📅 2024-yil 19-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 19-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 19 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Кейинги йилларда мамлакатимизда ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритишга доир изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага беришнинг белгиланиши электрон онлайн-аукцион савдоларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сон Фармонининг 1 ва 4-бандларида 2024 йил 1 мартдан бошлаб:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилиши;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилганлиги, бунда:
ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса, камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шартлиги, бу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланиши;
юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилиши;
ижарага берувчи очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаши шартлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш учун материалларни тайёрлаш, электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этиш ва ундан тушадиган маблағларни тақсимлаш, ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат ва мониторинг қилиш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорида :
а) 1-бандда :
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «очиқ электрон танлов» сўзлари «электрон онлайн-аукцион савдо» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2 1 -банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) қуйидаги мазмундаги 3 2 -банд билан тўлдирилсин:
«3 2 . Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш материалларини тайёрлаш, ташкил этиш, унда иштирок этиш, электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини аниқлаш ва натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш ҳамда ғолибнинг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 3 2 -иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
д) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) қуйидаги мазмундаги 3 2 -илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 3 2 -ИЛОВА
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари:
а) ўрмон фонди ерларини ижарага бериш;
б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш учун татбиқ этилмайди.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«E-ijara» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «E-ijara» АТ) — ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказишга ихтисослаштирилган ахборот тизими;
ваколатли ташкилотлар — ер тузиш лойиҳасини келишадиган ташкилотлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер участкасидан фойдаланиш мақсади ва ихтисослиги бўйича), Сув хўжалиги вазирлиги (сув таъминоти, ирригация ва мелиорация иншоотлари бўйича), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари;
ер тузиш лойиҳаси — ягона мавзе бўйича контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, ер участкаси чегаралари, ҳудуднинг ихтисослиги, ишлаб чиқариш элементлари ҳисобга олинган муайян ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисмидир;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархи — савдога қўйилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун ушбу ер участкасининг норматив қиймати бўйича аниқланган нархи;
закалат — иштирокчи томонидан электрон онлайн-аукцион савдода қатнашиш учун кафолат таъминоти сифатида олдиндан киритиладиган маблағ;
ижарага берувчи — туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси;
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
иштирокчи — ер участкаси жойлашган ҳудуд бўйича электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун белгиланган тартибда ариза берган, ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли, тегишли вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикасида доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний ва юридик шахслар;
лот — электрон буюртмага асосан электрон онлайн-аукцион савдода ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун савдо платформасига қўйилган объект;
оператор — савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
шахсий кабинет — иштирокчига электрон онлайн-аукцион савдоларда иштирок этиш учун буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистика маълумотларини кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;
электрон буюртма — ер участкаларини савдо платформаси орқали реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил қилиш юзасидан ижрочи томонидан операторга бериладиган электрон буюртма;
электрон онлайн-аукцион савдо — савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга объектни реализация қилиш бўйича нархни ошириб бориш тамойили асосида онлайн тартибда ўтказиладиган савдо шакли;
электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо.
4. Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемада белгиланган тартиб-таомиллари бўйича босқичма-босқич амалга оширилади.
5. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкалари:
а) деҳқон хўжаликларига — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддат ва ўлчамда ижарага берилади;
б) фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган муддатларда ва ўлчамларда ижарага берилади;
в) агросаноат кластерлари, шу жумладан, кооперация шаклидаги кластерларга — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган муддат ва ўлчамда ижарага берилади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари талабларига асосан ижтимоий дафтарга киритилганлар, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» ҳамда хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага бериш бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида ҳамда «E-ijara» АТда алоҳида тоифа (категория) очилади.
2-боб. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш учун материалларни тайёрлаш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида юборади:
ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда);
ер участкасини электрон харитада кўрсатиш учун ер участкасининг кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);
мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда давлат кадастрини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимида маълумотларнинг тўлиқлигига жавобгар ҳисобланади.
8. Ижрочи уч иш куни ичида «E-ijara» АТ орқали юклаб олинган ер участкасини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ирригация ва мелиорация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини белгилаб бериш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч иш куни муддатда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини ижрочига маълум қилади.
Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдога қўйилаётган ер участкаси бўйича ушбу Низомнинг 5-бандида баён этилган қишлоқ хўжалиги мақсадлари ва ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиши мумкин.
Ҳар бир ер тузиш лойиҳасига «E-ijara» АТда автоматик тарзда ўзига хос рақам берилади. Бунда ҳар бир лот битта ер участкасидан иборат бўлади.
Битта яхлит контурдаги бир нечта лотлар учун умумлашган ягона ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ижрочи томонидан ҳар бир лотнинг буюртмасига ер участкасини идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар киритилади.
9. Ижрочи ҳар бир ер тузиш лойиҳасини Кадастр агентлигидан олинган дастлабки форматларда келишиш учун ваколатли ташкилотларга қуйидаги маълумотлардан ташкил топган ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш учун 3 иш куни ичида ижарага берувчига «E-ijara» АТ орқали юборади:
а) ер участкасининг майдони (гектарда) ва тоифаси ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот;
б) инфратузилма объектлари мавжудлиги тўғрисида маълумот;
в) ер участкасининг қишлоқ хўжалиги электрон харитасидан кўчирмаси, ер тузиш лойиҳасининг чегаралари ва манзили;
г) чегарадош ер участкалари фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар.
д) ер майдонидаги тупроқнинг амалдаги балл бонитировкаси аниқланган сана ва кўрсаткичи.
Электрон онлайн-аукцион савдога қўйилаётган ер участкасида давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, мелиорация ва ирригация иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжуд бўлган ҳолатларда қўшимча равишда давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари билан ҳам келишилади.
10. «E-ijara» АТга ер тузиш лойиҳаси жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:
а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:
«E-ijara» АТда қабул қилинган тегишли қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган белги қўйилади;
келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;
келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;
қонунчилик ҳужжатлари нормаларига зид бўлган сабаблар кўрсатилмаган ҳолда рад этиш ёки келишмасликка йўл қўйилмайди;
белгиланган муддатда ер тузиш лойиҳаси келишилмаслиги натижасида келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жавобгарлик чоралари қўлланилади;
Кадастр агентлигига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;
б) ижарага берувчи тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-ijara» АТ орқали ижрочига юборади, бунда:
ижарага берувчи электрон онлайн-аукцион савдога ижарага бериш ҳуқуқи қўйилаётган ер участкаси ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин, бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди;
белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳаси тасдиқланган ҳисобланади.
11. Ижрочи уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, лойиҳани тасдиқлаш учун ижарага берувчига қайта киритади.
Бунда ваколатли ташкилотлар билан қайтадан келишиш талаб этилмайди.
12. Ижарага берувчи икки иш куни ичида тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди.
Бунда ер тузиш лойиҳаси асосида қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш ҳуқуқи учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртма «E-ijara» АТ орқали автоматик тарзда операторга юборилади.
13. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби билан имзоланадиган ижара шартномаси бир томонлама ижарага берувчи томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.
Ижара шартномасида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш бўйича тўловлар ва ер участкасининг ижара ҳақини тўлаш тартиби алоҳида акс эттирилади.
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари лотларга бўлинган контурнинг яхлитлигини таъминлаган ҳолда, бир хил турдаги маҳсулот экиш бўйича ер тузиш лойиҳаси билан бирга юбориладиган буюртмаларга асосан электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқарилади.
14. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, оператор томонидан буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани «E-ijara» АТ орқали ижрочига қайтаради.
15. Ижрочи буюртмани қайтаришга асос бўлган камчиликларни бир иш куни ичида тўлиқ бартараф этиб, такроран буюртмани «E-ijara» АТ орқали операторга юборади.
3-боб. Электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этиш
16. Оператор буюртмани олган кундан икки иш кунидан кечиктирмай, электрон онлайн-аукцион савдо ўтказилиши тўғрисида хабарномани савдо платформасида эълон қилади.
Бунда электрон онлайн-аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома 15 календарь кун олдин, такрорий савдода эса 5 календарь кун олдин эълон қилинади.
17. Электрон онлайн-аукцион савдо Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
18. Электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун аризалар ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ савдо платформаси орқали юборилади.
Бунда:
икки ёки ундан ортиқ лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдода ғолиб бўлган иштирокчига фақат битта ер участкаси учун баённома расмийлаштирилади ва унга ер участкаларидан бирини танлаш имконияти берилади, қолган лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдо натижалари бекор қилинади ҳамда бекор қилинган лотлар бўйича закалат пули иштирокчига қайтарилади;
электрон онлайн-аукцион савдода бир маротаба ғолиб бўлган иштирокчига кейинги электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этишга йўл қўйилмайди.
4-боб. Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларини расмийлаштириш
19. Лот бўйича таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қийматининг дастлабки 15 фоиз миқдори 10 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг унга оператор томонидан бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади.
Бунда электрон онлайн-аукцион савдога иштирок этиш учун шакллантирилган закалат пули миқдори қўшиб ҳисобланади ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан «бўлиб-бўлиб тўлаш» танланган тақдирда, тўлов графигига асосан тенг тақсимланади.
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби баённомага асосан ўн иш куни ичида ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолайди.
Агар электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби белгиланган муддатда лот қийматини дастлабки 15 фоизини тўламаса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) ва (ёки) ижарага олиш шартномасини имзоламаса, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда иш юритилади.
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби жисмоний шахс бўлса, электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби шартнома имзолаш учун берилган ўн иш куни ичида ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни ёхуд деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани шахсий кабинети орқали савдо платформасига киритади.
Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс кўрсатилади.
20. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ихтиёрий равишда деҳқон хўжалигини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган тақдирда, икки иш куни ичида деҳқон хўжалиги сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
Бунда электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига доир баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан таъсис этилган деҳқон хўжалиги кўрсатилади.
21. Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига оид баённома савдо платформаси орқали «E-ijara» АТга юборилади.
22. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси «E-ijara» АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмаларига юборилади.
23. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.
24. Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига «E-ijara» АТ орқали юборади.
25. Ижрочи уч иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни «E-ijara» АТга жойлаштиради.
26. Иштирокчиларнинг интеграциялашган ахборот тизимлари орқали олинадиган маълумотлари ҳаққонийлигига, ўз вақтида келмаслиги (умуман келмаслиги) ёки мавжуд эмаслиги оқибатида юзага келадиган низоларга оператор жавобгар ҳисобланмайди.
5-боб. Электрон онлайн-аукцион савдодан тушадиган маблағларни тақсимлаш
27. Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга (2 фоиз — «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга, 3 фоиз — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига, 5 фоиз — Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига);
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида — ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисобварағига (деҳқон хўжалигига ажратилган ерларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди);
қолган маблағлар — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.
28. Ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари ғолибларига уларнинг танловига кўра ер участкаси нархини уч йил муддатда, электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Бунда иштирокчининг «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турганлик ҳолати электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун ариза бериш жараёнида савдо платформасига интеграция қилинган ахборот тизимлари орқали аниқланади.
Иштирокчи электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиш учун аризада ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлашни танлаган бўлса, тўлов графиги «E-auksion» электрон савдо платформасида автоматик тарзда шакллантирилади ва ер ижара шартномаси билан бирга электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига топширилади.
29. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлашни танлаган ҳолларда, тўлов графигига асосан узрли сабабларсиз кетма-кет уч ой давомида тўловларни амалга оширмаса, ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти бажарилмаган ҳисобланади.
Бунда ижарага берувчига кечиктирилган ҳар бир ой учун электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини огоҳлантириш мажбурияти юкланади.
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг узрли сабаблари бўлмаганда ҳамда огоҳлантиришларга қарамасдан кетма-кет уч ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш тўловларини амалга оширмаганда, электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисидаги баённома ҳамда ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома ўз кучини йўқотганлиги ҳақида ижарага берувчи ўзининг «E-ijara» АТдаги кабинети орқали ижрочини ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдоларига такрорий чиқарилиши бўйича хабардор қилади.
5-боб. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат ва мониторинг қилиш
30. Прокуратура органлари, адлия органлари ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ушбу Низом талабларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади. Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, «E-ijara» АТ орқали амалга оширилади.
Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
31. Электрон онлайн-аукцион савдо ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли лот такрорий электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилганда, бошланғич нарх норматив қиймат ўзгариши муносабати билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши талаб этилмайди.
32. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
33. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тартиби 1-босқич Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — ижарага берувчи) номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади. Ер участкаси давлат захирасига олиниб, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 2-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Ижарага берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ орқали юклаб олади ҳамда ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини белгилаб бериш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади. Бир иш куни ичида 3-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини белгилаб, қабул қилинган қарорни «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига маълум қилади. Уч иш куни ичида 4-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти 1. Электрон онлайн-аукцион савдога қўйиладиган ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади. 2. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга «E-ijara» АТ орқали юборади. 3. Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали тасдиқлаш учун ижарага берувчига юборади. Уч иш куни ичида 5-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари, Ижарага берувчи «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади. Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди. Уч иш куни ичида Ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тўғрисидаги буюртмани операторга юборади. Автоматик тарзда II. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тартиби 1-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (кейинги ўринларда — оператор Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, қишлоқ хўжалиги ер участкасининг ижара шартномаси лойиҳасини «E-auksion» электрон савдо платформасида эълон қилади. Икки иш куни ичида 2-босқич Жисмоний ёки юридик шахслар (кейинги ўринларда — иштирокчи) Белгиланган закалат маблағларини «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖнинг махсус депозит ҳисобварағига ўтказади ва аризани юборади. Белгиланган муддатларда 3-босқич Оператор 1. Иштирокчилар учун «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этади. 2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда ғолибнинг шахсий кабинетига, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига хабарнома юборади. 3. Электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради ва уни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси билан бирга электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади. Белгиланган муддатларда 4-босқич Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби 1. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бўйича электрон онлайн-аукцион савдода тасдиқланган нархнинг дастлабки 15 фоизини тўлайди. Ўн иш куни ичида 2. Баённомага асосан ижара шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди. Ўн иш куни ичида 5-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмасига юборади. Бир иш куни ичида 6-босқич Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бўлинмаси 1. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади. 2. Реестрдан кўчирмани «E-ijara» АТ орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади. Икки иш куни ичида 7-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига ер участкаси чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақдаги маълумотни «E-ijara» АТга жойлаштиради. Уч иш куни ичида
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш ҳуқуқи учун ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА 20___ йил «____» __________да ижарага берувчи томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича қуйидаги ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади: 1. Ер участкасининг ўзига хос рақами __________________________________________; 2. Ер участкасининг майдони га ______________________________________________; 3. Ер участкаси жойлашган жой ______________________________________________ ________________________________________________________________________; 4. Белгиланган мақсади _____________________________________________________; 5. Ер тоифаси _____________________________________________________________; 5.1. Ер тури ______________________________________________________________; 6. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг мажбуриятлари ________________________________________________________________________; 6.1. Ижара муддати ________________________________________________________; 6.2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига қўйиладиган талаблар _________________ ________________________________________________________________________; 6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _____ ________________________________________________________________________; 7. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) _______________________________________________________________ ________________________________________________________________________; Буюртма 20___ йил «____» ____________да тақдим этилди. «Ўздаверлойиҳа» институтининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи __________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун (деҳқон хўжалигини юритиш учун) АРИЗА ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ (жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш жойи, СТИР рақами, телефон рақами, электрон почта манзили) ________________________________________________________________________ (жисмоний шахснинг «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумот) Электрон онлайн-аукцион савдо ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим: Лойиҳа рақами: № __________________________________; Лойиҳа йўналиши, майдони: _________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________; Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш қоидалари билан танишиб, 20___ йил «____» _____________ куни соат __________ дақиқада ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайман. Электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш қоидаларига ва келтирилган шартларга розилик бераман. Ер участкасининг ижара ҳуқуқини сотиб олиш бўйича тўловни □ бир йўла / □ бўлиб-бўлиб тўлайман. Мен томондан тақдим этилган маълумотлар нотўғри бўлган тақдирда, электрон онлайн-аукцион савдо натижаларини ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақида огоҳлантирилдим. Шунингдек, электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби деб топилган тақдиримда, менга юклатиладиган мажбуриятларни бажаришни ўз зиммамга оламан. Тўлдирилган сана ___________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун (юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер участкаларини ижарага бериш учун) АРИЗА ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ (юридик шахс — тўлиқ номи, почта манзили, банк реквизитлари, телефон рақами, электрон почта манзили) Электрон онлайн-аукцион савдо ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим: Лойиҳа рақами: № __________________________________; Лойиҳа йўналиши, майдони: _________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________; Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш қоидалари билан танишиб, 20___ йил «____» ___________ куни соат _________ дақиқада ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайман. Электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш қоидаларига ва келтирилган шартларга розилик бераман. Ер участкасининг ижара ҳуқуқини сотиб олиш бўйича тўловни □ бир йўла / □ бўлиб-бўлиб тўлайман. Мен томондан тақдим этилган маълумотлар нотўғри бўлган тақдирда, электрон онлайн-аукцион савдо натижаларини ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақида огоҳлантирилдим. Шунингдек, электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби деб топилган тақдиримда, менга юклатиладиган мажбуриятларни бажаришни ўз зиммамга оламан. Тўлдирилган сана ___________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ».
ж) 3 1 -иловада :
1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу Низомда қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш ва сарфлаш бўйича белгиланган талаблар қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловларнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтириладиган қисмига нисбатан татбиқ этилмайди»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланади ҳамда ушбу тўловларнинг 50 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ва қолган 50 фоизи тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади»;
6-банднинг учинчи хатбошиси «тўланган» сўзидан кейин «ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом талаблари хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ҳамда ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ва ижарага бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан белгиланади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 6 майдаги 237-сон қарорига илованинг 1 , 3 ва 4-бандлари .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарасига доир ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2023 йил 3 апрелдаги 137-сон қарорига илованинг 2 ва 3-бандлари .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 30 майдаги 222-сон қарорининг 3-банди ва 2-иловаси .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 августдаги 330-сон қарорига 2-илованинг 7-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 апрель,
223-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijaraga berilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Keyingi yillarda mamlakatimizda yer uchastkalarini ajratishning barcha uchun teng, shaffof va bozor tamoyillariga asoslangan tartibini joriy etish, yerga oid mulkiy va huquqiy munosabatlarda barqarorlikni taʼminlash, yerlarni muhofaza qilish, yer egalarining mulkiy huquqlarini kafolatlash, shuningdek, yerning iqtisodiy qiymatini belgilash orqali uni fuqarolik huquqiy munosabatlar obyekti sifatida erkin muomalaga kiritishga doir izchil islohotlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini elektron onlayn auksion savdolari orqali ijaraga berishning belgilanishi elektron onlayn-auksion savdolarini oʻtkazish tartibini ishlab chiqishni taqozo etmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 18-yanvardagi PF-15-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 18-yanvardagi PF-15-son Farmonining 1 va 4-bandlarida 2024-yil 1-martdan boshlab:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berishda ochiq elektron tanlov oʻrniga elektron onlayn-auksion savdolari joriy etilishi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari ijarachilariga ijaraga berilgan yer uchastkalari boʻyicha oʻz huquq va majburiyatlarini yer uchastkasidan foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda boshqa shaxsga oʻtkazishga (qayta ijaraga berishga) ruxsat berilganligi, bunda:
ijaraga oluvchi yer uchastkasidan kamida uch yil davomida, ushbu bandning uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda esa, kamida besh yil davomida oʻzi foydalangan boʻlishi shartligi, bu muddat ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan paytdan boshlab hisoblanishi;
yuridik shaxslarga elektron onlayn-auksion savdolari, ochiq elektron tanlov yoki tanlov oʻtkazmasdan davlat organlarining qarorlari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berilgan yer uchastkalarini boshqa shaxsga oʻtkazishga (qayta ijaraga berishga) ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan paytdan boshlab besh yildan keyin yoʻl qoʻyilishi;
ijaraga beruvchi ochiq elektron tanlov natijasiga koʻra ijara muddatiga teng taqsimlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarni yoki elektron onlayn-auksion savdolari natijalariga koʻra boʻlib-boʻlib toʻlash nazarda tutilgan toʻlovlarni bir yoʻla toʻlashi shartligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash;
elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish uchun materiallarni tayyorlash, elektron onlayn-auksion savdoni tashkil etish va undan tushadigan mablagʻlarni taqsimlash, ushbu Nizom talablariga rioya etilishini nazorat va monitoring qilish tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran bir oy oʻtgach kuchga kiradi.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 19-apreldagi 223-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarorida :
a) 1-bandda :
ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 2-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “ochiq elektron tanlov” soʻzlari “elektron onlayn-auksion savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2 1 -band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) quyidagi mazmundagi 3 2 -band bilan toʻldirilsin:
“3 2 . Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdoga chiqarish materiallarini tayyorlash, tashkil etish, unda ishtirok etish, elektron onlayn-auksion savdo gʻolibini aniqlash va natijalari toʻgʻrisidagi bayonnomani rasmiylashtirish hamda gʻolibning yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibini nazarda tutuvchi Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 2 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
d) 1 va 2-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
e) quyidagi mazmundagi 3 2 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga 3 2 -ILOVA
Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun jismoniy va yuridik shaxslarga elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom talablari:
a) oʻrmon fondi yerlarini ijaraga berish;
b) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish uchun tatbiq etilmaydi.
3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
“E-ijara” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “E-ijara” AT) — yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha materiallarni toʻplash, koʻrib chiqish va vakolatli tashkilotlar bilan kelishishga moʻljallangan avtomatlashtirilgan axborot tizimi;
“E-auksion” elektron savdo platformasi (keyingi oʻrinlarda — savdo platformasi) — yer uchastkalarini ijaraga olish huquqini realizatsiya qilish uchun elektron onlayn-auksion savdolarni tashkil etish va oʻtkazishga ixtisoslashtirilgan axborot tizimi;
vakolatli tashkilotlar — yer tuzish loyihasini kelishadigan tashkilotlar — Qishloq xoʻjaligi vazirligi (yer uchastkasidan foydalanish maqsadi va ixtisosligi boʻyicha), Suv xoʻjaligi vazirligi (suv taʼminoti, irrigatsiya va melioratsiya inshootlari boʻyicha), Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi (yer uchastkasi chegaralari boʻyicha) hududiy boʻlinmalari;
yer tuzish loyihasi — yagona mavze boʻyicha konturlar yaxlitligi saqlab qolingan holda, yer uchastkasi chegaralari, hududning ixtisosligi, ishlab chiqarish elementlari hisobga olingan muayyan yer uchastkasini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion savdo orqali realizatsiya qilish uchun ishlab chiqilgan hujjatlar toʻplami;
yer uchastkasi — yer fondining qayd etilgan chegaraga, maydonga, joylashish manziliga, huquqiy rejimga hamda davlat yer kadastrida aks ettiriladigan boshqa xususiyatlariga ega boʻlgan qismidir;
yer uchastkasini ijaraga olish huquqining boshlangʻich narxi — savdoga qoʻyilayotgan yer uchastkasini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion savdo orqali realizatsiya qilish uchun ushbu yer uchastkasining normativ qiymati boʻyicha aniqlangan narxi;
zakalat — ishtirokchi tomonidan elektron onlayn-auksion savdoda qatnashish uchun kafolat taʼminoti sifatida oldindan kiritiladigan mablagʻ;
ijaraga beruvchi — tuman (shahar) hokimliklari yoki Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi;
ijrochi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari;
ishtirokchi — yer uchastkasi joylashgan hudud boʻyicha elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun belgilangan tartibda ariza bergan, oʻn sakkiz yoshga toʻlgan, muomalaga layoqatli, tegishli viloyat yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasida doimiy yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslar;
lot — elektron buyurtmaga asosan elektron onlayn-auksion savdoda yer uchastkasini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion savdo orqali realizatsiya qilish uchun savdo platformasiga qoʻyilgan obyekt;
operator — savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdoni tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati;
shaxsiy kabinet — ishtirokchiga elektron onlayn-auksion savdolarda ishtirok etish uchun buyurtma berish, ularda qatnashish, shaxsiy hisobni boshqarish, uning holati va boshqa statistika maʼlumotlarini koʻrish hamda operator tomonidan joʻnatilayotgan xabarlar bilan tanishib borish imkonini beruvchi savdo platformasining maxsus boʻlimi;
elektron buyurtma — yer uchastkalarini savdo platformasi orqali realizatsiya qilish boʻyicha elektron onlayn-auksion savdolarni tashkil qilish yuzasidan ijrochi tomonidan operatorga beriladigan elektron buyurtma;
elektron onlayn-auksion savdo — savdo platformasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarga obyektni realizatsiya qilish boʻyicha narxni oshirib borish tamoyili asosida onlayn tartibda oʻtkaziladigan savdo shakli;
elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) — elektron hujjatdagi mazkur elektron hujjat axborotini elektron raqamli imzoning yopiq kalitidan foydalangan holda maxsus oʻzgartirish natijasida hosil qilingan hamda elektron raqamli imzoning ochiq kaliti yordamida elektron hujjatdagi axborotda xatolik mavjud emasligini aniqlash va elektron raqamli imzo kalitining egasini identifikatsiya qilish imkonini beradigan imzo.
4. Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemada belgilangan tartib-taomillari boʻyicha bosqichma-bosqich amalga oshiriladi.
5. Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalari:
a) dehqon xoʻjaliklariga — Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi hamda “Dehqon xoʻjaligi toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan muddat va oʻlchamda ijaraga beriladi;
b) fermer xoʻjaliklariga va boshqa yuridik shaxslarga — Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan muddatlarda va oʻlchamlarda ijaraga beriladi;
v) agrosanoat klasterlari, shu jumladan, kooperatsiya shaklidagi klasterlarga — Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan muddat va oʻlchamda ijaraga beriladi.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari talablariga asosan ijtimoiy daftarga kiritilganlar, shu jumladan, “Temir daftar”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” hamda xorijdan qaytgan mehnat migrantlari roʻyxatiga kiritilgan talabgorlar uchun qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarini ijaraga berish boʻyicha “E-auksion” elektron savdo platformasida hamda “E-ijara” ATda alohida toifa (kategoriya) ochiladi.
2-bob. Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish uchun materiallarni tayyorlash
7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) Davlat kadastrlari palatasi yer uchastkalari toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni ijrochiga “E-ijara” AT elektron axborot almashinuv orqali davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kunning oʻzida yuboradi:
yer uchastkasi kadastr raqami, yer turi va geografik joylashuvi, maydoni (gektarda);
yer uchastkasini elektron xaritada koʻrsatish uchun yer uchastkasining kadastr xaritasi (koordinatali nuqtalari, chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema);
mavjud davlat kadastrlari obyektlari (gaz, aloqa va energetika obyektlari, avtomobil va temir yoʻllar, tabiiy va texnogen xavfi yuqori boʻlgan tegralar, transport quvurlari, gidrotexnik inshootlar, muhofaza qilinadigan obyekt va hududlar hamda boshqalar) mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (izoh koʻrinishida). Bunda davlat kadastrini yurituvchi vazirlik va idoralar davlat kadastrlari yagona tizimida maʼlumotlarning toʻliqligiga javobgar hisoblanadi.
8. Ijrochi uch ish kuni ichida “E-ijara” AT orqali yuklab olingan yer uchastkasini joyiga chiqqan holda oʻrganadi va yer uchastkasining haqiqiy holati (loyihalashtirilayotgan yer uchastkasining holati, hududning ixtisosligi, suv bilan taʼminlanganlik darajasi hamda irrigatsiya va melioratsiya tizimining holati, ball-boniteti, shoʻrlanish darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar)dan kelib chiqib, yer uchastkasining yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi hamda yer uchastkasining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligi uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini belgilab berish uchun Qishloq xoʻjaligi vazirligiga yuboradi.
Qishloq xoʻjaligi vazirligi uch ish kuni muddatda yer uchastkasining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligi uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini ijrochiga maʼlum qiladi.
Ijrochi elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyilayotgan yer uchastkasi boʻyicha ushbu Nizomning 5-bandida bayon etilgan qishloq xoʻjaligi maqsadlari va oʻlchamlaridan kelib chiqqan holda yer tuzish loyihasini ishlab chiqishi mumkin.
Har bir yer tuzish loyihasiga “E-ijara” ATda avtomatik tarzda oʻziga xos raqam beriladi. Bunda har bir lot bitta yer uchastkasidan iborat boʻladi.
Bitta yaxlit konturdagi bir nechta lotlar uchun umumlashgan yagona yer tuzish loyihasi ishlab chiqilishi mumkin. Bunda ijrochi tomonidan har bir lotning buyurtmasiga yer uchastkasini identifikatsiya qilish imkonini beruvchi maʼlumotlar kiritiladi.
9. Ijrochi har bir yer tuzish loyihasini Kadastr agentligidan olingan dastlabki formatlarda kelishish uchun vakolatli tashkilotlarga quyidagi maʼlumotlardan tashkil topgan yer tuzish loyihasini tasdiqlash uchun 3 ish kuni ichida ijaraga beruvchiga “E-ijara” AT orqali yuboradi:
a) yer uchastkasining maydoni (gektarda) va toifasi hamda yer turlari konturlar kesimida jadval shaklidagi maʼlumot;
b) infratuzilma obyektlari mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot;
v) yer uchastkasining qishloq xoʻjaligi elektron xaritasidan koʻchirmasi, yer tuzish loyihasining chegaralari va manzili;
g) chegaradosh yer uchastkalari foydalanuvchilari haqida maʼlumotlar.
d) yer maydonidagi tuproqning amaldagi ball bonitirovkasi aniqlangan sana va koʻrsatkichi.
Elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyilayotgan yer uchastkasida davlat kadastrlari obyektlari (gaz, aloqa va energetika obyektlari, avtomobil yoʻllari va temir yoʻllar, tabiiy va texnogen xavfi yuqori boʻlgan tegralar, transport quvurlari, melioratsiya va irrigatsiya inshootlari, muhofaza qilinadigan obyekt va hududlar hamda boshqalar) mavjud boʻlgan holatlarda qoʻshimcha ravishda davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi vakolatli davlat organlari bilan ham kelishiladi.
10. “E-ijara” ATga yer tuzish loyihasi joylashtirilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida:
a) vakolatli tashkilotlar tomonidan ushbu loyihalar kelishiladi yoki kelishish rad etiladi, bunda:
“E-ijara” ATda qabul qilingan tegishli qaror haqida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadigan belgi qoʻyiladi;
kelishuv hech qanday eʼtiroz va shartlarsiz amalga oshiriladi;
kelishish rad etilganda, sohaga oid qonunchilik hujjatlari normalariga havolalar qilingan holda, taqdim etilgan yer tuzish loyihasini amalga oshirish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi hamda mazkur loyiha aynan qaysi jihatdan ushbu normalarga muvofiq emasligi koʻrsatiladi;
qonunchilik hujjatlari normalariga zid boʻlgan sabablar koʻrsatilmagan holda rad etish yoki kelishmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi;
belgilangan muddatda yer tuzish loyihasi kelishilmasligi natijasida kelib chiqqan huquqiy oqibatlar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vakolatli tashkilotlarning mansabdor shaxslariga javobgarlik choralari qoʻllaniladi;
Kadastr agentligiga kelishish uchun maʼlumotlar elektron axborot almashinuvi orqali yuboriladi;
b) ijaraga beruvchi taqdim etilgan yer tuzish loyihasini koʻrib chiqib, ERI bilan tasdiqlaydi hamda “E-ijara” AT orqali ijrochiga yuboradi, bunda:
ijaraga beruvchi elektron onlayn-auksion savdoga ijaraga berish huquqi qoʻyilayotgan yer uchastkasi yer tuzish loyihasini unga tuzatishlar kiritish uchun ijrochiga qaytarishi mumkin, boshqa sabablar bilan yer tuzish loyihasini qaytarishga yoʻl qoʻyilmaydi;
belgilangan muddatda javob berilmagan hollarda yer tuzish loyihasi tasdiqlangan hisoblanadi.
11. Ijrochi uch ish kuni ichida kamchiliklarni bartaraf etib, loyihani tasdiqlash uchun ijaraga beruvchiga qayta kiritadi.
Bunda vakolatli tashkilotlar bilan qaytadan kelishish talab etilmaydi.
12. Ijaraga beruvchi ikki ish kuni ichida taqdim etilgan yer tuzish loyihasini koʻrib chiqib, ERI bilan tasdiqlaydi.
Bunda yer tuzish loyihasi asosida qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijaraga berish huquqi uchun ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi elektron buyurtma “E-ijara” AT orqali avtomatik tarzda operatorga yuboriladi.
13. Buyurtmaga yer tuzish loyihasi hamda elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi bilan imzolanadigan ijara shartnomasi bir tomonlama ijaraga beruvchi tomonidan imzolangan holda ilova qilinadi.
Ijara shartnomasida yer uchastkasini ijaraga olish huquqini sotib olish boʻyicha toʻlovlar va yer uchastkasining ijara haqini toʻlash tartibi alohida aks ettiriladi.
Dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yer uchastkalari lotlarga boʻlingan konturning yaxlitligini taʼminlagan holda, bir xil turdagi mahsulot ekish boʻyicha yer tuzish loyihasi bilan birga yuboriladigan buyurtmalarga asosan elektron onlayn-auksion savdolarga chiqariladi.
14. Buyurtmaga yer tuzish loyihasi ilova qilinmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan taqdirda, operator tomonidan buyurtma kelib tushgan kundan boshlab bir ish kunidan kechikmasdan koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish uchun buyurtmani “E-ijara” AT orqali ijrochiga qaytaradi.
15. Ijrochi buyurtmani qaytarishga asos boʻlgan kamchiliklarni bir ish kuni ichida toʻliq bartaraf etib, takroran buyurtmani “E-ijara” AT orqali operatorga yuboradi.
3-bob. Elektron onlayn-auksion savdoni tashkil etish
16. Operator buyurtmani olgan kundan ikki ish kunidan kechiktirmay, elektron onlayn-auksion savdo oʻtkazilishi toʻgʻrisida xabarnomani savdo platformasida eʼlon qiladi.
Bunda elektron onlayn-auksion savdosini oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnoma 15 kalendar kun oldin, takroriy savdoda esa 5 kalendar kun oldin eʼlon qilinadi.
17. Elektron onlayn-auksion savdo Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari asosida tashkil etiladi va oʻtkaziladi.
18. Elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun arizalar ushbu Nizomga 3 va 4-ilovalarga muvofiq savdo platformasi orqali yuboriladi.
Bunda:
ikki yoki undan ortiq lotlar boʻyicha elektron onlayn-auksion savdoda gʻolib boʻlgan ishtirokchiga faqat bitta yer uchastkasi uchun bayonnoma rasmiylashtiriladi va unga yer uchastkalaridan birini tanlash imkoniyati beriladi, qolgan lotlar boʻyicha elektron onlayn-auksion savdo natijalari bekor qilinadi hamda bekor qilingan lotlar boʻyicha zakalat puli ishtirokchiga qaytariladi;
elektron onlayn-auksion savdoda bir marotaba gʻolib boʻlgan ishtirokchiga keyingi elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
4-bob. Elektron onlayn-auksion savdo natijalarini rasmiylashtirish
19. Lot boʻyicha taklif etilgan eng yuqori ijaraga olish qiymatining dastlabki 15 foiz miqdori 10 ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi tomonidan toʻlangandan soʻng unga operator tomonidan bir ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo natijalari toʻgʻrisida bayonnoma rasmiylashtiriladi.
Bunda elektron onlayn-auksion savdoga ishtirok etish uchun shakllantirilgan zakalat puli miqdori qoʻshib hisoblanadi hamda elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi tomonidan “boʻlib-boʻlib toʻlash” tanlangan taqdirda, toʻlov grafigiga asosan teng taqsimlanadi.
Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi bayonnomaga asosan oʻn ish kuni ichida yer uchastkasini ijaraga olish shartnomasini imzolaydi.
Agar elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi belgilangan muddatda lot qiymatini dastlabki 15 foizini toʻlamasa (toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmasa) va (yoki) ijaraga olish shartnomasini imzolamasa, Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda ish yuritiladi.
Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi jismoniy shaxs boʻlsa, elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi shartnoma imzolash uchun berilgan oʻn ish kuni ichida oʻzining yagona taʼsischiligida tashkil etilgan fermer xoʻjaligi yoki boshqa yuridik shaxs toʻgʻrisidagi axborotni yoxud dehqon xoʻjaligi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida dehqon xoʻjaliklarining yagona davlat reyestridan koʻchirmani shaxsiy kabineti orqali savdo platformasiga kiritadi.
Elektron onlayn-auksion savdo natijalariga doir elektron bayonnomada gʻolib sifatida ushbu jismoniy shaxs, ijara shartnomasida esa u tomonidan tashkil etilgan fermer xoʻjaligi yoki boshqa yuridik shaxs koʻrsatiladi.
20. Dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi ixtiyoriy ravishda dehqon xoʻjaligini yuridik shaxs tashkil etgan holda amalga oshirish istagini bildirgan taqdirda, ikki ish kuni ichida dehqon xoʻjaligi sifatida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtadi.
Bunda elektron onlayn-auksion savdo natijalariga doir bayonnomada gʻolib sifatida ushbu jismoniy shaxs, ijara shartnomasida esa u tomonidan taʼsis etilgan dehqon xoʻjaligi koʻrsatiladi.
21. Elektron onlayn-auksion savdo natijalariga oid bayonnoma savdo platformasi orqali “E-ijara” ATga yuboriladi.
22. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun ijrochi tomonidan yer tuzish hujjatlari va ijara shartnomasi “E-ijara” ATda elektron axborot almashinuvi orqali bir ish kuni ichida Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalariga yuboriladi.
23. Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasi asosida ikki ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi va tegishli reyestrdan koʻchirmani elektron axborot almashinuvi orqali ijrochiga yuboradi.
24. Ijrochi elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kunning oʻzida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasini hamda elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha reyestrdan koʻchirmani elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga “E-ijara” AT orqali yuboradi.
25. Ijrochi uch ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga yer uchastkasining chegarasini joyida koʻrsatib beradi va bu haqida tegishli maʼlumotlarni “E-ijara” ATga joylashtiradi.
26. Ishtirokchilarning integratsiyalashgan axborot tizimlari orqali olinadigan maʼlumotlari haqqoniyligiga, oʻz vaqtida kelmasligi (umuman kelmasligi) yoki mavjud emasligi oqibatida yuzaga keladigan nizolarga operator javobgar hisoblanmaydi.
5-bob. Elektron onlayn-auksion savdodan tushadigan mablagʻlarni taqsimlash
27. Elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijara huquqini sotishdan tushgan mablagʻlar ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin operator xizmat haqi chegirilgan holda quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi tashkilotlarga (2 foiz — “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJga, 3 foiz — “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga, 5 foiz — Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga);
bazaviy hisoblash miqdorining bir yarim baravari miqdorida — yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning hisobvaragʻiga (dehqon xoʻjaligiga ajratilgan yerlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yigʻim undirilmaydi);
qolgan mablagʻlar — tegishli tuman (shahar) mahalliy budjetiga.
28. Yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha elektron onlayn-auksion savdolari gʻoliblariga ularning tanloviga koʻra yer uchastkasi narxini uch yil muddatda, elektron onlayn-auksion savdolari gʻolibi boʻlgan “Temir daftar”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”da roʻyxatda turgan fuqarolarga yer uchastkasi narxini besh yil muddatga teng ulushlarda foizsiz boʻlib-boʻlib toʻlashga ruxsat beriladi.
Bunda ishtirokchining “Temir daftar”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”da roʻyxatda turganlik holati elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun ariza berish jarayonida savdo platformasiga integratsiya qilingan axborot tizimlari orqali aniqlanadi.
Ishtirokchi elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etish uchun arizada yer uchastkasi narxini boʻlib-boʻlib toʻlashni tanlagan boʻlsa, toʻlov grafigi “E-auksion” elektron savdo platformasida avtomatik tarzda shakllantiriladi va yer ijara shartnomasi bilan birga elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga topshiriladi.
29. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi yer uchastkasi narxini boʻlib-boʻlib toʻlashni tanlagan hollarda, toʻlov grafigiga asosan uzrli sabablarsiz ketma-ket uch oy davomida toʻlovlarni amalga oshirmasa, yer uchastkasi narxini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bajarilmagan hisoblanadi.
Bunda ijaraga beruvchiga kechiktirilgan har bir oy uchun elektron onlayn-auksion savdo gʻolibini ogohlantirish majburiyati yuklanadi.
Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining uzrli sabablari boʻlmaganda hamda ogohlantirishlarga qaramasdan ketma-ket uch oy davomida boʻlib-boʻlib toʻlash toʻlovlarini amalga oshirmaganda, elektron onlayn-auksion savdo natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma hamda yer uchastkasini ijaraga olish boʻyicha shartnoma oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanadi.
Yer uchastkasini ijaraga olish boʻyicha shartnoma oʻz kuchini yoʻqotganligi haqida ijaraga beruvchi oʻzining “E-ijara” ATdagi kabineti orqali ijrochini yer uchastkasini elektron onlayn-auksion savdolariga takroriy chiqarilishi boʻyicha xabardor qiladi.
5-bob. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishini nazorat va monitoring qilish
30. Prokuratura organlari, adliya organlari hamda Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil devoni ushbu Nizom talablariga davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan soʻzsiz rioya etilishi boʻyicha tizimli nazorat va monitoringni amalga oshiradi. Tizimli nazorat va monitoring yer uchastkasi materiallarini tayyorlash jarayoniga aralashmasdan, “E-ijara” AT orqali amalga oshiriladi.
Ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibni buzish davlat xizmatlari koʻrsatish talablari va tartibini buzish hisoblanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Elektron onlayn-auksion savdo oʻtkazilmagan deb topilganligi sababli lot takroriy elektron onlayn-auksion savdoga chiqarilganda, boshlangʻich narx normativ qiymat oʻzgarishi munosabati bilan qayta hisob-kitob qilinishi talab etilmaydi.
32. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
33. Mazkur Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyish tartibi 1-bosqich Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi Tuman (shahar) hokimligi yoki Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — ijaraga beruvchi) nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan, yuridik va jismoniy shaxslarga berilmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “E-ijara” AT elektron axborot almashinuv orqali “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga yuboradi. Yer uchastkasi davlat zaxirasiga olinib, davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan keyin 2-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti Ijaraga beruvchi nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan va boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “E-ijara” AT orqali yuklab oladi hamda yer uchastkalarining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini belgilab berish maqsadida Qishloq xoʻjaligi vazirligiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 3-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Yer uchastkalarining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini belgilab, qabul qilingan qarorni “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga maʼlum qiladi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti 1. Elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyiladigan yer uchastkalarini joyiga chiqqan holda oʻrganadi va yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi. 2. Har bir loyihani kelishish uchun vakolatli tashkilotlarga “E-ijara” AT orqali yuboradi. 3. Yer tuzish loyihasini “E-ijara” AT orqali tasdiqlash uchun ijaraga beruvchiga yuboradi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalari, Ijaraga beruvchi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti Yer tuzish loyihasini “E-ijara” AT orqali kelishadi yoki kelishishni rad etadi. Taqdim etilgan yer tuzish loyihasini elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi. Uch ish kuni ichida Yer uchastkasini elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyish toʻgʻrisidagi buyurtmani operatorga yuboradi. Avtomatik tarzda II. Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish tartibi 1-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ (keyingi oʻrinlarda — operator Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnoma va lot haqidagi maʼlumotlarni, qishloq xoʻjaligi yer uchastkasining ijara shartnomasi loyihasini “E-auksion” elektron savdo platformasida eʼlon qiladi. Ikki ish kuni ichida 2-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ishtirokchi) Belgilangan zakalat mablagʻlarini “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJning maxsus depozit hisobvaragʻiga oʻtkazadi va arizani yuboradi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Operator 1. Ishtirokchilar uchun “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdoni tashkil etadi. 2. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibini eʼlon qiladi va bu haqda gʻolibning shaxsiy kabinetiga, uyali aloqa telefoniga va elektron pochta manziliga xabarnoma yuboradi. 3. Elektron onlayn-auksion savdo natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomani rasmiylashtiradi va uni qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasi bilan birga elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga yuboradi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi 1. Yer uchastkasini ijaraga olish huquqi boʻyicha elektron onlayn-auksion savdoda tasdiqlangan narxning dastlabki 15 foizini toʻlaydi. Oʻn ish kuni ichida 2. Bayonnomaga asosan ijara shartnomasini ERI bilan tasdiqlaydi. Oʻn ish kuni ichida 5-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yer tuzish hujjatlari va ijara shartnomasini Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmasiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 6-bosqich Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining hududiy boʻlinmasi 1. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2. Reyestrdan koʻchirmani “E-ijara” AT orqali “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga hamda elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga yuboradi. Ikki ish kuni ichida 7-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga yer uchastkasi chegarasini koʻrsatib beradi va bu haqdagi maʼlumotni “E-ijara” ATga joylashtiradi. Uch ish kuni ichida
Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijaraga berish huquqi uchun ELEKTRON BUYURTMA 20___ yil “____” __________da ijaraga beruvchi tomonidan tasdiqlangan loyiha boʻyicha quyidagi yer uchastkasini elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish uchun ushbu buyurtmani taqdim etadi: 1. Yer uchastkasining oʻziga xos raqami __________________________________________; 2. Yer uchastkasining maydoni ga ______________________________________________; 3. Yer uchastkasi joylashgan joy ______________________________________________ ________________________________________________________________________; 4. Belgilangan maqsadi _____________________________________________________; 5. Yer toifasi _____________________________________________________________; 5.1. Yer turi ______________________________________________________________; 6. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining majburiyatlari ________________________________________________________________________; 6.1. Ijara muddati ________________________________________________________; 6.2. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga qoʻyiladigan talablar _________________ ________________________________________________________________________; 6.3. Yer uchastkasidan foydalanish shartlari va tartibiga taalluqli boshqa talablar _____ ________________________________________________________________________; 7. “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining hududiy boʻlinmasining manzili va bogʻlanish uchun maʼlumotlar (telefon raqami, elektron pochta manzili va boshqalar) _______________________________________________________________ ________________________________________________________________________; Buyurtma 20___ yil “____” ____________da taqdim etildi. “Oʻzdaverloyiha” institutining hududiy boʻlinmasi boshligʻi __________ ________________________ (imzo) (F.I.O.)
Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun (dehqon xoʻjaligini yuritish uchun) ARIZA ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ (jismoniy shaxsning F.I.O., yashash joyi, STIR raqami, telefon raqami, elektron pochta manzili) ________________________________________________________________________ (jismoniy shaxsning “Temir daftar”, “Ayollar daftari” yoki “Yoshlar daftari”da roʻyxatda turganligi toʻgʻrisida maʼlumot) Elektron onlayn-auksion savdo oʻtkazilishi haqidagi xabarnoma bilan tanishdim: Loyiha raqami: № __________________________________; Loyiha yoʻnalishi, maydoni: _________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________; Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish qoidalari bilan tanishib, 20___ yil “____” _____________ kuni soat __________ daqiqada oʻtkaziladigan elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun ushbu arizani qabul qilishingizni soʻrayman. Elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun ushbu arizani taqdim etib, elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish qoidalariga va keltirilgan shartlarga rozilik beraman. Yer uchastkasining ijara huquqini sotib olish boʻyicha toʻlovni □ bir yoʻla / □ boʻlib-boʻlib toʻlayman. Men tomondan taqdim etilgan maʼlumotlar notoʻgʻri boʻlgan taqdirda, elektron onlayn-auksion savdo natijalarini haqiqiy emas deb topilishi haqida ogohlantirildim. Shuningdek, elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi deb topilgan taqdirimda, menga yuklatiladigan majburiyatlarni bajarishni oʻz zimmamga olaman. Toʻldirilgan sana ___________ ________________________ (imzo) (F.I.O.)
Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun (yuridik shaxslarga qishloq xoʻjaligi maqsadlarida yer uchastkalarini ijaraga berish uchun) ARIZA ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ (yuridik shaxs — toʻliq nomi, pochta manzili, bank rekvizitlari, telefon raqami, elektron pochta manzili) Elektron onlayn-auksion savdo oʻtkazilishi haqidagi xabarnoma bilan tanishdim: Loyiha raqami: № __________________________________; Loyiha yoʻnalishi, maydoni: _________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________; Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish qoidalari bilan tanishib, 20___ yil “____” ___________ kuni soat _________ daqiqada oʻtkaziladigan elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun ushbu arizani qabul qilishingizni soʻrayman. Elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun ushbu arizani taqdim etib, elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish qoidalariga va keltirilgan shartlarga rozilik beraman. Yer uchastkasining ijara huquqini sotib olish boʻyicha toʻlovni □ bir yoʻla / □ boʻlib-boʻlib toʻlayman. Men tomondan taqdim etilgan maʼlumotlar notoʻgʻri boʻlgan taqdirda, elektron onlayn-auksion savdo natijalarini haqiqiy emas deb topilishi haqida ogohlantirildim. Shuningdek, elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi deb topilgan taqdirimda, menga yuklatiladigan majburiyatlarni bajarishni oʻz zimmamga olaman. Toʻldirilgan sana ___________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) ”.
j) 3 1 -ilovada :
1-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ushbu Nizomda qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish va sarflash boʻyicha belgilangan talablar qishloq xoʻjaligi yer maydonlarini ijaraga olish huquqini qoʻlga kiritish uchun yerning normativ qiymatidan kelib chiqib yer uchastkasining ijara muddatiga hisoblanadigan qoʻshimcha toʻlovlarning Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan qismiga nisbatan tatbiq etilmaydi”;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan tanlovda ijara huquqini yutib olish uchun koʻproq ball toʻplash maqsadida ixtiyoriy ravishda oʻz zimmasiga olingan qoʻshimcha toʻlovlar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining ijara davri muddatiga teng taqsimlangan holda toʻlanadi hamda ushbu toʻlovlarning 50 foizi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga va qolgan 50 foizi tegishli tuman (shahar) budjetiga yoʻnaltiriladi”;
6-bandning uchinchi xatboshisi “toʻlangan” soʻzidan keyin “hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom talablari xususiy mulkdorlar buyurtmasi asosida ularning mulklarini soddalashtirilgan tartib va muddatlarda sotish hamda ijaraga berishga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Xususiy mulkdorlar buyurtmasi asosida ularning mulklarini soddalashtirilgan tartib va muddatlarda sotish va ijaraga berish tartibi Vazirlar Mahkamasining alohida qarorlari bilan belgilanadi”.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 19-apreldagi 223-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2022-yil 6-maydagi 237-son qaroriga ilovaning 1 , 3 va 4-bandlari .
2. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari ijarasiga doir huquqiy munosabatlar takomillashtirilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2023-yil 3-apreldagi 137-son qaroriga ilovaning 2 va 3-bandlari .
3. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 30-maydagi 222-son qarorining 3-bandi va 2-ilovasi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi sohasiga ilgʻor raqamli texnologiyalarni joriy qilishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-avgustdagi 330-son qaroriga 2-ilovaning 7-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 19-aprel,
223-son