UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 1-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 1 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 мая 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 May 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

УСТАВИ

Андижон вилоятида «Ипак йули» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Андижон вилоятида «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида» 2024 йил 15 февралдаги ПҚ-72-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 февралдаги ПҚ-72-сон қарорига мувофиқ «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Бошқарув ходимлари сони 7 нафардан иборат бўлган «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси шаклида (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар:

«Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

«Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Андижон вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Дирекция Андижон вилоятининг Андижон шаҳри Абдурауф Фитрат кўчасидаги 239-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини ва кейинчалик Дирекция учун замонавий маъмурий бино қурилишини таъминласин;

Дирекцияни малакали мутахассислар билан таъминлаш ва сақлаш, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг ушбу йўналишдаги илғор тажрибаси асосида уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда самарали фаолият юритиши учун зарур моддий-техника воситаларини харид қилиш чораларини кўрсин.

Бунда ушбу бандда кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Андижон вилояти маҳаллий бюджети, Дирекциянинг ўз маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 258-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг

Директор Директор ўринбосари Эркин иқтисодий зона инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мутахассис Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш бўйича мутахассис Молия масалалари бўйича мутахассис Юрисконсульт Бухгалтер

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 258-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг

1-боб. Умумий қоидалар

1. «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» (кейинги ўринларда — Дирекция) оператив бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки негизида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан қонунчиликда белгиланган доирада ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғига биноан унинг томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.

2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигида ҳисобварақларга, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.

4. Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — «Ipak yoʻli» erkin iqtisodiy zona direktsiyasi» davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи — «Ipak yoʻli» EIZ direktsiyasi» DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция свободной экономической зоны «Ипак йули»;

қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Ипак йули»;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Ipak yoʻli» State Unitary Company;

қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Ipak yoʻli» SUC.

5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Абдурауф Фитрат кўчаси, 239-уй.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда — Муассис) ҳисобланади.

7. Дирекция ўз номидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.

8. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.

2-боб. Дирекциянинг мақсади, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари

9. Дирекция фаолиятининг мақсади «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Ипак йўли» ЭИЗ) ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, «Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан оператив бошқариш, «Ипак йўли» ЭИЗ қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш ҳисобланади.

10. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

«Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудида махсус ҳуқуқий режимнинг амал қилишини таъминлайди;

салоҳиятли инвесторлар ва «Ипак йўли» ЭИЗ иштирокчилари билан ҳамкорликни, шу жумладан, инвестиция буюртманомасини кўриб чиқишни, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур рухсатномалар беришни «ягона дарча» принципи асосида ташкил этади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилади, шунингдек, «Ипак йўли» ЭИЗ иштирокчилари томонидан инвестиция битимига киритилган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;

«Ипак йўли» ЭИЗни ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлайди;

«Ипак йўли» ЭИЗ иштирокчиларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг реестрини юритади;

«Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудида экологик назоратни амалга оширади, шунингдек, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилади;

«Ипак йўли» ЭИЗ иштирокчилари билан шартномалар асосида маркетинг хизматлари, шунингдек, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилиш бўйича хизматлар кўрсатади;

ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этади;

«Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудидаги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва ташкилотларнинг доимий фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда «Ипак йўли» ЭИЗ қатнашчиларига кўмаклашади;

инвесторларни, «Ипак йўли» ЭИЗнинг иштирокчиларини ахборот билан таъминлайди, шу жумладан, уларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашувларини ташкил этади;

«Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида ижарага, шунингдек, «Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудидаги бинолар ва иншоотларни эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага беради;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этади;

маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатади, «Ипак йўли» ЭИЗ иштирокчилари ўртасида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори даражадаги саноат ишлаб чиқаришини кенгайтиради;

Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиради, маҳаллий аҳоли учун доимий иш ўринлари яратади;

«Ипак йўли» ЭИЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.

11. Дирекция қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш

12. Дирекция Муассисга ҳисобот беради.

13. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва уни назорат қилади;

Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилайди;

Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган ҳолда, Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олади;

Дирекция мулки билан боғлиқ амалга оширилган битимларни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш ва Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилади;

Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлайди ва оралиқ, тугатиш балансини тасдиқлайди;

меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатади;

меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилади.

14. «Ипак йўли» ЭИЗ мустақил бюджети ва «Ипак йўли» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан назорат қилинади.

15. Дирекция ижро этувчи орган ҳисобланади.

16. Дирекциянинг жорий фаолиятига Андижон вилояти ҳокимлигининг махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

17. Қуйидагилар директорнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга доир тадбирларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

«Ипак йўли» ЭИЗни ривожлантириш дастурларининг амалга оширилишини ташкил қилади;

Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштириш, бошқаришнинг энг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирларини амалга оширади;

Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан, хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини (контрактларни) тузади, ўзгартириш ва уларнинг амал қилишини тўхтатади;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини амалга оширади;

Дирекциянинг барча ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва уларга кўрсатмалар беради;

Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;

Дирекция томонидан қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини ташкил этади ва назорат қилади.

Директор Дирекцияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

18. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг тўланиши, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан, Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқолган тақдирда, етказилган зарар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Директор Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, «Ипак йўли» ЭИЗнинг Муассис томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларини тасарруф этади ва «Ипак йўли» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун Муассисга тақдим этади.

19. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек, Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

4-боб. Дирекциянинг устав фонди

20. Дирекциянинг устав фонди «Ипак йўли» ЭИЗ фаолиятини оператив бошқариш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.

21. Дирекция устав фондининг миқдори 500,0 млн сўмни ташкил қилади.

5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби

22. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис қарорига биноан амалга оширилади.

6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш

23. Муассис томонидан Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.

24. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.

25. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек, ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.

26. Директор ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот давридан кейинги ойининг 25-санасига, йил якунлари бўйича эса кейинги молия йилининг 25 февралига қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг «property.davaktiv.uz» ахборот тизимига ҳисобот киритади.

7-боб. Дирекция бюджетини шакллантириш

27. Қуйидагилар Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

давлат мулки бўлган ва «Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларнинг бир қисми;

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

«Ипак йўли» ЭИЗ қатнашчиларининг ажратмалари ва «Ипак йўли» ЭИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтиш учун тўловлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби

28. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек, бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.

9-боб. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби

29. Дирекциянинг соф фойдаси Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига биноан фойдаланилади.

30. Муассис ўз қарори билан бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ҳомийлик хайрияси сифатида йўналтириладиган маблағларнинг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.

31. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарлари ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби

32. Дирекция ҳисобот даври тугагач, ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.

33. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолияти Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.

34. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолиятининг натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Муассисга ҳисобот беради.

11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги

35. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда, унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.

36. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш

37. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши мумкин.

38. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади.

Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 1 май,

258-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/258/0321-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

USTAVI

Andijon viloyatida “Ipak yuli” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Maxsus iqtisodiy zonalar toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Andijon viloyatida “Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zonasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2024-yil 15-fevraldagi PQ-72-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 15-fevraldagi PQ-72-son qaroriga muvofiq “Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zonasi tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Boshqaruv xodimlari soni 7 nafardan iborat boʻlgan “Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasi shaklida (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) tashkil etilsin.

3. Quyidagilar:

“Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

“Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasining ustavi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Andijon viloyati hokimligi bir oy muddatda:

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda Direksiya Andijon viloyatining Andijon shahri Abdurauf Fitrat koʻchasidagi 239-uy manzilida joylashgan binoga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilishini va keyinchalik Direksiya uchun zamonaviy maʼmuriy bino qurilishini taʼminlasin;

Direksiyani malakali mutaxassislar bilan taʼminlash va saqlash, shuningdek, xorijiy mamlakatlarning ushbu yoʻnalishdagi ilgʻor tajribasi asosida ularning malakasini muntazam ravishda oshirib borish hamda samarali faoliyat yuritishi uchun zarur moddiy-texnika vositalarini xarid qilish choralarini koʻrsin.

Bunda ushbu bandda koʻrsatilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Andijon viloyati mahalliy budjeti, Direksiyaning oʻz mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev, investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L.Sh. Qudratov va Andijon viloyati hokimi Sh.Q. Abduraxmanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-maydagi 258-son qaroriga 1-ILOVA

“Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasining

Direktor Direktor oʻrinbosari Erkin iqtisodiy zona infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha mutaxassis Xorijiy va mahalliy investorlarni jalb etish boʻyicha mutaxassis Moliya masalalari boʻyicha mutaxassis Yuriskonsult Buxgalter

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-maydagi 258-son qaroriga 2-ILOVA

“Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasining

1-bob. Umumiy qoidalar

1. “Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) operativ boshqaruv uchun oʻziga berilgan davlat mulki negizida davlat unitar korxonasi shaklida tashkil etilgan tijorat tashkiloti hisoblanadi, u oʻziga biriktirilgan mulkka nisbatan qonunchilikda belgilangan doirada oʻz faoliyati maqsadlariga, mulkdor (yoki uning topshirigʻiga binoan uning tomonidan masʼul etib tayinlangan davlat organi — muassis) topshiriqlariga muvofiq egalik qilish, foydalanish va tasarruf etish huquqini amalga oshiradi.

2. Direksiya oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Ustavga hamda boshqa qonun hujjatlariga amal qiladi.

3. Direksiya yuridik shaxs hisoblanadi, alohida mulkka, mustaqil balansga, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachiligida hisobvaraqlarga, emblemaga, shtamplar va blankalarga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan, oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va boshqa rekvizitlarga ega boʻladi.

4. Direksiyaning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — “Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zona direktsiyasi” davlat unitar korxonasi;

qisqartirilgan nomi — “Ipak yoʻli” EIZ direktsiyasi” DUK;

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Gosudarstvennoye unitarnoye predpriyatiye “Direksiya svobodnoy ekonomicheskoy zoni “Ipak yuli”;

qisqartirilgan nomi — GUP “Direksiya SEZ “Ipak yuli”;

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi — “Directorate of free economic zone “Ipak yoʻli” State Unitary Company;

qisqartirilgan nomi — “Directorate of FEZ “Ipak yoʻli” SUC.

5. Direksiyaning joylashgan joyi (pochta manzili): Andijon viloyati, Andijon shahri, Abdurauf Fitrat koʻchasi, 239-uy.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Direksiyaning muassisi (keyingi oʻrinlarda — Muassis) hisoblanadi.

7. Direksiya oʻz nomidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mulkiy va shaxsiy nomulkiy huquqlarni olishi va amalga oshirishi, majburiyatlar olishi, sudda daʼvogar va javobgar boʻlishi, nizolarni hal etishda boshqa organlarda vakillik qilishi mumkin.

8. Direksiya boshqa davlat korxonasining muassisi boʻlishi mumkin emas.

2-bob. Direksiyaning maqsadi, asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari

9. Direksiya faoliyatining maqsadi “Ipak yoʻli” erkin iqtisodiy zonasini (keyingi oʻrinlarda — “Ipak yoʻli” EIZ) rivojlantirish davlat dasturlarining toʻliq va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash, shuningdek, “Ipak yoʻli” EIZ hududida alohida huquqiy rejimga rioya etilishini taʼminlash yoʻli bilan operativ boshqarish, “Ipak yoʻli” EIZ qatnashchilariga xizmatlar koʻrsatishdan hamda ushbu Ustavda nazarda tutilgan boshqa ishlar (xizmatlar)ni bajarishdan (koʻrsatishdan) foyda olish hisoblanadi.

10. Quyidagilar Direksiya faoliyatining asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari hisoblanadi:

“Ipak yoʻli” EIZ hududida maxsus huquqiy rejimning amal qilishini taʼminlaydi;

salohiyatli investorlar va “Ipak yoʻli” EIZ ishtirokchilari bilan hamkorlikni, shu jumladan, investitsiya buyurtmanomasini koʻrib chiqishni, muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi tarmoqlariga ulanish uchun zarur ruxsatnomalar berishni “yagona darcha” prinsipi asosida tashkil etadi;

investitsiya loyihalarining amalga oshirilishini monitoring qiladi, shuningdek, “Ipak yoʻli” EIZ ishtirokchilari tomonidan investitsiya bitimiga kiritilgan majburiyatlarning bajarilishini nazorat qiladi;

“Ipak yoʻli” EIZni rivojlantirish dasturi amalga oshirilishini taʼminlaydi;

“Ipak yoʻli” EIZ ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazadi va ularning reyestrini yuritadi;

“Ipak yoʻli” EIZ hududida ekologik nazoratni amalga oshiradi, shuningdek, madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazorat qiladi;

“Ipak yoʻli” EIZ ishtirokchilari bilan shartnomalar asosida marketing xizmatlari, shuningdek, mahsulotlarni ichki va tashqi bozorlarda targʻib qilish boʻyicha xizmatlar koʻrsatadi;

tashqi bozorlarda talab etilayotgan va import oʻrnini bosuvchi, yuqori qoʻshilgan qiymatga ega sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy va mahalliy investitsiyalarni jalb etadi;

“Ipak yoʻli” EIZ hududidagi loyihalarni oʻz vaqtida ishga tushirish va tashkilotlarning doimiy faoliyat yuritishini taʼminlash bilan bogʻliq masalalarni hal etishda “Ipak yoʻli” EIZ qatnashchilariga koʻmaklashadi;

investorlarni, “Ipak yoʻli” EIZning ishtirokchilarini axborot bilan taʼminlaydi, shu jumladan, ularning davlat organlari va boshqa tashkilotlar vakillari bilan uchrashuvlarini tashkil etadi;

“Ipak yoʻli” EIZ hududidagi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion vositasida ijaraga, shuningdek, “Ipak yoʻli” EIZ hududidagi binolar va inshootlarni egalik qilishga, foydalanishga va ijaraga beradi;

davlat-xususiy sheriklik loyihalarida ishtirok etadi;

mahalliy xom ashyo va materiallar negizida mustahkam kooperatsiya aloqalarini oʻrnatadi, “Ipak yoʻli” EIZ ishtirokchilari oʻrtasida hamda respublikaning boshqa hududlari bilan sanoat kooperatsiyasini rivojlantirish asosida yuqori darajadagi sanoat ishlab chiqarishini kengaytiradi;

Andijon viloyatining ishlab chiqarish va resurs salohiyatidan samarali foydalanish asosida sanoat mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytiradi, mahalliy aholi uchun doimiy ish oʻrinlari yaratadi;

“Ipak yoʻli” EIZ faoliyatini boshqarish boʻyicha boshqa funksiyalarni amalga oshiradi.

11. Direksiya qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan faoliyatning boshqa turlarini ham amalga oshirishi mumkin.

3-bob. Direksiya faoliyatini boshqarish

12. Direksiya Muassisga hisobot beradi.

13. Muassis quyidagi huquqlarga ega:

Direksiya faoliyatiga rahbarlik qiladi va uni nazorat qiladi;

Direksiya faoliyatining maqsadi va yoʻnalishlarini belgilaydi;

Direksiya Ustaviga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi;

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan kelishilgan holda, Direksiyaga berilgan mulkdan foydalanishdan olingan sof foydaning bir qismini yoki hammasini oladi;

Direksiya mulki bilan bogʻliq amalga oshirilgan bitimlarni haqiqiy emas deb hisoblash va Direksiyaga yetkazilgan zararlarni qoplash toʻgʻrisida sudga daʼvo arizasi bilan murojaat qiladi;

Direksiyani qayta tashkil etish yoki tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilish, tugatish komissiyasini tayinlaydi va oraliq, tugatish balansini tasdiqlaydi;

mehnatga oid qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Direksiya rahbari bilan mehnat shartnomasini muddatidan oldin toʻxtatadi;

mehnatga oid qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Direksiya rahbari bilan mehnat shartnomasini muddatidan oldin bekor qiladi.

14. “Ipak yoʻli” EIZ mustaqil budjeti va “Ipak yoʻli” EIZni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi tomonidan nazorat qilinadi.

15. Direksiya ijro etuvchi organ hisoblanadi.

16. Direksiyaning joriy faoliyatiga Andijon viloyati hokimligining maxsus iqtisodiy zonalarning faoliyat koʻrsatishini va ularni rivojlantirishni tashkil etish sohasidagi vakolatli davlat organi bilan kelishilgan taqdimnomasiga koʻra Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.

17. Quyidagilar direktorning asosiy vazifalari hisoblanadi:

qonunchilik hujjatlari talablarini bajarishga, Direksiya xodimlarining mehnat sharoitlarini muhofaza qilish va yaxshilashga, atrof muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga rioya etilishini taʼminlashga doir tadbirlarini ishlab chiqadi va joriy etadi;

“Ipak yoʻli” EIZni rivojlantirish dasturlarining amalga oshirilishini tashkil qiladi;

Direksiyaning asosiy faoliyatini takomillashtirish, boshqarishning eng zamonaviy usullarini joriy etish chora-tadbirlarini amalga oshiradi;

Direksiya nomidan ishonchnomasiz harakat qiladi, barcha tashkilotlarda, shu jumladan, xorijiy tashkilotlarda uning manfaatlarini himoya qiladi;

xodimlarni ishga qabul qiladi, ular bilan mehnat shartnomalarini (kontraktlarni) tuzadi, oʻzgartirish va ularning amal qilishini toʻxtatadi;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ishonchnomalar beradi;

kadrlarni tayyorlash va oʻqitish, ularning malakasini oshirish chora-tadbirlarini amalga oshiradi;

Direksiyaning barcha xodimlari uchun bajarilishi majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va ularga koʻrsatmalar beradi;

Direksiyaning ichki ish tartibini va xoʻjalik faoliyatini tartibga soluvchi hujjatlarni tasdiqlaydi;

Direksiya tomonidan qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini tashkil etadi va nazorat qiladi.

Direktor Direksiyaga yuklangan vazifalarni bajarish uchun zarur boʻlgan boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

18. Direktor oʻz huquqlarini amalga oshirishda va vazifalarini bajarishda Direksiya manfaatlarini koʻzlagan holda harakat qilishi lozim hamda budjetga va budjetdan tashqari jamgʻarmalarga toʻlovlar, ish haqining oʻz vaqtida toʻlanishi, mehnatga oid huquqiy munosabatlardan kelib chiquvchi barcha talablarning va ularga tenglashtirilgan toʻlovlarning toʻlanishi, ishlab chiqarish faoliyati bilan bevosita bogʻliq ehtiyojlarga mablagʻlar oʻtkazilmaganligi, Direksiyaning xatti-harakatlari (harakatsizligi) bilan, shu jumladan, Direksiyaga berilgan davlat mol-mulki yoʻqolgan taqdirda, yetkazilgan zarar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Direktor Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan kelishgan holda, “Ipak yoʻli” EIZning Muassis tomonidan tasdiqlanadigan mustaqil budjet mablagʻlarini tasarruf etadi va “Ipak yoʻli” EIZning mustaqil budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni kelishish uchun Muassisga taqdim etadi.

19. Direktor oʻz zimmasiga yuklangan vazifalarning bajarilishi, shuningdek, Direksiyaga berilgan davlat mulkining saqlanishi va undan maqsadli foydalanilishi yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

4-bob. Direksiyaning ustav fondi

20. Direksiyaning ustav fondi “Ipak yoʻli” EIZ faoliyatini operativ boshqarish uchun Muassis tomonidan oʻziga berilgan mablagʻlar, mol-mulk va boshqa aktivlar yigʻindisidan iborat boʻladi.

21. Direksiya ustav fondining miqdori 500,0 mln soʻmni tashkil qiladi.

5-bob. Direksiyaning ustav fondini koʻpaytirish va kamaytirish tartibi

22. Direksiyaning ustav fondini koʻpaytirish yoki kamaytirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Muassis qaroriga binoan amalga oshiriladi.

6-bob. Direksiya mulkini tasarruf etish

23. Muassis tomonidan Direksiyaga operativ boshqaruv huquqi bilan berilgan asosiy fondlar va aylanma mablagʻlar Direksiya mol-mulkini tashkil qiladi.

24. Direksiyaning asosiy fondlari va aylanma mablagʻlari boʻlinmaydi va ulushlar (hissalar, paylar) boʻyicha taqsimlanishi mumkin emas.

25. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Direksiyaga berilgan davlat mulkidan belgilangan maqsadda foydalanilishini va uning saqlanishini, shuningdek, oʻzgaga berilishini Muassis nomidan nazorat qiladi.

26. Direktor har chorak yakunlari boʻyicha hisobot davridan keyingi oyining 25-sanasiga, yil yakunlari boʻyicha esa keyingi moliya yilining 25-fevraliga qadar Davlat aktivlarini boshqarish agentligining “property.davaktiv.uz” axborot tizimiga hisobot kiritadi.

7-bob. Direksiya budjetini shakllantirish

27. Quyidagilar Direksiya faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:

davlat mulki boʻlgan va “Ipak yoʻli” EIZ hududida joylashgan binolar va inshootlarni ijaraga berishdan olingan daromadlarning bir qismi;

xizmatlar koʻrsatishdan olingan daromadlar;

“Ipak yoʻli” EIZ qatnashchilarining ajratmalari va “Ipak yoʻli” EIZ qatnashchilari sifatida roʻyxatdan oʻtish uchun toʻlovlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.

8-bob. Zaxira fondini va boshqa fondlarni shakllantirish tartibi

28. Direksiya oʻz tasarrufida qoladigan sof foyda hisobiga zaxira fondini, shuningdek, boshqa fondlarni tashkil etishi mumkin, ularning miqdori va shakllantirish tartibi Muassis tomonidan tasdiqlanadi.

9-bob. Daromad (foyda)ni taqsimlash va zararlarni qoplash tartibi

29. Direksiyaning sof foydasi Direksiya tasarrufida qoladi va undan Muassis qaroriga binoan foydalaniladi.

30. Muassis oʻz qarori bilan boshqa yuridik va jismoniy shaxslarga homiylik xayriyasi sifatida yoʻnaltiriladigan mablagʻlarning cheklangan summasini, ularni tasarruf etish huquqini Direktorga bergan holda belgilaydi.

31. Direksiyaning xoʻjalik faoliyati natijasida koʻrilgan zararlari ushbu maqsadlar uchun tashkil etilgan zaxira fondi mablagʻlari hisobidan qoplanishi mumkin.

10-bob. Hisobotlarni taqdim etish tartibi

32. Direksiya hisobot davri tugagach, vakolatli organlarga moliya hisobotini va roʻyxati qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa hujjatlarni taqdim etadi hamda hujjatlarning saqlanishi va davlat tomonidan saqlashga berilishi yuzasidan belgilangan tartibda javob beradi.

33. Direksiyaning xoʻjalik subyekti sifatidagi faoliyati Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat qilinadi.

34. Direktor har chorakda Direksiya faoliyatining natijalari va tasdiqlangan rivojlantirish dasturlarining amalga oshirilishi toʻgʻrisida Muassisga hisobot beradi.

11-bob. Direksiyaning javobgarligi

35. Direksiya oʻz majburiyatlari boʻyicha oʻziga tegishli mulk bilan javob beradi. Muassis Direksiyaning mulki yetarli boʻlmagan taqdirda, uning majburiyatlari boʻyicha subsidiar javobgarlikni amalga oshiradi.

36. Direksiya Muassis majburiyatlari boʻyicha javob bermaydi.

12-bob. Direksiyani tugatish va qayta tashkil etish

37. Direksiya Muassisning qaroriga koʻra qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda yoki sud qaroriga binoan tugatilishi yoxud qayta tashkil etilishi mumkin.

38. Direksiyani tugatish Direksiya faoliyatining huquq va majburiyatlari huquqiy vorislik tartibida boshqa shaxslarga oʻtmagan holda toʻxtatilishiga sabab boʻladi.

Direksiya qayta tashkil etilgan taqdirda, uning huquq va majburiyatlari huquqiy vorisga oʻtadi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 1-may,

258-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.05.2024-y., 09/24/258/0321-son)

lex.uz