📅 2024-yil 29-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 29-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 29 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 февраля 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства высшего образования, науки и инноваций Министерства занятости и сокращения бедности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 February 2024 · Ministry and agency documents · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
қарори
ВАҚТ МЕЪЁРЛАРИ
Профессионал таълим муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарининг намунавий йиллик иш режаси ҳамда уларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:
1. Профессионал таълим муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарининг намунавий йиллик иш режаси ҳамда уларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 15 августдаги 59/ҚҚ ва 27-Қ/Қ-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2830, 2016 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 472-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 29 февралдаги 3-қ/қ ва 3-2024/qq-сон қарорига ИЛОВА
Профессионал таълим муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарининг намунавий йиллик иш режаси ҳамда уларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган
Т/р Иш турлари Вақт меъёри, соат Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш 1-боб. Ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари — 600 соат (ўқув режаси асосида) * 1. Ўқув амалиётини (модул амалий машғулотини) ўтказиш ва ишлаб чиқариш амалиётига (квалификацион амалиётга) раҳбарлик қилиш Ўтказилган ўқув амалиётининг (модул амалий машғулотининг) 1 академик соат машғулоти учун 1 соат; Ўтказилган ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларининг (квалификацион амалиётнинг) 1 академик соат машғулотига раҳбарлик учун 1 соат. Ўқув машғулоти журнали асосида. 2-боб. Ишлаб чиқариш таълимини амалга ошириш — 960 соат * 2. Ўқув амалиётини (модул амалий машғулотини) ва ишлаб чиқариш амалиётларини (квалификацион амалиётни) ўтказишга тайёрланиш Ҳар бир кунлик ўқув амалиётига (модул амалий машғулотига) тайёргарлик кўриш учун — 2 соат. Ишчи ўқув режада ишлаб чиқариш таълим устасига ажратилган ўқув амалиётлари бўйича белгиланган соат бўйича ҳисобланади. Ҳар бир кунлик ўқув амалиёти (модул амалий машғулоти) учун зарур хом ашё ва материалларни қабул қилиб олиш, уларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш учун — 1 соат. Бош уста ва ишлаб чиқариш таълими устасининг талабнома, қайднома, далолатнома ва билдиргиси асосида. Ҳар бир фан (модул) ўқитиш материаллари тўпламлари ёки рақамли таълим ресурс материалларини ишлаб чиқиш учун ўқув режада ўқув йили учун белгиланган соатнинг — 100 фоизи, Республика миқёсида оммалаштириш учун — 120 фоизи ажратилади. Профессионал таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган ўқитиш материаллари тўпламлари асосида. Ҳаммуаллифликда тайёрланган ўқитиш материаллари тўпламлари муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади. Рақамли таълим ресурс материаллари ишлаб чиқилган ва Республика миқёсида оммалаштирилган ўқитиш материаллари тўпламлари Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг тегишли муаллифлик гувоҳномаси асосида. Ўқитиш материаллари тўпламлари ёки рақамли таълим ресурс материалларини такомиллаштириш учун ўқув режада ўқув йили учун белгиланган соатнинг 50 фоизи ажратилади. 3. Очиқ дарслар ёки мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш Бир очиқ дарс учун — 10 соат; Директор ўринбосари томонидан тасдиқланган график асосида. Бир ўқув йилида очиқ дарс учун — 40 соат ва мастер-класслар ўтказиш учун — 80 соатдан ошмаслиги керак. Бир мастер-класс учун — 20 соат; Мастер-классларни оммавий ахборот воситаларига ёритиш — 40 соат. 4. Қолдирган (ўзлаштирмаган) амалий машғулотларни (қайта топширишни) қабул қилиш Қолдирилган (ўзлаштирилмаган) амалий машғулотларни (қайта топширишни) қабул қилишда ҳар бир ўқувчи учун — 0,3 соат. Бир ўқув йилида кўпи билан 30 соат; Ўқув машғулоти журнали асосида. Бир ўқувчидан ишлаб чиқариш амалиёти (квалификацион амалиёт) якуни бўйича ўқувчилардан ҳисоботни қабул қилиш учун — 1 соат. 5. Ўқув амалиётини (модул амалий машғулотни) таҳлил қилиш Бир ўқув амалиёти (модул амалий машғулоти) учун — 6 соат; Бир ўқув йили давомида кўпи билан 60 соат. Директор ўринбосари томонидан дарс таҳлили бўйича ўқитувчилардан тўпланган хулосалар якунига кўра ўтказилган йиғилиши баёни. 6. Касбий-амалий имтиҳонларни ўтказиш Касбий фан (модул)лар мажмуаси бўйича давлат имтиҳони учун саволлар тўпламини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 10 соат; Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига биноан. Бир гуруҳ ўқувчиларига касбий-амалий имтиҳонларни топшириқларини ишлаб чиқиш учун — 15 соат; Бир гуруҳ ўқувчиларининг иш ўринларини тайёрлаш учун — 20 соат; Бир гуруҳ ўқувчиларига маслаҳат бериш учун — 12 соат; Касбий-амалий имтиҳонларни ўтказишда иштирок этган ҳар бир кун учун — 6 соат. Касбий-амалий имтиҳонларни баённомаси асосида. 7. Ўқувчиларни касб бўйича ташкил этилган танловларга тайёрлаш Туман миқёсида иштироки учун — 40 соат; Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва танловда эгаллаган ўринни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида. Бунда, соатларни ҳисобга олишда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан эришилган натижа (натижалар) учун назарда тутилган соатларнинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. Вилоят миқёсида иштироки учун — 80 соат; Республика миқёсида иштироки учун — 120 соат. 8. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари, шунингдек катта ёшдагилар ўртасида касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш Бир тарғибот-ташвиқот ишлари учун — 4 соат; Профессионал таълим муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида ва амалда бажарилган ишлар бўйича директор ўринбосарининг билдиргиси асосида. Бир ўқув йили давомида кўпи билан — 40 соат. 9. Ўқувчиларни мустақил таълим ишлари бўйича баҳолаш Бир ўқув йилида кўпи билан 80 соат ажратилади (ҳар бир ўқувчи учун — 0.4 соат) Таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига биноан. 10. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш ишларида иштирок этиш Бир касб ёки мутахассислик учун таълим дастурини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 150 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун — 50 соат. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруғи ёки топшириғи ҳамда иштирок этганлиги тўғрисидаги хат асосида. Бир фан (модул) ёки амалиётнинг намунавий ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун — бир фан (модул) ёки амалиёт юкламаси жами соатлар миқдорининг 25 фоизи, такомиллаштириш учун — 15 фоизи. Бир фан (модул) ёки амалиётнинг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун — бир фан (модул) ёки амалиёт юкламаси жами соатлар миқдорининг 20 фоизи, такомиллаштириш учун — 10 фоизи. 11. Касблар бўйича тўгараклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш Бир тўгарак учун — 60 соат. Профессионал таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига биноан. Бир ўқув йилида 120 соатгача ажратилади. 12. Ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида ўтказиладиган танловда иштирок этиш Туман миқёсида иштироки учун — 40 соат; Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи ва танловда эгаллаган ўринни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида. Бунда, соатларни ҳисобга олишда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан эришилган натижа (натижалар) учун назарда тутилган соатларнинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. Вилоят миқёсида иштироки учун — 80 соат; Республика миқёсида иштироки учун — 120 соат. 13. Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш, маслаҳат ва тақриз бериш. Якуний давлат аттестация комиссияси ишида иштирок этиш Ҳар бир битирувчига — 8 соат, жами 120 соатгача ажратилади. Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. Ҳар бир битирувчининг битирув малакавий ишига тақриз бериш — 1 соат. Якуний давлат аттестация комиссияси бир кунлик иштироки учун — 6 соат. 3-боб. Тарбиявий ишларни амалга ошириш — 80 соат * 14. Спорт, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар, семинар, тренинг ва конференциялар ўтказиш ва уларда иштирок этиш Спорт, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар, семинар, тренинг ва конференцияларни қуйидагича ташкил қилиш: республика миқёсида — 60 соат; вилоят (шаҳар) миқёсида — 40 соат; профессионал таълим муассасасида — 20 соат. Бир кўрик танлов, семинар, кўргазмаларда, тренинг ва конференцияларда иштирок этиш учун — 6 соат. Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи ва ўтказилган тадбирлар баённомаси асосида.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 февраль,
Тошкент ш.,
2024 йил 29 февраль,
3-к/қ-сон
3-2024/qq-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining
qarori
VAQT MEʼYORLARI
Professional taʼlim muassasalari ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining namunaviy yillik ish rejasi hamda ularning asosiy faoliyat turlariga sarflanadigan vaqt meʼyorlarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 3-iyuldagi PQ-200-son “Maʼmuriy islohotlar doirasida oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi qaror qiladi:
1. Professional taʼlim muassasalari ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining namunaviy yillik ish rejasi hamda ularning asosiy faoliyat turlariga sarflanadigan vaqt meʼyorlari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi hamda Mehnat vazirligining 2016-yil 15-avgustdagi 59/QQ va 27-Q/Q-son “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari ishlab chiqarish taʼlimi ustalari uchun namunaviy yillik ish rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 2830, 2016-yil 5-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 40-son, 472-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining 2024-yil 29-fevraldagi 3-q/q va 3-2024/qq-son qaroriga ILOVA
Professional taʼlim muassasalari ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining namunaviy yillik ish rejasi hamda ularning asosiy faoliyat turlariga sarflanadigan
T/r Ish turlari Vaqt meʼyori, soat Ish turlarining bajarilganligini aniqlash 1-bob. Oʻquv yuklamasining nazariy va amaliy komponentlari — 600 soat (oʻquv rejasi asosida) * 1. Oʻquv amaliyotini (modul amaliy mashgʻulotini) oʻtkazish va ishlab chiqarish amaliyotiga (kvalifikatsion amaliyotga) rahbarlik qilish Oʻtkazilgan oʻquv amaliyotining (modul amaliy mashgʻulotining) 1 akademik soat mashgʻuloti uchun 1 soat; Oʻtkazilgan ishlab chiqarish va diplom oldi amaliyotlarining (kvalifikatsion amaliyotning) 1 akademik soat mashgʻulotiga rahbarlik uchun 1 soat. Oʻquv mashgʻuloti jurnali asosida. 2-bob. Ishlab chiqarish taʼlimini amalga oshirish — 960 soat * 2. Oʻquv amaliyotini (modul amaliy mashgʻulotini) va ishlab chiqarish amaliyotlarini (kvalifikatsion amaliyotni) oʻtkazishga tayyorlanish Har bir kunlik oʻquv amaliyotiga (modul amaliy mashgʻulotiga) tayyorgarlik koʻrish uchun — 2 soat. Ishchi oʻquv rejada ishlab chiqarish taʼlim ustasiga ajratilgan oʻquv amaliyotlari boʻyicha belgilangan soat boʻyicha hisoblanadi. Har bir kunlik oʻquv amaliyoti (modul amaliy mashgʻuloti) uchun zarur xomashyo va materiallarni qabul qilib olish, ularni tayyorlash va hisobini yuritish uchun — 1 soat. Bosh usta va ishlab chiqarish taʼlimi ustasining talabnoma, qaydnoma, dalolatnoma va bildirgisi asosida. Har bir fan (modul) oʻqitish materiallari toʻplamlari yoki raqamli taʼlim resurs mate�iallarini ishlab chiqish uchun oʻquv rejada oʻquv yili uchun belgilangan soatning — 100 foizi, Respublika miqyosida ommalashtirish uchun — 120 foizi ajratiladi. Professional taʼlim muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlangan oʻqitish materiallari toʻplamlari asosida. Hammualliflikda tayyorlangan oʻqitish materiallari toʻplamlari mualliflar oʻrtasida teng taqsimlanadi. Raqamli taʼlim resurs materiallari ishlab chiqilgan va Respublika miqyosida ommalashtirilgan oʻqitish materiallari toʻplamlari Professional taʼlimni rivojlantirish institutining tegishli mualliflik guvohnomasi asosida. Oʻqitish materiallari toʻplamlari yoki raqamli taʼlim resurs materiallarini takomillashtirish uchun oʻquv rejada oʻquv yili uchun belgilangan soatning 50 foizi ajratiladi. 3. Ochiq darslar yoki master-klasslarga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish Bir ochiq dars uchun — 10 soat; Direktor oʻrinbosari tomonidan tasdiqlangan grafik asosida. Bir oʻquv yilida ochiq dars uchun — 40 soat va master-klasslar oʻtkazish uchun — 80 soatdan oshmasligi kerak. Bir master-klass uchun — 20 soat; Master-klasslarni ommaviy axborot vositalariga yoritish — 40 soat. 4. Qoldirgan (oʻzlashtirmagan) amaliy mashgʻulotlarni (qayta topshirishni) qabul qilish Qoldirilgan (oʻzlashtirilmagan) amaliy mashgʻulotlarni (qayta topshirishni) qabul qilishda har bir oʻquvchi uchun — 0,3 soat. Bir oʻquv yilida koʻpi bilan 30 soat; Oʻquv mashgʻuloti jurnali asosida. Bir oʻquvchidan ishlab chiqarish amaliyoti (kvalifikatsion amaliyot) yakuni boʻyicha oʻquvchilardan hisobotni qabul qilish uchun — 1 soat. 5. Oʻquv amaliyotini (modul amaliy mashgʻulotni) tahlil qilish Bir oʻquv amaliyoti (modul amaliy mashgʻuloti) uchun — 6 soat; Bir oʻquv yili davomida koʻpi bilan 60 soat. Direktor oʻrinbosari tomonidan dars tahlili boʻyicha oʻqituvchilardan toʻplangan xulosalar yakuniga koʻra oʻtkazilgan yigʻilishi bayoni. 6. Kasbiy-amaliy imtihonlarni oʻtkazish Kasbiy fan (modul)lar majmuasi boʻyicha davlat imtihoni uchun savollar toʻplamini ishlab chiqishda ishtirok etish uchun — 10 soat; Taʼlim muassasasi pedagogik kengashining qaroriga binoan. Bir guruh oʻquvchilariga kasbiy-amaliy imtihonlarni topshiriqlarini ishlab chiqish uchun — 15 soat; Bir guruh oʻquvchilarining ish oʻrinlarini tayyorlash uchun — 20 soat; Bir guruh oʻquvchilariga maslahat berish uchun — 12 soat; Kasbiy-amaliy imtihonlarni oʻtkazishda ishtirok etgan har bir kun uchun — 6 soat. Kasbiy-amaliy imtihonlarni bayonnomasi asosida. 7. Oʻquvchilarni kasb boʻyicha tashkil etilgan tanlovlarga tayyorlash Tuman miqyosida ishtiroki uchun — 40 soat; Professional taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻi va tanlovda egallagan oʻrinni tasdiqlovchi hujjatlar asosida. Bunda, soatlarni hisobga olishda ishlab chiqarish taʼlimi ustasi tomonidan erishilgan natija (natijalar) uchun nazarda tutilgan soatlarning eng yuqori boʻlgan bittasi inobatga olinadi. Viloyat miqyosida ishtiroki uchun — 80 soat; Respublika miqyosida ishtiroki uchun — 120 soat. 8. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari, shuningdek katta yoshdagilar oʻrtasida kasbga yoʻnaltirish boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish Bir targʻibot-tashviqot ishlari uchun — 4 soat; Professional taʼlim muassasasining rahbari tomonidan tasdiqlangan grafik asosida va amalda bajarilgan ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosarining bildirgisi asosida. Bir oʻquv yili davomida koʻpi bilan — 40 soat. 9. Oʻquvchilarni mustaqil taʼlim ishlari boʻyicha baholash Bir oʻquv yilida koʻpi bilan 80 soat ajratiladi (har bir oʻquvchi uchun — 0.4 soat) Taʼlim muassasasi pedagogik kengashining qaroriga binoan. 10. Taʼlim dasturlarini ishlab chiqish va/yoki takomillashtirish ishlarida ishtirok etish Bir kasb yoki mutaxassislik uchun taʼlim dasturini ishlab chiqishda ishtirok etish uchun — 150 soat, takomillashtirishda ishtirok etish uchun — 50 soat. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining buyrugʻi yoki topshirigʻi hamda ishtirok etganligi toʻgʻrisidagi xat asosida. Bir fan (modul) yoki amaliyotning namunaviy oʻquv dasturini ishlab chiqish uchun — bir fan (modul) yoki amaliyot yuklamasi jami soatlar miqdorining 25 foizi, takomillashtirish uchun — 15 foizi. Bir fan (modul) yoki amaliyotning ishchi oʻquv dasturini ishlab chiqish uchun — bir fan (modul) yoki amaliyot yuklamasi jami soatlar miqdorining 20 foizi, takomillashtirish uchun — 10 foizi. 11. Kasblar boʻyicha toʻgaraklar tashkil etish va ularning faoliyatiga rahbarlik qilish Bir toʻgarak uchun — 60 soat. Professional taʼlim muassasasi pedagogik kengashining qaroriga binoan. Bir oʻquv yilida 120 soatgacha ajratiladi. 12. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari oʻrtasida oʻtkaziladigan tanlovda ishtirok etish Tuman miqyosida ishtiroki uchun — 40 soat; Professional taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻi va tanlovda egallagan oʻrinni tasdiqlovchi hujjatlar asosida. Bunda, soatlarni hisobga olishda ishlab chiqarish taʼlimi ustasi tomonidan erishilgan natija (natijalar) uchun nazarda tutilgan soatlarning eng yuqori boʻlgan bittasi inobatga olinadi. Viloyat miqyosida ishtiroki uchun — 80 soat; Respublika miqyosida ishtiroki uchun — 120 soat. 13. Bitiruv malakaviy ishlariga rahbarlik qilish, maslahat va taqriz berish. Yakuniy davlat attestatsiya komissiyasi ishida ishtirok etish Har bir bitiruvchiga — 8 soat, jami 120 soatgacha ajratiladi. Professional taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻi asosida. Har bir bitiruvchining bitiruv malakaviy ishiga taqriz berish — 1 soat. Yakuniy davlat attestatsiya komissiyasi bir kunlik ishtiroki uchun — 6 soat. 3-bob. Tarbiyaviy ishlarni amalga oshirish — 80 soat * 14. Sport, madaniy-maʼrifiy tadbirlar, koʻrik tanlovlar, seminar, trening va konferensiyalar oʻtkazish va ularda ishtirok etish Sport, madaniy-maʼrifiy tadbirlar, koʻrik tanlovlar, seminar, trening va konferensiyalarni quyidagicha tashkil qilish: respublika miqyos�da — 60 soat; viloyat (shahar) miqyosida — 40 soat; professional taʼlim muassasasida — 20 soat. Bir koʻrik tanlov, seminar, koʻrgazmalarda, trening va konferensiyalarda ishtirok etish uchun — 6 soat. Professional taʼlim muassasasi rahbarining tegishli buyrugʻi va oʻtkazilgan tadbirlar bayonnomasi asosida.
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. ShARIPOV
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. MUSAYEV
Toshkent sh.,
2024-yil 29-fevral,
Toshkent sh.,
2024-yil 29-fevral,
3-k/q-son
3-2024/qq-son