UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 13-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 13 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 февраля 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентствa по управлению государственными активами

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 February 2024 · Ministry and agency documents · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг

буйруғи

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон « Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон « Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2024 йил 13 февралдаги 56-сон буйруғига ИЛОВА

Майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги

Ушбу Низом майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (бундан буён матнда Давлат активлари агентлиги деб юритилади) «Давлат мулки» ахборот тизимида жорий этилган, онлайн-буюртманомаларни қабул қилиш ва уларни қайта ишлаш махсус модули;

бўш турган давлат кўчмас мулк объекти — давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли умумий майдони 2 000 метр квадратгача бўлган, белгиланган муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, уч ойдан ортиқ муддат давомида бўш турган фойдаланилмаётган яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари, шу жумладан умумий майдонининг 50 фоизидан кўп қисмидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмаётган объектлар (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно);

онлайн-буюртманома — жисмоний шахсларнинг ахборот тизими орқали бўш турган давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича юборадиган электрон мурожаати;

«E-auksion » электрон савдо платформаси (бундан буён матнда электрон онлайн-аукцион деб юритилади) — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;

балансда сақловчи — бўш турган давлат кўчмас мулк объекти бириктирилган юридик шахс;

ижарага берувчи — Давлат активлари агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари;

сотувчи — Давлат активлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.

2. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомаларига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш ушбу Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

3. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш шартлари, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.

4. Жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича савдоларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

2-боб. Онлайн-буюртманома бериш ва уни кўриб чиқиш

5. Жисмоний шахслар ўзлари аниқлаган бўш турган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун Давлат активлари агентлигининг ахборот тизими орқали онлайн-буюртманома юборади.

6. Жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига бўш турган давлат кўчмас мулк объекти бўйича қуйидаги маълумотлар илова қилинади:

бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг тўлиқ манзили;

бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг фотосуратлари ва аниқ геолокацияси.

Онлайн-буюртманомада бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг тегишли маҳалла ва (ёки) объектнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, уни айнан қайси йўналишлар учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича жисмоний шахсларнинг таклифи кўрсатилиши мумкин.

7. Жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомаси ахборот тизими орқали Давлат активлари агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) автоматик равишда келиб тушади.

8. Онлайн-буюртманома келиб тушгандан сўнг, Марказ онлайн-буюртманомада келтирилган кўчмас мулк объектининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, онлайн-буюртманомани ўрганиш учун бир иш куни ичида ахборот тизими орқали Марказнинг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.

9. Марказнинг ҳудудий бошқармаси онлайн-буюртманомада келтирилган кўчмас мулкни ўрганишда унинг ер участкаси эканлигини аниқлаган тақдирда, бир иш куни ичида онлайн-буюртманомани ахборот тизими орқали рад этади ҳамда онлайн-буюртманома юборган жисмоний шахсни таклифларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (yerelektron.uz) орқали юбориши ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

10. Марказнинг ҳудудий бошқармаси онлайн-буюртманомада келтирилган кўчмас мулк объекти бино-иншоот эканлигини аниқлаган тақдирда, бир иш кунида ушбу кўчмас мулк объектига туташ ер майдони мавжудлиги ҳамда ушбу кўчмас мулк объектининг ҳуқуқ эгаси юзасидан давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги «property.davaktiv.uz» ахборот тизимидан (бундан буён матнда «property.davaktiv.uz» ахборот тизими деб юритилади) ёки «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан (бундан буён матнда электрон платформа деб юритилади) тегишли маълумотларни олади.

11. «property.davaktiv.uz» ахборот тизимидан ёки электрон платформадан олинган маълумотларга кўра онлайн-буюртманомада келтирилган кўчмас мулк объекти балансда сақловчиларга тегишли бўлмаган тақдирда, Марказнинг ҳудудий бошқармаси томонидан онлайн-буюртманома ахборот тизими орқали бир иш куни ичида рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда рад этилади ва бу тўғрисида мурожаатчига ахборот тизими орқали автоматик равишда СМС-хабарнома юборилади.

12. «property.davaktiv.uz» ахборот тизимидан ёки электрон платформадан олинган маълумотларга кўра онлайн-буюртманомада келтирилган кўчмас мулк объекти балансда сақловчиларга тегишли эканлиги аниқланган тақдирда, Марказнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан уч иш куни ичида онлайн-буюртманомада келтирилган кўчмас мулк объекти жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказилади ва қуйидагилар ўрганилади:

кўчмас мулк объекти ҳақиқатда бўш турганлиги;

объектдан келгусида самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори мавжудлиги, шунингдек объектнинг қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига, шу жумладан тармоқ жадвалига киритилганлиги;

бўш турган давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилмайдиган объектлар тоифасига кириши ёки кирмаслиги;

бўш турган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов)нинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

13. Марказнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ўрганиш жараёнида балансда сақловчидан давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотларни сўраб олиши мумкин. Бунда, балансда сақловчи давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни ичида тақдим этиши шарт.

14. Ўрганиш натижасига кўра, онлайн-буюртманомада келтирилган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

давлат кўчмас мулк объекти бўш турган бўлмаса;

давлат кўчмас мулк объектнинг умумий майдони 2 000 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлса;

давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштириш дастурларига ва хусусийлаштирилмайдиган объектлар тоифасига кирган бўлса;

бўш турган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов) мавжуд бўлса.

15. Онлайн-буюртманомада келтирилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектини ўрганиш жараёнида балансда сақловчи юқори турувчи ташкилот билан келишилган ҳолда объектдан келгусида фойдаланишга эҳтиёжи мавжудлиги, шу жумладан камида 5 йиллик демографик ўсиш даражасини инобатга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларини Марказнинг ҳудудий бошқармасига тақдим этиши мумкин.

Бунда, Марказнинг ҳудудий бошқармаси уч иш куни ичида тақдим этилган таклифларни қабул қилади ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради.

16. Онлайн-буюртманомада келтирилган давлат кўчмас мулк объектини ижарага бериш зарурлиги тўғрисида хулоса чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат кўчмас мулк объектидан келгусида самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори мавжудлиги, шунингдек объектнинг қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига, шу жумладан тармоқ жадвалига киритилганлиги;

давлат кўчмас мулк объектининг бўш турган қисмини алоҳида ажратган ҳолда хусусийлаштириш имконияти мавжуд бўлмаса;

балансда сақловчи томонидан давлат кўчмас мулк объектидан келгусида фойдаланишга эҳтиёж мавжудлиги, шу жумладан камида 5 йиллик демографик ўсиш даражасини инобатга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифлар тақдим этилганлиги.

Мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошларида белгиланган давлат кўчмас мулк объектини ижарага бериш тўғрисида хулоса чиқариш учун асос бўладиган ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, объектни хусусийлаштириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида хулоса қилинади.

17. Ўрганиш натижасига кўра, Марказнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатномада онлайн-буюртманомада келтирилган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш ёки ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш ёхуд хусусийлаштириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида хулоса назарда тутилади.

18. Жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасини ўрганиш натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилганидан сўнг Марказнинг ҳудудий бошқармаси бир иш куни ичида ахборот тизимига ўрганиш натижаси бўйича далолатномани юклайди ва бу ҳақда жисмоний шахсларга ахборот тизими орқали автоматик равишда СМС-хабарнома юборилади.

Бунда, рад этилмаган онлайн-буюртманома бўйича расмийлаштирилган далолатномада келтирилган хулосадан келиб чиқиб, Марказнинг ҳудудий бошқармаси бир иш куни ичида ахборот тизими орқали онлайн-буюртманомада келтирилган кўчмас мулк объектини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказади ҳамда бу ҳақда балансда сақловчига хабар беради.

3-боб. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш

19. Ахборот тизими орқали ижарага бериш ёки хусусийлаштириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказилган онлайн-буюртманома Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига автоматик равишда келиб тушади ва у қуйидагиларни амалга оширади:

бир иш куни ичида онлайн-буюртманомани ахборот тизими орқали бўш турган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш учун Марказнинг ҳудудий бошқармасига қайтарилади;

бўш турган давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш жараёнини бошлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ ўн иш кун ичида давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлайди.

Бунда, Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ беш иш куни ичида давлат кўчмас мулки объектини инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборилади.

Талабнома келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида Давлат активлари агентлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича тегишли инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари балансда сақловчининг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этилади.

Давлат активлари агентлиги ёки ҳудудий бошқарманинг қарори билан балансда сақловчининг инвентаризациядан ўтказиш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

20. Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси уч иш куни ичида баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг баҳоланишини ташкил этади.

Бунда, баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.

21. Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси баҳолаш натижасига кўра икки иш куни ичида бўш турган давлат кўчмас мулк объектини савдога чиқариш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади ва уни тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқаради.

22. Жисмоний шахсларга, уларнинг онлайн-буюртманомалари бўйича хусусийлаштириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг лот рақамлари тўғрисида ахборот тизими орқали автоматик равишда СМС-хабарнома юборилади.

4-боб. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш

23. Ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказилган онлайн-буюртманомалар бўйича Марказнинг ҳудудий бошқармаси беш иш куни ичида бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг фойдаланиш соҳаси, бошланғич нархи ҳамда ижарага бериш муддатини белгиланган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлайди.

24. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

25. Жисмоний шахсларга уларнинг онлайн-буюртманомалари бўйича ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг лот рақамлари тўғрисида ахборот тизими орқали автоматик равишда СМС-хабарнома юборилади.

5-боб. Якуний қоида

26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш

Директор А. ОРТИКОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 13 февраль,

2024 йил 12 февраль

56-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2024 й., 10/24/3503/0239-сон; 24.03.2025 й., 10/25/3503-1/0266-сон; 20.06.2025 й., 10/25/3503-2/0526-сон; 09.10.2026 й., 10/26/3951/1017-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining

buyrugʻi

NIZOM

SXEMASI

Maydoni 2 000 metr kvadratgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasiga asosan xususiylashtirish yoki ijaraga berish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 24-martdagi PQ-101-son “ Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2023-yil 24-martdagi PQ-102-son “ Iqtisodiyotda davlat ishtirokini qisqartirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlari ijrosini taʼminlash maqsadida buyuraman:

1. Maydoni 2 000 metr kvadratgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasiga asosan xususiylashtirish yoki ijaraga berish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining 2024-yil 13-fevraldagi 56-son buyrugʻiga ILOVA

Maydoni 2 000 metr kvadratgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasiga asosan xususiylashtirish yoki ijaraga berish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi

Ushbu Nizom maydoni 2 000 metr kvadratgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasiga asosan xususiylashtirish yoki ijaraga berish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

jismoniy shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari, shuningdek fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;

axborot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (bundan buyon matnda Davlat aktivlari agentligi deb yuritiladi) “Davlat mulki” axborot tizimida joriy etilgan, onlayn-buyurtmanomalarni qabul qilish va ularni qayta ishlash maxsus moduli;

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti — davlatga mulk huquqi asosida tegishli umumiy maydoni 2 000 metr kvadratgacha boʻlgan, belgilangan muddatda qurilishi tugallanmagan obyektlar, uch oydan ortiq muddat davomida boʻsh turgan foydalanilmayotgan yashash uchun moʻljallanmagan bino va inshootlar, ishlab chiqarish maydonlari, shu jumladan umumiy maydonining 50 foizidan koʻp qismidan (bir bino yoki noturar joy xonasi konturi doirasida) tovarlar ishlab chiqarishda (ishlar bajarish, xizmatlar koʻrsatish) foydalanilmayotgan obyektlar (mavsumiy tusdagi faoliyat amalga oshiriladigan obyektlar bundan mustasno);

onlayn-buyurtmanoma — jismoniy shaxslarning axborot tizimi orqali boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini xususiylashtirish yoki ijaraga berish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish boʻyicha yuboradigan elektron murojaati;

“E-auksion ” elektron savdo platformasi (bundan buyon matnda elektron onlayn-auksion deb yuritiladi) — elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksion va tanlovlar jarayoniga kirish hamda ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi;

balansda saqlovchi — boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti biriktirilgan yuridik shaxs;

ijaraga beruvchi — Davlat aktivlari agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi va uning hududiy boshqarmalari;

sotuvchi — Davlat aktivlari agentligi va uning hududiy boshqarmalari.

2. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomalariga asosan xususiylashtirish yoki ijaraga berish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish ushbu Nizomning ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

3. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xususiylashtirish shartlari, agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha qoida belgilanmagan boʻlsa, sotuvchi tomonidan belgilanadi.

4. Jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasiga asosan xususiylashtirish yoki ijaraga berish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari boʻyicha savdolarni oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

2-bob. Onlayn-buyurtmanoma berish va uni koʻrib chiqish

5. Jismoniy shaxslar oʻzlari aniqlagan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish uchun Davlat aktivlari agentligining axborot tizimi orqali onlayn-buyurtmanoma yuboradi.

6. Jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasiga boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha quyidagi maʼlumotlar ilova qilinadi:

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining toʻliq manzili;

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining fotosuratlari va aniq geolokatsiyasi.

Onlayn-buyurtmanomada boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining tegishli mahalla va (yoki) obyektning ixtisoslashuvidan kelib chiqib, uni aynan qaysi yoʻnalishlar uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish boʻyicha jismoniy shaxslarning taklifi koʻrsatilishi mumkin.

7. Jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasi axborot tizimi orqali Davlat aktivlari agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markaziga (bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi) avtomatik ravishda kelib tushadi.

8. Onlayn-buyurtmanoma kelib tushgandan soʻng, Markaz onlayn-buyurtmanomada keltirilgan koʻchmas mulk obyektining joylashgan hududidan kelib chiqib, onlayn-buyurtmanomani oʻrganish uchun bir ish kuni ichida axborot tizimi orqali Markazning tegishli hududiy boshqarmasiga yuboradi.

9. Markazning hududiy boshqarmasi onlayn-buyurtmanomada keltirilgan koʻchmas mulkni oʻrganishda uning yer uchastkasi ekanligini aniqlagan taqdirda, bir ish kuni ichida onlayn-buyurtmanomani axborot tizimi orqali rad etadi hamda onlayn-buyurtmanoma yuborgan jismoniy shaxsni takliflarini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq “YERELEKTRON” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (yerelektron.uz) orqali yuborishi haqida yozma ravishda xabardor qiladi.

10. Markazning hududiy boshqarmasi onlayn-buyurtmanomada keltirilgan koʻchmas mulk obyekti bino-inshoot ekanligini aniqlagan taqdirda, bir ish kunida ushbu koʻchmas mulk obyektiga tutash yer maydoni mavjudligi hamda ushbu koʻchmas mulk obyektining huquq egasi yuzasidan davlat koʻchmas mulk obyektlari toʻgʻrisidagi “property.davaktiv.uz” axborot tizimidan (bundan buyon matnda “property.davaktiv.uz” axborot tizimi deb yuritiladi) yoki “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan (bundan buyon matnda elektron platforma deb yuritiladi) tegishli maʼlumotlarni oladi.

11. “property.davaktiv.uz” axborot tizimidan yoki elektron platformadan olingan maʼlumotlarga koʻra onlayn-buyurtmanomada keltirilgan koʻchmas mulk obyekti balansda saqlovchilarga tegishli boʻlmagan taqdirda, Markazning hududiy boshqarmasi tomonidan onlayn-buyurtmanoma axborot tizimi orqali bir ish kuni ichida rad etish sababini koʻrsatgan holda rad etiladi va bu toʻgʻrisida murojaatchiga axborot tizimi orqali avtomatik ravishda SMS-xabarnoma yuboriladi.

12. “property.davaktiv.uz” axborot tizimidan yoki elektron platformadan olingan maʼlumotlarga koʻra onlayn-buyurtmanomada keltirilgan koʻchmas mulk obyekti balansda saqlovchilarga tegishli ekanligi aniqlangan taqdirda, Markazning hududiy boshqarmasi xodimlari tomonidan uch ish kuni ichida onlayn-buyurtmanomada keltirilgan koʻchmas mulk obyekti joyiga chiqqan holda xatlovdan oʻtkaziladi va quyidagilar oʻrganiladi:

koʻchmas mulk obyekti haqiqatda boʻsh turganligi;

obyektdan kelgusida samarali foydalanish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining qarori mavjudligi, shuningdek obyektning qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan xususiylashtirish dasturlariga, shu jumladan tarmoq jadvaliga kiritilganligi;

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti xususiylashtirilmaydigan obyektlar toifasiga kirishi yoki kirmasligi;

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektiga nisbatan taqiq (cheklov)ning mavjud yoki mavjud emasligi.

13. Markazning hududiy boshqarmasi xodimlari oʻrganish jarayonida balansda saqlovchidan davlat koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisidagi ushbu Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni soʻrab olishi mumkin. Bunda, balansda saqlovchi davlat koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir ish kuni ichida taqdim etishi shart.

14. Oʻrganish natijasiga koʻra, onlayn-buyurtmanomada keltirilgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish quyidagi hollarda rad etiladi:

davlat koʻchmas mulk obyekti boʻsh turgan boʻlmasa;

davlat koʻchmas mulk obyektning umumiy maydoni 2 000 metr kvadrat va undan ortiq boʻlsa;

davlat koʻchmas mulk obyekti xususiylashtirish dasturlariga va xususiylashtirilmaydigan obyektlar toifasiga kirgan boʻlsa;

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektiga nisbatan taqiq (cheklov) mavjud boʻlsa.

15. Onlayn-buyurtmanomada keltirilgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini oʻrganish jarayonida balansda saqlovchi yuqori turuvchi tashkilot bilan kelishilgan holda obyektdan kelgusida foydalanishga ehtiyoji mavjudligi, shu jumladan kamida 5 yillik demografik oʻsish darajasini inobatga olgan holda aniq hisob-kitoblarga asoslangan takliflarini Markazning hududiy boshqarmasiga taqdim etishi mumkin.

Bunda, Markazning hududiy boshqarmasi uch ish kuni ichida taqdim etilgan takliflarni qabul qiladi va boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini ijaraga berish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqaradi.

16. Onlayn-buyurtmanomada keltirilgan davlat koʻchmas mulk obyektini ijaraga berish zarurligi toʻgʻrisida xulosa chiqarish uchun quyidagilar asos boʻladi:

davlat koʻchmas mulk obyektidan kelgusida samarali foydalanish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining qarori mavjudligi, shuningdek obyektning qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan xususiylashtirish dasturlariga, shu jumladan tarmoq jadvaliga kiritilganligi;

davlat koʻchmas mulk obyektining boʻsh turgan qismini alohida ajratgan holda xususiylashtirish imkoniyati mavjud boʻlmasa;

balansda saqlovchi tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektidan kelgusida foydalanishga ehtiyoj mavjudligi, shu jumladan kamida 5 yillik demografik oʻsish darajasini inobatga olgan holda aniq hisob-kitoblarga asoslangan takliflar taqdim etilganligi.

Mazkur bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshlarida belgilangan davlat koʻchmas mulk obyektini ijaraga berish toʻgʻrisida xulosa chiqarish uchun asos boʻladigan holatlar mavjud boʻlmagan taqdirda, obyektni xususiylashtirish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida xulosa qilinadi.

17. Oʻrganish natijasiga koʻra, Markazning hududiy boshqarmasi xodimlari tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

Dalolatnomada onlayn-buyurtmanomada keltirilgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarishni rad etish yoki ijaraga berish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish yoxud xususiylashtirish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida xulosa nazarda tutiladi.

18. Jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasini oʻrganish natijasi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtirilganidan soʻng Markazning hududiy boshqarmasi bir ish kuni ichida axborot tizimiga oʻrganish natijasi boʻyicha dalolatnomani yuklaydi va bu haqda jismoniy shaxslarga axborot tizimi orqali avtomatik ravishda SMS-xabarnoma yuboriladi.

Bunda, rad etilmagan onlayn-buyurtmanoma boʻyicha rasmiylashtirilgan dalolatnomada keltirilgan xulosadan kelib chiqib, Markazning hududiy boshqarmasi bir ish kuni ichida axborot tizimi orqali onlayn-buyurtmanomada keltirilgan koʻchmas mulk obyektini ijaraga berish yoki xususiylashtirish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayoniga oʻtkazadi hamda bu haqda balansda saqlovchiga xabar beradi.

3-bob. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini xususiylashtirish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish

19. Axborot tizimi orqali ijaraga berish yoki xususiylashtirish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayoniga oʻtkazilgan onlayn-buyurtmanoma Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmasiga avtomatik ravishda kelib tushadi va u quyidagilarni amalga oshiradi:

bir ish kuni ichida onlayn-buyurtmanomani axborot tizimi orqali boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion orqali ijaraga berish uchun Markazning hududiy boshqarmasiga qaytariladi;

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini xususiylashtirish jarayonini boshlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibga muvofiq oʻn ish kun ichida davlat koʻchmas mulk obyektini xususiylashtirish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilishini taʼminlaydi.

Bunda, Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmasi tomonidan Buxgalteriya hisobi milliy standartlariga muvofiq besh ish kuni ichida davlat koʻchmas mulki obyektini inventarizatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma talabnoma yuboriladi.

Talabnoma kelib tushgan vaqtdan boshlab besh ish kuni ichida Davlat aktivlari agentligi tomonidan tasdiqlangan shakllar boʻyicha tegishli inventarizatsiyadan oʻtkazish dalolatnomalari balansda saqlovchining rahbari tomonidan imzolanadi hamda Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmasiga taqdim etiladi.

Davlat aktivlari agentligi yoki hududiy boshqarmaning qarori bilan balansda saqlovchining inventarizatsiyadan oʻtkazish muddati bir oydan ortiq boʻlmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.

20. Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmasi uch ish kuni ichida baholovchi tashkilotni jalb qilgan holda boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining baholanishini tashkil etadi.

Bunda, baholash hisobotlari haqqoniyligini majburiy ekspertizadan oʻtkazish talab etilmaydi.

21. Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmasi baholash natijasiga koʻra ikki ish kuni ichida boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini savdoga chiqarish toʻgʻrisida tegishli buyruq qabul qiladi va uni toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksionga chiqaradi.

22. Jismoniy shaxslarga, ularning onlayn-buyurtmanomalari boʻyicha xususiylashtirish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarining lot raqamlari toʻgʻrisida axborot tizimi orqali avtomatik ravishda SMS-xabarnoma yuboriladi.

4-bob. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini ijaraga berish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish

23. Ijaraga berish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayoniga oʻtkazilgan onlayn-buyurtmanomalar boʻyicha Markazning hududiy boshqarmasi besh ish kuni ichida boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining foydalanish sohasi, boshlangʻich narxi hamda ijaraga berish muddatini belgilangan holda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilishini taʼminlaydi.

24. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini ijaraga berish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

25. Jismoniy shaxslarga ularning onlayn-buyurtmanomalari boʻyicha ijaraga berish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarining lot raqamlari toʻgʻrisida axborot tizimi orqali avtomatik ravishda SMS-xabarnoma yuboriladi.

5-bob. Yakuniy qoida

26. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Maydoni 2 000 metr kvadratgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasiga asosan xususiylashtirish yoki ijaraga berish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Maydoni 2 000 metr kvadratgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini jismoniy shaxslarning onlayn-buyurtmanomasiga asosan xususiylashtirish yoki ijaraga berish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish

Direktor A. ORTIKOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2024-yil 13-fevral,

2024-yil 12-fevral

56-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.03.2024-y., 10/24/3503/0239-son; 24.03.2025-y., 10/25/3503-1/0266-son; 20.06.2025-y., 10/25/3503-2/0526-son; 09.10.2026-y., 10/26/3951/1017-son)

lex.uz