UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 апреля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 April 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

Сурхондарё вилоятида ёшларни спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Сурхондарё вилоятида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, олис ва чекка ҳудудларда спорт иншоотлари тармоғини кенгайтириш ҳамда уларнинг қувватидан самарали фойдаланиш орқали спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2024 — 2026 йилларда Сурхондарё вилоятида оммавий ва профессионал спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларнинг оммавий спортдаги улушини ошириш;

аҳолининг, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

иқтидорли ёшларни, шу жумладан, қизларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция), спорт мактаблари ва клубларининг секцияларига жалб этиш;

замонавий спорт иншоотларини барпо этиш, мавжуд спорт объектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш;

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисми ва болаларни баркамол инсон этиб тарбиялашни тарғиб қилишга йўналтирилган янги ва самарали усулларни жорий қилиш.

2. Қуйидагилар:

2024 — 2026 йилларда Сурхондарё вилоятида ёшларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда спорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар режаси) 1-иловага мувофиқ;

Сурхондарё вилоятида ёшларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда спорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ишчи гуруҳ (А. Икрамов) Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини ҳар чоракда камида бир маротаба таҳлил қилган ҳолда, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиб бориш чораларини кўрсин.

Бунда Чора-тадбирлар режасига мувофиқ ёшларни спортга кенг жалб қилишда, биринчи навбатда спорт иншоотларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш белгилаб қўйилсин.

4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2024/2025 ўқув йилига қадар вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларида спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйсин. Бунда:

жисмоний тарбиянинг инновацион усулларини қўллаш орқали болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ҳамда оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиб бориш тизими жорий этилади;

болаларда спорт билан шуғулланишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда уларнинг муайян кўрсаткичлари асосида қайси спорт билан шуғулланишини аниқлаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилади;

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланади.

5. Белгилансинки, ёшларни спортга кенг жалб қилиш борасидаги барча мавжуд имкониятлардан самарали ва тўлиқ фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида тажриба-синов тариқасида вилоятдаги барча умумий ўрта таълим мактабларида юридик шахс бўлмаган спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Спорт вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 февралга қадар ушбу амалиёт натижалари ҳамда илғор хорижий тажриба асосида:

ушбу тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этади;

умумий ўрта таълим мактабларининг спорт клублари ўртасида ёш тоифалари кесимида спорт мусобақаларини тизимли равишда ташкил қилиб боради;

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

6. Спорт вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда спорт федерациялари (ассоциациялари)нинг ҳар йили аҳолини, шу жумладан, ёшларни спортга кенг жалб қилишга йўналтирилган қуйидаги спорт тадбирларини ўтказиб бориш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги», хотин-қизлар ўртасида «Аёллар спартакиадаси»;

«Кураш — бизнинг миллий бойлигимиз», «Ўзбек полвони» шиори остида кураш мусобақалари;

умумий ўрта таълим мактабларининг спорт клублари ўртасида спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, қўл тўпи, бокс, енгил атлетика (марафон, эстафета, диск, найза ва ядро улоқтириш) турлари бўйича икки босқичли (туман/шаҳар, вилоят) спорт мусобақалари.

7. Спорт вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги спорт федерациялари (ассоциациялари) билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.

8. Сурхондарё вилоятида байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон «ROWING & CANOE» федерациясининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

9. Белгилансинки, Термиз туманидаги «Учқизил» сув омбори ҳудудида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича халқаро спорт базаси ташкил этилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон «ROWING & CANOE» федерацияси билан биргаликда 2025 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида «Учқизил» сув омбори ҳудудида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича халқаро спорт базасини барпо этиш ҳамда замонавий спорт анжомлари билан тўлиқ жиҳозланган ўқув-машғулот базасига айлантириш чораларини кўрсин.

10. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Спорт вазирлиги, Ўзбекистон «ROWING & CANOE» федерацияси билан биргаликда:

бир ой муддатда вилоятда байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин;

уч ой муддатда Ўзбекистон «ROWING & CANOE» федерациясининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси учун тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда уни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар ажратилишини таъминласин ҳамда ҳудудий йирик ташкилотларни ҳомий сифатида бириктирсин.

11. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Спорт вазирлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда Сурхондарё вилоятидаги мавжуд стадионларни хатловдан ўтказиш орқали улардаги енгил атлетика йўлакларини капитал таъмирлаш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2024 йил 1 сентябрга қадар спорт иншоотларида ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шароитлар яратсин ҳамда ушбу иншоотларни махсус спорт жиҳозлари билан таъминласин;

жойларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда аҳоли ўртасида спорт мусобақалари, спорт акциялари, ҳаваскорлик спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиб бориш чораларини кўрсин;

2024 йил 1 майдан бошлаб Сурхондарё вилоятида енгил атлетиканинг марафон, эстафета, диск, найза ва ядро улоқтириш турлари, бокс ва сув спорти турларини ривожлантириш учун республиканинг малакали мутахассисларини (зарур ҳолларда, хорижий мутахассисларни) жалб этиб борсин;

спорт федерациялари (ассоциациялари)нинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ноолимпия спорт турлари бўйича фаолият кўрсатаётган спорт клублари фаолиятини янада ривожлантириш учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсин.

12. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:

Чора-тадбирлар режасида белгиланган спорт иншоотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин;

Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш доирасида бажариладиган лойиҳавий ва қурилиш-монтаж ишлари сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Спорт вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этиш тавсия этилсин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги 243-сон қарорига 1-ИЛОВА

2024 — 2026 йилларда Сурхондарё вилоятида ёшларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда спорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Ижро учун масъуллар 1. Ёшлар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали аниқланган спорт турлари билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларни мавжуд спорт иншоотларида шуғулланишга жалб қилишни йўлга қўйиш. 1. Тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мулки ҳисобланган спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш. 2024 йил май - Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 2. Спорт билан шуғулланиш истагини билдирган ёшлар учун тўлиқ қувват билан ишламаётган спорт иншоотларида спорт билан шуғулланиш имкониятини яратиш. 2024 йил давомида 2. Аҳоли ўртасида соғломлаштириш ишларини ташкил этиш. 1. Аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, фахрийларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш учун давлат мулки ҳисобланган спорт иншоотларида ва клубларида спорт билан шуғулланиш жадвалини тасдиқлаш. 2. Спорт билан шуғулланувчи аҳолининг сонини аниқлаш ва мунтазам шуғулланувчиларнинг ҳисобини юритиш. 3. Хусусий спорт иншоотларида шуғулланувчи аҳолининг ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш. 2024 йил давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 3. Спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг, ўқувчи ва талабаларнинг умумий сонини ошириш. 1. Маҳаллаларда спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни яратиш ҳамда улардаги мавжуд спорт иншоотларини зарур спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш. 2. Маҳалла, туман ва вилоят кесимларида тизимли равишда спорт тадбирларини ташкил қилиб бориш. 2024 йил давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов) 4. Вилоятда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида ҳар йили Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда вилоят, туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси учун зарур маблағларни назарда тутиш. 1. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ягона календарь режасини ўз вақтида шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Вилоят спорт бошқармасининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан вилоят, туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси учун зарур маблағлар ажратиш. 3. Тасдиқланган вилоят, туман (шаҳар)лар спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасининг бажарилишини қатъий назоратга олиш. 2024 йил май Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 5. Вилоят ёшлари ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштириш ва уларнинг қизиқишларини кучайтириш мақсадида тажрибали ва таниқли спортчилар иштирокида мотивацион учрашувлар ташкил этиш тизимини жорий этиш. 1. Мотивацион учрашувлар ташкил этиладиган тажрибали ва таниқли спортчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Учрашувлар режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Ҳудудларда тизимли равишда мотивацион учрашувлар ва маҳорат сабоқлари, кўргазмали чиқишларни ташкил этиш. Ҳар йили апрель - май - Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 6. Вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш. 1. Мутахассисларни жалб этган ҳолда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича қуйи бўғинлардан бошлаб босқичма-босқич мусобақалар ташкил этиш орқали иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш. 2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшлар келажакда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш. 3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш. 4. Маҳалла, туман ва шаҳарларда олимпия ва жаҳон чемпионлари, машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар иштирокида ёш спортчилар учун доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиш. Режа-график асосида Маҳаллий бюджет маблағлари Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) 7. Ногиронлиги бўлган шахсларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш. 1. Паралимпия спорт турларини янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. 2. Таълим ташкилотларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун спорт клубларини ташкил этиш. 3. Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш бўйича спорт иншоотларига олиб борувчи транспорт инфратузилмасини яратиш. 4. Ҳудудлардаги барча спорт иншоотларининг қувватидан самарали фойдаланиш мақсадида паралимпия спорт турлари бўйича қўшимча спорт ва соғломлаштириш секциялари фаолиятини йўлга қўйиш. 5. Спорт таълим муассасаларини паралимпия спорт турлари бўйича махсус спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш. 2024-2025 йиллар Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) 8. Вилоятда оммавий спорт мусобақаларини тизимли равишда ўтказиб бориш. Оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: мусобақаларда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш; спорт мусобақалари бўлиб ўтадиган ҳудудлар спорт инфратузилмаларини талаб даражасида тайёрлаш; спорт иншоотларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш; туман (шаҳар) ва вилоят босқичи ғолиблари учун ҳоким совринини таъсис этиш. Ҳар йили 1 февраль Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 9. Аҳолининг соғлом турмуш тарзини юритиши, мунтазам оммавий спорт билан шуғулланиши учун туман (шаҳар)ларда спорт иншоотлари ҳамда йирик оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш. Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги», «Аёллар спартакиадаси» каби спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиб бориш. 2024 йилдан бошлаб доимий Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 10. Маҳаллалардаги ёшлар ўртасида спортнинг «Street sport», «Work out», турникда тортилиш, брусда ўйнаш каби турлари бўйича «Маҳалла кубоги» ни ташкил қилиш. 1. Мусобақа ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Мусобақаларни доимий ўтказиб бориш. 3. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш. Ҳар йили Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 11. Аҳолини, айниқса ёшларни ва футбол билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 1. Ҳудудларда (қишлоқ, маҳалла, туман, шаҳар, вилоят) мини-футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Мини-футбол бўйича ташкил этилган секциялар, тренерлар, мини-футбол майдонлари бўйича маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий саҳифаларга жойлаштириб бориш. 2024-2025 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 12. Кураш миллий спорт турини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш. 1. Кураш миллий спорт тури бўйича вилоятда «Кураш — бизнинг миллий бойлигимиз» шиори остида мусобақа ва турнирларни доимий ташкил этиб бориш. Ҳар йили Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 2. Ҳар бир туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида кураш миллий спорт тури бўйича секцияларни ташкил этиш. 3. Кураш миллий спорт тури бўйича секцияларда иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш (селекция) ишларини амалга ошириш. 2024-2025 йиллар 13. Вилоятда спортнинг енгил атлетика турлари билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 1. Сурхондарё вилоятидаги мавжуд стадионларни ҳамда енгил атлетика майдонларини хатловдан ўтказиш. 2024 йил май Маҳаллий бюджет маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 2. Мавжуд енгил атлетика йўлакларини капитал таъмирлаш бўйича 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2024 йил июнь 3. Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил август 14. Вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларида спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Жисмоний тарбиянинг инновацион усулларини қўллаш орқали ёшларни жисмоний тарбия ҳамда оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиб бориш тизимини жорий этиш. 2. Болаларда спорт билан шуғулланишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда уларнинг муайян кўрсаткичлари асосида қайси спорт билан шуғулланишини аниқлаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш. 2024 йил декабрь Маҳаллий бюджет маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 15. Ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бошқа жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузиш ҳамда мунтазам равишда мактаб жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказиб боришни йўлга қўйиш. 1. Спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Мактаб жамоалари ўртасида доимий мусобақалар ўтказиш. 3. Мусобақалар ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш ва уларни профессионал спортга йўналтириб бориш тизимини жорий қилиш. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ижрочилар маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 16. Ёзги таътил даврида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз» шиори остида спортнинг футбол, волейбол, гандбол, бокс, таэквондо, енгил атлетика, сузиш, кураш, каратэ, армрестлинг, камондан ўқ отиш, дзюдо бўйича спорт мусобақалари, ўқув машғулотлари ва тадбирларини ўтказиш. 1. Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган чора-тадбирлар режаси асосида спорт тадбирларини ташкил этиш. Ҳар йили Ижрочилар маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 17. Сурхондарё вилоятидаги давлат спорт-таълим муассасаларини чуқур билим, тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш. 1. Сурхондарё вилоятидаги барча давлат спорт-таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, йўриқчи-услубчилари ҳамда тренерларини аттестациядан ўтказиш. 2. Аттестация натижалари асосида давлат спорт-таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, йўриқчи-услубчилари ҳамда тренерларини ўз лавозимига мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш. 3. Давлат спорт-таълим муассасаларидаги бўш лавозимларни чуқур билим, тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўриш. 2024 йил сентябрь - Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 18. Вилоятдаги мавжуд спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш. 1. Хатлов ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Вилоятдаги мавжуд давлат спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш. 3. Хатлов натижалари юзасидан спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастурига киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига таклиф лойиҳасини киритиш. 4. Спорт иншоотларининг зарур моддий-техник база билан таъминланганлик ҳолатини мониторинг қилиб бориш. 2024 йил октябрь - Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 19. Вилоятда ёшлар учун олис ҳудудларда ва қишлоқларда 15 та универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини барпо этиш. 1. Барпо этиладиган спорт иншоотларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш. 2. Спорт иншоотларининг белгиланган муддатларда барпо этилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2024 йил декабрь Ижрочилар маблағлари Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 20. Вилоятдаги спорт мактабларини замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминлаш. 1. Спорт мактабларининг зарур компьютер техникаси ва жиҳозлар билан таъминланган ҳолатини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижалари бўйича зарур бўладиган замонавий компьютер техникаси ва жиҳозларини харид қилиш юзасидан Спорт вазирлигига таклиф киритиш. 3. Харид қилинган замонавий компьютер техникаси ва жиҳозларини спорт мактабларига ўтказиб бериш. 2024 йил сентябрь Ижрочилар маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 21. Вилоятдаги умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал ва олий таълим ташкилотларини спорт жиҳозлари ва анжомлари билан эҳтиёжга кўра таъминлаш ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш. 1. Умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижалари бўйича умумий ўрта таълим мактабларини спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш. 2024-2025 йиллар Ижрочилар маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) 22. Термиз туманидаги «Учқизил» сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш халқаро спорт базасини ташкил қилиш, унинг самарали фаолият юритишини йўлга қўйиш. 1. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш халқаро спорт базасини Хитой давлатининг тажрибаси асосида бино ва иншоотларни қуриш бўйича индивидуал лойиҳани ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳада спорт базаси ва унинг таркибий тузилмалари учун зарур бино ва иншоотлар, сузиш ҳавзаси, ошхона ҳамда ётоқхона каби бинолар барпо этишни назарда тутиш. 3. Лойиҳани 2025 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш. 4. Спорт базаси ва унинг тузилмасини зарур техника ва инвентарлар билан жиҳозлаш. 5. Қурилиш ишларини якунлаш, фойдаланишга топширилиши ва қабул қилинишини таъминлаш. 2025 йил давомида Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Ўзбекистон «ROWING & CANOE» федерацияси (Б. Исламов) 23. Термиз туман спорт мактабининг яроқсиз ҳолатга келиб қолган сув таъминоти иншоотини таъмирлаш. 1. Яроқсиз ҳолатга келиб қолган сув таъминоти иншоотининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Сув таъминоти иншоотининг белгиланган тартибда таъмирланиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2024 йил сентябрь Давлат бюджети маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) 24. Денов, Қумқўрғон, Қизириқ, Олтинсой ва Шўрчи тумани 2-сон спорт мактабларини таъмирлаш. 1. Спорт мактабларини мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳани 2025-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш. 3. Спорт мактабларининг белгиланган тартибда таъмирланиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2025-2026 йилларда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги 243-сон қарорига 2-ИЛОВА

Сурхондарё вилоятида ёшларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда спорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича

1. А.И. Икрамов –– Ўзбекистон Республикаси спорт вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. У.Б. Қосимов –– Сурхондарё вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ ҳамраҳбари 3. Х.Ў. Умарова –– Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири 4. А.З. Саъдуллаев –– Ёшлар ишлари агентлиги директори 5. С.М. Бузрукхонов –– Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари 6. Ш.Ш. Махмудов –– Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари 7. О.О. Қосимов –– Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби 8. М.М. Ташходжаев –– Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси 9. Р.М. Маткаримов –– Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори 10. И.О. Сапаров –– Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 29 апрель,

243-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2024 й., 09/24/243/0312-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR REJASI

ISHCHI GURUH TARKIBI

Surxondaryo viloyatida yoshlarni sportga jalb qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Surxondaryo viloyatida aholi, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, ularni sportga jalb qilish tizimini takomillashtirish, olis va chekka hududlarda sport inshootlari tarmogʻini kengaytirish hamda ularning quvvatidan samarali foydalanish orqali sportning ommaviyligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2024 — 2026-yillarda Surxondaryo viloyatida ommaviy va professional sportni rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlari etib quyidagilar belgilansin:

aholining keng qatlamlari, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, ular oʻrtasida ommaviy sport musobaqalarini tashkil etish orqali yoshlarning ommaviy sportdagi ulushini oshirish;

aholining, shuningdek, jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslarning jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;

iqtidorli yoshlarni, shu jumladan, qizlarni aniqlash, tanlash va saralash (seleksiya), sport maktablari va klublarining seksiyalariga jalb etish;

zamonaviy sport inshootlarini barpo etish, mavjud sport obyektlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ularni zamonaviy sport anjomlari va jihozlari bilan taʼminlash;

ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda sogʻlom turmush tarzining muhim tarkibiy qismi va bolalarni barkamol inson etib tarbiyalashni targʻib qilishga yoʻnaltirilgan yangi va samarali usullarni joriy qilish.

2. Quyidagilar:

2024 — 2026-yillarda Surxondaryo viloyatida yoshlarni sportga keng jalb qilish hamda sport infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda — Chora-tadbirlar rejasi) 1-ilovaga muvofiq;

Surxondaryo viloyatida yoshlarni sportga keng jalb qilish hamda sport infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar rejasi amalga oshirilishini tashkil etish va nazorat qilish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Ishchi guruh (A. Ikramov) Chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar ijrosini har chorakda kamida bir marotaba tahlil qilgan holda, ularni amalga oshirishga toʻsqinlik qilayotgan muammolarni bartaraf etib borish choralarini koʻrsin.

Bunda Chora-tadbirlar rejasiga muvofiq yoshlarni sportga keng jalb qilishda, birinchi navbatda sport inshootlarining imkoniyatlaridan keng foydalanish belgilab qoʻyilsin.

4. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi 2024/2025 oʻquv yiliga qadar viloyatdagi barcha davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va umumiy oʻrta taʼlim maktablarida sport toʻgaraklari faoliyatini yoʻlga qoʻysin. Bunda:

jismoniy tarbiyaning innovatsion usullarini qoʻllash orqali bolalar va oʻsmirlarni jismoniy tarbiya hamda ommaviy sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb etib borish tizimi joriy etiladi;

bolalarda sport bilan shugʻullanishga sogʻlom, kuchli va taʼsirchan motivatsiyani shakllantirish hamda ularning muayyan koʻrsatkichlari asosida qaysi sport bilan shugʻullanishini aniqlash boʻyicha uslubiy tavsiyalar ishlab chiqiladi;

mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan maktabgacha taʼlim tashkilotlari va umumiy oʻrta taʼlim maktablari jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanish uchun zamonaviy sport anjomlari va jihozlari bilan taʼminlanadi.

5. Belgilansinki, yoshlarni sportga keng jalb qilish borasidagi barcha mavjud imkoniyatlardan samarali va toʻliq foydalanishni tashkil qilish maqsadida tajriba-sinov tariqasida viloyatdagi barcha umumiy oʻrta taʼlim maktablarida yuridik shaxs boʻlmagan sport klublari faoliyati yoʻlga qoʻyiladi.

Bunda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Sport vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 1-fevralga qadar ushbu amaliyot natijalari hamda ilgʻor xorijiy tajriba asosida:

ushbu tajribani respublikaning boshqa hududlarida ham joriy etadi;

umumiy oʻrta taʼlim maktablarining sport klublari oʻrtasida yosh toifalari kesimida sport musobaqalarini tizimli ravishda tashkil qilib boradi;

Oʻzbekiston “Yoshlik” jismoniy tarbiya va sport jamiyati faoliyatini takomillashtirish yuzasidan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.

6. Sport vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi hamda sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari)ning har yili aholini, shu jumladan, yoshlarni sportga keng jalb qilishga yoʻnaltirilgan quyidagi sport tadbirlarini oʻtkazib borish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin:

yoshlar oʻrtasida sport turlari boʻyicha “Hokim kubogi”, “Rahbar kubogi”, xotin-qizlar oʻrtasida “Ayollar spartakiadasi”;

“Kurash — bizning milliy boyligimiz”, “Oʻzbek polvoni” shiori ostida kurash musobaqalari;

umumiy oʻrta taʼlim maktablarining sport klublari oʻrtasida sportning futbol, basketbol, voleybol, qoʻl toʻpi, boks, yengil atletika (marafon, estafeta, disk, nayza va yadro uloqtirish) turlari boʻyicha ikki bosqichli (tuman/shahar, viloyat) sport musobaqalari.

7. Sport vazirligi hamda Surxondaryo viloyati hokimligi sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) bilan birgalikda ikki oy muddatda mazkur qarorning 6-bandida koʻrsatilgan musobaqalarga puxta tayyorgarlik koʻrish va ularni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tasdiqlasin.

8. Surxondaryo viloyatida baydarka va kanoeda eshkak eshish sport turlarini rivojlantirish maqsadida Oʻzbekiston “ROWING & CANOE” federatsiyasining Surxondaryo viloyati hududiy boʻlinmasi tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

9. Belgilansinki, Termiz tumanidagi “Uchqizil” suv ombori hududida baydarka va kanoeda eshkak eshish boʻyicha xalqaro sport bazasi tashkil etiladi.

Surxondaryo viloyati hokimligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Sport vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston “ROWING & CANOE” federatsiyasi bilan birgalikda 2025-yilga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida “Uchqizil” suv ombori hududida baydarka va kanoeda eshkak eshish boʻyicha xalqaro sport bazasini barpo etish hamda zamonaviy sport anjomlari bilan toʻliq jihozlangan oʻquv-mashgʻulot bazasiga aylantirish choralarini koʻrsin.

10. Surxondaryo viloyati hokimligi Sport vazirligi, Oʻzbekiston “ROWING & CANOE” federatsiyasi bilan birgalikda:

bir oy muddatda viloyatda baydarka va kanoeda eshkak eshish sport turlarini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturini tasdiqlasin;

uch oy muddatda Oʻzbekiston “ROWING & CANOE” federatsiyasining Surxondaryo viloyati hududiy boʻlinmasi uchun tegishli shart-sharoitlar yaratish hamda uni joylashtirish uchun bino va inshootlar ajratilishini taʼminlasin hamda hududiy yirik tashkilotlarni homiy sifatida biriktirsin.

11. Surxondaryo viloyati hokimligi Sport vazirligi bilan birgalikda:

uch oy muddatda Surxondaryo viloyatidagi mavjud stadionlarni xatlovdan oʻtkazish orqali ulardagi yengil atletika yoʻlaklarini kapital taʼmirlash boʻyicha 2025-2026-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

2024-yil 1-sentabrga qadar sport inshootlarida nogironligi boʻlgan va ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarga sport bilan shugʻullanish uchun sharoitlar yaratsin hamda ushbu inshootlarni maxsus sport jihozlari bilan taʼminlasin;

joylarda, ayniqsa, qishloq va chekka hududlarda aholi oʻrtasida sport musobaqalari, sport aksiyalari, havaskorlik sport musobaqalarini tizimli tashkil etib borish choralarini koʻrsin;

2024-yil 1-maydan boshlab Surxondaryo viloyatida yengil atletikaning marafon, estafeta, disk, nayza va yadro uloqtirish turlari, boks va suv sporti turlarini rivojlantirish uchun respublikaning malakali mutaxassislarini (zarur hollarda, xorijiy mutaxassislarni) jalb etib borsin;

sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari)ning hududiy boʻlinmalari hamda noolimpiya sport turlari boʻyicha faoliyat koʻrsatayotgan sport klublari faoliyatini yanada rivojlantirish uchun ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻrsin.

12. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi:

Chora-tadbirlar rejasida belgilangan sport inshootlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarining belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

Chora-tadbirlar rejasini amalga oshirish doirasida bajariladigan loyihaviy va qurilish-montaj ishlari sifati, shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya etilishi ustidan davlat arxitektura-qurilish nazoratini oʻrnatsin.

13. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga Sport vazirligi bilan birgalikda mazkur qarorning mazmun-mohiyati va amaliy ahamiyatini yoritishga oid maqolalar, brifinglar, tematik telekoʻrsatuvlar tashkil etish tavsiya etilsin.

14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov hamda Surxondaryo viloyati hokimi U.B. Qosimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-apreldagi 243-son qaroriga 1-ILOVA

2024 — 2026-yillarda Surxondaryo viloyatida yoshlarni sportga keng jalb qilish hamda sport infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Ijro uchun masʼullar 1. Yoshlar oʻrtasida soʻrovnoma oʻtkazish orqali aniqlangan sport turlari bilan shugʻullanish istagini bildirgan yoshlarni mavjud sport inshootlarida shugʻullanishga jalb qilishni yoʻlga qoʻyish. 1. Toʻliq quvvat bilan ishlamayotgan davlat mulki hisoblangan sport inshootlarini xatlovdan oʻtkazish. 2024-yil may - Sport vazirligi (A. Ikramov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova) 2. Sport bilan shugʻullanish istagini bildirgan yoshlar uchun toʻliq quvvat bilan ishlamayotgan sport inshootlarida sport bilan shugʻullanish imkoniyatini yaratish. 2024-yil davomida 2. Aholi oʻrtasida sogʻlomlashtirish ishlarini tashkil etish. 1. Aholining barcha qatlamlari, ayniqsa, yoshlar, xotin-qizlar, faxriylarni jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam ravishda shugʻullanishga jalb etish uchun davlat mulki hisoblangan sport inshootlarida va klublarida sport bilan shugʻullanish jadvalini tasdiqlash. 2. Sport bilan shugʻullanuvchi aholining sonini aniqlash va muntazam shugʻullanuvchilarning hisobini yuritish. 3. Xususiy sport inshootlarida shugʻullanuvchi aholining hisobini yuritish tizimini joriy etish. 2024-yil davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova) 3. Sport bilan muntazam shugʻullanadigan fuqarolarning, oʻquvchi va talabalarning umumiy sonini oshirish. 1. Mahallalarda sport bilan shugʻullanish uchun shart-sharoitlarni yaratish hamda ulardagi mavjud sport inshootlarini zarur sport anjomlari va jihozlari bilan taʼminlash. 2. Mahalla, tuman va viloyat kesimlarida tizimli ravishda sport tadbirlarini tashkil qilib borish. 2024-yil davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Q. Sharipov) 4. Viloyatda jismoniy tarbiya va ommaviy sportni rivojlantirish, ommaviy sport tadbirlarini koʻtarinki ruhda oʻtkazish maqsadida har yili Surxondaryo viloyati hokimligi mahalliy budjeti parametrlarini shakllantirishda viloyat, tuman (shahar) sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari kalendar rejasi uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutish. 1. Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining yagona kalendar rejasini oʻz vaqtida shakllantirish va tasdiqlash. 2. Viloyat sport boshqarmasining asoslangan hisob-kitoblariga asosan viloyat, tuman (shahar) sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari kalendar rejasi uchun zarur mablagʻlar ajratish. 3. Tasdiqlangan viloyat, tuman (shahar)lar sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari kalendar rejasining bajarilishini qatʼiy nazoratga olish. 2024-yil may Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 5. Viloyat yoshlari oʻrtasida ommaviy sport musobaqalarini ommalashtirish va ularning qiziqishlarini kuchaytirish maqsadida tajribali va taniqli sportchilar ishtirokida motivatsion uchrashuvlar tashkil etish tizimini joriy etish. 1. Motivatsion uchrashuvlar tashkil etiladigan tajribali va taniqli sportchilar roʻyxatini shakllantirish. 2. Uchrashuvlar reja-grafigini ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Hududlarda tizimli ravishda motivatsion uchrashuvlar va mahorat saboqlari, koʻrgazmali chiqishlarni tashkil etish. Har yili aprel - may - Sport vazirligi (A. Ikramov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 6. Viloyatda olimpiya va paralimpiya sport turlari boʻyicha iqtidorli yoshlarni aniqlash, tanlash va saralash (seleksiya) ishlarini takomillashtirish. 1. Mutaxassislarni jalb etgan holda olimpiya va paralimpiya sport turlari boʻyicha quyi boʻgʻinlardan boshlab bosqichma-bosqich musobaqalar tashkil etish orqali iqtidorli yosh sportchilarni saralab olish. 2. Saralab olish (seleksiya) yoʻli bilan aniqlangan iqtidorli yoshlar kelajakda olimpiya va paralimpiya sport turlari boʻyicha oliy mahoratli sportchi boʻlib shakllanishi uchun ularni ixtisoslashtirilgan sport maktablariga yoʻnaltirish. 3. Taʼlim muassasalarida ushbu yoshlarning oʻqish va shugʻullanish jarayonini doimiy nazoratga olgan holda monitoring olib borish. 4. Mahalla, tuman va shaharlarda olimpiya va jahon chempionlari, mashhur sportchilar hamda boshqa xalqaro darajadagi mutaxassislar ishtirokida yosh sportchilar uchun doimiy ravishda mahorat darslarini tashkil qilish. Reja-grafik asosida Mahalliy budjet mablagʻlari Sport vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi (O. Qosimov), Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi (M. Tashxodjayev) 7. Nogironligi boʻlgan shaxslarni sport bilan shugʻullanishga keng jalb qilish. 1. Paralimpiya sport turlarini yanada ommalashtirish va rivojlantirish boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2. Taʼlim tashkilotlarida jismoniy imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan yoshlarni sport bilan muntazam ravishda shugʻullanishi uchun sport klublarini tashkil etish. 3. Nogironligi boʻlgan shaxslarni sportga jalb etish boʻyicha sport inshootlariga olib boruvchi transport infratuzilmasini yaratish. 4. Hududlardagi barcha sport inshootlarining quvvatidan samarali foydalanish maqsadida paralimpiya sport turlari boʻyicha qoʻshimcha sport va sogʻlomlashtirish seksiyalari faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 5. Sport taʼlim muassasalarini paralimpiya sport turlari boʻyicha maxsus sport anjomlari va jihozlari bilan taʼminlash. 2024-2025-yillar Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi (M. Tashxodjayev) 8. Viloyatda ommaviy sport musobaqalarini tizimli ravishda oʻtkazib borish. Ommaviy sport musobaqalarini oʻtkazish yuzasidan quyidagilarni nazarda tutuvchi chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash: musobaqalarda gʻolib va sovrindorlarni taqdirlash; sport musobaqalari boʻlib oʻtadigan hududlar sport infratuzilmalarini talab darajasida tayyorlash; sport inshootlarini sport jihozlari bilan taʼminlash; tuman (shahar) va viloyat bosqichi gʻoliblari uchun hokim sovrinini taʼsis etish. Har yili 1-fevral Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 9. Aholining sogʻlom turmush tarzini yuritishi, muntazam ommaviy sport bilan shugʻullanishi uchun tuman (shahar)larda sport inshootlari hamda yirik ommaviy sport musobaqalarini tashkil etish. Aholining keng qatlami, shu jumladan, yoshlar oʻrtasida sport turlari boʻyicha “Hokim kubogi”, “Rahbar kubogi”, “Ayollar spartakiadasi” kabi sport musobaqalarini muntazam oʻtkazib borish. 2024-yildan boshlab doimiy Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 10. Mahallalardagi yoshlar oʻrtasida sportning “Street sport”, “Work out”, turnikda tortilish, brusda oʻynash kabi turlari boʻyicha “Mahalla kubogi” ni tashkil qilish. 1. Musobaqa oʻtkazish tartibini ishlab chiqish. 2. Musobaqalarni doimiy oʻtkazib borish. 3. Musobaqa gʻolib va sovrindorlarini ragʻbatlantirish tizimini yoʻlga qoʻyish. Har yili Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 11. Aholini, ayniqsa yoshlarni va futbol bilan shugʻullanishlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 1. Hududlarda (qishloq, mahalla, tuman, shahar, viloyat) mini-futbol infratuzilmasini rivojlantirish va undan foydalanish samaradorligini oshirish boʻyicha 2024-2025-yillarga moʻljallangan kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Mini-futbol boʻyicha tashkil etilgan seksiyalar, trenerlar, mini-futbol maydonlari boʻyicha maʼlumotlarni Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy sahifalarga joylashtirib borish. 2024-2025-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 12. Kurash milliy sport turini aholi, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida yanada rivojlantirish hamda ommalashtirish. 1. Kurash milliy sport turi boʻyicha viloyatda “Kurash — bizning milliy boyligimiz” shiori ostida musobaqa va turnirlarni doimiy tashkil etib borish. Har yili Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 2. Har bir tuman (shahar)lardagi sport maktablarida kurash milliy sport turi boʻyicha seksiyalarni tashkil etish. 3. Kurash milliy sport turi boʻyicha seksiyalarda iqtidorli yosh sportchilarni saralab olish (seleksiya) ishlarini amalga oshirish. 2024-2025-yillar 13. Viloyatda sportning yengil atletika turlari bilan shugʻullanish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 1. Surxondaryo viloyatidagi mavjud stadionlarni hamda yengil atletika maydonlarini xatlovdan oʻtkazish. 2024-yil may Mahalliy budjet mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 2. Mavjud yengil atletika yoʻlaklarini kapital taʼmirlash boʻyicha 2024 — 2026-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2024-yil iyun 3. Chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil avgust 14. Viloyatdagi barcha davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va umumiy oʻrta taʼlim maktablarida sport toʻgaraklari faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Jismoniy tarbiyaning innovatsion usullarini qoʻllash orqali yoshlarni jismoniy tarbiya hamda ommaviy sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb etib borish tizimini joriy etish. 2. Bolalarda sport bilan shugʻullanishga sogʻlom, kuchli va taʼsirchan motivatsiyani shakllantirish hamda ularning muayyan koʻrsatkichlari asosida qaysi sport bilan shugʻullanishini aniqlash boʻyicha uslubiy tavsiyalar ishlab chiqish. 3. Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan maktabgacha taʼlim tashkilotlari va umumiy oʻrta taʼlim maktablarida jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanish uchun zamonaviy sport anjomlari va jihozlari bilan taʼminlash. 2024-yil dekabr Mahalliy budjet mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 15. Har bir umumiy oʻrta taʼlim maktabida futbol, basketbol, voleybol, gandbol va boshqa jamoaviy oʻyin turlari boʻyicha jamoalar tuzish hamda muntazam ravishda maktab jamoalari oʻrtasida musobaqalar oʻtkazib borishni yoʻlga qoʻyish. 1. Sport turlari boʻyicha musobaqalarni oʻtkazish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Maktab jamoalari oʻrtasida doimiy musobaqalar oʻtkazish. 3. Musobaqalar gʻolib va sovrindorlarini ragʻbatlantirish va ularni professional sportga yoʻnaltirib borish tizimini joriy qilish. 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab Ijrochilar mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 16. Yozgi taʼtil davrida umumiy oʻrta taʼlim maktablari oʻquvchilari oʻrtasida “Yozgi taʼtilni sport bilan oʻtkazamiz” shiori ostida sportning futbol, voleybol, gandbol, boks, taekvondo, yengil atletika, suzish, kurash, karate, armrestling, kamondan oʻq otish, dzyudo boʻyicha sport musobaqalari, oʻquv mashgʻulotlari va tadbirlarini oʻtkazish. 1. Sport tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasi asosida sport tadbirlarini tashkil etish. Har yili Ijrochilar mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 17. Surxondaryo viloyatidagi davlat sport-taʼlim muassasalarini chuqur bilim, tajriba va amaliy koʻnikmalarga ega boʻlgan yuqori malakali mutaxassislar bilan toʻldirish. 1. Surxondaryo viloyatidagi barcha davlat sport-taʼlim muassasalari rahbarlari, ularning oʻrinbosarlari, yoʻriqchi-uslubchilari hamda trenerlarini attestatsiyadan oʻtkazish. 2. Attestatsiya natijalari asosida davlat sport-taʼlim muassasalari rahbarlari, ularning oʻrinbosarlari, yoʻriqchi-uslubchilari hamda trenerlarini oʻz lavozimiga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish. 3. Davlat sport-taʼlim muassasalaridagi boʻsh lavozimlarni chuqur bilim, tajriba va amaliy koʻnikmalarga ega boʻlgan yuqori malakali mutaxassislar bilan toʻldirish choralarini koʻrish. 2024-yil sentabr - Sport vazirligi (A. Ikramov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 18. Viloyatdagi mavjud sport inshootlarini xatlovdan oʻtkazish. 1. Xatlov oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh shakllantirish. 2. Viloyatdagi mavjud davlat sport inshootlarini xatlovdan oʻtkazish. 3. Xatlov natijalari yuzasidan sport obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash manzilli dasturiga kiritish maqsadida Vazirlar Mahkamasiga taklif loyihasini kiritish. 4. Sport inshootlarining zarur moddiy-texnik baza bilan taʼminlanganlik holatini monitoring qilib borish. 2024-yil oktabr - Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 19. Viloyatda yoshlar uchun olis hududlarda va qishloqlarda 15 ta universal, stritbol va vorkaut sport maydonchalarini barpo etish. 1. Barpo etiladigan sport inshootlarining loyiha-smeta hujjatlari tayyorlash. 2. Sport inshootlarining belgilangan muddatlarda barpo etilishi va foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2024-yil dekabr Ijrochilar mablagʻlari Sport vazirligi (A. Ikramov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 20. Viloyatdagi sport maktablarini zamonaviy kompyuter jihozlari bilan taʼminlash. 1. Sport maktablarining zarur kompyuter texnikasi va jihozlar bilan taʼminlangan holatini oʻrganish. 2. Oʻrganish natijalari boʻyicha zarur boʻladigan zamonaviy kompyuter texnikasi va jihozlarini xarid qilish yuzasidan Sport vazirligiga taklif kiritish. 3. Xarid qilingan zamonaviy kompyuter texnikasi va jihozlarini sport maktablariga oʻtkazib berish. 2024-yil sentabr Ijrochilar mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov) 21. Viloyatdagi umumiy oʻrta taʼlim maktablari, professional va oliy taʼlim tashkilotlarini sport jihozlari va anjomlari bilan ehtiyojga koʻra taʼminlash hamda moddiy-texnik bazani mustahkamlash. 1. Umumiy oʻrta taʼlim maktablari, professional va oliy taʼlim tashkilotlarining sport jihozlari va anjomlari bilan taʼminlash boʻyicha ehtiyojini oʻrganish. 2. Oʻrganish natijalari boʻyicha umumiy oʻrta taʼlim maktablarini sport jihozlari va anjomlari bilan taʼminlash. 2024-2025-yillar Ijrochilar mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova) Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Q. Sharipov), Sport vazirligi (A. Ikramov), Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov) 22. Termiz tumanidagi “Uchqizil” suv omborida baydarka va kanoeda eshkak eshish xalqaro sport bazasini tashkil qilish, uning samarali faoliyat yuritishini yoʻlga qoʻyish. 1. Baydarka va kanoeda eshkak eshish xalqaro sport bazasini Xitoy davlatining tajribasi asosida bino va inshootlarni qurish boʻyicha individual loyihani ishlab chiqish. 2. Loyihada sport bazasi va uning tarkibiy tuzilmalari uchun zarur bino va inshootlar, suzish havzasi, oshxona hamda yotoqxona kabi binolar barpo etishni nazarda tutish. 3. Loyihani 2025-yilgi Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritish. 4. Sport bazasi va uning tuzilmasini zarur texnika va inventarlar bilan jihozlash. 5. Qurilish ishlarini yakunlash, foydalanishga topshirilishi va qabul qilinishini taʼminlash. 2025-yil davomida Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida ajratilgan mablagʻlar Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Sport vazirligi (A. Ikramov), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (B. Zakirov), Oʻzbekiston “ROWING & CANOE” federatsiyasi (B. Islamov) 23. Termiz tuman sport maktabining yaroqsiz holatga kelib qolgan suv taʼminoti inshootini taʼmirlash. 1. Yaroqsiz holatga kelib qolgan suv taʼminoti inshootining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Suv taʼminoti inshootining belgilangan tartibda taʼmirlanishi va foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2024-yil sentabr Davlat budjeti mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov) 24. Denov, Qumqoʻrgʻon, Qiziriq, Oltinsoy va Shoʻrchi tumani 2-son sport maktablarini taʼmirlash. 1. Sport maktablarini mukammal taʼmirlash ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Loyihani 2025-2026-yillarga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlariga kiritish. 3. Sport maktablarining belgilangan tartibda taʼmirlanishi va foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2025-2026-yillarda Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida ajratilgan mablagʻlar Surxondaryo viloyati hokimligi (U. Qosimov), Sport vazirligi (A. Ikramov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov)

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-apreldagi 243-son qaroriga 2-ILOVA

Surxondaryo viloyatida yoshlarni sportga keng jalb qilish hamda sport infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar rejasi amalga oshirilishini tashkil etish va nazorat qilish boʻyicha

1. A.I. Ikramov –– Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri, Ishchi guruh rahbari 2. U.B. Qosimov –– Surxondaryo viloyati hokimi, Ishchi guruh hamrahbari 3. X.Oʻ. Umarova –– Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri 4. A.Z. Saʼdullayev –– Yoshlar ishlari agentligi direktori 5. S.M. Buzrukxonov –– Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri oʻrinbosari 6. Sh.Sh. Maxmudov –– Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri oʻrinbosari 7. O.O. Qosimov –– Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi Bosh kotibi 8. M.M. Tashxodjayev –– Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi raisi 9. R.M. Matkarimov –– Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti rektori 10. I.O. Saparov –– Surxondaryo viloyati hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, Ishchi guruh kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 29-aprel,

243-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.04.2024-y., 09/24/243/0312-son)

lex.uz