bogʻliq taʼtillar R Progullar (sababsiz) P Xizmat safari K Haqiqatda ishlangan kunlar F

Hokim yordamchisi, xotin-qizlar faoli, yoshlar yetakchisi, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektorining ishga kelib ketishi boʻyicha davomatni (tabelni) yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” __________________ fuqarolar yigʻini raisi ________________________ (F.I.O.) 20___ yil “___” _________ “________________” mahalla fuqarolar yigʻinida hokim yordamchisi, xotin-qizlar faoli, yoshlar yetakchisi, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektorining ishga kelishi va ishdan ketishi boʻyicha _____/_______son — TABEL T/r Familiyasi, ismi, otasining ismi Lavozimi Oy kunlari Ishlandi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 Soatbay Kun 1. 2. 3. 4. 5. 6.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 15-martdagi 137-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 18-iyundagi 380-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining

Fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) Taftish komissiyasi Fuqarolar yigʻinining kengashi Mahalla yettiligi Fuqarolar yigʻinining raisi Huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosar — profilaktika inspektori Hokim yordamchisi Xotin-qizlar faoli Yoshlar yetakchisi Ijtimoiy xodim Soliq inspektori Keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchi Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya Xotin qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya Yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchi “Keksalar maslahati” guruhi “Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhi Mahalla nazorati guruhi “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya Ayollar maslahat kengashi

2. Fuqarolar yigʻini huzuridagi jamoatchilik tuzilmalari toʻgʻrisida namunaviy nizomda :

a) 3-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mahalla yettiligi”;

b) quyidagi mazmundagi 4 2 -bob bilan toʻldirilsin:

“4 2 -bob. “Mahalla yettiligi” faoliyatini tashkil etish

1-§. “Mahalla yettiligi”ning asosiy maqsadi, vazifalari, vakolatlari, huquqlari va majburiyatlari

58 32 . “Mahalla yettiligi”ning maqsadi mahallaning ichki resurslarini aniqlash hamda ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish uchun safarbar etishdan iborat.

58 33 . Quyidagilar “Mahalla yettiligi”ning asosiy vazifalari hisoblanadi:

tegishli hududda qonunlar va boshqa qonunchilik hujjatlarining ijrosi taʼminlanishini, oilalarning iqtisodiy-ijtimoiy ahvoli va ehtiyojlarini oʻrganishda fuqarolar yigʻini kengashiga koʻmaklashish;

jismoniy shaxslarni “Temir daftar”, “Yoshlar daftari” va “Ayollar daftari”ga kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

jismoniy shaxslarga “Temir daftar”, “Yoshlar daftari”, “Ayollar daftari”, Aholini tadbirkorlikka jalb qilish jamgʻarmasi, Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi hamda Hunarmandchilik va kasanachilikni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi orqali ijtimoiy yordam koʻrsatish va subsidiyalar ajratish boʻyicha qaror qabul qilish. Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 21-dekabrdagi PF-209-son Farmoni bilan tasdiqlangan “Mahalla yettiligi”ning kollegial qarorlari asosida koʻrsatiladigan ijtimoiy yordam va ajratiladigan subsidiyalar roʻyxati”da keltirilgan ijtimoiy yordam va subsidiyalar ajratish;

fuqarolarning ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolishining oldini olish va bunday vaziyatga tushganlarni ogʻir vaziyatdan chiqarish maqsadida ijtimoiy xodim tomonidan kiritilgan xulosa asosida “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobidan yordam berish boʻyicha kollegial qaror qabul qilish;

davlat organlari va tashkilotlarining faoliyatiga doir masalalar yuzasidan fuqarolarning murojaatlarini koʻrib chiqishda ishtirok etish, shuningdek, ularni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha davlat organlari va tashkilotlariga tegishli takliflar kiritish;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshirish.

58 34 . Mazkur Namunaviy nizomning 4-bandida belgilangan jamoatchilik tuzilmalari qarorlarining tavsiyaviy xususiyatga ega ekanligi toʻgʻrisidagi qoida “Mahalla yettiligi”ning jismoniy shaxslarga ijtimoiy yordam koʻrsatish va subsidiyalar ajratish yuzasidan qabul qiladigan qarorlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

58 35 . “Mahalla yettiligi” quyidagi huquqlarga ega:

faoliyati uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni davlat organlari va tashkilotlaridan belgilangan tartibda soʻrash va olish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj aholining huquqlari va qonuniy manfaatlari buzilganligi aniqlanganda, materiallarni huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj aholiga ijtimoiy yordam turlarini koʻrsatish va subsidiyalar ajratish boʻyicha qarorlar qabul qilish;

jismoniy shaxslarga ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish sohasiga bevosita aloqasi boʻlgan davlat organlari va tashkilotlarining vakillarini “Mahalla yettiligi” faoliyatiga jalb etish.

“Mahalla yettiligi” qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

58 36 . “Mahalla yettiligi”ning majburiyatlari quyidagilardan iborat:

oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Namunaviy nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;

fuqarolarning shaʼni va qadr-qimmatini tahqirlashga, ularning shaxsiy hayotiga aralashishga yoʻl qoʻymaslik;

“Mahalla yettiligi” aʼzolariga ayon boʻlgan shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmaslik.

2-§. “Mahalla yettiligi” tarkibini shakllantirish va uning faoliyatini tashkil etish

58 37 . “Mahalla yettiligi” tarkibiga 7 nafar aʼzodan iborat boʻlgan mahalla raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektori kiritiladi.

“Mahalla yettiligi”ga fuqarolar yigʻini raisi rahbarlik qiladi.

“Mahalla yettiligi” aʼzolari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.

58 38 . Mahalla raisi:

“Mahalla yettiligi” faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;

“Mahalla yettiligi” aʼzolari oʻzlariga yuklangan vazifalarning bajarilishini taʼminlaydi;

majlislarni chaqiradi va oʻtkazadi;

fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida uning nomidan vakil boʻladi;

“Mahalla yettiligi” nomidan chiqadigan hujjatlarni imzolaydi.

58 39 . “Mahalla yettiligi” kotibi vazifasini bajarish mahallaga biriktirilgan hokim yordamchisiga yuklanadi.

58 40 . “Mahalla yettiligi” vakolatiga doir masalalar uning majlislarida koʻrib chiqiladi.

“Mahalla yettiligi” majlisining hujjatlarini tayyorlash va aʼzolarini chaqirish vazifasi kotib tomonidan amalga oshiriladi.

Hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli va ijtimoiy xodim ularga yuklangan vazifalar yuzasidan jismoniy shaxslarni tegishli daftarlarga kiritish, ulardan chiqarish hamda ularga ijtimoiy yordam koʻrsatish va subsidiyalar ajratish boʻyicha hujjatlarni shakllantirish uchun javobgar hisoblanadi.

“Mahalla yettiligi” kotibi yigʻilishlarning bayonnomasini yuritadi va qarorlar ijrosini nazorat qiladi.

58 41 . “Mahalla yettiligi”ning yigʻilishi, agar unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.

Yigʻilishni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, “Mahalla yettiligi”ning yangi yigʻilishi oʻtkaziladigan sana eʼlon qilinadi.

58 42 . “Mahalla yettiligi” yigʻilishining qarori yigʻilishda ishtirok etadigan aʼzolarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.

Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, mahalla raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

58 43 . “Mahalla yettiligi” oʻz faoliyati yuzasidan har oyda mahalla fuqarolar yigʻini kengashiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillari yigʻilishiga) hisobot beradi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 15-mart,

137-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.03.2024-y., 09/24/137/0220-son)

lex.uz