📅 2024-yil 13-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 13-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 13 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 марта 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 March 2024 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Ички ишлар органларида илмий фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон «Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ички ишлар органларида илмий фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 133-сон буйруғига ИЛОВА
Ички ишлар органларида илмий фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Ички ишлар вазирлиги деб юритилади) идоравий илмий ташкилотларида (бундан буён матнда идоравий илмий ташкилотлар деб юритилади) илмий фаолиятни ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
идоравий илмий ташкилотлар — Ички ишлар вазирлиги тизимида илмий фаолиятни амалга оширувчи Ички ишлар вазирлиги Академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади), Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти (бундан буён матнда Малака ошириш институти деб юритилади) ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази (бундан буён матнда Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази деб юритилади);
илмий ишланма — муаллифлар томонидан ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш учун тақдим этилган илмий-тадқиқот натижалари;
талабгор — идоравий илмий ташкилотларда илмий ва педагогик фаолият олиб бораётган ҳамда илмий унвон ёки илмий даража олишга даъвогар шахс.
2. Идоравий илмий ташкилотларда қуйидаги йўналишлар бўйича илмий фаолият ташкил этилади:
Академияда «тезкор-қидирув фаолияти», «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти», «эксперт-криминалистика фаолияти», «жазони ижро этиш фаолияти», «пробация фаолияти», «хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш» ва «ташкилий-штаб фаолияти» йўналишлари;
Малака ошириш институтида «бошланғич касбий тайёрлаш», «махсус касбий тайёрлаш», «қайта тайёрлаш», «малака ошириш», «йўл-патруль», «паспорт тизимини таъминлаш», «жамоат тартибини сақлаш», «махсус операцияларни амалга ошириш» ва «маъмурий-хўжалик таъминоти» йўналишлари;
Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш марказида «йўл ҳаракати хавфсизлиги» йўналиши.
3. Идоравий илмий ташкилотларда илмий-тадқиқот лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
2-боб. Идоравий илмий ташкилотларда талабгорларга илмий даража ва илмий унвон бериш
4. Идоравий илмий ташкилотларда олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
5. Ички ишлар вазирлиги таркибий ва ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳар чорак якунида ўз хизмат фаолиятида юзага келган муаммоли масалалардан келиб чиқиб, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзулари рўйхатини ёзма ёки электрон шаклда Академияга тақдим этади.
6. Академия фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзуларини улар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ушбу мавзуларнинг долзарблиги ва амалий асосланганлиги бўйича ўрганиб чиқади.
Ўрганиш натижасига кўра, Академия фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзуларининг ягона рўйхатини шакллантиради ва ушбу рўйхатни ҳар чорак якунлангандан сўнг йигирма кун ичида Академия расмий веб-сайтида эълон қилади.
Талабгорлар ушбу ягона рўйхатдаги мавзулардан бирини ихтиёрий равишда танлаб олган ҳолда диссертация тадқиқотини амалга оширади.
7. Талабгорларнинг фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари ҳимоясини ўтказиш Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) асосан амалга оширилади.
8. Талабгорларга фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) асосан амалга оширилади.
9. Талабгорларга доцент (катта илмий ходим) ва профессор илмий унвонларини бериш Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) асосан амалга оширилади.
3-боб. Илмий ишланмаларни ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш
10. Илмий ишланмаларни ички ишлар органлари фаолиятига жорий этишни ташкил этиш учун Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ичидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан ўн бир кишидан иборат таркибда Илмий ишланмаларни ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ташкил этилади.
Бунда:
Академия бошлиғи — Кенгаш раиси;
Малака ошириш институти бошлиғи — Кенгаш раиси ўринбосари;
Академия масъул ходими — Кенгаш котиби ҳисобланади.
11. Кенгаш фаолиятини доимий равишда жамоатчилик асосида амалга оширади.
12. Кенгаш йиғилиши унда Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганида ваколатли ҳисобланади.
13. Кенгаш йиғилиши ҳар ойда бир марта ўтказилади.
14. Кенгаш йиғилиши қарори у ўтказилган куннинг ўзида Кенгашнинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.
15. Илмий ишланма ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилиши учун муаллиф илмий ишланмасини ушбу илмий ишланмаси тайёр бўлган куннинг ўзида Академия илмий-амалий журнали таҳририятига тақдим этади.
16. Академия илмий-амалий журнали таҳририяти муаллифнинг илмий ишланмаси келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотларни ўрганиб чиқади.
17. Муаллифнинг илмий ишланмаси илмий мақолага қўйиладиган талабларга жавоб бермаса (муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олишга (плагиатга) йўл қўйганлиги ёки сохта маълумотдан фойдаланганлиги аниқланган ҳолларда), Академия илмий-амалий журнали таҳририяти муаллифга камчиликларни бартараф этиб, илмий ишланмани қайта топшириши мумкинлиги тўғрисида у келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилади.
18. Академия илмий-амалий журнали таҳририяти ўрганиш натижасига кўра илмий мақолага қўйиладиган талабларга жавоб берадиган илмий ишланмани у тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда Академия илмий-амалий журналининг навбатдаги сонида чоп этилишини таъминлайди.
19. Академия чоп этилган илмий ишланмани у чоп этилган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этиш (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш) учун Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий ёки ҳудудий тузилмасига тақдим этади.
20. Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий ёки ҳудудий тузилмаси илмий ишланмани у тақдим этилган вақтдан бошлаб олти ой ичида ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этиш (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш) чораларини кўради.
Бунда, муаллиф илмий ишланмани ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этиш жараёнида экспертлик жиҳатидан кўмаклашади.
21. Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий ёки ҳудудий тузилмаси раҳбари илмий ишланма ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этилган (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилган) вақтдан бошлаб уч иш куни ичида бу тўғрисида маълумотномани тасдиқлайди ва уни кўриб чиқиш учун Кенгашга тақдим этади.
22. Кенгаш тақдим этилган маълумотномадаги фактларнинг ҳаққоний эканлигини у тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида кўриб чиқади.
23. Кенгаш тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиш натижасига кўра қуйидаги хулосалардан бирини тасдиқлайди:
маълумотномадаги фактлар ҳаққоний бўлса, илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақида;
маълумотномадаги фактлар ҳаққоний бўлмаса, илмий ишланмани ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш бўйича бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида.
24. Илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақидаги хулоса Кенгаш томонидан Ички ишлар вазирлигининг бланкасида расмийлаштирилади ва унда қуйидаги маълумотлар баён этилади:
хулосанинг номи, рақами ва тасдиқланган вақти;
муаллифнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
илмий ишланма ички ишлар органларининг қайси фаолият йўналиши бўйича тайёрланганлиги;
илмий ишланманинг Академия илмий-амалий журналида эълон қилинганлиги;
илмий ишланмада ишлаб чиқилган муаллифлик таърифи, таснифи ёки таклифи;
таклифнинг жорий этилганлиги (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилганлиги);
кутилаётган натижа.
25. Кенгаш котиби илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларнинг ҳисобини тизимли равишда юритади.
Ушбу хулосалар алоҳида йиғмажилдда жамланади ва уларнинг рақами қатъий кетма-кетликда берилади.
Илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосалар ҳар ой якунида Академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади, бундан ёпиқ хулосалар мустасно.
26. Муаллифларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан беш нафар илмий даражага эга ички ишлар органлари раҳбар ходимларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Кенгаш аъзоларининг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
27. Кенгашнинг хулосасидан норози бўлган муаллифлар Кенгаш йиғилиши натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.
Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган муаллифни шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
28. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган муаллиф мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
29. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
30. Апелляция комиссияси илмий ишланмани, илмий ишланманинг ички ишлар органларининг фаолиятига жорий этилганлиги (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилганлиги) ҳақидаги маълумотномани ва хулосани ўрганиб чиқади.
31. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Кенгашнинг илмий ишланмани ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш бўйича бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақидаги қарорини ўзгаришсиз қолдириш;
Кенгашнинг илмий ишланмани ички ишлар органлари фаолиятига жорий этиш бўйича бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақидаги қарорини бекор қилиш.
Кенгашнинг қарори бекор қилинган ҳолларда Кенгаш Апелляция комиссиясининг қарори қабул қилинган куннинг ўзида илмий ишланманинг ички ишлар органлари фаолиятига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосани тасдиқлайди.
32. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган муаллифга ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.
33. Апелляция комиссияси қарори устидан муаллиф юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
4-боб. Идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчиларига қўшимча ҳақ белгилаш бўйича коллегиал органи ишини ташкил этиш
34. Идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчиларига қўшимча ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон «Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилади.
Бунда, идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчиларига қўшимча ҳақ белгилаш бўйича коллегиал органи (бундан буён матнда Коллегиал орган деб юритилади) Академия кенгаши ҳисобланади.
35. Қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлган идоравий илмий ташкилотлар ходимлари ва хизматчиларининг аризаларини умумлаштириш ва Коллегиал орган йиғилишида кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишчи комиссия (бундан буён матнда Ишчи комиссия деб юритилади) таркиби ҳар йили декабрь ойида Коллегиал орган қарори билан етти кишидан иборат таркибда тасдиқланади.
36. Ишчи комиссия таркиби Академия бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари ва мутахассислик кафедралари бошлиқлари ҳисобидан шакллантирилади.
37. Идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчилари ҳар ойнинг ўнинчи санасига қадар Ишчи комиссияга қуйидаги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади:
қўшимча ҳақ белгилаш ҳақида ариза;
бевосита раҳбарининг тақдимномаси;
бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва нашр этилган илмий, ўқув, услубий ишланмалар нусхалари.
38. Ишчи комиссия ҳар ойнинг йигирманчи санасига қадар:
қўшимча ҳақ белгилаш ҳақида келиб тушган аризаларни умумлаштиради;
бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва нашр этилган илмий, ўқув, услубий ишланмалар нусхаларини ўрганади;
қўшимча ҳақ белгилаш ёки уни белгилашни рад этиш ҳақида хулоса қабул қилади.
39. Идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчилари томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва нашр этилган илмий, ўқув, услубий ишланмалар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2 , 3-бобларида белгиланган талабларга мувофиқ келмаган ҳолларда Ишчи комиссия унга қўшимча ҳақ белгилашни рад этиш ҳақида хулоса қабул қилади.
Ишчи комиссия ариза билан мурожаат қилган ходимни (хизматчини) ўз қарори ҳақида у қабул қилинган куннинг ўзида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
40. Ишчи комиссия қўшимча ҳақ белгилаш ҳақида хулоса қабул қилган ҳолларда ушбу хулоса қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида уни кўриб чиқиш учун Коллегиал органга тақдим этади.
Коллегиал орган Ишчи комиссия хулосаси келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ушбу хулосадаги маълумотларни (қўшимча ҳақ белгилаш миқдори ва муддатини) кўриб чиқиб, идоравий илмий ташкилотларнинг илмий даражага эга ходимлари ва хизматчиларига қўшимча ҳақ белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Академия Коллегиал органнинг қўшимча ҳақ белгилаш тўғрисидаги қарори нусхасини ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли раҳбарга (ариза билан мурожаат қилган ходим ёки хизматчига қўшимча ҳақ тўлаш ҳақидаги буйруқни қабул қилиш ваколатига эга мансабдор шахсга) тақдим этади.
Коллегиал органнинг қарори асосида ушбу қарор тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда ваколатли раҳбар ариза билан мурожаат қилган ходим ёки хизматчига қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
41. Ички ишлар органларининг илмий ташкилот ҳисобланмаган тузилмалари илмий даражага эга ходимлари, хизматчилари, ҳарбий хизматчилари ва Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига киритилган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандида ва ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоида
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 март,
133-сон
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Ichki ishlar organlarida ilmiy faoliyatni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 15-yanvardagi PQ-22-son “Kriminologiya sohasida ilmiy-amaliy tadqiqot ishlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Ichki ishlar organlarida ilmiy faoliyatni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2024-yil 13-martdagi 133-son buyrugʻiga ILOVA
Ichki ishlar organlarida ilmiy faoliyatni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining (bundan buyon matnda Ichki ishlar vazirligi deb yuritiladi) idoraviy ilmiy tashkilotlarida (bundan buyon matnda idoraviy ilmiy tashkilotlar deb yuritiladi) ilmiy faoliyatni tashkil etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
idoraviy ilmiy tashkilotlar — Ichki ishlar vazirligi tizimida ilmiy faoliyatni amalga oshiruvchi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi (bundan buyon matnda Akademiya deb yuritiladi), Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish instituti (bundan buyon matnda Malaka oshirish instituti deb yuritiladi) va Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi muammolarini oʻrganish markazi (bundan buyon matnda Yoʻl harakati xavfsizligi muammolarini oʻrganish markazi deb yuritiladi);
ilmiy ishlanma — mualliflar tomonidan ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etish uchun taqdim etilgan ilmiy-tadqiqot natijalari;
talabgor — idoraviy ilmiy tashkilotlarda ilmiy va pedagogik faoliyat olib borayotgan hamda ilmiy unvon yoki ilmiy daraja olishga daʼvogar shaxs.
2. Idoraviy ilmiy tashkilotlarda quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha ilmiy faoliyat tashkil etiladi:
Akademiyada “tezkor-qidiruv faoliyati”, “huquqbuzarliklar profilaktikasi faoliyati”, “ekspert-kriminalistika faoliyati”, “jazoni ijro etish faoliyati”, “probatsiya faoliyati”, “xizmat faoliyatini tarbiyaviy-psixologik taʼminlash” va “tashkiliy-shtab faoliyati” yoʻnalishlari;
Malaka oshirish institutida “boshlangʻich kasbiy tayyorlash”, “maxsus kasbiy tayyorlash”, “qayta tayyorlash”, “malaka oshirish”, “yoʻl-patrul”, “pasport tizimini taʼminlash”, “jamoat tartibini saqlash”, “maxsus operatsiyalarni amalga oshirish” va “maʼmuriy-xoʻjalik taʼminoti” yoʻnalishlari;
Yoʻl harakati xavfsizligi muammolarini oʻrganish markazida “yoʻl harakati xavfsizligi” yoʻnalishi.
3. Idoraviy ilmiy tashkilotlarda ilmiy-tadqiqot loyihalari Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 133-son qarori bilan tasdiqlangan Ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi toʻgʻrisidagi nizomga asosan amalga oshiriladi.
2-bob. Idoraviy ilmiy tashkilotlarda talabgorlarga ilmiy daraja va ilmiy unvon berish
4. Idoraviy ilmiy tashkilotlarda oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni tashkil etish Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim toʻgʻrisidagi nizomga asosan amalga oshiriladi.
5. Ichki ishlar vazirligi tarkibiy va hududiy tuzilmalari rahbarlari har chorak yakunida oʻz xizmat faoliyatida yuzaga kelgan muammoli masalalardan kelib chiqib, falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari mavzulari roʻyxatini yozma yoki elektron shaklda Akademiyaga taqdim etadi.
6. Akademiya falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari mavzularini ular taqdim etilgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida ushbu mavzularning dolzarbligi va amaliy asoslanganligi boʻyicha oʻrganib chiqadi.
Oʻrganish natijasiga koʻra, Akademiya falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari mavzularining yagona roʻyxatini shakllantiradi va ushbu roʻyxatni har chorak yakunlangandan soʻng yigirma kun ichida Akademiya rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.
Talabgorlar ushbu yagona roʻyxatdagi mavzulardan birini ixtiyoriy ravishda tanlab olgan holda dissertatsiya tadqiqotini amalga oshiradi.
7. Talabgorlarning falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari himoyasini oʻtkazish Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2893, 2017-yil 23-iyun) asosan amalga oshiriladi.
8. Talabgorlarga falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) ilmiy darajalarini berish Ilmiy darajalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2894, 2017-yil 23-iyun) asosan amalga oshiriladi.
9. Talabgorlarga dotsent (katta ilmiy xodim) va professor ilmiy unvonlarini berish Ilmiy unvonlar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2793, 2016-yil 3-iyun) asosan amalga oshiriladi.
3-bob. Ilmiy ishlanmalarni ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etish
10. Ilmiy ishlanmalarni ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etishni tashkil etish uchun Ichki ishlar vazirligining tarkibiy va hududiy tuzilmalari rahbarlari ichidan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan oʻn bir kishidan iborat tarkibda Ilmiy ishlanmalarni ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etish kengashi (bundan buyon matnda Kengash deb yuritiladi) tashkil etiladi.
Bunda:
Akademiya boshligʻi — Kengash raisi;
Malaka oshirish instituti boshligʻi — Kengash raisi oʻrinbosari;
Akademiya masʼul xodimi — Kengash kotibi hisoblanadi.
11. Kengash faoliyatini doimiy ravishda jamoatchilik asosida amalga oshiradi.
12. Kengash yigʻilishi unda Kengash aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etganida vakolatli hisoblanadi.
13. Kengash yigʻilishi har oyda bir marta oʻtkaziladi.
14. Kengash yigʻilishi qarori u oʻtkazilgan kunning oʻzida Kengashning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadigan, Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadigan yigʻilish bayonnomasida qayd etiladi.
15. Ilmiy ishlanma ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etilishi uchun muallif ilmiy ishlanmasini ushbu ilmiy ishlanmasi tayyor boʻlgan kunning oʻzida Akademiya ilmiy-amaliy jurnali tahririyatiga taqdim etadi.
16. Akademiya ilmiy-amaliy jurnali tahririyati muallifning ilmiy ishlanmasi kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida unda koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi.
17. Muallifning ilmiy ishlanmasi ilmiy maqolaga qoʻyiladigan talablarga javob bermasa (mualliflik huquqini oʻzlashtirib olishga (plagiatga) yoʻl qoʻyganligi yoki soxta maʼlumotdan foydalanganligi aniqlangan hollarda), Akademiya ilmiy-amaliy jurnali tahririyati muallifga kamchiliklarni bartaraf etib, ilmiy ishlanmani qayta topshirishi mumkinligi toʻgʻrisida u kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh ish kuni ichida yozma yoki elektron shaklda maʼlum qiladi.
18. Akademiya ilmiy-amaliy jurnali tahririyati oʻrganish natijasiga koʻra ilmiy maqolaga qoʻyiladigan talablarga javob beradigan ilmiy ishlanmani u taqdim etilgan vaqtdan boshlab bir oy muddatda Akademiya ilmiy-amaliy jurnalining navbatdagi sonida chop etilishini taʼminlaydi.
19. Akademiya chop etilgan ilmiy ishlanmani u chop etilgan vaqtdan boshlab uch ish kuni ichida ichki ishlar organlarining faoliyatiga joriy etish (qonunchilik va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirishda foydalanish) uchun Ichki ishlar vazirligining tegishli tarkibiy yoki hududiy tuzilmasiga taqdim etadi.
20. Ichki ishlar vazirligining tegishli tarkibiy yoki hududiy tuzilmasi ilmiy ishlanmani u taqdim etilgan vaqtdan boshlab olti oy ichida ichki ishlar organlarining faoliyatiga joriy etish (qonunchilik va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirishda foydalanish) choralarini koʻradi.
Bunda, muallif ilmiy ishlanmani ichki ishlar organlarining faoliyatiga joriy etish jarayonida ekspertlik jihatidan koʻmaklashadi.
21. Ichki ishlar vazirligining tegishli tarkibiy yoki hududiy tuzilmasi rahbari ilmiy ishlanma ichki ishlar organlarining faoliyatiga joriy etilgan (qonunchilik va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirishda foydalanilgan) vaqtdan boshlab uch ish kuni ichida bu toʻgʻrisida maʼlumotnomani tasdiqlaydi va uni koʻrib chiqish uchun Kengashga taqdim etadi.
22. Kengash taqdim etilgan maʼlumotnomadagi faktlarning haqqoniy ekanligini u taqdim etilgan kundan boshlab bir oy ichida koʻrib chiqadi.
23. Kengash taqdim etilgan maʼlumotnomani koʻrib chiqish natijasiga koʻra quyidagi xulosalardan birini tasdiqlaydi:
maʼlumotnomadagi faktlar haqqoniy boʻlsa, ilmiy ishlanmaning ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etilganligi haqida;
maʼlumotnomadagi faktlar haqqoniy boʻlmasa, ilmiy ishlanmani ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etish boʻyicha bajarilishi zarur boʻlgan chora-tadbirlar haqida.
24. Ilmiy ishlanmaning ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etilganligi haqidagi xulosa Kengash tomonidan Ichki ishlar vazirligining blankasida rasmiylashtiriladi va unda quyidagi maʼlumotlar bayon etiladi:
xulosaning nomi, raqami va tasdiqlangan vaqti;
muallifning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi;
ilmiy ishlanma ichki ishlar organlarining qaysi faoliyat yoʻnalishi boʻyicha tayyorlanganligi;
ilmiy ishlanmaning Akademiya ilmiy-amaliy jurnalida eʼlon qilinganligi;
ilmiy ishlanmada ishlab chiqilgan mualliflik taʼrifi, tasnifi yoki taklifi;
taklifning joriy etilganligi (qonunchilik va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirishda foydalanilganligi);
kutilayotgan natija.
25. Kengash kotibi ilmiy ishlanmaning ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etilganligi haqidagi xulosalarning hisobini tizimli ravishda yuritadi.
Ushbu xulosalar alohida yigʻmajildda jamlanadi va ularning raqami qatʼiy ketma-ketlikda beriladi.
Ilmiy ishlanmaning ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etilganligi haqidagi xulosalar har oy yakunida Akademiyaning rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladi, bundan yopiq xulosalar mustasno.
26. Mualliflarning apellatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan besh nafar ilmiy darajaga ega ichki ishlar organlari rahbar xodimlaridan iborat tarkibda Apellatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Kengash aʼzolarining Apellatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
27. Kengashning xulosasidan norozi boʻlgan mualliflar Kengash yigʻilishi natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir oy ichida Apellatsiya komissiyasiga yozma yoki elektron shaklda apellatsiya shikoyati berishlari mumkin.
Bunda, Apellatsiya komissiyasi apellatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan muallifni shikoyat koʻrib chiqilishidan ikki kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida ogohlantiradi.
28. Apellatsiya komissiyasi apellatsiya shikoyatini, u kelib tushgan kundan boshlab uch kun muddat ichida koʻrib chiqadi. Bunda, apellatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan muallif mazkur shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.
29. Apellatsiya komissiyasi unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Apellatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
30. Apellatsiya komissiyasi ilmiy ishlanmani, ilmiy ishlanmaning ichki ishlar organlarining faoliyatiga joriy etilganligi (qonunchilik va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirishda foydalanilganligi) haqidagi maʼlumotnomani va xulosani oʻrganib chiqadi.
31. Apellatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
Kengashning ilmiy ishlanmani ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etish boʻyicha bajarilishi zarur boʻlgan chora-tadbirlar haqidagi qarorini oʻzgarishsiz qoldirish;
Kengashning ilmiy ishlanmani ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etish boʻyicha bajarilishi zarur boʻlgan chora-tadbirlar haqidagi qarorini bekor qilish.
Kengashning qarori bekor qilingan hollarda Kengash Apellatsiya komissiyasining qarori qabul qilingan kunning oʻzida ilmiy ishlanmaning ichki ishlar organlari faoliyatiga joriy etilganligi haqidagi xulosani tasdiqlaydi.
32. Apellatsiya komissiyasi apellatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan muallifga oʻz qarorini u qabul qilingan kunning oʻzida maʼlum qilishi kerak.
33. Apellatsiya komissiyasi qarori ustidan muallif yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.
4-bob. Idoraviy ilmiy tashkilotlarning ilmiy darajaga ega xodimlari va xizmatchilariga qoʻshimcha haq belgilash boʻyicha kollegial organi ishini tashkil etish
34. Idoraviy ilmiy tashkilotlarning ilmiy darajaga ega xodimlari va xizmatchilariga qoʻshimcha haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1030-son “Ilm-fan va taʼlim sohasidagi davlat tashkilotlarida ilmiy, ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi ilmiy darajaga ega xodimlarga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan amalga oshiriladi.
Bunda, idoraviy ilmiy tashkilotlarning ilmiy darajaga ega xodimlari va xizmatchilariga qoʻshimcha haq belgilash boʻyicha kollegial organi (bundan buyon matnda Kollegial organ deb yuritiladi) Akademiya kengashi hisoblanadi.
35. Qoʻshimcha haq olish huquqiga ega boʻlgan idoraviy ilmiy tashkilotlar xodimlari va xizmatchilarining arizalarini umumlashtirish va Kollegial organ yigʻilishida koʻrib chiqish uchun hujjatlarni tayyorlash boʻyicha ishchi komissiya (bundan buyon matnda Ishchi komissiya deb yuritiladi) tarkibi har yili dekabr oyida Kollegial organ qarori bilan yetti kishidan iborat tarkibda tasdiqlanadi.
36. Ishchi komissiya tarkibi Akademiya boshligʻining ilmiy ishlar va innovatsiyalar boʻyicha oʻrinbosari va mutaxassislik kafedralari boshliqlari hisobidan shakllantiriladi.
37. Idoraviy ilmiy tashkilotlarning ilmiy darajaga ega xodimlari va xizmatchilari har oyning oʻninchi sanasiga qadar Ishchi komissiyaga quyidagi hujjatlarni yozma yoki elektron shaklda taqdim etadi:
qoʻshimcha haq belgilash haqida ariza;
bevosita rahbarining taqdimnomasi;
bajarilgan ishlarni tasdiqlovchi hujjatlar va nashr etilgan ilmiy, oʻquv, uslubiy ishlanmalar nusxalari.
38. Ishchi komissiya har oyning yigirmanchi sanasiga qadar:
qoʻshimcha haq belgilash haqida kelib tushgan arizalarni umumlashtiradi;
bajarilgan ishlarni tasdiqlovchi hujjatlar va nashr etilgan ilmiy, oʻquv, uslubiy ishlanmalar nusxalarini oʻrganadi;
qoʻshimcha haq belgilash yoki uni belgilashni rad etish haqida xulosa qabul qiladi.
39. Idoraviy ilmiy tashkilotlarning ilmiy darajaga ega xodimlari va xizmatchilari tomonidan bajarilgan ishlarni tasdiqlovchi hujjatlar va nashr etilgan ilmiy, oʻquv, uslubiy ishlanmalar Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1030-son qarori bilan tasdiqlangan Ilm-fan va taʼlim sohasidagi davlat tashkilotlarida ilmiy, ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi ilmiy darajaga ega xodimlarga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2 , 3-boblarida belgilangan talablarga muvofiq kelmagan hollarda Ishchi komissiya unga qoʻshimcha haq belgilashni rad etish haqida xulosa qabul qiladi.
Ishchi komissiya ariza bilan murojaat qilgan xodimni (xizmatchini) oʻz qarori haqida u qabul qilingan kunning oʻzida yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.
40. Ishchi komissiya qoʻshimcha haq belgilash haqida xulosa qabul qilgan hollarda ushbu xulosa qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida uni koʻrib chiqish uchun Kollegial organga taqdim etadi.
Kollegial organ Ishchi komissiya xulosasi kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida ushbu xulosadagi maʼlumotlarni (qoʻshimcha haq belgilash miqdori va muddatini) koʻrib chiqib, idoraviy ilmiy tashkilotlarning ilmiy darajaga ega xodimlari va xizmatchilariga qoʻshimcha haq belgilash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Akademiya Kollegial organning qoʻshimcha haq belgilash toʻgʻrisidagi qarori nusxasini ushbu qaror qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida vakolatli rahbarga (ariza bilan murojaat qilgan xodim yoki xizmatchiga qoʻshimcha haq toʻlash haqidagi buyruqni qabul qilish vakolatiga ega mansabdor shaxsga) taqdim etadi.
Kollegial organning qarori asosida ushbu qaror taqdim etilgan kundan boshlab bir oy muddatda vakolatli rahbar ariza bilan murojaat qilgan xodim yoki xizmatchiga qoʻshimcha haq toʻlash toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi.
41. Ichki ishlar organlarining ilmiy tashkilot hisoblanmagan tuzilmalari ilmiy darajaga ega xodimlari, xizmatchilari, harbiy xizmatchilari va Ichki ishlar vazirligi kadrlarining amaldagi zaxirasiga kiritilgan xodimlariga qoʻshimcha haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1030-son qarori bilan tasdiqlangan Ilm-fan va taʼlim sohasidagi davlat tashkilotlarida ilmiy, ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi ilmiy darajaga ega xodimlarga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandida va ushbu Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
42. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Vazir P. BOBOJONOV
Toshkent sh.,
2024-yil 13-mart,
133-son