📅 2024-yil 13-aprel · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 13-aprel · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 13 апрель · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 апреля 2024 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 April 2024 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сон қарори (рўйхат рақами 3263, 2020 йил 30 июнь) (Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й.,10/20/3263/1100-сон) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сон қарорига ИЛОВА
Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 44-банддаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «балансдан ташқари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 99 ва 137-бандлардаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «балансдан ташқари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 45-банднинг биринчи хатбошисидан «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича мижоз томонидан тўлов амалга оширилганда, ушбу суммалар тегишли даромад ҳисобварақларида акс эттирилади.
Бунда, агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субъектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади:
1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда;
2) жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;
3) неустойка (жарима, пеня);
4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари.».
5. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Гаровга қўйилган ёки сақловга қабул қилинган мол-мулк сотилишидан тушган маблағлар қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субъектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади:
1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда;
2) жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;
3) неустойка (жарима, пеня);
4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари».».
6. 1-иловада :
а) 1-бобда :
1) 8 , 12 ва 14-бандлардаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «Балансдан ташқари ҳисобварақлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 15-банддаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «Балансдан ташқари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 2-бобда :
1) « 12409 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 12411 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«12411 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)»;
2) « 14809 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 14811 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«14811 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)»;
3) « 16377 Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16399 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«16399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар (контр-актив)»;
4) « 56838 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Лизинг (молиявий ижара)» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 56839 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«56839 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар»;
5) « 90000 Кўзда тутилмаган ҳолатлар» балансдан ташқари ҳисобварағидаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «Балансдан ташқари ҳисобварақлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) « 92806 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 93600 ва 93609 балансдан ташқари ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:
«93600 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар
93609 Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар»;
7) 95400 , 95497 , 96300 ва 96397 балансдан ташқари ҳисобварақларидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «балансдан ташқари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) « 96300 Кўзда тутилмаган ҳолатлар контр-ҳисобварақлари» балансдан ташқари ҳисобварағидаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «Балансдан ташқари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) « 96376 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96379 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«96379 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ»;
в) 3-бобда :
1) « 12405 Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар (микроқарзлар)» баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401, 12409, 12411, 14801, 14809, 14811 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган кредитлар (микроқарзлар)нинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитлар (микроқарзлар)нинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
2) « 12409 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)» баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: кредит (микроқарз) шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ҳамда 12401, 12405 ва 12411 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12499 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
3) « 12409 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 12411 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«12411 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)
Ҳисобварақнинг таърифи: ўзини ўзи банд қилган шахсларга 1 йил муддатгача берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
4) 12499 ва 14899 баланс ҳисобварақларининг иккинчи хатбошиларидаги «жисмоний шахсларга» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахсларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) « 14809 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)» баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: кредит (микроқарз) шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14801, 14811 ва 12405 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14899 «Кўрилиши мумкин зарарларни қоплаш захираси — Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) (контр-актив)» ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар (микроқарзлар)нинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
6) « 14809 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 14811 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«14811 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
7) « 16377 Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 16399 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«16399 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси — кредит (микроқарзлар) ва лизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит ва лизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
8) 30909 баланс ҳисобварағининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги , 95400 , 95497 , 96300 ва 96397 балансдан ташқари ҳисобварақларидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «балансдан ташқари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) « 56838 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Лизинг (молиявий ижара)» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 56839 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«56839 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар»;
10) 90000 балансдан ташқари ҳисобварағидаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «Балансдан ташқари ҳисобварақлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) « 92806 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар» балансдан ташқари ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 93600 ва 93609 балансдан ташқари ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«93600 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар
93609 Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар
Ҳисобварақнинг таърифи: сақланаётган қимматликлар ва ҳужжатларнинг ҳисоби олиб борилади. Сақланишга қабул қилинган қимматликлар донаси 1 сўм бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96379 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартли равишда сақланишга қабул қилинган қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ҳужжатларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эгаларига қайтарилган ёки ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда ушбу ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ҳужжатларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо буюмлар ва ҳужжатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
12) « 96376 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96379 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«96379 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ».
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 апрель,
11/3-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
Nobank kredit tashkilotlarida buxgalteriya hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2020-yil 27-iyundagi 15/9-son qarori (roʻyxat raqami 3263, 2020-yil 30-iyun) (Qonunchilik hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y.,10/20/3263/1100-son) bilan tasdiqlangan Nobank kredit tashkilotlarida buxgalteriya hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2024-yil 13-apreldagi 11/3-son qaroriga ILOVA
Nobank kredit tashkilotlarida buxgalteriya hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 44-banddagi “Koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “balansdan tashqari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. 99 va 137-bandlardagi “koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “balansdan tashqari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 45-bandning birinchi xatboshisidan “Koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
4. 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Hisobdan chiqarilgan aktivlar boʻyicha mijoz tomonidan toʻlov amalga oshirilganda, ushbu summalar tegishli daromad hisobvaraqlarida aks ettiriladi.
Bunda, agar amalga oshirilgan toʻlov summasi qarz oluvchi jismoniy shaxsga yoki qarz oluvchi tadbirkorlik subyektiga ajratilgan mikroqarz yoki kredit boʻyicha majburiyatlarni bajarish uchun yetarli boʻlmasa, qarz oluvchining qarzi quyidagi navbatda qoplanadi:
1) asosiy qarz boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlik va muddati oʻtgan foiz toʻlovlari mutanosib ravishda;
2) joriy davr uchun hisoblangan foizlar va joriy davr uchun asosiy qarz boʻyicha qarzdorlik;
3) neustoyka (jarima, penya);
4) kreditorning qarzdorlikni uzish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa xarajatlari.”.
5. 48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Garovga qoʻyilgan yoki saqlovga qabul qilingan mol-mulk sotilishidan tushgan mablagʻlar qarz oluvchi jismoniy shaxsga yoki qarz oluvchi tadbirkorlik subyektiga ajratilgan mikroqarz yoki kredit boʻyicha majburiyatlarni bajarish uchun yetarli boʻlmasa, qarz oluvchining qarzi quyidagi navbatda qoplanadi:
1) asosiy qarz boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlik va muddati oʻtgan foiz toʻlovlari mutanosib ravishda;
2) joriy davr uchun hisoblangan foizlar va joriy davr uchun asosiy qarz boʻyicha qarzdorlik;
3) neustoyka (jarima, penya);
4) kreditorning qarzdorlikni uzish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa xarajatlari”.”.
6. 1-ilovada :
a) 1-bobda :
1) 8 , 12 va 14-bandlardagi “Koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “Balansdan tashqari hisobvaraqlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 15-banddagi “Koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “Balansdan tashqari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
b) 2-bobda :
1) “ 12409 Jismoniy shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan qisqa muddatli kreditlar (mikroqarzlar)” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 12411 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“12411 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan qisqa muddatli kreditlar (mikroqarzlar)”;
2) “ 14809 Jismoniy shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan uzoq muddatli kreditlar (mikroqarzlar)” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 14811 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“14811 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan uzoq muddatli kreditlar (mikroqarzlar)”;
3) “ 16377 Muddati oʻtgan hisoblangan foizlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 16399 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“16399 Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash zaxirasi — olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar (kontr-aktiv)”;
4) “ 56838 Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — Lizing (moliyaviy ijara)” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 56839 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“56839 Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar”;
5) “ 90000 Koʻzda tutilmagan holatlar” balansdan tashqari hisobvaragʻidagi “Koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “Balansdan tashqari hisobvaraqlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) “ 92806 Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 93600 va 93609 balansdan tashqari hisobvaraqlar bilan toʻldirilsin:
“93600 Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar
93609 Saqlanayotgan qimmatbaho buyumlar”;
7) 95400 , 95497 , 96300 va 96397 balansdan tashqari hisobvaraqlaridagi “koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “balansdan tashqari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8) “ 96300 Koʻzda tutilmagan holatlar kontr-hisobvaraqlari” balansdan tashqari hisobvaragʻidagi “Koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “Balansdan tashqari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) “ 96376 Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 96379 balansdan tashqari hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“96379 Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar boʻyicha kontr-hisobvaraq”;
v) 3-bobda :
1) “ 12405 Jismoniy shaxslarga berilgan muddati oʻtgan kreditlar (mikroqarzlar)” balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan muddatida toʻlanmagan (qoplanmagan) qisqa muddatli va uzoq muddatli kreditlar (mikroqarzlar) hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida qayta tasniflangan va 12401, 12409, 12411, 14801, 14809, 14811 hisobvaraqlaridan mazkur hisobvaraqqa oʻtkazilgan jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan muddatida toʻlanmagan kreditlar (mikroqarzlar)ning summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida qarzdorlar tomonidan toʻlangan, kreditlar (mikroqarzlar)ning boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan va/yoki koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun zaxira 12499 hisobvaragʻidan hisobdan chiqarilgan summa aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit (mikroqarz) shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
2) “ 12409 Jismoniy shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan qisqa muddatli kreditlar (mikroqarzlar)” balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: kredit (mikroqarz) shartnomasi hamda unga qoʻshimcha kelishuvga muvofiq asosiy shartlari oʻzgartirilgan jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan qisqa muddatli kreditlar (mikroqarzlar)ning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida qayta tasniflangan hamda 12401, 12405 va 12411 hisobvaraqlaridan mazkur hisobvaraqqa oʻtkazilgan va jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan kreditlar (mikroqarzlar) summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan, qayta tasniflangan va/yoki koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash 12499 hisobvaragʻidan hisobdan chiqarilgan mikroqarzlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit (mikroqarz) shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
3) “ 12409 Jismoniy shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan qisqa muddatli kreditlar (mikroqarzlar)” balans hisobvaragʻining taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 12411 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“12411 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan qisqa muddatli kreditlar (mikroqarzlar)
Hisobvaraqning taʼrifi: oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga 1 yil muddatgacha berilgan kredit (shu jumladan, mohiyati boʻyicha kreditlar boʻlgan overdraft va boshqa operatsiya)larning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida berilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida qoplangan va/yoki boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
4) 12499 va 14899 balans hisobvaraqlarining ikkinchi xatboshilaridagi “jismoniy shaxslarga” degan soʻzlardan keyin “, shu jumladan, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
5) “ 14809 Jismoniy shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan uzoq muddatli kreditlar (mikroqarzlar)” balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: kredit (mikroqarz) shartnomasi hamda unga qoʻshimcha kelishuvga muvofiq asosiy shartlari oʻzgartirilgan jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan uzoq muddatli kreditlar (mikroqarzlar)ning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida qayta tasniflangan va 14801, 14811 va 12405 hisobvaraqlaridan ushbu hisobvaraqqa oʻtkazilgan va jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan kreditlar (mikroqarzlar) summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan, qayta tasniflangan va/yoki koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun zaxira hisobidan 14899 “Koʻrilishi mumkin zararlarni qoplash zaxirasi — Jismoniy shaxslarga berilgan uzoq muddatli kreditlar (mikroqarzlar) (kontr-aktiv)” hisobvaragʻidan chiqarilgan kreditlar (mikroqarzlar)ning summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit (mikroqarz) shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
6) “ 14809 Jismoniy shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan uzoq muddatli kreditlar (mikroqarzlar)” balans hisobvaragʻining taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 14811 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“14811 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan uzoq muddatli kreditlar (mikroqarzlar)
Hisobvaraqning taʼrifi: berilgan sanasidan boshlab 1 yildan ortiq muddatga oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan kredit (shu jumladan, mohiyati boʻyicha kreditlar boʻlgan boshqa operatsiya)larning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida berilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan va/yoki boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
7) “ 16377 Muddati oʻtgan hisoblangan foizlar” balans hisobvaragʻining taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 16399 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“16399 Koʻrilishi mumkin boʻlgan ehtimoliy zararlarni qoplash zaxirasi — kredit (mikroqarzlar) va lizinglar boʻyicha hisoblangan foizlar (kontr-aktiv)
Hisobvaraqning taʼrifi: kredit va lizinglar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizli daromadlarning undirib olinmasligi natijasida vujudga kelishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun yaratilgan zaxira hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning kreditida tashkil etilgan zaxiraning baholash summasi va/yoki uning oʻsish summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning debetida zaxiraning kamayish summasi va/yoki bekor qilingan summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob tashkil etilgan zaxiralar boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
8) 30909 balans hisobvaragʻining uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi , 95400 , 95497 , 96300 va 96397 balansdan tashqari hisobvaraqlaridagi “koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “balansdan tashqari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) “ 56838 Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — Lizing (moliyaviy ijara)” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 56839 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“56839 Koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni baholash — olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar”;
10) 90000 balansdan tashqari hisobvaragʻidagi “Koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “Balansdan tashqari hisobvaraqlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
11) “ 92806 Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar” balansdan tashqari hisobvaragʻining taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 93600 va 93609 balansdan tashqari hisobvaraqlarining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“93600 Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar
93609 Saqlanayotgan qimmatbaho buyumlar
Hisobvaraqning taʼrifi: saqlanayotgan qimmatliklar va hujjatlarning hisobi olib boriladi. Saqlanishga qabul qilingan qimmatliklar donasi 1 soʻm boʻlgan shartli bahoda hisobga olinadi. Ushbu hisobvaraq uchun 96379 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.
Hisobvaraqning debetida shartli ravishda saqlanishga qabul qilingan qimmatbaho buyumlar va boshqa hujjatlarning qiymati aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida egalariga qaytarilgan yoki oʻrnatilgan tartibga muvofiq ravishda ushbu hisobvaraqdan hisobdan chiqarilgan qimmatbaho buyumlar va boshqa hujjatlarning qiymati aks ettiriladi.
Tahliliy hisob qimmatbaho buyumlar va hujjatlar turi boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
12) “ 96376 Qimmatli qogʻozlarni sotish boʻyicha muddatli bitimlar kontr-hisobvaragʻi” balansdan tashqari hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 96379 balansdan tashqari hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“96379 Saqlanayotgan qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatbaho buyumlar boʻyicha kontr-hisobvaraq”.
Rais M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2024-yil 13-aprel,
11/3-son