UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 16-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 16 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ГРАФИГИ

БАЗАВИЙ МЕЪЁРЛАРИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги 1-иловага мувофиқ;

2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2024 йил 1 майга қадар:

табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сотиш ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш тарифларини;

электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига мувофиқ:

а) Ижтимоий реестрга (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган, шунингдек, Реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидаги оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга 2027 йилнинг 1 апрелига қадар электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) қилиб бериш тартиби жорий этилиши:

табиий газ учун — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми;

электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;

б) Реестрларга киритилган ҳамда «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларга 2025 йилнинг ноябрь ойида 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам (кейинги ўринларда — бир марталик моддий ёрдам) берилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Белгилансинки:

а) компенсация тўловлари ва бир марталик моддий ёрдам маблағлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.

Бунда ноябрь ойида тўлов рўйхатларига киритилиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган бир марталик моддий ёрдам пуллари декабрь ойида тўлаб берилади;

б) иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорлари асосида ушбу қарорда белгиланган даврдан фарқ қиладиган давр учун белгиланиши мумкин.

Бунда табиий газ учун компенсация тўловлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорларида белгиланган иситиш мавсуми учун амалга оширилади ҳамда компенсация миқдорини ҳисоблашда иситиш мавсумининг бошланиши ёки тугаши белгиланган санадаги ой иситиш мавсуми ойи сифатида ҳисобга олинади.

5. Қуйидагилар:

Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам бериш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда «маҳалла еттилиги» томонидан эҳтиёжманд оилалар рўйхати тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида «Инсон» ижтимоий хизмат марказларига тақдим этилишини таъминласин.

7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

2024 йил 1 октябрга қадар компенсация тўловлари учун зарур бўлган маблағларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратиш чораларини кўрсин;

минимал истеъмол харажатлари миқдори ўзгариши муносабати билан 2024 йил 1 майга қадар энг кам пенсия ва нафақа миқдорларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари АТ «Халқ банки» билан биргаликда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхатга мувофиқ 2024 йил 1 ноябрга қадар банк пластик картаси мавжуд бўлмаган эҳтиёжманд оилалар вакилига бепул асосда пластик карталар очиб берилишини таъминласин.

9. Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ:

2024 йил 1 июндан бошлаб фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот «базавий меъёр» ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилишини таъминласин;

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича маълумотларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимига узатилишини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

10. Белгилансинки, 2024 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади.

11. Ўзэнергоинспекция «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларни аниқлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кучайтирилишини таъминласин.

12. Энергетика вазирлиги:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда кўмирнинг улгуржи ва чакана нархларини бозор тамойили асосида шакллантириш бўйича таклифларни;

Бош прокуратура ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ёқилғи-энергия ресурсларидан нооқилона (ноқонуний) фойдаланганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни жорий этиш ҳамда электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ва талон-торож қилиш учун белгиланган тарифларга нисбатан оширувчи коэффициентни қўллаш тўғрисидаги таклифларни;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда аҳоли томонидан энергия тежамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

13. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий телерадиокомпания бир ҳафта муддатда табиий газ ва электр энергияси нархларини ошириш, эҳтиёжманд оилаларга тўланадиган компенсация юзасидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этсин.

14. Энергетика вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг янги нархлари барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошиси ва 1-илова 2024 йил 1 майдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига 1-ИЛОВА

2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш

Т/р Истеъмолчилар номи Ўлчов бирлиги Ўлчов бирлиги учун нархлар (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, сўм) 2024 йил 1 майдан 2024 йил 1 июндан 2025 йил 1 майдан I. Электр энергияси II. Табиий газ III. Маиший эҳтиёжлар учун аҳолига сотиладиган суюлтирилган газ кг 1 600 1 600 2 000

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига 2-ИЛОВА

2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг

Т/р Энергия ресурслари Ўлчов бирлиги Бир ойлик базавий меъёр 1. Электр энергияси кВт соат 200 2. Табиий газ (иситиш мавсумида): а) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: октябрь — февраль ойлари; б) бошқа ҳудудларда: ноябрь-февраль ойлари. куб метр 500 Табиий газ (бошқа мавсумда): а) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: март — сентябрь ойлари; б) бошқа ҳудудларда: март — октябрь ойлари. куб метр 100

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига 3-ИЛОВА

Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент Ижтимоий реестрга (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган, шунингдек, Реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидаги оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — 18 ёшга тўлган компенсация олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;

базавий меъёр — фуқароларнинг бир ойлик электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдори бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёр;

ваколатли орган — «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;

иситиш мавсуми — табиий газ истеъмоли табиий равишда ортадиган 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрларида ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорлари асосида белгиланган давр;

компенсация — табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаш учун ажратиладиган маблағ.

3. Реестрга киритилган, шунингдек, Реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидаги оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми;

электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

4. Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

5. Компенсация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

6. Ариза берувчи компенсация тайинлаш учун ҳар ойнинг 16-санасига қадар ваколатли органга қуйидаги шаклларда мурожаат қилади:

бевосита давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки оила яшайдиган маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали;

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мустақил равишда.

7. Компенсация тайинлаш ҳақидаги мурожаат:

а) давлат хизматлари маркази орқали берилганда, мазкур марказнинг ходими ариза берувчининг номидан ушбу Регламентга 2-иловада назарда тутилган сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) тўлдиради;

б) ваколатли орган ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали берилганда, ваколатли органнинг масъул ходими ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим «ЯМИҲ» АТда ариза берувчининг номидан сўровномани тўлдиради;

в) «ЯМИҲ» АТ ёки ЯИДХП орқали берилганда, ариза берувчи сўровномани мустақил равишда тўлдиради.

Ушбу бандга мувофиқ тўлдирилган сўровномалар ариза берувчи томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (дактилоскопия, «Face-ID», «Mobile-ID» ва бошқалар) тасдиқланади. Бунда ариза берувчи томонидан сўровноманинг тасдиқланиши унга тегишли шахсга доир маълумотларни олиш ва ишлов беришга розиликни билдиради.

8. Ойнинг 16-санасидан кейин тақдим этилган мурожаат кейинги ойда кўриб чиқилади.

9. Ушбу Регламентнинг 6 ва 7-бандларига мувофиқ келиб тушган сўровномалар автоматик равишда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) юборилади ва компенсация тайинлаш билан боғлиқ тартиб-таомиллар «Ягона реестр» АТда амалга оширилади.

10. Ушбу Регламентнинг 6 ва 7-бандларига мувофиқ тўлдирилган сўровнома асосида «Ягона реестр» АТда автоматик равишда ариза берувчига доир қуйидаги маълумотлар ўрганилади:

ариза берувчининг оиласи (кейинги ўринларда — оила) Реестрга киритилгани тўғрисидаги маълумотлар — «ЯМИҲ» АТ орқали;

оиланинг электр энергияси ва (ёки) табиий газ истеъмоли ҳақидаги маълумотлар — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва (ёки) «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг тегишли ахборот тизимларидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали.

11. Ўтказилган ўрганиш якуни бўйича оила Реестрга киритилгани аниқланганда, «Ягона реестр» АТда кейинги ойдан компенсация тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади ва оила компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатига киритилади.

Оила Реестрларга киритилмагани аниқланганда, оиланинг уй-жой ва (ёки) автотранспорт воситалари мавжудлиги ҳамда жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмагани Реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади. Бунда оила ушбу хатбошида белгиланган мезонларга мос келганда «Ягона реестр» АТда кейинги ойдан компенсация тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади ва оила компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатига киритилади.

12. Қуйидаги ҳолларда компенсация тайинлаш рад этилади:

а) оиланинг жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан юқорилиги аниқланганда;

б) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларининг мулкида ёки фойдаланувида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк ва ер участкаси ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жойлари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:

ишлаб чиқарилган муддати 12 йил (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса, 7 йил)дан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва яримтиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва яримтиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

г) ариза берувчи оиласига компенсация тайинлангани.

Компенсация тайинлашни ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

13. Компенсация миқдори оиланинг сўровномада кўрсатилган уй-жой бўйича сўровнома тўлдирилгандан олдинги ойдаги истеъмолидан келиб чиқиб, 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигида белгиланган нархлар асосида ушбу Регламентнинг 3-банди талабларини инобатга олган ҳолда «Ягона реестр» АТда автоматик равишда электр энергияси ва табиий газ учун алоҳида белгиланади ҳамда тўлов рўйхатида кўрсатилади. Бунда оиланинг электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдори ушбу Регламент 10-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ олинган маълумотлар асосида аниқланади.

Иситиш мавсуми учун табиий газга компенсация миқдорини ҳисоблашда мавсумнинг бошланиши ёки тугаши белгиланган санадаги ой иситиш мавсуми ойи сифатида ҳисобга олинади.

14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) «Ягона реестр» АТ орқали:

шаклланган компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар АТ «Халқ банки»га юборади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағларни ҳар ойнинг 5 — 25-санасига қадар АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради.

15. АТ «Халқ банки» ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасига қадар компенсация тўловини компенсация олувчининг ижтимоий картаси ёки банк картасига тўлаб беради.

Компенсация олувчининг номида ижтимоий карта ва банк картаси мавжуд бўлмаганда, АТ «Халқ банки»да унинг оила аъзолари номига очилган ижтимоий карта ёки банк картасига тўлаб берилиши мумкин.

16. Компенсация олувчи оилалар тўғрисидаги ушбу Регламентнинг 10-11-бандларида келтирилган маълумотлар ҳар ойда «Ягона реестр» АТда автоматик равишда ўрганилади.

Ўрганиш натижаси бўйича ушбу Регламентнинг 12-бандида назарда тутилган компенсация тайинлашни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, кейинги ойлар учун алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда компенсация тўлови давом эттирилади.

17. Қуйидаги ҳолларда компенсация тўлаш тўхтатилади:

ўрганиш натижасига кўра ушбу Регламентнинг 12-бандида назарда тутилган компенсация тайинлашни рад этиш асослари аниқланганда;

ариза берувчи компенсация тўлашни тўхтатиш тўғрисида мурожаат қилганда;

«ЯМИҲ» АТдаги ёки манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмагани сабабли, шунингдек, аризани киритишдаги техник хатолар оқибатида нотўғри тайинлангани аниқланган тақдирда;

компенсация тўлаш муддати тугаганда.

18. Компенсация тўлаш тўхтатилган ойдан бошлаб «Ягона реестр» АТдаги ўрганиш ўтказилмайди, компенсацияни тайинлаш тўғрисида умумий асосларда қайтадан мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно.

19. Компенсация тайинлангани ёки компенсация тайинлаш рад этилгани ҳақида ариза берувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар ҳамда «ЯМИҲ» АТ ва ЯИДХПдаги шахсий кабинетига хабар юборилади.

20. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди.

3-боб. Якунловчи қоидалар

21. «Ягона реестр» АТда ишлашга рухсат берилган ташкилот ва идоралар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

22. Ушбу Регламентда белгиланган талабларга риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилиб борилади.

23. Ариза берувчи мазкур давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

24. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Компенсация тайинлаш учун қуйидаги шаклларда сўровнома асосида мурожаат қилади: бевосита давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки оила яшайдиган маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали. Хоҳишига кўра, бироқ ҳар ойнинг 16-санасига қадар «ЯМИҲ» АТ ёки ЯИДХП орқали мустақил равишда. Сўровнома автоматик равишда «Ягона реестр» АТга юборилади. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда 2-босқич «Ягона реестр» АТ Ариза берувчининг оиласи бўйича ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш якуни бўйича оилага компенсация тайинлайди ва компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатига киритади ёки компенсация тайинлашни рад этади. Сўровнома келиб тушгандан сўнг автоматик равишда 3-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини АТ «Халқ банки»га юборади. Сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар 4-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради. Сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар 5-босқич АТ «Халқ банки» Компенсация тўловини ижтимоий карта ёки банк картаси орқали тўлаб беради. Агар ариза берувчининг номида банк картаси мавжуд бўлмаса, АТ «Халқ банки»да унинг оила аъзолари номига очилган банк картасига тўлаб берилиши мумкин. Сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасига қадар 6-босқич «Ягона реестри» АТ 1. Компенсация олувчи оилалар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб боради. 2. Ўрганиш натижасига бўйича компенсация тайинлашни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, кейинги ойлар учун алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда компенсация тўловини давом эттиради. Ҳар ойда

Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

______________ ______________ (сана) (рақам) Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш бўйича СЎРОВНОМА I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар: 1. Хизмат тури Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ учун компенсация олиш 2. Фамилияси 3. Исми 4. Отасининг исми (мавжуд бўлса) 5. Туғилган санаси 6. Маҳалла фуқаролар йиғини 6.1. Кўча(мавзе) 6.2. Уй 6.3. Хонадон 6.4. Оиланинг фойдаланувида бўлган электр энергияси бўйича абонент рақами 6.5. Оиланинг фойдаланувида бўлган табиий газ бўйича абонент рақами 7. Телефон рақами 8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Оиланинг мавжуд чорва моллари, паррандалари ҳамда ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ оила фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар жой бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари Т/р Кўрсаткичлар Миқдори 1. Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони: 1.1 Буқа ва сигирлар 1.2 Ёш қорамоллар 1.3 От ва туялар 1.4 Катта ёшдаги чўчқалар 1.5 Қўйлар 1.6 Катта ёшдаги паррандалар 1.7 Ёш паррандалар 2. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ оила фойдаланувида бўлган: 2.1 Юк автотранспорт воситалари сони 2.1.1 Ишлаб чиқарилган йили 2.1.2 Давлат рақами белгиси 2.2 Енгил автотранспорт воситалари сони 2.2.1 Ишлаб чиқарилган йили 2.2.2 Давлат рақами белгиси 2.3 Даромад келтирувчи нотураржой бинолари сони 2.4 Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих) III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: Бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлса)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига 4-ИЛОВА

Иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар ва «Камбағал оилалар реестри»га (кейинги ўринларда — Реестрлар) киритилган оилаларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради ва Реестрларга кирмаган бир марталик моддий олувчи оилалар (кейинги ўринларда — моддий ёрдам олувчи оилалар) қўшимча рўйхатини шакллантириш учун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман (шаҳар) бўлимлари орқали «маҳалла еттилиги»га етказади. 1 сентябрга қадар 2-босқич «Маҳалла еттилиги» Реестрларга кирмаган моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини шакллантиради ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади. Бунда: биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади; шакллантирилган моддий ёрдам олувчи оилалар сони тегишли маҳалладаги Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак. Туман (шаҳар) ҳокимликлари тегишли туман (шаҳар) бўйича Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаган ҳолда, маҳаллалар кесимидаги моддий ёрдам олувчи оилалар қўшимча рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкин. 1 октябрга қадар 3-босқич Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини умумлаштиради ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ўрганиб чиқиш учун тақдим этади. 5 октябрга қадар 4-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали текшириб чиқади ва якуний рўйхатни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади. Бунда қўшимча рўйхатдаги оилаларнинг уй-жой ва (ёки) автотранспорт воситалари мавжудлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори талабларига мувофиқ автоматик ўрганилади ва ушбу мезонларга мос бўлмаган оилалар рўйхатдан чиқарилади. 20 октябрга қадар 5-босқич Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча якуний рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлатиб, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади. 25 октябрга қадар 6-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Тақдим этилган қўшимча рўйхат ва Реестрларга киритилган оилалардан иборат моддий ёрдам олувчи оилалар рўйхатини шакллантиради. 1 ноябрга қадар 7-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Моддий ёрдам олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини шакллантириб, АТ «Халқ банки»га юборади. 20 ноябрга қадар 8-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Моддий ёрдам тўлови учун зарур маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради. 25 ноябрга қадар 9-босқич АТ «Халқ банки» Моддий ёрдам олувчи оилаларга белгиланган тартибда бир марталик моддий ёрдам тўлаб беради. 27 ноябрга қадар

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 16 апрель,

204-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/204/0277-сон; 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон; 03.03.2025 й., 09/25/133/0207; 02.04.2025 й., 09/25/194/0298-сон; 10.04.2025 й., 09/25/215/0327-сон; 01.01.2026 й., 09/26/848/0001-сон; 15.05.2026 й., 09/26/243/0486-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

GRAFIGI

BAZAVIY MEʼYORLARI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SXEMASI

Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan ishonchli tarzda taʼminlash, aholi xonadonlarida qayta tiklanuvchi energiya manbalari oʻrnatilishini va energiya tejovchi texnologiyalar keng joriy etilishini ragʻbatlantirish, yoqilgʻi-energetika resurslari narxlarining shakllanishini bosqichma-bosqich bozor tamoyillariga oʻtkazishni davom ettirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

2024-2025-yillarda yoqilgʻi-energetika resurslari narxlarining bosqichma-bosqich oʻzgarish grafigi 1-ilovaga muvofiq;

2024-yil 1-maydan aholi uchun elektr energiyasi va tabiiy gaz bir oylik isteʼmolining “bazaviy meʼyorlari” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi 2024-yil 1-mayga qadar:

tabiiy gaz va elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish, taqsimlash, sotish va issiqlik energiyasini ishlab chiqarish tariflarini;

elektr va issiqlik energiyasi, shuningdek, tabiiy gaz isteʼmolchilari va ulgurji qayta sotuvchilardan tushadigan mablagʻlarni taqsimlash tartibini qayta koʻrib chiqsin va tasdiqlasin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishda ehtiyojmand aholini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 2-apreldagi PQ-134-son qaroriga muvofiq:

a) Ijtimoiy reyestrga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) kiritilgan, shuningdek, Reyestrga kiritilmagan, biroq moddiy ahvoli boʻyicha “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidagi oilalar mezonlariga toʻgʻri keluvchi, oiladagi jon boshiga daromadi minimal isteʼmol xarajatlarining 1,5 barobaridan oshmaydigan oilalarga 2027-yilning 1-apreliga qadar elektr energiyasi va tabiiy gaz boʻyicha quyidagi miqdorlardagi isteʼmol uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya (keyingi oʻrinlarda — kompensatsiya) qilib berish tartibi joriy etilishi:

tabiiy gaz uchun — isitish mavsumida oyiga bazaviy meʼyordan 250 kub metrgacha, boshqa davrlarda oyiga bazaviy meʼyordan 150 kub metrgacha ortiq foydalanilgan qismi;

elektr energiyasi uchun — oyiga bazaviy meʼyordan ortiq foydalanilgan 150 kVt soatgacha;

b) Reyestrlarga kiritilgan hamda “mahalla yettiligi” xulosasi asosida Reyestrlarga kiritilmagan, biroq kambagʻallikka tushish xavfi boʻlgan oilalarga 2025-yilning noyabr oyida 1 million soʻm miqdorida bir martalik moddiy yordam (keyingi oʻrinlarda — bir martalik moddiy yordam) berilishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

4. Belgilansinki:

a) kompensatsiya toʻlovlari va bir martalik moddiy yordam mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Ijtimoiy himoya milliy agentligi orqali toʻlab beriladi.

Bunda noyabr oyida toʻlov roʻyxatlariga kiritilib, biroq oʻz vaqtida olinmay qolgan bir martalik moddiy yordam pullari dekabr oyida toʻlab beriladi;

b) isitish mavsumi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari qarorlari asosida ushbu qarorda belgilangan davrdan farq qiladigan davr uchun belgilanishi mumkin.

Bunda tabiiy gaz uchun kompensatsiya toʻlovlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari qarorlarida belgilangan isitish mavsumi uchun amalga oshiriladi hamda kompensatsiya miqdorini hisoblashda isitish mavsumining boshlanishi yoki tugashi belgilangan sanadagi oy isitish mavsumi oyi sifatida hisobga olinadi.

5. Quyidagilar:

Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq;

Isitish mavsumida aholining ehtiyojmand qatlamini qoʻshimcha moddiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida bir martalik moddiy yordam berish sxemasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi tuman (shahar) hokimliklari bilan birgalikda “mahalla yettiligi” tomonidan ehtiyojmand oilalar roʻyxati toʻgʻri shakllantirilishi va oʻz vaqtida “Inson” ijtimoiy xizmat markazlariga taqdim etilishini taʼminlasin.

7. Iqtisodiyot va moliya vazirligi:

2024-yil 1-oktabrga qadar kompensatsiya toʻlovlari uchun zarur boʻlgan mablagʻlarni Ijtimoiy himoya milliy agentligiga ajratish choralarini koʻrsin;

minimal isteʼmol xarajatlari miqdori oʻzgarishi munosabati bilan 2024-yil 1-mayga qadar eng kam pensiya va nafaqa miqdorlarini qayta koʻrib chiqish boʻyicha taklif kiritsin.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari AT “Xalq banki” bilan birgalikda Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan taqdim etilgan roʻyxatga muvofiq 2024-yil 1-noyabrga qadar bank plastik kartasi mavjud boʻlmagan ehtiyojmand oilalar vakiliga bepul asosda plastik kartalar ochib berilishini taʼminlasin.

9. Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ hamda “Hududgaztaʼminot” AJ:

2024-yil 1-iyundan boshlab foydalanilgan elektr energiyasi va tabiiy gaz boʻyicha oylik maʼlumot “bazaviy meʼyor” va undan ortiq hajmlar kesimida isteʼmolchilarga yuborilishini taʼminlasin;

Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan birgalikda 2024-yil 1-iyulga qadar isteʼmolchilar tomonidan foydalanilgan elektr energiyasi va tabiiy gaz boʻyicha maʼlumotlarni Ijtimoiy himoya milliy agentligining axborot tizimiga uzatilishini yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin.

10. Belgilansinki, 2024-yil 1-iyuldan boshlab yuridik shaxslarga yetkazib beriladigan elektr energiyasi va tabiiy gaz uchun toʻlovlar 100 foiz oldindan amalga oshiriladi.

11. Oʻzenergoinspeksiya “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ hamda “Hududgaztaʼminot” AJ bilan birgalikda tabiiy gaz va elektr energiyasidan noqonuniy foydalanish holatlarni aniqlash boʻyicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar kuchaytirilishini taʼminlasin.

12. Energetika vazirligi:

Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi bilan birgalikda bir oy muddatda koʻmirning ulgurji va chakana narxlarini bozor tamoyili asosida shakllantirish boʻyicha takliflarni;

Bosh prokuratura hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda yoqilgʻi-energiya resurslaridan nooqilona (noqonuniy) foydalanganlik uchun yuridik shaxslarga nisbatan moliyaviy sanksiyalarni joriy etish hamda elektr energiyasi va tabiiy gazdan noqonuniy foydalanish va talon-toroj qilish uchun belgilangan tariflarga nisbatan oshiruvchi koeffitsiyentni qoʻllash toʻgʻrisidagi takliflarni;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan birgalikda ikki oy muddatda aholi tomonidan energiya tejamkorlikni qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan dasturni ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

13. Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Milliy teleradiokompaniya bir hafta muddatda tabiiy gaz va elektr energiyasi narxlarini oshirish, ehtiyojmand oilalarga toʻlanadigan kompensatsiya yuzasidan ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng qamrovli targʻibot-tushuntirish ishlarini tashkil etsin.

14. Energetika vazirligi ushbu qarorga muvofiq elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gazning yangi narxlari barcha manfaatdor vazirliklar, idoralar va tashkilotlarga yetkazilishini taʼminlasin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 15-sentabrdagi 475-son qarorining 1-bandi birinchi xatboshisi va 1-ilova 2024-yil 1-maydan eʼtiboran oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-apreldagi 204-son qaroriga 1-ILOVA

2024-2025-yillarda yoqilgʻi-energetika resurslari narxlarining bosqichma-bosqich oʻzgarish

T/r Isteʼmolchilar nomi Oʻlchov birligi Oʻlchov birligi uchun narxlar (QQS hisobga olingan holda, soʻm) 2024-yil 1-maydan 2024-yil 1-iyundan 2025-yil 1-maydan I. Elektr energiyasi II. Tabiiy gaz III. Maishiy ehtiyojlar uchun aholiga sotiladigan suyultirilgan gaz kg 1 600 1 600 2 000

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-apreldagi 204-son qaroriga 2-ILOVA

2024-yil 1-maydan aholi uchun elektr energiyasi va tabiiy gaz bir oylik isteʼmolining

T/r Energiya resurslari Oʻlchov birligi Bir oylik bazaviy meʼyor 1. Elektr energiyasi kVt soat 200 2. Tabiiy gaz (isitish mavsumida): a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyatida: oktabr — fevral oylari; b) boshqa hududlarda: noyabr-fevral oylari. kub metr 500 Tabiiy gaz (boshqa mavsumda): a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyatida: mart — sentabr oylari; b) boshqa hududlarda: mart — oktabr oylari. kub metr 100

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-apreldagi 204-son qaroriga 3-ILOVA

Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament Ijtimoiy reyestrga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) kiritilgan, shuningdek, Reyestrga kiritilmagan, biroq moddiy ahvoli boʻyicha “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidagi oilalar mezonlariga toʻgʻri keluvchi, oiladagi jon boshiga daromadi minimal isteʼmol xarajatlarining 1,5 barobaridan oshmaydigan oilalarga tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmati (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — 18 yoshga toʻlgan kompensatsiya olish istagida boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs;

bazaviy meʼyor — fuqarolarning bir oylik elektr energiyasi va tabiiy gaz isteʼmoli miqdori boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan meʼyor;

vakolatli organ — “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari;

isitish mavsumi — tabiiy gaz isteʼmoli tabiiy ravishda ortadigan 2024-yil 1-maydan aholi uchun elektr energiyasi va tabiiy gaz bir oylik isteʼmolining bazaviy meʼyorlarida yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari qarorlari asosida belgilangan davr;

kompensatsiya — tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti hisobidan qoplash uchun ajratiladigan mablagʻ.

3. Reyestrga kiritilgan, shuningdek, Reyestrga kiritilmagan, biroq moddiy ahvoli boʻyicha “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidagi oilalar mezonlariga toʻgʻri keluvchi, oiladagi jon boshiga daromadi minimal isteʼmol xarajatlarining 1,5 barobaridan oshmaydigan oilalarga quyidagi miqdorlardagi isteʼmol uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farq kompensatsiya qilib beriladi:

tabiiy gaz uchun — isitish mavsumida oyiga bazaviy meʼyordan 250 kub metrgacha, boshqa davrlarda oyiga bazaviy meʼyordan 150 kub metrgacha ortiq foydalanilgan qismi;

elektr energiyasi uchun — oyiga bazaviy meʼyordan ortiq foydalanilgan 150 kVt soatgacha.

4. Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

5. Kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatilgani uchun yigʻim undirilmaydi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

6. Ariza beruvchi kompensatsiya tayinlash uchun har oyning 16-sanasiga qadar vakolatli organga quyidagi shakllarda murojaat qiladi:

bevosita davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organga borgan holda yoki oila yashaydigan mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodim orqali;

“Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT) yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali mustaqil ravishda.

7. Kompensatsiya tayinlash haqidagi murojaat:

a) davlat xizmatlari markazi orqali berilganda, mazkur markazning xodimi ariza beruvchining nomidan ushbu Reglamentga 2-ilovada nazarda tutilgan soʻrovnomani (keyingi oʻrinlarda — soʻrovnoma) toʻldiradi;

b) vakolatli organ yoki mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodim orqali berilganda, vakolatli organning masʼul xodimi yoki mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodim “YAMIH” ATda ariza beruvchining nomidan soʻrovnomani toʻldiradi;

v) “YAMIH” AT yoki YIDXP orqali berilganda, ariza beruvchi soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi.

Ushbu bandga muvofiq toʻldirilgan soʻrovnomalar ariza beruvchi tomonidan imzoni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan (daktiloskopiya, “Face-ID”, “Mobile-ID” va boshqalar) tasdiqlanadi. Bunda ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaning tasdiqlanishi unga tegishli shaxsga doir maʼlumotlarni olish va ishlov berishga rozilikni bildiradi.

8. Oyning 16-sanasidan keyin taqdim etilgan murojaat keyingi oyda koʻrib chiqiladi.

9. Ushbu Reglamentning 6 va 7-bandlariga muvofiq kelib tushgan soʻrovnomalar avtomatik ravishda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — “Yagona reyestr” AT) yuboriladi va kompensatsiya tayinlash bilan bogʻliq tartib-taomillar “Yagona reyestr” ATda amalga oshiriladi.

10. Ushbu Reglamentning 6 va 7-bandlariga muvofiq toʻldirilgan soʻrovnoma asosida “Yagona reyestr” ATda avtomatik ravishda ariza beruvchiga doir quyidagi maʼlumotlar oʻrganiladi:

ariza beruvchining oilasi (keyingi oʻrinlarda — oila) Reyestrga kiritilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — “YAMIH” AT orqali;

oilaning elektr energiyasi va (yoki) tabiiy gaz isteʼmoli haqidagi maʼlumotlar — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va (yoki) “Hududgaztaʼminot” AJning tegishli axborot tizimlaridan idoralararo elektron hamkorlik orqali.

11. Oʻtkazilgan oʻrganish yakuni boʻyicha oila Reyestrga kiritilgani aniqlanganda, “Yagona reyestr” ATda keyingi oydan kompensatsiya tayinlash toʻgʻrisidagi qaror avtomatik tarzda shakllantiriladi va oila kompensatsiya oluvchi oilalar boʻyicha toʻlov roʻyxatiga kiritiladi.

Oila Reyestrlarga kiritilmagani aniqlanganda, oilaning uy-joy va (yoki) avtotransport vositalari mavjudligi hamda jon boshiga daromadi minimal isteʼmol xarajatlarining 1,5 barobaridan oshmagani Reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasiga kiritish jarayonida baholashdan oʻtkazish tartibiga muvofiq aniqlanadi. Bunda oila ushbu xatboshida belgilangan mezonlarga mos kelganda “Yagona reyestr” ATda keyingi oydan kompensatsiya tayinlash toʻgʻrisidagi qaror avtomatik tarzda shakllantiriladi va oila kompensatsiya oluvchi oilalar boʻyicha toʻlov roʻyxatiga kiritiladi.

12. Quyidagi hollarda kompensatsiya tayinlash rad etiladi:

a) oilaning jon boshiga daromadi minimal isteʼmol xarajatlarining 1,5 barobaridan yuqoriligi aniqlanganda;

b) ariza beruvchi yoki uning oila aʼzolarining mulkida yoki foydalanuvida jami bittadan ortiq koʻchmas mulk va yer uchastkasi yoki bir va undan ortiq noturar joylari mavjud boʻlganda;

v) ariza beruvchi yoki uning oila aʼzolarida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻz nomiga rasmiylashtirilgan yoki foydalanuvida boʻlgan yoxud ishonchnomaga asosan quyidagilar mavjud boʻlganda:

ishlab chiqarilgan muddati 12 yil (oila aʼzosi I yoki II guruh va 18 yoshgacha bolalikdan nogiron boʻlsa, 7 yil)dan oshmagan, texnik holati soz boʻlgan yengil avtotransport vositasi;

ishlab chiqarilgan muddati 15 yildan oshmagan, texnik holati soz boʻlgan yuk tashuvchi avtotransport vositasi, avtobus, mikroavtobus, ekskavator, traktor, kombayn, yuk tashuvchi avtotransport vositalarining tirkamalari va yarimtirkamalari, avtokran va boshqa qurilish texnikasi;

jami ikki va undan ortiq, texnik holati soz boʻlgan yengil va yuk tashuvchi avtotransport vositalari, mikroavtobus, ekskavator, traktor, kombayn, yuk tashuvchi avtotransport vositalarining tirkamalari va yarimtirkamalari, avtokran va boshqa qurilish texnikasi;

g) ariza beruvchi oilasiga kompensatsiya tayinlangani.

Kompensatsiya tayinlashni ushbu bandda nazarda tutilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Kompensatsiya miqdori oilaning soʻrovnomada koʻrsatilgan uy-joy boʻyicha soʻrovnoma toʻldirilgandan oldingi oydagi isteʼmolidan kelib chiqib, 2024-2025-yillarda yoqilgʻi-energetika resurslari narxlarining bosqichma-bosqich oʻzgarish grafigida belgilangan narxlar asosida ushbu Reglamentning 3-bandi talablarini inobatga olgan holda “Yagona reyestr” ATda avtomatik ravishda elektr energiyasi va tabiiy gaz uchun alohida belgilanadi hamda toʻlov roʻyxatida koʻrsatiladi. Bunda oilaning elektr energiyasi va tabiiy gaz isteʼmoli miqdori ushbu Reglament 10-bandining uchinchi xatboshisiga muvofiq olingan maʼlumotlar asosida aniqlanadi.

Isitish mavsumi uchun tabiiy gazga kompensatsiya miqdorini hisoblashda mavsumning boshlanishi yoki tugashi belgilangan sanadagi oy isitish mavsumi oyi sifatida hisobga olinadi.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) “Yagona reyestr” AT orqali:

shakllangan kompensatsiya oluvchi oilalar boʻyicha toʻlov roʻyxatlarini soʻrovnoma toʻldirilgan oydan keyingi oyning 5-sanasiga qadar AT “Xalq banki”ga yuboradi;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda kompensatsiya oluvchi oilalarga kompensatsiya toʻlovini toʻlab berish uchun zarur mablagʻlarni har oyning 5 — 25-sanasiga qadar AT “Xalq banki”ga oʻtkazib beradi.

15. AT “Xalq banki” ariza berilgan oydan keyingi oyning 27-sanasiga qadar kompensatsiya toʻlovini kompensatsiya oluvchining ijtimoiy kartasi yoki bank kartasiga toʻlab beradi.

Kompensatsiya oluvchining nomida ijtimoiy karta va bank kartasi mavjud boʻlmaganda, AT “Xalq banki”da uning oila aʼzolari nomiga ochilgan ijtimoiy karta yoki bank kartasiga toʻlab berilishi mumkin.

16. Kompensatsiya oluvchi oilalar toʻgʻrisidagi ushbu Reglamentning 10-11-bandlarida keltirilgan maʼlumotlar har oyda “Yagona reyestr” ATda avtomatik ravishda oʻrganiladi.

Oʻrganish natijasi boʻyicha ushbu Reglamentning 12-bandida nazarda tutilgan kompensatsiya tayinlashni rad etish asoslari aniqlanmagan taqdirda, keyingi oylar uchun alohida murojaat talab etmagan holda kompensatsiya toʻlovi davom ettiriladi.

17. Quyidagi hollarda kompensatsiya toʻlash toʻxtatiladi:

oʻrganish natijasiga koʻra ushbu Reglamentning 12-bandida nazarda tutilgan kompensatsiya tayinlashni rad etish asoslari aniqlanganda;

ariza beruvchi kompensatsiya toʻlashni toʻxtatish toʻgʻrisida murojaat qilganda;

“YAMIH” ATdagi yoki manfaatdor vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan idoralararo elektron oʻzaro hamkorlik tizimidagi texnik nosozlik natijasida, maʼlumotlar elektron ravishda toʻliq yoki qisman taqdim etilmagani sababli, shuningdek, arizani kiritishdagi texnik xatolar oqibatida notoʻgʻri tayinlangani aniqlangan taqdirda;

kompensatsiya toʻlash muddati tugaganda.

18. Kompensatsiya toʻlash toʻxtatilgan oydan boshlab “Yagona reyestr” ATdagi oʻrganish oʻtkazilmaydi, kompensatsiyani tayinlash toʻgʻrisida umumiy asoslarda qaytadan murojaat qilingan holatlar bundan mustasno.

19. Kompensatsiya tayinlangani yoki kompensatsiya tayinlash rad etilgani haqida ariza beruvchining mobil telefon raqamiga SMS-xabar hamda “YAMIH” AT va YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga xabar yuboriladi.

20. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmaydi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. “Yagona reyestr” ATda ishlashga ruxsat berilgan tashkilot va idoralar oʻz faoliyatini amalga oshirish natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

22. Ushbu Reglamentda belgilangan talablarga rioya etilishi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Ijtimoiy inspeksiya tomonidan nazorat qilib boriladi.

23. Ariza beruvchi mazkur davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining noqonuniy xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

24. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Kompensatsiya tayinlash uchun quyidagi shakllarda soʻrovnoma asosida murojaat qiladi: bevosita davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organga borgan holda yoki oila yashaydigan mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodim orqali. Xohishiga koʻra, biroq har oyning 16-sanasiga qadar “YAMIH” AT yoki YIDXP orqali mustaqil ravishda. Soʻrovnoma avtomatik ravishda “Yagona reyestr” ATga yuboriladi. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng avtomatik ravishda 2-bosqich “Yagona reyestr” AT Ariza beruvchining oilasi boʻyicha oʻrganish oʻtkazilib, oʻrganish yakuni boʻyicha oilaga kompensatsiya tayinlaydi va kompensatsiya oluvchi oilalar boʻyicha toʻlov roʻyxatiga kiritadi yoki kompensatsiya tayinlashni rad etadi. Soʻrovnoma kelib tushgandan soʻng avtomatik ravishda 3-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi Kompensatsiya oluvchi oilalar boʻyicha toʻlov roʻyxatlarini AT “Xalq banki”ga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgan oydan keyingi oyning 5-sanasiga qadar 4-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Kompensatsiya oluvchi oilalarga kompensatsiya toʻlovini toʻlab berish uchun zarur mablagʻlarni AT “Xalq banki”ga oʻtkazib beradi. Soʻrovnoma toʻldirilgan oydan keyingi oyning 25-sanasiga qadar 5-bosqich AT “Xalq banki” Kompensatsiya toʻlovini ijtimoiy karta yoki bank kartasi orqali toʻlab beradi. Agar ariza beruvchining nomida bank kartasi mavjud boʻlmasa, AT “Xalq banki”da uning oila aʼzolari nomiga ochilgan bank kartasiga toʻlab berilishi mumkin. Soʻrovnoma toʻldirilgan oydan keyingi oyning 27-sanasiga qadar 6-bosqich “Yagona reyestri” AT 1. Kompensatsiya oluvchi oilalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻrganib boradi. 2. Oʻrganish natijasiga boʻyicha kompensatsiya tayinlashni rad etish asoslari aniqlanmagan taqdirda, keyingi oylar uchun alohida murojaat talab etmagan holda kompensatsiya toʻlovini davom ettiradi. Har oyda

Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

______________ ______________ (sana) (raqam) Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Murojaat qiluvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. Xizmat turi Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farq uchun kompensatsiya olish 2. Familiyasi 3. Ismi 4. Otasining ismi (mavjud boʻlsa) 5. Tugʻilgan sanasi 6. Mahalla fuqarolar yigʻini 6.1. Koʻcha(mavze) 6.2. Uy 6.3. Xonadon 6.4. Oilaning foydalanuvida boʻlgan elektr energiyasi boʻyicha abonent raqami 6.5. Oilaning foydalanuvida boʻlgan tabiiy gaz boʻyicha abonent raqami 7. Telefon raqami 8. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Oilaning mavjud chorva mollari, parrandalari hamda ariza beruvchi va uning oila aʼzolari nomiga rasmiylashtirilmagan, biroq oila foydalanuvida boʻlgan avtotransport vositalari, noturar joy binolari, koʻchmas mulklari, bogʻ va dehqon xoʻjaligi yerlari T/r Koʻrsatkichlar Miqdori 1. Uy xoʻjaligining (murojaat etgan kunda) mavjud chorva mollari va parrandalari soni: 1.1 Buqa va sigirlar 1.2 Yosh qoramollar 1.3 Ot va tuyalar 1.4 Katta yoshdagi choʻchqalar 1.5 Qoʻylar 1.6 Katta yoshdagi parrandalar 1.7 Yosh parrandalar 2. Ariza beruvchi va uning oila aʼzolari nomiga rasmiylashtirilmagan, biroq oila foydalanuvida boʻlgan: 2.1 Yuk avtotransport vositalari soni 2.1.1 Ishlab chiqarilgan yili 2.1.2 Davlat raqami belgisi 2.2 Yengil avtotransport vositalari soni 2.2.1 Ishlab chiqarilgan yili 2.2.2 Davlat raqami belgisi 2.3 Daromad keltiruvchi noturarjoy binolari soni 2.4 Sugʻoriladigan bogʻ va dehqon xoʻjaligi yerlari maydoni (sotix) III. Ilova qilinadigan hujjatlar: Boshqa hujjatlar (mavjud boʻlsa)

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-apreldagi 204-son qaroriga 4-ILOVA

Isitish mavsumida aholining ehtiyojmand qatlamini qoʻshimcha moddiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida bir martalik moddiy yordam berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali bolalar nafaqasi va moddiy yordam oluvchi oilalar va “Kambagʻal oilalar reyestri”ga (keyingi oʻrinlarda — Reyestrlar) kiritilgan oilalarning dastlabki roʻyxatini shakllantiradi va Reyestrlarga kirmagan bir martalik moddiy oluvchi oilalar (keyingi oʻrinlarda — moddiy yordam oluvchi oilalar) qoʻshimcha roʻyxatini shakllantirish uchun Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi tuman (shahar) boʻlimlari orqali “mahalla yettiligi”ga yetkazadi. 1-sentabrga qadar 2-bosqich “Mahalla yettiligi” Reyestrlarga kirmagan moddiy yordam oluvchi oilalarning qoʻshimcha roʻyxatini shakllantiradi va Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etadi. Bunda: birinchi navbatda, boquvchisini yoʻqotgan oilalar, aʼzolari I yoki II guruh nogironi boʻlgan shaxslardan iborat boʻlgan oilalar, nogironligi boʻlgan bolalarni parvarishlayotgan oilalar, uzoq muddatli davolanishni talab etadigan kasalliklar bilan kasallangan shaxslar yashovchi oilalar, oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar, uch va undan ortiq oila yashaydigan xonadonlarda hamda gaz taʼminoti boʻlmagan va markazlashtirilgan tartibda isitilmaydigan koʻp qavatli uylarda yashovchi oilalar inobatga olinadi; shakllantirilgan moddiy yordam oluvchi oilalar soni tegishli mahalladagi Reyestrlarga kiritilgan oilalar sonining 40 foizidan oshmasligi kerak. Tuman (shahar) hokimliklari tegishli tuman (shahar) boʻyicha Reyestrlarga kiritilgan oilalar sonining 40 foizidan oshmagan holda, mahallalar kesimidagi moddiy yordam oluvchi oilalar qoʻshimcha roʻyxatiga oʻzgartirish kiritishi mumkin. 1-oktabrga qadar 3-bosqich Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimi Moddiy yordam oluvchi oilalarning qoʻshimcha roʻyxatini umumlashtiradi hamda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga oʻrganib chiqish uchun taqdim etadi. 5-oktabrga qadar 4-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Moddiy yordam oluvchi oilalarning qoʻshimcha roʻyxatini “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali tekshirib chiqadi va yakuniy roʻyxatni Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etadi. Bunda qoʻshimcha roʻyxatdagi oilalarning uy-joy va (yoki) avtotransport vositalari mavjudligi Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori talablariga muvofiq avtomatik oʻrganiladi va ushbu mezonlarga mos boʻlmagan oilalar roʻyxatdan chiqariladi. 20-oktabrga qadar 5-bosqich Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimi Moddiy yordam oluvchi oilalarning qoʻshimcha yakuniy roʻyxatini tuman (shahar) hokimligiga tasdiqlatib, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga taqdim etadi. 25-oktabrga qadar 6-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Taqdim etilgan qoʻshimcha roʻyxat va Reyestrlarga kiritilgan oilalardan iborat moddiy yordam oluvchi oilalar roʻyxatini shakllantiradi. 1-noyabrga qadar 7-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi Moddiy yordam oluvchi oilalar boʻyicha toʻlov roʻyxatlarini shakllantirib, AT “Xalq banki”ga yuboradi. 20-noyabrga qadar 8-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Moddiy yordam toʻlovi uchun zarur mablagʻlarni AT “Xalq banki”ga oʻtkazib beradi. 25-noyabrga qadar 9-bosqich AT “Xalq banki” Moddiy yordam oluvchi oilalarga belgilangan tartibda bir martalik moddiy yordam toʻlab beradi. 27-noyabrga qadar

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 16-aprel,

204-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.04.2024-y., 09/24/204/0277-son; 09.11.2024-y., 09/24/741/1098-son; 03.03.2025-y., 09/25/133/0207; 02.04.2025-y., 09/25/194/0298-son; 10.04.2025-y., 09/25/215/0327-son; 01.01.2026-y., 09/26/848/0001-son; 15.05.2026-y., 09/26/243/0486-son)

lex.uz