UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ДАВЛАТ НАМУНАСИ

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли ва узлуксиз тайёрлашнинг янги тизимини яратиш орқали педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — мактаблар) 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфларни тажриба-синов тариқасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки:

педагогик синфларни тажриба-синов тариқасида ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш жараёнлари мактабларда тегишли ҳудуддаги педагогика олий таълим муассасасининг иштирокида амалга оширилади;

илғор хорижий тажрибалар асосида педагогик синфлар учун алоҳида ўқув дастури ишлаб чиқилади;

педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ шаҳодатнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкасининг 2-даражасидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади;

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогик синфлари ташкил этилган мактаблар ва бириктирилган педагогика олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик ёрдам кўрсатади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик синфларни ташкил этиш ва битирувчилари бандлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

педагогик синфларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигини кучайтириш;

педагогик синфлар битирувчиларига тегишли касб бўйича ишлаш ҳуқуқини бериш.

4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

тажриба-синов тариқасида педагогик синфлар ташкил этиладиган мактаблар ва уларга бириктирилган педагогика олий таълим муассасалари рўйхатини тасдиқласин;

педагогик синфларда дарс берадиган педагогика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантирсин ва уларни хорижий давлатларда малакасини ошириш чораларини кўрсин, бунда хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар тегишли педагогика олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин;

б) икки ой муддатда педагог кадрлар тайёрлаш соҳасида юқори натижаларга эришган илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, яхши самара берган методикалар асосида педагогик синфлар учун ўқув дастурини ҳамда педагог касбига лаёқати ва қизиқиши мавжуд ўқувчиларни аниқлаш ва шу касбга йўналтириш методологиясини ишлаб чиқсин;

в) уч ой муддатда бириктирилган мактабларнинг 9-синф ўқувчилари орасидан педагог касбига лаёқати ва қизиқиши мавжуд ўқувчиларни педагогик синфларда ўқишга танлаш ишларини ташкил қилсин;

г) 2024/2025 ўқув йилига қадар хорижий давлатларнинг нуфузли таълим ташкилотларида малакасини оширган профессор-ўқитувчилар иштирокида педагогик синфлар учун тасдиқланган ўқув дастури асосида ўқув адабиётларини ва тарқатма материалларни тайёрласин, бунда харажатлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин;

д) 2025/2026 ўқув йили якунида тажриба-синов тариқасида мактабларда ташкил этилган педагогик синфлар фаолияти натижадорлиги бўйича таҳлилий маълумотлар асосида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

е) тажриба-синов тариқасида ташкил этилган педагогик синфларда ўқув-тарбия жараёнининг тизимли назоратини ўрнатсин.

5. Мактабларда тажриба-синов тариқасида ташкил этиладиган педагогик синфлар фаолияти самарали ташкил этилишига Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва педагогика олий таълим муассасалари ректорлари шахсан масъул ҳисобланади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги 242-сон қарорига ИЛОВА

Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик синфларни ташкил этиш ва битирувчилари бандлигини таъминлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — мактаб) педагогик синфларни ташкил этиш ва уларда ўқувчиларга таълим бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом айрим фанларга ихтисослаштирилган, танлов фанлари жорий этилган ҳамда нодавлат умумий ўрта таълим, вариатив ўқув режаси асосида ўқитиладиган синфлар учун татбиқ этилмайди.

3. Педагогик синфлар ташкил этиладиган мактаблар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Педагогик синфлар мактаб педагогик кенгаши ва педагогика олий таълим муассасаси кенгашининг қарорлари асосида ташкил этилади.

4. Педагогик синфлар 10 ва 11-синфларда йўлга қўйилади ҳамда ўқувчилар касбий таълим йўналишида ўқув режасида ажратилган соатлар ҳисобидан ўқитилади.

5. Ўқувчилар педагог касбига лаёқати ва қизиқиши мавжуд ўқувчилар орасидан саралаб олинади ҳамда мактаб педагогик кенгаши тавсияси асосида директорнинг буйруғи билан педагогик синфларга қабул қилинади.

6. Ўқувчилар педагогик-психологик ташхис натижаларидан келиб чиқиб, ота-оналар розилиги, ўқувчининг қизиқиши асосида саралаб олинади.

7. Мактабга бириктирилган педагогика олий таълим муассасаси педагогик синфларда ўқув-тарбиявий жараёнларни сифатли ташкил этишга масъул ҳисобланади.

2-боб. Педагогик синфларни ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари

8. Ўқувчиларда бошланғич педагогик-психологик билим ва кўникмаларни шакллантириш, педагог касбини онгли танлаш учун шароит яратиш, педагог касбига қизиқишни ошириш ва унинг мақомини жамиятдаги ўрни тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтириш педагогик синфларни ташкил этишнинг мақсади ҳисобланади.

9. Педагогик синфларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

педагогика олий таълим муассасалари ёки профессионал таълим муассасаларида таълим олишни давом эттириш истагида бўлган ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш;

ўқувчилар томонидан бошланғич педагогик-психологик билим ва кўникмалар ўзлаштирилишини таъминлаш;

ўқувчиларда педагогик фаолият тўғрисида яхлит тасаввурларни шакллантириш, педагог касбини онгли англаш ва бу касбга ўзининг келажагини боғлаш бўйича методик ёндашувларни амалга ошириш.

3-боб. Педагогик синфларда таълим мазмуни

10. Педагогик синфларда ўқув жараёни 10-11-синфларда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) ўқишнинг биринчи йили (10-синф)да:

ўқувчиларда педагог касбининг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тасаввурлар кенгайтирилади;

педагог касбининг қадриятлари, педагогнинг нутқ маданияти, замонавий педагог фаолиятига қўйиладиган талаблар, унинг имижи ва одоб-ахлоқи тўғрисида тушунчалар берилади;

тарбиячининг касбий сифатлари, замонавий тарбиячининг маънавий қиёфаси, ёрдамчи тарбиячининг касбий тайёргарлиги ҳақида билимлар берилади;

б) ўқишнинг иккинчи йили (11-синф)да:

ўқувчиларнинг педагогика, психология, ўқув ишлари методологияси соҳасидаги бошланғич билимлари ривожлантирилади ва чуқурлаштирилади;

педагогика фани ва амалиётининг замонавий тенденциялари, таълим стратегиялари ва моделлари ўргатилади;

педагог фаолиятида ноанъанавий методларнинг аҳамияти, таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаштириш ва технологиялаштириш ўргатилади;

тарбиячининг болаларни тарбиялашдаги шахслараро муносабат маданияти, шахснинг руҳий (психик) хусусиятлари, тарбиячининг хулқ-атворини белгиловчи психологик хусусиятлари, тарбиячининг педагогик қобилияти тушунчалари ва кўникмалари ўргатилади;

ўқувчиларга индивидуал психологик маслаҳат бериш орқали психологик ва педагогик қўллаб-қувватлаш ташкил этилади;

ўқувчиларнинг танишув амалиётлари ташкил этилади.

11. Педагогик синфларда дарс жараёнлари интерфаол маъруза, амалий масалаларга бағишланган семинар-тренинг, маҳорат сабоқлари, кичик гуруҳларда ишлаш, мактабнинг тажрибали ўқитувчиларига «устоз-шогирд» тамойили асосида бириктириш, дарсдан ташқари машғулотлар каби шаклларда ўтказилади.

4-боб. Ўқувчиларни касбий ташхислаш ва педагогика соҳасига йўналтириш

12. Мактаб ва педагогика олий таълим муассасалари томонидан ўқувчиларнинг педагог касбига мойиллиги ўрганилади ҳамда уларни педагог касбига йўналтиришда қуйидагилар амалга оширилади:

педагогик синфлар ташкил этиладиган мактабларда 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг қизиқишлари ва касбий лаёқатини аниқлаш бўйича сўровномалар ўтказиб борилади;

педагогика соҳасига қизиқиши бор 8-9-синф ўқувчилари учун педагогика олий таълим муассасаларига экскурсиялар ташкил этилиб, маҳорат дарслари ўтказилади;

педагогика соҳасида ва ўқитувчилик касбида муваффақиятга эришган, эл ардоғидаги инсонлар билан «Касбим-фахрим», «Биринчи ўқитувчим», «Устоз отангдек улуғ» мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилади;

9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган психологик ташхислар, сўровнома ва тестлар натижалари асосида педагог касбига қизиқиши бор ўқувчилар аниқланиб, педагогик синфларда ўқишга йўналтирилади.

13. Сўровнома ва ташхис тест топшириқлари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан тайёрланади.

5-боб. Педагогик синфларда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

14. 10-синфдан педагогик синф фаолияти йўлга қўйилади ҳамда унга 25 нафардан кўп бўлмаган ўқувчилар қабул қилинади. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, қўшимча педагогик синфлар ташкил этилиши мумкин.

15. Педагогик синфлардаги ўқувчиларга икки ўқув йили давомида жами 136 соатлик педагогик касби билан боғлиқ ўқув дастури асосида таълим берилади. Ўқув жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар таянч ўқув режаси ва дастурига мувофиқ белгиланади.

16. Педагогик синфларда дарс ўтиш учун жалб этилган профессор-ўқитувчиларга мактаб таянч ўқув режасининг касбга таълим йўналишидаги соат ҳисобидан соатбай ҳақ тўланади.

17. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги вақт меъёрларига амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта;

дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 — 10 дақиқа.

18. Ўқувчиларнинг педагог касбига оид билим ва кўникмаларини аниқлаш ва назорат қилиш мақсадида қуйидаги назорат турлари амалга оширилади:

жорий назорат — чорак давомида тақдимот, лойиҳалаштириш, гуруҳларда ишлаш, савол-жавоб, муҳокама, ёзма иш кўринишида амалга оширилади;

оралиқ назорат — чорак ва ярим йиллик якуни бўйича ўқув дастурининг маълум бир мантиқий якунланган қисми тугаганидан сўнг амалий кўникмаларни тақдимот қилиш ёки ёзма иш кўринишида амалга оширилади;

босқичли назорат — ўқув йили якуни бўйича амалий имтиҳон, ёзма иш, лойиҳалар ва ишланмаларни тақдимот қилиш ҳамда тест синовлари кўринишида амалга оширилиб, унга асосан ўқувчининг якуний баҳоси аниқланади;

якуний назорат — ўқувчи педагогик касбий таълим бериш жараёни тугаганидан сўнг педагогик синфда эгаллаган билим ва кўникмаларни амалий намойиш этиш орқали якуний давлат аттестациясидан ўтказилади.

19. Жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

20. Ўқув жараёнининг назорати мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

21. Педагогик синфни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга ушбу Низомга иловага мувофиқ намунадаги Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкасининг 2-даражасидаги сертификат «kasb.maktab.uz» платформаси орқали электрон шаклда берилади.

Сертификатга эга бўлган педагогик синф битирувчилари мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси лавозимида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

22. Якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчилар учун қайта якуний назорат жорий йил август ойида ташкил этилади. Қайта якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчиларга қўшимча имконият ва сертификат берилмайди.

23. Педагогик синф фаолияти ҳамда дарс самарадорлиги учун жавобгарлик мактабга бириктирилган педагогика олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан белгиланган масъулга юкланади.

24. Педагогик синф фаолияти устидан умумий назорат мактаб директори ва педагогика олий таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича проректори томонидан амалга оширилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

26. Педагогик синфлар фаолияти ташкилотчиларнинг коллегиал органи қарори ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буйруғи асосида тугатилади.

Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик синфларни ташкил этиш ва битирувчилари бандлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Умумий ўрта таълим муассасасида педагогик синфларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатнинг давлат намунаси тавсифи

Умумий ўрта таълим муассасаларида касб эгаллаган педагогик синф битирувчиларига электрон сертификат А4 (297х210 мм) ўлчамли кўринишга эга.

Унинг юқори қисмига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари 24 шрифт ҳажмида ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг 30 мм диаметрли тасвири туширилади.

Қуйи қисмига «SERTIFIKAT» сўзи кўк рангда 48 шрифт ҳажмида, «CERTIFICATE» кўк рангда 24 шрифт ҳажмида ёзилади. Сертификатда S ҳарфи ва саккизта рақамли тартиб рақами ва матнлар 14 шрифт ҳажмида ёзилади (фамилияси, исми, отасининг исми, таълим муассасаси сўзлари 10 шрифт ҳажмида ёзилади) ва электрон сертификат мактаб директорининг электрон рақамли имзоси (QR-код) билан имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилиши мумкин.

Умумий ўрта таълим муассасасида педагогик синфларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатнинг

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ O'ZBEKISTON RESPUBLIКASI REPUBLIC OF UZBEKISTAN ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ S E R T I F I K A Т ‎CERTIFICATE ‎S № 00000000 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic) 20 __ -20 __ -o'quv yili davomida /during the academic year ‎___________ viloyati _______ tumani (shahar)dagi ____ - son maktabda pedagogik sinfni (ta 'lim muassasasi / educational organization) ______________ Maktabgacha ta'lim tashkilotlarida tarbiyachi yordamchisi _______________ kasbi bo'yicha oʻquv soatlarini tamomlab, ixtisoslik berildi / having completed training hours by profession, he/she was awarded а specialty ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Direktor / Director ‎________________________ ‎(familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic) ‎ ‎ Berilgan sana / Date оf issue ‎ ‎_____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 29 апрель,

242-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2024 й., 09/24/242/0310-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

DAVLAT NAMUNASI

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻquvchilarini pedagog kasbiga maqsadli tayyorlash va bitiruvchilarning bandligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻquvchilarini pedagog kasbiga maqsadli va uzluksiz tayyorlashning yangi tizimini yaratish orqali pedagog kadrlar tayyorlash sifatini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri hamda har bir viloyatda bittadan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — maktablar) 10-11-sinf oʻquvchilarini pedagog kasbiga tizimli tayyorlash uchun pedagogik sinflarni tajriba-sinov tariqasida tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Belgilansinki:

pedagogik sinflarni tajriba-sinov tariqasida tashkil etish va ularning faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish jarayonlari maktablarda tegishli hududdagi pedagogika oliy taʼlim muassasasining ishtirokida amalga oshiriladi;

ilgʻor xorijiy tajribalar asosida pedagogik sinflar uchun alohida oʻquv dasturi ishlab chiqiladi;

pedagogik sinflarni tamomlagan bitiruvchilarga Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shahodatnoma hamda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy malakalar ramkasining 2-darajasidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyachi yordamchisi kasbi boʻyicha ishlash huquqini beruvchi davlat namunasidagi sertifikat beriladi;

Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti pedagogik sinflari tashkil etilgan maktablar va biriktirilgan pedagogika oliy taʼlim muassasalari faoliyatini muvofiqlashtiradi va ularga metodik yordam koʻrsatadi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida pedagogik sinflarni tashkil etish va bitiruvchilari bandligini taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

pedagogik sinflarni tashkil etish va ularning faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish;

umumiy oʻrta taʼlim muassasalari hamda pedagogika yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalari hamkorligini kuchaytirish;

pedagogik sinflar bitiruvchilariga tegishli kasb boʻyicha ishlash huquqini berish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:

a) bir oy muddatda:

tajriba-sinov tariqasida pedagogik sinflar tashkil etiladigan maktablar va ularga biriktirilgan pedagogika oliy taʼlim muassasalari roʻyxatini tasdiqlasin;

pedagogik sinflarda dars beradigan pedagogika oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari tarkibini shakllantirsin va ularni xorijiy davlatlarda malakasini oshirish choralarini koʻrsin, bunda xizmat safari bilan bogʻliq xarajatlar tegishli pedagogika oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanishi belgilansin;

b) ikki oy muddatda pedagog kadrlar tayyorlash sohasida yuqori natijalarga erishgan ilgʻor xorijiy tajribalarni oʻrganib, yaxshi samara bergan metodikalar asosida pedagogik sinflar uchun oʻquv dasturini hamda pedagog kasbiga layoqati va qiziqishi mavjud oʻquvchilarni aniqlash va shu kasbga yoʻnaltirish metodologiyasini ishlab chiqsin;

v) uch oy muddatda biriktirilgan maktablarning 9-sinf oʻquvchilari orasidan pedagog kasbiga layoqati va qiziqishi mavjud oʻquvchilarni pedagogik sinflarda oʻqishga tanlash ishlarini tashkil qilsin;

g) 2024/2025 oʻquv yiliga qadar xorijiy davlatlarning nufuzli taʼlim tashkilotlarida malakasini oshirgan professor-oʻqituvchilar ishtirokida pedagogik sinflar uchun tasdiqlangan oʻquv dasturi asosida oʻquv adabiyotlarini va tarqatma materiallarni tayyorlasin, bunda xarajatlar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Taʼlim sohasidagi islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilsin;

d) 2025/2026 oʻquv yili yakunida tajriba-sinov tariqasida maktablarda tashkil etilgan pedagogik sinflar faoliyati natijadorligi boʻyicha tahliliy maʼlumotlar asosida takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

e) tajriba-sinov tariqasida tashkil etilgan pedagogik sinflarda oʻquv-tarbiya jarayonining tizimli nazoratini oʻrnatsin.

5. Maktablarda tajriba-sinov tariqasida tashkil etiladigan pedagogik sinflar faoliyati samarali tashkil etilishiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshliqlari hamda Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti va pedagogika oliy taʼlim muassasalari rektorlari shaxsan masʼul hisoblanadi.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri H.Oʻ. Umarova hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri Q.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-apreldagi 242-son qaroriga ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida pedagogik sinflarni tashkil etish va bitiruvchilari bandligini taʼminlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — maktab) pedagogik sinflarni tashkil etish va ularda oʻquvchilarga taʼlim berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizom ayrim fanlarga ixtisoslashtirilgan, tanlov fanlari joriy etilgan hamda nodavlat umumiy oʻrta taʼlim, variativ oʻquv rejasi asosida oʻqitiladigan sinflar uchun tatbiq etilmaydi.

3. Pedagogik sinflar tashkil etiladigan maktablar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

Pedagogik sinflar maktab pedagogik kengashi va pedagogika oliy taʼlim muassasasi kengashining qarorlari asosida tashkil etiladi.

4. Pedagogik sinflar 10 va 11-sinflarda yoʻlga qoʻyiladi hamda oʻquvchilar kasbiy taʼlim yoʻnalishida oʻquv rejasida ajratilgan soatlar hisobidan oʻqitiladi.

5. Oʻquvchilar pedagog kasbiga layoqati va qiziqishi mavjud oʻquvchilar orasidan saralab olinadi hamda maktab pedagogik kengashi tavsiyasi asosida direktorning buyrugʻi bilan pedagogik sinflarga qabul qilinadi.

6. Oʻquvchilar pedagogik-psixologik tashxis natijalaridan kelib chiqib, ota-onalar roziligi, oʻquvchining qiziqishi asosida saralab olinadi.

7. Maktabga biriktirilgan pedagogika oliy taʼlim muassasasi pedagogik sinflarda oʻquv-tarbiyaviy jarayonlarni sifatli tashkil etishga masʼul hisoblanadi.

2-bob. Pedagogik sinflarni tashkil etishning maqsadi va vazifalari

8. Oʻquvchilarda boshlangʻich pedagogik-psixologik bilim va koʻnikmalarni shakllantirish, pedagog kasbini ongli tanlash uchun sharoit yaratish, pedagog kasbiga qiziqishni oshirish va uning maqomini jamiyatdagi oʻrni toʻgʻrisidagi tasavvurlarni kengaytirish pedagogik sinflarni tashkil etishning maqsadi hisoblanadi.

9. Pedagogik sinflarning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

pedagogika oliy taʼlim muassasalari yoki professional taʼlim muassasalarida taʼlim olishni davom ettirish istagida boʻlgan oʻquvchilarning bilim va koʻnikmalarini rivojlantirish;

oʻquvchilar tomonidan boshlangʻich pedagogik-psixologik bilim va koʻnikmalar oʻzlashtirilishini taʼminlash;

oʻquvchilarda pedagogik faoliyat toʻgʻrisida yaxlit tasavvurlarni shakllantirish, pedagog kasbini ongli anglash va bu kasbga oʻzining kelajagini bogʻlash boʻyicha metodik yondashuvlarni amalga oshirish.

3-bob. Pedagogik sinflarda taʼlim mazmuni

10. Pedagogik sinflarda oʻquv jarayoni 10-11-sinflarda quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

a) oʻqishning birinchi yili (10-sinf)da:

oʻquvchilarda pedagog kasbining ahamiyati va oʻziga xos xususiyatlari toʻgʻrisida tasavvurlar kengaytiriladi;

pedagog kasbining qadriyatlari, pedagogning nutq madaniyati, zamonaviy pedagog faoliyatiga qoʻyiladigan talablar, uning imiji va odob-axloqi toʻgʻrisida tushunchalar beriladi;

tarbiyachining kasbiy sifatlari, zamonaviy tarbiyachining maʼnaviy qiyofasi, yordamchi tarbiyachining kasbiy tayyorgarligi haqida bilimlar beriladi;

b) oʻqishning ikkinchi yili (11-sinf)da:

oʻquvchilarning pedagogika, psixologiya, oʻquv ishlari metodologiyasi sohasidagi boshlangʻich bilimlari rivojlantiriladi va chuqurlashtiriladi;

pedagogika fani va amaliyotining zamonaviy tendensiyalari, taʼlim strategiyalari va modellari oʻrgatiladi;

pedagog faoliyatida noanʼanaviy metodlarning ahamiyati, taʼlim-tarbiya jarayonini loyihalashtirish va texnologiyalashtirish oʻrgatiladi;

tarbiyachining bolalarni tarbiyalashdagi shaxslararo munosabat madaniyati, shaxsning ruhiy (psixik) xususiyatlari, tarbiyachining xulq-atvorini belgilovchi psixologik xususiyatlari, tarbiyachining pedagogik qobiliyati tushunchalari va koʻnikmalari oʻrgatiladi;

oʻquvchilarga individual psixologik maslahat berish orqali psixologik va pedagogik qoʻllab-quvvatlash tashkil etiladi;

oʻquvchilarning tanishuv amaliyotlari tashkil etiladi.

11. Pedagogik sinflarda dars jarayonlari interfaol maʼruza, amaliy masalalarga bagʻishlangan seminar-trening, mahorat saboqlari, kichik guruhlarda ishlash, maktabning tajribali oʻqituvchilariga “ustoz-shogird” tamoyili asosida biriktirish, darsdan tashqari mashgʻulotlar kabi shakllarda oʻtkaziladi.

4-bob. Oʻquvchilarni kasbiy tashxislash va pedagogika sohasiga yoʻnaltirish

12. Maktab va pedagogika oliy taʼlim muassasalari tomonidan oʻquvchilarning pedagog kasbiga moyilligi oʻrganiladi hamda ularni pedagog kasbiga yoʻnaltirishda quyidagilar amalga oshiriladi:

pedagogik sinflar tashkil etiladigan maktablarda 7-sinfdan boshlab oʻquvchilarning qiziqishlari va kasbiy layoqatini aniqlash boʻyicha soʻrovnomalar oʻtkazib boriladi;

pedagogika sohasiga qiziqishi bor 8-9-sinf oʻquvchilari uchun pedagogika oliy taʼlim muassasalariga ekskursiyalar tashkil etilib, mahorat darslari oʻtkaziladi;

pedagogika sohasida va oʻqituvchilik kasbida muvaffaqiyatga erishgan, el ardogʻidagi insonlar bilan “Kasbim-faxrim”, “Birinchi oʻqituvchim”, “Ustoz otangdek ulugʻ” mavzularida davra suhbatlari tashkil etiladi;

9-sinf oʻquvchilarining kasbiy moyilligi boʻyicha oʻtkazilgan psixologik tashxislar, soʻrovnoma va testlar natijalari asosida pedagog kasbiga qiziqishi bor oʻquvchilar aniqlanib, pedagogik sinflarda oʻqishga yoʻnaltiriladi.

13. Soʻrovnoma va tashxis test topshiriqlari Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tasarrufidagi Oʻquvchilarni kasb-hunarga yoʻnaltirish va psixologik-pedagogik respublika tashxis markazi tomonidan tayyorlanadi.

5-bob. Pedagogik sinflarda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish

14. 10-sinfdan pedagogik sinf faoliyati yoʻlga qoʻyiladi hamda unga 25 nafardan koʻp boʻlmagan oʻquvchilar qabul qilinadi. Talab va ehtiyojdan kelib chiqib, qoʻshimcha pedagogik sinflar tashkil etilishi mumkin.

15. Pedagogik sinflardagi oʻquvchilarga ikki oʻquv yili davomida jami 136 soatlik pedagogik kasbi bilan bogʻliq oʻquv dasturi asosida taʼlim beriladi. Oʻquv jarayoni bilan bogʻliq boshqa masalalar tayanch oʻquv rejasi va dasturiga muvofiq belgilanadi.

16. Pedagogik sinflarda dars oʻtish uchun jalb etilgan professor-oʻqituvchilarga maktab tayanch oʻquv rejasining kasbga taʼlim yoʻnalishidagi soat hisobidan soatbay haq toʻlanadi.

17. Oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etishda quyidagi vaqt meʼyorlariga amal qilinadi:

oʻquv yilining davomiyligi — 34 hafta;

dars mashgʻulotining davomiyligi — 45 daqiqa;

dars mashgʻulotlari oraligʻidagi tanaffusning davomiyligi — 5 — 10 daqiqa.

18. Oʻquvchilarning pedagog kasbiga oid bilim va koʻnikmalarini aniqlash va nazorat qilish maqsadida quyidagi nazorat turlari amalga oshiriladi:

joriy nazorat — chorak davomida taqdimot, loyihalashtirish, guruhlarda ishlash, savol-javob, muhokama, yozma ish koʻrinishida amalga oshiriladi;

oraliq nazorat — chorak va yarim yillik yakuni boʻyicha oʻquv dasturining maʼlum bir mantiqiy yakunlangan qismi tugaganidan soʻng amaliy koʻnikmalarni taqdimot qilish yoki yozma ish koʻrinishida amalga oshiriladi;

bosqichli nazorat — oʻquv yili yakuni boʻyicha amaliy imtihon, yozma ish, loyihalar va ishlanmalarni taqdimot qilish hamda test sinovlari koʻrinishida amalga oshirilib, unga asosan oʻquvchining yakuniy bahosi aniqlanadi;

yakuniy nazorat — oʻquvchi pedagogik kasbiy taʼlim berish jarayoni tugaganidan soʻng pedagogik sinfda egallagan bilim va koʻnikmalarni amaliy namoyish etish orqali yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkaziladi.

19. Joriy, oraliq, bosqichli va yakuniy nazoratlarning baholash mezonlari va tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

20. Oʻquv jarayonining nazorati maktab direktorining oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan amalga oshiriladi.

21. Pedagogik sinfni muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilarga ushbu Nizomga ilovaga muvofiq namunadagi Oʻzbekiston Respublikasi Milliy malakalar ramkasining 2-darajasidagi sertifikat “kasb.maktab.uz” platformasi orqali elektron shaklda beriladi.

Sertifikatga ega boʻlgan pedagogik sinf bitiruvchilari maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyachi yordamchisi lavozimida ishlash huquqiga ega boʻladi.

22. Yakuniy nazoratdan oʻta olmagan oʻquvchilar uchun qayta yakuniy nazorat joriy yil avgust oyida tashkil etiladi. Qayta yakuniy nazoratdan oʻta olmagan oʻquvchilarga qoʻshimcha imkoniyat va sertifikat berilmaydi.

23. Pedagogik sinf faoliyati hamda dars samaradorligi uchun javobgarlik maktabga biriktirilgan pedagogika oliy taʼlim muassasasi rektorining buyrugʻi bilan belgilangan masʼulga yuklanadi.

24. Pedagogik sinf faoliyati ustidan umumiy nazorat maktab direktori va pedagogika oliy taʼlim muassasasining oʻquv ishlari boʻyicha prorektori tomonidan amalga oshiriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

26. Pedagogik sinflar faoliyati tashkilotchilarning kollegial organi qarori hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining buyrugʻi asosida tugatiladi.

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida pedagogik sinflarni tashkil etish va bitiruvchilari bandligini taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim muassasasida pedagogik sinflarni tamomlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikatning davlat namunasi tavsifi

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida kasb egallagan pedagogik sinf bitiruvchilariga elektron sertifikat A4 (297x210 mm) oʻlchamli koʻrinishga ega.

Uning yuqori qismiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzlari 24 shrift hajmida yoziladi va markaziga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining 30 mm diametrli tasviri tushiriladi.

Quyi qismiga “SERTIFIKAT” soʻzi koʻk rangda 48 shrift hajmida, “CERTIFICATE” koʻk rangda 24 shrift hajmida yoziladi. Sertifikatda S harfi va sakkizta raqamli tartib raqami va matnlar 14 shrift hajmida yoziladi (familiyasi, ismi, otasining ismi, taʼlim muassasasi soʻzlari 10 shrift hajmida yoziladi) va elektron sertifikat maktab direktorining elektron raqamli imzosi (QR-kod) bilan imzolanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan sertifikatning davlat namunasi va tavsifiga oʻzgartirish hamda qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

Umumiy oʻrta taʼlim muassasasida pedagogik sinflarni tamomlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikatning

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI REPUBLIC OF UZBEKISTAN ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ S E R T I F I K A T ‎CERTIFICATE ‎S № 00000000 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic) 20 __ -20 __ -o'quv yili davomida /during the academic year ‎___________ viloyati _______ tumani (shahar)dagi ____ - son maktabda pedagogik sinfni (ta 'lim muassasasi / educational organization) ______________ Maktabgacha ta'lim tashkilotlarida tarbiyachi yordamchisi _______________ kasbi bo'yicha oʻquv soatlarini tamomlab, ixtisoslik berildi / having completed training hours by profession, he/she was awarded a specialty ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Direktor / Director ‎________________________ ‎(familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic) ‎ ‎ Berilgan sana / Date of issue ‎ ‎_____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 29-aprel,

242-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.04.2024-y., 09/24/242/0310-son)

lex.uz