UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 8-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 8 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 мая 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 May 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЕЖАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилиб, унинг фаолиятининг устувор йўналишлари ҳамда ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу ҳужжатига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон ҳамда « Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А. И. Икрамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия шон-шуҳрати музейини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 284-сон қарорида :

а) номи ва 2-банд «Олимпия» сўзидан кейин «ва паралимпия» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 4-банддаги «Молия вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) иловада :

номи , 3-банд , 4-банднинг биринчи хатбошиси , 5-банднинг биринчи ва еттинчи хатбошилари , III бобнинг номи , 7-банднинг биринчи хатбошиси , 10-банд , V бобнинг номи , 13 , 14-бандлар ва VI бобнинг номидаги «Олимпия» сўзидан кейин «ва паралимпия» сўзлари билан тўлдирилсин;

2-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Олимпия шон-шуҳрати музейи» ҳамда «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари тегишлича «Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи» ҳамда «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Олимпия шон-шуҳрати музейи» сўзлари «Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-бандда :

биринчи хатбошидаги «Олимпия шон-шуҳрати музейи» сўзлари «Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Олимпия шон-шуҳрати музейи» ва «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари тегишлича «Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи» ва «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Илмий кенгаш таркиби Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи директорининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.

9. Музей директори Ўзбекистон Республикаси спорт вазири томонидан тайинланади.

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи директори:

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, Спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳайъати олдида музей фаолияти учун шахсан жавоб беради;

тасдиқланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмага ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, штатлар жадвалини, харажатлар сметасини, шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи директори ўринбосарининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг музей фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлиги даражасини белгилайди;

давлат органлари ва муассасалари, судлар ва жамоат ташкилотларида Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи номидан иш кўради»;

12-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Олимпия шон-шуҳрати музейи» сўзлари «Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» ҳамда «Олимпия шон-шуҳрати музейи» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги» ҳамда «Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи фаолияти Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳайъатининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан тўхтатилади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий кубогини таъсис этиш тўғрисида» 1996 йил 20 декабрдаги 452-сон қарорида :

а) 5-банддаги «Молия вазирлиги» ва «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» сўзлари тегишлича «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ҳамда «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Олимпия» сўзидан кейин «ва паралимпия» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий кубогини бериш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

1. А.И. Икрамов — спорт вазири, республика комиссияси раиси 2. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, республика комиссияси раисининг ўринбосари 3. Ш.Ш. Маҳмудов — спорт вазирининг ўринбосари 4. М.В. Исмаилов — спорт вазирининг ўринбосари 5. О.О. Қосимов — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби 6. М.М. Ташходжаев — Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси 7. Т.О. Паёнов — Ёшлар иттифоқи раиси 8. А.А. Низаметдинов — Спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи 9. Г.И. Ахмадалиева — Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи директори 10. О.Л. Файзиев — «Халқ сўзи» газетасининг спорт шарҳловчиси 11. Лавозими бўйича — Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари директорлари

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 25 августдаги 414-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг» сўзлари «спорт мактабларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг«Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 1 июндаги 279-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошисидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг» сўзлари «спорт мактабларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон қарорида :

а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Молия вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» ҳамда «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари тегишлича «Спорт вазирлигига» ҳамда «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида :

а) 1-илованинг 3-позициясидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг инструктор-методистлари» сўзлари «спорт мактабларининг, ихтисослаштирилган спорт мактабларининг инструктор-методистлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

1.7-позициядаги «Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «Спорт мактаби, ихтисослаштирилган спорт мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин;

2.7-позициядаги «Болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «Спорт мактаби, ихтисослаштирилган спорт мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-илованинг 3-банди саккизинчи хатбошисидаги жадвалда:

«Халқ таълими муассасасининг типи» устунидаги «Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари» сўзлари «Спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Контингент сони (киши)» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди учинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорида :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банддаги «Халқ таълими вазирлигига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ҳамда Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 1-иловада :

1-банд , 25-банднинг биринчи хатбошиси , 38 ва 40-бандлардаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг бешинчи хатбошисидан «болалар» сўзи чиқариб ташлансин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Республика олимпия захиралари теннис мактабига, қоидага кўра, 11-12 ёшдаги (умумтаълим мактабида ўқиётган ёки 5-синфига ўтаётган) спортчилар қабул қилинади. Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади. Ҳар йили Республика олимпия захиралари теннис мактабига 12 нафаргача иқтидорли ўқувчи қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти-84 киши»;

37-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 3-иловада :

2 ва 9-бандлардаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Низом Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия қарорларига кўра ўтказиладиган республика мусобақаларини ўқувчиларнинг бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича танловларини, спортнинг шахсий ва команда турлари бўйича спорт мусобақаларини ташкил этишнинг умумий принципларини белгилайди»;

5-бандда :

бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Спорт мусобақалари босқичларини ташкил этиш учун масъулият тегишлича академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, тўртинчи финал босқичи бўйича эса — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги раҳбарлари зиммасига юкланади»;

7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Республика мусобақаларини ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Бадиий академия ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этадилар»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия томонидан тасдиқланадиган, ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тузилган сметалар бўйича маблағ билан таъминланади»;

10-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-иловада :

9-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Маданият вазирлигига, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Маданият вазирлигига, Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

10 , 13 ва 14-бандлардаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 9-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«комплекс — уларнинг дастурида «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» ва шу каби халқаро спорт ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган спортнинг бир неча турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилади;

лицензияли, малакавий, рейтингли, саралаш — уларнинг якунлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубокларида ҳамда бошқа нуфузли спорт мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар эгалари (ёки қатнашчилар) аниқланади»;

б) 10-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«халқаро тадбирлар (халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатлари, кубоклар, фестиваллар, турнирлар ва бошқалар)»;

в) 12-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«спорт делегациялари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари қатнашчиларининг ва спорт ҳакамларининг (Олимпия ва Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубоклари қатнашчиларининг) анжомлари»;

г) 17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:

«Бунда аниқ спорт тадбири ва оммавий жисмоний тарбия тадбирини ўтказишга ажратиладиган бюджет маблағлари миқдори календарь режада белгиланган маблағлар доирасида амалдаги харажатлар нормаларига, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган ўртача нархларига, амалга ошириладиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга ва бошқа кўрсаткичларга мувофиқ белгиланади»;

д) 18-бандда :

еттинчи хатбошидаги «ягона ижтимоий тўлов» сўзлари «ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар»;

е) 19-бандда :

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатлари, кубоклари, фестиваллари, турнирлари ва бошқаларида қатнашишда махсус спорт анжомлари, махсус кийим-бошлар ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари»;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«спорт тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар»;

ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ж) 22-банддаги «Молия вазирлигининг Ғазначилиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлар ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатлари, кубоклари, фестиваллари, турнирлари ва бошқаларида, шунингдек бошқа нуфузли халқаро ва республика спорт ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашадиган, белгиланган тартибда тасдиқланган спорт делегациялари, спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси таркиблари: делегациялар (жамоалар) раҳбарлари, спортчилар, тренерлар таркиби, қатнашишга тайёрлаш ишларини олиб борувчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар мулкий таъминланадилар»;

и) 32-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда агар спорт тадбирига қатнашувчиларнинг (шунингдек, спорт делегацияси, тренерлар, ҳакамлар ва бошқаларнинг) умумий сони, спорт тадбири кунлари, ҳарид қилиниши режалаштирилган товар, иш хизматларнинг миқдорлари ва нархлари харажатлар сметасида белгиланганидан камайгани ёки бошқача шаклда ўзгаргани ҳисобига харажатлар сметасининг бир моддасида режалаштирилган маблағларнинг ишлатилмаган қисми тасдиқланган харажатлар сметасининг йиғинди маблағи доирасида, зарурат туғилганда, харажатлар сметасининг бошқа моддасига сарфланиши ва/ёки қопланиши, шунингдек, хорижий валютани эркин муомалада олди-сотди натижасида вужудга келган ижобий фарқни қоплаш маблағларни молиялаштирган ваколатли орган раҳбарининг ва/ёки шунга масъул раҳбар ўринбосарининг расмий рухсати билан амалга оширилади ёки маблағлар қайтарилади»;

к) 35-банддаги «уч банк куни» сўзлари «тадбирлар тугагандан кейин уч банк куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 4-илованинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 2. Ўзбекистон спорт терма жамоаларининг халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари, прогноз қилинаётган натижалар тақдим этилган тақдирда. Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар 90 кунгача Терма жамоалар Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг учтадан кўп бўлмаган таркибини ваколатли орган белгилайди »

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомни ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарорида :

а) 1-иловада :

3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича бош (катта) тренерлар ва тренерлар, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳларнинг раҳбарлари ва бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт федерациялари (уюшмалари) ва спорт турларини ривожлантириш республика марказларида ташкил этиладиган спортчиларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи коллегиал орган»;

4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«юқори малакали спортчиларни тайёрлаш ҳамда спорт турлари бўйича ҳудудий ва республика спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашишга, халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс спорт мусобақалари (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантириш»;

7 , 13 ва 15-бандлардаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан, спорт турлари бўйича тегишли республика федерациялари (уюшмалари)нинг ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабининг (улар мавжуд бўлса) келишилган тақдимномаси бўйича» сўзлари «Спорт вазирлиги томонидан, спорт федерациялари (уюшмалари)нинг ҳамда Спорт турларини ривожлантириш республика марказининг (улар мавжуд бўлса) келишилган тақдимномаси, паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг тақдимномасига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федерация (ассоциациялар)нинг (улар мавжуд бўлса) тақдимномаси бўйича» сўзлари «Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федерациялар (уюшмалар)нинг (улар мавжуд бўлса), паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг тақдимномасига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Спорт терма жамоалари таркиблари спорт турлари хусусиятларига мувофиқ спорт федерация (уюшма)лари томонидан, халқаро спорт ташкилотларининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифаларидаги (кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар, U-23 ва катталар) спортчилардан, шунингдек, спорт фахрийларидан иборат бўлади»;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

«12. Спорт терма жамоаларининг таркиблари ўтган спорт мавсумида расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларидаги иштироки якунларига кўра спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари (улар мавжуд бўлса), паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида ташкил этиладиган тренерлар кенгашларида уларни муҳокама қилган ҳолда шакллантирилади»;

14-бандда :

биринчи хатбошидаги «республика олий спорт маҳорати мактаблари (улар мавжуд бўлса) ҳамда спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) томонидан, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари (улар мавжуд бўлса) ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари), паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федарациялар (уюшмалар)нинг (улар мавжуд бўлса) ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан, ҳудудий федерациялар (уюшмалар)нинг (улар мавжуд бўлса) ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг, паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларининг маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш спорт федерациялари (уюшмалари), паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан амалга оширилади»;

23-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Олимпиада ва Осиё ўйинларида, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида, кубокларида, шунингдек, бошқа халқаро спорт мусобақаларида» сўзлари «халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «спорт ҳамда олимпиада» сўзлари «спорт, олимпия ва паралимпия» сўзлари билан алмаштирилсин;

24-бандда :

биринчи хатбошидаги «республика спорт федерациялари» сўзлари «спорт федерациялари» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «республика федерациялари» сўзлари «спорт федерациялари» сўзлари билан алмаштирилсин;

35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Спорт терма жамоаларининг халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс спорт мусобақалари (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатларида эришган юқори спорт ютуқлари учун спорт терма жамоалари аъзолари белгиланган тартибда»;

36 ва 37-бандлардаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

6-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан шакллантирилади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади» сўзлари «Спорт вазирлиги томонидан шакллантирилади, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан шакллантирилади, ҳудудий молия бошқармалари (бўлимлари) билан келишилади» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан шакллантирилади» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги» ҳамда «ҳудудий молия бошқармалари (бўлимлари)» сўзлари тегишлича «Спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ҳамда «ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) спорт турлари бўйича республика ва халқаро спорт тадбирлари, улар қуйидагиларга бўлинади:

ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;

қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;

спортнинг миллий турлари;

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари»;

8-банднинг иккинчи , учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Олимпияда» сўзи «Олимпия ва Паралимпия» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорларини, йилнинг энг яхши спортчисини мукофотлаш бўйича»;

12-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, ўсмирлар Олимпия ўйинлари, универсиадалар, спартакиадалар ва бошқалар»;

13-бандда :

«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) республика календарь режасига киритиш учун — Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари билан келишилган ҳолда (улар мавжуд бўлса) Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан»;

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) ҳудудий календарь режага киритиш учун — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларига спорт турлари бўйича ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан»;

23-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«республика календарь режасини шакллантиришда — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг, спорт федерациялари (уюшмалари)нинг, Спорт турларини ривожлантириш республика марказларининг, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг вакиллари киритилади. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикасининг спорт вазири томонидан тасдиқланади»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ҳудудий календарь режани шакллантиришда — Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларининг, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг, спорт федерациялари (уюшмалари) ҳудудий бўлинмаларининг (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади»;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Комиссия томонидан спорт федерациялари (уюшмалари) ҳудудий бўлинмаларининг, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг, Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари (улар мавжуд бўлса), жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини календарь режага киритиш тўғрисидаги таклифлари (буюртманомалари) кўриб чиқилади»;

29-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «республика олий спорт маҳорати мактаблари» сўзлари «Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

30-бандда :

бешинчи хатбошидаги «ва Жаҳон» сўзлари «ва Паралимпия ўйинлари ҳамда жаҳон» сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «Олимпиада» сўзи «Олимпия ва Паралимпия» сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ташкилотларнинг ташаббуси бўйича киритилади»;

33-банддаги «тақдим этилади» сўзлари «ERP платформасига бириктирилади» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь

Т/р‎‏ Тадбир номи‎‏ Ўтказиш муддати Ўтказиладиган жой‎‏ Қатнашувчи ташкилотлар‎‏ Жами маблағлар миқдори (млн сўмда) 1. Комплекс ва Республикамизда бўлиб ўтадиган катта хажмдаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари 2. Спорт турлари бўйича республика ва халқаро спорт тадбирлари 2.1. Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари 1. Республика спорт мусобақалари 2. Ўқув-тренировка йиғинлари 3. Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар 2.2. Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари 1. Республика спорт мусобақалари 2. Ўқув-тренировка йиғинлари 3. Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар 2.3. Миллий спорт турлари 1. Республика спорт мусобақалари 2. Ўқув-тренировка йиғинлари 3. Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар 2.4. Комплекс мусобақаларга киритилган Ноолимпияда спорт турлари 1. Республика спорт мусобақалари 2. Ўқув-тренировка йиғинлари 3. Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар 2.5. Ноолимпия спорт турлари 1. Республика спорт мусобақалари 2. Ўқув-тренировка йиғинлари 3. Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар 2.6. Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари 1. Республика спорт мусобақалари 2. Ўқув-тренировка йиғинлари 3. Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар 3. Оммавий жисмоний тарбия тадбирлари 1. Республика спорт мусобақалари 2. Ўқув-тренировка йиғинлари 3. Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар

».

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт-шароитлари тўғрисидаги низомда :

а) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Эксперт комиссияси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан ташкил этилади.

Эксперт комиссияси камида етти нафар кишидан иборат таркибда тузилади, унга Вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ва спорт федерациялари (уюшмалари)нинг вакиллари киритилади.

Эксперт комиссиясига раис бошчилик қилади (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг ўринбосаридан паст бўлмаган даражада)»;

в) 22-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Вазирликнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорида :

а) 2-бандда :

иккинчи хатбошидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактабларида» сўзлари «спорт мактабларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 1-иловада :

2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Спорт мактаблари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг идоравий мансуб ташкилотлари ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга, бурчакли штампга, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади»;

6 , 7 ва 17-бандлардаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Спорт мактаби спортчиларининг рўйхатдаги таркиби ва ўқув гуруҳлари сони ҳар йили (ўқув йили бошлангунга қадар) спорт мактаби директорининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва спорт федерациялари (уюшмалари) билан келишилган таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланади»;

35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Спорт мактабига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳудудий бошқармалари таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси спорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади»;

37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Спорт мактаби директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда спорт мактаби директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади»;

1-илованинг изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-иловада :

4-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4-иловада :

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Спортчиларни синаш ва спорт мактабига танлаш, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳудудий бошқармасининг буйруғи билан тасдиқланган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади. Спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва сақлаш учун қабул комиссиясининг раиси ва котиби масъул ҳисобланади»;

13-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

илованинг «Масъуллар» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси» сўзлари «Спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатининг 28 3 -позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28 3 . Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги».

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида :

а) 1-иловада :

12-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида «Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» таълим йўналишига камида иккинчи спорт разрядига эга бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат»;

саккизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

23-бандда :

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 3 ноябрдаги ПҚ-414-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга бўлган спортчилар, халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга бўлган спортчилар, Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга бўлган спортчилар ҳамда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади»;

саккизинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 2-илованинг 10-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Спорт турининг алоҳида йўналишлари» магистратура мутахассислигига эса камида Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод спорт разрядига эга бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат»;

тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорига 2-иловада :

а) 17-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) тегишли ихтисослик фани бўйича халқаро олимпиадалар ва республика фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги томонидан ўтказилган танловлар ва мусобақалар ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг белгиланган намунадаги гувоҳномалари»;

б) 39-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорига 1-иловадаги «2. Вазирликлар» бўлимининг 18-бандидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 январдаги 8-сон қарорида :

а) 4-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илованинг номидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги 332-сон қарорида :

а) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш учун зарур харажатлар Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси учун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилишини назарда тутсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин»;

б) 1-иловада :

4-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда бошқа таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари (республика нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно) томонидан ходимларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларига ҳар йили 25 апрелгача тақдим этилади»;

6-бандда :

биринчи хатбошидаги «спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларига» сўзлари «Спорт турларини ривожлантириш республика марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари ҳамда Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

иловада :

I босқич «Тадбирлар» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларига» сўзлари билан ҳамда «Спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларига» сўзлари «Спорт турларини ривожлантириш республика марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

II босқич «Ижрочилар» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари» сўзлари билан, «Спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари» сўзлари «Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари» сўзлари билан ҳамда «Тадбирлар» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

III-босқич «Ижрочилар» блокидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-иловадаги «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси ички кўринишидаги «Jismoniy tarbiya va sport vazirining» сўзлари «sport vazirining» сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида :

а) 4-иловада :

3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги «Молия вазирлигининг Ғазначилигида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

6 , 11 , 28 , 44-бандлардаги тегишли келишикдаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» ҳамда «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари тегишлича «Спорт вазирлиги» ҳамда «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

12 ва 27-бандлардаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» ҳамда «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари тегишлича «Спорт вазирлиги» ҳамда «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-иловада :

3-банднинг биринчи хатбошиси , 4-банднинг иккинчи хатбошиси ва 11-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» ҳамда «олий спорт маҳорати мактаблари» сўзлари тегишлича «Спорт вазирлиги» ҳамда «Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-илованинг 10-банди биринчи хатбошиси ҳамда 17-бандидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги 542-сон қарорида :

а) 3-бандда :

тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаблари» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги «республика олий спорт маҳорати мактаблари» сўзлари «Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банддаги «Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 7-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) иловада :

6-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаблари» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банддаги «туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 78-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида хорижий олий таълим муассасаларининг қўшма факультетларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги 574-сон қарорида :

а) 3-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи — еттинчи хатбошилардаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада :

30-банддаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» сўзлари «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг 17-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 17. Тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялар шаклида қопланилганлиги сўм «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумманинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори 1 баллдан 10 баллгача «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти ».

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарорида :

а) 2-иловада :

«Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимининг 1 — 3, 5 — 12, 14, 15, 17-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Андижон вилояти» бўлимининг 1, 2, 4, 7, 10, 12, 14 ва 16-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар футбол мактаби» ҳамда «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари тегишинча «футбол мактаби» ҳамда «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Бухоро вилояти» бўлимининг 3 — 5 ва 7, 8, 10 — 12-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Жиззах вилояти» бўлимининг 1 — 9 ва 11 — 13-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Қашқадарё вилояти» бўлимининг 2, 3, 5 — 12 ва 14-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Навоий вилояти» бўлимининг 1 — 10-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Наманган вилояти» бўлимининг 1 — 12-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «Болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Самарқанд вилояти» бўлимининг 2 — 13, 15 ва 16-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Сирдарё вилояти» бўлимининг 1 — 7, 9 — 11-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Сурхондарё вилояти» бўлимининг 1 — 6, 8 ва 10 — 14-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Тошкент вилояти» бўлимининг 2 — 5 ва 7 — 22-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «Болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Фарғона вилояти» бўлимининг 2 — 19-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Хоразм вилояти» бўлимининг 1 — 4, 6 ва 8 — 12-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Тошкент шаҳар» бўлимининг 1 — 6 ва 9 — 11-позициялари «Устувор», «Истиқболли», «Ривожланаётган» устунларидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаби» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-илованинг 15-бандида :

«а» кичик бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «болалар-ўсмирлар спорт» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

«б» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «болалар-ўсмирлар спорт» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-бандда :

биринчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида» сўзлари «Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида» сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги 292-сон қарорида :

а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

4-бандда :

«а» кичик банднинг олтинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик бандда :

биринчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Илмий-методик таъминот, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази» сўзлари «Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда :

«в» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«д» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомнинг 53-бандидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 2 августдаги 422-сон қарорида :

а) номи , 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-бандда :

биринчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин»;

г) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида жамғарма учун очилган Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварағида, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари

3. Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

муассиси Вазирлик ҳисобланган ташкилотлар (кейинги ўринларда — тизим ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;

хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;

тизимдаги ташкилотларнинг мол-мулкини (бундан кўчмас мулк мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;

тизимдаги ташкилотларнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50 фоизи;

тизимдаги ташкилотлар фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган Давлат бюджети маблағларининг, шунингдек, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;

тизимдаги ташкилотлар фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;

тизимдаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

спорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 3 фоизи (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан ҳамда ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар бундан мустасно) Жамғармага йўналтирилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ушбу маблағларни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўн бешинчи санасига қадар Жамғармага ўтказиб боради. Бунда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини мақсадли молиялаштириш мақсадида Савдо-саноат палатаси Раёсати томонидан белгиланган, бироқ тушумнинг (Жамғармага тушадиган 3 фоиз қисмидан) 10 фоизидан ошмаган миқдори Савдо-саноат палатасига мақсадли йўналтирилади.

Вазирлик ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар чоракда Жамғармага Низомнинг ушбу бандига мувофиқ тушадиган тушумлар бўйича ҳисоботларни тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида солиштирма-далолатнома тузадилар.

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

5. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Вазирлик томонидан тасдиқланадиган ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиладиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ фойдаланилади.

6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

спорт соҳасини ривожлантириш дастурлари харажатларини молиялаштиришга;

Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар бино ва иншоотларини қуриш ва таъмирлашга, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга (мебель, оргтехника, автотранспорт воситаларини харид қилиш ва бошқалар) ҳамда жорий сақлаш харажатларига;

янги спорт иншоотларини қуриш ва фойдаланишга топширишга;

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;

вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилишга;

Вазирликка қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишлаш учун мутахассисларни, шу жумладан, хорижий экспертларни ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни шартномалар орқали жалб этишга;

спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, Вазирлик марказий аппарати ҳамда тизимдаги ташкилотлар ходимларининг соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим ташкилотларида стажировкадан ўтишга, конференция, семинар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига;

спорт соҳасига доир рақамлаштириш тизимини юритиш ва уни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга;

Вазирлик марказий аппарати ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга (мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар), бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳисобланган ва тўланган ўртача иш ҳақига қўшилган ва ижтимоий суғурта бадаллари (ижтимоий солиқ) ҳисобланган, меҳнат таътили ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳамда бошқа тўловларга;

Вазирлик томонидан ўз тизимида ташкил этиладиган давлат муассасаларини сақлаш харажатлари, тизимидаги ташкилотларнинг устав фондини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўловларни амалга оширишга;

Вазирлик ва унинг тизимидаги бюджет ташкилотларига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонунчиликда назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратишга;

нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, спорт соҳасидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, спорт федерация (ассоциация)ларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини спорт вазирининг (кейинги ўринларда — Вазир) буйруғи билан тўлаб беришга;

Вазирликнинг эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкил этишга, эксперт-таҳлил гуруҳ таркибига киритилган мутахассисларга ҳақ тўлашга, Вазирликка юклатилган вазифаларни амалга оширишга маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида жалб қилишга;

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши фаолиятини молиялаштиришга;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида харажатларни молиялаштириш (қоплаш), шунингдек, Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ва молиялаштиришга;

юқори натижага эришган спортчилар ва уларнинг тренерларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида эсдалик совғалари харид қилиш, пул кўринишида мукофотлар тўлашга;

Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг иқтидорли, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим ва ногиронлиги бўлган талабалари (ўқувчилари)ни қўллаб-қувватлаш мақсадида стипендиялар тўлашга (стипендиялар миқдори Вазир буйруғига асосан белгиланади);

Вазирликнинг касаба уюшмасига жамоа шартномасида (келишувида) белгиланган мақсадлар ва миқдорларда маблағлар ўтказишга.

Вазирлик ва унинг тизимидаги бюджет ташкилотларининг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишларини амалга оширишга қаратилган бошқа харажатларни молиялаштиришга.

7. Вазирлик марказий аппаратининг шахсий ғазна ҳисобварағидан зарур ҳолларда, унинг тизимидаги бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварағига мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган харажатларни амалга ошириш учун мақсадли маблағлар ўтказиб берилади.

8. Вазирлик томонидан, истисно тариқасида, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмаси шаклида маблағ ажратишда маблағларнинг 50 фоизигача қисми олдиндан аванс тариқасида, қолган қисми эса — аванс маблағларининг ўзлаштирилишига қараб ажратилиши мумкин.

4-боб. Жамғарма маблағларини ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтириш

9. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Вазирлик ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Жамғарма молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

кўп йиллик ишлаганлик учун қўшимча ҳақ ва устамалар тўлаш;

қонунчиликда белгиланган байрам кунларда ва бошқа муҳим саналарда бир марталик пул мукофоти билан мукофотлаш;

лавозим маошларига ҳар ойлик белгиланадиган шахсий устама тўлаш;

ишда муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун алоҳида ходимларни мукофотлаш;

овқат пули учун тўлов;

йўл кира харажатлари учун тўлов;

моддий ёрдам кўрсатиш.

10. Вазирлик марказий аппарати ходимларига Жамғарма ҳисобидан, қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (устама ва рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

1 йилдан 3 йилгача — 0,3;

3 йилдан 5 йилгача — 0,6;

5 йилдан 10 йилгача — 0,8;

10 йилдан 15 йилгача — 1,0;

15 йилдан 20 йилгача — 1,2;

20 йилдан юқори — 1,5.

Бунда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўловлари коэффициентини ҳисоблашда Вазирлик марказий аппарати ходимларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар (якка тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаган давридан ташқари), барча ташкилотлардаги расмий меҳнат фаолияти даври ҳисобга олинади.

11. Вазирлик ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ходимлари қуйидаги байрамлар ва муҳим саналар муносабати билан мукофотланади.

1 январь — Янги йил;

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни;

21 март — Наврўз байрами;

9 май — Хотира ва қадрлаш куни;

Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр);

Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа);

1 сентябрь — Мустақиллик куни;

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;

8 декабрь — Конституция куни.

Бунда ходимларга бериладиган мукофот миқдори Вазир томонидан белгиланади.

12. Вазирлик марказий аппарати ходимларига Жамғарма ҳисобидан қуйидаги устама ва рағбатлантириш чоралари белгиланади:

ташаббускорлик ва меҳнат натижалари бўйича ҳар ойда шахсий устама тўловлари лавозим маошининг (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) — икки юз эллик фоизигача бўлган миқдорда;

хизмат вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги, ижро интизомига риоя этилганлиги, ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси ва хизмат вазифаларини самарали бажариш тизимини жорий этганлиги ҳамда моддий жавобгарлиги юқори бўлган ходимларга ҳар чоракда лавозим маошининг (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) — икки юз фоизигача бўлган миқдорда.

Мазкур бандда назарда тутилган устамалар ходим ишга кирган ойнинг кейинги ойидан бошлаб қўлланилади.

13. Вазирлик ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ходимлари алоҳида муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун чорак якунлари бўйича лавозим маошининг (устама ва рағбатлантириш коэффициенти ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун устамани ҳисобга олган ҳолда) икки юз фоизигача миқдорда мукофотланади.

Устама ва рағбатлантириш чоралари жорий қилинадиган ходимлар тоифаси, тартиби ва уларга бериладиган устама ва рағбатлантириш миқдори Вазир томонидан белгиланади.

14. Вазирлик ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда овқат пули ҳамда йўл кира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда йўл кира пули берилади.

15. Вазирлик марказий аппарати ходимларига Вазирлик касаба уюшмасининг илтимосномасига биноан қуйидаги шароитлар ва миқдорларда моддий ёрдам кўрсатилади:

а) ходимнинг юбилей саналари (50, 55, 60, 65, 70) муносабати билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари;

б) ходимнинг ўзи оила қурганда ёки фарзандининг тўйи муносабати билан (никоҳ гувоҳномасига асосан, фақат биринчи никоҳ учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари;

в) ходим вафот этганда, унинг турмуш ўртоғи ёки қонуний вакилига базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари;

г) Оила кодексига мувофиқ ходимнинг яқин қариндошлари (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) вафот этганда (ўлим тўғрисидаги гувоҳномага асосан) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари;

д) алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклашга, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол ва бошқа ҳолатлар) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари;

е) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта (қоида тариқасида куз ойларида) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида.

16. Соҳа ривожланишида алоҳида хизмат кўрсатган ходимларга меҳнат таътили даврида оиласи (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) билан санаторий-курорт зоналарида дам олиши билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилиши мумкин.

Бунда ушбу харажатларнинг қоплаб бериладиган қисми базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаслиги лозим.

5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот ва назорат

17. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботи Вазирлик томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юритилади.

18. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Вазирликнинг Ички аудит ва назорат бошқармасига юкланади.

19. Вазирлик белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.

20. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларида қолади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

21. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинади.

22. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради».

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 июндаги 294-сон қарорида :

а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «5-синфга» сўзлари «6 — 11-синфларга» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «болалар-ўсмирлар спорт мактаблари» сўзлари «спорт мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» га киритилган оилаларнинг фарзандлари бўлган, етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчилар озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловидан озод қилинадилар»;

г) 6-бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мактаб-интернатга 4 та, шу жумладан, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ва 3 та «DAMAS» русумли енгил автомобил харид қилиш учун белгиланган тартибда зарур маблағ ҳамда уларни сақлашга лимит ажратсин».

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшлар дафтари» ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 80-банди тўртинчи хатбошисидан «,Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 6 октябрдаги 571-сон қарорида :

а) 2 ва 8-бандлардаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» ҳамда «Спортни ривожлантириш вазирлигининг Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабини» сўзлари тегишлича «Спорт вазирлиги» ҳамда «Спорт вазирлигининг Яккакураш спорт турларини ривожлантириш республика марказини» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 7-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 6 октябрдаги 580-сон қарорида :

а) номи , 1-банд , 4-банднинг еттинчи-саккизинчи хатбошилари ҳамда 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илованинг номидаги ва унга илованинг белгисидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-илованинг номидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 3-илованинг номидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 14 октябрдаги 599-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирдаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«инклюзив таълим тизими учун малакали педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

эшитиш қобилияти паст бўлган карлар спорти, ақли заиф бўлган шахслар ўртасида спорт турлари ҳамда кўзи ожизлар спорт турлари учун тренер ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш»;

б) 7-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-иловада :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Низом паралимпия спорт турлари бўйича раҳбар кадрларни, спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактабларининг паралимпия спорт турлари бўйича йўриқчи-услубчилари ва тренерларини ҳамда шу соҳадаги бошқа мутахассисларни (кейинги ўринларда — паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар), шунингдек, инклюзив таълим тизими учун малакали педагог кадрлар, эшитиш қобилияти паст бўлган карлар спорти, ақли заиф бўлган шахслар ўртасида спорт турлари ҳамда кўзи ожизлар спорт турлари учун тренер ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилайди»;

2-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

34-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Таълим хизматларини кўрсатиш ва ҳомийлардан тушган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари лавозим маошларига ягона тариф сеткаси (базавий лавозим маоши) бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўланади».

38. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорида :

а) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 10-банддаги «спортни ривожлантириш вазири» сўзлари «спорт вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-иловада :

3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банднинг учинчи хатбошисидаги «спортни ривожлантириш вазирига» сўзлари «спорт вазирига» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги «Молия вазирлигининг Ғазначилигида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «спорт соғломлаштириш тайёргарлигидан» сўзлари «бошланғич тайёрлов босқичидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Марказда ўқув жараёни Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади.

Бунда Марказнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, амалий (мусиқа, чизмачилик, расм, меҳнат, жисмоний тарбия) фанлар, истисно тариқасида ўқитилмайди»;

21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлик буюртмасига асосан Давлат намунасидаги шаҳодатнома Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан, профессионал таълим тўғрисидаги диплом Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олинади»;

27-банддаги «Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банддаги «спортни ривожлантириш вазири» сўзлари «спорт вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

32-бандда :

биринчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Вазирлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «спортни ривожлантириш вазирининг» сўзлари «спорт вазирининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 3-иловада :

7-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

35-банддаги «ҳар ой» сўзлари «ўқув йили давомида ҳар чорак» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 4-иловада :

6-банддаги «спортни ривожлантириш вазирининг» сўзлари «спорт вазирининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг 1-босқич «Субъектлар» устунидаги «спортни ривожлантириш вазири» сўзлари «спорт вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илова матнидаги «Спортни ривожлантириш вазирлигининг Олимпия ва Паралимпия коллежларида» сўзлари «Спорт вазирлигининг Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 6-илова «Изоҳ» қисмининг бешинчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 7-иловада :

2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонларига мувофиқ базавий тариф ставкалари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тренерлар, инструктор-методист, спорт психологи ва ўқув бўлими мудирларининг базавий тариф ставкаларини ўзгартириш тўғрисида қўшма буйруқ қабул қилинади»;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва кубокларида совринли ўринларни (1 — 3 ўринлар) эгаллаган ўқувчи-спортчиларнинг тренерларига спорт вазирининг буйруғига асосан беш юз фоизигача миқдорда ҳар ойлик устама белгиланиши мумкин»;

15-банд «Изоҳ» қисмининг иккинчи хатбошисидаги ҳамда 30-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 6 январдаги 3-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги , 7 ва 8-бандларидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

40. Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхон» профессионал футбол клуби» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушини «FC-Surhan» масъулияти чекланган жамиятига сотиш тўғрисида» 2023 йил 6 январдаги 4-сон қарорининг 4-бандидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 январдаги 9-сон қарорида :

а) 6-банднинг «б» кичик банди ва 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибининг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. А.З Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори, ташкилий қўмита раиси ўринбосари».

43. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 79-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот технологиялари соҳасидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида таълим кредити асосида таҳсил олаётган ёшларнинг эришаётган натижалари бўйича доимий ўрганишлар олиб боради».

44. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар тўғрисида низомга илованинг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Лавозимга кўра — Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари».

45. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Лавозимга кўра — Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи».

46. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» бўлимининг номи «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

47. Вазирлар Маҳкамасининг «Мирзо Улуғбек ворислари» тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 19 майдаги 206-сон қарорининг 7-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

48. Вазирлар Маҳкамасининг «Гимнастика спорт турлари бўйича давлат спорт-таълим муассасаларида шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар учун озиқ-овқат меъёрлари, жиҳоз ва инвентарлар нормаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги 238-сон қарорининг 3-бандидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.

49. Вазирлар Маҳкамасининг «Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги 240-сон қарорида :

а) 8-банднинг иккинчи — тўртинчи ҳамда 13-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси 2. А.И. Икрамов — спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 3. Ж.Р. Рахимов — Хоразм вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 4. А.З. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори 5. О.А. Назарбеков — маданият вазири 6. Ш.Х. Шерматов — рақамли технологиялар вазири 7. А.А. Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири в.б. 8. Б.Ж. Аълоев — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 9. Р.М. Джураев — Миллий гвардия қўмондони 10. Б.Т. Абдуллаев — ички ишлар вазири ўринбосари 11. А.Х. Қулдашев — фавқулодда вазиятлар вазири 12. Б.Қ. Юсупалиев — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси 13. А.К. Кўчимов — Миллий ахборот агентлиги Бош директори 14. А.А. Джурабаев — Миллий телерадиокомпания раиси 15. О.О. Касимов — Миллий олимпия қўмитаси раиси 16. У.М. Мустафоев — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси в.б. 17. Ш.Ш. Худайкулов — «Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси 18. Ж.О. Умарходжаев — «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси в.б. 19. З.Г. Нарзуллаев — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси 20. У.Т. Абдуллаев — «Ҳунарманд» уюшмаси раиси 21. О.К. Норинбоев — Этноспорт ассоциацияси раиси, Ташкилий қўмита котиби

в) 3-иловада :

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Фестиваль ташкилотчиси) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади»;

10-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 18-банддаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Фестиваль ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банд ҳамда 21-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига» сўзлари «Фестиваль ташкилотчисига» сўзлари билан алмаштирилсин;

иловада :

1, 3, 5 ва 7-босқич «Субъектлар» устунидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.

50. Вазирлар Маҳкамасининг «Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 17 июндаги 249-сон қарори 3-банднинг тўққизинчи хатбошиси , 5 банднинг биринчи хатбошиси ва 11-банддаги тегишли келишикдаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

51. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 июндаги 267-сон қарорида :

а) 1-иловада :

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият, Камбағалликни қисқартиш ва бандлик вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Республика «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, ҳарбий-маъмурий секторлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг асосий субъектлари ҳисобланади»;

20-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

11 ва 33-позицияларнинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

23, 27, 28-позицияларнинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

52. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июлдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «йиғим ундирилади» сўзлари «тўлов амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги «йиғим» сўзи «тўлов» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 17-банднинг учинчи хатбошисидаги «йиғимни» сўзи «тўловни» сўзи билан алмаштирилсин;

д) 1-илованинг «Субъектлар» устунидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Спорт паспортининг

ШАКЛИ

( олд томони )

(орқа томони)

Спорт паспортининг

ТАВСИФИ

Спорт паспорти халқаро стандартлар асосида ID-карта шаклида пластикдан тайёрланади. Пластикдан тайёрланган паспорт ўлчами 54х86 миллиметрни ташкил этади. Паспортнинг ранги — оч яшил. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серия рақами учта ҳарфдан ва еттита рақамдан иборат бўлади.

Спорт паспортида жисмоний шахснинг идентификация рақами (ЖШИР) ва қурилмалар ўртасида маълумотларни симсиз алоқа воситалари орқали амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC smart card) бўлади.

Спорт паспортининг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;

микроматн — «SPORT PASPORTI Спортивный паспорт Sports passport», ўлчами максимум 30 микрон;

ультрабинафша қоплама;

паспортнинг олд ва орқа томонларида 5 қаторли горизонтал, тўлқинсимон чизиқ шаклдаги «Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi» 40 — 70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;

паспортнинг олд томони юқори қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI» логотипи билан тасвирланади, горизонтал кўринишда «SPORT PASPORTI» ва паспорт рақами ёзилади, паспортда 3х4 ўлчамли оқ фондаги спортчининг фотосурати ва унинг устидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилади, фотосуратнинг ўнг томонида спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШИР ва паспорт берилган санаси ҳамда амал қилиш муддати ҳамда қуйи қисмида спорт паспортининг серия рақами ёзилади (сериянинг биринчи ҳарфи лотин алифбосидаги «S» ҳарфи билан бошланади), паспортнинг ўнг томони қуйи қисмида спортчининг махсус ҳимоя QR коди жойлашади.

Паспортнинг орқа томони юқори қисмида «USHBU SPORT PASPORTI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI TOMONIDAN BERILGAN» деган сўзлар ҳамда спорт паспортидан фойдаланиш учун эслатма ёзилади».

53. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди олтинчи хатбошисидан «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси,» сўзлари чиқариб ташлансин.

54. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2023 йил 11 августдаги 356-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

55. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 6-бандининг олтинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

56. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги барча муносабатларни тартибга солувчи комиссия таркибининг 13-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. А.И. Икрамов — спорт вазири».

57. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарори билан тасдиқланган «Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 2 ва 3-иловаларнинг 9-бандларидан «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

58. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол академиялари ва футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорида :

а) 2-банднинг тўққизинчи хатбошиси ҳамда 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада :

19-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳудудий ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари» сўзлари «Спорт вазирлигининг ҳудудий спорт бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

51-банддаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-илованинг 21-бандидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 8-иловада :

номидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

изоҳ қисмидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

59. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталига ахборот тизимлари интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхатининг 7-бандидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

60. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 ноябрдаги 583-сон қарори билан тасдиқланган Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 1-банддаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-илова III бўлимининг номи ва 3-позициясидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 4-илова III бўлимининг номи ва 3-позициясидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

61. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 ноябрдаги 588-сон қарори билан тасдиқланган Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 5-банд , 13-банднинг учинчи хатбошиси , 18-банднинг биринчи , бешинчи ва олтинчи хатбошиси , 19-банднинг биринчи хатбошиси , 20-банднинг олтинчи ва тўққизинчи хатбошиси , 21-банднинг биринчи хатбошиси , 22-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиси ҳамда 23-банддаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг» сўзлари «спорт вазирининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 9-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 12-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси «дипломи (сертификати)» сўзларидан кейин «, ушбу мусобақа баёни (протокол)» сўзлари билан тўлдирилсин;

е) 17-банддаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига» сўзлари «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 2-иловада :

2-босқичнинг «Чора-тадбирлар» устуни тегишли келишикдаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-босқичнинг «Масъуллар» устунидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 4-иловадаги «Yoshlar siyosati va sport vazirligi» сўзлари «Sport vazirligi» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 4а-иловадаги «Qoraqalpogʻiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar siyosati va sport boshqarmalari» сўзлари «Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari» сўзлари билан алмаштирилсин.

62. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 ноябрдаги 591-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банддан «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

63. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларида хизматлар кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 15 ноябрдаги 598-сон қарорида :

а) номидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиси ҳамда 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илованинг номидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-иловада :

номи ҳамда 1-банддаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

илованинг белгисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

64. Вазирлар Маҳкамасининг «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 20 ноябрдаги 608-сон қарорида :

а) 1-иловада :

5-банддан «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

24-банд «а» ва «б» кичик бандларининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банддан «Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари — » сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танлови ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

1. А.З. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ташкилий қўмита раиси 2. С.М. Бузрукхонов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари 3. Ф.Э. Боқиев — мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари 4. Б.М. Ахмедов — маданият вазирининг биринчи ўринбосари 5. Р.Э. Турдибоева — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари 6. Д.А. Назармухамедов — ички ишлар вазири ўринбосари 7. Лавозимига кўра — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари (келишув асосида) 8. А.А. Жалилов — Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори 9. Лавозимига кўра — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари 10. Д.С. Каттахонова — Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита масъул котиби

65. Вазирлар Маҳкамаси «Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 15 декабрдаги 667-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) иловада :

4-банддан «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин.

66. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йил учун Статистика дастурида :

а) 21-бобнинг 1-позицияси «Ишлар номи ва таркиби» устунидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 40-параграфнинг номидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи ҳужжатлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Футболни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 96-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг фаолиятини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 31 январдаги 23-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт объектларини қуриш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 20 майдаги 130-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 11 декабрдаги 356-сон қарори .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)» 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига илованинг 9 , 29 ва 30-бандлари .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортчи лавозимини жорий этиш ҳамда уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 сентябрдаги 733-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 7 , 33 ва 34-бандлари .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 мартдаги 184-сон қарори .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда ёзги осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги 401-сон қарори .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спорт» ягона ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 июндаги 454-сон қарори .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 820-сон қарори .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Илмий-тадқиқот ва инновация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 февралдаги 62-сон қарори .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 февралдаги 90-сон қарорининг 2-банди ва 2-илова .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 45-банди .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон Фармони)» 2020 йил 12 августдаги 481-сон қарорига 1-илованинг 4 ва 15-бандлари .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони)» 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 60-банди .

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 260-банди «а» кичик банди ҳамда 575 , 622 ва 778-бандлари .

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 8 июлдаги 375-сон қарорига 1-илованинг 19-банди .

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 8-илованинг 7-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 8 май,

272-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 07.08.2025 й., 09/25/500/0699-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

REJASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tashkil etilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz koʻchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrsida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlar siyosati va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 20-yanvardagi PF-18-son Farmoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi negizida Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tashkil etilib, uning faoliyatining ustuvor yoʻnalishlari hamda tashkiliy tuzilmasi tasdiqlandi.

Shu munosabat bilan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ushbu hujjatiga Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlarini muvofiqlashtirish zarurati yuzaga kelmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son hamda “ Yoshlar siyosati va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2024-yil 20-yanvardagi PF-18-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A. I. Ikramov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 8-maydagi 272-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Olimpiya shon-shuhrati muzeyini tashkil etish toʻgʻrisida” 1996-yil 14-avgustdagi 284-son qarorida :

a) nomi va 2-band “Olimpiya” soʻzidan keyin “va paralimpiya” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 4-banddagi “Moliya vazirligi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovada :

nomi , 3-band , 4-bandning birinchi xatboshisi , 5-bandning birinchi va yettinchi xatboshilari , III bobning nomi , 7-bandning birinchi xatboshisi , 10-band , V bobning nomi , 13 , 14-bandlar va VI bobning nomidagi “Olimpiya” soʻzidan keyin “va paralimpiya” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

2-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “Olimpiya shon-shuhrati muzeyi” hamda “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi” hamda “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Olimpiya shon-shuhrati muzeyi” soʻzlari “Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bandda :

birinchi xatboshidagi “Olimpiya shon-shuhrati muzeyi” soʻzlari “Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Olimpiya shon-shuhrati muzeyi” va “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi” va “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8 va 9-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Ilmiy kengash tarkibi Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi direktorining taqdimnomasi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hayʼati tomonidan tasdiqlanadi.

9. Muzey direktori Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri tomonidan tayinlanadi.

Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi direktori:

amaldagi qonunchilik hujjatlariga, Sport vazirligi toʻgʻrisidagi nizomga hamda ushbu Nizomga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hayʼati oldida muzey faoliyati uchun shaxsan javob beradi;

tasdiqlangan xodimlar soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida tuzilmaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi, shtatlar jadvalini, xarajatlar smetasini, shuningdek, uning tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlaydi;

Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi direktori oʻrinbosarining va tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining muzey faoliyatining alohida yoʻnalishlariga rahbarligi darajasini belgilaydi;

davlat organlari va muassasalari, sudlar va jamoat tashkilotlarida Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi nomidan ish koʻradi”;

12-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “Olimpiya shon-shuhrati muzeyi” soʻzlari “Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Respublika Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” hamda “Olimpiya shon-shuhrati muzeyi” soʻzlari tegishlicha “Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi” hamda “Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hayʼatining taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qaroriga asosan toʻxtatiladi”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Yilning eng yaxshi sportchisi” Oʻzbekiston Milliy kubogini taʼsis etish toʻgʻrisida” 1996-yil 20-dekabrdagi 452-son qarorida :

a) 5-banddagi “Moliya vazirligi” va “Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” soʻzlari tegishlicha “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” hamda “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

2-bandning uchinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Olimpiya” soʻzidan keyin “va paralimpiya” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Yilning eng yaxshi sportchisi” Oʻzbekiston Milliy kubogini berish boʻyicha respublika komissiyasi

TARKIBI

1. A.I. Ikramov — sport vaziri, respublika komissiyasi raisi 2. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi raisi, respublika komissiyasi raisining oʻrinbosari 3. Sh.Sh. Mahmudov — sport vazirining oʻrinbosari 4. M.V. Ismailov — sport vazirining oʻrinbosari 5. O.O. Qosimov — Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi Bosh kotibi 6. M.M. Tashxodjayev — Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi raisi 7. T.O. Payonov — Yoshlar ittifoqi raisi 8. A.A. Nizametdinov — Sport vazirligi boshqarma boshligʻi 9. G.I. Axmadaliyeva — Olimpiya va paralimpiya shon-shuhrati muzeyi direktori 10. O.L. Fayziyev — “Xalq soʻzi” gazetasining sport sharhlovchisi 11. Lavozimi boʻyicha — Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari direktorlari

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi tennisni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini tashkil etish toʻgʻrisida” 1997-yil 25-avgustdagi 414-son qarori 2-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktablarining” soʻzlari “sport maktablarining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining“Oʻzbekiston Respublikasi boksni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini tashkil etish toʻgʻrisida” 1999-yil 1-iyundagi 279-son qarori 2-bandining beshinchi xatboshisidagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktablarining” soʻzlari “sport maktablarining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Ommaviy sport targʻibotini yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2003-yil 4-noyabrdagi 484-son qarorida :

a) 2-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga Moliya vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligiga Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 9-bandning birinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” hamda “Oʻzteleradio” kompaniyasi” soʻzlari tegishlicha “Sport vazirligiga” hamda “Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarorida :

a) 1-ilovaning 3-pozitsiyasidagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktablarining instruktor-metodistlari” soʻzlari “sport maktablarining, ixtisoslashtirilgan sport maktablarining instruktor-metodistlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

1.7-pozitsiyadagi “Bolalar va oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “Sport maktabi, ixtisoslashtirilgan sport maktabi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2.7-pozitsiyadagi “Bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “Sport maktabi, ixtisoslashtirilgan sport maktabi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovaning 3-bandi sakkizinchi xatboshisidagi jadvalda:

“Xalq taʼlimi muassasasining tipi” ustunidagi “Bolalar va oʻsmirlar sport maktablari” soʻzlari “Sport maktablari, ixtisoslashtirilgan sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Kontingent soni (kishi)” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 10-fevraldagi 20-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalariga pedagog xodimlarni tanlov asosida ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi uchinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Respublika olimpiya zaxiralari tennis maktabining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2008-yil 13-iyundagi 132-son qarorida :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligiga, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Kasb-hunar taʼlimi markaziga hamda Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga hamda Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 1-ilovada :

1-band , 25-bandning birinchi xatboshisi , 38 va 40-bandlardagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandning beshinchi xatboshisidan “bolalar” soʻzi chiqarib tashlansin;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Respublika olimpiya zaxiralari tennis maktabiga, qoidaga koʻra, 11-12 yoshdagi (umumtaʼlim maktabida oʻqiyotgan yoki 5-sinfiga oʻtayotgan) sportchilar qabul qilinadi. Respublika olimpiya zaxiralari tennis maktabida oʻqish muddati 7 yilni tashkil etadi. Har yili Respublika olimpiya zaxiralari tennis maktabiga 12 nafargacha iqtidorli oʻquvchi qabul qilinadi, sportchilarning umumiy kontingenti-84 kishi”;

37-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Moliya vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 3-ilovada :

2 va 9-bandlardagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston iqtidorli yoshlarini taqdirlash va moddiy ragʻbatlantirish toʻgʻrisida” 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son qarorida :

a) 2-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-ilovada :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Nizom Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi hamda Badiiy akademiya qarorlariga koʻra oʻtkaziladigan respublika musobaqalarini oʻquvchilarning badiiy-ijodiy ixtisosliklar boʻyicha tanlovlarini, sportning shaxsiy va komanda turlari boʻyicha sport musobaqalarini tashkil etishning umumiy prinsiplarini belgilaydi”;

5-bandda :

beshinchi va oltinchi xatboshilardagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sport musobaqalari bosqichlarini tashkil etish uchun masʼuliyat tegishlicha akademik litseylar, professional taʼlim muassasalari va umumtaʼlim maktablari, Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining hududiy boʻlinmalari, toʻrtinchi final bosqichi boʻyicha esa — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sport vazirligi rahbarlari zimmasiga yuklanadi”;

7-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Respublika musobaqalarini oʻtkazish boʻyicha butun tadbirlar kompleksini bajarish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi, Badiiy akademiya hamda ularning hududiy boʻlinmalari oʻz buyruqlari bilan tashkiliy qoʻmitalar, jyurilar, hakamlar hayʼatlari, apellyatsiya komissiyalari va boshqa tuzilmalarni tashkil etadilar”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Akademik litseylar, professional taʼlim muassasalari va umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari musobaqalari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi hamda Badiiy akademiya tomonidan tasdiqlanadigan, ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida tuzilgan smetalar boʻyicha mablagʻ bilan taʼminlanadi”;

10-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-ilovada :

9-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga, Madaniyat vazirligiga, Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga, Madaniyat vazirligiga, Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10 , 13 va 14-bandlardagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 27-apreldagi 121-son qarori bilan tasdiqlangan Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarini oʻtkazish hamda ular ishtirokchilarining moddiy taʼminoti normalarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 9-bandning yettinchi va sakkizinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kompleks — ularning dasturida “Umid nihollari”, “Barkamol avlod”, “Universiada” va shu kabi xalqaro sport tashkilotlari tomonidan tashkil etiladigan sportning bir necha turlari boʻyicha sport musobaqalari oʻtkaziladi;

litsenziyali, malakaviy, reytingli, saralash — ularning yakunlari boʻyicha Olimpiya va Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, jahon, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon chempionatlari va kuboklari, Osiyo va Paraosiyo chempionatlari va kuboklari, qitʼa chempionatlari va kuboklarida hamda boshqa nufuzli sport musobaqalarida qatnashish huquqini beradigan litsenziyalar egalari (yoki qatnashchilar) aniqlanadi”;

b) 10-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xalqaro tadbirlar (xalqaro tashkilotlar tomonidan tashkil etiladigan kompleks musobaqalar (Olimpiya, Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, jahon, Osiyo, Paraosiyo oʻyinlari va boshqalar), jahon, Osiyo, Markaziy Osiyo chempionatlari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalari, xorijiy davlatlar va qitʼalarning ochiq chempionatlari, kuboklar, festivallar, turnirlar va boshqalar)”;

v) 12-bandning sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“sport delegatsiyalari, Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari qatnashchilarining va sport hakamlarining (Olimpiya va Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, jahon, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon chempionatlari va kuboklari, Osiyo va Paraosiyo chempionatlari va kuboklari, qitʼa chempionatlari va kuboklari qatnashchilarining) anjomlari”;

g) 17-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahririda bayon etilsin:

“Bunda aniq sport tadbiri va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirini oʻtkazishga ajratiladigan budjet mablagʻlari miqdori kalendar rejada belgilangan mablagʻlar doirasida amaldagi xarajatlar normalariga, tovarlar (ishlar, xizmatlar)ning davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq aniqlanadigan oʻrtacha narxlariga, amalga oshiriladigan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlarga va boshqa koʻrsatkichlarga muvofiq belgilanadi”;

d) 18-bandda :

yettinchi xatboshidagi “yagona ijtimoiy toʻlov” soʻzlari “ijtimoiy soliq” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yigirmanchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“sport va ommaviy-jismoniy tarbiya tadbirlarini oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa xarajatlar”;

e) 19-bandda :

oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xalqaro tashkilotlar tomonidan tashkil etiladigan kompleks musobaqalar (Olimpiya, Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, jahon, Osiyo, Paraosiyo oʻyinlari va boshqalar), sport turlari boʻyicha jahon, Osiyo, Markaziy Osiyo chempionatlari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalari, xorijiy davlatlar va qitʼalarning ochiq chempionatlari, kuboklari, festivallari, turnirlari va boshqalarida qatnashishda maxsus sport anjomlari, maxsus kiyim-boshlar va poyabzal bilan taʼminlash xarajatlari”;

quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“sport tadbirlarini oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar”;

oʻn beshinchi xatboshi oʻn oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

j) 22-banddagi “Moliya vazirligining Gʻaznachiligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Xalqaro tashkilotlar tomonidan tashkil etiladigan kompleks musobaqalar (Olimpiya, Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, jahon, Osiyo, Paraosiyo oʻyinlari va boshqalar), sport turlari boʻyicha jahon, Osiyo, Markaziy Osiyo chempionatlar va kuboklari hamda xalqaro musobaqalari, xorijiy davlatlar va qitʼalarning ochiq chempionatlari, kuboklari, festivallari, turnirlari va boshqalarida, shuningdek boshqa nufuzli xalqaro va respublika sport hamda ommaviy-jismoniy tarbiya tadbirlarida qatnashadigan, belgilangan tartibda tasdiqlangan sport delegatsiyalari, sport terma jamoalari va ularning zaxirasi tarkiblari: delegatsiyalar (jamoalar) rahbarlari, sportchilar, trenerlar tarkibi, qatnashishga tayyorlash ishlarini olib boruvchi texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar mulkiy taʼminlanadilar”;

i) 32-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda agar sport tadbiriga qatnashuvchilarning (shuningdek, sport delegatsiyasi, trenerlar, hakamlar va boshqalarning) umumiy soni, sport tadbiri kunlari, harid qilinishi rejalashtirilgan tovar, ish xizmatlarning miqdorlari va narxlari xarajatlar smetasida belgilanganidan kamaygani yoki boshqacha shaklda oʻzgargani hisobiga xarajatlar smetasining bir moddasida rejalashtirilgan mablagʻlarning ishlatilmagan qismi tasdiqlangan xarajatlar smetasining yigʻindi mablagʻi doirasida, zarurat tugʻilganda, xarajatlar smetasining boshqa moddasiga sarflanishi va/yoki qoplanishi, shuningdek, xorijiy valyutani erkin muomalada oldi-sotdi natijasida vujudga kelgan ijobiy farqni qoplash mablagʻlarni moliyalashtirgan vakolatli organ rahbarining va/yoki shunga masʼul rahbar oʻrinbosarining rasmiy ruxsati bilan amalga oshiriladi yoki mablagʻlar qaytariladi”;

k) 35-banddagi “uch bank kuni” soʻzlari “tadbirlar tugagandan keyin uch bank kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

l) 4-ilovaning 2-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 2. Oʻzbekiston sport terma jamoalarining xalqaro tashkilotlar tomonidan tashkil etiladigan kompleks musobaqalar (Olimpiya, Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, jahon, Osiyo, Paraosiyo oʻyinlari va boshqalar), sport turlari boʻyicha jahon, Osiyo, Markaziy Osiyo chempionatlari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalari, xorijiy davlatlar va qitʼalarning ochiq chempionatlariga tayyorlanish boʻyicha oʻquv-mashq yigʻinlari, prognoz qilinayotgan natijalar taqdim etilgan taqdirda. Jamoalarni xalqaro sport musobaqalariga yuboruvchi vakolatli organlar, sport tashkilotlari va boshqa tashkilotlar 90 kungacha Terma jamoalar Sport musobaqalariga qoʻyiladigan sportchilarning uchtadan koʻp boʻlmagan tarkibini vakolatli organ belgilaydi ”

11. Vazirlar Mahkamasining “Sport terma jamoalari toʻgʻrisidagi nizomni hamda sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 14-iyundagi 173-son qarorida :

a) 1-ilovada :

3-bandning oʻn ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“trenerlar kengashi — sport turlari boʻyicha bosh (katta) trenerlar va trenerlar, boshqa yetakchi va nufuzli trenerlar, vrachlar, kompleks ilmiy guruhlarning rahbarlari va boshqa mutaxassislaridan iborat boʻlgan, sport federatsiyalari (uyushmalari) va sport turlarini rivojlantirish respublika markazlarida tashkil etiladigan sportchilarning sport, pedagogik va tarbiyaviy faoliyatini tartibga solib boruvchi kollegial organ”;

4-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yuqori malakali sportchilarni tayyorlash hamda sport turlari boʻyicha hududiy va respublika sport musobaqalarida muvaffaqiyatli qatnashishga, xalqaro tashkilotlar tomonidan tashkil etiladigan kompleks sport musobaqalari (Olimpiya, Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, Osiyo, Paraosiyo oʻyinlari va boshqalar), sport turlari boʻyicha jahon, Osiyo, Markaziy Osiyo chempionatlari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalari, xorijiy davlatlar va qitʼalarning ochiq chempionatlarida mamlakatimiz sharafini munosib himoya qilishga qodir boʻlgan sport terma jamoalarini va ularning zaxirasini shakllantirish”;

7 , 13 va 15-bandlardagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi tomonidan, sport turlari boʻyicha tegishli respublika federatsiyalari (uyushmalari)ning hamda Respublika oliy sport mahorati maktabining (ular mavjud boʻlsa) kelishilgan taqdimnomasi boʻyicha” soʻzlari “Sport vazirligi tomonidan, sport federatsiyalari (uyushmalari)ning hamda Sport turlarini rivojlantirish respublika markazining (ular mavjud boʻlsa) kelishilgan taqdimnomasi, paralimpiya sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasining taqdimnomasiga asosan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalari tomonidan, sport turlari boʻyicha tegishli hududiy federatsiya (assotsiatsiyalar)ning (ular mavjud boʻlsa) taqdimnomasi boʻyicha” soʻzlari “Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari tomonidan, sport turlari boʻyicha tegishli hududiy federatsiyalar (uyushmalar)ning (ular mavjud boʻlsa), paralimpiya sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi hududiy boʻlinmalarining taqdimnomasiga asosan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Sport terma jamoalari tarkiblari sport turlari xususiyatlariga muvofiq sport federatsiya (uyushma)lari tomonidan, xalqaro sport tashkilotlarining tasdiqlangan norma va qoidalarida belgilangan yosh toifalaridagi (kichik oʻsmirlar, oʻsmirlar, yoshlar, U-23 va kattalar) sportchilardan, shuningdek, sport faxriylaridan iborat boʻladi”;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin.

“12. Sport terma jamoalarining tarkiblari oʻtgan sport mavsumida rasmiy respublika yoki xalqaro sport musobaqalaridagi ishtiroki yakunlariga koʻra sport federatsiyalari (uyushmalari) hamda Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari (ular mavjud boʻlsa), paralimpiya sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi huzurida tashkil etiladigan trenerlar kengashlarida ularni muhokama qilgan holda shakllantiriladi”;

14-bandda :

birinchi xatboshidagi “respublika oliy sport mahorati maktablari (ular mavjud boʻlsa) hamda sport turlari boʻyicha respublika federatsiyalari (uyushmalari) tomonidan, Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari (ular mavjud boʻlsa) hamda sport federatsiyalari (uyushmalari), paralimpiya sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi tomonidan, Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalari tomonidan, sport turlari boʻyicha tegishli hududiy fedaratsiyalar (uyushmalar)ning (ular mavjud boʻlsa) va/yoki jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari tomonidan, hududiy federatsiyalar (uyushmalar)ning (ular mavjud boʻlsa) va/yoki jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining, paralimpiya sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi hududiy boʻlinmalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalarining maʼmuriy va xizmat koʻrsatuvchi xodimlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod qilish sport federatsiyalari (uyushmalari), paralimpiya sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi”;

23-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Olimpiada va Osiyo oʻyinlarida, Jahon va Osiyo chempionatlarida, kuboklarida, shuningdek, boshqa xalqaro sport musobaqalarida” soʻzlari “xalqaro tashkilotlar tomonidan tashkil etiladigan kompleks musobaqalar (Olimpiya, Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, Osiyo, Paraosiyo oʻyinlari va boshqalar), sport turlari boʻyicha jahon, Osiyo, Markaziy Osiyo chempionatlari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalari, xorijiy davlatlar va qitʼalarning ochiq chempionatlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “sport hamda olimpiada” soʻzlari “sport, olimpiya va paralimpiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

24-bandda :

birinchi xatboshidagi “respublika sport federatsiyalari” soʻzlari “sport federatsiyalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “respublika federatsiyalari” soʻzlari “sport federatsiyalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

35-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Sport terma jamoalarining xalqaro tashkilotlar tomonidan tashkil etiladigan kompleks sport musobaqalari (Olimpiya, Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, Osiyo, Paraosiyo oʻyinlari va boshqalar), jahon, Osiyo, Markaziy Osiyo chempionatlari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalari, xorijiy davlatlar va qitʼalarning ochiq chempionatlarida erishgan yuqori sport yutuqlari uchun sport terma jamoalari aʼzolari belgilangan tartibda”;

36 va 37-bandlardagi “qonun” soʻzi “qonunchilik” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

6-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi tomonidan shakllantiriladi, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishiladi” soʻzlari “Sport vazirligi tomonidan shakllantiriladi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishiladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalari, shuningdek, tuman (shahar) jismoniy tarbiya va sport boʻlimlari tomonidan shakllantiriladi, hududiy moliya boshqarmalari (boʻlimlari) bilan kelishiladi” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari tomonidan shakllantiriladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi, Moliya vazirligi” hamda “hududiy moliya boshqarmalari (boʻlimlari)” soʻzlari tegishlicha “Sport vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi” hamda “hududiy iqtisodiyot va moliya boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) sport turlari boʻyicha respublika va xalqaro sport tadbirlari, ular quyidagilarga boʻlinadi:

yozgi Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari;

qishki Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari;

sportning milliy turlari;

Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilmagan sport turlari”;

8-bandning ikkinchi , uchinchi va beshinchi xatboshilaridagi “Olimpiyada” soʻzi “Olimpiya va Paralimpiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon chempionatlari gʻoliblari va sovrindorlarini, yilning eng yaxshi sportchisini mukofotlash boʻyicha”;

12-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) Olimpiya, Paralimpiya, Maxsus olimpiya, Surdolimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, oʻsmirlar Olimpiya oʻyinlari, universiadalar, spartakiadalar va boshqalar”;

13-bandda :

“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) respublika kalendar rejasiga kiritish uchun — Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari bilan kelishilgan holda (ular mavjud boʻlsa) Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligiga sport federatsiyalari (uyushmalari) hamda paralimpiya sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi tomonidan”;

“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) hududiy kalendar rejaga kiritish uchun — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalariga sport turlari boʻyicha hududiy sport federatsiyalari (uyushmalari) tomonidan (ular mavjud boʻlsa) va (yoki) jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari, shuningdek, paralimpiya sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari tomonidan”;

23-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“respublika kalendar rejasini shakllantirishda — Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining, sport federatsiyalari (uyushmalari)ning, Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlarining, shuningdek, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasining vakillari kiritiladi. Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika kalendar rejasini shakllantirish va sport turlari boʻyicha moliyaviy mablagʻlarni taqsimlash komissiyasi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasining sport vaziri tomonidan tasdiqlanadi”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“hududiy kalendar rejani shakllantirishda — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalarining, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi hududiy boʻlinmalarining, sport federatsiyalari (uyushmalari) hududiy boʻlinmalarining (ular mavjud boʻlsa) va (yoki) jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining vakillari kiritiladi”;

24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Komissiya tomonidan sport federatsiyalari (uyushmalari) hududiy boʻlinmalarining, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi hududiy boʻlinmalarining, Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari (ular mavjud boʻlsa), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining sport yoki ommaviy jismoniy tarbiya tadbirini kalendar rejaga kiritish toʻgʻrisidagi takliflari (buyurtmanomalari) koʻrib chiqiladi”;

29-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “respublika oliy sport mahorati maktablari” soʻzlari “Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

30-bandda :

beshinchi xatboshidagi “va Jahon” soʻzlari “va Paralimpiya oʻyinlari hamda jahon” soʻzlari bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “Olimpiada” soʻzi “Olimpiya va Paralimpiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Kalendar rejaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar ushbu Nizomning 13-bandida koʻrsatilgan tashkilotlarning tashabbusi boʻyicha kiritiladi”;

33-banddagi “taqdim etiladi” soʻzlari “ERP platformasiga biriktiriladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar

T/r‎‏ Tadbir nomi‎‏ Oʻtkazish muddati Oʻtkaziladigan joy‎‏ Qatnashuvchi tashkilotlar‎‏ Jami mablagʻlar miqdori (mln soʻmda) 1. Kompleks va Respublikamizda boʻlib oʻtadigan katta xajmdagi sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari 2. Sport turlari boʻyicha respublika va xalqaro sport tadbirlari 2.1. Yozgi Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari 1. Respublika sport musobaqalari 2. Oʻquv-trenirovka yigʻinlari 3. Olimpiya va Paralimpiya musobaqalari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalar 2.2. Qishki Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari 1. Respublika sport musobaqalari 2. Oʻquv-trenirovka yigʻinlari 3. Olimpiya va Paralimpiya musobaqalari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalar 2.3. Milliy sport turlari 1. Respublika sport musobaqalari 2. Oʻquv-trenirovka yigʻinlari 3. Olimpiya va Paralimpiya musobaqalari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalar 2.4. Kompleks musobaqalarga kiritilgan Noolimpiyada sport turlari 1. Respublika sport musobaqalari 2. Oʻquv-trenirovka yigʻinlari 3. Olimpiya va Paralimpiya musobaqalari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalar 2.5. Noolimpiya sport turlari 1. Respublika sport musobaqalari 2. Oʻquv-trenirovka yigʻinlari 3. Olimpiya va Paralimpiya musobaqalari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalar 2.6. Nogironligi boʻlgan shaxslar oʻrtasida sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari 1. Respublika sport musobaqalari 2. Oʻquv-trenirovka yigʻinlari 3. Olimpiya va Paralimpiya musobaqalari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalar 3. Ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari 1. Respublika sport musobaqalari 2. Oʻquv-trenirovka yigʻinlari 3. Olimpiya va Paralimpiya musobaqalari va kuboklari hamda xalqaro musobaqalar

”.

12. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 30-dekabrdagi 346-son qarori bilan tasdiqlangan Sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi terma jamoalari aʼzolari boʻlgan sportchilarni tayyorlash uchun jalb etilgan xorijiy mutaxassislarning ish shart-sharoitlari toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 7-bandning birinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Ekspert komissiyasi Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining buyrugʻi bilan tashkil etiladi.

Ekspert komissiyasi kamida yetti nafar kishidan iborat tarkibda tuziladi, unga Vazirlikning tegishli tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi, sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari va sport federatsiyalari (uyushmalari)ning vakillari kiritiladi.

Ekspert komissiyasiga rais boshchilik qiladi (Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining oʻrinbosaridan past boʻlmagan darajada)”;

v) 22-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining” soʻzlari “Vazirlikning” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Oliy mahorat sport maktablari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-yanvardagi 18-son qarorida :

a) 2-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktablarida” soʻzlari “sport maktablarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 1-ilovada :

2-bandning birinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Sport maktablari Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hududiy boshqarmalarining idoraviy mansub tashkilotlari hisoblanadi, oʻz ustaviga, mustaqil balansga, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalarida shaxsiy hisob raqamlariga, oʻz nomi koʻrsatilgan muhrga, burchakli shtampga, oʻz nomi yozilgan blankalarga ega boʻladi”;

6 , 7 va 17-bandlardagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Sport maktabi sportchilarining roʻyxatdagi tarkibi va oʻquv guruhlari soni har yili (oʻquv yili boshlangunga qadar) sport maktabi direktorining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boʻlinmalari va sport federatsiyalari (uyushmalari) bilan kelishilgan taklifi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hududiy boshqarmasi tomonidan tasdiqlanadi”;

35-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Sport maktabiga Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hududiy boshqarmalari taklifiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor boshchilik qiladi”;

37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Sport maktabi direktorining oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hududiy boshqarmasi bilan kelishgan holda sport maktabi direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi”;

1-ilovaning izoh qismi birinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovada :

4-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 4-ilovada :

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Sportchilarni sinash va sport maktabiga tanlash, Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi hududiy boshqarmasining buyrugʻi bilan tasdiqlangan qabul komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi. Sportchilarning hujjatlarini qabul qilish, rasmiylashtirish va saqlash uchun qabul komissiyasining raisi va kotibi masʼul hisoblanadi”;

13-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovaning “Masʼullar” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining hududiy boʻlinmasi” soʻzlari “Sport vazirligining hududiy boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarori bilan tasdiqlangan Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatining 28 3 -pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28 3 . Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi”.

15. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish, talabalar oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarorida :

a) 1-ilovada :

12-band quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti hamda uning filiallarida “Sport faoliyati (faoliyat turlari boʻyicha)” taʼlim yoʻnalishiga kamida ikkinchi sport razryadiga ega boʻlganligini tasdiqlovchi hujjat”;

sakkizinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — yigirma uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

23-bandda :

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida kadrlarni tayyorlash hamda ilmiy tadqiqotlar tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 3-noyabrdagi PQ-414-son qaroriga muvofiq oliy taʼlim muassasalarining jismoniy tarbiya va sport sohasidagi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan sportchi faxriy unvoniga ega boʻlgan sportchilar, xalqaro toifadagi Oʻzbekiston sport ustasi yoki xalqaro grossmeyster sport unvoniga ega boʻlgan sportchilar, Oʻzbekiston sport ustasi yoki Oʻzbekiston grossmeysteri sport unvoniga ega boʻlgan sportchilar hamda Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha respublika chempionatlarida oxirgi bir yilda gʻolib (1-oʻrin) boʻlgan sportchilar kasbiy (ijodiy) kirish imtihonlarini topshirishdan ozod qilinadi va ularga maksimal ball beriladi”;

sakkizinchi — oʻn beshinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻqqizinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

b) 2-ilovaning 10-bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Sport turining alohida yoʻnalishlari” magistratura mutaxassisligiga esa kamida Oʻzbekiston sport ustaligiga yoki Oʻzbekiston grossmeysterligiga nomzod sport razryadiga ega boʻlganligini tasdiqlovchi hujjat”;

toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylarining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 26-sentabrdagi 767-son qaroriga 2-ilovada :

a) 17-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) tegishli ixtisoslik fani boʻyicha xalqaro olimpiadalar va respublika fan olimpiadalarining respublika bosqichi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi tomonidan oʻtkazilgan tanlovlar va musobaqalar gʻoliblari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining belgilangan namunadagi guvohnomalari”;

b) 39-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Turizm va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Huquqiy axborotni tarqatish va undan foydalanishni taʼminlash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qaroriga 1-ilovadagi “2. Vazirliklar” boʻlimining 18-bandidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahridagi basseynlar faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-yanvardagi 8-son qarorida :

a) 4-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovaning nomidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida” 2018-yil 3-maydagi 332-son qarorida :

a) 4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishonlari va ularning guvohnomalarini tayyorlash uchun zarur xarajatlar Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar hisobiga amalga oshirilishini nazarda tutsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin”;

b) 1-ilovada :

4-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Sport maktablari, sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan sport maktablari, sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar, olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari hamda boshqa taʼlim muassasalari, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlari (respublika nodavlat notijorat tashkilotlari bundan mustasno) tomonidan xodimlarni jismoniy tarbiya va sport sohasiga qoʻshgan hissasi uchun koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflar tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalariga har yili 25-aprelgacha taqdim etiladi”;

6-bandda :

birinchi xatboshidagi “sport turlari boʻyicha respublika oliy sport mahorati maktablariga” soʻzlari “Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar jismoniy tarbiya va sport boshqarmalari hamda sport turlari boʻyicha respublika oliy sport mahorati maktablari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari hamda Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovada :

I bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar jismoniy tarbiya va sport boshqarmalariga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalariga” soʻzlari bilan hamda “Sport turlari boʻyicha respublika oliy sport mahorati maktablariga” soʻzlari “Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

II bosqich “Ijrochilar” ustunidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar jismoniy tarbiya va sport boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari” soʻzlari bilan, “Sport turlari boʻyicha respublika oliy sport mahorati maktablari” soʻzlari “Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari” soʻzlari bilan hamda “Tadbirlar” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

III-bosqich “Ijrochilar” blokidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovadagi “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi ichki koʻrinishidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirining” soʻzlari “sport vazirining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

20. Vazirlar Mahkamasining “Sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 2-iyundagi 410-son qarorida :

a) 4-ilovada :

3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-banddagi “Moliya vazirligining Gʻaznachiligida” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6 , 11 , 28 , 44-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” hamda “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining” soʻzlari tegishlicha “Sport vazirligi” hamda “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12 va 27-bandlardagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” hamda “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Sport vazirligi” hamda “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-ilovada :

3-bandning birinchi xatboshisi , 4-bandning ikkinchi xatboshisi va 11-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” hamda “oliy sport mahorati maktablari” soʻzlari tegishlicha “Sport vazirligi” hamda “Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-ilovaning 10-bandi birinchi xatboshisi hamda 17-bandidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

21. Vazirlar Mahkamasining “Davlat taʼlim muassasalari huzurida sport klublarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-iyuldagi 542-son qarorida :

a) 3-bandda :

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktablari” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshisidagi “respublika oliy sport mahorati maktablari” soʻzlari “Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 7-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) ilovada :

6-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktablari” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-banddagi “tuman (shahar) jismoniy tarbiya va sport boʻlimlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 1-fevraldagi 78-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat taʼlim muassasalarining sport inshootlarida pullik xizmat koʻrsatuvchi sport toʻgaraklarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 21-bandidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 404-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi budjetdan tashqari Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi “a” kichik bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti tarkibida xorijiy oliy taʼlim muassasalarining qoʻshma fakultetlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-iyuldagi 574-son qarorida :

a) 3-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi — yettinchi xatboshilardagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovada :

30-banddagi “Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi” soʻzlari “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning 17-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 17. Tadbirkorlik subyektlarining tijorat banklardagi kreditlari boʻyicha foiz xarajatlarini kompensatsiyalar shaklida qoplanilganligi soʻm “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati tomonidan tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlarining tijorat banklardagi kreditlari boʻyicha foiz xarajatlari qoplanilgan summaning ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1000 ta tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan miqdori 1 balldan 10 ballgacha “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati ”.

28. Vazirlar Mahkamasining “Sport turlari boʻyicha terma jamoalar tarkibiga sportchilarni saralab olish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-martdagi 122-son qarorida :

a) 2-ilovada :

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi” boʻlimining 1 — 3, 5 — 12, 14, 15, 17-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Andijon viloyati” boʻlimining 1, 2, 4, 7, 10, 12, 14 va 16-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar futbol maktabi” hamda “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari tegishincha “futbol maktabi” hamda “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Buxoro viloyati” boʻlimining 3 — 5 va 7, 8, 10 — 12-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Jizzax viloyati” boʻlimining 1 — 9 va 11 — 13-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Qashqadaryo viloyati” boʻlimining 2, 3, 5 — 12 va 14-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Navoiy viloyati” boʻlimining 1 — 10-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Namangan viloyati” boʻlimining 1 — 12-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “Bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Samarqand viloyati” boʻlimining 2 — 13, 15 va 16-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Sirdaryo viloyati” boʻlimining 1 — 7, 9 — 11-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Surxondaryo viloyati” boʻlimining 1 — 6, 8 va 10 — 14-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Toshkent viloyati” boʻlimining 2 — 5 va 7 — 22-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “Bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Fargʻona viloyati” boʻlimining 2 — 19-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Xorazm viloyati” boʻlimining 1 — 4, 6 va 8 — 12-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Toshkent shahar” boʻlimining 1 — 6 va 9 — 11-pozitsiyalari “Ustuvor”, “Istiqbolli”, “Rivojlanayotgan” ustunlaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktabi” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovaning 15-bandida :

“a” kichik bandining toʻrtinchi va beshinchi xatboshilaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandining birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “bolalar-oʻsmirlar sport” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida badminton sport turini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 11-martdagi 143-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandda :

birinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazida” soʻzlari “Sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini yanada rivojlantirish va ommalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi 292-son qarorida :

a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 7-bandning birinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

4-bandda :

“a” kichik bandning oltinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandda :

birinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Ilmiy-metodik taʼminot, jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazi” soʻzlari “Sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandning “b” kichik bandi beshinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandda :

“v” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“d” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

31. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qarori bilan tasdiqlangan “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi toʻgʻrisidagi nizomning 53-bandidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligining budjetdan tashqari Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 2-avgustdagi 422-son qarorida :

a) nomi , 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-bandda :

birinchi xatboshidagi “Sportni rivojlantirish vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin”;

g) ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining budjetdan tashqari Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida

NIZOM

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining budjetdan tashqari Sportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida jamgʻarma uchun ochilgan Sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) hamda uning tizimidagi budjet tashkilotlarining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari

3. Jamgʻarma quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:

muassisi Vazirlik hisoblangan tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — tizim tashkilotlari) ixtiyorida soliqlar va yigʻimlar toʻlanganidan keyin qoladigan sof foydaning bir qismi;

xususiylashtirish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat mulki obyektlarini realizatsiya qilishdan tushadigan tegishli mablagʻlar;

tizimdagi tashkilotlarning mol-mulkini (bundan koʻchmas mulk mustasno) sotishdan tushgan mablagʻlarning 50 foizi;

tizimdagi tashkilotlarning mol-mulkini ijaraga berishdan tushgan budjetga yoʻnaltirilayotgan mablagʻlarning 50 foizi;

tizimdagi tashkilotlar faoliyatini tekshirish natijalari boʻyicha Vazirlikning ichki audit xizmatlari tomonidan aniqlangan Davlat budjeti mablagʻlarining, shuningdek, talon-toroj, rastratalar, kamomadlar summalarining 50 foizi;

tizimdagi tashkilotlar faoliyatini tekshirish natijalari boʻyicha Vazirlikning ichki audit xizmatlari tomonidan aniqlangan hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjetdan tashqari jamgʻarmalar daromadiga undirilgan noqonuniy sarflangan budjet mablagʻlari, talon-toroj, rastratalar, kamomadlar summalari;

tizimdagi tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalariga tushadigan mablagʻlarning 10 foizi;

Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini joylashtirishdan olinadigan daromadlar;

sport sohasidagi davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishdan tushadigan mablagʻlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya tashkilotlari va xorijiy davlatlarning grantlari va texnik koʻmaklashish mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasiga davlat aktivlarini sotishdan tushadigan mablagʻlarning 3 foizi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarorlari asosida sotiladigan davlat mulki obyektlarini sotishdan hamda yer uchastkalarini xususiylashtirishdan tushadigan mablagʻlar bundan mustasno) Jamgʻarmaga yoʻnaltiriladi.

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi ushbu mablagʻlarni har oyda hisobot oyidan keyingi oyning oʻn beshinchi sanasiga qadar Jamgʻarmaga oʻtkazib boradi. Bunda tadbirkorlikni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan, tadbirkorlar uchun tashkil etiladigan oʻquv kurslarini maqsadli moliyalashtirish maqsadida Savdo-sanoat palatasi Rayosati tomonidan belgilangan, biroq tushumning (Jamgʻarmaga tushadigan 3 foiz qismidan) 10 foizidan oshmagan miqdori Savdo-sanoat palatasiga maqsadli yoʻnaltiriladi.

Vazirlik va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi har chorakda Jamgʻarmaga Nizomning ushbu bandiga muvofiq tushadigan tushumlar boʻyicha hisobotlarni toʻgʻri yuritilishini taʼminlash maqsadida solishtirma-dalolatnoma tuzadilar.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish

5. Jamgʻarma mablagʻlaridan har yili Vazirlik tomonidan tasdiqlanadigan va Iqtisodiyot va moliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkaziladigan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq foydalaniladi.

6. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:

sport sohasini rivojlantirish dasturlari xarajatlarini moliyalashtirishga;

Vazirlik, uning tizimidagi tashkilotlar bino va inshootlarini qurish va taʼmirlashga, shuningdek, ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlashga (mebel, orgtexnika, avtotransport vositalarini xarid qilish va boshqalar) hamda joriy saqlash xarajatlariga;

yangi sport inshootlarini qurish va foydalanishga topshirishga;

sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga;

vakillik xarajatlari va sovgʻalar xarid qilishga;

Vazirlikka qonunchilikda belgilangan tartibda fuqarolik-huquqiy xususiyatga ega shartnomalar asosida ishlash uchun mutaxassislarni, shu jumladan, xorijiy ekspertlarni va xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlarni shartnomalar orqali jalb etishga;

sport sohasida kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, shu jumladan, Vazirlik markaziy apparati hamda tizimdagi tashkilotlar xodimlarining sohaviy xorijiy oʻquv markazlarida va taʼlim tashkilotlarida stajirovkadan oʻtishga, konferensiya, seminar va boshqa tadbirlarda ishtirok etishiga;

sport sohasiga doir raqamlashtirish tizimini yuritish va uni texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlashga;

Vazirlik markaziy apparati hamda uning tizimidagi budjet tashkilotlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga (mukofotlar toʻlash, maoshlarga ustamalar belgilash, moddiy yordam koʻrsatish va boshqalar), budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan hisoblangan va toʻlangan oʻrtacha ish haqiga qoʻshilgan va ijtimoiy sugʻurta badallari (ijtimoiy soliq) hisoblangan, mehnat taʼtili va foydalanilmagan taʼtil uchun kompensatsiya hamda boshqa toʻlovlarga;

Vazirlik tomonidan oʻz tizimida tashkil etiladigan davlat muassasalarini saqlash xarajatlari, tizimidagi tashkilotlarning ustav fondini shakllantirish hamda toʻgʻridan-toʻgʻri tuziladigan shartnomalar asosida ularning ustavlariga muvofiq ular tomonidan bajariladigan (koʻrsatiladigan) ishlar (xizmatlar) uchun toʻlovlarni amalga oshirishga;

Vazirlik va uning tizimidagi budjet tashkilotlariga aviachiptalar xarid qilish, xizmat safarlari xarajatlarini qoplash, aʼzolik badallarini toʻlash, xorijiy adabiyotlar xarid qilish va qonunchilikda nazarda tutilgan xorijiy valyutadagi boshqa xarajatlarga haq toʻlash uchun xorijiy valyutada mablagʻlar ajratishga;

nodavlat notijorat tashkilotlar bilan hamkorlikda amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirish, ular faoliyatini ragʻbatlantirish, sport sohasidagi loyihalarga grantlar ajratish, shuningdek, sport federatsiya (assotsiatsiya)larining xalqaro tashkilotlarga aʼzolik badallarini sport vazirining (keyingi oʻrinlarda — Vazir) buyrugʻi bilan toʻlab berishga;

Vazirlikning ekspert-tahlil guruhi faoliyatini tashkil etishga, ekspert-tahlil guruh tarkibiga kiritilgan mutaxassislarga haq toʻlashga, Vazirlikka yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishga mahalliy va xorijiy ilmiy muassasalar, olim va mutaxassislarni, ilmiy-tadqiqot tashkilotlari, oliy taʼlim muassasalari hamda boshqa yuridik va jismoniy shaxslarni shartnoma asosida jalb qilishga;

Oʻzbekiston sport faxriylari kengashi faoliyatini moliyalashtirishga;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari asosida xarajatlarni moliyalashtirish (qoplash), shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasiga tashrif buyuradigan xorijiy davlatlar, xalqaro tashkilotlar delegatsiyalarining tashriflarini tashkil etish va moliyalashtirishga;

yuqori natijaga erishgan sportchilar va ularning trenerlarini qoʻshimcha ragʻbatlantirish maqsadida esdalik sovgʻalari xarid qilish, pul koʻrinishida mukofotlar toʻlashga;

Vazirlik tizimidagi taʼlim muassasalarining iqtidorli, shuningdek, ijtimoiy himoyaga muhtoj, chin yetim va nogironligi boʻlgan talabalari (oʻquvchilari)ni qoʻllab-quvvatlash maqsadida stipendiyalar toʻlashga (stipendiyalar miqdori Vazir buyrugʻiga asosan belgilanadi);

Vazirlikning kasaba uyushmasiga jamoa shartnomasida (kelishuvida) belgilangan maqsadlar va miqdorlarda mablagʻlar oʻtkazishga.

Vazirlik va uning tizimidagi budjet tashkilotlarining vazifalari va faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini amalga oshirishga qaratilgan boshqa xarajatlarni moliyalashtirishga.

7. Vazirlik markaziy apparatining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan zarur hollarda, uning tizimidagi budjet tashkilotlarining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga mazkur Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan xarajatlarni amalga oshirish uchun maqsadli mablagʻlar oʻtkazib beriladi.

8. Vazirlik tomonidan, istisno tariqasida, nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlariga davlat ijtimoiy buyurtmasi shaklida mablagʻ ajratishda mablagʻlarning 50 foizigacha qismi oldindan avans tariqasida, qolgan qismi esa — avans mablagʻlarining oʻzlashtirilishiga qarab ajratilishi mumkin.

4-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilishga yoʻnaltirish

9. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Vazirlik hamda uning tizimidagi budjet tashkilotlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilish Jamgʻarma moliyaviy holatidan kelib chiqib, quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:

koʻp yillik ishlaganlik uchun qoʻshimcha haq va ustamalar toʻlash;

qonunchilikda belgilangan bayram kunlarda va boshqa muhim sanalarda bir martalik pul mukofoti bilan mukofotlash;

lavozim maoshlariga har oylik belgilanadigan shaxsiy ustama toʻlash;

ishda muvaffaqiyatlarga erishganligi va muhim topshiriqlarni bajarganligi uchun alohida xodimlarni mukofotlash;

ovqat puli uchun toʻlov;

yoʻl kira xarajatlari uchun toʻlov;

moddiy yordam koʻrsatish.

10. Vazirlik markaziy apparati xodimlariga Jamgʻarma hisobidan, quyidagi miqdorda koʻp yillik ishlaganlik uchun har oylik ustama toʻlanadi (ustama va ragʻbatlantirish koeffitsiyentini inobatga olgan holda lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyentlarda):

1 yildan 3 yilgacha — 0,3;

3 yildan 5 yilgacha — 0,6;

5 yildan 10 yilgacha — 0,8;

10 yildan 15 yilgacha — 1,0;

15 yildan 20 yilgacha — 1,2;

20 yildan yuqori — 1,5.

Bunda koʻp yillik ishlaganlik uchun har oylik ustama toʻlovlari koeffitsiyentini hisoblashda Vazirlik markaziy apparati xodimlarining tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar (yakka tadbirkor va oʻzini oʻzi band qilib ishlagan davridan tashqari), barcha tashkilotlardagi rasmiy mehnat faoliyati davri hisobga olinadi.

11. Vazirlik hamda uning tizimidagi budjet tashkilotlari xodimlari quyidagi bayramlar va muhim sanalar munosabati bilan mukofotlanadi.

1-yanvar — Yangi yil;

8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni;

21-mart — Navroʻz bayrami;

9-may — Xotira va qadrlash kuni;

Ramazon hayiti (Iyd al-Fitr);

Qurbon hayiti (Iyd al-Adha);

1-sentabr — Mustaqillik kuni;

1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni;

8-dekabr — Konstitutsiya kuni.

Bunda xodimlarga beriladigan mukofot miqdori Vazir tomonidan belgilanadi.

12. Vazirlik markaziy apparati xodimlariga Jamgʻarma hisobidan quyidagi ustama va ragʻbatlantirish choralari belgilanadi:

tashabbuskorlik va mehnat natijalari boʻyicha har oyda shaxsiy ustama toʻlovlari lavozim maoshining (ustama va ragʻbatlantirish koeffitsiyenti hamda koʻp yillik ishlaganlik uchun ustamani hisobga olgan holda) — ikki yuz ellik foizigacha boʻlgan miqdorda;

xizmat vazifalarini sidqidildan bajarganligi, ijro intizomiga rioya etilganligi, oʻz xizmat faoliyati samaradorligini oshirish motivatsiyasi va xizmat vazifalarini samarali bajarish tizimini joriy etganligi hamda moddiy javobgarligi yuqori boʻlgan xodimlarga har chorakda lavozim maoshining (ustama va ragʻbatlantirish koeffitsiyenti hamda koʻp yillik ishlaganlik uchun ustamani hisobga olgan holda) — ikki yuz foizigacha boʻlgan miqdorda.

Mazkur bandda nazarda tutilgan ustamalar xodim ishga kirgan oyning keyingi oyidan boshlab qoʻllaniladi.

13. Vazirlik hamda uning tizimidagi budjet tashkilotlari xodimlari alohida muvaffaqiyatlarga erishganligi va muhim topshiriqlarni bajarganligi uchun chorak yakunlari boʻyicha lavozim maoshining (ustama va ragʻbatlantirish koeffitsiyenti hamda koʻp yillik ishlaganlik uchun ustamani hisobga olgan holda) ikki yuz foizigacha miqdorda mukofotlanadi.

Ustama va ragʻbatlantirish choralari joriy qilinadigan xodimlar toifasi, tartibi va ularga beriladigan ustama va ragʻbatlantirish miqdori Vazir tomonidan belgilanadi.

14. Vazirlik xodimlarini ijtimoiy himoya qilish maqsadida ularga har oyda bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravarigacha miqdorda ovqat puli hamda yoʻl kira xarajatlarini qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravarigacha miqdorda yoʻl kira puli beriladi.

15. Vazirlik markaziy apparati xodimlariga Vazirlik kasaba uyushmasining iltimosnomasiga binoan quyidagi sharoitlar va miqdorlarda moddiy yordam koʻrsatiladi:

a) xodimning yubiley sanalari (50, 55, 60, 65, 70) munosabati bilan bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravari;

b) xodimning oʻzi oila qurganda yoki farzandining toʻyi munosabati bilan (nikoh guvohnomasiga asosan, faqat birinchi nikoh uchun) bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravari;

v) xodim vafot etganda, uning turmush oʻrtogʻi yoki qonuniy vakiliga bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari;

g) Oila kodeksiga muvofiq xodimning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, turmush oʻrtogʻi va farzandlari) vafot etganda (oʻlim toʻgʻrisidagi guvohnomaga asosan) bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravari;

d) alohida ehtiyoj tugʻilganda (baxtsiz hodisa, avariya, uzoq muddatli kasallik sababli maxsus davolanish va sogʻliqni qayta tiklashga, shuningdek, oiladagi ogʻir moddiy ahvol va boshqa holatlar) bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravari;

e) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sotib olish uchun yilda bir marta (qoida tariqasida kuz oylarida) bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari miqdorida.

16. Soha rivojlanishida alohida xizmat koʻrsatgan xodimlarga mehnat taʼtili davrida oilasi (turmush oʻrtogʻi va voyaga yetmagan farzandlari) bilan sanatoriy-kurort zonalarida dam olishi bilan bogʻliq xarajatlari qoplab berilishi mumkin.

Bunda ushbu xarajatlarning qoplab beriladigan qismi bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan oshmasligi lozim.

5-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanilishi yuzasidan hisobot va nazorat

17. Jamgʻarma mablagʻlarining hisob va hisoboti Vazirlik tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuritiladi.

18. Jamgʻarma mablagʻlaridan oqilona va maqsadli foydalanilishini nazorat qilish Vazirlikning Ichki audit va nazorat boshqarmasiga yuklanadi.

19. Vazirlik belgilangan tartibda Jamgʻarmaga mablagʻlar tushishi va ulardan maqsadli foydalanilishi toʻgʻrisida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobot taqdim etadi.

20. Jamgʻarmaning hisobot yilida foydalanilmagan mablagʻlari olib qoʻyilmaydi va keyinchalik ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda foydalanish uchun milliy va xorijiy valyutada jamgʻarib boriladigan gʻaznachilik shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida qoladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Ushbu Nizomning talablariga rioya etilishi qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazorat qilinadi.

22. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi”.

33. Vazirlar Mahkamasining “Respublika velosport mahorat maktab-internati faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 1-iyundagi 294-son qarorida :

a) 1-bandning beshinchi xatboshisidagi “5-sinfga” soʻzlari “6 — 11-sinflarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “bolalar-oʻsmirlar sport maktablari” soʻzlari “sport maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-band quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” ga kiritilgan oilalarning farzandlari boʻlgan, yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoki nogironligi boʻlgan oʻquvchi-sportchilar oziq-ovqat bilan taʼminlash xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovidan ozod qilinadilar”;

g) 6-bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“maktab-internatga 4 ta, shu jumladan, 1 ta navbatchi avtotransport vositasi va 3 ta “DAMAS” rusumli yengil avtomobil xarid qilish uchun belgilangan tartibda zarur mablagʻ hamda ularni saqlashga limit ajratsin”.

34. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 312-son qarori bilan tasdiqlangan “Yoshlar daftari” ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 80-bandi toʻrtinchi xatboshisidan “,Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasining kafilligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

35. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 6-oktabrdagi 571-son qarorida :

a) 2 va 8-bandlardagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-banddagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” hamda “Sportni rivojlantirish vazirligining Sport yakkakurashlari boʻyicha Respublika oliy sport mahorati maktabini” soʻzlari tegishlicha “Sport vazirligi” hamda “Sport vazirligining Yakkakurash sport turlarini rivojlantirish respublika markazini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 7-banddagi “Sportni rivojlantirish vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

36. Vazirlar Mahkamasining “Sportni rivojlantirish vazirligi tizimiga kiruvchi Denov va Urganch dzyudo sport mahorati maktablari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 6-oktabrdagi 580-son qarorida :

a) nomi , 1-band , 4-bandning yettinchi-sakkizinchi xatboshilari hamda 6-bandning birinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-banddagi “Sportni rivojlantirish vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovaning nomidagi va unga ilovaning belgisidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilovaning nomidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 3-ilovaning nomidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

37. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi huzuridagi Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash instituti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 14-oktabrdagi 599-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirdagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“inklyuziv taʼlim tizimi uchun malakali pedagog kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;

eshitish qobiliyati past boʻlgan karlar sporti, aqli zaif boʻlgan shaxslar oʻrtasida sport turlari hamda koʻzi ojizlar sport turlari uchun trener va mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish”;

b) 7-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 8-banddagi “Sportni rivojlantirish vazirligi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilovada :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Nizom paralimpiya sport turlari boʻyicha rahbar kadrlarni, sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari, ixtisoslashtirilgan sport maktablari, sport maktablarining paralimpiya sport turlari boʻyicha yoʻriqchi-uslubchilari va trenerlarini hamda shu sohadagi boshqa mutaxassislarni (keyingi oʻrinlarda — paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislar), shuningdek, inklyuziv taʼlim tizimi uchun malakali pedagog kadrlar, eshitish qobiliyati past boʻlgan karlar sporti, aqli zaif boʻlgan shaxslar oʻrtasida sport turlari hamda koʻzi ojizlar sport turlari uchun trener va mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tartibini belgilaydi”;

2-banddagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

34-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Taʼlim xizmatlarini koʻrsatish va homiylardan tushgan budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Institut professor-oʻqituvchilari va xodimlari lavozim maoshlariga yagona tarif setkasi (bazaviy lavozim maoshi) boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga koʻra 200 foizgacha ustama haq toʻlanadi”.

38. Vazirlar Mahkamasining “Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qarorida :

a) 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-bandning birinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 10-banddagi “sportni rivojlantirish vaziri” soʻzlari “sport vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilovada :

3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandning uchinchi xatboshisidagi “sportni rivojlantirish vaziriga” soʻzlari “sport vaziriga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-banddagi “Moliya vazirligining Gʻaznachiligida” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandning ikkinchi xatboshisidagi “sport sogʻlomlashtirish tayyorgarligidan” soʻzlari “boshlangʻich tayyorlov bosqichidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Markazda oʻquv jarayoni Vazirlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda ishlab chiqilib, tasdiqlangan oʻquv rejaga asosan amalga oshiriladi.

Bunda Markazning ixtisoslashuvidan kelib chiqib, amaliy (musiqa, chizmachilik, rasm, mehnat, jismoniy tarbiya) fanlar, istisno tariqasida oʻqitilmaydi”;

21-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlik buyurtmasiga asosan Davlat namunasidagi shahodatnoma Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligidan, professional taʼlim toʻgʻrisidagi diplom Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligidan olinadi”;

27-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

28-banddagi “sportni rivojlantirish vaziri” soʻzlari “sport vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32-bandda :

birinchi xatboshidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Vazirlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “sportni rivojlantirish vazirining” soʻzlari “sport vazirining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 3-ilovada :

7-banddagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

35-banddagi “har oy” soʻzlari “oʻquv yili davomida har chorak” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 4-ilovada :

6-banddagi “sportni rivojlantirish vazirining” soʻzlari “sport vazirining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning 1-bosqich “Subyektlar” ustunidagi “sportni rivojlantirish vaziri” soʻzlari “sport vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilova matnidagi “Sportni rivojlantirish vazirligining Olimpiya va Paralimpiya kollejlarida” soʻzlari “Sport vazirligining Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 6-ilova “Izoh” qismining beshinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi tomonidan Moliya vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 7-ilovada :

2-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ish haqini oshirish toʻgʻrisidagi farmonlariga muvofiq bazaviy tarif stavkalari oʻzgargan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan trenerlar, instruktor-metodist, sport psixologi va oʻquv boʻlimi mudirlarining bazaviy tarif stavkalarini oʻzgartirish toʻgʻrisida qoʻshma buyruq qabul qilinadi”;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, jahon chempionatlari va kuboklari, Osiyo va Paraosiyo chempionatlari va kuboklarida sovrinli oʻrinlarni (1 — 3 oʻrinlar) egallagan oʻquvchi-sportchilarning trenerlariga sport vazirining buyrugʻiga asosan besh yuz foizigacha miqdorda har oylik ustama belgilanishi mumkin”;

15-band “Izoh” qismining ikkinchi xatboshisidagi hamda 30-banddagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

39. Vazirlar Mahkamasining “Qishki sport turlari boʻyicha respublika ixtisoslashtirilgan sport maktabi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 6-yanvardagi 3-son qarorining 5-bandi birinchi xatboshisidagi , 7 va 8-bandlaridagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

40. Vazirlar Mahkamasining “Surxon” professional futbol klubi” masʼuliyati cheklangan jamiyati ustav fondidagi davlat ulushini “FC-Surhan” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga sotish toʻgʻrisida” 2023-yil 6-yanvardagi 4-son qarorining 4-bandidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

41. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston taekvondo akademiyasi va ixtisoslashtirilgan taekvondo markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 10-yanvardagi 9-son qarorida :

a) 6-bandning “b” kichik bandi va 10-bandning birinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 9-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

42. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Raqamli texnologiyalar yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President Tech Award) tanlovini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita tarkibining 3-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. A.Z Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori, tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari”.

43. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 79-son qarori bilan tasdiqlangan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Taʼlim kreditini moliyalashtirish jamgʻarmasi hisobidan nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida yoshlarning axborot texnologiyalari sohasida tahsil olishi uchun taʼlim krediti ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 29-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Raqamli texnologiyalar vazirligi axborot texnologiyalari sohasidagi nodavlat taʼlim tashkilotlarining oʻquv kurslarida taʼlim krediti asosida tahsil olayotgan yoshlarning erishayotgan natijalari boʻyicha doimiy oʻrganishlar olib boradi”.

44. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 84-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha respublika va hududiy komissiyalar toʻgʻrisida nizomga ilovaning 6-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Lavozimga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari boshliqlari”.

45. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 122-son qarori bilan tasdiqlangan Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaning 10-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Lavozimga koʻra — Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻi”.

46. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-apreldagi 139-son qarori bilan tasdiqlangan Qonunchilikda belgilangan tartibda tugatiladigan istiqbolsiz, faoliyat koʻrsatmayotgan, zarar koʻrib ishlayotgan va past rentabelli davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi korxonalar roʻyxatidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” boʻlimining nomi “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

47. Vazirlar Mahkamasining “Mirzo Ulugʻbek vorislari” tayyorlov oʻquv kurslarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 19-maydagi 206-son qarorining 7-bandidan “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

48. Vazirlar Mahkamasining “Gimnastika sport turlari boʻyicha davlat sport-taʼlim muassasalarida shugʻullanuvchi oʻquvchi-sportchilar uchun oziq-ovqat meʼyorlari, jihoz va inventarlar normalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi 238-son qarorining 3-bandidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

49. Vazirlar Mahkamasining “Xiva shahrida Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi 240-son qarorida :

a) 8-bandning ikkinchi — toʻrtinchi hamda 13-bandning birinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita

TARKIBI

1. A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. A.I. Ikramov — sport vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. J.R. Raximov — Xorazm viloyati hokimi, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 4. A.Z. Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori 5. O.A. Nazarbekov — madaniyat vaziri 6. Sh.X. Shermatov — raqamli texnologiyalar vaziri 7. A.A. Xudayarov — sogʻliqni saqlash vaziri v.b. 8. B.J. Aʼloyev — tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 9. R.M. Djurayev — Milliy gvardiya qoʻmondoni 10. B.T. Abdullayev — ichki ishlar vaziri oʻrinbosari 11. A.X. Quldashev — favqulodda vaziyatlar vaziri 12. B.Q. Yusupaliyev — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi 13. A.K. Koʻchimov — Milliy axborot agentligi Bosh direktori 14. A.A. Djurabayev — Milliy teleradiokompaniya raisi 15. O.O. Kasimov — Milliy olimpiya qoʻmitasi raisi 16. U.M. Mustafoyev — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ boshqaruvi raisi v.b. 17. Sh.Sh. Xudaykulov — “Uzbekistan Airways” AJ boshqaruvi raisi 18. J.O. Umarxodjayev — “Uzbekistan Airports” AJ boshqaruvi raisi v.b. 19. Z.G. Narzullayev — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi 20. U.T. Abdullayev — “Hunarmand” uyushmasi raisi 21. O.K. Norinboyev — Etnosport assotsiatsiyasi raisi, Tashkiliy qoʻmita kotibi

v) 3-ilovada :

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Festival Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Festival tashkilotchisi) tomonidan tashkil etiladi va oʻtkaziladi”;

10-bandning birinchi xatboshisi hamda 18-banddagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Festival tashkilotchisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-band hamda 21-bandning uchinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligiga” soʻzlari “Festival tashkilotchisiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovada :

1, 3, 5 va 7-bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

50. Vazirlar Mahkamasining “Gimnastika sport turlariga tayyorlash markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 17-iyundagi 249-son qarori 3-bandning toʻqqizinchi xatboshisi , 5 bandning birinchi xatboshisi va 11-banddagi tegishli kelishikdagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

51. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-iyundagi 267-son qarorida :

a) 1-ilovada :

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar, Maktabgacha va maktab taʼlimi, Madaniyat, Kambagʻallikni qisqartish va bandlik vazirliklari, Yoshlar ishlari agentligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yozuvchilar uyushmasi, Respublika “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti, harbiy-maʼmuriy sektorlar yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarining asosiy subyektlari hisoblanadi”;

20-bandning oltinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

11 va 33-pozitsiyalarning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

23, 27, 28-pozitsiyalarning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

52. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 24-iyuldagi 309-son qarori bilan tasdiqlangan Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 14-bandning birinchi xatboshisidagi “yigʻim undiriladi” soʻzlari “toʻlov amalga oshiriladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 16-bandning uchinchi xatboshisidagi “yigʻim” soʻzi “toʻlov” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 17-bandning uchinchi xatboshisidagi “yigʻimni” soʻzi “toʻlovni” soʻzi bilan almashtirilsin;

d) 1-ilovaning “Subyektlar” ustunidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Sport pasportining

SHAKLI

( old tomoni )

(orqa tomoni)

Sport pasportining

TAVSIFI

Sport pasporti xalqaro standartlar asosida ID-karta shaklida plastikdan tayyorlanadi. Plastikdan tayyorlangan pasport oʻlchami 54x86 millimetrni tashkil etadi. Pasportning rangi — och yashil. Lotin yozuvidagi davlat tilidan foydalaniladi. Seriya raqami uchta harfdan va yettita raqamdan iborat boʻladi.

Sport pasportida jismoniy shaxsning identifikatsiya raqami (JSHIR) va qurilmalar oʻrtasida maʼlumotlarni simsiz aloqa vositalari orqali amalga oshirish imkonini beruvchi maxsus elektron belgi (NFC smart card) boʻladi.

Sport pasportining plastik shakli quyidagi himoya vositalariga ega:

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri shaklidagi gologramma, u nishablikning turlicha burchagida oʻz shaklini oʻzgartiradi;

mikromatn — “SPORT PASPORTI Sportivniy pasport Sports passport”, oʻlchami maksimum 30 mikron;

ultrabinafsha qoplama;

pasportning old va orqa tomonlarida 5 qatorli gorizontal, toʻlqinsimon chiziq shakldagi “Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi” 40 — 70 mkm qalinlikdagi toʻlqinli chiziqlarning qalin tarmogʻi shaklidagi naqsh;

pasportning old tomoni yuqori qismida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI” logotipi bilan tasvirlanadi, gorizontal koʻrinishda “SPORT PASPORTI” va pasport raqami yoziladi, pasportda 3x4 oʻlchamli oq fondagi sportchining fotosurati va uning ustidan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushiriladi, fotosuratning oʻng tomonida sportchining familiyasi, ismi, otasining ismi, JSHIR va pasport berilgan sanasi hamda amal qilish muddati hamda quyi qismida sport pasportining seriya raqami yoziladi (seriyaning birinchi harfi lotin alifbosidagi “S” harfi bilan boshlanadi), pasportning oʻng tomoni quyi qismida sportchining maxsus himoya QR kodi joylashadi.

Pasportning orqa tomoni yuqori qismida “USHBU SPORT PASPORTI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI TOMONIDAN BERILGAN” degan soʻzlar hamda sport pasportidan foydalanish uchun eslatma yoziladi”.

53. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-avgustdagi 330-son qarori bilan tasdiqlangan “Agroplatforma” axborot tizimidan foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi oltinchi xatboshisidan “Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi,” soʻzlari chiqarib tashlansin.

54. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2023-yil 11-avgustdagi 356-son qarorining 3-bandi birinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

55. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-avgustdagi 376-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat oliy taʼlim muassasalarining talabalarini talabalar turar joyiga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 6-bandining oltinchi xatboshisidan “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

56. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 428-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi barcha munosabatlarni tartibga soluvchi komissiya tarkibining 13-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. A.I. Ikramov — sport vaziri”.

57. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-sentabrdagi 437-son qarori bilan tasdiqlangan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 2 va 3-ilovalarning 9-bandlaridan “Yoshlar siyosati va sport vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

58. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tizimidagi futbol akademiyalari va futbol maktablari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qarorida :

a) 2-bandning toʻqqizinchi xatboshisi hamda 7-bandning birinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-ilovada :

19-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligining hududiy yoshlar siyosati va sport boshqarmalari” soʻzlari “Sport vazirligining hududiy sport boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

51-banddagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-ilovaning 21-bandidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 8-ilovada :

nomidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

izoh qismidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

59. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-oktabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish portaliga axborot tizimlari integratsiya qilinadigan davlat organlari va tashkilotlar roʻyxatining 7-bandidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

60. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-noyabrdagi 583-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat sport-taʼlim muassasalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 1-banddagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 16-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar siyosati va sport boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilova III boʻlimining nomi va 3-pozitsiyasidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 4-ilova III boʻlimining nomi va 3-pozitsiyasidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

61. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-noyabrdagi 588-son qarori bilan tasdiqlangan Sportchilarga sport unvonlari va sport razryadlarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 5-band , 13-bandning uchinchi xatboshisi , 18-bandning birinchi , beshinchi va oltinchi xatboshisi , 19-bandning birinchi xatboshisi , 20-bandning oltinchi va toʻqqizinchi xatboshisi , 21-bandning birinchi xatboshisi , 22-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshisi hamda 23-banddagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-bandning ikkinchi va beshinchi xatboshilaridagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar siyosati va sport boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 8-bandning ikkinchi xatboshisidagi “yoshlar siyosati va sport vazirining” soʻzlari “sport vazirining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 9-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar siyosati va sport boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 12-bandning “a” kichik bandi uchinchi xatboshisi “diplomi (sertifikati)” soʻzlaridan keyin “, ushbu musobaqa bayoni (protokol)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

e) 17-banddagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligiga” soʻzlari “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 2-ilovada :

2-bosqichning “Chora-tadbirlar” ustuni tegishli kelishikdagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bosqichning “Masʼullar” ustunidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 4-ilovadagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) 4a-ilovadagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar siyosati va sport boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

62. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 8-noyabrdagi 591-son qarori bilan tasdiqlangan Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-banddan “Yoshlar siyosati va sport vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 14-bandning birinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

63. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi tizimidagi sport-taʼlim tashkilotlarida xizmatlar koʻrsatishni autsorsing asosida tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 15-noyabrdagi 598-son qarorida :

a) nomidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshisi hamda 4-bandning birinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovaning nomidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilovada :

nomi hamda 1-banddagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovaning belgisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

64. Vazirlar Mahkamasining “Yilning eng namunali mahalla yoshlar yetakchisi” tanlovini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 20-noyabrdagi 608-son qarorida :

a) 1-ilovada :

5-banddan “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

24-band “a” va “b” kichik bandlarining ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligining” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-banddan “Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vazirining birinchi oʻrinbosari — ” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yilning eng namunali mahalla yoshlar yetakchisi” tanlovi tashkiliy qoʻmitasining

TARKIBI

1. A.Z. Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. S.M. Buzrukxonov — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri oʻrinbosari 3. F.E. Boqiyev — maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri oʻrinbosari 4. B.M. Axmedov — madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari 5. R.E. Turdiboyeva — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri oʻrinbosari 6. D.A. Nazarmuxamedov — ichki ishlar vaziri oʻrinbosari 7. Lavozimiga koʻra — Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari (kelishuv asosida) 8. A.A. Jalilov — Yoshlar muammolarini oʻrganish va istiqbolli kadrlarni tayyorlash instituti direktori 9. Lavozimiga koʻra — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi rahbari 10. D.S. Kattaxonova — Yoshlar ishlari agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari, Tashkiliy qoʻmita masʼul kotibi

65. Vazirlar Mahkamasi “Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 15-dekabrdagi 667-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidan “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovada :

4-banddan “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

12-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligining” soʻzlari “Agentlikning” soʻzi bilan almashtirilsin.

66. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 15-yanvardagi 30-son qarori bilan tasdiqlangan 2024-yil uchun Statistika dasturida :

a) 21-bobning 1-pozitsiyasi “Ishlar nomi va tarkibi” ustunidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligining” soʻzlari “Sport vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 40-paragrafning nomidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 8-maydagi 272-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan baʼzi hujjatlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Futbolni rivojlantirishni ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1996-yil 13-martdagi 96-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Futbol boʻyicha bolalar-oʻsmirlar sport maktablarining faoliyatini ragʻbatlantirish va moddiy-texnika bazasini yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2007-yil 31-yanvardagi 23-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Sport obyektlarini qurish tartibini yanada takomillashtirish va ulardan foydalanish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 20-maydagi 130-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Bolalar-oʻsmirlar sport maktablari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 11-dekabrdagi 356-son qarori .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 15-fevraldagi PQ-2779-son qarori)” 2017-yil 16-maydagi 288-son qaroriga ilovaning 9 , 29 va 30-bandlari .

6. Vazirlar Mahkamasining “Respublika oliy sport mahorati maktablari va ixtisoslashtirilgan bolalar-oʻsmirlar sport maktablarida sportchi lavozimini joriy etish hamda ularga oylik ish haqi va ustamalar belgilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-sentabrdagi 733-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PF-5368-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PQ-3583-son qarori)” 2018-yil 5-iyuldagi 508-son qaroriga 1-ilovaning 7 , 33 va 34-bandlari .

8. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 1-martdagi 184-son qarori .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekistonda yozgi osiyo oʻyinlarini oʻtkazishni tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 14-maydagi 401-son qarori .

10. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy tarbiya va sport” yagona axborot tizimini yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 3-iyundagi 454-son qarori .

11. Vazirlar Mahkamasining “Andijon viloyatida yoshlarni jismoniy tarbiya va sportga jalb qilish tizimini takomillashtirish hamda mavjud sport inshootlari quvvatidan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 820-son qarori .

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzurida Ilmiy-tadqiqot va innovatsiya markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 5-fevraldagi 62-son qarori .

13. Vazirlar Mahkamasining “Sport-taʼlim muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-fevraldagi 90-son qarorining 2-bandi va 2-ilova .

14. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 45-bandi .

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash va jihozlash ishlarini moliyalashtirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 26-avgustdagi PF-5787-son Farmoni)” 2020-yil 12-avgustdagi 481-son qaroriga 1-ilovaning 4 va 15-bandlari .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasini yumshatish, aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi va salomatligini saqlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-iyuldagi PF-6035-son Farmoni)” 2021-yil 19-noyabrdagi 694-son qaroriga 1-ilovaning 60-bandi .

17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 260-bandi “a” kichik bandi hamda 575 , 622 va 778-bandlari .

18. Vazirlar Mahkamasining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-iyuldagi 375-son qaroriga 1-ilovaning 19-bandi .

19. Vazirlar Mahkamasining “Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qaroriga 8-ilovaning 7-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 8-may,

272-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son; 22.05.2025-y., 09/25/325/0460-son; 07.08.2025-y., 09/25/500/0699-son)

lex.uz