📅 2024-yil 26-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 26-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 26 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
РЎЙХАТИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
РЕЖАСИ
Сурхондарё вилоятида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сурхондарё вилоятида маданият, санъат ҳамда маданий туризм соҳасини ривожлантириш, шунингдек, миллий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маданият вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг:
Сурхондарё вилояти аҳолисининг маданият ва санъат муассасаларига оилавий келишини ҳамда мароқли ва мазмунли дам олишини ташкил этиш мақсадида «Шанба — маданият куни» лойиҳасини амалга ошириш;
Сурхондарё вилоятининг ўзига хос урф-одатлари, анъана ва қадриятлари, бахшичилик, достончилик, рақс, амалий санъат ва миллий ҳунармандчилигини аҳоли, айниқса, ёш авлодга кенг тарғиб этишга қаратилган «Сурхон маданияти кунлари» байрам тадбирларини 2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба республика бўйлаб ўтказиш;
ҳаваскорлик санъатининг фольклор ижрочилиги бўйича ёш авлод истеъдодини эрта аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича 2024 йилдан бошлаб «Она замин садолари» республика кўрик-танловини анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир маротаба Термиз шаҳрида ўтказиш;
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Сурхондарё вилоятидаги барча таълим ташкилотларида устозлар, ўқувчи, талабалар, тарбияланувчиларни мумтоз санъатимизнинг дурдона асарларидан баҳраманд қилиш орқали ёшларнинг миллий маданий савиясини ошириш мақсадида дарс соатларидан бўш (танаффус) вақтларда «Мусиқий танаффус» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Сурхондарё вилоятида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
2024 йилда Сурхондарё вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳарларида намунали шаклда фаолияти йўлга қўйиладиган маданият марказлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Сурхондарё вилоятидаги маданият марказларида ҳаваскорлик ансамбллари ҳамда ижодий жамоаларни ташкил этишнинг 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Сурхондарё вилоятидаги фольклор-этнографик, ашула ва рақс ансамблларининг 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган хорижий гастроль сафарлари режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда:
икки ой муддатда ҳудуддаги «Бойсун», «Шалола», «Бойчечак», «Чор-қарсак», «Булбули-гўё» каби фольклор-этнографик жамоалари, ашула ва рақс ансамблларининг халқаро фестивалларда иштирок этишини қўшма чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаган ҳолда ташкил этсин;
2024 йил 1 августга қадар Термиз шаҳрида ташкил этилаётган Этношаҳарча ҳудудида Сурхондарё вилояти Маданият бошқармаси тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига Термиз шаҳар Маданият бўлимида 5 та штат бирлигидан иборат доимий фаолият кўрсатувчи Дўмбира устахонаси ва бахшичилик экспозицияси фаолиятини йўлга қўйсин;
2024 йил 1 ноябрга қадар мазкур қарорга 2-иловада келтирилган рўйхат асосида ҳар бир туман ва шаҳарда концерт-томоша заллари, кутубхона, кинозал ва тўгарак хоналари мавжуд бўлган биттадан намунали маданият марказлари фаолиятини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан йўлга қўйсин;
2024 йил давомида ҳудуднинг ўзига хос номоддий маданий меросини илмий ўрганиш асосида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилиши мумкин бўлган номоддий маданий мерос намуналарини аниқлаш ва ҳужжатлаштириш мақсадида маҳаллий фольклор экспедицияларини ташкил этсин;
2024 йил якунига қадар «Республика бахшичилик санъати маркази» давлат муассасасида бахшичилик санъатининг бадиий анъаналарини сақлаш мақсадида бахшилар томонидан яратилган достон ва термаларнинг «Олтин фонди»ни яратсин ва доимий янгилаб борилишини таъминласин;
мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ фольклор-этнографик, ашула ва рақс ансамблларининг 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган хорижий гастроль сафарлари режаси асосида ҳудудда фаолият олиб бораётган ижодий жамоаларни хорижий гастроль сафарларига юборилишини таъминласин;
туман ва шаҳарларга бириктирилган ижодий маслаҳатчиларнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари билан фаол ҳамкорлигини йўлга қўйсин ҳамда уларнинг жойларда самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратсин.
4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда умумий ўрта таълим мактаблари ва маданият марказларида барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳамда ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини самарали ташкил этишга қаратилган тўгараклар фаолиятини йўлга қўйсин. Бунда:
а) Маданият вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда:
маданият марказлари томонидан умумий ўрта таълим мактабларида тўгараклар фаолиятини белгиланган тартибда ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар билан таъминлаш, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловларни мунтазам ўтказишни йўлга қўйсин ҳамда уларнинг мазмундорлигини таъминласин;
ташкил этилган тўгаракларнинг тўлақонли фаолият юритиши ва тадбирлар ўтказиш учун умумий ўрта таълим мактаблари биноларидан зарур хоналар ажратиш ва тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга ўқувчи-ёшлар қатновини тизимли йўлга қўйсин;
б) маданият марказлари ва умумий ўрта таълим мактабларини зарур мусиқа чолғулари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш бўйича масъул этиб Сурхондарё вилояти ҳокимлиги белгилансин;
в) умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари ўқувчи ва тарбияланувчиларининг танаффус ва дам олиш вақтларида мутахассислар томонидан сараланган миллий мусиқий тўплам асосида мақом куйлари мунтазам қўйиб берилишини ташкил этсин;
г) 2024 йил якунига қадар туман ва шаҳар марказий маданият марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳар бир туман ва шаҳар марказий маданият марказларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган биттадан ҳаваскор театр жамоаси, вокал чолғу ансамбли, ашула ва рақс ансамбли ҳамда намунавий болалар ансамблини ташкил этиш чораларини кўрсин.
5. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра Сурхондарё вилояти тажрибаси сифатида 2024 йил сентябрдан бошлаб:
республика миқёсида ва халқаро кўрик-танловларда 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган маданият марказлари тўгарак иштирокчиларининг тўгарак раҳбарлари тегишлича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6, 4 ва 2 баравари миқдорида Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади;
2024 йил якунига қадар маданият марказларида фаолият юритаётган ижодий тўгараклар, студиялар ва курслардан ташқари тўгарак иштирокчиларига аниқ фанларни ўрганиш бўйича қўшимча хизмат турларини жорий этиш ҳамда тўгарак иштирокчиларида креатив ва инновацион фикрлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида «STEAM — таълим» дастури жорий этилади ва янги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади;
маданият ва санъат йўналишидаги тўгарак иштирокчиларининг ишларини оммалаштириш, тарғиб қилиш ҳамда сотувини йўлга қўйиш бўйича ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Art shop» электрон дўконлари орқали дунё бозорига олиб чиқилади;
маданият ва санъат таълим ташкилотлари ўқувчи-ёшлари томонидан ишланган миллий қадриятларни тарғиб этувчи тасвирий ва амалий санъат асарларидан энг сараларини сотиб олиш орқали ҳудудда янги қуриладиган меҳмонхоналарнинг дизайн-интерьерлари безатилади;
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан аҳолининг китобхонлик маданиятини янада ошириш бўйича болалар ва катталар учун ҳар бир маданият марказларида кутубхоналар ташкил этилади ҳамда мос равишда адабиётлар тўпламлари билан таъминланади.
6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда уч ой муддатда:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомга асосан ҳудудларда маҳаллий бюджет, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган даромадлар ҳисобидан янгидан ташкил этиладиган тематик боғлар, хусусан аттракционли ҳудуд, яшил зоналар ва жамоат паркларини ташкил этиш бўйича ягона концепция лойиҳасини ишлаб чиқсин ва ташаббускорларга таклиф этсин;
қайта ташкил этиладиган тематик маданият ва истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаларини тайёрласин;
кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида маданият ва истироҳат боғларини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун соҳага қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этсин;
маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан вилоят, туман (шаҳар) кўзи ожизлар кутубхоналарини зарур жиҳозлар билан таъминлаш ва ўз биносига эга бўлмаган кўзи ожизлар кутубхоналарини ҳудуддаги мақбул биноларга жойлаштириш чораларини кўрсин.
7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри биносини 2027 йил якунига қадар қуриб битказилишини таъминлаш чораларини кўрсин. Бунда:
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг янги биносини барпо этиш учун Термиз шаҳри марказидан белгиланган тартибда ер ажратиш ҳамда театр биносининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
Маданият вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри биносининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича таклифларни 2024 йил 1 сентябрга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш чораларини кўрсин.
8. Қуйидагилар мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари;
Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси;
меценатлик кўмаги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
9. Мазкур қарорда Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан бажарилиши белгиланган вазифалар халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг тегишли қарори асосида белгиланган тартибда амалга оширилиши инобатга олинсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 923-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман ва шаҳарлари ҳокимликларига маданият ҳамда санъат масалалари бўйича бириктирилган ижодий маслаҳатчилар рўйхатига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 240-сон қарорига 1-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар 1. Сурхондарё вилояти аҳолисининг маданият ва санъат муассасаларига оилавий келишини ҳамда мароқли ва мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида «Шанба — маданият куни» лойиҳасини амалга ошириш. 1. «Шанба — маданият куни» лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил июнь Ижрочилар маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2. Концепция асосида маданият муассасаларида спектакллар, концерт-томоша дастурларини тайёрлаш. 2024 йил июль 3. Маданий тадбирларга аҳолининг тизимли ташрифини ташкил этиш. Режа асосида мунтазам 2. Сурхондарё вилоятининг ўзига хос урф-одатлари, анъана ва қадриятлари, бахшичилик, достончилик, рақс, амалий санъат ва миллий ҳунармандчилигини аҳоли, айниқса, ёш авлодга кенг тарғиб этишга қаратилган «Сурхон маданияти кунлари» байрам тадбирларини 2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба республика бўйлаб ўтказиш. 1. Вазирлар Маҳкамаси баёни лойиҳасини тайёрлаш. 2. Сурхондарё вилоятининг ўзига хос маданияти ва санъатини тарғиб этишга қаратилган концерт-томоша дастурларини тайёрлаш. 3. Концерт-томоша дастурлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълонлар бериш. 4. Тадбирларни юқори бадиий савияда ташкил этиш. 2024 йил июнь, Баёнда белгиланган режа асосида Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. Ҳаваскорлик санъатининг фольклор ижрочилиги бўйича ҳар икки йилда бир марта «Она замин садолари» республика кўрик-танловини Термиз шаҳрида ташкил этиш. 1. Кўрик-танлов низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2024 йил июнь Маданият вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. 3. Кўрик-танловнинг республика босқичини юқори савияда ташкил этиш. Низом асосида ҳар икки йилда 4. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, Сурхондарё вилоятидаги барча таълим ташкилотларида мумтоз санъатимизнинг дурдона асарларидан баҳраманд қилиш орқали ўқувчи-ёшларнинг миллий маданий савиясини ошириш мақсадида дарс соатларидан бўш (танаффус) вақтларда «Мусиқий танаффус» лойиҳасини амалга ошириш. 1. Мусиқий кетма-кетликлар ва дастурлари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Лойиҳани таълим муассасаларида мунтазам амалга ошириш. 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб мунтазам Таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 5. Ҳудуддаги «Бойсун», «Шалола», «Бойчечак», «Чор-қарсак», «Булбули-гўё» каби фольклор-этнографик жамоалар ашула ва рақс ансамблларининг халқаро фестивалларда иштирок этишини таъминлаш. 1. Халқаро фольклор фестиваллар рўйхатини шакллантириш. 2. Қўшма чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш. 3. Фольклор жамоаларнинг халқаро фестивалларда иштирок этиши бўйича молиявий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва тенг улушларда қоплаб бериш. 2024-2025 йиллар режа асосида Маданият вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 6. Термиз шаҳрида ташкил этилаётган Этношаҳарча ҳудудида Дўмбира устахонаси ва бахшичилик экспозицияси фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Дўмбира устахонаси моддий техник базасини мустаҳкамлаш. 2024 йил август Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2. Дўмбира устахонаси ва бахшичилик экспозицияси учун штатлар ажратиш. 2024 йил сентябрь 3. Бахшичилик экспозиция лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш. 2024 йил октябрь 4. Бахшичилик экспозициясини экспонатлар ва маълумотлар билан таъминлаш. 2024 йил октябрь 7. Бахшичилик санъатининг бадиий анъаналарини сақлаш мақсадида бахшилар томонидан яратилган достон ва термаларнинг «Олтин фонди»ни яратиш ва доимий янгилаб бориш. 1. Ўзбекистон халқ бахшилари томонидан ижро этилган достонлар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил декабрь Маданият вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), МТРК (А. Джурабаев) 2. Бахшилар томонидан ижро этилган достонларни сифатли аудио ва видео фонотекасини тайёрлаш. 2025 йил февраль 3. Республика бахшичилик санъати марказида бахшилар олтин фондини ташкил этиш. 2025 — 2030 йиллар 8. Ҳудуднинг ўзига хос номоддий маданий меросини илмий ўрганиш ва ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин бўлган номоддий маданий мерос намуналарини аниқлаш ва ҳужжатлаштириш мақсадида маҳаллий фольклор экспедициялар ташкил этиш. 1. Фольклор экспедициялар маршрутларини белгилаш. 2024 йил май Маданият вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев) 2. Экспедиция гуруҳларини шакллантириш ва тадқиқотчиларни жалб этиш. 2024 йил июнь 3. Экспедиция учун махсус жиҳозлар харид қилиш. 2024 йил август 4. ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин бўлган номоддий маданий мерос намуналарини ҳужжатлаштириш. 2024 — 2026 йиллар режа асосида 9. Сурхондарё вилоятидаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида тўгараклар фаолиятини белгиланган тартибда ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар билан таъминлаш, умумтаълим мактабларида турли тадбирлар, кўрик-танловларни мунтазам ўтказиш, уларнинг мазмундорлигини таъминлаш. 1. Амалий чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил сентябрь Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 2. Тўгаракларга маданият марказлари ходимларини жалб этган ҳолда ижодий тўгараклар сонини бир баробарга кўпайтириш. 2024-2025 йиллар, чора-тадбирлар асосида 3. Ҳар йили камида 2 маротаба ҳисобот концертларини ташкил этиш. Мунтазам 10. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг тушлик дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида сараланган махсус мусиқий тўплам асосида мақом куйлари мунтазам қўйиб берилишини ташкил этиш. 1. Мактабгача таълим ташкилотларини махсус ихчам аудио мосламалар билан таъминлаш. 2. Мақом куйларидан ташкил топган махсус тўпламни тайёрлаш. 3. Мақом куйлари ижро этилишини ташкил этиш. 2024 йил июнь ойидан бошлаб мунтазам Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 11. Маданият марказларида мусиқа ижрочилиги ва ашула тўгаракларини махсус ўқув дастурлари асосида ўқитилишини йўлга қўйиш. 1. Тўгараклар учун махсус машғулотлар ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил сентябрь Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2. Ўқув дастурларини жорий этиш бўйича тўгарак раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш. 2024 йил сентябрь-октябрь 3. Ўқув дастурлари асосида тўгарак машғулотларини йўлга қўйиш. Режа асосида 12. Республика ва халқаро кўрик-танловларида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган тўгарак иштирокчиларининг тўгарак раҳбарлари тегишлиги бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6, 4 ва 2 баробари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш тизимини жорий этиш. 1. Тўгарак раҳбарларини рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тўгарак раҳбарларини рағбатлантириб бориш. 2024 йил сентябрдан бошлаб мунтазам Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 13. Маданият марказларида фаолият юритаётган ижодий тўгараклар, студиялар ва курслардан ташқари тўгарак иштирокчилари учун «STEAM — таълим» (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Art — санъат, Mathematics — математика) дастурини жорий этиш ва янги тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Янги тўгаракларни ташкил этиш бўйича ташаббускорлар билан шартномалар имзолаш. 2024 йил декабрга қадар, Ижрочилар маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2. Замонавий таълим дастурларини жорий қилиш. 2025 йил декабрь 14. Маданият ва санъат йўналишидаги тўгарак иштирокчиларининг ишларини оммалаштириш, тарғиб қилиш ҳамда сотувини йўлга қўйиш бўйича ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Art shop» электрон дўконлари орқали дунё бозорига олиб чиқиш. 1. Ижодий ишларни саралаб олиш. 2. Электрон дўконларни ўрганиш. 3. Ижодий ишларни электрон дўконларга жойлаштириш ва сотиш. 2024 йил июнь ойидан бошлаб мунтазам - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 15. Маданият ва санъат таълим ташкилотлари ўқувчи-ёшларининг миллий қадриятларни тарғиб этувчи тасвирий ва амалий санъат асарларидан энг сараларини сотиб олиш орқали ҳудудда янги қуриладиган меҳмонхоналарнинг дизайн интерьерларини ташкил этиш. 1. 2024 — 2030 йилларда қурилиши лозим бўлган меҳмонхоналар манзилли рўйхатини шакллантириш. 2. Миллий қадриятларни тарғиб этувчи тасвирий ва амалий санъат асарларини танлаб олиш тартибини тасдиқлаш. 3. Меҳмонхоналар дизайн интерьерларини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. 2024 — 2030 йиллар давомида Ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризм қўмитаси (У. Шодиев), Бадиий академия (А. Нуриддинов) 16. Аҳолининг китобхонлик маданиятини янада ошириш бўйича болалар ва катталар учун ҳар бир маданият марказларида кутубхоналар ташкил этиш. 1. Кутубхоналар ташкил этиладиган маданият марказлари рўйхатини шакллантириш. 2024 йил июнь Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2. Кутубхоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. 2024 йил декабрь 3. Кутубхоналарни адабиётлар билан таъминлаш. 2024-2025 йиллар 17. Ҳар бир туман ва шаҳарларда концерт-томоша заллари, кутубхона, кинозал ва тўгарак хоналари мавжуд бўлган биттадан намунали маданият марказлари фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Маданият марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2024 йил июнь Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 2. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан маблағлар ажратиш. 2024 йил июль 3. Қурилиш ишларини амалга ошириш ва якунлаш. 2024 йил октябрь 18. Маданият марказларини жиҳозлаш меъёрини ишлаб чиқиб тасдиқлаш ва шу асосида жиҳозлашни ташкил этиш. 1. Маданият марказларини жиҳозлаш меъёрини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил июль - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2. Маданият марказлари моддий-техник базасини хатловдан ўтказиш. 2024 йил август 3. Меъёр асосида маданият марказларини жиҳозланишини таъминлаш. режа асосида 19. Маданият ва санъат ташкилотларини мамлакатимиз ва хорижда ишлаб чиқарилган мусиқа чолғулари ҳамда тасвирий ва амалий санъат ускуналари, овоз ёзиш, овоз кучайтириш, бадиий ёритиш ускуналари ва мебель жиҳозлари билан таъминлаш. 1. Маданият ва санъат ташкилотлари моддий-техник базасининг таъминланганлик даражасини хатловдан ўтказиш. 2024 йил июнь Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари, ҳомийлик хайриялари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2. Маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича буюртмаларни шакллантириш. 2024 йил июль 3. Маданият ва санъат муассасаларини мусиқа чолғулари ҳамда тасвирий ва амалий санъат асбоб-ускуналари, овоз ёзиш, овоз кучайтириш, бадиий ёритиш ускуналари ва мебель жиҳозлари билан таъминлаш. Август — декабрь 20. Маданият марказларида ахборот коммуникация технологияларини тўлиқ жорий этиш, компьютер ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 1. Компьютер жиҳозларига бўлган эҳтиёжни хатловдан ўтказиш. 2024 йил июнь Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари, ҳомийлик хайриялари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2. Компьютер жиҳозларини харид қилиш. 2024 — 2026 йиллар режа асосида
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 240-сон қарорига 2-ИЛОВА
2024 йилда Сурхондарё вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳарларида намунали шаклда фаолияти йўлга қўйиладиган маданият марказлари
Т/р Туман ва шаҳар номи Маданият маркази номи Қурилиш тури 1. Ангор тумани 7-сон маданият маркази Янги қурилиш 2. Бандихон тумани 9-сон маданият маркази Мукаммал таъмирлаш 3. Бойсун тумани 11-сон маданият маркази Реконструкция қилиш 4. Денов тумани 17-сон маданият маркази Янги қурилиш 5. Жарқўрғон тумани 21-сон маданият маркази Мукаммал таъмирлаш 6. Музработ тумани 29-сон маданият маркази Мукаммал таъмирлаш 7. Олтинсой тумани 32-сон маданият маркази Мукаммал таъмирлаш 8. Сариосиё тумани 42-сон маданият маркази Реконструкция қилиш 9. Термиз тумани 4-сон маданият маркази Мукаммал таъмирлаш 10. Термиз шаҳри 2-сон маданият маркази Реконструкция қилиш 11. Узун тумани 49-сон маданият маркази Мукаммал таъмирлаш 12. Шеробод тумани 52-сон маданият маркази Мукаммал таъмирлаш 13. Шўрчи тумани 58-сон маданият маркази Янги қурилиш 14. Қизириқ тумани 65-сон маданият маркази Янги қурилиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 240-сон қарорига 3-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятидаги маданият марказларида ҳаваскорлик ансамбллари ҳамда ижодий жамоаларни ташкил этишнинг 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган
Т/р Ҳудуд номи Оилавий ансамбль Хор ва вокал ансамбль Миллий чолғулар ансамбли Дуторчилар ансамбли Мақом ва бахши жамоалари Карнай-сурнайчилар гуруҳи Йиллар кесимида 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 1. Термиз шаҳри 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2. Ангор тумани 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 3. Бойсун тумани 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 4. Денов тумани 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 5. Жарқўрғон тумани 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 6. Қизириқ тумани 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 7. Қумқўрғон тумани 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 8. Музрабод тумани 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 9. Олтинсой тумани 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 10. Сариосиё тумани 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 11. Термиз тумани 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 12. Узун тумани 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 13. Шеробод тумани 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 14. Шўрчи тумани 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 15. Бандихон тумани 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 240-сон қарорига 4-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятидаги фольклор-этнографик, ашула ва рақс ансамблларининг 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган хорижий гастроль сафарлари
Т/р Ҳудуд номи Ижодий жамоанинг номи Хорижий давлат номи Масъул ижрочилар 2024 йил 1. Бойсун тумани «Бойсун» фольклор-этнографик жамоаси, «Шалола» ашула ва рақс ансамбли Туркия Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2. Шўрчи тумани «Булбули-гўё» ва «Чанқовуз» фольклор-этнографик жамоалари Қатар Маданият вазирлиги 3. Ангор тумани «Ангор» ва «Бадаш» фольклор-этнографик жамоалари Италия Республикаси 2025 йил 4. Термиз шаҳри «Жайхун» фольклор-этнографик жамоаси Хитой Халқ Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 5. Денов тумани «Навниҳол» ва Муборак ашула ва рақс ансамбллари Болгария Республикаси 6. Жарқўрғон тумани «Ойдиной» ва «Жарқўғон» фольклор-этнографик жамоалари Корея Республикаси 7. Қумқўрғон тумани «Ўтов» ва «Боботоғ гуллари» фольклор-этнографик жамоалар Туркия Маданият вазирлиги 2026 йил 8. Қизириқ тумани «Қўнғирот» фольклор-этнографик жамоаси Озарбайжон Маданият вазирлиги 9. Музрабод тумани «Музработ чамани» фольклор-этнографик жамоаси Греция Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 10. Олтинсой тумани «Оқарбулоқ тонги» ва «Лола» ашула ва рақс ансамбллари Сингапур 2027 йил 11. Сариосиё тумани «Зевари» ва «Дашнаобод» фольклор-этнографик жамоалари Ҳиндистон Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 12. Узун тумани «Оҳу-воҳ» фольклор-этнографик жамоаси, «Райҳон» ашула ва рақс ансамбли Германия Федератив Республикаси 13. Шеробод тумани «Чечалар» фольклор-этнографик жамоаси, «Чаман» ашула ва рақс ансамбли Испания Қироллиги Маданият вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 240-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 923-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман ва шаҳарлари ҳокимликларига маданият ҳамда санъат масалалари бўйича бириктирилган ижодий маслаҳатчилар рўйхатига киритилаётган ўзгартириш
«Сурхондарё вилояти» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Сурхондарё вилояти 107. Термиз шаҳри Азиза Бегматова Ўзбекистон халқ артисти Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси 108. Ангор тумани Маҳмуд Намозов Ўзбекистон халқ артисти «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси 109. Бойсун тумани Лола Аҳмедова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси 110. Денов тумани Мадина Тўхтаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси 111. Жарқўрғон тумани Самандар Алимов Ўзбекистон халқ артисти Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти 112. Қизириқ тумани Сайёра Қозиева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси 113. Қумқўрғон тумани Усмонқул Азимов Ўзбекистон халқ шоири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси 114. Музрабод тумани Мансур Равшанов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри фахрий аъзоси 115. Олтинсой тумани Қаҳрамон Рашидов «Ниҳол» мукофоти совриндори «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси созандаси 116. Сариосиё тумани Нороли Алландаров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист «Дилрабо» ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари 117. Термиз тумани Ситора Рияева «Ниҳол» мукофоти совриндори «Навбаҳор» ашула ва рақс ансамбли раққосаси 118. Узун тумани Муяссар Қарақулова - Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри директори 119. Шеробод тумани Олмахон Бердимуродова - Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри директори 120. Шўрчи тумани Шерзод Ҳурматов - Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмаси директори ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 апрель,
240-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
ROʻYXATI
MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI
REJASI
Surxondaryo viloyatida madaniyat va sanʼat sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Surxondaryo viloyatida madaniyat, sanʼat hamda madaniy turizm sohasini rivojlantirish, shuningdek, milliy qadriyat va anʼanalarni keng targʻib etishga qaratilgan madaniy-maʼrifiy tadbirlar samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Madaniyat vazirligi va Surxondaryo viloyati hokimligining:
Surxondaryo viloyati aholisining madaniyat va sanʼat muassasalariga oilaviy kelishini hamda maroqli va mazmunli dam olishini tashkil etish maqsadida “Shanba — madaniyat kuni” loyihasini amalga oshirish;
Surxondaryo viloyatining oʻziga xos urf-odatlari, anʼana va qadriyatlari, baxshichilik, dostonchilik, raqs, amaliy sanʼat va milliy hunarmandchiligini aholi, ayniqsa, yosh avlodga keng targʻib etishga qaratilgan “Surxon madaniyati kunlari” bayram tadbirlarini 2024-yildan boshlab har ikki yilda bir marotaba respublika boʻylab oʻtkazish;
havaskorlik sanʼatining folklor ijrochiligi boʻyicha yosh avlod isteʼdodini erta aniqlash, ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish boʻyicha 2024-yildan boshlab “Ona zamin sadolari” respublika koʻrik-tanlovini anʼanaviy tarzda har ikki yilda bir marotaba Termiz shahrida oʻtkazish;
2024/2025 oʻquv yilidan boshlab Surxondaryo viloyatidagi barcha taʼlim tashkilotlarida ustozlar, oʻquvchi, talabalar, tarbiyalanuvchilarni mumtoz sanʼatimizning durdona asarlaridan bahramand qilish orqali yoshlarning milliy madaniy saviyasini oshirish maqsadida dars soatlaridan boʻsh (tanaffus) vaqtlarda “Musiqiy tanaffus” loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
Surxondaryo viloyatida madaniyat va sanʼat sohasini yanada rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq;
2024-yilda Surxondaryo viloyatining har bir tuman va shaharlarida namunali shaklda faoliyati yoʻlga qoʻyiladigan madaniyat markazlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;
Surxondaryo viloyatidagi madaniyat markazlarida havaskorlik ansambllari hamda ijodiy jamoalarni tashkil etishning 2024 — 2027-yillarga moʻljallangan maqsadli koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq;
Surxondaryo viloyatidagi folklor-etnografik, ashula va raqs ansambllarining 2024 — 2027-yillarga moʻljallangan xorijiy gastrol safarlari rejasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Surxondaryo viloyati hokimligi Madaniyat vazirligi bilan birgalikda:
ikki oy muddatda hududdagi “Boysun”, “Shalola”, “Boychechak”, “Chor-qarsak”, “Bulbuli-goʻyo” kabi folklor-etnografik jamoalari, ashula va raqs ansambllarining xalqaro festivallarda ishtirok etishini qoʻshma chora-tadbirlar dasturini tasdiqlagan holda tashkil etsin;
2024-yil 1-avgustga qadar Termiz shahrida tashkil etilayotgan Etnoshaharcha hududida Surxondaryo viloyati Madaniyat boshqarmasi tizimidagi tashkilotlarning shtat birliklarini maqbullashtirish hisobiga Termiz shahar Madaniyat boʻlimida 5 ta shtat birligidan iborat doimiy faoliyat koʻrsatuvchi Doʻmbira ustaxonasi va baxshichilik ekspozitsiyasi faoliyatini yoʻlga qoʻysin;
2024-yil 1-noyabrga qadar mazkur qarorga 2-ilovada keltirilgan roʻyxat asosida har bir tuman va shaharda konsert-tomosha zallari, kutubxona, kinozal va toʻgarak xonalari mavjud boʻlgan bittadan namunali madaniyat markazlari faoliyatini mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan yoʻlga qoʻysin;
2024-yil davomida hududning oʻziga xos nomoddiy madaniy merosini ilmiy oʻrganish asosida YUNESKOning Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilishi mumkin boʻlgan nomoddiy madaniy meros namunalarini aniqlash va hujjatlashtirish maqsadida mahalliy folklor ekspeditsiyalarini tashkil etsin;
2024-yil yakuniga qadar “Respublika baxshichilik sanʼati markazi” davlat muassasasida baxshichilik sanʼatining badiiy anʼanalarini saqlash maqsadida baxshilar tomonidan yaratilgan doston va termalarning “Oltin fondi”ni yaratsin va doimiy yangilab borilishini taʼminlasin;
mazkur qarorga 4-ilovaga muvofiq folklor-etnografik, ashula va raqs ansambllarining 2024 — 2027-yillarga moʻljallangan xorijiy gastrol safarlari rejasi asosida hududda faoliyat olib borayotgan ijodiy jamoalarni xorijiy gastrol safarlariga yuborilishini taʼminlasin;
tuman va shaharlarga biriktirilgan ijodiy maslahatchilarning tuman va shahar hokimliklari bilan faol hamkorligini yoʻlga qoʻysin hamda ularning joylarda samarali faoliyat yuritishlari uchun zarur sharoitlar yaratsin.
4. Surxondaryo viloyati hokimligi bir oy muddatda umumiy oʻrta taʼlim maktablari va madaniyat markazlarida barcha mavjud imkoniyatlardan samarali foydalangan hamda yoshlarning qiziqishlarini inobatga olgan holda, yoshlarni madaniyat va sanʼatga keng jalb etish, boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazishlarini samarali tashkil etishga qaratilgan toʻgaraklar faoliyatini yoʻlga qoʻysin. Bunda:
a) Madaniyat vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda:
madaniyat markazlari tomonidan umumiy oʻrta taʼlim maktablarida toʻgaraklar faoliyatini belgilangan tartibda tashkil etish, toʻgaraklarni tegishli kadrlar bilan taʼminlash, madaniy-maʼrifiy tadbirlar, koʻrik-tanlovlarni muntazam oʻtkazishni yoʻlga qoʻysin hamda ularning mazmundorligini taʼminlasin;
tashkil etilgan toʻgaraklarning toʻlaqonli faoliyat yuritishi va tadbirlar oʻtkazish uchun umumiy oʻrta taʼlim maktablari binolaridan zarur xonalar ajratish va tegishli shart-sharoitlar yaratish hamda ularga oʻquvchi-yoshlar qatnovini tizimli yoʻlga qoʻysin;
b) madaniyat markazlari va umumiy oʻrta taʼlim maktablarini zarur musiqa cholgʻulari va boshqa jihozlar bilan taʼminlash boʻyicha masʼul etib Surxondaryo viloyati hokimligi belgilansin;
v) umumiy oʻrta taʼlim maktablari va maktabgacha taʼlim tashkilotlari oʻquvchi va tarbiyalanuvchilarining tanaffus va dam olish vaqtlarida mutaxassislar tomonidan saralangan milliy musiqiy toʻplam asosida maqom kuylari muntazam qoʻyib berilishini tashkil etsin;
g) 2024-yil yakuniga qadar tuman va shahar markaziy madaniyat markazlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan har bir tuman va shahar markaziy madaniyat markazlarida jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan bittadan havaskor teatr jamoasi, vokal cholgʻu ansambli, ashula va raqs ansambli hamda namunaviy bolalar ansamblini tashkil etish choralarini koʻrsin.
5. Shunday tartib joriy etilsinki, unga koʻra Surxondaryo viloyati tajribasi sifatida 2024-yil sentabrdan boshlab:
respublika miqyosida va xalqaro koʻrik-tanlovlarda 1, 2 va 3-oʻrinlarni egallagan madaniyat markazlari toʻgarak ishtirokchilarining toʻgarak rahbarlari tegishlicha mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 6, 4 va 2 baravari miqdorida Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan bir martalik pul mukofotlari bilan taqdirlanadi;
2024-yil yakuniga qadar madaniyat markazlarida faoliyat yuritayotgan ijodiy toʻgaraklar, studiyalar va kurslardan tashqari toʻgarak ishtirokchilariga aniq fanlarni oʻrganish boʻyicha qoʻshimcha xizmat turlarini joriy etish hamda toʻgarak ishtirokchilarida kreativ va innovatsion fikrlash koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida “STEAM — taʼlim” dasturi joriy etiladi va yangi toʻgaraklar faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;
madaniyat va sanʼat yoʻnalishidagi toʻgarak ishtirokchilarining ishlarini ommalashtirish, targʻib qilish hamda sotuvini yoʻlga qoʻyish boʻyicha oʻquvchi-yoshlarning ijodiy ishlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining “Art shop” elektron doʻkonlari orqali dunyo bozoriga olib chiqiladi;
madaniyat va sanʼat taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-yoshlari tomonidan ishlangan milliy qadriyatlarni targʻib etuvchi tasviriy va amaliy sanʼat asarlaridan eng saralarini sotib olish orqali hududda yangi quriladigan mehmonxonalarning dizayn-interyerlari bezatiladi;
mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan aholining kitobxonlik madaniyatini yanada oshirish boʻyicha bolalar va kattalar uchun har bir madaniyat markazlarida kutubxonalar tashkil etiladi hamda mos ravishda adabiyotlar toʻplamlari bilan taʼminlanadi.
6. Surxondaryo viloyati hokimligi Madaniyat vazirligi bilan kelishgan holda uch oy muddatda:
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 17-avgustdagi 671-son qarori bilan tasdiqlangan Istirohat bogʻlari va yashil zonalarni tashkil etish metodologiyasi toʻgʻrisidagi nizomga asosan hududlarda mahalliy budjet, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan tushgan daromadlar hisobidan yangidan tashkil etiladigan tematik bogʻlar, xususan attraksionli hudud, yashil zonalar va jamoat parklarini tashkil etish boʻyicha yagona konsepsiya loyihasini ishlab chiqsin va tashabbuskorlarga taklif etsin;
qayta tashkil etiladigan tematik madaniyat va istirohat bogʻlarining namunaviy loyihalarini tayyorlasin;
keng jamoatchilik fikrini oʻrganish asosida madaniyat va istirohat bogʻlarini rivojlantirish va ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun sohaga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat-xususiy sheriklik tamoyillarini joriy etsin;
mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan viloyat, tuman (shahar) koʻzi ojizlar kutubxonalarini zarur jihozlar bilan taʼminlash va oʻz binosiga ega boʻlmagan koʻzi ojizlar kutubxonalarini hududdagi maqbul binolarga joylashtirish choralarini koʻrsin.
7. Surxondaryo viloyati hokimligi Surxondaryo viloyati musiqali drama teatri binosini 2027-yil yakuniga qadar qurib bitkazilishini taʼminlash choralarini koʻrsin. Bunda:
Surxondaryo viloyati musiqali drama teatrining yangi binosini barpo etish uchun Termiz shahri markazidan belgilangan tartibda yer ajratish hamda teatr binosining tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari qurilishini Surxondaryo viloyati hokimligi mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirish;
Madaniyat vazirligi bilan birgalikda Surxondaryo viloyati musiqali drama teatri binosining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va qurilish ishlari uchun talab etiladigan mablagʻlar boʻyicha takliflarni 2024-yil 1-sentabrga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritish choralarini koʻrsin.
8. Quyidagilar mazkur qarorda nazarda tutilgan chora-tadbirlarni moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari;
Surxondaryo viloyatining mahalliy budjeti mablagʻlari;
Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi;
metsenatlik koʻmagi, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
9. Mazkur qarorda Surxondaryo viloyatining mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan bajarilishi belgilangan vazifalar xalq deputatlari Surxondaryo viloyati Kengashining tegishli qarori asosida belgilangan tartibda amalga oshirilishi inobatga olinsin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-noyabrdagi 923-son qarori bilan tasdiqlangan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining tuman va shaharlari hokimliklariga madaniyat hamda sanʼat masalalari boʻyicha biriktirilgan ijodiy maslahatchilar roʻyxatiga 5-ilovaga muvofiq oʻzgartirish kiritilsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov hamda Surxondaryo viloyati hokimi U.B. Qosimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-apreldagi 240-son qaroriga 1-ILOVA
Surxondaryo viloyatida madaniyat va sanʼat sohasini yanada rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar 1. Surxondaryo viloyati aholisining madaniyat va sanʼat muassasalariga oilaviy kelishini hamda maroqli va mazmunli dam olishlarini tashkil etish maqsadida “Shanba — madaniyat kuni” loyihasini amalga oshirish. 1. “Shanba — madaniyat kuni” loyihasi konsepsiyasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 2. Konsepsiya asosida madaniyat muassasalarida spektakllar, konsert-tomosha dasturlarini tayyorlash. 2024-yil iyul 3. Madaniy tadbirlarga aholining tizimli tashrifini tashkil etish. Reja asosida muntazam 2. Surxondaryo viloyatining oʻziga xos urf-odatlari, anʼana va qadriyatlari, baxshichilik, dostonchilik, raqs, amaliy sanʼat va milliy hunarmandchiligini aholi, ayniqsa, yosh avlodga keng targʻib etishga qaratilgan “Surxon madaniyati kunlari” bayram tadbirlarini 2024-yildan boshlab har ikki yilda bir marotaba respublika boʻylab oʻtkazish. 1. Vazirlar Mahkamasi bayoni loyihasini tayyorlash. 2. Surxondaryo viloyatining oʻziga xos madaniyati va sanʼatini targʻib etishga qaratilgan konsert-tomosha dasturlarini tayyorlash. 3. Konsert-tomosha dasturlari toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlonlar berish. 4. Tadbirlarni yuqori badiiy saviyada tashkil etish. 2024-yil iyun, Bayonda belgilangan reja asosida Mahalliy budjet mablagʻlari, homiylik xayriyalari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. Havaskorlik sanʼatining folklor ijrochiligi boʻyicha har ikki yilda bir marta “Ona zamin sadolari” respublika koʻrik-tanlovini Termiz shahrida tashkil etish. 1. Koʻrik-tanlov nizomi loyihasini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 2024-yil iyun Madaniyat vazirligiga ajratilgan respublika budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Koʻrik-tanlovning hududiy bosqichlarini oʻtkazish. 3. Koʻrik-tanlovning respublika bosqichini yuqori saviyada tashkil etish. Nizom asosida har ikki yilda 4. 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab, Surxondaryo viloyatidagi barcha taʼlim tashkilotlarida mumtoz sanʼatimizning durdona asarlaridan bahramand qilish orqali oʻquvchi-yoshlarning milliy madaniy saviyasini oshirish maqsadida dars soatlaridan boʻsh (tanaffus) vaqtlarda “Musiqiy tanaffus” loyihasini amalga oshirish. 1. Musiqiy ketma-ketliklar va dasturlari roʻyxatini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Loyihani taʼlim muassasalarida muntazam amalga oshirish. 2024-yil sentabr oyidan boshlab muntazam Taʼlim tashkilotining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 5. Hududdagi “Boysun”, “Shalola”, “Boychechak”, “Chor-qarsak”, “Bulbuli-goʻyo” kabi folklor-etnografik jamoalar ashula va raqs ansambllarining xalqaro festivallarda ishtirok etishini taʼminlash. 1. Xalqaro folklor festivallar roʻyxatini shakllantirish. 2. Qoʻshma chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash. 3. Folklor jamoalarning xalqaro festivallarda ishtirok etishi boʻyicha moliyaviy hisob-kitoblarni ishlab chiqish va teng ulushlarda qoplab berish. 2024-2025-yillar reja asosida Madaniyat vazirligiga ajratilgan respublika budjeti mablagʻlari, mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 6. Termiz shahrida tashkil etilayotgan Etnoshaharcha hududida Doʻmbira ustaxonasi va baxshichilik ekspozitsiyasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Doʻmbira ustaxonasi moddiy texnik bazasini mustahkamlash. 2024-yil avgust Mahalliy budjet mablagʻlari, homiylik xayriyalari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 2. Doʻmbira ustaxonasi va baxshichilik ekspozitsiyasi uchun shtatlar ajratish. 2024-yil sentabr 3. Baxshichilik ekspozitsiya loyihasini tayyorlash va tasdiqlash. 2024-yil oktabr 4. Baxshichilik ekspozitsiyasini eksponatlar va maʼlumotlar bilan taʼminlash. 2024-yil oktabr 7. Baxshichilik sanʼatining badiiy anʼanalarini saqlash maqsadida baxshilar tomonidan yaratilgan doston va termalarning “Oltin fondi”ni yaratish va doimiy yangilab borish. 1. Oʻzbekiston xalq baxshilari tomonidan ijro etilgan dostonlar roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil dekabr Madaniyat vazirligiga ajratilgan respublika budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), MTRK (A. Djurabayev) 2. Baxshilar tomonidan ijro etilgan dostonlarni sifatli audio va video fonotekasini tayyorlash. 2025-yil fevral 3. Respublika baxshichilik sanʼati markazida baxshilar oltin fondini tashkil etish. 2025 — 2030-yillar 8. Hududning oʻziga xos nomoddiy madaniy merosini ilmiy oʻrganish va YUNESKO roʻyxatiga kiritilishi mumkin boʻlgan nomoddiy madaniy meros namunalarini aniqlash va hujjatlashtirish maqsadida mahalliy folklor ekspeditsiyalar tashkil etish. 1. Folklor ekspeditsiyalar marshrutlarini belgilash. 2024-yil may Madaniyat vazirligiga ajratilgan respublika budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev) 2. Ekspeditsiya guruhlarini shakllantirish va tadqiqotchilarni jalb etish. 2024-yil iyun 3. Ekspeditsiya uchun maxsus jihozlar xarid qilish. 2024-yil avgust 4. YUNESKO roʻyxatiga kiritilishi mumkin boʻlgan nomoddiy madaniy meros namunalarini hujjatlashtirish. 2024 — 2026-yillar reja asosida 9. Surxondaryo viloyatidagi maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlarida toʻgaraklar faoliyatini belgilangan tartibda tashkil etish, toʻgaraklarni tegishli kadrlar bilan taʼminlash, umumtaʼlim maktablarida turli tadbirlar, koʻrik-tanlovlarni muntazam oʻtkazish, ularning mazmundorligini taʼminlash. 1. Amaliy chora-tadbirlar loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil sentabr Mahalliy budjetning qoʻshimcha mablagʻlari hisobidan Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 2. Toʻgaraklarga madaniyat markazlari xodimlarini jalb etgan holda ijodiy toʻgaraklar sonini bir barobarga koʻpaytirish. 2024-2025-yillar, chora-tadbirlar asosida 3. Har yili kamida 2 marotaba hisobot konsertlarini tashkil etish. Muntazam 10. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarining tushlik dam olish vaqtlarida belgilangan meʼyor asosida saralangan maxsus musiqiy toʻplam asosida maqom kuylari muntazam qoʻyib berilishini tashkil etish. 1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarini maxsus ixcham audio moslamalar bilan taʼminlash. 2. Maqom kuylaridan tashkil topgan maxsus toʻplamni tayyorlash. 3. Maqom kuylari ijro etilishini tashkil etish. 2024-yil iyun oyidan boshlab muntazam Mahalliy budjetning qoʻshimcha mablagʻlari hisobidan Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 11. Madaniyat markazlarida musiqa ijrochiligi va ashula toʻgaraklarini maxsus oʻquv dasturlari asosida oʻqitilishini yoʻlga qoʻyish. 1. Toʻgaraklar uchun maxsus mashgʻulotlar oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil sentabr Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 2. Oʻquv dasturlarini joriy etish boʻyicha toʻgarak rahbarlari uchun qisqa muddatli malaka oshirish kurslarini tashkil etish. 2024-yil sentabr-oktabr 3. Oʻquv dasturlari asosida toʻgarak mashgʻulotlarini yoʻlga qoʻyish. Reja asosida 12. Respublika va xalqaro koʻrik-tanlovlarida 1, 2 va 3-oʻrinlarni egallagan toʻgarak ishtirokchilarining toʻgarak rahbarlari tegishligi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 6, 4 va 2 barobari miqdorida bir martalik pul mukofotlari bilan taqdirlash tizimini joriy etish. 1. Toʻgarak rahbarlarini ragʻbatlantirish tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Toʻgarak rahbarlarini ragʻbatlantirib borish. 2024-yil sentabrdan boshlab muntazam Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 13. Madaniyat markazlarida faoliyat yuritayotgan ijodiy toʻgaraklar, studiyalar va kurslardan tashqari toʻgarak ishtirokchilari uchun “STEAM — taʼlim” (Science — tabiiy fanlar, Technology — texnologiyalar, Art — sanʼat, Mathematics — matematika) dasturini joriy etish va yangi toʻgaraklar faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Yangi toʻgaraklarni tashkil etish boʻyicha tashabbuskorlar bilan shartnomalar imzolash. 2024-yil dekabrga qadar, Ijrochilar mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 2. Zamonaviy taʼlim dasturlarini joriy qilish. 2025-yil dekabr 14. Madaniyat va sanʼat yoʻnalishidagi toʻgarak ishtirokchilarining ishlarini ommalashtirish, targʻib qilish hamda sotuvini yoʻlga qoʻyish boʻyicha oʻquvchi-yoshlarning ijodiy ishlarini Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining “Art shop” elektron doʻkonlari orqali dunyo bozoriga olib chiqish. 1. Ijodiy ishlarni saralab olish. 2. Elektron doʻkonlarni oʻrganish. 3. Ijodiy ishlarni elektron doʻkonlarga joylashtirish va sotish. 2024-yil iyun oyidan boshlab muntazam - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova) 15. Madaniyat va sanʼat taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-yoshlarining milliy qadriyatlarni targʻib etuvchi tasviriy va amaliy sanʼat asarlaridan eng saralarini sotib olish orqali hududda yangi quriladigan mehmonxonalarning dizayn interyerlarini tashkil etish. 1. 2024 — 2030-yillarda qurilishi lozim boʻlgan mehmonxonalar manzilli roʻyxatini shakllantirish. 2. Milliy qadriyatlarni targʻib etuvchi tasviriy va amaliy sanʼat asarlarini tanlab olish tartibini tasdiqlash. 3. Mehmonxonalar dizayn interyerlarini tashkil etish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish. 2024 — 2030-yillar davomida Homiylik xayriyalari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Turizm qoʻmitasi (U. Shodiyev), Badiiy akademiya (A. Nuriddinov) 16. Aholining kitobxonlik madaniyatini yanada oshirish boʻyicha bolalar va kattalar uchun har bir madaniyat markazlarida kutubxonalar tashkil etish. 1. Kutubxonalar tashkil etiladigan madaniyat markazlari roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil iyun Mahalliy budjet mablagʻlari, homiylik xayriyalari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 2. Kutubxonalar moddiy-texnik bazasini mustahkamlash. 2024-yil dekabr 3. Kutubxonalarni adabiyotlar bilan taʼminlash. 2024-2025-yillar 17. Har bir tuman va shaharlarda konsert-tomosha zallari, kutubxona, kinozal va toʻgarak xonalari mavjud boʻlgan bittadan namunali madaniyat markazlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Madaniyat markazlarini tashkil etish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2024-yil iyun Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 2. Mahalliy hokimliklar tomonidan mablagʻlar ajratish. 2024-yil iyul 3. Qurilish ishlarini amalga oshirish va yakunlash. 2024-yil oktabr 18. Madaniyat markazlarini jihozlash meʼyorini ishlab chiqib tasdiqlash va shu asosida jihozlashni tashkil etish. 1. Madaniyat markazlarini jihozlash meʼyorini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil iyul - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 2. Madaniyat markazlari moddiy-texnik bazasini xatlovdan oʻtkazish. 2024-yil avgust 3. Meʼyor asosida madaniyat markazlarini jihozlanishini taʼminlash. reja asosida 19. Madaniyat va sanʼat tashkilotlarini mamlakatimiz va xorijda ishlab chiqarilgan musiqa cholgʻulari hamda tasviriy va amaliy sanʼat uskunalari, ovoz yozish, ovoz kuchaytirish, badiiy yoritish uskunalari va mebel jihozlari bilan taʼminlash. 1. Madaniyat va sanʼat tashkilotlari moddiy-texnik bazasining taʼminlanganlik darajasini xatlovdan oʻtkazish. 2024-yil iyun Mahalliy budjetning qoʻshimcha mablagʻlari, homiylik xayriyalari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 2. Madaniyat va sanʼat muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha buyurtmalarni shakllantirish. 2024-yil iyul 3. Madaniyat va sanʼat muassasalarini musiqa cholgʻulari hamda tasviriy va amaliy sanʼat asbob-uskunalari, ovoz yozish, ovoz kuchaytirish, badiiy yoritish uskunalari va mebel jihozlari bilan taʼminlash. Avgust — dekabr 20. Madaniyat markazlarida axborot kommunikatsiya texnologiyalarini toʻliq joriy etish, kompyuter va boshqa zarur jihozlar bilan taʼminlash. 1. Kompyuter jihozlariga boʻlgan ehtiyojni xatlovdan oʻtkazish. 2024-yil iyun Mahalliy budjetning qoʻshimcha mablagʻlari, homiylik xayriyalari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 2. Kompyuter jihozlarini xarid qilish. 2024 — 2026-yillar reja asosida
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-apreldagi 240-son qaroriga 2-ILOVA
2024-yilda Surxondaryo viloyatining har bir tuman va shaharlarida namunali shaklda faoliyati yoʻlga qoʻyiladigan madaniyat markazlari
T/r Tuman va shahar nomi Madaniyat markazi nomi Qurilish turi 1. Angor tumani 7-son madaniyat markazi Yangi qurilish 2. Bandixon tumani 9-son madaniyat markazi Mukammal taʼmirlash 3. Boysun tumani 11-son madaniyat markazi Rekonstruksiya qilish 4. Denov tumani 17-son madaniyat markazi Yangi qurilish 5. Jarqoʻrgʻon tumani 21-son madaniyat markazi Mukammal taʼmirlash 6. Muzrabot tumani 29-son madaniyat markazi Mukammal taʼmirlash 7. Oltinsoy tumani 32-son madaniyat markazi Mukammal taʼmirlash 8. Sariosiyo tumani 42-son madaniyat markazi Rekonstruksiya qilish 9. Termiz tumani 4-son madaniyat markazi Mukammal taʼmirlash 10. Termiz shahri 2-son madaniyat markazi Rekonstruksiya qilish 11. Uzun tumani 49-son madaniyat markazi Mukammal taʼmirlash 12. Sherobod tumani 52-son madaniyat markazi Mukammal taʼmirlash 13. Shoʻrchi tumani 58-son madaniyat markazi Yangi qurilish 14. Qiziriq tumani 65-son madaniyat markazi Yangi qurilish
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-apreldagi 240-son qaroriga 3-ILOVA
Surxondaryo viloyatidagi madaniyat markazlarida havaskorlik ansambllari hamda ijodiy jamoalarni tashkil etishning 2024 — 2027-yillarga moʻljallangan
T/r Hudud nomi Oilaviy ansambl Xor va vokal ansambl Milliy cholgʻular ansambli Dutorchilar ansambli Maqom va baxshi jamoalari Karnay-surnaychilar guruhi Yillar kesimida 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 2024 2025 2026 2027 1. Termiz shahri 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2. Angor tumani 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 3. Boysun tumani 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 4. Denov tumani 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 5. Jarqoʻrgʻon tumani 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 6. Qiziriq tumani 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 7. Qumqoʻrgʻon tumani 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 8. Muzrabod tumani 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 9. Oltinsoy tumani 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 10. Sariosiyo tumani 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 11. Termiz tumani 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 12. Uzun tumani 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 13. Sherobod tumani 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 2 3 4 5 14. Shoʻrchi tumani 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 15. Bandixon tumani 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4 1 2 3 4
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-apreldagi 240-son qaroriga 4-ILOVA
Surxondaryo viloyatidagi folklor-etnografik, ashula va raqs ansambllarining 2024 — 2027-yillarga moʻljallangan xorijiy gastrol safarlari
T/r Hudud nomi Ijodiy jamoaning nomi Xorijiy davlat nomi Masʼul ijrochilar 2024-yil 1. Boysun tumani “Boysun” folklor-etnografik jamoasi, “Shalola” ashula va raqs ansambli Turkiya Surxondaryo viloyati hokimligi 2. Shoʻrchi tumani “Bulbuli-goʻyo” va “Chanqovuz” folklor-etnografik jamoalari Qatar Madaniyat vazirligi 3. Angor tumani “Angor” va “Badash” folklor-etnografik jamoalari Italiya Respublikasi 2025-yil 4. Termiz shahri “Jayxun” folklor-etnografik jamoasi Xitoy Xalq Respublikasi Surxondaryo viloyati hokimligi 5. Denov tumani “Navnihol” va Muborak ashula va raqs ansambllari Bolgariya Respublikasi 6. Jarqoʻrgʻon tumani “Oydinoy” va “Jarqoʻgʻon” folklor-etnografik jamoalari Koreya Respublikasi 7. Qumqoʻrgʻon tumani “Oʻtov” va “Bobotogʻ gullari” folklor-etnografik jamoalar Turkiya Madaniyat vazirligi 2026-yil 8. Qiziriq tumani “Qoʻngʻirot” folklor-etnografik jamoasi Ozarbayjon Madaniyat vazirligi 9. Muzrabod tumani “Muzrabot chamani” folklor-etnografik jamoasi Gretsiya Surxondaryo viloyati hokimligi 10. Oltinsoy tumani “Oqarbuloq tongi” va “Lola” ashula va raqs ansambllari Singapur 2027-yil 11. Sariosiyo tumani “Zevari” va “Dashnaobod” folklor-etnografik jamoalari Hindiston Surxondaryo viloyati hokimligi 12. Uzun tumani “Ohu-voh” folklor-etnografik jamoasi, “Rayhon” ashula va raqs ansambli Germaniya Federativ Respublikasi 13. Sherobod tumani “Chechalar” folklor-etnografik jamoasi, “Chaman” ashula va raqs ansambli Ispaniya Qirolligi Madaniyat vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-apreldagi 240-son qaroriga 5-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-noyabrdagi 923-son qarori bilan tasdiqlangan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining tuman va shaharlari hokimliklariga madaniyat hamda sanʼat masalalari boʻyicha biriktirilgan ijodiy maslahatchilar roʻyxatiga kiritilayotgan oʻzgartirish
“Surxondaryo viloyati” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Surxondaryo viloyati 107. Termiz shahri Aziza Begmatova Oʻzbekiston xalq artisti Oʻzbekiston davlat drama teatri aktrisasi 108. Angor tumani Mahmud Namozov Oʻzbekiston xalq artisti “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi xonandasi 109. Boysun tumani Lola Ahmedova Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan artist “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi xonandasi 110. Denov tumani Madina Toʻxtayeva Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan artist Oʻzbekiston davlat drama teatri aktrisasi 111. Jarqoʻrgʻon tumani Samandar Alimov Oʻzbekiston xalq artisti Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston davlat akademik katta teatri opera solisti 112. Qiziriq tumani Sayyora Qoziyeva Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan artist “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi xonandasi 113. Qumqoʻrgʻon tumani Usmonqul Azimov Oʻzbekiston xalq shoiri Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi 114. Muzrabod tumani Mansur Ravshanov Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arbobi Surxondaryo viloyati musiqali drama teatri faxriy aʼzosi 115. Oltinsoy tumani Qahramon Rashidov “Nihol” mukofoti sovrindori “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi sozandasi 116. Sariosiyo tumani Noroli Allandarov Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan artist “Dilrabo” ashula va raqs ansambli badiiy rahbari 117. Termiz tumani Sitora Riyayeva “Nihol” mukofoti sovrindori “Navbahor” ashula va raqs ansambli raqqosasi 118. Uzun tumani Muyassar Qaraqulova - Surxondaryo viloyati musiqali drama teatri direktori 119. Sherobod tumani Olmaxon Berdimurodova - Surxondaryo viloyati qoʻgʻirchoq teatri direktori 120. Shoʻrchi tumani Sherzod Hurmatov - Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi viloyat boʻlinmasi direktori ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 26-aprel,
240-son