📅 2024-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 25 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НАМУНАВИЙ МЕХАНИЗМИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Тошкент шаҳрида «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент шаҳрининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвесторларга қулай шарт-шароитлар яратиш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган муниципал мулклар ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 июлдаги ПФ-112-сон Фармонига мувофиқ:
Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби 2027 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилганлиги;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги муассислигида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида «кўприк» вазифасини бажарувчи «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания) ташкил этилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарори билан:
Компанияга лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилганлиги;
муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш ва уни тўлиқ Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, Тошкент шаҳрида жойлашган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Компания томонидан энг яхши таклифни танлаш йўли билан жалб этилган баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган баҳода Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан электрон аукцион савдоларига чиқарилади, мазкур қарорга 2 ва 3-иловаларда белгиланган ҳоллар ҳамда Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги, шунингдек, бўш турган ер участкасини аниқлаш ва танлаш материаллари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тайёрланган ер участкаларини сотиш бундан мустасно.
Бунда:
мазкур бандда назарда тутилган ер участкаларини аукцион савдолари орқали сотишдан тушган тушумлар савдога чиқариш ва савдо ўтказиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида очилган алоҳида даромад ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг, тўлиқлигича Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
Кадастр агентлиги томонидан икки ҳафта муддатда «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилиши таъминланади.
3. Тошкент шаҳрида савдога чиқариладиган ер участкаларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги Тошкент шаҳри туманлари билан биргаликда 1-иловада келтирилган ер участкалари бўйича:
2024 йил 1 апрелга қадар мастер-режалар ишлаб чиқилишини;
2024 йил 15 апрелга қадар «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тегишли ташкилотлар билан келишилишини;
2024 йил 1 майга қадар баҳолаш ишларини якунлаб, ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
4. Тошкент шаҳрида жорий этилган ҳуқуқий эксперимент доирасида:
Ер участкалари негизида «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, заруратга кўра, объектларда соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни бажариш мақсадида лойиҳалар амалга ошириладиган объектлар (шу жумладан, унинг ҳудуди ва майдони), фаолият йўналишлари ва муддатлари тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига таклифлар киритиб борсин.
6. Рақамли технологиялар вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда ер участкалари негизида инвестиция лойиҳаларининг мастер-режаси, лойиҳа ҳужжатлари ва бошқа рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш учун икки ой муддатда «Шаффоф қурилиш» электрон ахборот тизимига интеграция қилинадиган ҳар бир хизмат турлари учун «Геоахборот тизими» (GIS) платформасини жорий қилсин.
Бунда коммунал хизматлар ва кадастр маълумотларини олиш учун «Геоахборот тизими» (GIS) платформасини жорий қилиш харажатлари тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда Энергетика вазирлиги, Кадастр агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда ушбу платформани бошқариш ва юритиш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
7. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари юзасидан «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларини ташкил қилиш бўйича техник имкониятни жорий қилсин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини таъминласин.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2026 йил 31 мартга қадар ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича инвестиция лойиҳаларини келгусида амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 149-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида савдога чиқариладиган ер участкаларининг манзилли
Т/р Туман номи Маҳалла Майдони, га Мақсади 1. Бектемир тумани «Абай» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Абай» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Абай» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Абай» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Миришкор» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Абай» МФЙ 0,01 Тайёр маҳсулотларни йиғиш «Абай» МФЙ 0,01 Тайёр маҳсулотларни йиғиш «Абай» МФЙ 0,05 Тайёр маҳсулотларни йиғиш «Абай» МФЙ 0,05 Тайёр маҳсулотларни йиғиш «Абай» МФЙ 0,05 Тайёр маҳсулотларни йиғиш «Абай» МФЙ 0,05 Тайёр маҳсулотларни йиғиш «Иқбол» МФЙ 0,140319 Тайёр маҳсулотларни йиғиш 2. Чилонзор тумани «Катта Дўмбиробод» МФЙ 0,0075 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Наққошлик» МФЙ 0,035067 Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими муассасалари 3. Миробод тумани «Тонг юлдузи» МФЙ 0,06149 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш 4. Мирзо Улуғбек тумани «Олий ҳиммат» МФЙ 0,0126 Маиший хизмат кўрсатиш «Олий ҳиммат» МФЙ 0,0126 Маиший хизмат кўрсатиш «Олий ҳиммат» МФЙ 0,0126 Маиший хизмат кўрсатиш «Олий ҳиммат» МФЙ 0,0126 Маиший хизмат кўрсатиш «Геофизика» МФЙ 0,2202 Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими муассасалари «Геофизика» МФЙ 0,0396 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Геофизика» МФЙ 0,04 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Геофизика» МФЙ 0,04 Савдо ва хизмат кўрсатиш «Геофизика» МФЙ 0,04 Нодавлат ўқув маркази «Геофизика» МФЙ 0,01 Савдо, маиший ва кичик турдаги ишлаб чиқариш «Геофизика» МФЙ 0,01 Савдо, маиший ва кичик турдаги ишлаб чиқариш «Геофизика» МФЙ 0,01 Савдо, маиший ва кичик турдаги ишлаб чиқариш «Геофизика» МФЙ 0,01 Савдо, маиший ва кичик турдаги ишлаб чиқариш «Геофизика» МФЙ 0,01 Савдо, маиший ва кичик турдаги ишлаб чиқариш «Геофизика» МФЙ 0,01 Савдо, маиший ва кичик турдаги ишлаб чиқариш «Геофизика» МФЙ 0,01 Савдо, маиший ва кичик турдаги ишлаб чиқариш «Геофизика» МФЙ 0,01 Савдо, маиший ва кичик турдаги ишлаб чиқариш «Алишеробод» МФЙ 0,1 Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими муассасалари «Улуғбек» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Улуғбек» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Улуғбек» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Улуғбек» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Геофизика» МФЙ 0,0599 Нодавлат ўқув маркази «Геофизика» МФЙ 0,0599 Нодавлат ўқув маркази 5. Олмазор тумани «Зиё» МФЙ 0,03 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Жийдали» МФЙ 0,014 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Хончорбоғ» МФЙ 0,015 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Хончорбоғ» МФЙ 0,0125 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Иброҳим ота» МФЙ 0,0862 Омборхона ва ишлаб чиқариш бинолари «Хончорбоғ» МФЙ 0,015 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Қорасарой» МФЙ 0,04 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Аҳил» МФЙ 0,035 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Бўстонобод» МФЙ 0,01 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Орзу» МФЙ 0,02 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш 6. Шайхонтоҳур тумани «Гулобод» МФЙ 0,0404 Ошхона ва умумий овқатланиш, офис биноси «Гулобод» МФЙ 0,0292 Ошхона ва умумий овқатланиш, офис биноси «Гулобод» МФЙ 0,0126 Ошхона ва умумий овқатланиш, офис биноси 7. Сергели тумани «Кенгмакон» МФЙ 0,6005 Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими муассасалари «Кенгмакон» МФЙ 0,4004 Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими муассасалари «Ўзгариш» МФЙ 0,012 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Нўғай Қўрғон» МФЙ 0,152 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Кенгмакон» МФЙ 0,02 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Хонтепа» МФЙ 0,03 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш 8. Учтепа тумани «Зарафшон» МФЙ 0,043 Омборхона «Зарафшон» МФЙ 0,0351 Омборхона «Зарафшон» МФЙ 0,035 Омборхона «Зарафшон» МФЙ 0,0351 Омборхона «Қуйи Дархон» МФЙ 0,015 Маиший хизмат кўрсатиш, офис биноси «Қуйи Дархон» МФЙ 0,0151 Маиший хизмат кўрсатиш, офис биноси «Кўксарой» МФЙ 0,010027 Савдо шаҳобчаси, китоб дўкони, кичик турдаги кафе, ёшлар ижодий уйи, офис биноси «Кўксарой» МФЙ 0,009951 Савдо шаҳобчаси, китоб дўкони, кичик турдаги кафе, ёшлар ижодий уйи, офис биноси 9. Яккасарой тумани «Муқимий» МФЙ 0,11 Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими муассасалари 10. Янги ҳаёт тумани «Янги Дархон» МФЙ 0,0709 Кўп қаватли турар жой бинолари «Бинокор» МФЙ 0,02 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,02 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,02 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,02 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,02 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,02 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,02 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,02 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,02 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,015 Кичик турдаги ишлаб чиқариш «Бинокор» МФЙ 0,08 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Бинокор» МФЙ 0,08 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Бинокор» МФЙ 0,140006 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Хушнуд» МФЙ 0,136201 Дам олиш павильонлари «Хушнуд» МФЙ 0,152305 Дам олиш павильонлари «Хушнуд» МФЙ 0,164107 Хусусий мактаб «Хушнуд» МФЙ 0,173401 Хусусий мактаб «Хушнуд» МФЙ 0,179802 Хусусий мактаб «Хушнуд» МФЙ 0,179802 Мактабгача таълим муассасаси «Хушнуд» МФЙ 0,179802 Мактабгача таълим муассасаси «Хушнуд» МФЙ 0,179805 Мактабгача таълим муассасаси «Ташаббус» МФЙ 0,110609 Кўп қаватли автотураргоҳ «Тошкент» МФЙ 0,353996 Омборхона «Тошкент» МФЙ 1,00004 Ишлаб чиқариш «Хўжа Учқун» МФЙ 1,000023 Ишлаб чиқариш «Хўжа Учқун» МФЙ 1,000023 Ишлаб чиқариш «Хўжа Учқун» МФЙ 0,998409 Ишлаб чиқариш «Хўжа Учқун» МФЙ 1,000023 Ишлаб чиқариш «Хўжа Учқун» МФЙ 1,000023 Ишлаб чиқариш «Олчазор» МФЙ 0,010068 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Хумо» МФЙ 0,015 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Бинокор» МФЙ 0,034074 Қурилиш саноати корхоналари «Олчазор» МФЙ 0,015019 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш 11. Яшнобод тумани «Чўлпон» МФЙ 0,26 Умумтаълим мактаби «Олмос» МФЙ 0,1 Ёшлар саноат зонаси «Олмос» МФЙ 0,1023 Ёшлар саноат зонаси «Олмос» МФЙ 0,1023 Ёшлар саноат зонаси «Олмос» МФЙ 0,0879 Ёшлар саноат зонаси «Олмос» МФЙ 0,1023 Ёшлар саноат зонаси «Баркамол» МФЙ 0,5967 Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими муассасалари «Чинор» МФЙ 0,1001 Омборхона «Баҳор» МФЙ 0,1143 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Беш бола» МФЙ 0,1 Омборхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш «Беш бола» МФЙ 0,12 Омборхона «Обод» МФЙ 0,35 Кўп қаватли турар жой бинолари «Отчопар-2» МФЙ 0,2506 Кўп қаватли турар жой бинолари «Отчопар-2» МФЙ 0,0902 Кўп қаватли турар жой бинолари «Ҳамкоробод» МФЙ 0,1503 Маиший хизмат кўрсатиш «Ҳамкоробод» МФЙ 0,1403 Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими муассасалари «Кулолқўрғон» МФЙ 0,1001 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 149-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ер участкалари негизида «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Тошкент шаҳрида тижорат мақсадида фойдаланиш имкони мавжуд бўлган давлатга тегишли ер участкалари (кейинги ўринларда — ер участкалари) негизида юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
инвестиция лойиҳаси — юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида ер участкалари негизида иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун 10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган эквивалентдаги инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;
корпоратив шартнома — ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ёки амалга оширишдан ўзини тийиш (воз кечиш), жамият акциядорларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилишида овоз бериш, жамиятни бошқариш бўйича ҳаракатларни келишиб амалга ошириш ҳамда устав капиталидаги улушларини маълум нархда ёки муайян ҳолатларда қўлга киритиш ёки бегоналаштиришдан ўзини тийиш тартибини белгилаш мажбуриятини белгилайдиган шартнома;
оддий ширкат шартномаси — «Тошкент Инвест компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) ва аукцион ғолиби томонидан фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда ишлаш мажбуриятини белгилайдиган шартнома;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича буюртмачи — ер участкалари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ваколатига эга юридик шахс — Компания;
аукцион ғолиби — «E-auksion» электрон савдо платформасида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдоларида (кейинги ўринларда — аукцион савдолари) ғолиб деб эътироф этилган иштирокчи;
хўжалик жамияти — Компания ва аукцион ғолиби таъсисчилигида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият ёки акциядорлик жамияти;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати — баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини баҳолаш қиймати ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, баҳолаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар қиймати йиғиндиси ;
инвестор — ўз маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларни, мулкий бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти объектларига инвестиция киритувчи инвестиция фаолияти субъекти.
3. Ер участкалари негизида инвестиция лойиҳалари юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида амалга оширилади.
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган механизмлар асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танланган ер участкалари Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Компанияга 49 йилдан ошмайдиган муддатга тўғридан-тўғри ижарага берилади.
Бунда ер ижара ҳуқуқи учун тўлов ва лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг кафолат маблағини жойлаштириш талаб этилмайди.
2-боб. Ер участкалари негизида инвестиция лойиҳасини таклиф этиш тартиби
5. Ер участкалари негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасининг мастер режаси, лойиҳа ҳужжатлари ва бошқа рухсат бериш ҳужжатлари (кейинги ўринларда — лойиҳа ҳужжатлари) Компания томонидан расмийлаштирилади.
Бунда инвестиция лойиҳаси юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали амалга оширилганда — ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг устави, таъсис шартномаси ва корпоратив шартнома, оддий ширкат шартномаси орқали амалга оширилганда — оддий ширкат шартномаси лойиҳалари ҳам тайёрланади.
6. Компания томонидан белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш йўли билан лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотлари ва ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотлари жалб қилинади.
7. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга халқаро экспертлар ва халқаро молия ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.
8. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати Компания томонидан мазкур Низомга асосан белгиланади.
9. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 2-бобида назарда тутилган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг Компания томонидан онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича буюртма берилади. Бунда «E-auksion» электрон савдо платформасига юклаш учун баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи, лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек, Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишилгандан сўнг Компания томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда, инвестиция лойиҳаси юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали амалга оширилганда — ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг устави, таъсис шартномаси ва корпоратив шартнома, оддий ширкат шартномаси орқали амалга оширилганда — оддий ширкат шартномаси «E-auksion» электрон савдо платформаси операторига тақдим этилади.
10. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқини савдога чиқаришда қуйидагилар кўрсатилади:
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқи учун тўловларни амалга ошириш муддатлари;
лойиҳанинг фаолият тури ёки йўналиши;
лойиҳа амалга ошириладиган ер майдони ва жойлашуви (локацияси);
Компания белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши;
«E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизматига тўловларни аукцион ғолиби томонидан тўлаш;
Компаниянинг лойиҳадаги иштирокининг фоизи (50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда).
Бунда аукционда шаклланган нархнинг 35 фоизи бир ой ичида, қолган қисми тенг улушларда ўн икки ой давомида амалга оширилади.
11. Инвестиция лойиҳаси юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали амалга оширилганда — ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг корпоратив шартномасида, оддий ширкат шартномаси орқали амалга оширилганда — оддий ширкат шартномасида қўшимча равишда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ томонларнинг биргаликдаги мажбуриятлари;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати (4 йилдан кўп бўлмаган муддат);
инвестиция лойиҳаси қиймати ёки киритиладиган инвестиция ҳажми;
инвестиция ҳажмларини ўзлаштириш режа графиги (йилига камида 25 фоиз);
инвестиция лойиҳасининг асосий самарадорлик (KPI) кўрсаткичлари;
Компания белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши.
Компания томонидан мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларда қўшимча шартлар ва талаблар назарда тутилиши мумкин.
12. Савдо натижаларига кўра аукцион ғолиби деб топилган шахсга Компания томонидан бир томонлама қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.
13. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш, аукцион савдоларини ўтказиш ва аукцион ғолибини аниқлашнинг ушбу Низом билан тартибга солинмаган қисми Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
14. Компания савдо якунлангандан сўнг бир ой муддатда ташкил этиладиган хўжалик жамиятига ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда тегишли лойиҳа ҳужжатлари қайта расмийлаштирилишини таъминлайди.
3-боб. Юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ер участкалари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартиби
15. Аукцион савдоларида шаклланган нарх, савдони ўтказиш шартларида Компаниянинг улуши 50 фоиздан кам миқдорда белгиланганда — аукцион натижаларига кўра шаклланган нархдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган суммадан кам бўлмаган маблағ аукцион ғолиби томонидан мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган муддатда Компания ва аукцион ғолиби иштирокида ташкил этиладиган хўжалик жамияти устав капиталига ғолибнинг улуши сифатида йўналтирилади.
Бунда аукцион ғолиби томонидан киритиладиган маблағлар тўлиқ ҳажмда ўз маблағлари ва (ёки) ўз кафолати ҳисобига жалб қилинган (истеъмолчилар маблағларидан ташқари) бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.
16. Томонларнинг улушлари ўзаро келишилган ҳолда, хўжалик жамиятининг устав капиталига киритган ўз маблағлари ҳисобидан оширилиши мумкин.
17. Хўжалик жамияти устав капиталига аукцион ғолиби томонидан киритиладиган маблағлар — ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг онлайн-аукцион савдоларида шаклланган нархидан, савдони ўтказиш шартларида Компаниянинг улуши 50 фоиздан кам миқдорда белгиланганда — аукцион натижаларига кўра шаклланган нархдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган суммадан кам бўлмаслиги керак.
18. Ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатларида Компаниянинг улуши сотиш ёки қурилган объектнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш ҳисобидан белгиланган тартибда бегоналаштирилиши мумкин.
Бунда улуш қиймати инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг аукционда шаклланган баҳосидан кам бўлмаслиги керак.
4-боб. Оддий ширкат шартномаси асосида ер участкалари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартиби
19. Аукцион савдоларида иштирок этувчи талабгорлар савдоларда қатнашиш учун инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қийматининг камида 10 фоизини закалат пули сифатида кейинчалик Компания томонидан очиладиган алоҳида ҳисобварағига «E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизмат ҳақини чегирган ҳолда ўтказиш учун савдо «E-auksion» электрон савдо платформаси операторига ўтказади.
Бунда:
мазкур тўланган маблағлар ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ бир ой ичида тўланиши белгиланган, аукционда шаклланган нархнинг 35 фоизини тўлашда ҳамда оддий ширкат шартномасига мувофиқ аукцион ғолиби ҳиссасини шакллантиришда ҳисобга олинади;
аукцион ғолиби томонидан амалга ошириладиган тўловлар оддий ширкат шартномасида белгиланган алоҳида ҳисобварағига ўтказилади.
20. Аукцион ғолиби томонидан тўланадиган маблағлар («E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизмат ҳақи бундан мустасно) оддий ширкат шартномасида белгиланган инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун ишлатилади ва унинг ҳиссаси сифатида ҳисобга олинади. Бунда Компаниянинг ҳиссаси қиймати инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг аукционда шаклланган нарх миқдорида белгиланади.
21. Кўчмас мулк қурилиши бўйича харажат ва даромадларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ва лойиҳа натижасида ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг қиймати тўлангандан сўнг олинган соф фойда ёки унинг бир қисми оддий ширкат шартномасида белгиланган тартибда тақсимланади.
Бунда соф фойда тақсимоти мутаносиб равишда лойиҳа иштирокчиларининг улушидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.
22. Оддий ширкат шартномаси шартлари инвестор томонидан бажарилмаган тақдирда, инвестор томонидан киритилган маблағлар қайтарилмайди.
23. Инвестиция лойиҳаси бўйича харажат ва даромадларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ва аукцион ғолиби томонидан тўловлар тўлиқ тўлангандан сўнг олинган соф фойда оддий ширкат шартномасида белгиланган тартибда тақсимланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
24. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда аукцион ғолиби томонидан ўз ҳиссаси (улуши) тўлиқ тўлангандан сўнг ҳиссанинг (улушнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб, томонлар келишувига кўра уларнинг бири ёки иккаласининг қўшимча маблағлари ҳисобидан инвестиция лойиҳасидаги томонларнинг ҳиссалари (улушлари) миқдори ўзгариши мумкин.
25. Мазкур Низом бўйича томонларнинг келишмовчиликлари ўзаро музокаралар орқали ҳал этилади.
Музокараларда келишувга эришилмаган ҳолларда, низолар Ўзбекистон Республикаси судлари орқали ҳал этилади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 149-сон қарорига 3-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Тошкент шаҳрида қиймати 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги тижорат мақсадида фойдаланиш имкони мавжуд бўлган давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришга асосланган ҳамкорлиги;
ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати — ДХШ объектининг ер солиғи ставкасига тенг қиймати ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, баҳолашни амалга ошириш ва уларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар қиймати йиғиндиси;
ДХШ лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида соддалаштирилган тартибда амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
ДХШ объекти — мазкур Низомда 1-иловада белгиланган объектлар негизида лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, модернизация қилиниши, фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши ДХШ лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга ошириладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, ер участкалари, шунингдек, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар;
давлат шериги — Тошкент шаҳрида ишга тушириш қиймати 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга ошириш ваколати берилган «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания);
оператор — савдо платформасида аукционни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси.
3. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Компания таклифи асосида халқ депутатлари туман Кенгашларида ҳамда жамоатчилик билан очиқ муҳокама қилган ҳолда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига киритиб боради.
4. Тошкент шаҳрида ДХШ лойиҳаси соддалаштирилган тартибда мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Хусусий шерикка ДХШ битими муддати тугагандан сўнг ДХШ объектини Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайтариш шарти билан узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида 10 йилгача берилади.
5 1 .Туризм кўчаларини соддалаштирилган тартибда ДХШ лойиҳалари орқали барпо этиш тартиби Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан белгиланади.
ДХШ тўғрисидаги битим амалда бўлган даврда хусусий шерик томонидан янги қурилган (барпо этилган) ва ўрнатилган (жойлаштирилган) объектлар ДХШ мол-мулки ҳисобланади. Бунда:
хусусий шерик ушбу мулкни тасарруф этиш ҳуқуқисиз учинчи шахсларга ижарага бериши ва (ёки) ундан қонунчиликда белгиланган бошқача усулларда фойдаланиши мумкин;
ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан аввал бекор қилинганда қурилган (барпо этилган) ДХШ мол-мулки давлат шеригига ўтказилади;
ДХШ асосида ташкил этилган туризм кўчасидаги тадбиркорларга туташ ҳудудлар ва умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ижарага бериш бўйича ҳамда мавсумий тадбирлар ташкил этилиши муносабати билан кўчма қурилмаларни бир марталик жойлаштириш бўйича тўловларнинг миқдори давлат шериги билан келишилган ҳолда хусусий шерик томонидан белгиланади. Бунда:
тўловлар тўлиқ хусусий шерикка йўналтирилади;
ижарага бериладиган умумий фойдаланишдаги ҳудудларнинг умумий майдони хусусий шерикка берилган ер майдонининг ўн фоизидан кўп бўлиши мумкин эмас.
ДХШ асосида ташкил этилган туризм кўчасида эвент (фестиваллар) ва мавсумий тадбирлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
ДХШ асосида ташкил этилган туризм кўчасидаги автомобиль йўлларини таъмирлаш хусусий шерик зиммасига юкланмайди ҳамда ушбу ишлар давлат шеригининг лойиҳадаги улуши сифатида бюджет маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
6. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати Компания томонидан мазкур Низомга асосан белгиланади.
7. ДХШ битимида назарда тутилмаган ҳамда қиймати 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган лойиҳаларни ушбу Низомда назарда тутилган соддалаштирилган тартибда савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.
8. Тошкент шаҳрида қиймати 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун унинг концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш талаб этилмайди.
2-боб. ДХШ лойиҳаси шартларини тасдиқлаш ва ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш тартиби
9. ДХШ лойиҳаси мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий шакл асосида Компания томонидан тасдиқланган шартларда амалга оширилади. Бунда:
ДХШ лойиҳасини амалга оширишда капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари кўзда тутилиши шарт;
Компания ДХШ лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимликлари, тегишли ташкилотлар ва ДХШ объектининг балансда сақловчилари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
10. ДХШ лойиҳасини:
ер остида муҳандислик тармоқлари ўтган ёки ташқи муҳандислик тармоқлари муҳофаза зонасида жойлашган ҳудудларда капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари билан ҳамда лойиҳани ваколатли органлар билан келишган ҳолда;
ваколатли органлар билан келишилган тақдирда канал ва очиқ коллекторларнинг қирғоқ ҳудудлари муҳофаза зонасидан 5 метргача масофани сақлаган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади.
11. ДХШ лойиҳаси шартлари ва (ёки) ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Компания томонидан энг яхши таклифларни танлаш йўли билан лойиҳа, консалтинг ва аудиторлик ташкилотлари жалб қилиниши мумкин.
13. Компания томонидан ДХШ битими лойиҳаси тайёрланади.
14. ДХШ битимида қуйидагилар назарда тутилади:
ДХШ битимининг тарафлари тўғрисидаги маълумотлар;
ДХШ битимининг предмети;
тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
Компания ва хусусий шерик ўртасида хавф-хатарларнинг тақсимланиши;
ДХШ объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичларга оид умумий параметрлари ва самарадорлик бўйича талаблар, шу жумладан ДХШ битимига мувофиқ ўтказилган ёки лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, фойдаланилиши ва (ёки) хизмат кўрсатилиши лозим бўлган бошқа ДХШ объектларининг тавсифи, улардан фойдаланиш мақсадлари ва муддатлари;
ДХШ лойиҳаси билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) муддатлари ва тартиби;
тарафларнинг тегишли инфратузилмага нисбатан ва ДХШ лойиҳаси бўйича ҳуқуқлари, шунингдек, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби;
ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун талаб этиладиган ДХШ объектларини хусусий шерикка бериш тартиб-таомили ва бошқа шартлари;
хусусий шерик томонидан товарларга, бажариладиган ишларга, кўрсатиладиган хизматларга доир нархларни, тарифларни белгилаш ва уларни ўзгартириш шартлари;
тарафларнинг ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш усуллари, миқдорлари ва муддатлари;
ДХШ битимининг муддати ва ушбу муддатни белгилаш тартиби;
ҳақ тўлаш, эркин фойдаланилиш учун тўлов, фойдаланганлик учун тўлов, хусусий шерикнинг Компанияга тўлови ва/ёки бошқа тўловларнинг шакллари, миқдорлари, муддатлари, шартлари, уларни тўлаш тартиби, шу жумладан, ДХШ лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан даромадларнинг (фойданинг) тақсимланиши;
ДХШ битимига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
ДХШ битимини тугатиш асослари, тартиби ва шартлари, муддатидан олдин тугатилганлик учун тўлов миқдори ва тартиби;
ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби;
ДХШ лойиҳасини суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар;
ДХШ лойиҳаси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мажбуриятлар;
тарафларнинг ДХШ битимига доир мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлиги;
низоларни ҳал этиш тартиби;
Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга олиш ва меҳнатдан фойдаланишга нисбатан қўлланиладиган шартлар тўғрисидаги ишонтиришлар ва кафолатлар;
хусусий шерикнинг улушларига эгалик қилишга нисбатан талаблар ва хусусий шерикнинг ҳамда унинг аффилланган шахсларининг мол-мулкига нисбатан бошқа мулкий ҳуқуқлар;
махфийлик;
атамалар ва уларга доир тушунтиришлар;
амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар.
15. Компания ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини барча ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг «E-auksion» электрон савдо платформасининг онлайн-аукцион савдосига чиқаришга буюртма беради. Бунда, «E-auksion» электрон савдо платформасига юклаш учун қуйидаги ҳужжатлар операторга тақдим этилади:
ДХШ лойиҳаси шартлари;
ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати бўйича Компаниянинг ҳисоботи;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишилган ДХШ битими лойиҳаси Компания томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда;
мавжуд бўлганда лойиҳа ҳужжатлари.
16. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини савдога чиқаришда қуйидагилар кўрсатилади:
ДХШ объекти тўғрисида маълумот ва унинг жойлашуви (локацияси);
ДХШ лойиҳаси қиймати;
ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати ва уни тўлаш муддатлари;
ДХШ лойиҳасини амалга ошириш шартлари;
Компания белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши;
«E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизматига тўловларнинг аукцион ғолиби томонидан амалга оширилиши.
Бунда, аукционда шаклланган ДХШ битимини тузиш ҳуқуқи нархининг 35 фоизи бир ой ичида, қолган қисми тенг улушларда ўн икки ой давомида амалга оширилади.
17. Аукцион савдолари натижалари бўйича ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар Компания томонидан Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Бунда икки марта савдо натижасига кўра давлат-хусусий шерик аниқланмаса, бошланғич нарх 50 фоизга пасайтирилган ҳолда Компания томонидан мазкур низомда белгиланган тартибда қайта савдоларга чиқарилади.
18. ДХШ лойиҳаси бўйича аукцион савдосини ўтказишнинг ушбу Низом билан тартибга солинмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
19. Савдо натижаларига кўра, аукцион ғолиби деб топилган шахсга Компания томонидан бир томонлама қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.
3-боб. ДХШ лойиҳаларининг реестрини юритиш, амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби
20. ДХШ битими икки томонлама электрон рақамли имзо билан тасдиқлангандан кейин уч календарь куни мобайнида Компания расмий тартибда уч нусхадан иборат ДХШ битимининг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.
21. ДХШ лойиҳаси реестрга олингандан сўнг 5 иш куни мобайнида Компаниянинг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.gov.uz) жойлаштирилади.
22. ДХШ лойиҳасининг реестрида жамланган маълумотлари ва ахборотларидан фойдаланиш ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилади.
23. Компания ДХШ лойиҳаси бажарилиши ва ДХШ битими шартларига риоя этилиши нуқтаи назаридан мониторингни амалга оширади.
24. Компаниянинг заруратга кўра, жойларда мониторинг амалга оширилиши учун ДХШ объектига кириши ва тегишли ҳужжатлардан фойдаланиши таъминланади.
25. Мониторинг ўтказиш учун Компания вазирлик, идора ва консалтинг компанияларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
26. Мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;
ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилишини ўрганиш;
лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган факторларни аниқлаш ва ўрганиш, бартараф этиш бўйича ҳамкорликда тезкор чоралар кўриш;
тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларга мувофиқ равишда лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;
ДХШ лойиҳаси бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.
27. ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни Компанияга хусусий шерик томонидан имзоланган ва тасдиқланган ҳолда ҳар олти ойда тақдим этади. Бунда ҳисобот шакллари Компания томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
28. Хусусий шерик ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши, тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.
29. Компания хусусий шерик томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни умумлаштиради ҳамда якуни бўйича маълумотларни Тошкент шаҳри ҳокимлигига тақдим этади.
30. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар Компаниянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши мумкин бўлган объектлар
1. Маданият ва истироҳат боғлари 2. Хиёбонлар 3. Сайилгоҳлар 4. Бульварлар 5. Аллеялар 6. Дарё, канал ва очиқ коллекторларнинг қирғоқ ҳудудлари 7. Кўприк ва йўл ўтказгичлар остидаги ҳудудлар 8. Ер усти метроси остидаги ҳудудлар 9. Ер ости пиёдалар ўтиш жойлари 10. Йўлнинг қатнов қисми орасидаги ҳудудлар 11. Автотураргоҳлар 12. Автомобиль йўллари 13. Паркоматлар 14. Бўш турган ер участкалари 15. Фойдаланилмаётган ёки кам қувватда фойдаланилаётган бино ва иншоотлар 16. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар
Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини соддалаштирилган тартибда амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Компания 1. ДХШ лойиҳасини амалга оширишнинг шартларини ишлаб чиқади. 2. Шартларни белгиланган тартибда тасдиқлайди. 3. ДХШ объектининг ижара ҳуқуқининг бошланғич қиймати бўйича ҳисоботини тасдиқлайди. 4. ДХШ битими лойиҳасини тайёрлайди. Заруратга кўра 2-босқич Компания ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда «E-auksion» электрон савдо платформасининг онлайн-аукцион савдосига чиқаришга буюртма беради. Заруратга кўра 3-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани савдо платформасида эълон қилади. Буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай 4-босқич «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларини ташкил этади ва ўтказади. 30 кун муддатда 5-босқич Талабгорлар «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларига иштирок этиш учун таклифларни киритади. Белгиланган муддатда 6-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ Аукцион ғолиби аниқлайди ва тегишли баённома билан расмийлаштиради. Аукцион эълони тугагандан кейинги иш кунидан кечиктирмай 7-босқич Компания 1. ДХШ лойиҳалари бўйича ДХШ битимини реестрга киритади. 3 иш куни мобайнида 8-босқич Компания ДХШ лойиҳаси бажарилишининг ҳамда ДХШ битими шартларига риоя этилишини мониторинг қилади. Заруратга кўра 9-босқич Хусусий шерик ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни Компанияга тақдим қилади. Ҳар 6 ойда 10-босқич Компания Хусусий шерик томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни умумлаштиради ҳамда якуни бўйича маълумотларни Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этади.
Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти бошқарув раиси __________ _________________ (Имзо) (Ф.И.О) 20__ йил «___» __________ Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартларининг НАМУНАВИЙ ШАКЛИ I. Лойиҳа тавсифи Лойиҳанинг номи _____ _____________________________________________ Тармоқ номи _________ _____________________________________________ Лойиҳа тури _________ _____________________________________________ Лойиҳа амалга ошириладиган жой (манзил) ________ ______________________________________________ _________________________________________________________________ II. Дастлабки танлов натижалари ДХШ лойиҳаси ҳақида маълумот ва лойиҳани амалга ошириш учун тасдиқловчи ҳужжатлар 1. 2. 3. ... III. ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари 1. ДХШ лойиҳасининг «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдосига қўйиладиган бошланғич қиймати а) ер участкасини баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бошланғич қиймат _______ минг сўм, ёки _______ АҚШ доллари б) ижарага бериладиган мол-мулкнинг тасдиқланган бошланғич ижара қиймати _______ минг сўм, ёки _______ АҚШ доллари 2. ДХШнинг амал қилиш муддати ___ йил Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг: 3 — 10 □ 11 — 20 □ 21 — 30 □ 31 — 49 ДХШ лойиҳасини амалга ошириш муддати ___ йил Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг: 3 — 10 □ 11 — 20 □ 21 — 30 □ 31 — 49 3. Лойиҳага киритиладиган инвестиция маблағлари _______ минг сўм, ёки _______ АҚШ доллари Лойиҳанинг йиллик эксплуатация харажатлари _______ минг сўм, ёки _______ АҚШ доллари IV. ДХШ лойиҳасининг асосий самарадорлик (KPI) кўрсаткичлари 1. Янги иш ўринларини яратиш ____та 2. Давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш ____ млн.сўм 3. Энергия (электр, газ, сув) сарфини тежаш ____ кВт ____ м 3 4. Замонавий технологияларни жорий қилиш (батафсил маълумот) 5. Инновацияларни жорий қилиш (батафсил маълумот) 6. Бошқа кўрсаткичлар (батафсил маълумот)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 149-сон қарорига 4-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини (бундан бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар ва якка тартибдаги уй-жойлар мустасно) қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда − АРТ) ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш (кейинги ўринларда − Йиғим) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
муҳандислик-коммуникация тармоқлари — электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари, табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва сув-оқова қувурлари, темир йўл линиялари, автомобиль йўллари, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари ва шу каби бошқа иншоотлар;
транспорт инфратузилмаси — йўловчи ва юк ташувчи, шунингдек, ушбу ташувларни амалга оширувчи ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи барча соҳа ва тармоқлар мажмуаси;
ариза берувчи — АРТ олиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахс ёки унинг буюртмасига (шартномага асосан) мувофиқ лойиҳа ташкилоти;
жамғарма — Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси;
Компания — Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигидаги «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти.
3. Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Схемага мувофиқ киритилади.
2-боб. Йиғимни ҳисоблаш ва ундириш тартиби
4. Йиғим тўлиқ ҳажмда Жамғармага ўтказилади ва Компания томонидан қуйидаги тадбирларни молиялаштириш мақсадларига йўналтирилади:
Компания томонидан, шу жумладан, инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, Тошкент шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш;
Тошкент шаҳрининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;
ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
реновация дастурларини амалга ошириш;
«Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш;
қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўлбўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган Компания фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга ошириш.
5. Йиғим қуйидаги миқдорда ундирилади:
жами қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;
объектларнинг қаватлар сони белгиланган параметрлардан оширилганда қўшимча қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида.
Ушбу йиғим миқдорига нисбатан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори асосида мазкур Низомга 2-иловада келтирилган Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизмига мувофиқ шаклда 0,5 дан 2 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар қўлланилиши мумкин.
6. АРТ Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ берилади.
7. Ариза берувчининг аризаси Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилганидан сўнг АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган инвойс (кейинги ўринларда — Инвойс) билан биргаликда:
ариза берувчига — Компанияга АРТ берилиши маъқулланганлиги ҳақидаги хабарнома (кейинги ўринларда — Хабарнома) йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда юборилади;
бошқа ариза берувчига хабарнома, Компания ва ариза берувчи ўртасида имзоланиши назарда тутилган йиғим миқдорини тўлаш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси (кейинги ўринларда — Шартнома) юборилади.
8. Ариза берувчи хабарномага жавоб беришда шартномага мувофиқ йиғим суммасини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш механизмини танлайди.
Шартнома Компания ва ариза берувчи ўртасида имзоланади ва йиғим миқдори тўлиқ тўлангунига қадар амал қилади.
9. Ариза берувчига АРТ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда берилади.
10. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва келишади.
11. Йиғим миқдори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда олинган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза хулосаси натижасига мувофиқ ҳисобланади.
12. Йиғим миқдори ақнилангандан сўнг 2 икки иш кунида:
ариза берувчи — Компания мустақил равишда ёки шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан жалб қилинган инвестор билан биргаликда йиғимни тўлаш режа графигини тасдиқлайди ва ушбу режа-график асосида йиғим тўланишини таъминлайди;
бошқа ариза берувчи йиғим миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги олдиндан тўловни тўлаган ҳолда, шартномани имзолайди ва йиғимнинг қолган 80 фоиз миқдорини шартномага мувофиқ тўланишини таъминлайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
13. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи АРТни олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ белгиланган тартибда мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси Инвойс билан биргаликда: ариза берувчига — Компанияга хабарнома йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда юборади; бошқа ариза берувчига хабарнома, йиғим миқдорини тўлаш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини юборади. 3 иш куни мобайнида 3-босқич Ариза берувчи Хабарномага жавоб беради ва шартномага мувофиқ йиғим суммасини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш механизмини танлайди. Бир ой муддатда 4-босқич Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибда АРТни ариза берувчига беради. Белгиланган муддатларда 5-босқич Ариза берувчи 1. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади, келишади ва экспертизадан ўтказади. Белгиланган муддатларда 2. Йиғим миқдори аниқлангандан сўнг: ариза берувчи — Компания мустақил равишда ёки шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан жалб қилинган инвестор билан биргаликда йиғимни тўлаш режа графигини тасдиқлайди ва ушбу режа-график асосида йиғим тўланишини таъминлайди; бошқа ариза берувчи йиғим миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги олдиндан тўловни тўлаган ҳолда, шартномани имзолайди ва йиғимнинг қолган 80 фоиз миқдорини шартномага мувофиқ тўланишини таъминлайди. 2 икки иш кунида
Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг
1. Муҳандислик — коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдори қуйидаги формула билан аниқланади:
Т и =Б ҳ *((Ҳ б +Ҳ ю )-(Ҳ а +Ҳ т +Ҳ у ))*К т *К о *К з *К ж
Бунда:
Т и — Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми;
Б ҳ — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;
Ҳ б — бинонинг умумий ҳажми;
Ҳ ю — рухсат этилган қаватлар сонидан юқори бўлган бино ҳажми;
Ҳ а — бинонинг автотураргоҳ қисми умумий ҳажми;
Ҳ т — бинонинг техник қаватлари, иншоотлар ва хоналар қисми умумий ҳажми;
Ҳ у — турар жой биносининг умумий фойдаланишдаги қисми умумий ҳажми;
К т — қурилиш тури;
К о — объект тури;
К з — ҳудудий зоналар коэффициентлари;
К ж — объект жойлашуви.
2. Йиғим миқдорини камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳисобланади.
I. Қурилиш тури (К т ) Коэффициент 1. Янги қурилиш (реновация ва (ёки) ривожланиш). 1 2. Объектни реконструкция қилиш 0,85 II. Объект тури (К о ) 1. Ижтимоий хусусий объектлар (нодавлат мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, хусусий тиббиёт муассасалари ва бошқалар) 0,8 2. Давлат улуши 50 (эллик) фоиздан ортиқ бўлган давлат ва (ёки) муниципал мулк негизида давлат ва (ёки) мулк иштирокчиси томонидан, шу жумладан, ҳамкорликда бутун мулкий комплекс миқёсида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида қурилиш (реконструкция қилиш) объектларига. 0,5 3. Саноат мақсадларида фойдаланиладиган биноларни (ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, саноат-синов лабораториялари бинолари ва шу кабилар) қуришга ҳар бир қавати учун 3 (уч) метр баландликдан ошмаган ўлчамда. 0,5 4. Бошқа объектлар 1 III. Ҳудудий зоналар коэффициентлари (К з ) 1. 1-зона 2 2. 2-зона 1,8 3. 3-зона 1,53 4. 4-зона 1,34 5. 5-зона 1,23 IV. Объект жойлашуви (К ж ) 1. Метро станциясидан чиқиш жойидан объект чегарасигача 200 метр радиус оралиғи ва марказий қатнов кўчаларидан бошқа ҳудудларда жойлашган бино-иншоотлардан 0,6
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 149-сон қарорига 5-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Тошкент шаҳрида «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания) томонидан Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
нотурар жой — турар жойлар сирасига кирмайдиган, шу жумладан, турар жойларга туташ ва (ёки) турар жойнинг таркибий қисми бўлган бино ва иншоотлар;
реновация — аҳоли учун қулай яшаш муҳитини шакллантириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида, авария ҳолатидаги мавжуд яроқсиз деб топилган, шу жумладан, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмалари эскирган, эксплуатация муддати ўтган, яроқсиз ҳолга келган турар ва нотурар жойларни ҳамда яроқли турар ва нотурар жойларни замонавий талабларига мувофиқ қайта қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилишга қаратилган ва амалга ошириладиган интенсив қурилиш тадбирлари мажмуи;
реновация лойиҳаси — Компания томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда кўчмас мулк мулкдорлари билан келишилган ҳолда, шу жумладан Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган техник ҳолатни аниқлаш комиссиялари хулосалари асосида алоҳида ёки бир-бирига қўшни бўлган икки ва ундан ортиқ турар ва нотурар жойларда бош режага асосан табиатга зарар етказмаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар.
3. Реновация лойиҳаси қуйидаги асослардан бири ёки барчаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
мулкдорлар, уй-жой мулкдорлари ширкати ва бошқарув сервис компаниялари томонидан турар ва нотурар жойларни кўздан кечириш натижасида уларнинг ички муҳандислик-коммуникация тармоқлари, инфратузилмаси, техник ҳолати ҳамда фойдаланишга яроқсиз эканлиги, пойдевори, ертўласи, деворлари, шифт ва том қисми ҳамда йўлакларининг ҳолати бўйича асосли эътирозлар ва (ёки) хавфли ҳолатлар юзага келганлиги тегишли мутахассислар ёрдамида аниқланганда, улардан фойдаланувчи шахсларнинг ҳаётига хавф солувчи ҳолатлар аниқланганда;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Уй ёки турар жойнинг техник ҳолатини аниқлаш комиссияларининг тегишли хулосалари мавжуд бўлганда;
фавқулодда ҳолатларда Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси хулосалари асосида реновация лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда;
Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга оширишга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинганда;
Тошкент шаҳрининг тасдиқланган бош режаси ва шаҳар ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларига асосан реновация лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган тақдирда.
4. Реновация лойиҳаси қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда амалга оширилади:
а) реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудининг аниқ чегараси Тошкент шаҳри ҳокимининг тегишли қарори билан белгиланади;
б) реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудида қурилиш зарур бўлган ижтимоий инфратузилма объектлари белгиланади;
в) Компания буюртмасига асосан Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудида янги қурилиш олиб борилиши режалаштирилаётган ер участкаларининг чегараларига тузатишлар киритилади;
г) турар ва (ёки) нотурар жой объекти бузилиши талаб этилганда, уларнинг мулкдорлари розилиги мавжуд бўлган тақдирда, бузилаётган объектлар ўрнига реновация ҳудудидан ёки мулкдор билан келишилган бошқа ҳудуддан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдон ҳажмида, аммо унинг майдонидан 1,2 баравардан ортиқ бўлмаган ҳажмда нотариал тартибда тасдиқланган келишув асосида мутаносиб турар ва (ёки) нотурар жой объекти компенсация тариқасида берилади ёхуд мулкдорнинг танловига кўра олиб қўйилаётган кўчмас мулк объектининг бозор қийматидан кам бўлмаган ва бозор қийматининг 1,2 баравардан ортиқ бўлмаган миқдорда пул ёки бошқа турдаги, шу жумладан, аралаш (бир қисми мол-мулк, бир қисми пул) компенсация ажратилади;
д) реновация ҳудудидаги хонадонлар мулкдорларига янги қурилган турар жойлардаги хонадонлар берилаётганда, мазкур мулкдорларга янги хонадонлар топширилгунга қадар уларнинг оила аъзолари билан бирга вақтинча яшаши учун турар жой билан таъминланади ёки ижара ҳақи тўлаб берилади;
е) бузилиши талаб этилган турар ва (ёки) нотурар жой объекти юзасидан мулкдорларнинг ипотека мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда, мулкдорларга ушбу объектлар бузилаётган ҳудуддан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда нотариал тартибда тасдиқланган келишув битими асосида мутаносиб равишда тақдим этиладиган янги турар ва (ёки) нотурар жой объектига нисбатан мулкдорларнинг ушбу ипотека мажбуриятлари ва шартлари ўзгартирилмасдан сақлаб қолинади;
ж) реновация лойиҳаси доирасида янги қуриладиган турар ва нотурар жойлар эгаллаган майдон ҳажмининг (автотураргоҳ қисми ва реновация ҳудудида жойлашган эскирган уйлардаги хонадонлар мулкдорларига бериладиган хонадонлар майдони бундан мустасно) ҳар бир куб метри учун тасдиқланган миқдоридаги тўловлар реновация лойиҳасини амалга оширишга доир тегишли инвестиция шартномасида белгиланган муддатларда тўланади;
з) зарурат мавжуд бўлган тақдирда, турар жойлар уй-жой фондидан чиқарилади;
и) зарурат мавжуд бўлган тақдирда, турар ва нотурар жойлар ихтисослиги ўзгартирилади;
к) реновация лойиҳаси ҳудудида мавжуд мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган болалар ҳамда ўқувчилар бошқа тегишли мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим мактабларига навбатсиз жойлаштирилади;
л) реновация лойиҳасини амалга ошириш даврида ҳудуддаги жойларни бузишда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишга йўл қўйилмайди;
м) реновация лойиҳаси доирасида қурилиш ишларини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига мазкур бандга мувофиқ реновация ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жойларни қуйидагилар асосида белгиланган тартибда бузишга рухсат берилади:
уларнинг мулкдорлари билан нотариал тартибда имзоланган битимлар;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Уй ёки турар жойнинг техник ҳолатини аниқлаш комиссияларининг тегишли хулосалари;
суд қарори.
5. Реновация лойиҳаси мазкур Низомга иловада келтирилган Реновация лойиҳасини амалга ошириш схемасига мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Реновация лойиҳасини ташаббус қилиш ва амалга ошириш тартиби
7. Аниқ бир ҳудудда реновация лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвесторлар томонидан ташаббус тартибида тегишли таклифлар киритилган тақдирда, истисно тариқасида, Компания ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш учун электрон онлайн-аукцион ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали реновация лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ҳамкорни танлаб олиш ваколатига эга.
Реновация лойиҳасини ташаббус қилиш, тасдиқлаш ва савдоларга чиқариш тартиби халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан белгиланади.
Энг яхши таклифлар асосида реновация лойиҳасини амалга ошириш учун ҳамкорни танлаб олиш натижасида Компания ва ҳамкор ўртасида тегишли инвестиция шартномаси имзоланади.
8. Реновация лойиҳасини амалга ошириш бошланишидан камида бир ой олдин Компания:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга доир тегишли ёзувларни давлат реестрига киритиш учун Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман филиалига;
коммунал тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарига;
уйларни сақлаш харажатлари юзасидан мажбурий бадал ва тўловлардан мулкдорларнинг қарздорлиги бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун кўп квартирали уйларни бошқариш органларига;
тегишли солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ органларига хабарнома юборади.
9. Реновация лойиҳаси ҳудудида қурилиш ва (ёки) реконструкция қилиш ишларини бажариш, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни белгилаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. Реновация лойиҳаси натижасида қурилган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда тегишлича мулкдорларга ажратиш
10. Реновация лойиҳасини амалга оширувчи инвестор ёки Компания ўз номига давлат рўйхатидан ўтказилган фойдаланишга қабул қилинган уй-жойларни тегишлича мулкдорларга шартномага мувофиқ янги уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида ажратиб беради.
Янги уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ушбу уй-жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ҳамда ушбу уй-жойларни мулкдор номига қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишга асос ҳисобланади.
Реновация ҳудудида кўп квартирали уй-жойлар қурилиш ишлари якунлангандан сўнг уч ой муддатда кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига мазкур уй-жойлар эгаллаган ва уларга туташ ҳудудлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
11. Шартнома бўйича мажбуриятлардан ортган уй-жойлар инвестор томонидан мустақил тасарруф этилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Реновация лойиҳасини амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Мулкдорлар, кўп квартирали уйлар бошқарув органлари, Идоралараро махсус комиссия, Компания Реновация лойиҳасини ташаббус қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Компания 1. Реновация лойиҳаси юзасидан инвестиция лойиҳасини тайёрлайди. 2. Инвестиция лойиҳаси лотини шакллантиради ва лотни «E-auksion» электрон савдо платформасига жойлаштиради. Белгиланган муддатларда 3-босқич Инвестор 1. Хўжалик жамияти устав капиталида иштирок этиш орқали инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аукцион савдоларида иштирок этади ва ғолиб бўлган тақдирда, Компания билан «E-auksion» савдоси ғолиби сифатида тегишли шартномани имзолайди. 2.Оддий ширкат шартномаси асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аукцион савдоларида иштирок этади ва ғолиб бўлган тақдирда, лот қийматининг камида 10 фоизини закалат пули сифатида киритади. 3. Компания билан «E-auksion» аукцион савдоси ғолиби сифатида тегишли шартномани имзолайди. Белгиланган муддатларда 4-босқич Компания ва (ёки) Инвестор Компания томонидан мустақил равишда ёки инвестор билан ҳамкорликда лойиҳа амалга оширилади. Ўрнатилган тартибда 5-босқич Компания ва (ёки) Инвестор Қурилиши (реконструкцияси) якунланган кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширади. Ўрнатилган тартибда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 март,
149-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
NIZOM
NIZOM
ROʻYXATI
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NAMUNAVIY MEXANIZMI
NIZOM
SXEMASI
Toshkent shahrida “Toshkent Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Toshkent shahrining investitsiyaviy jozibadorligini oshirish, xorijiy va mahalliy investorlarga qulay shart-sharoitlar yaratish, sanoat va xizmat koʻrsatish sohalarida qoʻshma loyihalarni amalga oshirish orqali yangi ish oʻrinlarini yaratish, shuningdek, boʻsh turgan va samarasiz foydalanilayotgan munitsipal mulklar hamda yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahrini 2030-yilga qadar ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 26-iyuldagi PF-112-son Farmoniga muvofiq:
Toshkent shahrida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va shahar infratuzilmasini yaxshilash tartibi 2027-yil 1-yanvarga qadar huquqiy eksperiment tariqasida joriy etilganligi;
Toshkent shahri hokimligi muassisligida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida “koʻprik” vazifasini bajaruvchi “Toshkent Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) tashkil etilganligi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahrida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va shahar infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha huquqiy eksperimentni oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 26-iyuldagi PQ-236-son qarori bilan:
Kompaniyaga loyiha qiymati 1 million AQSH dollarigacha boʻlgan ekvivalentdagi davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi joriy etilganligi;
muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish va uni toʻliq Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki, Toshkent shahrida joylashgan yer uchastkalariga boʻlgan ijara huquqi Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan Kompaniya tomonidan eng yaxshi taklifni tanlash yoʻli bilan jalb etilgan baholovchi tashkilot tomonidan aniqlangan bahoda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan elektron auksion savdolariga chiqariladi, mazkur qarorga 2 va 3-ilovalarda belgilangan hollar hamda Yangi Toshkent shahri hududidagi, shuningdek, boʻsh turgan yer uchastkasini aniqlash va tanlash materiallari Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan tayyorlangan yer uchastkalarini sotish bundan mustasno.
Bunda:
mazkur bandda nazarda tutilgan yer uchastkalarini auksion savdolari orqali sotishdan tushgan tushumlar savdoga chiqarish va savdo oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni chegirgan holda, Toshkent shahrining shahar budjetida ochilgan alohida daromad hisobvaragʻiga oʻtkazilgandan soʻng, toʻliqligicha Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi;
Kadastr agentligi tomonidan ikki hafta muddatda “Yerelektron” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi taʼminlanadi.
3. Toshkent shahrida savdoga chiqariladigan yer uchastkalarining manzilli roʻyxati 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Toshkent shahri hokimligi Toshkent shahri tumanlari bilan birgalikda 1-ilovada keltirilgan yer uchastkalari boʻyicha:
2024-yil 1-aprelga qadar master-rejalar ishlab chiqilishini;
2024-yil 15-aprelga qadar “Yerelektron” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali tegishli tashkilotlar bilan kelishilishini;
2024-yil 1-mayga qadar baholash ishlarini yakunlab, yer uchastkalariga boʻlgan ijara huquqi onlayn-auksion savdolariga chiqarilishini taʼminlasin.
4. Toshkent shahrida joriy etilgan huquqiy eksperiment doirasida:
Yer uchastkalari negizida “Toshkent Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;
Toshkent shahrida renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq.
5. Toshkent shahar hokimligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda, zaruratga koʻra, obyektlarda soddalashtirilgan tartibda davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni bajarish maqsadida loyihalar amalga oshiriladigan obyektlar (shu jumladan, uning hududi va maydoni), faoliyat yoʻnalishlari va muddatlari toʻgʻrisida Xalq deputatlari Toshkent shahar kengashiga takliflar kiritib borsin.
6. Raqamli texnologiyalar vazirligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Kadastr agentligi, Toshkent shahar hokimligi, Energetika vazirligi va “Oʻzsuvtaʼminot” AJ bilan birgalikda yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalarining master-rejasi, loyiha hujjatlari va boshqa ruxsat berish hujjatlarini rasmiylashtirish uchun ikki oy muddatda “Shaffof qurilish” elektron axborot tizimiga integratsiya qilinadigan har bir xizmat turlari uchun “Geoaxborot tizimi” (GIS) platformasini joriy qilsin.
Bunda kommunal xizmatlar va kadastr maʼlumotlarini olish uchun “Geoaxborot tizimi” (GIS) platformasini joriy qilish xarajatlari tegishliligi boʻyicha Toshkent shahar mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hamda Energetika vazirligi, Kadastr agentligi va boshqa manfaatdor tashkilotlarning oʻz mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi hamda ushbu platformani boshqarish va yuritish Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
7. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Toshkent shahar hokimligi bilan hamkorlikda bir oy muddatda Toshkent shahrida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalari yuzasidan “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolarini tashkil qilish boʻyicha texnik imkoniyatni joriy qilsin.
8. Toshkent shahar hokimligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalarida, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytlarda keng yoritilishini taʼminlasin.
9. Toshkent shahar hokimligi 2026-yil 31-martga qadar huquqiy eksperiment natijalari boʻyicha investitsiya loyihalarini kelgusida amalga oshirish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va Toshkent shahar hokimi vazifasini bajaruvchi Sh.B. Umurzakov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 149-son qaroriga 1-ILOVA
Toshkent shahrida savdoga chiqariladigan yer uchastkalarining manzilli
T/r Tuman nomi Mahalla Maydoni, ga Maqsadi 1. Bektemir tumani “Abay” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Abay” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Abay” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Abay” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Mirishkor” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Abay” MFY 0,01 Tayyor mahsulotlarni yigʻish “Abay” MFY 0,01 Tayyor mahsulotlarni yigʻish “Abay” MFY 0,05 Tayyor mahsulotlarni yigʻish “Abay” MFY 0,05 Tayyor mahsulotlarni yigʻish “Abay” MFY 0,05 Tayyor mahsulotlarni yigʻish “Abay” MFY 0,05 Tayyor mahsulotlarni yigʻish “Iqbol” MFY 0,140319 Tayyor mahsulotlarni yigʻish 2. Chilonzor tumani “Katta Doʻmbirobod” MFY 0,0075 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Naqqoshlik” MFY 0,035067 Nodavlat maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari 3. Mirobod tumani “Tong yulduzi” MFY 0,06149 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish 4. Mirzo Ulugʻbek tumani “Oliy himmat” MFY 0,0126 Maishiy xizmat koʻrsatish “Oliy himmat” MFY 0,0126 Maishiy xizmat koʻrsatish “Oliy himmat” MFY 0,0126 Maishiy xizmat koʻrsatish “Oliy himmat” MFY 0,0126 Maishiy xizmat koʻrsatish “Geofizika” MFY 0,2202 Nodavlat maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari “Geofizika” MFY 0,0396 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Geofizika” MFY 0,04 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Geofizika” MFY 0,04 Savdo va xizmat koʻrsatish “Geofizika” MFY 0,04 Nodavlat oʻquv markazi “Geofizika” MFY 0,01 Savdo, maishiy va kichik turdagi ishlab chiqarish “Geofizika” MFY 0,01 Savdo, maishiy va kichik turdagi ishlab chiqarish “Geofizika” MFY 0,01 Savdo, maishiy va kichik turdagi ishlab chiqarish “Geofizika” MFY 0,01 Savdo, maishiy va kichik turdagi ishlab chiqarish “Geofizika” MFY 0,01 Savdo, maishiy va kichik turdagi ishlab chiqarish “Geofizika” MFY 0,01 Savdo, maishiy va kichik turdagi ishlab chiqarish “Geofizika” MFY 0,01 Savdo, maishiy va kichik turdagi ishlab chiqarish “Geofizika” MFY 0,01 Savdo, maishiy va kichik turdagi ishlab chiqarish “Alisherobod” MFY 0,1 Nodavlat maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari “Ulugʻbek” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Ulugʻbek” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Ulugʻbek” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Ulugʻbek” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Geofizika” MFY 0,0599 Nodavlat oʻquv markazi “Geofizika” MFY 0,0599 Nodavlat oʻquv markazi 5. Olmazor tumani “Ziyo” MFY 0,03 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Jiydali” MFY 0,014 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Xonchorbogʻ” MFY 0,015 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Xonchorbogʻ” MFY 0,0125 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Ibrohim ota” MFY 0,0862 Omborxona va ishlab chiqarish binolari “Xonchorbogʻ” MFY 0,015 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Qorasaroy” MFY 0,04 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Ahil” MFY 0,035 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Boʻstonobod” MFY 0,01 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Orzu” MFY 0,02 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish 6. Shayxontohur tumani “Gulobod” MFY 0,0404 Oshxona va umumiy ovqatlanish, ofis binosi “Gulobod” MFY 0,0292 Oshxona va umumiy ovqatlanish, ofis binosi “Gulobod” MFY 0,0126 Oshxona va umumiy ovqatlanish, ofis binosi 7. Sergeli tumani “Kengmakon” MFY 0,6005 Nodavlat maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari “Kengmakon” MFY 0,4004 Nodavlat maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari “Oʻzgarish” MFY 0,012 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Noʻgʻay Qoʻrgʻon” MFY 0,152 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Kengmakon” MFY 0,02 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Xontepa” MFY 0,03 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish 8. Uchtepa tumani “Zarafshon” MFY 0,043 Omborxona “Zarafshon” MFY 0,0351 Omborxona “Zarafshon” MFY 0,035 Omborxona “Zarafshon” MFY 0,0351 Omborxona “Quyi Darxon” MFY 0,015 Maishiy xizmat koʻrsatish, ofis binosi “Quyi Darxon” MFY 0,0151 Maishiy xizmat koʻrsatish, ofis binosi “Koʻksaroy” MFY 0,010027 Savdo shahobchasi, kitob doʻkoni, kichik turdagi kafe, yoshlar ijodiy uyi, ofis binosi “Koʻksaroy” MFY 0,009951 Savdo shahobchasi, kitob doʻkoni, kichik turdagi kafe, yoshlar ijodiy uyi, ofis binosi 9. Yakkasaroy tumani “Muqimiy” MFY 0,11 Nodavlat maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari 10. Yangi hayot tumani “Yangi Darxon” MFY 0,0709 Koʻp qavatli turar joy binolari “Binokor” MFY 0,02 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,02 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,02 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,02 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,02 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,02 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,02 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,02 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,02 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,015 Kichik turdagi ishlab chiqarish “Binokor” MFY 0,08 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Binokor” MFY 0,08 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Binokor” MFY 0,140006 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Xushnud” MFY 0,136201 Dam olish pavilyonlari “Xushnud” MFY 0,152305 Dam olish pavilyonlari “Xushnud” MFY 0,164107 Xususiy maktab “Xushnud” MFY 0,173401 Xususiy maktab “Xushnud” MFY 0,179802 Xususiy maktab “Xushnud” MFY 0,179802 Maktabgacha taʼlim muassasasi “Xushnud” MFY 0,179802 Maktabgacha taʼlim muassasasi “Xushnud” MFY 0,179805 Maktabgacha taʼlim muassasasi “Tashabbus” MFY 0,110609 Koʻp qavatli avtoturargoh “Toshkent” MFY 0,353996 Omborxona “Toshkent” MFY 1,00004 Ishlab chiqarish “Xoʻja Uchqun” MFY 1,000023 Ishlab chiqarish “Xoʻja Uchqun” MFY 1,000023 Ishlab chiqarish “Xoʻja Uchqun” MFY 0,998409 Ishlab chiqarish “Xoʻja Uchqun” MFY 1,000023 Ishlab chiqarish “Xoʻja Uchqun” MFY 1,000023 Ishlab chiqarish “Olchazor” MFY 0,010068 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Xumo” MFY 0,015 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Binokor” MFY 0,034074 Qurilish sanoati korxonalari “Olchazor” MFY 0,015019 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish 11. Yashnobod tumani “Choʻlpon” MFY 0,26 Umumtaʼlim maktabi “Olmos” MFY 0,1 Yoshlar sanoat zonasi “Olmos” MFY 0,1023 Yoshlar sanoat zonasi “Olmos” MFY 0,1023 Yoshlar sanoat zonasi “Olmos” MFY 0,0879 Yoshlar sanoat zonasi “Olmos” MFY 0,1023 Yoshlar sanoat zonasi “Barkamol” MFY 0,5967 Nodavlat maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari “Chinor” MFY 0,1001 Omborxona “Bahor” MFY 0,1143 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Besh bola” MFY 0,1 Omborxona, savdo va maishiy xizmat koʻrsatish “Besh bola” MFY 0,12 Omborxona “Obod” MFY 0,35 Koʻp qavatli turar joy binolari “Otchopar-2” MFY 0,2506 Koʻp qavatli turar joy binolari “Otchopar-2” MFY 0,0902 Koʻp qavatli turar joy binolari “Hamkorobod” MFY 0,1503 Maishiy xizmat koʻrsatish “Hamkorobod” MFY 0,1403 Nodavlat maktabgacha va maktab taʼlimi muassasalari “Kulolqoʻrgʻon” MFY 0,1001 Savdo va maishiy xizmat koʻrsatish
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 149-son qaroriga 2-ILOVA
Yer uchastkalari negizida “Toshkent Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida investitsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Toshkent shahrida tijorat maqsadida foydalanish imkoni mavjud boʻlgan davlatga tegishli yer uchastkalari (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkalari) negizida yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yoki oddiy shirkat shartnomasi asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
investitsiya loyihasi — yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yoki oddiy shirkat shartnomasi asosida yer uchastkalari negizida iqtisodiy, ijtimoiy va boshqa foyda olish uchun 10 million AQSH dollari va undan yuqori boʻlgan ekvivalentdagi investitsiyalarni amalga oshirishga yoxud jalb etishga qaratilgan, oʻzaro bogʻliq boʻlgan tadbirlar majmui;
korporativ shartnoma — oʻz huquqlarini amalga oshirish yoki amalga oshirishdan oʻzini tiyish (voz kechish), jamiyat aksiyadorlarining (ishtirokchilarining) umumiy yigʻilishida ovoz berish, jamiyatni boshqarish boʻyicha harakatlarni kelishib amalga oshirish hamda ustav kapitalidagi ulushlarini maʼlum narxda yoki muayyan holatlarda qoʻlga kiritish yoki begonalashtirishdan oʻzini tiyish tartibini belgilash majburiyatini belgilaydigan shartnoma;
oddiy shirkat shartnomasi — “Toshkent Invest kompaniyasi” AJ (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) va auksion gʻolibi tomonidan foyda olish yoki qonunga zid boʻlmagan boshqa maqsadga erishish uchun oʻz hissalarini qoʻshish va yuridik shaxs tuzmasdan birgalikda ishlash majburiyatini belgilaydigan shartnoma;
investitsiya loyihalarini amalga oshirish boʻyicha buyurtmachi — yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish vakolatiga ega yuridik shaxs — Kompaniya;
auksion gʻolibi — “E-auksion” elektron savdo platformasida oʻtkaziladigan elektron onlayn-auksion savdolarida (keyingi oʻrinlarda — auksion savdolari) gʻolib deb eʼtirof etilgan ishtirokchi;
xoʻjalik jamiyati — Kompaniya va auksion gʻolibi taʼsischiligida tashkil etiladigan masʼuliyati cheklangan jamiyat yoki aksiyadorlik jamiyati;
investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymati — baholash tashkiloti tomonidan aniqlanadigan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini baholash qiymati hamda loyiha hujjatlarini tayyorlash, baholash va rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar qiymati yigʻindisi ;
investor — oʻz mablagʻlarini, qarzga olingan va jalb etilgan mablagʻlarni, mulkiy boyliklarni va ularga doir huquqlarni investitsiya faoliyati obyektlariga investitsiya kirituvchi investitsiya faoliyati subyekti.
3. Yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalari yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yoki oddiy shirkat shartnomasi asosida amalga oshiriladi.
4. Ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan mexanizmlar asosida tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish uchun tanlangan yer uchastkalari Vazirlar Mahkamasi qaroriga muvofiq Kompaniyaga 49 yildan oshmaydigan muddatga toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga beriladi.
Bunda yer ijara huquqi uchun toʻlov va loyiha qiymatining kamida 10 foiziga teng kafolat mablagʻini joylashtirish talab etilmaydi.
2-bob. Yer uchastkalari negizida investitsiya loyihasini taklif etish tartibi
5. Yer uchastkalari negizida amalga oshiriladigan investitsiya loyihasining master rejasi, loyiha hujjatlari va boshqa ruxsat berish hujjatlari (keyingi oʻrinlarda — loyiha hujjatlari) Kompaniya tomonidan rasmiylashtiriladi.
Bunda investitsiya loyihasi yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali amalga oshirilganda — tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining ustavi, taʼsis shartnomasi va korporativ shartnoma, oddiy shirkat shartnomasi orqali amalga oshirilganda — oddiy shirkat shartnomasi loyihalari ham tayyorlanadi.
6. Kompaniya tomonidan belgilangan tartibda eng yaxshi takliflarni tanlash yoʻli bilan loyiha hujjatlarini ishlab chiqish uchun professional loyiha tashkilotlari va yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini baholash uchun baholash tashkilotlari jalb qilinadi.
7. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqishga xalqaro ekspertlar va xalqaro moliya tashkilotlari ham jalb etilishi mumkin.
8. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymati Kompaniya tomonidan mazkur Nizomga asosan belgilanadi.
9. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqi mazkur Nizomning 2-bobida nazarda tutilgan hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng Kompaniya tomonidan onlayn-auksion savdolariga chiqarish boʻyicha buyurtma beriladi. Bunda “E-auksion” elektron savdo platformasiga yuklash uchun baholovchi tashkilotning hisoboti, loyiha hujjatlari, shuningdek, Toshkent shahri hokimligi bilan kelishilgandan soʻng Kompaniya tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda, investitsiya loyihasi yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali amalga oshirilganda — tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining ustavi, taʼsis shartnomasi va korporativ shartnoma, oddiy shirkat shartnomasi orqali amalga oshirilganda — oddiy shirkat shartnomasi “E-auksion” elektron savdo platformasi operatoriga taqdim etiladi.
10. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqini savdoga chiqarishda quyidagilar koʻrsatiladi:
investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymati;
investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqi uchun toʻlovlarni amalga oshirish muddatlari;
loyihaning faoliyat turi yoki yoʻnalishi;
loyiha amalga oshiriladigan yer maydoni va joylashuvi (lokatsiyasi);
Kompaniya belgilagan auditorlik tashkiloti tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish jarayonining auditdan oʻtkazilishi;
“E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmatiga toʻlovlarni auksion gʻolibi tomonidan toʻlash;
Kompaniyaning loyihadagi ishtirokining foizi (50 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorda).
Bunda auksionda shakllangan narxning 35 foizi bir oy ichida, qolgan qismi teng ulushlarda oʻn ikki oy davomida amalga oshiriladi.
11. Investitsiya loyihasi yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali amalga oshirilganda — tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining korporativ shartnomasida, oddiy shirkat shartnomasi orqali amalga oshirilganda — oddiy shirkat shartnomasida qoʻshimcha ravishda quyidagilar nazarda tutilishi lozim:
investitsiya loyihasini amalga oshirish bilan bogʻliq tomonlarning birgalikdagi majburiyatlari;
investitsiya loyihasini amalga oshirish muddati (4 yildan koʻp boʻlmagan muddat);
investitsiya loyihasi qiymati yoki kiritiladigan investitsiya hajmi;
investitsiya hajmlarini oʻzlashtirish reja grafigi (yiliga kamida 25 foiz);
investitsiya loyihasining asosiy samaradorlik (KPI) koʻrsatkichlari;
Kompaniya belgilagan auditorlik tashkiloti tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish jarayonining auditdan oʻtkazilishi.
Kompaniya tomonidan mazkur bandda koʻrsatilgan hujjatlarda qoʻshimcha shartlar va talablar nazarda tutilishi mumkin.
12. Savdo natijalariga koʻra auksion gʻolibi deb topilgan shaxsga Kompaniya tomonidan bir tomonlama qoʻshimcha majburiyatlarni yuklashga yoʻl qoʻyilmaydi.
13. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish, auksion savdolarini oʻtkazish va auksion gʻolibini aniqlashning ushbu Nizom bilan tartibga solinmagan qismi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
14. Kompaniya savdo yakunlangandan soʻng bir oy muddatda tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatiga yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini hamda tegishli loyiha hujjatlari qayta rasmiylashtirilishini taʼminlaydi.
3-bob. Yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi
15. Auksion savdolarida shakllangan narx, savdoni oʻtkazish shartlarida Kompaniyaning ulushi 50 foizdan kam miqdorda belgilanganda — auksion natijalariga koʻra shakllangan narxdan kelib chiqqan holda hisoblanadigan summadan kam boʻlmagan mablagʻ auksion gʻolibi tomonidan mazkur Nizomning 10-bandida belgilangan muddatda Kompaniya va auksion gʻolibi ishtirokida tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyati ustav kapitaliga gʻolibning ulushi sifatida yoʻnaltiriladi.
Bunda auksion gʻolibi tomonidan kiritiladigan mablagʻlar toʻliq hajmda oʻz mablagʻlari va (yoki) oʻz kafolati hisobiga jalb qilingan (isteʼmolchilar mablagʻlaridan tashqari) boshqa mablagʻlar hisobidan shakllantiriladi.
16. Tomonlarning ulushlari oʻzaro kelishilgan holda, xoʻjalik jamiyatining ustav kapitaliga kiritgan oʻz mablagʻlari hisobidan oshirilishi mumkin.
17. Xoʻjalik jamiyati ustav kapitaliga auksion gʻolibi tomonidan kiritiladigan mablagʻlar — yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqining onlayn-auksion savdolarida shakllangan narxidan, savdoni oʻtkazish shartlarida Kompaniyaning ulushi 50 foizdan kam miqdorda belgilanganda — auksion natijalariga koʻra shakllangan narxdan kelib chiqqan holda hisoblanadigan summadan kam boʻlmasligi kerak.
18. Tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining taʼsis hujjatlarida Kompaniyaning ulushi sotish yoki qurilgan obyektning bir qismini yoki uning qiymatini olish hisobidan belgilangan tartibda begonalashtirilishi mumkin.
Bunda ulush qiymati investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining auksionda shakllangan bahosidan kam boʻlmasligi kerak.
4-bob. Oddiy shirkat shartnomasi asosida yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi
19. Auksion savdolarida ishtirok etuvchi talabgorlar savdolarda qatnashish uchun investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymatining kamida 10 foizini zakalat puli sifatida keyinchalik Kompaniya tomonidan ochiladigan alohida hisobvaragʻiga “E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmat haqini chegirgan holda oʻtkazish uchun savdo “E-auksion” elektron savdo platformasi operatoriga oʻtkazadi.
Bunda:
mazkur toʻlangan mablagʻlar ushbu Nizomning 10-bandiga muvofiq bir oy ichida toʻlanishi belgilangan, auksionda shakllangan narxning 35 foizini toʻlashda hamda oddiy shirkat shartnomasiga muvofiq auksion gʻolibi hissasini shakllantirishda hisobga olinadi;
auksion gʻolibi tomonidan amalga oshiriladigan toʻlovlar oddiy shirkat shartnomasida belgilangan alohida hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
20. Auksion gʻolibi tomonidan toʻlanadigan mablagʻlar (“E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmat haqi bundan mustasno) oddiy shirkat shartnomasida belgilangan investitsiya loyihasini moliyalashtirish uchun ishlatiladi va uning hissasi sifatida hisobga olinadi. Bunda Kompaniyaning hissasi qiymati investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining auksionda shakllangan narx miqdorida belgilanadi.
21. Koʻchmas mulk qurilishi boʻyicha xarajat va daromadlarning hisobi alohida yuritiladi va loyiha natijasida yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqining qiymati toʻlangandan soʻng olingan sof foyda yoki uning bir qismi oddiy shirkat shartnomasida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
Bunda sof foyda taqsimoti mutanosib ravishda loyiha ishtirokchilarining ulushidan kelib chiqib hisob-kitob qilinishi mumkin.
22. Oddiy shirkat shartnomasi shartlari investor tomonidan bajarilmagan taqdirda, investor tomonidan kiritilgan mablagʻlar qaytarilmaydi.
23. Investitsiya loyihasi boʻyicha xarajat va daromadlarning hisobi alohida yuritiladi va auksion gʻolibi tomonidan toʻlovlar toʻliq toʻlangandan soʻng olingan sof foyda oddiy shirkat shartnomasida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda auksion gʻolibi tomonidan oʻz hissasi (ulushi) toʻliq toʻlangandan soʻng hissaning (ulushning) bozor qiymatidan kelib chiqib, tomonlar kelishuviga koʻra ularning biri yoki ikkalasining qoʻshimcha mablagʻlari hisobidan investitsiya loyihasidagi tomonlarning hissalari (ulushlari) miqdori oʻzgarishi mumkin.
25. Mazkur Nizom boʻyicha tomonlarning kelishmovchiliklari oʻzaro muzokaralar orqali hal etiladi.
Muzokaralarda kelishuvga erishilmagan hollarda, nizolar Oʻzbekiston Respublikasi sudlari orqali hal etiladi.
26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 149-son qaroriga 3-ILOVA
Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Toshkent shahrida qiymati 5 million AQSH dollarigacha ekvivalentdagi tijorat maqsadida foydalanish imkoni mavjud boʻlgan davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
davlat-xususiy sheriklik (keyingi oʻrinlarda — DXSH) — davlat sherigi va xususiy sherikning muayyan muddatga yuridik jihatdan rasmiylashtirilgan, DXSH loyihasini amalga oshirish uchun oʻz resurslarini birlashtirishga asoslangan hamkorligi;
DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati — DXSH obyektining yer soligʻi stavkasiga teng qiymati hamda loyiha hujjatlarini tayyorlash, baholashni amalga oshirish va ularni rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar qiymati yigʻindisi;
DXSH loyihasi — iqtisodiy, ijtimoiy va infratuzilmaviy vazifalarni hal etishga qaratilgan, xususiy investitsiyalarni jalb etish va (yoki) ilgʻor boshqaruv tajribasini joriy etish asosida soddalashtirilgan tartibda amalga oshiriladigan tadbirlar majmui;
DXSH obyekti — mazkur Nizomda 1-ilovada belgilangan obyektlar negizida loyihalashtirilishi, qurilishi, barpo etilishi, yetkazib berilishi, moliyalashtirilishi, rekonstruksiya qilinishi, modernizatsiya qilinishi, foydalanilishi va xizmat koʻrsatilishi DXSH loyihasini roʻyobga chiqarish doirasida amalga oshiriladigan mol-mulk, mulkiy komplekslar, ijtimoiy infratuzilma, yer uchastkalari, shuningdek, DXSH loyihasini amalga oshirish jarayonida joriy etilishi lozim boʻlgan ishlar (xizmatlar) va innovatsiyalar;
davlat sherigi — Toshkent shahrida ishga tushirish qiymati 5 million AQSH dollarigacha ekvivalentdagi davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirish vakolati berilgan “Toshkent Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya);
operator — savdo platformasida auksionni tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati;
xususiy sherik — Oʻzbekiston Respublikasining yoki chet davlatning qonunchiligiga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan, davlat sherigi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzgan yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs yoki yuridik shaxslarning birlashmasi.
3. Toshkent shahri hokimligi Kompaniya taklifi asosida xalq deputatlari tuman Kengashlarida hamda jamoatchilik bilan ochiq muhokama qilgan holda Toshkent shahrida amalga oshiriladigan davlat-xususiy sheriklik loyihalarining manzilli roʻyxatini tasdiqlash uchun Xalq deputatlari Toshkent shahar kengashiga kiritib boradi.
4. Toshkent shahrida DXSH loyihasi soddalashtirilgan tartibda mazkur Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
5. Xususiy sherikka DXSH bitimi muddati tugagandan soʻng DXSH obyektini Toshkent shahar hokimligiga qaytarish sharti bilan uzoq muddatli ijara huquqi asosida 10 yilgacha beriladi.
5 1 .Turizm koʻchalarini soddalashtirilgan tartibda DXSH loyihalari orqali barpo etish tartibi Xalq deputatlari Toshkent shahar kengashi tomonidan belgilanadi.
DXSH toʻgʻrisidagi bitim amalda boʻlgan davrda xususiy sherik tomonidan yangi qurilgan (barpo etilgan) va oʻrnatilgan (joylashtirilgan) obyektlar DXSH mol-mulki hisoblanadi. Bunda:
xususiy sherik ushbu mulkni tasarruf etish huquqisiz uchinchi shaxslarga ijaraga berishi va (yoki) undan qonunchilikda belgilangan boshqacha usullarda foydalanishi mumkin;
DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddati tugaganda yoki muddatidan avval bekor qilinganda qurilgan (barpo etilgan) DXSH mol-mulki davlat sherigiga oʻtkaziladi;
DXSH asosida tashkil etilgan turizm koʻchasidagi tadbirkorlarga tutash hududlar va umumiy foydalanishdagi hududlarni ijaraga berish boʻyicha hamda mavsumiy tadbirlar tashkil etilishi munosabati bilan koʻchma qurilmalarni bir martalik joylashtirish boʻyicha toʻlovlarning miqdori davlat sherigi bilan kelishilgan holda xususiy sherik tomonidan belgilanadi. Bunda:
toʻlovlar toʻliq xususiy sherikka yoʻnaltiriladi;
ijaraga beriladigan umumiy foydalanishdagi hududlarning umumiy maydoni xususiy sherikka berilgan yer maydonining oʻn foizidan koʻp boʻlishi mumkin emas.
DXSH asosida tashkil etilgan turizm koʻchasida event (festivallar) va mavsumiy tadbirlar Toshkent shahar hokimligi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.
DXSH asosida tashkil etilgan turizm koʻchasidagi avtomobil yoʻllarini taʼmirlash xususiy sherik zimmasiga yuklanmaydi hamda ushbu ishlar davlat sherigining loyihadagi ulushi sifatida budjet mablagʻlari hamda boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
6. DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati Kompaniya tomonidan mazkur Nizomga asosan belgilanadi.
7. DXSH bitimida nazarda tutilmagan hamda qiymati 1 million AQSH dollari ekvivalentidan ortiq boʻlgan loyihalarni ushbu Nizomda nazarda tutilgan soddalashtirilgan tartibda savdoga chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
8. Toshkent shahrida qiymati 5 million AQSH dollarigacha ekvivalentdagi DXSH loyihasini amalga oshirish uchun uning konsepsiyasi va loyihani baholash hujjatini ishlab chiqish talab etilmaydi.
2-bob. DXSH loyihasi shartlarini tasdiqlash va DXSH bitimini tuzish huquqini auksion savdolariga chiqarish tartibi
9. DXSH loyihasi mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq namunaviy shakl asosida Kompaniya tomonidan tasdiqlangan shartlarda amalga oshiriladi. Bunda:
DXSH loyihasini amalga oshirishda kapital qurilmalar qurmaslik, muhandislik tarmoqlariga zarar yetkazmaslik va obyektlar faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslik shartlari koʻzda tutilishi shart;
Kompaniya DXSH loyihasini amalga oshirish boʻyicha shartlarni Toshkent shahar hokimligi hamda Toshkent shahridagi tumanlar hokimliklari, tegishli tashkilotlar va DXSH obyektining balansda saqlovchilari bilan kelishgan holda tasdiqlaydi.
10. DXSH loyihasini:
yer ostida muhandislik tarmoqlari oʻtgan yoki tashqi muhandislik tarmoqlari muhofaza zonasida joylashgan hududlarda kapital qurilmalar qurmaslik, muhandislik tarmoqlariga zarar yetkazmaslik va obyektlar faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslik shartlari bilan hamda loyihani vakolatli organlar bilan kelishgan holda;
vakolatli organlar bilan kelishilgan taqdirda kanal va ochiq kollektorlarning qirgʻoq hududlari muhofaza zonasidan 5 metrgacha masofani saqlagan holda amalga oshirishga ruxsat etiladi.
11. DXSH loyihasi shartlari va (yoki) hujjatlarini ishlab chiqish uchun Kompaniya tomonidan eng yaxshi takliflarni tanlash yoʻli bilan loyiha, konsalting va auditorlik tashkilotlari jalb qilinishi mumkin.
13. Kompaniya tomonidan DXSH bitimi loyihasi tayyorlanadi.
14. DXSH bitimida quyidagilar nazarda tutiladi:
DXSH bitimining taraflari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
DXSH bitimining predmeti;
taraflarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi;
Kompaniya va xususiy sherik oʻrtasida xavf-xatarlarning taqsimlanishi;
DXSH obyektining texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarga oid umumiy parametrlari va samaradorlik boʻyicha talablar, shu jumladan DXSH bitimiga muvofiq oʻtkazilgan yoki loyihalashtirilishi, qurilishi, barpo etilishi, moliyalashtirilishi, rekonstruksiya qilinishi, foydalanilishi va (yoki) xizmat koʻrsatilishi lozim boʻlgan boshqa DXSH obyektlarining tavsifi, ulardan foydalanish maqsadlari va muddatlari;
DXSH loyihasi bilan bogʻliq boʻlgan ishlarni bajarish (xizmatlar koʻrsatish) muddatlari va tartibi;
taraflarning tegishli infratuzilmaga nisbatan va DXSH loyihasi boʻyicha huquqlari, shuningdek, ularni boshqa shaxsga oʻtkazish tartibi;
DXSH loyihasini amalga oshirish uchun talab etiladigan DXSH obyektlarini xususiy sherikka berish tartib-taomili va boshqa shartlari;
xususiy sherik tomonidan tovarlarga, bajariladigan ishlarga, koʻrsatiladigan xizmatlarga doir narxlarni, tariflarni belgilash va ularni oʻzgartirish shartlari;
taraflarning oʻz majburiyatlari bajarilishini taʼminlash usullari, miqdorlari va muddatlari;
DXSH bitimining muddati va ushbu muddatni belgilash tartibi;
haq toʻlash, erkin foydalanilish uchun toʻlov, foydalanganlik uchun toʻlov, xususiy sherikning Kompaniyaga toʻlovi va/yoki boshqa toʻlovlarning shakllari, miqdorlari, muddatlari, shartlari, ularni toʻlash tartibi, shu jumladan, DXSH loyihasi amalga oshirilishi munosabati bilan daromadlarning (foydaning) taqsimlanishi;
DXSH bitimiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish tartibi;
DXSH bitimini tugatish asoslari, tartibi va shartlari, muddatidan oldin tugatilganlik uchun toʻlov miqdori va tartibi;
DXSH loyihasining amalga oshirilishini monitoring va nazorat qilish tartibi;
DXSH loyihasini sugʻurta qilish boʻyicha majburiyatlar;
DXSH loyihasi doirasida loyiha hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha majburiyatlar;
taraflarning DXSH bitimiga doir majburiyatlarni buzganlik uchun javobgarligi;
nizolarni hal etish tartibi;
Oʻzbekiston Respublikasida xodimlarni ishga olish va mehnatdan foydalanishga nisbatan qoʻllaniladigan shartlar toʻgʻrisidagi ishontirishlar va kafolatlar;
xususiy sherikning ulushlariga egalik qilishga nisbatan talablar va xususiy sherikning hamda uning affillangan shaxslarining mol-mulkiga nisbatan boshqa mulkiy huquqlar;
maxfiylik;
atamalar va ularga doir tushuntirishlar;
amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa maʼlumotlar.
15. Kompaniya DXSH bitimini tuzish huquqini barcha hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng “E-auksion” elektron savdo platformasining onlayn-auksion savdosiga chiqarishga buyurtma beradi. Bunda, “E-auksion” elektron savdo platformasiga yuklash uchun quyidagi hujjatlar operatorga taqdim etiladi:
DXSH loyihasi shartlari;
DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati boʻyicha Kompaniyaning hisoboti;
Toshkent shahri hokimligi bilan kelishilgan DXSH bitimi loyihasi Kompaniya tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda;
mavjud boʻlganda loyiha hujjatlari.
16. DXSH bitimini tuzish huquqini savdoga chiqarishda quyidagilar koʻrsatiladi:
DXSH obyekti toʻgʻrisida maʼlumot va uning joylashuvi (lokatsiyasi);
DXSH loyihasi qiymati;
DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati va uni toʻlash muddatlari;
DXSH loyihasini amalga oshirish shartlari;
Kompaniya belgilagan auditorlik tashkiloti tomonidan DXSH loyihasini amalga oshirish jarayonining auditdan oʻtkazilishi;
“E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmatiga toʻlovlarning auksion gʻolibi tomonidan amalga oshirilishi.
Bunda, auksionda shakllangan DXSH bitimini tuzish huquqi narxining 35 foizi bir oy ichida, qolgan qismi teng ulushlarda oʻn ikki oy davomida amalga oshiriladi.
17. Auksion savdolari natijalari boʻyicha DXSH bitimini tuzish huquqini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar Kompaniya tomonidan Toshkent shahri hokimligi huzuridagi Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
Bunda ikki marta savdo natijasiga koʻra davlat-xususiy sherik aniqlanmasa, boshlangʻich narx 50 foizga pasaytirilgan holda Kompaniya tomonidan mazkur nizomda belgilangan tartibda qayta savdolarga chiqariladi.
18. DXSH loyihasi boʻyicha auksion savdosini oʻtkazishning ushbu Nizom bilan tartibga solinmagan qismi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
19. Savdo natijalariga koʻra, auksion gʻolibi deb topilgan shaxsga Kompaniya tomonidan bir tomonlama qoʻshimcha majburiyatlarni yuklashga yoʻl qoʻyilmaydi.
3-bob. DXSH loyihalarining reyestrini yuritish, amalga oshirilishini monitoring qilish va hisobotni taqdim etish tartibi
20. DXSH bitimi ikki tomonlama elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangandan keyin uch kalendar kuni mobaynida Kompaniya rasmiy tartibda uch nusxadan iborat DXSH bitimining elektron va qogʻoz koʻrinishdagi nusxalarini vakolatli davlat organiga DXSH loyihalarining reyestriga kiritish uchun taqdim qiladi.
21. DXSH loyihasi reyestrga olingandan soʻng 5 ish kuni mobaynida Kompaniyaning rasmiy veb-saytiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi ochiq maʼlumotlar portaliga (www.data.gov.uz) joylashtiriladi.
22. DXSH loyihasining reyestrida jamlangan maʼlumotlari va axborotlaridan foydalanish hech qanday toʻlovlarsiz amalga oshiriladi.
23. Kompaniya DXSH loyihasi bajarilishi va DXSH bitimi shartlariga rioya etilishi nuqtai nazaridan monitoringni amalga oshiradi.
24. Kompaniyaning zaruratga koʻra, joylarda monitoring amalga oshirilishi uchun DXSH obyektiga kirishi va tegishli hujjatlardan foydalanishi taʼminlanadi.
25. Monitoring oʻtkazish uchun Kompaniya vazirlik, idora va konsalting kompaniyalaridan mutaxassislarni jalb qilish huquqiga ega.
26. Monitoring quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:
loyihani oʻz vaqtida va samarali amalga oshirishni taʼminlash;
DXSH loyihasining moliyaviy-iqtisodiy samaradorligi koʻrsatkichlari bajarilishini oʻrganish;
loyihani amalga oshirishning barcha bosqichlarida toʻsqinlik qilayotgan faktorlarni aniqlash va oʻrganish, bartaraf etish boʻyicha hamkorlikda tezkor choralar koʻrish;
tasdiqlangan muddatlar va hajmlarga muvofiq ravishda loyihalarni oʻz vaqtida moliyalashtirishni taʼminlash ustidan nazorat oʻrnatish;
DXSH loyihasi boʻyicha olingan majburiyatlar bajarilishini taʼminlash.
27. DXSH loyihasining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobotni Kompaniyaga xususiy sherik tomonidan imzolangan va tasdiqlangan holda har olti oyda taqdim etadi. Bunda hisobot shakllari Kompaniya tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
28. Xususiy sherik hisobotlarning oʻz vaqtida taqdim etilishi, toʻliqligi va haqqoniyligi uchun javobgardir.
29. Kompaniya xususiy sherik tomonidan taqdim qilingan hisobotlarni umumlashtiradi hamda yakuni boʻyicha maʼlumotlarni Toshkent shahri hokimligiga taqdim etadi.
30. DXSH loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Kompaniyaning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik loyihalari soddalashtirilgan tartibda amalga oshirilishi mumkin boʻlgan obyektlar
1. Madaniyat va istirohat bogʻlari 2. Xiyobonlar 3. Sayilgohlar 4. Bulvarlar 5. Alleyalar 6. Daryo, kanal va ochiq kollektorlarning qirgʻoq hududlari 7. Koʻprik va yoʻl oʻtkazgichlar ostidagi hududlar 8. Yer usti metrosi ostidagi hududlar 9. Yer osti piyodalar oʻtish joylari 10. Yoʻlning qatnov qismi orasidagi hududlar 11. Avtoturargohlar 12. Avtomobil yoʻllari 13. Parkomatlar 14. Boʻsh turgan yer uchastkalari 15. Foydalanilmayotgan yoki kam quvvatda foydalanilayotgan bino va inshootlar 16. Qurilishi tugallanmagan bino va inshootlar
Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik loyihasini soddalashtirilgan tartibda amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Kompaniya 1. DXSH loyihasini amalga oshirishning shartlarini ishlab chiqadi. 2. Shartlarni belgilangan tartibda tasdiqlaydi. 3. DXSH obyektining ijara huquqining boshlangʻich qiymati boʻyicha hisobotini tasdiqlaydi. 4. DXSH bitimi loyihasini tayyorlaydi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Kompaniya DXSH bitimini tuzish huquqini barcha hujjatlar ilova qilingan holda “E-auksion” elektron savdo platformasining onlayn-auksion savdosiga chiqarishga buyurtma beradi. Zaruratga koʻra 3-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ Auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani savdo platformasida eʼlon qiladi. Buyurtmani olgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay 4-bosqich “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdolarini tashkil etadi va oʻtkazadi. 30 kun muddatda 5-bosqich Talabgorlar “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdolariga ishtirok etish uchun takliflarni kiritadi. Belgilangan muddatda 6-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ Auksion gʻolibi aniqlaydi va tegishli bayonnoma bilan rasmiylashtiradi. Auksion eʼloni tugagandan keyingi ish kunidan kechiktirmay 7-bosqich Kompaniya 1. DXSH loyihalari boʻyicha DXSH bitimini reyestrga kiritadi. 3 ish kuni mobaynida 8-bosqich Kompaniya DXSH loyihasi bajarilishining hamda DXSH bitimi shartlariga rioya etilishini monitoring qiladi. Zaruratga koʻra 9-bosqich Xususiy sherik DXSH loyihasining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobotni Kompaniyaga taqdim qiladi. Har 6 oyda 10-bosqich Kompaniya Xususiy sherik tomonidan taqdim qilingan hisobotlarni umumlashtiradi hamda yakuni boʻyicha maʼlumotlarni Toshkent shahar hokimligiga taqdim etadi.
Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” “Toshkent Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati boshqaruv raisi __________ _________________ (Imzo) (F.I.O) 20__ yil “___” __________ Davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish shartlarining NAMUNAVIY SHAKLI I. Loyiha tavsifi Loyihaning nomi _____ _____________________________________________ Tarmoq nomi _________ _____________________________________________ Loyiha turi _________ _____________________________________________ Loyiha amalga oshiriladigan joy (manzil) ________ ______________________________________________ _________________________________________________________________ II. Dastlabki tanlov natijalari DXSH loyihasi haqida maʼlumot va loyihani amalga oshirish uchun tasdiqlovchi hujjatlar 1. 2. 3. ... III. DXSH loyihasining moliyaviy-iqtisodiy koʻrsatkichlari 1. DXSH loyihasining “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdosiga qoʻyiladigan boshlangʻich qiymati a) yer uchastkasini baholovchi tashkilot tomonidan baholangan boshlangʻich qiymat _______ ming soʻm, yoki _______ AQSH dollari b) ijaraga beriladigan mol-mulkning tasdiqlangan boshlangʻich ijara qiymati _______ ming soʻm, yoki _______ AQSH dollari 2. DXSHning amal qilish muddati ___ yil Aniq maʼlumot boʻlmasa, oraliq muddatni belgilang: 3 — 10 □ 11 — 20 □ 21 — 30 □ 31 — 49 DXSH loyihasini amalga oshirish muddati ___ yil Aniq maʼlumot boʻlmasa, oraliq muddatni belgilang: 3 — 10 □ 11 — 20 □ 21 — 30 □ 31 — 49 3. Loyihaga kiritiladigan investitsiya mablagʻlari _______ ming soʻm, yoki _______ AQSH dollari Loyihaning yillik ekspluatatsiya xarajatlari _______ ming soʻm, yoki _______ AQSH dollari IV. DXSH loyihasining asosiy samaradorlik (KPI) koʻrsatkichlari 1. Yangi ish oʻrinlarini yaratish ____ta 2. Davlat budjeti mablagʻlarini iqtisod qilish ____ mln.soʻm 3. Energiya (elektr, gaz, suv) sarfini tejash ____ kVt ____ m 3 4. Zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish (batafsil maʼlumot) 5. Innovatsiyalarni joriy qilish (batafsil maʼlumot) 6. Boshqa koʻrsatkichlar (batafsil maʼlumot)
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 149-son qaroriga 4-ILOVA
Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini (bundan budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar va yakka tartibdagi uy-joylar mustasno) qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini (keyingi oʻrinlarda − ART) ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish (keyingi oʻrinlarda − Yigʻim) tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari — elektr uzatish tarmoqlari, aloqa liniyalari, tabiiy gaz, ichimlik suvi, issiqlik taʼminoti va suv-oqova quvurlari, temir yoʻl liniyalari, avtomobil yoʻllari, kanallar, kollektor-drenaj tarmoqlari va shu kabi boshqa inshootlar;
transport infratuzilmasi — yoʻlovchi va yuk tashuvchi, shuningdek, ushbu tashuvlarni amalga oshiruvchi hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi barcha soha va tarmoqlar majmuasi;
ariza beruvchi — ART olish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda murojaat qilgan yuridik va jismoniy shaxs yoki uning buyurtmasiga (shartnomaga asosan) muvofiq loyiha tashkiloti;
jamgʻarma — Toshkent shahri hokimligi huzuridagi Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi;
Kompaniya — Toshkent shahar hokimligi taʼsischiligidagi “Toshkent Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati.
3. Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan Sxemaga muvofiq kiritiladi.
2-bob. Yigʻimni hisoblash va undirish tartibi
4. Yigʻim toʻliq hajmda Jamgʻarmaga oʻtkaziladi va Kompaniya tomonidan quyidagi tadbirlarni moliyalashtirish maqsadlariga yoʻnaltiriladi:
Kompaniya tomonidan, shu jumladan, investorlar ishtirokida investitsiya loyihalari, davlat-xususiy sheriklik loyihalari, Toshkent shahri infratuzilmasini rivojlantirish bilan bogʻliq istiqbolli loyihalarni amalga oshirish;
Toshkent shahrining alohida hududlarini rivojlantirish va renovatsiya dasturlari, master reja va quriladigan obyektlarning loyiha hujjatlarini ishlab chiqish;
iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy soha obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash;
hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish;
renovatsiya dasturlarini amalga oshirish;
“Yangi Oʻzbekiston” massivlari, davlat uy-joy dasturlarida koʻzda tutilgan massivlar, shuningdek, maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari (ichimlik va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz tarmoqlari va avtomobil yoʻli) bilan taʼminlash;
qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan, investorning oʻz mablagʻlari ulushi 25 foizdan kam boʻlmagan, investitsiya dasturlariga kiritilgan loyihalar, shuningdek, xalqaro va respublika ahamiyatidagi avtomobil yoʻllari boʻyidagi yaxlit yer maydonlarida tashkil etiladigan yoʻlboʻyi infratuzilma obyektlarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash;
qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan Kompaniya faoliyati bilan bogʻliq boshqa xarajatlarni amalga oshirish.
5. Yigʻim quyidagi miqdorda undiriladi:
jami qurilish hajmining har bir kub metri uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida;
obyektlarning qavatlar soni belgilangan parametrlardan oshirilganda qoʻshimcha qurilish hajmining har bir kub metri uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida.
Ushbu yigʻim miqdoriga nisbatan xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashi qarori asosida mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi uchun toʻlov miqdorini hisoblashning namunaviy mexanizmiga muvofiq shaklda 0,5 dan 2 gacha kamaytiruvchi yoki oshiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllanilishi mumkin.
6. ART Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq beriladi.
7. Ariza beruvchining arizasi Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqilganidan soʻng ARTni ishlab chiqishning qiymati koʻrsatilgan invoys (keyingi oʻrinlarda — Invoys) bilan birgalikda:
ariza beruvchiga — Kompaniyaga ART berilishi maʼqullanganligi haqidagi xabarnoma (keyingi oʻrinlarda — Xabarnoma) yigʻim miqdori koʻrsatilgan holda yuboriladi;
boshqa ariza beruvchiga xabarnoma, Kompaniya va ariza beruvchi oʻrtasida imzolanishi nazarda tutilgan yigʻim miqdorini toʻlash toʻgʻrisidagi shartnoma loyihasi (keyingi oʻrinlarda — Shartnoma) yuboriladi.
8. Ariza beruvchi xabarnomaga javob berishda shartnomaga muvofiq yigʻim summasini bir yoʻla yoki boʻlib-boʻlib toʻlash mexanizmini tanlaydi.
Shartnoma Kompaniya va ariza beruvchi oʻrtasida imzolanadi va yigʻim miqdori toʻliq toʻlanguniga qadar amal qiladi.
9. Ariza beruvchiga ART qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda beriladi.
10. Ariza beruvchi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqadi va kelishadi.
11. Yigʻim miqdori qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda olingan loyiha-smeta hujjatlari ekspertiza xulosasi natijasiga muvofiq hisoblanadi.
12. Yigʻim miqdori aqnilangandan soʻng 2 ikki ish kunida:
ariza beruvchi — Kompaniya mustaqil ravishda yoki shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilish loyihasi yuzasidan jalb qilingan investor bilan birgalikda yigʻimni toʻlash reja grafigini tasdiqlaydi va ushbu reja-grafik asosida yigʻim toʻlanishini taʼminlaydi;
boshqa ariza beruvchi yigʻim miqdorining 20 foizi miqdoridagi oldindan toʻlovni toʻlagan holda, shartnomani imzolaydi va yigʻimning qolgan 80 foiz miqdorini shartnomaga muvofiq toʻlanishini taʼminlaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. Mazkur Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi ARTni olish uchun Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq belgilangan tartibda murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi Invoys bilan birgalikda: ariza beruvchiga — Kompaniyaga xabarnoma yigʻim miqdori koʻrsatilgan holda yuboradi; boshqa ariza beruvchiga xabarnoma, yigʻim miqdorini toʻlash toʻgʻrisidagi shartnoma loyihasini yuboradi. 3 ish kuni mobaynida 3-bosqich Ariza beruvchi Xabarnomaga javob beradi va shartnomaga muvofiq yigʻim summasini bir yoʻla yoki boʻlib-boʻlib toʻlash mexanizmini tanlaydi. Bir oy muddatda 4-bosqich Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi Qonunchilik hujjatlariga muvofiq tartibda ARTni ariza beruvchiga beradi. Belgilangan muddatlarda 5-bosqich Ariza beruvchi 1. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqadi, kelishadi va ekspertizadan oʻtkazadi. Belgilangan muddatlarda 2. Yigʻim miqdori aniqlangandan soʻng: ariza beruvchi — Kompaniya mustaqil ravishda yoki shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilish loyihasi yuzasidan jalb qilingan investor bilan birgalikda yigʻimni toʻlash reja grafigini tasdiqlaydi va ushbu reja-grafik asosida yigʻim toʻlanishini taʼminlaydi; boshqa ariza beruvchi yigʻim miqdorining 20 foizi miqdoridagi oldindan toʻlovni toʻlagan holda, shartnomani imzolaydi va yigʻimning qolgan 80 foiz miqdorini shartnomaga muvofiq toʻlanishini taʼminlaydi. 2 ikki ish kunida
Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi uchun toʻlov miqdorini hisoblashning
1. Muhandislik — kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi uchun toʻlov miqdori quyidagi formula bilan aniqlanadi:
T i =B h *((H b +H yu )-(H a +H t +H u ))*K t *K o *K z *K j
Bunda:
T i — Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi;
B h — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari;
H b — binoning umumiy hajmi;
H yu — ruxsat etilgan qavatlar sonidan yuqori boʻlgan bino hajmi;
H a — binoning avtoturargoh qismi umumiy hajmi;
H t — binoning texnik qavatlari, inshootlar va xonalar qismi umumiy hajmi;
H u — turar joy binosining umumiy foydalanishdagi qismi umumiy hajmi;
K t — qurilish turi;
K o — obyekt turi;
K z — hududiy zonalar koeffitsiyentlari;
K j — obyekt joylashuvi.
2. Yigʻim miqdorini kamaytiruvchi yoki oshiruvchi koeffitsiyentlar quyidagi jadvalga muvofiq hisoblanadi.
I. Qurilish turi (K t ) Koeffitsiyent 1. Yangi qurilish (renovatsiya va (yoki) rivojlanish). 1 2. Obyektni rekonstruksiya qilish 0,85 II. Obyekt turi (K o ) 1. Ijtimoiy xususiy obyektlar (nodavlat maktab va maktabgacha taʼlim muassasalari, xususiy tibbiyot muassasalari va boshqalar) 0,8 2. Davlat ulushi 50 (ellik) foizdan ortiq boʻlgan davlat va (yoki) munitsipal mulk negizida davlat va (yoki) mulk ishtirokchisi tomonidan, shu jumladan, hamkorlikda butun mulkiy kompleks miqyosida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalari doirasida qurilish (rekonstruksiya qilish) obyektlariga. 0,5 3. Sanoat maqsadlarida foydalaniladigan binolarni (ishlab chiqarish binolari, omborxonalar, sanoat-sinov laboratoriyalari binolari va shu kabilar) qurishga har bir qavati uchun 3 (uch) metr balandlikdan oshmagan oʻlchamda. 0,5 4. Boshqa obyektlar 1 III. Hududiy zonalar koeffitsiyentlari (K z ) 1. 1-zona 2 2. 2-zona 1,8 3. 3-zona 1,53 4. 4-zona 1,34 5. 5-zona 1,23 IV. Obyekt joylashuvi (K j ) 1. Metro stansiyasidan chiqish joyidan obyekt chegarasigacha 200 metr radius oraligʻi va markaziy qatnov koʻchalaridan boshqa hududlarda joylashgan bino-inshootlardan 0,6
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 149-son qaroriga 5-ILOVA
Toshkent shahrida renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Toshkent shahrida “Toshkent Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) tomonidan Toshkent shahrida renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
noturar joy — turar joylar sirasiga kirmaydigan, shu jumladan, turar joylarga tutash va (yoki) turar joyning tarkibiy qismi boʻlgan bino va inshootlar;
renovatsiya — aholi uchun qulay yashash muhitini shakllantirish, yer resurslaridan oqilona foydalanish, hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida, avariya holatidagi mavjud yaroqsiz deb topilgan, shu jumladan, ijtimoiy va muhandislik-transport infratuzilmalari eskirgan, ekspluatatsiya muddati oʻtgan, yaroqsiz holga kelgan turar va noturar joylarni hamda yaroqli turar va noturar joylarni zamonaviy talablariga muvofiq qayta qurish, kapital taʼmirlash, rekonstruksiya qilishga qaratilgan va amalga oshiriladigan intensiv qurilish tadbirlari majmui;
renovatsiya loyihasi — Kompaniya tomonidan Toshkent shahar hokimligi hamda koʻchmas mulk mulkdorlari bilan kelishilgan holda, shu jumladan Toshkent shahrida tashkil etiladigan texnik holatni aniqlash komissiyalari xulosalari asosida alohida yoki bir-biriga qoʻshni boʻlgan ikki va undan ortiq turar va noturar joylarda bosh rejaga asosan tabiatga zarar yetkazmagan holda amalga oshiriladigan loyihalar.
3. Renovatsiya loyihasi quyidagi asoslardan biri yoki barchasi mavjud boʻlgan taqdirda amalga oshiriladi:
mulkdorlar, uy-joy mulkdorlari shirkati va boshqaruv servis kompaniyalari tomonidan turar va noturar joylarni koʻzdan kechirish natijasida ularning ichki muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari, infratuzilmasi, texnik holati hamda foydalanishga yaroqsiz ekanligi, poydevori, yertoʻlasi, devorlari, shift va tom qismi hamda yoʻlaklarining holati boʻyicha asosli eʼtirozlar va (yoki) xavfli holatlar yuzaga kelganligi tegishli mutaxassislar yordamida aniqlanganda, ulardan foydalanuvchi shaxslarning hayotiga xavf soluvchi holatlar aniqlanganda;
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Uy-joy fondini davlat yoʻli bilan hisobga olish toʻgʻrisida” 2000-yil 20-yanvardagi 18-son qarorida nazarda tutilgan Toshkent shahrida tashkil etiladigan Uy yoki turar joyning texnik holatini aniqlash komissiyalarining tegishli xulosalari mavjud boʻlganda;
favqulodda holatlarda Favqulodda holat rejimini taʼminlash boʻyicha davlat komissiyasi xulosalari asosida renovatsiya loyihasini amalga oshirish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda;
Toshkent shahrida renovatsiya loyihalarini amalga oshirishga doir Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni va qarorlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari qabul qilinganda;
Toshkent shahrining tasdiqlangan bosh rejasi va shahar hududi qismlarining batafsil rejalashtirish loyihalariga asosan renovatsiya loyihasini amalga oshirish nazarda tutilgan taqdirda.
4. Renovatsiya loyihasi quyidagi shartlar bajarilgan holda amalga oshiriladi:
a) renovatsiya loyihasi amalga oshiriladigan renovatsiya hududining aniq chegarasi Toshkent shahri hokimining tegishli qarori bilan belgilanadi;
b) renovatsiya loyihasi amalga oshiriladigan renovatsiya hududida qurilish zarur boʻlgan ijtimoiy infratuzilma obyektlari belgilanadi;
v) Kompaniya buyurtmasiga asosan Kadastr agentligining Toshkent shahar boshqarmasi tomonidan renovatsiya loyihasi amalga oshiriladigan renovatsiya hududida yangi qurilish olib borilishi rejalashtirilayotgan yer uchastkalarining chegaralariga tuzatishlar kiritiladi;
g) turar va (yoki) noturar joy obyekti buzilishi talab etilganda, ularning mulkdorlari roziligi mavjud boʻlgan taqdirda, buzilayotgan obyektlar oʻrniga renovatsiya hududidan yoki mulkdor bilan kelishilgan boshqa hududdan qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda ularning maydonidan kam boʻlmagan maydon hajmida, ammo uning maydonidan 1,2 baravardan ortiq boʻlmagan hajmda notarial tartibda tasdiqlangan kelishuv asosida mutanosib turar va (yoki) noturar joy obyekti kompensatsiya tariqasida beriladi yoxud mulkdorning tanloviga koʻra olib qoʻyilayotgan koʻchmas mulk obyektining bozor qiymatidan kam boʻlmagan va bozor qiymatining 1,2 baravardan ortiq boʻlmagan miqdorda pul yoki boshqa turdagi, shu jumladan, aralash (bir qismi mol-mulk, bir qismi pul) kompensatsiya ajratiladi;
d) renovatsiya hududidagi xonadonlar mulkdorlariga yangi qurilgan turar joylardagi xonadonlar berilayotganda, mazkur mulkdorlarga yangi xonadonlar topshirilgunga qadar ularning oila aʼzolari bilan birga vaqtincha yashashi uchun turar joy bilan taʼminlanadi yoki ijara haqi toʻlab beriladi;
e) buzilishi talab etilgan turar va (yoki) noturar joy obyekti yuzasidan mulkdorlarning ipoteka majburiyatlari mavjud boʻlgan taqdirda, mulkdorlarga ushbu obyektlar buzilayotgan hududdan qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda notarial tartibda tasdiqlangan kelishuv bitimi asosida mutanosib ravishda taqdim etiladigan yangi turar va (yoki) noturar joy obyektiga nisbatan mulkdorlarning ushbu ipoteka majburiyatlari va shartlari oʻzgartirilmasdan saqlab qolinadi;
j) renovatsiya loyihasi doirasida yangi quriladigan turar va noturar joylar egallagan maydon hajmining (avtoturargoh qismi va renovatsiya hududida joylashgan eskirgan uylardagi xonadonlar mulkdorlariga beriladigan xonadonlar maydoni bundan mustasno) har bir kub metri uchun tasdiqlangan miqdoridagi toʻlovlar renovatsiya loyihasini amalga oshirishga doir tegishli investitsiya shartnomasida belgilangan muddatlarda toʻlanadi;
z) zarurat mavjud boʻlgan taqdirda, turar joylar uy-joy fondidan chiqariladi;
i) zarurat mavjud boʻlgan taqdirda, turar va noturar joylar ixtisosligi oʻzgartiriladi;
k) renovatsiya loyihasi hududida mavjud maktabgacha taʼlim va umumiy oʻrta taʼlim maktablarida tahsil olayotgan bolalar hamda oʻquvchilar boshqa tegishli maktabgacha taʼlim va umumiy oʻrta taʼlim maktablariga navbatsiz joylashtiriladi;
l) renovatsiya loyihasini amalga oshirish davrida hududdagi joylarni buzishda davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalar qimmatbaho navlarini kesish, kundakov qilish, shikastlantirish yoki yoʻq qilishga yoʻl qoʻyilmaydi;
m) renovatsiya loyihasi doirasida qurilish ishlarini amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlariga mazkur bandga muvofiq renovatsiya hududida joylashgan turar va noturar joylarni quyidagilar asosida belgilangan tartibda buzishga ruxsat beriladi:
ularning mulkdorlari bilan notarial tartibda imzolangan bitimlar;
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Uy-joy fondini davlat yoʻli bilan hisobga olish toʻgʻrisida” 2000-yil 20-yanvardagi 18-son qarorida nazarda tutilgan Toshkent shahrida tashkil etiladigan Uy yoki turar joyning texnik holatini aniqlash komissiyalarining tegishli xulosalari;
sud qarori.
5. Renovatsiya loyihasi mazkur Nizomga ilovada keltirilgan Renovatsiya loyihasini amalga oshirish sxemasiga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Renovatsiya loyihasini tashabbus qilish va amalga oshirish tartibi
7. Aniq bir hududda renovatsiya loyihasini amalga oshirish boʻyicha investorlar tomonidan tashabbus tartibida tegishli takliflar kiritilgan taqdirda, istisno tariqasida, Kompaniya yer uchastkasiga ijara huquqini berish uchun elektron onlayn-auksion oʻtkazmasdan, eng yaxshi takliflarni tanlab olish orqali renovatsiya loyihasini amalga oshirish yuzasidan hamkorni tanlab olish vakolatiga ega.
Renovatsiya loyihasini tashabbus qilish, tasdiqlash va savdolarga chiqarish tartibi xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashi tomonidan belgilanadi.
Eng yaxshi takliflar asosida renovatsiya loyihasini amalga oshirish uchun hamkorni tanlab olish natijasida Kompaniya va hamkor oʻrtasida tegishli investitsiya shartnomasi imzolanadi.
8. Renovatsiya loyihasini amalga oshirish boshlanishidan kamida bir oy oldin Kompaniya:
koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarga doir tegishli yozuvlarni davlat reyestriga kiritish uchun Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining tegishli tuman filialiga;
kommunal toʻlovlar boʻyicha qayta hisob-kitob qilish uchun kommunal xizmat koʻrsatish korxonalariga;
uylarni saqlash xarajatlari yuzasidan majburiy badal va toʻlovlardan mulkdorlarning qarzdorligi boʻyicha qayta hisob-kitob qilish uchun koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlariga;
tegishli soliq va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qayta hisob-kitob qilish uchun soliq organlariga xabarnoma yuboradi.
9. Renovatsiya loyihasi hududida qurilish va (yoki) rekonstruksiya qilish ishlarini bajarish, qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish va ularga boʻlgan huquqlarni belgilash qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
3-bob. Renovatsiya loyihasi natijasida qurilgan obyektlarni foydalanishga qabul qilish hamda tegishlicha mulkdorlarga ajratish
10. Renovatsiya loyihasini amalga oshiruvchi investor yoki Kompaniya oʻz nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan foydalanishga qabul qilingan uy-joylarni tegishlicha mulkdorlarga shartnomaga muvofiq yangi uy-joyni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida ajratib beradi.
Yangi uy-joyni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi ushbu uy-joyga mulk huquqining vujudga kelishini tasdiqlovchi hujjat hisoblanadi hamda ushbu uy-joylarni mulkdor nomiga qonunchilikda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishga asos hisoblanadi.
Renovatsiya hududida koʻp kvartirali uy-joylar qurilish ishlari yakunlangandan soʻng uch oy muddatda koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga mazkur uy-joylar egallagan va ularga tutash hududlar doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi.
11. Shartnoma boʻyicha majburiyatlardan ortgan uy-joylar investor tomonidan mustaqil tasarruf etiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
12. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Toshkent shahrida renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Renovatsiya loyihasini amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi, Toshkent shahri hokimligi, Mulkdorlar, koʻp kvartirali uylar boshqaruv organlari, Idoralararo maxsus komissiya, Kompaniya Renovatsiya loyihasini tashabbus qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Kompaniya 1. Renovatsiya loyihasi yuzasidan investitsiya loyihasini tayyorlaydi. 2. Investitsiya loyihasi lotini shakllantiradi va lotni “E-auksion” elektron savdo platformasiga joylashtiradi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Investor 1. Xoʻjalik jamiyati ustav kapitalida ishtirok etish orqali investitsiya loyihalarini amalga oshirishda auksion savdolarida ishtirok etadi va gʻolib boʻlgan taqdirda, Kompaniya bilan “E-auksion” savdosi gʻolibi sifatida tegishli shartnomani imzolaydi. 2.Oddiy shirkat shartnomasi asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirishda auksion savdolarida ishtirok etadi va gʻolib boʻlgan taqdirda, lot qiymatining kamida 10 foizini zakalat puli sifatida kiritadi. 3. Kompaniya bilan “E-auksion” auksion savdosi gʻolibi sifatida tegishli shartnomani imzolaydi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Kompaniya va (yoki) Investor Kompaniya tomonidan mustaqil ravishda yoki investor bilan hamkorlikda loyiha amalga oshiriladi. Oʻrnatilgan tartibda 5-bosqich Kompaniya va (yoki) Investor Qurilishi (rekonstruksiyasi) yakunlangan koʻchmas mulk obyekti foydalanishga topshiradi. Oʻrnatilgan tartibda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 25-mart,
149-son