📅 2024-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 25 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТЕХНИК ТАЛАБЛАР
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатган ҳолда, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш зарурати юзага келмоқда.
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида» 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарори билан тасдиқланган 2023 — 2026 йилларда темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича « йўл харитаси »нинг 19-бандида темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилувчи «ақлли» қурилмаларни ўрнатиш орқали хавфсизлик даражасини ошириш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида» 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сон Фармони билан «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси ҳисобидан йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади. Бунда:
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади;
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар ЙҲХХ томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилидан келиб чиқиб белгиланади.
2 1 . Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
25 фоизи — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига;
25 фоизи — махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий техник қўллаб-қувватлаш ва электр энергияси таъминоти бўйича харажатларни қоплаш учун Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказига;
25 фоизи — йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
10 фоизи — йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига;
5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
5 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига;
5 фоизи — махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари учун алоқа каналларини ташкил этиш ва ижарага бериш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали етказиб беришда почта алоқаси хизматлари харажатларни қоплаш учун Рақамли технологияларини ривожлантириш жамғармасига.
3. Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги икки ой муддатда хавфлилик даражаси юқори бўлган темир йўл кесишмаларини хатловдан ўтказиб, манзилли рўйхатни шакллантирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдим этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2024 — 2026 йиллар давомида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини манзилли рўйхат асосида ўрнатиш ҳамда «Хавфсиз шаҳар» тизимларига интеграция қилиш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ҳамда аҳоли эътиборига етказилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 148-сон қарорига ИЛОВА
Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;
йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқлари — бир йил давомида уч ёки ундан ортиқ ўлим, тан жароҳати ва моддий зарар етказилишига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган жойлар;
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими — йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш қоидаларини бузиш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқлаш тизими;
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг қурилмалари — транспорт воситалари томонидан содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш ускунаси, «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устун, қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида сақловчи қурилма, коммутатор, маршрутизатор ва бошқалардан иборат бўлган тармоқ қурилмалари ҳамда электр қуввати билан таъминловчи қурилмалар;
«Маъмурий амалиёт» модули — йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни ҳисобга олиш, кўриб чиқиш ҳамда қоидабузарга нисбатан маъмурий тартибда жарима қўллаш тўғрисидаги қарорни шакллантирувчи автоматлаштирилган ахборот тизими;
объект — махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жой;
объект паспорти — махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг қурилмалари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жой (йўл) ва инфратузилма тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, тегишли далолатномалар, лойиҳа ҳужжатлари, эксперт хулосалари ва бошқаларни ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат.
3. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш бўйича ҳужжатлар лойиҳаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан келишилади.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ваколатли орган томонидан белгилаб бериладиган объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан ўрнатилади. Бунда объектларга ўрнатиладиган камералар сони бевосита ваколатли орган билан келишилади.
2-боб. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатишга доир талаблар
4. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари мазкур Низом талабларига мувофиқ ўрнатилади.
5. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими мазкур Низомга 2-иловада келтирилган техник талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Бунда Марказ томонидан объект бўйича қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларидан техник шартлар, шартномалар ёки ордер/рухсатномалар олиниши лозим:
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси филиали;
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ҳудудий корхонаси;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаси;
туман (шаҳар) ҳокимликларининг ободонлаштириш бошқармалари.
6. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ваколатли органнинг «Маъмурий амалиёт» модулига мажбурий тартибда ва техник талаблар асосида интеграция қилинади.
7. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини электр тармоғига ёки муқобил энергия манбаига улаш, уларнинг техник эксплуатацияси ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, жорий электр энергияси ва алоқа каналларининг харажатлари Марказ маблағлари ҳисобидан қопланади.
8. Объектларда муҳандислик инфратузилмаси ушбу Низомда белгиланган талабларга мос равишда яратилади.
9. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилгандан сўнг ўн кун давомида синов тариқасида ишлатилади.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари «Маъмурий амалиёт» модулига интеграция қилинганидан кейин синов тариқасида амал қилган даврда қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима ундирилмайди.
3-боб. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини эксплуатация қилишга доир техник талаблар
10. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари доимий ва узлуксиз режимда ишлаши ҳамда узилишлар рўй берганда, офлайн тарзда маълумотларни тўплаш ва сақлаш, тизимнинг фаолияти қайта тикланганда эса, ушбу олинган маълумотларни тақдим этиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Алоқа тармоқларида узилишлар кузатилганда, маълумотларни қурилмада 48 соатдан кам бўлмаган вақт давомида сақлаш имкониятига эга бўлган захира хотира қурилмаси мавжуд бўлиши талаб этилади.
11. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун 8 соатдан кам бўлмаган захира электр таъминоти бўлиши лозим.
12. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатларда қайта қиёслашдан ўтказилиши шарт.
13. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларининг тармоқ қурилмалари фото ва видео қайд этиш ускуналари ҳолатини (ишчи ҳолатдалигини) автоматлаштирилган тарзда мониторинг қилиш имкониятига эга бўлиши лозим.
14. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник қурилмалари ёрдамида қайд этилган қоидабузарликлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги фото маълумотлар 730 кундан, видео маълумотлар 90 кундан кам бўлмаган муддатда «Маъмурий амалиёт» модулида сақланади.
15. Алоқа тармоқлари оптик толали тармоқ технологиялари ёрдамида ташкил этилади (коммутатор, маршрутизатор ва бошқалар) ҳамда тармоқнинг сўнгги нуқталарига қадар хизмат кўрсатиш учун етарли ўтказувчанликни таъминлаши лозим.
16. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ёрдамида қайд этилган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар ҳимояланган алоқа каналлари орқали марказий сервер қурилмасига узатилади.
17. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари етказиб берувчи корхона томонидан камида 3 йил давомида кафолатланган техник қўллаб-қувватланиши лозим.
4-боб. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар
18. Объектга ўрнатиладиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида ахборот хавфсизлиги таъминланиши лозим.
19. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимига ҳар қандай кўринишдаги қўшимча қурилма ва воситалар ваколатли орган билан келишилган ҳолда Марказ томонидан уланади.
20. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар узатиш тармоғига ахборот хавфсизлиги талабларига зид равишда ноқонуний уланиш ёки уланишга уриниш тақиқланади.
21. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимидаги барча маълумотлар хизмат доирасида фойдаланиш учун қўлланилади.
22. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимидаги маълумотлар ваколатли органнинг рухсатисиз ошкор этилмайди, тизимдан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган техник мутахассисларнинг махфий маълумотларни ошкор этмасликлари ваколатли орган томонидан назорат қилинади.
23. Ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилган техник топшириқ намунасининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасида экспертизадан, шунингдек, дастурий маҳсулотлар ва ахборотни ҳимоя қилиш воситалари сертификатлашдан ўтказилади.
24. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида ҳамда «Маъмурий амалиёт» модулида мунтазам равишда ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик таҳдидларини мониторинг қилиш ишларини амалга оширади.
5-боб. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини фойдаланишга топшириш тартиби
25. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими ушбу Низом талаблари асосида тўлиқ шакллантирилгандан сўнг ваколатли органнинг мазкур тизим техник талабларга жавоб беришини ўрганиш бўйича техник хулосасига асосан ишга туширилади.
26. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимидан фойдаланиш қуйидаги ҳолларда вақтинча тўхтатиб турилади:
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимидан йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этган транспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқлашдан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланганда;
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимидан фойдаланиш жараёнида ушбу Низом билан тасдиқланган техник талабларга жавоб бермайдиган ҳолатлар келиб чиққанда;
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимига ваколатли органнинг рухсатисиз қўшимча ёки бошқа қурилма ўрнатилганда;
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлик ҳолатлари бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этганда;
ташқи таъсир натижасида тизим қурилмаларининг жойлашувида ўзгариш юз бериб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишига тўсқинлик қилганда;
йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тегишли йўл белгилари ўрнатилмаганда ва ётиқ чизиқлар чизилмаганда ёки ўчиб кетганда.
6-боб. Якунловчи қоидалар
27. Ваколатли орган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими жорий этилиши ва лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун масъулдир.
28. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини эксплуатация қилиш жараёнида шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка қатъий риоя этилиши лозим.
29. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини жорий этиш ва эксплуатация қилишда келиб чиқадиган ёки йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тизимга етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш бўйича ҳужжатлар лойиҳасини келишиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 1. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши лозим бўлган жойларни белгилаш. 2. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини харид қилиш учун маблағлар ажратиш. Зарур бўлганда 2-босқич «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази 1. Амалдаги давлат харидлари соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини харид қилиш. 2. Қуйидаги идоралардан объект бўйича техник шарт ёки шартнома олиш: 1. «Ўзбектелеком» АК филиали; 2. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий корхонаси; 3. Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари. 4. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг ободонлаштириш бошқармаларидан ордер олиш. Зарур бўлганда 3-босқич 1. «Ўзбектелеком» АК филиали. 2. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий корхонаси. 3. Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари. 4. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг ободонлаштириш бошқармалари Объект учун техник шартларни ва рухсатномаларни тақдим этиш. 7 иш куни мобайнида 4-босқич «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази Техник шартлар ва талаб этилган бошқа ҳужжатлар билан лойиҳалаштириш идораларига мурожаат қилиш. 3 иш куни мобайнида 5-босқич Лойиҳалаштириш идораси Тегишли ташкилот ва идоралар билан лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда келишиш. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларига тақдим этиш. 15 иш куни мобайнида 6-босқич «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эга ташкилотга белгиланган тартибда тақдим этиш. 3 иш куни мобайнида 7-босқич Лойиҳага экспертиза хулосасини берувчи ташкилот Лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиб, туман (шаҳар) ҳокимликларининг эътирози ва таклифлари ёки ижобий хулосасини тақдим этиш. 10 иш куни мобайнида 8-босқич «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази 1. Ижобий хулоса олинган лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун ушбу схеманинг учинчи босқичида кўрсатилган давлат органлари билан қайта келишиш. 2. Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. 5 иш куни мобайнида 9-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 1. Қурилиш-монтаж ишлари якунлангандан сўнг ишчи ҳужжатлар ва далолатномаларни расмийлаштириш. 2. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ишга тушириш юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш. 7 иш куни мобайнида
Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимига доир
1-§. Умумий талаблар
1. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими ушбу Техник талаблар ҳамда шаҳарсозлик нормалари асосида жорий этилади.
2. Мазкур Техник талаблар ҳамда Oʻz DSt 1987:2018 давлат стандарти асосида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини жорий қилиш бўйича техник топшириқ ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасидан экспертиза хулосаси олинади.
3. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими доирасида қуйидалар жорий этилади:
транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини фото ва видео қайд этиш тизими;
пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни фото ва видео қайд этиш тизими;
темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини фото ва видео қайд этиш тизими.
2-§. Транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талаблар
4. Транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими қуйидаги умумий техник талабларга жавоб бериши лозим:
бир вақтнинг ўзида уч ва ундан ортиқ йўл тасмаларида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлигини ҳамда рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқлаши;
5 — 250 км/соат тезлик оралиғида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлиги ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини фото ва видео қайд этиши;
ўрнатилган нуқтадан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи транспорт воситаларининг камида 95 фоизининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини фото ва видео қайд этиши;
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши;
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимоти ҳамда Автомототранспорт воситаларига ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари , шунингдек, хорижий давлатларга тегишли автомототранспорт воситаларнинг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари бўйича рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқлаши.
5. Жорий этилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими ҳайдовчилар томонидан белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш қоидабузарлигини аниқлаши талаб этилади.
6. Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида ўрнатиладиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари мазкур Техник талабларда белгиланган тегишли талабларга жавоб бериши шарт.
7. Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилаётганда, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тегишли йўл белгилари ўрнатилиши ҳамда ётиқ чизиқлар чизилиши, ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қоидабузарликларни соат 07.00 дан 19.00 гача қайд этиши лозим.
3-§. Пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талаблар
8. Пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими қуйидаги умумий техник талабларга жавоб бериши лозим:
бир вақтнинг ўзида уч ва ундан ортиқ йўл бўлаклари ҳамда чорраҳаларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқлаши;
ўрнатилган нуқтадан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи транспорт воситаларининг камида 95 фоизининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини фото ва видео қайд этиши;
чорраҳаларда ҳамда уч ва ундан ортиқ йўл бўлакларида бир вақтнинг ўзида содир бўладиган қоидабузарликларни қайд этиши;
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши;
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимоти ҳамда Автомототранспорт воситаларига ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари , шунингдек, хорижий давлатларга тегишли автомототранспорт воситаларнинг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари бўйича рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқлаши.
йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқароларнинг шахсини қайд этиши.
9. Жорий этилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларини аниқлаши талаб этилади.
10. Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилаётганда, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган йўл белгилари ўрнатилиши ва ётиқ чизиқлар чизилиши лозим.
4-§. Темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талаблар
11. Темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини фото ва видео қайд этиш тизими қуйидаги умумий техник талабларга жавоб бериши лозим:
темир йўл кесишмаларида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлигини ҳамда рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқлаши;
5 — 250 км/соат тезлик оралиғида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлиги ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини фото ва видео қайд этиши;
ўрнатилган нуқтадан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида темир йўл кесишмаларида ўтувчи транспорт воситаларининг камида 95 фоизининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини фото ва видео қайд этиши;
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши;
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимоти ҳамда Автомототранспорт воситаларига ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини , шунингдек, хорижий давлатларга тегишли автомототранспорт воситаларнинг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқлаши.
12. Жорий этилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаши талаб этилади.
13. Темир йўл кесишмаларига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилаётганда Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган йўл белгилари ўрнатилиши ва ётиқ чизиқлари чизилиши лозим.
5-§. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилишига қўйиладиган умумий талаблар
14. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини жойлаштириш учун автомобиль йўлининг қатнов қисмига халақит бермайдиган ҳолда «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устунлар ўрнатилади.
15. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари металл устунга 6 метрдан кам бўлмаган баландликда ўрнатилади.
16. Металл устунларни ўрнатиш, лойиҳалаштириш ва тегишли давлат идоралари билан келишиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
17. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган металл устунга умумий ҳолатни кузатиш ва ўрнатилган қурилмалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 360 градус радиусдаги кузатув камералари ўрнатилади.
18. Металл устун ва транспорт воситасининг тўхташ чизиғи оралиғидаги масофа махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими қурилмаларининг техник хусусиятлари, рельефнинг мураккаблиги ҳамда муҳандислик коммуникациялари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим.
19. Ўрнатилган металл устунларнинг ўнг ёки чап томонидан 4 — 8 метр баландликда телекоммуникация жавони ўрнатилади. Ушбу жавон керакли алоқа ҳамда электр қурилмалари билан жиҳозланади.
6-§. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сақлашга қўйиладиган талаблар
20. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги барча фото маълумотлар 730 кундан, видео маълумотлар 90 кундан кам бўлмаган муддатда «Маъмурий амалиёт» модулида сақланади.
21. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари «Маъмурий амалиёт» модулига техник талаблар асосида интеграция қилиниши ва ўзаро ишлаш имкониятига эга бўлиши лозим.
22. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар «Маъмурий амалиёт» модулига тақдим этилиши шарт:
қайд этилган транспорт воситасининг уч хил ҳолатдаги фотосурати (транспорт воситаси, унинг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, қоидабузарлик содир этилган ҳолатнинг умумий кўриниши);
қоидабузарлик қайд этилган вақт (кун, соат, дақиқа);
транспорт воситасининг тезлиги (км/соат);
қоидабузарлик қайд этилган манзил (туман (шаҳар, ёки аҳоли яшаш пункти), кўча, автомобиль йўлининг километри ёки мўлжал);
қоидабузарлик қайд этилган манзилнинг GPS координатаси;
ҳолат акс этган 6 ± 10 сониядан иборат видеолавҳа ва унинг ҳаволаси, тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеолавҳа бундан мустасно.
23. Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш тизимида амалга оширилган ҳар қандай амалий буйруқлар тўғрисидаги барча маълумотлар (log файллар) сақланиши лозим.
24. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликлар ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар билан фақат ваколатли органнинг ходимларига масофадан туриб ишлаш имкониятининг мавжуд бўлиши талаб этилади.
25. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари доимий ва узлуксиз режимда ишлаши ҳамда узилишлар рўй берганда, офлайн тарзда маълумотларни тўплаш ва сақлаш, фаолияти қайта тикланганда эса, олинган маълумотларни тақдим этиш имкониятига эга бўлиши талаб этилади.
7-§. Алоқа тармоғига қўйиладиган талаблар
26. Алоқа тармоқлари оптик толали тармоқ технологиялари (коммутатор, маршрутизатор ва бошқалар) ёрдамида ташкил этилади ҳамда тармоқнинг сўнгги нуқталарига қадар хизмат кўрсатиши учун етарли ўтказувчанликни таъминлаши лозим.
27. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликлар тўғрисидаги фото ва видео маълумотлар VPN (Virtual Private Network — виртуал хусусий тармоқ) алоқа канали орқали марказий сервер қурилмасига узатилиши лозим.
28. Алоқа линиясида узилишлар содир бўлганда, қайд этилган қоидабузарликларни 48 соатдан кам бўлмаган вақт давомида сақлаш учун махсус қурилма ўрнатиш, унинг ёрдамида қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни сақлаб туриш ва алоқа тиклангандан сўнг уларни марказий серверга узатиш талаб этилади.
8-§. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини электр қуввати билан таъминлашга мўлжалланган электр таъминоти қурилмасига қўйиладиган талаблар
29. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини электр қуввати билан таъминлашга мўлжалланган электр таъминоти қурилмасининг ерга уланиш контур қаршилиги тизим қурилмаларининг техник талаблари асосида ҳисобланиши лозим.
30. Электр кабель сиғими ўрнатилаётган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг юкламасидан келиб чиқиб танланиши лозим.
31. Фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш учун сертификати мавжуд бўлган ва амалдаги тизимларга мос бўлган электр ҳисоблагич воситаларни ўрнатиш талаб этилади.
32. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини муқобил энергия манбаи орқали таъминлашга рухсат берилади. Муқобил энергия манбаи тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаши лозим.
33. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида 8 соатдан кам бўлмаган вақт давомида қўллаб-қувватлаш имконига эга бўлган захира электр таъминоти манбаи билан жиҳозланган бўлиши талаб этилади.
9-§. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг дастурий таъминот воситаларига қўйиладиган талаблар
34. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг дастурий таъминот воситалари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг замонавий платформаларда ишлашини таъминлаб, энг сўнгги стандартларни қўллаб-қувватлаши талаб этилади.
35. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчи томонидан камида 3 йил давомида қўллаб-қувватланиши зарур.
36. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг дастурий таъминот воситалари умумий ва махсус дастурий таъминотлардан иборат бўлиши талаб этилади.
10-§. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
37. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимидаги ахборотларни ҳамда уни қайта ишловчи воситаларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бўлиши шарт.
38. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти қуйидагиларини ўз ичига олиши талаб этилади:
маълумотларни сақлаш;
рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш;
яхлитликни таъминлаш;
хавфсизлик девори;
рухсатсиз киришларни аниқлаш;
антивирус ҳимояси.
39. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимидаги ахборотларни ҳимоя қилишда ишлатиладиган дастурий таъминот учун OʻzDSt 2816:2014 «Ахборот технологиялари. Эълон қилинмаган имкониятлар устидан назорат даражаси ахборотини ҳимоялаш воситаси дастурий таъминот классификатори» давлат стандарти талабига асосан назорат қилишнинг учинчи даражаси таъминланиши талаб этилади.
40. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими аппарат ва дастурий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда интеграцияланган ҳолда ишлаши техник лойиҳалаштириш босқичида таъминланиши зарур.
41. Жорий этилаётган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини «Маъмурий амалиёт» модули ёки бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиш тартиби ҳамда уларнинг ўзаро бир-бири билан боғланиш интерфейслари тўғрисидаги ечимлар техник лойиҳалаштириш даврида қабул қилинади.
42. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг уланиш объектлари ва маълумотларини потенциал хавфлардан, тасодифий ҳаракатлардан ва ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилишни таъминлаш зарур.
43. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимоялаш;
дастурий таъминот ва фойдаланувчилар фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олиш;
ахборотни алоқа каналлари орқали узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида рухсатсиз модификациядан ҳимоялаш;
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг ресурсларига киришни бошқариш;
алоқа каналларидан узатилаётган маълумотларнинг криптографик усуллар орқали махфийлигини таъминлаш;
вируслардан ҳимоялаш;
дастурий таъминотга ноқонуний киришдаги маълумотларни таҳлил қилиш;
дастурий таъминот конфигурациясида юзага келган хатоликлар ҳамда камчиликларни аниқлаш.
11-§. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини синовдан ўтказишга қўйиладиган талаблар
44. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими жорий этилганидан кейин ўн кун синов тариқасида ишлайди.
45. Синов муддатида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликлар ўн кун муддатда ваколатли орган томонидан таҳлил қилинади ва мазкур техник талабларда назарда тутилган қоидаларга зид бўлмаган «Тизимни ўрганиш бўйича хулоса» тасдиқланиб, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимидан фойдаланишга рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 март,
148-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TEXNIK TALABLAR
Yoʻl harakati qoidalari buzilganligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda mamlakatimizda yoʻl harakati xavfsizligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali taʼminlash boʻyicha tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida, temir yoʻl kesishmalarida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatgan holda, yoʻl harakati ishtirokchilarining xavfsizligini taʼminlash ishlarini samarali tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlarni belgilash zarurati yuzaga kelmoqda.
Yoʻllarda harakat xavfsizligini samarali tashkil etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi temir yoʻl transporti sohasini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 10-oktabrdagi PQ-329-son qarori hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalarni kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 20-noyabrdagi PF-197-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 10-oktabrdagi PQ-329-son qarori bilan tasdiqlangan 2023 — 2026-yillarda temir yoʻl transporti sohasini isloh qilish boʻyicha “ yoʻl xaritasi ”ning 19-bandida temir yoʻl kesishmalarida yoʻl harakati qoidalarini nazorat qiluvchi “aqlli” qurilmalarni oʻrnatish orqali xavfsizlik darajasini oshirish choralarini koʻrish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalarni kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 20-noyabrdagi PF-197-son Farmoni bilan “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi hisobidan yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida hamda yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida belgilangan tezlikni oshirish, piyodalarni oʻtkazmaslik va fuqarolarning yoʻlni belgilanmagan joydan kesib oʻtishi kabi qoidabuzarliklarni aniqlovchi maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. 2024-yil 1-iyuldan boshlab yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida, temir yoʻl kesishmalarida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi tomonidan “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan bosqichma-bosqich oʻrnatiladi. Bunda:
maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda — YHXX) tomonidan belgilanadigan joylarga oʻrnatiladi;
maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatiladigan joylar YHXX tomonidan yoʻl harakati qoidalari buzilishlari hamda yoʻl-transport hodisalarining tahlilidan kelib chiqib belgilanadi.
2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi tomonidan “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan oʻrnatilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarliklaridan undirilgan jarima summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
25 foizi — Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati huzuridagi “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasiga;
25 foizi — maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy texnik qoʻllab-quvvatlash va elektr energiyasi taʼminoti boʻyicha xarajatlarni qoplash uchun Ichki ishlar vazirligining “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markaziga;
25 foizi — yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish uchun maqsadli yoʻnaltirilgan holda, yoʻl harakati qoidalari buzilishi qayd etilgan joyning mahalliy budjetiga;
10 foizi — yoʻl harakati qoidalari buzilishi qayd etilgan joyning tuman va shahar hokimliklari yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi faoliyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga;
5 foizi — Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari maxsus jamgʻarmasiga;
5 foizi — maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari uchun aloqa kanallarini tashkil etish va ijaraga berish hamda huquqbuzarliklar va yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun hamda huquqbuzarliklar va yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun jarimalar qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorlarni elektron pochta joʻnatmalarining yagona milliy tizimi orqali yetkazib berishda pochta aloqasi xizmatlari xarajatlarni qoplash uchun Raqamli texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasiga.
3. Yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida, temir yoʻl kesishmalarida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish va ekspluatatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi ikki oy muddatda xavflilik darajasi yuqori boʻlgan temir yoʻl kesishmalarini xatlovdan oʻtkazib, manzilli roʻyxatni shakllantirsin hamda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga taqdim etsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 2024 — 2026-yillar davomida “Xavfsiz shahar” konsepsiyasi doirasida yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida, temir yoʻl kesishmalarida yoʻl harakati qoidalari buzilganligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini manzilli roʻyxat asosida oʻrnatish hamda “Xavfsiz shahar” tizimlariga integratsiya qilish choralarini koʻrsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ushbu qarorning mazmuni va mohiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini hamda aholi eʼtiboriga yetkazilishini taʼminlasin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 148-son qaroriga ILOVA
Yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida, temir yoʻl kesishmalarida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish va ekspluatatsiya qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida, temir yoʻl kesishmalarida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish va ekspluatatsiya qilish tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizom Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-apreldagi 232-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlari tomonidan avtomobil yoʻllarida yoʻl harakati qoidalari buzilganligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish va ekspluatatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga asosan oʻrnatilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish vositalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati;
yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlari — bir yil davomida uch yoki undan ortiq oʻlim, tan jarohati va moddiy zarar yetkazilishiga sabab boʻlgan yoʻl-transport hodisalari sodir boʻlgan joylar;
maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi — yoʻllar boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida belgilangan tezlikni oshirish, temir yoʻl kesishmalari orqali harakatlanish qoidalarini buzish, piyodalarni oʻtkazmaslik va fuqarolarning yoʻlni belgilanmagan joydan kesib oʻtishi kabi qoidabuzarliklarni aniqlash tizimi;
maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining qurilmalari — transport vositalari tomonidan sodir etiladigan maʼmuriy huquqbuzarliklarni foto va video qayd etish uskunasi, “I”, “G”, “T” yoki “P” shakldagi metall ustun, qayd etilgan qoidabuzarlik va transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzida saqlovchi qurilma, kommutator, marshrutizator va boshqalardan iborat boʻlgan tarmoq qurilmalari hamda elektr quvvati bilan taʼminlovchi qurilmalar;
“Maʼmuriy amaliyot” moduli — yoʻl harakati sohasidagi maʼmuriy huquqbuzarliklarga doir ishlarni hisobga olish, koʻrib chiqish hamda qoidabuzarga nisbatan maʼmuriy tartibda jarima qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni shakllantiruvchi avtomatlashtirilgan axborot tizimi;
obyekt — maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatiladigan joy;
obyekt pasporti — maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining qurilmalari, maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatiladigan joy (yoʻl) va infratuzilma toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek, tegishli dalolatnomalar, loyiha hujjatlari, ekspert xulosalari va boshqalarni oʻz ichiga olgan belgilangan shakldagi hujjat.
3. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish boʻyicha hujjatlar loyihasi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemaga asosan kelishiladi.
Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan oʻrnatiladi.
Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari vakolatli organ tomonidan belgilab beriladigan obyektlarda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan oʻrnatiladi. Bunda obyektlarga oʻrnatiladigan kameralar soni bevosita vakolatli organ bilan kelishiladi.
2-bob. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatishga doir talablar
4. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari mazkur Nizom talablariga muvofiq oʻrnatiladi.
5. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan texnik talablarga muvofiq boʻlishi lozim.
Bunda Markaz tomonidan obyekt boʻyicha quyidagi davlat organlari va tashkilotlaridan texnik shartlar, shartnomalar yoki order/ruxsatnomalar olinishi lozim:
“Oʻzbektelekom” aksiyadorlik kompaniyasi filiali;
“Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatining hududiy korxonasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi;
tuman (shahar) hokimliklarining obodonlashtirish boshqarmalari.
6. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari vakolatli organning “Maʼmuriy amaliyot” moduliga majburiy tartibda va texnik talablar asosida integratsiya qilinadi.
7. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini elektr tarmogʻiga yoki muqobil energiya manbaiga ulash, ularning texnik ekspluatatsiyasi hamda uzluksiz ishlashini taʼminlash, shu jumladan, joriy elektr energiyasi va aloqa kanallarining xarajatlari Markaz mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
8. Obyektlarda muhandislik infratuzilmasi ushbu Nizomda belgilangan talablarga mos ravishda yaratiladi.
9. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatilgandan soʻng oʻn kun davomida sinov tariqasida ishlatiladi.
Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari “Maʼmuriy amaliyot” moduliga integratsiya qilinganidan keyin sinov tariqasida amal qilgan davrda qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarliklari boʻyicha jarima undirilmaydi.
3-bob. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini ekspluatatsiya qilishga doir texnik talablar
10. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari doimiy va uzluksiz rejimda ishlashi hamda uzilishlar roʻy berganda, oflayn tarzda maʼlumotlarni toʻplash va saqlash, tizimning faoliyati qayta tiklanganda esa, ushbu olingan maʼlumotlarni taqdim etish imkoniyatiga ega boʻlishi lozim.
Aloqa tarmoqlarida uzilishlar kuzatilganda, maʼlumotlarni qurilmada 48 soatdan kam boʻlmagan vaqt davomida saqlash imkoniyatiga ega boʻlgan zaxira xotira qurilmasi mavjud boʻlishi talab etiladi.
11. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarining uzluksiz ishlashini taʼminlash uchun 8 soatdan kam boʻlmagan zaxira elektr taʼminoti boʻlishi lozim.
12. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining oʻlchash vositalarini metrologik attestatsiyalash sertifikatiga ega boʻlishi hamda normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan muddatlarda qayta qiyoslashdan oʻtkazilishi shart.
13. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarining tarmoq qurilmalari foto va video qayd etish uskunalari holatini (ishchi holatdaligini) avtomatlashtirilgan tarzda monitoring qilish imkoniyatiga ega boʻlishi lozim.
14. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik qurilmalari yordamida qayd etilgan qoidabuzarliklar va transport vositalari toʻgʻrisidagi foto maʼlumotlar 730 kundan, video maʼlumotlar 90 kundan kam boʻlmagan muddatda “Maʼmuriy amaliyot” modulida saqlanadi.
15. Aloqa tarmoqlari optik tolali tarmoq texnologiyalari yordamida tashkil etiladi (kommutator, marshrutizator va boshqalar) hamda tarmoqning soʻnggi nuqtalariga qadar xizmat koʻrsatish uchun yetarli oʻtkazuvchanlikni taʼminlashi lozim.
16. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari yordamida qayd etilgan qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar himoyalangan aloqa kanallari orqali markaziy server qurilmasiga uzatiladi.
17. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari yetkazib beruvchi korxona tomonidan kamida 3 yil davomida kafolatlangan texnik qoʻllab-quvvatlanishi lozim.
4-bob. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimida axborot xavfsizligini taʼminlashga doir talablar
18. Obyektga oʻrnatiladigan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimida axborot xavfsizligi taʼminlanishi lozim.
19. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimiga har qanday koʻrinishdagi qoʻshimcha qurilma va vositalar vakolatli organ bilan kelishilgan holda Markaz tomonidan ulanadi.
20. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga axborot xavfsizligi talablariga zid ravishda noqonuniy ulanish yoki ulanishga urinish taqiqlanadi.
21. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimidagi barcha maʼlumotlar xizmat doirasida foydalanish uchun qoʻllaniladi.
22. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimidagi maʼlumotlar vakolatli organning ruxsatisiz oshkor etilmaydi, tizimdan foydalanish va unga xizmat koʻrsatish bilan shugʻullanadigan texnik mutaxassislarning maxfiy maʼlumotlarni oshkor etmasliklari vakolatli organ tomonidan nazorat qilinadi.
23. Vakolatli organ tomonidan ishlab chiqilgan texnik topshiriq namunasining axborot va kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati huzuridagi “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasida ekspertizadan, shuningdek, dasturiy mahsulotlar va axborotni himoya qilish vositalari sertifikatlashdan oʻtkaziladi.
24. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati huzuridagi “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimida hamda “Maʼmuriy amaliyot” modulida muntazam ravishda axborot va kiberxavfsizlik holati boʻyicha oʻrganishlar oʻtkazish, shuningdek, axborot va kiberxavfsizlik tahdidlarini monitoring qilish ishlarini amalga oshiradi.
5-bob. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimini foydalanishga topshirish tartibi
25. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi ushbu Nizom talablari asosida toʻliq shakllantirilgandan soʻng vakolatli organning mazkur tizim texnik talablarga javob berishini oʻrganish boʻyicha texnik xulosasiga asosan ishga tushiriladi.
26. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimidan foydalanish quyidagi hollarda vaqtincha toʻxtatib turiladi:
maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimidan yoʻl harakati qoidabuzarliklarini sodir etgan transport vositalarining roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini aniqlashdan tashqari boshqa maqsadlarda foydalanganda;
maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimidan foydalanish jarayonida ushbu Nizom bilan tasdiqlangan texnik talablarga javob bermaydigan holatlar kelib chiqqanda;
maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimiga vakolatli organning ruxsatisiz qoʻshimcha yoki boshqa qurilma oʻrnatilganda;
maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimida qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarlik holatlari boʻyicha “Maʼmuriy amaliyot” moduliga yuborilgan maʼlumotlardagi xatoliklarning umumiy soni besh va undan ortiq foizni tashkil etganda;
tashqi taʼsir natijasida tizim qurilmalarining joylashuvida oʻzgarish yuz berib, transport vositalarining xavfsiz harakatlanishiga toʻsqinlik qilganda;
yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida, temir yoʻl kesishmalarida Yoʻl harakati qoidalarida belgilangan tegishli yoʻl belgilari oʻrnatilmaganda va yotiq chiziqlar chizilmaganda yoki oʻchib ketganda.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Vakolatli organ maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi joriy etilishi va loyihaning samarali amalga oshirilishi uchun masʼuldir.
28. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimini ekspluatatsiya qilish jarayonida shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisidagi qonunchilikka qatʼiy rioya etilishi lozim.
29. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimini joriy etish va ekspluatatsiya qilishda kelib chiqadigan yoki yoʻl-transport hodisasi natijasida tizimga yetkazilgan zararni qoplash bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
30. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida, temir yoʻl kesishmalarida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish va ekspluatatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish boʻyicha hujjatlar loyihasini kelishish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati 1. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatilishi lozim boʻlgan joylarni belgilash. 2. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini xarid qilish uchun mablagʻlar ajratish. Zarur boʻlganda 2-bosqich “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi 1. Amaldagi davlat xaridlari sohasidagi qonunchilikka muvofiq maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini xarid qilish. 2. Quyidagi idoralardan obyekt boʻyicha texnik shart yoki shartnoma olish: 1. “Oʻzbektelekom” AK filiali; 2. “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning hududiy korxonasi; 3. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari. 4. Tuman (shahar) hokimliklarining obodonlashtirish boshqarmalaridan order olish. Zarur boʻlganda 3-bosqich 1. “Oʻzbektelekom” AK filiali. 2. “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning hududiy korxonasi. 3. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari. 4. Tuman (shahar) hokimliklarining obodonlashtirish boshqarmalari Obyekt uchun texnik shartlarni va ruxsatnomalarni taqdim etish. 7 ish kuni mobaynida 4-bosqich “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi Texnik shartlar va talab etilgan boshqa hujjatlar bilan loyihalashtirish idoralariga murojaat qilish. 3 ish kuni mobaynida 5-bosqich Loyihalashtirish idorasi Tegishli tashkilot va idoralar bilan loyiha hujjatlarini belgilangan tartibda kelishish. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqish hamda tuman (shahar) hokimliklariga taqdim etish. 15 ish kuni mobaynida 6-bosqich “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi Loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish huquqiga ega tashkilotga belgilangan tartibda taqdim etish. 3 ish kuni mobaynida 7-bosqich Loyihaga ekspertiza xulosasini beruvchi tashkilot Loyiha hujjatlarini belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazib, tuman (shahar) hokimliklarining eʼtirozi va takliflari yoki ijobiy xulosasini taqdim etish. 10 ish kuni mobaynida 8-bosqich “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi 1. Ijobiy xulosa olingan loyiha boʻyicha qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish uchun ushbu sxemaning uchinchi bosqichida koʻrsatilgan davlat organlari bilan qayta kelishish. 2. Tasdiqlangan loyiha hujjatlari asosida qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish. 5 ish kuni mobaynida 9-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati 1. Qurilish-montaj ishlari yakunlangandan soʻng ishchi hujjatlar va dalolatnomalarni rasmiylashtirish. 2. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini ishga tushirish yuzasidan tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish. 7 ish kuni mobaynida
Yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida, kamida toʻrt tasmali yoʻllardagi piyodalar oʻtish joylarida, yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida, temir yoʻl kesishmalarida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish va ekspluatatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimiga doir
1-§. Umumiy talablar
1. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi ushbu Texnik talablar hamda shaharsozlik normalari asosida joriy etiladi.
2. Mazkur Texnik talablar hamda Oʻz DSt 1987:2018 davlat standarti asosida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimini joriy qilish boʻyicha texnik topshiriq hujjatlari ishlab chiqiladi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizligi xizmati huzuridagi “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasidan ekspertiza xulosasi olinadi.
3. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi doirasida quyidalar joriy etiladi:
transport vositalarining harakat tezligini foto va video qayd etish tizimi;
piyodalarni oʻtkazmaslik va fuqarolarning yoʻlni belgilanmagan joydan kesib oʻtishi kabi qoidabuzarliklarni foto va video qayd etish tizimi;
temir yoʻl kesishmalarida yoʻl harakati qoidalarini buzish holatlarini foto va video qayd etish tizimi.
2-§. Transport vositalarining harakat tezligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimiga qoʻyiladigan umumiy texnik talablar
4. Transport vositalarining harakat tezligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi quyidagi umumiy texnik talablarga javob berishi lozim:
bir vaqtning oʻzida uch va undan ortiq yoʻl tasmalarida harakatlanayotgan transport vositalarining tezligini hamda roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini aniqlashi;
5 — 250 km/soat tezlik oraligʻida harakatlanayotgan transport vositalarining tezligi va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini foto va video qayd etishi;
oʻrnatilgan nuqtadan sutkaning kunduzgi va tungi vaqtlarida oʻtuvchi transport vositalarining kamida 95 foizining roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini foto va video qayd etishi;
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining oʻlchash vositalarini metrologik attestatsiyalash sertifikatiga ega boʻlishi;
Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 27-iyundagi 131-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalariga beriladigan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining hududiy kodlari taqsimoti hamda Avtomototransport vositalariga va ularning tirkamalariga beriladigan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari , shuningdek, xorijiy davlatlarga tegishli avtomototransport vositalarning roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini aniqlashi.
5. Joriy etilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi haydovchilar tomonidan belgilangan harakat tezligini oshirish qoidabuzarligini aniqlashi talab etiladi.
6. Yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida hamda yoʻl-transport hodisalari oʻchoqlarida oʻrnatiladigan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari mazkur Texnik talablarda belgilangan tegishli talablarga javob berishi shart.
7. Yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatilayotganda, Yoʻl harakati qoidalarida belgilangan tegishli yoʻl belgilari oʻrnatilishi hamda yotiq chiziqlar chizilishi, oʻrnatilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qoidabuzarliklarni soat 07.00 dan 19.00 gacha qayd etishi lozim.
3-§. Piyodalarni oʻtkazmaslik va fuqarolarning yoʻlni belgilanmagan joydan kesib oʻtishi kabi qoidabuzarliklarni maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimiga qoʻyiladigan umumiy texnik talablar
8. Piyodalarni oʻtkazmaslik va fuqarolarning yoʻlni belgilanmagan joydan kesib oʻtishi kabi qoidabuzarliklarni maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi quyidagi umumiy texnik talablarga javob berishi lozim:
bir vaqtning oʻzida uch va undan ortiq yoʻl boʻlaklari hamda chorrahalarda harakatlanayotgan transport vositalarining roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini aniqlashi;
oʻrnatilgan nuqtadan sutkaning kunduzgi va tungi vaqtlarida oʻtuvchi transport vositalarining kamida 95 foizining roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini foto va video qayd etishi;
chorrahalarda hamda uch va undan ortiq yoʻl boʻlaklarida bir vaqtning oʻzida sodir boʻladigan qoidabuzarliklarni qayd etishi;
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining oʻlchash vositalarini metrologik attestatsiyalash sertifikatiga ega boʻlishi;
Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 27-iyundagi 131-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalariga beriladigan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining hududiy kodlari taqsimoti hamda Avtomototransport vositalariga va ularning tirkamalariga beriladigan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari , shuningdek, xorijiy davlatlarga tegishli avtomototransport vositalarning roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini aniqlashi.
yoʻlni belgilanmagan joydan kesib oʻtayotgan fuqarolarning shaxsini qayd etishi.
9. Joriy etilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi piyodalarni oʻtkazmaslik va fuqarolarning yoʻlni belgilanmagan joydan kesib oʻtishi kabi qoidabuzarliklarini aniqlashi talab etiladi.
10. Yoʻl boʻyida joylashgan maktablar oldida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatilayotganda, Yoʻl harakati qoidalarida belgilangan yoʻl belgilari oʻrnatilishi va yotiq chiziqlar chizilishi lozim.
4-§. Temir yoʻl kesishmalarida yoʻl harakati qoidalarini buzish holatlarini foto va video qayd etish tizimiga qoʻyiladigan umumiy texnik talablar
11. Temir yoʻl kesishmalarida yoʻl harakati qoidalarini buzish holatlarini foto va video qayd etish tizimi quyidagi umumiy texnik talablarga javob berishi lozim:
temir yoʻl kesishmalarida harakatlanayotgan transport vositalarining tezligini hamda roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini aniqlashi;
5 — 250 km/soat tezlik oraligʻida harakatlanayotgan transport vositalarining tezligi va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini foto va video qayd etishi;
oʻrnatilgan nuqtadan sutkaning kunduzgi va tungi vaqtlarida temir yoʻl kesishmalarida oʻtuvchi transport vositalarining kamida 95 foizining roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini foto va video qayd etishi;
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining oʻlchash vositalarini metrologik attestatsiyalash sertifikatiga ega boʻlishi;
Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 27-iyundagi 131-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalariga beriladigan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining hududiy kodlari taqsimoti hamda Avtomototransport vositalariga va ularning tirkamalariga beriladigan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini , shuningdek, xorijiy davlatlarga tegishli avtomototransport vositalarning roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini aniqlashi.
12. Joriy etilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi temir yoʻl kesishmalarida yoʻl harakati qoidalarining buzilishi holatlarini aniqlashi talab etiladi.
13. Temir yoʻl kesishmalariga maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatilayotganda Yoʻl harakati qoidalarida belgilangan yoʻl belgilari oʻrnatilishi va yotiq chiziqlari chizilishi lozim.
5-§. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatilishiga qoʻyiladigan umumiy talablar
14. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini joylashtirish uchun avtomobil yoʻlining qatnov qismiga xalaqit bermaydigan holda “I”, “G”, “T” yoki “P” shakldagi metall ustunlar oʻrnatiladi.
15. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari metall ustunga 6 metrdan kam boʻlmagan balandlikda oʻrnatiladi.
16. Metall ustunlarni oʻrnatish, loyihalashtirish va tegishli davlat idoralari bilan kelishish vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.
17. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatilgan metall ustunga umumiy holatni kuzatish va oʻrnatilgan qurilmalar xavfsizligini taʼminlash maqsadida 360 gradus radiusdagi kuzatuv kameralari oʻrnatiladi.
18. Metall ustun va transport vositasining toʻxtash chizigʻi oraligʻidagi masofa maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi qurilmalarining texnik xususiyatlari, relyefning murakkabligi hamda muhandislik kommunikatsiyalari mavjudligidan kelib chiqqan holda belgilanishi lozim.
19. Oʻrnatilgan metall ustunlarning oʻng yoki chap tomonidan 4 — 8 metr balandlikda telekommunikatsiya javoni oʻrnatiladi. Ushbu javon kerakli aloqa hamda elektr qurilmalari bilan jihozlanadi.
6-§. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan qoidabuzarliklar va transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qayta ishlash hamda saqlashga qoʻyiladigan talablar
20. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan qoidabuzarliklar va transport vositalari toʻgʻrisidagi barcha foto maʼlumotlar 730 kundan, video maʼlumotlar 90 kundan kam boʻlmagan muddatda “Maʼmuriy amaliyot” modulida saqlanadi.
21. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari “Maʼmuriy amaliyot” moduliga texnik talablar asosida integratsiya qilinishi va oʻzaro ishlash imkoniyatiga ega boʻlishi lozim.
22. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar “Maʼmuriy amaliyot” moduliga taqdim etilishi shart:
qayd etilgan transport vositasining uch xil holatdagi fotosurati (transport vositasi, uning roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgisi, qoidabuzarlik sodir etilgan holatning umumiy koʻrinishi);
qoidabuzarlik qayd etilgan vaqt (kun, soat, daqiqa);
transport vositasining tezligi (km/soat);
qoidabuzarlik qayd etilgan manzil (tuman (shahar, yoki aholi yashash punkti), koʻcha, avtomobil yoʻlining kilometri yoki moʻljal);
qoidabuzarlik qayd etilgan manzilning GPS koordinatasi;
holat aks etgan 6 ± 10 soniyadan iborat videolavha va uning havolasi, toʻxtab turish qoidalarini buzganlik haqidagi videolavha bundan mustasno.
23. Maʼlumotlarni qayta ishlash va saqlash tizimida amalga oshirilgan har qanday amaliy buyruqlar toʻgʻrisidagi barcha maʼlumotlar (log fayllar) saqlanishi lozim.
24. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan qoidabuzarliklar hamda transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan faqat vakolatli organning xodimlariga masofadan turib ishlash imkoniyatining mavjud boʻlishi talab etiladi.
25. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari doimiy va uzluksiz rejimda ishlashi hamda uzilishlar roʻy berganda, oflayn tarzda maʼlumotlarni toʻplash va saqlash, faoliyati qayta tiklanganda esa, olingan maʼlumotlarni taqdim etish imkoniyatiga ega boʻlishi talab etiladi.
7-§. Aloqa tarmogʻiga qoʻyiladigan talablar
26. Aloqa tarmoqlari optik tolali tarmoq texnologiyalari (kommutator, marshrutizator va boshqalar) yordamida tashkil etiladi hamda tarmoqning soʻnggi nuqtalariga qadar xizmat koʻrsatishi uchun yetarli oʻtkazuvchanlikni taʼminlashi lozim.
27. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi foto va video maʼlumotlar VPN (Virtual Private Network — virtual xususiy tarmoq) aloqa kanali orqali markaziy server qurilmasiga uzatilishi lozim.
28. Aloqa liniyasida uzilishlar sodir boʻlganda, qayd etilgan qoidabuzarliklarni 48 soatdan kam boʻlmagan vaqt davomida saqlash uchun maxsus qurilma oʻrnatish, uning yordamida qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni saqlab turish va aloqa tiklangandan soʻng ularni markaziy serverga uzatish talab etiladi.
8-§. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimini elektr quvvati bilan taʼminlashga moʻljallangan elektr taʼminoti qurilmasiga qoʻyiladigan talablar
29. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimini elektr quvvati bilan taʼminlashga moʻljallangan elektr taʼminoti qurilmasining yerga ulanish kontur qarshiligi tizim qurilmalarining texnik talablari asosida hisoblanishi lozim.
30. Elektr kabel sigʻimi oʻrnatilayotgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining yuklamasidan kelib chiqib tanlanishi lozim.
31. Foydalanilgan elektr energiyasini hisobga olish uchun sertifikati mavjud boʻlgan va amaldagi tizimlarga mos boʻlgan elektr hisoblagich vositalarni oʻrnatish talab etiladi.
32. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimini muqobil energiya manbai orqali taʼminlashga ruxsat beriladi. Muqobil energiya manbai tizimning uzluksiz ishlashini taʼminlashi lozim.
33. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi uning uzluksiz ishlashini taʼminlash maqsadida 8 soatdan kam boʻlmagan vaqt davomida qoʻllab-quvvatlash imkoniga ega boʻlgan zaxira elektr taʼminoti manbai bilan jihozlangan boʻlishi talab etiladi.
9-§. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining dasturiy taʼminot vositalariga qoʻyiladigan talablar
34. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining dasturiy taʼminot vositalari maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining zamonaviy platformalarda ishlashini taʼminlab, eng soʻnggi standartlarni qoʻllab-quvvatlashi talab etiladi.
35. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi dasturiy taʼminot vositalari ishlab chiqaruvchi tomonidan kamida 3 yil davomida qoʻllab-quvvatlanishi zarur.
36. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining dasturiy taʼminot vositalari umumiy va maxsus dasturiy taʼminotlardan iborat boʻlishi talab etiladi.
10-§. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining axborot xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar
37. Axborot xavfsizligi dasturiy taʼminoti maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimidagi axborotlarni hamda uni qayta ishlovchi vositalarni himoya qilish uchun moʻljallangan boʻlishi shart.
38. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining axborot xavfsizligi dasturiy taʼminoti quyidagilarini oʻz ichiga olishi talab etiladi:
maʼlumotlarni saqlash;
roʻyxatga olish va hisobga olish;
yaxlitlikni taʼminlash;
xavfsizlik devori;
ruxsatsiz kirishlarni aniqlash;
antivirus himoyasi.
39. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimidagi axborotlarni himoya qilishda ishlatiladigan dasturiy taʼminot uchun OʻzDSt 2816:2014 “Axborot texnologiyalari. Eʼlon qilinmagan imkoniyatlar ustidan nazorat darajasi axborotini himoyalash vositasi dasturiy taʼminot klassifikatori” davlat standarti talabiga asosan nazorat qilishning uchinchi darajasi taʼminlanishi talab etiladi.
40. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi apparat va dasturiy qismlarining oʻzaro bogʻliqligi hamda integratsiyalangan holda ishlashi texnik loyihalashtirish bosqichida taʼminlanishi zarur.
41. Joriy etilayotgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimini “Maʼmuriy amaliyot” moduli yoki boshqa axborot tizimlari bilan integratsiya qilish tartibi hamda ularning oʻzaro bir-biri bilan bogʻlanish interfeyslari toʻgʻrisidagi yechimlar texnik loyihalashtirish davrida qabul qilinadi.
42. Axborot xavfsizligi dasturiy taʼminoti maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining ulanish obyektlari va maʼlumotlarini potensial xavflardan, tasodifiy harakatlardan va tashqi hujumlardan himoya qilishni taʼminlash zarur.
43. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining axborot xavfsizligi dasturiy taʼminoti quyidagi talablarga javob berishi shart:
maʼlumotlarga ruxsatsiz kirishdan himoyalash;
dasturiy taʼminot va foydalanuvchilar faoliyatini roʻyxatdan oʻtkazish hamda hisobga olish;
axborotni aloqa kanallari orqali uzatish, saqlash va qayta ishlash jarayonida ruxsatsiz modifikatsiyadan himoyalash;
maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining resurslariga kirishni boshqarish;
aloqa kanallaridan uzatilayotgan maʼlumotlarning kriptografik usullar orqali maxfiyligini taʼminlash;
viruslardan himoyalash;
dasturiy taʼminotga noqonuniy kirishdagi maʼlumotlarni tahlil qilish;
dasturiy taʼminot konfiguratsiyasida yuzaga kelgan xatoliklar hamda kamchiliklarni aniqlash.
11-§. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimini sinovdan oʻtkazishga qoʻyiladigan talablar
44. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi joriy etilganidan keyin oʻn kun sinov tariqasida ishlaydi.
45. Sinov muddatida maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan qoidabuzarliklar oʻn kun muddatda vakolatli organ tomonidan tahlil qilinadi va mazkur texnik talablarda nazarda tutilgan qoidalarga zid boʻlmagan “Tizimni oʻrganish boʻyicha xulosa” tasdiqlanib, maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimidan foydalanishga ruxsat beriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 25-mart,
148-son