UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 25 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

МЕТОДИКАСИ

Ижтимоий шериклик механизмларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш, ижтимоий соҳада уларнинг салоҳиятидан унумли ва самарали фойдаланиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш тизимига янги замонавий технологияларни жорий қилиш, давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш зарурати мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 апрелдаги 208-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат ижтимоий буюртмаси учун танловларни эълон қилиш ва уларда иштирок этиш учун аризаларни махсус ахборот портали орқали тақдим этиш;

давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратиладиган маблағларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор устидан шикоят қилиш тартиби;

давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратиладиган маблағларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан маъмурий харажатлар ва иш ҳақига ишлатиладиган қисмини аниқ белгилаш;

давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилишнинг аниқ механизми;

давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини баҳолаш индикаторларини белгилаш;

давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратиладиган маблағлар сарфланиши юзасидан жамоатчиликни доимий равишда хабардор қилиб бориш тартиби.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сон қарорига ИЛОВА

Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов (кейинги ўринларда танлов) — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун талабгор сифатида иштирок этаётган бир нечта нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган таклифларни таққослаш асосида давлат ижтимоий буюртмасини беришнинг рақобатли усули;

махсус ахборот портали — ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек, амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайт»;

тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

2. 4 1 -бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4 1 . Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш, баҳолаш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда — жамоатчилик кенгаши) томонидан амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади. Давлат бошқаруви органи томонидан битта давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваригача бўлган миқдорда маблағлар ажратилиши мумкин.

Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида лойиҳа ижрочиларининг меҳнатига тўланадиган ҳақ, моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилган маблағ ва бошқа маъмурий харажатларнинг миқдори ажратилган маблағларнинг 20 фоизидан ошмаслиги лозим».

3. 20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон танлов бўйича ҳужжатлар лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида ўн икки иш куни ва кўпи билан ўттиз иш кунидан олдин мажбурий равишда махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг хоҳишига кўра — ўзининг расмий веб-сайтига, оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.

21. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон қуйидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак:

танлов ташкилотчисининг номи ва манзили;

давлат ижтимоий буюртмасининг тавсифи;

давлат ижтимоий буюртмасини маблағ билан таъминлаш манбалари ва миқдори;

давлат ижтимоий буюртмасини бажариш муддати;

иштирокчиларга қўйиладиган талаблар (шартнома тузиш ҳуқуқига эгалик, солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг, ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги, инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги);

давлат бошқаруви органларининг иштирокчилар билан боғланиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва манзили;

танлов иштирокчилари томонидан лойиҳаларни бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;

лойиҳаларни расмийлаштиришга доир талаблар;

танлов ғолиби билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳақидаги ахборот;

танловда иштирок этиш учун лойиҳаларни давлат тилида ва заруратга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб;

лойиҳаларни баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби;

танлов иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича ариза тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаблар.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин».

4. 25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат бошқаруви органига тақдим этади».

5. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Танлов ғолиби нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни ўн иш куни ичида кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади».

6. 30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Танлов натижалари танлов ғолиби аниқланган кундан сўнг бир иш куни ичида Жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади. Жамоатчилик кенгаши қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши баённомаси Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан юритилади ва Жамоатчилик кенгаши раиси, котиби ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади».

7. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади.

Шартнома давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилаб беради.

Танлов натижаларига кўра тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи томонидан махсус ахборот порталига шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади».

8. Қуйидаги мазмундаги 6 1 -боб билан тўлдирилсин:

«6 1 -боб. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш тартиби

33 1 . Давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органи давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини шартномада кўрсатилган муддатларда мониторинг қилади.

Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат молиявий назорати амалга оширилади.

Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилишга аудиторлик ташкилоти жалб қилиниши мумкин.

33 2 . Давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмаси бажарилиши якунланган кундан бошлаб беш иш куни ичида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш билан боғлиқ барча ҳужжатларни давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органига тақдим қилиши шарт.

33 3 . Давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органи ва давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида ўрганади.

Ўрганиш давомида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги, яъни давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда маблағларни ажратишдан кўзланган мақсадларга эришилганлиги аниқланади.

Ўрганиш натижаси юзасидан далолатнома тузилиб, давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органи ва давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилот(лар)и раҳбар(лар)и томонидан имзоланади.

33 4 . Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органининг жамоатчилик кенгаши томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ аниқланади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлашдан мақсад давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда берилган ижтимоий буюртмадан кўзланган ижтимоий мақсадларга эришилишини таҳлил қилишдан иборат.

33 5 . Давлат ижтимоий буюртмаси самарадорлигининг максимал кўрсаткичи 30 баллни ташкил этади.

Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги тўплаган балларга қараб аниқланади:

юқори самарадорлик — 25 ва ундан юқори балл;

ўртача самарадорлик — 15 баллдан 24 баллгача;

самарасиз — 1 баллдан 14 баллгача.

Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларига кўра юқори самарадорликка эришган нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини берган давлат бошқаруви органи томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кейинги йилларда ўтказиладиган давлат ижтимоий буюртмаси танловларида иштирок этишда тақдим қилган ижтимоий лойиҳаси бўйича тўпланган умумий баллга ушбу баллнинг 10 фоизи бир марталик имтиёз сифатида қўшиб берилади.

Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижалари самарасиз бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратилган маблағларнинг 50 фоизини тегишли давлат бошқаруви органи ҳисобварақларига қайтаради.

33 6 . Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадсиз фойдаланилганда, ушбу маблағлар тегишли давлат бошқаруви органи ҳисобварақларига тўлиқ қайтарилиши лозим».

9. 7-боб қуйидаги мазмундаги 35 1 -банд билан тўлдирилсин:

«35 1 . Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан фойдаланиш юзасидан батафсил маълумотларни ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб боради».

10. 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада кўрсатилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбари жавобгар бўлади.

37. Нодавлат нотижорат ташкилоти ушбу Низом талаблари бажарилишига масъул давлат бошқаруви органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

Давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиб-тамойиллари билан боғлиқ қоидаларнинг бузилиши бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларининг шикоятлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади».

11. Қуйидаги мазмундаги 38-банд билан тўлдирилсин:

«38. Давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш соҳасидаги ушбу Низом билан тартибга солинмаган муносабатларга давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик нормалари қўлланилади».

12. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш

Босқич Субъектлар Механизм Муддатлар 1-босқич Давлат бошқаруви органи Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов бўйича ҳужжатларни махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг хоҳишига кўра ўзининг расмий веб-сайтига, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради. Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида 12 иш куни ва кўпи билан 30 иш кунидан олдин 2-босқич Нодавлат нотижорат ташкилоти Танловда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат бошқаруви органига тақдим этади. Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санагача 3-босқич Жамоатчилик кенгаши 1. Танлов ғолибини нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижаларига кўра аниқлайди. 10 иш куни ичида 2. Жамоатчилик кенгаши қарорини баённома билан расмийлаштиради. 1 иш куни ичида 4-босқич Давлат бошқаруви органи Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади. 10 иш куни ичида Нодавлат нотижорат ташкилоти ».

13. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:

«Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлаш

Т/р Индикатор Мезонлар Кўрсаткичлар 1. Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлиги. Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлик даражаси баҳоланади. Балл мақсад ва вазифаларнинг неча фоизга бажарилганлигига қараб берилади. Масалан: 1000 нафар эҳтиёжманд шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш белгиланган бўлиб, улардан 300 нафари ўқитилган бўлса, шунда мақсад ва вазифаларнинг 30 фоизи бажарилган ҳисобланиб, 3 балл берилади. — 81 фоиздан 100 фоизгача — 6 балл; — 61 фоиздан 80 фоизгача — 5 балл; — 41 фоиздан 60 фоизгача — 4 балл; — 21 фоиздан 40 фоизгача — 3 балл; — 20 фоиз ва ундан кам — 0 балл. 2 . Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлиги. Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлик даражаси лойиҳанинг бюджетида белгиланган тақсимотдан жами суммага нисбатан неча фоизга четга чиққанлигига қараб баҳоланади. Масалан, жами 20 млн сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблағнинг 1 млн сўм қисми ижтимоий лойиҳанинг бюджетида кўрсатилмаган мақсад учун ишлатилган бўлса, 1 млн.нинг 20 млн.га нисбатан фоизи (5%) маблағларининг нотўғри ишлатилганлиги даражасини кўрсатади. — 0 фоиз — 6 балл. — 1 фоиздан 10 фоизгача — 5 балл; — 10 фоиздан 30 фоизгача — 3 балл; — 30 фоиздан ортиқ — 0 балл. 3 . Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ОАВларда батафсил ахборот эълон қилиб борилганлиги. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилган ишлар (тадбирлар сони, иштирок этган мақсадли аудитория, эришилган натижалар, ишлатилган маблағлар ва бошқалар) ҳақида ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилганлиги ўрганилади. Бунда фуқаролик жамияти институти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ўзининг расмий веб-сайти, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги эълонлар ҳисобга олинади. — 20 тадан ортиқ — 6 балл; — 15 — 19 та — 5 балл; — 10 — 14 та — 4 балл; — 6 — 9 та — 3 балл; — 1 — 5 та — 2 балл. 4 . Давлат ижтимоий буюртмаси белгиланган муддатда амалга оширилганлиги. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий лойиҳада назарда тутилган тадбирлар давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилганлиги ҳолати баҳоланади. Балл миқдори муддатдан қанчалик кечиктирилганлиги билан боғлиқ бўлади. Бунда давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида муддати узайтирилган бўлса, узайтирилган муддат ҳам кечиктирилган муддатга қўшиб ҳисобланади. — муддатида амалга оширилса — 6 балл; — 1 ойгача кечиктирилса — 4 балл; — 1 ойдан 2 ойгача кечиктирилса — 2 балл; — 2 ойдан 3 ойгача кечиктирилса — 1 балл; — 3 ойдан ортиқ муддатга кечиктирилса — 0 балл. 5 . Ижтимоий лойиҳанинг давом эттирилаётганлиги. Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётганлиги аниқланади. Ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётган бўлса — 6 балл; Ижтимоий лойиҳа давом эттирилмаётган бўлса — 0 балл. » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 25 март,

152-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

METODIKASI

Ijtimoiy sheriklik mexanizmlarining yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat boshqaruvi organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasi berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qoʻllab-quvvatlash, ularning davlat organlari bilan ijtimoiy sheriklik munosabatlarini rivojlantirish, ijtimoiy sohada ularning salohiyatidan unumli va samarali foydalanish borasida bir qator ijobiy ishlar amalga oshirildi.

Shu bilan birga, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlariga davlat organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini ajratish tizimiga yangi zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish, davlat ijtimoiy buyurtmasini ajratish jarayonining shaffofligini taʼminlash zarurati mavjud.

Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy sheriklik hamda jamoatchilik nazoratini amalga oshirish mexanizmlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-apreldagi 208-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlariga davlat organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini ajratish mexanizmini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-fevraldagi 135-son qarori bilan tasdiqlangan Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat boshqaruvi organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasi berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

davlat ijtimoiy buyurtmasi uchun tanlovlarni eʼlon qilish va ularda ishtirok etish uchun arizalarni maxsus axborot portali orqali taqdim etish;

davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish uchun ajratiladigan mablagʻlarning eng koʻp miqdorini belgilash;

ijtimoiy loyihalarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha qabul qilingan qaror ustidan shikoyat qilish tartibi;

davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratiladigan mablagʻlarning nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan maʼmuriy xarajatlar va ish haqiga ishlatiladigan qismini aniq belgilash;

davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishini monitoring qilishning aniq mexanizmi;

davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalarining samaradorligini baholash indikatorlarini belgilash;

davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratiladigan mablagʻlar sarflanishi yuzasidan jamoatchilikni doimiy ravishda xabardor qilib borish tartibi.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Maxkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-martdagi 152-son qaroriga ILOVA

Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat boshqaruvi organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasi berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 3-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish boʻyicha tanlov (keyingi oʻrinlarda tanlov) — sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun talabgor sifatida ishtirok etayotgan bir nechta nodavlat notijorat tashkilotlaridan olingan takliflarni taqqoslash asosida davlat ijtimoiy buyurtmasini berishning raqobatli usuli;

maxsus axborot portali — vakolatli organ tomonidan yuritiladigan, davlat xaridlari amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi eʼlonlar, davlat xaridlarining yakunlari, ishtirokchilarning takliflari haqidagi axborotni va qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa axborotni elektron shaklda koʻzdan kechirishni, shuningdek, amalga oshirilgan elektron davlat xaridlari toʻgʻrisida davlat xaridlari elektron tizimlarining operatorlari tomonidan kiritiladigan (yuboriladigan) axborotni toʻplashni taʼminlovchi veb-sayt”;

toʻrtinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

2. 4 1 -bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4 1 . Davlat boshqaruvi organlariga nodavlat notijorat tashkilotlaridan kelib tushgan loyihalarni koʻrib chiqish, umumlashtirish, baholash hamda nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalarining samaradorligini aniqlash davlat boshqaruvi organlari huzuridagi jamoatchilik nazorati va ijtimoiy sheriklikni rivojlantirish boʻyicha jamoatchilik kengashlari (keyingi oʻrinlarda — jamoatchilik kengashi) tomonidan amalga oshiriladi”;

quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Davlat boshqaruvi organlari tomonidan har yili oʻzining budjetdan tashqari mablagʻlari xarajatlari smetasida bevosita davlat ijtimoiy buyurtmasini berish uchun ajratiladigan mablagʻlar miqdori nazarda tutiladi. Davlat boshqaruvi organi tomonidan bitta davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish uchun bazaviy hisoblash miqdorining olti ming baravarigacha boʻlgan miqdorda mablagʻlar ajratilishi mumkin.

Davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish doirasida loyiha ijrochilarining mehnatiga toʻlanadigan haq, moddiy-texnik bazani mustahkamlashga yoʻnaltirilgan mablagʻ va boshqa maʼmuriy xarajatlarning miqdori ajratilgan mablagʻlarning 20 foizidan oshmasligi lozim”.

3. 20 va 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Davlat boshqaruvi organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish uchun tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi eʼlon tanlov boʻyicha hujjatlar loyihalarni qabul qilish muddati tugaydigan sanadan kamida oʻn ikki ish kuni va koʻpi bilan oʻttiz ish kunidan oldin majburiy ravishda maxsus axborot portali orqali davlat xaridlarining elektron tizimiga, shuningdek, davlat boshqaruvi organlarining xohishiga koʻra — oʻzining rasmiy veb-saytiga, ommaviy axborot vositalariga joylashtiriladi.

21. Tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi eʼlon quyidagi axborotlarni oʻz ichiga olishi kerak:

tanlov tashkilotchisining nomi va manzili;

davlat ijtimoiy buyurtmasining tavsifi;

davlat ijtimoiy buyurtmasini mablagʻ bilan taʼminlash manbalari va miqdori;

davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish muddati;

ishtirokchilarga qoʻyiladigan talablar (shartnoma tuzish huquqiga egalik, soliqlar va yigʻimlarni toʻlash boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlikning, oʻziga nisbatan joriy etilgan bankrotlik tartib-taomillarining mavjud emasligi, insofsiz ijrochilarning yagona reyestrida qayd etilmaganligi);

davlat boshqaruvi organlarining ishtirokchilar bilan bogʻlanish uchun bogʻlovchi shaxslar sifatida belgilangan bir yoki bir nechta mansabdor shaxslarining yoki boshqa xodimlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi va manzili;

tanlov ishtirokchilari tomonidan loyihalarni berish muddati tugaydigan sana va vaqt;

loyihalarni rasmiylashtirishga doir talablar;

tanlov gʻolibi bilan hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi haqidagi axborot;

tanlovda ishtirok etish uchun loyihalarni davlat tilida va zaruratga qarab, boshqa tillarda tayyorlash majburiyligi toʻgʻrisidagi talab;

loyihalarni baholash mezonlari va koʻrib chiqish tartibi;

tanlov ishtirokchilari tomonidan korrupsiya koʻrinishlariga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha ariza taqdim etish majburiyligi haqidagi talablar.

Tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlon qonunchilikka zid boʻlmagan boshqa axborotlarni ham oʻz ichiga olishi mumkin”.

4. 25-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Tanlovda ishtirok etish uchun nodavlat notijorat tashkilotlari quyidagi hujjatlarni elektron shaklda maxsus axborot portali orqali tegishli davlat boshqaruvi organiga taqdim etadi”.

5. 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Tanlov gʻolibi nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tanlovga taqdim etilgan loyihalarni oʻn ish kuni ichida koʻrib chiqish, umumlashtirish va ularni baholash natijalariga koʻra aniqlanadi”.

6. 30-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Tanlov natijalari tanlov gʻolibi aniqlangan kundan soʻng bir ish kuni ichida Jamoatchilik kengashi qarori bilan tasdiqlanadi. Jamoatchilik kengashi qarorlari bayonnomalar bilan rasmiylashtiriladi. Jamoatchilik kengashining yigʻilishi bayonnomasi Jamoatchilik kengashi kotibi tomonidan yuritiladi va Jamoatchilik kengashi raisi, kotibi va ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan imzolanadi”.

7. 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat boshqaruvi organi va tanlovda gʻolib deb topilgan nodavlat notijorat tashkiloti oʻrtasida Jamoatchilik kengashining qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish shartnomasi tuziladi.

Shartnoma davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat boshqaruvi organi va tanlovda gʻolib deb topilgan nodavlat notijorat tashkilotining huquq va majburiyatlarini hamda javobgarligini belgilab beradi.

Tanlov natijalariga koʻra tuzilgan shartnoma toʻgʻrisidagi axborot davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat boshqaruvi organi tomonidan maxsus axborot portaliga shartnoma tuzilgan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmay joylashtiriladi”.

8. Quyidagi mazmundagi 6 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“6 1 -bob. Davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishini monitoring qilish tartibi

33 1 . Davlat ijtimoiy buyurtmasini ajratgan davlat boshqaruvi organi davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishini shartnomada koʻrsatilgan muddatlarda monitoring qiladi.

Davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanish ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda davlat moliyaviy nazorati amalga oshiriladi.

Davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishini monitoring qilishga auditorlik tashkiloti jalb qilinishi mumkin.

33 2 . Davlat ijtimoiy buyurtmasini olgan nodavlat notijorat tashkiloti davlat ijtimoiy buyurtmasi bajarilishi yakunlangan kundan boshlab besh ish kuni ichida davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish bilan bogʻliq barcha hujjatlarni davlat ijtimoiy buyurtmasini ajratgan davlat boshqaruvi organiga taqdim qilishi shart.

33 3 . Davlat ijtimoiy buyurtmasini ajratgan davlat boshqaruvi organi va davlat ijtimoiy buyurtmasini olgan nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni ushbu hujjatlar kelib tushgan kundan boshlab bir oy ichida oʻrganadi.

Oʻrganish davomida davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalarining samaradorligi, yaʼni davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratilgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi hamda mablagʻlarni ajratishdan koʻzlangan maqsadlarga erishilganligi aniqlanadi.

Oʻrganish natijasi yuzasidan dalolatnoma tuzilib, davlat ijtimoiy buyurtmasini ajratgan davlat boshqaruvi organi va davlat ijtimoiy buyurtmasini olgan nodavlat notijorat tashkilot(lar)i rahbar(lar)i tomonidan imzolanadi.

33 4 . Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalarining samaradorligi davlat ijtimoiy buyurtmasini ajratgan davlat boshqaruvi organining jamoatchilik kengashi tomonidan ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq aniqlanadi.

Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalarining samaradorligini aniqlashdan maqsad davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish uchun ajratilgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi hamda berilgan ijtimoiy buyurtmadan koʻzlangan ijtimoiy maqsadlarga erishilishini tahlil qilishdan iborat.

33 5 . Davlat ijtimoiy buyurtmasi samaradorligining maksimal koʻrsatkichi 30 ballni tashkil etadi.

Davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalarining samaradorligi toʻplagan ballarga qarab aniqlanadi:

yuqori samaradorlik — 25 va undan yuqori ball;

oʻrtacha samaradorlik — 15 balldan 24 ballgacha;

samarasiz — 1 balldan 14 ballgacha.

Davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalariga koʻra yuqori samaradorlikka erishgan nodavlat notijorat tashkiloti davlat ijtimoiy buyurtmasini bergan davlat boshqaruvi organi tomonidan budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan keyingi yillarda oʻtkaziladigan davlat ijtimoiy buyurtmasi tanlovlarida ishtirok etishda taqdim qilgan ijtimoiy loyihasi boʻyicha toʻplangan umumiy ballga ushbu ballning 10 foizi bir martalik imtiyoz sifatida qoʻshib beriladi.

Davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalari samarasiz boʻlgan taqdirda, nodavlat notijorat tashkiloti davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish uchun ajratilgan mablagʻlarning 50 foizini tegishli davlat boshqaruvi organi hisobvaraqlariga qaytaradi.

33 6 . Davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratilgan mablagʻlardan maqsadsiz foydalanilganda, ushbu mablagʻlar tegishli davlat boshqaruvi organi hisobvaraqlariga toʻliq qaytarilishi lozim”.

9. 7-bob quyidagi mazmundagi 35 1 -band bilan toʻldirilsin:

“35 1 . Nodavlat notijorat tashkiloti davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratilgan mablagʻlardan foydalanish yuzasidan batafsil maʼlumotlarni har chorakda oʻzining rasmiy veb-saytida yoki ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilib boradi”.

10. 36 va 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratilgan mablagʻlardan toʻgʻri va maqsadli foydalanish, shuningdek, shartnomada koʻrsatilgan sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik ishlarni sifatli va oʻz vaqtida bajarish uchun davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat boshqaruvi organi va nodavlat notijorat tashkilotining rahbari javobgar boʻladi.

37. Nodavlat notijorat tashkiloti ushbu Nizom talablari bajarilishiga masʼul davlat boshqaruvi organlari xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan boʻysunish tartibida yuqori turuvchi organga yoxud bevosita sudga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishga haqli.

Davlat ijtimoiy buyurtmasini berish tartib-tamoyillari bilan bogʻliq qoidalarning buzilishi boʻyicha nodavlat notijorat tashkilotlarining shikoyatlari “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi”.

11. Quyidagi mazmundagi 38-band bilan toʻldirilsin:

“38. Davlat boshqaruvi organlari tomonidan nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlariga budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan bevosita davlat ijtimoiy buyurtmasini berish sohasidagi ushbu Nizom bilan tartibga solinmagan munosabatlarga davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik normalari qoʻllaniladi”.

12. 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat boshqaruvi organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini berish

Bosqich Subyektlar Mexanizm Muddatlar 1-bosqich Davlat boshqaruvi organi Davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish uchun tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi eʼlon va tanlov boʻyicha hujjatlarni maxsus axborot portali orqali davlat xaridlarining elektron tizimiga, shuningdek, davlat boshqaruvi organlarining xohishiga koʻra oʻzining rasmiy veb-saytiga, shuningdek, ommaviy axborot vositalariga joylashtiradi. Loyihalarni qabul qilish muddati tugaydigan sanadan kamida 12 ish kuni va koʻpi bilan 30 ish kunidan oldin 2-bosqich Nodavlat notijorat tashkiloti Tanlovda ishtirok etish uchun tegishli hujjatlarni elektron shaklda maxsus axborot portali orqali tegishli davlat boshqaruvi organiga taqdim etadi. Loyihalarni qabul qilish muddati tugaydigan sanagacha 3-bosqich Jamoatchilik kengashi 1. Tanlov gʻolibini nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tanlovga taqdim etilgan loyihalarni koʻrib chiqish va baholash natijalariga koʻra aniqlaydi. 10 ish kuni ichida 2. Jamoatchilik kengashi qarorini bayonnoma bilan rasmiylashtiradi. 1 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat boshqaruvi organi Davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat boshqaruvi organi va tanlovda gʻolib deb topilgan nodavlat notijorat tashkiloti oʻrtasida davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish shartnomasi tuziladi. 10 ish kuni ichida Nodavlat notijorat tashkiloti ”.

13. Quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:

“Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat boshqaruvi organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Nodavlat notijorat tashkilotlariga davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalarining samaradorligini aniqlash

T/r Indikator Mezonlar Koʻrsatkichlar 1. Davlat ijtimoiy buyurtmasi mablagʻlari doirasida loyihada belgilangan maqsad va vazifalarning bajarilganligi. Davlat ijtimoiy buyurtmasi mablagʻlari doirasida loyihada belgilangan maqsad va vazifalarning bajarilganlik darajasi baholanadi. Ball maqsad va vazifalarning necha foizga bajarilganligiga qarab beriladi. Masalan: 1000 nafar ehtiyojmand shaxslarni kasb-hunarga oʻqitish belgilangan boʻlib, ulardan 300 nafari oʻqitilgan boʻlsa, shunda maqsad va vazifalarning 30 foizi bajarilgan hisoblanib, 3 ball beriladi. — 81 foizdan 100 foizgacha — 6 ball; — 61 foizdan 80 foizgacha — 5 ball; — 41 foizdan 60 foizgacha — 4 ball; — 21 foizdan 40 foizgacha — 3 ball; — 20 foiz va undan kam — 0 ball. 2 . Davlat ijtimoiy buyurtmasi shaklida ajratilgan mablagʻlarning toʻgʻri ishlatilganligi. Davlat ijtimoiy buyurtmasi shak�ida ajratilgan mablagʻlarning toʻgʻri ishlatilganlik darajasi loyihaning budjetida belgilangan taqsimotdan jami summaga nisbatan necha foizga chetga chiqqanligiga qarab baholanadi. Masalan, jami 20 mln soʻm ajratilgan boʻlib, ushbu mablagʻning 1 mln soʻm qismi ijtimoiy loyihaning budjetida koʻrsatilmagan maqsad uchun ishlatilgan boʻlsa, 1 mln.ning 20 mln.ga nisbatan foizi (5%) mablagʻlarining notoʻgʻri ishlatilganligi darajasini koʻrsatadi. — 0 foiz — 6 ball. — 1 foizdan 10 foizgacha — 5 ball; — 10 foizdan 30 foizgacha — 3 ball; — 30 foizdan ortiq — 0 ball. 3 . Davlat ijtimoiy buyurtmasi mablagʻlari doirasida amalga oshirilayotgan ishlar haqida OAVlarda batafsil axborot eʼlon qilib borilganligi. Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasi mablagʻlari doirasida amalga oshirilgan ishlar (tadbirlar soni, ishtirok etgan maqsadli auditoriya, erishilgan natijalar, ishlatilgan mablagʻlar va boshqalar) haqida har chorakda oʻzining rasmiy veb-saytida yoki ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilib borilganligi oʻrganiladi. Bunda fuqarolik jamiyati instituti tomonidan amalga oshirilgan ishlar yuzasidan oʻzining rasmiy veb-sayti, ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlardagi eʼlonlar hisobga olinadi. — 20 tadan ortiq — 6 ball; — 15 — 19 ta — 5 ball; — 10 — 14 ta — 4 ball; — 6 — 9 ta — 3 ball; — 1 — 5 ta — 2 ball. 4 . Davlat ijtimoiy buyurtmasi belgilangan muddatda amalga oshirilganligi. Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan ijtimoiy loyihada nazarda tutilgan tadbirlar davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish shartnomasida belgilangan muddatlarda amalga oshirilganligi holati baholanadi. Ball miqdori muddatdan qanchalik kechiktirilganligi bilan bogʻliq boʻladi. Bunda davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish shartnomasida muddati uzaytirilgan boʻlsa, uzaytirilgan muddat ham kechiktirilgan muddatga qoʻshib hisoblanadi. — muddatida amalga oshirilsa — 6 ball; — 1 oygacha kechiktirilsa — 4 ball; — 1 oydan 2 oygacha kechiktirilsa — 2 ball; — 2 oydan 3 oygacha kechiktirilsa — 1 ball; — 3 oydan ortiq muddatga kechiktirilsa — 0 ball. 5 . Ijtimoiy loyihaning davom ettirilayotganligi. Davlat ijtimoiy buyurtmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan ijtimoiy loyiha davom ettirilayotganligi aniqlanadi. Ijtimoiy loyiha davom ettirilayotgan boʻlsa — 6 ball; Ijtimoiy loyiha davom ettirilmayotgan boʻlsa — 0 ball. ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 25-mart,

152-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.03.2024-y., 09/24/152/0245-son)

lex.uz