📅 2024-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 25 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ЙЎРИҚНОМАСИ
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси махсус ваколатли давлат органи ва (ёки) ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида техник регламентлар лойиҳаларини, уларга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек, амалдаги техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда уларга оид хулосалар тайёрлаш учун тузилиши;
янги техник регламент ишлаб чиқилган ёки амалдагиларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, техник регламентларни ишлаб чиқувчилар Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда — ЖСТ) аъзо давлатлар ва манфаатдор томонларга Ахборот маркази орқали тегишли ахборот (хабарнома)ларни тақдим қилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. ЖСТнинг Савдодаги техник тўсиқлар (кейинги ўринларда — СТТ) тўғрисидаги битими доирасида маълумот алмашиш ва СТТ масалалари бўйича хабар бериш функцияларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон Стандартлар институти тузилмасида ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида 4 та штат бирлиги ажратилган ҳолда, Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази (кейинги ўринларда — Ахборот маркази) ташкил этилсин.
Ахборот марказига республикада техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалиётда қўллаш бўйича ЖСТ котибияти, ЖСТга аъзо давлатлар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ахборот алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш вазифалари юклансин.
Ижро этувчи ҳокимият органлари ЖСТ котибияти ва унга аъзо давлатларни СТТ масалалари бўйича хабардор қилиш ва улар томонидан келиб тушган сўровларга ўз ваколати доирасида батафсил жавоб тайёрлаши ҳамда зарур маълумотлар билан бирга Ахборот марказига тақдим этилишини таъминласин.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
эксперт комиссиясини шакллантиришнинг умумий қоидалари;
эксперт комиссиясининг вазифа ва ҳуқуқлари, комиссия аъзоларининг мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
эксперт комиссияси фаолиятини ташкил этиш, комиссиянинг ишчи органлари ваколатлари;
ишлаб чиқилган техник регламентлар, уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби;
б) Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ахборот маркази фаолиятининг асосий йўналиши;
ЖСТ Котибиятига ва бошқа манфаатдор томонларга хабарномаларни тайёрлаш ва тақдим этиш тартиби;
ЖСТга аъзо мамлакатлардан СТТ соҳасида ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган ёки қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва муҳокама қилиш тартиби;
ЖСТнинг СТТ бўйича хабарномаси шакли, уни тўлдириш йўриқномаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 153-сон қарорига 1-ИЛОВА
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисида
I боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиясини (кейинги ўринларда — эксперт комиссияси) шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Эксперт комиссияси ишлаб чиқилган техник регламентларни, техник регламентларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини (кейинги ўринларда — техник регламентлар лойиҳалари) экспертизадан ўтказиш, шунингдек, амалдаги техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва (ёки) тегишли соҳада давлат сиёсатини юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ҳузурида тузилади.
3. Техник регламентлар лойиҳалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолаш, шунингдек, маҳсулотлар ва (ёки) жараённинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган минимал талаблар етарли даражада белгиланганлигини, улар республиканинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини, моддий-техник базани ҳамда илмий-техник жиҳатдан ривожлантириш даражасига мувофиқлигини таҳлил қилиш мақсадида экспертизага юборилади.
4. Эксперт комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига , Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
5. Эксперт комиссиясининг таркиби ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
II боб. Эксперт комиссиясининг вазифалари ва ҳуқуқлари
6. Қуйидагилар эксперт комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ишлаб чиқилган техник регламент лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;
техник регламентларни қабул қилишга асос бўлган ҳолатлар ёки сабаблар эндиликда мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу ҳолатлар ёки сабабларнинг ўзгариши савдога нисбатан камроқ чекловли таъсир кўрсатадиган усуллардан фойдаланишга имкон берадиган ҳолларда техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш;
ўз ваколатлари доирасида хулосалар бериш, техник регламентларни тасдиқлаш ёки такомиллаштиришга қайтадан юбориш бўйича таклифлар киритиш.
7. Эксперт комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
техник регламентларни экспертизадан ўтказишга давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳалаштириш, илмий-техник ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари мутахассисларини жалб этиш;
ишлаб чиқувчи ташкилотлардан, яъни давлат органлари ва ташкилотларидан техник регламентлар лойиҳалари бўйича зарур ахборотни сўраш ва олиш;
ўз ваколатлари доирасида тегишли ваколатли орган орқали Вазирлар Маҳкамасига техник регламентларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш;
техник регламент лойиҳасининг талаблари бўйича тушунтириш бериш учун ишлаб чиқувчиларни жалб қилиш.
III боб. Э ксперт комиссияси аъзоларининг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
8. Эксперт комиссияси аъзолари:
эксперт комиссияси ишида, қарорлар қабул қилинишида овоз беришда қатнашиши;
кўриб чиқиш учун киритилаётган техник регламентларнинг лойиҳалари бўйича тегишли хулосаларни ўз вақтида тақдим этиши;
ушбу Низом талабларига риоя қилиши лозим.
9. Эксперт комиссияси аъзолари ишлаб чиқилган техник регламентлар лойиҳалари, техник регламентларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш бўйича ўтказилган экспертизанинг тўлиқлиги ва холислиги, шунингдек, техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар, улар юзасидан хулосалар тайёрланиши ҳамда тақдим этилиши учун жавобгар ҳисобланадилар.
IV боб. Э ксперт комиссиясини шакллантириш
10. Эксперт комиссияси комиссия раиси, раис ўринбосари, комиссия котиби ва аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Эксперт комиссиясининг аъзолари сони тоқ ва комиссия раисини ўз ичига олган ҳолда камида 7 кишидан иборат бўлиши керак.
11. Ваколатли органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари эксперт комиссияси раиси ҳисобланади.
12. Эксперт комиссияси таркибига:
техник регламентлар талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширадиган ваколатли органлар ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари;
иқтисодиёт тармоқларидаги тадбиркорлик субъектлари (умумий таркибга нисбатан 30 фоиздан кам бўлмаслиги керак), Савдо-саноат палатаси вакиллари;
лойиҳалаштириш, илмий-техник ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда лабораториялар мутахассислари киритилади.
13. Техник жиҳатдан тартибга солиш объектининг тармоқ мансублигидан келиб чиққан ҳолда техник регламент кўриб чиқилишидан манфаатдор бўлган:
техник регламентни жорий этадиган давлат органлари ва ташкилотлари;
қайта кўриб чиқилиши, ўзгартиришлар киритилиши ёки техник регламентлар қабул қилиниши муносабати билан бекор қилиниши лозим бўлган маҳсулотга, жараёнларга ўзаро боғлиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаган (қўллайдиган) давлат органлари ва ташкилотлари, техник қўмиталарнинг етакчи олимлари ва мутахассислари ҳам эксперт комиссияси таркибига киритилиши мумкин.
14. Эксперт комиссияси таркиби ушбу Низомнинг 12-13-бандларида кўрсатилган ташкилотлар таклифи бўйича ваколатли органнинг қарори билан тасдиқланади.
V боб. Э ксперт комиссияси фаолиятини ташкил этиш
15. Эксперт комиссиясига раис раҳбарлик қилади.
Эксперт комиссияси раиси:
кун тартибини белгилайди ва эксперт комиссиясининг мажлисларини чақиради;
эксперт комиссиясига юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича комиссия аъзолари ишини мувофиқлаштиради;
эксперт комиссиясининг самарали ишлашини таъминлайди.
16. Эксперт комиссияси мажлисини раис олиб боради. Эксперт комиссияси мажлиси унда комиссия аъзоларининг тўртдан уч қисми қатнашганда ҳуқуқий ваколатли бўлади. Комиссия раиси иштирок этмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосари олиб боради.
17. Эксперт комиссиясининг котиби этиб ваколатли органнинг масъул ходими тайинланади.
Котиб:
экспертизага келиб тушган техник регламент лойиҳалари ва тегишли ҳужжатлар тўпламини эксперт комиссияси аъзоларига етказади;
навбатдаги мажлисга барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича эксперт комиссияси мажлисларини ўтказиш муддати ва жойини, шунингдек, таклиф этилувчиларни эксперт комиссияси раиси билан келишади;
Эксперт комиссиясининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти ҳамда жойи ҳақида хабардор қилади.
18. Узрли сабабларга кўра мажлисда қатнашмаган комиссия аъзоларини, уларнинг овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашаётган вакиллари билан алмаштириш мумкин.
VI боб. Э ксперт комиссиясига ҳужжатлар тўпламини тақдим этиш ва экспертиза ўтказиш тартиби
19. Техник регламент лойиҳалари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага асосан экспертизадан ўтказилади.
20. Давлат органлари ва ташкилотлари техник регламентлар лойиҳаларини ваколатли органлар ҳузуридаги эксперт комиссиясига экспертизадан ўтказиш учун қуйидагиларни илова қилган ҳолда киритади:
техник регламент ёки техник регламентга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси;
техник регламентни ишлаб чиқиш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганлигини тасдиқловчи лойиҳани ишлаб чиқиш тўғрисидаги хабарнома нусхаси;
техник регламент лойиҳаси бўйича манфаатдор томонларнинг ҳамда жамоатчилик муҳокамалари натижасида олинган мулоҳазалар ҳақидаги маълумотнома;
техник регламент лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш натижалари тўғрисида келишмовчиликлар жадвали (агар мавжуд бўлса);
қабул қилиниши техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган стандартлар рўйхати;
техник регламентда белгиланган маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартларнинг рўйхати;
техник регламентни амалга ошириш бўйича ташкилий ва техник тадбирлар режаси.
21. Эксперт комиссияси техник регламент лойиҳасини кўриб чиқиш давомида қўшимча материалларни, шу жумладан, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботларни (ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан тайёрлаш натижаларини, синаш лабораториялари аккредитацияси тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар) сўрашга ҳақли.
22. Техник регламент лойиҳаси эксперт комиссияси томонидан унинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатига, Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказилади.
Техник регламент лойиҳасининг экспертизаси доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
техник регламент лойиҳаси сифатли ишлаб чиқилганлиги, асосланганлиги, долзарблиги ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги баҳоланади;
маҳсулотлар ва (ёки) жараённинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур минимал талаблар етарли белгиланганлиги, ушбу талаблар республиканинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлиги, моддий-техник базани ҳамда илмий-техник жиҳатдан ривожлантириш даражасига мувофиқлиги таҳлил қилинади;
техник регламентни қабул қилишдан келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар таҳлил қилинади;
техник регламент лойиҳаси техник регламент баёни ва мазмунининг тўғрилиги, экологик норма ва талабларга мувофиқлиги, ўлчашларни ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизимига мувофиқлиги ҳамда давлат ва тармоқ терминологик стандартларида белгиланган илмий-техник атамалар қўлланилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
23. Эксперт комиссияси аъзоси техник регламент лойиҳаси олинган пайтдан бошлаб 15 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда экспертиза натижалари бўйича ўз мулоҳаза ва таклифларини эксперт комиссияси котибига тақдим қилади.
VII боб. Э ксперт комиссияси томонидан қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини ташкил этиш
24. Эксперт комиссияси мажлисида техник регламент лойиҳаси юзасидан экспертиза натижалари асосидаги мулоҳаза ва таклифлар бўйича маълумотномалар ёки техник регламентларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифлар ва улар юзасидан хулосалар кўриб чиқилади.
25. Техник регламентни ишлаб чиқувчи эксперт комиссиясининг якуний йиғилишида иштирок этади. Мунозарали масалалар юзага келганда, ишлаб чиқувчи эксперт комиссиясига тегишли халқаро ва (ёки) минтақавий стандартларни, қоидаларни ҳисобга олган ҳолда илмий маълумотларга асосланган маълумотларни тақдим этиши керак.
26. Эксперт комиссияси қарори мажлисда иштирок этган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Эксперт комиссияси аъзосининг комиссиянинг қабул қилинган қароридан фарқ қиладиган алоҳида фикри мажлис баёнида акс эттирилади ёки ёзма шаклда алоҳида расмийлаштирилади ҳамда эксперт комиссияси мажлиси баёнининг узвий қисми ҳисобланади.
27. Эксперт комиссияси техник регламент лойиҳаси экспертизасини якунлаб қарор қабул қилгандан сўнг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ хулоса тайёрлайди, унда техник регламентнинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, халқаро нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги юзасидан асосли хулосалар бўлиши лозим.
28. Экспертиза натижалари бўйича хулосага эксперт комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзо (виза) қўйилади, комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда комиссия аъзоларига ҳамда манфаатдор томонларга юборилади.
29. Эксперт комиссиясининг хулосаси ижобий бўлган тақдирда, техник регламентлар лойиҳалари тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
30. Ваколатли органлар эксперт комиссиясининг якуний хулосасини веб-сайтда эълон қилади, шунингдек, белгиланган тартибда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги масъул ваколатли давлат органи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига расмий веб-сайтида эълон қилиш учун тақдим этади.
31. Техник регламент лойиҳаси бўйича эксперт комиссияси хулосасини беришнинг умумий муддати лойиҳа келиб тушган санадан бошлаб 30 календарь кундан ошмаслиги керак.
32. Эксперт комиссияси хулосасининг асл нусхаси ва унга доир материаллар ваколатли органда сақланади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Техник регламент лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Техник регламент лойиҳасини ишлаб чиқувчи ташкилот Техник регламент лойиҳасини эксперт комиссиясининг котибига тақдим этади. Келиб тушган сана 2-босқич Эксперт комиссиясининг котиби Комиссия аъзоларига техник регламент лойиҳасини юборади. Шу куннинг ўзида 3-босқич Комиссия аъзолари Техник регламент лойиҳаси бўйича ўзининг таклифлари ва мулоҳазаларини эксперт комиссияси котибига юборади. Зарур ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб 15 календарь кун ичида 4-босқич Эксперт комиссиясининг котиби Комиссия мажлисларини ўтказиш муддати ва жойини, шунингдек, таклиф этилувчиларни комиссия раиси билан келишади. Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи ҳақида хабардор қилади. Комиссия аъзолари таклиф ва мулоҳазаларни олганидан сўнг 5-босқич Эксперт комиссияси Экспертиза натижалари бўйича хулосага эксперт комиссиясининг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Шу куннинг ўзида 6-босқич Эксперт комиссиясининг котиби Экспертиза натижалари бўйича хулосани комиссия аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборади. Бир ҳафта муддатда
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Техник регламент экспертизаси натижалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси хулосасининг шакли
__________________________________________________________ (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг номи) «Тасдиқлайман» Эксперт комиссияси раиси _________________________ (Ф.И.О. ва имзо) Техник регламент лойиҳаси, техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, амал қилиш муддати тугаган техник регламентларни бекор қилишга доир таклифлар ва улар юзасидан хулосалар бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиясининг 20__ йил __ _______даги ____-сон ХУЛОСАСИ _________________________ раис ________________________ ва аъзолар ____________лардан (техник регламентнинг номи) (Ф.И.О.) (Ф.И.О.) иборат таркибдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси томонидан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Эксперт комиссиялари тўғрисидаги низом асосида _______________________________________ экспертизаси ўтказилди. (техник регламентнинг номи, техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар) Экспертиза натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди: 1. _________________________________________________________________; 2. _________________________________________________________________; 3. ... Изоҳлар: Техник регламент лойиҳаси бўйича мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлмаган тақдирда, техник регламент лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасига мувофиқ кейинчалик тасдиқлаш учун юборилади. Техник регламент лойиҳаси бўйича мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг тўлиқ рўйхати келтирилади ва техник регламент лойиҳаси пухта ишлаш ҳамда Эксперт комиссиясига такроран тақдим этиш учун ишлаб чиқувчига юборилади. Комиссия аъзолари: ____________________ ____________ (Ф.И.О.) (имзо)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 153-сон қарорига 2-ИЛОВА
Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисида
I боб. Умумий қоидалар
1. Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази (кейинги ўринларда — Ахборот маркази) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , Ўзбекистон Республикасининг « Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида »ги, « Стандартлаштириш тўғрисида »ги, « Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида »ги қонунлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низомга амал қилади.
3. Ахборот маркази Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон Стандартлар институти тузилмасида алоҳида бўлинма шаклида Жаҳон савдо ташкилоти (кейинги ўринларда — ЖСТ) котибияти, ЖСТ аъзолари халқаро ва хорижий стандартлаштириш ташкилотлари ҳамда бошқа манфаатдор томонлар билан техник регламентлар, стандартлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва қўллаш масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида ташкил этилган.
4. Ахборот маркази Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлган пайтдан бошлаб, шунингдек, тегишли шартномалар кучга киргандан кейин фаолият юритади.
II боб. Ахборот марказининг асосий вазифалари
5. Қуйидагилар Ахборот марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ЖСТга аъзо давлатларни Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартларга асосланмаган ёки мавжуд халқаро стандартлардан сезиларли даражада фарқ қиладиган, қонуний мақсадларга эришиш учун зарур ва ЖСТга аъзо бошқа давлатлар билан товарлар савдосига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ишлаб чиқилаётганлиги ёхуд мавжуд техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларига ўзгартиришлар киритилаётганлиги тўғрисида ўз вақтида, уларни ишлаб чиқиш босқичида хабарномалар бериш орқали хабардор қилиш;
б) ЖСТга аъзо давлатларнинг ахборот марказлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг барча асосланган сўровларига тегишли ваколатга эга ижро этувчи ҳокимият ва мувофиқликни баҳоловчи органлар билан ҳамкорликда жавоб берилишини таъминлаш;
в) ЖСТга аъзо давлатларнинг ишлаб чиқилаётган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги хабарномаларга шарҳларини ва (ёки) эътирозларини тегишли ижро этувчи ҳокимият органларига уларни муҳокама қилиш, ишлаб чиқилаётган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳаларига зарур ўзгартиришлар киритиш учун юбориш;
г) ЖСТга аъзо давлатларнинг Савдодаги техник тўсиқлар (кейинги ўринларда — СТТ) соҳасида режалаштирилган ёки қабул қилинган чоралари тўғрисидаги хабарномаларни Ўзбекистон Республикасининг тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдор томонларга уларнинг сўровига кўра тақдим этиш.
III боб. ЖСТга аъзо давлатларга хабарномаларни тайёрлаш ва тақдим этиш тартиби
6. Ахборот маркази томонидан хабарномалар бериш ва сўровларга жавоб бериш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага асосан амалга оширилади.
7. Ахборот маркази ЖСТга аъзо давлатларнинг техник регламентларни ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги хабарномаларини электрон жўнатиш ягона порталига обуна бўлади.
8. Стандартлар ва техник регламентлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг йиллик режалари мазкур Низомга 2-иловадаги шаклда тақдим этилади.
9. Хабарномалар мазкур Низомга 3-иловадаги шаклда тақдим этилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин:
ишлаб чиқиш босқичида бўлган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ҳақида маълумот;
стандартлаштириш бўйича халқаро ёки минтақавий ташкилотларга аъзолик ёки иштирокчи эканлиги тўғрисида маълумот;
ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг якуний матнини юклаб олиш манзили тўғрисида маълумот, шу жумладан, веб-сайт манзилини (ҳаволасини) кўрсатиш;
СТТ битими қоидаларини бажариш билан бевосита боғлиқ бошқа маълумотлар.
10. Хабарномада аниқ бир маҳсулот, маҳсулотлар гуруҳи ёки умумий маҳсулотларга тегишли бир ёки бир нечта техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
11. ЖСТга аъзо давлатларни хабардор қилиш режалаштирилаётган чоралар тўғрисидаги хабарномалар ЖСТ Котибиятига юборилишидан олдин Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилиши лозим.
12. Режалаштирилган чоралар тўғрисида ЖСТ Котибиятига хабарномалар ЖСТга аъзо давлатлар янги чоралар лойиҳаси билан танишиши, уларни муҳокама қилиш ва қабул қилишда ҳисобга олиниши лозим бўлган ўз шарҳлари ва (ёки) эътирозларини тақдим этиш имкониятига эга бўлишлари учун ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида, келишиш учун камида 60 кун назарда тутилган ҳолда жўнатилиши керак.
13. Техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ЖСТга аъзо давлатлар ва маҳаллий саноат корхоналари янги чораларга мослашиш имкониятига эга бўлишлари учун уларни қабул қилиш ва расмий нашрдан сўнг 6 ой ўтгач кучга киритилиши лозим.
14. ЖСТга аъзо давлатларнинг сўровларига жавоблар, қўшимча маълумотлар инглиз тилида тақдим этилиши керак.
Агар ҳужжатлар ҳажми катта бўлса, асосий қоидаларни кўрсатган ҳолда хабардор қилинаётган чоралар мазмунини инглиз тилида бериш мумкин.
15. ЖСТга аъзо давлатлар ва манфаатдор томонларнинг сўровига биноан ҳужжатлар нусхаларини тақдим этишда унинг тўлов миқдори тақдим этиш учун сарфланган ҳақиқий харажатларга мутаносиб бўлиши керак.
IV боб. ЖСТга аъзо давлатларнинг хабарномаларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва муҳокама қилиш тартиби
16. Ахборот маркази ЖСТга аъзо давлатларнинг СТТ соҳасида режа қилинган ёки қабул қилинган чоралари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдор томонларга уларнинг сўровига биноан хабарномалар юборади.
17. ЖСТга аъзо давлатларнинг хабардор қилинган чоралари бўйича Ўзбекистон Республикасининг тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдорлар томонида саволлар туғилса, Ахборот маркази ЖСТга аъзо тегишли давлатга сўров юборади.
18. Ахборот маркази ЖСТга аъзо давлатлардан сўровларга жавоб олади ва олинган жавобларни ўзбек тилига таржима қилади ҳамда ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналари ва бошқа манфаатдор томонларга юборади.
Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ахборот марказининг хабарномалар бериш ва сўровларга жавоб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Ахборот маркази ЖСТга аъзо давлатларнинг хабарномаларини электрон жўнатиш портали ( https://eping.wto.org)га обуна бўлади. Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлганида 2-босқич Ахборот маркази, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Стандартлар, техник регламентлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг йиллик режаларини тақдим этади. Ҳар йил якуни билан (20 декабрга қадар) 3-босқич Ахборот маркази, техник регламентни ишлаб чиқувчи ташкилот Қуйидагиларни илова қилган ҳолда хабарнома тайёрлайди ва юборади: ишлаб чиқиш босқичида бўлган техник регламент ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ҳақида маълумот; ишлаб чиқилаётган ёки қабул қилинаётган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисида дастлабки хабарномага қўшимчалар. Ушбу ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилган дастлабки босқичларда 4-босқич Ахборот маркази Хабарномада кўрсатилган ишлаб чиқилган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳалари бўйича ЖСТ Котибияти ва аъзо давлатлар томонидан тақдим этилган шарҳлар ва (ёки) эътирозларни қабул қилади. 60 кун мобайнида 5-босқич Ахборот маркази, техник регламентни ишлаб чиқувчи ташкилот ЖСТ Котибияти ва унга аъзо давлатлардан техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳалари бўйича шарҳлар ва (ёки) эътирозларни таржима қилади ва тегишли лойиҳа ишлаб чиқувчиларига юборади. Шарҳлар ва эътирозлар қабул қилинган кунда
Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Стандартлар ва техник регламентлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш режаси шакли
Т/р Меъёрий ҳужжатнинг номи ва белгиланиши Ишлаб чиқиш учун асос Тақдим этиш муддати Ишлаб чиқиш учун масъул 1 2 3 4 5
Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар бўйича хабарномаси шакли ва уни тўлдириш
1. Хабар берувчи битим иштирокчиси: Ўзбекистон Республикаси 2. Ҳужжат ишлаб чиқувчи масъул орган: Масъул орган номи ва манзили (жумладан, телефон ва факс рақами, электрон почта манзили, веб-сайт): 3. Хабарнома қуйидаги моддаларга мувофиқ тайёрланди: 2.9.2 [ ], 2.10.1 [ ], 5.6.2 [ ], 5.7.1 [ ], бошқалар: 4. Товарларнинг (ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодлари (қўшимча тарзда халқаро стандартлар классификатори кодлари кўрсатилиши мумкин): 5 Ҳужжат номи, қайси тилдалиги, саҳифалари сони: 6. Чораларнинг мазмуни тавсифи: 7. Мақсад ва асослаш, жумладан, агар зарур бўлса, ҳужжатни қабул қилиш учун юзага келган долзарб муаммо: 8. Бошқа тегишли ҳужжатлар: 9. Тахминий қабул қилиш (тасдиқлаш) санаси: Тахминий жорий қилиш санаси: 10. Шарҳлар тақдим этишнинг якуний санаси: 11. Ҳужжат лойиҳаси мавжуд манзил: [ ] Ахборот маркази ёки бошқа органнинг манзили алоқа учун шахс (И.Ф.О ва эгаллаган лавозими) электрон почта манзили телефон/факс
Тўғри тўлдириш бўйича қўлланма:
1-графа: ҳар доим Ўзбекистон Республикаси кўрсатилади;
2-графа: ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққан орган номи кўрсатилади. Бундан ташқари, ушбу лойиҳа бўйича шарҳ, эътироз ва саволларни кўриб чиқиш учун тайинланган орган ёки ташкилотнинг номи кўрсатилиши керак (ташкилотнинг тўлиқ манзили, телефон ва факс рақамлари (агар мавжуд бўлса), учинчи томон сўровлари учун электрон почта ва расмий веб-сайт манзили ҳам кўрсатилади);
3-графа: ЖСТнинг СТТ тўғрисидаги битими қоидаларига мувофиқ тегишли ҳужжат лойиҳаси ёнидаги майдонга [х] белгиси қўйилади:
4-графа: одатда эркин матн шаклида ва/ёки ТИФ ТН кодлари ёки халқаро стандартлар классификатори кодлари ёрдамида бериладиган тартибга солинадиган товарлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Мутахассислар ва таржимонлар учун хабарномалар тушунарли бўлиши учун товар номенклатурасини аниқ тавсифи зарур, шунинг учун қисқартмалардан фойдаланмаслик лозим.
5-графа: ишлаб чиқилаётган ёки қабул қилинган техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларининг номи, шунингдек, хабарнома ҳужжатидаги саҳифалар сони кўрсатилган. Шу билан бирга, хабарнома ҳужжатлари тақдим этиладиган тил(лар) кўрсатилиши керак, шунингдек, ҳужжатни таржима қилиш режалаштирилганлиги ёки таржима қилинган қисқача мазмуни мавжудлиги қайд этилиши лозим;
6-графа: таклиф қилинган ёки қабул қилинган техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларнинг аннотацияси бўлиши керак. Бу таклиф қилинаётган ёки қабул қилинган чоранинг асосий хусусиятларини аниқ ва тушунарли (хусусан, агар хабарнома берилган ҳужжат ЖСТнинг расмий тилида бўлмаса) тавсифи бўлиши керак. Бу мутахассис ва таржимонлар томонидан хабарномаларни тушуниш учун муҳим. Қисқартмалардан фойдаланмаслик керак;
7-графа: техник регламент ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳасининг мақсади ва асосига бағишланган, жумладан, шошилинч сабаблар тавсифи (агар мавжуд бўлса). Техник регламентлар учун СТТ битими 2.2-моддасига, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари учун СТТ битими 5.4-моддаси йўналишида бўлиши лозим. Мисоллар: аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, миллий хавфсизликни таъминлаш ва бошқалар.
Тавсиялар 6-қаторда келтирилганлари билан бир хилда. Техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари бир эмас, бир нечта қонуний мақсадларни назарда тутиши мумкин, бундай ҳолда барча тегишли қонуний мақсадлар кўрсатилиши керак;
8-графа: қуйидагилар кўрсатилади:
1) хабарнома эълон қилинган нашр/веб-сайт номи, жумладан, сана ва рақам;
2) ҳужжат қабул қилинганидан кейин жойлаштириладиган нашр/веб-сайт номи;
3) тегишли халқаро стандарт ёки бошқа меъёрий ҳужжатга ҳавола;
4) агар ҳужжатни тақдим этиш учун тўлов белгиланган бўлса, тўлов миқдори.
9-графа:
1) техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари қабул қилиниши кутилаётган сана;
2) СТТ битимининг 2.12 ва 5.9-моддалари қоидаларига мувофиқ техник регламентлар ёки мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари кучга киришининг кутилаётган санаси;
10-графа: ЖСТга аъзо давлатлар СТТ битимининг 2.9.4; 2.10.3; 3.1. моддаларига мувофиқ шарҳ бериши мумкин бўлган сана. Бунда аниқ сана белгиланиши лозим. СТТ битимининг қоидаларига кўра шарҳларни топшириш муддати 60 кун.
11-графа: Агар матн Ахборот марказида мавжуд бўлса, унда тегишли майдонга [ х ] белгиси қўйилиши керак. Агар матнни бошқа органдан олиш мумкин бўлса, ушбу орган билан алоқа маълумотларини (яъни, алоқа қиладиган шахс, электрон почта, телефон, почта манзили ва веб-сайт манзили) кўрсатиш керак. Тегишли хабарнома юборилган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари матнларига киришни янада осонлаштириш учун веб-сайт манзилини кўрсатиш тавсия этилади, у ердан аъзолар хабардор қилинган чоранинг тўлиқ матнини ёки матнга тез ва осон кириш учун фойдаланиладиган бошқа манбаларни юклаб олиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 153-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 июндаги 451-сон қарорида :
а) қарор номидаги , 1 , 3 ва 4-бандлардаги , қарорга илова номидаги «умумий» сўзи чиқариб ташлансин;
б) қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-бандидаги «умумий» ва «(кейинги ўринларда — Техник регламент)» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) қарорга илованинг тўртинчи боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Мувофиқлигини тасдиқлаш
68. Болалар ўйинчоқлари эркин муомалага чиқарилишидан олдин мазкур техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши лозим.
Болалар ўйинчоқларининг мувофиқлигини тасдиқлаш сертификатлаштириш шаклида амалга оширилади. Сертификатлаштириш белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари томонидан 1с, 2с 3с сертификатлаштириш схемаларини қўллаган ҳолда сертификатлаштириш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Сертификатлаштириш учун синашлар Миллий аккредитация тизими реестрига киритилган синаш лабораторияларида амалга оширилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатидаги ҳужжатлар қўлланмаган ҳолларда ёки ушбу ҳужжатлар бўлмаганда, болалар ўйинчоқларининг мувофиқлиги ушбу техник регламентни 68-бандининг б) кичик бандига асосан (1с, 2с, 3с схемалар) тасдиқланади.
Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқларини сертификатлаштириш 1с, 2с схемалар бўйича амалга оширилади. Сертификатлаштириш учун болалар ўйинчоқлари намуналари сертификатлаштириш органи ёки унинг ваколатли вакили томонидан танланади. Болалар ўйинчоқлари партиясини сертификатлаштириш 3с схема бўйича амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган болалар ўйинчоқлари партияси импорт қилувчи ёки ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келингунга қадар сертификатлаштирилади. Сертификатлаш учун болалар ўйинчоқлари намуналари сертификатлаштириш органи томонидан танланади.
а) Болалар ўйинчоқларини сертификатлаштиришда (1с, 2с, 3с схемалар) ишлаб чиқарувчи ёки ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, импорт қилувчи сертификатлаштириш органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш учун фойдаланилган ҳужжатлар (1с, 2с схемалар);
болалар ўйинчоқларининг рангли тасвирдаги намуналари;
болалар ўйинчоқларининг конструкторлик ёки техник хусусиятлари берилган ҳужжатлар нусхаси;
хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотлар;
фойдаланиш бўйича ҳужжатлари (агар мавжуд бўлса);
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар;
болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришга сифат менежмент тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати (2с схема);
шартнома (етказиб бериш шартномаси) ёки жўнатиш ҳужжатлари (болалар ўйинчоқлар партияси учун) (2с схема).
Сертификатлаштириш органи:
болалар ўйинчоқларини идентификация қилади;
техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур намуналарни танлаш қоидалари белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширишни ташкил қилади ва синов баённомаларини таҳлил қилади.
Ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилади (1с схема).
Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати 5 йилга, болалар ўйинчоқлари партияси учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати чекланмаган вақтга берилади.
Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчини ваколатли вакили), импорт қилувчи:
болалар ўйинчоқлари тамғасига мувофиқлик белгисини жойлаштиради;
мувофиқлиги тасдиқлангандан сўнг қуйидаги ҳужжатларни шакллантиради:
ушбу техник регламентнинг 68-банди а) кичик бандида келтирилган ҳужжатларни;
синаш баённомаларини;
ишлаб чиқариш ҳолатининг таҳлили натижаларини;
мувофиқлик сертификатини.
Сертификатлаштириш органи сертификатланган болалар ўйинчоқлари устидан инспекция назоратини қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширади:
намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш (1с схема);
намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектини сифат менежменти тизимини сертификатлаштирган сертификатлаштириш органи томонидан ўтказилган инспекция назорати натижаларини таҳлил қилиш (2с схема).
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган стандартлаштиришга доир ҳамда маҳсулотларнинг намуналарини олиш, синов ва ўлчов усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатидаги ҳужжатлар қўлланилмаган ҳолларда ёки ушбу ҳужжатлар бўлмаганда (1с, 2с, 3с схемалар):
ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), импорт қилувчи болалар ўйинчоқлари ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар тўпламини сертификатлаштириш органига тақдим этади:
болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда фойдаланилган ҳужжат (1с, 2с схемалар);
болалар ўйинчоқларининг рангли тасвирдаги намуналари;
болалар ўйинчоқларининг конструкторлик ёки техник хусусиятлари берилган ҳужжатлар нусхаси;
фойдаланиш бўйича ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);
хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотлар (1с, 2с схемалар);
ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимларнинг тавсифи ва хатарларни баҳолаш ҳужжатлари;
болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришга сифат менежмент тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати (2с схема);
шартнома (етказиб бериш шартномаси) ёки жўнатиш ҳужжатлари (болалар ўйинчоқлар партияси учун) (3с схема).
69. Сертификатлаштириш органи:
Болалар ўйинчоқларини идентификация қилади;
болалар ўйинчоқларини мазкур техник регламент талабларига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаштиради. Бунда сертификатлаштириш органи:
ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, сертификатлаштирилаётган болалар ўйинчоқлари учун аниқ хавфсизлик талабларини аниқлайди;
ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилган ушбу техник регламентларнинг хавфсизлик талаблари бажарилишини тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимларни таҳлил қилиш ва хатарларни баҳолашни амалга оширади;
ўйинчоқларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун Техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур бўлган намуналарни танлаш қоидаларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатидан ушбу белгиланган аниқ хавфсизлик талабларини аниқлаш учун синов усуллари стандартларини аниқлайди;
синовлар ўтказилишини ташкил этади ва синаш баённомаларини таҳлил қилади;
ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилади (1с схема).
Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати 5 йилга, болалар ўйинчоқлари партияси учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), импорт қилувчи:
болалар ўйинчоқлари тамғасига мувофиқлик белгисини жойлаштиради;
мувофиқлиги тасдиқлангандан сўнг қуйидаги ҳужжатларни шакллантиради:
ушбу техник регламентнинг 69-бандида келтирилган ҳужжатларни;
синаш баённомаларини;
ишлаб чиқариш ҳолати таҳлили натижаларини;
мувофиқлик сертификатини.
Сертификатлаштириш органи сертификатланган болалар ўйинчоқлари устидан инспекция назоратини қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширади:
намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш (1с схема);
намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектини сифат менежменти тизимини сертификатлаштирган сертификатлаштириш органи томонидан ўтказилган аудит натижаларини таҳлил қилиш (2с схема).
70. Болалар ўйинчоқларига тегишли ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқарувчилар томонидан болалар ўйинчоқларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган (бекор қилинган) кундан, болалар ўйинчоқларини импорт қилувчилар томонидан сўнгги маҳсулот сотилган кундан бошлаб камида 10 йил давомида сақланиши керак».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 1 мартдаги 91-сон қарорида қарор номидаги , 1 , 3 ва 5-бандлардаги , қарорга иловалар номидаги , қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-бандидаги «умумий» сўзи чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарорида қарор номидаги , 1-бандидаги , қарорга илова номидаги , қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-бандидаги , қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентга илова номидаги «умумий» сўзи чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 28 сентябрдаги 537-сон қарорида қарор номидаги , 1 ва 4-бандларидаги , қарорга иловалар номидаги , қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-бандидаги , қарорга иккинчи илова биринчи босқичининг чора-тадбирлар устунидаги «умумий» сўзи чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 153-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 2010 йил 10 майдаги 86-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 8 сентябрдаги 289-сон қарорига илова .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 16 январдаги 30-сон қарорига 2-илованинг 5-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-илованинг 5-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 март,
153-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
YOʻRIQNOMASI
Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonunini amalga oshirishni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq:
texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi ekspert komissiyasi maxsus vakolatli davlat organi va (yoki) vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari huzurida texnik reglamentlar loyihalarini, ularga doir oʻzgartirish va qoʻshimchalarni ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, amaldagi texnik reglamentlarni bekor qilish boʻyicha takliflar hamda ularga oid xulosalar tayyorlash uchun tuzilishi;
yangi texnik reglament ishlab chiqilgan yoki amaldagilariga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, texnik reglamentlarni ishlab chiquvchilar Jahon savdo tashkilotiga (keyingi oʻrinlarda — JST) aʼzo davlatlar va manfaatdor tomonlarga Axborot markazi orqali tegishli axborot (xabarnoma)larni taqdim qilishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. JSTning Savdodagi texnik toʻsiqlar (keyingi oʻrinlarda — STT) toʻgʻrisidagi bitimi doirasida maʼlumot almashish va STT masalalari boʻyicha xabar berish funksiyalarini bajarish maqsadida Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Oʻzbekiston Standartlar instituti tuzilmasida xodimlarning belgilangan umumiy soni doirasida 4 ta shtat birligi ajratilgan holda, Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha axborot markazi (keyingi oʻrinlarda — Axborot markazi) tashkil etilsin.
Axborot markaziga respublikada texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-qoidalarini ishlab chiqish, qabul qilish va amaliyotda qoʻllash boʻyicha JST kotibiyati, JSTga aʼzo davlatlar va boshqa manfaatdor tomonlar bilan axborot almashish boʻyicha hamkorlik qilish vazifalari yuklansin.
Ijro etuvchi hokimiyat organlari JST kotibiyati va unga aʼzo davlatlarni STT masalalari boʻyicha xabardor qilish va ular tomonidan kelib tushgan soʻrovlarga oʻz vakolati doirasida batafsil javob tayyorlashi hamda zarur maʼlumotlar bilan birga Axborot markaziga taqdim etilishini taʼminlasin.
3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
ekspert komissiyasini shakllantirishning umumiy qoidalari;
ekspert komissiyasining vazifa va huquqlari, komissiya aʼzolarining majburiyatlari va javobgarligi;
ekspert komissiyasi faoliyatini tashkil etish, komissiyaning ishchi organlari vakolatlari;
ishlab chiqilgan texnik reglamentlar, ularga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, texnik reglamentlarni bekor qilish boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish tartibi;
b) Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha axborot markazi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Axborot markazi faoliyatining asosiy yoʻnalishi;
JST Kotibiyatiga va boshqa manfaatdor tomonlarga xabarnomalarni tayyorlash va taqdim etish tartibi;
JSTga aʼzo mamlakatlardan STT sohasida ishlab chiqilishi rejalashtirilayotgan yoki qabul qilingan hujjatlar toʻgʻrisidagi xabarnomalarni qabul qilish, qayta ishlash va muhokama qilish tartibi;
JSTning STT boʻyicha xabarnomasi shakli, uni toʻldirish yoʻriqnomasi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 153-son qaroriga 1-ILOVA
Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi ekspert komissiyasi toʻgʻrisida
I bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi ekspert komissiyasini (keyingi oʻrinlarda — ekspert komissiyasi) shakllantirish va ularning faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Ekspert komissiyasi ishlab chiqilgan texnik reglamentlarni, texnik reglamentlarga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar loyihalarini (keyingi oʻrinlarda — texnik reglamentlar loyihalari) ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, amaldagi texnik reglamentlarni bekor qilish boʻyicha takliflar hamda ular yuzasidan xulosalar tayyorlash uchun Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi va (yoki) tegishli sohada davlat siyosatini yurituvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) huzurida tuziladi.
3. Texnik reglamentlar loyihalari texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiqligini baholash, shuningdek, mahsulotlar va (yoki) jarayonning xavfsizligini taʼminlash uchun zarur boʻlgan minimal talablar yetarli darajada belgilanganligini, ular respublikaning xalqaro majburiyatlariga muvofiqligini, moddiy-texnik bazani hamda ilmiy-texnik jihatdan rivojlantirish darajasiga muvofiqligini tahlil qilish maqsadida ekspertizaga yuboriladi.
4. Ekspert komissiyasi oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga , Oʻzbekiston Respublikasining qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasi qarorlari va farmoyishlariga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, ushbu Nizomga amal qiladi.
5. Ekspert komissiyasining tarkibi vakolatli organ rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
II bob. Ekspert komissiyasining vazifalari va huquqlari
6. Quyidagilar ekspert komissiyasining asosiy vazifalari hisoblanadi:
ishlab chiqilgan texnik reglament loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish;
texnik reglamentlarni qabul qilishga asos boʻlgan holatlar yoki sabablar endilikda mavjud boʻlmasa yoxud ushbu holatlar yoki sabablarning oʻzgarishi savdoga nisbatan kamroq cheklovli taʼsir koʻrsatadigan usullardan foydalanishga imkon beradigan hollarda texnik reglamentlarni bekor qilish boʻyicha takliflarni tayyorlash;
oʻz vakolatlari doirasida xulosalar berish, texnik reglamentlarni tasdiqlash yoki takomillashtirishga qaytadan yuborish boʻyicha takliflar kiritish.
7. Ekspert komissiyasi quyidagi huquqlarga ega:
texnik reglamentlarni ekspertizadan oʻtkazishga davlat organlari va tashkilotlari, loyihalashtirish, ilmiy-texnik va ilmiy-tadqiqot tashkilotlari hamda tadbirkorlik subyektlari mutaxassislarini jalb etish;
ishlab chiquvchi tashkilotlardan, yaʼni davlat organlari va tashkilotlaridan texnik reglamentlar loyihalari boʻyicha zarur axborotni soʻrash va olish;
oʻz vakolatlari doirasida tegishli vakolatli organ orqali Vazirlar Mahkamasiga texnik reglamentlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish yuzasidan takliflar kiritish;
texnik reglament loyihasining talablari boʻyicha tushuntirish berish uchun ishlab chiquvchilarni jalb qilish.
III bob. E kspert komissiyasi aʼzolarining majburiyatlari va javobgarligi
8. Ekspert komissiyasi aʼzolari:
ekspert komissiyasi ishida, qarorlar qabul qilinishida ovoz berishda qatnashishi;
koʻrib chiqish uchun kiritilayotgan texnik reglamentlarning loyihalari boʻyicha tegishli xulosalarni oʻz vaqtida taqdim etishi;
ushbu Nizom talablariga rioya qilishi lozim.
9. Ekspert komissiyasi aʼzolari ishlab chiqilgan texnik reglamentlar loyihalari, texnik reglamentlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish boʻyicha oʻtkazilgan ekspertizaning toʻliqligi va xolisligi, shuningdek, texnik reglamentlarni bekor qilish boʻyicha takliflar, ular yuzasidan xulosalar tayyorlanishi hamda taqdim etilishi uchun javobgar hisoblanadilar.
IV bob. E kspert komissiyasini shakllantirish
10. Ekspert komissiyasi komissiya raisi, rais oʻrinbosari, komissiya kotibi va aʼzolaridan iborat tarkibda shakllantiriladi.
Ekspert komissiyasining aʼzolari soni toq va komissiya raisini oʻz ichiga olgan holda kamida 7 kishidan iborat boʻlishi kerak.
11. Vakolatli organning rahbari yoki rahbarning oʻrinbosari ekspert komissiyasi raisi hisoblanadi.
12. Ekspert komissiyasi tarkibiga:
texnik reglamentlar talablariga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshiradigan vakolatli organlar va respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari vakillari;
iqtisodiyot tarmoqlaridagi tadbirkorlik subyektlari (umumiy tarkibga nisbatan 30 foizdan kam boʻlmasligi kerak), Savdo-sanoat palatasi vakillari;
loyihalashtirish, ilmiy-texnik va ilmiy-tadqiqot tashkilotlari hamda laboratoriyalar mutaxassislari kiritiladi.
13. Texnik jihatdan tartibga solish obyektining tarmoq mansubligidan kelib chiqqan holda texnik reglament koʻrib chiqilishidan manfaatdor boʻlgan:
texnik reglamentni joriy etadigan davlat organlari va tashkilotlari;
qayta koʻrib chiqilishi, oʻzgartirishlar kiritilishi yoki texnik reglamentlar qabul qilinishi munosabati bilan bekor qilinishi lozim boʻlgan mahsulotga, jarayonlarga oʻzaro bogʻliq normativ hujjatlarni tasdiqlagan (qoʻllaydigan) davlat organlari va tashkilotlari, texnik qoʻmitalarning yetakchi olimlari va mutaxassislari ham ekspert komissiyasi tarkibiga kiritilishi mumkin.
14. Ekspert komissiyasi tarkibi ushbu Nizomning 12-13-bandlarida koʻrsatilgan tashkilotlar taklifi boʻyicha vakolatli organning qarori bilan tasdiqlanadi.
V bob. E kspert komissiyasi faoliyatini tashkil etish
15. Ekspert komissiyasiga rais rahbarlik qiladi.
Ekspert komissiyasi raisi:
kun tartibini belgilaydi va ekspert komissiyasining majlislarini chaqiradi;
ekspert komissiyasiga yuklangan vazifalarning bajarilishi boʻyicha komissiya aʼzolari ishini muvofiqlashtiradi;
ekspert komissiyasining samarali ishlashini taʼminlaydi.
16. Ekspert komissiyasi majlisini rais olib boradi. Ekspert komissiyasi majlisi unda komissiya aʼzolarining toʻrtdan uch qismi qatnashganda huquqiy vakolatli boʻladi. Komissiya raisi ishtirok etmagan taqdirda, majlisni uning oʻrinbosari olib boradi.
17. Ekspert komissiyasining kotibi etib vakolatli organning masʼul xodimi tayinlanadi.
Kotib:
ekspertizaga kelib tushgan texnik reglament loyihalari va tegishli hujjatlar toʻplamini ekspert komissiyasi aʼzolariga yetkazadi;
navbatdagi majlisga barcha zarur hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;
kun tartibidagi masalalar boʻyicha ekspert komissiyasi majlislarini oʻtkazish muddati va joyini, shuningdek, taklif etiluvchilarni ekspert komissiyasi raisi bilan kelishadi;
Ekspert komissiyasining aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni majlisning oʻtkaziladigan sanasi, vaqti hamda joyi haqida xabardor qiladi.
18. Uzrli sabablarga koʻra majlisda qatnashmagan komissiya aʼzolarini, ularning ovoz berish huquqisiz qatnashayotgan vakillari bilan almashtirish mumkin.
VI bob. E kspert komissiyasiga hujjatlar toʻplamini taqdim etish va ekspertiza oʻtkazish tartibi
19. Texnik reglament loyihalari ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga asosan ekspertizadan oʻtkaziladi.
20. Davlat organlari va tashkilotlari texnik reglamentlar loyihalarini vakolatli organlar huzuridagi ekspert komissiyasiga ekspertizadan oʻtkazish uchun quyidagilarni ilova qilgan holda kiritadi:
texnik reglament yoki texnik reglamentga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar loyihasi;
texnik reglamentni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar eʼlon qilinganligini tasdiqlovchi loyihani ishlab chiqish toʻgʻrisidagi xabarnoma nusxasi;
texnik reglament loyihasi boʻyicha manfaatdor tomonlarning hamda jamoatchilik muhokamalari natijasida olingan mulohazalar haqidagi maʼlumotnoma;
texnik reglament loyihasini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish natijalari toʻgʻrisida kelishmovchiliklar jadvali (agar mavjud boʻlsa);
qabul qilinishi texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan standartlar roʻyxati;
texnik reglamentda belgilangan mahsulotlar muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan namunalar olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan standartlarning roʻyxati;
texnik reglamentni amalga oshirish boʻyicha tashkiliy va texnik tadbirlar rejasi.
21. Ekspert komissiyasi texnik reglament loyihasini koʻrib chiqish davomida qoʻshimcha materiallarni, shu jumladan, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlarni (ishlab chiqarishni texnologik jihatdan tayyorlash natijalarini, sinash laboratoriyalari akkreditatsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va boshqalar) soʻrashga haqli.
22. Texnik reglament loyihasi ekspert komissiyasi tomonidan uning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi davlat siyosatiga, Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuniga va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi nuqtai nazaridan ekspertizadan oʻtkaziladi.
Texnik reglament loyihasining ekspertizasi doirasida quyidagilar amalga oshiriladi:
texnik reglament loyihasi sifatli ishlab chiqilganligi, asoslanganligi, dolzarbligi va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi baholanadi;
mahsulotlar va (yoki) jarayonning xavfsizligini taʼminlash uchun zarur minimal talablar yetarli belgilanganligi, ushbu talablar respublikaning xalqaro majburiyatlariga muvofiqligi, moddiy-texnik bazani hamda ilmiy-texnik jihatdan rivojlantirish darajasiga muvofiqligi tahlil qilinadi;
texnik reglamentni qabul qilishdan kelib chiqishi mumkin boʻlgan salbiy oqibatlar tahlil qilinadi;
texnik reglament loyihasi texnik reglament bayoni va mazmunining toʻgʻriligi, ekologik norma va talablarga muvofiqligi, oʻlchashlarni yagona birlikda boʻlishini taʼminlash tizimiga muvofiqligi hamda davlat va tarmoq terminologik standartlarida belgilangan ilmiy-texnik atamalar qoʻllanilishi nuqtai nazaridan koʻrib chiqiladi.
23. Ekspert komissiyasi aʼzosi texnik reglament loyihasi olingan paytdan boshlab 15 kalendar kundan ortiq boʻlmagan muddatda ekspertiza natijalari boʻyicha oʻz mulohaza va takliflarini ekspert komissiyasi kotibiga taqdim qiladi.
VII bob. E kspert komissiyasi tomonidan qaror qabul qilish va uning bajarilishini tashkil etish
24. Ekspert komissiyasi majlisida texnik reglament loyihasi yuzasidan ekspertiza natijalari asosidagi mulohaza va takliflar boʻyicha maʼlumotnomalar yoki texnik reglamentlarni bekor qilish toʻgʻrisidagi takliflar va ular yuzasidan xulosalar koʻrib chiqiladi.
25. Texnik reglamentni ishlab chiquvchi ekspert komissiyasining yakuniy yigʻilishida ishtirok etadi. Munozarali masalalar yuzaga kelganda, ishlab chiquvchi ekspert komissiyasiga tegishli xalqaro va (yoki) mintaqaviy standartlarni, qoidalarni hisobga olgan holda ilmiy maʼlumotlarga asoslangan maʼlumotlarni taqdim etishi kerak.
26. Ekspert komissiyasi qarori majlisda ishtirok etgan komissiya aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
Ekspert komissiyasi aʼzosining komissiyaning qabul qilingan qaroridan farq qiladigan alohida fikri majlis bayonida aks ettiriladi yoki yozma shaklda alohida rasmiylashtiriladi hamda ekspert komissiyasi majlisi bayonining uzviy qismi hisoblanadi.
27. Ekspert komissiyasi texnik reglament loyihasi ekspertizasini yakunlab qaror qabul qilgandan soʻng ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq xulosa tayyorlaydi, unda texnik reglamentning Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik va boshqa normativ-huquqiy hujjatlariga, xalqaro normalar va qoidalarga muvofiqligi yuzasidan asosli xulosalar boʻlishi lozim.
28. Ekspertiza natijalari boʻyicha xulosaga ekspert komissiyasining barcha aʼzolari tomonidan imzo (viza) qoʻyiladi, komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi va bir hafta muddatda komissiya aʼzolariga hamda manfaatdor tomonlarga yuboriladi.
29. Ekspert komissiyasining xulosasi ijobiy boʻlgan taqdirda, texnik reglamentlar loyihalari tasdiqlash uchun belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
30. Vakolatli organlar ekspert komissiyasining yakuniy xulosasini veb-saytda eʼlon qiladi, shuningdek, belgilangan tartibda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi masʼul vakolatli davlat organi — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligiga rasmiy veb-saytida eʼlon qilish uchun taqdim etadi.
31. Texnik reglament loyihasi boʻyicha ekspert komissiyasi xulosasini berishning umumiy muddati loyiha kelib tushgan sanadan boshlab 30 kalendar kundan oshmasligi kerak.
32. Ekspert komissiyasi xulosasining asl nusxasi va unga doir materiallar vakolatli organda saqlanadi.
Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi ekspert komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Texnik reglament loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Texnik reglament loyihasini ishlab chiquvchi tashkilot Texnik reglament loyihasini ekspert komissiyasining kotibiga taqdim etadi. Kelib tushgan sana 2-bosqich Ekspert komissiyasining kotibi Komissiya aʼzolariga texnik reglament loyihasini yuboradi. Shu kunning oʻzida 3-bosqich Komissiya aʼzolari Texnik reglament loyihasi boʻyicha oʻzining takliflari va mulohazalarini ekspert komissiyasi kotibiga yuboradi. Zarur hujjatlar olingan paytdan boshlab 15 kalendar kun ichida 4-bosqich Ekspert komissiyasining kotibi Komissiya majlislarini oʻtkazish muddati va joyini, shuningdek, taklif etiluvchilarni komissiya raisi bilan kelishadi. Komissiya aʼzolari va taklif etilgan shaxslarni majlisning oʻtkaziladigan sanasi, vaqti, joyi haqida xabardor qiladi. Komissiya aʼzolari taklif va mulohazalarni olganidan soʻng 5-bosqich Ekspert komissiyasi Ekspertiza natijalari boʻyicha xulosaga ekspert komissiyasining barcha aʼzolari tomonidan viza qoʻyiladi, komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi. Shu kunning oʻzida 6-bosqich Ekspert komissiyasining kotibi Ekspertiza natijalari boʻyicha xulosani komissiya aʼzolariga va manfaatdor tashkilotlarga yuboradi. Bir hafta muddatda
Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi ekspert komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Texnik reglament ekspertizasi natijalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi ekspert komissiyasi xulosasining shakli
__________________________________________________________ (texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi vakolatli davlat organining nomi) “Tasdiqlayman” Ekspert komissiyasi raisi _________________________ (F.I.O. va imzo) Texnik reglament loyihasi, texnik reglamentlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar, shuningdek, amal qilish muddati tugagan texnik reglamentlarni bekor qilishga doir takliflar va ular yuzasidan xulosalar boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi ekspert komissiyasining 20__ yil __ _______dagi ____-son XULOSASI _________________________ rais ________________________ va aʼzolar ____________lardan (texnik reglamentning nomi) (F.I.O.) (F.I.O.) iborat tarkibdagi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi ekspert komissiyasi tomonidan Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi Ekspert komissiyalari toʻgʻrisidagi nizom asosida _______________________________________ ekspertizasi oʻtkazildi. (texnik reglamentning nomi, texnik reglamentlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar) Ekspertiza natijalari boʻyicha quyidagilar aniqlandi: 1. _________________________________________________________________; 2. _________________________________________________________________; 3. ... Izohlar: Texnik reglament loyihasi boʻyicha mulohazalar va takliflar mavjud boʻlmagan taqdirda, texnik reglament loyihasi Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuni 15-moddasiga muvofiq keyinchalik tasdiqlash uchun yuboriladi. Texnik reglament loyihasi boʻyicha mulohazalar va takliflar mavjud boʻlgan taqdirda, ularning toʻliq roʻyxati keltiriladi va texnik reglament loyihasi puxta ishlash hamda Ekspert komissiyasiga takroran taqdim etish uchun ishlab chiquvchiga yuboriladi. Komissiya aʼzolari: ____________________ ____________ (F.I.O.) (imzo)
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 153-son qaroriga 2-ILOVA
Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha axborot markazi toʻgʻrisida
I bob. Umumiy qoidalar
1. Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha axborot markazi toʻgʻrisidagi ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq ishlab chiqilgan va Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha axborot markazining faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha axborot markazi (keyingi oʻrinlarda — Axborot markazi) oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , Oʻzbekiston Respublikasining “ Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida ”gi, “ Standartlashtirish toʻgʻrisida ”gi, “ Muvofiqlikni baholash organlarini akkreditatsiya qilish toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda boshqa qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizomga amal qiladi.
3. Axborot markazi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Oʻzbekiston Standartlar instituti tuzilmasida alohida boʻlinma shaklida Jahon savdo tashkiloti (keyingi oʻrinlarda — JST) kotibiyati, JST aʼzolari xalqaro va xorijiy standartlashtirish tashkilotlari hamda boshqa manfaatdor tomonlar bilan texnik reglamentlar, standartlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillarini Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan tartibda ishlab chiqish, qabul qilish va qoʻllash masalalari yuzasidan oʻzaro hamkorlik qilish maqsadida tashkil etilgan.
4. Axborot markazi Oʻzbekiston Respublikasi JSTga aʼzo boʻlgan paytdan boshlab, shuningdek, tegishli shartnomalar kuchga kirgandan keyin faoliyat yuritadi.
II bob. Axborot markazining asosiy vazifalari
5. Quyidagilar Axborot markazining asosiy vazifalari hisoblanadi:
a) JSTga aʼzo davlatlarni Oʻzbekiston Respublikasida xalqaro standartlarga asoslanmagan yoki mavjud xalqaro standartlardan sezilarli darajada farq qiladigan, qonuniy maqsadlarga erishish uchun zarur va JSTga aʼzo boshqa davlatlar bilan tovarlar savdosiga sezilarli taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan yangi texnik reglamentlar yoki muvofiqlikni baholash tartib-taomillari ishlab chiqilayotganligi yoxud mavjud texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillariga oʻzgartirishlar kiritilayotganligi toʻgʻrisida oʻz vaqtida, ularni ishlab chiqish bosqichida xabarnomalar berish orqali xabardor qilish;
b) JSTga aʼzo davlatlarning axborot markazlari va boshqa manfaatdor tomonlarning barcha asoslangan soʻrovlariga tegishli vakolatga ega ijro etuvchi hokimiyat va muvofiqlikni baholovchi organlar bilan hamkorlikda javob berilishini taʼminlash;
v) JSTga aʼzo davlatlarning ishlab chiqilayotgan texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi xabarnomalarga sharhlarini va (yoki) eʼtirozlarini tegishli ijro etuvchi hokimiyat organlariga ularni muhokama qilish, ishlab chiqilayotgan texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari loyihalariga zarur oʻzgartirishlar kiritish uchun yuborish;
g) JSTga aʼzo davlatlarning Savdodagi texnik toʻsiqlar (keyingi oʻrinlarda — STT) sohasida rejalashtirilgan yoki qabul qilingan choralari toʻgʻrisidagi xabarnomalarni Oʻzbekiston Respublikasining tegishli ijro etuvchi hokimiyat organlari, korxonalari va boshqa manfaatdor tomonlarga ularning soʻroviga koʻra taqdim etish.
III bob. JSTga aʼzo davlatlarga xabarnomalarni tayyorlash va taqdim etish tartibi
6. Axborot markazi tomonidan xabarnomalar berish va soʻrovlarga javob berish mazkur Nizomga 1-ilovadagi sxemaga asosan amalga oshiriladi.
7. Axborot markazi JSTga aʼzo davlatlarning texnik reglamentlarni va muvofiqlikni baholash tartib-taomillarini ishlab chiqish toʻgʻrisidagi xabarnomalarini elektron joʻnatish yagona portaliga obuna boʻladi.
8. Standartlar va texnik reglamentlar, muvofiqlikni baholash tartib-taomillarini ishlab chiqish va qabul qilishning yillik rejalari mazkur Nizomga 2-ilovadagi shaklda taqdim etiladi.
9. Xabarnomalar mazkur Nizomga 3-ilovadagi shaklda taqdim etiladi va quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi mumkin:
ishlab chiqish bosqichida boʻlgan texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari haqida maʼlumot;
standartlashtirish boʻyicha xalqaro yoki mintaqaviy tashkilotlarga aʼzolik yoki ishtirokchi ekanligi toʻgʻrisida maʼlumot;
ishlab chiqilayotgan loyihaning yakuniy matnini yuklab olish manzili toʻgʻrisida maʼlumot, shu jumladan, veb-sayt manzilini (havolasini) koʻrsatish;
STT bitimi qoidalarini bajarish bilan bevosita bogʻliq boshqa maʼlumotlar.
10. Xabarnomada aniq bir mahsulot, mahsulotlar guruhi yoki umumiy mahsulotlarga tegishli bir yoki bir nechta texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻlishi mumkin.
11. JSTga aʼzo davlatlarni xabardor qilish rejalashtirilayotgan choralar toʻgʻrisidagi xabarnomalar JST Kotibiyatiga yuborilishidan oldin Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston Texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan kelishilishi lozim.
12. Rejalashtirilgan choralar toʻgʻrisida JST Kotibiyatiga xabarnomalar JSTga aʼzo davlatlar yangi choralar loyihasi bilan tanishishi, ularni muhokama qilish va qabul qilishda hisobga olinishi lozim boʻlgan oʻz sharhlari va (yoki) eʼtirozlarini taqdim etish imkoniyatiga ega boʻlishlari uchun ishlab chiqarishning dastlabki bosqichida, kelishish uchun kamida 60 kun nazarda tutilgan holda joʻnatilishi kerak.
13. Texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari JSTga aʼzo davlatlar va mahalliy sanoat korxonalari yangi choralarga moslashish imkoniyatiga ega boʻlishlari uchun ularni qabul qilish va rasmiy nashrdan soʻng 6 oy oʻtgach kuchga kiritilishi lozim.
14. JSTga aʼzo davlatlarning soʻrovlariga javoblar, qoʻshimcha maʼlumotlar ingliz tilida taqdim etilishi kerak.
Agar hujjatlar hajmi katta boʻlsa, asosiy qoidalarni koʻrsatgan holda xabardor qilinayotgan choralar mazmunini ingliz tilida berish mumkin.
15. JSTga aʼzo davlatlar va manfaatdor tomonlarning soʻroviga binoan hujjatlar nusxalarini taqdim etishda uning toʻlov miqdori taqdim etish uchun sarflangan haqiqiy xarajatlarga mutanosib boʻlishi kerak.
IV bob. JSTga aʼzo davlatlarning xabarnomalarini qabul qilish, qayta ishlash va muhokama qilish tartibi
16. Axborot markazi JSTga aʼzo davlatlarning STT sohasida reja qilingan yoki qabul qilingan choralari toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining ijro etuvchi hokimiyat organlari, korxonalari va boshqa manfaatdor tomonlarga ularning soʻroviga binoan xabarnomalar yuboradi.
17. JSTga aʼzo davlatlarning xabardor qilingan choralari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining tegishli ijro etuvchi hokimiyat organlari, korxonalari va boshqa manfaatdorlar tomonida savollar tugʻilsa, Axborot markazi JSTga aʼzo tegishli davlatga soʻrov yuboradi.
18. Axborot markazi JSTga aʼzo davlatlardan soʻrovlarga javob oladi va olingan javoblarni oʻzbek tiliga tarjima qiladi hamda ijro etuvchi hokimiyat organlari, korxonalari va boshqa manfaatdor tomonlarga yuboradi.
Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha axborot markazi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Axborot markazining xabarnomalar berish va soʻrovlarga javob berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Axborot markazi JSTga aʼzo davlatlarning xabarnomalarini elektron joʻnatish portali ( https://eping.wto.org)ga obuna boʻladi. Oʻzbekiston JSTga aʼzo boʻlganida 2-bosqich Axborot markazi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Standartlar, texnik reglamentlar, muvofiqlikni baholash tartib-taomillarini ishlab chiqish va qabul qilishning yillik rejalarini taqdim etadi. Har yil yakuni bilan (20-dekabrga qadar) 3-bosqich Axborot markazi, texnik reglamentni ishlab chiquvchi tashkilot Quyidagilarni ilova qilgan holda xabarnoma tayyorlaydi va yuboradi: ishlab chiqish bosqichida boʻlgan texnik reglament va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari haqida maʼlumot; ishlab chiqilayotgan yoki qabul qilinayotgan texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari toʻgʻrisida dastlabki xabarnomaga qoʻshimchalar. Ushbu hujjat loyihalari ishlab chiqilgan dastlabki bosqichlarda 4-bosqich Axborot markazi Xabarnomada koʻrsatilgan ishlab chiqilgan texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari loyihalari boʻyicha JST Kotibiyati va aʼzo davlatlar tomonidan taqdim etilgan sharhlar va (yoki) eʼtirozlarni qabul qiladi. 60 kun mobaynida 5-bosqich Axborot markazi, texnik reglamentni ishlab chiquvchi tashkilot JST Kotibiyati va unga aʼzo davlatlardan texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari loyihalari boʻyicha sharhlar va (yoki) eʼtirozlarni tarjima qiladi va tegishli loyiha ishlab chiquvchilariga yuboradi. Sharhlar va eʼtirozlar qabul qilingan kunda
Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha axborot markazi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Standartlar va texnik reglamentlar, muvofiqlikni baholash tartib-taomillarini ishlab chiqish rejasi shakli
T/r Meʼyoriy hujjatning nomi va belgilanishi Ishlab chiqish uchun asos Taqdim etish muddati Ishlab chiqish uchun masʼul 1 2 3 4 5
Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha axborot markazi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Jahon savdo tashkilotining Savdodagi texnik toʻsiqlar boʻyicha xabarnomasi shakli va uni toʻldirish
1. Xabar beruvchi bitim ishtirokchisi: Oʻzbekiston Respublikasi 2. Hujjat ishlab chiquvchi masʼul organ: Masʼul organ nomi va manzili (jumladan, telefon va faks raqami, elektron pochta manzili, veb-sayt): 3. Xabarnoma quyidagi moddalarga muvofiq tayyorlandi: 2.9.2 [ ], 2.10.1 [ ], 5.6.2 [ ], 5.7.1 [ ], boshqalar: 4. Tovarlarning (tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi (TIF TN) kodlari (qoʻshimcha tarzda xalqaro standartlar klassifikatori kodlari koʻrsatilishi mumkin): 5 Hujjat nomi, qaysi tildaligi, sahifalari soni: 6. Choralarning mazmuni tavsifi: 7. Maqsad va asoslash, jumladan, agar zarur boʻlsa, hujjatni qabul qilish uchun yuzaga kelgan dolzarb muammo: 8. Boshqa tegishli hujjatlar: 9. Taxminiy qabul qilish (tasdiqlash) sanasi: Taxminiy joriy qilish sanasi: 10. Sharhlar taqdim etishning yakuniy sanasi: 11. Hujjat loyihasi mavjud manzil: [ ] Axborot markazi yoki boshqa organning manzili aloqa uchun shaxs (I.F.O va egallagan lavozimi) elektron pochta manzili telefon/faks
Toʻgʻri toʻldirish boʻyicha qoʻllanma:
1-grafa: har doim Oʻzbekiston Respublikasi koʻrsatiladi;
2-grafa: hujjat loyihasini ishlab chiqqan organ nomi koʻrsatiladi. Bundan tashqari, ushbu loyiha boʻyicha sharh, eʼtiroz va savollarni koʻrib chiqish uchun tayinlangan organ yoki tashkilotning nomi koʻrsatilishi kerak (tashkilotning toʻliq manzili, telefon va faks raqamlari (agar mavjud boʻlsa), uchinchi tomon soʻrovlari uchun elektron pochta va rasmiy veb-sayt manzili ham koʻrsatiladi);
3-grafa: JSTning STT toʻgʻrisidagi bitimi qoidalariga muvofiq tegishli hujjat loyihasi yonidagi maydonga [x] belgisi qoʻyiladi:
4-grafa: odatda erkin matn shaklida va/yoki TIF TN kodlari yoki xalqaro standartlar klassifikatori kodlari yordamida beriladigan tartibga solinadigan tovarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar keltiriladi. Mutaxassislar va tarjimonlar uchun xabarnomalar tushunarli boʻlishi uchun tovar nomenklaturasini aniq tavsifi zarur, shuning uchun qisqartmalardan foydalanmaslik lozim.
5-grafa: ishlab chiqilayotgan yoki qabul qilingan texnik reglamentlar yoki muvofiqlikni baholash tartib-taomillarining nomi, shuningdek, xabarnoma hujjatidagi sahifalar soni koʻrsatilgan. Shu bilan birga, xabarnoma hujjatlari taqdim etiladigan til(lar) koʻrsatilishi kerak, shuningdek, hujjatni tarjima qilish rejalashtirilganligi yoki tarjima qilingan qisqacha mazmuni mavjudligi qayd etilishi lozim;
6-grafa: taklif qilingan yoki qabul qilingan texnik reglamentlar yoki muvofiqlikni baholash tartib-taomillarning annotatsiyasi boʻlishi kerak. Bu taklif qilinayotgan yoki qabul qilingan choraning asosiy xususiyatlarini aniq va tushunarli (xususan, agar xabarnoma berilgan hujjat JSTning rasmiy tilida boʻlmasa) tavsifi boʻlishi kerak. Bu mutaxassis va tarjimonlar tomonidan xabarnomalarni tushunish uchun muhim. Qisqartmalardan foydalanmaslik kerak;
7-grafa: texnik reglament yoki muvofiqlikni baholash tartib-taomillari loyihasining maqsadi va asosiga bagʻishlangan, jumladan, shoshilinch sabablar tavsifi (agar mavjud boʻlsa). Texnik reglamentlar uchun STT bitimi 2.2-moddasiga, muvofiqlikni baholash tartib-taomillari uchun STT bitimi 5.4-moddasi yoʻnalishida boʻlishi lozim. Misollar: aholi hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilish, atrof-muhitni muhofaza qilish, milliy xavfsizlikni taʼminlash va boshqalar.
Tavsiyalar 6-qatorda keltirilganlari bilan bir xilda. Texnik reglamentlar yoki muvofiqlikni baholash tartib-taomillari bir emas, bir nechta qonuniy maqsadlarni nazarda tutishi mumkin, bunday holda barcha tegishli qonuniy maqsadlar koʻrsatilishi kerak;
8-grafa: quyidagilar koʻrsatiladi:
1) xabarnoma eʼlon qilingan nashr/veb-sayt nomi, jumladan, sana va raqam;
2) hujjat qabul qilinganidan keyin joylashtiriladigan nashr/veb-sayt nomi;
3) tegishli xalqaro standart yoki boshqa meʼyoriy hujjatga havola;
4) agar hujjatni taqdim etish uchun toʻlov belgilangan boʻlsa, toʻlov miqdori.
9-grafa:
1) texnik reglamentlar yoki muvofiqlikni baholash tartib-taomillari qabul qilinishi kutilayotgan sana;
2) STT bitimining 2.12 va 5.9-moddalari qoidalariga muvofiq texnik reglamentlar yoki muvofiqlikni baholash tartib-taomillari kuchga kirishining kutilayotgan sanasi;
10-grafa: JSTga aʼzo davlatlar STT bitimining 2.9.4; 2.10.3; 3.1. moddalariga muvofiq sharh berishi mumkin boʻlgan sana. Bunda aniq sana belgilanishi lozim. STT bitimining qoidalariga koʻra sharhlarni topshirish muddati 60 kun.
11-grafa: Agar matn Axborot markazida mavjud boʻlsa, unda tegishli maydonga [ x ] belgisi qoʻyilishi kerak. Agar matnni boshqa organdan olish mumkin boʻlsa, ushbu organ bilan aloqa maʼlumotlarini (yaʼni, aloqa qiladigan shaxs, elektron pochta, telefon, pochta manzili va veb-sayt manzili) koʻrsatish kerak. Tegishli xabarnoma yuborilgan texnik reglamentlar va muvofiqlikni baholash tartib-taomillari matnlariga kirishni yanada osonlashtirish uchun veb-sayt manzilini koʻrsatish tavsiya etiladi, u yerdan aʼzolar xabardor qilingan choraning toʻliq matnini yoki matnga tez va oson kirish uchun foydalaniladigan boshqa manbalarni yuklab olish mumkin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 153-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Bolalar oʻyinchoqlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2020-yil 24-iyundagi 451-son qarorida :
a) qaror nomidagi , 1 , 3 va 4-bandlardagi , qarorga ilova nomidagi “umumiy” soʻzi chiqarib tashlansin;
b) qarorga ilova bilan tasdiqlangan texnik reglamentning 1-bandidagi “umumiy” va “(keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) qarorga ilovaning toʻrtinchi bobi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4-bob. Muvofiqligini tasdiqlash
68. Bolalar oʻyinchoqlari erkin muomalaga chiqarilishidan oldin mazkur texnik reglament talablariga muvofiqligi tasdiqlanishi lozim.
Bolalar oʻyinchoqlarining muvofiqligini tasdiqlash sertifikatlashtirish shaklida amalga oshiriladi. Sertifikatlashtirish belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sertifikatlashtirish organlari tomonidan 1s, 2s 3s sertifikatlashtirish sxemalarini qoʻllagan holda sertifikatlashtirish tartibiga muvofiq amalga oshiriladi.
Sertifikatlashtirish uchun sinashlar Milliy akkreditatsiya tizimi reyestriga kiritilgan sinash laboratoriyalarida amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan bolalar oʻyinchoqlari xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan hamda texnik reglamentlarda belgilangan mahsulotning muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan, namunalar olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan standartlar roʻyxatidagi hujjatlar qoʻllanmagan hollarda yoki ushbu hujjatlar boʻlmaganda, bolalar oʻyinchoqlarining muvofiqligi ushbu texnik reglamentni 68-bandining b) kichik bandiga asosan (1s, 2s, 3s sxemalar) tasdiqlanadi.
Seriyali ishlab chiqarilgan bolalar oʻyinchoqlarini sertifikatlashtirish 1s, 2s sxemalar boʻyicha amalga oshiriladi. Sertifikatlashtirish uchun bolalar oʻyinchoqlari namunalari sertifikatlashtirish organi yoki uning vakolatli vakili tomonidan tanlanadi. Bolalar oʻyinchoqlari partiyasini sertifikatlashtirish 3s sxema boʻyicha amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan bolalar oʻyinchoqlari partiyasi import qiluvchi yoki ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kelingunga qadar sertifikatlashtiriladi. Sertifikatlash uchun bolalar oʻyinchoqlari namunalari sertifikatlashtirish organi tomonidan tanlanadi.
a) Bolalar oʻyinchoqlarini sertifikatlashtirishda (1s, 2s, 3s sxemalar) ishlab chiqaruvchi yoki ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, import qiluvchi sertifikatlashtirish organiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
bolalar oʻyinchoqlarini ishlab chiqarish uchun foydalanilgan hujjatlar (1s, 2s sxemalar);
bolalar oʻyinchoqlarining rangli tasvirdagi namunalari;
bolalar oʻyinchoqlarining konstruktorlik yoki texnik xususiyatlari berilgan hujjatlar nusxasi;
xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlar, shuningdek, ularni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
foydalanish boʻyicha hujjatlari (agar mavjud boʻlsa);
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan bolalar oʻyinchoqlari xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan hamda texnik reglamentlarda belgilangan mahsulotning muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan, namunalar olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan standartlar;
bolalar oʻyinchoqlarini ishlab chiqarishga sifat menejment tizimi joriy qilinganligini tasdiqlovchi muvofiqlik sertifikati (2s sxema);
shartnoma (yetkazib berish shartnomasi) yoki joʻnatish hujjatlari (bolalar oʻyinchoqlar partiyasi uchun) (2s sxema).
Sertifikatlashtirish organi:
bolalar oʻyinchoqlarini identifikatsiya qiladi;
texnik reglament talablarini qoʻllash va bajarish hamda mahsulotning muvofiqligini baholash (tasdiqlash) uchun zarur namunalarni tanlash qoidalari belgilovchi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiqligini tekshirishni tashkil qiladi va sinov bayonnomalarini tahlil qiladi.
Ishlab chiqarish holatini tahlil qiladi (1s sxema).
Seriyali ishlab chiqarilgan bolalar oʻyinchoqlari uchun muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati 5 yilga, bolalar oʻyinchoqlari partiyasi uchun muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati cheklanmagan vaqtga beriladi.
Ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchini vakolatli vakili), import qiluvchi:
bolalar oʻyinchoqlari tamgʻasiga muvofiqlik belgisini joylashtiradi;
muvofiqligi tasdiqlangandan soʻng quyidagi hujjatlarni shakllantiradi:
ushbu texnik reglamentning 68-bandi a) kichik bandida keltirilgan hujjatlarni;
sinash bayonnomalarini;
ishlab chiqarish holatining tahlili natijalarini;
muvofiqlik sertifikatini.
Sertifikatlashtirish organi sertifikatlangan bolalar oʻyinchoqlari ustidan inspeksiya nazoratini quyidagi tadbirlar orqali amalga oshiradi:
namunalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasida (markazda) sinovdan oʻtkazish va (yoki) ishlab chiqarish holatini tahlil qilish (1s sxema);
namunalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasida (markazda) sinovdan oʻtkazish va ishlab chiqarish obyektini sifat menejmenti tizimini sertifikatlashtirgan sertifikatlashtirish organi tomonidan oʻtkazilgan inspeksiya nazorati natijalarini tahlil qilish (2s sxema).
b) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan bolalar oʻyinchoqlari xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan standartlashtirishga doir hamda mahsulotlarning namunalarini olish, sinov va oʻlchov usullarini belgilovchi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar roʻyxatidagi hujjatlar qoʻllanilmagan hollarda yoki ushbu hujjatlar boʻlmaganda (1s, 2s, 3s sxemalar):
ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili), import qiluvchi bolalar oʻyinchoqlari ushbu texnik reglamentning xavfsizlik talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi quyidagi hujjatlar toʻplamini sertifikatlashtirish organiga taqdim etadi:
bolalar oʻyinchoqlarini ishlab chiqarishda foydalanilgan hujjat (1s, 2s sxemalar);
bolalar oʻyinchoqlarining rangli tasvirdagi namunalari;
bolalar oʻyinchoqlarining konstruktorlik yoki texnik xususiyatlari berilgan hujjatlar nusxasi;
foydalanish boʻyicha hujjatlar (agar mavjud boʻlsa);
xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlar, shuningdek, ularni ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (1s, 2s sxemalar);
ushbu texnik reglamentning xavfsizlik talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi qabul qilingan texnik yechimlarning tavsifi va xatarlarni baholash hujjatlari;
bolalar oʻyinchoqlarini ishlab chiqarishga sifat menejment tizimi joriy qilinganligini tasdiqlovchi muvofiqlik sertifikati (2s sxema);
shartnoma (yetkazib berish shartnomasi) yoki joʻnatish hujjatlari (bolalar oʻyinchoqlar partiyasi uchun) (3s sxema).
69. Sertifikatlashtirish organi:
Bolalar oʻyinchoqlarini identifikatsiya qiladi;
bolalar oʻyinchoqlarini mazkur texnik reglament talablariga muvofiqligi yuzasidan sertifikatlashtiradi. Bunda sertifikatlashtirish organi:
ushbu texnik reglamentning xavfsizlik talablaridan kelib chiqib, sertifikatlashtirilayotgan bolalar oʻyinchoqlari uchun aniq xavfsizlik talablarini aniqlaydi;
ishlab chiqaruvchi tomonidan amalga oshirilgan ushbu texnik reglamentlarning xavfsizlik talablari bajarilishini tasdiqlovchi qabul qilingan texnik yechimlarni tahlil qilish va xatarlarni baholashni amalga oshiradi;
oʻyinchoqlarning muvofiqligini tasdiqlash uchun Texnik reglament talablarini qoʻllash va bajarish hamda mahsulotning muvofiqligini baholash (tasdiqlash) uchun zarur boʻlgan namunalarni tanlash qoidalarini belgilovchi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar roʻyxatidan ushbu belgilangan aniq xavfsizlik talablarini aniqlash uchun sinov usullari standartlarini aniqlaydi;
sinovlar oʻtkazilishini tashkil etadi va sinash bayonnomalarini tahlil qiladi;
ishlab chiqarish holatini tahlil qiladi (1s sxema).
Seriyali ishlab chiqarilgan bolalar oʻyinchoqlari uchun muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati 5 yilga, bolalar oʻyinchoqlari partiyasi uchun muvofiqlik sertifikatining amal qilishi cheklanmagan muddatga beriladi.
Ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili), import qiluvchi:
bolalar oʻyinchoqlari tamgʻasiga muvofiqlik belgisini joylashtiradi;
muvofiqligi tasdiqlangandan soʻng quyidagi hujjatlarni shakllantiradi:
ushbu texnik reglamentning 69-bandida keltirilgan hujjatlarni;
sinash bayonnomalarini;
ishlab chiqarish holati tahlili natijalarini;
muvofiqlik sertifikatini.
Sertifikatlashtirish organi sertifikatlangan bolalar oʻyinchoqlari ustidan inspeksiya nazoratini quyidagi tadbirlar orqali amalga oshiradi:
namunalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasida (markazda) sinovdan oʻtkazish va (yoki) ishlab chiqarish holatini tahlil qilish (1s sxema);
namunalarni belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasida (markazda) sinovdan oʻtkazish va ishlab chiqarish obyektini sifat menejmenti tizimini sertifikatlashtirgan sertifikatlashtirish organi tomonidan oʻtkazilgan audit natijalarini tahlil qilish (2s sxema).
70. Bolalar oʻyinchoqlariga tegishli hujjatlar toʻplami ishlab chiqaruvchilar tomonidan bolalar oʻyinchoqlarining ishlab chiqarilishi toʻxtatilgan (bekor qilingan) kundan, bolalar oʻyinchoqlarini import qiluvchilar tomonidan soʻnggi mahsulot sotilgan kundan boshlab kamida 10 yil davomida saqlanishi kerak”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Mineral oʻgʻitlar xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2022-yil 1-martdagi 91-son qarorida qaror nomidagi , 1 , 3 va 5-bandlardagi , qarorga ilovalar nomidagi , qarorga ilova bilan tasdiqlangan texnik reglamentning 1-bandidagi “umumiy” soʻzi chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2022-yil 28-sentabrdagi 536-son qarorida qaror nomidagi , 1-bandidagi , qarorga ilova nomidagi , qarorga ilova bilan tasdiqlangan texnik reglamentning 1-bandidagi , qarorga ilova bilan tasdiqlangan texnik reglamentga ilova nomidagi “umumiy” soʻzi chiqarib tashlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Foydalanishga topshiriladigan harakatdagi temir yoʻl tarkibi xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2022-yil 28-sentabrdagi 537-son qarorida qaror nomidagi , 1 va 4-bandlaridagi , qarorga ilovalar nomidagi , qarorga ilova bilan tasdiqlangan texnik reglamentning 1-bandidagi , qarorga ikkinchi ilova birinchi bosqichining chora-tadbirlar ustunidagi “umumiy” soʻzi chiqarib tashlansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 153-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari roʻyxati
1. Vazirlar Mahkamasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirishni davom ettirish chora-tadbirlari haqida”gi 2010-yil 10-maydagi 86-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2016-yil 8-sentabrdagi 289-son qaroriga ilova .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 16-yanvardagi 30-son qaroriga 2-ilovaning 5-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi toʻgʻrisidagi va Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, sertifikatlashtirish va metrologiya sohasida davlat nazorati departamenti toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 11-martdagi 114-son qaroriga 3-ilovaning 5-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 25-mart,
153-son