📅 2024-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 28 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СТАВКАЛАРИ
АРИЗА
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда соддалаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, уларга давлат хизматларидан фойдаланишда маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини кредиторлар учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар билан тўлдириш, реестрдан кўчирма олиш йиғими миқдорини камайтириш;
юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибини жорий этиш;
илгари берилган реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ариза топшириш муддатини Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар узайтириш;
ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорликни тадбиркор томонидан 9 ой муддатга тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан илгари берилган реклама жойининг паспортини янгисига алмаштириш.
2. Белгилансинки, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар тузилганлиги, қайта ташкил этилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги, тугатилганлиги, якка тартибдаги тадбиркор тузилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги ёки тугатилганлиги ва уларга оид бошқа маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларни юритувчи бирламчи маълумотлар базаси ҳисобланади, банклар ва кредит бюроларига тегишли маълумотлар бундан мустасно.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор этиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган тизим) жорий этилишини таъминласин;
автоматлаштирилган тизимда тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумотлар олиш (қидириш) жараёнларини соддалаштирсин;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда автоматлаштирилган тизимда ҳисобга олинган (чиқарилган) тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиаллари ҳақидаги маълумотлар Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига доимий тақдим этиб борилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 мартдаги 165-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорида :
а) 1-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1 1 -иловага мувофиқ»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 1-иловада :
қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд билан тўлдирилсин:
«17 1 . Якка тартибдаги тадбиркор исталган вақтда фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш бўйича рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин. Бунда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича мазкур Низомга 13-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдиради»;
48-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши (камайтирилиши), улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда такроран ариза келиб тушганидан сўнг уларни тўрт иш соатидан ошмаган вақт мобайнида кўриб чиқади.
Аризани такроран кўриб чиқишда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно»;
учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар
Т/р Амалга ошириладиган ҳаракатлар Йиғимлар миқдорлари ўзи келиб Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали I. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш* 1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида Кўрсатилган сумманинг 90 фоизи миқдорида 2. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тиклаш ва натижаси бўйича гувоҳнома бериш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида Кўрсатилган сумманинг 90 фоизи миқдорида II. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни бериш, махфий ахборот бундан мустасно 3. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма Бепул Бепул 4. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, очиқ бўлмаган ахборот бундан мустасно Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида 5. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига тегишли битта ҳужжатни бериш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 фоизи миқдорида 6. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан битта ҳужжатни бериш, очиқ бўлмаган ҳужжатлар бундан мустасно Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида 7. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида 8. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган маълумотни бериш** Битта тадбиркорлик субъектига нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида 9. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно Бир қатори — базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда
Низомга 11-илованинг 4-позицияси чиқариб ташлансин;
Низом қуйидаги мазмундаги 13-илова билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. СТИР: II. Ариза берувчининг вакили тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР: 3. Фаолият юритиш манзили: 4. Вақтинча тўхтатиш санаси: III. Вақтинча тўхтатиш сабаблари: 1. Фаолиятни бошлаш ёки амалга ошириш молиявий маблағлар (ўз маблағлари, кредит кабилар) мавжуд эмаслиги: 2. Товар ва хизматларига талабнинг камайганлиги: 3. Тадбиркорлик фаолиятига давлат органи ёки мансабдор шахсларнинг аралашуви мавжудлиги: 4. Даромад олиш пасайиб кетиши сабабли солиқларни тўлаш имконияти йўқлиги: 5. Чет элга ишлаш учун кетганлиги: 6. Юридик шахс сифатида фаолият юритишни бошлаганлиги: 7. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритишни бошлаганлиги: 8. Айланма маблағларининг етарли эмаслиги: 9. Бошқа сабаблар мавжудлиги: » ;
в) қуйидаги мазмундаги 1 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига 1 1 -ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахслар ваколатхона ва филиалларини (кейинги ўринларда — филиал) ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент талаблари тижорат банклари ва кредит бюролари, хорижий тижорат ташкилотлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ҳамда филиалларини ҳисобга олишга (чиқаришга) татбиқ этилмайди.
2. Филиални ҳисобга олиш (чиқариш) давлат хизматлари марказлари томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади.
3. Юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ўзларининг филиалини ташкил этгандан (тугатгандан) сўнг ўн кун муддатда давлат хизматлари марказини хабардор қилиши лозим.
4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Тизимдаги шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади, ваколатли шахс юридик шахс раҳбари бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Юридик шахс раҳбари ҳақидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текширилади.
6. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
7. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
филиал ташкил қилинганлиги тўғрисида давлат тилидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тилидаги филиал низоми (ҳисобга олишда тақдим этилади).
8. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
10. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган вақтдан бошлаб давлат хизматлари маркази икки иш соати давомида аризани кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда, ҳисобга қўйишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
11. Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, давлат хизматлари маркази ходими:
юридик шахсларнинг тегишли реестрларига ёзувлар киритиш йўли билан филиални ҳисобга олади (чиқаради);
ҳисобга олинган (чиқарилган) филиал ҳақидаги маълумотни Тизим воситасида автоматик тарзда Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига тақдим этади. Бунда филиалнинг ҳисоби юридик шахс (бош ташкилот)нинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) асосида юритилади;
мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
филиал ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
12. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганлиги;
сўровномада нотўғри ёки хато маълумотлар кўрсатилганлиги;
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги.
Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиб, исталган вақтда қайтадан давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлганда, давлат хизматлари маркази мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
14. Ариза берувчи филиалнинг почта манзили ўзгарган тақдирда, бу ҳақида давлат хизматлари марказини ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.
15. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
16. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида хабардор этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида хабардор этиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат этади ёки Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида рўйхатдан ўтади. Хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда, юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олади (чиқаради). 2. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда, ҳисобга олиш (чиқариш)ни рад этади ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади. Икки иш соатидан ошмаган вақтда 3-босқич Давлат хизматлари маркази Юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалининг ҳисобга олинганлиги (чиқарилганлиги) ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидаги шахсий кабинетига юборади. Ҳисобга олинган (чиқарилган) вақтнинг ўзида
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида хабардор этиш бўйича
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. СТИР: II. Ариза берувчининг вакили тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР: 3. Ариза берувчининг юридик шахсга алоқадорлиги: III. Юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиали тўғрисида маълумот: 1. Ваколатхона ва филиалнинг номи: 2. Ваколатхона ва филиалнинг жойлашган жойи (почта манзили): 3. Ваколатхона ва филиалнинг асосий фаолият тури: 4. Ваколатхона ва филиалнинг раҳбари (мавжуд бўлса): 5. Ваколатхона ва филиалнинг фаолият муддати: 6. Боғланиш учун телефон рақами: 7. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1) ваколатхона ва филиал ташкил қилинганлиги тўғрисидаги давлат тилидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни; 2) белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тилидаги ваколатхона ва филиал низоми (ҳисобга олишда тақдим этилади); 3) Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ. Сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ «PDF» форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: Ҳисобга олиш Ҳисобдан чиқариш
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallari hisobga olinganligi (chiqarilganligi) toʻgʻrisida GUVOHNOMA hisobga olingan (chiqarilgan) sana Vakolatxona va filialning nomi: _________________________________________________ Joylashgan joyi (pochta manzili): _______________________________________________ Reyestr raqami: ____________________________________________________________ Bosh tashkilot STIR: ________________________________________________________ Qoʻshimcha maʼlumotlar: _____________________________________________________ QR-kod Guvohnomani bergan vakolatli organ nomi: ___________________________________________ ___________________________________________ ___________________________________________
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ___________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (давлат хизматлари марказининг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил «____» _________________даги (йил, кун, ой) ____________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, ____________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. (ҳисобга олиш (чиқариш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 12-бандига асосан ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиб, исталган вақтда қайтадан давлат хизматидан фойдаланиши мумкин. Бунда мазкур мурожаатлар янгидан берилган ҳисобланади. ________________________ _________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О) QR-код ».
г) 2-иловада :
5-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ваколатхона ва филиалининг ҳисобга олиш (чиқариш) реестр рақами;
ваколатхона ва филиалининг почта манзили;
ваколатхона ва филиалининг раҳбари (мавжуд бўлса);
ваколатхона ва филиалининг фаолият муддати;
ваколатхона ва филиалининг боғланиш учун телефон рақами, электрон почта манзили ёки веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса)»;
9-бандда :
учинчи хатбоши «қайта рўйхатдан ўтказишни» сўзларидан кейин «, қайта ташкил этишни, тадбиркорлик субъектини Реестрдан чиқаришни» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъекти — юридик шахс тўғрисидаги КЎЧИРМА 20__ йил «___» _________ _______-сон Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирмани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи:______________________________________________________ 1. Тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг тўлиқ фирма номи 2. Тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг қисқартирилган фирма номи 3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли 4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) 5. Муассислар сони ва номи, шундан: 5.1. юридик шахслар (ҳар бирининг тўлиқ номи билан) 5.2. жисмоний шахслар (ҳар бирининг Ф.И.О. билан) 6. Таъсисчи сифатида иштирок этган бошқа юридик шахслар ҳақида 7. Устав фондининг миқдори (улушлар кесимида) 8. Жойлашган жойи (манзили) 9. Таъсис этилган сана (йил, ой, сана) 10. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига ёзув киритилган сана ва рақами 11. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами 12. Асосий фаолият тури 12.1 Қўшимча фаолият турлари 13. Тузиш услуби 14. Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказган орган номи 15. Ҳуқуқ вориси тўғрисидаги маълумотлар 16. Қайта рўйхатдан ўтказишга нисбатан қўйилган тақиқлар ҳақида 17. Қайта рўйхатдан ўтказилганлиги тарихи 18. Тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг мақоми (фаолият юритаётган, тугатиш жараёнида, тугатилган) 19. Фаолият муддати (агар тадбиркорлик субъекти — юридик шахс аниқ вақтга ташкил этилган бўлса) 20. Юридик шахслар раҳбари ҳақида* 21. Ваколатхона ва филиаллари ҳақида (номи, манзили, раҳбари, фаолият муддати ва бошқалар) 22. Мавжуд ёки амал қилиши тўхтатилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлари ёки хабарномалари 23. Бекор қилинган ёки тугатилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлари ёки хабарномалари 24. Тадбиркорлик субъектининг солиқ қарздорлиги тўғрисида маълумот 25. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, факс, электрон почта, веб-сайт — мавжуд бўлганда) ______________________________ __________ ______________________ (кўчирмани берган масъул шахснинг лавозими) (имзо) (фамилияси, исми, отасининг исми) М.Ў.
д) 3-илованинг 16-банди «вақтинчалик тўхтатиб туриш» сўзларидан кейин «сабабларини» сўзи билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) рўйхатдан ўтказувчи органга — ўзи келган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини. Бунда тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилганда, тугатувчи ўзининг тугатувчи этиб белгиланганлигини Тизим воситасида келишади, тугатувчи тижорат ташкилотининг директори бўлган ҳолат бундан мустасно».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорида :
а) 9 6 -банднинг «е» кичик бандида :
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан қарздорликни қоплаш мажбурияти паспорт эгаси томонидан бажарилмаганда»;
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 7-иловада :
1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2024 йил 1 мартга қадар» сўзлари «Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар ёки тўлов ва йиғимлардан бўлган қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида биринчи тўлов амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар ва қарздорликни бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома»;
Маъмурий регламентга 2-илованинг IV бўлими 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар ёки тўлов ва йиғимлардан бўлган қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида биринчи тўлов амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар ва қарздорликни бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги 716-сон қарорида :
а) номидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддима ва 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-иловада :
номидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «рўйхатлардаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига» сўзлари «рўйхатдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда :
учинчи хатбошидаги «рўйхатлардаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари» сўзлари «рўйхатдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг учинчи хатбошисидаги «асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари» сўзлари «ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-иловада :
илова белгисидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари» сўзлари «маҳсулотлар» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомга 2-илованинг илова белгиси ва номидаги «Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар» сўзлари «Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарорида :
а) 5-бандда :
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганда ёки мавжуд қарздорликни 9 ой муддатда ҳар ойнинг 10-санасигача тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан қоплаш мажбуриятини олганда. Бунда қарздорликни тенг миқдорда бўлиб тўлаш суммаси ҳар бир конструкция учун Тошкент шаҳрида 100 БҲМдан, қолган ҳудудларда 50 БҲМдан ошган қарздорликка нисбатан биринчи тўловни қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида амалга ошириш шарти билан қўлланилади. Паспортлар бекор қилинганда, амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди»;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «2024 йил 1 мартга қадар» сўзлари «Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-бандда :
иккинчи хатбоши «объектларини (конструкцияларини)» сўзларидан кейин «ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «объекти (конструкцияси)» сўзларидан кейин «ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ» сўзлари билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда йиғимдан тушумни тақсимлашдан олдин «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказиладиган ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун 0,5 фоиз миқдордаги тўлов чегириб қолинади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 сентябрдаги 452-сон қарори билан тасдиқланган Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 27-бандида :
«а» кичик бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
«б» кичик бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 28 март,
165-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
STAVKALARI
ARIZA
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlarini koʻrsatish sifatini yanada takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishda ortiqcha talablar va tartib-taomillarni qisqartirish hamda soddalashtirish, davlat xizmatlarini koʻrsatish sifatini yaxshilash borasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, tadbirkorlardan kelib tushayotgan murojaatlardan kelib chiqib, ularga davlat xizmatlaridan foydalanishda maʼlumotlarni olish imkoniyatlarini kengaytirish zarurati yuzaga kelmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan 2023-yildagi ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 4-sentabrdagi PQ-292-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestrini kreditorlar uchun zarur boʻladigan qoʻshimcha maʼlumotlar bilan toʻldirish, reyestrdan koʻchirma olish yigʻimi miqdorini kamaytirish;
yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini tashkil etish (tugatish) haqida davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organni xabardor qilish tartibini joriy etish;
ilgari berilgan reklama joyining pasportini yangi shakldagi reklama joyining pasportiga almashtirish uchun ariza topshirish muddatini Toshkent shahrida 2024-yil 1-iyunga qadar, qolgan hududlarda 2024-yil 1-iyulga qadar uzaytirish;
tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorlikni tadbirkor tomonidan 9 oy muddatga teng miqdorda boʻlib toʻlash sharti bilan ilgari berilgan reklama joyining pasportini yangisiga almashtirish.
2. Belgilansinki, Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestri tadbirkorlik subyektlari (yuridik shaxslar tuzilganligi, qayta tashkil etilganligi, faoliyati toʻxtatilganligi, tugatilganligi, yakka tartibdagi tadbirkor tuzilganligi, faoliyati toʻxtatilganligi yoki tugatilganligi va ularga oid boshqa maʼlumotlar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yurituvchi birlamchi maʼlumotlar bazasi hisoblanadi, banklar va kredit byurolariga tegishli maʼlumotlar bundan mustasno.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bir oy muddatda:
tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini tashkil etish (tugatish) haqida davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organni xabardor etish Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimida (keyingi oʻrinlarda — avtomatlashtirilgan tizim) joriy etilishini taʼminlasin;
avtomatlashtirilgan tizimda tadbirkorlik subyektlari haqida maʼlumotlar olish (qidirish) jarayonlarini soddalashtirsin;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda avtomatlashtirilgan tizimda hisobga olingan (chiqarilgan) tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallari haqidagi maʼlumotlar Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasiga doimiy taqdim etib borilishini taʼminlasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-martdagi 165-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarorida :
a) 1-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini hisobga olish (chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1 1 -ilovaga muvofiq”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 1-ilovada :
quyidagi mazmundagi 17 1 -band bilan toʻldirilsin:
“17 1 . Yakka tartibdagi tadbirkor istalgan vaqtda faoliyatini vaqtincha toʻxtatib turish va tiklash boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qilishi mumkin. Bunda yakka tartibdagi tadbirkor faoliyatini vaqtincha toʻxtatib turish boʻyicha mazkur Nizomga 13-ilovaga muvofiq shakldagi arizani toʻldiradi”;
48-band quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Taʼsis hujjatlariga ustav fondi miqdorining oshirilishi (kamaytirilishi), ulushning (hissaning) boshqa shaxsga oʻtishi bilan bogʻliq boʻlgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishda rad etish uchun asos boʻlgan sabablar ariza beruvchi tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ushbu bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddatda takroran ariza kelib tushganidan soʻng ularni toʻrt ish soatidan oshmagan vaqt mobaynida koʻrib chiqadi.
Arizani takroran koʻrib chiqishda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan avvalgi rad etish asoslarida bayon etilmagan sabablarning keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablari keltirilishi bundan mustasno”;
uchinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
Nizomga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan maʼlumotlar berilganligi uchun undiriladigan yigʻimlar
T/r Amalga oshiriladigan harakatlar Yigʻimlar miqdorlari oʻzi kelib Internet jahon axborot tarmogʻi orqali I. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida yangi namunadagi guvohnomani berish* 1. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida yangi namunadagi guvohnomani berish Bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi miqdorida Koʻrsatilgan summaning 90 foizi miqdorida 2. Yakka tartibdagi tadbirkor faoliyatini tiklash va natijasi boʻyicha guvohnoma berish Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida Koʻrsatilgan summaning 90 foizi miqdorida II. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan maʼlumotlarni berish, maxfiy axborot bundan mustasno 3. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan tadbirkorlik subyektining oʻzi toʻgʻrisida koʻchirma Bepul Bepul 4. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan koʻchirma, ochiq boʻlmagan axborot bundan mustasno Bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi miqdorida Bazaviy hisoblash miqdorining 15 foizi miqdorida 5. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan tadbirkorlik subyektining oʻziga tegishli bitta hujjatni berish Bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida Bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 foizi miqdorida 6. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan bitta hujjatni berish, ochiq boʻlmagan hujjatlar bundan mustasno Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida Bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida 7. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan soʻralayotgan axborot va (yoki) hujjat mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida Bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida 8. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan soʻralayotgan maʼlumotni berish** Bitta tadbirkorlik subyektiga nisbatan — bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida Bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida 9. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan tadbirkorlik subyektlari roʻyxatini elektron shaklda berish, olish imkoniyati qonun hujjatlari bilan cheklangan maʼlumotlar bundan mustasno Bir qatori — bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 foizi miqdorida, lekin bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravaridan oshmagan miqdorda
Nizomga 11-ilovaning 4-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
Nizom quyidagi mazmundagi 13-ilova bilan toʻldirilsin:
“Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Yakka tartibdagi tadbirkor faoliyatini vaqtincha toʻxtatib turish toʻgʻrisida
I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. STIR: II. Ariza beruvchining vakili toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR: 3. Faoliyat yuritish manzili: 4. Vaqtincha toʻxtatish sanasi: III. Vaqtincha toʻxtatish sabablari: 1. Faoliyatni boshlash yoki amalga oshirish moliyaviy mablagʻlar (oʻz mablagʻlari, kredit kabilar) mavjud emasligi: 2. Tovar va xizmatlariga talabning kamayganligi: 3. Tadbirkorlik faoliyatiga davlat organi yoki mansabdor shaxslarning aralashuvi mavjudligi: 4. Daromad olish pasayib ketishi sababli soliqlarni toʻlash imkoniyati yoʻqligi: 5. Chet elga ishlash uchun ketganligi: 6. Yuridik shaxs sifatida faoliyat yuritishni boshlaganligi: 7. Oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida faoliyat yuritishni boshlaganligi: 8. Aylanma mablagʻlarining yetarli emasligi: 9. Boshqa sabablar mavjudligi: ” ;
v) quyidagi mazmundagi 1 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qaroriga 1 1 -ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini hisobga olish (chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslar vakolatxona va filiallarini (keyingi oʻrinlarda — filial) hisobga olish (chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Ushbu Reglament talablari tijorat banklari va kredit byurolari, xorijiy tijorat tashkilotlari, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlarining vakolatxona hamda filiallarini hisobga olishga (chiqarishga) tatbiq etilmaydi.
2. Filialni hisobga olish (chiqarish) davlat xizmatlari markazlari tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali amalga oshiriladi.
3. Yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) oʻzlarining filialini tashkil etgandan (tugatgandan) soʻng oʻn kun muddatda davlat xizmatlari markazini xabardor qilishi lozim.
4. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
5. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali roʻyxatdan oʻtadi.
Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, Tizim orqali murojaat etgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Bunda ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda, davlat xizmatidan foydalanish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etadi, vakolatli shaxs yuridik shaxs rahbari boʻlgan holatlar bundan mustasno.
Yuridik shaxs rahbari haqidagi maʼlumotlar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali tekshiriladi.
6. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻzining elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi.
Oʻzi kelib murojaat etganda soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda, tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.
7. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
filial tashkil qilinganligi toʻgʻrisida davlat tilidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni;
belgilangan tartibda tasdiqlangan davlat tilidagi filial nizomi (hisobga olishda taqdim etiladi).
8. Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun toʻlov undirilmaydi.
9. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
10. Ariza beruvchi mazkur Reglamentning 7-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etgan vaqtdan boshlab davlat xizmatlari markazi ikki ish soati davomida arizani koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha filial hisobga olinganligi (chiqarilganligi) haqida yoki mazkur Reglamentning 12-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda, hisobga qoʻyishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.
11. Agar taqdim etilgan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlsa, davlat xizmatlari markazi xodimi:
yuridik shaxslarning tegishli reyestrlariga yozuvlar kiritish yoʻli bilan filialni hisobga oladi (chiqaradi);
hisobga olingan (chiqarilgan) filial haqidagi maʼlumotni Tizim vositasida avtomatik tarzda Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasiga taqdim etadi. Bunda filialning hisobi yuridik shaxs (bosh tashkilot)ning soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) asosida yuritiladi;
mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan filial hisobga olinganligi (chiqarilganligi) haqidagi guvohnomani shakllantiradi;
filial hisobga olinganligi (chiqarilganligi) haqidagi guvohnomani ariza beruvchiga taqdim etadi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
12. Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etilmaganligi;
soʻrovnomada notoʻgʻri yoki xato maʼlumotlar koʻrsatilganligi;
mazkur Reglamentning 7-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi.
Ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatishni rad etishga sabab boʻlgan holatlarni bartaraf etib, istalgan vaqtda qaytadan davlat xizmatidan foydalanishi mumkin.
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
13. Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asoslar mavjud boʻlganda, davlat xizmatlari markazi mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq davlat xizmatini koʻrsatish rad etilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etadi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
14. Ariza beruvchi filialning pochta manzili oʻzgargan taqdirda, bu haqida davlat xizmatlari markazini oʻn kundan kechiktirmay oʻzining Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi.
15. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilganligi, shuningdek, taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradi.
16. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini hisobga olish (chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini tashkil etish (tugatish) haqida xabardor etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini tashkil etish (tugatish) haqida xabardor etish uchun davlat xizmatlari markaziga murojaat etadi yoki Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimida roʻyxatdan oʻtadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Taqdim etilgan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlganda, yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini hisobga oladi (chiqaradi). 2. Taqdim etilgan hujjatlar mazkur Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda, hisobga olish (chiqarish)ni rad etadi va bu haqida ariza beruvchini xabardor qiladi. Ikki ish soatidan oshmagan vaqtda 3-bosqich Davlat xizmatlari markazi Yuridik shaxslarning vakolatxona va filialining hisobga olinganligi (chiqarilganligi) haqidagi guvohnomani ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimidagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Hisobga olingan (chiqarilgan) vaqtning oʻzida
Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini hisobga olish (chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini tashkil etish (tugatish) haqida xabardor etish boʻyicha
I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. STIR: II. Ariza beruvchining vakili toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR: 3. Ariza beruvchining yuridik shaxsga aloqadorligi: III. Yuridik shaxslarning vakolatxona va filiali toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Vakolatxona va filialning nomi: 2. Vakolatxona va filialning joylashgan joyi (pochta manzili): 3. Vakolatxona va filialning asosiy faoliyat turi: 4. Vakolatxona va filialning rahbari (mavjud boʻlsa): 5. Vakolatxona va filialning faoliyat muddati: 6. Bogʻlanish uchun telefon raqami: 7. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): IV. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1) vakolatxona va filial tashkil qilinganligi toʻgʻrisidagi davlat tilidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni; 2) belgilangan tartibda tasdiqlangan davlat tilidagi vakolatxona va filial nizomi (hisobga olishda taqdim etiladi); 3) Ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh. Soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq “PDF” formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: Hisobga olish Hisobdan chiqarish
Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini hisobga olish (chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallari hisobga olinganligi (chiqarilganligi) toʻgʻrisida GUVOHNOMA hisobga olingan (chiqarilgan) sana Vakolatxona va filialning nomi: _________________________________________________ Joylashgan joyi (pochta manzili): _______________________________________________ Reyestr raqami: ____________________________________________________________ Bosh tashkilot STIR: ________________________________________________________ Qoʻshimcha maʼlumotlar: _____________________________________________________ QR-kod Guvohnomani bergan vakolatli organ nomi: ___________________________________________ ___________________________________________ ___________________________________________
Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini hisobga olish (chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri ___________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (davlat xizmatlari markazining nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20___ yil “____” _________________dagi (yil, kun, oy) ____________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, ____________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (hisobga olish (chiqarish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslarning vakolatxona va filiallarini hisobga olish (chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 12-bandiga asosan ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatishni rad etishga sabab boʻlgan holatlarni bartaraf etib, istalgan vaqtda qaytadan davlat xizmatidan foydalanishi mumkin. Bunda mazkur murojaatlar yangidan berilgan hisoblanadi. ________________________ _________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O) QR-kod ”.
g) 2-ilovada :
5-bandning “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“vakolatxona va filialining hisobga olish (chiqarish) reyestr raqami;
vakolatxona va filialining pochta manzili;
vakolatxona va filialining rahbari (mavjud boʻlsa);
vakolatxona va filialining faoliyat muddati;
vakolatxona va filialining bogʻlanish uchun telefon raqami, elektron pochta manzili yoki veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa)”;
9-bandda :
uchinchi xatboshi “qayta roʻyxatdan oʻtkazishni” soʻzlaridan keyin “, qayta tashkil etishni, tadbirkorlik subyektini Reyestrdan chiqarishni” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
Nizomga 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxs toʻgʻrisidagi KOʻCHIRMA 20__ yil “___” _________ _______-son Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan koʻchirmani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi:______________________________________________________ 1. Tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxsning toʻliq firma nomi 2. Tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxsning qisqartirilgan firma nomi 3. Tashkiliy-huquqiy shakli 4. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) 5. Muassislar soni va nomi, shundan: 5.1. yuridik shaxslar (har birining toʻliq nomi bilan) 5.2. jismoniy shaxslar (har birining F.I.O. bilan) 6. Taʼsischi sifatida ishtirok etgan boshqa yuridik shaxslar haqida 7. Ustav fondining miqdori (ulushlar kesimida) 8. Joylashgan joyi (manzili) 9. Taʼsis etilgan sana (yil, oy, sana) 10. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestriga yozuv kiritilgan sana va raqami 11. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning identifikatsiya raqami 12. Asosiy faoliyat turi 12.1 Qoʻshimcha faoliyat turlari 13. Tuzish uslubi 14. Tadbirkorlik subyektini davlat roʻyxatidan oʻtkazgan organ nomi 15. Huquq vorisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 16. Qayta roʻyxatdan oʻtkazishga nisbatan qoʻyilgan taqiqlar haqida 17. Qayta roʻyxatdan oʻtkazilganligi tarixi 18. Tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxsning maqomi (faoliyat yuritayotgan, tugatish jarayonida, tugatilgan) 19. Faoliyat muddati (agar tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxs aniq vaqtga tashkil etilgan boʻlsa) 20. Yuridik shaxslar rahbari haqida* 21. Vakolatxona va filiallari haqida (nomi, manzili, rahbari, faoliyat muddati va boshqalar) 22. Mavjud yoki amal qilishi toʻxtatilgan litsenziya va ruxsat etish xususiyatidagi hujjatlari yoki xabarnomalari 23. Bekor qilingan yoki tugatilgan litsenziya va ruxsat etish xususiyatidagi hujjatlari yoki xabarnomalari 24. Tadbirkorlik subyektining soliq qarzdorligi toʻgʻrisida maʼlumot 25. Bogʻlanish uchun maʼlumotlar (telefon, faks, elektron pochta, veb-sayt — mavjud boʻlganda) ______________________________ __________ ______________________ (koʻchirmani bergan masʼul shaxsning lavozimi) (imzo) (familiyasi, ismi, otasining ismi) M.Oʻ.
d) 3-ilovaning 16-bandi “vaqtinchalik toʻxtatib turish” soʻzlaridan keyin “sabablarini” soʻzi bilan toʻldirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga — oʻzi kelgan holda yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini. Bunda tijorat tashkilotini ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi Internet jahon axborot tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilganda, tugatuvchi oʻzining tugatuvchi etib belgilanganligini Tizim vositasida kelishadi, tugatuvchi tijorat tashkilotining direktori boʻlgan holat bundan mustasno”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklama bozorini tartibga solish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qarorida :
a) 9 6 -bandning “e” kichik bandida :
quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan qarzdorlikni qoplash majburiyati pasport egasi tomonidan bajarilmaganda”;
oʻninchi xatboshi oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 7-ilovada :
1-bandning beshinchi xatboshisidagi “2024-yil 1-martga qadar” soʻzlari “Toshkent shahrida 2024-yil 1-iyunga qadar, qolgan hududlarda 2024-yil 1-iyulga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandning “v” kichik bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganligini asoslovchi hujjatlar yoki toʻlov va yigʻimlardan boʻlgan qarzdorlik summasidan kamida 30 foiz miqdorida birinchi toʻlov amalga oshirilganligini asoslovchi hujjatlar va qarzdorlikni boʻlib toʻlash haqida iltimosnoma”;
Maʼmuriy reglamentga 2-ilovaning IV boʻlimi 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganligini asoslovchi hujjatlar yoki toʻlov va yigʻimlardan boʻlgan qarzdorlik summasidan kamida 30 foiz miqdorida birinchi toʻlov amalga oshirilganligini asoslovchi hujjatlar va qarzdorlikni boʻlib toʻlash haqida iltimosnoma”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Asosiy turdagi oziq-ovqat va zarur mahsulotlar narxlari barqarorligini taʼminlash hamda mahsulotlar xavfsizligi va sifatini tizimli nazorat qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 19-dekabrdagi 716-son qarorida :
a) nomidagi “Asosiy turdagi oziq-ovqat va zarur mahsulotlar” soʻzlari “Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) muqaddima va 1-bandning birinchi xatboshisidagi “asosiy turdagi oziq-ovqat va zarur mahsulotlar” soʻzlari “ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “Asosiy turdagi oziq-ovqat va zarur mahsulotlar” soʻzlari “Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 1-ilovada :
nomidagi “Asosiy turdagi oziq-ovqat va zarur mahsulotlar” soʻzlari “Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-banddagi “Asosiy turdagi oziq-ovqat va zarur mahsulotlar” soʻzlari “ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-banddagi “roʻyxatlardagi ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlariga” soʻzlari “roʻyxatdagi ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bandda :
uchinchi xatboshidagi “roʻyxatlardagi ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari” soʻzlari “roʻyxatdagi ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlarining” soʻzlari “ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-banddagi “Asosiy oziq-ovqat mahsulotlari” soʻzlari “Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-banddagi “Asosiy turdagi oziq-ovqat va zarur mahsulotlar” soʻzlari “Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandning uchinchi xatboshisidagi “asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari” soʻzlari “ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovada :
ilova belgisidagi “Asosiy turdagi oziq-ovqat va zarur mahsulotlar” soʻzlari “Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
nomidagi “boʻlgan asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari” soʻzlari “mahsulotlar” soʻzi bilan almashtirilsin;
Nizomga 2-ilovaning ilova belgisi va nomidagi “Asosiy turdagi oziq-ovqat va zarur mahsulotlar” soʻzlari “Ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklama va ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-avgustdagi 428-son qarorida :
a) 5-bandda :
“a” kichik bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganda yoki mavjud qarzdorlikni 9 oy muddatda har oyning 10-sanasigacha teng miqdorda boʻlib toʻlash sharti bilan qoplash majburiyatini olganda. Bunda qarzdorlikni teng miqdorda boʻlib toʻlash summasi har bir konstruksiya uchun Toshkent shahrida 100 BHMdan, qolgan hududlarda 50 BHMdan oshgan qarzdorlikka nisbatan birinchi toʻlovni qarzdorlik summasidan kamida 30 foiz miqdorida amalga oshirish sharti bilan qoʻllaniladi. Pasportlar bekor qilinganda, amalga oshirilgan toʻlovlar qaytarilmaydi”;
“b” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “2024-yil 1-martga qadar” soʻzlari “Toshkent shahrida 2024-yil 1-iyunga qadar, qolgan hududlarda 2024-yil 1-iyulga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 9-bandda :
ikkinchi xatboshi “obyektlarini (konstruksiyalarini)” soʻzlaridan keyin “oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi “obyekti (konstruksiyasi)” soʻzlaridan keyin “oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
yettinchi xatboshi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda yigʻimdan tushumni taqsimlashdan oldin “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladigan yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun 0,5 foiz miqdordagi toʻlov chegirib qolinadi”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-sentabrdagi 452-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus iqtisodiy zonalar hududida investorlarga davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 27-bandida :
“a” kichik bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
“b” kichik bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 28-mart,
165-son