UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 18-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 18 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 мая 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 May 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ

РЎЙХАТИ

ҲИСОБОТ ШАКЛИ

НАМУНАЛАР ТЎПЛАМИ

НАМУНАЛАР ТЎПЛАМИ

НАМУНАЛАР ТЎПЛАМИ

НАМУНАЛАР ТЎПЛАМИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг « Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида » ҳамда « Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида » қонунларига мувофиқ, шунингдек, тамаки ва тамаки маҳсулотларига қуйиладиган ягона техникавий талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Тамаки маҳсулотларини аниқлаш қоидаларини, тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини идентификация қилиш мақсадлари, истеъмол қилиш мосламаларига қўйиладиган талаблар, ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш шартларига қўйиладиган талаблар, тамаки маҳсулотларининг, тамаки ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровлари, истеъмол ўровларига жойлаштириладиган ахборотларга, шунингдек, тиббий огоҳлантиришларни қўллашга доир талабларни назарда тутувчи Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент 1-иловага мувофиқ;

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Техник регламент 2025 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

Техник регламентга киритилган тамаки маҳсулотлари ва тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ўтиш даври мобайнида амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида муомалага чиқарилиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари мазкур қарор билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент амалга киритилган кундан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент амалга киритилиши муносабати билан унда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда мазкур Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга зид бўлмаган қисмида қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.

5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб тамаки ва тамаки маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда зарур чораларни кўрсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентнинг мақсади, мазмуни, уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 майдаги 290-сон қарорига 1-ИЛОВА

Тамаки маҳсулотлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1-§. Мақсади ва қўллаш доираси

1. Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига талабларни белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаётини ёки соғлиғини муҳофаза қилиш, харидорларни (истеъмолчиларни) чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.

2. Мазкур Техник регламентнинг талаблари Техник регламентга 1-иловада келтирилган Техник регламент талаблари қўлланиладиган тамаки маҳсулотлар ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари рўйхатига мувофиқ тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тамғалаш, сақлаш, ташиш ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини тамғалашга нисбатан қўлланилади.

3. Техник регламент:

экспорт қилишга ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит учун мўлжалланган;

юридик шахслар томонидан кўргазмали намуналар, синовлар учун намуналар сифатида сотиш мақсадисиз олиб кирилган;

жисмоний шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ва кейинчалик сотиш мақсадисиз олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан қўлланилмайди.

4. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ бўлган такдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилади.

Агар бошқа Техник регламентларда тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ёки тамаки маҳсулотларининг айрим турларига талаблар белгиланган бўлса, у ҳолда ушбу тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ёки тамаки маҳсулоти турлари уларга нисбатан қўлланиладиган барча техник регламентларнинг талабларига жавоб бериши керак.

2-§. Атамалар ва таърифлар

5. Мазкур Техник регламентда қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:

идентификация — тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини мазкур Техник регламентни қўллаш соҳасига тааллуқли эканлигини аниқлаш;

идентификация қилиш натижаси — идентификация қилинадиган маҳсулот ва мосламаларни Техник регламентга 1-иловада келтирилган тамаки маҳсулотларига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари турига тегишли ёки тегишли эмаслигини аниқлаш;

импорт қилувчи — норезидент бўлган хорижий ҳамкорлардан олинган тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарувчи, ушбу мосламаларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган шахс;

ингредиент — тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва тайёр тамаки маҳсулотларида, шу жумладан, ўзгартирилган шаклда мавжуд бўлган модда (хом ашё бундан мустасно);

ишлаб чиқарувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш билан қонунчиликда белгиланган тартибда шуғулланувчи ҳамда ушбу мосламаларининг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик шахс, жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи;

ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи билан тузилган шартнома асосида ушбу ишлаб чиқарувчи номидан мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) бўйича ҳаракатларни амалга оширувчи ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритиш, шунингдек, тамаки маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқ келмаслиги учун жавобгар шахс;

кафолатланган сақлаш муддати — ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан транспортда ташиш ва сақлашга доир шартларга риоя этилган тақдирда, ишлаб чиқарувчи томонидан тамаки маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқлиги кафолатланган сақлаш муддати (ойларда);

картриж (капсула) — никотин етказиб беришнинг ёпиқ турдаги электрон тизими билан биргаликда фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган, саноат усулида никотинли ёки никотинсиз суюқлик билан тўлдирилган ва фойдаланувчи томонидан қайта тўлдириш учун мўлжалланмаган бир марталик маҳсулот;

контейнер — никотин етказиб беришнинг очиқ турдаги электрон тизими билан биргаликда ишлатиш учун махсус ишлаб чиқилган, фойдаланувчи томонидан мустақил равишда никотинли ва никотинсиз суюқлик билан тўлдириш (қайта тўлдириш) учун мўлжалланган кўп маротаба ишлатиладиган буюм.

Контейнер истеъмолчига электрон никотин етказиб беришнинг очиқ турдаги электрон тизими билан биргаликда (қурилманинг таркибий қисми сифатида) ёки никотинли ва никотинсиз суюқликни ўз ичига олган мустақил товар сифатида сотилиши мумкин;

лицензиар — товар белгисига бўлган ҳуқуққа эга, лицензия шартномаси асосида бундай товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи юридик ёки жисмоний шахс;

никотин — тамакининг барглари ва поялари таркибида мавжуд бўлган ёки синтез йўли билан олинган алкалоид;

суқма варақ — тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўрови ичига жойланган ва Техник регламентга зид бўлмаган маълумотлар жойлаштирилган варақ. Суқма варақдан истеъмолчи ўровнинг ташқарисида, жумладан, унинг қадоқлаш плёнкаси ёки бошқа шаффоф ўраш материали остида фойдаланишга йўл қўйилмайди;

тамаки — тамаки маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хом ашё олиш мақсадида етиштириладиган, Nicotiаnа Tаbаcum ва Nicotiаnа Rusticа турларига тегишли итузумдошлар оиласига мансуб бўлган Nicotiаnа навидаги ўсимлик;

тамаки маҳсулоти — чекиш, жумладан, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда чекиш, шунингдек, шимиш, чайнаш, ҳидлаш ёки бошқача усулларда истеъмол қилиш учун хом ашё сифатида тўлиқ ёки қисман тамаки баргидан ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмларидан тайёрланган маҳсулотлар (қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилган дори воситалари бундан мустасно).

Қуйидагилар тамаки маҳсулотлари жумласига киради:

таркибида хом ашё сифатидаги тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлган маҳсулот. Чекиладиган маҳсулотлар (папирослар, сигаралар, сигареталар, сигариллалар (сигариталар), қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чилим учун тамаки, ингичка қирқилган, чекиладиган тамаки, трубка учун тамаки) ва чекилмайдиган маҳсулотлар (носвой, тамакили снюс, ҳидланадиган тамаки, чайналадиган тамаки) шундай маҳсулот бўлиши мумкин;

таркибида никотин ёки никотиннинг ҳосилалари, жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган, лекин тамаки барги ва (ёки) ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлмаган маҳсулот. Чекиладиган маҳсулотлар (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинли суюқликлар, никотин суюқлиги бўлган электрон сигареталар, чилим учун никотинли аралашмалар) ва чекилмайдиган маҳсулотлар (никотинли снюс) шундай маҳсулот бўлиши мумкин;

таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамаки ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан бирга фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулот (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинсиз суюқликлар, никотинсиз суюқлиги бўлган электрон сигареталар, чилим учун никотинсиз қоришмалар);

тамаки маҳсулотининг блоки — тамаки маҳсулотларининг муайян миқдордаги истеъмол ўровларини ўз ичига олган гуруҳли истеъмол идиши бирлиги;

тамаки маҳсулоти ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламасининг номи (бренд) — ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган тамаки маҳсулоти ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаси белгиси;

тамаки маҳсулотининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўрови (қутиси) (кейинги ўринларда — истеъмол ўрови) — тамаки маҳсулотини ва (ёки) тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасини бевосита жойлаш ва уни охирги истеъмолчига реализация қилиш учун мўлжалланган, транспортда ташиш ва сақлашнинг тайёрловчи томонидан белгиланган шартларига риоя этилганда, кафолатланган сақлаш муддати ичида уларнинг истеъмол хоссалари сақланишини таъминлайдиган ўров;

тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари — таркибида никотин бўлган ёки никотин бўлмаган истеъмолчи томонидан нафас орқали ютиладиган аэрозолни (буғни, тутунни) олиш учун фойдаланиладиган электрон ёки бошқа асбоблар (мосламалар), шу жумладан, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, тамакини қиздириш тизимлари, чилимлар, трубкалар, муштуклар, шунингдек, уларнинг таркибий қисмлари ва элементлари (бундан тиббий жиҳозлар мустасно);

тамға — маҳсулотни идентификациялаш ва у ҳақидаги маълумотларни истеъмолчига етказиш мақсадида қадоққа ёки ёрлиққа босиладиган матн, шартли белги ва (ёки) график тасвир кўринишидаги маълумот;

таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар — чекиш, шимиш, чайнаш, ҳидлаш ёки бошқача усулларда, шу жумладан, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари ёрдамида истеъмол қилиш учун фойдаланишга тайёрланган, таркибида никотин ёки унинг ҳосилалари, шунингдек, никотин тузлари, эритмалари бўлган маҳсулотлар, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотин мавжуд бўлган геллар (қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилган дори воситалари ва таркибида никотин табиий ҳолда мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари бундан мустасно);

тиббий огоҳлантириш — тамаки маҳсулоти ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўровига жойлаштириладиган тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги ахборот;

транспорт қадоғи — агрегациялаш жараёнида истеъмол ёки гуруҳли қадоқдаги (блок) тамаки маҳсулотларини бирлаштирувчи, жойдан жойга кўчиришда шикастланишдан маҳсулотни ҳимоялаш мақсадида унинг сақланиши ва транспортда ташиш учун қўлланувчи ва мустақил транспорт бирлигини ҳосил қилувчи (жумладан, биринчи даража транспорт қадоғи ҳамда кейинги даража транспорт қадоқлари) қадоқ;

углерод монооксиди — углеродни ўз ичига олган тўлиқ ёнмайдиган маҳсулот;

фильтр — чекиладиган тамаки маҳсулотларининг айрим турларини ишлаб чиқариш жараёнида ўрнатиладиган, улар чекилганда тамаки тутунининг бир қисмини ушлаб туришни таъминлайдиган қурилма;

хом ашё — тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, йиғиб олингандан кейин ва (ёки) бошқа саноат қайта ишлашдан ўтган тамаки ва никотин;

хушбўй моддалар — ўзига хос ҳид ва (ёки) таъм берувчи ингредиентлар, шу жумладан, хушбўйлаштирувчи моддалар;

яроқлилик муддати — ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган давр бўлиб, бу даврда тамаки маҳсулоти Техник регламент талабларига мувофиқлиги кафолатланади;

чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари — шимиш, чайнаш ёки ҳидлаш учун мўлжалланган тамаки маҳсулоти;

қатрон — таркибида никотин бўлмаган тамаки тутунининг сувсизланган конденсати.

2-боб. Тамаки маҳсулотларни аниқлаш қоидалари

6. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини идентификация қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

уларни мазкур Техник регламентни қўллаш соҳасига киритиш;

маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ёки импорт қилувчи томонидан берилган маълумотга мувофиқлигини тасдиқлаш;

бозорнинг барча иштирокчилари манфаатлари муҳофазасини таъминлаш.

7. Тамаки маҳсулотларини қуйидагилар идентификация қилади:

ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берилган шахс), импорт қилувчи (сотувчи);

маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида сертификатлаштириш органи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаладаги маҳсулотларнинг Техник регламентлар талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида ваколатли давлат органлари.

8. Тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини идентификация қилиш бир ёки бир нечта усуллар билан амалга оширилади:

визуал усуллар:

а) истеъмол ўровида истеъмолчи учун кўрсатилган маълумотга кўра — истеъмол ўровида кўрсатилган маҳсулот тури номини Техник регламентда кўрсатилган тамаки маҳсулотлари турлари таърифлари билан солиштириш орқали;

б) никотин борлиги бўйича — истеъмол ўровида никотин борлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текшириш орқали;

в) қўллаш усули бўйича — истеъмол ўровида ёки суқма варақда тамаки маҳсулоти истеъмол қилиш учун керак бўлган мосламага (тури, маркаси, модели) ёки истеъмол қилиш учун мосламадан фойдаланиш назарда тутилмаса, тамаки маҳсулотини истеъмол қилинадиган усулига кўрсатма мавжудлигини текшириш орқали;

инструментал усуллар:

а) қиздириш учун мўлжалланган тамаки маҳсулотлари таркибида никотиннинг мавжудлиги;

б) истеъмолчи ўровидаги ёки суқма варақ маълумотларга мувофиқ таркибида қиздириладиган тамаки ёки тамакисиз аралашма мавжуд маҳсулотни истеъмол қилганда ёниш жараёнининг йўқлиги.

Ёниш жараёнининг йўқлиги 100 см 3 аэрозолда углерод оксиди (CО), азот оксиди (NO) ва азот оксидлари (NOx) миқдорини ўлчаш йўли билан аниқланади. Ушбу моддаларнинг қиздириладиган тамаки маҳсулоти аэрозолидаги миқдори қўйидаги жадвалда белгиланган йўл қўйиладиган энг юқори даражадан ошмаслиги керак.

Т/р Модда Ўлчов бирликлари 100 см 3 аэрозолдаги мумкин бўлган энг юқори даража 1. Углерод оксиди (CО) мг/100 см 3 0.3 (ишонч оралиғи ± 20%) 2. Азот оксиди ( N O) мкг/100 см 3 4.0 (ишонч оралиғи ± 20%) 3. Азот оксидлари ( N Ox) мкг/100 см 3 5.0 (ишонч оралиғи ± 20%)

9. Тамаки маҳсулотларини инструментал усуллар билан идентификация қилиш амалиёти тамаки маҳсулотларини визуал усуллар билан идентификация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда қўлланилади. Бундай идентификация услуби стандартлар рўйхатига киритилган стандартларда белгиланган тадқиқот (синовлар) ва ўлчовлар усулларига мувофиқ аккредитация қилинган синов лабораторияларида (марказларида) тадқиқотлар (синовлар) ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

3-боб. Тамаки маҳсулотларига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига қўйиладиган талаблар

1-§. Тартибга солинадиган моддалар таркибининг мумкин бўлган энг юқори кўрсаткичлари

10. Бир дона сигареталар тутунидаги қатрон миқдори:

фильтрли сигаретада ўн миллиграмдан;

фильтрсиз сигаретада ўн олти миллиграмдан ошмаслиги керак.

11. Бир дона фильтрли сигарета тутунида углерод монооксидининг миқдори ўн миллиграмдан ошмаслиги керак.

12. Бир дона сигарета (фильтрли ёки фильтрсиз) ёки қиздириладиган тамаки маҳсулоти аэрозолида (буғида, тутунида) никотин миқдори бир миллиграммдан ошмаслиги керак.

Фильтрли сигарета ва фильтрсиз сигаретани ишлаб чиқаришда таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлган қоғоз, фильтр ва капсулалардан фойдаланиш мумкин эмас.

13. Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликда ёки никотин эритмасида (шу жумладан, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинли суюқликларда, шунингдек, электрон сигареталарнинг никотинли суюқликларида) никотин консентрацияси бир миллилитрда йигирма миллиграммдан ошмаслиги керак.

14. Никотинли ва никотинсиз суюқликлар солинган картриж (капсула) ҳажми икки миллилитрдан ошмаслиги керак.

Никотинли ва никотинсиз суюқликлар қуйиш учун сиғимнинг (контейнернинг) ҳажми ўн миллилитрдан ошмаслиги керак.

Электрон сигарета резервуарининг ҳажми беш миллилитрдан ошмаслиги керак.

15. Таркибида тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари бўлган чекиладиган тамаки маҳсулотлари учун кимёвий ва микробиологик моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражалари Техник регламентга 2-иловага мувофиқ белгиланган.

2-§. Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё ва ингредиентлар учун талаблар

16. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва ингредиентлар келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши керак. Зарарли моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келиши керак.

17. Сақлаш шароитлари хом ашё ва материалларнинг шикастланишини олдини олиши, уларнинг истеъмол хусусиятларининг ўзгаришини ва уларни ифлослантирувчи моддалардан ҳимоя қилишни таъминлаши керак.

18. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қуйидаги ингредиентлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

Ўзбекистон Республикасида муомаласи тақиқланган моддалар;

Техник регламентга 3-иловадаги тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ингридиентлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмайдиган моддалар.

19. Таркибида никотин мавжуд бўлган ва никотин мавжуд бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қуйидаги моддалардан уларнинг тозалиги қуйидаги жадвалда кўрсатилгандан кам бўлмаганда фойдаланишга рухсат этилади.

Т/р Модда Талаб 1. Глицерин минимал тозалик даражаси 94% 2. Пропилен гликол минимал тозалик даражаси 95% 3. Никотин (никотин тузлари) минимал тозалик даражаси 99%

20. Техник регламентнинг 8 ва 19-бандларида келтирилган жадвалларда, 10 — 15-бандларида , 2-иловада кўрсатилган моддалар таркибини ва миқдорини аниқлаш, улардан намуналар олиш қоидалари ҳамда ушбу моддаларнинг таркиби тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш қоидалари Техник регламент билан тартибга солинадиган маҳсулотлардан намуналарини олиш, синов ва ўлчов усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатига кирган стандартлар билан белгиланилади.

21. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хом ашёга ундаги пестицидлар таркибининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар илова қилиниши керак.

3-§. Мосламалар билан истеъмол қилиш учун мўлжалланган никотинли ва никотинсиз маҳсулотлар учун талаблар

22. Мосламалар билан истеъмол қилиш учун мўлжалланган никотинли ва никотинсиз маҳсулотлар фақат Техник регламентнинг 35-банди 8-кичик бандига мувофиқ уларнинг истеъмол ўровида ва (ёки) изоҳларида кўрсатилган тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан қўлланилиши керак.

23. Суюқлик билан тўлдирилган идиш (резервуар ва контейнер) ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ташқи таъсирларга чидамли бўлиши, тўкилиш ва синишидан ҳимоя қилишни таъминлайдиган конструкцияга ёки механизмга эга бўлиши керак.

Агар резервуар, контейнер ёки тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари фойдаланувчи томонидан мустақил равишда тўлдириш имконини берса, унда тўкилишсиз тўлдиришни кафолатлайдиган конструкцияга ёки механизмга эга бўлиши керак.

Ушбу бандда, шунингдек, Техник регламентнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини баҳолаш усуллари, Техник регламент талабларини қўллаш ва амалга ошириш ҳамда мувофиқликни баҳолаш учун зарур бўлган тадқиқот (синов) ва ўлчов қоидалари ҳамда усуллари, шу жумладан, намуна олиш қоидаларини ўз ичига олган стандартлар рўйхатига киритилган стандартларда белгиланади.

4-§. Ташиш ва сақлаш шартларига қўйиладиган талаблар

24. Тамаки маҳсулотлари амалдаги юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ транспорт турларида ташилади. Транспорт воситалари ёпиқ, қуруқ, тоза ва бегона ҳидлардан ҳоли бўлиши керак.

25. Тамаки ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёки бошқа товарларни бир вақтнинг ўзида ташишда уларнинг бир-бирига тегиши, ифлосланиши ва тамаки маҳсулотлари хусусиятларининг ўзгаришини истисно қиладиган шартлар таъминланиши керак.

26. Тамаки маҳсулотларини сақлаш шароитлари уларнинг истеъмол хусусиятларининг бузилиши ва ўзгаришининг олдини олишни, ифлослантирувчи моддалардан ҳимоя қилишни таъминлаши керак.

Тамаки маҳсулотларининг кафолатланган сақлаш муддати ва сақлаш шартлари ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.

27. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолатланган сақлаш муддати ёки яроқлик муддати давомида Техник регламент талабларига мувофиқ бўлиши керак.

4-боб. Ишлаб чиқариш ва муомалага чиқаришга қўйиладиган талаблар

28. Тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ишлаб чиқарувчилар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган тамаки маҳсулотининг ҳар бир тури бўйича технологик йўриқномалар мавжудлигини таъминлаши шарт.

29. Ишлаб чиқарувчилар ва ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахслар Техник регламент билан тартибга солинадиган тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда:

тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган хом ашё, қадоқлаш материаллари, технологик воситалар ва ёрдамчи материаллар назорат қилинишини;

тамаки маҳсулотларининг ифлосланишини истисно қиладиган ишлаб чиқариш бинолари, технологик ускуналар ва инвентарлардан тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилишини;

ходимларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шароит мавжудлигини;

тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш ва омборхоналар, технологик ускуналар ва инвентарларни тозалаш, ювиш, дезинфикция қилиш, зарарсизлантириш ҳамда дератизация усуллари ва даврийликни қўлланилишини таъминлаши керак.

30. Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган тамаки маҳсулотларини импорт қилувчи ҳар йили, ҳисобот календарь йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагининг охирги кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясига Техник регламентга 4-иловада белгиланган шаклга мувофиқ ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларида никотин ва таркибида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун зарарли бўлган моддалар миқдори йўл қўйиладиган энг юқори даражалари бўйича лаборатория текширувлари натижалари тўғрисида ҳисобот (кейинги ўринларда — ҳисобот) бериши шарт.

31. Ҳисобот Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга топширилган ва ҳисобот таркибидаги маълумотлар узатилиши ва сақланиши махфийлигини таъминлаган ҳолда, почта алоқаси хизмати ёки электрон тизими орқали тақдим этилади.

5-боб. Тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровларига жойлаштириладиган ахборотларга талаблар

1-§. Қадоқлаш талаблари

32. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари истеъмол ўровига қадоқланиши шарт.

33. Фильтрли ва фильтрсиз сигаретанинг истеъмол ўровида камида йигирмата сигарета бўлиши керак.

34. Истеъмол ўровининг ташқи майдони Техник регламент талаблари асосида тиббий огоҳлантиришни жойлаштириш имкониятини таъминлаши керак.

2-§. Тамғалаш талаблари

35. Тамға тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари истеъмол ўровларига ишлаб чиқарувчи томонидан босилади ва унда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

1) маҳсулот турининг номи. Бунда тамаки маҳсулоти турининг номини тамаки маҳсулотлари ҳақидаги бошқа маълумотлар билан биргаликда қўллашга рухсат этилади, масалан, «20 дона фильтрли сигареталар», «50 грамм трубкали тамаки»;

2) рўйхатдан ўтган товар белгиси ёки номи;

3) истеъмолчиларнинг даъволарини қабул қилиш учун ишлаб чиқарувчи ваколат берган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган ташкилотнинг номи, манзили (амалдаги манзили) ва телефон рақами ва (ёки) электрон почта манзили (бундай шахс бўлмаган тақдирда, истеъмолчиларнинг даъволари ушбу тамаки маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчиси томонидан қабул қилиниши кўрсатилади).

Ваколатли ташкилотнинг номи, манзилини истеъмол ўровининг ички томонида ўров очилганидан сўнг ўқиш учун қулай бўлган жойга жойлаштиришга йўл қўйилади;

4) ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг номи ва манзили (амалдаги манзили), шунингдек, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи мамлакат (масалан, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган»);

5) истеъмол ўровидаги маҳсулотлар сони (сигареталар ва бошқа чекиладиган доналарга тақсимланган тамаки маҳсулотлари учун), сони ва массаси (қиздириладиган тамаки учун), ҳажми (никотинли ва никотинсиз суюқликлар учун) ва бошқа тортиладиган маҳсулотларнинг вазни ҳақидаги маълумотлар. Бунда ҳақиқий ҳажм ёки массани истеъмол ўровида кўрсатилган ҳажм ёки массага нисбатан 10 фоизгача кўп ёки кам бўлишига рухсат этилади;

6) ушбу бобнинг 3-параграфига мувофиқ тиббий огоҳлантириш;

7) таркибида никотин мавжудлиги ҳақида давлат тилидаги матн кўринишидаги ахборот (фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар учун татбиқ этилмайди). Бунда қуйидаги матн акс эттирилади: «Никотинсиз маҳсулот», «Никотинли маҳсулот», «Таркибида никотин мавжуд»);

8) истеъмол қилиш учун мўлжалланган мосламанинг номи ва (ёки) товар белгиси ва (ёки) номи (тури, модели) (мосламасиз истеъмол қилишга мўлжалланган тамаки маҳсулоти учун татбиқ этилмайди);

9) битта сигаретанинг тутунидаги қатрон ва никотин миқдори ҳақидаги маълумот (фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар учун);

10) «21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади» огоҳлантириш ёзуви;

11) тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ишлаб чиқарилган ойи ва йили;

12) кафолатлаган яроқлилик муддати (никотинли ва никотинсиз суюқликлар учун). Яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади, лекин сақлаш шартларига кўра уч йилдан ортмайди;

13) тамаки маҳсулотларига нисбатан, товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимидаги маълумотларни йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар ва лазер сканерлари орқали ўқилиши ва аниқланишини таъминлайдиган икки ўлчамли код кўринишидаги мажбурий рақамли идентификациялаш воситаси (маркировка кодлари).

Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари тамғасида кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ёки импорт қилувчи бундай ўзгаришларни киритиш бўйича тегишли ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ичида истеъмол ўровлари тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда муомилага чиқарилишини таъминлаши шарт. Бунда ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ёки импорт қилувчи белгиланган муддат давомида тамаки маҳсулотларини аввалги маълумотлар билан муомалага чиқаришга ҳақли.

36. Транспорт қадоғидаги тамға қуйидаги маълумотлардан ташкил топган бўлиши керак:

ишлаб чиқарувчининг номи ва юридик манзили;

импорт қилувчининг номи ва юридик манзили (импорт қилинадиган маҳсулотлар учун);

тамаки маҳсулотларининг номи;

транспорт қадоғидаги тамаки маҳсулотлари сони;

сертификатлаш тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб чиқарилган ойи ва йили;

кафолатланган сақлаш муддати;

«Намликдан сақлансин», «Иссиқликдан узоқроқ тутилсин» манипуляция белгилари;

сақлаш шартлари «Салқин ва қуруқ жойда сақлансин»;

ҳар бир тамаки маҳсулотнинг маркировка кодларини бирлаштирувчи (агрегациялаш), товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимидаги маълумотларни йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар ва лазер сканерлари орқали ўқилиши ва аниқланишини таъминлайдиган икки ўлчамли код кўринишидаги мажбурий рақамли идентификациялаш воситаси (агрегация кодлари).

37. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровига тамға тушириш воситалари ва технологиялари ушбу маҳсулотларни бутун кафолатланган сақлаш муддати давомида сақлаш, ташиш ва реализация қилиш жараёнларида истеъмол ўровидаги тамғанинг бут сақланишини таъминлаши лозим.

38. Тамға, тамаки маҳсулотининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг номи ва тиббий огоҳлантиришдан ташқари, истеъмол ўровини очишда ёзувлар яхлитлигини бузилмайдиган қилиб босилиши лозим.

39. Тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўровларида чоп этилган маълумотлар, акциз маркаларидан ташқари бошқа босма маълумотлар билан ёпилмаслиги керак. Тамаки маҳсулотини шаффоф ўраш плёнкаси ёки истеъмолчи қадоқлашнинг бошқа ташқи ўраш материалида маълумот бўлмаслиги керак.

40. Тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровида, суқма варақда:

мазкур маҳсулот бошқа тамаки маҳсулотларидан зарарсизроқ эканлиги ҳақида бевосита ёки билвосита тасаввур ҳосил қиладиган ҳар қандай атамаларни, таърифларни, белгиларни, рамзларни ёки бошқа ишораларни;

бевосита ёки билвосита тамаки маҳсулотларининг жозибадорлигини оширувчи таъм, ҳид, хушбўй ҳид берувчи қўшимчалар ва бошқа моддалар борлигини ёхуд уларнинг мавжуд эмаслигини кўрсатувчи ҳар қандай атамаларни, таърифларни, белгиларни, рамзларни ёки бошқа ишораларни;

озиқ-овқат маҳсулотларининг, дори воситаларининг, доривор ўсимликларнинг тасвирларини, шунингдек, тамаки маҳсулотининг озиқ-овқат маҳсулоти, дори воситаси ёки доривор ўсимлик билан бевосита ёки билвосита ўзаро боғлиқлиги ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган сўзларни ёки сўз бирикмаларини;

тамаки маҳсулотларининг қанча тез биологик парчаланиши ёки атроф табиий муҳитга бошқача тарзда мақбул таъсир кўрсатиши ҳақида бевосита ёки билвосита тасаввур ҳосил қиладиган ахборотни;

тамаки маҳсулотларининг рағбатлантирувчи, тетиклаштирувчи, шифобахш, ёшартирувчи ёки бошқа ижобий самарага эга эканлиги ҳақида бевосита ёки билвосита тасаввур ҳосил қиладиган ахборотни;

тамаки маҳсулотларининг зарарлилиги борасида истеъмолчини бевосита ёки билвосита чалғитадиган ахборотни, шу жумладан, «қатрон миқдори кам», «енгил», «жуда енгил», «юмшоқ», «экстра», «ултра», «ингичка» каби сўзларни ёхуд бундай сўзлар билан бир ўзакли сўзларни, бундай сўзларнинг чет тиллардаги аналогларини, шунингдек, бундай сўзларнинг чет тиллардан таржима қилинадиган аналогларини жойлаштириш тақиқланади.

41. Истеъмол ўровларда, блок (қути) ва транспорт қадоғида тамаки маҳсулотларини тавсифловчи ва Техник регламент талабларига зид бўлмаган бошқа маълумотларни қўллашга рухсат этилади.

42. Агар маҳсулот тўғрисидаги маълумотни тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўровларида тўлиқ акс эттириш иложи бўлмаса, бундай маълумотларни суқма варақда жойлаштирилиши мумкин.

43. Тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровидаги маълумотлар давлат тилида босилади ва бошқа тилларда ҳам такрорланиши мумкин. Рўйхатга олинган товар белгиси ёки саноат намунасига киритилган сўзлар тарзидаги белги уни рўйхатдан ўтказган тилда қўлланилади.

3-§. Тиббий огоҳлантиришларни қўллашга қўйиладиган талаблар

44. Ҳар бир тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровида (чилимнинг ўрови бундан мустасно), шунингдек, тамаки маҳсулотларининг блокида матнли ёзув ёки тасвир кўринишидаги тиббий огоҳлантириш жойлаштирилади.

Чилим сувдонида унинг юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш туфайли юзага келган касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.

45. Тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўровида (қутисида) унинг олд томонининг юқори қисмидаги асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини ҳамда орқа томонининг пастки қисмидаги асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш туфайли юзага келган касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш босилади.

Тиббий огоҳлантириш матни тамаки маҳсулотлари истеъмол ўровининг юқори четига параллель равишда жойлаштирилиши ва давлат тили ҳамда рус тилларида босилиши лозим.

46. Тамаки маҳсулотларининг блокида тамаки маҳсулоти блоки горизонтал жойлаштирилганда, чап қисмида олд ва орқа томонида ҳамда вертикал жойлаштирилганда, юқори қисмида асосий юзанинг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш туфайли юзага келган касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш босилади.

Блокда тиббий огоҳлантиришлар, истеъмол ўровида жойлаштириш талабларига мувофиқ блокнинг олди ва орқа томонларида тиббий огоҳлантиришдаги маълумотларни мутаносиб масштаблаштиришни инобатга олган ҳолда жойлаштирилади.

Мазкур талаб шаффоф полиэтилен плёнкадан тайёрланган тамаки маҳсулотлари блокларига нисбатан татбиқ этилмайди.

47. Тамаки баргидан ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмларидан тайёрланган маҳсулотлар, трубка ва муштук истеъмол ўровига ҳамда чилим сувдонида (носвой, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш намуналари тўплами Техник регламентга 5-иловага мувофиқ;

Қиздириладиган тамаки маҳсулотлари истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш намуналари тўплами Техник регламентга 6-иловага мувофиқ;

Таркибида никотин ёки никотиннинг ҳосилалари, шу жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган, лекин тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлмаган маҳсулотлар ҳамда таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан бирга фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотлар, истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш намуналари тўплами Техник регламентга 7-иловага мувофиқ;

Носвой истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш намуналари тўплами Техник регламентга 8-иловага мувофиқ жойлаштирилади.

Бунда:

тиббий огоҳлантириш тасвирининг ўлчамлари камида 300 dpi (дюймдаги нуқта) бўлиши керак;

тиббий огоҳлантириш тасвирлари айланиш принципига мувофиқ қўлланилади.

Техник регламентнинг 48 — 50-бандларида белгиланган тартибда тиббий огоҳлантиришнинг томонлари нисбати ўзгарганда:

тасвир билан банд бўлмаган, лекин у учун ажратилган майдон истеъмол ўрови асосий юзасининг кенглигигача ва блок ўрови асосий юзасининг баландлигига (горизонтал жойлаштирилганда) ёки кенглигигача (вертикал жойлаштирилганда) Pаntone 448C рангига мос келадиган ранг билан тўлдирилади. Тасвирни эгаллаган майдон ва Pаntone 448C ранги билан тўлдирилган майдон жами истеъмол ўрови ва блокнинг ҳар бир асосий юзаси майдонининг камида олтмиш беш фоизини ташкил қилиши керак;

тасвир билан банд бўлмаган майдон қолганда ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс ва импорт қилувчи томонидан ушбу майдонни тиббий огоҳлантириш тасвири билан тўлдириш мақсади билдирилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли тиббий огоҳлантириш тасвиридаги ахборотнинг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда, ушбу тасвирнинг ўлчамлари ва (ёки) мазмунини ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс ва импорт қилувчи томонидан тақдим этилган истеъмол ўрови ва блокларнинг ўлчамларига мувофиқ уларнинг асосий юзасининг камида 65 фоизини қоплайдиган қилиб ўзгартириб беришга рухсат этилади. Бунда ўзгартирилган тиббий огоҳлантириш тасвирлари қўлланилганда, истеъмол ўрови ва блокларнинг асосий юзаси тасвир билан банд бўлмаган, лекин бунинг учун ажратилган майдон қолганда, ушбу тиббий огоҳлантиришнинг томонлари нисбати Техник регламентнинг 48 — 50-бандларида белгиланган тартибда ўзгартирилади ва Pantone 448С рангидан фойдаланиш талаб этилмайди.

48. Агар тамаки маҳсулотлари блоки ва истеъмол ўровининг олд ёки орқа томонлари асосий юзасининг баландлиги ва кенглиги нисбати 1,28 дан кам бўлса, у ҳолда:

тиббий огоҳлантиришнинг майдони ундаги тасвир майдони блок ва истеъмол ўровнинг ҳар бир асосий томони майдонининг камида олтмиш беш фоизини ташкил этадиган тарзда ўзгартирилади;

тиббий огоҳлантириш тасвири блокларининг олд ва орқа асосий томонлари чап бурчагига жойлаштирилади.

Бунда жойлаштириладиган тасвир томонлари нисбатини тасдиқланган тиббий огоҳлантириш намуналарининг томонлари нисбатидан ўттиз беш фоиздан кўп бўлмаган миқдорга кенгайтиришга рухсат этилади.

49. Агар тамаки маҳсулотлари блоки ва истеъмол ўровининг асосий олд ёки орқа томонлари асосий юзасининг баландлиги ва кенглиги нисбати 1,28 дан ортиқ ва 1,92 дан кам бўлса, тиббий огоҳлантиришнинг майдони ундаги тасвир майдони блоки ва истеъмол ўровининг ҳар бир асосий томони майдонининг камида олтмиш беш фоизини ташкил этадиган тарзда ўзгартирилади.

Бунда жойлаштириладиган тасвир томонлари нисбатини тасдиқланган тиббий огоҳлантириш намуналарининг томонлари нисбатидан йигирма беш фоиздан кўп бўлмаган миқдорга кенгайтиришга рухсат этилади.

50. Агар тамаки маҳсулотлари истеъмол ўровининг ва блокининг олд ёки орқа томонлари асосий юзасининг баландлиги ва кенглиги нисбати 1,92 дан ортиқ бўлса, у ҳолда:

тиббий огоҳлантириш тасвир ўлчами унинг кенглиги истеъмол ўров ва блокининг кенглигига мос келадиган тарзда ўзгартирилади;

огоҳлантирувчи тасвирга қўйилган матн (матннинг бир қисми) оқ бош ҳарфлар билан, қалин, аниқ, ўқишга қулай шрифтда, иложи бўлса, унинг ҳажмини энг узун сатр ажратилган майдоннинг четига етиб боргунга қадар катталаштириш керак. Сатр оралиғи шрифт баландлигидан ошмаслиги керак.

Бунда жойлаштириладиган тасвир томонлари нисбатини тасдиқланган тиббий огоҳлантириш намуналарининг томонлари нисбатидан йигирма беш фоиздан кўп бўлмаган миқдорга кенгайтиришга рухсат этилади.

51. Тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўровида, чилимнинг ўрови бундан мустасно, ўров асосий томонлари юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) тасвир кўринишидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.

52. Тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўровида (чилимнинг истеъмол ўрови бундан мустасно) «Ушбу қурилма соғлиғингизга зарар етказадиган ва қарамликка олиб келадиган тамаки ёки никотинни истеъмол қилиш учун мўлжалланган. Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин!» деган тиббий огоҳлантириш жойлаштирилиши лозим.

Ёзув матни оқ фонда қора ҳарфлар билан қалин, аниқ, ўқилиши осон шрифтда қўлланилади. Ёзув қалинлиги камида 1 мм бўлган қора рамкага жойлаштирилади. Рамка билан ўралган майдон, шу жумладан, рамканинг ўз майдони, истеъмол ўровининг олд томони юқори қисмида, асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизига тенг бўлган майдони ва орқа томони асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллаши керак.

Бунда тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўрови бир нечта, шаффоф бўлмаган ўровлардан иборат бўлганда, тиббий огоҳлантириш уни охирги истеъмолчига реализация қилиш учун мўлжалланган қаватига жойлаштирилади.

53. 51 ва 52-бандлардаги талаблар тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг тамаки маҳсулотини қиздириш орқали аэрозоль (тутун, буғ) ишлаб чиқиш жараёнида бевосита иштирок этмайдиган таркибий қисмлар ва элементларининг истеъмол ўровларига нисбатан татбиқ этилмайди.

54. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровларига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришдаги ахборот кўпи билан уч йилда бир марта янгиланади.

Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровлари учун мўлжалланган тиббий огоҳлантириш тасвирлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тиббий огоҳлантириш намуналарининг амал қилиш муддати тугашидан бир йил олдин ишлаб чиқарилади.

6-боб. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг Техник регламентга мувофиқлигини таъминлаш

55. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг мазкур Техник регламентга мувофиқлиги унинг талабларига бевосита риоя этиш орқали таъминланади.

56. Тамаки маҳсулотлари намуналарини танлаб олиш, тадқиқ қилиш (синаш) ва ўлчаш усуллари ушбу талабларни қўллаш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган тадқиқот (синаш) ва ўлчаш қоидалари ҳамда усулларини, шу жумладан, намуна олиш қоидалари техник регламентлар ва маҳсулот мувофиқлигини баҳолашни ўз ичига олган стандартлар рўйхатига киритилган стандартларда белгиланади.

7-боб. Мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш)

57. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари Техник регламент талабларига мувофиқлиги бўйича баҳоланиши (тасдиқланиши) лозим.

Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг аризасига кўра амалга оширилади.

58. Тамаки маҳсулотлари муомалага чиқарилгунга қадар қуйидаги схемалардан бирига мувофиқ мувофиқлик декларацияси шаклида мувофиқлиги тасдиқланиши керак:

сигареталар учун — 3д, 4д ва 6д схемалар;

бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари учун — 1д ва 2д.

59. Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялашда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи) ариза берувчи бўлиши мумкин.

60. Серияли ишлаб чиқарилган сигаретнинг мувофиқлик декларацияси 3д ва 6д схемалар, серияли ишлаб чиқарилган бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари — 1д схема, сигаретлар партиялари — 4д схема, бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари партиялари — 2д схема бўйича амалга оширилади.

61. Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялашда ариза берувчи қуйидагилар бўлиши мумкин:

1д, 3д ва 6д схемалари учун — ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс);

2д ва 4д схемалар учун ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) ёки импорт қилувчи (сотувчи).

62. Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялаш схемаси ариза берувчи томонидан танланади.

63. 1д ва 2д схемалар бўйича тамаки маҳсулотларининг мувофиқлиги ариза берувчи томонидан ўз далиллари асосида декларацияланади. Тамаки маҳсулотлари намуналарини синовдан миллий аккредитация тизимининг реестрига киритилган аккредитацияланган синов лабораториясида (марказида) ўтказилади.

3д, 4д ва 6д схемалар бўйича тамаки маҳсулотларининг мувофиқлиги ариза берувчи томонидан ўз далиллари ва миллий аккредитация тизимининг реестрига киритилган аккредитацияланган синов лабораторияси (маркази) иштирокида олинган далиллар асосида деклорацияланади.

64. Тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялашда ариза берувчи:

тамаки маҳсулотларининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ишлаб чиқади ва таҳлил қилади, шу жумладан:

истеъмол қадоғи намунаси (мавжуд бўлса);

суқма варақ (мавжуд бўлса);

тамаки маҳсулотлари намуналарини ушбу Техник регламентлар талабларига мувофиқлигини синов баённома(лар)и (сигаретлар учун);

етказиб бериш шартномаси (контракт) ва юк ташиш ҳужжатлари (2д, 4д диаграммалари);

сифат менежменти тизими сертификати (сертификат нусхаси) (6д диаграммаси);

ариза берувчининг танловига кўра тамаки маҳсулотларининг ушбу Техник регламент талабларига, шунингдек, унга нисбатан қўлланиладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа техник регламентлари (мавжуд бўлса) талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун асос бўлган бошқа ҳужжатлар.

Ариза берувчи:

ушбу Техник регламентнинг 7 — 9-бандларига мувофиқ тамаки маҳсулотларини идентификациялашни амалга оширади;

ишлаб чиқариш назоратини таъминлайди ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради (лд, 3д ва 6д схемалар);

сифат менежменти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради (6д диаграмма);

белгиланган тартибда тасдиқланган ягона шакл ва қоидаларга мувофиқ тузилган мувофиқлик декларациясини қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси бозорида маҳсулотнинг мувофиқлик белгисини қўллайди.

Мувофиқликни тасдиқлаш тартиб-таомилини тугатгандан сўнг, ариза берувчи ушбу банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар ва мувофиқлик декларациясини ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини шакллантиради.

65. Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс) тамаки маҳсулотининг ҳар бир номи учун ёки бир турдаги ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларининг ассортименти учун битта мувофиқлик декларациясини қабул қилишга ҳақли.

Импорт қилувчи (сотувчи) битта етказиб бериш шартномаси доирасида тамаки маҳсулотининг ҳар бир номи учун ёки бир турдаги тамаки маҳсулотларининг ассортименти учун битта мувофиқлик декларациясини қабул қилишга ҳақли.

66. Мувофиқлик декларацияси Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.

1д, 3д ва 6д схемалар бўйича тамаки маҳсулотларининг мувофиқлигини декларациялашда мувофиқлик декларациясининг амал қилиш муддати 3 йил. Тамаки маҳсулотлари партияси учун мувофиқлик декларациясининг амал қилиш муддати белгиланмайди.

8-боб. Ўтиш даври

67. Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник тартибга солиш соҳасида амал қилувчи ва тамаки маҳсулотларига талаблар белгиловчи норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари бўйича амал қилади.

68. Техник регламент кучга киргунга қадар тамаки маҳсулотларига берилган санитария-эпидемиология хулосалари ва мувофиқлик сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

9-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати

69. Техник регламентлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

70. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга 1-ИЛОВА

Техник регламент талаблари қўлланиладиган тамаки маҳсулотлар ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари

Т/р Тамаки маҳсулотлар тури номи Маҳсулот таърифи ТИФ ТН коди Тамаки маҳсулоти 1. Биди Чекиладиган тамаки маҳсулотининг эзилган тамаки барглари, тамаки томирлари ва ип билан боғланган қуритилган тенду баргига ўралган поя аралашмасидан иборат бир тури. 2401 20 600 0 2402 20 900 0 2. Кретек Чекиладиган тамаки маҳсулотининг сигарета қоғозига ёки қуритилган маккажўхори баргига ўралган, майдаланган чиннигуллар, ингредиентлар ва кесилган хом ашё аралашмасидан иборат фильтрли ёки фильтрсиз бир тури. 2402 20 100 0 2402 20 900 0 3. Папироса Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган кесилган хом ашё ва папирос (сигарета) қоғозига ўралган қоғозли най кўринишидаги елимсиз тишли чок билан бирлаштирилган муштукдан иборат бўлган тури 2402 20 900 0 2402 10 000 0 4. Сигара Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган сигара ёки бошқа хом ашёдан ишлаб чиқилган, уч қатламдан иборат маҳсулот тури: бутун, майдаланган ёки кесилган сигара ва (ёки) бошқа хом ашёларидан тайёрланган тўлдирувчиси, сигара ва (ёки) бошқа хом ашё ўрами ҳамда сигара тамаки баргининг ўрами. Сигара ёки унинг узунлигини учдан бир қисмини қалинлиги камида 11 мм бўлиши керак. 2402 10 000 0 5. Фильтрсиз сигарета Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган, кесилган хом ашёдан иборат бўлган, сигарета қоғозига (чекиш қисми) ўралган бир тури. 2402 20 900 0 6. Фильтрли сигарета Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган, кесилган хом ашё ва фильтрдан иборат бўлган, сигарета қоғозига (чекиш қисми) ўралган бир тури. 2402 20 900 0 7. Сигарилла (сигарита) Чекиладиган тамаки маҳсулотининг сигара ёки бошқа хом ашёдан ишлаб чиқилган, кўп қатламдан иборат маҳсулот тури: кесилган ёки йиртилган сигара ва бошқа хом ашёлардан ингредиентларни қўшиб ёки қўшмасдан тайёрланган тўлдирувчиси, сигара ва (ёки) бошқа хом ашё ўрами ҳамда сигара тамаки барги, қайта ишланган тамаки ёки целлюлоза ва тамакидан тайёрланган махсус қоғоздан тайёрланган ўрам. Сигарилло (сигарита) фильтрга эга бўлиши мумкин. Сигариллонинг (сигаританинг) максимал қалинлиги 11 мм дан ошмаслиги керак. 2402 10 000 0 8. Юпқа кесилган чекиладиган тамаки Чекиладиган тамаки маҳсулотининг, қўлбола усулда сигарета ёки папироса тайёрлаш учун мўлжалланган, ингредиент қўшилган ёки қўшилмаган, кесилган, йиртилган, ўралган ёки сиқилган тамакидан, маҳсулот соф вазнининг камида 25 фоизи кенглиги 1 мм ёки ундан кичик бўлган толалардан иборат бир тури. 2403 19 100 0 2403 19 900 0 9. Трубкали тамаки Чекиладиган тамаки маҳсулотининг кесилган, йиртилган, ўралган ёки сиқилган, соф вазнининг 75 фоизидан ортиғи кенглиги 1 мм дан ортиқ бўлган толалардан иборат бўлган, ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган тамакидан иборат бўлган, чекиш трубкасидан фойдаланган ҳолда чекиш учун мўлжалланган бир тури. 2403 19 100 0 2403 19 900 0 10. Никотинли суюқлик Таркибида никотин миқдори 0,1 мг/мл ҳажмдан кам бўлмаган, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳар қандай суюқлик. 2404 12 000 0 11. Никотинсиз суюқлик Таркибида никотин миқдори 0,1 мг/мл ҳажмдан кам бўлган, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларида фойдаланишга мўлжалланган ҳар қандай суюқлик. 2404 19 000 9 12. Қиздириладиган тамаки маҳсулоти Чекиладиган тамаки маҳсулотининг ингредиентлар қўшилган ёки қўшилмаган тамакидан (тамаки аралашмасидан) иборат бўлган, тамакини қиздириш тизимларида фойдаланиш учун мўлжалланган тури. 2404 11 000 1 2404 11 000 9 13. Электрон сигарета Электр токи (аккумулятор) ёрдамида мосламадаги никотинли ёки никотинсиз суюқликни қиздирадиган ва истеъмолчи томонидан нафас орқали ютиладиган аэрозоль (буғ, тутун) ҳосил қиладиган, бир марта фойдаланиладиган мослама. 2404 11 000 2404 12 000 0 2404 19 000 дан 14. Носвой Шимиш учун мўлжалланган ҳамда тамакидан ва тамакисиз хом ашёдан (ишқордан, оҳакдан, бўрдан) тайёрланган чекилмайдиган тамаки маҳсулоти тури. 2403 99 100 0 2401 91 000 1 2404 91 000 2 15. Чилим учун тамаки Чекиладиган тамаки маҳсулотининг чилим ёрдамида чекиш учун мўлжалланган ва таркибига кесилган ёки йиртилган ингредиент қўшилган ёки қўшилмаган никотинли хом ашё аралашмасидан ёки никотинсиз қоришмадан иборат бир тури. 2403 11 000 0 16. Чилим учун никотинли аралашмалар Чилимдан фойдаланиб чекишга мўлжалланган, таркибида тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари бўлмаган, никотин (никотин тузлари) ва ўсимлик хом ашёси ва (ёки) бошқа хом ашёдан иборат бўлиб, бошқа ингреиентлар қўшилган ёки қўшилмаган чекиладиган тамаки маҳсулоти. 2403 11 000 0 2403 91 000 0 17. Чилим учун никотинсиз қоришма Чилимдан фойдаланиб чекишга мўлжалланган, таркибида тамаки ва никотин (никотин тузлари) бўлмаган, ўсимлик хом ашёси ва (ёки) бошқа хом ашёдан иборат бўлиб, бошқа ингреиентлар қўшилган ёки қўшилмаган чекиладиган тамаки маҳсулоти. 2403 99 900 8 Тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари 18. Чилим Тамакининг, шунингдек, таркибида тамаки мавжуд бўлмаган маҳсулотларнинг туташи ва (ёки) қиздирилиши натижасида ҳосил бўладиган аэрозолни (буғни, тутунни) нафас орқали ютиш учун фойдаланиладиган мослама бўлиб, унда аэрозоль (буғ, тутун) суюқлик солинган идиш (чилим сувдони) орқали ўтади. 9614 000 0 19. Никотин етказиб берувчи электрон тизими Электр токи (аккумулятор) ёрдамида никотинли ёки никотинсиз суюқликни (картрижларда, резервуарларда ва бошқа контейнерларда) қиздирадиган ҳамда истеъмолчи томонидан нафас орқали ютиладиган аэрозоль (буғ, тутун) ҳосил қиладиган, кўп марта ишлатиладиган мосламалар (тиббий жиҳозлар бундан мустасно). 8543 400 0 20. Тамакини қиздириш тизими Қиздириладиган тамаки маҳсулотларини чекиш учун мўлжалланган ҳамда истеъмолчи томонидан нафас орқали ютилиши мақсадида никотинли аэрозоль (буғ, тутун) ҳосил қиладиган электрон мослама, шу жумладан, алоҳида ёки бирга сотилишидан қатъи назар, бундай мослама билан бирга фойдаланиш учун тайёрланган ҳар қандай буюм ёки қисм. 8543 400 0 21. Трубка Тамакини жойлаштириш учун идиши бўлган, тортиб сотиладиган вазнли тамаки маҳсулотини (трубкали тамакини) чекишга мўлжалланган мослама. 9614 009 0 9614 001 0 22. Муштук Донали тамаки маҳсулотларини (сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигариталар), қўлбола усулда ўралган чекиладиган ингичка кесилган тамакини) чекиш учун мўлжалланган мослама. 9614 009 0 9614 001 0

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга 2-ИЛОВА

Таркибида тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари бўлган чекиладиган тамаки маҳсулотлари учун кимёвий ва микробиологик моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражалари

Кўрсаткич номлари Йўл қўйиладиган энг юқори даражалари (...дан ошмаган ҳолда) Пестицидлар: mg/kg Гексахлоротциклогексан (α, β, γ — изомерлар) 0,5 ДДТ ва унинг метаболитлари 0,02 Гексахлорбензол 0,01 Радионуклидлар: Bq/kg Сезий-137 100 Стронций-90 30 Микробиологик кўрсаткичлар: КОЕ/g Моғор 100 Токсик элементлар: mg/kg Қўрғошин 1,0 Маргимуш 0,5 Кадмий 1,0 Симоб 0,1

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга 3-ИЛОВА

Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ингридиентлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмайдиган моддалар

I. Таркибида тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари бўлган, чекиладиган тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда таркибий қисмлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмаган моддалар

1. Моддалар:

Агарицин кислотаси (Acidumagaricinicum);

Қайин смола ёғи (Oleum Betulaeempyreumaticum);

Эркин ёки боғланган гидросиян кислотасини ўз ичига олган аччиқ бодом ёғи (Oleum Amygdalarumamarum);

Сассафрас мойи (Oleum Sassafratis);

Жунипер смола ёғи (Oleum Juniperiempyreumaticum);

Кофур ёғи (Oleumcamphoratum);

Кофур (Camphor);

Кумарин (Coumarin);

Сафора (Safflower);

Туён (Thujone).

2. Қуйидагилардан тайёрланган хушбўй моддалар:

Аччиқ тунги соянинг дарахтсимон пояси (Stipites Dulcamarae);

Кофур дарахти (Lignum Camphorae);

Оддий қирқоёқнинг илдизпояси (Rhizoma Poiypodii);

Ўтлар пулегия ялпиз (бурга ялпизи) (Нerba Pulegii);

Қуассиа ёғочи (Lignum Quassiae);

Совун дарахти қобиғи (Cortex Quillaja);

Танси ўтлар (Нerba Tanaceti);

Руе ўсимликлари (Нerba Rutae);

Сассафраларнинг пояси, барглари, қобиғи (Stipes, Folium, Cortex Sassafratis);

Доривор қашқаберди (Millilotus officinalis);

Тонка ловия (Semen Toncae);

Лиатрис ҳидли (Liatris odoratissima);

Хушбўй чиқамиқ (Asperula odorata).

3. Тетиклик ва (ёки) ҳаётийлик билан боғлиқ бўлган моддалар, шу жумладан:

Кофеин (caffeine);

Гуарана (guarana);

Таурин (taurine).

4. Маҳсулот соғлиқ учун фойдали ёки соғлиқ учун хавф-хатарларни камайтиради деган тасаввур ҳосил қиладиган моддалар, шу жумладан:

C витамини;

Е витамини;

муҳим ёғ кислоталари, шу жумладан: omega-3 ва omega-6.

5. Ажралиб чиқадиган тамаки тутунига ранг бериш хоссасига эга моддалар, шу жумладан:

бўёқлар;

пигментлар, шу жумладан, титан диоксиди.

6. Ёнмайдиган шаклдаги канцероген, мутаген ёки репродуктив токсик хоссага эга моддалар.

II. Таркибида никотин ёки унинг ҳосилалари, шу жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотин суюқликлари ёки таркибида никотин бўлган геллар, шунингдек, таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ингридиентлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмайдиган моддалар

1. Қуйидагилардан тайёрланган хушбўй моддалар:

Аччиқ тунги соянинг дарахтсимон пояси (Stipites Dulcamarae);

Кофур дарахти (Lignum Camphorae);

Оддий қирқоёқнинг илдизпояси (Rhizoma Poiypodii);

Ўтлар пулегия ялпиз (бурга ялпизи) (Нerba Pulegii);

Қуассиа ёғочи (Lignum Quassiae);

Совун дарахти қобиғи (Cortex Quillaja);

Тансе ўтлар (Нerba Tanaceti);

Руе ўсимликлари (Нerba Rutae);

Сассафраларнинг пояси, барглари, қобиғи (Stipes, Folium, Cortex Sassafratis);

Ширин ёнса (Millilotus officinalis);

Доривор қашқаберди (Millilotus officinalis);

Тонка ловия (Semen Toncae);

Лиатрис ҳидли (Liatris odoratissima);

Диацетил (Diacetyl);

Хушбўй чиқамиқ (Asperula odorata).

2. Ажралиб чиқадиган аэрозоль (буғ)нинг ранг бериш хоссаларига эга бўлган моддалар.

3. Маҳсулот соғлиқ учун фойдали хоссаларга эга ёки соғлиқ учун хавфи кам деган тасаввур ҳосил қилиш учун қўлланиладиган озиқа маҳсулотлари ва моддалар:

C витамини;

Е витамини;

муҳим ёғ кислоталари: omega-3 ва omega-6.

4. Ғайрат ва (ёки) ҳаётий куч билан боғланадиган моддалар, шу жумладан:

Кофеин (caffeine);

Гуарана (guarana);

Таурин (taurine).

5. Аммоний, аммиак ва уларнинг ҳосилалари (шу жумладан, диаммоний фосфат).

6. Моддалар, шу жумладан:

Е ацетат витамини (alfa-tokoferol asetat);

Ацетил пропионил;

Диэтиленгликоль;

Тетраҳидроканнабинол изомерлари.

7. Ёнмайдиган шаклдаги канцероген, мутаген ёки репродуктив токсик хоссаларга эга бўлган моддалар.

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга 4-ИЛОВА

Ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларида никотин ва таркибида инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказувчи бошқа моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражалари бўйича лаборатория текширувлари натижалари тўғрисидаги

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларида ‎никотин ва таркибида инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказувчи бошқа ‎моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражалари бўйича ‎лаборатория текширувлари натижалари тўғрисидаги ‎ҲИСОБОТ ШАКЛИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. Ҳисобот даври: ўтган йилнинг 1 январидан 31 декабригача. Ҳисобот тўлиқ давр учун топширилади. ‎ 2. Даврийлиги: йилига бир марта. ‎ 3. Ҳисобот берувчи шахслар доираси: тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар. ‎ 4. Ҳисоботни қабул қилиш учун ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси. 5. Тамаки маҳсулотларнинг ҳар бир турида (номида) никотин ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказувчи бошқа моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражалари бўйича лаборатория тадқиқотлари натижалари қуйидаги шаклга мувофиқ тақдим этилади: ‎ Т/р Тамаки маҳсулот тури Тамаки маҳсулотлари номи Ўлчов бирлиги Тартибга солинадиган моддаларнинг миқдори (лаборатория тадқиқоти натижаларига кўра)* Тартибга солинадиган моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори кўрсаткичлари** 1.‎ 2.‎ 3.‎ ... ‎ Эслатма: ‎*) тартибга солинадиган кўрсатгич номлари ва моддалар рўйхати, тамаки маҳсулоти туридан келиб чиқиб, Техник регламентнинг 10 — 14-бандларида , 8-бандидаги жадвалда, Техник регламентга 2-иловада кўрсатилган. ‎**) тамаки маҳсулотлари таркибидаги тартибга солинадиган моддаларнинг йўл қўйиладиган энг юқори кўрсаткичлари Техник регламентнинг 10 — 14-бандларида , 8-бандидаги жадвалда, Техник регламентга 2-иловада кўрсатилган. 6. Техник регламентга 3-иловада кўрсатилган тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ингредиентлар сифатида фойдаланиши рухсат этилмаган моддаларнинг ушбу тамаки маҳсулотларида мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат. 7. Компания номи _________________________________________________________. 8. Компания манзили _______________________________________________________. 9. Компания телефон рақами ________________________________________________. 10. Компаниянинг электрон почта манзили _____________________________________. ‎Ҳисобот берувчи _______________________________ ‎_______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ФИО ‎ ‎ ‎ ‎ имзо Телефон рақами:___________________ e-mail:_____________________ ‎Раҳбар _________________________________ _______________ ‎ ‎ ‎ ФИО имзо Телефон рақами: __________________________ ‎ e-mail:___________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга 5-ИЛОВА

Тамаки баргидан ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмларидан тайёрланган маҳсулотлар, трубка ва муштук истеъмол ўровига ҳамда чилим сувдонида (носвой, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга 6-ИЛОВА

Қиздириладиган тамаки маҳсулотлари истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга 7-ИЛОВА

Таркибида никотин ёки никотиннинг ҳосилалари, шу жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган, лекин тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлмаган маҳсулотлар, таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан бирга фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотлар, истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентга 8-ИЛОВА

Носвой истеъмол ўровига жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 майдаги 290-сон қарорига 2-ИЛОВА

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш

Босқичлари Субъект Тадбир номи Муддати 1-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентни сертификатлаштириш органлари, синов лабораторияларига етказиш. Уч кун муддатда 2-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси 1. Техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ҳамда тамаки ва тамаки маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича мавжуд норматив ҳужжатлар рўйхатини тузиш. Бир ой муддатда 2. Мажбурийликни бекор қилиш ҳамда тамаки ва тамаки маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда ихтиёрийликни белгиланган тартибда таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилиш. Ўн кун муддатда 3-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Тамаки ва тамаки маҳсулотларининг Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича сертификатлаштириш органлари, синов лабораторияларини аккредитация доирасини кенгайтириш чораларини кўриш. Олти ой муддатда 4-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси Тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентни қўллаш мақсадлари, мазмуни ҳамда тартиби тўғрисида жамоатчилик, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминлаш. Режага мувофиқ 5-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлаш. Ўрнатилган тартибда 6-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси Тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилиш ҳамда тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига маълумотларни киритиб бориш. Ҳар чоракда

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 майдаги 290-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 1 февралдаги 74-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги Умумий техник регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон қарори)» 2019 йил 25 декабрдаги 1034-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарори)» 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 18 май,

290-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/290/0353-сон; 16.08.2024 й., 09/24/507/0619-сон; 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TEXNIK REGLAMENT

ROʻYXATI

HISOBOT SHAKLI

NAMUNALAR TOʻPLAMI

NAMUNALAR TOʻPLAMI

NAMUNALAR TOʻPLAMI

NAMUNALAR TOʻPLAMI

SXEMASI

ROʻYXATI

Tamaki mahsulotlari uchun texnik reglamentni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida ” hamda “ Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida ” qonunlariga muvofiq, shuningdek, tamaki va tamaki mahsulotlariga quyiladigan yagona texnikaviy talablarni belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Tamaki mahsulotlarini aniqlash qoidalarini, tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini identifikatsiya qilish maqsadlari, isteʼmol qilish moslamalariga qoʻyiladigan talablar, ishlab chiqarish, tashish va saqlash shartlariga qoʻyiladigan talablar, tamaki mahsulotlarining, tamaki va nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining isteʼmol oʻrovlari, isteʼmol oʻrovlariga joylashtiriladigan axborotlarga, shuningdek, tibbiy ogohlantirishlarni qoʻllashga doir talablarni nazarda tutuvchi Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglament 1-ilovaga muvofiq;

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy etish sxemasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Texnik reglament 2025-yil 1-yanvardan boshlab amalga kiritilsin.

Texnik reglamentga kiritilgan tamaki mahsulotlari va tamaki hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari oʻtish davri mobaynida amaldagi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar asosida muomalaga chiqarilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari mazkur qaror bilan tasdiqlangan Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglament amalga kiritilgan kundan eʼtiboran oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglament amalga kiritilishi munosabati bilan unda koʻrsatilgan mahsulotlar va xizmatlarni standartlashtirish boʻyicha ilgari qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar majburiylik xususiyatini yoʻqotishi va belgilangan tartibda mazkur Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentga zid boʻlmagan qismida qoʻllanilishida ixtiyoriylik kasb etishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

5. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi:

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglament amalga kiritilgan kundan boshlab tamaki va tamaki mahsulotlarini standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlarni qoʻllashda ularning majburiylik xususiyatini bekor qilish va ixtiyoriyligini taʼminlash yuzasidan belgilangan tartibda zarur choralarni koʻrsin;

Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentning maqsadi, mazmuni, uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholi, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, tadbirkorlik faoliyati subyektlarining keng xabardor qilinishini taʼminlasin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-maydagi 290-son qaroriga 1-ILOVA

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1-§. Maqsadi va qoʻllash doirasi

1. Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglament (keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament) Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq ishlab chiqilgan boʻlib, tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalariga talablarni belgilash orqali fuqarolarning hayotini yoki sogʻligʻini muhofaza qilish, xaridorlarni (isteʼmolchilarni) chalgʻituvchi harakatlarning oldini olish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllanilishi va bajarilishi majburiy boʻlgan yagona talablarni belgilaydi.

2. Mazkur Texnik reglamentning talablari Texnik reglamentga 1-ilovada keltirilgan Texnik reglament talablari qoʻllaniladigan tamaki mahsulotlar va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari roʻyxatiga muvofiq tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish, tamgʻalash, saqlash, tashish va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini tamgʻalashga nisbatan qoʻllaniladi.

3. Texnik reglament:

eksport qilishga yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit uchun moʻljallangan;

yuridik shaxslar tomonidan koʻrgazmali namunalar, sinovlar uchun namunalar sifatida sotish maqsadisiz olib kirilgan;

jismoniy shaxslar, jumladan, chet el fuqarolari tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun foydalanish va keyinchalik sotish maqsadisiz olib kirilgan tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalariga nisbatan qoʻllanilmaydi.

4. Tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari mazkur Texnik reglament talablariga muvofiq boʻlgan takdirda Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga chiqariladi.

Agar boshqa Texnik reglamentlarda tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari yoki tamaki mahsulotlarining ayrim turlariga talablar belgilangan boʻlsa, u holda ushbu tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari yoki tamaki mahsuloti turlari ularga nisbatan qoʻllaniladigan barcha texnik reglamentlarning talablariga javob berishi kerak.

2-§. Atamalar va taʼriflar

5. Mazkur Texnik reglamentda quyidagi atama va taʼriflar qoʻllaniladi:

identifikatsiya — tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini mazkur Texnik reglamentni qoʻllash sohasiga taalluqli ekanligini aniqlash;

identifikatsiya qilish natijasi — identifikatsiya qilinadigan mahsulot va moslamalarni Texnik reglamentga 1-ilovada keltirilgan tamaki mahsulotlariga va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari turiga tegishli yoki tegishli emasligini aniqlash;

import qiluvchi — norezident boʻlgan xorijiy hamkorlardan olingan tamaki mahsulotlarini va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida erkin muomalaga chiqaruvchi, ushbu moslamalarning Texnik reglament talablariga muvofiqligi uchun javobgar hisoblangan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan shaxs;

ingrediyent — tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda foydalaniladigan va tayyor tamaki mahsulotlarida, shu jumladan, oʻzgartirilgan shaklda mavjud boʻlgan modda (xom ashyo bundan mustasno);

ishlab chiqaruvchi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻz nomidan tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini ishlab chiqarish yoki ishlab chiqarish va muomalaga kiritish bilan qonunchilikda belgilangan tartibda shugʻullanuvchi hamda ushbu moslamalarining Texnik reglament talablariga muvofiqligi uchun javobgar boʻlgan yuridik shaxs, jumladan, xorijiy ishlab chiqaruvchi;

ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtgan, ishlab chiqaruvchi, shu jumladan, xorijiy ishlab chiqaruvchi bilan tuzilgan shartnoma asosida ushbu ishlab chiqaruvchi nomidan muvofiqlikni baholash (tasdiqlash) boʻyicha harakatlarni amalga oshiruvchi va tamaki mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga kiritish, shuningdek, tamaki mahsulotlarining Texnik reglament talablariga muvofiq kelmasligi uchun javobgar shaxs;

kafolatlangan saqlash muddati — ishlab chiqaruvchi (import qiluvchi) tomonidan transportda tashish va saqlashga doir shartlarga rioya etilgan taqdirda, ishlab chiqaruvchi tomonidan tamaki mahsulotlarining Texnik reglament talablariga muvofiqligi kafolatlangan saqlash muddati (oylarda);

kartrij (kapsula) — nikotin yetkazib berishning yopiq turdagi elektron tizimi bilan birgalikda foydalanish uchun maxsus ishlab chiqilgan, sanoat usulida nikotinli yoki nikotinsiz suyuqlik bilan toʻldirilgan va foydalanuvchi tomonidan qayta toʻldirish uchun moʻljallanmagan bir martalik mahsulot;

konteyner — nikotin yetkazib berishning ochiq turdagi elektron tizimi bilan birgalikda ishlatish uchun maxsus ishlab chiqilgan, foydalanuvchi tomonidan mustaqil ravishda nikotinli va nikotinsiz suyuqlik bilan toʻldirish (qayta toʻldirish) uchun moʻljallangan koʻp marotaba ishlatiladigan buyum.

Konteyner isteʼmolchiga elektron nikotin yetkazib berishning ochiq turdagi elektron tizimi bilan birgalikda (qurilmaning tarkibiy qismi sifatida) yoki nikotinli va nikotinsiz suyuqlikni oʻz ichiga olgan mustaqil tovar sifatida sotilishi mumkin;

litsenziar — tovar belgisiga boʻlgan huquqqa ega, litsenziya shartnomasi asosida bunday tovar belgisidan foydalanish huquqini beruvchi yuridik yoki jismoniy shaxs;

nikotin — tamakining barglari va poyalari tarkibida mavjud boʻlgan yoki sintez yoʻli bilan olingan alkaloid;

suqma varaq — tamaki mahsulotlarining isteʼmol oʻrovi ichiga joylangan va Texnik reglamentga zid boʻlmagan maʼlumotlar joylashtirilgan varaq. Suqma varaqdan isteʼmolchi oʻrovning tashqarisida, jumladan, uning qadoqlash plyonkasi yoki boshqa shaffof oʻrash materiali ostida foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi;

tamaki — tamaki mahsulotini ishlab chiqarish uchun xom ashyo olish maqsadida yetishtiriladigan, Nicotiana Tabacum va Nicotiana Rustica turlariga tegishli ituzumdoshlar oilasiga mansub boʻlgan Nicotiana navidagi oʻsimlik;

tamaki mahsuloti — chekish, jumladan, tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamalaridan foydalangan holda chekish, shuningdek, shimish, chaynash, hidlash yoki boshqacha usullarda isteʼmol qilish uchun xom ashyo sifatida toʻliq yoki qisman tamaki bargidan va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlaridan tayyorlangan mahsulotlar (qonunchilikka muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalari bundan mustasno).

Quyidagilar tamaki mahsulotlari jumlasiga kiradi:

tarkibida xom ashyo sifatidagi tamaki bargi va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlari mavjud boʻlgan mahsulot. Chekiladigan mahsulotlar (papiroslar, sigaralar, sigaretalar, sigarillalar (sigaritalar), qizdiriladigan tamaki mahsulotlari, chilim uchun tamaki, ingichka qirqilgan, chekiladigan tamaki, trubka uchun tamaki) va chekilmaydigan mahsulotlar (nosvoy, tamakili snyus, hidlanadigan tamaki, chaynaladigan tamaki) shunday mahsulot boʻlishi mumkin;

tarkibida nikotin yoki nikotinning hosilalari, jumladan, nikotin tuzlari, eritmalari, nikotinli suyuqliklar yoki tarkibida nikotinli gellar mavjud boʻlgan, lekin tamaki bargi va (yoki) oʻsimligining boshqa qismlari mavjud boʻlmagan mahsulot. Chekiladigan mahsulotlar (nikotin yetkazib berishning elektron tizimlari uchun nikotinli suyuqliklar, nikotin suyuqligi boʻlgan elektron sigaretalar, chilim uchun nikotinli aralashmalar) va chekilmaydigan mahsulotlar (nikotinli snyus) shunday mahsulot boʻlishi mumkin;

tarkibida tamaki va nikotin mavjud boʻlmagan, lekin tamaki va nikotinni isteʼmol qilish moslamalari bilan birga foydalanish uchun moʻljallangan mahsulot (nikotin yetkazib berishning elektron tizimlari uchun nikotinsiz suyuqliklar, nikotinsiz suyuqligi boʻlgan elektron sigaretalar, chilim uchun nikotinsiz qorishmalar);

tamaki mahsulotining bloki — tamaki mahsulotlarining muayyan miqdordagi isteʼmol oʻrovlarini oʻz ichiga olgan guruhli isteʼmol idishi birligi;

tamaki mahsuloti hamda tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamasining nomi (brend) — ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan tamaki mahsuloti hamda tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamasi belgisi;

tamaki mahsulotining va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamasining isteʼmol oʻrovi (qutisi) (keyingi oʻrinlarda — isteʼmol oʻrovi) — tamaki mahsulotini va (yoki) tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamasini bevosita joylash va uni oxirgi isteʼmolchiga realizatsiya qilish uchun moʻljallangan, transportda tashish va saqlashning tayyorlovchi tomonidan belgilangan shartlariga rioya etilganda, kafolatlangan saqlash muddati ichida ularning isteʼmol xossalari saqlanishini taʼminlaydigan oʻrov;

tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari — tarkibida nikotin boʻlgan yoki nikotin boʻlmagan isteʼmolchi tomonidan nafas orqali yutiladigan aerozolni (bugʻni, tutunni) olish uchun foydalaniladigan elektron yoki boshqa asboblar (moslamalar), shu jumladan, nikotin yetkazib berishning elektron tizimlari, tamakini qizdirish tizimlari, chilimlar, trubkalar, mushtuklar, shuningdek, ularning tarkibiy qismlari va elementlari (bundan tibbiy jihozlar mustasno);

tamgʻa — mahsulotni identifikatsiyalash va u haqidagi maʼlumotlarni isteʼmolchiga yetkazish maqsadida qadoqqa yoki yorliqqa bosiladigan matn, shartli belgi va (yoki) grafik tasvir koʻrinishidagi maʼlumot;

tarkibida nikotin mavjud boʻlgan mahsulotlar — chekish, shimish, chaynash, hidlash yoki boshqacha usullarda, shu jumladan, tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamalari yordamida isteʼmol qilish uchun foydalanishga tayyorlangan, tarkibida nikotin yoki uning hosilalari, shuningdek, nikotin tuzlari, eritmalari boʻlgan mahsulotlar, nikotinli suyuqliklar yoki tarkibida nikotin mavjud boʻlgan gellar (qonunchilikka muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalari va tarkibida nikotin tabiiy holda mavjud boʻlgan oziq-ovqat mahsulotlari bundan mustasno);

tibbiy ogohlantirish — tamaki mahsuloti va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamasining isteʼmol oʻroviga joylashtiriladigan tamaki mahsulotlarini isteʼmol qilishning inson sogʻligʻiga salbiy taʼsiri toʻgʻrisidagi axborot;

transport qadogʻi — agregatsiyalash jarayonida isteʼmol yoki guruhli qadoqdagi (blok) tamaki mahsulotlarini birlashtiruvchi, joydan joyga koʻchirishda shikastlanishdan mahsulotni himoyalash maqsadida uning saqlanishi va transportda tashish uchun qoʻllanuvchi va mustaqil transport birligini hosil qiluvchi (jumladan, birinchi daraja transport qadogʻi hamda keyingi daraja transport qadoqlari) qadoq;

uglerod monooksidi — uglerodni oʻz ichiga olgan toʻliq yonmaydigan mahsulot;

filtr — chekiladigan tamaki mahsulotlarining ayrim turlarini ishlab chiqarish jarayonida oʻrnatiladigan, ular chekilganda tamaki tutunining bir qismini ushlab turishni taʼminlaydigan qurilma;

xom ashyo — tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda foydalaniladigan, yigʻib olingandan keyin va (yoki) boshqa sanoat qayta ishlashdan oʻtgan tamaki va nikotin;

xushboʻy moddalar — oʻziga xos hid va (yoki) taʼm beruvchi ingrediyentlar, shu jumladan, xushboʻylashtiruvchi moddalar;

yaroqlilik muddati — ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan davr boʻlib, bu davrda tamaki mahsuloti Texnik reglament talablariga muvofiqligi kafolatlanadi;

chekilmaydigan tamaki mahsulotlari — shimish, chaynash yoki hidlash uchun moʻljallangan tamaki mahsuloti;

qatron — tarkibida nikotin boʻlmagan tamaki tutunining suvsizlangan kondensati.

2-bob. Tamaki mahsulotlarni aniqlash qoidalari

6. Tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini identifikatsiya qilish quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:

ularni mazkur Texnik reglamentni qoʻllash sohasiga kiritish;

mahsulotning ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs yoki import qiluvchi tomonidan berilgan maʼlumotga muvofiqligini tasdiqlash;

bozorning barcha ishtirokchilari manfaatlari muhofazasini taʼminlash.

7. Tamaki mahsulotlarini quyidagilar identifikatsiya qiladi:

ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat berilgan shaxs), import qiluvchi (sotuvchi);

mahsulot muvofiqligini baholash va tasdiqlash maqsadida sertifikatlashtirish organi;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomaladagi mahsulotlarning Texnik reglamentlar talablariga muvofiqligini tekshirish maqsadida vakolatli davlat organlari.

8. Tamaki mahsulotlarini va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini identifikatsiya qilish bir yoki bir nechta usullar bilan amalga oshiriladi:

vizual usullar:

a) isteʼmol oʻrovida isteʼmolchi uchun koʻrsatilgan maʼlumotga koʻra — isteʼmol oʻrovida koʻrsatilgan mahsulot turi nomini Texnik reglamentda koʻrsatilgan tamaki mahsulotlari turlari taʼriflari bilan solishtirish orqali;

b) nikotin borligi boʻyicha — isteʼmol oʻrovida nikotin borligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjudligini tekshirish orqali;

v) qoʻllash usuli boʻyicha — isteʼmol oʻrovida yoki suqma varaqda tamaki mahsuloti isteʼmol qilish uchun kerak boʻlgan moslamaga (turi, markasi, modeli) yoki isteʼmol qilish uchun moslamadan foydalanish nazarda tutilmasa, tamaki mahsulotini isteʼmol qilinadigan usuliga koʻrsatma mavjudligini tekshirish orqali;

instrumental usullar:

a) qizdirish uchun moʻljallangan tamaki mahsulotlari tarkibida nikotinning mavjudligi;

b) isteʼmolchi oʻrovidagi yoki suqma varaq maʼlumotlarga muvofiq tarkibida qizdiriladigan tamaki yoki tamakisiz aralashma mavjud mahsulotni isteʼmol qilganda yonish jarayonining yoʻqligi.

Yonish jarayonining yoʻqligi 100 sm 3 aerozolda uglerod oksidi (CO), azot oksidi (NO) va azot oksidlari (NOx) miqdorini oʻlchash yoʻli bilan aniqlanadi. Ushbu moddalarning qizdiriladigan tamaki mahsuloti aerozolidagi miqdori qoʻyidagi jadvalda belgilangan yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajadan oshmasligi kerak.

T/r Modda Oʻlchov birliklari 100 sm 3 aerozoldagi mumkin boʻlgan eng yuqori daraja 1. Uglerod oksidi (CO) mg/100 sm 3 0.3 (ishonch oraligʻi ± 20%) 2. Azot oksidi ( N O) mkg/100 sm 3 4.0 (ishonch oraligʻi ± 20%) 3. Azot oksidlari ( N Ox) mkg/100 sm 3 5.0 (ishonch oraligʻi ± 20%)

9. Tamaki mahsulotlarini instrumental usullar bilan identifikatsiya qilish amaliyoti tamaki mahsulotlarini vizual usullar bilan identifikatsiya qilish mumkin boʻlmagan taqdirda qoʻllaniladi. Bunday identifikatsiya uslubi standartlar roʻyxatiga kiritilgan standartlarda belgilangan tadqiqot (sinovlar) va oʻlchovlar usullariga muvofiq akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyalarida (markazlarida) tadqiqotlar (sinovlar) oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

3-bob. Tamaki mahsulotlariga va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalariga qoʻyiladigan talablar

1-§. Tartibga solinadigan moddalar tarkibining mumkin boʻlgan eng yuqori koʻrsatkichlari

10. Bir dona sigaretalar tutunidagi qatron miqdori:

filtrli sigaretada oʻn milligramdan;

filtrsiz sigaretada oʻn olti milligramdan oshmasligi kerak.

11. Bir dona filtrli sigareta tutunida uglerod monooksidining miqdori oʻn milligramdan oshmasligi kerak.

12. Bir dona sigareta (filtrli yoki filtrsiz) yoki qizdiriladigan tamaki mahsuloti aerozolida (bugʻida, tutunida) nikotin miqdori bir milligrammdan oshmasligi kerak.

Filtrli sigareta va filtrsiz sigaretani ishlab chiqarishda tarkibida tamaki va nikotin mavjud boʻlgan qogʻoz, filtr va kapsulalardan foydalanish mumkin emas.

13. Tarkibida nikotin mavjud boʻlgan suyuqlikda yoki nikotin eritmasida (shu jumladan, nikotin yetkazib berishning elektron tizimlari uchun nikotinli suyuqliklarda, shuningdek, elektron sigaretalarning nikotinli suyuqliklarida) nikotin konsentratsiyasi bir millilitrda yigirma milligrammdan oshmasligi kerak.

14. Nikotinli va nikotinsiz suyuqliklar solingan kartrij (kapsula) hajmi ikki millilitrdan oshmasligi kerak.

Nikotinli va nikotinsiz suyuqliklar quyish uchun sigʻimning (konteynerning) hajmi oʻn millilitrdan oshmasligi kerak.

Elektron sigareta rezervuarining hajmi besh millilitrdan oshmasligi kerak.

15. Tarkibida tamaki bargi va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlari boʻlgan chekiladigan tamaki mahsulotlari uchun kimyoviy va mikrobiologik moddalar miqdorining yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajalari Texnik reglamentga 2-ilovaga muvofiq belgilangan.

2-§. Ishlab chiqarishda ishlatiladigan xom ashyo va ingrediyentlar uchun talablar

16. Tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda foydalaniladigan xom ashyo va ingrediyentlar kelib chiqishini tasdiqlovchi hujjatlarga ega boʻlishi kerak. Zararli moddalar miqdorining yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajalari texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi amaldagi normativ hujjatlarda belgilangan talablarga mos kelishi kerak.

17. Saqlash sharoitlari xom ashyo va materiallarning shikastlanishini oldini olishi, ularning isteʼmol xususiyatlarining oʻzgarishini va ularni ifloslantiruvchi moddalardan himoya qilishni taʼminlashi kerak.

18. Tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda quyidagi ingrediyentlardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi:

Oʻzbekiston Respublikasida muomalasi taqiqlangan moddalar;

Texnik reglamentga 3-ilovadagi tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda ingridiyentlar sifatida foydalanishga ruxsat etilmaydigan moddalar.

19. Tarkibida nikotin mavjud boʻlgan va nikotin mavjud boʻlmagan mahsulotlarni ishlab chiqarishda quyidagi moddalardan ularning tozaligi quyidagi jadvalda koʻrsatilgandan kam boʻlmaganda foydalanishga ruxsat etiladi.

T/r Modda Talab 1. Glitserin minimal tozalik darajasi 94% 2. Propilen glikol minimal tozalik darajasi 95% 3. Nikotin (nikotin tuzlari) minimal tozalik darajasi 99%

20. Texnik reglamentning 8 va 19-bandlarida keltirilgan jadvallarda, 10 — 15-bandlarida , 2-ilovada koʻrsatilgan moddalar tarkibini va miqdorini aniqlash, ulardan namunalar olish qoidalari hamda ushbu moddalarning tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini aniqlash qoidalari Texnik reglament bilan tartibga solinadigan mahsulotlardan namunalarini olish, sinov va oʻlchov usullarini belgilovchi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar roʻyxatiga kirgan standartlar bilan belgilaniladi.

21. Tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun foydalaniladigan xom ashyoga undagi pestitsidlar tarkibining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ilova qilinishi kerak.

3-§. Moslamalar bilan isteʼmol qilish uchun moʻljallangan nikotinli va nikotinsiz mahsulotlar uchun talablar

22. Moslamalar bilan isteʼmol qilish uchun moʻljallangan nikotinli va nikotinsiz mahsulotlar faqat Texnik reglamentning 35-bandi 8-kichik bandiga muvofiq ularning isteʼmol oʻrovida va (yoki) izohlarida koʻrsatilgan tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari bilan qoʻllanilishi kerak.

23. Suyuqlik bilan toʻldirilgan idish (rezervuar va konteyner) va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari tashqi taʼsirlarga chidamli boʻlishi, toʻkilish va sinishidan himoya qilishni taʼminlaydigan konstruksiyaga yoki mexanizmga ega boʻlishi kerak.

Agar rezervuar, konteyner yoki tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari foydalanuvchi tomonidan mustaqil ravishda toʻldirish imkonini bersa, unda toʻkilishsiz toʻldirishni kafolatlaydigan konstruksiyaga yoki mexanizmga ega boʻlishi kerak.

Ushbu bandda, shuningdek, Texnik reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan talablarga muvofiqligini baholash usullari, Texnik reglament talablarini qoʻllash va amalga oshirish hamda muvofiqlikni baholash uchun zarur boʻlgan tadqiqot (sinov) va oʻlchov qoidalari hamda usullari, shu jumladan, namuna olish qoidalarini oʻz ichiga olgan standartlar roʻyxatiga kiritilgan standartlarda belgilanadi.

4-§. Tashish va saqlash shartlariga qoʻyiladigan talablar

24. Tamaki mahsulotlari amaldagi yuklarni tashish qoidalariga muvofiq transport turlarida tashiladi. Transport vositalari yopiq, quruq, toza va begona hidlardan holi boʻlishi kerak.

25. Tamaki va oziq-ovqat mahsulotlari yoki boshqa tovarlarni bir vaqtning oʻzida tashishda ularning bir-biriga tegishi, ifloslanishi va tamaki mahsulotlari xususiyatlarining oʻzgarishini istisno qiladigan shartlar taʼminlanishi kerak.

26. Tamaki mahsulotlarini saqlash sharoitlari ularning isteʼmol xususiyatlarining buzilishi va oʻzgarishining oldini olishni, ifloslantiruvchi moddalardan himoya qilishni taʼminlashi kerak.

Tamaki mahsulotlarining kafolatlangan saqlash muddati va saqlash shartlari ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilanadi.

27. Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalada boʻlgan tamaki mahsulotlari ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan kafolatlangan saqlash muddati yoki yaroqlik muddati davomida Texnik reglament talablariga muvofiq boʻlishi kerak.

4-bob. Ishlab chiqarish va muomalaga chiqarishga qoʻyiladigan talablar

28. Tamaki mahsulotlarini hamda tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini ishlab chiqaruvchilar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq ishlab chiqilgan va tasdiqlangan tamaki mahsulotining har bir turi boʻyicha texnologik yoʻriqnomalar mavjudligini taʼminlashi shart.

29. Ishlab chiqaruvchilar va ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxslar Texnik reglament bilan tartibga solinadigan tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda:

tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish jarayonida ishlatiladigan xom ashyo, qadoqlash materiallari, texnologik vositalar va yordamchi materiallar nazorat qilinishini;

tamaki mahsulotlarining ifloslanishini istisno qiladigan ishlab chiqarish binolari, texnologik uskunalar va inventarlardan tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish jarayonida foydalanilishini;

xodimlarning shaxsiy gigiyena qoidalariga rioya qilishlari uchun sharoit mavjudligini;

tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish jarayonida foydalaniladigan ishlab chiqarish va omborxonalar, texnologik uskunalar va inventarlarni tozalash, yuvish, dezinfiksiya qilish, zararsizlantirish hamda deratizatsiya usullari va davriylikni qoʻllanilishini taʼminlashi kerak.

30. Ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotiladigan tamaki mahsulotlarini import qiluvchi har yili, hisobot kalendar yilidan keyingi yilning birinchi choragining oxirgi kunidan kechiktirmay, Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasiga Texnik reglamentga 4-ilovada belgilangan shaklga muvofiq ishlab chiqarilgan tamaki mahsulotlarida nikotin va tarkibida inson hayoti va sogʻligʻi uchun zararli boʻlgan moddalar miqdori yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajalari boʻyicha laboratoriya tekshiruvlari natijalari toʻgʻrisida hisobot (keyingi oʻrinlarda — hisobot) berishi shart.

31. Hisobot Oʻzbekiston Respublikasida foydalanishga topshirilgan va hisobot tarkibidagi maʼlumotlar uzatilishi va saqlanishi maxfiyligini taʼminlagan holda, pochta aloqasi xizmati yoki elektron tizimi orqali taqdim etiladi.

5-bob. Tamaki mahsulotlarining, tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining isteʼmol oʻrovlariga joylashtiriladigan axborotlarga talablar

1-§. Qadoqlash talablari

32. Tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari isteʼmol oʻroviga qadoqlanishi shart.

33. Filtrli va filtrsiz sigaretaning isteʼmol oʻrovida kamida yigirmata sigareta boʻlishi kerak.

34. Isteʼmol oʻrovining tashqi maydoni Texnik reglament talablari asosida tibbiy ogohlantirishni joylashtirish imkoniyatini taʼminlashi kerak.

2-§. Tamgʻalash talablari

35. Tamgʻa tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari isteʼmol oʻrovlariga ishlab chiqaruvchi tomonidan bosiladi va unda quyidagi maʼlumotlar boʻlishi lozim:

1) mahsulot turining nomi. Bunda tamaki mahsuloti turining nomini tamaki mahsulotlari haqidagi boshqa maʼlumotlar bilan birgalikda qoʻllashga ruxsat etiladi, masalan, “20 dona filtrli sigaretalar”, “50 gramm trubkali tamaki”;

2) roʻyxatdan oʻtgan tovar belgisi yoki nomi;

3) isteʼmolchilarning daʼvolarini qabul qilish uchun ishlab chiqaruvchi vakolat bergan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatga olingan tashkilotning nomi, manzili (amaldagi manzili) va telefon raqami va (yoki) elektron pochta manzili (bunday shaxs boʻlmagan taqdirda, isteʼmolchilarning daʼvolari ushbu tamaki mahsulotini Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtgan ishlab chiqaruvchisi yoki import qiluvchisi tomonidan qabul qilinishi koʻrsatiladi).

Vakolatli tashkilotning nomi, manzilini isteʼmol oʻrovining ichki tomonida oʻrov ochilganidan soʻng oʻqish uchun qulay boʻlgan joyga joylashtirishga yoʻl qoʻyiladi;

4) ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchining nomi va manzili (amaldagi manzili), shuningdek, tamaki mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi mamlakat (masalan, “Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan”);

5) isteʼmol oʻrovidagi mahsulotlar soni (sigaretalar va boshqa chekiladigan donalarga taqsimlangan tamaki mahsulotlari uchun), soni va massasi (qizdiriladigan tamaki uchun), hajmi (nikotinli va nikotinsiz suyuqliklar uchun) va boshqa tortiladigan mahsulotlarning vazni haqidagi maʼlumotlar. Bunda haqiqiy hajm yoki massani isteʼmol oʻrovida koʻrsatilgan hajm yoki massaga nisbatan 10 foizgacha koʻp yoki kam boʻlishiga ruxsat etiladi;

6) ushbu bobning 3-paragrafiga muvofiq tibbiy ogohlantirish;

7) tarkibida nikotin mavjudligi haqida davlat tilidagi matn koʻrinishidagi axborot (filtrli yoki filtrsiz sigaretalar uchun tatbiq etilmaydi). Bunda quyidagi matn aks ettiriladi: “Nikotinsiz mahsulot”, “Nikotinli mahsulot”, “Tarkibida nikotin mavjud”);

8) isteʼmol qilish uchun moʻljallangan moslamaning nomi va (yoki) tovar belgisi va (yoki) nomi (turi, modeli) (moslamasiz isteʼmol qilishga moʻljallangan tamaki mahsuloti uchun tatbiq etilmaydi);

9) bitta sigaretaning tutunidagi qatron va nikotin miqdori haqidagi maʼlumot (filtrli yoki filtrsiz sigaretalar uchun);

10) “21 yoshga toʻlmagan shaxslarga sotish taqiqlanadi” ogohlantirish yozuvi;

11) tamaki mahsulotlari hamda tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini ishlab chiqarilgan oyi va yili;

12) kafolatlagan yaroqlilik muddati (nikotinli va nikotinsiz suyuqliklar uchun). Yaroqlilik muddati ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilanadi, lekin saqlash shartlariga koʻra uch yildan ortmaydi;

13) tamaki mahsulotlariga nisbatan, tovarlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimidagi maʼlumotlarni yigʻish terminallari, maxsus (mobil) ilovalar va lazer skanerlari orqali oʻqilishi va aniqlanishini taʼminlaydigan ikki oʻlchamli kod koʻrinishidagi majburiy raqamli identifikatsiyalash vositasi (markirovka kodlari).

Tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari tamgʻasida koʻrsatilgan maʼlumotlar oʻzgargan taqdirda, ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs yoki import qiluvchi bunday oʻzgarishlarni kiritish boʻyicha tegishli hujjat qabul qilingan kundan boshlab oʻn ikki oy ichida isteʼmol oʻrovlari tegishli oʻzgartirishlar kiritilgan holda muomilaga chiqarilishini taʼminlashi shart. Bunda ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs yoki import qiluvchi belgilangan muddat davomida tamaki mahsulotlarini avvalgi maʼlumotlar bilan muomalaga chiqarishga haqli.

36. Transport qadogʻidagi tamgʻa quyidagi maʼlumotlardan tashkil topgan boʻlishi kerak:

ishlab chiqaruvchining nomi va yuridik manzili;

import qiluvchining nomi va yuridik manzili (import qilinadigan mahsulotlar uchun);

tamaki mahsulotlarining nomi;

transport qadogʻidagi tamaki mahsulotlari soni;

sertifikatlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

ishlab chiqarilgan oyi va yili;

kafolatlangan saqlash muddati;

“Namlikdan saqlansin”, “Issiqlikdan uzoqroq tutilsin” manipulyatsiya belgilari;

saqlash shartlari “Salqin va quruq joyda saqlansin”;

har bir tamaki mahsulotning markirovka kodlarini birlashtiruvchi (agregatsiyalash), tovarlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimidagi maʼlumotlarni yigʻish terminallari, maxsus (mobil) ilovalar va lazer skanerlari orqali oʻqilishi va aniqlanishini taʼminlaydigan ikki oʻlchamli kod koʻrinishidagi majburiy raqamli identifikatsiyalash vositasi (agregatsiya kodlari).

37. Tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining isteʼmol oʻroviga tamgʻa tushirish vositalari va texnologiyalari ushbu mahsulotlarni butun kafolatlangan saqlash muddati davomida saqlash, tashish va realizatsiya qilish jarayonlarida isteʼmol oʻrovidagi tamgʻaning but saqlanishini taʼminlashi lozim.

38. Tamgʻa, tamaki mahsulotining va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamasining nomi va tibbiy ogohlantirishdan tashqari, isteʼmol oʻrovini ochishda yozuvlar yaxlitligini buzilmaydigan qilib bosilishi lozim.

39. Tamaki mahsulotlarining isteʼmol oʻrovlarida chop etilgan maʼlumotlar, aksiz markalaridan tashqari boshqa bosma maʼlumotlar bilan yopilmasligi kerak. Tamaki mahsulotini shaffof oʻrash plyonkasi yoki isteʼmolchi qadoqlashning boshqa tashqi oʻrash materialida maʼlumot boʻlmasligi kerak.

40. Tamaki mahsulotlari, tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining isteʼmol oʻrovida, suqma varaqda:

mazkur mahsulot boshqa tamaki mahsulotlaridan zararsizroq ekanligi haqida bevosita yoki bilvosita tasavvur hosil qiladigan har qanday atamalarni, taʼriflarni, belgilarni, ramzlarni yoki boshqa ishoralarni;

bevosita yoki bilvosita tamaki mahsulotlarining jozibadorligini oshiruvchi taʼm, hid, xushboʻy hid beruvchi qoʻshimchalar va boshqa moddalar borligini yoxud ularning mavjud emasligini koʻrsatuvchi har qanday atamalarni, taʼriflarni, belgilarni, ramzlarni yoki boshqa ishoralarni;

oziq-ovqat mahsulotlarining, dori vositalarining, dorivor oʻsimliklarning tasvirlarini, shuningdek, tamaki mahsulotining oziq-ovqat mahsuloti, dori vositasi yoki dorivor oʻsimlik bilan bevosita yoki bilvosita oʻzaro bogʻliqligi haqida tasavvur hosil qiladigan soʻzlarni yoki soʻz birikmalarini;

tamaki mahsulotlarining qancha tez biologik parchalanishi yoki atrof tabiiy muhitga boshqacha tarzda maqbul taʼsir koʻrsatishi haqida bevosita yoki bilvosita tasavvur hosil qiladigan axborotni;

tamaki mahsulotlarining ragʻbatlantiruvchi, tetiklashtiruvchi, shifobaxsh, yoshartiruvchi yoki boshqa ijobiy samaraga ega ekanligi haqida bevosita yoki bilvosita tasavvur hosil qiladigan axborotni;

tamaki mahsulotlarining zararliligi borasida isteʼmolchini bevosita yoki bilvosita chalgʻitadigan axborotni, shu jumladan, “qatron miqdori kam”, “yengil”, “juda yengil”, “yumshoq”, “ekstra”, “ultra”, “ingichka” kabi soʻzlarni yoxud bunday soʻzlar bilan bir oʻzakli soʻzlarni, bunday soʻzlarning chet tillardagi analoglarini, shuningdek, bunday soʻzlarning chet tillardan tarjima qilinadigan analoglarini joylashtirish taqiqlanadi.

41. Isteʼmol oʻrovlarda, blok (quti) va transport qadogʻida tamaki mahsulotlarini tavsiflovchi va Texnik reglament talablariga zid boʻlmagan boshqa maʼlumotlarni qoʻllashga ruxsat etiladi.

42. Agar mahsulot toʻgʻrisidagi maʼlumotni tamaki mahsulotlarining isteʼmol oʻrovlarida toʻliq aks ettirish iloji boʻlmasa, bunday maʼlumotlarni suqma varaqda joylashtirilishi mumkin.

43. Tamaki mahsulotlarining va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining isteʼmol oʻrovidagi maʼlumotlar davlat tilida bosiladi va boshqa tillarda ham takrorlanishi mumkin. Roʻyxatga olingan tovar belgisi yoki sanoat namunasiga kiritilgan soʻzlar tarzidagi belgi uni roʻyxatdan oʻtkazgan tilda qoʻllaniladi.

3-§. Tibbiy ogohlantirishlarni qoʻllashga qoʻyiladigan talablar

44. Har bir tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining isteʼmol oʻrovida (chilimning oʻrovi bundan mustasno), shuningdek, tamaki mahsulotlarining blokida matnli yozuv yoki tasvir koʻrinishidagi tibbiy ogohlantirish joylashtiriladi.

Chilim suvdonida uning yuzasining kamida oltmish besh foizini egallaydigan, tamaki mahsulotini isteʼmol qilish tufayli yuzaga kelgan kasallik oqibatlarini koʻrsatuvchi tasvir va tegishli mazmundagi matn tarzida tibbiy ogohlantirish boʻlishi kerak.

45. Tamaki mahsulotlarining isteʼmol oʻrovida (qutisida) uning old tomonining yuqori qismidagi asosiy yuzasining kamida oltmish besh foizini hamda orqa tomonining pastki qismidagi asosiy yuzasining kamida oltmish besh foizini egallaydigan, tamaki mahsulotini isteʼmol qilish tufayli yuzaga kelgan kasallik oqibatlarini koʻrsatuvchi tasvir va tegishli mazmundagi matn tarzida tibbiy ogohlantirish bosiladi.

Tibbiy ogohlantirish matni tamaki mahsulotlari isteʼmol oʻrovining yuqori chetiga parallel ravishda joylashtirilishi va davlat tili hamda rus tillarida bosilishi lozim.

46. Tamaki mahsulotlarining blokida tamaki mahsuloti bloki gorizontal joylashtirilganda, chap qismida old va orqa tomonida hamda vertikal joylashtirilganda, yuqori qismida asosiy yuzaning kamida oltmish besh foizini egallaydigan, tamaki mahsulotini isteʼmol qilish tufayli yuzaga kelgan kasallik oqibatlarini koʻrsatuvchi tasvir va tegishli mazmundagi matn tarzida tibbiy ogohlantirish bosiladi.

Blokda tibbiy ogohlantirishlar, isteʼmol oʻrovida joylashtirish talablariga muvofiq blokning oldi va orqa tomonlarida tibbiy ogohlantirishdagi maʼlumotlarni mutanosib masshtablashtirishni inobatga olgan holda joylashtiriladi.

Mazkur talab shaffof polietilen plyonkadan tayyorlangan tamaki mahsulotlari bloklariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

47. Tamaki bargidan va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlaridan tayyorlangan mahsulotlar, trubka va mushtuk isteʼmol oʻroviga hamda chilim suvdonida (nosvoy, qizdiriladigan tamaki mahsulotlari bundan mustasno) joylashtiriladigan tibbiy ogohlantirish namunalari toʻplami Texnik reglamentga 5-ilovaga muvofiq;

Qizdiriladigan tamaki mahsulotlari isteʼmol oʻroviga joylashtiriladigan tibbiy ogohlantirish namunalari toʻplami Texnik reglamentga 6-ilovaga muvofiq;

Tarkibida nikotin yoki nikotinning hosilalari, shu jumladan, nikotin tuzlari, eritmalari, nikotinli suyuqliklar yoki tarkibida nikotinli gellar mavjud boʻlgan, lekin tamaki bargi va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlari mavjud boʻlmagan mahsulotlar hamda tarkibida tamaki va nikotin mavjud boʻlmagan, lekin tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari bilan birga foydalanish uchun moʻljallangan mahsulotlar, isteʼmol oʻroviga joylashtiriladigan tibbiy ogohlantirish namunalari toʻplami Texnik reglamentga 7-ilovaga muvofiq;

Nosvoy isteʼmol oʻroviga joylashtiriladigan tibbiy ogohlantirish namunalari toʻplami Texnik reglamentga 8-ilovaga muvofiq joylashtiriladi.

Bunda:

tibbiy ogohlantirish tasvirining oʻlchamlari kamida 300 dpi (duymdagi nuqta) boʻlishi kerak;

tibbiy ogohlantirish tasvirlari aylanish prinsipiga muvofiq qoʻllaniladi.

Texnik reglamentning 48 — 50-bandlarida belgilangan tartibda tibbiy ogohlantirishning tomonlari nisbati oʻzgarganda:

tasvir bilan band boʻlmagan, lekin u uchun ajratilgan maydon isteʼmol oʻrovi asosiy yuzasining kengligigacha va blok oʻrovi asosiy yuzasining balandligiga (gorizontal joylashtirilganda) yoki kengligigacha (vertikal joylashtirilganda) Pantone 448C rangiga mos keladigan rang bilan toʻldiriladi. Tasvirni egallagan maydon va Pantone 448C rangi bilan toʻldirilgan maydon jami isteʼmol oʻrovi va blokning har bir asosiy yuzasi maydonining kamida oltmish besh foizini tashkil qilishi kerak;

tasvir bilan band boʻlmagan maydon qolganda ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs va import qiluvchi tomonidan ushbu maydonni tibbiy ogohlantirish tasviri bilan toʻldirish maqsadi bildirilsa, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga tegishli tibbiy ogohlantirish tasviridagi axborotning mohiyatini oʻzgartirmagan holda, ushbu tasvirning oʻlchamlari va (yoki) mazmunini ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchi tomonidan vakolat berilgan shaxs va import qiluvchi tomonidan taqdim etilgan isteʼmol oʻrovi va bloklarning oʻlchamlariga muvofiq ularning asosiy yuzasining kamida 65 foizini qoplaydigan qilib oʻzgartirib berishga ruxsat etiladi. Bunda oʻzgartirilgan tibbiy ogohlantirish tasvirlari qoʻllanilganda, isteʼmol oʻrovi va bloklarning asosiy yuzasi tasvir bilan band boʻlmagan, lekin buning uchun ajratilgan maydon qolganda, ushbu tibbiy ogohlantirishning tomonlari nisbati Texnik reglamentning 48 — 50-bandlarida belgilangan tartibda oʻzgartiriladi va Pantone 448S rangidan foydalanish talab etilmaydi.

48. Agar tamaki mahsulotlari bloki va isteʼmol oʻrovining old yoki orqa tomonlari asosiy yuzasining balandligi va kengligi nisbati 1,28 dan kam boʻlsa, u holda:

tibbiy ogohlantirishning maydoni undagi tasvir maydoni blok va isteʼmol oʻrovning har bir asosiy tomoni maydonining kamida oltmish besh foizini tashkil etadigan tarzda oʻzgartiriladi;

tibbiy ogohlantirish tasviri bloklarining old va orqa asosiy tomonlari chap burchagiga joylashtiriladi.

Bunda joylashtiriladigan tasvir tomonlari nisbatini tasdiqlangan tibbiy ogohlantirish namunalarining tomonlari nisbatidan oʻttiz besh foizdan koʻp boʻlmagan miqdorga kengaytirishga ruxsat etiladi.

49. Agar tamaki mahsulotlari bloki va isteʼmol oʻrovining asosiy old yoki orqa tomonlari asosiy yuzasining balandligi va kengligi nisbati 1,28 dan ortiq va 1,92 dan kam boʻlsa, tibbiy ogohlantirishning maydoni undagi tasvir maydoni bloki va isteʼmol oʻrovining har bir asosiy tomoni maydonining kamida oltmish besh foizini tashkil etadigan tarzda oʻzgartiriladi.

Bunda joylashtiriladigan tasvir tomonlari nisbatini tasdiqlangan tibbiy ogohlantirish namunalarining tomonlari nisbatidan yigirma besh foizdan koʻp boʻlmagan miqdorga kengaytirishga ruxsat etiladi.

50. Agar tamaki mahsulotlari isteʼmol oʻrovining va blokining old yoki orqa tomonlari asosiy yuzasining balandligi va kengligi nisbati 1,92 dan ortiq boʻlsa, u holda:

tibbiy ogohlantirish tasvir oʻlchami uning kengligi isteʼmol oʻrov va blokining kengligiga mos keladigan tarzda oʻzgartiriladi;

ogohlantiruvchi tasvirga qoʻyilgan matn (matnning bir qismi) oq bosh harflar bilan, qalin, aniq, oʻqishga qulay shriftda, iloji boʻlsa, uning hajmini eng uzun satr ajratilgan maydonning chetiga yetib borgunga qadar kattalashtirish kerak. Satr oraligʻi shrift balandligidan oshmasligi kerak.

Bunda joylashtiriladigan tasvir tomonlari nisbatini tasdiqlangan tibbiy ogohlantirish namunalarining tomonlari nisbatidan yigirma besh foizdan koʻp boʻlmagan miqdorga kengaytirishga ruxsat etiladi.

51. Tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamasining isteʼmol oʻrovida, chilimning oʻrovi bundan mustasno, oʻrov asosiy tomonlari yuzasining kamida oltmish besh foizini egallaydigan matnli yozuv va (yoki) tasvir koʻrinishidagi tibbiy ogohlantirish boʻlishi kerak.

52. Tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamasining isteʼmol oʻrovida (chilimning isteʼmol oʻrovi bundan mustasno) “Ushbu qurilma sogʻligʻingizga zarar yetkazadigan va qaramlikka olib keladigan tamaki yoki nikotinni isteʼmol qilish uchun moʻljallangan. Bolalar qoʻli yetmaydigan joyda saqlansin!” degan tibbiy ogohlantirish joylashtirilishi lozim.

Yozuv matni oq fonda qora harflar bilan qalin, aniq, oʻqilishi oson shriftda qoʻllaniladi. Yozuv qalinligi kamida 1 mm boʻlgan qora ramkaga joylashtiriladi. Ramka bilan oʻralgan maydon, shu jumladan, ramkaning oʻz maydoni, isteʼmol oʻrovining old tomoni yuqori qismida, asosiy yuzasining kamida oltmish besh foiziga teng boʻlgan maydoni va orqa tomoni asosiy yuzasining kamida oltmish besh foizini egallashi kerak.

Bunda tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamasining isteʼmol oʻrovi bir nechta, shaffof boʻlmagan oʻrovlardan iborat boʻlganda, tibbiy ogohlantirish uni oxirgi isteʼmolchiga realizatsiya qilish uchun moʻljallangan qavatiga joylashtiriladi.

53. 51 va 52-bandlardagi talablar tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining tamaki mahsulotini qizdirish orqali aerozol (tutun, bugʻ) ishlab chiqish jarayonida bevosita ishtirok etmaydigan tarkibiy qismlar va elementlarining isteʼmol oʻrovlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

54. Tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining isteʼmol oʻrovlariga joylashtiriladigan tibbiy ogohlantirishdagi axborot koʻpi bilan uch yilda bir marta yangilanadi.

Tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining isteʼmol oʻrovlari uchun moʻljallangan tibbiy ogohlantirish tasvirlari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan tibbiy ogohlantirish namunalarining amal qilish muddati tugashidan bir yil oldin ishlab chiqariladi.

6-bob. Tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining Texnik reglamentga muvofiqligini taʼminlash

55. Tamaki mahsulotlari va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining mazkur Texnik reglamentga muvofiqligi uning talablariga bevosita rioya etish orqali taʼminlanadi.

56. Tamaki mahsulotlari namunalarini tanlab olish, tadqiq qilish (sinash) va oʻlchash usullari ushbu talablarni qoʻllash hamda amalga oshirish uchun zarur boʻlgan tadqiqot (sinash) va oʻlchash qoidalari hamda usullarini, shu jumladan, namuna olish qoidalari texnik reglamentlar va mahsulot muvofiqligini baholashni oʻz ichiga olgan standartlar roʻyxatiga kiritilgan standartlarda belgilanadi.

7-bob. Muvofiqlikni baholash (tasdiqlash)

57. Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga chiqariladigan tamaki mahsulotlari hamda tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamalari Texnik reglament talablariga muvofiqligi boʻyicha baholanishi (tasdiqlanishi) lozim.

Tamaki mahsulotlarining muvofiqligini baholash (tasdiqlash) tamaki mahsulotlarini hamda tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi tomonidan vakolat berilgan shaxs) yoki import qiluvchi (sotuvchi) boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtgan yuridik shaxslar yoki yakka tartibdagi tadbirkorlarning arizasiga koʻra amalga oshiriladi.

58. Tamaki mahsulotlari muomalaga chiqarilgunga qadar quyidagi sxemalardan biriga muvofiq muvofiqlik deklaratsiyasi shaklida muvofiqligi tasdiqlanishi kerak:

sigaretalar uchun — 3d, 4d va 6d sxemalar;

boshqa turdagi tamaki mahsulotlari uchun — 1d va 2d.

59. Tamaki mahsulotlarining muvofiqligini deklaratsiyalashda Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs) yoki import qiluvchi (sotuvchi) ariza beruvchi boʻlishi mumkin.

60. Seriyali ishlab chiqarilgan sigaretning muvofiqlik deklaratsiyasi 3d va 6d sxemalar, seriyali ishlab chiqarilgan boshqa turdagi tamaki mahsulotlari — 1d sxema, sigaretlar partiyalari — 4d sxema, boshqa turdagi tamaki mahsulotlari partiyalari — 2d sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

61. Tamaki mahsulotlarining muvofiqligini deklaratsiyalashda ariza beruvchi quyidagilar boʻlishi mumkin:

1d, 3d va 6d sxemalari uchun — ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs);

2d va 4d sxemalar uchun ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs) yoki import qiluvchi (sotuvchi).

62. Tamaki mahsulotlarining muvofiqligini deklaratsiyalash sxemasi ariza beruvchi tomonidan tanlanadi.

63. 1d va 2d sxemalar boʻyicha tamaki mahsulotlarining muvofiqligi ariza beruvchi tomonidan oʻz dalillari asosida deklaratsiyalanadi. Tamaki mahsulotlari namunalarini sinovdan milliy akkreditatsiya tizimining reyestriga kiritilgan akkreditatsiyalangan sinov laboratoriyasida (markazida) oʻtkaziladi.

3d, 4d va 6d sxemalar boʻyicha tamaki mahsulotlarining muvofiqligi ariza beruvchi tomonidan oʻz dalillari va milliy akkreditatsiya tizimining reyestriga kiritilgan akkreditatsiyalangan sinov laboratoriyasi (markazi) ishtirokida olingan dalillar asosida dekloratsiyalanadi.

64. Tamaki mahsulotlarining muvofiqligini deklaratsiyalashda ariza beruvchi:

tamaki mahsulotlarining ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarni ishlab chiqadi va tahlil qiladi, shu jumladan:

isteʼmol qadogʻi namunasi (mavjud boʻlsa);

suqma varaq (mavjud boʻlsa);

tamaki mahsulotlari namunalarini ushbu Texnik reglamentlar talablariga muvofiqligini sinov bayonnoma(lar)i (sigaretlar uchun);

yetkazib berish shartnomasi (kontrakt) va yuk tashish hujjatlari (2d, 4d diagrammalari);

sifat menejmenti tizimi sertifikati (sertifikat nusxasi) (6d diagrammasi);

ariza beruvchining tanloviga koʻra tamaki mahsulotlarining ushbu Texnik reglament talablariga, shuningdek, unga nisbatan qoʻllaniladigan Oʻzbekiston Respublikasining boshqa texnik reglamentlari (mavjud boʻlsa) talablariga muvofiqligini tasdiqlash uchun asos boʻlgan boshqa hujjatlar.

Ariza beruvchi:

ushbu Texnik reglamentning 7 — 9-bandlariga muvofiq tamaki mahsulotlarini identifikatsiyalashni amalga oshiradi;

ishlab chiqarish nazoratini taʼminlaydi va tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish jarayoni ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini taʼminlash uchun barcha zarur choralarni koʻradi (ld, 3d va 6d sxemalar);

sifat menejmenti tizimining barqaror ishlashini taʼminlash uchun barcha zarur choralarni koʻradi (6d diagramma);

belgilangan tartibda tasdiqlangan yagona shakl va qoidalarga muvofiq tuzilgan muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qiladi;

Oʻzbekiston Respublikasi bozorida mahsulotning muvofiqlik belgisini qoʻllaydi.

Muvofiqlikni tasdiqlash tartib-taomilini tugatgandan soʻng, ariza beruvchi ushbu bandning ikkinchi — sakkizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlar va muvofiqlik deklaratsiyasini oʻz ichiga olgan hujjatlar toʻplamini shakllantiradi.

65. Ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolat bergan shaxs) tamaki mahsulotining har bir nomi uchun yoki bir turdagi ishlab chiqarilgan tamaki mahsulotlarining assortimenti uchun bitta muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilishga haqli.

Import qiluvchi (sotuvchi) bitta yetkazib berish shartnomasi doirasida tamaki mahsulotining har bir nomi uchun yoki bir turdagi tamaki mahsulotlarining assortimenti uchun bitta muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilishga haqli.

66. Muvofiqlik deklaratsiyasi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilishi kerak.

1d, 3d va 6d sxemalar boʻyicha tamaki mahsulotlarining muvofiqligini deklaratsiyalashda muvofiqlik deklaratsiyasining amal qilish muddati 3 yil. Tamaki mahsulotlari partiyasi uchun muvofiqlik deklaratsiyasining amal qilish muddati belgilanmaydi.

8-bob. Oʻtish davri

67. Texnik reglament kuchga kirgan paytdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi hududida texnik tartibga solish sohasida amal qiluvchi va tamaki mahsulotlariga talablar belgilovchi normativ hujjatlar Texnik reglamentga muvofiqlashtirilgunga qadar Texnik reglamentga zid boʻlmagan qismlari boʻyicha amal qiladi.

68. Texnik reglament kuchga kirgunga qadar tamaki mahsulotlariga berilgan sanitariya-epidemiologiya xulosalari va muvofiqlik sertifikatlari ularning amal qilish muddati tugagunga qadar amal qiladi.

9-bob. Texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati

69. Texnik reglamentlar talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash sohasidagi vakolatli davlat organlari tomonidan oʻz vakolatlari doirasida Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

70. Texnik reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 1-ILOVA

Texnik reglament talablari qoʻllaniladigan tamaki mahsulotlar va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari

T/r Tamaki mahsulotlar turi nomi Mahsulot taʼrifi TIF TN kodi Tamaki mahsuloti 1. Bidi Chekiladigan tamaki mahsulotining ezilgan tamaki barglari, tamaki tomirlari va ip bilan bogʻlangan quritilgan tendu bargiga oʻralgan poya aralashmasidan iborat bir turi. 2401 20 600 0 2402 20 900 0 2. Kretek Chekiladigan tamaki mahsulotining sigareta qogʻoziga yoki quritilgan makkajoʻxori bargiga oʻralgan, maydalangan chinnigullar, ingrediyentlar va kesilgan xom ashyo aralashmasidan iborat filtrli yoki filtrsiz bir turi. 2402 20 100 0 2402 20 900 0 3. Papirosa Chekiladigan tamaki mahsulotining ingrediyentlar qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan kesilgan xom ashyo va papiros (sigareta) qogʻoziga oʻralgan qogʻozli nay koʻrinishidagi yelimsiz tishli chok bilan birlashtirilgan mushtukdan iborat boʻlgan turi 2402 20 900 0 2402 10 000 0 4. Sigara Chekiladigan tamaki mahsulotining ingrediyentlar qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan sigara yoki boshqa xom ashyodan ishlab chiqilgan, uch qatlamdan iborat mahsulot turi: butun, maydalangan yoki kesilgan sigara va (yoki) boshqa xom ashyolaridan tayyorlangan toʻldiruvchisi, sigara va (yoki) boshqa xom ashyo oʻrami hamda sigara tamaki bargining oʻrami. Sigara yoki uning uzunligini uchdan bir qismini qalinligi kamida 11 mm boʻlishi kerak. 2402 10 000 0 5. Filtrsiz sigareta Chekiladigan tamaki mahsulotining ingrediyentlar qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan, kesilgan xom ashyodan iborat boʻlgan, sigareta qogʻoziga (chekish qismi) oʻralgan bir turi. 2402 20 900 0 6. Filtrli sigareta Chekiladigan tamaki mahsulotining ingrediyentlar qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan, kesilgan xom ashyo va filtrdan iborat boʻlgan, sigareta qogʻoziga (chekish qismi) oʻralgan bir turi. 2402 20 900 0 7. Sigarilla (sigarita) Chekiladigan tamaki mahsulotining sigara yoki boshqa xom ashyodan ishlab chiqilgan, koʻp qatlamdan iborat mahsulot turi: kesilgan yoki yirtilgan sigara va boshqa xom ashyolardan ingrediyentlarni qoʻshib yoki qoʻshmasdan tayyorlangan toʻldiruvchisi, sigara va (yoki) boshqa xom ashyo oʻrami hamda sigara tamaki bargi, qayta ishlangan tamaki yoki sellyuloza va tamakidan tayyorlangan maxsus qogʻozdan tayyorlangan oʻram. Sigarillo (sigarita) filtrga ega boʻlishi mumkin. Sigarilloning (sigaritaning) maksimal qalinligi 11 mm dan oshmasligi kerak. 2402 10 000 0 8. Yupqa kesilgan chekiladigan tamaki Chekiladigan tamaki mahsulotining, qoʻlbola usulda sigareta yoki papirosa tayyorlash uchun moʻljallangan, ingrediyent qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan, kesilgan, yirtilgan, oʻralgan yoki siqilgan tamakidan, mahsulot sof vaznining kamida 25 foizi kengligi 1 mm yoki undan kichik boʻlgan tolalardan iborat bir turi. 2403 19 100 0 2403 19 900 0 9. Trubkali tamaki Chekiladigan tamaki mahsulotining kesilgan, yirtilgan, oʻralgan yoki siqilgan, sof vaznining 75 foizidan ortigʻi kengligi 1 mm dan ortiq boʻlgan tolalardan iborat boʻlgan, ingrediyentlar qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan tamakidan iborat boʻlgan, chekish trubkasidan foydalangan holda chekish uchun moʻljallangan bir turi. 2403 19 100 0 2403 19 900 0 10. Nikotinli suyuqlik Tarkibida nikotin miqdori 0,1 mg/ml hajmdan kam boʻlmagan, tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamalarida foydalanish uchun moʻljallangan har qanday suyuqlik. 2404 12 000 0 11. Nikotinsiz suyuqlik Tarkibida nikotin miqdori 0,1 mg/ml hajmdan kam boʻlgan, tamakini va nikotinni isteʼmol qilish moslamalarida foydalanishga moʻljallangan har qanday suyuqlik. 2404 19 000 9 12. Qizdiriladigan tamaki mahsuloti Chekiladigan tamaki mahsulotining ingrediyentlar qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan tamakidan (tamaki aralashmasidan) iborat boʻlgan, tamakini qizdirish tizimlarida foydalanish uchun moʻljallangan turi. 2404 11 000 1 2404 11 000 9 13. Elektron sigareta Elektr toki (akkumulyator) yordamida moslamadagi nikotinli yoki nikotinsiz suyuqlikni qizdiradigan va isteʼmolchi tomonidan nafas orqali yutiladigan aerozol (bugʻ, tutun) hosil qiladigan, bir marta foydalaniladigan moslama. 2404 11 000 2404 12 000 0 2404 19 000 dan 14. Nosvoy Shimish uchun moʻljallangan hamda tamakidan va tamakisiz xom ashyodan (ishqordan, ohakdan, boʻrdan) tayyorlangan chekilmaydigan tamaki mahsuloti turi. 2403 99 100 0 2401 91 000 1 2404 91 000 2 15. Chilim uchun tamaki Chekiladigan tamaki mahsulotining chilim yordamida chekish uchun moʻljallangan va tarkibiga kesilgan yoki yirtilgan ingrediyent qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan nikotinli xom ashyo aralashmasidan yoki nikotinsiz qorishmadan iborat bir turi. 2403 11 000 0 16. Chilim uchun nikotinli aralashmalar Chilimdan foydalanib chekishga moʻljallangan, tarkibida tamaki bargi va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlari boʻlmagan, nikotin (nikotin tuzlari) va oʻsimlik xom ashyosi va (yoki) boshqa xom ashyodan iborat boʻlib, boshqa ingreiyentlar qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan chekiladigan tamaki mahsuloti. 2403 11 000 0 2403 91 000 0 17. Chilim uchun nikotinsiz qorishma Chilimdan foydalanib chekishga moʻljallangan, tarkibida tamaki va nikotin (nikotin tuzlari) boʻlmagan, oʻsimlik xom ashyosi va (yoki) boshqa xom ashyodan iborat boʻlib, boshqa ingreiyentlar qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan chekiladigan tamaki mahsuloti. 2403 99 900 8 Tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari 18. Chilim Tamakining, shuningdek, tarkibida tamaki mavjud boʻlmagan mahsulotlarning tutashi va (yoki) qizdirilishi natijasida hosil boʻladigan aerozolni (bugʻni, tutunni) nafas orqali yutish uchun foydalaniladigan moslama boʻlib, unda aerozol (bugʻ, tutun) suyuqlik solingan idish (chilim suvdoni) orqali oʻtadi. 9614 000 0 19. Nikotin yetkazib beruvchi elektron tizimi Elektr toki (akkumulyator) yordamida nikotinli yoki nikotinsiz suyuqlikni (kartrijlarda, rezervuarlarda va boshqa konteynerlarda) qizdiradigan hamda isteʼmolchi tomonidan nafas orqali yutiladigan aerozol (bugʻ, tutun) hosil qiladigan, koʻp marta ishlatiladigan moslamalar (tibbiy jihozlar bundan mustasno). 8543 400 0 20. Tamakini qizdirish tizimi Qizdiriladigan tamaki mahsulotlarini chekish uchun moʻljallangan hamda isteʼmolchi tomonidan nafas orqali yutilishi maqsadida nikotinli aerozol (bugʻ, tutun) hosil qiladigan elektron moslama, shu jumladan, alohida yoki birga sotilishidan qatʼi nazar, bunday moslama bilan birga foydalanish uchun tayyorlangan har qanday buyum yoki qism. 8543 400 0 21. Trubka Tamakini joylashtirish uchun idishi boʻlgan, tortib sotiladigan vaznli tamaki mahsulotini (trubkali tamakini) chekishga moʻljallangan moslama. 9614 009 0 9614 001 0 22. Mushtuk Donali tamaki mahsulotlarini (sigaretalar, papiroslar, sigarillalar (sigaritalar), qoʻlbola usulda oʻralgan chekiladigan ingichka kesilgan tamakini) chekish uchun moʻljallangan moslama. 9614 009 0 9614 001 0

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 2-ILOVA

Tarkibida tamaki bargi va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlari boʻlgan chekiladigan tamaki mahsulotlari uchun kimyoviy va mikrobiologik moddalar miqdorining yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajalari

Koʻrsatkich nomlari Yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajalari (...dan oshmagan holda) Pestitsidlar: mg/kg Geksaxlorotsiklogeksan (α, β, γ — izomerlar) 0,5 DDT va uning metabolitlari 0,02 Geksaxlorbenzol 0,01 Radionuklidlar: Bq/kg Seziy-137 100 Stronsiy-90 30 Mikrobiologik koʻrsatkichlar: KOYE/g Mogʻor 100 Toksik elementlar: mg/kg Qoʻrgʻoshin 1,0 Margimush 0,5 Kadmiy 1,0 Simob 0,1

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 3-ILOVA

Tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda ingridiyentlar sifatida foydalanishga ruxsat etilmaydigan moddalar

I. Tarkibida tamaki bargi va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlari boʻlgan, chekiladigan tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda tarkibiy qismlar sifatida foydalanishga ruxsat etilmagan moddalar

1. Moddalar:

Agaritsin kislotasi (Acidumagaricinicum);

Qayin smola yogʻi (Oleum Betulaeempyreumaticum);

Erkin yoki bogʻlangan gidrosiyan kislotasini oʻz ichiga olgan achchiq bodom yogʻi (Oleum Amygdalarumamarum);

Sassafras moyi (Oleum Sassafratis);

Juniper smola yogʻi (Oleum Juniperiempyreumaticum);

Kofur yogʻi (Oleumcamphoratum);

Kofur (Camphor);

Kumarin (Coumarin);

Safora (Safflower);

Tuyon (Thujone).

2. Quyidagilardan tayyorlangan xushboʻy moddalar:

Achchiq tungi soyaning daraxtsimon poyasi (Stipites Dulcamarae);

Kofur daraxti (Lignum Camphorae);

Oddiy qirqoyoqning ildizpoyasi (Rhizoma Poiypodii);

Oʻtlar pulegiya yalpiz (burga yalpizi) (Nerba Pulegii);

Quassia yogʻochi (Lignum Quassiae);

Sovun daraxti qobigʻi (Cortex Quillaja);

Tansi oʻtlar (Nerba Tanaceti);

Ruye oʻsimliklari (Nerba Rutae);

Sassafralarning poyasi, barglari, qobigʻi (Stipes, Folium, Cortex Sassafratis);

Dorivor qashqaberdi (Millilotus officinalis);

Tonka loviya (Semen Toncae);

Liatris hidli (Liatris odoratissima);

Xushboʻy chiqamiq (Asperula odorata).

3. Tetiklik va (yoki) hayotiylik bilan bogʻliq boʻlgan moddalar, shu jumladan:

Kofein (caffeine);

Guarana (guarana);

Taurin (taurine).

4. Mahsulot sogʻliq uchun foydali yoki sogʻliq uchun xavf-xatarlarni kamaytiradi degan tasavvur hosil qiladigan moddalar, shu jumladan:

C vitamini;

E vitamini;

muhim yogʻ kislotalari, shu jumladan: omega-3 va omega-6.

5. Ajralib chiqadigan tamaki tutuniga rang berish xossasiga ega moddalar, shu jumladan:

boʻyoqlar;

pigmentlar, shu jumladan, titan dioksidi.

6. Yonmaydigan shakldagi kanserogen, mutagen yoki reproduktiv toksik xossaga ega moddalar.

II. Tarkibida nikotin yoki uning hosilalari, shu jumladan, nikotin tuzlari, eritmalari, nikotin suyuqliklari yoki tarkibida nikotin boʻlgan gellar, shuningdek, tarkibida tamaki va nikotin mavjud boʻlmagan, lekin tamaki hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari bilan foydalanish uchun moʻljallangan mahsulotlarni ishlab chiqarishda ingridiyentlar sifatida foydalanishga ruxsat etilmaydigan moddalar

1. Quyidagilardan tayyorlangan xushboʻy moddalar:

Achchiq tungi soyaning daraxtsimon poyasi (Stipites Dulcamarae);

Kofur daraxti (Lignum Camphorae);

Oddiy qirqoyoqning ildizpoyasi (Rhizoma Poiypodii);

Oʻtlar pulegiya yalpiz (burga yalpizi) (Nerba Pulegii);

Quassia yogʻochi (Lignum Quassiae);

Sovun daraxti qobigʻi (Cortex Quillaja);

Tanse oʻtlar (Nerba Tanaceti);

Ruye oʻsimliklari (Nerba Rutae);

Sassafralarning poyasi, barglari, qobigʻi (Stipes, Folium, Cortex Sassafratis);

Shirin yonsa (Millilotus officinalis);

Dorivor qashqaberdi (Millilotus officinalis);

Tonka loviya (Semen Toncae);

Liatris hidli (Liatris odoratissima);

Diatsetil (Diacetyl);

Xushboʻy chiqamiq (Asperula odorata).

2. Ajralib chiqadigan aerozol (bugʻ)ning rang berish xossalariga ega boʻlgan moddalar.

3. Mahsulot sogʻliq uchun foydali xossalarga ega yoki sogʻliq uchun xavfi kam degan tasavvur hosil qilish uchun qoʻllaniladigan oziqa mahsulotlari va moddalar:

C vitamini;

E vitamini;

muhim yogʻ kislotalari: omega-3 va omega-6.

4. Gʻayrat va (yoki) hayotiy kuch bilan bogʻlanadigan moddalar, shu jumladan:

Kofein (caffeine);

Guarana (guarana);

Taurin (taurine).

5. Ammoniy, ammiak va ularning hosilalari (shu jumladan, diammoniy fosfat).

6. Moddalar, shu jumladan:

E atsetat vitamini (alfa-tokoferol asetat);

Atsetil propionil;

Dietilenglikol;

Tetrahidrokannabinol izomerlari.

7. Yonmaydigan shakldagi kanserogen, mutagen yoki reproduktiv toksik xossalarga ega boʻlgan moddalar.

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 4-ILOVA

Ishlab chiqarilgan tamaki mahsulotlarida nikotin va tarkibida inson hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi boshqa moddalar miqdorining yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajalari boʻyicha laboratoriya tekshiruvlari natijalari toʻgʻrisidagi

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ishlab chiqarilgan tamaki mahsulotlarida ‎nikotin va tarkibida inson hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi boshqa ‎moddalar miqdorining yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajalari boʻyicha ‎laboratoriya tekshiruvlari natijalari toʻgʻrisidagi ‎HISOBOT SHAKLI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. Hisobot davri: oʻtgan yilning 1-yanvaridan 31-dekabrigacha. Hisobot toʻliq davr uchun topshiriladi. ‎ 2. Davriyligi: yiliga bir marta. ‎ 3. Hisobot beruvchi shaxslar doirasi: tamaki mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilar. ‎ 4. Hisobotni qabul qilish uchun vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi. 5. Tamaki mahsulotlarning har bir turida (nomida) nikotin hamda inson hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi boshqa moddalar miqdorining yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajalari boʻyicha laboratoriya tadqiqotlari natijalari quyidagi shaklga muvofiq taqdim etiladi: ‎ T/r Tamaki mahsulot turi Tamaki mahsulotlari nomi Oʻlchov birligi Tartibga solinadigan moddalarning miqdori (laboratoriya tadqiqoti natijalariga koʻra)* Tartibga solinadigan moddalar miqdorining yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori koʻrsatkichlari** 1.‎ 2.‎ 3.‎ ... ‎ Eslatma: ‎*) tartibga solinadigan koʻrsatgich nomlari va moddalar roʻyxati, tamaki mahsuloti turidan kelib chiqib, Texnik reglamentning 10 — 14-bandlarida , 8-bandidagi jadvalda, Texnik reglamentga 2-ilovada koʻrsatilgan. ‎**) tamaki mahsulotlari tarkibidagi tartibga solinadigan moddalarning yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori koʻrsatkichlari Texnik reglamentning 10 — 14-bandlarida , 8-bandidagi jadvalda, Texnik reglamentga 2-ilovada koʻrsatilgan. 6. Texnik reglamentga 3-ilovada koʻrsatilgan tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda ingrediyentlar sifatida foydalanishi ruxsat etilmagan moddalarning ushbu tamaki mahsulotlarida mavjud emasligini tasdiqlovchi hujjat. 7. Kompaniya nomi _________________________________________________________. 8. Kompaniya manzili _______________________________________________________. 9. Kompaniya telefon raqami ________________________________________________. 10. Kompaniyaning elektron pochta manzili _____________________________________. ‎Hisobot beruvchi _______________________________ ‎_______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ FIO ‎ ‎ ‎ ‎ imzo Telefon raqami:___________________ e-mail:_____________________ ‎Rahbar _________________________________ _______________ ‎ ‎ ‎ FIO imzo Telefon raqami: __________________________ ‎ e-mail:___________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 5-ILOVA

Tamaki bargidan va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlaridan tayyorlangan mahsulotlar, trubka va mushtuk isteʼmol oʻroviga hamda chilim suvdonida (nosvoy, qizdiriladigan tamaki mahsulotlari bundan mustasno) joylashtiriladigan tibbiy ogohlantirish

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 6-ILOVA

Qizdiriladigan tamaki mahsulotlari isteʼmol oʻroviga joylashtiriladigan tibbiy ogohlantirish

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 7-ILOVA

Tarkibida nikotin yoki nikotinning hosilalari, shu jumladan, nikotin tuzlari, eritmalari, nikotinli suyuqliklar yoki tarkibida nikotinli gellar mavjud boʻlgan, lekin tamaki bargi va (yoki) tamaki oʻsimligining boshqa qismlari mavjud boʻlmagan mahsulotlar, tarkibida tamaki va nikotin mavjud boʻlmagan, lekin tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalari bilan birga foydalanish uchun moʻljallangan mahsulotlar, isteʼmol oʻroviga joylashtiriladigan tibbiy ogohlantirish

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 8-ILOVA

Nosvoy isteʼmol oʻroviga joylashtiriladigan tibbiy ogohlantirish

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-maydagi 290-son qaroriga 2-ILOVA

Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy etish

Bosqichlari Subyekt Tadbir nomi Muddati 1-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi Tasdiqlangan Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentni sertifikatlashtirish organlari, sinov laboratoriyalariga yetkazish. Uch kun muddatda 2-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi 1. Texnik jihatdan tartibga solish hujjatlarini xatlovdan oʻtkazish hamda tamaki va tamaki mahsulotlarini standartlashtirish boʻyicha mavjud normativ hujjatlar roʻyxatini tuzish. Bir oy muddatda 2. Majburiylikni bekor qilish hamda tamaki va tamaki mahsulotlarini standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlarni qoʻllashda ixtiyoriylikni belgilangan tartibda taʼminlash toʻgʻrisida qaror qabul qilish. Oʻn kun muddatda 3-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Tamaki va tamaki mahsulotlarining Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentlar talablariga muvofiqligini baholash boʻyicha sertifikatlashtirish organlari, sinov laboratoriyalarini akkreditatsiya doirasini kengaytirish choralarini koʻrish. Olti oy muddatda 4-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi Tasdiqlangan Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentni qoʻllash maqsadlari, mazmuni hamda tartibi toʻgʻrisida jamoatchilik, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, tadbirkorlik subyektlari keng xabardor qilinishini taʼminlash. Rejaga muvofiq 5-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi Tasdiqlangan Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini taʼminlash. Oʻrnatilgan tartibda 6-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi Tasdiqlangan Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi texnik reglamentni qoʻllash amaliyotini monitoring qilish hamda tizimli asosda Vazirlar Mahkamasiga maʼlumotlarni kiritib borish. Har chorakda

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-maydagi 290-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2019-yil 1-fevraldagi 74-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi Umumiy texnik reglamentga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yuqumli boʻlmagan kasalliklar profilaktikasi, sogʻlom turmush tarzini qoʻllab-quvvatlash va aholining jismoniy faolligi darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 18-dekabrdagi PQ-4063-son qarori)” 2019-yil 25-dekabrdagi 1034-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika oziq-ovqat sanoatini jadal rivojlantirish hamda aholini sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan toʻlaqonli taʼminlashga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 9-sentabrdagi PQ-4821-son qarori)” 2021-yil 21-dekabrdagi 766-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 18-may,

290-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.05.2024-y., 09/24/290/0353-son; 16.08.2024-y., 09/24/507/0619-son; 30.01.2025-y., 09/25/45/0084-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

lex.uz