📅 2024-yil 15-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 15-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 15 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
АРИЗА
Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Сўнгги йилларда республикамизда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва янги ноанъанавий ташқи бозорларга экспорт қилиш бўйича ижобий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, экспорт ҳажмини янада ошириш учун ташқи бозор конъюнктурасини ўрганиш, экспорт қилинадиган маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакатлар талаби асосида етиштириш, сифат ва озиқ-овқат-маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган сертификатлаштириш тизимини жорий этиш зарурати юзага келмоқда.
Дон, дуккакли ҳамда мойли экинларнинг ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган уруғлари экспортини ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
уруғларни етиштириш, тозалаш, зарарсизлантириш, шунингдек, ихтиёрий сертификатлаштиришга оид талаб ва шартлар;
ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби.
2. Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 апрелдаги 201-сон қарорига ИЛОВА
Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хорижий давлатларга экспорт қилишга ва истеъмол мақсадларида ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган дон, дуккакли ҳамда мойли экинларнинг уруғларини (кейинги ўринларда — уруғлар) ихтиёрий сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
2. Уруғларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби асосида уруғларга импорт қилувчи давлатнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичи меъёрлари белгиланган норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича «Истеъмол мақсадларида ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган уруғларни экспорти учун сертификат» (Certificate for the export of sprouts or seeds intended for the production of sprouts for human consumption) берилади.
Бунда ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (экспорт қилиниши) тақиқланмаган уруғларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — истеъмол мақсадларида ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган уруғларни экспорт қилишни режалаштирган юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор;
сертификат — истеъмол мақсадларида ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган уруғларни импорт қилувчи давлатнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичи меъёрлари белгиланган норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ва импорт қилувчи давлат томонидан белгилаб қўйилган шакл асосида расмийлаштириладиган ҳужжат;
Инспекция агентликлари халқаро уюшмаси (TIC counсil/IFIA) — инспекция, синов ва сертификатлаштириш бўйича халқаро даражада хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар уюшмаси;
уруғларнинг товар партияси — давлат божхона чегараси орқали битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати бўйича жўнатилаётган уруғлар ёки унинг бир қисми;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари — ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари.
4. Уруғларни сертификатлаштириш ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан амалга оширилади.
5. Уруғларни сертификатлаштириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
2-боб. Уруғларни етиштириш, тозалаш, зарарсизлантириш ҳамда сертификатлаштиришга оид талаб ва шартлар
6. Экспортга йўналтирилиши режалаштирилган уруғларни етиштириш учун улар етиштириладиган майдонларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва импорт қилувчи давлатнинг талабига мувофиқ келадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитлардан фойдаланиш, ўсимликларнинг ўсиш эҳтиёжидан ортиқ миқдорда уларни қўлламаслик талаб этилади.
7. Ариза берувчи уруғларни импорт қилувчи давлатнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига доир талабларидан ташқари, экспорт шартномаси талабларидан келиб чиққан ҳолда Агентликка сертификатни расмийлаштириш жараёнида фойдаланиш учун қўшимча талабларни тақдим этиши мумкин.
8. Уруғларнинг товар партияси бегона жисмлардан (бегона ўт, тош, кесак ва бошқалар) ҳоли бўлиши, намлик даражаси ва калибри импорт қилувчи давлатнинг талабига мувофиқ келиши шарт.
Уруғларнинг мазкур шартларга ҳамда импорт қилувчи давлатнинг бошқа талабларига мувофиқлиги Инспекция агентликлари халқаро уюшмасига (TIC counсil/IFIA) аъзо ташкилотларнинг ҳисоботи билан тасдиқланган бўлиши лозим.
9. Уруғлар Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги глобал ташаббуси (Global Food Safety Initiative) ташкилоти томонидан тан олинган сертификатлаштириш тизимларига эга бўлган экспортга тайёрловчи (тозалаш корхоналари) ҳамда экспорт қилувчи корхоналарда тозаланиши ва қадоқланиши керак.
10. Уруғларнинг ҳар бир товар партияси экспортга юкланишидан олдин Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда импорт қилувчи давлатнинг талабидан келиб чиққан ҳолда, ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли бўлиши ва улар аниқланган тақдирда зарарсизлантирилиши шарт.
Уруғларнинг етиштириш ҳудудлари ва шароитлари (майдон, етиштириш ҳажми, қўлланилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқалар), зарарсизлантирилганлиги ҳамда ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги тўғрисидаги маълумотлар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг ички фитосанитария сертификати билан тасдиқланади.
11. Уруғларни импорт қилувчи давлатларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш ариза берувчининг Агентликка ариза билан қилган ихтиёрий мурожаати асосида амалга оширилади.
12. Ихтиёрий сертификатлаштириш жараёни экспорт шартномаси асосида тайёрланган ва уруғларни жўнатувчи ҳамда қабул қилувчиси маълум бўлган уруғларнинг товар партиясига нисбатан татбиқ этилади.
13. Уруғларни ихтиёрий сертификатлаштириш учун «Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига бўлган умумий талаблар» ISO/IEC 17025-2019 стандарти асосида аккредитациядан ўтган синов лабораторияларининг уруғларни озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги талабларига (хусусан, импорт қилувчи давлатнинг талабига) мувофиқлигини тасдиқловчи хулосаси асос бўлади.
Бунда уруғларда салмонелла (Salmonella spp) ва листериоз қўзғатувчиси (Listeria monocytogenes) ҳамда ичак таёқчаси (Escherichia coli) каби патоген микроорганизмлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, шунингдек, уларнинг таркибида пестицид қолдиқлари миқдори Кодекс алиментариус ва халқаро стандартларда кўрсатилган хавфсизлик кўрсаткичларига, импорт қилувчи давлатнинг талабларига мувофиқлиги бўйича таҳлиллар ўтказилиши керак. Синов лабораторияларида таҳлиллар ўтказиш учун уруғлардан намуналар Инспекция агентликлари халқаро уюшмасига (TIC counсil/IFIA) аъзо ташкилотлар томонидан белгиланган халқаро тартиб асосида олинади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.
14. Уруғларни етиштиришдан бошлаб товар партияси сифатида шакллангунга қадар бўлган барча босқичларни кузатиб бориш тизими ишлаб чиқарувчи томонидан йўлга қўйилади. Бунда:
экспортга мўлжалланган уруғларнинг товар партияларини шакллантиришда экспорт қилувчи корхона кичик ҳажмдаги товар партиялари қайси ишлаб чиқарувчидан (дала) келиб чиққанлигини кузатиб бориши, кичик ҳажмдаги товар партияларини код ёки рақамлар билан қайд этиши;
ушбу код ёки рақамлар остидаги қадоқланган уруғлар экспортга йўналтирилгунга қадар алоҳида-алоҳида сақланиши;
уруғларнинг кичик ҳажмдаги ҳар бир товар партияси бўйича синов лабораторияларининг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги талабларига (хусусан, импорт қилувчи давлатнинг талабига) мувофиқлигини тасдиқловчи хулосаси мавжуд бўлганда, уларни ягона товар партияси сифатида қайта ташкил этиш ёки бирлаштириш;
уруғларнинг дастлабки кичик ҳажмдаги товар партиялари қайта ташкил этилган ёки бирлаштирилганда, улар тегишли қайд ёзувлари билан сақланиши шарт, бунда уруғлар экспорт қилинган давлатда истеъмол тахмин қилинган муддатга қадар, бироқ тегишли қайд ёзувлар 6 ойдан кам бўлмаган муддатда сақланиши лозим.
15. Мазкур Низом талабларидан бошқа талаб ва шартлар импорт қилувчи давлатлар томонидан қабул қилинган регламентларда акс этган бўлса, у ҳолда ушбу талаб ва шартлар асосида чоралар кўрилади.
3-боб. Сертификатлаштириш тартибида иш юритиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш
16. Ариза берувчи электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда, ихтиёрий сертификат олиш учун Агентликнинг автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ААТ) орқали мазкур Низомга 2-иловадаги шакл бўйича ариза юборади.
Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
халқаро ташкилотларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини бошқариш тизими талаблари ёки халқаро тан олинган стандартлар уруғларни экспортга тайёрловчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилинганлигини тасдиқловчи сертификатлар нусхалари;
синов лабораториялари учун уруғлардан намуна олиш далолатномаси нусхаси;
синов лабораторияларининг уруғларни озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги талабларига (хусусан, импорт қилувчи давлатнинг талабига) мувофиқлигини тасдиқловчи хулосаси нусхаси.
17. Ариза берувчи аризага нотўғри маълумотлар киритилганлигини аниқлаган тақдирда, маълумотларни аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимни тўлашдан олдин ўзгартиришга ҳақли.
18. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ариза кўриб чиқиш учун йиғим Агентликнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Ариза берувчи аризадан воз кечганда ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг сертификат олишни рад этганда, тўланган йиғим қайтарилмайди.
19. Ариза берувчи томонидан сертификат олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, Агентлик нотўғрилигини исботлагунга қадар барча ҳолларда тўғри деб ҳисобланади.
20. Сертификатлаштириш тартиби асосида сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчи томонидан ариза Агентликка келиб тушган кундан қабул қилинади ва ариза қабул кундан бошлаб уч иш куни ичида ариза берувчига сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома ААТ орқали электрон шаклда юборилади.
21. Сертификат мазкур Низомга 3-илова билан тасдиқланган намуна асосида ягона QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ариза берувчининг талабига кўра сертификат қоғоз кўринишида берилади.
Сертификат импорт қилувчи давлат томонидан уруғлар импорт қилингунга қадар амал қилади.
22. Қуйидагилар сертификат беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ариза берувчининг аризаси;
уруғларни ихтиёрий сертификатлаштириш ва сертификат бериш учун талаб этилган ҳужжатларнинг ариза берувчи томонидан тўлиқ тақдим қилинмаганлиги;
экспорт қилиш режалаштирилган уруғлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (экспорт қилиниши) тақиқланган уруғлар таснифига киритилганлиги;
ариза берувчининг аризаси сертификат беришга доир талаб ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Агентлик ёки соҳа юзасидан учинчи шахс томонидан ўтказиладиган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ҳамда техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.
Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда сертификат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
23. Сертификат бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари ҳамда ариза берувчи аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.
Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат сертификат бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги ва ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
24. Ариза берувчи томонидан сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилиб, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Агентликка тақдим қилинган кундан эътиборан икки иш куни ичида қайта кўриб чиқилади.
Аризани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
25. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари берилган хабарномада баён қилинмаган рад этиш сабабларининг Агентлик томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
26. Сертификат бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи умумий асосларда янгидан ариза топширади ва Агентлик томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
27. Ариза берувчи ихтиёрий сертификатлаштириш ва сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлганда, шунингдек, Агентликнинг мансабдор (ваколатли) шахсини ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
28. Сертификатнинг амал қилиш муддати уруғларнинг товар партияси импорт қилингунга қадар белгиланганлиги муносабати билан унинг муддатини узайтириш талаб этилмайди.
Экспорт қилувчи томонидан ихтиёрий сертификатланган уруғларнинг товар партияси ўрнига бошқа уруғларни юклаш ёки сертификатланган уруғларнинг товар партиясини ташиш даврида форс-мажор ҳолатлари натижасида уруғларга зарар етказилганлиги импорт қилувчи томонидан кузатилганда, сертификат ҳақиқий ҳисобланмайди. Бунда ихтиёрий сертификатлаштиришни ўтказган Агентлик масъулиятни ўз зиммасига олмайди.
4-боб. Расмийлаштирилган сертификатлар реестрини юритиш
29. Расмийлаштирилган сертификатлар реестри (кейинги ўринларда — реестр) Агентлик томонидан юритилади. Унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
сертификатланган уруғларни экспорт қилувчи корхонанинг номи, идентификация рақами, телефон рақами, почта манзили (электрон почта манзили), раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
сертификатланган уруғларнинг номи ва товар партиясидаги ҳажми (номланишлар бўйича қадоқ сони, қадоқ вазни, умумий нетто вазни/брутто вазни);
уруғлар етиштирилган давлат ва ҳудуднинг номи;
сертификатланган уруғларнинг экспортга йўналтирилган жой номи;
сертификатланган уруғларни импорт қиладиган давлат номи;
сертификат расмийлаштирилган сана ва сертификат рақами.
30. Реестрдаги маълумотлар очиқ фойдаланиладиган маълумотлар ҳисобланади. Реестр Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
31. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) 1. Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш учун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ААТ) орқали ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан мурожаат қилади. 2. Уруғларни ихтиёрий сертификатлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги йиғимни Агентликнинг ҳисобварағига ўтказади. Ихтиёрий равишда 2-босқич Агентлик 1. Аризачининг сертификат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқади. 2. Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 3. Қабул қилинган қарорга асосан аризачига сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарномани ААТ орқали электрон шаклда юборади. 4. Аризачига сертификатни электрон шаклда ёки унинг талабига кўра қоғоз шаклида почта орқали юборади. Аризани қабул қилгандан сўнг 3 иш куни ичида
Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларига сертификат олиш тўғрисида
Электрон ариза рақами: Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): Телефон рақами: Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): Фаолиятни амалга ошириш манзили ва (ёки) ҳаракатни бажариш жойи: Экспорт қилувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг номи: Экспорт қилувчи юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.: Экспорт қилиниши режалаштирилган маҳсулот номи: Маҳсулот ТИФ ТН коди: Маҳсулотнинг келиб чиқиш давлати: Маҳсулотнинг келиб чиқиш ҳудуди: Ички фитосанитария сертификати рақами: Импорт қилувчи давлат: Маҳсулот юкланадиган жой: Маҳсулотни жўнатиш санаси ва вақти Транспорт воситалари: о Авиа о Темир йўл о Сув о Авто Транспортировка шартлари: (тегишлиси танланади) о Табиий (тэнтли) о Совутилган о Музлатилган Қай мақсадда ёки нима учун сертификатлаштириш сўралмоқда: о Истеъмол мақсадларида Қадоқ тури: (масалан янги қоп) Умумий қадоқлар сони: _______ ____ Қадоқ вазни (кг): ___________ Умумий нетто вазни/брутто вазни (кг): _____________ Товар партияси рақами: _________ Маҳсулотни йиғиш санаси: ___ _____
Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
УНДИРИЛГАН ЁКИ УНДИРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН УРУҒЛАРНИНГ ЭКСПОРТИ УЧУН СЕРТИФИКАТ НАМУНАСИ MODEL CERTIFICATE FOR TНE EXPORT OF SPROUTS OR SEEDS I N TE N DED FOR TНE PRODUCTIO N OF SPROUTS
Давлат/Country Рақами ва санаси/ N umber and date Part I: Details of dispatched consignment/ I қисм: Жўнатилган юк тафсилотлари I.1. Жўнатувчи/экспорт қилувчи Consignor/exporter Номи/ N ame Манзили/Address I.2. Сертификат рақами/Certificate Reference N o. I.2a. РНАБТга ҳавола (зарур ҳолларда)/ Reference to IMSOC (when necessary) QR коди/QR code I.3. Марказий ваколатли орган/Central competent authority I.4. Ҳудудий ваколатли орган/Local competent authority Давлат/Country _______ давлат ISO коди/ISO country code I.5. Қабул қилувчи/импорт қилувчи Consignee/importer Номи/ N ame Манзили/Address I.6. Юк учун масъул оператор/Operator responsible for the consignment Номи/ N ame Манзили/Address Давлат/Country давлат ISO коди/ISO country code Давлат/Country ______ давлат ISO коди/ISO country code I.7. Келиб чиқиш давлати/Country of origin давлат ISO коди/ISO country code I.8. Келиб чиқиш ҳудуди/Region of origin ISO коди/ISO code I.9. Юкнинг етиб бориш давлати/Country of destinatio давлат ISO коди/ISO country code I.10. Юкнинг етиб бориш ҳудуди/Region of destination ISO коди/ISO code I.11. Юк жўнатиш жойи/Place of dispatch I.12. Place of destination/ Юкнинг етиб бориш жойи Номи/ N ame ___________ рўйхатга олиш/рухсат бериш рақами/ Registration/Approval N o. N ame/Номи _______ Registration/ Approval N o. /рўйхатга олиш/рухсат бериш рақами Манзили/Address Манзили/Address Давлат/Country ________ давлат ISO коди/ISO country code Давлат/Country _____ давлат ISO коди/ISO country code I.13. Юкланиш жойи/Place of loading I.14. Жўнатиш санаси ва вақти /Date and time of departure I.15. Транспорт воситаси/Means of transport о Авиа/Aircraft о Темир йўл/Railway о Сув/Vessel о Авто/Road vehicle I. 16. Киришда назоратдан ўтказиш чегара пункти / Point of Entry (Control Point) I.17. Юкка тегишли ҳужжатлар/Accompanying documents Маҳсулот тури/Type _________________ Код /Code Идентификация рақами/Identification N o. Давлат/Country ________ давлат ISO коди/ISO country code Ҳужжатлаштириш учун ҳаволалар/Documentation references l.18. Транспортировка шартлари/Transport conditions о Табиий шаклида/ Ambient о Совутилган /Chilled о Музлатилган /Frozen l.19. Контейнер рақами/пломба рақами Container number/Seal number l.20. Сертификатлаштириш мақсади/Certified as or for о Products for human consumption/Инсон истеъмоли мақсадида . l.21. l.22. Ички бозор учун / For internal market l.23. l.24. Умумий қадоқлар сони /Total number of packages l.25. Умумий вазни (кг/Total quantity (kg) l.26. Умумий нетто вазни/брутто вазни (кг)/Total net weight/gross weight (kg) l.27 . Юк тавсифи/Description of consignment о ТИФ ТН коди/C N code _________________ Тури/Species о Совутиш камераси /Cold store ____________ Қадоқ тури /Type of packaging ________________________ Нетто вазни / N et weight Қадоқлар сони / N umber of packages ____________________ Партия рақами /Batch N o о Якуний истеъмолчи/Final consumer ______ Йиғиш санаси/Date of collection Қадоқлаш корхонаси/Packing house Part II: Certification/ I I қисм: Сертификатлаштириш II. Саломатлик тўғрисида маълумотлар/Нealth information II.а Сертификат рақами/Certificate reference II.b РНАБТ рақами/IMSOC reference II .1. Саломатлик сертификати II .1. Public health certification Мен қуйида имзо чеккан ҳолда, Европа Парламенти ва Кенгашининг 178/2002-сон (ЕК) ва Европа Парламенти ва Кенгашининг 852/2004-сон (ЕК) Регламентининг тегишли талабларидан хабардорман ва қуйидагиларни тасдиқлайман: I, the undersigned, hereby declare that I am aware of the relevant requirements of Regulation (EC) N o 178/2002 of the European Parliament and of the Council A and Regulation (EC) N o 852/2004 of the European Parliament and of the Council B and hereby confirm that: II .1.1. I- қисмида қайд қилинган ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган уруғлар Европа Комиссиясининг (ЕК) 852/2004-сон Регламентига, хусусан, бирламчи ишлаб чиқариш учун умумий гигиена талабларига ва 1-илованинг А-қисмида белгиланган тегишли чора-тадбирларга мувофиқ ишлаб чиқарилган; II .1.1 the sprouts and seeds intended for the production of sprouts described in Part l have been produced under conditions in conformity with Regulation (EC) N o 852/2004 and in particular the general hygiene requirements for primary production and related operations laid down in Part A of Annex l thereto; II .1.2 (1) ундирилган уруғлар Европа Иттифоқининг (ЕИ) 210/2013 C -сон Комиссия Регламентининг 2-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ тасдиқланган корхоналарда ишлаб чиқарилган; II .1.2 (1) the sprouts have been produced in establishments approved in accordance with the requirements laid down in Article 2 of Commission Regulation (EU) N o 210/2013 C ; II .1.3 (1) ундирилган уруғлар Европа Иттифоқининг (ЕИ) 208/2013-сон Коммисия Регламентида кўрсатилган кузатув талабларига жавоб берадиган шароитларда ишлаб чиқарилган ва 2073/2005 D -сон Комиссия Регламентига 1-иловада келтирилган мезонларга мос келади. II .1.3 (1) the sprouts have been produced under conditions that comply with the traceability requirements set out in Commission Implementing Regulation (EU) N o 208/2013 and meet the criteria set out in Annex l to Commission Regulation (EU) N o 2073/2005 D . A Европа Парламенти ва Кенгашининг 2002 йил 28 январдаги озиқ-овқат тўғрисидаги қонунчиликнинг умумий принциплари ва талабларини белгиловчи, Европа Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ваколатли органини ташкил этиш ва озиқ-овқат масалалари бўйича чора-тадбирларни белгиловчи 178/2008-сон Регламенти (ЕК) (OJL31, 1.2.2002, 1 бет); B Европа Парламенти ва Кенгашининг 2004 йил 29 апрелдаги 852/2004-сон озиқ-овқат гигиенаси тўғрисидаги Регламенти (OJL 139, 30.4.2004, 1-бет); C Европа Парламенти ва Кенгашининг (OJL 68, 12.3.2013, 24-бет) 852/2004-сон Регламентга (ЕК) мувофиқ, уруғларни ундирадиган корхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги 2013 йил 11 мартдаги 210/2013-сон Комиссия Регламенти (ЕК); D Европа Парламенти ва Кенгашининг 2005 йил 15 ноябрдаги Озиқ-овқат учун микробиологик мезонлар тўғрисидаги (OJL 338, 22.12.2005, 1-бет) 2073/2005-сон Комиссияси Регламенти (ЕИ). A Regulation (EC) N o 178/2002 of the European Parliament and of the Council of 28 January 2002 laying down the general principles and requirements of food law, establishing a European Food Safety Authority and laying down procedures in matters of food safety (OJL 31, 1.2.2002 , page 1); B Regulation (EC) N o 852/2004 of the European Parliament and of the Council of 29 April 2004 on food hygiene (OJL 139, 30.4.2004, p . 1); C Commission Regulation (EC) N o 210/2013 of 11 March 2013 approving establishments producing sprouts, in accordance with Regulation (EC) N o 852/2004 of the European Parliament and of the Council (OJL 68, 12.3.2013, p. 24); D Commission Regulation (EC) N o 2073/2005 of 15 N ovember 2005 on microbiological criteria for food (OJL 338, 22.12.2005, p. 1). I-қисм/Part I: I.27-бандга ҳавола/Box reference I.27 тегишли ТИФ ТН кодларини кўрсатинг, мисол учун: (0704 90,0706 90, 0708 10, 0708 20, 0708 90, 0713 33,0713 34, 0713 39, 0713 40,0713 50, 0713 60, 0713 90, 0910 99, 1201 10, 1201 90, 1209 10, 1209 21 or/ёки 1209 91); Insert the appropriate НS code(s), such us (0704 90,0706 90, 0708 10, 0708 20, 0708 90, 0713 33,0713 34, 0713 39, 0713 40,0713 50, 0713 60, 0713 90, 0910 99, 1201 10, 1201 90, 1209 10, 1209 21 or/ёки 1209 91) II-қисм/Part II: I.27-бандга ҳавола/Box reference I.27 Юк тавсифи/Description of consignment : Ишлаб чиқариш корхонаси: ундирилган уруғлар ёки уруғлар ишлаб чиқарилган корхона номини киритинг:/Manufacturing plant: Insert the name of the establishment which produced the sprouts or seeds: III-қисм/Part III: тегишлилиги бўйича ўчиринг (мисол учун: агар уруғлар бўлса)/delete as appropriate (e.g. if seeds) Сертификатловчи ходим/Certifying officer Исми (бош ҳарфлар билан)/ N ame (in capital letters) Сана/Date ___________________________________________________ Мансаби/Qualification and title Муҳр/Stamp _________________________________________________ Имзо/Signature QR-код/QR-code
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 апрель,
201-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ARIZA
Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Soʻnggi yillarda respublikamizda eksportbop qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish va yangi noanʼanaviy tashqi bozorlarga eksport qilish boʻyicha ijobiy islohotlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, eksport hajmini yanada oshirish uchun tashqi bozor konyunkturasini oʻrganish, eksport qilinadigan mahsulotlarni import qiluvchi mamlakatlar talabi asosida yetishtirish, sifat va oziq-ovqat-mahsulotlari xavfsizligi boʻyicha xalqaro talablarga javob beradigan sertifikatlashtirish tizimini joriy etish zarurati yuzaga kelmoqda.
Don, dukkakli hamda moyli ekinlarning undirilgan yoki undirishga moʻljallangan urugʻlari eksportini tashkil etish, tadbirkorlik subyektlariga qulay sharoitlar yaratish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
urugʻlarni yetishtirish, tozalash, zararsizlantirish, shuningdek, ixtiyoriy sertifikatlashtirishga oid talab va shartlar;
ixtiyoriy sertifikatlashtirishdan oʻtkazish uchun ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi.
2. Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlarini sertifikatlashtirish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq hoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tomonidan amalga oshiriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:
ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
tadbirkorlik faoliyati subyektlari va aholi oʻrtasida ushbu qarorning maqsadlari, mohiyati va ahamiyatini keng yoritilishini taʼminlasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 15-apreldagi 201-son qaroriga ILOVA
Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom xorijiy davlatlarga eksport qilishga va isteʼmol maqsadlarida undirilgan yoki undirishga moʻljallangan don, dukkakli hamda moyli ekinlarning urugʻlarini (keyingi oʻrinlarda — urugʻlar) ixtiyoriy sertifikatlashtirish tartibini belgilaydi.
2. Urugʻlarni ixtiyoriy sertifikatlashtirish tartibi asosida urugʻlarga import qiluvchi davlatning sifat va xavfsizlik koʻrsatkichi meʼyorlari belgilangan normativ texnik hujjatlar talablariga muvofiqligi boʻyicha “Isteʼmol maqsadlarida undirilgan yoki undirishga moʻljallangan urugʻlarni eksporti uchun sertifikat” (Certificate for the export of sprouts or seeds intended for the production of sprouts for human consumption) beriladi.
Bunda ixtiyoriy sertifikatlashtirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqilishi (eksport qilinishi) taqiqlanmagan urugʻlarga nisbatan tatbiq etiladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — isteʼmol maqsadlarida undirilgan yoki undirishga moʻljallangan urugʻlarni eksport qilishni rejalashtirgan yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor;
sertifikat — isteʼmol maqsadlarida undirilgan yoki undirishga moʻljallangan urugʻlarni import qiluvchi davlatning sifat va xavfsizlik koʻrsatkichi meʼyorlari belgilangan normativ-texnik hujjatlar talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi va import qiluvchi davlat tomonidan belgilab qoʻyilgan shakl asosida rasmiylashtiriladigan hujjat;
Inspeksiya agentliklari xalqaro uyushmasi (TIC counsil/IFIA) — inspeksiya, sinov va sertifikatlashtirish boʻyicha xalqaro darajada xizmatlar koʻrsatadigan tashkilotlar uyushmasi;
urugʻlarning tovar partiyasi — davlat bojxona chegarasi orqali bitta oluvchining manziliga bitta transport hujjati boʻyicha joʻnatilayotgan urugʻlar yoki uning bir qismi;
oʻsimliklarni himoya qilish vositalari — oʻsimliklarni kasallik va zararkunandalardan himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy va biologik himoya vositalari.
4. Urugʻlarni sertifikatlashtirish ishlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan amalga oshiriladi.
5. Urugʻlarni sertifikatlashtirish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemaga asosan amalga oshiriladi.
2-bob. Urugʻlarni yetishtirish, tozalash, zararsizlantirish hamda sertifikatlashtirishga oid talab va shartlar
6. Eksportga yoʻnaltirilishi rejalashtirilgan urugʻlarni yetishtirish uchun ular yetishtiriladigan maydonlarda Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtgan va import qiluvchi davlatning talabiga muvofiq keladigan oʻsimliklarni himoya qilish vositalari va oʻgʻitlardan foydalanish, oʻsimliklarning oʻsish ehtiyojidan ortiq miqdorda ularni qoʻllamaslik talab etiladi.
7. Ariza beruvchi urugʻlarni import qiluvchi davlatning oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligiga doir talablaridan tashqari, eksport shartnomasi talablaridan kelib chiqqan holda Agentlikka sertifikatni rasmiylashtirish jarayonida foydalanish uchun qoʻshimcha talablarni taqdim etishi mumkin.
8. Urugʻlarning tovar partiyasi begona jismlardan (begona oʻt, tosh, kesak va boshqalar) holi boʻlishi, namlik darajasi va kalibri import qiluvchi davlatning talabiga muvofiq kelishi shart.
Urugʻlarning mazkur shartlarga hamda import qiluvchi davlatning boshqa talablariga muvofiqligi Inspeksiya agentliklari xalqaro uyushmasiga (TIC counsil/IFIA) aʼzo tashkilotlarning hisoboti bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim.
9. Urugʻlar Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi global tashabbusi (Global Food Safety Initiative) tashkiloti tomonidan tan olingan sertifikatlashtirish tizimlariga ega boʻlgan eksportga tayyorlovchi (tozalash korxonalari) hamda eksport qiluvchi korxonalarda tozalanishi va qadoqlanishi kerak.
10. Urugʻlarning har bir tovar partiyasi eksportga yuklanishidan oldin Oʻzbekiston Respublikasining oʻsimliklar karantini toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hamda import qiluvchi davlatning talabidan kelib chiqqan holda, oʻsimliklar karantini obyektlaridan holi boʻlishi va ular aniqlangan taqdirda zararsizlantirilishi shart.
Urugʻlarning yetishtirish hududlari va sharoitlari (maydon, yetishtirish hajmi, qoʻllanilgan oʻsimliklarni himoya qilish vositalari va boshqalar), zararsizlantirilganligi hamda oʻsimliklar karantini obyektlaridan holi ekanligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻsimliklar karantini davlat inspektorining ichki fitosanitariya sertifikati bilan tasdiqlanadi.
11. Urugʻlarni import qiluvchi davlatlarning oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi talablariga muvofiqligini baholash ariza beruvchining Agentlikka ariza bilan qilgan ixtiyoriy murojaati asosida amalga oshiriladi.
12. Ixtiyoriy sertifikatlashtirish jarayoni eksport shartnomasi asosida tayyorlangan va urugʻlarni joʻnatuvchi hamda qabul qiluvchisi maʼlum boʻlgan urugʻlarning tovar partiyasiga nisbatan tatbiq etiladi.
13. Urugʻlarni ixtiyoriy sertifikatlashtirish uchun “Sinov va kalibrlash laboratoriyalari kompetentligiga boʻlgan umumiy talablar” ISO/IEC 17025-2019 standarti asosida akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyalarining urugʻlarni oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi talablariga (xususan, import qiluvchi davlatning talabiga) muvofiqligini tasdiqlovchi xulosasi asos boʻladi.
Bunda urugʻlarda salmonella (Salmonella spp) va listerioz qoʻzgʻatuvchisi (Listeria monocytogenes) hamda ichak tayoqchasi (Escherichia coli) kabi patogen mikroorganizmlar mavjud yoki mavjud emasligi, shuningdek, ularning tarkibida pestitsid qoldiqlari miqdori Kodeks alimentarius va xalqaro standartlarda koʻrsatilgan xavfsizlik koʻrsatkichlariga, import qiluvchi davlatning talablariga muvofiqligi boʻyicha tahlillar oʻtkazilishi kerak. Sinov laboratoriyalarida tahlillar oʻtkazish uchun urugʻlardan namunalar Inspeksiya agentliklari xalqaro uyushmasiga (TIC counsil/IFIA) aʼzo tashkilotlar tomonidan belgilangan xalqaro tartib asosida olinadi va dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.
14. Urugʻlarni yetishtirishdan boshlab tovar partiyasi sifatida shakllangunga qadar boʻlgan barcha bosqichlarni kuzatib borish tizimi ishlab chiqaruvchi tomonidan yoʻlga qoʻyiladi. Bunda:
eksportga moʻljallangan urugʻlarning tovar partiyalarini shakllantirishda eksport qiluvchi korxona kichik hajmdagi tovar partiyalari qaysi ishlab chiqaruvchidan (dala) kelib chiqqanligini kuzatib borishi, kichik hajmdagi tovar partiyalarini kod yoki raqamlar bilan qayd etishi;
ushbu kod yoki raqamlar ostidagi qadoqlangan urugʻlar eksportga yoʻnaltirilgunga qadar alohida-alohida saqlanishi;
urugʻlarning kichik hajmdagi har bir tovar partiyasi boʻyicha sinov laboratoriyalarining oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi talablariga (xususan, import qiluvchi davlatning talabiga) muvofiqligini tasdiqlovchi xulosasi mavjud boʻlganda, ularni yagona tovar partiyasi sifatida qayta tashkil etish yoki birlashtirish;
urugʻlarning dastlabki kichik hajmdagi tovar partiyalari qayta tashkil etilgan yoki birlashtirilganda, ular tegishli qayd yozuvlari bilan saqlanishi shart, bunda urugʻlar eksport qilingan davlatda isteʼmol taxmin qilingan muddatga qadar, biroq tegishli qayd yozuvlar 6 oydan kam boʻlmagan muddatda saqlanishi lozim.
15. Mazkur Nizom talablaridan boshqa talab va shartlar import qiluvchi davlatlar tomonidan qabul qilingan reglamentlarda aks etgan boʻlsa, u holda ushbu talab va shartlar asosida choralar koʻriladi.
3-bob. Sertifikatlashtirish tartibida ish yuritish uchun ariza berish va uni koʻrib chiqish
16. Ariza beruvchi elektron raqamli imzosidan (keyingi oʻrinlarda — ERI) foydalangan holda, ixtiyoriy sertifikat olish uchun Agentlikning avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — AAT) orqali mazkur Nizomga 2-ilovadagi shakl boʻyicha ariza yuboradi.
Arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:
xalqaro tashkilotlarning oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligini boshqarish tizimi talablari yoki xalqaro tan olingan standartlar urugʻlarni eksportga tayyorlovchi hamda eksport qiluvchi korxonalarning ishlab chiqarish jarayoniga joriy qilinganligini tasdiqlovchi sertifikatlar nusxalari;
sinov laboratoriyalari uchun urugʻlardan namuna olish dalolatnomasi nusxasi;
sinov laboratoriyalarining urugʻlarni oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi talablariga (xususan, import qiluvchi davlatning talabiga) muvofiqligini tasdiqlovchi xulosasi nusxasi.
17. Ariza beruvchi arizaga notoʻgʻri maʼlumotlar kiritilganligini aniqlagan taqdirda, maʼlumotlarni arizani koʻrib chiqish uchun undiriladigan yigʻimni toʻlashdan oldin oʻzgartirishga haqli.
18. Arizani koʻrib chiqish uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Ariza koʻrib chiqish uchun yigʻim Agentlikning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Ariza beruvchi arizadan voz kechganda yoki ariza koʻrib chiqilgandan soʻng sertifikat olishni rad etganda, toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
19. Ariza beruvchi tomonidan sertifikat olish uchun taqdim etilgan hujjatlar, Agentlik notoʻgʻriligini isbotlagunga qadar barcha hollarda toʻgʻri deb hisoblanadi.
20. Sertifikatlashtirish tartibi asosida sertifikat berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror ariza beruvchi tomonidan ariza Agentlikka kelib tushgan kundan qabul qilinadi va ariza qabul kundan boshlab uch ish kuni ichida ariza beruvchiga sertifikat berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqidagi xabarnoma AAT orqali elektron shaklda yuboriladi.
21. Sertifikat mazkur Nizomga 3-ilova bilan tasdiqlangan namuna asosida yagona QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda rasmiylashtiriladi.
Ariza beruvchining talabiga koʻra sertifikat qogʻoz koʻrinishida beriladi.
Sertifikat import qiluvchi davlat tomonidan urugʻlar import qilingunga qadar amal qiladi.
22. Quyidagilar sertifikat berishni rad etish uchun asos hisoblanadi:
ariza beruvchining arizasi;
urugʻlarni ixtiyoriy sertifikatlashtirish va sertifikat berish uchun talab etilgan hujjatlarning ariza beruvchi tomonidan toʻliq taqdim qilinmaganligi;
eksport qilish rejalashtirilgan urugʻlar Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqilishi (eksport qilinishi) taqiqlangan urugʻlar tasnifiga kiritilganligi;
ariza beruvchining arizasi sertifikat berishga doir talab va shartlarga muvofiq emasligi;
ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligi;
Agentlik yoki soha yuzasidan uchinchi shaxs tomonidan oʻtkaziladigan oʻrganishlar, tadqiqotlar, tekshirishlar yoki boshqa ilmiy hamda texnik baholashlarning yakunlari boʻyicha asoslantirilgan salbiy xulosa olinganligi.
Ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hollarda sertifikat berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
23. Sertifikat berish rad etilganligi haqidagi xabarnoma ariza beruvchiga elektron shaklda rad etish sabablari, qonunchilik hujjatlarining aniq normalari hamda ariza beruvchi aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yuboriladi.
Ariza beruvchi rad etish sabablarini bartaraf etgan holda hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat sertifikat berish rad etilganligi haqidagi xabarnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi va oʻttiz ish kunidan ortiq boʻlmasligi kerak.
24. Ariza beruvchi tomonidan sertifikat berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar belgilangan muddatda bartaraf etilib, hujjatlar takroran koʻrib chiqish uchun rad etish sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan Agentlikka taqdim qilingan kundan eʼtiboran ikki ish kuni ichida qayta koʻrib chiqiladi.
Arizani takroran koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.
25. Hujjatlarni takroran koʻrib chiqishda ariza beruvchiga ilgari berilgan xabarnomada bayon qilinmagan rad etish sabablarining Agentlik tomonidan keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, ilgari koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq rad etish sabablarining keltirilishi bundan mustasno.
26. Sertifikat berish rad etilganligi haqidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin ariza beruvchi umumiy asoslarda yangidan ariza topshiradi va Agentlik tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
27. Ariza beruvchi ixtiyoriy sertifikatlashtirish va sertifikat berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlganda, shuningdek, Agentlikning mansabdor (vakolatli) shaxsini harakati (harakatsizligi) yuzasidan belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.
28. Sertifikatning amal qilish muddati urugʻlarning tovar partiyasi import qilingunga qadar belgilanganligi munosabati bilan uning muddatini uzaytirish talab etilmaydi.
Eksport qiluvchi tomonidan ixtiyoriy sertifikatlangan urugʻlarning tovar partiyasi oʻrniga boshqa urugʻlarni yuklash yoki sertifikatlangan urugʻlarning tovar partiyasini tashish davrida fors-major holatlari natijasida urugʻlarga zarar yetkazilganligi import qiluvchi tomonidan kuzatilganda, sertifikat haqiqiy hisoblanmaydi. Bunda ixtiyoriy sertifikatlashtirishni oʻtkazgan Agentlik masʼuliyatni oʻz zimmasiga olmaydi.
4-bob. Rasmiylashtirilgan sertifikatlar reyestrini yuritish
29. Rasmiylashtirilgan sertifikatlar reyestri (keyingi oʻrinlarda — reyestr) Agentlik tomonidan yuritiladi. Unda quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:
sertifikatlangan urugʻlarni eksport qiluvchi korxonaning nomi, identifikatsiya raqami, telefon raqami, pochta manzili (elektron pochta manzili), rahbarining familiyasi, ismi va otasining ismi;
sertifikatlangan urugʻlarning nomi va tovar partiyasidagi hajmi (nomlanishlar boʻyicha qadoq soni, qadoq vazni, umumiy netto vazni/brutto vazni);
urugʻlar yetishtirilgan davlat va hududning nomi;
sertifikatlangan urugʻlarning eksportga yoʻnaltirilgan joy nomi;
sertifikatlangan urugʻlarni import qiladigan davlat nomi;
sertifikat rasmiylashtirilgan sana va sertifikat raqami.
30. Reyestrdagi maʼlumotlar ochiq foydalaniladigan maʼlumotlar hisoblanadi. Reyestr Agentlikning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
32. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlarini sertifikatlashtirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi (yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor) 1. Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlarini sertifikatlashtirish uchun Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — AAT) orqali ariza va unga ilova qilingan hujjatlar bilan murojaat qiladi. 2. Urugʻlarni ixtiyoriy sertifikatlashtirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdoridagi yigʻimni Agentlikning hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Ixtiyoriy ravishda 2-bosqich Agentlik 1. Arizachining sertifikat berish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqadi. 2. Arizani koʻrib chiqish natijalari asosida sertifikat berish yoki sertifikat berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 3. Qabul qilingan qarorga asosan arizachiga sertifikat berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqidagi xabarnomani AAT orqali elektron shaklda yuboradi. 4. Arizachiga sertifikatni elektron shaklda yoki uning talabiga koʻra qogʻoz shaklida pochta orqali yuboradi. Arizani qabul qilgandan soʻng 3 ish kuni ichida
Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlariga sertifikat olish toʻgʻrisida
Elektron ariza raqami: Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): Telefon raqami: Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): Faoliyatni amalga oshirish manzili va (yoki) harakatni bajarish joyi: Eksport qiluvchi yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkorning nomi: Eksport qiluvchi yuridik shaxs rahbarining F.I.O.: Eksport qilinishi rejalashtirilgan mahsulot nomi: Mahsulot TIF TN kodi: Mahsulotning kelib chiqish davlati: Mahsulotning kelib chiqish hududi: Ichki fitosanitariya sertifikati raqami: Import qiluvchi davlat: Mahsulot yuklanadigan joy: Mahsulotni joʻnatish sanasi va vaqti Transport vositalari: o Avia o Temir yoʻl o Suv o Avto Transportirovka shartlari: (tegishlisi tanlanadi) o Tabiiy (tentli) o Sovutilgan o Muzlatilgan Qay maqsadda yoki nima uchun sertifikatlashtirish soʻralmoqda: o Isteʼmol maqsadlarida Qadoq turi: (masalan yangi qop) Umumiy qadoqlar soni: _______ ____ Qadoq vazni (kg): ___________ Umumiy netto vazni/brutto vazni (kg): _____________ Tovar partiyasi raqami: _________ Mahsulotni yigʻish sanasi: ___ _____
Eksportga moʻljallangan va isteʼmol maqsadlarida undiriladigan don, dukkakli hamda moyli ekinlar urugʻlarini sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
UNDIRILGAN YOKI UNDIRISHGA MOʻLJALLANGAN URUGʻLARNING EKSPORTI UCHUN SERTIFIKAT NAMUNASI MODEL CERTIFICATE FOR TNE EXPORT OF SPROUTS OR SEEDS I N TE N DED FOR TNE PRODUCTIO N OF SPROUTS
Davlat/Country Raqami va sanasi/ N umber and date Part I: Details of dispatched consignment/ I qism: Joʻnatilgan yuk tafsilotlari I.1. Joʻnatuvchi/eksport qiluvchi Consignor/exporter Nomi/ N ame Manzili/Address I.2. Sertifikat raqami/Certificate Reference N o. I.2a. RNABTga havola (zarur hollarda)/ Reference to IMSOC (when necessary) QR kodi/QR code I.3. Markaziy vakolatli organ/Central competent authority I.4. Hududiy vakolatli organ/Local competent authority Davlat/Country _______ davlat ISO kodi/ISO country code I.5. Qabul qiluvchi/import qiluvchi Consignee/importer Nomi/ N ame Manzili/Address I.6. Yuk uchun masʼul operator/Operator responsible for the consignment Nomi/ N ame Manzili/Address Davlat/Country davlat ISO kodi/ISO country code Davlat/Country ______ davlat ISO kodi/ISO country code I.7. Kelib chiqish davlati/Country of origin davlat ISO kodi/ISO country code I.8. Kelib chiqish hududi/Region of origin ISO kodi/ISO code I.9. Yukning yetib borish davlati/Country of destinatio davlat ISO kodi/ISO country code I.10. Yukning yetib borish hududi/Region of destination ISO kodi/ISO code I.11. Yuk joʻnatish joyi/Place of dispatch I.12. Place of destination/ Yukning yetib borish joyi Nomi/ N ame ___________ roʻyxatga olish/ruxsat berish raqami/ Registration/Approval N o. N ame/Nomi _______ Registration/ Approval N o. /roʻyxatga olish/ruxsat berish raqami Manzili/Address Manzili/Address Davlat/Country ________ davlat ISO kodi/ISO country code Davlat/Country _____ davlat ISO kodi/ISO country code I.13. Yuklanish joyi/Place of loading I.14. Joʻnatish sanasi va vaqti /Date and time of departure I.15. Transport vositasi/Means of transport o Avia/Aircraft o Temir yoʻl/Railway o Suv/Vessel o Avto/Road vehicle I. 16. Kirishda nazoratdan oʻtkazish chegara punkti / Point of Entry (Control Point) I.17. Yukka tegishli hujjatlar/Accompanying documents Mahsulot turi/Type _________________ Kod /Code Identifikatsiya raqami/Identification N o. Davlat/Country ________ davlat ISO kodi/ISO country code Hujjatlashtirish uchun havolalar/Documentation references l.18. Transportirovka shartlari/Transport conditions o Tabiiy shaklida/ Ambient o Sovutilgan /Chilled o Muzlatilgan /Frozen l.19. Konteyner raqami/plomba raqami Container number/Seal number l.20. Sertifikatlashtirish maqsadi/Certified as or for o Products for human consumption/Inson isteʼmoli maqsadida . l.21. l.22. Ichki bozor uchun / For internal market l.23. l.24. Umumiy qadoqlar soni /Total number of packages l.25. Umumiy vazni (kg/Total quantity (kg) l.26. Umumiy netto vazni/brutto vazni (kg)/Total net weight/gross weight (kg) l.27 . Yuk tavsifi/Description of consignment o TIF TN kodi/C N code _________________ Turi/Species o Sovutish kamerasi /Cold store ____________ Qadoq turi /Type of packaging ________________________ Netto vazni / N et weight Qadoqlar soni / N umber of packages ____________________ Partiya raqami /Batch N o o Yakuniy isteʼmolchi/Final consumer ______ Yigʻish sanasi/Date of collection Qadoqlash korxonasi/Packing house Part II: Certification/ I I qism: Sertifikatlashtirish II. Salomatlik toʻgʻrisida maʼlumotlar/Nealth information II.a Sertifikat raqami/Certificate reference II.b RNABT raqami/IMSOC reference II .1. Salomatlik sertifikati II .1. Public health certification Men quyida imzo chekkan holda, Yevropa Parlamenti va Kengashining 178/2002-son (YEK) va Yevropa Parlamenti va Kengashining 852/2004-son (YEK) Reglamentining tegishli talablaridan xabardorman va quyidagilarni tasdiqlayman: I, the undersigned, hereby declare that I am aware of the relevant requirements of Regulation (EC) N o 178/2002 of the European Parliament and of the Council A and Regulation (EC) N o 852/2004 of the European Parliament and of the Council B and hereby confirm that: II .1.1. I- qismida qayd qilingan undirilgan yoki undirishga moʻljallangan urugʻlar Yevropa Komissiyasining (YEK) 852/2004-son Reglamentiga, xususan, birlamchi ishlab chiqarish uchun umumiy gigiyena talablariga va 1-ilovaning A-qismida belgilangan tegishli chora-tadbirlarga muvofiq ishlab chiqarilgan; II .1.1 the sprouts and seeds intended for the production of sprouts described in Part l have been produced under conditions in conformity with Regulation (EC) N o 852/2004 and in particular the general hygiene requirements for primary production and related operations laid down in Part A of Annex l thereto; II .1.2 (1) undirilgan urugʻlar Yevropa Ittifoqining (YEI) 210/2013 C -son Komissiya Reglamentining 2-moddasida belgilangan talablarga muvofiq tasdiqlangan korxonalarda ishlab chiqarilgan; II .1.2 (1) the sprouts have been produced in establishments approved in accordance with the requirements laid down in Article 2 of Commission Regulation (EU) N o 210/2013 C ; II .1.3 (1) undirilgan urugʻlar Yevropa Ittifoqining (YEI) 208/2013-son Kommisiya Reglamentida koʻrsatilgan kuzatuv talablariga javob beradigan sharoitlarda ishlab chiqarilgan va 2073/2005 D -son Komissiya Reglamentiga 1-ilovada keltirilgan mezonlarga mos keladi. II .1.3 (1) the sprouts have been produced under conditions that comply with the traceability requirements set out in Commission Implementing Regulation (EU) N o 208/2013 and meet the criteria set out in Annex l to Commission Regulation (EU) N o 2073/2005 D . A Yevropa Parlamenti va Kengashining 2002-yil 28-yanvardagi oziq-ovqat toʻgʻrisidagi qonunchilikning umumiy prinsiplari va talablarini belgilovchi, Yevropa Oziq-ovqat xavfsizligi boʻyicha vakolatli organini tashkil etish va oziq-ovqat masalalari boʻyicha chora-tadbirlarni belgilovchi 178/2008-son Reglamenti (YEK) (OJL31, 1.2.2002, 1 bet); B Yevropa Parlamenti va Kengashining 2004-yil 29-apreldagi 852/2004-son oziq-ovqat gigiyenasi toʻgʻrisidagi Reglamenti (OJL 139, 30.4.2004, 1-bet); C Yevropa Parlamenti va Kengashining (OJL 68, 12.3.2013, 24-bet) 852/2004-son Reglamentga (YEK) muvofiq, urugʻlarni undiradigan korxonalarni tashkil etish toʻgʻrisidagi 2013-yil 11-martdagi 210/2013-son Komissiya Reglamenti (YEK); D Yevropa Parlamenti va Kengashining 2005-yil 15-noyabrdagi Oziq-ovqat uchun mikrobiologik mezonlar toʻgʻrisidagi (OJL 338, 22.12.2005, 1-bet) 2073/2005-son Komissiyasi Reglamenti (YEI). A Regulation (EC) N o 178/2002 of the European Parliament and of the Council of 28 January 2002 laying down the general principles and requirements of food law, establishing a European Food Safety Authority and laying down procedures in matters of food safety (OJL 31, 1.2.2002 , page 1); B Regulation (EC) N o 852/2004 of the European Parliament and of the Council of 29 April 2004 on food hygiene (OJL 139, 30.4.2004, p . 1); C Commission Regulation (EC) N o 210/2013 of 11 March 2013 approving establishments producing sprouts, in accordance with Regulation (EC) N o 852/2004 of the European Parliament and of the Council (OJL 68, 12.3.2013, p. 24); D Commission Regulation (EC) N o 2073/2005 of 15 N ovember 2005 on microbiological criteria for food (OJL 338, 22.12.2005, p. 1). I-qism/Part I: I.27-bandga havola/Box reference I.27 tegishli TIF TN kodlarini koʻrsating, misol uchun: (0704 90,0706 90, 0708 10, 0708 20, 0708 90, 0713 33,0713 34, 0713 39, 0713 40,0713 50, 0713 60, 0713 90, 0910 99, 1201 10, 1201 90, 1209 10, 1209 21 or/yoki 1209 91); Insert the appropriate NS code(s), such us (0704 90,0706 90, 0708 10, 0708 20, 0708 90, 0713 33,0713 34, 0713 39, 0713 40,0713 50, 0713 60, 0713 90, 0910 99, 1201 10, 1201 90, 1209 10, 1209 21 or/yoki 1209 91) II-qism/Part II: I.27-bandga havola/Box reference I.27 Yuk tavsifi/Description of consignment : Ishlab chiqarish korxonasi: undirilgan urugʻlar yoki urugʻlar ishlab chiqarilgan korxona nomini kiriting:/Manufacturing plant: Insert the name of the establishment which produced the sprouts or seeds: III-qism/Part III: tegishliligi boʻyicha oʻchiring (misol uchun: agar urugʻlar boʻlsa)/delete as appropriate (e.g. if seeds) Sertifikatlovchi xodim/Certifying officer Ismi (bosh harflar bilan)/ N ame (in capital letters) Sana/Date ___________________________________________________ Mansabi/Qualification and title Muhr/Stamp _________________________________________________ Imzo/Signature QR-kod/QR-code
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 15-aprel,
201-son