UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 26-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 26 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 апреля 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национального агентства перспективных проектов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 April 2024 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг

буйруғи

НИЗОМ

ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ

Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 26 апрелдаги 3-сон буйруғига ИЛОВА

Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, шу жумладан белгиланган иқтисодий нормативларни бузганлик учун суғурталовчи ёки қайта суғурталовчига (бундан буён матнда суғурталовчи деб юритилади) нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддасига асосан ваколатли давлат органи суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, шу жумладан белгиланган иқтисодий нормативларни бузганлиги учун мазкур низомнинг иловасига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоригача жарима қўллашга ҳақли.

Бунда, суғурталовчига қўлланиладиган жарималарнинг умумий йиғиндиси суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 1,0 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.

2. Жарима Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.

2-боб. Жарима санкцияларини қўллаш асослари

3. Ваколатли давлат органи жарима санкцияларини қўллашда қуйидаги манбалардан фойдаланади:

қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширилган назорат тадбирлари ва текшириш натижасида олинган маълумотлар ва расмийлаштирилган ҳужжатлар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органига топширилиши назарда тутилган ҳисоботлар ва маълумотлар;

аудиторлик ва актуар ташкилотлари томонидан ўтказилган текширув натижалари бўйича хулосалар;

суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.

4. Ваколатли давлат органи томонидан жарима санкциялари қўлланилганда қуйидагилар ҳисобга олинади:

қоидабузарликлар ва (ёки) камчиликларнинг мунтазамлиги (икки ва ундан кўп марта) ҳамда давомийлиги;

йўл қўйилган қоидабузарликларнинг суғурталовчиларнинг молиявий ҳолатига таъсири;

қўлланиладиган жарима санкциялари натижасида вазиятни ўзгартириш имконияти;

аниқланган қоидабузарликлар ва (ёки) камчиликларнинг юзага келиши билан боғлиқ бўлган сабаблар;

илгари қўлланилган чора ва санкцияларнинг самарадорлиги (натижадорлиги);

суғурталовчилар томонидан фаолиятда аниқланган камчиликларни ёки қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган мустақил чоралар кўрилганлиги.

3-боб. Жарима санкцияларини қўллаш

5. Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарор ваколатли давлат органининг раҳбари ёки унинг вазифалари юкланган ўринбосар томонидан қабул қилинади.

Бунда, ваколатли давлат органи раҳбари ёки унинг вазифалари юкланган ўринбосар томонидан қарор қабул қилинишига Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш бўйича ишчи комиссиянинг (бундан буён матнда Ишчи комиссия деб юритилади) хулосаси асос бўлади.

6. Ишчи комиссия таркиби ваколатли давлат органи раҳбарининг буйруғи билан ваколатли давлат органи раҳбарининг ўринбосари ва ходимлари орасидан 5 ёки 7 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

7. Ишчи комиссия фаолиятини ташкил этиш, йиғилишларини ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш Ишчи комиссия раиси томонидан амалга оширилади.

Ишчи комиссия йиғилиши учун ташкилий тайёргарликни таъминлаш комиссия котиби зиммасига юкланади.

Ишчи комиссия йиғилишлари заруратга кўра ўтказилади. Йиғилишларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан коллегиал тарзда қарорлар қабул қилинади.

Ишчи комиссия йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Ишчи комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Ишчи комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

8. Ваколатли давлат органи томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун жарима санкцияларини қўллаш муддати мазкур қоидабузарликлар аниқланган кундан эътиборан олти ойдан ва улар содир этилган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим. Қоидабузарликлар аниқланган кун Ишчи комиссия томонидан хулоса расмийлаштирилган кун ҳисобланади.

9. Ишчи комиссия котиби томонидан суғурталовчига йиғилишдан бир кун олдин Ишчи комиссия йиғилиши ҳақида хабар қилинади. Бунда, суғурталовчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда суғурталовчи иштирок этиш ҳуқуқига эга.

10. Ваколатли давлат органи жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарордан кўчирмани жарима миқдори, тўлов муддати ва тегишли ҳисобварақ реквизитларини кўрсатган ҳолда суғурталовчига уч иш куни ичида ёзма равишда хабар беради.

Бунда, суғурталовчи жарима суммасини ёзма равишда берилган хабар олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тўлаши лозим.

Суғурталовчи томонидан апелляция муддати давомида Апелляция кенгашига шикоят қилинганда, жаримани тўлаш муддати тўхтатиб турилади.

11. Суғурталовчи ёзма равишда берилган хабарда кўрсатилган муддатда жаримани тўламаган тақдирда, ваколатли давлат органи жаримани ундириш учун судга мурожаат қилади.

12. Суғурталовчи жарима санкцияларини қўллаш учун асос бўлган қоидабузарликларни белгиланган муддатда бартараф этмаганда, ваколатли давлат органи бошқа чора ва санкцияларни қўллаши мумкин.

13. Ваколатли давлат органи суғурталовчилар номи, улар томонидан содир этилган қоидабузарликлар, уларга нисбатан қўлланилган жарима санкциялар тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳақли.

4-боб. Ваколатли давлат органи қарори устидан шикоят қилиш

14. Ваколатли давлат органининг жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган суғурталовчи қарордан кўчирмани олган санадан бошлаб ўн беш кун ичида ваколатли давлат органининг апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) ёзма равишда шикоят бериш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Суғурталовчи томонидан шикоят Апелляция кенгашига апелляцияни бериш муддати бузилган ҳолда тақдим этилганда, Апелляция кенгаши томонидан шикоят кўриб чиқилмайди.

15. Апелляция кенгаши апелляция берилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида суғурталовчининг шикоятини кўриб чиқади.

Апелляция кенгаши суғурталовчини шикоятни кўриб чиқиш куни ҳақида бир кун аввал хабардор қилади. Бунда, суғурталовчи шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ваколатли давлат органи шикоятни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

шикоятда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганда, шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ва ваколатли давлат органи қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;

шикоятдаги важлар ўз тасдиғини топганда, шикоятни қаноатлантириш ва ваколатли давлат органи қарорини бекор қилиш тўғрисида.

16. Ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда суғурталовчини хабардор қилади.

5-боб. Якуний қоидалар

17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Суғурталовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун ваколатли давлат органи томонидан қўлланиладиган

Т/р Қоидабузарлик тури Қўлланиладиган жарима миқдори (суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдоридан) 1-бўлим. Тўлов қобилияти нормативларига оид талабларнинг бузилиши 1. Суғурталовчиларнинг алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига оид талабларга риоя қилмаслик 0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида 2. Суғурталовчиларнинг мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига оид талабларга риоя қилмаслик 0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида 3. Суғурталовчининг ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларида ўтган ўн икки ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасининг 3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағлари мавжуд бўлишига оид талабга риоя қилмаганлик 0,1 фоиз миқдорида 2-бўлим. Суғурталовчилар активларини жойлаштиришга оид талабларнинг бузилиши 4. Боғлиқ шахсларга имтиёзли шартлар тақдим этилган, суғурталовчи активларини суғурталовчининг дастлабки икки йиллик фаолияти давомида боғлиқ шахсларда жойлаштирган 0,1 фоиз миқдорида 5. Суғурталовчи активларини интеллектуал мулкка қўйилмалар (дастурий таъминот, маълумотлар базаси, адабиёт, фирма номлари ва товар белгиларини харид қилиш бундан мустасно) қўйиш йўли билан жойлаштирган тақдирда 0,1 фоиз миқдорида 6 . суғурталовчи активларини суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар билан қарз шартномасини тузиш (молиявий ёрдам бериш) йўли билан жойлаштирган тақдирда 0,1 фоиз миқдорида 7. Суғурталовчи томонидан берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчи устав капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда 0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида 8. Суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 30 фоизидан ошган ҳажмдаги қарзларни (молиявий ёрдамни) бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор этмай олганда 0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида 9. Битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг суммаси суғурталовчи устав капиталининг 15 фоизидан ошган тақдирда (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) 0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида 10. Барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи устав капиталининг 100 фоизидан ошган тақдирда (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) 0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида 11. Хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи беш кунлик муддатда ваколатли давлат органини ёзма равишда хабардор қилмаганда 0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида 12. Бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизидан ошган тақдирда, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш ва қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 13. Ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ушбу юридик шахс устав капиталининг 30 фоизидан ошган тақдирда (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 14. Суғурталовчининг активлари кўчмас мулк объектларига жойлаштирилганда, суғурталовчи активларининг 50 фоизидан ортиғини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштирилган тақдирда 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 15. Суғурталовчининг активларини банк омонатларига (депозитларига) жойлаштиришда, битта тижорат банкига жойлаштирилган омонат суғурталовчи активларининг 40 фоизидан ошган тақдирда 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 16. Суғурталовчининг активларини кредит ташкилотларида (тижорат банкларидан ташқари) омонатларга (депозитларга) жойлаштиришда, омонатларнинг (депозитларнинг) умумий суммаси суғурталовчи активларининг 10 фоизидан ошган тақдирда 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 17. Суғурталовчи активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда иштирок этиш бўйича бошқа ҳуқуқлари суғурталовчи активларининг 30 фоизидан ошган тақдирда (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 3-бўлим. Қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларнинг бузилиши 18. Суғурталовчи таваккалчиликларни тасдиқланган деб ҳисобланмайдиган қайта суғурталовчиларга қайта суғуртага берганда 0,1 фоиз миқдорида 19. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган мажбуриятлар ҳажми суғурталовчининг ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажмининг 95 фоиздан ошганда 0,1 фоиз миқдорида 20. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорининг 5 фоизидан кам бўлганда (экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно) 0,1 фоиз миқдорида 4-бўлим. Суғурта захираларини шакллантириш ҳамда жойлаштиришга оид талабларнинг бузилиши 21. Суғурталовчи шакллантириши шарт бўлган суғурта захиралари шакллантирилмаган ёки тўлиқ бўлмаган миқдорда шакллантирилганда 0,1 фоиз миқдорида 22. Суғурталовчи ажратиши шарт бўлган активлар суғурталовчи томонидан ажратилмаган ёки суғурта захиралари қийматидан кам бўлган миқдорда ажратилганда 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 23. Суғурталовчининг ажратилган активларнинг 70 фоизидан кам бўлмаган қисми Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) 38-бандида белгиланган манбалардан ташкил топмаганда 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 24. Суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларда кўрсатилган суғурта захиралари миқдори суғурталовчининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мос келмаганда 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 5-бўлим. Суғуртага оид ҳисоботларни тақдим этиш талабларининг бузилиши 25. Тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобларини тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилмаслик 0,03 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,05 фоиз миқдорида 26. Суғурталовчиларнинг активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилмаслик 0,03 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,05 фоиз миқдорида 27. Қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилмаслик 0,03 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,05 фоиз миқдорида 28. Суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилмаслик 0,03 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,05 фоиз миқдорида 29. Ҳисобот маълумотлари бузиб кўрсатилганда (била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотларни тақдим этилган) 0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида 6-бўлим. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши 30. Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этилишига масъул бўлган шахсларнинг рўйхатини ваколатли давлат органига тақдим этиш муддатларига риоя қилмаслик 0,05 фоиз миқдорида 31. Суғурталовчи томонидан ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисоботни ваколатли давлат органига тақдим этиш муддатларига риоя қилмаслик 0,05 фоиз миқдорида 7-бўлим. Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши 32. Суднинг қарорига асосан суғурталовчи суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этиши оқибатида суғурта қилдирувчига суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаши белгиланганда ҳар бир ҳолат учун 0,09 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда 33. Экспорт контрактларини суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта товонини тўлаш муддатларига суғурталовчи томонидан риоя қилинмаган тақдирда 0,09 фоиз миқдорида 34. Мажбурий суғурта турлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда аризаларни (суғурта даъволарини) кўриб чиқмаслик ҳар бир ҳолат учун 0,005 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда 35. Мажбурий суғурта турлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда суғурта товонини тўламаганлик учун ҳар бир ҳолат учун 0,01 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда 8-бўлим. Суғуртага оид бошқа қонунчилик талабларининг бажарилмаслиги 36. Суғурталовчи томонидан суғурта агентига тўланган комиссия пулининг миқдори суғурта агенти тузган суғурта шартномалари бўйича суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган суғурта мукофотларининг (тўловларининг) 25 фоизидан ошганда 0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида 37. Суғурталовчи ваколат берган суғурта агентларининг реестри мавжуд эмаслиги 0,09 фоиз миқдорида 38. Қабул қилинган пул маблағлари ва мажбуриятларининг миқдорлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни ваколатли давлат органи ўз ваколати доирасида талаб қилганда тақдим этмаслик 0,09 фоиз миқдорида 39. Суғурталовчининг фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ўзгарганлиги ҳақида суғурта қилдирувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали, ўз ижросидаги бир йилдан ортиқ муддатли суғурта шартномалари бўйича эса ёзма равишда хабардор қилмаслиги 0,09 фоиз миқдорида 40. Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтмаслик 0,09 фоиз миқдорида 41. Суғурталовчи томонидан йилига бир марта — ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой давомида молия йилидаги фаолият якунлари бўйича актуар ташкилотни актуар текширувини амалга ошириш учун жалб этмаслиги 0,09 фоиз миқдорида 42. Суғурталовчилар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерларини ваколатли орган билан келишмаган ҳолда тайинлаганлик учун ҳар бир ҳолат учун 0,09 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда 43. Ваколатли давлат органининг мажбурий кўрсатмаларини бажармаганлик, шу жумладан ўз вақтида бажармаганлик учун ҳар бир ҳолат учун 0,09 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда

Директор Д. ЛИ

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 26 апрель,

2024 йил 23 апрель

2024 йил 22 апрель

3-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2024 й., 10/24/3512/0343-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining

buyrugʻi

NIZOM

JARIMA SANKSIYALARI

Sugʻurtalovchilarga nisbatan jarima sanksiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Sugʻurta faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 1-martdagi PQ-108-son “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirishning kompleks chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Sugʻurtalovchilarga nisbatan jarima sanksiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2024-yil 26-apreldagi 3-son buyrugʻiga ILOVA

Sugʻurtalovchilarga nisbatan jarima sanksiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi (bundan buyon matnda vakolatli davlat organi deb yuritiladi) tomonidan sugʻurta faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini, shu jumladan belgilangan iqtisodiy normativlarni buzganlik uchun sugʻurtalovchi yoki qayta sugʻurtalovchiga (bundan buyon matnda sugʻurtalovchi deb yuritiladi) nisbatan jarima sanksiyalarini qoʻllash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi “Sugʻurta faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 47-moddasiga asosan vakolatli davlat organi sugʻurta faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini, shu jumladan belgilangan iqtisodiy normativlarni buzganligi uchun mazkur nizomning ilovasiga muvofiq sugʻurtalovchi uchun belgilangan ustav kapitali eng kam miqdorining 0,1 foiz miqdorigacha jarima qoʻllashga haqli.

Bunda, sugʻurtalovchiga qoʻllaniladigan jarimalarning umumiy yigʻindisi sugʻurtalovchi uchun belgilangan ustav kapitali eng kam miqdorining 1,0 foizidan ortiq boʻlmasligi lozim.

2. Jarima Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida hisoblanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga oʻtkaziladi.

2-bob. Jarima sanksiyalarini qoʻllash asoslari

3. Vakolatli davlat organi jarima sanksiyalarini qoʻllashda quyidagi manbalardan foydalanadi:

qonunchilikka muvofiq vakolatli davlat organining oʻz vakolatlari doirasida amalga oshirilgan nazorat tadbirlari va tekshirish natijasida olingan maʼlumotlar va rasmiylashtirilgan hujjatlar;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq vakolatli davlat organiga topshirilishi nazarda tutilgan hisobotlar va maʼlumotlar;

auditorlik va aktuar tashkilotlari tomonidan oʻtkazilgan tekshiruv natijalari boʻyicha xulosalar;

sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining murojaatlarini oʻrganish natijasida olingan maʼlumotlar;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa manbalar.

4. Vakolatli davlat organi tomonidan jarima sanksiyalari qoʻllanilganda quyidagilar hisobga olinadi:

qoidabuzarliklar va (yoki) kamchiliklarning muntazamligi (ikki va undan koʻp marta) hamda davomiyligi;

yoʻl qoʻyilgan qoidabuzarliklarning sugʻurtalovchilarning moliyaviy holatiga taʼsiri;

qoʻllaniladigan jarima sanksiyalari natijasida vaziyatni oʻzgartirish imkoniyati;

aniqlangan qoidabuzarliklar va (yoki) kamchiliklarning yuzaga kelishi bilan bogʻliq boʻlgan sabablar;

ilgari qoʻllanilgan chora va sanksiyalarning samaradorligi (natijadorligi);

sugʻurtalovchilar tomonidan faoliyatda aniqlangan kamchiliklarni yoki qoidabuzarliklarni bartaraf etishga qaratilgan mustaqil choralar koʻrilganligi.

3-bob. Jarima sanksiyalarini qoʻllash

5. Sugʻurtalovchilarga nisbatan jarima sanksiyalarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror vakolatli davlat organining rahbari yoki uning vazifalari yuklangan oʻrinbosar tomonidan qabul qilinadi.

Bunda, vakolatli davlat organi rahbari yoki uning vazifalari yuklangan oʻrinbosar tomonidan qaror qabul qilinishiga Sugʻurtalovchilarga nisbatan jarima sanksiyalarini qoʻllash boʻyicha ishchi komissiyaning (bundan buyon matnda Ishchi komissiya deb yuritiladi) xulosasi asos boʻladi.

6. Ishchi komissiya tarkibi vakolatli davlat organi rahbarining buyrugʻi bilan vakolatli davlat organi rahbarining oʻrinbosari va xodimlari orasidan 5 yoki 7 kishidan iborat tarkibda shakllantiriladi.

7. Ishchi komissiya faoliyatini tashkil etish, yigʻilishlarini oʻtkazish va ularga rahbarlik qilish Ishchi komissiya raisi tomonidan amalga oshiriladi.

Ishchi komissiya yigʻilishi uchun tashkiliy tayyorgarlikni taʼminlash komissiya kotibi zimmasiga yuklanadi.

Ishchi komissiya yigʻilishlari zaruratga koʻra oʻtkaziladi. Yigʻilishlarda kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan kollegial tarzda qarorlar qabul qilinadi.

Ishchi komissiya yigʻilishlari aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.

Ishchi komissiya qarorlari yigʻilishda ishtirok etayotgan aʼzolarning koʻpchiligi tomonidan maʼqullangan taqdirda, qabul qilingan hisoblanadi. Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, Ishchi komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

8. Vakolatli davlat organi tomonidan aniqlangan qoidabuzarliklar uchun jarima sanksiyalarini qoʻllash muddati mazkur qoidabuzarliklar aniqlangan kundan eʼtiboran olti oydan va ular sodir etilgan kundan boshlab uch yildan oshmasligi lozim. Qoidabuzarliklar aniqlangan kun Ishchi komissiya tomonidan xulosa rasmiylashtirilgan kun hisoblanadi.

9. Ishchi komissiya kotibi tomonidan sugʻurtalovchiga yigʻilishdan bir kun oldin Ishchi komissiya yigʻilishi haqida xabar qilinadi. Bunda, sugʻurtalovchiga nisbatan jarima qoʻllash toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqishda sugʻurtalovchi ishtirok etish huquqiga ega.

10. Vakolatli davlat organi jarima sanksiyalarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qarordan koʻchirmani jarima miqdori, toʻlov muddati va tegishli hisobvaraq rekvizitlarini koʻrsatgan holda sugʻurtalovchiga uch ish kuni ichida yozma ravishda xabar beradi.

Bunda, sugʻurtalovchi jarima summasini yozma ravishda berilgan xabar olingan kundan boshlab oʻn besh kun ichida toʻlashi lozim.

Sugʻurtalovchi tomonidan apellyatsiya muddati davomida Apellyatsiya kengashiga shikoyat qilinganda, jarimani toʻlash muddati toʻxtatib turiladi.

11. Sugʻurtalovchi yozma ravishda berilgan xabarda koʻrsatilgan muddatda jarimani toʻlamagan taqdirda, vakolatli davlat organi jarimani undirish uchun sudga murojaat qiladi.

12. Sugʻurtalovchi jarima sanksiyalarini qoʻllash uchun asos boʻlgan qoidabuzarliklarni belgilangan muddatda bartaraf etmaganda, vakolatli davlat organi boshqa chora va sanksiyalarni qoʻllashi mumkin.

13. Vakolatli davlat organi sugʻurtalovchilar nomi, ular tomonidan sodir etilgan qoidabuzarliklar, ularga nisbatan qoʻllanilgan jarima sanksiyalar toʻgʻrisidagi xabarni ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilishga haqli.

4-bob. Vakolatli davlat organi qarori ustidan shikoyat qilish

14. Vakolatli davlat organining jarima sanksiyalarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan sugʻurtalovchi qarordan koʻchirmani olgan sanadan boshlab oʻn besh kun ichida vakolatli davlat organining apellyatsiya kengashiga (bundan buyon matnda Apellyatsiya kengashi deb yuritiladi) yozma ravishda shikoyat berish yoki qonunchilikda belgilangan tartibda sudga murojaat qilish huquqiga ega.

Sugʻurtalovchi tomonidan shikoyat Apellyatsiya kengashiga apellyatsiyani berish muddati buzilgan holda taqdim etilganda, Apellyatsiya kengashi tomonidan shikoyat koʻrib chiqilmaydi.

15. Apellyatsiya kengashi apellyatsiya berilgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida sugʻurtalovchining shikoyatini koʻrib chiqadi.

Apellyatsiya kengashi sugʻurtalovchini shikoyatni koʻrib chiqish kuni haqida bir kun avval xabardor qiladi. Bunda, sugʻurtalovchi shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.

Vakolatli davlat organi shikoyatni koʻrib chiqish natijalari yuzasidan quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

shikoyatda keltirilgan vajlar oʻz tasdigʻini topmaganda, shikoyatni qanoatlantirishni rad etish va vakolatli davlat organi qarorini oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisida;

shikoyatdagi vajlar oʻz tasdigʻini topganda, shikoyatni qanoatlantirish va vakolatli davlat organi qarorini bekor qilish toʻgʻrisida.

16. Vakolatli davlat organi qabul qilingan qaror toʻgʻrisida uch kun muddatda sugʻurtalovchini xabardor qiladi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

17. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.

Sugʻurtalovchilarga nisbatan jarima sanksiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Sugʻurtalovchilar tomonidan sodir etilgan qoidabuzarliklar uchun vakolatli davlat organi tomonidan qoʻllaniladigan

T/r Qoidabuzarlik turi Qoʻllaniladigan jarima miqdori (sugʻurtalovchi uchun belgilangan ustav kapitali eng kam miqdoridan) 1-boʻlim. Toʻlov qobiliyati normativlariga oid talablarning buzilishi 1. Sugʻurtalovchilarning alohida tavakkalchiliklar boʻyicha majburiyatlarining yoʻl qoʻyiladigan eng koʻp miqdoriga oid talablarga rioya qilmaslik 0,07 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,1 foiz miqdorida 2. Sugʻurtalovchilarning majburiyatlari jamining yoʻl qoʻyiladigan eng koʻp miqdoriga oid talablarga rioya qilmaslik 0,07 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,1 foiz miqdorida 3. Sugʻurtalovchining hisob (valyuta) va boshqa bank raqamlarida oʻtgan oʻn ikki oy mobaynida hisoblangan sugʻurta tovonlari summasining 3 foizidan kam boʻlmagan miqdorda pul mablagʻlari mavjud boʻlishiga oid talabga rioya qilmaganlik 0,1 foiz miqdorida 2-boʻlim. Sugʻurtalovchilar aktivlarini joylashtirishga oid talablarning buzilishi 4. Bogʻliq shaxslarga imtiyozli shartlar taqdim etilgan, sugʻurtalovchi aktivlarini sugʻurtalovchining dastlabki ikki yillik faoliyati davomida bogʻliq shaxslarda joylashtirgan 0,1 foiz miqdorida 5. Sugʻurtalovchi aktivlarini intellektual mulkka qoʻyilmalar (dasturiy taʼminot, maʼlumotlar bazasi, adabiyot, firma nomlari va tovar belgilarini xarid qilish bundan mustasno) qoʻyish yoʻli bilan joylashtirgan taqdirda 0,1 foiz miqdorida 6 . sugʻurtalovchi aktivlarini sugʻurta faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollardan tashqari, jismoniy va yuridik shaxslar bilan qarz shartnomasini tuzish (moliyaviy yordam berish) yoʻli bilan joylashtirgan taqdirda 0,1 foiz miqdorida 7. Sugʻurtalovchi tomonidan berilgan qarzlarning umumiy summasi sugʻurtalovchi ustav kapitalining 10 foizidan oshgan taqdirda 0,07 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,1 foiz miqdorida 8. Sugʻurtalovchi oʻz mablagʻlari manbalari summasining 30 foizidan oshgan hajmdagi qarzlarni (moliyaviy yordamni) bu haqda vakolatli davlat organini xabardor etmay olganda 0,07 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,1 foiz miqdorida 9. Bitta bogʻliq shaxsda joylashtirilgan aktivlarning summasi sugʻurtalovchi ustav kapitalining 15 foizidan oshgan taqdirda (sugʻurta faoliyati, sugʻurta faoliyatini taʼminlashga yoʻnaltirilgan faoliyatni, shuningdek mulk huquqi asosida sugʻurtalovchiga tegishli boʻlgan xizmat binolaridan foydalanish boʻyicha faoliyatni amalga oshiradigan shoʻba korxonalar (shoʻba xoʻjalik jamiyatlari) va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno) 0,07 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,1 foiz miqdorida 10. Barcha bogʻliq shaxslarda joylashtirilgan aktivlarning umumiy summasi sugʻurtalovchi ustav kapitalining 100 foizidan oshgan taqdirda (sugʻurta faoliyati, sugʻurta faoliyatini taʼminlashga yoʻnaltirilgan faoliyatni, shuningdek mulk huquqi asosida sugʻurtalovchiga tegishli boʻlgan xizmat binolaridan foydalanish boʻyicha faoliyatni amalga oshiradigan shoʻba korxonalar (shoʻba xoʻjalik jamiyatlari) va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno) 0,07 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,1 foiz miqdorida 11. Xususiy mulk yoki unga boʻlgan huquq garovga berilganda, kafolat berilganda yoxud balansda aks etmagan boshqa majburiyat qabul qilinganda, sugʻurtalovchi besh kunlik muddatda vakolatli davlat organini yozma ravishda xabardor qilmaganda 0,07 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,1 foiz miqdorida 12. Boshqa yuridik shaxslarning ustav kapitallariga joylashtirgan aktivlarining umumiy summasi, sugʻurtalovchi oʻz mablagʻlari manbalari summasining 50 foizidan oshgan taqdirda, oldingi moliyaviy yil yakuni boʻyicha xalqaro auditning ijobiy xulosasini olgan tijorat banklarining ustav kapitallarida ishtirok etish va qonunchilikda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 13. Har qanday bitta yuridik shaxsning ustav kapitalida ishtirok etish ulushi ushbu yuridik shaxs ustav kapitalining 30 foizidan oshgan taqdirda (sugʻurta faoliyati, sugʻurta faoliyatini taʼminlashga yoʻnaltirilgan faoliyatni, shuningdek mulk huquqi asosida sugʻurtalovchiga tegishli boʻlgan xizmat binolaridan foydalanish boʻyicha faoliyatni amalga oshiradigan shoʻba korxonalar (shoʻba xoʻjalik jamiyatlari) va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno) 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 14. Sugʻurtalovchining aktivlari koʻchmas mulk obyektlariga joylashtirilganda, sugʻurtalovchi aktivlarining 50 foizidan ortigʻini bitta yer uchastkasi yoki koʻchmas mulkning boshqa obyektiga yoxud bitta obyekt sifatida koʻrilishi mumkin boʻlgan yer uchastkalari va koʻchmas mulk obyektlari majmuiga joylashtirilgan taqdirda 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 15. Sugʻurtalovchining aktivlarini bank omonatlariga (depozitlariga) joylashtirishda, bitta tijorat bankiga joylashtirilgan omonat sugʻurtalovchi aktivlarining 40 foizidan oshgan taqdirda 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 16. Sugʻurtalovchining aktivlarini kredit tashkilotlarida (tijorat banklaridan tashqari) omonatlarga (depozitlarga) joylashtirishda, omonatlarning (depozitlarning) umumiy summasi sugʻurtalovchi aktivlarining 10 foizidan oshgan taqdirda 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 17. Sugʻurtalovchi aktivlarini bitta yuridik shaxsning ustav kapitaliga joylashtirish yoki bitta yuridik shaxsda ishtirok etish boʻyicha boshqa huquqlari sugʻurtalovchi aktivlarining 30 foizidan oshgan taqdirda (qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno) 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 3-boʻlim. Qayta sugʻurta qilish operatsiyalariga oid talablarning buzilishi 18. Sugʻurtalovchi tavakkalchiliklarni tasdiqlangan deb hisoblanmaydigan qayta sugʻurtalovchilarga qayta sugʻurtaga berganda 0,1 foiz miqdorida 19. Majburiyatlar chet el sugʻurta tashkilotlarida qayta sugʻurtalanganda, Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga qayta sugʻurtaga berilgan majburiyatlar hajmi sugʻurtalovchining har bir alohida sugʻurta (qayta sugʻurta qilish) shartnomasi boʻyicha majburiyatlar hajmining 95 foizdan oshganda 0,1 foiz miqdorida 20. Majburiyatlar chet el sugʻurta tashkilotlarida qayta sugʻurtalanganda, oʻzida qoldirilgan ulushning eng kam miqdori sugʻurtalovchining toʻlov qobiliyati marjasining haqiqiy miqdorining 5 foizidan kam boʻlganda (eksport kontraktlarini siyosiy va tijorat tavakkalchiliklaridan sugʻurta qilish va chet elga chiquvchi shaxslarni sugʻurta qilish shartnomalari bundan mustasno) 0,1 foiz miqdorida 4-boʻlim. Sugʻurta zaxiralarini shakllantirish hamda joylashtirishga oid talablarning buzilishi 21. Sugʻurtalovchi shakllantirishi shart boʻlgan sugʻurta zaxiralari shakllantirilmagan yoki toʻliq boʻlmagan miqdorda shakllantirilganda 0,1 foiz miqdorida 22. Sugʻurtalovchi ajratishi shart boʻlgan aktivlar sugʻurtalovchi tomonidan ajratilmagan yoki sugʻurta zaxiralari qiymatidan kam boʻlgan miqdorda ajratilganda 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 23. Sugʻurtalovchining ajratilgan aktivlarning 70 foizidan kam boʻlmagan qismi Sugʻurtalovchilarning sugʻurta zaxiralari toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 1882, 2008-yil 15-dekabr) 38-bandida belgilangan manbalardan tashkil topmaganda 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 24. Sugʻurta zaxiralari toʻgʻrisidagi hisobotlarda koʻrsatilgan sugʻurta zaxiralari miqdori sugʻurtalovchining buxgalteriya hisobi va hisoboti maʼlumotlariga mos kelmaganda 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 5-boʻlim. Sugʻurtaga oid hisobotlarni taqdim etish talablarining buzilishi 25. Toʻlov qobiliyati normativlari hisob-kitoblarini taqdim etish shakli, tartibi va muddatlariga rioya qilmaslik 0,03 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,05 foiz miqdorida 26. Sugʻurtalovchilarning aktivlarini joylashtirishga oid talablarga rioya qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish shakli, tartibi va muddatlariga rioya qilmaslik 0,03 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,05 foiz miqdorida 27. Qayta sugʻurta qilish operatsiyalariga oid talablarga rioya qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish shakli, tartibi va muddatlariga rioya qilmaslik 0,03 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,05 foiz miqdorida 28. Sugʻurta zaxiralari toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etish shakli, tartibi va muddatlariga rioya qilmaslik 0,03 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,05 foiz miqdorida 29. Hisobot maʼlumotlari buzib koʻrsatilganda (bila turib yolgʻon va notoʻgʻri maʼlumotlarni taqdim etilgan) 0,07 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,1 foiz miqdorida 6-boʻlim. Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi 30. Sugʻurtalovchilar va sugʻurta vositachilari uchun jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga rioya etilishiga masʼul boʻlgan shaxslarning roʻyxatini vakolatli davlat organiga taqdim etish muddatlariga rioya qilmaslik 0,05 foiz miqdorida 31. Sugʻurtalovchi tomonidan oʻzining jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha faoliyati toʻgʻrisida hisobotni vakolatli davlat organiga taqdim etish muddatlariga rioya qilmaslik 0,05 foiz miqdorida 7-boʻlim. Sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining huquq va manfaatlarining buzilishi 32. Sudning qaroriga asosan sugʻurtalovchi sugʻurta tovonini (sugʻurta pulini) toʻlashni asossiz rad etishi oqibatida sugʻurta qildiruvchiga sugʻurta tovonini (sugʻurta pulini) toʻlashi belgilanganda har bir holat uchun 0,09 foiz, jami aniqlangan holatlar uchun 0,1 foizdan koʻp boʻlmagan miqdorda 33. Eksport kontraktlarini sugʻurta qilish shartnomalari boʻyicha sugʻurta tovonini toʻlash muddatlariga sugʻurtalovchi tomonidan rioya qilinmagan taqdirda 0,09 foiz miqdorida 34. Majburiy sugʻurta turlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda arizalarni (sugʻurta daʼvolarini) koʻrib chiqmaslik har bir holat uchun 0,005 foiz, jami aniqlangan holatlar uchun 0,1 foizdan koʻp boʻlmagan miqdorda 35. Majburiy sugʻurta turlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda sugʻurta tovonini toʻlamaganlik uchun har bir holat uchun 0,01 foiz, jami aniqlangan holatlar uchun 0,1 foizdan koʻp boʻlmagan miqdorda 8-boʻlim. Sugʻurtaga oid boshqa qonunchilik talablarining bajarilmasligi 36. Sugʻurtalovchi tomonidan sugʻurta agentiga toʻlangan komissiya pulining miqdori sugʻurta agenti tuzgan sugʻurta shartnomalari boʻyicha sugʻurtalovchining hisob raqamiga tushgan sugʻurta mukofotlarining (toʻlovlarining) 25 foizidan oshganda 0,05 foiz, bir yil ichida takroran sodir etilganda 0,07 foiz miqdorida 37. Sugʻurtalovchi vakolat bergan sugʻurta agentlarining reyestri mavjud emasligi 0,09 foiz miqdorida 38. Qabul qilingan pul mablagʻlari va majburiyatlarining miqdorlari haqidagi axborotni, shuningdek boshqa axborotni vakolatli davlat organi oʻz vakolati doirasida talab qilganda taqdim etmaslik 0,09 foiz miqdorida 39. Sugʻurtalovchining firma nomi, tashkiliy-huquqiy shakli yoki joylashgan manzili oʻzgarganligi haqida sugʻurta qildiruvchilarni ommaviy axborot vositalari orqali, oʻz ijrosidagi bir yildan ortiq muddatli sugʻurta shartnomalari boʻyicha esa yozma ravishda xabardor qilmasligi 0,09 foiz miqdorida 40. Majburiy auditorlik tekshiruvidan oʻtmaslik 0,09 foiz miqdorida 41. Sugʻurtalovchi tomonidan yiliga bir marta — har bir moliya yili tugaganidan keyin olti oy davomida moliya yilidagi faoliyat yakunlari boʻyicha aktuar tashkilotni aktuar tekshiruvini amalga oshirish uchun jalb etmasligi 0,09 foiz miqdorida 42. Sugʻurtalovchilar va ularning alohida boʻlinmalarining rahbarlari va bosh buxgalterlarini vakolatli organ bilan kelishmagan holda tayinlaganlik uchun har bir holat uchun 0,09 foiz, jami aniqlangan holatlar uchun 0,1 foizdan koʻp boʻlmagan miqdorda 43. Vakolatli davlat organining majburiy koʻrsatmalarini bajarmaganlik, shu jumladan oʻz vaqtida bajarmaganlik uchun har bir holat uchun 0,09 foiz, jami aniqlangan holatlar uchun 0,1 foizdan koʻp boʻlmagan miqdorda

Direktor D. LI

Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV

Toshkent sh.,

2024-yil 26-aprel,

2024-yil 23-aprel

2024-yil 22-aprel

3-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.05.2024-y., 10/24/3512/0343-son)

lex.uz