UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 7-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qishloq xoʻjaligi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 7 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қишлоқ хўжалиги вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 марта 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр сельского хозяйства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 March 2024 · Ministry and agency documents · Qishloq xoʻjaligi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

ХУЛОСАСИ

Хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш юзасидан маҳаллий ваколатли лаборатория хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-391-сон «Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман :

1. Хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш юзасидан маҳаллий ваколатли лаборатория хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 7 мартдаги 5-сон буйруғига ИЛОВА

Хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш юзасидан маҳаллий ваколатли лаборатория хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг (бундан буён матнда ғўза уруғликлари деб юритилади) генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш юзасидан маҳаллий ваколатли лаборатория (бундан буён матнда ваколатли лаборатория деб юритилади) хулосасини олиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — хориждан ғўза уруғликларини олиб келувчи жисмоний ва юридик шахслар;

генетик тозалик — ғўза уруғликларининг генетик жиҳатдан тозалигини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи;

полимераза занжир реакцияси (бундан буён матнда ПЗР деб юритилади) — ғўза уруғликлари дезоксирибонуклеин кислота (бундан буён матнда ДНК деб юритилади) молекуласининг маълум бир қисмини каррали кўпайтирадиган усул;

молекуляр-генетик таҳлил — ғўза уруғликларининг ирсий хусусиятларини ўрганиш усуллари тўплами;

электрофорез — ПЗР реакция маҳсулотларининг молекуляр оғирликлари бўйича агароза гелида ажралиши;

генотиплаш — ПЗР реакция маҳсулотларининг молекуляр оғирликлари бўйича гуруҳлаштириш;

статистик таҳлил — молекуляр-генетик таҳлил натижасида олинган маълумотларни статистик таҳлил этиб, ғўза уруғликлари намуналарида навдорликнинг (генетик тозаликнинг) фоизини аниқлаш;

ваколатли лаборатория — ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлилларни ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) Геномика ва биоинформатика маркази.

2. Ғўза уруғликларининг генетик тозалиги ваколатли лабораторияда молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш орқали аниқланади.

2-боб. Ваколатли лабораторияда ғўза уруғликларини ва ушбу уруғликка оид ҳужжатларни қабул қилиш

3. Ариза берувчи томонидан ваколатли лабораторияга молекуляр-генетик таҳлил ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлилларни ўтказиш учун мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

хорижий давлатдан ғўза уруғликларига берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;

фитосанитария сертификати;

карантин рухсатномаси;

ғўза уруғлигининг ёрлиғидан намуна;

ғўза уруғлигининг товар-транспорт юк хати, инвойс ёки ҳисоб-фактура.

4. Ваколатли лаборатория томонидан ариза берувчидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилмаган ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.

5. Ваколатли лаборатория томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотлар улар тақдим этилган кундан эътиборан бир иш куни ичида ўрганиб чиқилади.

6. Мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёхуд нотўғри тақдим этилган тақдирда, ваколатли лаборатория томонидан ариза берувчига камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.

7. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган аризада мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган камчиликлар аниқланмаган тақдирда ариза берувчи ҳамда ваколатли лаборатория ўртасида ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлилларни ўтказиш тўғрисида шартнома тузилади.

8. Ваколатли лаборатория томонидан ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш учун тўлов миқдори ушбу лаборатория сарфлаган харажатлар доирасида Академия томонидан ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

9. Ариза берувчи ҳамда ваколатли лаборатория ўртасида шартнома тузилгандан сўнг молекуляр-генетик таҳлил ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) давлат инспектори томонидан ғўза уруғликларидан намуналар олинади.

10. Ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлил ўтказиш учун ушбу ғўза уруғликларидан намуналар олиш ГОСТ 12430-2019 ёки Oʻz DSt 1080:2005га асосан амалга оширилади.

11. Агентликнинг давлат инспектори томонидан молекуляр-генетик таҳлил ўтказиш учун ғўза уруғликларидан намуналар олиш натижалари бўйича далолатнома икки нусхада расмийлаштирилади ва уларнинг бир нусхаси ариза берувчига берилади.

12. Агентликнинг давлат инспектори молекуляр-генетик таҳлил ўтказиш учун ғўза уруғликларидан намуналар олган кундан эътиборан икки иш куни ичида ушбу намуналарни ваколатли лабораторияга тақдим этади.

3-боб. Ваколатли лаборатория томонидан ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлил ўтказиш

13. Ваколатли лаборатория томонидан ғўза уруғликларидан намуналар қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида ушбу намуналарнинг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлил ўтказилади.

14. Ваколатли лаборатория тақдим этилган ғўза уруғликларидан намуналарни лаборатория журналида қайд этади.

15. Ваколатли лаборатория томонидан ғўза уруғликларидан намуналар молекуляр-генетик таҳлилдан ўтказиш учун ўнта кичик гуруҳларга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан биттадан уруғ танлаб олинади.

16. Ваколатли лаборатория томонидан ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлил қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:

а) ғўза уруғликларининг ДНКсини ажратиш усули;

б) ПЗР усули;

в) электрофорез усули;

г) генотиплаш усули;

д) статистик таҳлил усули.

17. Ваколатли лаборатория томонидан ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлил натижаси бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хулоса расмийлаштирилади.

Бунда, ушбу хулоса ваколатли лаборатория раҳбари ва масъул ходими томонидан тасдиқланади.

18. Ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлил натижаси бўйича хулосанинг амал қилиш муддати у тақдим этилган кундан бошлаб бир йилни ташкил этади.

19. Ариза берувчининг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Академия раҳбарининг буйруғи билан Академия тизимининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлилни ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.

20. Ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлил натижаси бўйича хулосадан норози бўлган ариза берувчи молекуляр-генетик таҳлил натижаси эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериши мумкин.

Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган ариза берувчини шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.

21. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган ариза берувчи ва ваколатли лаборатория мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

22. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

23. Апелляция комиссияси ариза берувчининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида ваколатли лаборатория томонидан ўтказилган молекуляр-генетик таҳлил натижаларини текширади.

24. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлил натижаси бўйича хулосани ўзгаришсиз қолдириш;

ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлил натижаси бўйича хулосага ўзгартириш киритиш.

25. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган ариза берувчига ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.

26. Апелляция комиссияси қарори устидан ариза берувчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

4-боб. Якуний қоида

27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш юзасидан маҳаллий ваколатли лаборатория хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ваколатли лабораторияга ____________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ________________________________________ дан Ариза Сиздан, хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиб, ушбу уруғликларнинг генетик тозалигини аниқлаб беришингизни сўрайман. Юридик шахс ёки жисмоний шахс тўғрисидаги маълумот: 1. Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати тўғрисидаги маълумотлар _________________________________________________________________________________________ (юридик шахсни рўйхатдан ўтказилган рақами, паспорт ёки ID-картанинг қачон, ким томонидан берилгани) 2. Юридик манзил: ________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (индекс, вилоят, туман, шаҳар, кўча, уй рақами, телефон, факс) 3. Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Хориждан келтирилган ғўза уруғлик намуналари _______________ дона, ўлчами ______________. Ариза берувчининг________________________________________________________________________ (имзо, Ф.И.О) «___» ___________20___ й. (сана, ой, йил)

Хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш юзасидан маҳаллий ваколатли лаборатория хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ғўза навларининг уруғликлари генетик тозалигини аниқлаш бўйича ўтказилган молекуляр-генетик таҳлил

№ _____ «____» ____________ 20___ йил «_____» _________________ 20_____ йилда _________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ (ариза берувчининг Ф.И.О., яшаш манзили) _____________________________________________ томонидан тақдим этилган № ________-сонли аризада _______________________________________________________________________________________________ (Хориждан келтирилган ғўза уруғлик намуналари номи) хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг генетик тозалигини аниқлаш бўйича молекуляр-генетик таҳлил қилишга мурожаат қилинган. 1. Молекуляр-генетик таҳлил ўтказилган жой: _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ (молекуляр-генетик таҳлил ўтказган ваколатли лаборатория номи, юридик манзили) 2. Молекуляр-генетик таҳлил қуйидаги усулларга мувофиқ ўтказилди: _______________________________________________________________________________________________ (Усулларнинг номи ва белгиланиши) 3. Хориждан келтирилган ғўза уруғлик намуналарида _________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ билан (ДНК маркерлар тури) генетик тозаликнинг (навдорликнинг) молекуляр-генетик таҳлили ўтказилди. 4. Молекуляр-генетик таҳлил натижалари: _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ Кичик илмий ходим ___________________________ __________ (Ф.И.О.) (имзо) Лаборатория мудири ___________________________ __________ (Ф.И.О.) (имзо) Раҳбар ___________________________ __________ (Ф.И.О.) (имзо)

Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДАШЕВ

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг директори А. АБДУКАЮМОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 7 март,

2024 йил 21 февраль

2024 йил 24 февраль

2024 йил 20 февраль

2024 йил 18 февраль

2024 йил 23 февраль

5-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.03.2024 й., 10/24/3504/0233-сон; 02.07.2025 й., 10/25/3504-1/0563-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirining

buyrugʻi

NIZOM

XULOSASI

Xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillar oʻtkazish yuzasidan mahalliy vakolatli laboratoriya xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 15-dekabrdagi PQ-391-son “Paxtachilikda urugʻchilik tizimini rivojlantirish hamda paxta hosildorligini oshirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman :

1. Xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillar oʻtkazish yuzasidan mahalliy vakolatli laboratoriya xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ushbu buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil, Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi va Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining 2024-yil 7-martdagi 5-son buyrugʻiga ILOVA

Xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillar oʻtkazish yuzasidan mahalliy vakolatli laboratoriya xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻliklarining (bundan buyon matnda gʻoʻza urugʻliklari deb yuritiladi) genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillar oʻtkazish yuzasidan mahalliy vakolatli laboratoriya (bundan buyon matnda vakolatli laboratoriya deb yuritiladi) xulosasini olish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — xorijdan gʻoʻza urugʻliklarini olib keluvchi jismoniy va yuridik shaxslar;

genetik tozalik — gʻoʻza urugʻliklarining genetik jihatdan tozaligini tavsiflovchi koʻrsatkichlar majmui;

polimeraza zanjir reaksiyasi (bundan buyon matnda PZR deb yuritiladi) — gʻoʻza urugʻliklari dezoksiribonuklein kislota (bundan buyon matnda DNK deb yuritiladi) molekulasining maʼlum bir qismini karrali koʻpaytiradigan usul;

molekulyar-genetik tahlil — gʻoʻza urugʻliklarining irsiy xususiyatlarini oʻrganish usullari toʻplami;

elektroforez — PZR reaksiya mahsulotlarining molekulyar ogʻirliklari boʻyicha agaroza gelida ajralishi;

genotiplash — PZR reaksiya mahsulotlarining molekulyar ogʻirliklari boʻyicha guruhlashtirish;

statistik tahlil — molekulyar-genetik tahlil natijasida olingan maʼlumotlarni statistik tahlil etib, gʻoʻza urugʻliklari namunalarida navdorlikning (genetik tozalikning) foizini aniqlash;

vakolatli laboratoriya — gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillarni oʻtkazuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi (bundan buyon matnda Akademiya deb yuritiladi) Genomika va bioinformatika markazi.

2. Gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi vakolatli laboratoriyada molekulyar-genetik tahlillar oʻtkazish orqali aniqlanadi.

2-bob. Vakolatli laboratoriyada gʻoʻza urugʻliklarini va ushbu urugʻlikka oid hujjatlarni qabul qilish

3. Ariza beruvchi tomonidan vakolatli laboratoriyaga molekulyar-genetik tahlil oʻtkazish uchun quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillarni oʻtkazish uchun mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza;

xorijiy davlatdan gʻoʻza urugʻliklariga berilgan muvofiqlik sertifikati nusxasi;

fitosanitariya sertifikati;

karantin ruxsatnomasi;

gʻoʻza urugʻligining yorligʻidan namuna;

gʻoʻza urugʻligining tovar-transport yuk xati, invoys yoki hisob-faktura.

4. Vakolatli laboratoriya tomonidan ariza beruvchidan mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilmagan hujjat va maʼlumotlarni talab qilish taqiqlanadi.

5. Vakolatli laboratoriya tomonidan mazkur Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan hujjat va maʼlumotlar ular taqdim etilgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida oʻrganib chiqiladi.

6. Mazkur Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan hujjat va maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan yoxud notoʻgʻri taqdim etilgan taqdirda, vakolatli laboratoriya tomonidan ariza beruvchiga kamchiliklarni bartaraf etib, qayta murojaat qilish mumkinligi toʻgʻrisida ushbu ariza kelib tushgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida yozma yoki elektron shaklda maʼlum qilinadi.

7. Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan arizada mazkur Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda ariza beruvchi hamda vakolatli laboratoriya oʻrtasida gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillarni oʻtkazish toʻgʻrisida shartnoma tuziladi.

8. Vakolatli laboratoriya tomonidan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillar oʻtkazish uchun toʻlov miqdori ushbu laboratoriya sarflagan xarajatlar doirasida Akademiya tomonidan vakolatli davlat organlari bilan kelishilgan holda belgilanadi.

9. Ariza beruvchi hamda vakolatli laboratoriya oʻrtasida shartnoma tuzilgandan soʻng molekulyar-genetik tahlil oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) davlat inspektori tomonidan gʻoʻza urugʻliklaridan namunalar olinadi.

10. Gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlil oʻtkazish uchun ushbu gʻoʻza urugʻliklaridan namunalar olish GOST 12430-2019 yoki Oʻz DSt 1080:2005ga asosan amalga oshiriladi.

11. Agentlikning davlat inspektori tomonidan molekulyar-genetik tahlil oʻtkazish uchun gʻoʻza urugʻliklaridan namunalar olish natijalari boʻyicha dalolatnoma ikki nusxada rasmiylashtiriladi va ularning bir nusxasi ariza beruvchiga beriladi.

12. Agentlikning davlat inspektori molekulyar-genetik tahlil oʻtkazish uchun gʻoʻza urugʻliklaridan namunalar olgan kundan eʼtiboran ikki ish kuni ichida ushbu namunalarni vakolatli laboratoriyaga taqdim etadi.

3-bob. Vakolatli laboratoriya tomonidan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlil oʻtkazish

13. Vakolatli laboratoriya tomonidan gʻoʻza urugʻliklaridan namunalar qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida ushbu namunalarning genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlil oʻtkaziladi.

14. Vakolatli laboratoriya taqdim etilgan gʻoʻza urugʻliklaridan namunalarni laboratoriya jurnalida qayd etadi.

15. Vakolatli laboratoriya tomonidan gʻoʻza urugʻliklaridan namunalar molekulyar-genetik tahlildan oʻtkazish uchun oʻnta kichik guruhlarga boʻlinadi va har bir guruhdan bittadan urugʻ tanlab olinadi.

16. Vakolatli laboratoriya tomonidan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlil quyidagi usullar orqali amalga oshiriladi:

a) gʻoʻza urugʻliklarining DNKsini ajratish usuli;

b) PZR usuli;

v) elektroforez usuli;

g) genotiplash usuli;

d) statistik tahlil usuli.

17. Vakolatli laboratoriya tomonidan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlil natijasi boʻyicha mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda xulosa rasmiylashtiriladi.

Bunda, ushbu xulosa vakolatli laboratoriya rahbari va masʼul xodimi tomonidan tasdiqlanadi.

18. Gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlil natijasi boʻyicha xulosaning amal qilish muddati u taqdim etilgan kundan boshlab bir yilni tashkil etadi.

19. Ariza beruvchining apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Akademiya rahbarining buyrugʻi bilan Akademiya tizimining kamida besh nafar mutaxassislaridan iborat tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.

Gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlilni oʻtkazishga masʼul boʻlgan shaxslarning Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

20. Gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlil natijasi boʻyicha xulosadan norozi boʻlgan ariza beruvchi molekulyar-genetik tahlil natijasi eʼlon qilingan kundan eʼtiboran bir oy ichida Apellyatsiya komissiyasiga yozma yoki elektron shaklda apellyatsiya shikoyati berishi mumkin.

Bunda, Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan ariza beruvchini shikoyat koʻrib chiqilishidan ikki kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida ogohlantiradi.

21. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini, u kelib tushgan kundan boshlab uch kun muddat ichida koʻrib chiqadi. Bunda, apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan ariza beruvchi va vakolatli laboratoriya mazkur shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.

22. Apellyatsiya komissiyasi unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Apellyatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

23. Apellyatsiya komissiyasi ariza beruvchining apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish jarayonida vakolatli laboratoriya tomonidan oʻtkazilgan molekulyar-genetik tahlil natijalarini tekshiradi.

24. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlil natijasi boʻyicha xulosani oʻzgarishsiz qoldirish;

gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlil natijasi boʻyicha xulosaga oʻzgartirish kiritish.

25. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan ariza beruvchiga oʻz qarorini u qabul qilingan kunning oʻzida maʼlum qilishi kerak.

26. Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan ariza beruvchi yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

4-bob. Yakuniy qoida

27. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillar oʻtkazish yuzasidan mahalliy vakolatli laboratoriya xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Vakolatli laboratoriyaga ____________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq nomi, jismoniy shaxsning F.I.O.) ________________________________________ dan Ariza Sizdan, xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillar oʻtkazib, ushbu urugʻliklarning genetik tozaligini aniqlab berishingizni soʻrayman. Yuridik shaxs yoki jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumot: 1. Yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi, jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar _________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazilgan raqami, pasport yoki ID-kartaning qachon, kim tomonidan berilgani) 2. Yuridik manzil: ________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (indeks, viloyat, tuman, shahar, koʻcha, uy raqami, telefon, faks) 3. Taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻlik namunalari _______________ dona, oʻlchami ______________. Ariza beruvchining________________________________________________________________________ (imzo, F.I.O) “___” ___________20___ y. (sana, oy, yil)

Xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligi boʻyicha molekulyar-genetik tahlillar oʻtkazish yuzasidan mahalliy vakolatli laboratoriya xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Gʻoʻza navlarining urugʻliklari genetik tozaligini aniqlash boʻyicha oʻtkazilgan molekulyar-genetik tahlil

№ _____ “____” ____________ 20___ yil “_____” _________________ 20_____ yilda _________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ (ariza beruvchining F.I.O., yashash manzili) _____________________________________________ tomonidan taqdim etilgan № ________-sonli arizada _______________________________________________________________________________________________ (Xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻlik namunalari nomi) xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻliklarining genetik tozaligini aniqlash boʻyicha molekulyar-genetik tahlil qilishga murojaat qilingan. 1. Molekulyar-genetik tahlil oʻtkazilgan joy: _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ (molekulyar-genetik tahlil oʻtkazgan vakolatli laboratoriya nomi, yuridik manzili) 2. Molekulyar-genetik tahlil quyidagi usullarga muvofiq oʻtkazildi: _______________________________________________________________________________________________ (Usullarning nomi va belgilanishi) 3. Xorijdan keltirilgan gʻoʻza urugʻlik namunalarida _________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ bilan (DNK markerlar turi) genetik tozalikning (navdorlikning) molekulyar-genetik tahlili oʻtkazildi. 4. Molekulyar-genetik tahlil natijalari: _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ Kichik ilmiy xodim ___________________________ __________ (F.I.O.) (imzo) Laboratoriya mudiri ___________________________ __________ (F.I.O.) (imzo) Rahbar ___________________________ __________ (F.I.O.) (imzo)

Vazir I. ABDURAHMONOV

Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidenti B. YULDASHEV

Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining direktori A. ABDUKAYUMOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV

Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi A. XAITOV

Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2024-yil 7-mart,

2024-yil 21-fevral

2024-yil 24-fevral

2024-yil 20-fevral

2024-yil 18-fevral

2024-yil 23-fevral

5-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.03.2024-y., 10/24/3504/0233-son; 02.07.2025-y., 10/25/3504-1/0563-son)

lex.uz