📅 2024-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 18 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерлари иш ҳақига қўшимча устама ҳақини белгилаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан 2022 йил 1 октябрдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери (кейинги ўринларда — лойиҳалар менежери) лавозими киритилганлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигига ушбу лойиҳалар менежерларининг иш ҳақига Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 фоизгача қўшимча устама ҳақини тўлаш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудларда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича мақсадли индикаторлар ва самарадорлик кўрсаткичларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига туман (шаҳар) ҳокимлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
4. Рақамли технологиялар вазирлиги:
2024 йил 1 апрелга қадар туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерлари иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва устамалар белгилаш бўйича комиссия таркибини тасдиқласин;
2024 йил 1 июлга қадар лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими ва уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларнинг юритилишини тажриба-синов тариқасида, 2024 йил якунига қадар эса тўлиқ автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилишини таъминласин;
ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил учун ҳудудларда лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлиги мақсадли кўрсаткичларининг намунавий режа жадвалини тасдиқласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 мартдаги 141-сон қарорига ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ҳудудларни рақамли трансформация қилиш дастурлари доирасида туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
лойиҳалар менежери — туман (шаҳар) ҳокимликларининг ходимлар штат жадвалида асосий иш жойи сифатида меҳнат шартномаси асосида рўйхатга олинган ва мазкур туман (шаҳар) ҳудудида рақамли иқтисодиёт лойиҳаларининг жорий қилинишини мувофиқлаштириш, комплекс мониторингини олиб бориш ва ҳисоботларини тайёрлашга масъул бўлган ходим;
nis.egov.uz тизими — республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва туман (шаҳар) ҳокимликларида рақамли трансформация ҳолатини ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тадбирларини автоматлаштиришга мўлжалланган идоралараро ахборот тизим;
самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан жорий йилда келгуси йил мобайнида лойиҳалар менежери томонидан бажарилиши лозим бўлган, ҳар йилда бир марта тасдиқланувчи, лойиҳалар менежерлари фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари режаси.
3. Лойиҳалар менежери иш ҳақига қўшимча устама ҳақи тўловлари Вазирликнинг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Лойиҳалар менежерларининг иш ҳақига қўшимча устама ҳақи Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерлари иш фаолиятини самарадорлигини баҳолаш ва устамалар белгилаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) қарори асосида амалга оширилади.
5. Комиссия қарори ҳар олти ойлик давр якуни бўйича қабул қилинади ва унга асосан лойиҳалар менежерининг лавозим окладига нисбатан 100 фоизгача миқдорда устама белгиланади.
6. Лойиҳалар менежерининг лавозим маошига Жамғарма ҳисобидан тўланадиган ҳар ойлик устама кейинги олти ойлик давр учун Комиссия қарори қабул қилингунга қадар амал қилади.
7. Лойиҳа менежерларига ойлик устама ҳақи тўловлари Вазирлик тизимидаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси томонидан харажатлар сметаси доирасида Жамғармадан ажратилган маблағлар ҳисобидан туман (шаҳар) ҳокимлигининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига ўтказиб берилади.
2-боб. Лойиҳалар менежери лавозими бўйича номзодларга қўйиладиган талаблар, уларнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари
8. Лойиҳалар менежери лавозими бўйича номзодларга қўйиладиган талаблар, уларнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномаларида белгиланади.
9. Лойиҳалар менежери лавозимига номзодлар, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчилари ва Вазирликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан келишилган тартибда лавозимга тайинланади.
10. Рақамлаштириш дастурларида белгиланган устувор вазифалар ва лойиҳаларда бир қатор камчиликларга йўл қўйилиши ҳамда бу каби камчиликларга муайян давр мобайнида таъсирчан чоралар кўрилмаганлиги борасида асослантирилган маълумотлар тақдим этилган тақдирда, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчилари ва Вазирликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига лойиҳалар менежерини эгаллаб турган лавозимдан озод этиш масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиши мумкин.
3-боб. Лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари
11. Лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари Вазирлик томонидан намунавий кўринишдаги ҳужжат сифатида ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда идоравий ҳужжат сифатида тасдиқланиб, ҳудудларда лойиҳа менежерлари томонидан ишлашга қабул қилиниши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилади.
12. Лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлиги фоизли тизимда ўлчанади ва 100 фоиз энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
13. Лойиҳалар менежерининг шахсий мақсадли кўрсаткичлари режасида, ушбу режа ишлаб чиқилишида киритилиши мажбурий бўлган, қуйидаги баҳолаш мезонлари ва уларга ажратиладиган самарадорликнинг нисбий миқдорлари кўрсатилади:
ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш натижаси — 10 фоиз;
туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли ривожланиш даражасини рейтинг баҳолаш натижаси — 10 фоиз;
ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлиги тест синовларидан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома мавжудлиги — 10 фоиз.
14. Қўшимча мақсадли кўрсаткичлар Вазирлик томонидан ҳудудда мавжуд эҳтиёж ва заруриятлардан келиб чиқиб, рақамли инфратузилма, электрон давлат хизматларини кўрсатиш улушини ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ҳудуддаги IT-таълим кўламини ошириш, ахборот тизимлари ва рақамлаштириш лойиҳаларини жорий этиш йўналишлари бўйича лойиҳалар менежерларининг фаолияти самарадорлигининг намунавий мақсадли кўрсаткичлари режаси билан тасдиқланади.
4-боб. Лойиҳалар менежерлари иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва устамалар белгилаш
15. Жорий йил учун тасдиқланган самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ лойиҳалар менежерлари томонидан амалга оширилган ишлар Комиссия томонидан кўриб чиқилади.
16. Комиссия текшируви натижасига кўра самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилганлик даражаси фоизларда қайд этилади ва қуйидагича тоифаланади:
71 фоиздан 100 фоизгача — яхши («яшил»);
55 фоиздан 70 фоизгача — қониқарли («сариқ»);
55 фоиздан паст — қониқарсиз («қизил»).
17. Самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари Комиссия томонидан яхши бажарилган деб қайд этилиши ҳамда «яшил» рўйхатга киритилиши ушбу ҳудуднинг лойиҳалар менежери иш ҳақига қўшимча устама ҳақ белгиланишига асос бўлади.
18. Устама ҳақ миқдори лойиҳа менежери томонидан самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилганлик фоизига тенг миқдорда белгиланади ва лойиҳалар менежерининг лавозим окладига нисбатан кўпи билан 100 фоизгача бўлиши мумкин.
19. Лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш, мақсадли кўрсаткичлар асосида бажарилган ишлар ҳисоботларини топшириш, ҳисоботларни қабул қилиш, текшириш, баҳолаш ва устама ҳақ белгиланиши ёки устама ҳақ белгиланишида рад этилиши босқичлари nis.egov.uz идоралараро рейтинг баҳолаш тизимида ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
20. Рағбатлантириш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида лойиҳалар менежерларининг илғор тажрибасини ва фаолияти самарадорлиги оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
21. Вазирлик зарурат бўлганда, баҳолаш кўрсаткичлари рўйхати ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.
22. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш, мақсадли кўрсаткич асосида бажарилган ишлар ҳисоботларини топшириш, ҳисоботларни қабул қилиш, текшириш, баҳолаш ва устама ҳақ белгилаш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Рақамли технологиялар вазирлиги Кейинги йил давомида лойиҳалар менежерлари фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларининг намунавий режа жадвали тасдиқланади ва ишлаш учун nis.egov.uz тизимига киритилган ҳолда эълон қилинади ҳар йили 1 декабрга кадар 2-босқич Лойиҳалар менежерлари Намунавий режа жадвал асосида шахсий мақсадли кўрсаткичлар режаси nis.egov.uz тизимида ишлаб чиқилади ва тегишлилиги бўйича Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ва рақамлаштириш бўйича маслаҳатчи билан келишиш учун тақдим этади намунавий режа жадвал тасдиқланган кундан 10 иш куни ичида 3-босқич Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси 1. Шахсий мақсадли кўрсаткичлар режасини nis.egov.uz тизимида келишади ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланиши учун юборилади. 10 иш кунида 2. Шахсий мақсадли кўрсаткичлар режасини қайта ишлаб, такрорий келишувга киритилиши талаб этилади. 3 иш кунида 4-босқич Рақамли технологиялар вазирлиги 1. Шахсий мақсадли кўрсаткичлар режаси тасдиқланади ва nis.egov.uz тизимида алоҳида бандлар кўринишида тегишли лойиҳалар менежери учун ижрога қаратилади. 10 иш кунида 2. Шахсий мақсадли кўрсаткичлар режаси қайта ишлаб, тасдиқлаш учун такроран киритилиши талаб этилади. 3 иш кунида 5-босқич Лойиҳалар менежерлари Мақсадли кўрсаткичлар режасига асосан ижрога қаратилган вазифалар бажарилиши юзасидан ҳисоботлар nis.egov.uz тизимига киритиб борилади Доимий 6-босқич Лойиҳалар менежери иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва устамалар белгилаш бўйича комиссия Лойиҳалар менежерлари томонидан шахсий мақсадли кўрсаткичлар бажарилганлик даражаси таҳлил қилинади ва баҳоланади Ҳар ярим йиллик якунидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар 7-босқич Лойиҳалар менежери иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва устамалар белгилаш бўйича комиссия Лойиҳалар менежерлари рейтинги ҳамда устама ҳақ белгиланишига тавсияланган лойиҳалар менежерлари рўйхати nis.egov.uz тизимида эълон қилиниши Ҳар ярим йиллик якунидан кейинги ойнинг 30 санасига қадар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 март,
141-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Tuman (shahar) hokimliklarining raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻyicha loyihalar menejerlarining ish faoliyati samaradorligini baholash va ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022-2023-yillarda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasini yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-avgustdagi PQ-357-son qaroriga muvofiq tuman (shahar) hokimliklarining raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻyicha loyihalar menejerlari ish haqiga qoʻshimcha ustama haqini belgilash tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 22-avgustdagi PQ-357-son qarori bilan 2022-yil 1-oktabrdan boshlab tuman (shahar) hokimliklari tuzilmasiga raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻyicha loyihalar menejeri (keyingi oʻrinlarda — loyihalar menejeri) lavozimi kiritilganligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligiga ushbu loyihalar menejerlarining ish haqiga Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 100 foizgacha qoʻshimcha ustama haqini toʻlash huquqi berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Tuman (shahar) hokimliklarining raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻyicha loyihalar menejerlarining ish faoliyati samaradorligini baholash va ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilab qoʻyilsinki, hududlarda elektron hukumat va raqamli iqtisodiyot sohasidagi loyihalarni amaliyotga tatbiq etish boʻyicha maqsadli indikatorlar va samaradorlik koʻrsatkichlarining oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga tuman (shahar) hokimlari shaxsan javobgar hisoblanadi.
4. Raqamli texnologiyalar vazirligi:
2024-yil 1-aprelga qadar tuman (shahar) hokimliklarining raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻyicha loyihalar menejerlari ish faoliyati samaradorligini baholash va ustamalar belgilash boʻyicha komissiya tarkibini tasdiqlasin;
2024-yil 1-iyulga qadar loyihalar menejeri faoliyati samaradorligini baholash tizimi va ularning faoliyatiga doir hisobotlarning yuritilishini tajriba-sinov tariqasida, 2024-yil yakuniga qadar esa toʻliq avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali amalga oshirilishini taʼminlasin;
har yili 1-dekabrga qadar kelgusi yil uchun hududlarda loyihalar menejeri faoliyati samaradorligi maqsadli koʻrsatkichlarining namunaviy reja jadvalini tasdiqlasin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-martdagi 141-son qaroriga ILOVA
Tuman (shahar) hokimliklarining raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻyicha loyihalar menejerlarining ish faoliyati samaradorligini baholash va ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom hududlarni raqamli transformatsiya qilish dasturlari doirasida tuman (shahar) hokimliklarining raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻyicha loyihalar menejerlari faoliyati samaradorligini baholash va ularni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
loyihalar menejeri — tuman (shahar) hokimliklarining xodimlar shtat jadvalida asosiy ish joyi sifatida mehnat shartnomasi asosida roʻyxatga olingan va mazkur tuman (shahar) hududida raqamli iqtisodiyot loyihalarining joriy qilinishini muvofiqlashtirish, kompleks monitoringini olib borish va hisobotlarini tayyorlashga masʼul boʻlgan xodim;
nis.egov.uz tizimi — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va tuman (shahar) hokimliklarida raqamli transformatsiya holatini hamda hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash tadbirlarini avtomatlashtirishga moʻljallangan idoralararo axborot tizim;
samaradorlikning maqsadli koʻrsatkichlari — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan joriy yilda kelgusi yil mobaynida loyihalar menejeri tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan, har yilda bir marta tasdiqlanuvchi, loyihalar menejerlari faoliyati samaradorligining maqsadli koʻrsatkichlari rejasi.
3. Loyihalar menejeri ish haqiga qoʻshimcha ustama haqi toʻlovlari Vazirlikning Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
4. Loyihalar menejerlarining ish haqiga qoʻshimcha ustama haqi Tuman (shahar) hokimliklarining raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻyicha loyihalar menejerlari ish faoliyatini samaradorligini baholash va ustamalar belgilash boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) qarori asosida amalga oshiriladi.
5. Komissiya qarori har olti oylik davr yakuni boʻyicha qabul qilinadi va unga asosan loyihalar menejerining lavozim okladiga nisbatan 100 foizgacha miqdorda ustama belgilanadi.
6. Loyihalar menejerining lavozim maoshiga Jamgʻarma hisobidan toʻlanadigan har oylik ustama keyingi olti oylik davr uchun Komissiya qarori qabul qilingunga qadar amal qiladi.
7. Loyiha menejerlariga oylik ustama haqi toʻlovlari Vazirlik tizimidagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi tomonidan xarajatlar smetasi doirasida Jamgʻarmadan ajratilgan mablagʻlar hisobidan tuman (shahar) hokimligining budjetdan tashqari hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
2-bob. Loyihalar menejeri lavozimi boʻyicha nomzodlarga qoʻyiladigan talablar, ularning asosiy vazifalari va faoliyatining ustuvor yoʻnalishlari
8. Loyihalar menejeri lavozimi boʻyicha nomzodlarga qoʻyiladigan talablar, ularning asosiy vazifalari va faoliyatining ustuvor yoʻnalishlari tuman (shahar) hokimliklari tomonidan tasdiqlanadigan lavozim yoʻriqnomalarida belgilanadi.
9. Loyihalar menejeri lavozimiga nomzodlar, tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklarining raqamlashtirish boʻyicha maslahatchilari va Vazirlikning tegishli hududiy boʻlinmasi bilan kelishilgan tartibda lavozimga tayinlanadi.
10. Raqamlashtirish dasturlarida belgilangan ustuvor vazifalar va loyihalarda bir qator kamchiliklarga yoʻl qoʻyilishi hamda bu kabi kamchiliklarga muayyan davr mobaynida taʼsirchan choralar koʻrilmaganligi borasida asoslantirilgan maʼlumotlar taqdim etilgan taqdirda, tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklarining raqamlashtirish boʻyicha maslahatchilari va Vazirlikning tegishli hududiy boʻlinmasi tegishli tuman (shahar) hokimliklariga loyihalar menejerini egallab turgan lavozimdan ozod etish masalasini koʻrib chiqish boʻyicha takliflar kiritishi mumkin.
3-bob. Loyihalar menejeri faoliyati samaradorligining maqsadli koʻrsatkichlari
11. Loyihalar menejeri faoliyati samaradorligining maqsadli koʻrsatkichlari Vazirlik tomonidan namunaviy koʻrinishdagi hujjat sifatida ishlab chiqiladi va belgilangan tartibda idoraviy hujjat sifatida tasdiqlanib, hududlarda loyiha menejerlari tomonidan ishlashga qabul qilinishi uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim etiladi.
12. Loyihalar menejeri faoliyati samaradorligi foizli tizimda oʻlchanadi va 100 foiz eng yuqori koʻrsatkich hisoblanadi.
13. Loyihalar menejerining shaxsiy maqsadli koʻrsatkichlari rejasida, ushbu reja ishlab chiqilishida kiritilishi majburiy boʻlgan, quyidagi baholash mezonlari va ularga ajratiladigan samaradorlikning nisbiy miqdorlari koʻrsatiladi:
hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash natijasi — 10 foiz;
tuman (shahar) hokimliklarining raqamli rivojlanish darajasini reyting baholash natijasi — 10 foiz;
axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha savodxonligi test sinovlaridan muvaffaqiyatli oʻtganligini tasdiqlovchi guvohnoma mavjudligi — 10 foiz.
14. Qoʻshimcha maqsadli koʻrsatkichlar Vazirlik tomonidan hududda mavjud ehtiyoj va zaruriyatlardan kelib chiqib, raqamli infratuzilma, elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish ulushini oshirish, axborot xavfsizligini taʼminlash, hududdagi IT-taʼlim koʻlamini oshirish, axborot tizimlari va raqamlashtirish loyihalarini joriy etish yoʻnalishlari boʻyicha loyihalar menejerlarining faoliyati samaradorligining namunaviy maqsadli koʻrsatkichlari rejasi bilan tasdiqlanadi.
4-bob. Loyihalar menejerlari ish faoliyati samaradorligini baholash va ustamalar belgilash
15. Joriy yil uchun tasdiqlangan samaradorlikning maqsadli koʻrsatkichlariga muvofiq loyihalar menejerlari tomonidan amalga oshirilgan ishlar Komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
16. Komissiya tekshiruvi natijasiga koʻra samaradorlikning maqsadli koʻrsatkichlari bajarilganlik darajasi foizlarda qayd etiladi va quyidagicha toifalanadi:
71 foizdan 100 foizgacha — yaxshi (“yashil”);
55 foizdan 70 foizgacha — qoniqarli (“sariq”);
55 foizdan past — qoniqarsiz (“qizil”).
17. Samaradorlikning maqsadli koʻrsatkichlari Komissiya tomonidan yaxshi bajarilgan deb qayd etilishi hamda “yashil” roʻyxatga kiritilishi ushbu hududning loyihalar menejeri ish haqiga qoʻshimcha ustama haq belgilanishiga asos boʻladi.
18. Ustama haq miqdori loyiha menejeri tomonidan samaradorlikning maqsadli koʻrsatkichlari bajarilganlik foiziga teng miqdorda belgilanadi va loyihalar menejerining lavozim okladiga nisbatan koʻpi bilan 100 foizgacha boʻlishi mumkin.
19. Loyihalar menejeri faoliyati samaradorligining maqsadli koʻrsatkichlarini tasdiqlash, maqsadli koʻrsatkichlar asosida bajarilgan ishlar hisobotlarini topshirish, hisobotlarni qabul qilish, tekshirish, baholash va ustama haq belgilanishi yoki ustama haq belgilanishida rad etilishi bosqichlari nis.egov.uz idoralararo reyting baholash tizimida ushbu Nizomning ilovasida koʻrsatilgan tartibda amalga oshiriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Ragʻbatlantirish chora-tadbirlarining samaradorligini oshirish maqsadida loyihalar menejerlarining ilgʻor tajribasini va faoliyati samaradorligi ommaviy axborot vositalarida yoritiladi.
21. Vazirlik zarurat boʻlganda, baholash koʻrsatkichlari roʻyxati hamda ularni hisoblash usullariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish vakolatiga ega.
22. Ushbu Nizom yuzasidan kelib chiqadigan nizoli masalalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
23. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladi.
Tuman (shahar) hokimliklarining raqamli iqtisodiyotni joriy etish boʻyicha loyihalar menejerlarining ish faoliyati samaradorligini baholash va ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Loyihalar menejeri faoliyati samaradorligining maqsadli koʻrsatkichlarini tasdiqlash, maqsadli koʻrsatkich asosida bajarilgan ishlar hisobotlarini topshirish, hisobotlarni qabul qilish, tekshirish, baholash va ustama haq belgilash
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Raqamli texnologiyalar vazirligi Keyingi yil davomida loyihalar menejerlari faoliyati samaradorligining maqsadli koʻrsatkichlarining namunaviy reja jadvali tasdiqlanadi va ishlash uchun nis.egov.uz tizimiga kiritilgan holda eʼlon qilinadi har yili 1-dekabrga kadar 2-bosqich Loyihalar menejerlari Namunaviy reja jadval asosida shaxsiy maqsadli koʻrsatkichlar rejasi nis.egov.uz tizimida ishlab chiqiladi va tegishliligi boʻyicha Raqamli texnologiyalar vazirligining hududiy boʻlinmasi va raqamlashtirish boʻyicha maslahatchi bilan kelishish uchun taqdim etadi namunaviy reja jadval tasdiqlangan kundan 10 ish kuni ichida 3-bosqich Raqamli texnologiyalar vazirligining hududiy boʻlinmasi 1. Shaxsiy maqsadli koʻrsatkichlar rejasini nis.egov.uz tizimida kelishadi va Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanishi uchun yuboriladi. 10 ish kunida 2. Shaxsiy maqsadli koʻrsatkichlar rejasini qayta ishlab, takroriy kelishuvga kiritilishi talab etiladi. 3 ish kunida 4-bosqich Raqamli texnologiyalar vazirligi 1. Shaxsiy maqsadli koʻrsatkichlar rejasi tasdiqlanadi va nis.egov.uz tizimida alohida bandlar koʻrinishida tegishli loyihalar menejeri uchun ijroga qaratiladi. 10 ish kunida 2. Shaxsiy maqsadli koʻrsatkichlar rejasi qayta ishlab, tasdiqlash uchun takroran kiritilishi talab etiladi. 3 ish kunida 5-bosqich Loyihalar menejerlari Maqsadli koʻrsatkichlar rejasiga asosan ijroga qaratilgan vazifalar bajarilishi yuzasidan hisobotlar nis.egov.uz tizimiga kiritib boriladi Doimiy 6-bosqich Loyihalar menejeri ish faoliyati samaradorligini baholash va ustamalar belgilash boʻyicha komissiya Loyihalar menejerlari tomonidan shaxsiy maqsadli koʻrsatkichlar bajarilganlik darajasi tahlil qilinadi va baholanadi Har yarim yillik yakunidan keyingi oyning 25 sanasiga qadar 7-bosqich Loyihalar menejeri ish faoliyati samaradorligini baholash va ustamalar belgilash boʻyicha komissiya Loyihalar menejerlari reytingi hamda ustama haq belgilanishiga tavsiyalangan loyihalar menejerlari roʻyxati nis.egov.uz tizimida eʼlon qilinishi Har yarim yillik yakunidan keyingi oyning 30 sanasiga qadar
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 18-mart,
141-son