UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 20-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 20 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 марта 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 March 2024 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

РЎЙХАТИ

Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон « Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида »ги, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон « 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ буюраман:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддасига асосан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш ишларини давом эттириш вазифаси белгиланганлиги;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига асосан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган «ҳуқуқий бўшлиқлар» оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 мартдаги 8-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилаётган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 1999 йил 7 майдаги 834-сон «Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 746, 1999 йил 14-июнь).

2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 2 сентябрдаги 163-Б-сон «Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 746-1, 2010 йил 21 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 335-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 26 февралдаги 6-2019/Б-сон «Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 746-2, 2019 йил 6 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 2019 й., 10/19/746-2/2721-сон).

4. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2006 йил 10 февралдаги 85-сон «Спорт-жисмоний тарбия клублари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1559, 2006 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 121-модда).

5. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 11 ноябрдаги 22-сон «Спорт-жисмоний тарбия клублари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1559-1, 2015 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 616-модда).

6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги 29-сон «Нашрларни чоп этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1561, 2006 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 15-сон, 130-модда).

7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2013 йил 7 январдаги 11-м/ҳ-сон «Нашрларни чоп этиш қоидаларининг 29-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1561-1, 2013 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 38-модда).

8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2013 йил 4 июлдаги 14-м/ҳ-сон «Нашрларни чоп этиш қоидаларининг 9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1561-2, 2013 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 402-модда).

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2005 йил 14 мартдаги 33, 01/06-18/02-сон «Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1473, 2005 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 132-модда).

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 14 февралдаги 21, 01/12-18/04-сон «Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1473-1, 2007 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 93-модда)

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 8 июлдаги 45-1, 01/09-26/39-1-сон «Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1473-2, 2016 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 380-модда).

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 166, 01/29-10/30-сон «Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1473-3, 2017 йил 30 ноябрь) (Қонунчилик ҳужжатлари миллий базаси, 01.12.2017 й., № 10/17/1473-3/0342).

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 20 март,

8-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.03.2024 й., 10/24/3506/0236-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

ROʻYXATI

Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 8-avgustdagi PF-5505-son “ Norma ijodkorligi faoliyatini takomillashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi, 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son “ 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son “Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar meʼyoriy hujjatlarining qonuniyligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalariga (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) muvofiq buyuraman:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonunining 8-moddasiga asosan davlat hokimiyati va boshqaruv organlarining hujjatlari davlat tilida qabul qilinishi va eʼlon etilishi kerakligi;

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonunining 46-moddasiga asosan ilgari qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarga yangi normativ-huquqiy hujjat qabul qilinganligi munosabati bilan zarur oʻzgartishlar va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi hamda ilgari qabul qilingan barcha normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning qismlari, agar ular yangi huquqiy normalarga zid boʻlsa yoxud yangi normativ-huquqiy hujjat bilan toʻlaligicha qamrab olingan yoki amalda oʻz huquqiy ahamiyatini yoʻqotgan boʻlsa, lekin rasman oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilmagan boʻlsa, oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilishi lozimligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 8-avgustdagi PF-5505-son Farmoni bilan tasdiqlangan Norma ijodkorligi faoliyatini takomillashtirish konsepsiyasida idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni imkon qadar qisqartirish, umumiy tusdagi, harakatsiz va huquqni qoʻllashga taʼsir etmaydigan qonunchilik hujjatlarini qayta koʻrib chiqish belgilanganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasida idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar sonini maqbullashtirish ishlarini davom ettirish vazifasi belgilanganligi;

Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalarining (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) 111-bandiga asosan qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirilmagan idoraviy normativ-huquqiy hujjatning Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilishi natijasida yuzaga keladigan “huquqiy boʻshliqlar” oqibatlari uchun ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni qabul qilgan vazirlik va idoralar rahbarlari javobgar boʻlishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan ilovaga muvofiq chiqarilsin.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 20-martdagi 8-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilayotgan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat vazirining 1999-yil 7-maydagi 834-son “Idoraviy mansubligi, mulkchilik va xoʻjalik yuritish shakllaridan qatʼi nazar, korxona, muassasa, tashkilot ichki mehnat tartibining namunaviy qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 746, 1999-yil 14-iyun).

2. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 2-sentabrdagi 163-B-son “Idoraviy mansubligi, mulkchilik va xoʻjalik yuritish shakllaridan qatʼi nazar korxona, muassasa, tashkilot ichki mehnat tartibining namunaviy qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 746-1, 2010-yil 21-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 38-son, 335-modda).

3. Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2019-yil 26-fevraldagi 6-2019/B-son “Idoraviy mansubligi, mulkchilik va xoʻjalik yuritish shakllaridan qatʼi nazar, korxona, muassasa, tashkilot ichki mehnat tartibining namunaviy qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 746-2, 2019-yil 6-mart) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 2019-y., 10/19/746-2/2721-son).

4. Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirining 2006-yil 10-fevraldagi 85-son “Sport-jismoniy tarbiya klublari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1559, 2006-yil 5-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 14-son, 121-modda).

5. Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirining 2015-yil 11-noyabrdagi 22-son “Sport-jismoniy tarbiya klublari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1559-1, 2015-yil 11-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 49-son, 616-modda).

6. Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktorining 2006-yil 15-martdagi 29-son “Nashrlarni chop etish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1561, 2006-yil 14-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 15-son, 130-modda).

7. Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktorining 2013-yil 7-yanvardagi 11-m/h-son “Nashrlarni chop etish qoidalarining 29-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1561-1, 2013-yil 17-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 3-son, 38-modda).

8. Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktorining 2013-yil 4-iyuldagi 14-m/h-son “Nashrlarni chop etish qoidalarining 9-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1561-2, 2013-yil 24-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 30-son, 402-modda).

9. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulkini boshqarish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash davlat qoʻmitasining 2005-yil 14-martdagi 33, 01/06-18/02-son “Xoʻjalik jamiyatlari ustav jamgʻarmasidagi davlat aksiyalari paketlari (ulushlari)ni boshqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1473, 2005-yil 27-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 17-18-son, 132-modda).

10. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulkini boshqarish davlat qoʻmitasining 2007-yil 14-fevraldagi 21, 01/12-18/04-son “Xoʻjalik jamiyatlari ustav jamgʻarmasidagi davlat aksiyalari paketlari (ulushlari)ni boshqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqidagi qarorga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1473-1, 2007-yil 7-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 9-10-son, 93-modda)

11. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining 2016-yil 8-iyuldagi 45-1, 01/09-26/39-1-son “Xoʻjalik jamiyatlari ustav jamgʻarmasidagi davlat aksiyalari paketlari (ulushlari)ni boshqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1473-2, 2016-yil 1-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 31-son, 380-modda).

12. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining 2017-yil 22-noyabrdagi 166, 01/29-10/30-son “Xoʻjalik jamiyatlari ustav jamgʻarmasidagi davlat aksiyalari paketlari (ulushlari)ni boshqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1473-3, 2017-yil 30-noyabr) (Qonunchilik hujjatlari milliy bazasi, 01.12.2017-y., № 10/17/1473-3/0342).

Vazir A. TAShKULOV

Toshkent sh.,

2024-yil 20-mart,

8-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.03.2024-y., 10/24/3506/0236-son)

lex.uz