UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 26-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 26 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратиш тартибини янада шаффоф, барча учун тенг ва бозор тамойиллари асосида амалга оширишга қаратилган ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Шу билан бирга, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, бир-бирини такрорловчи нормаларни бекор қилиш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш;

ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги маблағ депозитга қўйилганда, агросаноат кластерларига ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш тартибини бекор қилиш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 237-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлик ҳаражатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди бешинчи хатбошиси «очиқ электрон танлов» сўзларидан кейин «2024 йил 1 мартдан бошлаб электрон онлайн-аукцион савдолари» сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 августдаги 520-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2024 йил 1 мартдан бошлаб павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар, ўрмон фондига қарашли ерлардан ўрмон билан қопланмаган ер участкалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд кишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятида ҳудудларнинг ихтисослашувини ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 майдаги 303-сон қарорининг 2-банди еттинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2024 йил 1 мартдан бошлаб лимончиликка ихтисослаштирилаётган туманларда фойдаланишдан чиққан ва яйлов ерлар ҳисобидан лимон етиштириш учун ер участкаларининг электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори қуйидаги мазмундаги 3 3 -банд билан тўлдирилсин:

«3 3 . Белгилансинки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага бериш (бошқа шахсга ўтказиш) кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тартибида амалга оширилади ва нотариал тартибда тасдиқланади.

Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш (ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш) юзасидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан қуйидагилар инобатга олинишини катъий таъминласин:

ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш;

ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, бунда юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган бўлса, беш йил давомида фойдаланган бўлиши шартлиги;

очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаган бўлиши».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ер участкаларида пахта хом ашёсини етиштириш»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ер участкаларида пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда пахта хом ашёсини етиштирувчилардан шартнома асосида сотиб олиш»;

б) 10-бандда :

биринчи хатбошидаги «ва ер участкасининг майдонини (ер участкасини ижарага олиш истаги бўлган тақдирда)» сўзлари чиқариб ташлансин;

«г» кичик бандда :

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

«д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«д) ер участкасининг кадастр рақами маълумотлари (ижарага олинган ер участкасида пахта хом ашёсини етиштириш орқали ташкил этилаётган бўлса)».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорида :

а) 1-иловада :

15-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2024 йил 1 мартдан бошлаб заҳирага қайтарилган ёки янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонлари деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга 0,10 гектар дан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 10 йилга ижарага берилади»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган, «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган эхтиёжманд хотин-қизларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади»;

44-банддаги «очиқ электрон танлов» сўзлари «электрон онлайн-аукцион савдолари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 5-банди учинчи хатбошисидаги «очиқ электрон танлов» сўзлари «электрон онлайн-аукцион савдолари» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарори билан тасдиқданган «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қўвватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 78-банди бешинчи хатбошисидаги «очиқ электрон танлов» сўзлари «электрон онлайн-аукцион савдолари» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Тамшуш сув иншоотларидан фойдаланиш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 20 сентябрдаги 517-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2024 йил 1 мартдан бошлаб янги ўзлаштирилган ер майдонлари Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори талаблари асосида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталида эълон қилинадиган ахборотлар рўйхатининг 16-позициясидаги «очиқ электрон танлов орқали» сўзлари чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 26 апрель,

237-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон; 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Qishloq hoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibi takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ajratish tartibini yanada shaffof, barcha uchun teng va bozor tamoyillari asosida amalga oshirishga qaratilgan islohotlar hayotga tatbiq etilmoqda.

Shu bilan birga, bu borada amalga oshirilayotgan ishlarning huquqiy asosini tashkil etuvchi qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida ularga tegishli oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek, bir-birini takrorlovchi normalarni bekor qilish zarurati mavjud.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 18-yanvardagi PF-15-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berishda ochiq elektron tanlov oʻrniga elektron onlayn-auksion savdolarini joriy etish;

yer uchastkasi normativ qiymatining ikki baravari miqdoridagi mablagʻ depozitga qoʻyilganda, agrosanoat klasterlariga yer uchastkalarini toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berish tartibini bekor qilish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-apreldagi 237-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻlik harajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi beshinchi xatboshisi “ochiq elektron tanlov” soʻzlaridan keyin “2024-yil 1-martdan boshlab elektron onlayn-auksion savdolari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Respublikada tez oʻsuvchi va sanoatbop pavlovniya daraxti plantatsiyalarini barpo qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-avgustdagi 520-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2024-yil 1-martdan boshlab pavlovniya plantatsiyalarini barpo etish uchun har bir loyihaga 100 gektardan kam boʻlmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar, oʻrmon fondiga qarashli yerlardan oʻrmon bilan qoplanmagan yer uchastkalari, shuningdek, qishloq xoʻjaligi uchun yaroqsiz boʻlgan yerlar yoxud kishloq xoʻjaligining sifati yomon yerlari elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijaraga beriladi”.

4. Vazirlar Mahkamasining “Namangan viloyatida hududlarning ixtisoslashuvini rivojlantirish orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hajmlarini koʻpaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-maydagi 303-son qarorining 2-bandi yettinchi xatboshisi qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2024-yil 1-martdan boshlab limonchilikka ixtisoslashtirilayotgan tumanlarda foydalanishdan chiqqan va yaylov yerlar hisobidan limon yetishtirish uchun yer uchastkalarining elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilishini taʼminlash”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarori quyidagi mazmundagi 3 3 -band bilan toʻldirilsin:

“3 3 . Belgilansinki, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini qayta ijaraga berish (boshqa shaxsga oʻtkazish) koʻchmas mulkka oid bitimlarni rasmiylashtirish tartibida amalga oshiriladi va notarial tartibda tasdiqlanadi.

Adliya vazirligi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni qayta ijaraga berish (ijara huquqini boshqa shaxsga oʻtkazish) yuzasidan notarial harakatlarni amalga oshirishda notariuslar tomonidan quyidagilar inobatga olinishini katʼiy taʼminlasin:

yer uchastkasidan foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda boshqa shaxsga oʻtkazish;

ijara huquqini boshqa shaxsga oʻtkazuvchi yer uchastkasidan kamida uch yil davomida, bunda yuridik shaxslarga elektron onlayn-auksion savdolari, ochiq elektron tanlov yoki tanlov oʻtkazmasdan davlat organlarining qarorlari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berilgan boʻlsa, besh yil davomida foydalangan boʻlishi shartligi;

ochiq elektron tanlov natijasiga koʻra ijara muddatiga teng taqsimlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarni yoki elektron onlayn-auksion savdolari natijalariga koʻra boʻlib-boʻlib toʻlash nazarda tutilgan toʻlovlarni bir yoʻla toʻlagan boʻlishi”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-dekabrdagi 733-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta-toʻqimachilik klasterlari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ijaraga olingan qishloq xoʻjaligi yer uchastkalarida paxta xom ashyosini yetishtirish”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ijaraga olingan qishloq xoʻjaligi yer uchastkalarida paxta xom ashyosini yetishtirish hamda paxta xom ashyosini yetishtiruvchilardan shartnoma asosida sotib olish”;

b) 10-bandda :

birinchi xatboshidagi “va yer uchastkasining maydonini (yer uchastkasini ijaraga olish istagi boʻlgan taqdirda)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“g” kichik bandda :

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

“d” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“d) yer uchastkasining kadastr raqami maʼlumotlari (ijaraga olingan yer uchastkasida paxta xom ashyosini yetishtirish orqali tashkil etilayotgan boʻlsa)”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 31-martdagi 145-son qarorida :

a) 1-ilovada :

15-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2024-yil 1-martdan boshlab zahiraga qaytarilgan yoki yangi oʻzlashtirilgan, lalmi, foydalanilmayotgan yer maydonlari dehqon xoʻjaligi tashkil etgan holda sabzavotchilik, poliz, dukkakli, moyli ekinlar, kartoshka yetishtirish kabi loyihalarni amalga oshirish uchun dehqonchilik bilan shugʻullanish istagini bildirgan xotin-qizlarga 0,10 gektar dan 1 gektargacha boʻlgan oʻlchamlarda belgilangan tartibda elektron onlayn-auksion savdolari orqali 10 yilga ijaraga beriladi”;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“elektron onlayn-auksion savdolari gʻolibi boʻlgan, “Ayollar daftari”da roʻyxatda turgan extiyojmand xotin-qizlarga yer uchastkasi narxini besh yil muddatga teng ulushlarda foizsiz boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati beriladi”;

44-banddagi “ochiq elektron tanlov” soʻzlari “elektron onlayn-auksion savdolari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 5-bandi uchinchi xatboshisidagi “ochiq elektron tanlov” soʻzlari “elektron onlayn-auksion savdolari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 312-son qarori bilan tasdiqdangan “Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-qoʻvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 78-bandi beshinchi xatboshisidagi “ochiq elektron tanlov” soʻzlari “elektron onlayn-auksion savdolari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz tumanida Tamshush suv inshootlaridan foydalanish direksiyasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 20-sentabrdagi 517-son qarorining 7-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2024-yil 1-martdan boshlab yangi oʻzlashtirilgan yer maydonlari Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarori talablari asosida elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijaraga beriladi”.

10. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-oktabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish portalida eʼlon qilinadigan axborotlar roʻyxatining 16-pozitsiyasidagi “ochiq elektron tanlov orqali” soʻzlari chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 26-aprel,

237-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.04.2024-y., 09/24/237/0303-son; 19.06.2024-y., 09/24/313/0426-son )

lex.uz