📅 2024-yil 13-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 13-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 13 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
ТАРКИБИ
НИЗОМ
«Тошкент — 2025» ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
«Тошкент — 2025» ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни ягона орган орқали тизимли амалга ошириш, Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия кенгаши, Осиё паралимпия қўмитаси ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакиллари, спорт делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
2025 йилда Тошкент шаҳрида IV ёзги Осиё ўйинлари доирасида V Параосиё ўйинларини ўтказиш;
Ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни ягона орган орқали тизимли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекциясини ташкил этиш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекциясининг Бошқарув кенгаши таркибини тасдиқлаш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш;
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга оширишда 2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича янгиланган Ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш.
2. Қуйидагилар:
IV ёзги Осиё ўйинларини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича Осиё Олимпия кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги ўртасида;
V Параосиё ўйинларини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича Осиё Паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги ўртасида тегишли шартномалар имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур шартномалар доирасида юкланган молиявий мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ харажатлар тегишли молия йили учун Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмиталарига ажратилган бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор номидаги «IV ёзги Осиё ўйинларини» сўзлари «IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 2 , 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг илғор давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни ягона орган орқали тизимли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида муассаса шаклидаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси нодавлат нотижорат ташкилотини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Қуйидагилар:
2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмитанинг (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси Бошқарув кенгашининг таркиби 3-иловага;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистонда Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш бўйича ООК ва Осиё Паралимпия қўмитаси (кейинги ўринларда — ОПҚ) билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш тадбирларини ташкил этиш;
ООК, ОПҚ ва спорт турлари бўйича Осиё спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ООК ва ОПҚ томонидан тасдиқланган Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарликнинг бош режасини тузиш, Осиё ва Параосиё ўйинларининг дастурини ҳамда миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларининг логотипини ишлаб чиқиш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда уларнинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ООК, ОПҚ ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни мувофиқлаштириш ва зарур ҳолларда Ташкилий қўмита ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш;
телевизион кўрсатувларни эфирга узатиш ва техник тайёргарлик, эфирга узатиш ҳуқуқлари ҳимояси, ўйинлар, унинг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш маросимларига тайёргарлик кўриш;
Осиё ва Параосиё ўйинлари ғоялари ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш, Осиё ва Параосиё ўйинларига ҳомийларни жалб қилиш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларига тайёргарлик ишларининг оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатлар рўйхатини шакллантириш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларига тайёргарликнинг бориши ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ташкилий қўмитага мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиб бориш».
3. Қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 . Қуйидагилар Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг йиллик календарь режасида ажратилган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
ООК, ОПҚ ва бошқа халқаро спорт федерациялари томонидан ажратиладиган маблағлар;
халқаро ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар».
4. 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Дирекцияни «Олимпия шаҳарчаси» қурилиши якунига етгунга қадар Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Олмазор кўчасидаги 6-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинча жойлаштирсин».
5. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Белгилансинки, Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ, халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи ҳамда Ташкилий қўмита аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади».
6. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби О.О. Касимов зиммасига юклансин».
7. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмитанинг
1. А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси 2. А.И. Икрамов — Ўзбекистон Республикаси спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 3. Ш.Б. Умурзоқов — Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 4. Л.Ш. Кудратов — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири 5. Б.О. Саидов — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири 6. И.И. Норқулов — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 7. А.Д. Ташкулов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазири 8. П.Р. Бобожонов — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири 9. Б.Н. Қурбонов — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири 10. А.Х. Қулдашев — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири 11. А.А. Худаяров — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. 12. Б.И. Закиров — Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири 13. Ш.Х. Шерматов — Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири 14. И.Р. Маҳкамов — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири 15. К.А. Шарипов — Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири 16. О.А. Назарбеков — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири 17. Ж.Т. Мирзамахмудов — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири 18. Р.М. Джураев — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони 19. С.Э. Хусанов — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони 20. А.Ю. Мавлонов — Иқтисодиёт ва молия ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси 21. Ш.Д. Кудбиев — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси 22. Б.Қ. Юсупалиев — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси 23. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси 24. М.М. Ташходжаев — Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти 25. Ш.Ш. Худайкулов — «Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси 26. Ж.О. Умарходжаев — «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси в.б. 27. А.А. Джурабаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси 28. А.К. Кўчимов — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори 29. Р.А. Талипов — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш хизмати бош мутахассиси 30. Лавозимига кўра — Спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раислари ( раис ўринбосарлари, бош котиблари ) 31. О.О. Касимов — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби, Ташкилий қўмита котиби
8. 2-иловада :
а) номи «Осиё» сўзидан кейин «ва Параосиё» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 3 ва 4 позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Масъул ижрочилар 3. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш. 1. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ОПҚ, ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича музокаралар олиб бориш. 2. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кутиб олиш дастурини тайёрлаш. 3. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш. 2024-2025 йиллар келишувга мувофиқ Ташкилий қўмита, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) 4. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларига Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказиладиган объектларни кўрсатиш. 1. Тошкент шаҳридаги объектларни тайёрлаш. 2. Қўшимча тарзда кўриладиган объектлар захирасини тайёрлаш. ООК ва ОПҚ ташрифи давомида Ташкилий қўмита, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) » .
9. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси Бошқарув кенгашининг
1. А.И. Икрамов — спорт вазири, Бошқарув кенгаши раиси 2. О.М. Умаров — Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Бошқарув кенгаши ҳамраиси 3. Ш.Б. Умурзоқов — Тошкент шаҳар ҳокими 4. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси 5. М.М. Ташходжаев — Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти 6. О.О. Касимов — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби, Дирекция директори 7. Х.С. Мухритдинов — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси девони бошлиғи, Бошқарув кенгаши котиби
10. Қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Дирекция юридик шахс ҳисобланади ва унинг маблағлари тижорат банкларида очилган миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларда жамланади.
2-боб. Дирекция маблағларини шакллантириш манбалари
3. Қуйидагилар Дирекция маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг йиллик календарь режасида ажратилган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Осиё Олимпия Кенгаши (кейинги ўринларда — ООК), Осиё Паралимпия қўмитаси (кейинги ўринларда — ОПҚ) ва бошқа халқаро спорт федерациялари томонидан ажратиладиган маблағлар;
халқаро ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;
вақтинча бўш маблағларни банк депозитига қўйиш ҳисобига олинадиган фоиз кўринишидаги тушумлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-боб. Дирекция маблағларидан фойдаланиш мақсадлари
4. Дирекция маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда уларнинг доирасида кўргазмалар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ООК, ОПҚ ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари логотипи, шиори, пиктограммаси, машъали, мусиқаси, ўйинлар рамзлари, «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита ва волонтёрлар экипировкаси, логотип туширилган эсдалик нишонлари ва совғаларининг дизайнини яратиш, уларни ишлаб чиқариш ва харид қилиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёритиш билан боғлиқ бўлган барча тадбирларни амалга ошириш;
Дирекция ходимлари, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилинган мутахассисларга иш ҳақи, устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар, уларнинг хизмат сафарлари, шу жумладан, хорижий хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;
Дирекция фаолияти учун биноларни ижарага олиш, зарур жиҳозлар, мебель, алоқа, компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;
Дирекция эҳтиёжлари учун хизмат автомобиллари ва махсус автотранспорт воситалари, шунингдек, бошқа техник воситалар харид қилиш, уларни сервис хизмати, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш;
Дирекция ходимлари, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилинган мутахассислар, волонтёрларнинг ўқишини, малака оширишини ва стажировкасини, шу жумладан, хорижий давлатлар илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ташкил этиш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлар, халқаро спорт ташкилотлари, федерациялари, компаниялар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, нуфузли тадбирларни ўтказиш бўйича промоутерлик компанияларининг маҳаллий ва хорижий мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
Дирекция Бошқарув кенгаши томонидан белгиланадиган бошқа мақсадлар.
4-боб. Дирекция маблағларини бошқариш тартиби
5. Бошқарув кенгаши Дирекция маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ва уларнинг миқдорларини белгилайди ҳамда маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этади.
6. Қуйидагилар Бошқарув кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Дирекциянинг тузилмасини, штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Дирекциянинг даромадлар ва харажатлар сметасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
чорак якуни бўйича Дирекция маблағларининг тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Дирекциядан маблағ ажратилиши юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Дирекция маблағларини шакллантириш ва тасарруф этиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
5-боб. Дирекция фаолиятини назорат қилиш
7. Дирекциянинг молия-хўжалик фаолияти Бошқарув кенгаши қарорига биноан Дирекциянинг йиллик фаолияти якунлари бўйича текширилади. Бошқарув кенгашининг қарорига биноан навбатдан ташқари текширувдан ҳам ўтказилиши мумкин.
8. Дирекциянинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари бўйича Бошқарув кенгаши:
ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли эканлигига баҳо беради;
бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотни;
аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек, Дирекциянинг молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифларни ўз ичига олган қарор қабул қилади.
6-боб. Ҳисобга олиш ва ҳисобот
9. Дирекция фаолияти натижалари бўйича ҳар чорак якунида Бошқарув кенгашига ҳисобот тақдим этади.
10. Дирекция бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритади, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловларни тўлайди.
11. Дирекциянинг молия-хўжалик фаолияти ҳар йили белгиланган тартибда аудитдан ўтказилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
12. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинади.
13. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 апрел,
198-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
TARKIBI
NIZOM
“Toshkent — 2025” yozgi Osiyo va Paraosiyo oʻyinlarini yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish maqsadida Vazirlar Mahkamasining “2025-yilda Oʻzbekistonda yoshlar oʻrtasidagi IV yozgi Osiyo oʻyinlarini oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-avgustdagi 468-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
“Toshkent — 2025” yozgi Osiyo va Paraosiyo oʻyinlarini tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq vazifalarni yagona organ orqali tizimli amalga oshirish, Xalqaro olimpiya qoʻmitasi, Osiyo Olimpiya kengashi, Osiyo paralimpiya qoʻmitasi hamda xalqaro va Osiyo federatsiyalari vakillari, sport delegatsiyalarining Oʻzbekistonga tashriflarini yuqori saviyada tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “2025-yilda Oʻzbekistonda yoshlar oʻrtasidagi IV yozgi Osiyo oʻyinlarini oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-avgustdagi 468-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
2025-yilda Toshkent shahrida IV yozgi Osiyo oʻyinlari doirasida V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish;
Yoshlar oʻrtasida Osiyo va Paraosiyo oʻyinlarini yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq vazifalarni yagona organ orqali tizimli amalga oshirish maqsadida Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzurida “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish direksiyasini tashkil etish;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish direksiyasining Boshqaruv kengashi tarkibini tasdiqlash;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish direksiyasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilash;
Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirishda 2025-yilda Toshkent shahrida yoshlar oʻrtasida IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha yangilangan Tashkiliy qoʻmita tarkibini tasdiqlash.
2. Quyidagilar:
IV yozgi Osiyo oʻyinlarini Toshkent shahrida oʻtkazish boʻyicha Osiyo Olimpiya kengashi, Toshkent shahar hokimligi, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi hamda Sport vazirligi oʻrtasida;
V Paraosiyo oʻyinlarini Toshkent shahrida oʻtkazish boʻyicha Osiyo Paralimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi hamda Sport vazirligi oʻrtasida tegishli shartnomalar imzolanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
3. Mazkur shartnomalar doirasida yuklangan moliyaviy majburiyatlarni bajarish bilan bogʻliq xarajatlar tegishli moliya yili uchun Sport vazirligi, Oʻzbekiston Milliy olimpiya va Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitalariga ajratilgan budjet hamda budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-apreldagi 198-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “2025-yilda Oʻzbekistonda yoshlar oʻrtasidagi IV yozgi Osiyo oʻyinlarini oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-avgustdagi 468-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Qaror nomidagi “IV yozgi Osiyo oʻyinlarini” soʻzlari “IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. 2 , 3 va 4-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining ilgʻor davlatlar tajribasidan kelib chiqib, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlarini yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq vazifalarni yagona organ orqali tizimli amalga oshirish maqsadida Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzurida muassasa shaklidagi “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish direksiyasi nodavlat notijorat tashkilotini (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
3. Quyidagilar:
2025-yilda Toshkent shahrida yoshlar oʻrtasidagi IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha tashkiliy qoʻmitaning (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) tarkibi 1-ilovaga;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini yuqori saviyada oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzuridagi “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish direksiyasi Boshqaruv kengashining tarkibi 3-ilovaga;
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzuridagi “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish direksiyasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Quyidagilar Direksiyaning asosiy vazifalari etib belgilansin:
Oʻzbekistonda Osiyo va Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish boʻyicha OOK va Osiyo Paralimpiya qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — OPQ) bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida shartnomalar, kelishuvlar, memorandumlar va kafolat xatlarini imzolash tadbirlarini tashkil etish;
OOK, OPQ va sport turlari boʻyicha Osiyo sport federatsiyalari (uyushmalari) bilan oʻzaro hamkorlik qilish, OOK va OPQ tomonidan tasdiqlangan Osiyo va Paraosiyo oʻyinlariga tayyorgarlikning bosh rejasini tuzish, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlarining dasturini hamda milliy qadriyatlarimizdan kelib chiqib, “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarining logotipini ishlab chiqish;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha xalqaro va respublika miqyosidagi tadbirlar hamda ularning doirasida koʻrgazmalar, konferensiyalar, ilmiy-amaliy anjumanlar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish;
mavjud infratuzilmalar quvvatini tahlil qilish asosida “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlari oʻtkaziladigan sport inshootlari va boshqa obyektlarni OOK, OPQ va xalqaro sport federatsiyalari talablariga muvofiq tayyorlash, ularni zarur boʻladigan sport, tibbiy, texnik va boshqa jihozlar bilan taʼminlash;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan barcha masalalarni muvofiqlashtirish va zarur hollarda Tashkiliy qoʻmita hamda manfaatdor vazirlik va idoralarga takliflar kiritish;
televizion koʻrsatuvlarni efirga uzatish va texnik tayyorgarlik, efirga uzatish huquqlari himoyasi, oʻyinlar, uning tantanali ochilish hamda yopilish marosimlariga tayyorgarlik koʻrish;
Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari gʻoyalari va qadriyatlarini targʻib etishga qaratilgan reklama tadbirlarini oʻtkazish, axborot bilan taʼminlash, marketing dasturlarini amalga oshirish, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlariga homiylarni jalb qilish;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlariga tayyorgarlik ishlarining ommaviy axborot vositalari orqali, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻida keng yoritilishini tashkil etish;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan barcha sarf-xarajatlar roʻyxatini shakllantirish;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlariga tayyorgarlikning borishi va amalga oshirilayotgan ishlar toʻgʻrisida Tashkiliy qoʻmitaga muntazam ravishda hisobot taqdim etib borish”.
3. Quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Quyidagilar Direksiya faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi hamda Sport vazirligi tomonidan ajratiladigan mablagʻlar;
sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining yillik kalendar rejasida ajratilgan mablagʻlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
OOK, OPQ va boshqa xalqaro sport federatsiyalari tomonidan ajratiladigan mablagʻlar;
xalqaro tashkilotlarning grantlari va texnik koʻmak mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar”.
4. 5-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Direksiyani “Olimpiya shaharchasi” qurilishi yakuniga yetgunga qadar Toshkent shahrining Shayxontohur tumani Olmazor koʻchasidagi 6-uy manzilida joylashgan Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi binosiga tekin foydalanish huquqi bilan vaqtincha joylashtirsin”.
5. 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Belgilansinki, Xalqaro olimpiya qoʻmitasi, OOK, OPQ, xalqaro va Osiyo federatsiyalari vakillarining tashrifi hamda Tashkiliy qoʻmita aʼzolarining xizmat safari bilan bogʻliq barcha xarajatlar, shu jumladan, aviachiptalar, ichki transport, yashash va ovqatlanish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasiga muvofiq har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida Sport vazirligi va Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi va Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi mablagʻlari hamda yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi”.
6. 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi raisi M.M. Tashxodjayev hamda Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi Bosh kotibi O.O. Kasimov zimmasiga yuklansin”.
7. 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 2025-yilda Toshkent shahrida yoshlar oʻrtasidagi IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha tashkiliy qoʻmitaning
1. A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. A.I. Ikramov — Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. Sh.B. Umurzoqov — Toshkent shahar hokimi, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 4. L.Sh. Kudratov — Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri 5. B.O. Saidov — Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri 6. I.I. Norqulov — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 7. A.D. Tashkulov — Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri 8. P.R. Bobojonov — Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri 9. B.N. Qurbonov — Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri 10. A.X. Quldashev — Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri 11. A.A. Xudayarov — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri v.b. 12. B.I. Zakirov — Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri 13. Sh.X. Shermatov — Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri 14. I.R. Mahkamov — Oʻzbekiston Respublikasi transport vaziri 15. K.A. Sharipov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri 16. O.A. Nazarbekov — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri 17. J.T. Mirzamaxmudov — Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri 18. R.M. Djurayev — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni 19. S.E. Xusanov — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi oʻrinbosari — Chegara qoʻshinlari qoʻmondoni 20. A.Y. Mavlonov — Iqtisodiyot va moliya huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi 21. Sh.D. Kudbiyev — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi raisi 22. B.Q. Yusupaliyev — Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi 23. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi raisi 24. M.M. Tashxodjayev — Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi raisi, Osiyo paralimpiya qoʻmitasi vitse-prezidenti 25. Sh.Sh. Xudaykulov — “Uzbekistan Airways” AJ boshqaruvi raisi 26. J.O. Umarxodjayev — “Uzbekistan Airports” AJ boshqaruvi raisi v.b. 27. A.A. Djurabayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi 28. A.K. Koʻchimov — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori 29. R.A. Talipov — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Hududlarda amalga oshirilayotgan islohotlar natijalarini tahlil qilish xizmati bosh mutaxassisi 30. Lavozimiga koʻra — Sport turlari boʻyicha federatsiya va assotsiatsiyalar raislari ( rais oʻrinbosarlari, bosh kotiblari ) 31. O.O. Kasimov — Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi Bosh kotibi, Tashkiliy qoʻmita kotibi
8. 2-ilovada :
a) nomi “Osiyo” soʻzidan keyin “va Paraosiyo” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 3 va 4 pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Masʼul ijrochilar 3. Xalqaro olimpiya qoʻmitasi, OOK OPQ hamda xalqaro va Osiyo federatsiyalari vakillarining Oʻzbekistonga tashriflarini tashkil etish. 1. Xalqaro olimpiya qoʻmitasi, OOK OPQ, hamda xalqaro va Osiyo federatsiyalari vakillarining Oʻzbekistonga tashrifi boʻyicha muzokaralar olib borish. 2. Xalqaro olimpiya qoʻmitasi, OOK, OPQ hamda xalqaro va Osiyo federatsiyalari vakillarining Oʻzbekistonga tashrifi boʻyicha kutib olish dasturini tayyorlash. 3. Xalqaro olimpiya qoʻmitasi, OOK, OPQ hamda xalqaro va Osiyo federatsiyalari vakillarining tashrifi bilan bogʻliq barcha xarajatlarni, shu jumladan, aviachiptalar, ichki transport, yashash va ovqatlanish xarajatlarini qoplash. 2024-2025-yillar kelishuvga muvofiq Tashkiliy qoʻmita, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, Sport vazirligi, sport turlari boʻyicha federatsiyalar (uyushmalar) 4. Xalqaro olimpiya qoʻmitasi, OOK, OPQ hamda xalqaro va Osiyo federatsiyalari vakillariga Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari oʻtkaziladigan obyektlarni koʻrsatish. 1. Toshkent shahridagi obyektlarni tayyorlash. 2. Qoʻshimcha tarzda koʻriladigan obyektlar zaxirasini tayyorlash. OOK va OPQ tashrifi davomida Tashkiliy qoʻmita, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, Sport vazirligi, sport turlari boʻyicha federatsiyalar (uyushmalar) ” .
9. Quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-avgustdagi 468-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzuridagi “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish direksiyasi Boshqaruv kengashining
1. A.I. Ikramov — sport vaziri, Boshqaruv kengashi raisi 2. O.M. Umarov — Osiyo Olimpiya Kengashi vitse-prezidenti, Boshqaruv kengashi hamraisi 3. Sh.B. Umurzoqov — Toshkent shahar hokimi 4. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi raisi 5. M.M. Tashxodjayev — Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi raisi, Osiyo paralimpiya qoʻmitasi vitse-prezidenti 6. O.O. Kasimov — Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi Bosh kotibi, Direksiya direktori 7. X.S. Muxritdinov — Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi devoni boshligʻi, Boshqaruv kengashi kotibi
10. Quyidagi mazmundagi 4-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-avgustdagi 468-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzuridagi “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish direksiyasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzuridagi “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish direksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Direksiya yuridik shaxs hisoblanadi va uning mablagʻlari tijorat banklarida ochilgan milliy va xorijiy valyutadagi hisobvaraqlarda jamlanadi.
2-bob. Direksiya mablagʻlarini shakllantirish manbalari
3. Quyidagilar Direksiya mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi hamda Sport vazirligi tomonidan ajratiladigan mablagʻlar;
sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining yillik kalendar rejasida ajratilgan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
Osiyo Olimpiya Kengashi (keyingi oʻrinlarda — OOK), Osiyo Paralimpiya qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — OPQ) va boshqa xalqaro sport federatsiyalari tomonidan ajratiladigan mablagʻlar;
xalqaro tashkilotlarning grantlari va texnik koʻmak mablagʻlari;
vaqtincha boʻsh mablagʻlarni bank depozitiga qoʻyish hisobiga olinadigan foiz koʻrinishidagi tushumlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
3-bob. Direksiya mablagʻlaridan foydalanish maqsadlari
4. Direksiya mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini yuqori saviyada tashkil etishga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish bilan bogʻliq barcha xarajatlar, shu jumladan, xalqaro va respublika miqyosidagi tadbirlar hamda ularning doirasida koʻrgazmalar, ilmiy-amaliy anjumanlar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlari oʻtkaziladigan sport inshootlari va boshqa obyektlarni OOK, OPQ va xalqaro sport federatsiyalari talablariga muvofiq tayyorlash, ularni zarur boʻladigan sport, tibbiy, texnik va boshqa jihozlar bilan taʼminlash;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlari logotipi, shiori, piktogrammasi, mashʼali, musiqasi, oʻyinlar ramzlari, “Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha tashkiliy qoʻmita va volontyorlar ekipirovkasi, logotip tushirilgan esdalik nishonlari va sovgʻalarining dizaynini yaratish, ularni ishlab chiqarish va xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarni amalga oshirish;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini yuqori saviyada tashkil etishga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish jarayonlarini ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali yoritish bilan bogʻliq boʻlgan barcha tadbirlarni amalga oshirish;
Direksiya xodimlari, shu jumladan, fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida jalb qilingan mutaxassislarga ish haqi, ustamalar, mukofotlar va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar, ularning xizmat safarlari, shu jumladan, xorijiy xizmat safarlari xarajatlarini toʻlash;
Direksiya faoliyati uchun binolarni ijaraga olish, zarur jihozlar, mebel, aloqa, kompyuter va boshqa zarur vositalar bilan taʼminlash;
Direksiya ehtiyojlari uchun xizmat avtomobillari va maxsus avtotransport vositalari, shuningdek, boshqa texnik vositalar xarid qilish, ularni servis xizmati, ehtiyot qismlar va yonilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlash;
Direksiya xodimlari, fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida jalb qilingan mutaxassislar, volontyorlarning oʻqishini, malaka oshirishini va stajirovkasini, shu jumladan, xorijiy davlatlar ilmiy-tadqiqot, taʼlim va boshqa muassasalarida tashkil etish;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlari masalalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasiga xorijiy davlatlar, xalqaro sport tashkilotlari, federatsiyalari, kompaniyalar delegatsiyalarining tashriflarini tashkil etish;
“Toshkent — 2025” IV yozgi Osiyo oʻyinlari hamda V Paraosiyo oʻyinlarini oʻtkazish uchun ilmiy-tadqiqot institutlari, xorijiy kompaniyalar, nufuzli tadbirlarni oʻtkazish boʻyicha promouterlik kompaniyalarining mahalliy va xorijiy mutaxassislarini shartnoma asosida jalb etish;
Direksiya Boshqaruv kengashi tomonidan belgilanadigan boshqa maqsadlar.
4-bob. Direksiya mablagʻlarini boshqarish tartibi
5. Boshqaruv kengashi Direksiya mablagʻlaridan foydalanish yoʻnalishlari va ularning miqdorlarini belgilaydi hamda mablagʻlardan samarali foydalanishni tashkil etadi.
6. Quyidagilar Boshqaruv kengashining asosiy vazifalari hisoblanadi:
Direksiyaning tuzilmasini, shtatlar jadvalini va xodimlarning lavozim maoshlari miqdorini koʻrib chiqish va tasdiqlash;
Direksiyaning daromadlar va xarajatlar smetasini koʻrib chiqish va tasdiqlash;
chorak yakuni boʻyicha Direksiya mablagʻlarining tushumi va xarajatlari toʻgʻrisidagi hisobotlarni koʻrib chiqish va tasdiqlash;
Direksiyadan mablagʻ ajratilishi yuzasidan qarorlar qabul qilish;
Direksiya mablagʻlarini shakllantirish va tasarruf etish bilan bogʻliq boshqa vakolatlarni amalga oshirish.
5-bob. Direksiya faoliyatini nazorat qilish
7. Direksiyaning moliya-xoʻjalik faoliyati Boshqaruv kengashi qaroriga binoan Direksiyaning yillik faoliyati yakunlari boʻyicha tekshiriladi. Boshqaruv kengashining qaroriga binoan navbatdan tashqari tekshiruvdan ham oʻtkazilishi mumkin.
8. Direksiyaning moliyaviy faoliyatini tekshirish natijalari boʻyicha Boshqaruv kengashi:
hisobotlar va boshqa moliyaviy hujjatlardagi maʼlumotlarning ishonchli ekanligiga baho beradi;
buxgalteriya hisobi yuritilishi va moliyaviy hisobot taqdim etish tartibi buzilgan holatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni;
aniqlangan huquqbuzarliklarni bartaraf etish yuzasidan tavsiyalar, shuningdek, Direksiyaning moliyaviy faoliyati samaradorligini oshirishga oid takliflarni oʻz ichiga olgan qaror qabul qiladi.
6-bob. Hisobga olish va hisobot
9. Direksiya faoliyati natijalari boʻyicha har chorak yakunida Boshqaruv kengashiga hisobot taqdim etadi.
10. Direksiya buxgalteriya va statistika hisobi hamda hisobotini yuritadi, qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliqlar va boshqa toʻlovlarni toʻlaydi.
11. Direksiyaning moliya-xoʻjalik faoliyati har yili belgilangan tartibda auditdan oʻtkaziladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
12. Ushbu Nizomning talablariga rioya etilishi qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazorat qilinadi.
13. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 13-aprel,
198-son