UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 1-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 1 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 мая 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 May 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КОНЦЕПЦИЯСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

УМУМЛАШТИРИЛГАН ЖАДВАЛ

Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировакалаш) механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарорининг 9-бандида Давлат бюджети лойиҳасини шакллантириш ва ижроси бўйича ҳисоботларда бюджет харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертлар иштирокида Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) юзасидан дастлабки таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

бюджет харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини таснифлаш;

харажатларни таснифлашнинг мақсади, объекти ва қамрови;

харажатларни аниқлаш ва таснифлаш механизмлари;

харажатларни таснифлаш учун иқлим ўзгаришига таъсирни юмшатиш ва мослаштириш чора-тадбирларини белгилаш;

харажатларни таснифлаш натижаларини эълон қилиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда ушбу қарорнинг моҳияти ва у билан белгиланган мезонлар масъул ижрочилар ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин;

2024 йил 1 декабрга қадар халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ушбу қарор билан тасдиқланган Концепцияни такомиллаштириш ҳамда «яшил» бюджетлаштириш (таснифлаш) тартибини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 257-сон қарорига ИЛОВА

Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш)

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Концепция Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) тартибини жорий этишда концептуал ёндашувларни белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

2. Ушбу Концепцияда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Давлат бюджети харажатларини барқарор ривожланиш миллий мақсадлари асосида маркировкалаш (кейинги ўринларда — харажатларни БРММ асосида таснифлаш) — Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлигини баҳолаш;

Давлат бюджети харажатларини иқлим жиҳатидан маркировкалаш (кейинги ўринларда — харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш) — Давлат бюджети харажатларини иқлим ўзгаришига таъсири бўйича бюджет таснифи асосида баҳолаш.

3. Мазкур Концепция қуйидаги асосий йўналишларни:

таснифлаш қамрови, объекти ва даражаси;

харажатларни аниқлаш;

чора-тадбирларнинг бюджет маълумотларига мувофиқлигини таъминлаш;

бюджет жараёнларига интеграция қилиш;

харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни татбиқ қилишга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли ҳаракатлар;

харажатларни барқарор ривожланиш миллий мақсадлари асосида таснифлашни ўз ичига олади.

2-боб. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш қамрови, объекти ва даражаси

4. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети таркибидаги Давлат бюджетининг харажатлари қамраб олинади.

5. Таснифлаш объекти қуйидаги талабларга мос келиши лозим:

иқлим ўзгариши билан боғлиқ чора-тадбирларни аниқлаш ва уларга мос келиш учун ўзида етарли даражада бюджет маблағларини умумлаштирган бўлиши;

иқлим билан боғлиқ харажатларни бюджет жараёнининг барча босқичларида кузатиб бориш ҳамда харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашнинг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилиш учун бюджет таснифлари ва бюджет ажратмалари даражасида белгиланиши;

харажатларни иқлим жиҳатидан таснифланган харажатлар самарадорлигини баҳолаш учун натижалар билан боғлаш имкониятининг мавжуд бўлиши лозим.

6. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашнинг энг самарали объекти дастурий таснифи (классификатор) ҳисобланади. Бунда дастурий бюджетлаштириш орқали харажатларнинг асосий самарадорлик кўрсаткичлари, уларнинг мақсади, иқлим ўзгаришига эҳтимолий таъсири юзасидан маълумотлар шакллантирилади.

Бироқ, ҳозирда мамлакатимизда дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилмаганлигини инобатга олган ҳолда, бюджет тизими бюджетларининг вазифалар жиҳатидан таснифи таснифлашнинг яқин истиқболдаги объекти этиб белгиланмоқда. Бунда харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш ушбу таснифнинг иккинчи (кичик бўлими) даражасида амалга оширилади.

Бюджет харажатларининг вазифалар жиҳатдан таснифи харажатларнинг тармоқ йўналишлари ва мақсадларини (қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, ёқилғи ва энергетика, чиқиндиларни тартибга солиш, сув ресурслари, ифлосланишнинг олдини олиш, биологик хилма-хиллик ва табиатни муҳофаза қилиш, тоғ-кон саноати, ишлаб чиқариш ва қурилиш, транспорт, коммуникациялар ва бошқалар) белгилаб беради.

7. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни бюджет тизимига самарали жорий этиш учун ҳар бир таснифлаш объектининг барча иқлим ўзгариши билан боғлиқ харажатлари бир хил таснифланади.

Дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг эса таснифлашнинг объекти қайта кўриб чиқилади ҳамда дастурий бюджетлаштириш қуйи даражасининг таснифи харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш объекти сифатида жорий этилади.

3-боб. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашда бюджет харажатларини аниқлаш, шунингдек, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш

8. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашда харажатлар «мақсадларга асосланган» йўналишда таснифланади. Бунда харажатлар иқлим ёки «яшил» ғоя бўйича якуний натижаларга эришишни мақсад қилган тадбирлар билан боғлиқлиги бўйича таснифланади.

9. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни жорий этиш учун қуйидаги 4 та асосий тадбирлар белгиланиши зарур:

таъсирни «ижобий» тарафга юмшатиш тадбирлари;

«салбий» таъсирни юмшатиш тадбирлари;

«ижобий» мослаштириш тадбирлари;

«салбий» мослаштириш тадбирлари.

10. Таъсирни «ижобий» тарафга юмшатиш тадбирлари қуйидаги уч турдаги йўналишдан иборат:

манфий ёки нолга яқин иссиқхона газлари эмиссиясига эга фаолият;

иссиқхона газларини кўп эмиссия қилувчи тизим доирасида амалга ошириладиган, бироқ иқлимга зарарни нейтраллаштиришга қарата эмиссияларни камайтиришга ёрдам берадиган ўтиш даври фаолияти;

иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга асос яратувчи бошқа фаолиятни рағбатлантирадиган тадбирлар.

11. Иқлим ўзгариши таъсирини «ижобий» тарафга юмшатиш тадбирлари ушбу Концепцияга 1-иловада келтирилган.

12. Иссиқхона газларини кўп эмиссия қилувчи деб эътироф этилган ва эмиссия даражаси пастроқ муқобил ечимлар мавжуд бўлган фаолиятлар «салбий» таъсирни юмшатиш тадбирлари учун белгиланади. Шунга кўра ушбу тадбирлар рўйхатига қуйидагилар киритилиши лозим:

кўмирнинг қиймат занжири билан боғлиқ барча фаолият турлари, шу жумладан, қазиб олиш ва истеъмол қилиш;

ички ёнув двигателида ишлайдиган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳаракатга келтириш учун бензин, дизель ёқилғиси ёки бошқа углеводородлардан фойдаланиш билан боғлиқ барча фаолият турлари;

норасмий полигонларда, санитария талабларига жавоб бермайдиган полигонларда ёки санитария талабларига жавоб берувчи, бироқ чиқинди гази ушлаб қолинмайдиган полигонлардаги чиқиндиларни тартибга солиш бўйича барча фаолият турлари;

қорамол ва қўйларнинг қиймат занжири билан боғлиқ фаолият турлари;

қазиб олинадиган ёқилғидан (табиий газ бундан мустасно) энергия ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилишнинг ҳар қандай шакли учун субсидиялар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси ишлаб чиқаришига субсидиялар (иссиқхона газлари эмиссияларини қисқартиришга йўналтириладиган субсидиялар бундан мустасно).

13. Узоқ муддатли истиқболда «ижобий» мослаштириш тадбирларини аниқлаш учун қуйидаги уч босқичли ёндашувни қабул қилиш лозим:

иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарлар, заифликлар ва таъсирларни белгилаш — лойиҳа ҳужжатларида кучли далиллардан фойдаланган ҳолда дуч келиниши мумкин бўлган иқлим билан боғлиқ муаммоларни аниқ кўрсатишни англатади;

ушбу муаммоларни ҳал этиш истагини билдириш — лойиҳа ҳужжатларида мавжуд таҳлиллар ва баҳолашлар асосида юқорида аниқланган муаммоларни ҳал этиш йўллари кўрсатилиши керак;

хатарлар ва фаолиятлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш — лойиҳада ҳозирги ва келажакдаги иқлим муаммоларини қандай ҳал этиш кўрсатилиши лозим.

14. Яқин истиқболда «ижобий» мослаштириш тадбирларини аниқлаш учун «одатий» мослаштириш чоралари рўйхатидан фойдаланилади. Ушбу «одатий» мослаштириш чоралари хавф-хатарлар интенсивлигини камайтириш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатарларнинг аҳоли ёки активларга таъсирини камайтириш ва муайян иқлим хатарларига таъсирчанликни камайтирадиган тадбирлар, масалан, қурғоқчиликка таъсирчанликни камайтириш учун сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чораларидан иборат.

15. Мазкур Концепцияга 2-иловада «одатий» мослаштириш чоралари рўйхати келтирилган. Бунда ушбу рўйхатдаги тадбирлар амалга оширилаётганда, уларнинг ҳақиқатан ҳам мамлакатда иқлим ўзгаришига мослашиш ишларига ҳисса қўшиши текширилади.

16. Келажакдаги қурғоқчилик ҳолати ва сув танқислиги хатарларини инобатга олиб, яқин истиқболда «салбий» мослашув тадбирлари сув сарфини кўпайтирувчи тадбирларни чеклаш билан боғлиқ тадбирлар ҳисобланади.

4-боб. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашда чора-тадбирларнинг бюджет маълумотларига мувофиқлигини таъминлаш

1-§. Бюджет харажатларини иқлим жиҳатидан долзарблиги бўйича кўриб чиқиш

17. Бюджет харажатларини иқлим учун долзарблиги жиҳатидан «ижобий», «салбий» ёки «нейтрал» гуруҳларга ажратиш мумкин. Ҳозирда бюджет тизими бюджетларининг вазифалар жиҳатидан таснифидаги сатрларни ушбу гуруҳларга ажратиш учун айрим харажатлар бўйича қўшимча маълумотлар талаб этилади.

Шу сабабли, маълумотлар вазифалар жиҳатидан таснифдаги маълум бир бюджет сатри бўйича жами харажатларнинг 75 фоизидан кўпроғи «ижобий» эканлигини кўрсатган тақдирда, бюджет сатри иқлимга ижобий таъсир кўрсатадиган харажатлар деб ҳисобланади. Агарда жами харажатларнинг 75 фоизи «салбий» бўлса, унда бюджет сатри иқлимга салбий таъсир кўрсатадиган харажатлар деб ҳисобланади.

Қўшимча маълумотлар ушбу харажатларни баҳолашда ёрдам бермаса, ушбу сатр харажатларини нейтрал харажатлар сифатида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.

18. Бюджет харажатларининг экологик ҳолатга, иқлимга таъсиридан келиб чиқиб, яшил ранг (иқлим учун ижобий), кул ранг (иқлимга таъсири нейтрал), жигарранг (иқлимга ва атроф-муҳитга таъсири салбий) каби ранглар билан таснифлаш мумкин.

Мисол учун, электр энергиясида ҳаракатланувчи ер усти метро йўналишининг қурилиши шаҳарда ўрта муддатда ёнилғида ишловчи автотранспорт воситалари ҳаракатининг камайиши ҳисобидан атмосферага зарарли газларни чиқаришни камайтиради. Яқин истиқболда эса метро қурилиши яшил майдонларнинг камайишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ушбу тадбирни молиялаштиришни ўрта муддатда — яшил ранг (ижобий) билан, яқин истиқболда — жигарранг (салбий) билан таснифлаш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, шаҳарларда жамоат транспортининг ривожланишини рағбатлантириш ва пулли автомобиль тўхташ жойлари инфратузилмасини яратиш тадбирлари ҳавога чиқариладиган зарарли моддаларни камайтириш омили сифатида ушбу йўналишдаги харажатларни яшил ранг билан таснифлаш мумкин.

2-§. Иқлимга боғлиқ харажатларни қўллаб-қувватлаш интенсивлигини ҳисобга олиш

19. Иқлим билан боғлиқ харажатларни қўллаб-қувватлаш интенсивлиги (кейинги ўринларда — интенсивлик) иқлим ўзгариши билан боғлиқ вазифаларни қўллаб-қувватлаш асосий мақсади бўлган ҳамда асосий мақсади бўлмасада, маълум даражада қўллаб-қувватлайдиган харажатларни фарқлаш учун қўлланилади. Бироқ, амалдаги бюджет тизими бюджетларининг вазифалар жиҳатидан таснифи бундай фарқлаш имкониятини бермайди.

Шу сабабли яқин истиқболда харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашда интенсивлик ҳисобга олинмайди.

20. Узоқ муддатли истиқболда дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг интенсивликни ҳисобга олиш учун қуйидаги таснифлаш услубиётидан фойдаланилиши мумкин:

2 — асосан иқлим манфаати учун мўлжалланган фаолият билан боғлиқ бюджет қатори;

1 — асосан иқлим манфаати учун мўлжалланмаган бўлса-да, бироқ айрим даражада наф келтириши мумкин бўлган фаолият билан боғлиқ бюджет қатори;

0 — таъсири нейтрал ёки ноаниқ;

-1 — иқлимга салбий таъсир кўрсатиши кутилаётган тадбирлар билан боғлиқ бюджет қатори.

Дастурий бюджетлаштиришга алоқадор қўшимча маълумотлар «таъсирни юмшатиш» ва «мослаштириш» тадбирларидан алоҳида равишда интенсивликни баҳолаш имконини беради.

5-боб. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни бюджет жараёнларига интеграция қилиш

21. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни бюджет жараёнларига интеграция қилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши зарур:

харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш бўйича масъул ташкилотни белгилаш;

харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашнинг баҳолаш сифатини таъминлаш борасидаги жараёнлар;

харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш бюджет жараёнининг қайси босқичида амалга оширилиши;

харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни автоматлаштириш даражаси;

харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш натижаларини жамоатчиликка ошкор қилиш борасидаги ёндашув.

1-§. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашга масъул ташкилот

22. Дастурий бюджетлаштириш муҳитида тармоқ вазирлик ва идоралари одатда ўз бюджет дастурлари ва натижаларини ишлаб чиқиш ва бошқариш учун масъул бўлиб, молиялаштириш қарорларини қабул қилиш, унинг самарадорлигини таъминлашда эркинликка эга. Шу нуқтаи назардан, харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш тармоқ вазирлик ва идоралари томонидан бюджет дастурларини ишлаб чиқиш ва самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш босқичида амалга оширилиши зарур.

Бироқ, ҳозирда Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилмаганлигини инобатга олган ҳолда, яқин истиқболда харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

23. Узоқ муддатли истиқболда дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш тармоқ вазирлик ва идоралари (биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар) томонидан бюджет дастурларини ишлаб чиқиш ва самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш босқичида амалга оширилади.

2-§. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш сифатини таъминлаш

24. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш сифатини таъминлашнинг мақсади таснифлаш жараёни ва маълумотларнинг белгиланган услубиётга мувофиқлигини таъминлаш. Бунда таснифлаш жараёнининг шаффофлиги ва иқлим билан боғлиқ харажатлар бўйича маълумотларнинг сифатлилиги таъминланиши зарур.

Шу сабабли харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш жараёни ҳамда натижалари тегишли давлат органи ёки иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда юритишга масъул ташкилот томонидан даврий равишда сифати баҳоланиши ва таъминланиши зарур.

25. Яқин истиқболда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш жараёнига таснифлаш сифатини таъминлаш учун иқлим ўзгариши бўйича экспертларни жалб этиш мақсадга мувофиқ.

26. Узоқ муддатли истиқболда харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш сифати иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда юритиш масъул давлат ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда таъминланади.

3-§. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашда бюджет жараёни босқичлари

27. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш бюджет жараёнининг энг дастлабки босқичларида, шу жумладан, бюджет сўровлари, бюджет дастурларини шакллантириш босқичида амалга оширилиши лозим. Бу эса, ўз навбатида, бюджет дастурлари ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, бюджет муҳокамаларини ўтказиш ҳамда устувор вазифаларни белгилашда иқлим ўзгариши сиёсатининг мақсадлари ва натижаларини ҳисобга олиш имконини беради.

Шу сабабли узоқ муддатли истиқболда дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш тармоқ вазирлик ва идоралари томонидан бюджет дастурларини ишлаб чиқиш босқичида амалга оширилади ҳамда таснифлаш натижалари бюджет сўровлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади. Бунда тармоқ вазирлик ва идоралари томонидан бюджет сўровлари тақдим этилишида иқлим ўзгаришига боғлиқ деб белгиланган бюджет дастурлари бўйича иқлим ўзгариши жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари белгиланиши муҳим ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, бюджет харажатларини иқлим ўзгариши бўйича сиёсат самарадорлигини баҳолаш имкониятини беради.

28. Яқин истиқболда дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилгунига қадар харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бюджет сўровлари тақдим этилганидан сўнг, вазирлик томонидан бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш вақтида амалга оширилади.

4-§. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни автоматлаштириш

29. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш воситаларининг ДМБАТга интеграция қилиниши келгуси йилларда харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш ишларини, бюджет харажатларининг иқлим ўзгариши мақсадларига қанчалик мослигини баҳолашни енгиллаштиради.

30. Яқин истиқболда харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш ДМБАТга интеграция қилингунига қадар оддий услубда автоматлаштирилмаган ҳолатда амалга оширилади.

31. Узоқ муддатли истиқболда дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни ДМБАТга интеграция қилиш кўриб чиқилади.

5-§. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш натижаларини нашр этиш

32. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш натижалари доимий асосда жамоатчиликка ошкор қилиб борилади. Маълумотлар даврий равишда энг ками билан бир йилда бир марта чоп этиб борилади ҳамда ўзида режалаштирилган ва ижро этилган харажатларни акс эттиради.

33. Дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг эълон қилинадиган иқлим харажатлари бўйича бюджет маълумотлари нафақат иқлим харажатларининг умумий ҳажми, уларнинг иқлим билан боғлиқ харажатлари бюджет таснифи, иқтисодиёт тармоқлари ва масъул органлар бўйича тақсимотини, балки иқлим жиҳатидан кутилаётган фойда ва натижаларни ҳам қамраб олиши зарур. Шу сабабли харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш иқлим ўзгариши жиҳатидан бюджет самарадорлиги кўрсаткичлари ҳам жорий этилиши билан бирга амалга оширилиши зарур.

34. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни бюджет жараёнига интеграция қилиш бўйича умумлаштирилган жадвал мазкур Концепцияга 3-иловада назарда тутилмоқда.

6-боб. Давлат бюджети харажатларини барқарор ривожланиш миллий мақсадлари асосида таснифлаш

35. Харажатларни барқарор ривожланиш миллий мақсадлари (кейинги ўринларда — БРММ) асосида таснифлаш давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш ҳамда кўриб чиқишда ҳисобга олинади ва акс эттирилади.

36. Харажатларни БРММ асосида таснифлаш маблағларни тақсимлаш, қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи соҳаларни аниқлаш ва харажатлар самарадорлигини таҳлил қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

37. Харажатларни БРММ асосида таснифлаш бюджет маблағларидан фойдаланишда шаффофлигини, очиқликни ва жавобгарликни оширади.

38. Харажатларни БРММ асосида таснифлаш жараёнида давлат бюджети маблағларининг кенгроқ қамраб олиниши, БРММ бўйича бюджет харажатлари миқдори ҳақида тўлиқроқ маълумот беради.

39. Харажатларни БРММ асосида таснифлаш учун бюджет харажатлари таснифи барқарор ривожланиш вазифаларига эмас, балки мақсадларга асосланган бўлиши лозим.

40. Харажатларни БРММ асосида таснифлаш объекти бюджет тизими бюджетларининг вазифалар жиҳатидан таснифи этиб белгиланмоқда. Бунда харажатларни БРММ асосида таснифлаш ушбу таснифнинг иккинчи (кичик бўлими) даражасида амалга оширилади.

41. Бюджет харажатларининг вазифалар жиҳатидан таснифи давлат сиёсати нуқтаи назаридан (мақсадлар, вазифалар, якуний натижалар) бюджет харажатларининг мақсадини аниқ тасвирлаб бермасада ва дастурий тасниф сифатида харажатларни БРММ асосида таснифлаш учун самарали объект сифатида қаралмасада, ҳозирги вақтда бу тасниф таснифлаш мақсадлари учун фойдаланиш мумкин бўлган энг фойдали тасниф ҳисобланади.

42. Харажатларни БРММ асосида таснифлашда бюджет харажатларининг вазифалар жиҳатидан таснифидан фойдаланилиши натижаларни ДМБАТга интеграция қилиш, уни бюджет харажатлари билан боғлаш имконини беради.

43. Яқин истиқболда харажатларни БРММ асосида таснифлаш ДМБАТга интеграция қилингунига қадар оддий услубда автоматлаштирилмаган ҳолатда амалга оширилади.

Узоқ муддатли истиқболда дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг харажатларни БРММ асосида таснифлаш ДМБАТга интеграция қилиш кўриб чиқилади.

44. Харажатларни БРММ асосида таснифлаш БРММ соҳасида ривожланишни давлат ва хусусий молиялаштириш, шунингдек, халқаро молиялаштириш доирасида кузатиш имконини беради.

45. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ вазифалар БРММ да ҳам назарда тутилгани сабабли барча «яшил» ташаббуслар учун харажатларни аниқлашда алоҳида «яшил» таснифлаш услубиётидан фойдаланилиши зарур.

46. Бюджет харажатларини таснифлаш тизимида ҳар бир вазифалар жиҳатидан тасниф сатрлари икки марта, жумладан БРММ асосида таснифлаш вақтида ҳамда харажатларни иқлим жиҳатидан ва «яшил» таснифлаш вақтида таснифланади.

47. Харажатларни БРММ асосида таснифлаш жараёнида вазифа жиҳатидан таснифнинг фақат битта БРММга эришишга кўмаклашадиган бюджет сатри ҳисобга олинади.

48. Харажатларни БРММ асосида таснифлаш тизимини жорий этишнинг дастлабки босқичларида БРММга киритилмайдиган харажатлар, шу жумладан, давлат органларининг иш ҳақи харажатлари таснифланмайди. Бундай харажатларни таснифлаш кейинги босқичларда, жумладан таснифлаш тизими янада мукаммаллашиши ҳисобига бир модда бир нечта БРММга эришишга кўмаклашганда ҳамда БРММга эришишга фоиздаги ҳисса бўйича вазн кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилганда жорий этилади.

49. Келгусида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вазифа жиҳатидан таснифнинг бюджет сатрларини БРММнинг ҳар бир мақсадларига боғлаш учун белгиланган рўйхатни ишлаб чиқади.

Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) концепциясига 1-ИЛОВА

Иқлим ўзгариши таъсирини «ижобий» тарафга юмшатиш тадбирлари

Тармоқлар Махсус тадбир номи Мувофиқлик мезонлари Энергетика Электр энергияси, иситиш энергияси, механик энергия ёки совитиш учун қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш. Иссиқхона газлари эмиссияси қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришдан келиб чиқадиган иссиқхона газлари эмиссиясидан сезиларли даражада паст бўлиши керак. Дастлабки босқичда ишлаб чиқилган суюқ биоёқилғи бундан мустасно. Электр энергияси, иситиш, механик энергия ёки совитиш учун қайта тикланадиган энергия ҳамда қазиб олинадиган энергиядан биргаликда фойдаланиш. Иссиқхона газлари эмиссияси қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришдан келиб чиқадиган иссиқхона газлари эмиссиясидан сезиларли даражада паст бўлиши керак. Бунда фақат қайта тикланадиган энергия манбаларига йўналтирилган харажатлар киритилиши керак. Паст углеродли водородни ишлаб чиқариш, сақлаш ёки ишлатиш. Углерод даражаси жуда паст бўлган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда сувни электролиз қилиш орқали ёки углеродни ушлаш ва ушланган CО 2 ни сақлаш ёки утилизация қилиш билан буғ ёрдамида табиий газдан ўгириш (конверсия) қилиш орқали ҳосил бўлган водород. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириш натижасини ҳосил қилиши керак. Кўмирдан газга ўтиш каби углерод даражаси баланд бўлган ёқилғиларни углерод даражаси пастроқ бўлган ёқилғига алмаштириш Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун тўғри келмайди. Қазиб олинадиган ёқилғига ўтилган ҳолатда, заводнинг ишлаш муддатидан ошмаслиги керак. Чиқинди газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш. Иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириши керак. Кўмир қатламидан олинадиган метан гази, янги нефть қазиб олиш конларидан олинган йўлдош газ ва янги газ қазиб олиш конларидан олинган шахта метан гази истисно қилиниши керак. Бир манбадан энергия ишлаб чиқаришдан электр энергияси, иситиш энергияси ва механик энергияси ёки совитиш учун энергияни биргаликда ишлаб чиқаришга, масалан, бирлашган иссиқлик ва электр энергияси станцияларига ўтиш. Бундай трансформация самарадорликнинг сезиларли даражада яхшиланишини таъминлаши керак. Энергия ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш. Самарадорликнинг сезиларли даражада яхшиланишини таъминлаши керак. Углеродни ушлаб қолиш ва сақлаш. CО 2 сақланиши мунтазам тусга эга бўлиши керак. Кўпроқ паст углеродли энергияни таъминлаш мақсадида энергияни сақлаш ва тармоқ барқарорлигини такомиллаштириш чоралари. Қазиб олинадиган ёқилғига тааллуқли эмас. Паст углеродли электр энергияси улушини оширадиган янги электр энергияси узатиш ёки тарқатиш инфратузилмаси. Паст углеродли электр энергияси улушининг ошишига олиб келувчи инфратузилмани намойиш қилиш салоҳиятига эга бўлиши керак. Иситиш ёки совитиш тизимлари энергияси учун янги узатиш ёки тарқатиш инфратузилмаси. Иситиш ёки совитиш энергияси қазиб олинадиган ёқилғидан олинмаслиги керак. Мавжуд электр, иссиқлик ёки газни узатиш ва тақсимлашда самарадорликни ошириш ёки техник йўқотишларни камайтириш. Бу энергия ёки соф иссиқхона газларидан фойдаланиш самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланишини таъминлаши керак. Электр, иссиқлик ёки газни тақсимлашда тижорий мақсадларида фойдаланишдаги ва (тўловларни) йиғиб олишдаги йўқотишларини камайтириш; ёки истеъмолчи талабини бошқаришга қаратилган чора-тадбирлар. Истеъмолчилар томонидан тўланадиган тўловлар самарасини ошириш керак. Ташиш ва сақлаш инфратузилмасида иссиқхона газларининг қочқин чиқиндиларини камайтириш. Кончилик ва металл ишлаб чиқариш Қайта тикланадиган энергия, энергия самарадорлиги технологиялари ва бошқалар учун муҳим бўлган минераллар ва металл рудаларини қазиб олиш. Агар якуний фойдаланиш тури маълум бўлса, якуний фойдаланиш иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш билан боғлиқлигини кўрсатиши керак. Агар якуний фойдаланиш тури номаълум бўлса, глобал даражада глобал фойдаланишнинг аксарият қисми иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш учун эканлигини кўрсатиш керак. Қайта тикланадиган энергия, энергия самарадорлиги технологиялари ва бошқаларда асосан ишлатиладиган ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган металлар ёки қотишмаларни ишлаб чиқариш. Агар якуний фойдаланиш тури маълум бўлса, якуний фойдаланиш иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш билан боғлиқлигини кўрсатиши керак. Агар якуний фойдаланиш тури номаълум бўлса, глобал даражада глобал фойдаланишнинг аксарият қисми иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш учун эканлигини кўрсатиши керак. Ишлаб чиқариш Мавжуд конларда саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш. Соф иссиқхона газлари эмиссияларини, углерод интенсивлигини (масалан, бир бирлик бошига CО 2 ) ёки энергия интенсивлигини (масалан, бир бирлик бошига гигажоул) сезиларли даражада камайтириши керак. Бир манбадан энергия ишлаб чиқаришдан электр энергияси, иситиш энергияси ва механик энергияси ёки совитиш учун энергияни биргаликда ишлаб чиқаришга, масалан, бирлашган иссиқлик ва электр энергияси станцияларига ўтиш. Бундай трансформация самарадорликнинг сезиларли даражада яхшиланишини таъминлаши керак. Янги юқори самарали ёки паст углеродли ишлаб чиқариш объектлари ёки мавжуд ишлаб чиқариш объектида янги қўшимча ускуналар ёки ишлаб чиқариш линиялари. Тегишли миллий даражада мақбул бўлган мезон кўрсаткичдан сезиларли даражада пастроқ углерод эмиссия ёки энергия сарфини намойиш қилиши керак. Қазиб олинадиган ёқилғи асосида ишлайдиган ускуналар ёки жараёнларни электр энергиясида ишлайдиган ускуналар ёки жараёнлар билан алмаштириш. Углеродни ушлаб қолиш ва сақлаш. CО 2 сақланиши мунтазам тусга эга бўлиши керак. Иссиқхона газлари эмиссиясининг олдини олиш ёки уни камайтириш учун саноат инфратузилмасини модернизация қилиш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Истеъмолни ёки чиқиндиларни камайтирувчи мавжуд ёки янги/илғор саноат жараёнларни яхшилаш ёки жорий қилиш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак Паст углеродли энергия ёки чиқиндилардан ҳосил қилинган энергияни бирлаштириш имконини берувчи энергияни сақлаш технологияларини жорий қилиш. Сақлаш қазиб олинадиган ёқилғига тааллуқли эмас. Фақат қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш, энергия самарадорлиги ёки бошқа паст углеродли технологиялар учун бутловчи қисмлар, ускуналар ишлаб чиқариш ёки инфратузилмани яратиш. Паст углеродли водородни ишлаб чиқариш. Углерод даражаси жуда паст бўлган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда, сувни электролиз қилиш орқали ёки углеродни ушлаш ва ушланган CО 2 ни сақлаш ёки утилизация қилиш билан буғ ёрдамида табиий газдан ўгириш (конверсия қилиш) орқали ҳосил бўлган водород. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириш натижасини ҳосил қилиши керак. Чиқинди газдан хомашё ёқилғиси сифатида фойдаланиш. Иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириши керак. Кўмир қатламидан олинадиган метан гази, янги нефть қазиб олиш конларидан олинган йўлдош газ ва янги газ қазиб олиш конларидан олинган шахта метан гази истисно қилиниши керак. Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва балиқчилик Қишлоқ хўжалигида энергия сарфини камайтириш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Тупроқ таркибида углерод захираларини кўпайтириш ёки эрозияга қарши кураш, шу жумладан, яйловлардан фойдаланишни тартибга солиш орқали тупроқ таркибидаги углерод йўқотилишининг олдини олиш. Ер усти ёки ер остидаги углерод захираларининг сезиларли кўпайишига олиб келиши керак Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган амалиёт ёки операцияларини бажаришда таркибида CО 2 бўлмаган иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Чорвачиликда метан ёки бошқа иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш. Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Ўрмон хўжалигини барқарор бошқариш, ўрмонларнинг кесилиши ёки ер деградациясининг олдини олиш. Ер усти ёки ер остидаги углерод захираларининг сезиларли кўпайишига ёки соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Балиқчилик ёки сув дунёси объектларида CО 2 интенсивлигини пасайтириш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши ва маҳаллий экотизимнинг деградациясига олиб келмаслиги керак. Озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотилишини ёки озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш ёки паст углеродли диетани тарғиб қилиш. Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Биоматериал ишлаб чиқариш. Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Бунда биомасса озиқ-овқат саноати билан рақобатлашмайдиган барқарор ва ижтимоий жиҳатдан мақбул манбалардан олиниши керак. Сув таъминоти ва чиқинди сувлар Сув таъминоти тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш, шу жумладан, энергия сарфини ва йўқотишларни камайтириш. Бу сезиларли даражада энергия самарадорлиги яхшиланишига ёки соф иссиқхона газлари эмиссиясининг камайишига олиб келиши керак. Авитоцистерналар ёрдамида ёки бошқа юқори эмиссияли сув таъминотини қувурли сув тизимлари билан алмаштириш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Энергия самарадорлиги юқори бўлган янги сув таъминоти лойиҳалари. Мамлакатда мавжуд энг яхши технологиядан фойдаланиши ёки эмиссиясиз бўлиши керак (масалан, гравитация асосида сув таъминоти). Сув йўқотилишини камайтириш, энергияни тежашни рағбатлантириш, чиқинди сувларни тозалаш борасидаги мақсадларга эришиш ёки ундан ҳам ошириш ва бошқалар учун ишлатиш ва техник хизмат кўрсатишни яхшилаш. Чиқинди сувларни, нажасли ёки зарарсизлантирилган лойни йиғиш ва тозалаш орқали иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш. Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Мавжуд чиқинди сувларни тозалаш ва бошқариш иншоотларининг энергия ёки иш самарадорлигини такомиллаштириш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Чиқинди сувларни, нажасли ёки зарарсизлантирилган лойни йиғишни яхшилаш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Чиқинди сувларни қайта ишлатиш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак Қаттиқ маиший чиқиндиларни тартибга солиш Ажратиб олинган чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва ташиш. Қайта фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун материаллар хусусиятини тиклашни енгиллаштириши керак. Ажратиб олинган чиқиндиларни сақлаш, жамлаш ёки ташиш. Қайта фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун материаллар хусусиятини тиклашни енгиллаштириши керак. Қайта фойдаланиш имконини таъминлаш. Акс ҳолда маҳсулот чиқиндига чиқарилиши мумкинлигини, у асл фойдаланишга қайтарилиши ва келажакда қайта тиклаш ёки қайта ишлашга хавф туғдирмаслигини намойиш қилиши керак. Чиқиндилардан материалларни механик жараёнлар ёхуд механик бўлмаган жараёнлар ёрдамида қайта тиклаш. Қайта фойдаланиш ёки қайта ишлашга тайёрлаш учун чиқиндилардан иккиламчи материалларни қайта тиклашга қаратилган бўлиши ва соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришига олиб келиши керак. Чиқиндиларни анаэробик усулда эритиш/парчалаш. Биологик чиқиндилар манба жойида ажратиб олиниб, улар алоҳида йиғилиши ва биогаздан унумли фойдаланилиши керак. Парчаланган қолдиқлар ёқиб ташланмаслиги керак. Метан оқиб кетишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак. Компостлаш. Ҳосил бўлган компост иложи бўлган ўринларда табиий ўғит ёки тупроқ тузилмасини қайта тикловчи унсур сифатида ишлатилиши керак ва ёқиб ташланмаслиги керак. Биологик чиқиндилар ва уларнинг қийматини қайта тиклашнинг бошқа турлари. Биологик чиқиндилар манба жойида ажратиб олиниб, улар алоҳида йиғилиши, ва бу жараёнлар эмиссияни сезиларли даражада камайтиришига олиб келиши керак. Аралаш қолдиқ чиқиндиларни механик ёки биологик усуллар билан тозалаш. Қайта тикланган материаллар қайта ишлаш учун яроқли бўлиши керак ва соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Утилизация қилинадиган биологик чиқиндилар органик таркибий қисмларни барқарорлаштириш учун биологик усулда тозаланиши керак. Чиқиндиларни ёқиб ташлаш. Соф иссиқхона газлари эмиссияларининг сезиларли даражада камайишини намойиш қилиши ва энг яхши мавжуд технологиялардан фойдаланилиши керак (айниқса, иссиқлик ва электр қувват энергияси комбинацияси асосида). Эски чиқинди полигонларини ёки полигон участкаларини ёпиш ишлари доирасида полигон газини олиш. Олинган чиқинди полигон газидан унумли фойдаланилиши ёки агарда бу иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлмаса, ёқиб ташланиши керак. Чиқинди полигонларида метан эмиссиянинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак. Янги санитар чиқинди полигонларида ёки полигон участкаларида полигон газини олиш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Олинган чиқинди полигон газидан унумли фойдаланилиши ёки агарда бу иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлмаса, ёқиб ташланиши керак. Чиқинди полигонларида метан эмиссиянинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак. Чиқиндиларни утилизация қилиш иншоотларида энергия самарадорлигини ошириш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Транспорт Шаҳар ва қишлоқ жамоат транспорти. Юқори углеродли транспорт турларидан модал силжишга олиб келиши керак. Моторсиз транспорт ва жамоат велосипедлари механизмини жорий қилиш дастурлари. Юк ва йўловчиларни шаҳарлараро темир йўл транспортида ташиш. Юқори углеродли транспорт турларидан модал силжишга олиб келиши керак. Қазиб олинадиган ёқилғини ташиш билан боғлиқ фаолият бундан мустасно Автобус ёки шаҳарлараро жамоат транспорти. Юқори углеродли транспорт турларидан модал силжишга олиб келиши керак Юкларни ёки йўловчиларни ташиш учун сув транспорти. Юқори углеродли транспорт турларидан модал силжишга олиб келиши керак. Қазиб олинадиган ёқилғини ташиш билан боғлиқ фаолият бундан мустасно. Йўловчи ёки юк транспорти парки ёки тўғридан-тўғри чиқиндилари ноль ёки паст даражада бўлган тегишли инфратузилма. Қазиб олинадиган ёқилғи ташиш транспорти бундан мустасно. Биоёқилғи ёки синтетик ёқилғидан фойдаланган ҳолда ташиш фаолияти. Ҳаётий цикл мобайнида чиқариладиган иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга олиб келиши керак. Биринчи авлод биоёқилғидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият бундан мустасно. Транспортга талабни бошқариш сиёсати ҳамда интеллектуал транспорт тизимлари. Транспортнинг янада самарали турларига ўтиш учун бўлган умумий талабнинг пасайишига олиб келиши керак. Чиқинди газидан транспорт ёқилғиси сифатида фойдаланиш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Ҳаво транспорти ҳаракатини самарали бошқариш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Аэропорт тизимларининг самарали ишлаши ёки жойларда қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак Бинолар, жамоат иншоотлари ва якуний истеъмол томонида энергия самарадорлиги Янги ва/ёки мавжуд бинолар ва ҳудудларда энергия ва ресурслар истеъмолини ёки CО 2 эмиссиясини камайтириш ёхуд углерод чиқиндиларининг ушлаб қолинишини орттириш чоралари. Энергия истеъмоли, ресурс истеъмоли ёки CО 2 эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Тегишли ҳолларда «яшил» технология қўллаб қурилган биноларни сертификатлаш талабларига жавоб бериши керак. Янги ва/ёки мавжуд бинолар ва ҳудудларда энергия ва ресурслар истеъмолини ёки CО 2 эмиссиясини камайтириш ёхуд жамоат жойлари ёки иншоотларда углерод чиқиндиларининг ушлаб қолинишини орттириш чоралари. Энергия истеъмоли, ресурс истеъмоли ёки CО 2 эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Энергия самарадорлигини ошириш ёки мавжуд жиҳоз ва ускуналардан таралувчи эмиссияларни камайтириш. Энергия истеъмоли, ресурс истеъмоли ёки CО 2 эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Натижада эмиссияларни камайтиришга олиб келувчи жиҳоз ва ускуналарни алмаштириш (масалан, ёритиш). Энергия истеъмоли, ресурс истеъмоли ёки CО 2 эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Энг яхши мавжуд технологиялар қўлланиши керак. Рақамли технологиялар Мавжуд маълумот марказларининг уларда қайта тикланадиган энергияни жорий қилиш орқали энергия самарадорлигини ошириш. Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Халқаро энергия самарадорлиги стандартларига жавоб берадиган ва асосан маҳаллий қайта тикланадиган энергиядан қувват оладиган янги маълумот марказлари. Энергия самарадорлиги юқори бўлган телекоммуникация тармоқлари. Соф иссиқхона газлари эмиссияларининг сезиларли даражада камайишини ёки энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бозор стандартларидан анча юқори эканлигини намойиш қилиши керак. Илмий-тадқиқот, ишланмалар ва инновациялар Қайта тикланадиган энергия манбаларини тадқиқ қилиш ёки яратиш, энергия самарадорлигини ошириш, паст углеродли технологиялар ёки тўлиқ декарбонизацияга эришишга ёрдам берадиган бошқа технологиялар. Паст углеродли технологияларни қўллаб-қувватлайдиган, лекин айни вақтда, қазиб олинадиган ёқилғини разведка қилиш, қазиб олиш, қайта ишлаш ёки ташиш ёки қазиб олинадиган ёқилғидан электр энергияси ишлаб чиқаришни бевосита қўллаб-қувватловчи фаолият (углеродни ушлаш ва сақлаш технологиялари бундан мустасно) қабул қилиниши мумкин эмас. Тармоқлараро Таъминот тизими бўйлаб энергия ёки материаллардан фойдаланишни камайтиришга ёки иқтисодиётнинг даврий тизимларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Талаб/эҳтиёжни тартибга солиш. Чора-тадбирлар энергия ёки ресурсларга бўлган талаб/эҳтиёжни қандай камайтиришини намойиш қилиши керак Хизматларни электрон тарзда етказиш. Хизмат кўрсатиш ёки амалга оширишни кенг миқёсда ўзгартиришга ва шу орқали соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга эришади ёки ушбу турдаги биринчи хизматни ташкил қилади Қазиб олинадиган ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташиш объектларини ёпишни қўллаб-қувватлашга, шу жумладан зарар кўрган ишчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган молиялаштириш. Иқтисодий фойдаланиш даври тугашидан анча олдин ёпилишни мақсад қилиши керак бўлиб, зарар кўрган ишчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари бундай объектларнинг эрта ёпилиши билан аниқ тарзда боғлиқ бўлиши керак. CО 2 ни ташиш, ундан фойдаланиш ёки уни сақлаш. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак бўлиб, утилизация қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламаслиги керак. Эмиссияни камайтириш ва/ёки энергия ёки ресурслар самарадорлиги стандартлари, паст углеродли технологиялар учун фискал имтиёзлар, углерод нархини белгилаш, шаҳар зичлигини камайтириш бўйича тармоқлараро ҳаракатлар стратегияси. Ҳаракатлар стратегияси углерод миқдорининг кўпайишига ёки соф иссиқхона газлари эмиссиясининг сезиларли даражада камайишига олиб келадиган чора-тадбирларга қаратилган бўлиши керак. Иссиқхона газлари мониторинги. Иссиқхона газлари эмиссиясига доир маълумотларни тўплашни яхшилашга олиб келиши керак. Энергия аудити. Энергия истеъмолини ёки иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиши керак. Иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатишга қаратилган таълим, ўқитиш, салоҳиятни ошириш ёки хабардорликни ошириш. Иқлим ўзгаришига қарши ёки карбонсизлаштириш бўйича ҳаракат режалари бўйича маълумотларни етказиш.

Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) концепциясига 2-ИЛОВА

Иқлим таъсирига «одатий» мослаштириш чоралари

Тармоқлар «Одатий» мослаштириш чоралари Қишлоқ хўжалиги Иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамли экинлар/уруғларни кенг тарқатиш ва қўллаш; Қишлоқ хўжалиги соҳасида банд аҳоли учун иқлим/об-ҳаво маълумотларини яхшилаш; Тежамкор ирригация; Аҳолиси иқлим ўзгариши таъсирига тобе бўлган ҳудудларда барқарор қишлоқ хўжалиги ва минтақавий ривожланишни қўллаб-қувватлаш. Ўрмон хўжалиги Ўрмонларни кўпайтириш (сув тошқини хавфларини камайтириш учун); Тупроқ эрозиясини камайтириш учун ўрмон майдонларини тиклаш/ҳимоя қилиш; Тупроқ эрозиясини камайтириш учун барқарор ўрмон бошқаруви; Ўрмонларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ фаолият (яшаш муҳитини ёки флора-фауна турларни сақлашга қаратилган ўрмон хўжалиги фаолияти). Биологик хилма-хилликнинг бошқа турлари Сув-ботқоқ ерларини ҳимоя қилиш ёки қайта тиклаш; Сув ресурсларини сақлаб қолиш; Тупроқ эрозиясини камайтириш/олдини олиш чора-тадбирлари. Энергетика Иқлим таъсирига чидамли энергия инфратузилмаси; ГЕСларнинг унумдорлигини/ресурс самарадорлигини ошириш; Иқлим ўзгариши таъсирига тобе хўжаликлар учун энергия етказиб бериш хизматларини кўрсатишни яхшилаш. Сув ва чиқинди сувлар Сувни тежаш ва сувни сақлаш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар; Биринчи навбатда, иқлим ўзгариши таъсирига тобелиги юқори бўлиши мумкин бўлган аҳолига эътибор қаратган ҳолда ичимлик сувининг сифатини яхшилаш ва миқдорини орттириш бўйича чора-тадбирлар; Сув тошқинлари эҳтимоли ёки жиддийлигини камайтирадиган сув ва канализация хизматлари ва инфратузилма билан боғлиқ фаолият; Ер ости ёки ер усти сувларини муҳофаза қилишни яхшилайдиган чиқинди сувларни тартибга солиш схемалари; Чиқинди сувларни қайта ишлаш схемалари. Транспорт Иқлим таъсирига чидамли транспорт инфратузилмаси; Иқлим ўзгариши таъсирига тобе аҳолининг йўл транспорти (ва бошқа транспорт турлари)дан фойдаланиш имкониятини яхшилаш. Саноат Иқлим хавф-хатарлари таъсирига тобеликни камайтириш мақсадида саноат объектларини модернизация қилиш; Тежамкор сув сарфи асосида ишлаб чиқариш технологияларига ўтиш. Таълим Ўқув дастурларида иқлим ва атроф-муҳит ҳақида хабардорликни ошириш чора-тадбирлари Соғлиқни сақлаш Иссиқлик босими каби иқлим ўзгариши натижасида кенг тарқалган соғлиқ учун хавф-хатарларга қарши чоралар кўришга ёрдам берадиган чора-тадбирлар Микробиологик сифат билан боғлиқ озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларини кучайтириш Бошқа ижтимоий инфратузилма Асосий хизматларни кўрсатиш ва иқлим ўзгариши таъсирига тобе бўлган аҳоли учун озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар. Молия Иқлим хавфлари билан боғлиқ суғурталаш фаолияти. Туризм Экотуризм (табиий экотизимларнинг салбий омиллар таъсирига қарши бардошлилигини сақлаш ва қишлоқ жойларида иқтисодий манбаларни диверсификация қилиш учун). Тошқинлардан ҳимоя қилиш Сув омбори тўғонларини бошқариш, сув тошқинлари оқибатларини бартараф қилиш каби тошқиндан ҳимоя қилиш чоралари. Фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини мониторинг қилиш, олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш Фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш ҳамда хавфли табиий-техноген жараён ва ҳодисалар хавфини баҳолаш; Фавқулодда вазиятнинг олдини олиш, бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилиш; Табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш. Стратегик ва оммавий хабардорлик Мослаштириш стратегиялари, режалари ва сиёсатни ишлаб чиқиш; Иқлим ўзгариши, иқлим ўзгаришининг сабаблари ва оқибатлари ҳамда мослаштириш роли ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини орттириш.

Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) концепциясига 3-ИЛОВА

Давлат бюджети харажатларини иқлим жиҳатидан таснифланишини бюджет жараёнига интеграция қилиш бўйича

Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш элементи Яқин истиқболдаги ёндашув Узоқ истиқболдаги ёндашув Бюджет қамрови Давлат бюджети Консолидациялашган бюджет: Давлат бюджети (республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар), давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари (шу жумладан, халқаро давлат молияси) Харажатлар қамрови Барча бюджет харажатлари (жорий ва инвестиция харажатлари) Таснифлаш объекти Вазифа жиҳатидан таснифнинг иккинчи даражаси (кичик бўлим) Дастурий таснифнинг (классификатор) энг паст даражаси бўлган чоралар. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш учун масъул орган Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бюджет дастурлари бўйича масъул бўлган вазирликлар (идоралар) томонидан амалга оширилади (1-даражали бюджет тақсимловчилари). Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш сифатини таъминлаш Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослаштириш сиёсати бўйича экспертлар. Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослаштириш сиёсати учун масъул давлат органи. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашда бюджет жараёни босқичлари Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бюджет сўрови тақдим этилганидан сўнг, вазирлик томонидан бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш вақтида амалга оширилади. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш тармоқ вазирликлар (идоралар) томонидан бюджет дастурларини ишлаб чиқиш босқичида амалга оширилади ва харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш натижалари бюджет сўровлари доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни автоматлаштириш Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш ДМБАТга интеграция қилингунига қадар оддий услубда, автоматлаштирилмаган ҳолатда амалга оширилади. Дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни ДМБАТга интеграция қилиниши кўриб чиқилади. Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш натижаларини оммага ошкор қилиш Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш натижалари доимий асосда жамоатчиликка ошкор қилиб борилади. Маълумотлар даврий равишда, энг ками билан бир йилда бир мартта чоп этиб борилади ҳамда ўзида режалаштирилган ва ижро этилган харажатларни акс эттиради. Иқлим харажатлари тўғрисидаги нашр этилган маълумотлар бир хил даражада молиявий ва номолиявий жиҳатларга қаратилган.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 1 май,

257-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/257/0318-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KONSEPSIYASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

UMUMLASHTIRILGAN JADVAL

Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovkalash) mexanizmlarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovakalash) mexanizmlarini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarorining 9-bandida Davlat budjeti loyihasini shakllantirish va ijrosi boʻyicha hisobotlarda budjet xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovkalash) mexanizmlarini joriy etish belgilanganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan manfaatdor vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda xalqaro tashkilotlar va xorijiy ekspertlar ishtirokida Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovkalash) yuzasidan dastlabki takliflar ishlab chiqilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovkalash) konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

budjet xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini tasniflash;

xarajatlarni tasniflashning maqsadi, obyekti va qamrovi;

xarajatlarni aniqlash va tasniflash mexanizmlari;

xarajatlarni tasniflash uchun iqlim oʻzgarishiga taʼsirni yumshatish va moslashtirish chora-tadbirlarini belgilash;

xarajatlarni tasniflash natijalarini eʼlon qilish.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

bir oy muddatda ushbu qarorning mohiyati va u bilan belgilangan mezonlar masʼul ijrochilar oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin;

2024-yil 1-dekabrga qadar xalqaro tashkilotlar va xorijiy ekspertlarni jalb etgan holda, ushbu qaror bilan tasdiqlangan Konsepsiyani takomillashtirish hamda “yashil” budjetlashtirish (tasniflash) tartibini joriy etish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-maydagi 257-son qaroriga ILOVA

Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovkalash)

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Konsepsiya Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovkalash) tartibini joriy etishda konseptual yondashuvlarni belgilash maqsadida ishlab chiqilgan.

2. Ushbu Konsepsiyada quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

Davlat budjeti xarajatlarini barqaror rivojlanish milliy maqsadlari asosida markirovkalash (keyingi oʻrinlarda — xarajatlarni BRMM asosida tasniflash) — Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligini baholash;

Davlat budjeti xarajatlarini iqlim jihatidan markirovkalash (keyingi oʻrinlarda — xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash) — Davlat budjeti xarajatlarini iqlim oʻzgarishiga taʼsiri boʻyicha budjet tasnifi asosida baholash.

3. Mazkur Konsepsiya quyidagi asosiy yoʻnalishlarni:

tasniflash qamrovi, obyekti va darajasi;

xarajatlarni aniqlash;

chora-tadbirlarning budjet maʼlumotlariga muvofiqligini taʼminlash;

budjet jarayonlariga integratsiya qilish;

xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni tatbiq qilishga qaratilgan qisqa va uzoq muddatli harakatlar;

xarajatlarni barqaror rivojlanish milliy maqsadlari asosida tasniflashni oʻz ichiga oladi.

2-bob. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash qamrovi, obyekti va darajasi

4. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash jarayonida Oʻzbekiston Respublikasi konsolidatsiyalashgan budjeti tarkibidagi Davlat budjetining xarajatlari qamrab olinadi.

5. Tasniflash obyekti quyidagi talablarga mos kelishi lozim:

iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq chora-tadbirlarni aniqlash va ularga mos kelish uchun oʻzida yetarli darajada budjet mablagʻlarini umumlashtirgan boʻlishi;

iqlim bilan bogʻliq xarajatlarni budjet jarayonining barcha bosqichlarida kuzatib borish hamda xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashning Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilish uchun budjet tasniflari va budjet ajratmalari darajasida belgilanishi;

xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflangan xarajatlar samaradorligini baholash uchun natijalar bilan bogʻlash imkoniyatining mavjud boʻlishi lozim.

6. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashning eng samarali obyekti dasturiy tasnifi (klassifikator) hisoblanadi. Bunda dasturiy budjetlashtirish orqali xarajatlarning asosiy samaradorlik koʻrsatkichlari, ularning maqsadi, iqlim oʻzgarishiga ehtimoliy taʼsiri yuzasidan maʼlumotlar shakllantiriladi.

Biroq, hozirda mamlakatimizda dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilmaganligini inobatga olgan holda, budjet tizimi budjetlarining vazifalar jihatidan tasnifi tasniflashning yaqin istiqboldagi obyekti etib belgilanmoqda. Bunda xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash ushbu tasnifning ikkinchi (kichik boʻlimi) darajasida amalga oshiriladi.

Budjet xarajatlarining vazifalar jihatdan tasnifi xarajatlarning tarmoq yoʻnalishlari va maqsadlarini (qishloq xoʻjaligi, oʻrmon xoʻjaligi, yoqilgʻi va energetika, chiqindilarni tartibga solish, suv resurslari, ifloslanishning oldini olish, biologik xilma-xillik va tabiatni muhofaza qilish, togʻ-kon sanoati, ishlab chiqarish va qurilish, transport, kommunikatsiyalar va boshqalar) belgilab beradi.

7. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni budjet tizimiga samarali joriy etish uchun har bir tasniflash obyektining barcha iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq xarajatlari bir xil tasniflanadi.

Dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilganidan soʻng esa tasniflashning obyekti qayta koʻrib chiqiladi hamda dasturiy budjetlashtirish quyi darajasining tasnifi xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash obyekti sifatida joriy etiladi.

3-bob. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashda budjet xarajatlarini aniqlash, shuningdek, tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish

8. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashda xarajatlar “maqsadlarga asoslangan” yoʻnalishda tasniflanadi. Bunda xarajatlar iqlim yoki “yashil” gʻoya boʻyicha yakuniy natijalarga erishishni maqsad qilgan tadbirlar bilan bogʻliqligi boʻyicha tasniflanadi.

9. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni joriy etish uchun quyidagi 4 ta asosiy tadbirlar belgilanishi zarur:

taʼsirni “ijobiy” tarafga yumshatish tadbirlari;

“salbiy” taʼsirni yumshatish tadbirlari;

“ijobiy” moslashtirish tadbirlari;

“salbiy” moslashtirish tadbirlari.

10. Taʼsirni “ijobiy” tarafga yumshatish tadbirlari quyidagi uch turdagi yoʻnalishdan iborat:

manfiy yoki nolga yaqin issiqxona gazlari emissiyasiga ega faoliyat;

issiqxona gazlarini koʻp emissiya qiluvchi tizim doirasida amalga oshiriladigan, biroq iqlimga zararni neytrallashtirishga qarata emissiyalarni kamaytirishga yordam beradigan oʻtish davri faoliyati;

issiqxona gazlari emissiyasini kamaytirishga asos yaratuvchi boshqa faoliyatni ragʻbatlantiradigan tadbirlar.

11. Iqlim oʻzgarishi taʼsirini “ijobiy” tarafga yumshatish tadbirlari ushbu Konsepsiyaga 1-ilovada keltirilgan.

12. Issiqxona gazlarini koʻp emissiya qiluvchi deb eʼtirof etilgan va emissiya darajasi pastroq muqobil yechimlar mavjud boʻlgan faoliyatlar “salbiy” taʼsirni yumshatish tadbirlari uchun belgilanadi. Shunga koʻra ushbu tadbirlar roʻyxatiga quyidagilar kiritilishi lozim:

koʻmirning qiymat zanjiri bilan bogʻliq barcha faoliyat turlari, shu jumladan, qazib olish va isteʼmol qilish;

ichki yonuv dvigatelida ishlaydigan avtotransport vositalarini ishlab chiqarish, ulardan foydalanish va ularni harakatga keltirish uchun benzin, dizel yoqilgʻisi yoki boshqa uglevodorodlardan foydalanish bilan bogʻliq barcha faoliyat turlari;

norasmiy poligonlarda, sanitariya talablariga javob bermaydigan poligonlarda yoki sanitariya talablariga javob beruvchi, biroq chiqindi gazi ushlab qolinmaydigan poligonlardagi chiqindilarni tartibga solish boʻyicha barcha faoliyat turlari;

qoramol va qoʻylarning qiymat zanjiri bilan bogʻliq faoliyat turlari;

qazib olinadigan yoqilgʻidan (tabiiy gaz bundan mustasno) energiya ishlab chiqarish yoki isteʼmol qilishning har qanday shakli uchun subsidiyalar, shuningdek, qishloq xoʻjaligi sohasi ishlab chiqarishiga subsidiyalar (issiqxona gazlari emissiyalarini qisqartirishga yoʻnaltiriladigan subsidiyalar bundan mustasno).

13. Uzoq muddatli istiqbolda “ijobiy” moslashtirish tadbirlarini aniqlash uchun quyidagi uch bosqichli yondashuvni qabul qilish lozim:

iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq xatarlar, zaifliklar va taʼsirlarni belgilash — loyiha hujjatlarida kuchli dalillardan foydalangan holda duch kelinishi mumkin boʻlgan iqlim bilan bogʻliq muammolarni aniq koʻrsatishni anglatadi;

ushbu muammolarni hal etish istagini bildirish — loyiha hujjatlarida mavjud tahlillar va baholashlar asosida yuqorida aniqlangan muammolarni hal etish yoʻllari koʻrsatilishi kerak;

xatarlar va faoliyatlar oʻrtasida toʻgʻridan-toʻgʻri aloqa oʻrnatish — loyihada hozirgi va kelajakdagi iqlim muammolarini qanday hal etish koʻrsatilishi lozim.

14. Yaqin istiqbolda “ijobiy” moslashtirish tadbirlarini aniqlash uchun “odatiy” moslashtirish choralari roʻyxatidan foydalaniladi. Ushbu “odatiy” moslashtirish choralari xavf-xatarlar intensivligini kamaytirish, iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq xavf-xatarlarning aholi yoki aktivlarga taʼsirini kamaytirish va muayyan iqlim xatarlariga taʼsirchanlikni kamaytiradigan tadbirlar, masalan, qurgʻoqchilikka taʼsirchanlikni kamaytirish uchun suvdan foydalanish samaradorligini oshirish choralaridan iborat.

15. Mazkur Konsepsiyaga 2-ilovada “odatiy” moslashtirish choralari roʻyxati keltirilgan. Bunda ushbu roʻyxatdagi tadbirlar amalga oshirilayotganda, ularning haqiqatan ham mamlakatda iqlim oʻzgarishiga moslashish ishlariga hissa qoʻshishi tekshiriladi.

16. Kelajakdagi qurgʻoqchilik holati va suv tanqisligi xatarlarini inobatga olib, yaqin istiqbolda “salbiy” moslashuv tadbirlari suv sarfini koʻpaytiruvchi tadbirlarni cheklash bilan bogʻliq tadbirlar hisoblanadi.

4-bob. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashda chora-tadbirlarning budjet maʼlumotlariga muvofiqligini taʼminlash

1-§. Budjet xarajatlarini iqlim jihatidan dolzarbligi boʻyicha koʻrib chiqish

17. Budjet xarajatlarini iqlim uchun dolzarbligi jihatidan “ijobiy”, “salbiy” yoki “neytral” guruhlarga ajratish mumkin. Hozirda budjet tizimi budjetlarining vazifalar jihatidan tasnifidagi satrlarni ushbu guruhlarga ajratish uchun ayrim xarajatlar boʻyicha qoʻshimcha maʼlumotlar talab etiladi.

Shu sababli, maʼlumotlar vazifalar jihatidan tasnifdagi maʼlum bir budjet satri boʻyicha jami xarajatlarning 75 foizidan koʻprogʻi “ijobiy” ekanligini koʻrsatgan taqdirda, budjet satri iqlimga ijobiy taʼsir koʻrsatadigan xarajatlar deb hisoblanadi. Agarda jami xarajatlarning 75 foizi “salbiy” boʻlsa, unda budjet satri iqlimga salbiy taʼsir koʻrsatadigan xarajatlar deb hisoblanadi.

Qoʻshimcha maʼlumotlar ushbu xarajatlarni baholashda yordam bermasa, ushbu satr xarajatlarini neytral xarajatlar sifatida qabul qilinishi maqsadga muvofiq.

18. Budjet xarajatlarining ekologik holatga, iqlimga taʼsiridan kelib chiqib, yashil rang (iqlim uchun ijobiy), kul rang (iqlimga taʼsiri neytral), jigarrang (iqlimga va atrof-muhitga taʼsiri salbiy) kabi ranglar bilan tasniflash mumkin.

Misol uchun, elektr energiyasida harakatlanuvchi yer usti metro yoʻnalishining qurilishi shaharda oʻrta muddatda yonilgʻida ishlovchi avtotransport vositalari harakatining kamayishi hisobidan atmosferaga zararli gazlarni chiqarishni kamaytiradi. Yaqin istiqbolda esa metro qurilishi yashil maydonlarning kamayishiga olib kelishi mumkin. Shu sababli ushbu tadbirni moliyalashtirishni oʻrta muddatda — yashil rang (ijobiy) bilan, yaqin istiqbolda — jigarrang (salbiy) bilan tasniflash maqsadga muvofiq.

Bundan tashqari, shaharlarda jamoat transportining rivojlanishini ragʻbatlantirish va pulli avtomobil toʻxtash joylari infratuzilmasini yaratish tadbirlari havoga chiqariladigan zararli moddalarni kamaytirish omili sifatida ushbu yoʻnalishdagi xarajatlarni yashil rang bilan tasniflash mumkin.

2-§. Iqlimga bogʻliq xarajatlarni qoʻllab-quvvatlash intensivligini hisobga olish

19. Iqlim bilan bogʻliq xarajatlarni qoʻllab-quvvatlash intensivligi (keyingi oʻrinlarda — intensivlik) iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq vazifalarni qoʻllab-quvvatlash asosiy maqsadi boʻlgan hamda asosiy maqsadi boʻlmasada, maʼlum darajada qoʻllab-quvvatlaydigan xarajatlarni farqlash uchun qoʻllaniladi. Biroq, amaldagi budjet tizimi budjetlarining vazifalar jihatidan tasnifi bunday farqlash imkoniyatini bermaydi.

Shu sababli yaqin istiqbolda xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashda intensivlik hisobga olinmaydi.

20. Uzoq muddatli istiqbolda dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilganidan soʻng intensivlikni hisobga olish uchun quyidagi tasniflash uslubiyotidan foydalanilishi mumkin:

2 — asosan iqlim manfaati uchun moʻljallangan faoliyat bilan bogʻliq budjet qatori;

1 — asosan iqlim manfaati uchun moʻljallanmagan boʻlsa-da, biroq ayrim darajada naf keltirishi mumkin boʻlgan faoliyat bilan bogʻliq budjet qatori;

0 — taʼsiri neytral yoki noaniq;

-1 — iqlimga salbiy taʼsir koʻrsatishi kutilayotgan tadbirlar bilan bogʻliq budjet qatori.

Dasturiy budjetlashtirishga aloqador qoʻshimcha maʼlumotlar “taʼsirni yumshatish” va “moslashtirish” tadbirlaridan alohida ravishda intensivlikni baholash imkonini beradi.

5-bob. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni budjet jarayonlariga integratsiya qilish

21. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni budjet jarayonlariga integratsiya qilishda quyidagi masalalar koʻrib chiqilishi zarur:

xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash boʻyicha masʼul tashkilotni belgilash;

xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashning baholash sifatini taʼminlash borasidagi jarayonlar;

xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash budjet jarayonining qaysi bosqichida amalga oshirilishi;

xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni avtomatlashtirish darajasi;

xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash natijalarini jamoatchilikka oshkor qilish borasidagi yondashuv.

1-§. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashga masʼul tashkilot

22. Dasturiy budjetlashtirish muhitida tarmoq vazirlik va idoralari odatda oʻz budjet dasturlari va natijalarini ishlab chiqish va boshqarish uchun masʼul boʻlib, moliyalashtirish qarorlarini qabul qilish, uning samaradorligini taʼminlashda erkinlikka ega. Shu nuqtai nazardan, xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash tarmoq vazirlik va idoralari tomonidan budjet dasturlarini ishlab chiqish va samaradorlik koʻrsatkichlarini belgilash bosqichida amalga oshirilishi zarur.

Biroq, hozirda Oʻzbekiston Respublikasida dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilmaganligini inobatga olgan holda, yaqin istiqbolda xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

23. Uzoq muddatli istiqbolda dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilganidan soʻng xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash tarmoq vazirlik va idoralari (birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar) tomonidan budjet dasturlarini ishlab chiqish va samaradorlik koʻrsatkichlarini belgilash bosqichida amalga oshiriladi.

2-§. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash sifatini taʼminlash

24. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash sifatini taʼminlashning maqsadi tasniflash jarayoni va maʼlumotlarning belgilangan uslubiyotga muvofiqligini taʼminlash. Bunda tasniflash jarayonining shaffofligi va iqlim bilan bogʻliq xarajatlar boʻyicha maʼlumotlarning sifatliligi taʼminlanishi zarur.

Shu sababli xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash jarayoni hamda natijalari tegishli davlat organi yoki iqlim oʻzgarishini yumshatish va moslashish siyosatini ishlab chiqish hamda yuritishga masʼul tashkilot tomonidan davriy ravishda sifati baholanishi va taʼminlanishi zarur.

25. Yaqin istiqbolda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash jarayoniga tasniflash sifatini taʼminlash uchun iqlim oʻzgarishi boʻyicha ekspertlarni jalb etish maqsadga muvofiq.

26. Uzoq muddatli istiqbolda xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash sifati iqlim oʻzgarishini yumshatish va moslashish siyosatini ishlab chiqish hamda yuritish masʼul davlat tashkiloti tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan hamkorlikda taʼminlanadi.

3-§. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashda budjet jarayoni bosqichlari

27. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash budjet jarayonining eng dastlabki bosqichlarida, shu jumladan, budjet soʻrovlari, budjet dasturlarini shakllantirish bosqichida amalga oshirilishi lozim. Bu esa, oʻz navbatida, budjet dasturlari va ularning samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, budjet muhokamalarini oʻtkazish hamda ustuvor vazifalarni belgilashda iqlim oʻzgarishi siyosatining maqsadlari va natijalarini hisobga olish imkonini beradi.

Shu sababli uzoq muddatli istiqbolda dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilganidan soʻng xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash tarmoq vazirlik va idoralari tomonidan budjet dasturlarini ishlab chiqish bosqichida amalga oshiriladi hamda tasniflash natijalari budjet soʻrovlari doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi. Bunda tarmoq vazirlik va idoralari tomonidan budjet soʻrovlari taqdim etilishida iqlim oʻzgarishiga bogʻliq deb belgilangan budjet dasturlari boʻyicha iqlim oʻzgarishi jihatidan samaradorlik koʻrsatkichlari belgilanishi muhim hisoblanadi. Bu, oʻz navbatida, budjet xarajatlarini iqlim oʻzgarishi boʻyicha siyosat samaradorligini baholash imkoniyatini beradi.

28. Yaqin istiqbolda dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilguniga qadar xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga budjet soʻrovlari taqdim etilganidan soʻng, vazirlik tomonidan budjet loyihasini ishlab chiqish vaqtida amalga oshiriladi.

4-§. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni avtomatlashtirish

29. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash vositalarining DMBATga integratsiya qilinishi kelgusi yillarda xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash ishlarini, budjet xarajatlarining iqlim oʻzgarishi maqsadlariga qanchalik mosligini baholashni yengillashtiradi.

30. Yaqin istiqbolda xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash DMBATga integratsiya qilinguniga qadar oddiy uslubda avtomatlashtirilmagan holatda amalga oshiriladi.

31. Uzoq muddatli istiqbolda dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilganidan soʻng xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni DMBATga integratsiya qilish koʻrib chiqiladi.

5-§. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash natijalarini nashr etish

32. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash natijalari doimiy asosda jamoatchilikka oshkor qilib boriladi. Maʼlumotlar davriy ravishda eng kami bilan bir yilda bir marta chop etib boriladi hamda oʻzida rejalashtirilgan va ijro etilgan xarajatlarni aks ettiradi.

33. Dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilganidan soʻng eʼlon qilinadigan iqlim xarajatlari boʻyicha budjet maʼlumotlari nafaqat iqlim xarajatlarining umumiy hajmi, ularning iqlim bilan bogʻliq xarajatlari budjet tasnifi, iqtisodiyot tarmoqlari va masʼul organlar boʻyicha taqsimotini, balki iqlim jihatidan kutilayotgan foyda va natijalarni ham qamrab olishi zarur. Shu sababli xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash iqlim oʻzgarishi jihatidan budjet samaradorligi koʻrsatkichlari ham joriy etilishi bilan birga amalga oshirilishi zarur.

34. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni budjet jarayoniga integratsiya qilish boʻyicha umumlashtirilgan jadval mazkur Konsepsiyaga 3-ilovada nazarda tutilmoqda.

6-bob. Davlat budjeti xarajatlarini barqaror rivojlanish milliy maqsadlari asosida tasniflash

35. Xarajatlarni barqaror rivojlanish milliy maqsadlari (keyingi oʻrinlarda — BRMM) asosida tasniflash davlat budjeti loyihasini tayyorlash hamda koʻrib chiqishda hisobga olinadi va aks ettiriladi.

36. Xarajatlarni BRMM asosida tasniflash mablagʻlarni taqsimlash, qoʻshimcha moliyalashtirishni talab qiluvchi sohalarni aniqlash va xarajatlar samaradorligini tahlil qilish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish jarayonini takomillashtirish uchun asos boʻlib xizmat qiladi.

37. Xarajatlarni BRMM asosida tasniflash budjet mablagʻlaridan foydalanishda shaffofligini, ochiqlikni va javobgarlikni oshiradi.

38. Xarajatlarni BRMM asosida tasniflash jarayonida davlat budjeti mablagʻlarining kengroq qamrab olinishi, BRMM boʻyicha budjet xarajatlari miqdori haqida toʻliqroq maʼlumot beradi.

39. Xarajatlarni BRMM asosida tasniflash uchun budjet xarajatlari tasnifi barqaror rivojlanish vazifalariga emas, balki maqsadlarga asoslangan boʻlishi lozim.

40. Xarajatlarni BRMM asosida tasniflash obyekti budjet tizimi budjetlarining vazifalar jihatidan tasnifi etib belgilanmoqda. Bunda xarajatlarni BRMM asosida tasniflash ushbu tasnifning ikkinchi (kichik boʻlimi) darajasida amalga oshiriladi.

41. Budjet xarajatlarining vazifalar jihatidan tasnifi davlat siyosati nuqtai nazaridan (maqsadlar, vazifalar, yakuniy natijalar) budjet xarajatlarining maqsadini aniq tasvirlab bermasada va dasturiy tasnif sifatida xarajatlarni BRMM asosida tasniflash uchun samarali obyekt sifatida qaralmasada, hozirgi vaqtda bu tasnif tasniflash maqsadlari uchun foydalanish mumkin boʻlgan eng foydali tasnif hisoblanadi.

42. Xarajatlarni BRMM asosida tasniflashda budjet xarajatlarining vazifalar jihatidan tasnifidan foydalanilishi natijalarni DMBATga integratsiya qilish, uni budjet xarajatlari bilan bogʻlash imkonini beradi.

43. Yaqin istiqbolda xarajatlarni BRMM asosida tasniflash DMBATga integratsiya qilinguniga qadar oddiy uslubda avtomatlashtirilmagan holatda amalga oshiriladi.

Uzoq muddatli istiqbolda dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilganidan soʻng xarajatlarni BRMM asosida tasniflash DMBATga integratsiya qilish koʻrib chiqiladi.

44. Xarajatlarni BRMM asosida tasniflash BRMM sohasida rivojlanishni davlat va xususiy moliyalashtirish, shuningdek, xalqaro moliyalashtirish doirasida kuzatish imkonini beradi.

45. Iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq vazifalar BRMM da ham nazarda tutilgani sababli barcha “yashil” tashabbuslar uchun xarajatlarni aniqlashda alohida “yashil” tasniflash uslubiyotidan foydalanilishi zarur.

46. Budjet xarajatlarini tasniflash tizimida har bir vazifalar jihatidan tasnif satrlari ikki marta, jumladan BRMM asosida tasniflash vaqtida hamda xarajatlarni iqlim jihatidan va “yashil” tasniflash vaqtida tasniflanadi.

47. Xarajatlarni BRMM asosida tasniflash jarayonida vazifa jihatidan tasnifning faqat bitta BRMMga erishishga koʻmaklashadigan budjet satri hisobga olinadi.

48. Xarajatlarni BRMM asosida tasniflash tizimini joriy etishning dastlabki bosqichlarida BRMMga kiritilmaydigan xarajatlar, shu jumladan, davlat organlarining ish haqi xarajatlari tasniflanmaydi. Bunday xarajatlarni tasniflash keyingi bosqichlarda, jumladan tasniflash tizimi yanada mukammallashishi hisobiga bir modda bir nechta BRMMga erishishga koʻmaklashganda hamda BRMMga erishishga foizdagi hissa boʻyicha vazn koʻrsatkichlari tizimi ishlab chiqilganda joriy etiladi.

49. Kelgusida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi vazifa jihatidan tasnifning budjet satrlarini BRMMning har bir maqsadlariga bogʻlash uchun belgilangan roʻyxatni ishlab chiqadi.

Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovkalash) konsepsiyasiga 1-ILOVA

Iqlim oʻzgarishi taʼsirini “ijobiy” tarafga yumshatish tadbirlari

Tarmoqlar Maxsus tadbir nomi Muvofiqlik mezonlari Energetika Elektr energiyasi, isitish energiyasi, mexanik energiya yoki sovitish uchun qayta tiklanadigan energiya ishlab chiqarish. Issiqxona gazlari emissiyasi qazib olinadigan yoqilgʻi ishlab chiqarishdan kelib chiqadigan issiqxona gazlari emissiyasidan sezilarli darajada past boʻlishi kerak. Dastlabki bosqichda ishlab chiqilgan suyuq bioyoqilgʻi bundan mustasno. Elektr energiyasi, isitish, mexanik energiya yoki sovitish uchun qayta tiklanadigan energiya hamda qazib olinadigan energiyadan birgalikda foydalanish. Issiqxona gazlari emissiyasi qazib olinadigan yoqilgʻi ishlab chiqarishdan kelib chiqadigan issiqxona gazlari emissiyasidan sezilarli darajada past boʻlishi kerak. Bunda faqat qayta tiklanadigan energiya manbalariga yoʻnaltirilgan xarajatlar kiritilishi kerak. Past uglerodli vodorodni ishlab chiqarish, saqlash yoki ishlatish. Uglerod darajasi juda past boʻlgan elektr energiyasidan foydalangan holda suvni elektroliz qilish orqali yoki uglerodni ushlash va ushlangan CO 2 ni saqlash yoki utilizatsiya qilish bilan bugʻ yordamida tabiiy gazdan oʻgirish (konversiya) qilish orqali hosil boʻlgan vodorod. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirish natijasini hosil qilishi kerak. Koʻmirdan gazga oʻtish kabi uglerod darajasi baland boʻlgan yoqilgʻilarni uglerod darajasi pastroq boʻlgan yoqilgʻiga almashtirish Elektr energiyasini ishlab chiqarish uchun toʻgʻri kelmaydi. Qazib olinadigan yoqilgʻiga oʻtilgan holatda, zavodning ishlash muddatidan oshmasligi kerak. Chiqindi gazdan yoqilgʻi yoki xomashyo sifatida foydalanish. Issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishi kerak. Koʻmir qatlamidan olinadigan metan gazi, yangi neft qazib olish konlaridan olingan yoʻldosh gaz va yangi gaz qazib olish konlaridan olingan shaxta metan gazi istisno qilinishi kerak. Bir manbadan energiya ishlab chiqarishdan elektr energiyasi, isitish energiyasi va mexanik energiyasi yoki sovitish uchun energiyani birgalikda ishlab chiqarishga, masalan, birlashgan issiqlik va elektr energiyasi stansiyalariga oʻtish. Bunday transformatsiya samaradorlikning sezilarli darajada yaxshilanishini taʼminlashi kerak. Energiya ishlab chiqarishda energiya samaradorligini oshirish. Samaradorlikning sezilarli darajada yaxshilanishini taʼminlashi kerak. Uglerodni ushlab qolish va saqlash. CO 2 saqlanishi muntazam tusga ega boʻlishi kerak. Koʻproq past uglerodli energiyani taʼminlash maqsadida energiyani saqlash va tarmoq barqarorligini takomillashtirish choralari. Qazib olinadigan yoqilgʻiga taalluqli emas. Past uglerodli elektr energiyasi ulushini oshiradigan yangi elektr energiyasi uzatish yoki tarqatish infratuzilmasi. Past uglerodli elektr energiyasi ulushining oshishiga olib keluvchi infratuzilmani namoyish qilish salohiyatiga ega boʻlishi kerak. Isitish yoki sovitish tizimlari energiyasi uchun yangi uzatish yoki tarqatish infratuzilmasi. Isitish yoki sovitish energiyasi qazib olinadigan yoqilgʻidan olinmasligi kerak. Mavjud elektr, issiqlik yoki gazni uzatish va taqsimlashda samaradorlikni oshirish yoki texnik yoʻqotishlarni kamaytirish. Bu energiya yoki sof issiqxona gazlaridan foydalanish samaradorligi sezilarli darajada yaxshilanishini taʼminlashi kerak. Elektr, issiqlik yoki gazni taqsimlashda tijoriy maqsadlarida foydalanishdagi va (toʻlovlarni) yigʻib olishdagi yoʻqotishlarini kamaytirish; yoki isteʼmolchi talabini boshqarishga qaratilgan chora-tadbirlar. Isteʼmolchilar tomonidan toʻlanadigan toʻlovlar samarasini oshirish kerak. Tashish va saqlash infratuzilmasida issiqxona gazlarining qochqin chiqindilarini kamaytirish. Konchilik va metall ishlab chiqarish Qayta tiklanadigan energiya, energiya samaradorligi texnologiyalari va boshqalar uchun muhim boʻlgan minerallar va metall rudalarini qazib olish. Agar yakuniy foydalanish turi maʼlum boʻlsa, yakuniy foydalanish iqlim oʻzgarishining taʼsirini yumshatish bilan bogʻliqligini koʻrsatishi kerak. Agar yakuniy foydalanish turi nomaʼlum boʻlsa, global darajada global foydalanishning aksariyat qismi iqlim oʻzgarishining taʼsirini yumshatish uchun ekanligini koʻrsatish kerak. Qayta tiklanadigan energiya, energiya samaradorligi texnologiyalari va boshqalarda asosan ishlatiladigan yoki muhim ahamiyatga ega boʻlgan metallar yoki qotishmalarni ishlab chiqarish. Agar yakuniy foydalanish turi maʼlum boʻlsa, yakuniy foydalanish iqlim oʻzgarishining taʼsirini yumshatish bilan bogʻliqligini koʻrsatishi kerak. Agar yakuniy foydalanish turi nomaʼlum boʻlsa, global darajada global foydalanishning aksariyat qismi iqlim oʻzgarishining taʼsirini yumshatish uchun ekanligini koʻrsatishi kerak. Ishlab chiqarish Mavjud konlarda sanoat korxonalarining energiya samaradorligini oshirish. Sof issiqxona gazlari emissiyalarini, uglerod intensivligini (masalan, bir birlik boshiga CO 2 ) yoki energiya intensivligini (masalan, bir birlik boshiga gigajoul) sezilarli darajada kamaytirishi kerak. Bir manbadan energiya ishlab chiqarishdan elektr energiyasi, isitish energiyasi va mexanik energiyasi yoki sovitish uchun energiyani birgalikda ishlab chiqarishga, masalan, birlashgan issiqlik va elektr energiyasi stansiyalariga oʻtish. Bunday transformatsiya samaradorlikning sezilarli darajada yaxshilanishini taʼminlashi kerak. Yangi yuqori samarali yoki past uglerodli ishlab chiqarish obyektlari yoki mavjud ishlab chiqarish obyektida yangi qoʻshimcha uskunalar yoki ishlab chiqarish liniyalari. Tegishli milliy darajada maqbul boʻlgan mezon koʻrsatkichdan sezilarli darajada pastroq uglerod emissiya yoki energiya sarfini namoyish qilishi kerak. Qazib olinadigan yoqilgʻi asosida ishlaydigan uskunalar yoki jarayonlarni elektr energiyasida ishlaydigan uskunalar yoki jarayonlar bilan almashtirish. Uglerodni ushlab qolish va saqlash. CO 2 saqlanishi muntazam tusga ega boʻlishi kerak. Issiqxona gazlari emissiyasining oldini olish yoki uni kamaytirish uchun sanoat infratuzilmasini modernizatsiya qilish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Isteʼmolni yoki chiqindilarni kamaytiruvchi mavjud yoki yangi/ilgʻor sanoat jarayonlarni yaxshilash yoki joriy qilish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak Past uglerodli energiya yoki chiqindilardan hosil qilingan energiyani birlashtirish imkonini beruvchi energiyani saqlash texnologiyalarini joriy qilish. Saqlash qazib olinadigan yoqilgʻiga taalluqli emas. Faqat qayta tiklanadigan energiyadan foydalanish, energiya samaradorligi yoki boshqa past uglerodli texnologiyalar uchun butlovchi qismlar, uskunalar ishlab chiqarish yoki infratuzilmani yaratish. Past uglerodli vodorodni ishlab chiqarish. Uglerod darajasi juda past boʻlgan elektr energiyasidan foydalangan holda, suvni elektroliz qilish orqali yoki uglerodni ushlash va ushlangan CO 2 ni saqlash yoki utilizatsiya qilish bilan bugʻ yordamida tabiiy gazdan oʻgirish (konversiya qilish) orqali hosil boʻlgan vodorod. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirish natijasini hosil qilishi kerak. Chiqindi gazdan xomashyo yoqilgʻisi sifatida foydalanish. Issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishi kerak. Koʻmir qatlamidan olinadigan metan gazi, yangi neft qazib olish konlaridan olingan yoʻldosh gaz va yangi gaz qazib olish konlaridan olingan shaxta metan gazi istisno qilinishi kerak. Qishloq xoʻjaligi, oʻrmon xoʻjaligi, yerdan foydalanish va baliqchilik Qishloq xoʻjaligida energiya sarfini kamaytirish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Tuproq tarkibida uglerod zaxiralarini koʻpaytirish yoki eroziyaga qarshi kurash, shu jumladan, yaylovlardan foydalanishni tartibga solish orqali tuproq tarkibidagi uglerod yoʻqotilishining oldini olish. Yer usti yoki yer ostidagi uglerod zaxiralarining sezilarli koʻpayishiga olib kelishi kerak Qishloq xoʻjaligida qoʻllaniladigan amaliyot yoki operatsiyalarini bajarishda tarkibida CO 2 boʻlmagan issiqxona gazlari emissiyasini kamaytirish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Chorvachilikda metan yoki boshqa issiqxona gazlari emissiyasini kamaytirish. Sof issiqxona gazlari emissiyasi hajmi yoki surʼatini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Oʻrmon xoʻjaligini barqaror boshqarish, oʻrmonlarning kesilishi yoki yer degradatsiyasining oldini olish. Yer usti yoki yer ostidagi uglerod zaxiralarining sezilarli koʻpayishiga yoki sof issiqxona gazlari emissiyasi hajmi yoki surʼatini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Baliqchilik yoki suv dunyosi obyektlarida CO 2 intensivligini pasaytirish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi va mahalliy ekotizimning degradatsiyasiga olib kelmasligi kerak. Oziq-ovqat mahsulotlari yoʻqotilishini yoki oziq-ovqat chiqindilarini kamaytirish yoki past uglerodli diyetani targʻib qilish. Sof issiqxona gazlari emissiyasi hajmi yoki surʼatini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Biomaterial ishlab chiqarish. Sof issiqxona gazlari emissiyasi hajmi yoki surʼatini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Bunda biomassa oziq-ovqat sanoati bilan raqobatlashmaydigan barqaror va ijtimoiy jihatdan maqbul manbalardan olinishi kerak. Suv taʼminoti va chiqindi suvlar Suv taʼminoti tizimlarining energiya samaradorligini oshirish, shu jumladan, energiya sarfini va yoʻqotishlarni kamaytirish. Bu sezilarli darajada energiya samaradorligi yaxshilanishiga yoki sof issiqxona gazlari emissiyasining kamayishiga olib kelishi kerak. Avitotsisternalar yordamida yoki boshqa yuqori emissiyali suv taʼminotini quvurli suv tizimlari bilan almashtirish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Energiya samaradorligi yuqori boʻlgan yangi suv taʼminoti loyihalari. Mamlakatda mavjud eng yaxshi texnologiyadan foydalanishi yoki emissiyasiz boʻlishi kerak (masalan, gravitatsiya asosida suv taʼminoti). Suv yoʻqotilishini kamaytirish, energiyani tejashni ragʻbatlantirish, chiqindi suvlarni tozalash borasidagi maqsadlarga erishish yoki undan ham oshirish va boshqalar uchun ishlatish va texnik xizmat koʻrsatishni yaxshilash. Chiqindi suvlarni, najasli yoki zararsizlantirilgan loyni yigʻish va tozalash orqali issiqxona gazlari emissiyasini kamaytirish. Sof issiqxona gazlari emissiyasi hajmini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Mavjud chiqindi suvlarni tozalash va boshqarish inshootlarining energiya yoki ish samaradorligini takomillashtirish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Chiqindi suvlarni, najasli yoki zararsizlantirilgan loyni yigʻishni yaxshilash. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Chiqindi suvlarni qayta ishlatish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak Qattiq maishiy chiqindilarni tartibga solish Ajratib olingan chiqindilarni alohida yigʻish va tashish. Qayta foydalanish yoki qayta ishlash uchun materiallar xususiyatini tiklashni yengillashtirishi kerak. Ajratib olingan chiqindilarni saqlash, jamlash yoki tashish. Qayta foydalanish yoki qayta ishlash uchun materiallar xususiyatini tiklashni yengillashtirishi kerak. Qayta foydalanish imkonini taʼminlash. Aks holda mahsulot chiqindiga chiqarilishi mumkinligini, u asl foydalanishga qaytarilishi va kelajakda qayta tiklash yoki qayta ishlashga xavf tugʻdirmasligini namoyish qilishi kerak. Chiqindilardan materiallarni mexanik jarayonlar yoxud mexanik boʻlmagan jarayonlar yordamida qayta tiklash. Qayta foydalanish yoki qayta ishlashga tayyorlash uchun chiqindilardan ikkilamchi materiallarni qayta tiklashga qaratilgan boʻlishi va sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishiga olib kelishi kerak. Chiqindilarni anaerobik usulda eritish/parchalash. Biologik chiqindilar manba joyida ajratib olinib, ular alohida yigʻilishi va biogazdan unumli foydalanilishi kerak. Parchalangan qoldiqlar yoqib tashlanmasligi kerak. Metan oqib ketishining oldini olish boʻyicha choralar koʻrilishi kerak. Kompostlash. Hosil boʻlgan kompost iloji boʻlgan oʻrinlarda tabiiy oʻgʻit yoki tuproq tuzilmasini qayta tiklovchi unsur sifatida ishlatilishi kerak va yoqib tashlanmasligi kerak. Biologik chiqindilar va ularning qiymatini qayta tiklashning boshqa turlari. Biologik chiqindilar manba joyida ajratib olinib, ular alohida yigʻilishi, va bu jarayonlar emissiyani sezilarli darajada kamaytirishiga olib kelishi kerak. Aralash qoldiq chiqindilarni mexanik yoki biologik usullar bilan tozalash. Qayta tiklangan materiallar qayta ishlash uchun yaroqli boʻlishi kerak va sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Utilizatsiya qilinadigan biologik chiqindilar organik tarkibiy qismlarni barqarorlashtirish uchun biologik usulda tozalanishi kerak. Chiqindilarni yoqib tashlash. Sof issiqxona gazlari emissiyalarining sezilarli darajada kamayishini namoyish qilishi va eng yaxshi mavjud texnologiyalardan foydalanilishi kerak (ayniqsa, issiqlik va elektr quvvat energiyasi kombinatsiyasi asosida). Eski chiqindi poligonlarini yoki poligon uchastkalarini yopish ishlari doirasida poligon gazini olish. Olingan chiqindi poligon gazidan unumli foydalanilishi yoki agarda bu iqtisodiy nuqtai nazardan maqsadga muvofiq boʻlmasa, yoqib tashlanishi kerak. Chiqindi poligonlarida metan emissiyaning oldini olish boʻyicha choralar koʻrilishi kerak. Yangi sanitar chiqindi poligonlarida yoki poligon uchastkalarida poligon gazini olish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Olingan chiqindi poligon gazidan unumli foydalanilishi yoki agarda bu iqtisodiy nuqtai nazardan maqsadga muvofiq boʻlmasa, yoqib tashlanishi kerak. Chiqindi poligonlarida metan emissiyaning oldini olish boʻyicha choralar koʻrilishi kerak. Chiqindilarni utilizatsiya qilish inshootlarida energiya samaradorligini oshirish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Transport Shahar va qishloq jamoat transporti. Yuqori uglerodli transport turlaridan modal siljishga olib kelishi kerak. Motorsiz transport va jamoat velosipedlari mexanizmini joriy qilish dasturlari. Yuk va yoʻlovchilarni shaharlararo temir yoʻl transportida tashish. Yuqori uglerodli transport turlaridan modal siljishga olib kelishi kerak. Qazib olinadigan yoqilgʻini tashish bilan bogʻliq faoliyat bundan mustasno Avtobus yoki shaharlararo jamoat transporti. Yuqori uglerodli transport turlaridan modal siljishga olib kelishi kerak Yuklarni yoki yoʻlovchilarni tashish uchun suv transporti. Yuqori uglerodli transport turlaridan modal siljishga olib kelishi kerak. Qazib olinadigan yoqilgʻini tashish bilan bogʻliq faoliyat bundan mustasno. Yoʻlovchi yoki yuk transporti parki yoki toʻgʻridan-toʻgʻri chiqindilari nol yoki past darajada boʻlgan tegishli infratuzilma. Qazib olinadigan yoqilgʻi tashish transporti bundan mustasno. Bioyoqilgʻi yoki sintetik yoqilgʻidan foydalangan holda tashish faoliyati. Hayotiy sikl mobaynida chiqariladigan issiqxona gazlari emissiyasini kamaytirishga olib kelishi kerak. Birinchi avlod bioyoqilgʻidan foydalanish bilan bogʻliq faoliyat bundan mustasno. Transportga talabni boshqarish siyosati hamda intellektual transport tizimlari. Transportning yanada samarali turlariga oʻtish uchun boʻlgan umumiy talabning pasayishiga olib kelishi kerak. Chiqindi gazidan transport yoqilgʻisi sifatida foydalanish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Havo transporti harakatini samarali boshqarish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Aeroport tizimlarining samarali ishlashi yoki joylarda qayta tiklanadigan energiya ishlab chiqarish. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak Binolar, jamoat inshootlari va yakuniy isteʼmol tomonida energiya samaradorligi Yangi va/yoki mavjud binolar va hududlarda energiya va resurslar isteʼmolini yoki CO 2 emissiyasini kamaytirish yoxud uglerod chiqindilarining ushlab qolinishini orttirish choralari. Energiya isteʼmoli, resurs isteʼmoli yoki CO 2 emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Tegishli hollarda “yashil” texnologiya qoʻllab qurilgan binolarni sertifikatlash talablariga javob berishi kerak. Yangi va/yoki mavjud binolar va hududlarda energiya va resurslar isteʼmolini yoki CO 2 emissiyasini kamaytirish yoxud jamoat joylari yoki inshootlarda uglerod chiqindilarining ushlab qolinishini orttirish choralari. Energiya isteʼmoli, resurs isteʼmoli yoki CO 2 emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Energiya samaradorligini oshirish yoki mavjud jihoz va uskunalardan taraluvchi emissiyalarni kamaytirish. Energiya isteʼmoli, resurs isteʼmoli yoki CO 2 emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Natijada emissiyalarni kamaytirishga olib keluvchi jihoz va uskunalarni almashtirish (masalan, yoritish). Energiya isteʼmoli, resurs isteʼmoli yoki CO 2 emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Eng yaxshi mavjud texnologiyalar qoʻllanishi kerak. Raqamli texnologiyalar Mavjud maʼlumot markazlarining ularda qayta tiklanadigan energiyani joriy qilish orqali energiya samaradorligini oshirish. Sof issiqxona gazlari emissiyasi hajmi yoki surʼatini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Xalqaro energiya samaradorligi standartlariga javob beradigan va asosan mahalliy qayta tiklanadigan energiyadan quvvat oladigan yangi maʼlumot markazlari. Energiya samaradorligi yuqori boʻlgan telekommunikatsiya tarmoqlari. Sof issiqxona gazlari emissiyalarining sezilarli darajada kamayishini yoki energiya samaradorligi koʻrsatkichlari bozor standartlaridan ancha yuqori ekanligini namoyish qilishi kerak. Ilmiy-tadqiqot, ishlanmalar va innovatsiyalar Qayta tiklanadigan energiya manbalarini tadqiq qilish yoki yaratish, energiya samaradorligini oshirish, past uglerodli texnologiyalar yoki toʻliq dekarbonizatsiyaga erishishga yordam beradigan boshqa texnologiyalar. Past uglerodli texnologiyalarni qoʻllab-quvvatlaydigan, lekin ayni vaqtda, qazib olinadigan yoqilgʻini razvedka qilish, qazib olish, qayta ishlash yoki tashish yoki qazib olinadigan yoqilgʻidan elektr energiyasi ishlab chiqarishni bevosita qoʻllab-quvvatlovchi faoliyat (uglerodni ushlash va saqlash texnologiyalari bundan mustasno) qabul qilinishi mumkin emas. Tarmoqlararo Taʼminot tizimi boʻylab energiya yoki materiallardan foydalanishni kamaytirishga yoki iqtisodiyotning davriy tizimlarini joriy etishga qaratilgan chora-tadbirlar. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak. Talab/ehtiyojni tartibga solish. Chora-tadbirlar energiya yoki resurslarga boʻlgan talab/ehtiyojni qanday kamaytirishini namoyish qilishi kerak Xizmatlarni elektron tarzda yetkazish. Xizmat koʻrsatish yoki amalga oshirishni keng miqyosda oʻzgartirishga va shu orqali sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga erishadi yoki ushbu turdagi birinchi xizmatni tashkil qiladi Qazib olinadigan yoqilgʻini qazib olish, qayta ishlash va tashish obyektlarini yopishni qoʻllab-quvvatlashga, shu jumladan zarar koʻrgan ishchilarni qoʻllab-quvvatlashga yoʻnaltirilgan moliyalashtirish. Iqtisodiy foydalanish davri tugashidan ancha oldin yopilishni maqsad qilishi kerak boʻlib, zarar koʻrgan ishchilarni qoʻllab-quvvatlash choralari bunday obyektlarning erta yopilishi bilan aniq tarzda bogʻliq boʻlishi kerak. CO 2 ni tashish, undan foydalanish yoki uni saqlash. Sof issiqxona gazlari emissiyasini sezilarli darajada kamaytirishga olib kelishi kerak boʻlib, utilizatsiya qazib olinadigan yoqilgʻi ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlamasligi kerak. Emissiyani kamaytirish va/yoki energiya yoki resurslar samaradorligi standartlari, past uglerodli texnologiyalar uchun fiskal imtiyozlar, uglerod narxini belgilash, shahar zichligini kamaytirish boʻyicha tarmoqlararo harakatlar strategiyasi. Harakatlar strategiyasi uglerod miqdorining koʻpayishiga yoki sof issiqxona gazlari emissiyasining sezilarli darajada kamayishiga olib keladigan chora-tadbirlarga qaratilgan boʻlishi kerak. Issiqxona gazlari monitoringi. Issiqxona gazlari emissiyasiga doir maʼlumotlarni toʻplashni yaxshilashga olib kelishi kerak. Energiya auditi. Energiya isteʼmolini yoki issiqxona gazlari emissiyasini kamaytirishga alohida eʼtibor qaratilgan boʻlishi kerak. Iqlim oʻzgarishining taʼsirini yumshatishga qaratilgan taʼlim, oʻqitish, salohiyatni oshirish yoki xabardorlikni oshirish. Iqlim oʻzgarishiga qarshi yoki karbonsizlashtirish boʻyicha harakat rejalari boʻyicha maʼlumotlarni yetkazish.

Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovkalash) konsepsiyasiga 2-ILOVA

Iqlim taʼsiriga “odatiy” moslashtirish choralari

Tarmoqlar “Odatiy” moslashtirish choralari Qishloq xoʻjaligi Issiqlik va qurgʻoqchilikka chidamli ekinlar/urugʻlarni keng tarqatish va qoʻllash; Qishloq xoʻjaligi sohasida band aholi uchun iqlim/ob-havo maʼlumotlarini yaxshilash; Tejamkor irrigatsiya; Aholisi iqlim oʻzgarishi taʼsiriga tobe boʻlgan hududlarda barqaror qishloq xoʻjaligi va mintaqaviy rivojlanishni qoʻllab-quvvatlash. Oʻrmon xoʻjaligi Oʻrmonlarni koʻpaytirish (suv toshqini xavflarini kamaytirish uchun); Tuproq eroziyasini kamaytirish uchun oʻrmon maydonlarini tiklash/himoya qilish; Tuproq eroziyasini kamaytirish uchun barqaror oʻrmon boshqaruvi; Oʻrmonlarni muhofaza qilish bilan bogʻliq faoliyat (yashash muhitini yoki flora-fauna turlarni saqlashga qaratilgan oʻrmon xoʻjaligi faoliyati). Biologik xilma-xillikning boshqa turlari Suv-botqoq yerlarini himoya qilish yoki qayta tiklash; Suv resurslarini saqlab qolish; Tuproq eroziyasini kamaytirish/oldini olish chora-tadbirlari. Energetika Iqlim taʼsiriga chidamli energiya infratuzilmasi; GESlarning unumdorligini/resurs samaradorligini oshirish; Iqlim oʻzgarishi taʼsiriga tobe xoʻjaliklar uchun energiya yetkazib berish xizmatlarini koʻrsatishni yaxshilash. Suv va chiqindi suvlar Suvni tejash va suvni saqlash samaradorligini oshirish boʻyicha tadbirlar; Birinchi navbatda, iqlim oʻzgarishi taʼsiriga tobeligi yuqori boʻlishi mumkin boʻlgan aholiga eʼtibor qaratgan holda ichimlik suvining sifatini yaxshilash va miqdorini orttirish boʻyicha chora-tadbirlar; Suv toshqinlari ehtimoli yoki jiddiyligini kamaytiradigan suv va kanalizatsiya xizmatlari va infratuzilma bilan bogʻliq faoliyat; Yer osti yoki yer usti suvlarini muhofaza qilishni yaxshilaydigan chiqindi suvlarni tartibga solish sxemalari; Chiqindi suvlarni qayta ishlash sxemalari. Transport Iqlim taʼsiriga chidamli transport infratuzilmasi; Iqlim oʻzgarishi taʼsiriga tobe aholining yoʻl transporti (va boshqa transport turlari)dan foydalanish imkoniyatini yaxshilash. Sanoat Iqlim xavf-xatarlari taʼsiriga tobelikni kamaytirish maqsadida sanoat obyektlarini modernizatsiya qilish; Tejamkor suv sarfi asosida ishlab chiqarish texnologiyalariga oʻtish. Taʼlim Oʻquv dasturlarida iqlim va atrof-muhit haqida xabardorlikni oshirish chora-tadbirlari Sogʻliqni saqlash Issiqlik bosimi kabi iqlim oʻzgarishi natijasida keng tarqalgan sogʻliq uchun xavf-xatarlarga qarshi choralar koʻrishga yordam beradigan chora-tadbirlar Mikrobiologik sifat bilan bogʻliq oziq-ovqat xavfsizligi qoidalarini kuchaytirish Boshqa ijtimoiy infratuzilma Asosiy xizmatlarni koʻrsatish va iqlim oʻzgarishi taʼsiriga tobe boʻlgan aholi uchun oziq-ovqat xavfsizligini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar. Moliya Iqlim xavflari bilan bogʻliq sugʻurtalash faoliyati. Turizm Ekoturizm (tabiiy ekotizimlarning salbiy omillar taʼsiriga qarshi bardoshliligini saqlash va qishloq joylarida iqtisodiy manbalarni diversifikatsiya qilish uchun). Toshqinlardan himoya qilish Suv ombori toʻgʻonlarini boshqarish, suv toshqinlari oqibatlarini bartaraf qilish kabi toshqindan himoya qilish choralari. Favqulodda vaziyatlarning oqibatlarini monitoring qilish, oldini olish va bartaraf etish, shuningdek, ularning oqibatlarini kamaytirish Favqulodda vaziyatlarni monitoring qilish va prognozlash hamda xavfli tabiiy-texnogen jarayon va hodisalar xavfini baholash; Favqulodda vaziyatning oldini olish, bartaraf etish va oqibatlarini kamaytirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish; Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha Hukumat komissiyasi tomonidan favqulodda vaziyatni eʼtirof etish va bartaraf etish toʻgʻrisida tegishli qarorlar qabul qilish; Tabiiy ofatlar oqibatida yetkazilgan zararni aniqlash va baholash ishlarini tashkil etish. Strategik va ommaviy xabardorlik Moslashtirish strategiyalari, rejalari va siyosatni ishlab chiqish; Iqlim oʻzgarishi, iqlim oʻzgarishining sabablari va oqibatlari hamda moslashtirish roli haqida jamoatchilikning xabardorligini orttirish.

Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi va iqlim oʻzgarishiga taʼsirini koʻrsatib borish (markirovkalash) konsepsiyasiga 3-ILOVA

Davlat budjeti xarajatlarini iqlim jihatidan tasniflanishini budjet jarayoniga integratsiya qilish boʻyicha

Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash elementi Yaqin istiqboldagi yondashuv Uzoq istiqboldagi yondashuv Budjet qamrovi Davlat budjeti Konsolidatsiyalashgan budjet: Davlat budjeti (respublika budjeti va mahalliy budjetlar), davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlari va budjet muassasalarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari (shu jumladan, xalqaro davlat moliyasi) Xarajatlar qamrovi Barcha budjet xarajatlari (joriy va investitsiya xarajatlari) Tasniflash obyekti Vazifa jihatidan tasnifning ikkinchi darajasi (kichik boʻlim) Dasturiy tasnifning (klassifikator) eng past darajasi boʻlgan choralar. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash uchun masʼul organ Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi. Budjet dasturlari boʻyicha masʼul boʻlgan vazirliklar (idoralar) tomonidan amalga oshiriladi (1-darajali budjet taqsimlovchilari). Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash sifatini taʼminlash Iqlim oʻzgarishi taʼsirini yumshatish va unga moslashtirish siyosati boʻyicha ekspertlar. Iqlim oʻzgarishi taʼsirini yumshatish va unga moslashtirish siyosati uchun masʼul davlat organi. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashda budjet jarayoni bosqichlari Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga budjet soʻrovi taqdim etilganidan soʻng, vazirlik tomonidan budjet loyihasini ishlab chiqish vaqtida amalga oshiriladi. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash tarmoq vazirliklar (idoralar) tomonidan budjet dasturlarini ishlab chiqish bosqichida amalga oshiriladi va xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash natijalari budjet soʻrovlari doirasida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni avtomatlashtirish Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash DMBATga integratsiya qilinguniga qadar oddiy uslubda, avtomatlashtirilmagan holatda amalga oshiriladi. Dasturiy budjetlashtirish toʻliq joriy etilganidan soʻng xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflashni DMBATga integratsiya qilinishi koʻrib chiqiladi. Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash natijalarini ommaga oshkor qilish Xarajatlarni iqlim jihatidan tasniflash natijalari doimiy asosda jamoatchilikka oshkor qilib boriladi. Maʼlumotlar davriy ravishda, eng kami bilan bir yilda bir martta chop etib boriladi hamda oʻzida rejalashtirilgan va ijro etilgan xarajatlarni aks ettiradi. Iqlim xarajatlari toʻgʻrisidagi nashr etilgan maʼlumotlar bir xil darajada moliyaviy va nomoliyaviy jihatlarga qaratilgan.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 1-may,

257-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.05.2024-y., 09/24/257/0318-son)

lex.uz