UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 2-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 2 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 февраля 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 February 2024 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 2 февралдаги 103-сонли буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар

1. Қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . 134 000 «Бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган трансфертлар бўйича дебитор қарзлар» счётининг тегишли субсчётлари мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.».

2. Қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:

«23 1 . 149 000 «Бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари бўйича дебитор қарздорликлари» счётининг тегишли субсчётларида бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушмаган тақсимланиши лозим бўлган Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағлар бўйича дебиторлик қарздорликлар акс эттирилади ҳамда мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.».

3. 26-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«301 300 «Ҳисоб-китоблар марказининг депозити ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни жалб этиш бўйича мажбуриятлар» счёти депозит ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларнинг ички ҳисоб-китоб марказларида ва тегишли ғазначилик филиалларида очилган ғазна ҳисобварақларига йўналтирилиши;»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

4. Қуйидаги мазмундаги 27 1 -банд билан тўлдирилсин:

«27 1 . 301 300 «Ҳисоб-китоблар марказининг депозити ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни жалб этиш бўйича мажбуриятлар» счёти депозит ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни ички ҳисоб-китоб марказларида тўлиқ акс эттириш, тегишли ғазначилик филиалларида очилган ғазна ҳисобварақларига маблағларни манбалари таснифи бўйича йўналтириш мақсадида мазкур Стандартнинг 10-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.».

5. Қуйидаги мазмундаги 34 1 -банд билан тўлдирилсин:

«34 1 . 324 000 «Бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган трансфертлар бўйича кредитор қарзлар» счётининг тегишли субсчётлари мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.».

6. Қуйидаги мазмундаги 46 1 -банд билан тўлдирилсин:

«46 1 . 640 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олинган трансфертлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар» счётининг тегишли субсчётлари мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.».

7. 49-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«993 100 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари тушумининг молиявий натижалари» субсчёти мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.».

8. Қуйидаги мазмундаги 50 1 -банд билан тўлдирилсин:

«50 1 . 590 000 «Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари» счётининг тегишли субсчётларида бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушмаган тақсимланиши лозим бўлган Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағлар бўйича ҳисобланган даромадлар акс эттирилади ҳамда мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.».

9. 54-банднинг иккинчи хатбошиси ва 55-банднинг иккинчи хатбошисидан «,503 000 «Бюджетдан молиялаштириш»» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

10. 58-банднинг иккинчи хатбошиси , 59-банднинг иккинчи хатбошиси , 61-банднинг иккинчи хатбошиси , 67-банднинг иккинчи хатбошиси , 76-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 281-банддаги «341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» деган сўзлар «151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 65-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «520 450» рақамлари «520 160» рақамлари билан алмаштирилсин.

12. 66-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализацияси амалга оширилганда 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти дебетланади ва 180 000 «Товарларга (ишларга, хизматларга) харажатлар» субсчёти (тайёр маҳсулот реализация қилинганда 163 000 «Тайёр маҳсулот» субсчёти) кредитланади, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти кредитланади.»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«реализация натижасида олинган фойда бўйича 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти дебетланади ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари», 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётларнинг тегишлисининг кредитига ўтказилади;»;

олтинчи хатбошидаги «911 000» рақамлари «911 100» рақамлари билан алмаштирилсин.

13. 82-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализацияси амалга оширилганда 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти дебетланади ва 180 000 «Товарларга (ишларга, хизматларга) харажатлар» субсчёти (тайёр маҳсулот реализация қилинганда 163 000 «Тайёр маҳсулот» субсчёти) кредитланади, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти кредитланади.»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«реализация натижасида олинган фойда бўйича 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти дебетланади ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари», 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётлари кредитланади;»;

олтинчи хатбошидаги «911 000» рақамлари «911 100» рақамлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги «счётининг тегишли субсчётларида» деган сўзлар «субсчётида» деган сўз билан алмаштирилсин.

14. 88-банднинг иккинчи хатбошисидаги «субсчётлари дебетланади» деган сўзлар «субсчётлари кредитланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. 95-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Депозитга қўйилган маблағлар бўйича фоиз кўринишидаги даромадларнинг ҳисобланиши 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 520 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» счётининг тегишли субсчёти кредитида акс эттирилади. Ушбу фоиз кўринишидаги даромадларнинг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.».

16. 100-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«100. 151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётида қуйидагилар бўйича:

ходимлар иш жойида овқат билан таъминланганлиги;

болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (болалар боғчаларида) сақланганлиги;

болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;

тарбияланувчилар мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби юритилади.

Ота-оналар томонидан тўланган маблағларга 151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёт кредитланади ва 102 405 «Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар», 102 406 «Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар», 102 408 «Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» ёки 102 415 «Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётлари дебетланади. Бунда, тўловлар нақд пулда бюджет ташкилотининг кассасига амалга оширилганда тегишли касса билан боғлиқ ўтказмалар берилади.

Тўловлар ҳисобланганда эса 151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 520 100 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар» счётининг тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади.

Болалар мактабгача таълим ташкилотидан чиқариб олинган тақдирда олдиндан тўланган сумма ота-оналарга қайтарилганда 151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг дебетига ва пул маблағларини акс эттирувчи субсчётларнинг кредитига ёзилади. Бир вақтнинг ўзида ҳисобланган тўловлар фарқ суммасига сторно ўтказмаси берилади.

Аналитик ҳисоб ҳар бир тарбияланувчи бўйича алоҳида юритилади.

Ходимлар билан уларнинг иш жойларидан овқатланиш учун олиб бориладиган ҳисоб-китобларда қонунчилик ҳужжатларига кўра касалхоналар, мактабгача таълим ташкилотлари, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек қариялар уйлари ва бошқа ташкилотлар жойлашган ерда умумий овқатланиш корхоналари бўлмаган ҳолларда уларнинг ходимларига тўлов ҳисобига овқатланиш рухсат этилган бўлиб ушбу ташкилотларнинг ходимлари билан овқатланганлик учун ҳисоб-китоб олиб борилади.

Ходимлар билан улар олган овқатлар учун ҳисоб-китоб юритганда 151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётнинг дебетига сарф қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймати ёзилади, бунда, 161 110 «Жорий озиқ-овқат маҳсулотлари» субсчёт кредитланади.

Кредитга ходимлардан овқат учун олинган суммалар ёзиб борилади, бунда тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади.».

17. 111-банднинг иккинчи хатбошиси , 282 ва 283-бандлар ҳамда 315-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «520 200» рақамлари «520 150» рақамлари билан алмаштирилсин.

18. 112-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланган маблағлар 154 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитига ва 102 410 «Вазирликлар ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари» субсчётининг дебетига ёзилади.».

19. 129-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Қуйи бюджет ташкилотлари юқори бюджет ташкилотларидан хом ашё ва материалларни марказлашган тартибда олганда, 161 000 «Хом ашё ва материаллар» счётнинг тегишли субсчётлари дебитланади ва 901 200 «Марказлашган ҳолда олинган ёки берилган товар-моддий захиралар» субсчётининг кредитига ҳисобга олинади.»;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

20. 131-банднинг учинчи ва бешинчи — еттинчи хатбошилари ҳамда 134-банднинг еттинчи хатбошисидаги «750 000 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётининг» деган сўзлар «911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчётининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

21. Қуйидаги мазмундаги 133 1 -банд билан тўлдирилсин:

«133 1 . 170 000 «Товар-моддий захираларга харажатлар» субсчётида товар-моддий захираларни харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.

Ушбу субсчётнинг дебетида товар-моддий захираларнинг қиймати акс эттирилади ва 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» ёки 341 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» счётларининг тегишли субсчётлари кредитланади.

Товар-моддий захираларни харид қилишнинг ҳақиқий қиймати бўйича 170 000 «Товар-моддий захираларга харажатлар» субсчёти кредитланади ва товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади.».

22. 158-бандининг 2-кичик банди иккинчи , учинчи , бешинчи хатбошилари ва 3-кичик банди иккинчи , учинчи , бешинчи хатбошилари , 185-банднинг 1-кичик банди иккинчи , учинчи , бешинчи хатбошилари ва 2-кичик банди иккинчи , учинчи , бешинчи хатбошилари , 222-банднинг 1-кичик банди иккинчи , учинчи , бешинчи хатбошилари ва 2-кичик банди иккинчи , учинчи , бешинчи хатбошилари ҳамда 308-банднинг биринчи-олтинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «911 000» рақамлари «911 100» рақамлари билан алмаштирилсин.

23. 175-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

24. 253-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«253. 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётида қуйидагилар бўйича:

ходимлар иш жойида овқат билан таъминланганлиги;

болаларни мактабгача таълим ташкилотларида (болалар боғчаларида) сақланганлиги;

болаларни мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;

тарбияланувчиларни мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблардан юзага келган кредитор қарзлар ҳисоби ва бошқа шу каби ҳисоб-китоблар ҳисоби юритилади.

Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (болалар боғчаларида) сақланганлиги, болаларни мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги, тарбияланувчиларни мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблардан юзага келган кредитор қарзлар келгуси ҳисоб-китобларда инобатга олинади.».

25. Қуйидаги мазмундаги 308 1 -банд билан тўлдирилсин:

«308 1 . 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчётида тайёр маҳсулотлар (ишлар, хизматлар), жумладан, ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари, ёрдамчи қишлоқ хўжалик ва ўқув-тажриба хўжаликларининг тайёр маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларнинг (иш, хизматлар) реализацияси ҳисобга олинади.

911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчётининг кредитига маҳсулотлар (иш, хизматлар)нинг реализация қилинган суммалари ёзилади (ўзаро тузилган шартнома бўйича) ва 151 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» счётининг тегишли субсчётлари дебетланади. Субсчёт дебетига эса реализация қилинган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи ёзилади ва 163 000 «Тайёр маҳсулот» субсчёти кредитланади. Агарда, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар реализация қилинаётган бўлса, уларнинг ҳақиқий таннархи 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 180 000 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.

Реализация натижалари бўйича фойда суммасига 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти дебетланади ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари», 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётлари кредитланади. Аксинча, зарар суммасига 741 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар», 742 000 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ёки 750 000 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётлари дебетланади ва 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти кредитланади. 911 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти бўйича қолдиқ қолмайди.».

26. 1-илова :

1) 102 419-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 102 900 Ягона ғазна ҳисобварағидаги аниқланмаган тушумлар + 102 901 Ягона ғазна ҳисобварағидаги бюджет маблағлари бўйича аниқланмаган тушумлар + 102 902 Ягона ғазна ҳисобварағидаги давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича аниқланмаган тушумлар + » ;

2) 111 300-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 111 301 Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларга ўтказилган маблағлар + + 111 302 Бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + 111 303 Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + 111 306 Мактабдан ташқари таълим муассасаларида болалар таъминоти маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + 111 309 Ўқув муассасаларида ўқишдан тушаётган пул маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + 111 310 Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + 111 314 Тақсимланиши назарда тутилган тушумлар (тиббиёт муассасалари учун) ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + 111 315 Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти бўйича ота-оналар тўлови ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + 111 320 Грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари бўйича ажратилган маблағлар ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + 111 321 Кредит маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар + + » ;

3) 133 300-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 134 000 Бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган трансфертлар бўйича дебитор қарзлар + 134 100 Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар бўйича дебитор қарзлар + 134 200 Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри бюджетидан ажратиладиган трансфертлар бўйича дебитор қарзлар + » ;

4) 145 000 — 146 000-қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 145 000 Божхона қўмитасининг ғазначиликда миллий валютадаги депозит шахсий ғазна ҳисобварағи даромадлар бўйича дебитор қарзлар + 146 000 Ўтган йилги дебиторлик қарздорликлар, камомадлар, текширув натижасига кўра тўловлар бўйича даромадларнинг дебитор қарзлари + + » ;

5) 146 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 149 000 Бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари бўйича дебитор қарздорликлар + 149 100 Давлат бюджетининг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари бўйича дебитор қарздорликлар + 149 200 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари бўйича дебитор қарздорликлар + » ;

6) 231 311-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 231 311 Ишчи ҳайвонлар амортизацияси + » ;

7) 233 200 — 233 320 ва 233 332-қаторлар чиқариб ташлансин;

8) 301 100-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 301 101 Ҳисоб-китоблар марказининг ички ҳисоб-китоб марказлари билан давлат бюджети маблағлари бўйича мажбуриятлари + 301 102 Ҳисоб-китоблар марказининг ички ҳисоб-китоб марказлари билан давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича мажбуриятлари + 301 200 Ички ҳисоб-китоб марказларидан ҳисоб-китоблар марказининг тақсимланиши назарда тутилган маблағлари бўйича мажбуриятлари + 301 201 Ички ҳисоб-китоб марказларидан ҳисоб-китоблар марказининг тақсимланиши назарда тутилган давлат бюджети маблағлари бўйича мажбуриятлари + 301 202 Ички ҳисоб-китоб марказларидан ҳисоб-китоблар марказининг тақсимланиши назарда тутилган Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича мажбуриятлари + 301 300 Ҳисоб-китоблар марказининг депозит ва Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни жалб этиш бўйича мажбуриятлари + 301 301 Ҳисоб-китоблар марказининг депозит маблағлари бўйича мажбуриятлари + 301 302 Ҳисоб-китоблар марказининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинчалик бўш турган маблағларни жалб этиш бўйича мажбуриятлари + » ;

9) 301 900-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 301 901 Ягона ғазна ҳисобварағидаги давлат бюджетига аниқланмаган тушумлар бўйича мажбуриятлар + 301 902 Ягона ғазна ҳисобварағидаги давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга аниқланмаган тушумлар бўйича мажбуриятлар + » ;

10) 323 300-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 324 000 Бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган трансфертлар бўйича кредитор қарзлар + 324 100 Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар бўйича кредитор қарзлар + 324 200 Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг ажратиладиган трансфертлар бўйича кредитор қарзлари + » ;

11) 520 200-қатордаги «520 200» рақамлари «520 150» рақамлари билан алмаштирилсин;

12) 520 150-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 520 160 Бюджет ташкилотлари томонидан стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ундириладиган тўловлар бўйича ҳисобланган даромадлар + + » ;

13) 520 450-қатор чиқариб ташлансин;

14) 550 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 590 000 Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари + 590 100 Давлат бюджетининг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари + 590 200 Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг келиб тушмаган ҳисобланган даромадлари + » ;

15) 630 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 640 000 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олинган трансфертлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар + 640 100 Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган трансфертлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар + 640 200 Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан олинган трансфертлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар + » ;

16) 911 000-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 911 000 Номолиявий активлар ва маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси + » ;

17) 911 000-қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

« 911 100 Номолиявий активлар реализацияси + 911 200 Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси + ».

Вазир Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 2 февраль,

103-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2024 й., 10/24/3078-4/0221-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (2-sonli BHS) “Yagona schyotlar rejasi”ga qoʻshimchalar va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2018-yil 10-sentabrdagi 125-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3078, 2018-yil 20-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.10.2018-y., 10/18/3078/2073-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (2-sonli BHS) “Yagona schyotlar rejasi”ga ilovaga muvofiq qoʻshimchalar va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 2-fevraldagi 103-sonli buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (2-sonli BHS) “Yagona schyotlar rejasi”ga kiritilayotgan qoʻshimchalar va oʻzgartirishlar

1. Quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . 134 000 “Budjet tizimi budjetlaridan ajratiladigan transfertlar boʻyicha debitor qarzlar” schyotining tegishli subschyotlari mazkur Standartning 12-bandiga muvofiq 13 ta raqamda yuritiladi.”.

2. Quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:

“23 1 . 149 000 “Budjet tizimi budjetlari va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning kelib tushmagan hisoblangan daromadlari boʻyicha debitor qarzdorliklari” schyotining tegishli subschyotlarida budjet tizimi budjetlari va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalariga kelib tushmagan taqsimlanishi lozim boʻlgan Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlar boʻyicha debitorlik qarzdorliklar aks ettiriladi hamda mazkur Standartning 12-bandiga muvofiq 13 ta raqamda yuritiladi.”.

3. 26-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“301 300 “Hisob-kitoblar markazining depoziti va Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtinchalik boʻsh turgan mablagʻlarni jalb etish boʻyicha majburiyatlar” schyoti depozit va Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtinchalik boʻsh turgan mablagʻlarning ichki hisob-kitob markazlarida va tegishli gʻaznachilik filiallarida ochilgan gʻazna hisobvaraqlariga yoʻnaltirilishi;”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.

4. Quyidagi mazmundagi 27 1 -band bilan toʻldirilsin:

“27 1 . 301 300 “Hisob-kitoblar markazining depoziti va Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtinchalik boʻsh turgan mablagʻlarni jalb etish boʻyicha majburiyatlar” schyoti depozit va Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtinchalik boʻsh turgan mablagʻlarni ichki hisob-kitob markazlarida toʻliq aks ettirish, tegishli gʻaznachilik filiallarida ochilgan gʻazna hisobvaraqlariga mablagʻlarni manbalari tasnifi boʻyicha yoʻnaltirish maqsadida mazkur Standartning 10-bandiga muvofiq 13 ta raqamda yuritiladi.”.

5. Quyidagi mazmundagi 34 1 -band bilan toʻldirilsin:

“34 1 . 324 000 “Budjet tizimi budjetlaridan ajratiladigan transfertlar boʻyicha kreditor qarzlar” schyotining tegishli subschyotlari mazkur Standartning 12-bandiga muvofiq 13 ta raqamda yuritiladi.”.

6. Quyidagi mazmundagi 46 1 -band bilan toʻldirilsin:

“46 1 . 640 000 “Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan olingan transfertlar boʻyicha oʻzaro hisob-kitoblar” schyotining tegishli subschyotlari mazkur Standartning 12-bandiga muvofiq 13 ta raqamda yuritiladi.”.

7. 49-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“993 100 “Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalar mablagʻlari tushumining moliyaviy natijalari” subschyoti mazkur Standartning 12-bandiga muvofiq 13 ta raqamda yuritiladi.”.

8. Quyidagi mazmundagi 50 1 -band bilan toʻldirilsin:

“50 1 . 590 000 “Budjet tizimi budjetlarining va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning kelib tushmagan hisoblangan daromadlari” schyotining tegishli subschyotlarida budjet tizimi budjetlari va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalariga kelib tushmagan taqsimlanishi lozim boʻlgan Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi mablagʻlar boʻyicha hisoblangan daromadlar aks ettiriladi hamda mazkur Standartning 12-bandiga muvofiq 13 ta raqamda yuritiladi.”.

9. 54-bandning ikkinchi xatboshisi va 55-bandning ikkinchi xatboshisidan “,503 000 “Budjetdan moliyalashtirish”” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

10. 58-bandning ikkinchi xatboshisi , 59-bandning ikkinchi xatboshisi , 61-bandning ikkinchi xatboshisi , 67-bandning ikkinchi xatboshisi , 76-bandning ikkinchi xatboshisi hamda 281-banddagi “341 400 “Budjet tashkilotlarining toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblardan kreditor qarzlari” degan soʻzlar “151 400 “Budjet tashkilotlarining toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblardan debitor qarzlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 65-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “520 450” raqamlari “520 160” raqamlari bilan almashtirilsin.

12. 66-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Budjet tashkilotlari tomonidan mahsulotlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiyasi amalga oshirilganda 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyoti debetlanadi va 180 000 “Tovarlarga (ishlarga, xizmatlarga) xarajatlar” subschyoti (tayyor mahsulot realizatsiya qilinganda 163 000 “Tayyor mahsulot” subschyoti) kreditlanadi, shuningdek, bir vaqtning oʻzida 151 200 “Budjet tashkilotlarining xaridor va buyurtmachilar bilan hisob-kitoblar boʻyicha debitor qarzlari” subschyoti debetlanadi va 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyoti kreditlanadi.”;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“realizatsiya natijasida olingan foyda boʻyicha 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyoti debetlanadi va 520 310 “Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi boʻyicha hisoblangan daromadlari”, 520 320 “Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari boʻyicha hisoblangan daromadlari” yoki 520 490 “Budjet tashkilotlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa turdagi hisoblangan daromadlari” subschyotlarning tegishlisining kreditiga oʻtkaziladi;”;

oltinchi xatboshidagi “911 000” raqamlari “911 100” raqamlari bilan almashtirilsin.

13. 82-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Budjet tashkilotlari tomonidan mahsulotlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiyasi amalga oshirilganda 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyoti debetlanadi va 180 000 “Tovarlarga (ishlarga, xizmatlarga) xarajatlar” subschyoti (tayyor mahsulot realizatsiya qilinganda 163 000 “Tayyor mahsulot” subschyoti) kreditlanadi, shuningdek, bir vaqtning oʻzida 151 200 “Budjet tashkilotlarining xaridor va buyurtmachilar bilan hisob-kitoblar boʻyicha debitor qarzlari” subschyoti debetlanadi va 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyoti kreditlanadi.”;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“realizatsiya natijasida olingan foyda boʻyicha 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyoti debetlanadi va 520 310 “Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi boʻyicha hisoblangan daromadlari”, 520 320 “Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari boʻyicha hisoblangan daromadlari” yoki 520 490 “Budjet tashkilotlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa turdagi hisoblangan daromadlari” subschyotlari kreditlanadi;”;

oltinchi xatboshidagi “911 000” raqamlari “911 100” raqamlari bilan almashtirilsin;

oʻn uchinchi xatboshidagi “schyotining tegishli subschyotlarida” degan soʻzlar “subschyotida” degan soʻz bilan almashtirilsin.

14. 88-bandning ikkinchi xatboshisidagi “subschyotlari debetlanadi” degan soʻzlar “subschyotlari kreditlanadi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. 95-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Depozitga qoʻyilgan mablagʻlar boʻyicha foiz koʻrinishidagi daromadlarning hisoblanishi 151 900 “Budjet tashkilotlarining boshqa turdagi hisob-kitoblardan debitor qarzlari” subschyotining debetida va 520 000 “Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari boʻyicha hisoblangan daromadlari” schyotining tegishli subschyoti kreditida aks ettiriladi. Ushbu foiz koʻrinishidagi daromadlarning kelib tushishi pul mablagʻlarini hisobga oluvchi tegishli subschyotlarning debetida va 151 900 “Budjet tashkilotlarining boshqa turdagi hisob-kitoblardan debitor qarzlari” subschyotining kreditida aks ettiriladi.”.

16. 100-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“100. 151 400 “Budjet tashkilotlarining toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblardan debitor qarzlari” subschyotida quyidagilar boʻyicha:

xodimlar ish joyida ovqat bilan taʼminlanganligi;

bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotlarida (bolalar bogʻchalarida) saqlanganligi;

bolalarning musiqa va sanʼat maktablarida oʻqitilganligi;

tarbiyalanuvchilar maktab-internatlarda va boshqa taʼlim muassasalarida saqlanganligi uchun ota-onalar bilan olib boriladigan hisob-kitoblar hisobi yuritiladi.

Ota-onalar tomonidan toʻlangan mablagʻlarga 151 400 “Budjet tashkilotlarining toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblardan debitor qarzlari” subschyot kreditlanadi va 102 405 “Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalardan olinadigan toʻlovlar”, 102 406 “Maktabdan tashqari muassasalarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalardan olinadigan toʻlovlar”, 102 408 “Maktab-internatlar va litseylarda bolalarning taʼminoti uchun ota-onalardan olinadigan toʻlovlar” yoki 102 415 “Boshqa taʼlim muassasalarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalardan olinadigan toʻlovlar” subschyotlari debetlanadi. Bunda, toʻlovlar naqd pulda budjet tashkilotining kassasiga amalga oshirilganda tegishli kassa bilan bogʻliq oʻtkazmalar beriladi.

Toʻlovlar hisoblanganda esa 151 400 “Budjet tashkilotlarining toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblardan debitor qarzlari” subschyotining debetida va 520 100 “Toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblar boʻyicha hisoblangan daromadlar” schyotining tegishli subschyotlari kreditida aks ettiriladi.

Bolalar maktabgacha taʼlim tashkilotidan chiqarib olingan taqdirda oldindan toʻlangan summa ota-onalarga qaytarilganda 151 400 “Budjet tashkilotlarining toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblardan debitor qarzlari” subschyotining debetiga va pul mablagʻlarini aks ettiruvchi subschyotlarning kreditiga yoziladi. Bir vaqtning oʻzida hisoblangan toʻlovlar farq summasiga storno oʻtkazmasi beriladi.

Analitik hisob har bir tarbiyalanuvchi boʻyicha alohida yuritiladi.

Xodimlar bilan ularning ish joylaridan ovqatlanish uchun olib boriladigan hisob-kitoblarda qonunchilik hujjatlariga koʻra kasalxonalar, maktabgacha taʼlim tashkilotlari, nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek qariyalar uylari va boshqa tashkilotlar joylashgan erda umumiy ovqatlanish korxonalari boʻlmagan hollarda ularning xodimlariga toʻlov hisobiga ovqatlanish ruxsat etilgan boʻlib ushbu tashkilotlarning xodimlari bilan ovqatlanganlik uchun hisob-kitob olib boriladi.

Xodimlar bilan ular olgan ovqatlar uchun hisob-kitob yuritganda 151 400 “Budjet tashkilotlarining toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblardan debitor qarzlari” subschyotning debetiga sarf qilingan oziq-ovqat mahsulotlarining qiymati yoziladi, bunda, 161 110 “Joriy oziq-ovqat mahsulotlari” subschyot kreditlanadi.

Kreditga xodimlardan ovqat uchun olingan summalar yozib boriladi, bunda tegishli pul mablagʻlarini hisobga oluvchi subschyotlar debetlanadi.”.

17. 111-bandning ikkinchi xatboshisi , 282 va 283-bandlar hamda 315-bandning ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “520 200” raqamlari “520 150” raqamlari bilan almashtirilsin.

18. 112-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Budjet tashkilotlari oʻrtasida taqsimlangan mablagʻlar 154 000 “Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan debitor qarzlari” subschyotining kreditiga va 102 410 “Vazirliklar va idoralarning ajratmalar hisobiga shakllanadigan budjetdan tashqari jamgʻarmalari” subschyotining debetiga yoziladi.”.

19. 129-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Quyi budjet tashkilotlari yuqori budjet tashkilotlaridan xomashyo va materiallarni markazlashgan tartibda olganda, 161 000 “Xom ashyo va materiallar” schyotning tegishli subschyotlari debitlanadi va 901 200 “Markazlashgan holda olingan yoki berilgan tovar-moddiy zaxiralar” subschyotining kreditiga hisobga olinadi.”;

beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishli ravishda oltinchi va yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.

20. 131-bandning uchinchi va beshinchi — yettinchi xatboshilari hamda 134-bandning yettinchi xatboshisidagi “750 000 “Boshqa daromadlar boʻyicha haqiqiy xarajatlar” subschyotining” degan soʻzlar “911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

21. Quyidagi mazmundagi 133 1 -band bilan toʻldirilsin:

“133 1 . 170 000 “Tovar-moddiy zaxiralarga xarajatlar” subschyotida tovar-moddiy zaxiralarni xarid qilish va yetkazib berish bilan bogʻliq barcha xarajatlar hisobga olinadi.

Ushbu subschyotning debetida tovar-moddiy zaxiralarning qiymati aks ettiriladi va 421 100 “Budjet tashkilotlarining mahsulot yetkazib beruvchilar va pudratchilar bilan hisob-kitoblar boʻyicha uzoq muddatli kreditor qarzlari” yoki 341 900 “Budjet tashkilotlarining boshqa turdagi hisob-kitoblardan kreditor qarzlari” schyotlarining tegishli subschyotlari kreditlanadi.

Tovar-moddiy zaxiralarni xarid qilishning haqiqiy qiymati boʻyicha 170 000 “Tovar-moddiy zaxiralarga xarajatlar” subschyoti kreditlanadi va tovar-moddiy zaxiralarni hisobga oluvchi subschyotlar debetlanadi.”.

22. 158-bandining 2-kichik bandi ikkinchi , uchinchi , beshinchi xatboshilari va 3-kichik bandi ikkinchi , uchinchi , beshinchi xatboshilari , 185-bandning 1-kichik bandi ikkinchi , uchinchi , beshinchi xatboshilari va 2-kichik bandi ikkinchi , uchinchi , beshinchi xatboshilari , 222-bandning 1-kichik bandi ikkinchi , uchinchi , beshinchi xatboshilari va 2-kichik bandi ikkinchi , uchinchi , beshinchi xatboshilari hamda 308-bandning birinchi-oltinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi “911 000” raqamlari “911 100” raqamlari bilan almashtirilsin.

23. 175-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

24. 253-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“253. 341 400 “Budjet tashkilotlarining toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblardan kreditor qarzlari” subschyotida quyidagilar boʻyicha:

xodimlar ish joyida ovqat bilan taʼminlanganligi;

bolalarni maktabgacha taʼlim tashkilotlarida (bolalar bogʻchalarida) saqlanganligi;

bolalarni musiqa va sanʼat maktablarida oʻqitilganligi;

tarbiyalanuvchilarni maktab-internatlarda va boshqa taʼlim muassasalarida saqlanganligi uchun ota-onalar bilan olib boriladigan hisob-kitoblardan yuzaga kelgan kreditor qarzlar hisobi va boshqa shu kabi hisob-kitoblar hisobi yuritiladi.

Bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotlarida (bolalar bogʻchalarida) saqlanganligi, bolalarni musiqa va sanʼat maktablarida oʻqitilganligi, tarbiyalanuvchilarni maktab-internatlarda va boshqa taʼlim muassasalarida saqlanganligi uchun ota-onalar bilan olib boriladigan hisob-kitoblardan yuzaga kelgan kreditor qarzlar kelgusi hisob-kitoblarda inobatga olinadi.”.

25. Quyidagi mazmundagi 308 1 -band bilan toʻldirilsin:

“308 1 . 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyotida tayyor mahsulotlar (ishlar, xizmatlar), jumladan, ishlab chiqarish (oʻquv) ustaxonalari, yordamchi qishloq xoʻjalik va oʻquv-tajriba xoʻjaliklarining tayyor mahsulotlari va boshqa mahsulotlarning (ish, xizmatlar) realizatsiyasi hisobga olinadi.

911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyotining kreditiga mahsulotlar (ish, xizmatlar)ning realizatsiya qilingan summalari yoziladi (oʻzaro tuzilgan shartnoma boʻyicha) va 151 000 “Budjet tashkilotlarining turli hisob-kitoblar boʻyicha debitor qarzlari” schyotining tegishli subschyotlari debetlanadi. Subschyot debetiga esa realizatsiya qilingan mahsulotlarning haqiqiy tannarxi yoziladi va 163 000 “Tayyor mahsulot” subschyoti kreditlanadi. Agarda, bajarilgan ishlar va koʻrsatilgan xizmatlar realizatsiya qilinayotgan boʻlsa, ularning haqiqiy tannarxi 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyotining debetida va 180 000 “Tovar (ish, xizmat)larga xarajatlar” subschyotining kreditida aks ettiriladi.

Realizatsiya natijalari boʻyicha foyda summasiga 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyoti debetlanadi va 520 310 “Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi boʻyicha hisoblangan daromadlari”, 520 320 “Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari boʻyicha hisoblangan daromadlari” yoki 520 490 “Budjet tashkilotlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa turdagi hisoblangan daromadlari” subschyotlari kreditlanadi. Aksincha, zarar summasiga 741 000 “Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar”, 742 000 “Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlar” yoki 750 000 “Boshqa daromadlar boʻyicha haqiqiy xarajatlar” subschyotlari debetlanadi va 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyoti kreditlanadi. 911 200 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” subschyoti boʻyicha qoldiq qolmaydi.”.

26. 1-ilova :

1) 102 419-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 102 900 Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi aniqlanmagan tushumlar + 102 901 Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi budjet mablagʻlari boʻyicha aniqlanmagan tushumlar + 102 902 Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi davlat maqsadli jamgʻarmalari va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalar boʻyicha aniqlanmagan tushumlar + ” ;

2) 111 300-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 111 301 Budjet tashkilotlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlarga oʻtkazilgan mablagʻlar + + 111 302 Budjet tashkilotlarining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + 111 303 Tibbiyot muassasalarini moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + 111 306 Maktabdan tashqari taʼlim muassasalarida bolalar taʼminoti mablagʻlari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + 111 309 Oʻquv muassasalarida oʻqishdan tushayotgan pul mablagʻlari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + 111 310 Ajratmalar hisobiga shakllanadigan vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + 111 314 Taqsimlanishi nazarda tutilgan tushumlar (tibbiyot muassasalari uchun) hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + 111 315 Boshqa taʼlim muassasalarida bolalar taʼminoti boʻyicha ota-onalar toʻlovi hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + 111 320 Grantlar, insonparvarlik yordami va texnik koʻmaklash�sh vositalari boʻyicha ajratilgan mablagʻlar hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + 111 321 Kredit mablagʻlari hisobidan naqd pul olish uchun tranzit hisobvaraqlariga oʻtkazilgan mablagʻlar + + ” ;

3) 133 300-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 134 000 Budjet tizimi budjetlaridan ajratiladigan transfertlar boʻyicha debitor qarzlar + 134 100 Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan transfertlar boʻyicha debitor qarzlar + 134 200 Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri budjetidan ajratiladigan transfertlar boʻyicha debitor qarzlar + ” ;

4) 145 000 — 146 000-qatorlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 145 000 Bojxona qoʻmitasining gʻaznachilikda milliy valyutadagi depozit shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi daromadlar boʻyicha debitor qarzlar + 146 000 Oʻtgan yilgi debitorlik qarzdorliklar, kamomadlar, tekshiruv natijasiga koʻra toʻlovlar boʻyicha daromadlarning debitor qarzlari + + ” ;

5) 146 000-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 149 000 Budjet tizimi budjetlari va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning kelib tushmagan hisoblangan daromadlari boʻyicha debitor qarzdorliklar + 149 100 Davlat budjetining kelib tushmagan hisoblangan daromadlari boʻyicha debitor qarzdorliklar + 149 200 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning kelib tushmagan hisoblangan daromadlari boʻyicha debitor qarzdorliklar + ” ;

6) 231 311-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 231 311 Ishchi hayvonlar amortizatsiyasi + ” ;

7) 233 200 — 233 320 va 233 332-qatorlar chiqarib tashlansin;

8) 301 100-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 301 101 Hisob-kitoblar markazining ichki hisob-kitob markazlari bilan davlat budjeti mablagʻlari boʻyicha majburiyatlari + 301 102 Hisob-kitoblar markazining ichki hisob-kitob markazlari bilan davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha majburiyatlari + 301 200 Ichki hisob-kitob markazlaridan hisob-kitoblar markazining taqsimlanishi nazarda tutilgan mablagʻlari boʻyicha majburiyatlari + 301 201 Ichki hisob-kitob markazlaridan hisob-kitoblar markazining taqsimlanishi nazarda tutilgan davlat budjeti mablagʻlari boʻyicha majburiyatlari + 301 202 Ichki hisob-kitob markazlaridan hisob-kitoblar markazining taqsimlanishi nazarda tutilgan Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha majburiyatlari + 301 300 Hisob-kitoblar markazining depozit va Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtinchalik boʻsh turgan mablagʻlarni jalb etish boʻyicha majburiyatlari + 301 301 Hisob-kitoblar markazining depozit mablagʻlari boʻyicha majburiyatlari + 301 302 Hisob-kitoblar markazining Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi vaqtinchalik boʻsh turgan mablagʻlarni jalb etish boʻyicha majburiyatlari + ” ;

9) 301 900-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 301 901 Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi davlat budjetiga aniqlanmagan tushumlar boʻyicha majburiyatlar + 301 902 Yagona gʻazna hisobvaragʻidagi davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarga aniqlanmagan tushumlar boʻyicha majburiyatlar + ” ;

10) 323 300-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 324 000 Budjet tizimi budjetlaridan ajratiladigan transfertlar boʻyicha kreditor qarzlar + 324 100 Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan transfertlar boʻyicha kreditor qarzlar + 324 200 Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjetlari va Toshkent shahri shahar budjetining ajratiladigan transfertlar boʻyicha kreditor qarzlari + ” ;

11) 520 200-qatordagi “520 200” raqamlari “520 150” raqamlari bilan almashtirilsin;

12) 520 150-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 520 160 Budjet tashkilotlari tomonidan statsionar davolash-profilaktika muassasalarida davolanayotganlar tarkibi ovqatlanishi uchun undiriladigan toʻlovlar boʻyicha hisoblangan daromadlar + + ” ;

13) 520 450-qator chiqarib tashlansin;

14) 550 000-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 590 000 Budjet tizimi budjetlarining va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarining kelib tushmagan hisoblangan daromadlari + 590 100 Davlat budjetining kelib tushmagan hisoblangan daromadlari + 590 200 Davlat maqsadli va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning kelib tushmagan hisoblangan daromadlari + ” ;

15) 630 000-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 640 000 Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan olingan transfertlar boʻyicha oʻzaro hisob-kitoblar + 640 100 Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan olingan transfertlar boʻyicha oʻzaro hisob-kitoblar + 640 200 Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjetlari va Toshkent shahri shahar budjetidan olingan transfertlar boʻyicha oʻzaro hisob-kitoblar + ” ;

16) 911 000-qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 911 000 Nomoliyaviy aktivlar va mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi + ” ;

17) 911 000-qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“ 911 100 Nomoliyaviy aktivlar realizatsiyasi + 911 200 Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi + ”.

Vazir D. KUChKAROV

Toshkent sh.,

2024-yil 2-fevral,

103-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.03.2024-y., 10/24/3078-4/0221-son)

lex.uz