📅 2024-yil 17-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 17-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 17 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ Қурилиш вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги низом ва унинг таркиби 2 ва 2а-иловаларга ;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом ва унинг намунавий таркиби 3 ва 3а-иловаларга ;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар Қурилиш ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда уларнинг туман бўлимлари, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда туман бўлимларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Вазирлик Ўзбекистон Республикасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган махсус ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
6. Вазирлик, тегишли ҳудудий бўлинмалар ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ягона ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
7. Вазирликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
қисқартирилган номи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Министерство строительства и жилищно-коммунального хозяйства Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Минстройкомхоз;
8. Вазирликнинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй.
2-боб. Вазирлик тузилмаси
9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма);
туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — туман қурилиш бўлимлари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари;
Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика маркази давлат муассасаси;
Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази давлат муассасаси;
Компетенцияни ривожлантириш институти давлат муассасаси (Архитекторлар муҳандислар олий мактаби, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази, Малакани баҳолаш маркази, ҳудудий филиаллар);
Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти давлат муассасаси;
«Ўзбекистон бунёдкори» Нашриёт уйи МЧЖ;
«Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши» журнали таҳририяти МЧЖ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш консалтинг марказлари давлат муассасалари;
«Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компанияси» давлат муассасаси;
«Иссиқликтаъминоти» АЖ;
«Коммунал таъминот маркази» давлат муассасаси;
«ТошуйжойЛИТИ» АЖ;
«Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ;
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси;
«ТошкентбошпланЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси;
«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» бош лойиҳа институти давлат муассасаси;
«Коммунал лойиҳа илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси;
Лойиҳа офиси;
Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси давлат муассасаси.
3-боб. Вазирлик, бош бошқармалар ва туман бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари
1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларни ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тасдиқлашни амалга ошириш;
шаҳарсозлик фаолиятининг барча босқичлари рақамлаштирилишини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат хизматларини соддалаштириш ва такомиллаштириб бориш;
республика ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемаларини, агломерацияларни ривожлантириш стратегияси, шаҳарлар (шаҳарчалар) бош режалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, шунингдек, уларга риоя этилиши юзасидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш;
лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган экспериментал лойиҳаларни ва энергия тежамкор лойиҳа ечимлари ишлаб чиқишни ташкил этиш, улар фаолиятини лицензиялаш ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертиза қилинишини таъминлаш;
пудрат бозорини ривожлантириш, жумладан қурилиш-пудрат ташкилотларининг айрим фаолиятларини лицензиялаш ва улуш киритиш асосида қуриладиган кўп хонадонли уйларни рўйхатга олишни мувофиқлаштириш, қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида рухсат этиш ва хабардор қилиш тартибини мувофиқлаштириш;
мақсадли дастурларга киритилган объектларни мониторинг қилиш, лойиҳа ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида давлат харидлари ҳамда рейтинг тизимини юритиш;
объектлар қурилиши жараёнида муаллифлик, техник ва ички назорат олиб борилиши устидан давлат назорати ўрнатилишини таъминлаш, шунингдек, республика ҳудудида қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги баҳоланишини таъминлаш;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
кўп квартирали уйларни бошқариш, шу жумладан, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкил этишни мувофиқлаштириш ҳамда реновация дастурларини шакллантириш;
ҳудудларни ободонлаштириш соҳаси муаммоларини ўрганиш ва методологик таъминлаш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ривожлантириш, давлат назоратини таъминлаш, соҳада хизмат кўрсатувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;
иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, замонавий талабларга мувофиқ соҳада кадрлар тайёрлаш, соҳада хизмат кўрсатувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, илғор хорижий тажрибалар асосида халқаро стандартларни жорий этиш, иссиқлик таъминотини ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш, соҳани ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини шакллантириш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, иссиқлик таъминоти соҳасини рақамлаштириш ишларини амалга ошириш;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида (уй-жой фонди, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари ҳамда иссиқлик таъминоти) давлат бюджети, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда давлат-хусусий шериклик ҳисобидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кадрларни маҳаллий ва хорижий етакчи таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва компетенциясини баҳолаш ишларини ташкил этиш ҳамда сертификатлаш жараёнларини мувофиқлаштириш.
11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тайёрлашда иштирок этиш соҳасида:
соҳа фаолиятида узоқ муддатли стратегияларни белгилайди;
шаҳарсозлик соҳасида натижадорликни таъминлаш, ресурсларни ҳисобга олиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишни рақамлаштириш борасида илмий ечимларни ишлаб чиқади;
юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган зарур чоралар кўради;
қурилиш соҳасида илғор технологиялар ва инновацияларни жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
соҳани ривожлантиришга қаратилган узоқ ва ўрта муддатли дастурлар, йўл хариталари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва таклифлар киритади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш дастурларидаги объектларни лойиҳалашдан бошлаб уларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда энергия самарадорликка эришишни таъминлашга қаратилган чоралар кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари юзасидан буюртмачи хизматлари фаолиятининг амалга оширилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
б) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларни ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тасдиқлашни амалга ошириш соҳасида:
ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этади ҳамда тасдиқлайди;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида инновацион технологияларни жорий қилишдаги муаммоларни ўрганиб боради;
қурилиш соҳасидаги халқаро нормалар, қоидалар ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида миллий норматив ҳужжатларни улар билан уйғунлаштириб боради;
бинолар, иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементларига бўлган хавфсизлик талаблари, шунингдек, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
сейсмик хавфсизлик таъминлаш борасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда такомиллаштиради;
хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилади;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқилиши бўйича белгиланган тартибда буюртмачи бўлади;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг давлат фондини шакллантиришда иштирок этади;
шаҳарсозликда илмий-техника тараққиёти муаммоларини мақбул тарзда ҳал этиш учун илмий-техника ва техник кенгашлар фаолиятини ташкил этади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш материалларини олиб келиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишда мувофиқликни баҳолаш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;
техник регламентларнинг ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
в) шаҳарсозлик фаолиятининг барча босқичлари рақамлаштирилишини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат хизматларини соддалаштириш ва такомиллаштириб бориш соҳасида:
объектлар қурилиш жараёнини электрон мониторинг қилишни йўлга қўяди ва такомиллаштириб боради;
қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этиш ишларини такомиллаштириш орқали инсон омилини камайтириш, бюрократик тўсиқлар ва тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
қурилиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ижро этилишини мониторинг қилади;
қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этишда масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва ҳамкорлигини таъминлайди;
жорий этилаётган ахборот тизимларининг жойларда самарали ишлаши ва қўлланилишининг ягона амалиётини таъминлайди;
соҳада кўрсатилаётган давлат хизматларини ривожлантириш ва соддалаштириш бўйича таклифлар киритиб боради;
ҳудудий бўлинмалар фаолиятини таҳлил қилади, улар томонидан амалга ошириладиган давлат хизматларини такомиллаштириб боради;
г) республика ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, агломерацияларни ривожлантириш стратегияси, шаҳарлар (шаҳарчалар) бош режалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, шунингдек, уларга риоя этилиши юзасидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш соҳасида:
республика ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемаларини ва агломерацияларни ривожлантириш стратегиясини вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқишни ташкил этади;
шаҳарларнинг, шаҳарчаларнинг бош режалари ҳамда Тошкент шаҳрининг марказий қисмлари ва вилоятларнинг маъмурий марказлари, шунингдек, маданий мерос объектларига эга бўлган шаҳарларни батафсил режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлайди (тасдиқланиши Вазирлар Маҳкамасининг ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари жумласига киритилган шаҳарсозлик ҳужжатлари бундан мустасно);
қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил қилади;
шаҳарсозлик соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функцияларини бажаради;
умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат-архитектура назоратини олиб боради;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан амал қилиши юзасидан давлат-архитектура назоратини амалга оширади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, айбдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралари қўллаш бўйича таклиф киритади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва махсус ваколатли давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ҳақида тақдимномалар киритиш;
шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларнинг ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уларни бекор қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига амал қилиниши юзасидан мониторинг юритади;
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларидан барча фойдаланишини таъминлаш учун вазирлик сайтида уларнинг очиқ график қисмини эълон қилиб борилишини таъминлайди;
д) лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг айрим фаолият турларини лицензиялаш ҳамда мониторингини юритиш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган экспериментал лойиҳаларни ва энергия тежамкор лойиҳа ечимлари ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилинишини таъминлаш соҳасида:
лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва мониторингини юритади, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган экспериментал лойиҳалар ва энергия тежамкор лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик фаолиятининг айрим фаолият турларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензиялар беради;
лицензиялар реестрининг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришлар киритишни амалга оширади;
ўз ваколатлари доирасида лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
белгиланган тартибда лицензия ва аккредитация талабларига риоя қилмаган лойиҳа ва қурилиш-пудрат ташкилотлари лицензия ва аккредитация гувоҳномалари амал қилишини тўхтатади ва бекор қилади;
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши тўғрисидаги ахборот билан тўлдириб бориладиган марказлаштирилган реестрни (базасини) юритади;
юридик шахсларни шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш юзасидан аккредитациядан ўтказади;
шаҳарсозлик ҳужжатлари, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
е) пудрат бозорини ривожлантириш, жумладан қурилиш-пудрат ташкилотларининг айрим фаолият турларини лицензиялаш ва улуш киритиш асосида қуриладиган кўп хонадонли уйларни рўйхатга олишни мувофиқлаштириш, ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари базаларини шакллантириш соҳасида:
қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиради;
қурилиш-пудрат ташкилотларининг айрим фаолият турлари учун лицензиялар беради;
энергия самарадор қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини қўллаш бўйича таклифлар киритади;
улуш киритиш асосида уй-жой қурувчиларни электрон рўйхатга киритади ва шартномаларни ҳисобга қўяди ва мазкур фаолиятни такомиллаштириш чораларини кўради;
ж) мақсадли дастурларга киритилган объектларни мониторинг қилиш, лойиҳа ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида давлат харидлари ҳамда рейтинг тизимини юритиш соҳасида:
мақсадли дастурларга киритилган объектларни ер майдонлари ажратилишидан бошлаб, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида танлов савдолари (тендер) ўтказилиши, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказилиши ва қуриб битказилган объектларни фойдаланишга рухсат беришгача бўлган жараёнлар мониторингини юритади;
қурилиш-пудрат, лойиҳа-қидирув ташкилотлари ҳамда қурилиш билан боғлиқ кластерларнинг электрон рейтинги тизимини шакллантиради ва юритади;
рейтинг мезон талабларини соҳани босқичма-босқич ривожлантириш асосида белгилаб, ундаги қатнашчиларни халқаро бозорга чиқариш мақсадида, рейтинг талаблари асосида уларни тайёрлайди;
рейтинг тизимини қурилиш объектлари ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда соҳавий шаклланишини ҳамда методологик таъминлайди;
рейтингга кирган ташкилотларнинг сони ва тури статистикасини юритади;
рейтинг мезонларини белгилашда иштирок этади, уларни электрон, инсон омилисиз ҳамда интеграция йўли билан автоматик равишда олинишини таъминлайди;
қурилиш соҳасидаги «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида инсон омилисиз электрон танлов савдолари (тендер) тизими юритилишини таъминлайди, унинг шартларини белгилайди ҳамда тизимни ишлаш амалиётидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боради;
аутсорсинг хизматини кўрсатувчи буюртмачи ташкилотларининг бозори шакллангандан кейин уларнинг рейтингини шакллантиради, уларни давлат харидлари учун жалб этиш бўйича инсон омилисиз электрон танлов савдолари (тендер) тизимини яратади ва ривожлантириш юзасидан таклифлар киритади;
з) объектлар қурилиши жараёнида муаллифлик, техник ва ички назорат олиб борилиши устидан давлат назорати ўрнатилишини таъминлаш, шунингдек, республика ҳудудида қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида:
буюртмачининг техник, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик ва қурилиш-пудрат ташкилотининг ички назорат тизимининг сифатли олиб борилишини назорат қилинишини таъминлаш;
объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати амалга оширилишини таъминлайди ва мувофиқлаштиради;
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;
шаҳарсозликка оид қонунчилик, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ишларида иштирок этади;
қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги баҳоланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;
электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан заифлиги бўйича таснифлашда, шунингдек, бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текшируви ҳамда уларнинг зилзилабардошлигини оширишда иштирок этади;
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бино ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига оладиган электрон техник паспортларни шакллантиради;
қурилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек, мавжуд бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўриш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлайди;
и) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш соҳасида:
жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой коммунал хизматларга бўлган талабини ўрганишни ташкил қилади, истеъмол эҳтиёжлари, уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш истиқболларини инобатга оладиган ижтимоий-иқтисодий прогнозларни тузади;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди ва шу асосда тармоқ ва тармоқлараро ҳамкорликни шакллантиради;
истеъмолчиларни уй-жой коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш, энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш ҳисобга олиниб, уларнинг сифатини яхшилашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
кўп квартирали уй-жой фонди ҳамда иссиқлик таъминоти соҳасида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва модернизация қилишга доир дастурлар, шунингдек, ҳудудларнинг коммунал инфратузилмасини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;
Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларига уй-жой коммунал хўжалиги барқарорлигини таъминлашга доир ишларини ташкил этади;
Вазирлик тизимидаги уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси объектларининг барқарор фаолиятини, республика ҳудудида уй-жой коммунал хўжалигига оид норматив талабларга риоя этилишини таъминлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан кўп квартирали уйларнинг сақланишини таъминлаш, уй-жой коммунал хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши, шунингдек, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантириш истиқболлари масаласи юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилади;
«Иссиқликтаъминоти» АЖ фаолияти самарадорлигининг иқтисодий нормативларини (кўрсаткичларини) тасдиқлайди, ягона иқтисодий, техникавий ва ҳисобдорлик сиёсатини юритади, ташкилотлар ишлари самарадорлигини атрофлича таҳлил қилиш жараёнига методологик раҳбарлик қилади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида хўжалик механизми ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотлари фаолиятини яхшилаш бўйича иқтисодий воситалар ва рағбатлантириш таъсирини кучайтириш ҳамда аҳолига хўжалиги маданиятини ошириш чораларини кўради;
республика аҳолисини уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотлари фаолияти тўғрисида мунтазам хабардор қилади, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг Вазирлик ваколатига киритилган масалаларга тааллуқли мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ва зарур чоралар кўради, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, уларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишлар ҳолатини таҳлил қилади;
«Хавфсиз лифт» ягона идоралараро платформасини юритиш;
лифт ва эскалаторларга сервис хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг рейтингини юритиш;
лифт ускуналарини мониторинг қилиш бўйича диспетчерлик хизматларининг фаолиятини мониторинг қилиб бориш;
лифт ускуналарини янгилаш, таъмирлаш бўйича мақсадли дастурларни шакллантириш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш.
к) кўп квартирали уйларни бошқариш, шу жумладан, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкил этишни мувофиқлаштириш ҳамда реновация дастурларини шакллантириш соҳасида:
кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боради;
кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини комплекс ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бошқариш борасида кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
кўп квартирали уйлардан ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил қилишда иштирок этади;
кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати мониторингини ўтказиш бўйича ишларни ташкил этади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари реестрини шакллантиради ва юритади;
кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартибини тасдиқлайди;
кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловларининг энг кам миқдорини белгилайди;
кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида тизимли мониторингнинг амалга оширилишини таъминлайди;
кўп квартирали уйларни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини ташкил қилишда иштирок этади;
новаторлик фаолияти ва замонавий инновацион технологияларни жорий этишга кўмаклашади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳисоби ва уларнинг фаолияти бўйича ҳисоботларни юритиш учун ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларини жорий этади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ фаолияти тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг реестрини вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва янгилаб туради;
кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича ахборот ва маслаҳат ёрдами кўрсатади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг фаолиятига ҳуқуқий ҳамда услубий жиҳатдан кўмаклашади;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ягона биллинг тизимини юритади;
ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда кўп квартирали уйларни бошқаришнинг замонавий шакллари ва усулларини ишлаб чиқади;
бошқариш органларининг мансабдор шахслари ва бошқарувчилари ҳамда мутахассисларини малакасини оширишни ташкил этади ҳамда уларга малака сертификатини беради;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари рейтингини юритади;
кўп квартирали уй-жой фондини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бу борадаги ишларни амалга оширишга доир манзилли рўйхатларни тасдиқлайди;
кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бўйича дастурларни амалга ошириш доирасида жалб қилинган буюртмачилар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда мониторингини юритади;
кўп квартирали уйда энергияни тежаш ва энергетика самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни белгилайди;
кўп квартирали уйларни реконструкция қилиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлаш, уларнинг техник ва фойдаланиш ҳолатини яхшилаш масаласида жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятига кўмаклашади;
кўп квартирали уй-жой фондининг эскириш ва авария ҳолати мониторингини юритади ва улар асосида реновация дастурларини ишлаб чиқади;
л) ҳудудларни ободонлаштириш соҳаси муаммоларини ўрганиш ва методологик таъминлаш соҳасида:
аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий база, стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади ва янгилайди;
ободонлаштириш соҳасида давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
ободонлаштириш соҳасига йўналтирилган инновацион ечимларни жорий қилади;
ободонлаштириш соҳаси ходимларига муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш даражасини ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
м) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ривожлантириш, давлат назоратини таъминлаш, соҳада хизмат кўрсатувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги дастурлар, стратегиялар ҳамда концепцияларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олинишини мониторинг қилади;
аҳоли пунктларини ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан таъминлаш учун давлат ижтимоий буюртмаларини беради;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатилишида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги тариф сиёсатини шакллантиришга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикасидаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини ривожлантиришнинг бош схемаси ишлаб чиқилишида иштирок этади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги илмий тадқиқотларни ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ходимларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилади ҳамда уларни тайёрлашда иштирок этади;
давлат ижтимоий буюртмалари асосида фаолият юритаётган ичимлик суви таъминоти ташкилотлари реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради, улар фаолияти самарадорлигининг асосий мезонларини белгилайди ва баҳолайди;
ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини технологик аудитдан ўтказиш ҳамда сувни тежаш бўйича зарур чораларни белгилашда иштирок этади;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари учун сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини ҳисоб-китоб қилиш тартиби, шунингдек, уларнинг йўл қўйиладиган нормаларини (лимитларини) белгилайди;
давлат ижтимоий буюртмалари асосида фаолият юритаётган ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган дастурларни шакллантиришда иштирок этади;
халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш чораларини кўради, шунингдек, лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширади;
давлат ижтимоий буюртмалари асосида фаолият юритаётган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш соҳасидаги эксплуатация ва хўжалигини кенгайтириш фаолиятини мувофиқлаштиради;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида давлат назоратини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
н) иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, замонавий талабларга мувофиқ соҳада кадрлар тайёрлаш, соҳада хизмат кўрсатувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, илғор хорижий тажрибалар асосида халқаро стандартларни жорий этиш, иссиқлик таъминотини ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш, соҳани ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини шакллантириш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, иссиқлик таъминоти соҳасини рақамлаштириш ишларини амалга оширишда:
иссиқлик таъминотини ривожлантириш юзасидан стратегиялар, концепциялар ва бош схемаларни тасдиқлайди;
иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар самарадорлигини ошириш, белгиланган талабларга мувофиқ унинг сифатини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига энергия ва сувни тежайдиган технология ҳамда ускуналарни жорий қилишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди;
республика ҳудудида иссиқлик таъминоти объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, модернизация ва реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган барча дастурларни шакллантиради, келишади ва тасдиқлаш учун киритади;
иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи функцияларининг бажарилишини ташкил этади;
иссиқлик таъминоти объектларини ўз вақтида ишга тушириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқади, келишади ва тасдиқлайди;
иссиқлик таъминоти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
иссиқлик таъминоти соҳасидаги тариф сиёсатини шакллантиришга кўмаклашади;
иссиқлик таъминоти ташкилотлари реестрини юритиш ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириш, шунингдек, бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжатларни қабул қилади;
иссиқлик таъминоти корхоналарини энергоаудитдан ўтказиш ҳамда энергия ресурсларини тежаш бўйича зарур чораларни белгилашда иштирок этади;
иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик энергиясининг сарфланиши ва йўқотилишини ҳисоб-китоб қилиш тартибини, шунингдек, уларнинг йўл қўйиладиган нормаларини (лимитларини) белгилайди;
иссиқлик таъминоти соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорликда мониторинг қилади;
янги қуриладиган кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни сифатли ва узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритади;
иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш талабларини ўз ичига олган иссиқлик таъминоти тизимида стандартлаштириш ва метрология бўйича ягона сиёсатни амалга оширади, бунда барча турдаги энергия сарфини ҳисоблаш замонавий ўлчов воситаларини ўрганиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
иссиқлик таъминоти соҳасида замонавий талабларга мувофиқ кадрлар тайёрлашни ташкил қилади;
илғор хорижий тажрибалар асосида халқаро стандартларни жорий этади;
иссиқлик таъминотини ривожлантириш бўйича стратегик таклифларни ишлаб чиқади;
соҳада замонавий ва энергия тежамкор технологияларга асосланган модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқади;
о) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида (уй-жой фонди, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари ҳамда иссиқлик таъминоти) давлат бюджети, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда давлат-хусусий шериклик ҳисобидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида:
Вазирликка юкланган вазифалар доирасида инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштиради;
Давлат бюджети маблағлари ва чет эл инвестицияларини жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан уларни уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига оид инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш бўйича истиқболли ва жорий ҳамкорлик таклифларини ўрганади, умумлаштиради ва дастурларни тайёрлайди;
инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари, техник-иқтисодий асослар ва бошқа лойиҳаларга оид ҳисоб-китобларни халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари кредитларини жалб этган ҳолда, ўз вақтида ишлаб чиқилиши бўйича чоралар кўради;
давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ҳамда соҳага хусусий секторни жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун тақдим этиладиган халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг техник кўмак (грант) маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хорижий инвесторлар билан инвестиция шартномалари тузади;
п) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ходимларни маҳаллий ва хорижий етакчи таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва компетенциясини баҳолаш ишларини ташкил этиш ҳамда сертификатлаш жараёнларини мувофиқлаштириш соҳасида:
илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига оид тегишли йўналишларда ходимларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади ҳамда ўқув жараёнлари учун янги малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши фаолиятини юритади;
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, малакани баҳолаш ва сертификатлаш ишларини амалга оширади;
рақамли технологиялар асосида мутахассислар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар ҳамда сертификатланган мутахассислар реестрини юритади;
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига тегишли бўлган касблар бўйича касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фаолиятни амалга оширади;
малакани баҳолаш ва сертификатлаш ишларига маҳаллий ҳамда хорижий экспертларни кенг жалб этади;
соҳа мутахассислари ва таълим олувчиларни нуфузли маҳаллий ҳамда хорижий ташкилотларда стажировка ва амалиётини ташкил этишда кўмаклашади;
соҳадаги ёш ходимларнинг билими, иқтидорини янада ошириш учун илмий-амалий конференция ва кўрик танловлар ўтказади;
вазирлик ва идоралар билан тегишли вазифа ҳамда топшириқларни ўзаро ҳамкорликда амалга оширишни ташкил этади.
12. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, унинг тизимига кирадиган таркибий ва ҳудудий бўлинмалар орқали ҳал этади.
2-§. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
13. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
а) шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги вазифалари:
ҳудудда Вазирликка юкланган вазифаларни самарали бажариш;
шаҳарсозлик фаолияти йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;
юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари ва қурилиш материаллари, замонавий қурилиш технологиялари ва инновация лойиҳаларини татбиқ этишда кўмаклашиш;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва мутахассисларнинг малакасини доимий равишда ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил қилишда иштирок этиш;
тегишлича шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошқарадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, қурилиш-пудрат ташкилотларини малакали қурувчи, лойиҳачи ва бошқа мутахассислар билан таъминлашда иштирок этиш;
б) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги вазифалари:
Вазирликнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ҳудуд миқёсида татбиқ этиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
кўп квартирали уйларни бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва кўп квартирали уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш;
кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини мониторинг қилиш;
кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва умумий мулкни сақлашга қаратилган мажбурий бадаллар миқдорини аниқлаш юзасидан бошқарув органларига услубий кўмаклашиш;
ичимлик сув ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш дастурлари амалга оширилишини мониторинг қилиш;
иссиқлик таъминоти тизимида, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб, энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
марказий қозонхоналар, иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш борасида дастурларни амалга ошириш ва мониторингини юритиш;
ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари, иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантириш ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасининг ҳудуддаги ташкилотлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича эҳтиёжни ўрганиш, шу юзасидан таклифлар киритиш;
бош бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларда ахборот коммуникация технологиялари фаолиятини йўлга қўйиш ва барқарорлигини таъминлаш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини ривожлантириш ва тартибга солишда иштирок этиш, соҳада хизмат кўрсатувчилар фаолиятига кўмаклашиш;
бош бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларда баланс ва молиявий ҳисоботларни қабул қилиш, таҳлил қилиш ҳамда Вазирликка тақдим қилиш.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги функциялари:
келишилган лойиҳа ҳужжатларининг фасад, кичик архитектура шакллари ҳамда бошқа архитектуравий ечимларидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан чекиниш содир этилганда мазкур ҳолатларга нисбатан чора кўриш учун тўпланган материалларни вазирликнинг тегишли бўлинмасига, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиб боради;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, агломерацияларни ривожлантириш стратегиялари, умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланишида иштирок этади;
мақсадли дастурларга киритилган қурилиш объектларининг лойиҳа топшириқларини келишади;
объектларнинг жойлашуви бўйича қурилиш чизиғини белгилайди;
умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида таклифлар киритади;
бош режалар мавжуд бўлмаган ҳудудларда ҳамда бош режа ишлаб чиқилаётган даврда, шунингдек, батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилмаган объектлар жойлаштирилишини ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларида кўриб чиқади ва келишади;
ўз ваколатлари доирасида аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилишда иштирок этиш;
тегишли ҳудудларда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ва муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида (мавжуд бўлганда) шаҳарсозлик фаолияти объектлари, бино-иншоотлар, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектлари қурилиши ёки реконструкцияси, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштиришни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқади;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
давлат шаҳарсозлик кадастри юритилишида иштирок этади;
лойиҳа ҳужжатларининг архитектура қисмини сақлашга доир электрон архивни юритади;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий мақсадли дастурлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг шаҳарсозлик бўлимларини (қисмларини) ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
шаҳарсозлик фаолияти, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини ривожлантириш, қурилиш-монтаж ишларига янги техника ва замонавий технологияларни қўллаш масалалари бўйича халқаро илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда тегишли ҳудуддаги ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатишда кўмаклашади;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ҳудудлардаги ерлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда шаҳар, шаҳарча ва қишлоқ (овул)нинг чегараларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;
юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари, қурилиш материаллари, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда иштирок этади;
тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувлари, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб боради;
бош бошқарма ҳузуридаги ҳудудий Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши фаолиятини ташкил этади;
белгиланган тартибда бино ва иншоотлар ҳамда бошқа объектлар лойиҳаларининг архитектура қисмини келишиб беради ёки асослантирган ҳолда рад этади;
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва объектлар қурилиши бўйича қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинг баҳоларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини жорий этишда иштирок этади;
қурилишда ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, пудрат ишлари бозорини ривожлантириш бўйича таклифларни Вазирликка киритади;
қурилиш индустрияси корхоналари тўғрисидаги маълумотлар базаси, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиришда иштирок этади;
соҳага кириб келаётган замонавий техника ва технологияларни инобатга олган ҳолда қисқа муддатли малака ошириш курсларининг дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда иштирок этади;
соҳага оид фаолият юритаётган мутахассислар малакасини ошириш ва сертификатлаш чораларини кўриш юзасидан таклифлар киритади;
назарий билимлар ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш объектларида кўчма машғулотлар ташкил этишда кўмаклашади;
соҳа мутахассисларининг ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ базаси сифатида уларни лойиҳа ва пудрат ташкилотларига жойлаштиришга кўмаклашади;
архитектура ва қурилиш ривожланиши ҳолати мониторингини олиб боради, минтақада келажакда уларни янада ривожлантириш бўйича прогнозларни шакллантиради;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмаларининг архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;
белгиланган тартибда тасдиқланган архитектура ва қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди;
архитектура ва қурилиш соҳасида ўзини кўрсатган ходимларни, шунингдек, архитектура ва қурилишни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни мукофотлаш ҳақида таклиф тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади;
б) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги функциялари:
жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой коммунал хизматларга бўлган талабини ўрганади ва ўрнатилган тартибда Вазирликка тақдим қилади;
истеъмолчиларга уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш сифат даражасини ошириш ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш юзасидан таклифлар киритади;
кўп хонадонли уй-жой фонди, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари, иссиқлик таъминоти соҳасида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва модернизация қилишга доир дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ҳудудий уй-жой коммунал хўжалиги тизимига раҳбарлик қилади, уй-жой коммунал хўжалиги объектларидан фойдаланадиган ташкилотлар фаолиятига кўмаклашади;
кўп хонадонли уй-жой фонди, иссиқлик таъминоти, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларининг техник-иқтисодий ҳолати кўрсаткичларини ўрганади ва мониторинг қилади;
кўп квартирали уйлардан ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил қилишда иштирок этади;
кўп квартирали уйларни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш ишларини ташкил қилишда иштирок этади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларига новаторлик фаолиятини ва замонавий инновацион технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиб боради ҳамда Вазирликка тақдим қилиб боради;
уй-жой коммунал хўжалиги сифатини ошириш, уларнинг турларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг моддий ва энергия истеъмолини камайтириш ва бу соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кўп хонадонли уйларнинг сақланишини таъминлаш, уй-жой коммунал хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўяди;
ҳудуд аҳолисини уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотларининг фаолияти тўғрисида мунтазам хабардор қилади, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг бош бошқарма ваколатига киритилган масалаларга тааллуқли мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ва зарур чоралар кўради:
кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш кўп хонадонли уйларни бошқариш ва бошқарувни амалга оширадиган ташкилотларни назорат қилиш тизимининг фаолият кўрсатиши, уй-жой муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида аҳолини ахборот билан таъминлайди;
кўп хонадонли уй-жой фондининг турар жойларини яшаш учун яроқсиз деб тан олиш тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширишда иштирок этади ҳамда кўп хонадонли уй-жой фондининг авария ҳолати мониторингини олиб боради;
кўп хонадонли уй-жой фондини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига кўмаклашади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги дастурлар, стратегиялар ҳамда концепцияларни ишлаб чиқиш учун аниқ таклифларни шакллантириш ва уларни амалга оширишда иштирок этиш;
аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олинишини мониторинг қилиш;
аҳоли пунктларини ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан таъминлаш учун давлат ижтимоий буюртмалари учун таклифларни шакллантириш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатилишида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида кенгайтириш чораларини кўриш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги тариф сиёсатини шакллантиришга кўмаклашиш учун ҳудуддаги тарифларни иқтисодий ва техник томондан таҳлил қилиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалга оширишга кўмаклашиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ходимларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиш ҳамда уларни тайёрлаш бўйича таклифларни шакллантириш;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари фаолияти самарадорлигининг асосий мезонларини бажарилишини баҳолашда иштирок этиш;
ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини технологик аудитдан ўтказиш бўйича таклифларни шакллантириш ҳамда сувни тежаш бўйича зарур чораларни кўриш;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари учун сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини йўл қўйиладиган нормаларини (лимитларини) белгилашда иштирок этиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган дастурларни шакллантиришда иштирок этиш;
давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши мониторингини маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш;
иссиқлик таъминоти тизимида, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб, энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
объектларда энергия самарадорлигини таъминлайдиган маҳаллий қозонхоналар қуриш, шунингдек, хонадонлар ичида алоҳида иссиқлик таъминоти тизимларини ўрнатиш орқали марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
жисмонан ва маънан эскирган, самарадорлиги паст қозонхона агрегатлари, насос ускуналари, ишдан чиққан магистраль ва тақсимлаш иссиқлик тармоқлари модернизация, реконструкция қилиниши ҳамда алмаштирилишида қатнашади;
энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни норматив ҳисобга олишни йўлга қўйиш, истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти хизматлари учун келиб тушадиган маблағлар ва тўловларини автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими жорий қилинишини ташкил этади;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси учун ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга эҳтиёжни ўрганади, уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси учун ходимлар тайёрлашни, хорижий мамлакатларда тажриба орттириш учун номзодларни жалб қилиш ишларини ташкил қилади;
тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларда коррупцияни олдини олишга қаратилган ишларни ташкиллаштиради.
15. Бош бошқарма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-§. Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг вазифалари ва функциялари
16. Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг вазифалари этиб қуйидагилар ҳисобланади:
ҳудудда Вазирликка юкланган вазифаларни самарали бажариш;
ўз ваколатлари доирасида аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилишда иштирок этиш;
шаҳарсозлик фаолияти йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;
ҳудудларда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ва муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари ва қурилиш материаллари, замонавий қурилиш технологиялари ва инновация лойиҳаларини татбиқ этишда кўмаклашиш;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва мутахассисларнинг малакасини доимий равишда ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил қилишда иштирок этиш;
туманлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошқарадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, минтақадаги қурилиш-пудрат ташкилотларини юқори малакали қурувчилар, лойиҳачилар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашни ташкил қилишда иштирок этиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасига алоҳида вазифалар юклатилиши мумкин.
17. Бош бошқарма ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
келишилган лойиҳа ҳужжатларининг фасад, кичик архитектура шакллари ҳамда бошқа архитектуравий ечимларидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан чекиниш содир этилганда мазкур ҳолатларга нисбатан чора кўриш учун тўпланган материалларни вазирликнинг тегишли бўлинмасига, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиб боради;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этади;
аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланишида иштирок этади;
мақсадли дастурларга киритилган қурилиш объектларининг лойиҳа топшириқларини келишади;
объектларнинг жойлашуви бўйича қурилиш чизиғини белгилайди;
умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида таклифлар киритади;
бош режалар мавжуд бўлмаган ҳудудларда ҳамда бош режа ишлаб чиқилаётган даврда, шунингдек, батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилмаган объектлар жойлаштирилишини ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқади ва келишади;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида (мавжуд бўлганда) шаҳарсозлик фаолияти объектлари, бино-иншоотлар, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектлари қурилиши ёки реконструкцияси, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштиришни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқади;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
давлат шаҳарсозлик кадастри юритилишида иштирок этади;
лойиҳа ҳужжатларининг архитектура қисмини сақлашга доир электрон архивни юритади;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий мақсадли дастурлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг шаҳарсозлик бўлимларини (қисмларини) ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
шаҳарсозлик фаолияти, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини ривожлантириш, қурилиш-монтаж ишларига янги техника ва замонавий технологияларни қўллаш масалалари бўйича халқаро илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда ҳудуддаги ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатишда кўмаклашади;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ҳудудлардаги ерлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда аҳоли пунктларининг чегараларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;
юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари, қурилиш материаллари, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда иштирок этади;
ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувлари, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб боради;
бош бошқарма ҳузуридаги ҳудудий Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши фаолиятини ташкил этади;
бино ва иншоотлар ҳамда бошқа объектлар лойиҳаларининг архитектура қисмини келишиб беради ёки асослантирган ҳолда рад этади;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва объектлар қурилиши бўйича қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинг баҳоларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини жорий этишда иштирок этади;
қурилишда ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, пудрат ишлари бозорини ривожлантириш бўйича таклифларни Вазирликка киритади;
қурилиш индустрияси корхоналари тўғрисидаги маълумотлар базаси, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиришда иштирок этади;
соҳага кириб келаётган замонавий техника ва технологияларни инобатга олган ҳолда қисқа муддатли малака ошириш курсларининг дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда иштирок этади;
соҳага оид фаолият юритаётган мутахассислар малакасини ошириш ва сертификатлаш чораларини кўриш юзасидан таклифлар киритади;
назарий билимлар ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш объектларида кўчма машғулотлар ташкил этишда кўмаклашади;
соҳа мутахассисларининг ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ базаси сифатида уларни лойиҳа ва пудрат ташкилотларига жойлаштиришга кўмаклашади;
архитектура ва қурилиш ривожланиши ҳолати мониторингини олиб боради, минтақада келажакда уларни янада ривожлантириш бўйича прогнозларни шакллантиради;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмаларининг архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;
белгиланган тартибда тасдиқланган архитектура ва қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди;
архитектура ва қурилиш соҳасида ўзини кўрсатган ходимларни, шунингдек, архитектура ва қурилишни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни мукофотлаш ҳақида таклиф тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади.
18. Бош бошқарма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
4-§. Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг вазифалари ва функциялари
19. Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг вазифалари этиб қуйидагилар ҳисобланади:
Вазирликнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ҳудуд миқёсида татбиқ этиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
кўп квартирали уйларда бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва кўп квартирали уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш;
кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилишда иштирок этиш;
кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва умумий мулкни сақлашга қаратилган мажбурий бадаллар миқдорини аниқлаш юзасидан бошқарув органларига услубий кўмаклашиш;
ичимлик сув ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш дастурлари амалга оширилишини мониторинг қилиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини ривожлантириш ва тартибга солишда иштирок этиш, мазкур соҳада ҳудудда хизмат кўрсатувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;
иссиқлик таъминоти тизимида, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб, энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш;
марказий қозонхоналар, иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш борасида дастурларни шакллантириш;
ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари, иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантириш учун ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасининг ҳудуддаги ташкилотлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича эҳтиёжни ўрганиш, шу юзасидан таклифлар киритиш;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасининг ҳудудий ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга жалб қилиш;
бош бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларда ахборот коммуникация технологиялари фаолиятини йўлга қўйиш ва барқарорлигини таъминлаш;
бош бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларда баланс ва молиявий ҳисоботларни қабул қилиш, таҳлил қилиш ҳамда Вазирликка тақдим қилиш.
20. Бош бошқарма ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой коммунал хизматларга бўлган талабини ўрганади ва ўрнатилган тартибда Вазирликка тақдим қилади;
истеъмолчиларга уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш сифат даражасини ошириш ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш юзасидан таклифлар киритади;
кўп хонадонли уй-жой фонди, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари, иссиқлик таъминоти соҳасида қурилиш, реконструкция ва модернизация қилишга доир дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ҳудудий уй-жой коммунал хўжалиги тизимига раҳбарлик қилади, уй-жой коммунал хўжалиги объектларидан фойдаланадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
кўп хонадонли уй-жой фонди, иссиқлик таъминоти, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларининг техник-иқтисодий ҳолати кўрсаткичларини ўрганади ва мониторинг қилади;
кўп квартирали уйлардан ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил қилишда иштирок этади;
кўп квартирали уйларни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш ишларини ташкил қилади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларига новаторлик фаолиятини ва замонавий инновацион технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиб боради ҳамда вазирликка тақдим қилиб боради;
уй-жой коммунал хўжалиги сифатини ошириш, уларнинг турларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг моддий ва энергия истеъмолини камайтириш ва бу соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кўп хонадонли уйларнинг сақланишини таъминлаш, уй-жой коммунал хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўяди;
ҳудуд аҳолисини уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотларининг фаолияти тўғрисида мунтазам хабардор қилади, жисмоний юридик шахсларнинг бош бошқарма ваколатига киритилган масалаларга тааллуқли мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади;
кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш кўп хонадонли уйларни бошқариш ва бошқарувни амалга оширадиган ташкилотларни назорат қилиш тизимининг фаолият кўрсатиши, уй-жой муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида аҳолини ахборот билан таъминлайди;
кўп хонадонли уйларни реконструкция қилиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлаш, уларнинг техник ва фойдаланиш ҳолатини яхшилаш масаласида маҳаллий ижро этувчи органлар фаолиятига кўмаклашади;
кўп хонадонли уй-жой фондининг турар жойларини яшаш учун яроқсиз деб тан олиш тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширишда иштирок этади;
кўп хонадонли уй-жой фондининг авария ҳолати мониторингини олиб боради;
кўп хонадонли уй-жой фондини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида ишларни ташкил қилади ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига кўмаклашади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги дастурлар, стратегиялар ҳамда концепцияларни ишлаб чиқиш учун аниқ таклифларни шакллантириш ва уларни амалга оширишда иштирок этиш;
аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олинишини мониторинг қилиш;
аҳоли пунктларини ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан таъминлаш учун давлат ижтимоий буюртмалари учун таклифларни шакллантириш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатилишида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида кенгайтириш чораларини кўриш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги тариф сиёсатини шакллантиришга кўмаклашиш учун ҳудуддаги тарифларни иқтисодий ва техник томондан таҳлил қилиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалга оширишга кўмаклашиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ходимларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиш ҳамда уларни тайёрлаш бўйича таклифларни шакллантириш;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари фаолияти самарадорлигининг асосий мезонларини бажарилишини баҳолашда иштирок этиш;
ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини технологик аудитдан ўтказиш бўйича таклифларни шакллантириш ҳамда сувни тежаш бўйича зарур чораларни кўриш;
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари учун сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини йўл қўйиладиган нормаларини (лимитларини) белгилашда иштирок этиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган дастурларни шакллантириш;
давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган рўйхатларни юритиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши мониторингини маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш;
иссиқлик таъминоти тизимида, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб, энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
объектларда энергия самарадорлигини таъминлайдиган маҳаллий қозонхоналар қуриш, шунингдек, хонадонлар ичида алоҳида иссиқлик таъминоти тизимларини ўрнатиш орқали марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
жисмонан ва маънан эскирган, самарадорлиги паст қозонхона агрегатлари, насос ускуналари, ишдан чиққан магистраль ва тақсимлаш иссиқлик тармоқлари модернизация, реконструкция қилиниши ҳамда алмаштирилишида қатнашади;
энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни норматив ҳисобга олишни йўлга қўйиш, истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти хизматлари учун келиб тушадиган маблағлар ва тўловларини автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими жорий қилинишини ташкил этади;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси учун ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга эҳтиёжни ўрганади, уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси учун ходимлар тайёрлашни, хорижий мамлакатларда тажриба орттириш учун номзодларни жалб қилиш ишларини ташкил қилади;
тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда бош бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларда коррупцияни олдини олишга қаратилган ишларни ташкиллаштиради.
21. Бош бошқарма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
5-§. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Тошкент шаҳар туман қурилиш бўлимлари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларининг вазифалари ва функциялари
22. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Тошкент шаҳар туман қурилиш бўлимлари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларининг вазифалари этиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги вазифалари:
тегишли туманда (шаҳарда) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажарилишини таъминлаш;
ўзларига юкланган вазифалар бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда тизимни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилишда иштирок этиш;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишида иштирок этиш;
ўз ваколатлари доирасида аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини амалиётга татбиқ этиш мониторингини олиб бориш;
шаҳарсозлик фаолияти йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, шунингдек, тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;
аҳоли пунктининг бош режаси мавжуд бўлмаганда ёки унинг янги бош режаси ишлаб чиқилаётган даврда аҳоли пункти ҳудудида жорий қурилиш учун ер участкаси ажратиш билан боғлиқ масалаларни ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари билан келишиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасига тақдимнома киритиш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари ва қурилиш материаллари, замонавий қурилиш технологиялари ва инновация лойиҳаларини татбиқ этишда иштирок этиш;
лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;
туманда (шаҳарда) архитектура ва қурилишни ривожлантириш ҳолати мониторингини олиб бориш, туманда (шаҳарда) уларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантириш;
б) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги вазифалари:
тегишли туманда (шаҳарда) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажарилишини таъминлаш;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уй-жой коммунал хизматларнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этишда кўмаклашиш;
кўп квартирали уйларнинг ҳисобини юритиш, уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш;
кўп хонадонли уйларни қуриш бўйича дастурлари амалга оширилишида иштирок этиш, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкил этиш;
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда кўп квартирали уйларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича дастурларни шакллантириш;
бошқарувчи ташкилот ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига кўмаклашиш;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси учун ходимлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
вазирлик ва бош бошқарма томонидан берилган топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, бажарилиши юзасидан ҳисоботлар киритиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини ривожлантириш ва тартибга солишда иштирок этиш, мазкур соҳада ҳудудда хизмат кўрсатувчилар фаолиятига кўмаклашиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида барча дастурлар доирасида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш;
ваколати доирасида истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти ва оқова сувни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш чораларини кўриш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш борасида таклифлар киритиш.
23. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Тошкент шаҳар туман қурилиш бўлимлари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида:
туманда (шаҳарда) архитектура ва қурилишнинг ривожланиш ҳолати мониторингини олиб боради, туманда (шаҳарда) уларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига асосан лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, стандартларга риоя этилиши юзасидан назорат амалга оширилишида иштирок этади;
ер майдонларини аукционга чиқарилишида иштирок этади;
ўз ваколатлари доирасида давлат хизматларини кўрсатади;
белгиланган тартибда объектлар чегараларини белгилаш бўйича таклифлар киритади;
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилишларини бартараф этиш бўйича шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беради;
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан жазо чораларини кўриш учун материалларни ваколатли органларга беради;
аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш бўйича таклифлар киритади;
аҳоли пунктларининг бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда иштирок этади;
тегишли ҳудудларда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ва муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари бўйича бош бошқармалар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
бош бошқармаларга давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш юзасидан маълумотларни киритади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий дастурлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг шаҳарсозлик бўлимларини (қисмларини) ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич маълумотларни жамлашда кўмаклашади ва иштирок этади;
аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради;
юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари, қурилиш материаллари, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни татбиқ этишда иштирок этади;
лойиҳалаштириш ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинг баҳоларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини жорий этишда иштирок этади;
б) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида:
кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ белгиланган вазифалар ва ишлаб чиқилган дастурлар ижросининг мониторингини юритади;
кўп квартирали уйларнинг техник паспортлари асосида уйларнинг сони, уларнинг техник ҳолати ва ушбу уйларга хизмат кўрсатувчи бошқариш ташкилотлари юзасидан тўлиқ маълумот-ҳисоботларни юритади;
кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати бўйича хатлов ишларини ўтказади, бу борада ишлаб чиқилган статистик ҳисоботлар, нуқсон далолатномалари ва шу каби бошқа ҳужжатлар амалиётга тўлиқ татбиқ этилишида иштирок этади;
уйларнинг техник ҳолати ва келгусида таъмирлаш зарурияти юзасидан манзилли дастур бўйича таклифлар тайёрлайди;
ўтказилган техник хатлов натижалари бўйича тегишли ҳудудда жойлашган кўп квартирали уйларнинг тасдиқланган техник меъёрларга мувофиқ яхши, ўрта ва оғир тоифага бўлиниши ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантиради;
бошқарув органларига бириктирилмаган уйлар рўйхатини тузади, уларда бошқарув органларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ҳудудлардаги кўп квартирали уйларнинг аниқ ҳисобини юритади ва уйларнинг техник ҳолатидаги муаммолар ҳамда унинг ечимлари юзасидан шу мутасадди идораларга тегишли таклифлар тайёрлайди;
уйларни капитал таъмирлаш, санация, реконструкция ёки реновация қилиш ёхуд бузиш, ушбу уйларда яшаётган мулкдорларни кўчириш ёки уларни бошқа уй-жойлар билан таъминлашнинг қисқа ва узоқ муддатга мўлжалланган комплекс режа-дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
кўп квартирали уйларнинг турар жой биноларини яшаш учун яроқсиз деб тан олиш, бунда, ваколатли органлар билан биргаликда эски ва авария ҳолатида деб топилган кўп квартирали уйларнинг капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини ташкил қилишда иштирок этади;
ҳар йил декабрь ойида техник жиҳатдан «ўрта (сариқ)» ва «оғир (қизил)» тоифадаги уйлар бўйича келгуси йилда амалга ошириладиган комплекс ишлар бўйича бошқармага таклифлар тайёрлайди;
лифт хавфсизлигини таъминлашга масъул деб топилган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда уйларда ўрнатилган лифтларнинг техник хавфсизлигини таъминлашдаги муаммоларни бартараф этишнинг комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
кўп квартирали уйлар жойлашув харитасини ишлаб чиқиш ва уни маҳаллий ҳокимликлар қарорлари билан тасдиқлашга оид масалалар бўйича ваколати доирасидаги ишларни амалга оширади;
кўп квартирали уйлар ва унга туташ ҳудудларнинг аниқ чегараларини белгилаш ва ушбу ишларга оид ишлаб чиқилган ҳужжатларни туман (шаҳар) ҳокимлиги қарорлари билан тасдиқлаш, ушбу қарорларни бошқарув органларига тарқатиш ва амалга оширилаётган ишларнинг мақсади юзасидан кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш билан боғлиқ бўлимга юкланган вазифалар ижросини таъминлайди;
кўп квартирали уйларни электрон паспортлаштиришга оид бўлим ваколатига кирувчи ишларни ташкил этади, тегишли мутасадди идоралар билан биргаликда электрон паспортлаштириш билан боғлиқ талаб этилаётган харажатлар миқдорини аниқлаб, талаб этиладиган харажатларнинг манбалари юзасидан таклифлар тайёрлайди;
кўп квартирали уйнинг кадастр ҳужжатларида уй-жой фонди унга туташ ҳудудлари акс эттирилган ҳолда расмийлаштирилишини ташкил қилади;
ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганади, уларни ҳудудлар бўйича бартараф этиш юзасидан бўлимга юкланган вазифаларни бажаради;
кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланиш ҳамда коммунал хизматларни кўрсатиш бўйича ишлар бозорини ривожлантириш имконини беришга оид ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар ижросини таъминлайди;
жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва уйларни бошқариш органлари билан биргаликда кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига барқарор тайёрлашга оид манзилли дастурларни шакллантиради, шу жумладан уйларни мавсумий таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бўйича дастурлар доирасида лойиҳадан аввалги ва лойиҳа ҳужжатлари учун техник топшириқларни ишлаб чиқади ва мутасадди идоралар томонидан тасдиқланишини ташкил қилади;
кўп квартирали уйларни мавсумий таъмирлаш бўйича дастурларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш, бу борада буюртмачилар ва лойиҳа ташкилотлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича бўлимга юкланган вазифаларни бажаради;
ҳудудни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганади ва умумлаштиради ҳамда уларнинг натижалари бўйича ушбу соҳа самарадорлигини янада ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва янгиларини ташкил қилиш бўйича туман (шаҳар) миқёсидаги комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва уларни ҳудудларда амалга оширилишини мониторингини юритади;
бошқарув органи ташкил этилмасдан фойдаланишда бўлган кўп квартирали уйлар ёки янги қурилган кўп квартирали уйларда бошқарув органларини ташкил этилишида иштирок этади;
бошқарув органлари тасарруфидаги кўп квартирали уйларнинг ертўлалари, нотурар жойлари ва уйга туташ ҳудудларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши рухсат этиладиган турларини ишлаб чиқиш, ижарага бериладиган уй-жой фонди қисмларини нархлар калькуляциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимликларга тақдим этиш;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бошқариш борасида кўп квартирали уйлардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш имконини беришга оид ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар ижросини мониторинг қилади;
ҳудудда мавжуд бошқарув органлари бўйича барча кўп квартирали уйлардаги хонадонларни «Менинг уйим» биллинг тизими билан қамраб олиш билан боғлиқ ишларни ташкил этади, янги қурилган уй-жойларни эътиборга олган ҳолда доимий равишда дастурга маълумотлар киритиб борилишини таъминлайди;
кўп квартирали уйлар жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатлар таркибини аниқлашда бошқарув органларига кўмаклашади;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги дастурлар, стратегиялар ҳамда концепцияларни ишлаб чиқиш учун аниқ таклифларни шакллантириш ва тақдим этиш;
аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олинишини мониторинг қилиш;
аҳоли пунктларини ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан таъминлаш учун давлат ижтимоий буюртмалари учун таклифларни шакллантириш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатилишида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида кенгайтириш бўйича таклифларни шакллантириш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалга оширишга кўмаклашиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган дастурларни шакллантиришда иштирок этиш;
давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган рўйхатларни ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан таъминланишини истиқболли прогноз қилиш мақсадида юритиш;
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши мониторингини маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш.
24. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
4-боб. Вазирлик ва Бош бошқармаларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
25. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:
а) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида :
ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
давлат органлари ва ташкилотларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан шунингдек, давлат статистика органларидан Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир зарур маълумотларни ҳамда зарур статистик ахборотни сўраш ва бепул асосда олиш;
ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масалалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
Вазирлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар мутахассисларини илғор тажрибани ўрганиш ва малака ошириш мақсадида хорижга юбориш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги энг яхши илмий-техник ишланмалар ҳамда ҳудудларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини танлаш учун танловлар эълон қилиш;
шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;
Вазирлик ва унга идоравий мансуб тузилмалар мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага текин фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бериш;
вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан қонунбузарлик ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилмаганда, вазирлик номидан судларга ҳақиқий эмас деб топиш, бекор қилиш ва тўхтатиб қўйиш юзасидан даъво аризаларини киритиш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чоралар кўриш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беради;
Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш;
архитектура ва қурилишни ривожлантириш ҳамда оммалаштириш учун шарт-шароитларни яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўриб чиқилиши шарт бўлган кўрсатмаларни давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига юбориш;
вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассислари ва олимларни шунингдек, хорижий мутахассисларни маслаҳатлар, илмий ва эксперт ишларини ўтказиш, архитектура ва қурилишга оид долзарб лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун шартнома асосида таклиф этиш;
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
архитектура ва қурилишни ривожлантиришга йўналтирилган қарорларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга ошириш;
архитектура ва қурилиш соҳасини реклама қилувчи ва тарғиб қилувчи бошқа маҳсулотларни (мамлакатда архитектура ва қурилишни янада оммалаштиришга йўналтирилган реклама аудио, видеоматериаллари ва брошюралар, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материалларини) босиш, кўпайтириш, тайёрлашга буюртмаларни мустақил равишда ёки ўзига қарашли ташкилотлар орқали жойлаштириш;
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига жисмоний ва юридик шахсларнинг риоя этишини текширишни қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширувлар натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл қўйган лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига доир қоидабузарликларни кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
жисмоний ва юридик шахслар зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш;
лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш;
хабардор қилувчиларнинг фаолиятини (ҳаракатларини) тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида, шунингдек, хабардор қилувчининг фаолиятини (ҳаракатларини) амалга оширишни тақиқлаш тўғрисида судга ариза бериш;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида судга ариза бериш;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш учун судга аризалар бериш;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларсиз, шунингдек, хабарнома юбормасдан фаолият билан шуғулланиш ҳолларини аниқлаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат тадбирларини ўтказиш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;
б) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида:
ташкилотлардан ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистика маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулоса ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;
ташкилотлардан ичимлик суви таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун зарур ҳисоб-китоблар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни олиш;
ичимлик суви таъминоти ташкилотларига ва уларнинг муассисларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўриб чиқилиши шарт бўлган уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга.
Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
26. Вазирлик:
унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг лозим даражада ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсати амалга оширилиши;
тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари параметрларига ва белгиланган индикаторларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;
жорий этилаётган инновациялар, ғоялар ва технологиялар, шунингдек, Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;
тегишли соҳани ривожлантириш дастурлари, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатлар самарали амалга оширилиши ҳамда ҳудудлардаги муаммоли масалалар ҳал этилиши;
фуқаролар ва тегишли соҳадаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларнинг ҳимоя қилиниши таъминланиши, соҳада рақамлаштиришни таъминлаш ва коррупцион омилларни бартараф этиш учун жавоб беради.
2-§. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
27. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига архитектура ва қурилишни ривожлантириш мақсадида зарур шароитларни яратишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўриб чиқиш учун тақдимномалар киритиш;
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;
объектлар лойиҳаларини шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш, уларни келишишда ижобий ёки салбий хулосалар бериш;
шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;
молиялаштирилиши марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга оширилаётган қурилиш объектлари бўйича буюртмачилар, лойиҳачилар ва пудратчилар томонидан бажарилиши мониторингини олиб бориш;
ўз фаолиятида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ижодий ҳамкорликни амалга ошириш;
Вазирликка шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузган ҳолда ишлаётган шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг қурилиш соҳасидаги ҳамда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолияти ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
олимлар ҳамда вазирликлар, идоралар, таълим ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини илмий ва эксперт ишлари, маслаҳатлар ўтказиш учун, архитектура ва қурилиш соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш учун Вазирлик билан келишган ҳолда хорижий мутахассисларни таклиф этиш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
минтақада архитектура ва қурилишни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан ҳамкорликни белгиланган тартибда йўлга қўйиш;
б) уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида:
ташкилотлардан ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистика маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулоса ва бошқа ахборотларни сўраб олади;
ташкилотлардан ичимлик суви таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун зарур ҳисоб-китоблар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни олади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестридан бошқариш органларини чиқариш бўйича «Коммунал таъминот маркази» давлат муассасасига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
вазирлик ва вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун бош бошқарма ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритади;
ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўриб чиқилиши шарт бўлган уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар юборади;
ташкилотлар раҳбарларини уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талаблари ва норматив ҳужжатларни бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисида кўриб чиқиш учун вазирликка, вилоят ҳокимлигига ёки бошқа тегишли органларга таклифлар киритади;
вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
бош бошқарма ва унинг таркибига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўради;
бош бошқарма тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланади, бошқарма таркибига кирадиган корхоналарнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини текширади ва тафтиш қилади.
Бош бошқарма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
28. Бош бошқарма:
туман (шаҳар) ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
туман (шаҳар) бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;
Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни сифатли тайёрлаш;
туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида вилоятда соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
соҳани ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун жавоб беради.
3-§. Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
29. Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига архитектура ва қурилишни ривожлантириш мақсадида зарур шароитларни яратишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўриб чиқиш учун тақдимномалар киритиш;
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;
объектлар лойиҳаларини шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш, уларни келишишда ижобий ёки салбий хулосалар бериш;
шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;
молиялаштирилиши марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга оширилаётган қурилиш объектлари бўйича буюртмачилар, лойиҳачилар ва пудратчилар томонидан бажарилиши мониторингини олиб бориш;
ўз фаолиятида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ижодий ҳамкорликни амалга ошириш;
Вазирликка шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузган ҳолда ишлаётган шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг қурилиш соҳасидаги ҳамда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолияти ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
олимлар ҳамда вазирликлар, идоралар, таълим ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини илмий ва эксперт ишлари, маслаҳатлар ўтказиш учун, архитектура ва қурилиш соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш учун Вазирлик билан келишган ҳолда хорижий мутахассисларни таклиф этиш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
ҳудудда архитектура ва қурилишни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида хорижий ва республика ташкилотлари билан ҳамкорликни белгиланган тартибда йўлга қўйиш.
30. Бош бошқарма:
туман бўлимлари билан ҳамкорликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
туман бўлимларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;
Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни сифатли тайёрлаш;
туманларда аниқланган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида вилоятда соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
соҳани ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун жавоб беради.
4-§. Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
31. Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ташкилотлардан ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистика маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулоса ва бошқа ахборотларни сўраб олади;
ташкилотлардан ичимлик суви таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун зарур ҳисоб-китоблар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни олади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестридан бошқариш органларини чиқариш бўйича «Коммунал таъминот маркази» давлат муассасасига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
вазирлик ва шаҳар ҳокимлигига кўриб чиқиш учун Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритади;
ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўриб чиқилиши шарт бўлган уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар юборади;
ташкилотлар раҳбарларини уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талаблари ва норматив ҳужжатларни бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисида кўриб чиқиш учун вазирликка, шаҳар ҳокимлигига ёки бошқа тегишли органларга таклифлар киритади;
бош бошқарма ва унинг таркибига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўради;
бош бошқарма тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланади, бошқарма таркибига кирадиган корхоналарнинг молиявий ва тадбиркорлик фаолиятини текширади ва тафтиш қилади.
Бош бошқарма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
32. Бош бошқарма:
туман бўлинмалари билан ҳамкорликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;
Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни сифатли тайёрлаш;
туманларда аниқланган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида вилоятда соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
соҳани ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун жавоб беради.
5-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Вазирлик раҳбарияти
33. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.
Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.
34. Вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
35. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Вазирнинг режим ва кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
36. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
Вазир ва унинг ўринбосарлари ишда бир вақтда бўлмаганда вазирлик фаолиятини вазир маслаҳатчиси мувофиқлаштиради.
37. Ҳисобот даври якунларига кўра Вазирлик ҳузуридаги ва муассислигидаги корхона ва ташкилотларнинг фаолияти, кўрсатган хизматлари ва бажарган ишлари ҳисобидан олган соф фойдаси вазир томонидан тақсимланади (масъулияти чекланган жамият ва акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахслар бундан мустасно).
38. Қуйидагилар вазир буйруғи асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
Марказий аппарат раҳбари ва ходимлари;
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари бошлиқлари ва бошлиқларининг ўринбосарлари;
Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — туман қурилиш бўлимлари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари бошлиқлари;
Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази давлат муассасаси раҳбари;
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика маркази давлат муассасаси раҳбари;
Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази давлат муассасаси раҳбари;
Компетенцияни ривожлантириш институти давлат муассасаси раҳбари;
Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти давлат муассасаси раҳбари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш консалтинг марказлари раҳбарлари;
Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компаниялари раҳбарлари;
Коммунал таъминот маркази давлат муассасаси раҳбари;
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси раҳбари;
«ТошкентбошпланЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси раҳбари;
«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» бош лойиҳа институти давлат муассасаси раҳбари;
Коммунал лойиҳа илмий-тадқиқот институти давлат муассасаси раҳбари;
Лойиҳа офиси раҳбари;
«Ўзбекистон бунёдкори» Нашриёт уйи МЧЖ раҳбари;
«Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши» журнали таҳририяти» МЧЖ раҳбари (жамият умумий йиғилишининг қарори асосида);
Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси давлат муассасаси раҳбари (жамият умумий йиғилишининг қарори асосида).
Вазирлик ташкилий тузилмасига кирувчи давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари фаолиятига доир масалалар (раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимда озод этиш) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлик тартиби
39. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлигини таъминлаш марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
40. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳудудий бўлинмалар билан ҳамкорлик қилган ҳолда:
топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ва уларнинг бажарилиши боришини назорат қилади;
таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровларни Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига юборади ва уларнинг бажарилиб боришини назорат қилади;
текширишларни ва ўрганишни амалга оширади, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини умумлаштиради ва уни такомиллаштиришга қаратилган чораларни кўради;
ташкилот тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотлар ҳамда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти натижаларини ўрганишни ташкил қилади;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил қилади, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
41. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирликнинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Вазирлик раҳбариятининг топшириқлари ижроси тўғрисида ахборот беради;
белгиланган фаолият соҳасида қонунчиликни амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;
Вазирликнинг марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатларда ўзининг иш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этади;
Вазирликнинг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборади;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;
ўз фаолиятини ваколатли органлар томонидан текшириш натижалари тўғрисида хабардор қилади.
42. Вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар ушбу кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.
3-§. Вазирликнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги
43. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
44. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан яқин ҳамкорлик қилади.
4-§. Вазирликнинг ҳайъати
45. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, асосий фаолият йўналишларига мутасаддилик қилувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари таркибида ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
46. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Вазирликнинг ушбу Низом билан белгиланган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ўзларига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чораларни кўрган ҳолда тизимли асосда таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш;
Вазирлик фаолияти соҳасида мақсадли, ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга оширишнинг бориши натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
жойларда Вазирлик фаолият соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Вазирликнинг раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
47. Ҳайъат мажлисларига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
48. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
49. Ҳайъат қарорлари вазир томонидан тасдиқланади.
50. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда вазир юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.
51. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъати тасдиқлайдиган регламентда белгиланади.
52. Вазирликда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари ташкил этилиши мумкин.
6-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
53. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
54. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
55. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
7-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
56. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмаларини ва тизим ташкилотларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
57. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар, рейтинг тўловлари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
58. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бюджетдан маблағ олувчи тизим ташкилотлари ходимларига (оширилган ва рағбатлантирувчи коэффициентларни инобатга олган ҳолда):
узоқ муддат хизмат қилгани учун белгиланган тартибда ҳар ойлик устама тўланади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига узоқ муддат хизмат қилгани учун устама олиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ белгиланади;
байрам саналарида Вазирликнинг жамғармаси маблағлари ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан штат жадвалига биноан лавозим маошининг 2 бараваригача миқдорда мукофот тўланади;
фаолиятни баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ аниқланадиган меҳнатдаги юқори натижалари учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 2 бараваригача миқдорда рағбатлантирувчи тўловлар амалга оширилади;
Вазирликнинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларининг лавозим маошларига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланади.
59. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўловлар, Давлат бюджети маблағлари ҳисобига узоқ муддат хизмат қилгани учун устамалар белгиланади.
60. Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тегишлигига кўра Давлат бюджети маблағлари, хўжалик фаолиятидан тушумлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
61. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва моддий рағбатлантиришни амалга ошириш манбалари ҳисобланади.
8-боб. Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш тартиби
62. Вазир ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида Вазирлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
9-боб. Якунловчи қоида
63. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, шунингдек, агломерацияларни ривожлантириш стратегиялари, шаҳарларнинг (шаҳарчаларнинг) бош режалари ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларининг схемаларини ишлаб чиқишда (кейинги ўринларда — шаҳарсозлик ҳужжатлари) соҳа ва тармоқлар кесимида вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича мувофиқлаштирувчи органдир.
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради ва ўз ишини Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида олиб боради.
2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари
4. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари ва дастурларини шакллантириш, кўриб чиқиш ва амалга ошириш ишларини ташкил этиш;
илмий асосланган ҳолда аҳолини жойлаштириш, ҳудудларни режалаштириш ва қуриш, замонавий талабларни, миллий архитектура-маданий анъаналарни, шаҳар ҳудудларидан самарали фойдаланиш, табиий муҳитга зиён етказмайдиган муносабатда бўлишни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларининг архитектура-режалаштириш тузилмасини уйғун ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
аҳоли пунктларининг ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмасини комплекс янгилаш, замонавий шаҳар марказларини шакллантириш, эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ҳамда тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини реконструкция қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
5. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари шакллантирилишини, кўриб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этади.
шаҳарсозлик ва архитектура соҳасида дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади, уларни муҳокама қилиш ва келишиш ишларини ташкил этади ҳамда уларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг шаҳарсозликка оид қисмларини кўриб чиқади ва келишади;
шаҳарлар, шаҳарчаларнинг ва республика ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларнинг бош режаларига асосан қисмлари бўйича ишлаб чиқилган батафсил режалаштириш лойиҳаларини кўриб чиқади, келишади ҳамда уларни тасдиқлаш учун тавсия этади;
белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига, шу жумладан, шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосли ўзгартиришлар киритилишига розилик беради;
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ва молиялаштириш ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, йилдан-йилга ўтувчи лойиҳаларни белгилайди;
шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши лозим бўлган аҳоли пунктларининг тасдиқланган рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
аҳоли пунктларининг замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, комплекс равишда қуриш, ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини таъминлаш бўйича аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларининг асосий қоидалари бажарилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ҳамда вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини кўриб чиқади ва уларни тасдиқлаш, амалиётга татбиқ этиш юзасидан таклифлар ва тавсияларни ваколатли органларга киритади;
умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида, шу жумладан, табиий ва сув объектлари зоналарини, рекреацион, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган, фойдали қазилмалар жойлашган ва бошқа ҳудудларнинг чегараларини белгилайди ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти тартиботини ўрнатиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан тавсиялар қабул қилади;
минтақаларда экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, маданий мерос объектлари ҳудудларини сақлаш, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирларини ташкил этади;
ҳудудларни ривожлантиришга доир лойиҳа ечимларини кўриб чиқади;
аҳоли пунктларининг ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмасини комплекс янгилаш, урбанизация, замонавий шаҳар марказларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини реконструкция қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тавсиялар киритади.
3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
6. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган аҳоли пунктлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ва молиялаштириш ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, йилдан йилга ўтувчи лойиҳа этиб ҳисоблаш;
вақтинча ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларни сўраб олиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш соҳасида олиб борилган ишлар ҳолатини ўрганиш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш.
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7. Кенгаш ушбу Низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш
8. Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари раислик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Кенгаш мажлисининг кун тартибини белгилаш ва мажлисни чақириш;
Кенгаш томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилиш;
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилиш;
Кенгашга юкланган вазифаларни бажариш бўйича Кенгаш аъзоларининг фаолиятини назорат қилиш;
Кенгаш аъзолари зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Кенгаш аъзоларининг шахсий таркибини ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.
9. Кенгаш аъзолари:
Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашадилар;
шаҳарсозликнинг долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритадилар;
Кенгашда муҳокама қилинадиган масалалар бўйича хулосалар берадилар.
Кенгаш аъзолари Кенгашдаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
10. Кенгаш мажлисининг ўтказилиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида Кенгаш аъзолари мажлис ўтказиш кунидан камида уч кун олдин хабардор қилинади.
11. Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда унинг ўринбосари бошқаради.
Кенгаш, агар мажлисда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.
12. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг аҳамиятига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, лойиҳа-қидирув ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
5-боб. Кенгашнинг ишчи органи ва котиби
13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
14. Ишчи орган:
Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
иш режаси лойиҳасини тайёрлайди, Кенгаш муҳокамасига киритади ва тасдиқланган иш режаси бажарилишини таъминлайди;
Кенгаш мажлисига зарур бўлган материаллар тайёрланишини таъминлайди ва манфаатдор ташкилотлардан зарур материаллар ва эксперт хулосаларини олади;
Кенгаш мажлиси кун тартибидаги масала бўйича таҳлилий материаллар тайёрланишини ташкил этади;
тушган мурожаатларни кўриб чиқади ҳамда Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди.
15. Кенгаш котиби:
Кенгаш мажлисига зарур бўлган ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, Кенгаш мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича ишчи органнинг ишини ташкил этади;
Кенгаш раиси билан мажлис ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек, таклиф этиладиганлар рўйхатини келишади, Кенгаш аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
кун тартибидаги масалалар бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил қилади, Кенгаш мажлиси баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларнинг Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборилишини таъминлайди;
Кенгаш қарорлари ижроси мониторингини олиб боради ва унинг якунларини кўриб чиқиш учун Кенгаш мажлисига тақдим этади.
6-боб. Кенгаш томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш
16. Кенгаш қарори Кенгаш мажлисида қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.
17. Кенгаш раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Кенгашнинг алоҳида масалалар бўйича Кенгаш аъзолари билан келишилган қарорларини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
18. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлиси баёни ишчи орган раҳбари ва Кенгаш котиби томонидан имзоланади, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Кенгаш аъзолари ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади.
19. Кенгаш баёнининг асл нусхаси Вазирлар Маҳкамасининг Транспорт, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида сақланади.
20. Кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча республика ижро этувчи органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
21. Кенгашнинг ишчи органи ва котиби Кенгаш қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда ўрганадилар ва кўриб чиқадилар, зарурият бўлганда Кенгаш раисига тегишли ахборотлар ва таклифлар киритадилар.
22. Кенгашнинг иш тартиби унинг Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Регламентида белгиланади.
7-боб. Якунловчи қоида
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарорига 2а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши
1. А.Ж. Раматов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси 1 1 . Ш.Д. Кудбиев — Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари 2. Ш.С. Хидоятов — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Кенгаш раиси ўринбосари 3. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари 4. М.Б. Жуманиязов — Бош вазир ўринбосарининг котибият мудири 5. Д.К. Адилов — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари 6. Ж.С. Казбеков — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари 7. Ж.Э. Чориев — транспорт вазири ўринбосари 8. Ш.Х. Жўраев — фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари 9. Ж.Т. Махсудов — рақамли технологиялар вазири ўринбосари 10. Д.А. Ходжиахмедов — сув хўжалиги вазири ўринбосари 11. А.М. Қосимов — қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари 12. Б.Т. Абдуллаев — ички ишлар вазири ўринбосари 13. Ю.К. Усмонов — маданият вазири ўринбосари 14. Ҳ.А. Қаршиев — мудофаа вазири ўринбосари 15. Т.К. Комилов — мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари 16. У.М. Мамадаминов — энергетика вазири ўринбосари 17. Н.С. Атабеков — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 18. О.Ч. Одилов — Автомобил йўллари қўмитаси раиси ўринбосари 19. Ф.Ж. Пўлатов — Кадастр агентлиги директори 20. К.Н. Тўлаганов — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи 21. Т.Ж. Турдиев — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари 22. М.Ф. Наджимов — «Ўзсувлойиҳа» АЖ бошқарув раиси 23. Д.Б. Носиров — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари 24. Т.А. Хайдаров — «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари 25. Т.Б. Бойматова — «Иссиқликэлектролойиҳа» АЖ бошқарув раиси 26. Д.И. Кулбацский — «Ўртаосиёэнерготармоқлойиҳа» АЖ бошқарув раиси 27. Ю.Д. Магрупов — «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ бош директори 28. Б.З. Собиров — «Ўзгазлойиҳа» МЧЖ раҳбари 29. А.А. Джураев — «Йўллойиҳабюроси» МЧЖ раҳбари 30. Б.Х. Элмуродов — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДМ бош директори 31. Р.С. Шарифов — «ТошкентбошпланЛИТИ» ДМ директори 32. И.С. Ахмедов — «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» ДМ бош директори 33. Э.А. Мухамедалиев — «Коммунал лойиҳа илмий-тадқиқот» ДМ бош директори 34. Д.М. Камилов — «Алоқалойиҳа» ДУК директори 35. Лавозимига кўра — «Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази» раҳбари 36. А.Р. Тўхтаев — Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси раиси 37. Н.Ш. Режабоев — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Давлат архитектура назорати департаменти бошлиғи 37. А.Ш. Усманов — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Кенгаш масъул котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий низом Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Намунавий низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
3. Кенгаш Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда — ҳудудий орган) коллегиал органи ҳисобланади ҳамда шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини келишиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг профессионал жиҳатдан асосланганлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлайди.
4. Кенгаш ўз фаолиятида Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради ва ўз ишини Кенгаш раиси томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ, бепул асосда амалга оширади.
2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемаларини ҳамда шаҳарларнинг (шаҳарчаларнинг) бош режалари, қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда ўз тасарруфидаги ҳудудларда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини (кейинги ўринларда — шаҳарсозлик ҳужжатлари) кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудларда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.
6. Кенгаш ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўз ҳудудида шаҳарсозлик ҳужжатларни кўриб чиқади, келишади ва тасдиқлаш учун ваколатли органлар томонидан тасдиқлашга тавсия қилади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг шаҳарсозликка оид қисмларини, шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари ишлаб чиқилишида иштирок этади, уларни кўриб чиқади ва амалга оширилишида бевосита иштирок этади;
Кенгаш белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари, шу жумладан, шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосланган ўзгартиришлар киритилишига ўз ваколати доирасида розилик беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таклифлар киритади;
бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини минтақаларда экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатдан ошириш ва тарихий-архитектура мероси объектларини сақлаб қолиш нуқтаи-назаридан келиб чиқиб кўриб чиқади, маъқуллайди ёки қайта ишлаш бўйича тавсиялар беради;
аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида, жумладан архитектура ва шаҳарсозлик комплекслари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқади ҳамда асосланган таклифлар асосида ваколатли республика ижро этувчи органларига тавсиялар киритади;
бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аҳоли пунктларини қуриш ва қисмларини реконструкция қилиш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва янгилаш бўйича таклифларни республика ижро этувчи органларнинг ҳудудий бўлинмаларига киритади;
замонавий шаҳар марказларини шакллантириш, эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини ва қисмларини реконструкция қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига тавсиялар киритади;
ҳудудий аҳамиятга молик алоҳида, шу жумладан, табиий ва сув объектлари зоналарини, рекреацион, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган, фойдали қазилмалар жойлашган ва бошқа ҳудудларнинг чегараларини белгилайди ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти тартиботини ўрнатиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан тавсиялар қабул қилади.
3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлардан Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларни сўраб олиш;
шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Кенгаш ушбу Намунавий низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш
9. Кенгашга ҳудудий органлар раҳбари раислик қилади.
Кенгаш раисининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Кенгаш аъзоларининг шахсий таркибини тасдиқлаш;
Кенгаш мажлисини ўтказиш кунини ва кун тартибини белгилаш;
Кенгаш томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилиш;
Кенгаш аъзолари зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Бош архитектор — ҳудудий орган раҳбарининг ўринбосари Кенгаш раисининг ўринбосари ҳисобланади.
10. Кенгаш аъзолари:
Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этадилар;
шаҳарсозликнинг долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритадилар;
Кенгаш муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар берадилар.
Кенгаш аъзолари Кенгашдаги фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
11. Кенгаш мажлислари заруратга кўра ҳар қандай иш кунида ўтказилиши мумкин, шу билан бирга лойиҳа ҳужжатларини келишиш бўйича Кенгашга сўровнома киритилган ҳолатларда уни кўриб чиқиш муддати мазкур сўровнома келиб тушган кунидан бошлаб беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Кенгаш мажлисини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида Кенгаш аъзолари мажлисни ўтказиш кунидан бир кун олдин хабардор қилинади.
12. Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.
Кенгашнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, унинг мажлисида масалага алоқадор барча аъзолар қатнашиши шарт.
Кенгаш мажлисида лойиҳа ҳужжатлари кўриб чиқилаётганда муайян лойиҳа ҳужжатини келишишга алоқадор аъзолар қатнашмаган ҳолатда мазкур лойиҳа кейинги мажлисда кўриб чиқилади. Бундай ҳолатда мажлисда сабабсиз қатнашмаган масалага алоқадор аъзолар лойиҳа ҳужжатини келишиш муддатини бузилишига жавобгар ҳисобланади, агарда кенгаш аъзоси узрли сабаб билан келмаса унда ташкилот жавобгар бўлади.
13. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалалар аҳамиятидан келиб чиқиб туман (шаҳар) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, лойиҳа-қидирув ва бошқа ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари таклиф этилади.
Кенгашда келишилган лойиҳа ҳужжатлари қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги органларининг интернет тармоқларидаги сайтларида жойлаштириб борилади.
5-боб. Кенгашнинг ишчи органи ва котиби
14. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
Ишчи орган:
Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
Кенгаш иш режаси лойиҳасини тайёрлайди, Кенгаш муҳокамасига киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;
Кенгаш мажлисига зарур бўлган материалларнинг тайёрланишини таъминлайди ва манфаатдор ташкилотлардан зарур материалларни олади;
кун тартиби масаласи бўйича Кенгаш мажлиси ўтказилишини ташкил этади.
15. Кенгашнинг масъул котиби вазифасини бажариш ҳудудий органнинг Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўлими бошлиғи зиммасига юкланади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Кенгаш мажлисига зарур бўлган ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш, Кенгаш мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича ишчи орган ишини ташкил этиш;
Кенгаш раиси билан мажлис ўтказиш муддатлари ва жойи, шунингдек таклиф этилувчилар рўйхатини келишиш, Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлис ўтказиладиган сана, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилиш;
кун тартибидаги масалалар бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил қилиш, Кенгаш мажлиси баёнларини расмийлаштириш ва тасдиқланган баёнларнинг Кенгаш аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборилишини ташкил этиш;
Кенгаш қарорлари ижроси мониторингини олиб бориш ва унинг якунларини кўриб чиқиш учун Кенгаш мажлисига киритиш.
6-боб. Кенгаш томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш
16. Кенгаш қарори Кенгаш мажлисида қатнашаётган аъзоларининг ижобий ёки салбий хулосалари асосида қабул қилинади.
Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.
17. Кенгаш аъзолари лойиҳа ҳужжатларини келишишда масалага алоқадор аъзоларнинг барчаси ўзига тааллуқли йўналишда ижобий хулоса берган тақдирда лойиҳа келишилган ҳисобланади.
Кенгаш аъзоси Кенгаш мажлисида қатнашмаганда унинг ўрнига мажлисда фақат тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг ўринбосари, ёхуд мазкур орган ёки ташкилотнинг буйруғи билан ваколат берилган ходими иштирок этади.
Кенгаш аъзоси мажлисда сабабсиз иштирок этмаган тақдирда мазкур мажлисда кўриб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатлари ушбу Кенгаш аъзоси томонидан келишилган ҳисобланади. Ушбу ҳолатда келишилган шаҳарсозлик ҳужжатларидан фойдаланишдан келиб чиқадиган салбий оқибатлар учун Кенгаш мажлисида иштирок этмаган Кенгаш аъзоси ҳамда у вакиллик қиладиган орган ёки ташкилот ўзига тааллуқли йўналишда жавобгар ҳисобланади.
Кенгаш аъзоси мажлисга сабабсиз иштирок этмаганлиги йиғилиш баёнида қайд этилади, кейинчалик унинг келмаганлиги оқибатида келиб чиққан зарарни қоплаш ёки жавобгарликка тортиш «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , Фуқаролик , Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бундан ташқари, кенгашга раислик қилувчи томонидан кенгаш мажлисига сабабсиз келмаган ёки келмаслик сабабларини олдиндан ёзма равишда билдирмаган кенгаш аъзоларига тегишли чора кўриш учун унинг юқори турувчи органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
18. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлиси баёни Кенгаш котиби томонидан имзоланади, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда Кенгаш аъзолари ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Кенгаш аъзолари кенгаш муҳокамасига қўйилган лойиҳа ҳужжатлари бўйича ўз йўналишлари юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги нормативларга асосланган хулосаларини (ижобий ёки салбий) тақдим этадилар.
Кенгаш аъзоларидан бир нафари салбий хулоса берганда ҳам кенгаш лойиҳа ҳужжатларини келишмасдан қайтариши шарт.
Кенгаш аъзолари томонидан ўз йўналишлари бўйича лойиҳа ҳужжатларини шарт билан келишиш таъқиқланади.
Кенгаш аъзолари муҳокама этилган лойиҳа (масала) хусусида баёнга ўзининг алоҳида фикрини киритишга ҳақли.
Кенгаш баёнининг асл нусхаси ҳудудий қурилиш органида беш йил мобайнида сақланади.
Кенгаш баёни (баёндан кўчирма) йўқолган ёки бузилган ҳолатларда лойиҳа ташкилотнинг мурожаатига кўра уч кун муддатда унга баён нусхаси (дубликати) берилади.
Кенгаш мажлислари видеотасвирга тушириб борилади ва ҳар бир видеотасвир беш йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари архивларида сақланади.
19. Кенгашнинг қарори (баёни) асосида ҳар бир лойиҳа ҳужжатига ахборот тизими орқали алоҳида хулоса (ижобий ёки салбий) берилади.
Кенгаш қарори (баёни) асосида ижобий келишилган лойиҳа (шаҳарсозлик) ҳужжатларини кейинги босқичларда лойиҳалаш ва лойиҳаларни давлат экспертизасига тақдим этиш учун асос бўлади.
20. Кенгаш ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар барча вазирлик, идора, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
21. Кенгаш қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳолатини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.
22. Кенгашнинг иш тартиби унинг Кенгаш томонидан қабул қилинган Регламентида белгиланади.
7-боб. Якунловчи қоида
23. Мазкур Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарорига 3а-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг
Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи — Кенгаш раиси Лавозими бўйича — Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи — Кенгаш раиси ўринбосари Лавозими бўйича — Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси масъул ходими Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиғи Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари бошлиғи Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — автомобиль йўллари бўйича ҳудудий бош бошқарма бошлиғи Лавозими бўйича — ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи Лавозими бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат инспекция бошлиғи Лавозими бўйича — «Ўзсувтаъминот» АЖ тегишли ҳудудий корхонаси раҳбари Лавозими бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тегишли ҳудудий корхонаси раҳбари Лавозими бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ тегишли ҳудудий корхонаси раҳбари Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари бошлиғи Лавозими бўйича — бош лойиҳа институтлари филиаллари директорлари Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари; Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари бошлиғининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари; Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбари» сўзлари билан тўлдирилсин; Лавозими бўйича — туман (шаҳарлар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари бошлиқлари Лавозими бўйича — вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлимлари бошлиқлари, кенгаш масъул котиби Лавозими бўйича — ҳудудий аҳамиятга молик масалаларни кўриб чиқишда тегишли шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс мақомисиз ташкил этилади. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) тегишли ғазначилик ҳисобварақларида жамланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва уларни сарфлаш тартиби
3. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
вазирлик ҳузуридаги ва муассислигидаги корхона ва ташкилотлар фаолияти, кўрсатадиган хизматлари ва бажарадиган ишларидан олинган даромадининг 10 фоиз қисми (бюджетдан маблағ олувчи буюртмачи ташкилотлар бундан мустасно) ҳамда фойдасининг 25 фоиз қисми Жамғармага йўналтирилади;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) томонидан давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) ажратмаларнинг 5 фоиз қисми Давлат бюджетига, 5 фоиз қисми Жамғармага, 10 фоиз қисми Инспекцияга ва 80 фоиз қисми ҳудудий инспекцияларнинг фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади;
лицензия талабгорларининг қурилиш соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлиш юзасидан мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиққанлик учун йиғимларнинг бир қисми (умумий тушумнинг 58,25 фоизи);
шаҳарсозлик фаолияти бўйича лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахслардан ундирилган жарималар миқдорининг 10 фоизи;
лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг электрон тендер платформаси орқали харидларда ғолиб бўлиб, бажариладиган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг 0,1 фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалар;
кўп квартирали уйларни қуришга мўлжалланган ер участкасига ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлган юридик шахсларни электрон рўйхатга киритиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари ҳамда шартномани ҳисобга қўйиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғимлар;
шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги (вазирликнинг тегишли бўлинмаси томонидан аниқланган ва қўлланиладиган) қонунчиликни бузганлик учун солинган жарималарнинг (суд харажатларидан ташқари) 70 фоиз миқдоридаги қисми (қолган 30 фоиз қисми Давлат бюджетига тушади);
Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун айбдор шахслардан ундириладиган жарималар қуйидаги тартибда тақсимланади:
20 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади;
20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади;
60 фоизи — Инспекциянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.
белгиланган тартибда жалб этиладиган грантлар, кредитлар ва ҳомийлик маблағлари;
жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
4. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва бошқа ташкилотларнинг қурилиш, иссиқлик таъминотини яхшилаш, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, кўп квартирали уйларни қуриш, таъмирлаш, тиклаш фаолиятига доир қоидалар бўйича ишланмаларни молиялаштириш, шунингдек, илмий-тадқиқот натижалари илк бор текшириладиган (ишланадиган) тажриба объектларини илмий лойиҳалаш ва қуришга илмий ҳамроҳлик қилишга доир қўшимча сарф-харажатларини қоплаш;
соҳада илмий-техник ва илмий-услубий адабиётларни (жумладан даврий нашрларни) тайёрлаш ва чоп этиш, ушбу фаолиятнинг илмий-услубий ва ахборот-таҳлил таъминотини ташкиллаштириш харажатларини амалга ошириш;
давлат илмий ва илмий тадқиқот ташкилотларининг шаҳарсозлик меъёрлари ва қурилиш фаолиятига доир қоидалари бўйича ишланмаларни молиялаштириш;
илмий-техник симпозиум, анжуман, семинар-тренинг, кўргазмалар, давра суҳбатлари, амалий машғулотлар, маҳорат дарсларини тайёрлаш ва ўтказиш, соҳа фаолиятига илмий-техник ютуқларни жорий этиш ва уларни тарғиб этиш мақсадида илмий, меъёрий, услубий, техник, технологик ҳужжатлар ва бошқа илмий-техник ахборот манбаларини харид қилиш;
вазирлик ва тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш, малака ошириши ва илғор хорижий тажрибани ўрганиши, зарур ҳолларда вазирлик тасарруфидаги таълим муассасалари фаолиятини қисман молиялаштириш, вазирликка бириктирилган эътиборга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш харажатларини молиялаштириш;
вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимларига қўшимча ва устама ҳақ, мукофот пуллари, рейтинг ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш, тизим ходимларининг хизмат сафарлари, шу жумладан хорижий хизмат сафарлари ҳамда вакиллик харажатларини молиялаштириш;
ходимларга, жумладан хорижий консультантларга уй-жой хизматлари (ижара) учун ҳар ойлик компенсация тўлаш;
вазирликка юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида консалтинг ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан мутахассислар, жумладан хорижий маслаҳатчиларни вазирликка ёки тизим ташкилотларига жалб қилиш;
вазирликка қарашли бино ва иншоотларнинг қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва коммунал фойдаланиш харажатларини қоплаш, шунингдек, уларни зарур ускуналар, мебель, алоқа воситалари, компьютерлар, оргтехника, ахборот-коммуникация технологиялари, зарур бўлган барча турдаги моддий қийматликлар билан таъминлаш, шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотлари учун зарур бўлган асосий воситалар харидини амалга ошириш, уларни, ташиш, бутлаш сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
вазирлик фаолиятида зарур бўладиган жорий харажатлар, хусусан тантанали маросимларда бериладиган эсдалик совғалари, хорижий меҳмонлар ва алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга бериладиган эсдалик совғалари, гуллар харидини амалга ошириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда зарур бўлган реклама ва эълонлар жойлаштириш;
соҳага оид ишларда амалий ёрдам, ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш, консультациялар бериш мақсадида ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар, жумладан хорижий делегациялар учун сарфланадиган йўл харажатлари, транспорт харажатлари, овқатлантириш харажатлари ва бошқа харажатларни молиялаштириш;
расмий ва касб байрамлари ҳамда бошқа шу турдаги давлат байрам тадбирларини ўтказиш харажатларини (жумладан, бино ижараси, безатиш, концерт тадбирлари, гуллар, эсдалик совғалари, видеороликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш, байрам дастурхони кабилар) молиялаштириш;
вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник таъминлашга йўналтирилган тадбирлар харажатларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва топшириқларида кўзда тутилган масалалар бўйича (жумладан, ҳомийлик) харажатларни молиялаштириш;
вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.
5. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва маблағлар ташкилотлар томонидан ҳар ойнинг якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғармага йўналтирилади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича тушумлар аниқлаштириб борилади.
6. Жамғармага мажбурий тўловларни ўз вақтида йўналтириш бўйича шахсий жавобгарлик тегишли ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси Вазирликка ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-санаси ҳолатига кўра, Жамғарма ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, ташкилотлар бўйича ёзилган мажбурий тўлов ажратмалари миқдори ҳамда мазкур тўлов ажратмалари бўйича қарздорлик тўғрисидаги тезкор маълумотларни ва ҳар чоракда ҳисобот давридан сўнг 10 кун муддат ичида, грант маблағлари ва хайрия эҳсонлари бўйича маълумотларни тақдим этиб боради.
Вазирлик Солиқ қўмитасидан Жамғармага мажбурий ажратмалар тушуми тўғрисида қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақли.
3-боб. Жамғармани бошқариш
8. Вазир ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.
9. Жамғарма маблағларини сарфлаш вазирликнинг ғазначилик ҳисобварақларига келиб тушган кирим маблағлари доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар бўйича тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади, зарур ҳолларда, харажатлар сметасига вазирлик талабномаси асосида тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
10. Жамғарманинг тасдиқланган сметасида назарда тутилган миқдордан ортиқ кирим маблағидан фойдаланиш сметага тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга оширилади.
11. Жамғарма маблағларини бошқариш вазирга (вазир бўлмаган тақдирда, вазирнинг биринчи ўринбосарига, вазирнинг биринчи ўринбосари бўлмаган вақтда вазир ўринбосарларига) юкланади.
4-боб. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
12. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга мувофиқ Дастурларнинг лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
13. Жамғарманинг кейинги йилги даромад ва харажатлари прогнози вазирлик томонидан тасдиқланади.
5-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
14. Жамғарма маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан очиладиган шахсий ғазначилик ҳисобварақлари орқали сарфланади.
15. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш вазирлик томонидан тасдиқланган тегишли харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси белгиланган тартибда:
Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган шартномалар рўйхатга олинишини;
рўйхатга олинган шартномаларга тўловлар харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ўрнатилган тартибда тўланишини таъминлайди.
17. Қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмай қолган маблағлар жорий молия йили якунларига кўра Жамғарманинг даромад ва харажатлари баланслилигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда вазирлик томонидан белгиланган тартибда келгуси молия йилида тўланиши лозим ҳамда ушбу маблағлар харажатлар сметасида акс эттирилади.
18. Жамғарма маблағларининг йил якунига ишлатилмай қолган қисми Жамғармада қолдирилади.
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳисоби, ҳисоботи ва назорати
19. Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфланиши ҳисобини юритиш ҳамда улар юзасидан ҳисобот тузиш вазирлик томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
20. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекциясига юкланади.
21. Тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ, Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан жавобгарлик вазирликка юкланади.
7-боб. Якунловчи қоида
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 2 февралдаги 25-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига 4-илованинг 4-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори) 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 24-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарори) 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарорига илованинг 17-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 400-сон қарорига илованинг 8 ва 30-бандлари .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон Фармони)» 2018 йил 2 июлдаги 496-сон қарори .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги ПФ-5511-сон Фармони ҳамда «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори) 2019 йил 16 январдаги 36-сон қарори .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони) 2019 йил 23 февралдаги 161-сон қарорига 1-илованинг 41-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон Қарори)» 2019 йил 25 мартдаги 247-сон қарорига илованинг 2-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори) 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 58 ва 98-бандлари .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарори) 2019 йил 17 майдаги 416-сон қарорига илованинг 4-банди .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 11 , 12 ва 42-бандлари .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852сон, «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ҳамда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорлари) 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 6-банди .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон қарори)» 2019 йил 9 декабрдаги 978-сон қарори .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 февралдаги 108-сон қарори
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» 2019 йил 10 декабрдаги ЎРҚ-591-сон Қонуни) 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 4 ва 14-бандлари .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон ва «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4542-сон қарорлари) 2020 йил 20 майдаги 305-сон қарорига илованинг 3-банди .
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 342-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарори .
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари) 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 8 , 22 ва 39-бандлари .
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сон қарорига илованинг 1-банди.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 18-банди .
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони) 2021 йил 8 майдаги 290-сон қарорига илованинг 4 ва 5-бандлари.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорига 3-илованинг 15-банди .
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони) 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарорига 3-илованинг 10-банди .
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида» 2021 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-713-сон Қонуни) 2022 йил 9 мартдаги 102-сон қарорига илованинг 3 ва 5-бандлари.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни) 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 168 ва 210-бандлари .
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига 8-илованинг 2-банди .
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 10 майдаги 246-сон қарори .
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 6 сентябрдаги 496-сон қарорига илованинг 2-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 апрель,
214-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
TARKIBI
NAMUNAVIY NIZOM
NAMUNAVIY TARKIBI
NIZOM
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda uning tizimidagi tashkilotlar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 28-avgustdagi PF-151-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son Farmoniga muvofiq Qurilish vazirligi hamda Uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi negizida Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga ;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi toʻgʻrisidagi nizom va uning tarkibi 2 va 2a-ilovalarga ;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari, Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi huzuridagi hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom va uning namunaviy tarkibi 3 va 3a-ilovalarga ;
Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 7-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarini ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-apreldagi 214-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Toshkent shahar Qurilish va Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda ularning tuman boʻlimlari, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda tuman boʻlimlarining asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari, javobgarligi va faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Vazirlik Oʻzbekiston Respublikasida qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshiradigan maxsus vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi.
3. Vazirlik oʻz faoliyatida Vazirlar Mahkamasiga boʻysunadi.
4. Vazirlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, ushbu Nizom, shuningdek, boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
5. Vazirlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiydir.
6. Vazirlik, tegishli hududiy boʻlinmalar va uning tuzilmasiga kiradigan tashkilotlar yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushirilgan muhr va blankalarga, mustaqil balansga, gʻaznachilik shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, shu jumladan, chet el valyutasidagi yagona gʻazna hisobvaragʻiga ega boʻladi.
7. Vazirlikning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi;
qisqartirilgan nomi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Ministerstvo stroitelstva i jilishno-kommunalnogo xozyaystva Respubliki Uzbekistan;
qisqartirilgan nomi — Minstroykomxoz;
8. Vazirlikning joylashgan manzili (pochta manzili): Toshkent shahri, Abay koʻchasi, 6-uy.
2-bob. Vazirlik tuzilmasi
9. Vazirlik tizimiga quyidagilar kiradi:
markaziy apparat;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari, Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi va Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda — Bosh boshqarma);
tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari, Toshkent shahrida — tuman qurilish boʻlimlari va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari;
Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish Respublika markazi davlat muassasasi va uning hududiy boshqarmalari;
Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish Respublika markazi davlat muassasasi;
Urbanizatsiya va shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish Respublika markazi davlat muassasasi;
Kompetensiyani rivojlantirish instituti davlat muassasasi (Arxitektorlar muhandislar oliy maktabi, Qayta tayyorlash va malaka oshirish markazi, Malakani baholash markazi, hududiy filiallar);
Texnik meʼyorlash va standartlashtirish ilmiy-tadqiqot instituti davlat muassasasi;
“Oʻzbekiston bunyodkori” Nashriyot uyi MCHJ;
“Oʻzbekiston arxitekturasi va qurilishi” jurnali tahririyati MCHJ;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri Qurilish sohasida davlat xaridlarini tashkil etish konsalting markazlari davlat muassasalari;
“Issiqlik taʼminoti obyektlari boʻyicha injiniring kompaniyasi” davlat muassasasi;
“Issiqliktaʼminoti” AJ;
“Kommunal taʼminot markazi” davlat muassasasi;
“ToshuyjoyLITI” AJ;
“Oʻzogʻirsanoatloyiha” AJ;
“OʻzshaharsozlikLITI” bosh loyiha instituti davlat muassasasi;
“ToshkentboshplanLITI” bosh loyiha instituti davlat muassasasi;
“Qishloq qurilish loyiha” bosh loyiha instituti davlat muassasasi;
“Kommunal loyiha ilmiy-tadqiqot instituti” davlat muassasasi;
Loyiha ofisi;
Infratuzilmani rivojlantirish injiniring kompaniyasi davlat muassasasi.
3-bob. Vazirlik, bosh boshqarmalar va tuman boʻlinmalarining vazifalari va funksiyalari
1-§. Vazirlikning vazifalari va funksiyalari
10. Quyidagilar Vazirlikning asosiy vazifalari hisoblanadi:
shaharsozlik faoliyati sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish, sohada davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha takliflar tayyorlash, shuningdek, soha faoliyatini rivojlantirishning uzoq va oʻrta muddatli dasturlarni va normativ-huquqiy hujjatlarini ishlab chiqishda, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarini tayyorlashda ishtirok etish;
normativ-huquqiy hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda standartlarni ishlab chiqishni tashkil etish hamda tasdiqlashni amalga oshirish;
shaharsozlik faoliyatining barcha bosqichlari raqamlashtirilishini taʼminlash, yuridik va jismoniy shaxslarga koʻrsatiladigan qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida davlat xizmatlarini soddalashtirish va takomillashtirib borish;
respublika hududini rivojlantirishni rejalashtirish bosh sxemasini, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududlarini rivojlantirishni rejalashtirish sxemalarini, aglomeratsiyalarni rivojlantirish strategiyasi, shaharlar (shaharchalar) bosh rejalari va qishloq aholi punktlarining hududlarini shaharsozlik jihatidan rivojlantirish sxemalarini ishlab chiqish va tasdiqlashni tashkil qilish, shuningdek, ularga rioya etilishi yuzasidan davlat arxitektura nazoratini amalga oshirish;
loyiha tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va monitoringini yuritish, yakka tartibdagi, namunaviy, takroran qoʻllaniladigan eksperimental loyihalarni va energiya tejamkor loyiha yechimlari ishlab chiqishni tashkil etish, ular faoliyatini litsenziyalash hamda shaharsozlik hujjatlarining ekspertiza qilinishini taʼminlash;
pudrat bozorini rivojlantirish, jumladan qurilish-pudrat tashkilotlarining ayrim faoliyatlarini litsenziyalash va ulush kiritish asosida quriladigan koʻp xonadonli uylarni roʻyxatga olishni muvofiqlashtirish, qurilish va uy-joy kommunal sohasida ruxsat etish va xabardor qilish tartibini muvofiqlashtirish;
maqsadli dasturlarga kiritilgan obyektlarni monitoring qilish, loyiha va qurilish-pudrat tashkilotlari faoliyatida “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida davlat xaridlari hamda reyting tizimini yuritish;
obyektlar qurilishi jarayonida mualliflik, texnik va ichki nazorat olib borilishi ustidan davlat nazorati oʻrnatilishini taʼminlash, shuningdek, respublika hududida qurilayotgan bino va inshootlarning seysmik xavfsizligi taʼminlanishini shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiqligi baholanishini taʼminlash;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida yagona davlat siyosatini yuritish va tarmoqlararo muvofiqlashtirishni amalga oshirish;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish, shu jumladan, koʻp kvartirali uy-joy fondini mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini, eski va avariya holatidagi uy-joylar buzilishini tashkil etishni muvofiqlashtirish hamda renovatsiya dasturlarini shakllantirish;
hududlarni obodonlashtirish sohasi muammolarini oʻrganish va metodologik taʼminlash;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish, rivojlantirish, davlat nazoratini taʼminlash, sohada xizmat koʻrsatuvchilar faoliyatini muvofiqlashtirish;
issiqlik taʼminoti sohasida yagona davlat siyosatini yuritish, zamonaviy talablarga muvofiq sohada kadrlar tayyorlash, sohada xizmat koʻrsatuvchilar faoliyatini muvofiqlashtirish hamda nazorat qilish, ilgʻor xorijiy tajribalar asosida xalqaro standartlarni joriy etish, issiqlik taʼminotini rivojlantirish boʻyicha strategiyani ishlab chiqish, sohani rivojlantirish va modernizatsiya qilish dasturlarini shakllantirish, issiqlik taʼminoti tizimini rivojlantirish sohasidagi xalqaro hamkorlikni amalga oshirish, shuningdek, issiqlik taʼminoti sohasini raqamlashtirish ishlarini amalga oshirish;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida (uy-joy fondi, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvni chiqarish xizmatlari hamda issiqlik taʼminoti) davlat budjeti, xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hamda davlat-xususiy sheriklik hisobidan investitsiya loyihalarini amalga oshirish;
qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida kadrlarni mahalliy va xorijiy yetakchi taʼlim muassasalarida tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va kompetensiyasini baholash ishlarini tashkil etish hamda sertifikatlash jarayonlarini muvofiqlashtirish.
11. Vazirlik oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) shaharsozlik faoliyati sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish, sohada davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha takliflar tayyorlash, shuningdek, soha faoliyatini rivojlantirishning uzoq va oʻrta muddatli dasturlarni va normativ-huquqiy hujjatlarini ishlab chiqishda, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarini tayyorlashda ishtirok etish sohasida:
soha faoliyatida uzoq muddatli strategiyalarni belgilaydi;
shaharsozlik sohasida natijadorlikni taʼminlash, resurslarni hisobga olish va boshqarish tizimini takomillashtirish, obyektlarni loyihalash, qurish va foydalanishni raqamlashtirish borasida ilmiy yechimlarni ishlab chiqadi;
yuridik va jismoniy shaxslarga shaharsozlik faoliyati sohasida byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etishga qaratilgan zarur choralar koʻradi;
qurilish sohasida ilgʻor texnologiyalar va innovatsiyalarni joriy etish yuzasidan takliflar tayyorlaydi;
sohani rivojlantirishga qaratilgan uzoq va oʻrta muddatli dasturlar, yoʻl xaritalari, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi va takliflar kiritadi;
hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy jihatdan rivojlantirish dasturlaridagi obyektlarni loyihalashdan boshlab ularni foydalanishga topshirishgacha boʻlgan bosqichlarda energiya samaradorlikka erishishni taʼminlashga qaratilgan choralar koʻradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlariga muvofiq infratuzilmani rivojlantirish loyihalari yuzasidan buyurtmachi xizmatlari faoliyatining amalga oshirilishini tashkil etadi va muvofiqlashtiradi;
b) normativ-huquqiy hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda standartlarni ishlab chiqishni tashkil etish hamda tasdiqlashni amalga oshirish sohasida:
oʻz vakolatlari doirasida shaharsozlik faoliyati sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar, shuningdek, shaharsozlik normalari va qoidalari loyihalari ishlab chiqilishini tashkil etadi hamda tasdiqlaydi;
shaharsozlik normalari va qoidalarida innovatsion texnologiyalarni joriy qilishdagi muammolarni oʻrganib boradi;
qurilish sohasidagi xalqaro normalar, qoidalar va standartlarni oʻrganish va tahlil qilish asosida milliy normativ hujjatlarni ular bilan uygʻunlashtirib boradi;
binolar, inshootlar va ularning alohida elementlariga boʻlgan xavfsizlik talablari, shuningdek, bino va inshootlarning energiya samaradorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqadi;
seysmik xavfsizlik taʼminlash borasida shaharsozlik normalari va qoidalarini xorijiy mamlakatlar tajribasini hisobga olgan holda muntazam ravishda takomillashtiradi;
xorijiy va xalqaro tashkilotlar, konsultantlar va mutaxassislar bilan hamkorlik qilish hamda ularni milliy normativ hujjatlar bazasini takomillashtirishga jalb qiladi;
shaharsozlik normalari va qoidalarini ishlab chiqilishi boʻyicha belgilangan tartibda buyurtmachi boʻladi;
shaharsozlik normalari va qoidalarining davlat fondini shakllantirishda ishtirok etadi;
shaharsozlikda ilmiy-texnika taraqqiyoti muammolarini maqbul tarzda hal etish uchun ilmiy-texnika va texnik kengashlar faoliyatini tashkil etadi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qurilish materiallarini olib kelish, ishlab chiqarish va realizatsiya qilishda muvofiqlikni baholash sohasida davlat tomonidan tartibga solishni amalga oshiradi;
texnik reglamentlarning ishlab chiqilishini taʼminlash, ularga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek mazkur reglamentlarni bekor qilish boʻyicha takliflar tayyorlash;
v) shaharsozlik faoliyatining barcha bosqichlari raqamlashtirilishini taʼminlash, yuridik va jismoniy shaxslarga koʻrsatiladigan qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida davlat xizmatlarini soddalashtirish va takomillashtirib borish sohasida:
obyektlar qurilish jarayonini elektron monitoring qilishni yoʻlga qoʻyadi va takomillashtirib boradi;
qurilish sohasiga axborot tizimlarini joriy etish ishlarini takomillashtirish orqali inson omilini kamaytirish, byurokratik toʻsiqlar va tizimli muammolarni aniqlash, ularni bartaraf etish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi;
qurilish sohasiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish boʻyicha dasturlar ishlab chiqilishini tashkil etadi va ijro etilishini monitoring qiladi;
qurilish sohasiga axborot tizimlarini joriy etishda masʼul tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtiradi va hamkorligini taʼminlaydi;
joriy etilayotgan axborot tizimlarining joylarda samarali ishlashi va qoʻllanilishining yagona amaliyotini taʼminlaydi;
sohada koʻrsatilayotgan davlat xizmatlarini rivojlantirish va soddalashtirish boʻyicha takliflar kiritib boradi;
hududiy boʻlinmalar faoliyatini tahlil qiladi, ular tomonidan amalga oshiriladigan davlat xizmatlarini takomillashtirib boradi;
g) respublika hududini rivojlantirishni rejalashtirish bosh sxemasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududlarini rivojlantirishni rejalashtirish sxemalari, aglomeratsiyalarni rivojlantirish strategiyasi, shaharlar (shaharchalar) bosh rejalari va qishloq aholi punktlarining hududlarini shaharsozlik jihatidan rivojlantirish sxemalarini ishlab chiqish va tasdiqlashni tashkil qilish, shuningdek, ularga rioya etilishi yuzasidan davlat arxitektura nazoratini amalga oshirish sohasida:
respublika hududini rivojlantirishni rejalashtirish bosh sxemasini, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududlarini rivojlantirishni rejalashtirish sxemalarini va aglomeratsiyalarni rivojlantirish strategiyasini vazirlik va idoralar bilan birgalikda ishlab chiqishni tashkil etadi;
shaharlarning, shaharchalarning bosh rejalari hamda Toshkent shahrining markaziy qismlari va viloyatlarning maʼmuriy markazlari, shuningdek, madaniy meros obyektlariga ega boʻlgan shaharlarni batafsil rejalashtirish loyihalarini tasdiqlaydi (tasdiqlanishi Vazirlar Mahkamasining va boshqa tashkilotlarning vakolatlari jumlasiga kiritilgan shaharsozlik hujjatlari bundan mustasno);
qishloq aholi punktlarining hududlarini shaharsozlik jihatidan rivojlantirish sxemalarini ishlab chiqishni va tasdiqlashni tashkil qiladi;
shaharsozlik sohasida ilmiy-tadqiqot ishlari, aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha buyurtmachi funksiyalarini bajaradi;
umumdavlat ahamiyatiga molik alohida tartibga solinadigan shaharsozlik obyektlari uchun chegaralar belgilash haqida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritadi;
davlat shaharsozlik kadastrini yuritadi, aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlariga rioya etilishi yuzasidan davlat-arxitektura nazoratini olib boradi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlariga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman va shahar hokimliklari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan amal qilishi yuzasidan davlat-arxitektura nazoratini amalga oshiradi hamda qonunbuzilish holatlari aniqlangan taqdirda, aybdor shaxslarga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli choralari qoʻllash boʻyicha taklif kiritadi;
mahalliy davlat hokimiyati organlariga va maxsus vakolatli davlat organlarining hududiy boʻlinmalariga shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzgan holda qabul qilingan qarorlarni bekor qilish haqida taqdimnomalar kiritish;
shaharsozlik faoliyatini amalga oshirishga doir litsenziyalarning va ruxsat beruvchi hujjatlarning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish yoki ularni bekor qilish hamda oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi masalani hal etish uchun tegishli davlat organlari va tashkilotlarga taqdimnomalar yuborish;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlariga amal qilinishi yuzasidan monitoring yuritadi;
shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga oid maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqadi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlaridan barcha foydalanishini taʼminlash uchun vazirlik saytida ularning ochiq grafik qismini eʼlon qilib borilishini taʼminlaydi;
d) loyiha tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va ularning ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash hamda monitoringini yuritish, yakka tartibdagi, namunaviy, takroran qoʻllaniladigan eksperimental loyihalarni va energiya tejamkor loyiha yechimlari ishlab chiqishni tashkil etish hamda shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilinishini taʼminlash sohasida:
loyiha tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtiradi va monitoringini yuritadi, yakka tartibdagi, namunaviy, takroran qoʻllaniladigan eksperimental loyihalar va energiya tejamkor loyiha yechimlarini ishlab chiqishni tashkil etadi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shaharsozlik faoliyatining ayrim faoliyat turlarini amalga oshirish uchun belgilangan tartibda litsenziyalar beradi;
litsenziyalar reyestrining doimiy yuritilishi va unga tegishli oʻzgartirishlar kiritishni amalga oshiradi;
oʻz vakolatlari doirasida litsenziya talablari va shartlariga rioya qilinishini nazorat qiladi;
belgilangan tartibda litsenziya va akkreditatsiya talablariga rioya qilmagan loyiha va qurilish-pudrat tashkilotlari litsenziya va akkreditatsiya guvohnomalari amal qilishini toʻxtatadi va bekor qiladi;
litsenziatlar tomonidan litsenziya talablari va shartlari bajarilishi toʻgʻrisidagi axborot bilan toʻldirib boriladigan markazlashtirilgan reyestrni (bazasini) yuritadi;
yuridik shaxslarni shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish yuzasidan akkreditatsiyadan oʻtkazadi;
shaharsozlik hujjatlari, bino va inshootlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash, modernizatsiya qilish, qayta jihozlash boʻyicha ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazadi;
e) pudrat bozorini rivojlantirish, jumladan qurilish-pudrat tashkilotlarining ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash va ulush kiritish asosida quriladigan koʻp xonadonli uylarni roʻyxatga olishni muvofiqlashtirish, ishlab chiqariladigan qurilish materiallari bazalarini shakllantirish sohasida:
qurilish materiallari, konstruksiyalari va buyumlari hamda qurilish-pudrat tashkilotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning axborot bazasini shakllantiradi;
qurilish-pudrat tashkilotlarining ayrim faoliyat turlari uchun litsenziyalar beradi;
energiya samarador qurilish materiallari, konstruksiyalari va buyumlarini qoʻllash boʻyicha takliflar kiritadi;
ulush kiritish asosida uy-joy quruvchilarni elektron roʻyxatga kiritadi va shartnomalarni hisobga qoʻyadi va mazkur faoliyatni takomillashtirish choralarini koʻradi;
j) maqsadli dasturlarga kiritilgan obyektlarni monitoring qilish, loyiha va qurilish-pudrat tashkilotlari faoliyatida “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida davlat xaridlari hamda reyting tizimini yuritish sohasida:
maqsadli dasturlarga kiritilgan obyektlarni yer maydonlari ajratilishidan boshlab, “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida tanlov savdolari (tender) oʻtkazilishi, loyiha hujjatlari ishlab chiqilishi, ekspertizadan oʻtkazilishi, qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun obyektni roʻyxatdan oʻtkazilishi va qurib bitkazilgan obyektlarni foydalanishga ruxsat berishgacha boʻlgan jarayonlar monitoringini yuritadi;
qurilish-pudrat, loyiha-qidiruv tashkilotlari hamda qurilish bilan bogʻliq klasterlarning elektron reytingi tizimini shakllantiradi va yuritadi;
reyting mezon talablarini sohani bosqichma-bosqich rivojlantirish asosida belgilab, undagi qatnashchilarni xalqaro bozorga chiqarish maqsadida, reyting talablari asosida ularni tayyorlaydi;
reyting tizimini qurilish obyektlari hamda qurilish-montaj ishlarining ixtisosligidan kelib chiqqan holda sohaviy shakllanishini hamda metodologik taʼminlaydi;
reytingga kirgan tashkilotlarning soni va turi statistikasini yuritadi;
reyting mezonlarini belgilashda ishtirok etadi, ularni elektron, inson omilisiz hamda integratsiya yoʻli bilan avtomatik ravishda olinishini taʼminlaydi;
qurilish sohasidagi “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida inson omilisiz elektron tanlov savdolari (tender) tizimi yuritilishini taʼminlaydi, uning shartlarini belgilaydi hamda tizimni ishlash amaliyotidan kelib chiqqan holda takomillashtirib boradi;
autsorsing xizmatini koʻrsatuvchi buyurtmachi tashkilotlarining bozori shakllangandan keyin ularning reytingini shakllantiradi, ularni davlat xaridlari uchun jalb etish boʻyicha inson omilisiz elektron tanlov savdolari (tender) tizimini yaratadi va rivojlantirish yuzasidan takliflar kiritadi;
z) obyektlar qurilishi jarayonida mualliflik, texnik va ichki nazorat olib borilishi ustidan davlat nazorati oʻrnatilishini taʼminlash, shuningdek, respublika hududida qurilayotgan bino va inshootlarning seysmik xavfsizligi taʼminlanishini shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiqligini baholash sohasida:
buyurtmachining texnik, loyiha tashkilotining mualliflik va qurilish-pudrat tashkilotining ichki nazorat tizimining sifatli olib borilishini nazorat qilinishini taʼminlash;
obyektlarda bajariladigan qurilish-montaj ishlarining shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari va shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga rioya etilishi boʻyicha davlat nazorati amalga oshirilishini taʼminlaydi va muvofiqlashtiradi;
shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga oid maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqadi;
shaharsozlikka oid qonunchilik, shaharsozlik normalari va qoidalarini takomillashtirishga doir takliflar kiritadi;
qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish ishlarida ishtirok etadi;
qurilayotgan bino va inshootlarning seysmik xavfsizligi taʼminlanishini shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiqligi baholanishini va nazorat qilinishini taʼminlaydi;
elektron texnik pasportlar asosida bino va inshootlarni seysmik jihatdan zaifligi boʻyicha tasniflashda, shuningdek, bino va inshootlarning instrumental-texnik tekshiruvi hamda ularning zilzilabardoshligini oshirishda ishtirok etadi;
seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan barcha turdagi bino va inshootlarning, shuningdek, koʻp qavatli turar joylarning seysmik jihatdan zaifligini baholash uchun zarur boʻlgan axborotni oʻz ichiga oladigan elektron texnik pasportlarni shakllantiradi;
qurilayotgan bino va inshootlarning zilzilabardoshligini taʼminlash, shuningdek, mavjud bino va inshootlarning zilzilabardoshligini oshirish uchun zarur choralar koʻrish boʻyicha takliflar va tavsiyalar tayyorlaydi;
i) uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida yagona davlat siyosatini yuritish va tarmoqlararo muvofiqlashtirishni amalga oshirish sohasida:
jismoniy va yuridik shaxslarning uy-joy kommunal xizmatlarga boʻlgan talabini oʻrganishni tashkil qiladi, isteʼmol ehtiyojlari, uy-joy kommunal xoʻjaligini rivojlantirish istiqbollarini inobatga oladigan ijtimoiy-iqtisodiy prognozlarni tuzadi;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilaydi va shu asosda tarmoq va tarmoqlararo hamkorlikni shakllantiradi;
isteʼmolchilarni uy-joy kommunal xizmatlar bilan taʼminlash darajasini oshirish, energiya tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish hisobga olinib, ularning sifatini yaxshilashga qaratilgan dasturlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi;
koʻp kvartirali uy-joy fondi hamda issiqlik taʼminoti sohasida qurilish, rekonstruksiya, kapital taʼmirlash va modernizatsiya qilishga doir dasturlar, shuningdek, hududlarning kommunal infratuzilmasini yanada rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqadi;
Vazirlik tizimidagi tashkilotlarning aholi, ijtimoiy soha obyektlari va iqtisodiyot tarmoqlariga uy-joy kommunal xoʻjaligi barqarorligini taʼminlashga doir ishlarini tashkil etadi;
Vazirlik tizimidagi uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi obyektlarining barqaror faoliyatini, respublika hududida uy-joy kommunal xoʻjaligiga oid normativ talablarga rioya etilishini taʼminlaydi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan koʻp kvartirali uylarning saqlanishini taʼminlash, uy-joy kommunal xoʻjaligi obyektlarining barqaror ishlashi, shuningdek, uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasini rivojlantirish istiqbollari masalasi yuzasidan oʻzaro hamkorlik qiladi;
“Issiqliktaʼminoti” AJ faoliyati samaradorligining iqtisodiy normativlarini (koʻrsatkichlarini) tasdiqlaydi, yagona iqtisodiy, texnikaviy va hisobdorlik siyosatini yuritadi, tashkilotlar ishlari samaradorligini atroflicha tahlil qilish jarayoniga metodologik rahbarlik qiladi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorlikda uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida xoʻjalik mexanizmi va boshqaruv tuzilmasini takomillashtirish, uy-joy kommunal xoʻjaligi tashkilotlari faoliyatini yaxshilash boʻyicha iqtisodiy vositalar va ragʻbatlantirish taʼsirini kuchaytirish hamda aholiga xoʻjaligi madaniyatini oshirish choralarini koʻradi;
respublika aholisini uy-joy kommunal xoʻjaligi tashkilotlari faoliyati toʻgʻrisida muntazam xabardor qiladi, jismoniy shaxslar, shu jumladan yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslarning Vazirlik vakolatiga kiritilgan masalalarga taalluqli murojaatlarini qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqadi va zarur choralar koʻradi, jismoniy shaxslar va yuridik shaxslarning vakillarini qabul qiladi, ularning murojaatlari bilan bogʻliq ishlar holatini tahlil qiladi;
“Xavfsiz lift” yagona idoralararo platformasini yuritish;
lift va eskalatorlarga servis xizmatlarini koʻrsatuvchi tashkilotlarning reytingini yuritish;
lift uskunalarini monitoring qilish boʻyicha dispetcherlik xizmatlarining faoliyatini monitoring qilib borish;
lift uskunalarini yangilash, taʼmirlash boʻyicha maqsadli dasturlarni shakllantirish va ularning amalga oshirilishini monitoring qilish.
k) koʻp kvartirali uylarni boshqarish, shu jumladan, koʻp kvartirali uy-joy fondini mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini, eski va avariya holatidagi uy-joylar buzilishini tashkil etishni muvofiqlashtirish hamda renovatsiya dasturlarini shakllantirish sohasida:
koʻp kvartirali uylarni boshqarish sohasida yagona davlat siyosatini olib boradi;
koʻp kvartirali uy-joy fondini saqlash va ulardan foydalanish tizimini kompleks rivojlantirish va takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasini boshqarish borasida koʻp kvartirali uy-joy fondidan foydalanish va ularga xizmat koʻrsatish bozorini rivojlantirish yuzasidan chora-tadbirlar ishlab chiqadi;
koʻp kvartirali uylardan va koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalaridan foydalanish hamda ularni saqlash boʻyicha tizimli ishlarni samarali tashkil qilishda ishtirok etadi;
koʻp kvartirali uylarning texnik holati monitoringini oʻtkazish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari reyestrini shakllantiradi va yuritadi;
koʻp kvartirali uylar mulkdorlarining majburiy badallari yoki toʻlovlari miqdorini belgilashda xarajatlarning tarkibini aniqlash tartibini tasdiqlaydi;
koʻp kvartirali uylar mulkdorlarining majburiy badallari yoki toʻlovlarining eng kam miqdorini belgilaydi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish sohasida tizimli monitoringning amalga oshirilishini taʼminlaydi;
koʻp kvartirali uylarni mavsumiy foydalanishga oʻz vaqtida va sifatli tayyorlanishini tashkil qilishda ishtirok etadi;
novatorlik faoliyati va zamonaviy innovatsion texnologiyalarni joriy etishga koʻmaklashadi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining hisobi va ularning faoliyati boʻyicha hisobotlarni yuritish uchun axborot tizimlari hamda axborot resurslarini joriy etadi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlarining huquqlari va qonuniy manfaatlari bilan bogʻliq faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni, shuningdek, koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining reyestrini vazirlikning rasmiy veb-saytiga joylashtiradi va yangilab turadi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish boʻyicha axborot va maslahat yordami koʻrsatadi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining faoliyatiga huquqiy hamda uslubiy jihatdan koʻmaklashadi;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi yagona billing tizimini yuritadi;
rivojlangan xorijiy mamlakatlarning ilgʻor tajribasini inobatga olgan holda koʻp kvartirali uylarni boshqarishning zamonaviy shakllari va usullarini ishlab chiqadi;
boshqarish organlarining mansabdor shaxslari va boshqaruvchilari hamda mutaxassislarini malakasini oshirishni tashkil etadi hamda ularga malaka sertifikatini beradi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari reytingini yuritadi;
koʻp kvartirali uy-joy fondini rekonstruksiya qilish va taʼmirlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va bu boradagi ishlarni amalga oshirishga doir manzilli roʻyxatlarni tasdiqlaydi;
koʻp kvartirali uy-joy fondini taʼmirlash, obodonlashtirish va undan foydalanish sharoitlarini yaxshilash boʻyicha dasturlarni amalga oshirish doirasida jalb qilingan buyurtmachilar, loyiha va pudrat tashkilotlari ishlarini muvofiqlashtiradi hamda monitoringini yuritadi;
koʻp kvartirali uyda energiyani tejash va energetika samaradorligini oshirish boʻyicha tadbirlarni belgilaydi;
koʻp kvartirali uylarni rekonstruksiya qilish, ulardan foydalanish, saqlash va taʼmirlash, ularning texnik va foydalanish holatini yaxshilash masalasida joylardagi ijro hokimiyati organlari faoliyatiga koʻmaklashadi;
koʻp kvartirali uy-joy fondining eskirish va avariya holati monitoringini yuritadi va ular asosida renovatsiya dasturlarini ishlab chiqadi;
l) hududlarni obodonlashtirish sohasi muammolarini oʻrganish va metodologik taʼminlash sohasida:
aholi punktlari hududlarini obodonlashtirish sohasida normativ-huquqiy baza, standartlar, shaharsozlik normalari va qoidalarini ishlab chiqadi va yangilaydi;
obodonlashtirish sohasida davlat mablagʻlaridan foydalanish samaradorligi va koʻrsatiladigan xizmatlar sifatini oshirishga qaratilgan davlat-xususiy sheriklik mexanizmlarini bosqichma-bosqich joriy qilish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqadi;
obodonlashtirish sohasiga yoʻnaltirilgan innovatsion yechimlarni joriy qiladi;
obodonlashtirish sohasi xodimlariga munosib mehnat sharoitlarini yaratish, ularni moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy muhofaza qilish darajasini oshirish boʻyicha takliflarni tayyorlaydi;
m) ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish, rivojlantirish, davlat nazoratini taʼminlash, sohada xizmat koʻrsatuvchilar faoliyatini muvofiqlashtirish sohasida:
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi dasturlar, strategiyalar hamda konsepsiyalarni ishlab chiqishda ishtirok etadi;
aholining ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan qamrab olinishini monitoring qiladi;
aholi punktlarini ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan taʼminlash uchun davlat ijtimoiy buyurtmalarini beradi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar koʻrsatilishida xususiy sektorning ishtirokini kengaytirish, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik asosida kengaytirish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqadi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi tarif siyosatini shakllantirishga koʻmaklashadi;
Oʻzbekiston Respublikasidagi ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini rivojlantirishning bosh sxemasi ishlab chiqilishida ishtirok etadi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi ilmiy tadqiqotlarni tashkil etadi hamda muvofiqlashtiradi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida xodimlarga boʻlgan ehtiyojni tahlil qiladi hamda ularni tayyorlashda ishtirok etadi;
davlat ijtimoiy buyurtmalari asosida faoliyat yuritayotgan ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari reyestrini yuritadi va uni oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtiradi, ular faoliyati samaradorligining asosiy mezonlarini belgilaydi va baholaydi;
ichimlik suvi va oqova suvlarni tozalash inshootlarini texnologik auditdan oʻtkazish hamda suvni tejash boʻyicha zarur choralarni belgilashda ishtirok etadi;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari uchun suvning texnologik jihatdan sarflanishini va yoʻqotilishini hisob-kitob qilish tartibi, shuningdek, ularning yoʻl qoʻyiladigan normalarini (limitlarini) belgilaydi;
davlat ijtimoiy buyurtmalari asosida faoliyat yuritayotgan ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari tomonidan ijro etilishi majburiy boʻlgan hujjatlarni oʻz vakolatlari doirasida qabul qiladi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini qurish hamda rekonstruksiya qilishga doir aniq yoʻnaltirilgan dasturlarni shakllantirishda ishtirok etadi;
xalqaro moliya institutlari ishtirokida amalga oshiriladigan ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi loyihalar boʻyicha loyihaoldi hamda loyiha hujjatlarini ishlab chiqish, kelishib olish va tasdiqlash choralarini koʻradi, shuningdek, loyihalarni moliyalashtirishni amalga oshiradi;
davlat ijtimoiy buyurtmalari asosida faoliyat yuritayotgan ichimlik suvi taʼminoti va oqova suv chiqarish sohasidagi ekspluatatsiya va xoʻjaligini kengaytirish faoliyatini muvofiqlashtiradi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida davlat nazoratini tashkil etadi va muvofiqlashtiradi;
n) issiqlik taʼminoti sohasida yagona davlat siyosatini yuritish, zamonaviy talablarga muvofiq sohada kadrlar tayyorlash, sohada xizmat koʻrsatuvchilar faoliyatini muvofiqlashtirish hamda nazorat qilish, ilgʻor xorijiy tajribalar asosida xalqaro standartlarni joriy etish, issiqlik taʼminotini rivojlantirish boʻyicha strategiyani ishlab chiqish, sohani rivojlantirish va modernizatsiya qilish dasturlarini shakllantirish, issiqlik taʼminoti tizimini rivojlantirish sohasidagi xalqaro hamkorlikni amalga oshirish, shuningdek, issiqlik taʼminoti sohasini raqamlashtirish ishlarini amalga oshirishda:
issiqlik taʼminotini rivojlantirish yuzasidan strategiyalar, konsepsiyalar va bosh sxemalarni tasdiqlaydi;
issiqlik energiyasini ishlab chiqarish va texnologik jarayonlar samaradorligini oshirish, belgilangan talablarga muvofiq uning sifatini taʼminlash, ishlab chiqarish jarayoniga energiya va suvni tejaydigan texnologiya hamda uskunalarni joriy qilishga qaratilgan chora-tadbirlarni belgilaydi;
respublika hududida issiqlik taʼminoti obyektlarini loyihalashtirish, qurish, modernizatsiya va rekonstruksiya qilishga doir aniq yoʻnaltirilgan barcha dasturlarni shakllantiradi, kelishadi va tasdiqlash uchun kiritadi;
issiqlik taʼminoti obyektlari qurilishi boʻyicha buyurtmachi funksiyalarining bajarilishini tashkil etadi;
issiqlik taʼminoti obyektlarini oʻz vaqtida ishga tushirish boʻyicha manzilli dasturlar ishlab chiqadi, kelishadi va tasdiqlaydi;
issiqlik taʼminoti sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi;
issiqlik taʼminoti sohasidagi tarif siyosatini shakllantirishga koʻmaklashadi;
issiqlik taʼminoti tashkilotlari reyestrini yuritish va uni oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtirish, shuningdek, bajarilishi majburiy boʻlgan hujjatlarni qabul qiladi;
issiqlik taʼminoti korxonalarini energoauditdan oʻtkazish hamda energiya resurslarini tejash boʻyicha zarur choralarni belgilashda ishtirok etadi;
issiqlik taʼminoti tizimida issiqlik energiyasining sarflanishi va yoʻqotilishini hisob-kitob qilish tartibini, shuningdek, ularning yoʻl qoʻyiladigan normalarini (limitlarini) belgilaydi;
issiqlik taʼminoti sohasidagi loyihalarning amalga oshirilishini mahalliy ijro etuvchi hokimiyat vakillik organlari bilan hamkorlikda monitoring qiladi;
yangi quriladigan koʻp kvartirali uylar, ijtimoiy soha va boshqa obyektlarni sifatli va uzluksiz issiqlik energiyasi bilan taʼminlash yuzasidan takliflar kiritadi;
issiqlik energiyasini ishlab chiqarish, yetkazib berish va isteʼmol qilish talablarini oʻz ichiga olgan issiqlik taʼminoti tizimida standartlashtirish va metrologiya boʻyicha yagona siyosatni amalga oshiradi, bunda barcha turdagi energiya sarfini hisoblash zamonaviy oʻlchov vositalarini oʻrganish, joriy etish va ulardan foydalanish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;
issiqlik taʼminoti sohasida zamonaviy talablarga muvofiq kadrlar tayyorlashni tashkil qiladi;
ilgʻor xorijiy tajribalar asosida xalqaro standartlarni joriy etadi;
issiqlik taʼminotini rivojlantirish boʻyicha strategik takliflarni ishlab chiqadi;
sohada zamonaviy va energiya tejamkor texnologiyalarga asoslangan modernizatsiya va rekonstruksiya qilish dasturlarini ishlab chiqadi;
o) uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida (uy-joy fondi, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvni chiqarish xizmatlari hamda issiqlik taʼminoti) davlat budjeti, xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hamda davlat-xususiy sheriklik hisobidan investitsiya loyihalarini amalga oshirish sohasida:
Vazirlikka yuklangan vazifalar doirasida investitsiya siyosatini shakllantirish va amalga oshirishni muvofiqlashtiradi;
Davlat budjeti mablagʻlari va chet el investitsiyalarini jalb etish uchun masʼul vakolatli davlat organlari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat moliya tashkilotlari hamda donor mamlakatlar bilan ularni uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasiga oid investitsiya loyihalarini amalga oshirishga jalb qilish boʻyicha istiqbolli va joriy hamkorlik takliflarini oʻrganadi, umumlashtiradi va dasturlarni tayyorlaydi;
investitsiya loyihalarining loyiha-smeta hujjatlari, texnik-iqtisodiy asoslar va boshqa loyihalarga oid hisob-kitoblarni xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari kreditlarini jalb etgan holda, oʻz vaqtida ishlab chiqilishi boʻyicha choralar koʻradi;
davlat-xususiy sheriklikni joriy etish va rivojlantirish boʻyicha hamda sohaga xususiy sektorni jalb qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasini rivojlantirish uchun taqdim etiladigan xalqaro va xorijiy hukumat moliya institutlarining texnik koʻmak (grant) mablagʻlaridan foydalanishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan qonunchilikda belgilangan holatlarda xorijiy investorlar bilan investitsiya shartnomalari tuzadi;
p) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida xodimlarni mahalliy va xorijiy yetakchi taʼlim muassasalarida tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va kompetensiyasini baholash ishlarini tashkil etish hamda sertifikatlash jarayonlarini muvofiqlashtirish sohasida:
ilgʻor xorijiy tajribalarni inobatga olgan holda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasiga oid tegishli yoʻnalishlarda xodimlarni maqsadli tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil etadi hamda oʻquv jarayonlari uchun yangi malaka talablari, oʻquv rejalari va dasturlarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;
qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida kasbiy malaka va bilimlarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashi faoliyatini yuritadi;
qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish, malakani baholash va sertifikatlash ishlarini amalga oshiradi;
raqamli texnologiyalar asosida mutaxassislar toʻgʻrisidagi tahliliy maʼlumotlar hamda sertifikatlangan mutaxassislar reyestrini yuritadi;
qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasiga tegishli boʻlgan kasblar boʻyicha kasbiy standartlarni ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha faoliyatni amalga oshiradi;
malakani baholash va sertifikatlash ishlariga mahalliy hamda xorijiy ekspertlarni keng jalb etadi;
soha mutaxassislari va taʼlim oluvchilarni nufuzli mahalliy hamda xorijiy tashkilotlarda stajirovka va amaliyotini tashkil etishda koʻmaklashadi;
sohadagi yosh xodimlarning bilimi, iqtidorini yanada oshirish uchun ilmiy-amaliy konferensiya va koʻrik tanlovlar oʻtkazadi;
vazirlik va idoralar bilan tegishli vazifa hamda topshiriqlarni oʻzaro hamkorlikda amalga oshirishni tashkil etadi.
12. Vazirlik oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bevosita, shuningdek, uning tizimiga kiradigan tarkibiy va hududiy boʻlinmalar orqali hal etadi.
2-§. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalarining vazifalari va funksiyalari
13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalarining vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
a) shaharsozlik faoliyati sohasidagi vazifalari:
hududda Vazirlikka yuklangan vazifalarni samarali bajarish;
shaharsozlik faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha takliflarni tayyorlash, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning tarmoq va hududiy dasturlarini tayyorlashda ishtirok etish;
yuqori samarali va energiyani tejaydigan loyiha yechimlari va qurilish materiallari, zamonaviy qurilish texnologiyalari va innovatsiya loyihalarini tatbiq etishda koʻmaklashish;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilar va mutaxassislarning malakasini doimiy ravishda oshirish va ularni qayta tayyorlashni tashkil qilishda ishtirok etish;
tegishlicha shaharlar va tumanlar hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va soliq xizmati hududiy organlari rahbarlari boshqaradigan kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari (keyingi oʻrinlarda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari deb ataladi) bilan hamkorlik qilish;
shaharsozlik faoliyati sohasida xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish, qurilish-pudrat tashkilotlarini malakali quruvchi, loyihachi va boshqa mutaxassislar bilan taʼminlashda ishtirok etish;
b) uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi vazifalari:
Vazirlikning uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi yagona davlat siyosatini hudud miqyosida tatbiq etish va tarmoqlararo muvofiqlashtirishni amalga oshirish;
koʻp kvartirali uylarni boshqaruv organlari faoliyatini muvofiqlashtirish va koʻp kvartirali uylarning texnik holatini monitoring qilish;
koʻp xonadonli uy-joy fondini mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini monitoring qilish;
koʻp kvartirali uy-joy fondini saqlash, ulardan foydalanish va umumiy mulkni saqlashga qaratilgan majburiy badallar miqdorini aniqlash yuzasidan boshqaruv organlariga uslubiy koʻmaklashish;
ichimlik suv va oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini, issiqlik taʼminoti tizimlarini modernizatsiya va rekonstruksiya qilish dasturlari amalga oshirilishini monitoring qilish;
issiqlik taʼminoti tizimida, jumladan qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanib, energiya va resursni tejaydigan yangi texnologiya va uskunalarni joriy qilish boʻyicha kompleks tadbirlarni amalga oshirish;
markaziy qozonxonalar, issiqlik tarmoqlarini modernizatsiya va rekonstruksiya qilish borasida dasturlarni amalga oshirish va monitoringini yuritish;
rivojlangan xorijiy mamlakatlarning ilgʻor tajribasini inobatga olgan holda uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida normativ-huquqiy bazani takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritish;
ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari, issiqlik taʼminoti boʻyicha koʻrsatiladigan xizmatlarga tarif siyosatini shakllantirish hamda uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi tashkilotlarining iqtisodiy barqarorligini mustahkamlash yuzasidan takliflar ishlab chiqish;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasining hududdagi tashkilotlari xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakalarini oshirish boʻyicha ehtiyojni oʻrganish, shu yuzasidan takliflar kiritish;
bosh boshqarma va uning tashkiliy tuzilmasidagi tashkilotlarda axborot kommunikatsiya texnologiyalari faoliyatini yoʻlga qoʻyish va barqarorligini taʼminlash;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasini rivojlantirish va tartibga solishda ishtirok etish, sohada xizmat koʻrsatuvchilar faoliyatiga koʻmaklashish;
bosh boshqarma va uning tashkiliy tuzilmasidagi tashkilotlarda balans va moliyaviy hisobotlarni qabul qilish, tahlil qilish hamda Vazirlikka taqdim qilish.
14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalarining oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) shaharsozlik faoliyati sohasidagi funksiyalari:
kelishilgan loyiha hujjatlarining fasad, kichik arxitektura shakllari hamda boshqa arxitekturaviy yechimlaridan jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan chekinish sodir etilganda mazkur holatlarga nisbatan chora koʻrish uchun toʻplangan materiallarni vazirlikning tegishli boʻlinmasiga, mahalliy hokimiyat organlari hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etib boradi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlarda va tartibda qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish komissiyalari ishida ishtirok etadi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududini rivojlantirishni rejalashtirish sxemalari, aglomeratsiyalarni rivojlantirish strategiyalari, umumdavlat va mahalliy ahamiyatga molik alohida tartibga solinadigan shaharsozlik faoliyati obyektlarining shaharsozlik hujjatlari, aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari ishlab chiqilishi, kelishilishi va tasdiqlanishida ishtirok etadi;
maqsadli dasturlarga kiritilgan qurilish obyektlarining loyiha topshiriqlarini kelishadi;
obyektlarning joylashuvi boʻyicha qurilish chizigʻini belgilaydi;
umumdavlat va mahalliy ahamiyatga molik alohida tartibga solinadigan shaharsozlik faoliyati obyektlari uchun chegaralar belgilash haqida takliflar kiritadi;
bosh rejalar mavjud boʻlmagan hududlarda hamda bosh reja ishlab chiqilayotgan davrda, shuningdek, batafsil rejalashtirish loyihalarida nazarda tutilmagan obyektlar joylashtirilishini hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashlarida koʻrib chiqadi va kelishadi;
oʻz vakolatlari doirasida aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish va tasdiqlashni tashkil qilishda ishtirok etish;
tegishli hududlarda shaharsozlik faoliyati obyektlarini joylashtirish va muhandislik, transport va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha takliflar kiritish;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari asosida (mavjud boʻlganda) shaharsozlik faoliyati obyektlari, bino-inshootlar, muhandislik va transport infratuzilmasi obyektlari qurilishi yoki rekonstruksiyasi, shuningdek, hududlarni obodonlashtirishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshiriqlarini ishlab chiqadi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarining amalga oshirilishi yuzasidan monitoring olib boradi;
davlat shaharsozlik kadastri yuritilishida ishtirok etadi;
loyiha hujjatlarining arxitektura qismini saqlashga doir elektron arxivni yuritadi;
shaharsozlik faoliyati sohasida davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha takliflar tayyorlashda qatnashadi;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha hududiy maqsadli dasturlar, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish prognozlarining shaharsozlik boʻlimlarini (qismlarini) ishlab chiqishda va amalga oshirishda qatnashadi;
aholini shaharsozlik faoliyati toʻgʻrisida muntazam ravishda xabardor qilib boradi;
shaharsozlik normalari va qoidalarini takomillashtirish yuzasidan takliflar kiritadi;
shaharsozlik faoliyati, shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish, pudrat ishlari va qurilish materiallari bozorini rivojlantirish, qurilish-montaj ishlariga yangi texnika va zamonaviy texnologiyalarni qoʻllash masalalari boʻyicha xalqaro ilmiy-texnik va iqtisodiy hamkorlikni amalga oshirishda tegishli hududdagi tashkilotlarga amaliy yordam koʻrsatadi, xorijiy hamkorlar bilan aloqalar oʻrnatishda koʻmaklashadi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari asosida hududlardagi yerlardan samarali foydalanish, shuningdek, tegishli hududda muhandislik, transportga oid va ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish boʻyicha takliflar kiritadi;
shaharsozlik faoliyati obyektlarini joylashtirish hamda shahar, shaharcha va qishloq (ovul)ning chegaralarini belgilash toʻgʻrisida takliflar kiritadi;
yuqori samarali va energiyani tejaydigan loyiha yechimlari, qurilish materiallari, zamonaviy qurilish texnologiyalari va innovatsion loyihalarni amaliyotga tatbiq etishda ishtirok etadi;
tegishli hududdagi shaharsozlik faoliyati obyektlari boʻyicha loyihalashtirish ishlarini va kompleks muhandislik qidiruvlari, shuningdek, shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilarning mualliflik nazoratini muvofiqlashtirib boradi;
bosh boshqarma huzuridagi hududiy Arxitektura-shaharsozlik kengashi faoliyatini tashkil etadi;
belgilangan tartibda bino va inshootlar hamda boshqa obyektlar loyihalarining arxitektura qismini kelishib beradi yoki asoslantirgan holda rad etadi;
shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilar va obyektlar qurilishi boʻyicha qurilish-pudrat tashkilotlarining reyting baholarini aks ettiruvchi koʻrsatkichlar tizimini joriy etishda ishtirok etadi;
qurilishda islohotlarni chuqurlashtirish, shuningdek, pudrat ishlari bozorini rivojlantirish boʻyicha takliflarni Vazirlikka kiritadi;
qurilish industriyasi korxonalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasi, shuningdek, qurilish materiallari, konstruksiyalari va buyumlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning axborot bazasini shakllantirishda ishtirok etadi;
sohaga kirib kelayotgan zamonaviy texnika va texnologiyalarni inobatga olgan holda qisqa muddatli malaka oshirish kurslarining dasturlarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etishda ishtirok etadi;
sohaga oid faoliyat yuritayotgan mutaxassislar malakasini oshirish va sertifikatlash choralarini koʻrish yuzasidan takliflar kiritadi;
nazariy bilimlar va amaliy koʻnikmalarni shakllantirish maqsadida hududlarda amalga oshirilayotgan qurilish obyektlarida koʻchma mashgʻulotlar tashkil etishda koʻmaklashadi;
soha mutaxassislarining ishlab chiqarish amaliyotlarini oʻtash bazasi sifatida ularni loyiha va pudrat tashkilotlariga joylashtirishga koʻmaklashadi;
arxitektura va qurilish rivojlanishi holati monitoringini olib boradi, mintaqada kelajakda ularni yanada rivojlantirish boʻyicha prognozlarni shakllantiradi;
vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar hududiy boʻlinmalarining arxitektura va qurilish sohasidagi ishlarini muvofiqlashtiradi;
belgilangan tartibda tasdiqlangan arxitektura va qurilish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarning ijrosini taʼminlaydi;
arxitektura va qurilish sohasida oʻzini koʻrsatgan xodimlarni, shuningdek, arxitektura va qurilishni rivojlantirishga koʻmaklashgan boshqa shaxslarni mukofotlash haqida taklif tayyorlaydi va belgilangan tartibda taqdim etadi;
b) uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi funksiyalari:
jismoniy va yuridik shaxslarning uy-joy kommunal xizmatlarga boʻlgan talabini oʻrganadi va oʻrnatilgan tartibda Vazirlikka taqdim qiladi;
isteʼmolchilarga uy-joy kommunal xizmatlar koʻrsatish sifat darajasini oshirish va energiya tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish yuzasidan takliflar kiritadi;
koʻp xonadonli uy-joy fondi, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari, issiqlik taʼminoti sohasida qurilish, rekonstruksiya, kapital taʼmirlash va modernizatsiya qilishga doir dasturlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi;
hududiy uy-joy kommunal xoʻjaligi tizimiga rahbarlik qiladi, uy-joy kommunal xoʻjaligi obyektlaridan foydalanadigan tashkilotlar faoliyatiga koʻmaklashadi;
koʻp xonadonli uy-joy fondi, issiqlik taʼminoti, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarining texnik-iqtisodiy holati koʻrsatkichlarini oʻrganadi va monitoring qiladi;
koʻp kvartirali uylardan va koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalaridan foydalanish hamda ularni saqlash boʻyicha tizimli ishlarni samarali tashkil qilishda ishtirok etadi;
koʻp kvartirali uylarni mavsumiy foydalanishga oʻz vaqtida va sifatli tayyorlash ishlarini tashkil qilishda ishtirok etadi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlariga novatorlik faoliyatini va zamonaviy innovatsion texnologiyalarni joriy etishga koʻmaklashish;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari faoliyatining texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarini tahlil qilib boradi hamda Vazirlikka taqdim qilib boradi;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sifatini oshirish, ularning turlarini kengaytirish, ishlab chiqarishning moddiy va energiya isteʼmolini kamaytirish va bu sohani takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi;
mahalliy ijro hokimiyati organlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan uy-joy mulkdorlari shirkatlarining koʻp xonadonli uylarning saqlanishini taʼminlash, uy-joy kommunal xoʻjaligi obyektlarining barqaror ishlashi masalalari yuzasidan oʻzaro hamkorligini yoʻlga qoʻyadi;
hudud aholisini uy-joy kommunal xoʻjaligi tashkilotlarining faoliyati toʻgʻrisida muntazam xabardor qiladi, jismoniy shaxslar, shu jumladan yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslarning bosh boshqarma vakolatiga kiritilgan masalalarga taalluqli murojaatlarini qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqadi va zarur choralar koʻradi:
koʻp xonadonli uy-joy fondini taʼmirlash, obodonlashtirish va undan foydalanish koʻp xonadonli uylarni boshqarish va boshqaruvni amalga oshiradigan tashkilotlarni nazorat qilish tizimining faoliyat koʻrsatishi, uy-joy munosabatlari ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari toʻgʻrisida aholini axborot bilan taʼminlaydi;
koʻp xonadonli uy-joy fondining turar joylarini yashash uchun yaroqsiz deb tan olish tadbirlarini belgilangan tartibda amalga oshirishda ishtirok etadi hamda koʻp xonadonli uy-joy fondining avariya holati monitoringini olib boradi;
koʻp xonadonli uy-joy fondini kuz-qish mavsumida barqaror ishlashga tayyorlash borasida mahalliy ijro hokimiyati organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari faoliyatiga koʻmaklashadi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi dasturlar, strategiyalar hamda konsepsiyalarni ishlab chiqish uchun aniq takliflarni shakllantirish va ularni amalga oshirishda ishtirok etish;
aholining ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan qamrab olinishini monitoring qilish;
aholi punktlarini ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan taʼminlash uchun davlat ijtimoiy buyurtmalari uchun takliflarni shakllantirish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar koʻrsatilishida xususiy sektorning ishtirokini kengaytirish boʻyicha choralar koʻrish, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik asosida kengaytirish choralarini koʻrish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi tarif siyosatini shakllantirishga koʻmaklashish uchun hududdagi tariflarni iqtisodiy va texnik tomondan tahlil qilish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirishga koʻmaklashish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida xodimlarga boʻlgan ehtiyojni tahlil qilish hamda ularni tayyorlash boʻyicha takliflarni shakllantirish;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari faoliyati samaradorligining asosiy mezonlarini bajarilishini baholashda ishtirok etish;
ichimlik suvi va oqova suvlarni tozalash inshootlarini texnologik auditdan oʻtkazish boʻyicha takliflarni shakllantirish hamda suvni tejash boʻyicha zarur choralarni koʻrish;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari uchun suvning texnologik jihatdan sarflanishini va yoʻqotilishini yoʻl qoʻyiladigan normalarini (limitlarini) belgilashda ishtirok etish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini qurish hamda rekonstruksiya qilishga doir aniq yoʻnaltirilgan dasturlarni shakllantirishda ishtirok etish;
davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi loyihalarning roʻyobga chiqarilishi monitoringini mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari bilan hamkorlikda amalga oshirish;
issiqlik taʼminoti tizimida, jumladan qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanib, energiya va resursni tejaydigan yangi texnologiya va uskunalarni joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
obyektlarda energiya samaradorligini taʼminlaydigan mahalliy qozonxonalar qurish, shuningdek, xonadonlar ichida alohida issiqlik taʼminoti tizimlarini oʻrnatish orqali markazlashtirilmagan issiqlik taʼminoti tizimini rivojlantirish boʻyicha takliflarni tayyorlaydi;
jismonan va maʼnan eskirgan, samaradorligi past qozonxona agregatlari, nasos uskunalari, ishdan chiqqan magistral va taqsimlash issiqlik tarmoqlari modernizatsiya, rekonstruksiya qilinishi hamda almashtirilishida qatnashadi;
energiya resurslarini ishlab chiqarish va isteʼmol qilishni normativ hisobga olishni yoʻlga qoʻyish, isteʼmolchilarning issiqlik taʼminoti xizmatlari uchun kelib tushadigan mablagʻlar va toʻlovlarini avtomatlashtirilgan hisobga olish tizimi joriy qilinishini tashkil etadi;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi uchun xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga ehtiyojni oʻrganadi, uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi uchun xodimlar tayyorlashni, xorijiy mamlakatlarda tajriba orttirish uchun nomzodlarni jalb qilish ishlarini tashkil qiladi;
tegishli davlat organlari bilan hamkorlikda boshqarma va uning tashkiliy tuzilmasidagi tashkilotlarda korrupsiyani oldini olishga qaratilgan ishlarni tashkillashtiradi.
15. Bosh boshqarma qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.
3-§. Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasining vazifalari va funksiyalari
16. Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasining vazifalari etib quyidagilar hisoblanadi:
hududda Vazirlikka yuklangan vazifalarni samarali bajarish;
oʻz vakolatlari doirasida aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish va tasdiqlashni tashkil qilishda ishtirok etish;
shaharsozlik faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha takliflarni tayyorlash, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning tarmoq va hududiy dasturlarini tayyorlashda ishtirok etish;
hududlarda shaharsozlik faoliyati obyektlarini joylashtirish va muhandislik, transport va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha takliflar kiritish;
yuqori samarali va energiyani tejaydigan loyiha yechimlari va qurilish materiallari, zamonaviy qurilish texnologiyalari va innovatsiya loyihalarini tatbiq etishda koʻmaklashish;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilar va mutaxassislarning malakasini doimiy ravishda oshirish va ularni qayta tayyorlashni tashkil qilishda ishtirok etish;
tumanlar hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va soliq xizmati hududiy organlari rahbarlari boshqaradigan kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari (keyingi oʻrinlarda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari deb ataladi) bilan hamkorlik qilish;
shaharsozlik faoliyati sohasida xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish, mintaqadagi qurilish-pudrat tashkilotlarini yuqori malakali quruvchilar, loyihachilar va boshqa mutaxassislar bilan taʼminlashni tashkil qilishda ishtirok etish.
Normativ-huquqiy hujjatlarda shaharsozlik faoliyati sohasida Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasiga alohida vazifalar yuklatilishi mumkin.
17. Bosh boshqarma oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
kelishilgan loyiha hujjatlarining fasad, kichik arxitektura shakllari hamda boshqa arxitekturaviy yechimlaridan jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan chekinish sodir etilganda mazkur holatlarga nisbatan chora koʻrish uchun toʻplangan materiallarni vazirlikning tegishli boʻlinmasiga, mahalliy ijro hokimiyati organlari hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etib boradi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlarda va tartibda qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish komissiyalari ishida ishtirok etadi;
aholi punktlarining bosh rejalari, batafsil rejalashtirish loyihalari hamda boshqa shaharsozlik hujjatlari ishlab chiqilishi, kelishilishi va tasdiqlanishida ishtirok etadi;
maqsadli dasturlarga kiritilgan qurilish obyektlarining loyiha topshiriqlarini kelishadi;
obyektlarning joylashuvi boʻyicha qurilish chizigʻini belgilaydi;
umumdavlat va mahalliy ahamiyatga molik alohida tartibga solinadigan shaharsozlik faoliyati obyektlari uchun chegaralar belgilash haqida takliflar kiritadi;
bosh rejalar mavjud boʻlmagan hududlarda hamda bosh reja ishlab chiqilayotgan davrda, shuningdek, batafsil rejalashtirish loyihalarida nazarda tutilmagan obyektlar joylashtirilishini hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashida koʻrib chiqadi va kelishadi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari asosida (mavjud boʻlganda) shaharsozlik faoliyati obyektlari, bino-inshootlar, muhandislik va transport infratuzilmasi obyektlari qurilishi yoki rekonstruksiyasi, shuningdek, hududlarni obodonlashtirishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshiriqlarini ishlab chiqadi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarining amalga oshirilishi yuzasidan monitoring olib boradi;
davlat shaharsozlik kadastri yuritilishida ishtirok etadi;
loyiha hujjatlarining arxitektura qismini saqlashga doir elektron arxivni yuritadi;
shaharsozlik faoliyati sohasida davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha takliflar tayyorlashda qatnashadi;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha hududiy maqsadli dasturlar, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish prognozlarining shaharsozlik boʻlimlarini (qismlarini) ishlab chiqishda va amalga oshirishda qatnashadi;
aholini shaharsozlik faoliyati toʻgʻrisida muntazam ravishda xabardor qilib boradi;
shaharsozlik normalari va qoidalarini takomillashtirish yuzasidan takliflar kiritadi;
shaharsozlik faoliyati, shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish, pudrat ishlari va qurilish materiallari bozorini rivojlantirish, qurilish-montaj ishlariga yangi texnika va zamonaviy texnologiyalarni qoʻllash masalalari boʻyicha xalqaro ilmiy-texnik va iqtisodiy hamkorlikni amalga oshirishda hududdagi tashkilotlarga amaliy yordam koʻrsatadi, xorijiy hamkorlar bilan aloqalar oʻrnatishda koʻmaklashadi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari asosida hududlardagi yerlardan samarali foydalanish, shuningdek, hududda muhandislik, transportga oid va ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish boʻyicha takliflar kiritadi;
shaharsozlik faoliyati obyektlarini joylashtirish hamda aholi punktlarining chegaralarini belgilash toʻgʻrisida takliflar kiritadi;
yuqori samarali va energiyani tejaydigan loyiha yechimlari, qurilish materiallari, zamonaviy qurilish texnologiyalari va innovatsion loyihalarni amaliyotga tatbiq etishda ishtirok etadi;
hududdagi shaharsozlik faoliyati obyektlari boʻyicha loyihalashtirish ishlarini va kompleks muhandislik qidiruvlari, shuningdek, shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilarning mualliflik nazoratini muvofiqlashtirib boradi;
bosh boshqarma huzuridagi hududiy Arxitektura-shaharsozlik kengashi faoliyatini tashkil etadi;
bino va inshootlar hamda boshqa obyektlar loyihalarining arxitektura qismini kelishib beradi yoki asoslantirgan holda rad etadi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilar va obyektlar qurilishi boʻyicha qurilish-pudrat tashkilotlarining reyting baholarini aks ettiruvchi koʻrsatkichlar tizimini joriy etishda ishtirok etadi;
qurilishda islohotlarni chuqurlashtirish, shuningdek, pudrat ishlari bozorini rivojlantirish boʻyicha takliflarni Vazirlikka kiritadi;
qurilish industriyasi korxonalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasi, shuningdek, qurilish materiallari, konstruksiyalari va buyumlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning axborot bazasini shakllantirishda ishtirok etadi;
sohaga kirib kelayotgan zamonaviy texnika va texnologiyalarni inobatga olgan holda qisqa muddatli malaka oshirish kurslarining dasturlarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etishda ishtirok etadi;
sohaga oid faoliyat yuritayotgan mutaxassislar malakasini oshirish va sertifikatlash choralarini koʻrish yuzasidan takliflar kiritadi;
nazariy bilimlar va amaliy koʻnikmalarni shakllantirish maqsadida hududlarda amalga oshirilayotgan qurilish obyektlarida koʻchma mashgʻulotlar tashkil etishda koʻmaklashadi;
soha mutaxassislarining ishlab chiqarish amaliyotlarini oʻtash bazasi sifatida ularni loyiha va pudrat tashkilotlariga joylashtirishga koʻmaklashadi;
arxitektura va qurilish rivojlanishi holati monitoringini olib boradi, mintaqada kelajakda ularni yanada rivojlantirish boʻyicha prognozlarni shakllantiradi;
vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar hududiy boʻlinmalarining arxitektura va qurilish sohasidagi ishlarini muvofiqlashtiradi;
belgilangan tartibda tasdiqlangan arxitektura va qurilish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarning ijrosini taʼminlaydi;
arxitektura va qurilish sohasida oʻzini koʻrsatgan xodimlarni, shuningdek, arxitektura va qurilishni rivojlantirishga koʻmaklashgan boshqa shaxslarni mukofotlash haqida taklif tayyorlaydi va belgilangan tartibda taqdim etadi.
18. Bosh boshqarma qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.
4-§. Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasining vazifalari va funksiyalari
19. Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasining vazifalari etib quyidagilar hisoblanadi:
Vazirlikning uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi yagona davlat siyosatini hudud miqyosida tatbiq etish va tarmoqlararo muvofiqlashtirishni amalga oshirish;
koʻp kvartirali uylarda boshqaruv organlari faoliyatini muvofiqlashtirish va koʻp kvartirali uylarning texnik holatini monitoring qilish;
koʻp xonadonli uy-joy fondini mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini tashkil qilishda ishtirok etish;
koʻp kvartirali uy-joy fondini saqlash, ulardan foydalanish va umumiy mulkni saqlashga qaratilgan majburiy badallar miqdorini aniqlash yuzasidan boshqaruv organlariga uslubiy koʻmaklashish;
ichimlik suv va oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini, issiqlik taʼminoti tizimlarini modernizatsiya va rekonstruksiya qilish dasturlari amalga oshirilishini monitoring qilish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasini rivojlantirish va tartibga solishda ishtirok etish, mazkur sohada hududda xizmat koʻrsatuvchilar faoliyatini muvofiqlashtirish;
issiqlik taʼminoti tizimida, jumladan qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanib, energiya va resursni tejaydigan yangi texnologiya va uskunalarni joriy qilish boʻyicha kompleks tadbirlarni ishlab chiqish;
markaziy qozonxonalar, issiqlik tarmoqlarini modernizatsiya va rekonstruksiya qilish borasida dasturlarni shakllantirish;
rivojlangan xorijiy mamlakatlarning ilgʻor tajribasini inobatga olgan holda uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida normativ-huquqiy bazani takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritish;
ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari, issiqlik taʼminoti boʻyicha koʻrsatiladigan xizmatlarga tarif siyosatini shakllantirish uchun hamda uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi tashkilotlarining iqtisodiy barqarorligini mustahkamlash yuzasidan takliflar ishlab chiqish;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasining hududdagi tashkilotlari xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakalarini oshirish boʻyicha ehtiyojni oʻrganish, shu yuzasidan takliflar kiritish;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasining hududiy tashkilotlari xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirishga jalb qilish;
bosh boshqarma va uning tashkiliy tuzilmasidagi tashkilotlarda axborot kommunikatsiya texnologiyalari faoliyatini yoʻlga qoʻyish va barqarorligini taʼminlash;
bosh boshqarma va uning tashkiliy tuzilmasidagi tashkilotlarda balans va moliyaviy hisobotlarni qabul qilish, tahlil qilish hamda Vazirlikka taqdim qilish.
20. Bosh boshqarma oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
jismoniy va yuridik shaxslarning uy-joy kommunal xizmatlarga boʻlgan talabini oʻrganadi va oʻrnatilgan tartibda Vazirlikka taqdim qiladi;
isteʼmolchilarga uy-joy kommunal xizmatlar koʻrsatish sifat darajasini oshirish va energiya tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish yuzasidan takliflar kiritadi;
koʻp xonadonli uy-joy fondi, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari, issiqlik taʼminoti sohasida qurilish, rekonstruksiya va modernizatsiya qilishga doir dasturlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi;
hududiy uy-joy kommunal xoʻjaligi tizimiga rahbarlik qiladi, uy-joy kommunal xoʻjaligi obyektlaridan foydalanadigan tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtiradi;
koʻp xonadonli uy-joy fondi, issiqlik taʼminoti, ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarining texnik-iqtisodiy holati koʻrsatkichlarini oʻrganadi va monitoring qiladi;
koʻp kvartirali uylardan va koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalaridan foydalanish hamda ularni saqlash boʻyicha tizimli ishlarni samarali tashkil qilishda ishtirok etadi;
koʻp kvartirali uylarni mavsumiy foydalanishga oʻz vaqtida va sifatli tayyorlash ishlarini tashkil qiladi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlariga novatorlik faoliyatini va zamonaviy innovatsion texnologiyalarni joriy etishga koʻmaklashish;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari faoliyatining texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarini tahlil qilib boradi hamda vazirlikka taqdim qilib boradi;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sifatini oshirish, ularning turlarini kengaytirish, ishlab chiqarishning moddiy va energiya isteʼmolini kamaytirish va bu sohani takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi;
mahalliy ijro hokimiyati organlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan uy-joy mulkdorlari shirkatlarining koʻp xonadonli uylarning saqlanishini taʼminlash, uy-joy kommunal xoʻjaligi obyektlarining barqaror ishlashi masalalari yuzasidan oʻzaro hamkorligini yoʻlga qoʻyadi;
hudud aholisini uy-joy kommunal xoʻjaligi tashkilotlarining faoliyati toʻgʻrisida muntazam xabardor qiladi, jismoniy yuridik shaxslarning bosh boshqarma vakolatiga kiritilgan masalalarga taalluqli murojaatlarini qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqadi;
koʻp xonadonli uy-joy fondini taʼmirlash, obodonlashtirish va undan foydalanish koʻp xonadonli uylarni boshqarish va boshqaruvni amalga oshiradigan tashkilotlarni nazorat qilish tizimining faoliyat koʻrsatishi, uy-joy munosabatlari ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari toʻgʻrisida aholini axborot bilan taʼminlaydi;
koʻp xonadonli uylarni rekonstruksiya qilish, ulardan foydalanish, saqlash va taʼmirlash, ularning texnik va foydalanish holatini yaxshilash masalasida mahalliy ijro etuvchi organlar faoliyatiga koʻmaklashadi;
koʻp xonadonli uy-joy fondining turar joylarini yashash uchun yaroqsiz deb tan olish tadbirlarini belgilangan tartibda amalga oshirishda ishtirok etadi;
koʻp xonadonli uy-joy fondining avariya holati monitoringini olib boradi;
koʻp xonadonli uy-joy fondini kuz-qish mavsumida barqaror ishlashga tayyorlash borasida ishlarni tashkil qiladi va mahalliy ijro hokimiyati organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari faoliyatiga koʻmaklashadi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi dasturlar, strategiyalar hamda konsepsiyalarni ishlab chiqish uchun aniq takliflarni shakllantirish va ularni amalga oshirishda ishtirok etish;
aholining ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan qamrab olinishini monitoring qilish;
aholi punktlarini ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan taʼminlash uchun davlat ijtimoiy buyurtmalari uchun takliflarni shakllantirish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar koʻrsatilishida xususiy sektorning ishtirokini kengaytirish boʻyicha choralar koʻrish, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik asosida kengaytirish choralarini koʻrish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi tarif siyosatini shakllantirishga koʻmaklashish uchun hududdagi tariflarni iqtisodiy va texnik tomondan tahlil qilish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirishga koʻmaklashish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida xodimlarga boʻlgan ehtiyojni tahlil qilish hamda ularni tayyorlash boʻyicha takliflarni shakllantirish;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari faoliyati samaradorligining asosiy mezonlarini bajarilishini baholashda ishtirok etish;
ichimlik suvi va oqova suvlarni tozalash inshootlarini texnologik auditdan oʻtkazish boʻyicha takliflarni shakllantirish hamda suvni tejash boʻyicha zarur choralarni koʻrish;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlari uchun suvning texnologik jihatdan sarflanishini va yoʻqotilishini yoʻl qoʻyiladigan normalarini (limitlarini) belgilashda ishtirok etish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini qurish hamda rekonstruksiya qilishga doir aniq yoʻnaltirilgan dasturlarni shakllantirish;
davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini qurish hamda rekonstruksiya qilishga doir aniq yoʻnaltirilgan roʻyxatlarni yuritish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi loyihalarning roʻyobga chiqarilishi monitoringini mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari bilan hamkorlikda amalga oshirish;
issiqlik taʼminoti tizimida, jumladan qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanib, energiya va resursni tejaydigan yangi texnologiya va uskunalarni joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
obyektlarda energiya samaradorligini taʼminlaydigan mahalliy qozonxonalar qurish, shuningdek, xonadonlar ichida alohida issiqlik taʼminoti tizimlarini oʻrnatish orqali markazlashtirilmagan issiqlik taʼminoti tizimini rivojlantirish boʻyicha takliflarni tayyorlaydi;
jismonan va maʼnan eskirgan, samaradorligi past qozonxona agregatlari, nasos uskunalari, ishdan chiqqan magistral va taqsimlash issiqlik tarmoqlari modernizatsiya, rekonstruksiya qilinishi hamda almashtirilishida qatnashadi;
energiya resurslarini ishlab chiqarish va isteʼmol qilishni normativ hisobga olishni yoʻlga qoʻyish, isteʼmolchilarning issiqlik taʼminoti xizmatlari uchun kelib tushadigan mablagʻlar va toʻlovlarini avtomatlashtirilgan hisobga olish tizimi joriy qilinishini tashkil etadi;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi uchun xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga ehtiyojni oʻrganadi, uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi uchun xodimlar tayyorlashni, xorijiy mamlakatlarda tajriba orttirish uchun nomzodlarni jalb qilish ishlarini tashkil qiladi;
tegishli davlat organlari bilan hamkorlikda bosh boshqarma va uning tashkiliy tuzilmasidagi tashkilotlarda korrupsiyani oldini olishga qaratilgan ishlarni tashkillashtiradi.
21. Bosh boshqarma qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.
5-§. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari, Toshkent shahar tuman qurilish boʻlimlari va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlarining vazifalari va funksiyalari
22. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari, Toshkent shahar tuman qurilish boʻlimlari va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlarining vazifalari etib quyidagilar hisoblanadi:
a) shaharsozlik faoliyati sohasidagi vazifalari:
tegishli tumanda (shaharda) Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarilishini taʼminlash;
oʻzlariga yuklangan vazifalar boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish hamda tizimni takomillashtirish yuzasidan takliflar kiritish;
kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish sektorlari bilan hamkorlik qilish;
shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga rioya etilishini nazorat qilishda ishtirok etish;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarining ishlab chiqilishi va tasdiqlanishida ishtirok etish;
oʻz vakolatlari doirasida aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarini amaliyotga tatbiq etish monitoringini olib borish;
shaharsozlik faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha takliflar tayyorlash, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning tarmoq va hududiy dasturlarini ishlab chiqishda qatnashish;
shaharsozlik faoliyati obyektlarini joylashtirish, shuningdek, tegishli hududda muhandislik, transportga oid va ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish yuzasidan takliflar kiritish;
aholi punktining bosh rejasi mavjud boʻlmaganda yoki uning yangi bosh rejasi ishlab chiqilayotgan davrda aholi punkti hududida joriy qurilish uchun yer uchastkasi ajratish bilan bogʻliq masalalarni hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashlari bilan kelishib olish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasiga taqdimnoma kiritish;
shaharsozlik faoliyati sohasida yuqori samarali va energiyani tejaydigan loyiha yechimlari va qurilish materiallari, zamonaviy qurilish texnologiyalari va innovatsiya loyihalarini tatbiq etishda ishtirok etish;
loyihalashtirish va pudrat ishlari, qurilish materiallari bozorlarida raqobat muhitini shakllantirish boʻyicha takliflar kiritish;
tumanda (shaharda) arxitektura va qurilishni rivojlantirish holati monitoringini olib borish, tumanda (shaharda) ularni yanada rivojlantirish boʻyicha har yilgi prognozlarni shakllantirish;
b) uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi vazifalari:
tegishli tumanda (shaharda) Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarilishini taʼminlash;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida normativ-huquqiy bazani takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash hamda uy-joy kommunal xizmatlarning zamonaviy shakl va usullarini joriy etishda koʻmaklashish;
koʻp kvartirali uylarning hisobini yuritish, uylarning texnik holatini monitoring qilish;
koʻp xonadonli uylarni qurish boʻyicha dasturlari amalga oshirilishida ishtirok etish, eski va avariya holatidagi uy-joylar buzilishini tashkil etish;
mahalliy ijro hokimiyati organlari bilan hamkorlikda koʻp kvartirali uylarni taʼmirlash va rekonstruksiya qilish boʻyicha dasturlarni shakllantirish;
boshqaruvchi tashkilot va uy-joy mulkdorlari shirkatlari faoliyatiga koʻmaklashish;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi uchun xodimlar tayyorlash boʻyicha takliflar kiritish, xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish;
vazirlik va bosh boshqarma tomonidan berilgan topshiriq va vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash, bajarilishi yuzasidan hisobotlar kiritish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasini rivojlantirish va tartibga solishda ishtirok etish, mazkur sohada hududda xizmat koʻrsatuvchilar faoliyatiga koʻmaklashish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida barcha dasturlar doirasida amalga oshirilayotgan qurilish, rekonstruksiya va modernizatsiya qilish sohasida amalga oshirilayotgan ishlarni monitoring qilish;
vakolati doirasida isteʼmolchilarga ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish sifatini yaxshilash choralarini koʻrish va koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini yanada yaxshilash borasida takliflar kiritish.
23. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari, Toshkent shahar tuman qurilish boʻlimlari va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari ularga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) shaharsozlik faoliyati sohasida:
tumanda (shaharda) arxitektura va qurilishning rivojlanish holati monitoringini olib boradi, tumanda (shaharda) ularni yanada rivojlantirish boʻyicha har yilgi prognozlarni shakllantiradi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlariga asosan loyiha va qurilish-montaj ishlarini bajarishda shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilikka, shaharsozlik norma va qoidalariga, standartlarga rioya etilishi yuzasidan nazorat amalga oshirilishida ishtirok etadi;
yer maydonlarini auksionga chiqarilishida ishtirok etadi;
oʻz vakolatlari doirasida davlat xizmatlarini koʻrsatadi;
belgilangan tartibda obyektlar chegaralarini belgilash boʻyicha takliflar kiritadi;
shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari buzilishlarini bartaraf etish boʻyicha shaharsozlik faoliyati subyektlari tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalar beradi;
shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslarga nisbatan jazo choralarini koʻrish uchun materiallarni vakolatli organlarga beradi;
aholi punktlarini shaharsozlik hujjatlari bilan taʼminlash boʻyicha takliflar kiritadi;
aholi punktlarining bosh rejalar, batafsil rejalashtirish loyihalari va boshqa shaharsozlik hujjatlarini amalga oshirishda ishtirok etadi;
tegishli hududlarda shaharsozlik faoliyati obyektlarini joylashtirish va muhandislik, transport va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha bosh boshqarmalar hamda mahalliy davlat hokimiyati organlariga takliflar kiritadi;
aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarining amalga oshirilishi yuzasidan monitoring olib boradi;
bosh boshqarmalarga davlat shaharsozlik kadastrini yuritish yuzasidan maʼlumotlarni kiritadi;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha hududiy dasturlar, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish prognozlarining shaharsozlik boʻlimlarini (qismlarini) ishlab chiqish va amalga oshirishda qatnashadi;
tegishli hududni rivojlantirish boʻyicha shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish uchun boshlangʻich maʼlumotlarni jamlashda koʻmaklashadi va ishtirok etadi;
aholini shaharsozlik faoliyati toʻgʻrisida muntazam ravishda xabardor qilib boradi;
yuqori samarali va energiyani tejaydigan loyiha yechimlari, qurilish materiallari, zamonaviy qurilish texnologiyalari va innovatsion loyihalarni tatbiq etishda ishtirok etadi;
loyihalashtirish va qurilish-pudrat tashkilotlarining reyting baholarini aks ettiruvchi koʻrsatkichlar tizimini joriy etishda ishtirok etadi;
b) uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida:
koʻp kvartirali uylarni saqlash va undan foydalanish bilan bogʻliq belgilangan vazifalar va ishlab chiqilgan dasturlar ijrosining monitoringini yuritadi;
koʻp kvartirali uylarning texnik pasportlari asosida uylarning soni, ularning texnik holati va ushbu uylarga xizmat koʻrsatuvchi boshqarish tashkilotlari yuzasidan toʻliq maʼlumot-hisobotlarni yuritadi;
koʻp kvartirali uylarning texnik holati boʻyicha xatlov ishlarini oʻtkazadi, bu borada ishlab chiqilgan statistik hisobotlar, nuqson dalolatnomalari va shu kabi boshqa hujjatlar amaliyotga toʻliq tatbiq etilishida ishtirok etadi;
uylarning texnik holati va kelgusida taʼmirlash zaruriyati yuzasidan manzilli dastur boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
oʻtkazilgan texnik xatlov natijalari boʻyicha tegishli hududda joylashgan koʻp kvartirali uylarning tasdiqlangan texnik meʼyorlarga muvofiq yaxshi, oʻrta va ogʻir toifaga boʻlinishi hamda ularning roʻyxatini shakllantiradi;
boshqaruv organlariga biriktirilmagan uylar roʻyxatini tuzadi, ularda boshqaruv organlarini tashkil etish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
hududlardagi koʻp kvartirali uylarning aniq hisobini yuritadi va uylarning texnik holatidagi muammolar hamda uning yechimlari yuzasidan shu mutasaddi idoralarga tegishli takliflar tayyorlaydi;
uylarni kapital taʼmirlash, sanatsiya, rekonstruksiya yoki renovatsiya qilish yoxud buzish, ushbu uylarda yashayotgan mulkdorlarni koʻchirish yoki ularni boshqa uy-joylar bilan taʼminlashning qisqa va uzoq muddatga moʻljallangan kompleks reja-dasturlarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;
koʻp kvartirali uylarning turar joy binolarini yashash uchun yaroqsiz deb tan olish, bunda, vakolatli organlar bilan birgalikda eski va avariya holatida deb topilgan koʻp kvartirali uylarning kapital taʼmirlash, rekonstruksiya qilish va buzish ishlarini tashkil qilishda ishtirok etadi;
har yil dekabr oyida texnik jihatdan “oʻrta (sariq)” va “ogʻir (qizil)” toifadagi uylar boʻyicha kelgusi yilda amalga oshiriladigan kompleks ishlar boʻyicha boshqarmaga takliflar tayyorlaydi;
lift xavfsizligini taʼminlashga masʼul deb topilgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan birgalikda uylarda oʻrnatilgan liftlarning texnik xavfsizligini taʼminlashdagi muammolarni bartaraf etishning kompleks chora-tadbirlarini ishlab chiqadi;
koʻp kvartirali uylar joylashuv xaritasini ishlab chiqish va uni mahalliy hokimliklar qarorlari bilan tasdiqlashga oid masalalar boʻyicha vakolati doirasidagi ishlarni amalga oshiradi;
koʻp kvartirali uylar va unga tutash hududlarning aniq chegaralarini belgilash va ushbu ishlarga oid ishlab chiqilgan hujjatlarni tuman (shahar) hokimligi qarorlari bilan tasdiqlash, ushbu qarorlarni boshqaruv organlariga tarqatish va amalga oshirilayotgan ishlarning maqsadi yuzasidan keng jamoatchilik oʻrtasida tushuntirish bilan bogʻliq boʻlimga yuklangan vazifalar ijrosini taʼminlaydi;
koʻp kvartirali uylarni elektron pasportlashtirishga oid boʻlim vakolatiga kiruvchi ishlarni tashkil etadi, tegishli mutasaddi idoralar bilan birgalikda elektron pasportlashtirish bilan bogʻliq talab etilayotgan xarajatlar miqdorini aniqlab, talab etiladigan xarajatlarning manbalari yuzasidan takliflar tayyorlaydi;
koʻp kvartirali uyning kadastr hujjatlarida uy-joy fondi unga tutash hududlari aks ettirilgan holda rasmiylashtirilishini tashkil qiladi;
hududlarni obodonlashtirish sohasidagi muammolarni oʻrganadi, ularni hududlar boʻyicha bartaraf etish yuzasidan boʻlimga yuklangan vazifalarni bajaradi;
koʻp kvartirali uylarni saqlash va undan foydalanish hamda kommunal xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha ishlar bozorini rivojlantirish imkonini berishga oid ishlab chiqilgan kompleks chora-tadbirlar ijrosini taʼminlaydi;
joylardagi mahalliy hokimliklar, fuqarolarning oʻzini-oʻzi boshqarish organlari va uylarni boshqarish organlari bilan birgalikda koʻp kvartirali uylarni kuz-qish davriga barqaror tayyorlashga oid manzilli dasturlarni shakllantiradi, shu jumladan uylarni mavsumiy taʼmirlash, obodonlashtirish va undan foydalanish sharoitlarini yaxshilash boʻyicha dasturlar doirasida loyihadan avvalgi va loyiha hujjatlari uchun texnik topshiriqlarni ishlab chiqadi va mutasaddi idoralar tomonidan tasdiqlanishini tashkil qiladi;
koʻp kvartirali uylarni mavsumiy taʼmirlash boʻyicha dasturlarni amalga oshirish uchun ajratilgan mablagʻlardan samarali va maqsadli foydalanish, bu borada buyurtmachilar va loyiha tashkilotlari ishlarini muvofiqlashtirish boʻyicha boʻlimga yuklangan vazifalarni bajaradi;
hududni obodonlashtirish sohasidagi muammolarni oʻrganadi va umumlashtiradi hamda ularning natijalari boʻyicha ushbu soha samaradorligini yanada oshirish, mavjud muammo va kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan takliflar tayyorlaydi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va yangilarini tashkil qilish boʻyicha tuman (shahar) miqyosidagi kompleks chora-tadbirlarini ishlab chiqadi va ularni hududlarda amalga oshirilishini monitoringini yuritadi;
boshqaruv organi tashkil etilmasdan foydalanishda boʻlgan koʻp kvartirali uylar yoki yangi qurilgan koʻp kvartirali uylarda boshqaruv organlarini tashkil etilishida ishtirok etadi;
boshqaruv organlari tasarrufidagi koʻp kvartirali uylarning yertoʻlalari, noturar joylari va uyga tutash hududlarida tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanishi ruxsat etiladigan turlarini ishlab chiqish, ijaraga beriladigan uy-joy fondi qismlarini narxlar kalkulyatsiyasini ishlab chiqish, tasdiqlash uchun mahalliy ijro etuvchi hokimliklarga taqdim etish;
uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasini boshqarish borasida koʻp kvartirali uylardan foydalanish va ularga xizmat koʻrsatish bozorini rivojlantirish imkonini berishga oid ishlab chiqilgan kompleks chora-tadbirlar ijrosini monitoring qiladi;
hududda mavjud boshqaruv organlari boʻyicha barcha koʻp kvartirali uylardagi xonadonlarni “Mening uyim” billing tizimi bilan qamrab olish bilan bogʻliq ishlarni tashkil etadi, yangi qurilgan uy-joylarni eʼtiborga olgan holda doimiy ravishda dasturga maʼlumotlar kiritib borilishini taʼminlaydi;
koʻp kvartirali uylar joy mulkdorlarining majburiy badallari yoki toʻlovlari miqdorini belgilashda xarajatlar tarkibini aniqlashda boshqaruv organlariga koʻmaklashadi;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi dasturlar, strategiyalar hamda konsepsiyalarni ishlab chiqish uchun aniq takliflarni shakllantirish va taqdim etish;
aholining ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan qamrab olinishini monitoring qilish;
aholi punktlarini ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan taʼminlash uchun davlat ijtimoiy buyurtmalari uchun takliflarni shakllantirish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar koʻrsatilishida xususiy sektorning ishtirokini kengaytirish boʻyicha choralar koʻrish, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik asosida kengaytirish boʻyicha takliflarni shakllantirish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirishga koʻmaklashish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini qurish hamda rekonstruksiya qilishga doir aniq yoʻnaltirilgan dasturlarni shakllantirishda ishtirok etish;
davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini qurish hamda rekonstruksiya qilishga doir aniq yoʻnaltirilgan roʻyxatlarni ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar bilan taʼminlanishini istiqbolli prognoz qilish maqsadida yuritish;
ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi loyihalarning roʻyobga chiqarilishi monitoringini mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari bilan hamkorlikda amalga oshirish.
24. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshiradi.
4-bob. Vazirlik va Bosh boshqarmalarning huquqlari va javobgarligi
1-§. Vazirlikning huquqlari va javobgarligi
25. Vazirlik oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun:
a) shaharsozlik faoliyati sohasida :
oʻz vakolatlari doirasida, shu jumladan, boshqa davlat organlari bilan birgalikda davlat organlari va tashkilotlari, jismoniy va yuridik shaxslar uchun majburiy boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish;
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarishga bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi yoki Vazirlar Mahkamasiga kiritish;
Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalarda davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatini belgilangan tartibda muvofiqlashtirish;
davlat organlari va tashkilotlaridan, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan shuningdek, davlat statistika organlaridan Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalarni hal etishga doir zarur maʼlumotlarni hamda zarur statistik axborotni soʻrash va bepul asosda olish;
oʻz vakolatlari doirasida shaharsozlik va shaharsozlik faoliyati hamda kapital qurilish sohasidagi iqtisodiy islohotlarni yanada chuqurlashtirish masalalari ishlab chiqilishini muvofiqlashtirish;
Vazirlik va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar mutaxassislarini ilgʻor tajribani oʻrganish va malaka oshirish maqsadida xorijga yuborish;
shaharsozlik faoliyati sohasidagi eng yaxshi ilmiy-texnik ishlanmalar hamda hududlarni rejalashtirish va qurish loyihalarini tanlash uchun tanlovlar eʼlon qilish;
shaharsozlik faoliyati subyektlaridan shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya etilishini talab qilish;
Vazirlik va unga idoraviy mansub tuzilmalar mol-mulkini oʻzining tashkiliy tuzilmasi doirasida bir boʻlinmadan boshqa boʻlinmaga tekin foydalanish huquqi bilan belgilangan tartibda berish;
vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar, tuman va shahar hokimliklari tomonidan qonunbuzarlik holatlari ixtiyoriy ravishda bartaraf etilmaganda, vazirlik nomidan sudlarga haqiqiy emas deb topish, bekor qilish va toʻxtatib qoʻyish yuzasidan daʼvo arizalarini kiritish va qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa choralar koʻrish;
shaharsozlik faoliyati sohasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalar beradi;
Vazirlar Mahkamasiga, davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlariga Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritish;
Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha idoralararo tusdagi xalqaro shartnomalarni belgilangan tartibda tuzish;
Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha xalqaro darajada Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini belgilangan tartibda himoya qilish;
arxitektura va qurilishni rivojlantirish hamda ommalashtirish uchun shart-sharoitlarni yaratish doirasida yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi koʻrib chiqilishi shart boʻlgan koʻrsatmalarni davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro hokimiyati organlariga yuborish;
vazirliklar, idoralar, taʼlim muassasalari hamda boshqa tashkilotlarning yuqori malakali mutaxassislari va olimlarni shuningdek, xorijiy mutaxassislarni maslahatlar, ilmiy va ekspert ishlarini oʻtkazish, arxitektura va qurilishga oid dolzarb loyihalarni ishlab chiqish uchun shartnoma asosida taklif etish;
oʻz vakolati doirasida konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan shunday tadbirlarda ishtirok etish;
arxitektura va qurilishni rivojlantirishga yoʻnaltirilgan qarorlarni birgalikda ishlab chiqish maqsadida xalqaro, xorijiy va respublika tashkilotlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlarini belgilangan tartibda amalga oshirish;
arxitektura va qurilish sohasini reklama qiluvchi va targʻib qiluvchi boshqa mahsulotlarni (mamlakatda arxitektura va qurilishni yanada ommalashtirishga yoʻnaltirilgan reklama audio, videomateriallari va broshyuralar, xaritalar va boshqa reklama-axborot materiallarini) bosish, koʻpaytirish, tayyorlashga buyurtmalarni mustaqil ravishda yoki oʻziga qarashli tashkilotlar orqali joylashtirish;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalarni hal etish uchun shartnoma asosida tashkilotlar, olimlar va mutaxassislar, shu jumladan, chet el olimlari va mutaxassislarini jalb etish;
litsenziya, ruxsat berish va xabardor qilish talablari va shartlariga jismoniy va yuridik shaxslarning rioya etishini tekshirishni qonunchilikda belgilangan tartibda joyiga chiqqan holda oʻtkazish;
litsenziya, ruxsat berish va xabardor qilish talablari va shartlariga rioya etilishi yuzasidan tekshiruvlar oʻtkazilayotganda yuzaga keladigan masalalar boʻyicha jismoniy va yuridik shaxslardan zarur axborotni soʻrash va olish;
tekshiruvlar natijalari asosida jismoniy va yuridik shaxslar yoʻl qoʻygan litsenziya, ruxsat berish va xabardor qilish talablari va shartlariga doir qoidabuzarliklarni koʻrsatgan holda dalolatnomalar tuzish;
jismoniy va yuridik shaxslar zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarorlar chiqarish;
litsenziya yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilishini toʻxtatib turish yoxud uni bekor qilish toʻgʻrisidagi ariza bilan sudga murojaat qilish;
xabardor qiluvchilarning faoliyatini (harakatlarini) toʻxtatib turish va qayta tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, ularning faoliyatini tugatish toʻgʻrisida, shuningdek, xabardor qiluvchining faoliyatini (harakatlarini) amalga oshirishni taqiqlash toʻgʻrisida sudga ariza berish;
litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga jarima solish toʻgʻrisida sudga ariza berish;
litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatlarni amalga oshirish uchun sudga arizalar berish;
jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan litsenziyasiz yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarsiz, shuningdek, xabarnoma yubormasdan faoliyat bilan shugʻullanish hollarini aniqlash uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat tadbirlarini oʻtkazish;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatish va ishlarni bajarish;
b) uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida:
tashkilotlardan oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha hujjatlar, statistika maʼlumotlar, tahliliy materiallar, xulosa va boshqa axborotlarni soʻrab olish;
tashkilotlardan ichimlik suvi taʼminoti, oqova suvlarni chiqarib yuborish va issiqlik taʼminoti obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash, koʻp kvartirali uy-joy fondini mukammal va joriy taʼmirlash, koʻp kvartirali uy-joy fondiga tutash hududlarni obodonlashtirish boʻyicha dasturlar loyihalarini ishlab chiqish uchun zarur hisob-kitoblar, hisobot maʼlumotlari va boshqa materiallarni olish;
ichimlik suvi taʼminoti tashkilotlariga va ularning muassislariga bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berish;
Vazirlar Mahkamasiga, davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlariga Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritish;
Davlat organlari va tashkilotlari hamda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga koʻrib chiqilishi shart boʻlgan uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi qonunbuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida taqdimnomalar kiritish huquqiga ega.
Vazirlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
26. Vazirlik:
unga yuklangan vazifalar va funksiyalarning lozim darajada va samarali bajarilishi, shuningdek, tegishli sohada davlat siyosati amalga oshirilishi;
tegishli sohadagi faoliyatning asosiy koʻrsatkichlari parametrlariga va belgilangan indikatorlarga erishishning soʻzsiz taʼminlanishi;
joriy etilayotgan innovatsiyalar, gʻoyalar va texnologiyalar, shuningdek, Vazirlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Vazirlik tomonidan qabul qilinadigan normativ-huquqiy hujjatlarni amalga oshirish sifati, yakuniy natijalari va oqibatlari;
tegishli sohani rivojlantirish dasturlari, chora-tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa hujjatlar samarali amalga oshirilishi hamda hududlardagi muammoli masalalar hal etilishi;
fuqarolar va tegishli sohadagi tadbirkorlik subyektlarining huquqlar va qonuniy manfaatlariga rioya etilishi va ularning himoya qilinishi taʼminlanishi, sohada raqamlashtirishni taʼminlash va korrupsion omillarni bartaraf etish uchun javob beradi.
2-§. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalarining huquqlari va javobgarligi
27. Bosh boshqarma oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
a) shaharsozlik faoliyati sohasida:
davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalaridan, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan oʻz vakolatiga kiruvchi masalalarni hal etishga doir maʼlumotlarni belgilangan tartibda soʻrash va olish;
davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlariga oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritish;
davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlariga arxitektura va qurilishni rivojlantirish maqsadida zarur sharoitlarni yaratishda yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida majburiy koʻrib chiqish uchun taqdimnomalar kiritish;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalarni hal etish uchun shartnoma asosida tashkilotlar, olimlar va mutaxassislar, shu jumladan, chet el olimlari va mutaxassislarini jalb etish;
obyektlar loyihalarini shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik, shuningdek, shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiqligini koʻrib chiqish, ularni kelishishda ijobiy yoki salbiy xulosalar berish;
shaharsozlik faoliyati subyektlaridan shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga hamda shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya etilishini talab qilish;
moliyalashtirilishi markazlashtirilgan manbalar hisobiga amalga oshirilayotgan qurilish obyektlari boʻyicha buyurtmachilar, loyihachilar va pudratchilar tomonidan bajarilishi monitoringini olib borish;
oʻz faoliyatida shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilar va ilmiy-tadqiqot tashkilotlari bilan oʻzaro ijodiy hamkorlikni amalga oshirish;
Vazirlikka shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini shaharsozlik normalari va qoidalari talablarini buzgan holda ishlayotgan shaharsozlik faoliyati subyektlarining qurilish sohasidagi hamda arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini yaratish faoliyati huquqini beruvchi litsenziyalarning amal qilishini toʻxtatib turish yoki bekor qilish toʻgʻrisida takliflar kiritish;
olimlar hamda vazirliklar, idoralar, taʼlim va boshqa muassasalarning yuqori malakali mutaxassislarini ilmiy va ekspert ishlari, maslahatlar oʻtkazish uchun, arxitektura va qurilish sohasining dolzarb masalalarini ishlab chiqish uchun Vazirlik bilan kelishgan holda xorijiy mutaxassislarni taklif etish;
oʻz vakolatlari doirasida konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan shunday tadbirlarda ishtirok etish;
mintaqada arxitektura va qurilishni rivojlantirishga yoʻnaltirilgan tadbirlarni birgalikda ishlab chiqish maqsadida xalqaro, xorijiy va respublika tashkilotlari bilan hamkorlikni belgilangan tartibda yoʻlga qoʻyish;
b) uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida:
tashkilotlardan oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha hujjatlar, statistika maʼlumotlar, tahliliy materiallar, xulosa va boshqa axborotlarni soʻrab oladi;
tashkilotlardan ichimlik suvi taʼminoti, oqova suvlarni chiqarib yuborish va issiqlik taʼminoti obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash, koʻp kvartirali uy-joy fondini mukammal va joriy taʼmirlash, koʻp kvartirali uy-joy fondiga tutash hududlarni obodonlashtirish boʻyicha dasturlar loyihalarini ishlab chiqish uchun zarur hisob-kitoblar, hisobot maʼlumotlari va boshqa materiallarni oladi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestridan boshqarish organlarini chiqarish boʻyicha “Kommunal taʼminot markazi” davlat muassasasiga koʻrib chiqish uchun takliflar kiritadi;
vazirlik va viloyat hokimligiga koʻrib chiqish uchun bosh boshqarma vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan takliflar kiritadi;
tashkilotlar va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga koʻrib chiqilishi shart boʻlgan uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi qonunbuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida taqdimnomalar yuboradi;
tashkilotlar rahbarlarini uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablari va normativ hujjatlarni bajarmagani yoki tegishli ravishda bajarmagani uchun belgilangan tartibda javobgarlikka tortish toʻgʻrisida koʻrib chiqish uchun vazirlikka, viloyat hokimligiga yoki boshqa tegishli organlarga takliflar kiritadi;
viloyat hokimligiga koʻrib chiqish uchun takliflar kiritadi;
bosh boshqarma va uning tarkibiga kiradigan tashkilotlarning moddiy-texnika bazasini yaxshilash choralarini koʻradi;
bosh boshqarma tizimida budjet mablagʻlaridan oqilona foydalanadi, boshqarma tarkibiga kiradigan korxonalarning moliyaviy va xoʻjalik faoliyatini tekshiradi va taftish qiladi.
Bosh boshqarma qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
28. Bosh boshqarma:
tuman (shahar) hududiy boʻlinmalari bilan hamkorlikda ularga yuklangan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;
tuman (shahar) boʻlinmalarining faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlariga erishishni taʼminlash;
Vazirlikka kiritiladigan hujjatlar loyihalari va takliflarni sifatli tayyorlash;
tumanlar (shaharlar)da aniqlangan muammolarni chuqur tahlil qilish va umumlashtirish asosida viloyatda sohani rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash;
sohani rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarni samarali amalga oshirish uchun javob beradi.
3-§. Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasining huquqlari va javobgarligi
29. Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalaridan, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan oʻz vakolatiga kiruvchi masalalarni hal etishga doir maʼlumotlarni belgilangan tartibda soʻrash va olish;
davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlariga oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritish;
davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy ijro hokimiyati organlariga arxitektura va qurilishni rivojlantirish maqsadida zarur sharoitlarni yaratishda yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida majburiy koʻrib chiqish uchun taqdimnomalar kiritish;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalarni hal etish uchun shartnoma asosida tashkilotlar, olimlar va mutaxassislar, shu jumladan, chet el olimlari va mutaxassislarini jalb etish;
obyektlar loyihalarini shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik, shuningdek, shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiqligini koʻrib chiqish, ularni kelishishda ijobiy yoki salbiy xulosalar berish;
shaharsozlik faoliyati subyektlaridan shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga hamda shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya etilishini talab qilish;
moliyalashtirilishi markazlashtirilgan manbalar hisobiga amalga oshirilayotgan qurilish obyektlari boʻyicha buyurtmachilar, loyihachilar va pudratchilar tomonidan bajarilishi monitoringini olib borish;
oʻz faoliyatida shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilar va ilmiy-tadqiqot tashkilotlari bilan oʻzaro ijodiy hamkorlikni amalga oshirish;
Vazirlikka shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shaharsozlik normalari va qoidalari talablarini buzgan holda ishlayotgan shaharsozlik faoliyati subyektlarining qurilish sohasidagi hamda arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini yaratish faoliyati huquqini beruvchi litsenziyalarning amal qilishini toʻxtatib turish yoki bekor qilish toʻgʻrisida takliflar kiritish;
olimlar hamda vazirliklar, idoralar, taʼlim va boshqa muassasalarning yuqori malakali mutaxassislarini ilmiy va ekspert ishlari, maslahatlar oʻtkazish uchun, arxitektura va qurilish sohasining dolzarb masalalarini ishlab chiqish uchun Vazirlik bilan kelishgan holda xorijiy mutaxassislarni taklif etish;
oʻz vakolatlari doirasida konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan shunday tadbirlarda ishtirok etish;
hududda arxitektura va qurilishni rivojlantirishga yoʻnaltirilgan tadbirlarni birgalikda ishlab chiqish maqsadida xorijiy va respublika tashkilotlari bilan hamkorlikni belgilangan tartibda yoʻlga qoʻyish.
30. Bosh boshqarma:
tuman boʻlimlari bilan hamkorlikda ularga yuklangan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;
tuman boʻlimlarining faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlariga erishishni taʼminlash;
Vazirlikka kiritiladigan hujjatlar loyihalari va takliflarni sifatli tayyorlash;
tumanlarda aniqlangan muammolarni chuqur tahlil qilish va umumlashtirish asosida viloyatda sohani rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash;
sohani rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarni samarali amalga oshirish uchun javob beradi.
4-§. Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasining huquqlari va javobgarligi
31. Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
tashkilotlardan oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha hujjatlar, statistika maʼlumotlar, tahliliy materiallar, xulosa va boshqa axborotlarni soʻrab oladi;
tashkilotlardan ichimlik suvi taʼminoti, oqova suvlarni chiqarib yuborish va issiqlik taʼminoti obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash, koʻp kvartirali uy-joy fondini mukammal va joriy taʼmirlash, koʻp kvartirali uy-joy fondiga tutash hududlarni obodonlashtirish boʻyicha dasturlar loyihalarini ishlab chiqish uchun zarur hisob-kitoblar, hisobot maʼlumotlari va boshqa materiallarni oladi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestridan boshqarish organlarini chiqarish boʻyicha “Kommunal taʼminot markazi” davlat muassasasiga koʻrib chiqish uchun takliflar kiritadi;
vazirlik va shahar hokimligiga koʻrib chiqish uchun Boshqarma vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan takliflar kiritadi;
tashkilotlar va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga koʻrib chiqilishi shart boʻlgan uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi qonunbuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida taqdimnomalar yuboradi;
tashkilotlar rahbarlarini uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablari va normativ hujjatlarni bajarmagani yoki tegishli ravishda bajarmagani uchun belgilangan tartibda javobgarlikka tortish toʻgʻrisida koʻrib chiqish uchun vazirlikka, shahar hokimligiga yoki boshqa tegishli organlarga takliflar kiritadi;
bosh boshqarma va uning tarkibiga kiradigan tashkilotlarning moddiy-texnika bazasini yaxshilash choralarini koʻradi;
bosh boshqarma tizimida budjet mablagʻlaridan oqilona foydalanadi, boshqarma tarkibiga kiradigan korxonalarning moliyaviy va tadbirkorlik faoliyatini tekshiradi va taftish qiladi.
Bosh boshqarma qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
32. Bosh boshqarma:
tuman boʻlinmalari bilan hamkorlikda ularga yuklangan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;
hududiy boʻlinmalarining faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlariga erishishni taʼminlash;
Vazirlikka kiritiladigan hujjatlar loyihalari va takliflarni sifatli tayyorlash;
tumanlarda aniqlangan muammolarni chuqur tahlil qilish va umumlashtirish asosida viloyatda sohani rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash;
sohani rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarni samarali amalga oshirish uchun javob beradi.
5-bob. Vazirlik faoliyatini tashkil etish
1-§. Vazirlik rahbariyati
33. Vazirlikka Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining taqdimiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi maʼqullaganidan keyin Prezident tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan Vazir boshchilik qiladi.
Vazir oʻz maqomiga koʻra Vazirlar Mahkamasining aʼzosi hisoblanadi.
34. Vazirning toʻrt nafar oʻrinbosari, shu jumladan, bir nafar birinchi oʻrinbosari boʻladi.
35. Vazirning birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining taqdimnomasiga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
Vazirning rejim va kadrlar masalalari boʻyicha maslahatchisi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishilgan holda vazir tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.
36. Vazir boʻlmagan vaqtda uning vakolatlari vazifalar taqsimotiga binoan uning oʻrinbosarlari tomonidan bajariladi.
Vazir va uning oʻrinbosarlari ishda bir vaqtda boʻlmaganda vazirlik faoliyatini vazir maslahatchisi muvofiqlashtiradi.
37. Hisobot davri yakunlariga koʻra Vazirlik huzuridagi va muassisligidagi korxona va tashkilotlarning faoliyati, koʻrsatgan xizmatlari va bajargan ishlari hisobidan olgan sof foydasi vazir tomonidan taqsimlanadi (masʼuliyati cheklangan jamiyat va aksiyadorlik jamiyati shaklidagi yuridik shaxslar bundan mustasno).
38. Quyidagilar vazir buyrugʻi asosida lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi:
Markaziy apparat rahbari va xodimlari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari, Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi va Toshkent shahar Uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari boshliqlari va boshliqlarining oʻrinbosarlari;
Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari, Toshkent shahrida — tuman qurilish boʻlimlari va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari boshliqlari;
Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish Respublika markazi davlat muassasasi rahbari;
Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish Respublika markazi davlat muassasasi rahbari;
Urbanizatsiya va shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish Respublika markazi davlat muassasasi rahbari;
Kompetensiyani rivojlantirish instituti davlat muassasasi rahbari;
Texnik meʼyorlash va standartlashtirish ilmiy-tadqiqot instituti davlat muassasasi rahbari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri qurilish sohasida davlat xaridlarini tashkil etish konsalting markazlari rahbarlari;
Issiqlik taʼminoti obyektlari boʻyicha injiniring kompaniyalari rahbarlari;
Kommunal taʼminot markazi davlat muassasasi rahbari;
“OʻzshaharsozlikLITI” bosh loyiha instituti davlat muassasasi rahbari;
“ToshkentboshplanLITI” bosh loyiha instituti davlat muassasasi rahbari;
“Qishloq qurilish loyiha” bosh loyiha instituti davlat muassasasi rahbari;
Kommunal loyiha ilmiy-tadqiqot instituti davlat muassasasi rahbari;
Loyiha ofisi rahbari;
“Oʻzbekiston bunyodkori” Nashriyot uyi MCHJ rahbari;
“Oʻzbekiston arxitekturasi va qurilishi” jurnali tahririyati” MCHJ rahbari (jamiyat umumiy yigʻilishining qarori asosida);
Infratuzilmani rivojlantirish injiniring kompaniyasi davlat muassasasi rahbari (jamiyat umumiy yigʻilishining qarori asosida).
Vazirlik tashkiliy tuzilmasiga kiruvchi davlat ishtirokidagi korxonalarning boshqaruv organlari faoliyatiga doir masalalar (rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimda ozod etish) Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonun va boshqa qonunchilik hujjatlariga asosan amalga oshiriladi.
2-§. Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining uning hududiy boʻlinmalari bilan hamkorlik tartibi
39. Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining uning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari bilan hamkorligini taʼminlash markaziy apparatning tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari tomonidan amalga oshiriladi.
40. Vazirlik markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari oʻz faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha hududiy boʻlinmalar bilan hamkorlik qilgan holda:
topshiriqlarni hududiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlarga yetkazadi va ularning bajarilishi borishini nazorat qiladi;
tarkibiy boʻlinmalarning bevosita faoliyati masalalari boʻyicha soʻrovlarni Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlariga yuboradi va ularning bajarilib borishini nazorat qiladi;
tekshirishlarni va oʻrganishni amalga oshiradi, Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyati amaliyotini umumlashtiradi va uni takomillashtirishga qaratilgan choralarni koʻradi;
tashkilot toʻgʻrisidagi hisobot va axborot materiallari, statistik va boshqa maʼlumotlar hamda Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyati natijalarini oʻrganishni tashkil qiladi;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari ish rejalarini tahlil qiladi, ularning faoliyatini takomillashtirish boʻyicha choralar koʻradi;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlaridan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi;
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlarining normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlashda ishtirok etishini tashkil qiladi, qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha ulardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi.
41. Vazirlikning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari Vazirlikning tarkibiy boʻlinmalari bilan hamkorlik qiladi, shu jumladan:
Vazirlik rahbariyatining topshiriqlari ijrosi toʻgʻrisida axborot beradi;
belgilangan faoliyat sohasida qonunchilikni amalga oshirish boʻyicha faoliyat natijalari toʻgʻrisida markaziy apparatga axborot taqdim etadi;
ularning faoliyatini tekshirish va oʻrganish natijasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish natijalari toʻgʻrisida xabar beradi;
Vazirlikning markaziy apparatiga belgilangan tartibda va muddatlarda oʻzining ish natijalari toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etadi;
Vazirlikning markaziy apparatiga hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish muammolarini, shu jumladan, aholining eng muhim muammolarini hal qilishga qaratilgan takliflarni yuboradi;
kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan hamkorlik natijalari toʻgʻrisida xabar beradi;
oʻz faoliyatini vakolatli organlar tomonidan tekshirish natijalari toʻgʻrisida xabardor qiladi.
42. Vazirlikning markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari hamda uning hududiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari hamkorligi jarayonida yuzaga keladigan kelishmovchiliklar vazirning topshirigʻiga binoan uning tegishli oʻrinbosari tomonidan koʻrib chiqiladi. Agar ushbu koʻrib chiqishdan keyin kelishmovchiliklar tartibga solinmasa, ular boʻyicha qaror bevosita vazir tomonidan qabul qilinadi.
3-§. Vazirlikning respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorligi
43. Vazirlik oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda boshqa davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.
44. Vazirlikning hududiy boʻlinmalari oʻz vakolati doirasida davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.
Vazirlikning hududiy boʻlinmalari tegishli hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqish va amalga oshirishda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan yaqin hamkorlik qiladi.
4-§. Vazirlikning hayʼati
45. Vazirlikda vazir (hayʼat raisi), uning oʻrinbosarlari (lavozimi boʻyicha), shuningdek, asosiy faoliyat yoʻnalishlariga mutasaddilik qiluvchi tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari tarkibida hayʼat tashkil etiladi.
Hayʼat aʼzolarining soni va shaxsiy tarkibi vazirning taqdimnomasi boʻyicha Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.
46. Hayʼatga quyidagi vazifalar yuklanadi:
Vazirlikning ushbu Nizom bilan belgilangan faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini tayyorlash va amalga oshirish;
Vazirlik tizimi xodimlari va rahbarlarining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Hukumat qarorlarida belgilangan oʻzlariga yuklangan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirishni taʼminlash uchun shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha choralarni koʻrgan holda tizimli asosda tarkibiy hamda hududiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hisobotlarini eshitishni tashkil etish;
Vazirlik faoliyati sohasida maqsadli, hududiy va tarmoq dasturlarini amalga oshirishning borishi natijadorligini har chorakda va tizimli koʻrib chiqish;
joylarda Vazirlik faoliyat sohasining dolzarb masalalarini muhokama qilishni taʼminlagan holda hayʼatning kengaytirilgan koʻchma majlislarini oʻtkazishni tashkil etish, shuningdek, yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli qarorlarni ishlab chiqish va qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hamda Vazirlar Mahkamasi qarorlari va topshiriqlari bilan belgilangan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirishni taʼminlash uchun ijro intizomini mustahkamlash hamda Vazirlikning rahbarlari va xodimlarining shaxsiy javobgarligini oshirish.
Hayʼat Vazirlik vakolatiga taalluqli boshqa masalalarni ham koʻrib chiqish huquqiga ega.
47. Hayʼat majlislariga Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha davlat organlari va tashkilotlari, boshqa tashkilotlar rahbarlari taklif etilishi mumkin.
48. Hayʼat uning majlisida tarkibining yarmidan koʻpi qatnashgan taqdirda huquqiy vakolatli boʻladi. Koʻrib chiqilayotgan masalalar boʻyicha qarorlar oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.
49. Hayʼat qarorlari vazir tomonidan tasdiqlanadi.
50. Vazir va hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar kelib chiqqan taqdirda vazir yuzaga kelgan kelishmovchiliklar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga axborot bergan holda mustaqil ravishda qaror qabul qiladi, hayʼat aʼzolari ham Vazirlar Mahkamasiga oʻz fikrlarini bildirishlari mumkin.
51. Hayʼat faoliyati tartibi uning hayʼati tasdiqlaydigan reglamentda belgilanadi.
52. Vazirlikda qonunchilikda belgilangan tartibda boshqa kengash, maslahat va ekspert organlari tashkil etilishi mumkin.
6-bob. Vazirlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari
53. Vazirlik faoliyatining samaradorligi muntazam baholanadi.
54. Vazirlik faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baho Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari yoki Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Vazirlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.
55. Vazirlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:
Vazirlik rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlikka tortish;
Vazirlik faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari koʻriladi.
7-bob. Vazirlikni moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, xodimlar mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish
56. Vazirlik, uning hududiy boʻlinmalarini va tizim tashkilotlarini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, budjetdan tashqari jamgʻarmalar mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobiga amalga oshiriladi.
57. Vazirlik, uning hududiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlari xodimlariga toʻlanadigan ish haqi qonunchilikda nazarda tutilgan lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha haq, ustamalar, reyting toʻlovlari va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan iborat boʻladi.
58. Vazirlik va uning hududiy boʻlinmalari hamda budjetdan mablagʻ oluvchi tizim tashkilotlari xodimlariga (oshirilgan va ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentlarni inobatga olgan holda):
uzoq muddat xizmat qilgani uchun belgilangan tartibda har oylik ustama toʻlanadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga uzoq muddat xizmat qilgani uchun ustama olish Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan tartibga muvofiq belgilanadi;
bayram sanalarida Vazirlikning jamgʻarmasi mablagʻlari yoki qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan shtat jadvaliga binoan lavozim maoshining 2 baravarigacha miqdorda mukofot toʻlanadi;
faoliyatni baholashning reyting tizimiga muvofiq aniqlanadigan mehnatdagi yuqori natijalari uchun Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan lavozim maoshining 2 baravarigacha miqdorda ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar amalga oshiriladi;
Vazirlikning ayrim tashabbuskor va yuqori malakali xodimlarining lavozim maoshlariga (tarif stavkasiga) belgilangan tartibda shaxsiy ustamalar belgilanadi.
59. Vazirlik va uning hududiy boʻlinmalari xodimlarini lavozim maoshlariga har oylik ustamalar va ragʻbatlantirish tusidagi qoʻshimcha toʻlovlar, Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga uzoq muddat xizmat qilgani uchun ustamalar belgilanadi.
60. Vazirlikning tashkiliy tuzilmasiga kiruvchi tashkilotlarning moddiy-texnika taʼminoti, shuningdek, ularning xodimlari mehnatiga haq toʻlash tegishligiga koʻra Davlat budjeti mablagʻlari, xoʻjalik faoliyatidan tushumlar, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi.
61. Mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi, budjetdan tashqari jamgʻarmalar mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar Vazirlik xodimlariga ish haqi toʻlash va moddiy ragʻbatlantirishni amalga oshirish manbalari hisoblanadi.
8-bob. Vazirlikning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Prezident Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga hisobot berish tartibi
62. Vazir va uning oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi oldida Vazirlik faoliyati toʻgʻrisida muntazam ravishda hisobot beradi.
9-bob. Yakunlovchi qoida
63. Vazirlikni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-apreldagi 214-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
Kengash Oʻzbekiston Respublikasi hududini rivojlantirishni rejalashtirish bosh sxemasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududlarini rivojlantirishni rejalashtirish sxemalari, shuningdek, aglomeratsiyalarni rivojlantirish strategiyalari, shaharlarning (shaharchalarning) bosh rejalari hamda qishloq aholi punktlarining sxemalarini ishlab chiqishda (keyingi oʻrinlarda — shaharsozlik hujjatlari) soha va tarmoqlar kesimida vazirliklar, idoralar va hokimliklar hamkorligini yoʻlga qoʻyish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi organdir.
2. Kengash oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
3. Kengash oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga hisob beradi va oʻz ishini Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadigan ish rejasi asosida olib boradi.
2-bob. Kengashning asosiy vazifalari va funksiyalari
4. Quyidagilar Kengashning asosiy vazifalari hisoblanadi:
shaharsozlik va arxitekturani yanada rivojlantirish konsepsiyalari va dasturlarini shakllantirish, koʻrib chiqish va amalga oshirish ishlarini tashkil etish;
ilmiy asoslangan holda aholini joylashtirish, hududlarni rejalashtirish va qurish, zamonaviy talablarni, milliy arxitektura-madaniy anʼanalarni, shahar hududlaridan samarali foydalanish, tabiiy muhitga ziyon yetkazmaydigan munosabatda boʻlishni hisobga olgan holda aholi punktlarining arxitektura-rejalashtirish tuzilmasini uygʻun rivojlantirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish;
aholi punktlarining ijtimoiy va muhandislik-transport infratuzilmasini kompleks yangilash, zamonaviy shahar markazlarini shakllantirish, eski turar joy muhitining shinamligini sifat jihatidan oshirishni hamda tarixiy-arxitektura merosi obyektlari saqlab qolinishini nazarda tutgan holda eski shahar tumanlarini rekonstruksiya qilish boʻyicha takliflar tayyorlash.
5. Kengash oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
shaharsozlik va arxitekturani yanada rivojlantirish konsepsiyalari shakllantirilishini, koʻrib chiqilishini va amalga oshirilishini tashkil etadi.
shaharsozlik va arxitektura sohasida dasturlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi, ularni muhokama qilish va kelishish ishlarini tashkil etadi hamda ularning amalga oshirilishiga koʻmaklashadi;
respublikani ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarining shaharsozlikka oid qismlarini koʻrib chiqadi va kelishadi;
shaharlar, shaharchalarning va respublika va viloyat boʻysunuvidagi shaharlarning bosh rejalariga asosan qismlari boʻyicha ishlab chiqilgan batafsil rejalashtirish loyihalarini koʻrib chiqadi, kelishadi hamda ularni tasdiqlash uchun tavsiya etadi;
belgilangan tartibda tasdiqlangan shaharsozlik hujjatlariga, shu jumladan, shaharlar va tumanlar markazlarining bosh rejalariga asosli oʻzgartirishlar kiritilishiga rozilik beradi;
shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish bilan bogʻliq tashkiliy-texnik tadbirlarni amalga oshirish va moliyalashtirish holatidan kelib chiqqan holda, yildan-yilga oʻtuvchi loyihalarni belgilaydi;
shaharsozlik hujjatlari ishlab chiqilishi lozim boʻlgan aholi punktlarining tasdiqlangan roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi;
aholi punktlarining zamonaviy arxitektura qiyofasini shakllantirish, kompleks ravishda qurish, ijtimoiy, muhandislik va transport infratuzilmasini taʼminlash boʻyicha aholi punktlari shaharsozlik hujjatlarining asosiy qoidalari bajarilishi toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining hamda vazirliklar va idoralar rahbarlarining hisobotlarini eshitadi;
Oʻzbekiston Respublikasi hududini rivojlantirishni rejalashtirish bosh sxemasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududlarini rivojlantirishni rejalashtirish sxemalari, umumdavlat ahamiyatiga molik alohida tartibga solinadigan shaharsozlik faoliyati obyektlarining shaharsozlik hujjatlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududini rivojlantirishning tarmoq tarhlarini hamda muhandislik, transport va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish loyihalarini koʻrib chiqadi va ularni tasdiqlash, amaliyotga tatbiq etish yuzasidan takliflar va tavsiyalarni vakolatli organlarga kiritadi;
umumdavlat ahamiyatiga molik alohida, shu jumladan, tabiiy va suv obyektlari zonalarini, rekreatsion, qishloq va oʻrmon xoʻjaligi, tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarning taʼsiriga uchragan, foydali qazilmalar joylashgan va boshqa hududlarning chegaralarini belgilaydi hamda tegishli obyektlar hududlarida shaharsozlik faoliyati tartibotini oʻrnatish boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqadi va ular yuzasidan tavsiyalar qabul qiladi;
mintaqalarda ekologik vaziyatni yaxshilash, yerlardan oqilona foydalanish va ularni muhofaza qilish, madaniy meros obyektlari hududlarini saqlash, umumdavlat ahamiyatiga molik muhandislik, transportga oid va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish chora-tadbirlarini tashkil etadi;
hududlarni rivojlantirishga doir loyiha yechimlarini koʻrib chiqadi;
aholi punktlarining ijtimoiy va muhandislik-transport infratuzilmasini kompleks yangilash, urbanizatsiya, zamonaviy shahar markazlarini shakllantirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
eski turar joy muhitining shinamligini sifat jihatidan oshirishni va tarixiy-arxitektura merosi obyektlari saqlab qolinishini nazarda tutgan holda eski shahar tumanlarini rekonstruksiya qilish boʻyicha davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga tavsiyalar kiritadi.
3-bob. Kengashning huquqlari va javobgarligi
6. Kengash quyidagi huquqlarga ega:
shaharsozlik hujjatlari ishlab chiqiladigan aholi punktlari roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish;
shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish bilan bogʻliq tashkiliy-texnik tadbirlarni amalga oshirish va moliyalashtirish holatidan kelib chiqqan holda, yildan yilga oʻtuvchi loyiha etib hisoblash;
vaqtincha ishchi guruhlar tuzish va ularda ishlash uchun mutaxassislarni jalb etish;
davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan Kengash faoliyatiga doir hujjatlarni soʻrab olish;
davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari hamda loyiha-qidiruv tashkilotlari tomonidan hududlarni shaharsozlik jihatidan rivojlantirish sohasida olib borilgan ishlar holatini oʻrganish, shuningdek, ularning ushbu yoʻnalishdagi faoliyatini takomillashtirish boʻyicha tavsiyalar tayyorlash.
Kengash qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
7. Kengash ushbu Nizom hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar bilan oʻziga yuklangan vazifalarning samarali bajarilishi uchun javob beradi.
4-bob. Kengash faoliyatini tashkil etish
8. Kengashga Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari raislik qiladi, uning vakolatiga quyidagilar kiradi:
Kengash majlisining kun tartibini belgilash va majlisni chaqirish;
Kengash tomonidan tuzilgan ishchi guruhlar faoliyatini nazorat qilish;
Kengash tomonidan qabul qilingan qarorlarning bajarilishi yuzasidan nazoratni tashkil qilish;
Kengashga yuklangan vazifalarni bajarish boʻyicha Kengash aʼzolarining faoliyatini nazorat qilish;
Kengash aʼzolari zimmasiga yuklangan vazifalarni bajarish boʻyicha ishlarini muvofiqlashtirish;
Kengash aʼzolarining shaxsiy tarkibini oʻzgartirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish;
Kengashning samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshirish.
9. Kengash aʼzolari:
Kengash majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilishda va hal etishda qatnashadilar;
shaharsozlikning dolzarb masalalari boʻyicha Kengashga takliflar kiritadilar;
Kengashda muhokama qilinadigan masalalar boʻyicha xulosalar beradilar.
Kengash aʼzolari Kengashdagi oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradilar.
10. Kengash majlisining oʻtkazilish vaqti, joyi va kun tartibi toʻgʻrisida Kengash aʼzolari majlis oʻtkazish kunidan kamida uch kun oldin xabardor qilinadi.
11. Kengash majlisini uning raisi olib boradi. Kengash raisi boʻlmagan taqdirda uning oʻrinbosari boshqaradi.
Kengash, agar majlisda uning aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi hozir boʻlsa, qaror qabul qilishga vakolatli hisoblanadi.
12. Kengash majlisiga unda koʻrib chiqilayotgan masalalarning ahamiyatiga koʻra davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, loyiha-qidiruv va boshqa tashkilotlar rahbarlari va mutaxassislari taklif etilishi mumkin.
5-bob. Kengashning ishchi organi va kotibi
13. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Kengashning ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — ishchi organ) hisoblanadi.
14. Ishchi organ:
Kengash faoliyatini tashkiliy-texnik jihatdan taʼminlashni amalga oshiradi;
ish rejasi loyihasini tayyorlaydi, Kengash muhokamasiga kiritadi va tasdiqlangan ish rejasi bajarilishini taʼminlaydi;
Kengash majlisiga zarur boʻlgan materiallar tayyorlanishini taʼminlaydi va manfaatdor tashkilotlardan zarur materiallar va ekspert xulosalarini oladi;
Kengash majlisi kun tartibidagi masala boʻyicha tahliliy materiallar tayyorlanishini tashkil etadi;
tushgan murojaatlarni koʻrib chiqadi hamda Kengash vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha qarorlar loyihalarini tayyorlaydi.
15. Kengash kotibi:
Kengash majlisiga zarur boʻlgan hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi, Kengash majlisiga materiallar tayyorlash boʻyicha ishchi organning ishini tashkil etadi;
Kengash raisi bilan majlis oʻtkazish muddatlari va joyini, shuningdek, taklif etiladiganlar roʻyxatini kelishadi, Kengash aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni majlisning oʻtkaziladigan sanasi, vaqti, joyi toʻgʻrisida xabardor qiladi;
kun tartibidagi masalalar boʻyicha Kengash majlislari oʻtkazilishini tashkil qiladi, Kengash majlisi bayonlarini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan bayonlarning Kengash aʼzolariga va boshqa manfaatdor tashkilotlarga yuborilishini taʼminlaydi;
Kengash qarorlari ijrosi monitoringini olib boradi va uning yakunlarini koʻrib chiqish uchun Kengash majlisiga taqdim etadi.
6-bob. Kengash tomonidan qarorlar qabul qilish va ularning bajarilishini taʼminlash
16. Kengash qarori Kengash majlisida qatnashayotgan aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda Kengash raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
Kengashning har bir aʼzosi qabul qilinayotgan qarorlar yuzasidan oʻz fikrini yozma ravishda bildirish huquqiga ega.
17. Kengash raisi qarorlarni tezkor qabul qilish maqsadida Kengashning alohida masalalar boʻyicha Kengash aʼzolari bilan kelishilgan qarorlarini soʻrov yoʻli bilan tasdiqlashi mumkin.
18. Kengash qarorlari Kengash majlisi bayoni bilan rasmiylashtiriladi. Kengash majlisi bayoni ishchi organ rahbari va Kengash kotibi tomonidan imzolanadi, Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi va bir hafta muddatda Kengash aʼzolari hamda manfaatdor tashkilotlarga yuboriladi.
19. Kengash bayonining asl nusxasi Vazirlar Mahkamasining Transport, kommunikatsiyalar, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi masalalari kotibiyatida saqlanadi.
20. Kengashining oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari barcha respublika ijro etuvchi organlar, yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan bajarilishi majburiydir.
21. Kengashning ishchi organi va kotibi Kengash qarorlarining bajarilishini muntazam ravishda oʻrganadilar va koʻrib chiqadilar, zaruriyat boʻlganda Kengash raisiga tegishli axborotlar va takliflar kiritadilar.
22. Kengashning ish tartibi uning Kengash tomonidan tasdiqlanadigan Reglamentida belgilanadi.
7-bob. Yakunlovchi qoida
23. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-apreldagi 214-son qaroriga 2a-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi
1. A.J. Ramatov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, Kengash raisi 1 1 . Sh.D. Kudbiyev — Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi raisi, Kengash raisi oʻrinbosari 2. Sh.S. Xidoyatov — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri, Kengash raisi oʻrinbosari 3. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari, Kengash raisi oʻrinbosari 4. M.B. Jumaniyazov — Bosh vazir oʻrinbosarining kotibiyat mudiri 5. D.K. Adilov — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 6. J.S. Kazbekov — ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri oʻrinbosari 7. J.E. Choriyev — transport vaziri oʻrinbosari 8. Sh.X. Joʻrayev — favqulodda vaziyatlar vaziri oʻrinbosari 9. J.T. Maxsudov — raqamli texnologiyalar vaziri oʻrinbosari 10. D.A. Xodjiaxmedov — suv xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 11. A.M. Qosimov — qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 12. B.T. Abdullayev — ichki ishlar vaziri oʻrinbosari 13. Yu.K. Usmonov — madaniyat vaziri oʻrinbosari 14. H.A. Qarshiyev — mudofaa vaziri oʻrinbosari 15. T.K. Komilov — maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri oʻrinbosari 16. U.M. Mamadaminov — energetika vaziri oʻrinbosari 17. N.S. Atabekov — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari 18. O.Ch. Odilov — Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 19. F.J. Poʻlatov — Kadastr agentligi direktori 20. K.N. Toʻlaganov — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi 21. T.J. Turdiyev — “Hududgaztaʼminot” AJ boshqaruv raisi oʻrinbosari 22. M.F. Nadjimov — “Oʻzsuvloyiha” AJ boshqaruv raisi 23. D.B. Nosirov — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ boshqaruv raisi oʻrinbosari 24. T.A. Xaydarov — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ boshqaruv raisining birinchi oʻrinbosari 25. T.B. Boymatova — “Issiqlikelektroloyiha” AJ boshqaruv raisi 26. D.I. Kulbatsskiy — “Oʻrtaosiyoenergotarmoqloyiha” AJ boshqaruv raisi 27. Yu.D. Magrupov — “OʻzGASHKLITI” MCHJ bosh direktori 28. B.Z. Sobirov — “Oʻzgazloyiha” MCHJ rahbari 29. A.A. Djurayev — “Yoʻlloyihabyurosi” MCHJ rahbari 30. B.X. Elmurodov — “OʻzshaharsozlikLITI” DM bosh direktori 31. R.S. Sharifov — “ToshkentboshplanLITI” DM direktori 32. I.S. Axmedov — “Qishloq qurilish loyiha” DM bosh direktori 33. E.A. Muxamedaliyev — “Kommunal loyiha ilmiy-tadqiqot” DM bosh direktori 34. D.M. Kamilov — “Aloqaloyiha” DUK direktori 35. Lavozimiga koʻra — “Urbanizatsiya va shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish Respublika markazi” rahbari 36. A.R. Toʻxtayev — Oʻzbekiston Arxitektorlar uyushmasi raisi 37. N.Sh. Rejaboyev — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining Davlat arxitektura nazorati departamenti boshligʻi 37. A.Sh. Usmanov — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining Arxitektura va shaharsozlikni rivojlantirish boshqarmasi boshligʻi, Kengash masʼul kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-apreldagi 214-son qaroriga 3-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi huzuridagi hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Namunaviy nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi huzuridagi hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashining (keyingi oʻrinlarda — Kengash) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Kengash oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Namunaviy nizomga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
3. Kengash Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasining (keyingi oʻrinlarda — hududiy organ) kollegial organi hisoblanadi hamda shaharsozlik va loyiha hujjatlarini kelishish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish jarayonida ularning professional jihatdan asoslanganligi, shaffofligi va ochiqligini taʼminlaydi.
4. Kengash oʻz faoliyatida Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga hisobot beradi va oʻz ishini Kengash raisi tomonidan tasdiqlangan ish rejasiga muvofiq, bepul asosda amalga oshiradi.
2-bob. Kengashning asosiy vazifalari va funksiyalari
5. Quyidagilar Kengashning asosiy vazifalari hisoblanadi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hududlarini rivojlantirishni rejalashtirish sxemalarini hamda shaharlarning (shaharchalarning) bosh rejalari, qishloq aholi punktlarining hududlarini shaharsozlik jihatidan rivojlantirish sxemalari, batafsil rejalashtirish loyihalari hamda oʻz tasarrufidagi hududlarda boshqa shaharsozlik hujjatlarini (keyingi oʻrinlarda — shaharsozlik hujjatlari) koʻrib chiqish va kelishib olish;
binolar, inshootlar va boshqa obyektlarning loyihalarini koʻrib chiqish va kelishib olish;
aholi punktlarini va qishloqlararo hududlarni rivojlantirishni rejalashtirish va qurish toʻgʻrisida davlat organlari va tashkilotlari, yuridik va jismoniy shaxslarning takliflarini koʻrib chiqish;
shaharsozlik hujjatlarini amalga oshirish, shaharsozlik faoliyati obyektlarini joylashtirish hamda tegishli hududlarda muhandislik, transport va ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish boʻyicha mahalliy davlat hokimiyati organlariga takliflar kiritish.
6. Kengash oʻziga yuklangan vazifalardan kelib chiqib quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
oʻz hududida shaharsozlik hujjatlarni koʻrib chiqadi, kelishadi va tasdiqlash uchun vakolatli organlar tomonidan tasdiqlashga tavsiya qiladi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat, Toshkent shahar, tuman va shaharlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarining shaharsozlikka oid qismlarini, shaharsozlik va arxitekturani yanada rivojlantirish konsepsiyalari ishlab chiqilishida ishtirok etadi, ularni koʻrib chiqadi va amalga oshirilishida bevosita ishtirok etadi;
Kengash belgilangan tartibda tasdiqlangan shaharsozlik hujjatlari, shu jumladan, shaharlar va tumanlar markazlarining bosh rejalariga asoslangan oʻzgartirishlar kiritilishiga oʻz vakolati doirasida rozilik beradi, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi vakolatiga kiruvchi masalalar yuzasidan takliflar kiritadi;
binolar, inshootlar va boshqa obyektlar qurilishi uchun loyiha hujjatlarini mintaqalarda ekologik vaziyatni yaxshilash, yerlardan oqilona foydalanish, turar joy muhitining shinamligini sifat jihatdan oshirish va tarixiy-arxitektura merosi obyektlarini saqlab qolish nuqtai-nazaridan kelib chiqib koʻrib chiqadi, maʼqullaydi yoki qayta ishlash boʻyicha tavsiyalar beradi;
aholi punktlarini va qishloqlararo hududlarni rivojlantirishni rejalashtirish va qurish toʻgʻrisida, jumladan arxitektura va shaharsozlik komplekslari, muhandislik, transport va ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish sohasida davlat organlari va tashkilotlari, yuridik va jismoniy shaxslarning takliflarini koʻrib chiqadi hamda asoslangan takliflar asosida vakolatli respublika ijro etuvchi organlariga tavsiyalar kiritadi;
bosh rejalar, batafsil rejalashtirish loyihalari va boshqa shaharsozlik hujjatlari asosida aholi punktlarini qurish va qismlarini rekonstruksiya qilish, ijtimoiy va muhandislik-transport infratuzilmalarini rivojlantirish va yangilash boʻyicha takliflarni respublika ijro etuvchi organlarning hududiy boʻlinmalariga kiritadi;
zamonaviy shahar markazlarini shakllantirish, eski turar joy muhitining shinamligini sifat jihatidan oshirishni va tarixiy-arxitektura merosi obyektlari saqlab qolinishini nazarda tutgan holda eski shahar tumanlarini va qismlarini rekonstruksiya qilish boʻyicha davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hududiy boʻlinmalariga tavsiyalar kiritadi;
hududiy ahamiyatga molik alohida, shu jumladan, tabiiy va suv obyektlari zonalarini, rekreatsion, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi, tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarning taʼsiriga uchragan, foydali qazilmalar joylashgan va boshqa hududlarning chegaralarini belgilaydi hamda tegishli obyektlar hududlarida shaharsozlik faoliyati tartibotini oʻrnatish boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqadi va ular yuzasidan tavsiyalar qabul qiladi.
3-bob. Kengashning huquqlari va javobgarligi
7. Kengash oʻziga yuklangan vazifalarning amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida quyidagi huquqlarga ega:
vaqtinchalik ishchi guruhlar tuzish va ularda ishlash uchun mutaxassislarni jalb etish;
mahalliy davlat hokimiyati organlari va tashkilotlardan Kengash faoliyatiga doir hujjatlarni soʻrab olish;
shaharsozlik hujjatlarini amalga oshirish boʻyicha olib borilayotgan ishlar toʻgʻrisida tuman va shahar hokimlari hamda tegishli tashkilotlar rahbarlarining hisobotlarini eshitish.
Kengash qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
8. Kengash ushbu Namunaviy nizom hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar bilan oʻziga yuklangan vazifalarning samarali bajarilishi uchun javob beradi.
4-bob. Kengash faoliyatini tashkil etish
9. Kengashga hududiy organlar rahbari raislik qiladi.
Kengash raisining vakolatlariga quyidagilar kiradi:
Kengash aʼzolarining shaxsiy tarkibini tasdiqlash;
Kengash majlisini oʻtkazish kunini va kun tartibini belgilash;
Kengash tomonidan tuzilgan ishchi guruhlar faoliyatini muvofiqlashtirish;
Kengash tomonidan qabul qilingan qarorlarning bajarilishi yuzasidan nazoratni tashkil qilish;
Kengash aʼzolari zimmasiga yuklangan vazifalarni bajarish boʻyicha ishlarni muvofiqlashtirish;
Kengashning samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshirish.
Bosh arxitektor — hududiy organ rahbarining oʻrinbosari Kengash raisining oʻrinbosari hisoblanadi.
10. Kengash aʼzolari:
Kengash majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal etishda ishtirok etadilar;
shaharsozlikning dolzarb masalalari boʻyicha Kengashga takliflar kiritadilar;
Kengash muhokama qiladigan masalalar boʻyicha xulosalar beradilar.
Kengash aʼzolari Kengashdagi faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradilar.
11. Kengash majlislari zaruratga koʻra har qanday ish kunida oʻtkazilishi mumkin, shu bilan birga loyiha hujjatlarini kelishish boʻyicha Kengashga soʻrovnoma kiritilgan holatlarda uni koʻrib chiqish muddati mazkur soʻrovnoma kelib tushgan kunidan boshlab besh ish kunidan oshmasligi kerak.
Kengash majlisini oʻtkazish vaqti, joyi va kun tartibi toʻgʻrisida Kengash aʼzolari majlisni oʻtkazish kunidan bir kun oldin xabardor qilinadi.
12. Kengash majlisini uning raisi olib boradi. Kengash raisi boʻlmagan taqdirda majlisni uning oʻrinbosari boshqaradi.
Kengashning asosiy vazifalaridan kelib chiqib, uning majlisida masalaga aloqador barcha aʼzolar qatnashishi shart.
Kengash majlisida loyiha hujjatlari koʻrib chiqilayotganda muayyan loyiha hujjatini kelishishga aloqador aʼzolar qatnashmagan holatda mazkur loyiha keyingi majlisda koʻrib chiqiladi. Bunday holatda majlisda sababsiz qatnashmagan masalaga aloqador aʼzolar loyiha hujjatini kelishish muddatini buzilishiga javobgar hisoblanadi, agarda kengash aʼzosi uzrli sabab bilan kelmasa unda tashkilot javobgar boʻladi.
13. Kengash majlisiga unda koʻrib chiqilayotgan masalalar ahamiyatidan kelib chiqib tuman (shahar) davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, loyiha-qidiruv va boshqa tashkilotlar rahbar va mutaxassislari taklif etiladi.
Kengashda kelishilgan loyiha hujjatlari qurilish va uy-joy kommunal hoʻjaligi organlarining internet tarmoqlaridagi saytlarida joylashtirib boriladi.
5-bob. Kengashning ishchi organi va kotibi
14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi Kengashning ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — ishchi organ) hisoblanadi.
Ishchi organ:
Kengash faoliyatini tashkiliy-texnik jihatdan taʼminlashni amalga oshiradi;
Kengash ish rejasi loyihasini tayyorlaydi, Kengash muhokamasiga kiritadi va tasdiqlangan ish rejasining bajarilishini taʼminlaydi;
Kengash majlisiga zarur boʻlgan materiallarning tayyorlanishini taʼminlaydi va manfaatdor tashkilotlardan zarur materiallarni oladi;
kun tartibi masalasi boʻyicha Kengash majlisi oʻtkazilishini tashkil etadi.
15. Kengashning masʼul kotibi vazifasini bajarish hududiy organning Aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish boʻlimi boshligʻi zimmasiga yuklanadi, uning vakolatiga quyidagilar kiradi:
Kengash majlisiga zarur boʻlgan hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlash, Kengash majlisiga materiallar tayyorlash boʻyicha ishchi organ ishini tashkil etish;
Kengash raisi bilan majlis oʻtkazish muddatlari va joyi, shuningdek taklif etiluvchilar roʻyxatini kelishish, Kengash aʼzolari va taklif etilgan shaxslarni majlis oʻtkaziladigan sana, vaqti, joyi toʻgʻrisida xabardor qilish;
kun tartibidagi masalalar boʻyicha Kengash majlislari oʻtkazilishini tashkil qilish, Kengash majlisi bayonlarini rasmiylashtirish va tasdiqlangan bayonlarning Kengash aʼzolari va boshqa manfaatdor tashkilotlarga yuborilishini tashkil etish;
Kengash qarorlari ijrosi monitoringini olib borish va uning yakunlarini koʻrib chiqish uchun Kengash majlisiga kiritish.
6-bob. Kengash tomonidan qarorlar qabul qilish va ularning bajarilishini taʼminlash
16. Kengash qarori Kengash majlisida qatnashayotgan aʼzolarining ijobiy yoki salbiy xulosalari asosida qabul qilinadi.
Kengashning har bir aʼzosi qabul qilinayotgan qarorlar yuzasidan oʻz fikrini yozma ravishda bildirish huquqiga ega.
17. Kengash aʼzolari loyiha hujjatlarini kelishishda masalaga aloqador aʼzolarning barchasi oʻziga taalluqli yoʻnalishda ijobiy xulosa bergan taqdirda loyiha kelishilgan hisoblanadi.
Kengash aʼzosi Kengash majlisida qatnashmaganda uning oʻrniga majlisda faqat tegishli organ yoki tashkilot rahbarining oʻrinbosari, yoxud mazkur organ yoki tashkilotning buyrugʻi bilan vakolat berilgan xodimi ishtirok etadi.
Kengash aʼzosi majlisda sababsiz ishtirok etmagan taqdirda mazkur majlisda koʻrib chiqilgan shaharsozlik hujjatlari ushbu Kengash aʼzosi tomonidan kelishilgan hisoblanadi. Ushbu holatda kelishilgan shaharsozlik hujjatlaridan foydalanishdan kelib chiqadigan salbiy oqibatlar uchun Kengash majlisida ishtirok etmagan Kengash aʼzosi hamda u vakillik qiladigan organ yoki tashkilot oʻziga taalluqli yoʻnalishda javobgar hisoblanadi.
Kengash aʼzosi majlisga sababsiz ishtirok etmaganligi yigʻilish bayonida qayd etiladi, keyinchalik uning kelmaganligi oqibatida kelib chiqqan zararni qoplash yoki javobgarlikka tortish “Maʼmuriy tartib-taomillar toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , Fuqarolik , Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi va Jinoyat kodekslarida yoki boshqa qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Bundan tashqari, kengashga raislik qiluvchi tomonidan kengash majlisiga sababsiz kelmagan yoki kelmaslik sabablarini oldindan yozma ravishda bildirmagan kengash aʼzolariga tegishli chora koʻrish uchun uning yuqori turuvchi organiga yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaat qilish huquqiga ega.
18. Kengash qarorlari Kengash majlisi bayoni bilan rasmiylashtiriladi. Kengash majlisi bayoni Kengash kotibi tomonidan imzolanadi, Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi va uch kun muddatda Kengash aʼzolari hamda manfaatdor tashkilotlarga yuboriladi.
Kengash aʼzolari kengash muhokamasiga qoʻyilgan loyiha hujjatlari boʻyicha oʻz yoʻnalishlari yuzasidan tegishli normativ-huquqiy hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativlarga asoslangan xulosalarini (ijobiy yoki salbiy) taqdim etadilar.
Kengash aʼzolaridan bir nafari salbiy xulosa berganda ham kengash loyiha hujjatlarini kelishmasdan qaytarishi shart.
Kengash aʼzolari tomonidan oʻz yoʻnalishlari boʻyicha loyiha hujjatlarini shart bilan kelishish taʼqiqlanadi.
Kengash aʼzolari muhokama etilgan loyiha (masala) xususida bayonga oʻzining alohida fikrini kiritishga haqli.
Kengash bayonining asl nusxasi hududiy qurilish organida besh yil mobaynida saqlanadi.
Kengash bayoni (bayondan koʻchirma) yoʻqolgan yoki buzilgan holatlarda loyiha tashkilotning murojaatiga koʻra uch kun muddatda unga bayon nusxasi (dublikati) beriladi.
Kengash majlislari videotasvirga tushirib boriladi va har bir videotasvir besh yil davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari arxivlarida saqlanadi.
19. Kengashning qarori (bayoni) asosida har bir loyiha hujjatiga axborot tizimi orqali alohida xulosa (ijobiy yoki salbiy) beriladi.
Kengash qarori (bayoni) asosida ijobiy kelishilgan loyiha (shaharsozlik) hujjatlarini keyingi bosqichlarda loyihalash va loyihalarni davlat ekspertizasiga taqdim etish uchun asos boʻladi.
20. Kengash vakolatlari doirasida qabul qilingan qarorlar barcha vazirlik, idora, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan bajarilishi majburiydir.
21. Kengash qabul qilingan qarorlarning bajarilishi holatini oʻz majlislarida muntazam ravishda koʻrib chiqadi.
22. Kengashning ish tartibi uning Kengash tomonidan qabul qilingan Reglamentida belgilanadi.
7-bob. Yakunlovchi qoida
23. Mazkur Namunaviy nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-apreldagi 214-son qaroriga 3a-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi huzuridagi hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashlarining
Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari boshliqlari va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi boshligʻi — Kengash raisi Lavozimi boʻyicha — Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi — Kengash raisi oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi masʼul xodimi Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar favqulodda vaziyatlar boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi boshqarmalari boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar suv xoʻjaligi bosh boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — avtomobil yoʻllari boʻyicha hududiy bosh boshqarma boshligʻi Lavozimi boʻyicha — axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish boʻyicha hududiy boshqarma boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat inspeksiya boshligʻi Lavozimi boʻyicha — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ tegishli hududiy korxonasi rahbari Lavozimi boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tegishli hududiy korxonasi rahbari Lavozimi boʻyicha — “Hududgaztaʼminot” AJ tegishli hududiy korxonasi rahbari Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar turizm boshqarmalari boshligʻi Lavozimi boʻyicha — bosh loyiha institutlari filiallari direktorlari Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha Milliy gvardiya boshqarmasi boshligʻining jamoat xavfsizligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari; Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar ichki ishlar boshqarmalari boshligʻining jamoat xavfsizligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari; Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiya agentligi hududiy boʻlinmasi rahbari” soʻzlari bilan toʻldirilsin; Lavozimi boʻyicha — tuman (shaharlar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari boshliqlari Lavozimi boʻyicha — viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi aholi punktlari shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish va amalga oshirish boʻlimlari boshliqlari, kengash masʼul kotibi Lavozimi boʻyicha — hududiy ahamiyatga molik masalalarni koʻrib chiqishda tegishli shaharlar va tumanlar hokimlari
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-apreldagi 214-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma yuridik shaxs maqomisiz tashkil etiladi. Jamgʻarma mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tegishli gʻaznachilik hisobvaraqlarida jamlanadi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ularni sarflash tartibi
3. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagilar hisobiga shakllantiriladi:
vazirlik huzuridagi va muassisligidagi korxona va tashkilotlar faoliyati, koʻrsatadigan xizmatlari va bajaradigan ishlaridan olingan daromadining 10 foiz qismi (budjetdan mablagʻ oluvchi buyurtmachi tashkilotlar bundan mustasno) hamda foydasining 25 foiz qismi Jamgʻarmaga yoʻnaltiriladi;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) tomonidan davlat qurilish nazorati amalga oshirilishi shart boʻlgan barcha obyektlar boʻyicha qurilish-montaj ishlari qiymatining 0,2 foiziga teng yagona miqdorda (qoʻshilgan qiymat soligʻisiz) ajratmalarning 5 foiz qismi Davlat budjetiga, 5 foiz qismi Jamgʻarmaga, 10 foiz qismi Inspeksiyaga va 80 foiz qismi hududiy inspeksiyalarning faoliyatini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi;
litsenziya talabgorlarining qurilish sohasida faoliyat yuritish huquqiga ega boʻlish yuzasidan murojaatlarini qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqqanlik uchun yigʻimlarning bir qismi (umumiy tushumning 58,25 foizi);
shaharsozlik faoliyati boʻyicha litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslardan undirilgan jarimalar miqdorining 10 foizi;
loyiha va pudrat tashkilotlari tomonidan “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimining elektron tender platformasi orqali xaridlarda gʻolib boʻlib, bajariladigan loyiha-qidiruv va qurilish-montaj ishlari hajmining 0,1 foiz miqdoridagi majburiy ajratmalar;
koʻp kvartirali uylarni qurishga moʻljallangan yer uchastkasiga va qurilish ishlarini amalga oshirishga birlamchi ruxsat beruvchi hujjatlarga ega boʻlgan yuridik shaxslarni elektron roʻyxatga kiritish uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari hamda shartnomani hisobga qoʻyish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida yigʻimlar;
shaharsozlik va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi (vazirlikning tegishli boʻlinmasi tomonidan aniqlangan va qoʻllaniladigan) qonunchilikni buzganlik uchun solingan jarimalarning (sud xarajatlaridan tashqari) 70 foiz miqdoridagi qismi (qolgan 30 foiz qismi Davlat budjetiga tushadi);
Inspeksiya va uning hududiy inspeksiyalari tomonidan oʻz vakolatlari doirasida shaharsozlikka oid qonunchilik talablarini buzganlik uchun aybdor shaxslardan undiriladigan jarimalar quyidagi tartibda taqsimlanadi:
20 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga yoʻnaltiriladi;
20 foizi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi;
60 foizi — Inspeksiyaning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.
belgilangan tartibda jalb etiladigan grantlar, kreditlar va homiylik mablagʻlari;
jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini joylashtirishdan olinadigan daromadlar va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa tushumlar.
4. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagilarga yoʻnaltiriladi:
texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqish, vazirlik tizimidagi ilmiy-tadqiqot, loyiha-qidiruv va boshqa tashkilotlarning qurilish, issiqlik taʼminotini yaxshilash, ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlarini qurish va rekonstruksiya qilish, koʻp kvartirali uylarni qurish, taʼmirlash, tiklash faoliyatiga doir qoidalar boʻyicha ishlanmalarni moliyalashtirish, shuningdek, ilmiy-tadqiqot natijalari ilk bor tekshiriladigan (ishlanadigan) tajriba obyektlarini ilmiy loyihalash va qurishga ilmiy hamrohlik qilishga doir qoʻshimcha sarf-xarajatlarini qoplash;
sohada ilmiy-texnik va ilmiy-uslubiy adabiyotlarni (jumladan davriy nashrlarni) tayyorlash va chop etish, ushbu faoliyatning ilmiy-uslubiy va axborot-tahlil taʼminotini tashkillashtirish xarajatlarini amalga oshirish;
davlat ilmiy va ilmiy tadqiqot tashkilotlarining shaharsozlik meʼyorlari va qurilish faoliyatiga doir qoidalari boʻyicha ishlanmalarni moliyalashtirish;
ilmiy-texnik simpozium, anjuman, seminar-trening, koʻrgazmalar, davra suhbatlari, amaliy mashgʻulotlar, mahorat darslarini tayyorlash va oʻtkazish, soha faoliyatiga ilmiy-texnik yutuqlarni joriy etish va ularni targʻib etish maqsadida ilmiy, meʼyoriy, uslubiy, texnik, texnologik hujjatlar va boshqa ilmiy-texnik axborot manbalarini xarid qilish;
vazirlik va tizimidagi tashkilotlar rahbarlari va mutaxassislarini oʻqitish, qayta tayyorlash, malaka oshirishi va ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganishi, zarur hollarda vazirlik tasarrufidagi taʼlim muassasalari faoliyatini qisman moliyalashtirish, vazirlikka biriktirilgan eʼtiborga muhtoj yoshlarni qoʻllab-quvvatlash choralarini amalga oshirish xarajatlarini moliyalashtirish;
vazirlik markaziy apparati, hududiy boshqarmalar va tizim tashkilotlari rahbar va xodimlariga qoʻshimcha va ustama haq, mukofot pullari, reyting va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlarni toʻlash, tizim xodimlarining xizmat safarlari, shu jumladan xorijiy xizmat safarlari hamda vakillik xarajatlarini moliyalashtirish;
xodimlarga, jumladan xorijiy konsultantlarga uy-joy xizmatlari (ijara) uchun har oylik kompensatsiya toʻlash;
vazirlikka yuklangan vazifalarni bajarish uchun shartnoma asosida konsalting tashkilotlari va boshqa tashkilotlardan mutaxassislar, jumladan xorijiy maslahatchilarni vazirlikka yoki tizim tashkilotlariga jalb qilish;
vazirlikka qarashli bino va inshootlarning qurilish-montaj, taʼmirlash va kommunal foydalanish xarajatlarini qoplash, shuningdek, ularni zarur uskunalar, mebel, aloqa vositalari, kompyuterlar, orgtexnika, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, zarur boʻlgan barcha turdagi moddiy qiymatliklar bilan taʼminlash, shuningdek, vazirlik va tizim tashkilotlari uchun zarur boʻlgan asosiy vositalar xaridini amalga oshirish, ularni, tashish, butlash saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
vazirlik faoliyatida zarur boʻladigan joriy xarajatlar, xususan tantanali marosimlarda beriladigan esdalik sovgʻalari, xorijiy mehmonlar va alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarga beriladigan esdalik sovgʻalari, gullar xaridini amalga oshirish, ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda zarur boʻlgan reklama va eʼlonlar joylashtirish;
sohaga oid ishlarda amaliy yordam, hamkorlik qilish, tajriba almashish, konsultatsiyalar berish maqsadida tashrif buyuradigan xorijiy mehmonlar, jumladan xorijiy delegatsiyalar uchun sarflanadigan yoʻl xarajatlari, transport xarajatlari, ovqatlantirish xarajatlari va boshqa xarajatlarni moliyalashtirish;
rasmiy va kasb bayramlari hamda boshqa shu turdagi davlat bayram tadbirlarini oʻtkazish xarajatlarini (jumladan, bino ijarasi, bezatish, konsert tadbirlari, gullar, esdalik sovgʻalari, videoroliklar tayyorlash va efirga uzatish, bayram dasturxoni kabilar) moliyalashtirish;
vazirlik va uning tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini takomillashtirish va moddiy-texnik taʼminlashga yoʻnaltirilgan tadbirlar xarajatlarini amalga oshirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Prezident Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasining tegishli normativ-huquqiy hujjatlari va topshiriqlarida koʻzda tutilgan masalalar boʻyicha (jumladan, homiylik) xarajatlarni moliyalashtirish;
vazirlik va uning tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini takomillashtirishga yoʻnaltirilgan boshqa tadbirlarni moliyalashtirish.
5. Mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan majburiy ajratmalar, badallar va mablagʻlar tashkilotlar tomonidan har oyning yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasidan kechikmagan holda Jamgʻarmaga yoʻnaltiriladi hamda har chorak yakuni boʻyicha tushumlar aniqlashtirib boriladi.
6. Jamgʻarmaga majburiy toʻlovlarni oʻz vaqtida yoʻnaltirish boʻyicha shaxsiy javobgarlik tegishli tashkilotlar rahbarlari zimmasiga yuklanadi.
7. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi soliq qoʻmitasi Vazirlikka hisobot davridan keyingi oyning 1-sanasi holatiga koʻra, Jamgʻarma hisobiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek, tashkilotlar boʻyicha yozilgan majburiy toʻlov ajratmalari miqdori hamda mazkur toʻlov ajratmalari boʻyicha qarzdorlik toʻgʻrisidagi tezkor maʼlumotlarni va har chorakda hisobot davridan soʻng 10 kun muddat ichida, grant mablagʻlari va xayriya ehsonlari boʻyicha maʼlumotlarni taqdim etib boradi.
Vazirlik Soliq qoʻmitasidan Jamgʻarmaga majburiy ajratmalar tushumi toʻgʻrisida qoʻshimcha maʼlumotlarni soʻrashga haqli.
3-bob. Jamgʻarmani boshqarish
8. Vazir yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs Jamgʻarma mablagʻlarining tasarrufchisi hisoblanadi.
9. Jamgʻarma mablagʻlarini sarflash vazirlikning gʻaznachilik hisobvaraqlariga kelib tushgan kirim mablagʻlari doirasida Iqtisodiyot va moliya vazirligida belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan daromadlar va xarajatlar boʻyicha tasdiqlangan xarajatlar smetasiga muvofiq amalga oshiriladi, zarur hollarda, xarajatlar smetasiga vazirlik talabnomasi asosida tegishli oʻzgartirishlar kiritib boriladi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
10. Jamgʻarmaning tasdiqlangan smetasida nazarda tutilgan miqdordan ortiq kirim mablagʻidan foydalanish smetaga tegishli oʻzgartirishlar kiritilgandan soʻng amalga oshiriladi.
11. Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish vazirga (vazir boʻlmagan taqdirda, vazirning birinchi oʻrinbosariga, vazirning birinchi oʻrinbosari boʻlmagan vaqtda vazir oʻrinbosarlariga) yuklanadi.
4-bob. Jamgʻarma daromadlari va xarajatlari prognozini tayyorlash, koʻrib chiqish va tasdiqlash
12. Jamgʻarma daromadlari va xarajatlari prognozini tayyorlash, koʻrib chiqish va tasdiqlash mazkur Nizomga muvofiq Dasturlarning loyihalarini tayyorlash bilan bogʻliq holda amalga oshiriladi.
13. Jamgʻarmaning keyingi yilgi daromad va xarajatlari prognozi vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.
5-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini sarflash tartibi
14. Jamgʻarma mablagʻlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan ochiladigan shaxsiy gʻaznachilik hisobvaraqlari orqali sarflanadi.
15. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish vazirlik tomonidan tasdiqlangan tegishli xarajatlar smetasi asosida amalga oshiriladi.
16. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi belgilangan tartibda:
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan shartnomalar roʻyxatga olinishini;
roʻyxatga olingan shartnomalarga toʻlovlar xarajatlar smetalarida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida oʻrnatilgan tartibda toʻlanishini taʼminlaydi.
17. Qurilish, rekonstruksiya qilish, kapital va joriy taʼmirlash hamda jihozlashning manzilli roʻyxatlarida nazarda tutilgan toʻliq moliyalashtirilmay qolgan mablagʻlar joriy moliya yili yakunlariga koʻra Jamgʻarmaning daromad va xarajatlari balansliligini taʼminlashni hisobga olgan holda vazirlik tomonidan belgilangan tartibda kelgusi moliya yilida toʻlanishi lozim hamda ushbu mablagʻlar xarajatlar smetasida aks ettiriladi.
18. Jamgʻarma mablagʻlarining yil yakuniga ishlatilmay qolgan qismi Jamgʻarmada qoldiriladi.
6-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish hisobi, hisoboti va nazorati
19. Jamgʻarma mablagʻlari tushumi va sarflanishi hisobini yuritish hamda ular yuzasidan hisobot tuzish vazirlik tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
20. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanishni nazorat qilish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasiga yuklanadi.
21. Tasdiqlangan xarajatlar smetalariga muvofiq, Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanish yuzasidan javobgarlik vazirlikka yuklanadi.
7-bob. Yakunlovchi qoida
22. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-apreldagi 214-son qaroriga 7-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Shaharsozlik faoliyatining alohida tartibga solinadigan obyektlarini umumdavlat va mahalliy ahamiyatga molik obyektlar jumlasiga kiritish hamda shaharsozlik faoliyatining alohida tartibga solinadigan obyektlari chegaralarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2007-yil 2-fevraldagi 25-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Aholi punktlarini kompleks qurishda shaharsozlik normalari va qoidalari qatʼiy bajarilishini nazorat qilishni kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2009-yil 12-fevraldagi 41-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Shaharsozlik faoliyati sohasida ruxsat berish tartibotlari va davlat nazorati tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2011-yil 29-iyuldagi 222-son qaroriga 4-ilovaning 4-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 15-fevraldagi PQ-2778-son qarori) 2017-yil 11-maydagi 270-son qaroriga 1-ilovaning 24-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi va Koʻp xonadonli uy-joy fondidan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 2-iyundagi 340-son qarori .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish tizimini boshqarishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-apreldagi PF-5017-son farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 18-apreldagi PQ-2900-son qarori) 2017-yil 25-dekabrdagi 1019-son qaroriga ilovaning 17-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 29-maydagi 400-son qaroriga ilovaning 8 va 30-bandlari .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Suv taʼminoti va suv chiqarish xizmati koʻrsatish sohasida toʻlov intizomini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 16-noyabrdagi PF-5241-son Farmoni)” 2018-yil 2-iyuldagi 496-son qarori .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi, uning tarkibiy boʻlinmalari, shuningdek, respublika va hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashlari toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2018-yil 31-iyuldagi 603-son qarori .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahrida investitsiya muhitini yaxshilash boʻyicha eksperimentni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 15-avgustdagi PF-5511-son Farmoni hamda “Jahon banki va Xalqaro moliya korporatsiyasining “Biznes yuritish” yillik hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yanada yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 13-iyuldagi PQ-3852-son qarori) 2019-yil 16-yanvardagi 36-son qarori .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Idoralararo kollegial organlarni tubdan qisqartirish va yanada optimallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-avgustdagi PF-5527-son Farmoni) 2019-yil 23-fevraldagi 161-son qaroriga 1-ilovaning 41-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida ichimlik suvi taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 30-noyabrdagi PQ-4040-son Qarori)” 2019-yil 25-martdagi 247-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning strategik vazifalari amalga oshirilishi samaradorligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining masʼuliyatini oshirishga doir birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PF-5644-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5650-son farmonlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati ishini tashkil etishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PQ-4136-son qarori) 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 58 va 98-bandlari .
14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qurilish materiallari sanoatini tubdan takomillashtirish va kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-fevraldagi PQ-4198-son qarori) 2019-yil 17-maydagi 416-son qaroriga ilovaning 4-bandi .
15. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida davlat boshqaruvi tizimining tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 14-iyundagi 498-son qaroriga 1-ilovaning 11 , 12 va 42-bandlari .
16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qurilish sohasini davlat tomonidan tartibga solishni takomillashtirish qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-noyabrdagi PF-5577-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon banki va Xalqaro moliya korporatsiyasining “Biznes yuritish” yillik hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yanada yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 13-iyuldagi PQ-3852son, “Jahon banki va Xalqaro moliya korporatsiyasining “Biznes yuritish” yillik hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-fevraldagi PQ-4160-son hamda “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh turgan yer uchastkalarini berish hamda arxitektura-qurilish ishlarini amalga oshirish tartib-taomillarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 26-avgustdagi PQ-4427-son qarorlari) 2019-yil 28-noyabrdagi 961-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi punktlarini obodonlashtirish sohasida ishlar samaradorligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 4-iyundagi PQ-4351-son qarori)” 2019-yil 9-dekabrdagi 978-son qarori .
18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi ichimlik suvidan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 24-fevraldagi 108-son qarori
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi toʻgʻrisida” 2019-yil 10-dekabrdagi OʻRQ-591-son Qonuni) 2020-yil 16-apreldagi 234-son qaroriga ilovaning 4 va 14-bandlari .
20. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ommaviy axborot vositalari mustaqilligini taʼminlash hamda davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari faoliyatini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 27-iyundagi PQ-4366-son va “Issiqlik taʼminoti tizimini takomillashtirish va issiqlik taʼminoti korxonalarini moliyaviy sogʻlomlashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 2-dekabrdagi PQ-4542-son qarorlari) 2020-yil 20-maydagi 305-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
21. Vazirlar Mahkamasining “Suv taʼminoti tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 28-maydagi 342-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .
22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida nazorat inspeksiyasi faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 28-maydagi 343-son qarori .
23. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 22-yanvardagi PQ-4569-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 24-fevraldagi PQ-4612-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tuzilmasiga Bosh vazirning investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari-investitsiyalar va tashqi savdo vaziri lavozimini kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 10-martdagi PQ-4635-son va “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi PQ-4710-son qarorlari) 2020-yil 26-iyundagi 411-son qaroriga 1-ilovaning 8 , 22 va 39-bandlari .
24. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida davlat boshqaruvi tizimining tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 26-sentabrdagi 588-son qaroriga ilovaning 1-bandi.
25. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiyotni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirishga oid davlat siyosati tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 14-dekabrdagi 777-son qaroriga 1-ilovaning 18-bandi .
26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi qurilish tarmogʻini modernizatsiya qilish, jadal va innovatsion rivojlantirishning 2021-2025-yillarga moʻljallangan strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 27-noyabrdagi PF-6119-son Farmoni) 2021-yil 8-maydagi 290-son qaroriga ilovaning 4 va 5-bandlari.
27. Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy va innovatsion faoliyatni boshqarish tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 27-avgustdagi 545-son qaroriga 3-ilovaning 15-bandi .
28. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasini yumshatish, aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi va salomatligini saqlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-iyuldagi PF-6035-son Farmoni) 2021-yil 19-noyabrdagi 694-son qaroriga 1-ilovaning 19-bandi.
29. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb etish mexanizmlarini va donorlar bilan ishlash tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 29-dekabrdagi 786-son qaroriga 3-ilovaning 10-bandi .
30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisida” 2021-yil 13-sentabrdagi OʻRQ-713-son Qonuni) 2022-yil 9-martdagi 102-son qaroriga ilovaning 3 va 5-bandlari.
31. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni) 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 168 va 210-bandlari .
32. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qaroriga 8-ilovaning 2-bandi .
33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi ichimlik suvidan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2022-yil 10-maydagi 246-son qarori .
34. Vazirlar Mahkamasining “Aholining ichimlik suv taʼminoti va oqova suv xizmatlari bilan taʼminlanganlik darajasini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 6-sentabrdagi 496-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 17-aprel,
214-son