UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 6-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 6 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 мая 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 May 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

МЕТОДИКАСИ

Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, таълим сифати кўрсаткичлари юқори бўлган, соғлом маънавий муҳит яратилган, ташкилий ишларда намуна кўрсатган, шунингдек ўқувчилар билимини баҳолашнинг янги тартибини самарали ташкил этган умумий ўрта таълим мактабларининг раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларини рағбатлантириш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан:

умумтаълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактаблар фаолиятини баҳолаш;

янги тизимни самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга Давлат бюджетидан лавозим маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама бериш тартибини жорий қилиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган республикадаги 500 та умумий ўрта таълим мактабларининг ҳар бирига 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 2 тадан мактаб бириктирилиб, янги тизимнинг қамрови кенгайтирилади;

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади;

раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқитувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади;

ушбу қарорнинг ижроси учун талаб этиладиган маблағлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

3. Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 263-сон қарорига ИЛОВА

Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ўқитиш ва ўқувчилар билимини баҳолашнинг янги тартибини самарали ташкил этиш орқали таълим сифатини таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактабларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблари) раҳбар ва педагог кадрларига устама бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

форматив баҳолаш — дарс машғулотлари давомида ўқувчилар фаолиятини кузатиш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини ўлчаш ҳамда натижани яхшилаш учун кўрсатмалар бериш жараёни ҳисобланади;

сумматив баҳолаш — таълим жараёнининг муайян бир даври (чорак, ярим йил ёки ўқув йили) ёки босқич (ўқув фанининг боб, бўлими) якунида ўқувчининг ўзлаштирган билими ва амалий кўникма даражасини ўқитувчи ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади;

боб бўйича сумматив баҳолаш (кейинги ўринларда — БСБ ) — боб, бўлим якунида белгиланган компетенцияларни эгаллаганлик даражасини расмий баҳолаш жараёни;

чорак бўйича сумматив баҳолаш (кейинги ўринларда — ЧСБ ) — чорак якуни бўйича белгиланган компетенцияларни эгаллаганлик даражасини расмий баҳолаш жараёни;

йиллик баҳо — ўқув йили якунига кўра ўқувчининг ўзлаштириш кўрсаткичи;

электрон журнал — ўқувчининг дарсдаги фаоллиги ҳақидаги маълумотлар ҳамда форматив ва сумматив баҳолаш натижалари қайд қилиб бориладиган тизим;

раҳбар кадрлар — умумтаълим мактаби директори ва унинг ўринбосарлари;

педагог кадрлар — умумтаълим мактабида фаолият юритаётган барча ўқитувчилар;

2-боб. Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш

3. Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш ушбу Низомга илова қилинган методика асосида амалга оширилади.

Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳудудий бошқармаларида доимий равишда ишлайдиган Мониторинг гуруҳлари (кейинги ўринларда — Мониторинг гуруҳи) тузилади.

Мониторинг гуруҳи таркиби Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Мониторинг гуруҳи таркибига Директорлар кенгаши аъзолари ва фаол жамоатчилик вакиллари, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази мутахассислари ҳамда хорижий экспертлар жалб қилиниши мумкин.

4. Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

а) 1-босқичда Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг рейтинги электрон журнал маълумотлари асосида ҳар бир ўқувчининг ўқув йилининг тўрт чорагидаги ўзлаштиришлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади. Мактаблар рейтинги якуний балл асосида амалга оширилади ҳамда ҳар бир ҳудуд бўйича рейтингда юқори ўринни эгаллаган биринчи 20 фоиз умумтаълим мактаблари саралаб олинади;

б) 2-босқичда 1-босқич доирасида саралаб олинган умумтаълим мактаблари Мониторинг гуруҳи томонидан қуйидаги мезонлар асосида таҳлил қилинади:

баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилганлиги ҳамда ўқувчилар билими белгиланган мезонлар асосида баҳоланганлиги;

баҳолаш ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги;

фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлили;

сўровномалар ўтказилганлиги ва уларнинг таҳлили.

5. Мониторинг гуруҳи баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган умумтаълим мактаблари томонидан иккита босқич доирасида жами тўпланган баллардан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир ҳудуд кесимидаги рўйхатини шакллантиради.

3-боб. Саралаб олинган умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрларига тўланадиган устама миқдорини белгилаш тартиби

6. 1-босқич якуни бўйича ҳар бир ҳудуд кесимида саралаб олинган ва 2-босқич доирасида таҳлил қилинган ҳамда тегишли ҳудуднинг жами умумтаълим мактаблари сонига нисбатан 20 фоиз умумтаълим мактабларнинг раҳбар ва педагог кадрларига ушбу мактаблар томонидан иккита босқич доирасида жами тўпланган балларга қараб қуйидаги миқдорларда устама белгиланади:

Т/р Умумтаълим мактаблари Устама миқдори 1. таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган биринчи 5 фоиз умумтаълим мактаблари 40 фоиз 2. таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 10 фоиз умумтаълим мактаблари 30 фоиз 3. таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 15 фоиз умумтаълим мактаблари 20 фоиз 4. таҳлил қилинган қолган умумтаълим мактаблари 10 фоиз

Мониторинг гуруҳлари юқоридаги тақсимот асосида раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини Вазирликка тақдим этади.

Умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрларига устама тўлаш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Бунда устама баҳолаш ўтказилган ўқув йилидан кейин келадиган ўқув йили давомида (1 сентябрдан 31 августгача) тўланади.

4-боб. Шикоят қилиш тартиби

7. Мониторинг гуруҳлари ўтказган ўрганишлар натижасидан норози бўлган умумтаълим мактаблари Вазирликда ташкил этиладиган Апелляция комиссиясига шикоят қилишлари мумкин.

Апелляция комиссияси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғига кўра 5 — 7 кишидан иборат таркибда тузилади ҳамда унинг иш тартиби тасдиқланади.

8. Апелляция комиссияси таркибига Мониторинг гуруҳи таркибидан аъзо киритилмайди.

Апелляция комиссияси аризаларни (шикоятларни) кўриб чиқиш жараёнига жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.

9. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн иш кунида кўриб чиқилади.

10. Апелляция комиссияси таҳлил натижаларига оид мурожаатни кўриб чиқиб, баҳолаш натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш ёки ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.

Апелляция комиссияси қарорининг нусхаси мурожаат этувчи умумтаълим мактаби раҳбарига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш иш кунида тақдим этилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

11. Умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрлари устама олиш учун баҳолаш ўтказилган ўқув йилида (I — IV чораклар давомида) тўлиқ ишлаган бўлишлари лозим.

Устама умумтаълим мактаблари раҳбар ва педагог кадрларининг ойлик маошларига қўшиб тўланади.

12. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхатини шакллантириш

1. Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумий ўрта таълим мактаблари (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблари) рўйхатини шакллантириш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

1-БОСҚИЧ

2. Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган умумтаълим мактаблари рейтинги электрон журнал маълумотлари асосида ҳар бир ўқувчининг ўқув йилининг тўрт чорагидаги ўзлаштиришлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади. Мактабнинг якуний балли ўқувчиларнинг ўқув ютуқлари ва уларнинг ривожланишини акс эттирувчи асосий кўрсаткичларнинг мувозанатли йиғиндисидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ушбу босқич учун ажратилган 100 балл 1-жадвалга мувофиқ тақсимланади.

Мактаблар рейтинги якуний балл асосида амалга оширилади. Бунда балл қиймати қанчалик юқори бўлса, рейтингда мактабнинг ўрни шунчалик юқори бўлади.

1-жадвал Баҳолаш мезони Кўрсаткич Балл Умумтаълим мактабларининг якуний балли (максимал йўл қўйиладиган баллдан фоизда) 86 фоиз ва ундан юқори бўлса 100 71 — 85 фоиз оралиғида бўлса 80 55 — 70 фоиз оралиғида бўлса 60 40 — 54 фоиз оралиғида бўлса 40 30 — 39 фоиз оралиғида бўлса 20 30 фоиздан паст бўлса 0

2 1 . Рейтингни ҳисоблаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:

ўқувчиларнинг ўқув ютуқлари прогресси — ўқув йили давомида ҳар бир ўқувчининг натижалари яхшиланганлигини акс эттирувчи кўрсаткич;

ўртача Z-кўрсаткич — рейтингда иштирок этган барча мактаблар бўйича мактаб натижаларининг ўртача қийматлардан оғишини тавсифловчи статистик кўрсаткич.

Мактабнинг якуний баллини ҳисоблаш учун қуйидаги вазн коэффициентлари қўлланилади:

ўқувчиларнинг ўқув ютуқлари прогресси — 70%;

ўртача Z-кўрсаткич — 30%.

Ҳисоблаш формулалари:

ўқувчиларнинг ўртача прогресси :

бу ерда:

прогресс i — мактаб i-ўқувчисининг прогресси;

n — мактабдаги ўқувчилар сони;

барча мактаблар бўйича ўртача балл :

бу ерда:

Балл j — барча мактабларнинг j-ўқувчиларининг балли;

m — барча мактаблардаги ўқувчиларнинг умумий сони.

Мактаб учун Z-кўрсаткич :

Мактабнинг якуний бали :

Бунда барча ҳисоб-китоблар «е-мактаб» тизими тақдим этган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Шунингдек, муайян мактаб учун бирон-бир кўрсаткич бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаса, кўрсаткичнинг қиймати нолга тенг деб қабул қилинади.

3. Умумтаълим мактаблари тўпланган баллар асосида (энг катта баллдан энг кичик баллга қараб, юқоридан пастга) сараланади ҳамда эгаллаган ўрнига қараб ҳар бир ҳудуд бўйича жами мактабларнинг энг яхши натижа кўрсатган (рўйхат бўйича биринчи) 20 фоизи танлаб олинади.

Тенг балл жамғарган умумтаълим мактаблари сони жами мактабларнинг 20 фоизидан кўп бўлса, Мониторинг гуруҳлари томонидан қўшимча таҳлиллар ўтказилади ҳамда чораклар давомида нисбатан барқарор натижа кўрсатган мактаблар танлаб олинади.

4. Танлаб олинган мактабларда 2-босқич мезонларига кўра таҳлиллар ўтказилади.

2-БОСҚИЧ

5. Танлаб олинган умумтаълим мактаблари Мониторинг гуруҳи томонидан 2-жадвалда келтирилган мезонларга мувофиқ таҳлил қилинади:

2-жадвал Т/р Мезонлар Балл 1. Баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилганлиги ҳамда ўқувчилар билими белгиланган мезонлар асосида баҳоланганлиги 25 2. Баҳолаш ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги 25 3. Услубий бирлашмаларда БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлили 20 4. Сўровномалар ўтказилганлиги ва уларнинг таҳлили 30 Жами 100

1. Баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилганлиги ҳамда ўқувчилар билими белгиланган мезонлар асосида баҳоланганлиги

6. Умумтаълим мактабларининг ушбу мезон бўйича кўрсаткичини аниқлаш учун уларда баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот стендларининг мавжудлиги ва БСБ белгиланган тартибда амалга оширилганлиги таҳлил қилинади ҳамда мезонга ажратилган 25 балл 3-жадвалда кўрсатилган тартибда тақсимланади:

3-жадвал Баҳолаш мезони Кўрсаткич Балл Баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот стендларининг мавжудлиги (5 балл) Стендларда баҳолашнинг янги тартиби ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги 2 Стендларда синфлар рейтинги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги 3 БСБ мезони ва таҳлили, БСБ топшириқларининг мезон асосида текширилганлиги (20 балл) Мезон ва таҳлил йиғмажилдларининг талаб даражасида юритилиши (жорий ўқув йили учун ҳар бир фандан, ҳар бир синф кесимида тақвим режа асосида берилган БСБ топшириқлари ҳамда уларнинг мезонлари мавжудлиги) 5 Жорий ўқув йили учун ўқувчилар ишларининг мавжудлиги 10 Ўқувчилар ишларининг мезон асосида текширилганлиги 5

2. Баҳолаш ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги

7. Умумтаълим мактабларининг ушбу мезон бўйича кўрсаткичини аниқлаш учун уларнинг ЧСБ йиғмажилдлари, «e-Maktab» платформасига БСБ ва ЧСБ натижаларининг киритилиши таҳлил қилинади ҳамда мезонга ажратилган 25 балл 4-жадвалда кўрсатилган тартибда тақсимланади:

4-жадвал Баҳолаш мезони Кўрсаткич Балл ЧСБ натижаларининг ҳаққонийлиги (15 балл) ЧСБ натижаларини ҳаққоний қўйилгани 10 ЧСБ йиғмажилдларининг юритилиши ва натижалар таҳлилининг мавжудлиги 5 «e-Maktab» платформасидан фойдаланиш ҳолати (10 балл) «e-Maktab» платформасига БСБ ва ЧСБ натижаларининг ўз вақтида киритилиши 5 «e-Maktab» платформасидан унумли фойдаланиш самарадорлиги (платформага юкланган сумматив баҳолаш материалларидан фойдаланилиши, баҳолаш курсларидан ўтилганлиги) 5

3. Услубий бирлашмаларда БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлили

8. Умумтаълим мактабларининг ушбу мезон бўйича кўрсаткичини аниқлаш учун Услубий бирлашмаларда БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлил қилинади ҳамда мезонга ажратилган 20 балл 5-жадвалда кўрсатилган тартибда тақсимланади:

5-жадвал Баҳолаш мезони Кўрсаткич Балл Услубий бирлашмаларда БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги (10 балл) Услубий бирлашма йиғмажилдида БСБ таҳлиллари хулосаларининг мавжудлиги (электрон ёки қоғоз шаклида) 5 Хулосалар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар мавжудлиги (электрон ёки қоғоз шаклида) 5 Лойиҳа ишлари (10 балл) Фанлар кесимида ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишларининг мавжудлиги (электрон ёки модель шаклида) 5 Фанлар кесимида ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишларининг мезон асосида баҳоланганлиги 5

4. Сўровномалар ўтказилганлиги ва уларнинг таҳлили

9. Умумтаълим мактабларининг ушбу мезон бўйича кўрсаткичини аниқлаш учун унинг раҳбарияти томонидан ўқитувчилар, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилганлиги ва сўровномалар ўтказилганлиги таҳлил қилинади ҳамда мезонга ажратилган 30 балл 6-жадвалда кўрсатилган тартибда тақсимланади:

6-жадвал Баҳолаш мезони Кўрсаткич Балл Ота-оналар билан тушунтириш ишларининг олиб борилганлиги (10 балл) Мактаб раҳбариятининг ота-оналар билан қайта алоқада бўлганлиги 4 Ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилганлиги 6 Баҳолашнинг янги тартиби тўғрисида ўқитувчиларнинг етарли маълумотга эга эканлиги (10 балл) Ўқитувчиларнинг баҳолашнинг янги тартибини жорий этиш билан боғлиқ ҳужжатлар билан таниш эканлиги 3 Мактаб раҳбарияти билан ўқитувчилар ўртасида мунтазам мулоқотнинг мавжудлиги 3 Ўқитувчилар ўртасида сўровномалар ўтказилганлиги 4 Ўқувчиларнинг баҳолашнинг янги тартиби тўғрисида маълумотга эга эканлиги (10 балл) Мактаб раҳбарияти, синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари ва ўқувчилар ўртасида қайта алоқанинг мавжудлиги 3 Ўқувчилар баҳолашнинг янги тартибининг мақсади ва моҳиятини тушунганлиги 3 Ўқувчилар ўртасида сўровномалар ўтказилганлиги 4

10. Юқоридаги мезонлар асосида тўплаган балларга кўра умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрларига Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган миқдор ва муддатларда устама тўланади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 6 май,

263-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2024 й., 09/24/263/0325-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

METODIKASI

Sifatli taʼlimni taʼminlashda ijobiy natijalar koʻrsatayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga ustama berish tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, taʼlim sifati koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan, sogʻlom maʼnaviy muhit yaratilgan, tashkiliy ishlarda namuna koʻrsatgan, shuningdek oʻquvchilar bilimini baholashning yangi tartibini samarali tashkil etgan umumiy oʻrta taʼlim maktablarining rahbariyati hamda oʻqituvchilarini ragʻbatlantirish tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni bilan:

umumtaʼlim maktablarida bilimni baholashning yangi tartibi joriy etilgan maktablar faoliyatini baholash;

yangi tizimni samarali joriy etgan, taʼlim berish yoʻnalishida yuqori koʻrsatkichlarga erishgan oʻqituvchilarga Davlat budjetidan lavozim maoshiga har oylik 40 foizgacha ustama berish tartibini joriy qilish nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilab qoʻyilsinki:

2023/2024 oʻquv yilidan boshlab oʻqitish va bilimni baholashning yangi tartibi joriy etilgan respublikadagi 500 ta umumiy oʻrta taʼlim maktablarining har biriga 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab 2 tadan maktab biriktirilib, yangi tizimning qamrovi kengaytiriladi;

2024/2025 oʻquv yilidan boshlab oʻqitish va bilimni baholashning yangi tartibini samarali joriy etgan, oʻquvchilari ijobiy koʻrsatkichlarni qayd etayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga ustama berish tartibi joriy etiladi;

rahbariyati va oʻqituvchilari ragʻbatlantirishga tavsiya etilgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari roʻyxati har oʻquv yili yakunida eʼlon qilinadi hamda keyingi bir oʻquv yili davomida ushbu maktabning oʻqituvchilariga mazkur qarorga muvofiq rahbariyati hamda oʻqituvchilarning tarif stavkasiga nisbatan 40 foizgacha ustama beriladi;

ushbu qarorning ijrosi uchun talab etiladigan mablagʻlar 2024-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi, 2025-yildan boshlab esa Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

3. Sifatli taʼlimni taʼminlashda ijobiy natijalarga erishayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga ustama berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X.U. Umarova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-maydagi 263-son qaroriga ILOVA

Sifatli taʼlimni taʼminlashda ijobiy natijalarga erishayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga ustama berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom oʻqitish va oʻquvchilar bilimini baholashning yangi tartibini samarali tashkil etish orqali taʼlim sifatini taʼminlashda ijobiy natijalarga erishayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablarining (keyingi oʻrinlarda — umumtaʼlim maktablari) rahbar va pedagog kadrlariga ustama berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

formativ baholash — dars mashgʻulotlari davomida oʻquvchilar faoliyatini kuzatish hamda ularning bilim va koʻnikmalarini oʻlchash hamda natijani yaxshilash uchun koʻrsatmalar berish jarayoni hisoblanadi;

summativ baholash — taʼlim jarayonining muayyan bir davri (chorak, yarim yil yoki oʻquv yili) yoki bosqich (oʻquv fanining bob, boʻlimi) yakunida oʻquvchining oʻzlashtirgan bilimi va amaliy koʻnikma darajasini oʻqituvchi va Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan aniqlash va baholash usuli hisoblanadi;

bob boʻyicha summativ baholash (keyingi oʻrinlarda — BSB ) — bob, boʻlim yakunida belgilangan kompetensiyalarni egallaganlik darajasini rasmiy baholash jarayoni;

chorak boʻyicha summativ baholash (keyingi oʻrinlarda — CHSB ) — chorak yakuni boʻyicha belgilangan kompetensiyalarni egallaganlik darajasini rasmiy baholash jarayoni;

yillik baho — oʻquv yili yakuniga koʻra oʻquvchining oʻzlashtirish koʻrsatkichi;

elektron jurnal — oʻquvchining darsdagi faolligi haqidagi maʼlumotlar hamda formativ va summativ baholash natijalari qayd qilib boriladigan tizim;

rahbar kadrlar — umumtaʼlim maktabi direktori va uning oʻrinbosarlari;

pedagog kadrlar — umumtaʼlim maktabida faoliyat yuritayotgan barcha oʻqituvchilar;

2-bob. Rahbar va pedagog kadrlariga ustama toʻlanadigan umumtaʼlim maktablari roʻyxatini shakllantirish

3. Rahbar va pedagog kadrlariga ustama toʻlanadigan umumtaʼlim maktablari roʻyxatini shakllantirish ushbu Nizomga ilova qilingan metodika asosida amalga oshiriladi.

Rahbar va pedagog kadrlariga ustama toʻlanadigan umumtaʼlim maktablari roʻyxatini shakllantirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) hududiy boshqarmalarida doimiy ravishda ishlaydigan Monitoring guruhlari (keyingi oʻrinlarda — Monitoring guruhi) tuziladi.

Monitoring guruhi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Monitoring guruhi tarkibiga Direktorlar kengashi aʼzolari va faol jamoatchilik vakillari, Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markazi mutaxassislari hamda xorijiy ekspertlar jalb qilinishi mumkin.

4. Rahbar va pedagog kadrlariga ustama toʻlanadigan umumtaʼlim maktablari roʻyxatini shakllantirish quyidagi ikki bosqichda amalga oshiriladi:

a) 1-bosqichda Monitoring guruhi tomonidan baholashning yangi tartibi joriy etilgan maktablarning reytingi elektron jurnal maʼlumotlari asosida har bir oʻquvchining oʻquv yilining toʻrt choragidagi oʻzlashtirishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida shakllantiriladi. Maktablar reytingi yakuniy ball asosida amalga oshiriladi hamda har bir hudud boʻyicha reytingda yuqori oʻrinni egallagan birinchi 20 foiz umumtaʼlim maktablari saralab olinadi;

b) 2-bosqichda 1-bosqich doirasida saralab olingan umumtaʼlim maktablari Monitoring guruhi tomonidan quyidagi mezonlar asosida tahlil qilinadi:

baholashning yangi tartibi boʻyicha targʻibot ishlari olib borilganligi hamda oʻquvchilar bilimi belgilangan mezonlar asosida baholanganligi;

baholash ishlarining toʻgʻri yoʻlga qoʻyilganligi;

fan yoʻnalishlari boʻyicha uslubiy birlashmalar BSB tahlillari olib borilganligi va oʻquvchilar tomonidan bajarilgan loyiha ishlari tahlili;

soʻrovnomalar oʻtkazilganligi va ularning tahlili.

5. Monitoring guruhi baholashning yangi tartibi joriy etilgan umumtaʼlim maktablari tomonidan ikkita bosqich doirasida jami toʻplangan ballardan kelib chiqib, ularning har bir hudud kesimidagi roʻyxatini shakllantiradi.

3-bob. Saralab olingan umumtaʼlim maktablarining rahbar va pedagog kadrlariga toʻlanadigan ustama miqdorini belgilash tartibi

6. 1-bosqich yakuni boʻyicha har bir hudud kesimida saralab olingan va 2-bosqich doirasida tahlil qilingan hamda tegishli hududning jami umumtaʼlim maktablari soniga nisbatan 20 foiz umumtaʼlim maktablarning rahbar va pedagog kadrlariga ushbu maktablar tomonidan ikkita bosqich doirasida jami toʻplangan ballarga qarab quyidagi miqdorlarda ustama belgilanadi:

T/r Umumtaʼlim maktablari Ustama miqdori 1. tahlil qilingan jami maktablar soniga nisbatan ballar ketma-ketligida eng yaxshi natija koʻrsatgan birinchi 5 foiz umumtaʼlim maktablari 40 foiz 2. tahlil qilingan jami maktablar soniga nisbatan ballar ketma-ketligida eng yaxshi natija koʻrsatgan keyingi 10 foiz umumtaʼlim maktablari 30 foiz 3. tahlil qilingan jami maktablar soniga nisbatan ballar ketma-ketligida eng yaxshi natija koʻrsatgan keyingi 15 foiz umumtaʼlim maktablari 20 foiz 4. tahlil qilingan qolgan umumtaʼlim maktablari 10 foiz

Monitoring guruhlari yuqoridagi taqsimot asosida rahbar va pedagog kadrlariga ustama toʻlanadigan umumtaʼlim maktablari roʻyxatini Vazirlikka taqdim etadi.

Umumtaʼlim maktablarining rahbar va pedagog kadrlariga ustama toʻlash Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi asosida amalga oshiriladi.

Bunda ustama baholash oʻtkazilgan oʻquv yilidan keyin keladigan oʻquv yili davomida (1-sentabrdan 31-avgustgacha) toʻlanadi.

4-bob. Shikoyat qilish tartibi

7. Monitoring guruhlari oʻtkazgan oʻrganishlar natijasidan norozi boʻlgan umumtaʼlim maktablari Vazirlikda tashkil etiladigan Apellyatsiya komissiyasiga shikoyat qilishlari mumkin.

Apellyatsiya komissiyasi Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻiga koʻra 5 — 7 kishidan iborat tarkibda tuziladi hamda uning ish tartibi tasdiqlanadi.

8. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga Monitoring guruhi tarkibidan aʼzo kiritilmaydi.

Apellyatsiya komissiyasi arizalarni (shikoyatlarni) koʻrib chiqish jarayoniga jamoatchilik asosida malakali mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishida komissiya aʼzolarining yarmidan koʻpi ishtirok etsa, uning qabul qilgan qarori qonuniy kuchga ega boʻladi.

9. Ariza (shikoyat) roʻyxatga olingan kundan boshlab oʻn ish kunida koʻrib chiqiladi.

10. Apellyatsiya komissiyasi tahlil natijalariga oid murojaatni koʻrib chiqib, baholash natijalarini oʻzgartirishsiz qoldirish yoki oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Apellyatsiya komissiyasi qarorining nusxasi murojaat etuvchi umumtaʼlim maktabi rahbariga apellyatsiya komissiyasi qarori chiqqan kundan eʼtiboran besh ish kunida taqdim etiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

11. Umumtaʼlim maktablarining rahbar va pedagog kadrlari ustama olish uchun baholash oʻtkazilgan oʻquv yilida (I — IV choraklar davomida) toʻliq ishlagan boʻlishlari lozim.

Ustama umumtaʼlim maktablari rahbar va pedagog kadrlarining oylik maoshlariga qoʻshib toʻlanadi.

12. Ushbu Nizom yuzasidan kelib chiqadigan nizoli masalalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

Sifatli taʼlimni taʼminlashda ijobiy natijalarga erishayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga ustama berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Rahbar va pedagog kadrlariga ustama toʻlanadigan umumiy oʻrta taʼlim maktablari roʻyxatini shakllantirish

1. Rahbar va pedagog kadrlariga ustama toʻlanadigan umumiy oʻrta taʼlim maktablari (keyingi oʻrinlarda — umumtaʼlim maktablari) roʻyxatini shakllantirish quyidagi ikki bosqichda amalga oshiriladi:

1-BOSQICH

2. Monitoring guruhi tomonidan baholashning yangi tartibi joriy etilgan umumtaʼlim maktablari reytingi elektron jurnal maʼlumotlari asosida har bir oʻquvchining oʻquv yilining toʻrt choragidagi oʻzlashtirishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida shakllantiriladi. Maktabning yakuniy balli oʻquvchilarning oʻquv yutuqlari va ularning rivojlanishini aks ettiruvchi asosiy koʻrsatkichlarning muvozanatli yigʻindisidan kelib chiqib hisoblanadi. Ushbu bosqich uchun ajratilgan 100 ball 1-jadvalga muvofiq taqsimlanadi.

Maktablar reytingi yakuniy ball asosida amalga oshiriladi. Bunda ball qiymati qanchalik yuqori boʻlsa, reytingda maktabning oʻrni shunchalik yuqori boʻladi.

1-jadval Baholash mezoni Koʻrsatkich Ball Umumtaʼlim maktablarining yakuniy balli (maksimal yoʻl qoʻyiladigan balldan foizda) 86 foiz va undan yuqori boʻlsa 100 71 — 85 foiz oraligʻida boʻlsa 80 55 — 70 foiz oraligʻida boʻlsa 60 40 — 54 foiz oraligʻida boʻlsa 40 30 — 39 foiz oraligʻida boʻlsa 20 30 foizdan past boʻlsa 0

2 1 . Reytingni hisoblash uchun quyidagi koʻrsatkichlardan foydalaniladi:

oʻquvchilarning oʻquv yutuqlari progressi — oʻquv yili davomida har bir oʻquvchining natijalari yaxshilanganligini aks ettiruvchi koʻrsatkich;

oʻrtacha Z-koʻrsatkich — reytingda ishtirok etgan barcha maktablar boʻyicha maktab natijalarining oʻrtacha qiymatlardan ogʻishini tavsiflovchi statistik koʻrsatkich.

Maktabning yakuniy ballini hisoblash uchun quyidagi vazn koeffitsiyentlari qoʻllaniladi:

oʻquvchilarning oʻquv yutuqlari progressi — 70%;

oʻrtacha Z-koʻrsatkich — 30%.

Hisoblash formulalari:

oʻquvchilarning oʻrtacha progressi :

bu yerda:

progress i — maktab i-oʻquvchisining progressi;

n — maktabdagi oʻquvchilar soni;

barcha maktablar boʻyicha oʻrtacha ball :

bu yerda:

Ball j — barcha maktablarning j-oʻquvchilarining balli;

m — barcha maktablardagi oʻquvchilarning umumiy soni.

Maktab uchun Z-koʻrsatkich :

Maktabning yakuniy bali :

Bunda barcha hisob-kitoblar “e-maktab” tizimi taqdim etgan maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.

Shuningdek, muayyan maktab uchun biron-bir koʻrsatkich boʻyicha maʼlumotlar mavjud boʻlmasa, koʻrsatkichning qiymati nolga teng deb qabul qilinadi.

3. Umumtaʼlim maktablari toʻplangan ballar asosida (eng katta balldan eng kichik ballga qarab, yuqoridan pastga) saralanadi hamda egallagan oʻrniga qarab har bir hudud boʻyicha jami maktablarning eng yaxshi natija koʻrsatgan (roʻyxat boʻyicha birinchi) 20 foizi tanlab olinadi.

Teng ball jamgʻargan umumtaʼlim maktablari soni jami maktablarning 20 foizidan koʻp boʻlsa, Monitoring guruhlari tomonidan qoʻshimcha tahlillar oʻtkaziladi hamda choraklar davomida nisbatan barqaror natija koʻrsatgan maktablar tanlab olinadi.

4. Tanlab olingan maktablarda 2-bosqich mezonlariga koʻra tahlillar oʻtkaziladi.

2-BOSQICH

5. Tanlab olingan umumtaʼlim maktablari Monitoring guruhi tomonidan 2-jadvalda keltirilgan mezonlarga muvofiq tahlil qilinadi:

2-jadval T/r Mezonlar Ball 1. Baholashning yangi tartibi boʻyicha targʻibot ishlari olib borilganligi hamda oʻquvchilar bilimi belgilangan mezonlar asosida baholanganligi 25 2. Baholash ishlarining toʻgʻri yoʻlga qoʻyilganligi 25 3. Uslubiy birlashmalarda BSB tahlillari olib borilganligi va oʻquvchilar tomonidan bajarilgan loyiha ishlari tahlili 20 4. Soʻrovnomalar oʻtkazilganligi va ularning tahlili 30 Jami 100

1. Baholashning yangi tartibi boʻyicha targʻibot ishlari olib borilganligi hamda oʻquvchilar bilimi belgilangan mezonlar asosida baholanganligi

6. Umumtaʼlim maktablarining ushbu mezon boʻyicha koʻrsatkichini aniqlash uchun ularda baholashning yangi tartibi boʻyicha targʻibot stendlarining mavjudligi va BSB belgilangan tartibda amalga oshirilganligi tahlil qilinadi hamda mezonga ajratilgan 25 ball 3-jadvalda koʻrsatilgan tartibda taqsimlanadi:

3-jadval Baholash mezoni Koʻrsatkich Ball Baholashning yangi tartibi boʻyicha targʻibot stendlarining mavjudligi (5 ball) Stendlarda baholashning yangi tartibi haqidagi maʼlumotlarning mavjudligi 2 Stendlarda sinflar reytingi haqidagi maʼlumotlarning mavjudligi 3 BSB mezoni va tahlili, BSB topshiriqlarining mezon asosida tekshirilganligi (20 ball) Mezon va tahlil yigʻmajildlarining talab darajasida yuritilishi (joriy oʻquv yili uchun har bir fandan, har bir sinf kesimida taqvim reja asosida berilgan BSB topshiriqlari hamda ularning mezonlari mavjudligi) 5 Joriy oʻquv yili uchun oʻquvchilar ishlarining mavjudligi 10 Oʻquvchilar ishlarining mezon asosida tekshirilganligi 5

2. Baholash ishlarining toʻgʻri yoʻlga qoʻyilganligi

7. Umumtaʼlim maktablarining ushbu mezon boʻyicha koʻrsatkichini aniqlash uchun ularning CHSB yigʻmajildlari, “e-Maktab” platformasiga BSB va CHSB natijalarining kiritilishi tahlil qilinadi hamda mezonga ajratilgan 25 ball 4-jadvalda koʻrsatilgan tartibda taqsimlanadi:

4-jadval Baholash mezoni Koʻrsatkich Ball CHSB natijalarining haqqoniyligi (15 ball) CHSB natijalarini haqqoniy qoʻyilgani 10 CHSB yigʻmajildlarining yuritilishi va natijalar tahlilining mavjudligi 5 “e-Maktab” platformasidan foydalanish holati (10 ball) “e-Maktab” platformasiga BSB va CHSB natijalarining oʻz vaqtida kiritilishi 5 “e-Maktab” platformasidan unumli foydalanish samaradorligi (platformaga yuklangan summativ baholash materiallaridan foydalanilishi, baholash kurslaridan oʻtilganligi) 5

3. Uslubiy birlashmalarda BSB tahlillari olib borilganligi va oʻquvchilar tomonidan bajarilgan loyiha ishlari tahlili

8. Umumtaʼlim maktablarining ushbu mezon boʻyicha koʻrsatkichini aniqlash uchun Uslubiy birlashmalarda BSB tahlillari olib borilganligi va oʻquvchilar tomonidan bajarilgan loyiha ishlari tahlil qilinadi hamda mezonga ajratilgan 20 ball 5-jadvalda koʻrsatilgan tartibda taqsimlanadi:

5-jadval Baholash mezoni Koʻrsatkich Ball Uslubiy birlashmalarda BSB tahlillari olib borilganligi (10 ball) Uslubiy birlashma yigʻmajildida BSB tahlillari xulosalarining mavjudligi (elektron yoki qogʻoz shaklida) 5 Xulosalar asosida ishlab chiqilgan tavsiyalar mavjudligi (elektron yoki qogʻoz shaklida) 5 Loyiha ishlari (10 ball) Fanlar kesimida oʻquvchilar tomonidan bajarilgan loyiha ishlarining mavjudligi (elektron yoki model shaklida) 5 Fanlar kesimida oʻquvchilar tomonidan bajarilgan loyiha ishlarining mezon asosida baholanganligi 5

4. Soʻrovnomalar oʻtkazilganligi va ularning tahlili

9. Umumtaʼlim maktablarining ushbu mezon boʻyicha koʻrsatkichini aniqlash uchun uning rahbariyati tomonidan oʻqituvchilar, oʻquvchilar, ularning ota-onalari bilan tushuntirish ishlari olib borilganligi va soʻrovnomalar oʻtkazilganligi tahlil qilinadi hamda mezonga ajratilgan 30 ball 6-jadvalda koʻrsatilgan tartibda taqsimlanadi:

6-jadval Baholash mezoni Koʻrsatkich Ball Ota-onalar bilan tushuntirish ishlarining olib borilganligi (10 ball) Maktab rahbariyatining ota-onalar bilan qayta aloqada boʻlganligi 4 Ota-onalar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazilganligi 6 Baholashning yangi tartibi toʻgʻrisida oʻqituvchilarning yetarli maʼlumotga ega ekanligi (10 ball) Oʻqituvchilarning baholashning yangi tartibini joriy etish bilan bogʻliq hujjatlar bilan tanish ekanligi 3 Maktab rahbariyati bilan oʻqituvchilar oʻrtasida muntazam muloqotning mavjudligi 3 Oʻqituvchilar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazilganligi 4 Oʻquvchilarning baholashning yangi tartibi toʻgʻrisida maʼlumotga ega ekanligi (10 ball) Maktab rahbariyati, sinf rahbarlari, fan oʻqituvchilari va oʻquvchilar oʻrtasida qayta aloqaning mavjudligi 3 Oʻquvchilar baholashning yangi tartibining maqsadi va mohiyatini tushunganligi 3 Oʻquvchilar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazilganligi 4

10. Yuqoridagi mezonlar asosida toʻplagan ballarga koʻra umumtaʼlim maktablarining rahbar va pedagog kadrlariga Sifatli taʼlimni taʼminlashda ijobiy natijalarga erishayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga ustama berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan miqdor va muddatlarda ustama toʻlanadi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 6-may,

263-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.05.2024-y., 09/24/263/0325-son; 22.10.2025-y., 09/25/662/0964-son; 26.11.2025-y., 09/25/740/1090-son)

lex.uz