UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 23-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 23 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

РЎЙХАТИ

«Uzbekistan building code» UBC

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштирган ҳолда тизимлаштириш, соҳада инновацион ечимлар, илмий-техник ишланмалар ва рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда қурилишда нархни шакллантиришнинг самарали тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон Фармонига мувофиқ:

а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта номланганлиги;

б) Институт:

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;

илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш маҳсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

қурилиш ресурслари миллий классификаторини (кейинги ўринларда — миллий классификатор) жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини юритиш;

объектларнинг умумий маълумотлар муҳити (CDE / Common Data Environment), қурилишда корхоналар ресурсларини режалаштириш (ERP / Enterprise Resource Planning) ва ахборот моделлаштириш (BIM / Building Information Modeling) технологияларини (кейинги ўринларда — ахборот-дастурий тизимлар) жорий этиш бўйича ваколатли давлат муассасаси этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;

2024 — 2026 йилларда такомиллаштириладиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан 2024 — 2026 йилларда ишлаб чиқиладиган «Uzbekistan building code» UBC 3-иловага мувофиқ;

Қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси 4-иловага мувофиқ;

Қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг рақамли тизимини жорий этиш схемаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қурилиш ва уй-жой соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик норма ва қоидаларини (кейинги ўринларда — норматив ҳужжатлар) ҳамда инновацион ва рақамли технологияларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, амалиётга жорий қилиш муаммоларини таҳлил қилиш орқали такомиллаштириш;

норматив ҳужжатларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, экспертизадан ўтказиш, келишиш ва уларнинг фондини яратиш;

вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган ва тақдим этилган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларининг соҳадаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш;

эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш, амалиётда қўллаш билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан уйғунлаштириш;

қурилиш материалларини гуруҳларга ва бўлимларга таснифлаган ҳолда, ҳар бирининг алоҳида идентификация рақамланишини ва норматив ҳужжатларга мувофиқ номланишини назарда тутувчи миллий классификаторни жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини юритиш;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига рақамли технологиялар асосида ахборот-дастурий тизимларини ва қурилиш жараёнлари мониторинги тизимларини жорий этиш;

бино ва иншоотларни энергия самарадорлик нуқтаи назаридан аудит қилиш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

қурилишда нархларни шакллантириш тизими ва ресурслар сарфи бўйича норматив базани, шу жумладан, қурилиш техникалари, машина ва механизмлар ҳамда технологияларни хронометраждан ўтказиш орқали такомиллаштириб бориш;

қурилиш маҳсулотларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқлаш.

4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

вазирликка норматив ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадлари учун ҳар йили республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида шартномалар асосида олинган маблағлар;

Институтнинг рақамли технологиялар асосида яратилган ахборот-дастурий тизимларда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилардан тўланадиган тўловлар;

миллий классификатор ва нархлар электрон платформасида рўйхатдан ўтказилган товар, иш ва хизматларни сотиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар томонидан шартнома асосида амалга ошириладиган тўловлар;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари;

тадқиқотлар ўтказишдан ва шартнома асосида ишларни бажаришдан (хизмат кўрсатиш) тушадиган маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Белгилансинки:

рақамли технологиялар асосида ахборот-дастурий тизимлар, миллий классификатор ва нархлар электрон платформасини жорий қилиш, юритиш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш фойдаланувчиларнинг тўловлари, Институт маблағлари ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

вазирликка норматив ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадлари учун ҳар йили республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар шартномавий муносабатлар асосида тақсимот билан Институтга ва вазирлик тизимидаги лойиҳа институтларига йўналтирилади, шунингдек, бунда зарур ҳолларда бошқа тегишли ташкилотлар жалб этилади.

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддатлари Масъул ижрочилар I. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш 1. Республикада қўлланишига рухсат этилган хорижий нормативларни: Еврокодларни (European Codes, EС); Британия стандартларини (British Standards, ВS); Хитой миллий қурилиш стандартларини (GB, CJ, JC, JG ва бошқалар); Корея қурилиш кодларини (Korean building code, КВС); Россия қурилиш меъёрлари ва қоидаларини (СНиП); АҚШ халқаро қурилиш кодларини (International building code, IBC); Япония миллий стандартларини (Japanese Industrial Standards, JIS) имплементация қилиш. 1. Республикада қўлланишига рухсат этилган хорижий норматив ҳужжатларни таҳлил ва имплементация қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш. ҳар йили март Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан янгиланадиган норматив ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш. ҳар йили апрель 3. Келгуси йил учун давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратиш. ҳар йили июль 4. Амалдаги норматив ҳужжатлар билан уйғунлаштиришни ташкил этиш. доимий 2. Бино ва иншоотларнинг хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги, объектнинг ҳаётий даври мобайнида инновацион технологияларни қўллашга қаратилган миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 1. Республикамизда ва хорижий мамлакатларда бино ва иншоотларнинг хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги, объектнинг ҳаётий даври мобайнида инновацион технологияларни қўллаш бўйича мавжуд амалиётни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш. ҳар йили март Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Келгуси йил учун давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратиш. ҳар йили июль 3. Ўрганиш натижаларига кўра норматив ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. доимий 3. Бино ва иншоотларнинг энергетика аудити тизимини кенг жорий этиш. 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. 2024 йил июль Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 4. Қурилишда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия тежамкор материалларни қўллаш амалиётини кенгайтириш. Қурилишда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия тежамкор материалларни (газобетон, пенобетон, полистиролбетон, базальт асосида иссиқлик сақловчи материаллар, полистирол билан тўлдирилган сэндвич панеллар ва бошқалар) қўллашни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил сентябрь «Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 5. Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда «Ақлли шаҳар» технологиялари элементларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш. 1. «Ақлли шаҳар» технологиялари элементлари бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш ва талабларни шакллантириш. ҳар йили март Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Манзилли рўйхатда шакллантириш, шартнома тузиш ва молиялаштиришни очиш. ҳар йили июль 3. Норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда «Ақлли шаҳар» технологиялари элементларини инобатга олиш. доимий II. Қурилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини такомиллаштириш 6. Қурилишда стандартлаштириш бўйича техник қўмита фаолиятини ташкил этиш. 1. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита фаолиятида иштирок этувчи манфаатдор томонлар рўйхатини шакллантириш. 2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг низоми, таркиби, иш дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил апрель Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 7. Йиллик стандартлаштириш режасини шакллантириш. 1. Стандартлаштириш режасига янги ишлаб чиқиладиган, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган стандартлар рўйхатини шакллантириш ҳамда тегишли органга киритиш. ҳар йили январь Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан янги ишлаб чиқиладиган, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган стандартлар рўйхатини тасдиқлаш. доимий 3. Стандартларни кўриб чиқиш ва янги стандартларни ишлаб чиқиш. доимий 8. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро Кенгашнинг қурилиш йўналишидаги техник қўмиталарига аъзолигини таъминлаш. 1. МТК 540 «Қурилиш материаллари ва буюмлари» ва МТК 465 «Қурилиш» давлатлараро стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятида иштирок этувчи ваколатли вакилларни белгилаш. 2024 йил апрель Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 2. Техник қўмиталарга аъзо бўлиш бўйича Стандартлаштириш бўйича миллий органга мурожаат йўллаш. 2024 йил май 3. Давлатлараро Кенгаш фаолияти доирасида қурилиш соҳасида янги ишлаб чиқилаётган, халқаро талаблар билан уйғунлаштирилаётган ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган Давлатлараро стандартларнинг республикамиз иқтисодиётига салбий ва ижобий таъсири юзасидан баҳолаш, таклифлар киритиш ва овоз бериш. доимий 9. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (ISO) нинг техник қўмиталарига аъзоликни таъминлаш. 1. Қурилиш соҳасига оид халқаро техник қўмиталар рўйхатини шакллантириш. 2. Техник қўмиталар фаолиятида иштирок этувчи ваколатли вакилларни белгилаш. 3. Техник қўмиталарга дастлаб кузатувчи сифатида аъзо бўлишни ташкил этиш. 2024 йил май Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 4. Халқаро ташкилотда ишлаб чиқилаётган стандартлар билан танишиб бориш ва зарур ҳолларда миллий стандартларнинг халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқилишини таъминлаш. доимий III. Қурилишда мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) жараёнларини такомиллаштириш 10. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларининг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш ва мониторинг қилиш. 1. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларнинг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. 2024 йил апрель Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш бўйича норматив ҳужжатлар базасини шакллантириш ва амалиётга жорий этиш. 2024 йил июль 3. Ходимларни ўқитиш, уларнинг амалиётини ташкил этиш ҳамда зарур синов ва ўлчов ускуналарини харид қилиш. доимий 11. Қурилишда мувофиқликни баҳолаш фаолиятини кенгайтириш. Қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма режа-дастурни тасдиқлаш: маҳсулотлар, хизматлар, сифат тизимлари ва ходимларни сертификатлаштириш органларини ташкил этиш; комплекс синов лабораториясини халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш; комплекс синов лабораториясининг аккредитация доирасини кенгайтириш; бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш; бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини аниқлаш; бино ва иншоотларнинг иссиқлик ўтказувчанлик кўрсаткичларини аниқлаш; акустика; бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларнинг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш. 2024 йил май Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 12. Комплекс синов лабораторияси учун провайдерлик ваколатини олиш. 1. Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтининг Комплекс синов лабораториясини провайдерлик ваколатини олиш учун аккредитацияга тайёрлаш. 2. Ўзбекистон аккредитация маркази билан ҳамкорликда провайдерлик ваколатини олиш. 2024 йил июль Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги IV. Халқаро алоқаларни ривожлантириш 13. Халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларида лойиҳа ечимларини қўллаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб, миллий норматив ҳужжатларни янгилаш. 1. Йиллик давлат дастурларида назарда тутиладиган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларда лойиҳа ечимларини қўллаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва талабнома ишлаб чиқиш. ҳар йили август Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Лойиҳаолди ҳужжатларида халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан миллий нормативларни янгилаш учун маблағларни инобатга олиш. Келишув ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш 3. Миллий норматив ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. доимий 14. Халқаро ҳамкорлик доирасида олий ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. 1. Ривожланган давлатларнинг олий ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида музокаралар ўтказиш. 2. Ўзаро англашув меморандумларини имзолаш. 3. Тасдиқланган меморандумлар асосида ишларни ташкил этиш. доимий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 15. Халқаро ташкилотларни ҳамкорликни ривожлантиришга жалб қилиш. 1. Халқаро ташкилотларнинг соҳага оид фаолиятини кузатиб таҳлил қилиш ва танланган йўналишлар бўйича музокаралар ўтказиш. 2. Ўзаро англашув меморандумларини имзолаш. 3. Тасдиқланган меморандумлар асосида ишларни ташкил этиш. доимий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 16. Халқаро савдо маркази (ITC) билан стандартларни ишлаб чиқиш ва халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, маҳсулотлар каталогини яратиш, мутахассисларни тайёрлаш, халқаро талаблар асосида синовларни ўтказиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ITC билан ҳамкорлик йўналишларини белгилаш, дастур ва грантларда иштирок этиш 2024-2025йиллар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги V. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 17. Илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш. 1. Давлат ва хорижий грантлар танловига илмий лойиҳалар тайёрлаш ва уларда иштирок этиш. 2. Йиллик илмий фаолиятга оид дастурларни шакллантиришда шаҳарсозлик соҳаси бўйича мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини назарда тутиш. доимий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 18. Олий таълим муассасаларидан шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ёш олимларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш. 1. Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва уларда фаолият юритаётган ёш олимлар рўйхатини шакллантириш. доимий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Иқтидорли мутахассисларни танлаб, улар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш. доимий 19. Шаҳарсозлик соҳасида илмий даража берувчи Илмий кенгашлар фаолиятини ташкил қилиш. 1. Хорижий ва маҳаллий етакчи илмий-тадқиқот институтлари илмий фаолиятини ўрганиш. доимий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Илмий кенгашлар ташкил этишга доир ҳужжатлар ва уларнинг таркибини шакллантириш. 2024 йил сентябрь 3. Тегишли ҳужжатларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига киритиш. 2024 йил декабрь 21. Шаҳарсозлик соҳасида устувор йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш. 1. Малакали мутахассис ва профессор-ўқитувчиларни ўқув жараёнига жалб қилиш. 2. Буюртмачилар таклифи асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. 3. Малака оширишни муваффақиятли якунлаган тингловчилар белгиланган тартибда сертификат бериш. доимий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги IV. Қурилишда рақамли технологияларни жорий этиш 22. Маҳаллий дастурчилар томонидан лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлаб чиқаришини бошқариш соҳасида рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш. 1. Режа-дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил май Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. BIM технологиялари талаблари асосида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш; 2024 йил октябрь 3. Дастурий таъминотнинг техник шартини ишлаб чиқиш ва киберхавфсизлик талабларига экспертизадан ўтказиш. доимий 4. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, босқичма-босқич амалиётга жорий этиш, соҳа мутахассисларини ўқитиш ва дастурий таъминотни янгилаб бориш. доимий 23. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар илмий-техник кутубхонасини ташкил қилиш ва дастурий иловани яратиш. 1. Илмий-техник кутубхонани ташкил қилиш ва дастурий илова ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқ тайёрлаш ва тасдиқлаш. 2024 йил июнь Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Манзилли рўйхатни шакллантириш, шартнома тузиш ва молиялаштиришни очиш. 2024 йил сентябрь 3. Норматив ҳужжатлар электрон архивини тайёрлаш, дастурий илова лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва ишга тушириш. 2025 йил март 4. Дастурий иловани янгилаб бориш. доимий

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон қарорига 2-ИЛОВА

2024 — 2026 йилларда такомиллаштириладиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар

Т/р Т/р ШНҚ рақами ШНҚ номи 2024 йилда 1. 1. ШНҚ 1.01.01 Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тизими. 2. 2. ШНҚ 1.02.07 Қурилиш учун муҳандислик қидирувлари. Умумий кўрсатмалар. 3. 3. ШНҚ 1.02.08 Қурилиш учун муҳандислик-геодезия қидирувлари. 4. 4. ШНҚ 1.02.05 Қурилиш учун муҳандислик-экология қидирувлари. 5. 5. ШНҚ 1.04.04 Қурилишда буюмлар, ускуналар ва материаллардан такрорий фойдаланиш. 6. 6. ШНҚ 1.05.01 Қурилишда ахборот моделлаштириш. Ишлаб чиқариш ва техник бўлимлар томонидан ишларни ташкил этиш қоидалари. 7. 7. ҚМҚ 2.01.03 Сейсмик ҳудудларда қурилиш. 8. 8. ҚМҚ 2.01.04 Қурилиш иссиқлик техникаси. 9. 9. ШНҚ 2.01.05 Табиий ва сунъий ёритиш. 10. 10. ҚМҚ 2.01.07 Юклар ва таъсирлар. 11. 11. ҚМҚ 2.01.08 Шовқиндан ҳимоя. 12. 12. ҚМҚ 2.01.09 Чўкувчан ва ўта чўкувчан грунтли ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотлар. 13. 13. ҚМҚ 2.01.18 Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари. 14. 14. ШНҚ 2.01.20 Сейсмик ҳудудларда транспорт иншоотлари қурилиши. 15. 15. ҚМҚ 2.02.01 Бино ва иншоотларнинг асослари. 16. 16. ҚМҚ 2.03.01 Бетон ва темир-бетон конструкциялар. 17. 17. ҚМҚ 2.03.10 Том ва том қопламалари. 18. 18. ҚМҚ 2.03.11 Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш 19. 19. ШНҚ 2.03.13 Поллар. 20. 20. ҚМҚ 2.04.03 Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар. 21. 21. ҚМҚ 2.04.13 Қозонхоналар. 22. 22. ҚМҚ 2.04.16 Қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмалари. 23. 23. ҚМҚ 2.04.17 Турар жой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари. 24. 24. ШНҚ 2.07.02 Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш. 25. 25. ШНҚ 2.07.06 Шаҳар кўча йўллари. Лойиҳалаш 1-қисм 26. 26. ШНҚ 2.07.06 Шаҳар кўча йўллари. Пиёда минтақалари 2-қисм 27. 27. ШНҚ 2.07.06 Шаҳар кўча йўллари. Ҳаракат хавфсизлиги 3-қисм 28. 28. ҚMҚ 2.08.02 Жамоат бинолари ва иншоотлари 29. 29. ШНК 2.08.01 Турар жой бинолари 30. 30. ШНҚ 2.08.03 Санаторийлар. 31. 31. ҚМҚ 2.08.04 Маъмурий бинолар. 32. 32. ҚМҚ 2.08.10 Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари 33. 33. ҚMҚ 2.08.11 Маданият ташкилотлари 34. 34. ҚMҚ 2.08.12 Маданий-мерос объектлари 35. 35. ШНҚ 2.08.16 Банк муассасалари 36. 36. ШНҚ 2.09.09 Донни сақлаш ва ишлов бериш корхоналари, бинолари ва иншоотлари. 37. 37. ШНҚ 2.09.20 Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари. 38. 38. ШНК 2.09.21 Ёнғин ўчириш депоси ва постлари. 2025 йилда 39 . 1. ШНҚ 1.02.01 Бино ва иншоотларни қурилишида геотехник мониторинг. Қоидалар тўплами. 40 . 2. ШНҚ 1.02.02 Қурилишда геодезия ишлари. 41 . 3. ШНҚ 2.01.01 Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар. 4 2 . 4. ШНҚ 2.01.02 Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги. 43 . 5. ШНҚ 2.01.19 Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бино ва иншоотлар ҳамда ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш. 44 . 6. ҚМҚ 2.03.03 Армоцемент конструкциялар. 45 . 7. ҚМҚ 2.03.04 Оширилган ва юқори ҳароратлар таъсири шароитларида ишлаш учун мўлжалланган бетон ва темир-бетон конструкциялар. 46 . 8. ШНҚ 2.03.06 Алюминий конструкциялар. 47 . 9. ҚМҚ 2.03.07 Тош ва ўзактошли қурилмалар. 48 . 10. ШНҚ 2.03.08 Ёғоч конструкциялар. 49 . 11. ҚМҚ 2.04.01 Биноларнинг ички сув таъминоти ва канализация. 50 . 12. ШНҚ 2.04.02 Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар. 5 1. 13. ҚМҚ 2.04.05 Иситиш, вентиляция ва кондициялаш. 52 . 14. ҚМҚ 2.04.07 Иссиқлик тармоқлари. 53 . 15. ШНҚ 2.04.08 Газ таъминоти. Лойиҳа меъёрлари. 54 . 16. ШНҚ 2.04.14 Ускуналар ва қувур ўтказгичларнинг иссиқлик изоляцияси. 55 . 17. ШНҚ 2.05.04 Метрополитенлар. 56 . 18. ҚМҚ 2.05.05 Темир йўл ва автомобиль йўллари туннеллари. 57 . 19. ШНҚ 2.05.09 Трамвай ва троллейбус йўллари. 58 . 20. ШНҚ 2.06.03 Суғориш тизимлари. Лойиҳалаштириш нормалари. 59 . 21. ШНҚ 2.06.12 Сув оқимини бошқариш учун сув омборлари. 60 . 22. ШНҚ 2.08.13 Савдо ва умумий овқатланиш мажмуалари 61 . 23. ШНҚ 2.08.14 Маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари 62 . 24. ШНҚ 2.08.18 Туризм объектлари 63 . 25. ШНҚ 2.08.19 Суд ва прокуратура бинолари 64 . 26. ШНҚ 2.08.20 Архив бинолари 65 . 27. ҚМҚ 2.05.06 Магистрал қувурўтказгичлар 2026 йилда 66. 1. ҚМҚ 2.01.14 Ҳисобий гидрологик тавсифларни аниқлаш. 67. 2. КМК 2.02.02 Гидротехника иншоотлари заминлари. 68. 3. ШНҚ 2.02.03 Қозиқли пойдеворлар. 69. 4. ҚМҚ 2.02.05 Динамик юкламали машиналар пойдеворлари. 70. 5. ШНҚ 2.03.05 Пўлат конструкциялар. Лойиҳалаштириш меъёрлари. 71. 6. ШНҚ 2.04.09 Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси. 72. 7. ШНҚ 2.04.18 Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли яшайдиган жойларни ташқи ёритиш. 73. 8. ҚМҚ 2.04.20 Турар жой ва жамоат бинолари муҳандислик ускуналарининг алоқа, сигнализация ва диспетчерлаштириш қурилмаларини лойиҳалаш. 74. 9. ШНҚ 2.05.03 Кўприклар ва қувурлар. 75. 10. ҚМҚ 2.05.08 Аэродромлар. 76. 11. ШНҚ 2.06.01 Гидротехника иншоотлари. 77. 12. ҚМҚ 2.06.04 Гидротехника иншоотларига бўлган таъсирлар ва юкланишлар. 78. 13. ҚМҚ 2.06.05 Грунтдан бўлган тўғонлар. 79. 14. ҚМҚ 2.06.06 Бетон ва темир-бетон тўғонлар. 80. 15. ШНҚ 2.06.07 Тиргак деворлар, кема қатнови шлюзлари, балиқ ўтказиш ва балиқ муҳофазаси иншоотлари. 81. 16. ҚМҚ 2.06.08 Гидротехника иншоотларининг бетон ва темир-бетон конструкциялари. 82. 17. ШНҚ 2.06.16 Сунъий сув ҳавзалари учун полиэтилен плёнкадан фильтрацияга қарши мосламаларни лойиҳалаш. 83. 18. ҚМҚ 2.07.03 Корхоналар, бинолар ва иншоотлар ҳудудларини тўсиш. 84. 19. ШНҚ 2.07.04 Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил қилиш. 85. 20. ҚМҚ 2.08.06 Санитар-эпидемиологик станциялар. 86. 21. ҚМҚ 2.09.01 Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бош режалари. 87. 22. ШНҚ 2.09.04 Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари. 88. 23. ШНҚ 2.09.07 Чорвачилик, паррандачилик ва ҳайвончилик корхоналари. 89. 24. ШНҚ 2.09.08 Иссиқхоналар ва буғхоналар. 90. 25. ШНҚ 2.09.10 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун бинолар ва хоналар. 91. 26. ҚМҚ 2.09.11 Қуруқ минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари омборлари. 92. 27. ШНҚ 2.09.13 Ер ости кон лаҳимларини лойиҳалаш. 93. 28. ШНҚ 2.09.19 Нефть ва нефть маҳсулотлари омборхоналари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон қарорига 3-ИЛОВА

Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан 2024 — 2026 йилларда ишлаб чиқиладиган

Бўлим UBC бўлимлари номи Ишлаб чиқиш муддати Ҳамижрочилар А. Умумий қоидалар ва талаблар 2024 йил «Боштранслойиҳа» АЖ, «Автомобиль йўллари илмий текшириш институти» ДК, «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ, «Гидропроект» АЖ, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа институти ДМ, «ТошкентбошпланЛИТИ» бош лойиҳа институти ДМ, «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» бош лойиҳа институти ДМ, «Тошуйжой ЛИТИ» АЖ, «Коммунал лойиҳа илмий тадқиқот институти» ДМ, «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ, «Ташгипрогор» АЖ, тегишли вазирлик ва идоралар в. Шаҳарсозлик 2024 йил d. Махсус имкониятлар ва қулайликлар 2024 йил e. Вертикал тузилмалар 2025 йил F. Ташқи тўсиқ конструкциялари 2025 йил g. Юк кўтариш конструкциялари 2026 йил h. Муҳандислик тармоқлари 2025 йил i. Ички муҳит 2025 йил j. Хавфсизлик 2026 йил k. Ёнғин хавфсизлиги 2024 — 2026 йиллар

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон қарорига 4-ИЛОВА

Қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Миллий классификаторга миллий стандарт ва қурилиш нормаларидаги ўзгартиришлар асосида янги ресурсни киритиш Доимий равишда 2-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида Миллий классификатор ва электрон каталог платформаси (кейинги ўринларда — Платформа)ни яратиш ва тегишли вазирликлар ва идоралар билан интеграция қилиш Бир ҳафта давомида 3-босқич Товар-хом ашё биржаси Товар-хом ашё биржасида шаклланган қурилиш ресурслари нархлари бўйича ҳафталик котировкаларни автоматик тарзда Платформада акс эттириш Доимий 4-босқич Божхона қўмитаси Республика ҳудудига олиб кирилиб, «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган қурилиш материаллари тўғрисидаги маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали «БЮД тўғрисидаги маълумотлар базаси» ахборот тизими орқали Платформада акс эттириш Доимий 5-босқич Тадбиркорлик субъектлари Платформада ЭРИ орқали рўйхатдан ўтиб қурилиш ресурслари бўйича техник ва нарх параметрлари бўйича эълонларни жойлаштириш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Доимий 6-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат харидлари электрон тизимидан қурилиш ресурсларига оид маълумотларни автоматик тарзда Платформада акс эттириш Доимий 7-босқич Солиқ қўмитаси Маҳсулотларнинг ягона электрон каталогидан қурилиш ресурсларига оид маълумотларни автоматик тарзда Платформада акс эттириш Доимий 8-босқич Миллий статистика қўмитаси Тизимларни интеграция қилиш орқали 12-нарх (саноат) шакли (ойлик). Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат маҳсулотлари нархлари тўғрисида ҳисоботи асосида қурилиш ресурслари номи, ўлчов бирлиги, тегишли даврдаги нарх кўрсаткичларини акс эттириш Ҳисобот даврида 9-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Тизимларни интеграция қилиш орқали қурилиш материаллари бўйича мувофиқлик сертификатларини белгиланган стандартлар асосида уларнинг техник параметрлари кўрсаткичларини автоматик тарзда Платформада акс эттириш Доимий

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон қарорига 5-ИЛОВА

Қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг рақамли тизимини жорий этиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Институт Объектларни BIM технологиялари асосида лойиҳалаштириш учун BIM-сервер ва унга «Лойиҳа бошқаруви тизими» дастурий-техник мажмуани жойлаштиришни ташкил этиш Тизим ишга тушгандан сўнг бир ой муддатда 2-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қуриладиган объектларни рўйхатдан ўтказиш 24 соат давомида 3-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Лойиҳа ташкилотларига тизимга уланиш учун рухсат бериш Буюртмачи билан шартнома имзоланган кундан 24 соат давомида 4-босқич Лойиҳа ташкилотлари Лойиҳа бошқаруви тизимида объектларнинг рақамли моделларини лойиҳалаштириш Шартномада белгиланган муддатда 5-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Лойиҳа бошқаруви тизимида лойиҳаланган объектларнинг моделларини рақамли ҳолда экспертизадан ўтказиш Шартномада белгиланган муддатда 6-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қурилиш-пудрат ташкилотларига тизимга кириш ва ишлаш учун рухсат бериш Шартнома расмийлаштирилган кундан 24 соат давомида 7-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қурилаётган объектларда қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш-монтаж ишларининг амалда бажарилишини реал вақт режимида кузатиб бориш учун масъул раҳбарларга рухсат бериш Ўрнатилган тартибда, сўровга кўра 8-босқич Қурилиш-пудрат ташкилоти, лойиҳа ташкилоти, буюртмачи, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Объектнинг қурилиш сифати ва муддатини назорат қилиб бориш Объект фойдаланишга топширилгунга қадар, ўрнатилган тартибда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 23 апрель,

231-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/231/0296-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“YOʻL XARITASI”

ROʻYXATI

“Uzbekistan building code” UBC

SXEMASI

SXEMASI

Qurilish sohasidagi normativ hujjatlarni xalqaro standartlar bilan uygʻunlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida texnik jihatdan tartibga solishga oid normativ hujjatlarni xalqaro standartlar bilan uygʻunlashtirgan holda tizimlashtirish, sohada innovatsion yechimlar, ilmiy-texnik ishlanmalar va raqamli texnologiyalardan foydalanishni kengaytirish hamda qurilishda narxni shakllantirishning samarali tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 28-avgustdagi PF-151-son Farmoniga muvofiq:

a) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi davlat muassasasi shaklidagi Qurilish sohasida texnik meʼyorlash va standartlashtirish ilmiy-tadqiqot instituti Texnik meʼyorlash va standartlashtirish ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) etib qayta nomlanganligi;

b) Institut:

qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida texnik jihatdan tartibga solishga oid normativ hujjatlarni ishlab chiqish, xalqaro talablar bilan uygʻunlashtirish va ularning fondini yaratish;

ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarish, mutaxassislar malakasini oshirish va qayta tayyorlash, qurilish mahsulotlarini sinash va sertifikatlash, qurilishda narxlarni shakllantirish mexanizmlarini ishlab chiqish;

qurilish resurslari milliy klassifikatorini (keyingi oʻrinlarda — milliy klassifikator) joriy qilish va narxlar elektron platformasini yuritish;

obyektlarning umumiy maʼlumotlar muhiti (CDE / Common Data Environment), qurilishda korxonalar resurslarini rejalashtirish (ERP / Enterprise Resource Planning) va axborot modellashtirish (BIM / Building Information Modeling) texnologiyalarini (keyingi oʻrinlarda — axborot-dasturiy tizimlar) joriy etish boʻyicha vakolatli davlat muassasasi etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligiga oid texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni yanada takomillashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq;

2024 — 2026-yillarda takomillashtiriladigan shaharsozlik faoliyati sohasidagi normativ hujjatlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;

Texnik meʼyorlash va standartlashtirish ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan 2024 — 2026-yillarda ishlab chiqiladigan “Uzbekistan building code” UBC 3-ilovaga muvofiq;

Qurilish resurslari milliy klassifikatorini joriy qilish va narxlar elektron platformasini shakllantirish sxemasi 4-ilovaga muvofiq;

Qurilish jarayonlariga loyiha boshqaruvining raqamli tizimini joriy etish sxemasi 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Quyidagilar institutning asosiy vazifalari etib belgilansin:

qurilish va uy-joy sohasidagi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda shaharsozlik norma va qoidalarini (keyingi oʻrinlarda — normativ hujjatlar) hamda innovatsion va raqamli texnologiyalarni oʻz vaqtida va sifatli ishlab chiqish, amaliyotga joriy qilish muammolarini tahlil qilish orqali takomillashtirish;

normativ hujjatlarni xalqaro talablar bilan uygʻunlashtirish, ekspertizadan oʻtkazish, kelishish va ularning fondini yaratish;

vazirliklar va idoralar tomonidan ishlab chiqilgan va taqdim etilgan qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar loyihalarining sohadagi normativ hujjatlarga muvofiqligi yuzasidan xulosalar berish;

eskirgan va oʻz ahamiyatini yoʻqotgan shaharsozlik normalari va qoidalarini qayta koʻrib chiqish, amaliyotda qoʻllash bilan bogʻliq muammolarni tahlil qilish hamda bugungi kunda amalga oshirilayotgan islohotlar bilan uygʻunlashtirish;

qurilish materiallarini guruhlarga va boʻlimlarga tasniflagan holda, har birining alohida identifikatsiya raqamlanishini va normativ hujjatlarga muvofiq nomlanishini nazarda tutuvchi milliy klassifikatorni joriy qilish va narxlar elektron platformasini yuritish;

qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasiga raqamli texnologiyalar asosida axborot-dasturiy tizimlarini va qurilish jarayonlari monitoringi tizimlarini joriy etish;

bino va inshootlarni energiya samaradorlik nuqtai nazaridan audit qilish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish va nazorat qilish;

qurilishda narxlarni shakllantirish tizimi va resurslar sarfi boʻyicha normativ bazani, shu jumladan, qurilish texnikalari, mashina va mexanizmlar hamda texnologiyalarni xronometrajdan oʻtkazish orqali takomillashtirib borish;

qurilish mahsulotlarini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiqligini tasdiqlash.

4. Quyidagilar Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

vazirlikka normativ hujjatlarni takomillashtirish maqsadlari uchun har yili respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar doirasida shartnomalar asosida olingan mablagʻlar;

Institutning raqamli texnologiyalar asosida yaratilgan axborot-dasturiy tizimlarda roʻyxatdan oʻtgan foydalanuvchilardan toʻlanadigan toʻlovlar;

milliy klassifikator va narxlar elektron platformasida roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar, ish va xizmatlarni sotish boʻyicha ishlab chiqaruvchi va yetkazib beruvchilar tomonidan shartnoma asosida amalga oshiriladigan toʻlovlar;

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari;

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;

xalqaro moliya institutlari va boshqa tashkilotlarning grantlari;

tadqiqotlar oʻtkazishdan va shartnoma asosida ishlarni bajarishdan (xizmat koʻrsatish) tushadigan mablagʻlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Belgilansinki:

raqamli texnologiyalar asosida axborot-dasturiy tizimlar, milliy klassifikator va narxlar elektron platformasini joriy qilish, yuritish va uning uzluksiz ishlashini taʼminlash foydalanuvchilarning toʻlovlari, Institut mablagʻlari va Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;

vazirlikka normativ hujjatlarni takomillashtirish maqsadlari uchun har yili respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar shartnomaviy munosabatlar asosida taqsimot bilan Institutga va vazirlik tizimidagi loyiha institutlariga yoʻnaltiriladi, shuningdek, bunda zarur hollarda boshqa tegishli tashkilotlar jalb etiladi.

6. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 23-apreldagi 231-son qaroriga 1-ILOVA

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligiga oid texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni yanada takomillashtirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddatlari Masʼul ijrochilar I. Shaharsozlik faoliyati sohasidagi normativ hujjatlarni takomillashtirish 1. Respublikada qoʻllanishiga ruxsat etilgan xorijiy normativlarni: Yevrokodlarni (European Codes, ES); Britaniya standartlarini (British Standards, VS); Xitoy milliy qurilish standartlarini (GB, CJ, JC, JG va boshqalar); Koreya qurilish kodlarini (Korean building code, KVS); Rossiya qurilish meʼyorlari va qoidalarini (SNiP); AQSH xalqaro qurilish kodlarini (International building code, IBC); Yaponiya milliy standartlarini (Japanese Industrial Standards, JIS) implementatsiya qilish. 1. Respublikada qoʻllanishiga ruxsat etilgan xorijiy normativ hujjatlarni tahlil va implementatsiya qilish boʻyicha takliflarni tayyorlash. har yili mart Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan yangilanadigan normativ hujjatlar roʻyxatini tasdiqlash. har yili aprel 3. Kelgusi yil uchun davlat budjeti parametrlari doirasida mablagʻ ajratish. har yili iyul 4. Amaldagi normativ hujjatlar bilan uygʻunlashtirishni tashkil etish. doimiy 2. Bino va inshootlarning xavfsizligi va energiya tejamkorligi, obyektning hayotiy davri mobaynida innovatsion texnologiyalarni qoʻllashga qaratilgan milliy normativ hujjatlarni ishlab chiqish. 1. Respublikamizda va xorijiy mamlakatlarda bino va inshootlarning xavfsizligi va energiya tejamkorligi, obyektning hayotiy davri mobaynida innovatsion texnologiyalarni qoʻllash boʻyicha mavjud amaliyotni tahlil qilish va takliflar tayyorlash. har yili mart Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Energetika vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Kelgusi yil uchun davlat budjeti parametrlari doirasida mablagʻ ajratish. har yili iyul 3. Oʻrganish natijalariga koʻra normativ hujjatlar loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. doimiy 3. Bino va inshootlarning energetika auditi tizimini keng joriy etish. 1. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini tayyorlash va tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritish. 2024-yil iyul Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Energetika vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 4. Qurilishda energiya jihatidan samarador va energiya tejamkor materiallarni qoʻllash amaliyotini kengaytirish. Qurilishda energiya jihatidan samarador va energiya tejamkor materiallarni (gazobeton, penobeton, polistirolbeton, bazalt asosida issiqlik saqlovchi materiallar, polistirol bilan toʻldirilgan sendvich panellar va boshqalar) qoʻllashni kengaytirish boʻyicha chora-tadbirlar majmuini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil sentabr “Oʻzsanoatqurilish-materiallari” uyushmasi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 5. Normativ hujjatlarni ishlab chiqishda “Aqlli shahar” texnologiyalari elementlaridan foydalanish imkoniyatlarini yaratish. 1. “Aqlli shahar” texnologiyalari elementlari boʻyicha xorijiy tajribalarni oʻrganish va talablarni shakllantirish. har yili mart Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Manzilli roʻyxatda shakllantirish, shartnoma tuzish va moliyalashtirishni ochish. har yili iyul 3. Normativ hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda “Aqlli shahar” texnologiyalari elementlarini inobatga olish. doimiy II. Qurilishda texnik jihatdan tartibga solish sohasini takomillashtirish 6. Qurilishda standartlashtirish boʻyicha texnik qoʻmita faoliyatini tashkil etish. 1. Standartlashtirish boʻyicha texnik qoʻmita faoliyatida ishtirok etuvchi manfaatdor tomonlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Standartlashtirish boʻyicha texnik qoʻmitaning nizomi, tarkibi, ish dasturi loyihalarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil aprel Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 7. Yillik standartlashtirish rejasini shakllantirish. 1. Standartlashtirish rejasiga yangi ishlab chiqiladigan, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladigan standartlar roʻyxatini shakllantirish hamda tegishli organga kiritish. har yili yanvar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan yangi ishlab chiqiladigan, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladigan standartlar roʻyxatini tasdiqlash. doimiy 3. Standartlarni koʻrib chiqish va yangi standartlarni ishlab chiqish. doimiy 8. Standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish boʻyicha Davlatlararo Kengashning qurilish yoʻnalishidagi texnik qoʻmitalariga aʼzoligini taʼminlash. 1. MTK 540 “Qurilish materiallari va buyumlari” va MTK 465 “Qurilish” davlatlararo standartlashtirish boʻyicha texnik qoʻmitalar faoliyatida ishtirok etuvchi vakolatli vakillarni belgilash. 2024-yil aprel Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 2. Texnik qoʻmitalarga aʼzo boʻlish boʻyicha Standartlashtirish boʻyicha milliy organga murojaat yoʻllash. 2024-yil may 3. Davlatlararo Kengash faoliyati doirasida qurilish sohasida yangi ishlab chiqilayotgan, xalqaro talablar bilan uygʻunlashtirilayotgan hamda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilayotgan Davlatlararo standartlarning respublikamiz iqtisodiyotiga salbiy va ijobiy taʼsiri yuzasidan baholash, takliflar kiritish va ovoz berish. doimiy 9. Standartlashtirish boʻyicha xalqaro tashkilot (ISO) ning texnik qoʻmitalariga aʼzolikni taʼminlash. 1. Qurilish sohasiga oid xalqaro texnik qoʻmitalar roʻyxatini shakllantirish. 2. Texnik qoʻmitalar faoliyatida ishtirok etuvchi vakolatli vakillarni belgilash. 3. Texnik qoʻmitalarga dastlab kuzatuvchi sifatida aʼzo boʻlishni tashkil etish. 2024-yil may Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 4. Xalqaro tashkilotda ishlab chiqilayotgan standartlar bilan tanishib borish va zarur hollarda milliy standartlarning xalqaro tajriba asosida qayta koʻrib chiqilishini taʼminlash. doimiy III. Qurilishda muvofiqlikni baholash (tasdiqlash) jarayonlarini takomillashtirish 10. Bino va inshootlarning qurilish konstruksiyalari, alohida konstruktiv elementlarining holatini texnik koʻrikdan oʻtkazish va monitoring qilish. 1. Bino va inshootlarning qurilish konstruksiyalari, alohida konstruktiv elementlarning holatini texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha xalqaro tajribani oʻrganish. 2024-yil aprel Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 2. Bino va inshootlarning qurilish konstruksiyalari holatini texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha normativ hujjatlar bazasini shakllantirish va amaliyotga joriy etish. 2024-yil iyul 3. Xodimlarni oʻqitish, ularning amaliyotini tashkil etish hamda zarur sinov va oʻlchov uskunalarini xarid qilish. doimiy 11. Qurilishda muvofiqlikni baholash faoliyatini kengaytirish. Quyidagilarni nazarda tutuvchi qoʻshma reja-dasturni tasdiqlash: mahsulotlar, xizmatlar, sifat tizimlari va xodimlarni sertifikatlashtirish organlarini tashkil etish; kompleks sinov laboratoriyasini xalqaro darajada akkreditatsiyadan oʻtkazish; kompleks sinov laboratoriyasining akkreditatsiya doirasini kengaytirish; bino va inshootlarning energiya samaradorlik koʻrsatkichlarini aniqlash; bino va inshootlarning zilzilabardoshligini aniqlash; bino va inshootlarning issiqlik oʻtkazuvchanlik koʻrsatkichlarini aniqlash; akustika; bino va inshootlarning qurilish konstruksiyalari, alohida konstruktiv elementlarning holatini texnik koʻrikdan oʻtkazish. 2024-yil may Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 12. Kompleks sinov laboratoriyasi uchun provayderlik vakolatini olish. 1. Qurilishda texnik meʼyorlash va standartlashtirish ilmiy-tadqiqot institutining Kompleks sinov laboratoriyasini provayderlik vakolatini olish uchun akkreditatsiyaga tayyorlash. 2. Oʻzbekiston akkreditatsiya markazi bilan hamkorlikda provayderlik vakolatini olish. 2024-yil iyul Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi IV. Xalqaro aloqalarni rivojlantirish 13. Xalqaro moliya institutlaridan jalb qilinadigan mablagʻlar hisobiga amalga oshiriladigan investitsiya va infratuzilma loyihalarida loyiha yechimlarini qoʻllash bilan bogʻliq muammolarni oʻrganib, milliy normativ hujjatlarni yangilash. 1. Yillik davlat dasturlarida nazarda tutiladigan investitsiyaviy va infratuzilmaviy loyihalarda loyiha yechimlarini qoʻllash bilan bogʻliq muammolarni oʻrganish va talabnoma ishlab chiqish. har yili avgust Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Loyihaoldi hujjatlarida xalqaro moliya institutlaridan jalb qilinadigan mablagʻlar hisobidan milliy normativlarni yangilash uchun mablagʻlarni inobatga olish. Kelishuv va loyihaoldi hujjatlarini ishlab chiqish 3. Milliy normativ hujjatlar loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. doimiy 14. Xalqaro hamkorlik doirasida oliy va ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan hamkorlik aloqalarini rivojlantirish. 1. Rivojlangan davlatlarning oliy va ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish maqsadida muzokaralar oʻtkazish. 2. Oʻzaro anglashuv memorandumlarini imzolash. 3. Tasdiqlangan memorandumlar asosida ishlarni tashkil etish. doimiy Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 15. Xalqaro tashkilotlarni hamkorlikni rivojlantirishga jalb qilish. 1. Xalqaro tashkilotlarning sohaga oid faoliyatini kuzatib tahlil qilish va tanlangan yoʻnalishlar boʻyicha muzokaralar oʻtkazish. 2. Oʻzaro anglashuv memorandumlarini imzolash. 3. Tasdiqlangan memorandumlar asosida ishlarni tashkil etish. doimiy Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 16. Xalqaro savdo markazi (ITC) bilan standartlarni ishlab chiqish va xalqaro talablar bilan uygʻunlashtirish, mahsulotlar katalogini yaratish, mutaxassislarni tayyorlash, xalqaro talablar asosida sinovlarni oʻtkazish yoʻnalishlarida hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamkorligida ITC bilan hamkorlik yoʻnalishlarini belgilash, dastur va grantlarda ishtirok etish 2024-2025yillar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi V. Ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyat, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish 17. Ilmiy-tadqiqot ishlarini rivojlantirish va samaradorligini oshirish. 1. Davlat va xorijiy grantlar tanloviga ilmiy loyihalar tayyorlash va ularda ishtirok etish. 2. Yillik ilmiy faoliyatga oid dasturlarni shakllantirishda shaharsozlik sohasi boʻyicha maqsadli ilmiy-tadqiqot loyihalari amalga oshirilishini nazarda tutish. doimiy Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 18. Oliy taʼlim muassasalaridan shaharsozlik faoliyati sohasidagi yosh olimlarni ilmiy-tadqiqot ishlariga jalb qilish. 1. Oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish va ularda faoliyat yuritayotgan yosh olimlar roʻyxatini shakllantirish. doimiy Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Iqtidorli mutaxassislarni tanlab, ular bilan hamkorlikda ishlarni tashkil etish. doimiy 19. Shaharsozlik sohasida ilmiy daraja beruvchi Ilmiy kengashlar faoliyatini tashkil qilish. 1. Xorijiy va mahalliy yetakchi ilmiy-tadqiqot institutlari ilmiy faoliyatini oʻrganish. doimiy Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Ilmiy kengashlar tashkil etishga doir hujjatlar va ularning tarkibini shakllantirish. 2024-yil sentabr 3. Tegishli hujjatlarni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga kiritish. 2024-yil dekabr 21. Shaharsozlik sohasida ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil qilish. 1. Malakali mutaxassis va professor-oʻqituvchilarni oʻquv jarayoniga jalb qilish. 2. Buyurtmachilar taklifi asosida oʻquv dasturlarini ishlab chiqish. 3. Malaka oshirishni muvaffaqiyatli yakunlagan tinglovchilar belgilangan tartibda sertifikat berish. doimiy Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi IV. Qurilishda raqamli texnologiyalarni joriy etish 22. Mahalliy dasturchilar tomonidan loyihalashtirish va qurilish ishlab chiqarishini boshqarish sohasida raqobatbardosh dasturiy mahsulotlar ishlab chiqish. 1. Reja-dastur ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil may Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. BIM texnologiyalari talablari asosida shaharsozlik normalari va qoidalarini ishlab chiqish; 2024-yil oktabr 3. Dasturiy taʼminotning texnik shartini ishlab chiqish va kiberxavfsizlik talablariga ekspertizadan oʻtkazish. doimiy 4. Dasturiy taʼminotni ishlab chiqish, bosqichma-bosqich amaliyotga joriy etish, soha mutaxassislarini oʻqitish va dasturiy taʼminotni yangilab borish. doimiy 23. Shaharsozlik faoliyati sohasidagi normativ hujjatlar ilmiy-texnik kutubxonasini tashkil qilish va dasturiy ilovani yaratish. 1. Ilmiy-texnik kutubxonani tashkil qilish va dasturiy ilova ishlab chiqish boʻyicha texnik topshiriq tayyorlash va tasdiqlash. 2024-yil iyun Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Manzilli roʻyxatni shakllantirish, shartnoma tuzish va moliyalashtirishni ochish. 2024-yil sentabr 3. Normativ hujjatlar elektron arxivini tayyorlash, dasturiy ilova loyihasini ishlab chiqish, kelishish va ishga tushirish. 2025-yil mart 4. Dasturiy ilovani yangilab borish. doimiy

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 23-apreldagi 231-son qaroriga 2-ILOVA

2024 — 2026-yillarda takomillashtiriladigan shaharsozlik faoliyati sohasidagi normativ hujjatlar

T/r T/r SHNQ raqami SHNQ nomi 2024-yilda 1. 1. SHNQ 1.01.01 Qurilish sohasidagi normativ hujjatlar tizimi. 2. 2. SHNQ 1.02.07 Qurilish uchun muhandislik qidiruvlari. Umumiy koʻrsatmalar. 3. 3. SHNQ 1.02.08 Qurilish uchun muhandislik-geodeziya qidiruvlari. 4. 4. SHNQ 1.02.05 Qurilish uchun muhandislik-ekologiya qidiruvlari. 5. 5. SHNQ 1.04.04 Qurilishda buyumlar, uskunalar va materiallardan takroriy foydalanish. 6. 6. SHNQ 1.05.01 Qurilishda axborot modellashtirish. Ishlab chiqarish va texnik boʻlimlar tomonidan ishlarni tashkil etish qoidalari. 7. 7. QMQ 2.01.03 Seysmik hududlarda qurilish. 8. 8. QMQ 2.01.04 Qurilish issiqlik texnikasi. 9. 9. SHNQ 2.01.05 Tabiiy va sunʼiy yoritish. 10. 10. QMQ 2.01.07 Yuklar va taʼsirlar. 11. 11. QMQ 2.01.08 Shovqindan himoya. 12. 12. QMQ 2.01.09 Choʻkuvchan va oʻta choʻkuvchan gruntli hududlarda quriladigan bino va inshootlar. 13. 13. QMQ 2.01.18 Binolar va inshootlarni isitish, shamollatish va konditsiyalashtirish uchun energiya sarfi meʼyorlari. 14. 14. SHNQ 2.01.20 Seysmik hududlarda transport inshootlari qurilishi. 15. 15. QMQ 2.02.01 Bino va inshootlarning asoslari. 16. 16. QMQ 2.03.01 Beton va temir-beton konstruksiyalar. 17. 17. QMQ 2.03.10 Tom va tom qoplamalari. 18. 18. QMQ 2.03.11 Qurilish konstruksiyalarini korroziyadan himoya qilish 19. 19. SHNQ 2.03.13 Pollar. 20. 20. QMQ 2.04.03 Kanalizatsiya. Tashqi tarmoqlar va inshootlar. 21. 21. QMQ 2.04.13 Qozonxonalar. 22. 22. QMQ 2.04.16 Quyoshli issiq suv taʼminoti qurilmalari. 23. 23. QMQ 2.04.17 Turar joy va jamoat binolarining elektr jihozlari. 24. 24. SHNQ 2.07.02 Qurilish obyektlarini nogironligi boʻlgan shaxslar hamda keksalar ehtiyojini inobatga olgan holda loyihalashtirish. 25. 25. SHNQ 2.07.06 Shahar koʻcha yoʻllari. Loyihalash 1-qism 26. 26. SHNQ 2.07.06 Shahar koʻcha yoʻllari. Piyoda mintaqalari 2-qism 27. 27. SHNQ 2.07.06 Shahar koʻcha yoʻllari. Harakat xavfsizligi 3-qism 28. 28. QMQ 2.08.02 Jamoat binolari va inshootlari 29. 29. SHNK 2.08.01 Turar joy binolari 30. 30. SHNQ 2.08.03 Sanatoriylar. 31. 31. QMQ 2.08.04 Maʼmuriy binolar. 32. 32. QMQ 2.08.10 Jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlari 33. 33. QMQ 2.08.11 Madaniyat tashkilotlari 34. 34. QMQ 2.08.12 Madaniy-meros obyektlari 35. 35. SHNQ 2.08.16 Bank muassasalari 36. 36. SHNQ 2.09.09 Donni saqlash va ishlov berish korxonalari, binolari va inshootlari. 37. 37. SHNQ 2.09.20 Avtomobillarga yoqilgʻi quyish stansiyalari. 38. 38. SHNK 2.09.21 Yongʻin oʻchirish deposi va postlari. 2025-yilda 39 . 1. SHNQ 1.02.01 Bino va inshootlarni qurilishida geotexnik monitoring. Qoidalar toʻplami. 40 . 2. SHNQ 1.02.02 Qurilishda geodeziya ishlari. 41 . 3. SHNQ 2.01.01 Loyihalash uchun iqlimiy va fizikaviy-geologik maʼlumotlar. 4 2 . 4. SHNQ 2.01.02 Binolar va inshootlarning yongʻin xavfsizligi. 43 . 5. SHNQ 2.01.19 Portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻlgan xonalar, bino va inshootlar hamda tashqi qurilmalar toifalarini aniqlash. 44 . 6. QMQ 2.03.03 Armotsement konstruksiyalar. 45 . 7. QMQ 2.03.04 Oshirilgan va yuqori haroratlar taʼsiri sharoitlarida ishlash uchun moʻljallangan beton va temir-beton konstruksiyalar. 46 . 8. SHNQ 2.03.06 Aluminiy konstruksiyalar. 47 . 9. QMQ 2.03.07 Tosh va oʻzaktoshli qurilmalar. 48 . 10. SHNQ 2.03.08 Yogʻoch konstruksiyalar. 49 . 11. QMQ 2.04.01 Binolarning ichki suv taʼminoti va kanalizatsiya. 50 . 12. SHNQ 2.04.02 Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar. 5 1. 13. QMQ 2.04.05 Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash. 52 . 14. QMQ 2.04.07 Issiqlik tarmoqlari. 53 . 15. SHNQ 2.04.08 Gaz taʼminoti. Loyiha meʼyorlari. 54 . 16. SHNQ 2.04.14 Uskunalar va quvur oʻtkazgichlarning issiqlik izolyatsiyasi. 55 . 17. SHNQ 2.05.04 Metropolitenlar. 56 . 18. QMQ 2.05.05 Temir yoʻl va avtomobil yoʻllari tunnellari. 57 . 19. SHNQ 2.05.09 Tramvay va trolleybus yoʻllari. 58 . 20. SHNQ 2.06.03 Sugʻorish tizimlari. Loyihalashtirish normalari. 59 . 21. SHNQ 2.06.12 Suv oqimini boshqarish uchun suv omborlari. 60 . 22. SHNQ 2.08.13 Savdo va umumiy ovqatlanish majmualari 61 . 23. SHNQ 2.08.14 Maishiy xizmat koʻrsatish majmualari 62 . 24. SHNQ 2.08.18 Turizm obyektlari 63 . 25. SHNQ 2.08.19 Sud va prokuratura binolari 64 . 26. SHNQ 2.08.20 Arxiv binolari 65 . 27. QMQ 2.05.06 Magistral quvuroʻtkazgichlar 2026-yilda 66. 1. QMQ 2.01.14 Hisobiy gidrologik tavsiflarni aniqlash. 67. 2. KMK 2.02.02 Gidrotexnika inshootlari zaminlari. 68. 3. SHNQ 2.02.03 Qoziqli poydevorlar. 69. 4. QMQ 2.02.05 Dinamik yuklamali mashinalar poydevorlari. 70. 5. SHNQ 2.03.05 Poʻlat konstruksiyalar. Loyihalashtirish meʼyorlari. 71. 6. SHNQ 2.04.09 Bino va inshootlarning yongʻin avtomatikasi. 72. 7. SHNQ 2.04.18 Shaharlar va qishloq aholi yashaydigan joylarni tashqi yoritish. 73. 8. QMQ 2.04.20 Turar joy va jamoat binolari muhandislik uskunalarining aloqa, signalizatsiya va dispetcherlashtirish qurilmalarini loyihalash. 74. 9. SHNQ 2.05.03 Koʻpriklar va quvurlar. 75. 10. QMQ 2.05.08 Aerodromlar. 76. 11. SHNQ 2.06.01 Gidrotexnika inshootlari. 77. 12. QMQ 2.06.04 Gidrotexnika inshootlariga boʻlgan taʼsirlar va yuklanishlar. 78. 13. QMQ 2.06.05 Gruntdan boʻlgan toʻgʻonlar. 79. 14. QMQ 2.06.06 Beton va temir-beton toʻgʻonlar. 80. 15. SHNQ 2.06.07 Tirgak devorlar, kema qatnovi shlyuzlari, baliq oʻtkazish va baliq muhofazasi inshootlari. 81. 16. QMQ 2.06.08 Gidrotexnika inshootlarining beton va temir-beton konstruksiyalari. 82. 17. SHNQ 2.06.16 Sunʼiy suv havzalari uchun polietilen plyonkadan filtratsiyaga qarshi moslamalarni loyihalash. 83. 18. QMQ 2.07.03 Korxonalar, binolar va inshootlar hududlarini toʻsish. 84. 19. SHNQ 2.07.04 Qishloq xoʻjaligi korxonalari hududlarini arxitektura-rejalashtirishni tashkil qilish. 85. 20. QMQ 2.08.06 Sanitar-epidemiologik stansiyalar. 86. 21. QMQ 2.09.01 Qishloq xoʻjaligi korxonalarining bosh rejalari. 87. 22. SHNQ 2.09.04 Korxonalarning maʼmuriy va maishiy binolari. 88. 23. SHNQ 2.09.07 Chorvachilik, parrandachilik va hayvonchilik korxonalari. 89. 24. SHNQ 2.09.08 Issiqxonalar va bugʻxonalar. 90. 25. SHNQ 2.09.10 Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash va qayta ishlash uchun binolar va xonalar. 91. 26. QMQ 2.09.11 Quruq mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni kimyoviy himoya qilish vositalari omborlari. 92. 27. SHNQ 2.09.13 Yer osti kon lahimlarini loyihalash. 93. 28. SHNQ 2.09.19 Neft va neft mahsulotlari omborxonalari.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 23-apreldagi 231-son qaroriga 3-ILOVA

Texnik meʼyorlash va standartlashtirish ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan 2024 — 2026-yillarda ishlab chiqiladigan

Boʻlim UBC boʻlimlari nomi Ishlab chiqish muddati Hamijrochilar A. Umumiy qoidalar va talablar 2024 yil “Boshtransloyiha” AJ, “Avtomobil yoʻllari ilmiy tekshirish instituti” DK, “Oʻzogʻirsanoatloyiha” AJ, “Gidroproyekt” AJ, “OʻzshaharsozlikLITI” bosh loyiha instituti DM, “ToshkentboshplanLITI” bosh loyiha instituti DM, “Qishloq qurilish loyiha” bosh loyiha instituti DM, “Toshuyjoy LITI” AJ, “Kommunal loyiha ilmiy tadqiqot instituti” DM, “OʻzLITIneftgaz” AJ, “Tashgiprogor” AJ, tegishli vazirlik va idoralar v. Shaharsozlik 2024 yil d. Maxsus imkoniyatlar va qulayliklar 2024 yil e. Vertikal tuzilmalar 2025 yil F. Tashqi toʻsiq konstruksiyalari 2025 yil g. Yuk koʻtarish konstruksiyalari 2026 yil h. Muhandislik tarmoqlari 2025 yil i. Ichki muhit 2025 yil j. Xavfsizlik 2026 yil k. Yongʻin xavfsizligi 2024 — 2026 yillar

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 23-apreldagi 231-son qaroriga 4-ILOVA

Qurilish resurslari milliy klassifikatorini joriy qilish va narxlar elektron platformasini shakllantirish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Milliy klassifikatorga milliy standart va qurilish normalaridagi oʻzgartirishlar asosida yangi resursni kiritish Doimiy ravishda 2-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida Milliy klassifikator va elektron katalog platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma)ni yaratish va tegishli vazirliklar va idoralar bilan integratsiya qilish Bir hafta davomida 3-bosqich Tovar-xom ashyo birjasi Tovar-xom ashyo birjasida shakllangan qurilish resurslari narxlari boʻyicha haftalik kotirovkalarni avtomatik tarzda Platformada aks ettirish Doimiy 4-bosqich Bojxona qoʻmitasi Respublika hududiga olib kirilib, “erkin muomalaga chiqarish” bojxona rejimiga joylashtirilgan qurilish materiallari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Elektron hukumat” tizimining Raqamli maʼlumotlar platformasi orqali “BYD toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasi” axborot tizimi orqali Platformada aks ettirish Doimiy 5-bosqich Tadbirkorlik subyektlari Platformada ERI orqali roʻyxatdan oʻtib qurilish resurslari boʻyicha texnik va narx parametrlari boʻyicha eʼlonlarni joylashtirish, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish Doimiy 6-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat xaridlari elektron tizimidan qurilish resurslariga oid maʼlumotlarni avtomatik tarzda Platformada aks ettirish Doimiy 7-bosqich Soliq qoʻmitasi Mahsulotlarning yagona elektron katalogidan qurilish resurslariga oid maʼlumotlarni avtomatik tarzda Platformada aks ettirish Doimiy 8-bosqich Milliy statistika qoʻmitasi Tizimlarni integratsiya qilish orqali 12-narx (sanoat) shakli (oylik). Ishlab chiqaruvchilarning sanoat mahsulotlari narxlari toʻgʻrisida hisoboti asosida qurilish resurslari nomi, oʻlchov birligi, tegishli davrdagi narx koʻrsatkichlarini aks ettirish Hisobot davrida 9-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Tizimlarni integratsiya qilish orqali qurilish materiallari boʻyicha muvofiqlik sertifikatlarini belgilangan standartlar asosida ularning texnik parametrlari koʻrsatkichlarini avtomatik tarzda Platformada aks ettirish Doimiy

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 23-apreldagi 231-son qaroriga 5-ILOVA

Qurilish jarayonlariga loyiha boshqaruvining raqamli tizimini joriy etish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Institut Obyektlarni BIM texnologiyalari asosida loyihalashtirish uchun BIM-server va unga “Loyiha boshqaruvi tizimi” dasturiy-texnik majmuani joylashtirishni tashkil etish Tizim ishga tushgandan soʻng bir oy muddatda 2-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Quriladigan obyektlarni roʻyxatdan oʻtkazish 24 soat davomida 3-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Loyiha tashkilotlariga tizimga ulanish uchun ruxsat berish Buyurtmachi bilan shartnoma imzolangan kundan 24 soat davomida 4-bosqich Loyiha tashkilotlari Loyiha boshqaruvi tizimida obyektlarning raqamli modellarini loyihalashtirish Shartnomada belgilangan muddatda 5-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Loyiha boshqaruvi tizimida loyihalangan obyektlarning modellarini raqamli holda ekspertizadan oʻtkazish Shartnomada belgilangan muddatda 6-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Qurilish-pudrat tashkilotlariga tizimga kirish va ishlash uchun ruxsat berish Shartnoma rasmiylashtirilgan kundan 24 soat davomida 7-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Qurilayotgan obyektlarda qurilish-pudrat tashkilotlari tomonidan qurilish-montaj ishlarining amalda bajarilishini real vaqt rejimida kuzatib borish uchun masʼul rahbarlarga ruxsat berish Oʻrnatilgan tartibda, soʻrovga koʻra 8-bosqich Qurilish-pudrat tashkiloti, loyiha tashkiloti, buyurtmachi, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat inspeksiyasi Obyektning qurilish sifati va muddatini nazorat qilib borish Obyekt foydalanishga topshirilgunga qadar, oʻrnatilgan tartibda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 23-aprel,

231-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.04.2024-y., 09/24/231/0296-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son)

lex.uz