UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 22-aprel · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 22 апрель · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 апреля 2024 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 April 2024 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

қарори

Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 апрелдаги 11/2-сон қарорига ИЛОВА

Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар (бундан буён матнда захиралар деб юритилади) шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.».

2. 1 3 -банддаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 10-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

4. Қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:

«12 1 . «Субстандарт» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлангандан сўнг активнинг сифати қайтариш графигига асосан кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда ҳамда мазкур Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланганда, ушбу активнинг сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин.».

5. Қуйидаги мазмундаги 14 1 -банд билан тўлдирилсин:

«14 1 . Активнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифлангандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомнинг 9-банди ёки 12-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса, мазкур актив сифати «субстандарт» деб таснифланиши мумкин.».

6. Қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд билан тўлдирилсин:

«17 1 . Активнинг сифати «шубҳали» деб таснифлангандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомнинг:

9 ёки 12-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «субстандарт»;

14-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «қониқарсиз» деб таснифланиши мумкин.».

7. 19-банддаги «Шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки қайтмаслигидан» деган сўзлар «Қайтмаслигидан» деган сўз билан алмаштирилсин.

8. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «умидсиз» деб таснифланади:

гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар тижорат банки томонидан балансга қабул қилинган кундан бошлаб бир йил муддатда сотилмаган бўлса;

банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар (бундан гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар мустасно) уч йил муддатда сотилмаган ёки фойдаланилмаган бўлса;

қарздорнинг 2-сон картотекасида муддати 366 кун ва ундан ортиқ кунга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса;

асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 366 кун ва ундан ортиқ кунга муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.».

9. Қуйидаги мазмундаги 20 1 -банд билан тўлдирилсин:

«20 1 . Активнинг сифати «умидсиз» деб таснифлангандан, шу жумладан балансдан ташқари ҳисобварақда акс эттирилгандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомнинг:

9 ёки 12-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «субстандарт»;

14-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «қониқарсиз»;

17-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «шубҳали» деб таснифланиши мумкин.

Бунда, балансдан ташқари ҳисобварақда акс эттирилган активларнинг кейинги ҳисобини юритиш мақсадида ушбу активлар баланснинг тегишли ссуда ҳисобварағига ўтказилиши мумкин.».

10. 29-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«шартлар қайта кўриб чиқилишининг асослари ёки сабаблари, шу жумладан қарз олувчининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг юзага келганлиги;».

11. 30 — 30 3 -бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Активнинг шартлари биринчи марта қайта кўриб чиқилиши ушбу активнинг сифати бўйича аввалги таснифини ўзгартирмайди.

Активнинг шартлари қайта кўриб чиқилиши биланоқ ушбу активнинг сифати яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас.

Активнинг шартлари иккинчи марта қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифадан бир поғонага паст бўлиши керак.

Активнинг шартлари уч ёки ундан ортиқ маротаба қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати «умидсиз» тоифада таснифланади ва у яхшироқ тоифага қайта таснифланиши мумкин эмас.

30 1 . Шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифати «субстандарт», «қониқарсиз» ёки «шубҳали» деб таснифлангандан кейин қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов (асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлар) тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, бундай актив сифатининг таснифи бир тоифага яхшилаб борилиши мумкин.

Бунда, активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 3 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 3 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.

30 2 . Шартлари қайта кўриб чиқилган ҳамда сифати «умидсиз» деб таснифланган актив бўйича муддати ўтган қарздорликлар (асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлари) тўлиқ тўланганда ва графикка асосан камида 6 ой давомида ҳамда актив асосий қарз қолдиғининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қарздорликлари тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, ушбу активнинг сифати «шубҳали» деб таснифланиши мумкин.

Бунда, активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 6 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 6 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.

30 3 . Қонунчилик ҳужжатлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловчи тадбирлар (карантин) белгиланиши натижасида қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда, активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активларнинг шартларини қайта кўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Марказий банк томонидан белгиланиши мумкин.».

12. 33 ва 33 7 -бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

13. 34-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«банкка дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад келтирганда;».

14. 51-бандда :

биринчи хатбошидаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобвараққа» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши «бекор бўладиган» деган сўзлардан кейин «ёки шартномада назарда тутилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

15. 52 ва 53-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52. Ҳукуматнинг қарорига кўра марказлаштирилган ресурслар ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан берилган кредитлар ҳисобидан шаклланган «умидсиз» активни баланс ҳисобварақларидан балансдан ташқари моддаларга ўтказилиши Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзларнинг бекор қилинишига олиб келмайди ва тижорат банки томонидан Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзлар қайтарилиши шарт.

53. Агар қарздор томонидан балансдан ташқари моддаларда ҳисобга олинадиган актив бўйича қарз тижорат банки томонидан ушбу қарзни ундириш бўйича кўрилган барча чора-тадбирларга қарамасдан, у бу ҳисобварақларга ўтказилгандан кейин беш йил давомида тўланмаса ёки банк ушбу активдан воз кечса, у ҳолда ушбу актив (асосий қарзлар ҳам, фоизлар ҳам) тижорат банки Кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган қарорига кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин.».

Раис М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 22 апрель,

11/2-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 10/24/2696-4/0354-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

qarori

Tijorat banklarida aktivlar sifatini tasniflash va aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2015-yil 13-iyundagi 14/5-son qarori (roʻyxat raqami 2696, 2015-yil 14-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 28-son, 374-modda) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarida aktivlar sifatini tasniflash va aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran bir oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2024-yil 22-apreldagi 11/2-son qaroriga ILOVA

Tijorat banklarida aktivlar sifatini tasniflash va aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom tijorat banklarida aktivlar sifatini tasniflash va aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar (bundan buyon matnda zaxiralar deb yuritiladi) shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.”.

2. 1 3 -banddagi “Moliya” degan soʻz “Iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 10-bandning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

4. Quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:

“12 1 . “Substandart” deb tasniflangan aktivning asosiy qarzi va (yoki) foizlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar toʻliq toʻlangandan soʻng aktivning sifati qaytarish grafigiga asosan ketma-ket 3 ta toʻlov oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanganda hamda mazkur Nizomning 9-bandi talablariga muvofiq boʻlgan holda yaxshilanganda, ushbu aktivning sifati “standart” deb tasniflanishi mumkin.”.

5. Quyidagi mazmundagi 14 1 -band bilan toʻldirilsin:

“14 1 . Aktivning sifati “qoniqarsiz” deb tasniflangandan soʻng (bundan shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktiv mustasno) ushbu aktiv sifati mazkur Nizomning 9-bandi yoki 12-bandi talablariga muvofiq boʻlgan holda yaxshilansa, mazkur aktiv sifati “substandart” deb tasniflanishi mumkin.”.

6. Quyidagi mazmundagi 17 1 -band bilan toʻldirilsin:

“17 1 . Aktivning sifati “shubhali” deb tasniflangandan soʻng (bundan shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktiv mustasno) ushbu aktiv sifati mazkur Nizomning:

9 yoki 12-bandi talablariga muvofiq boʻlgan holda yaxshilansa — aktiv sifati “substandart”;

14-bandi talablariga muvofiq boʻlgan holda yaxshilansa — aktiv sifati “qoniqarsiz” deb tasniflanishi mumkin.”.

7. 19-banddagi “Shartnomada belgilangan muddatda qaytarilmagan yoki qaytmasligidan” degan soʻzlar “Qaytmasligidan” degan soʻz bilan almashtirilsin.

8. 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Quyida keltirilgan omillardan hech boʻlmaganda bittasi mavjud boʻlsa, aktivlarning sifati “umidsiz” deb tasniflanadi:

garov hisobidan undirilgan koʻchmas mulk va boshqa mol-mulklar tijorat banki tomonidan balansga qabul qilingan kundan boshlab bir yil muddatda sotilmagan boʻlsa;

bank faoliyatini amalga oshirish uchun zaruriyati mavjud boʻlmagan (foydalanilmaydigan) koʻchmas mulk va boshqa mol-mulklar (bundan garov hisobidan undirilgan koʻchmas mulk va boshqa mol-mulklar mustasno) uch yil muddatda sotilmagan yoki foydalanilmagan boʻlsa;

qarzdorning 2-son kartotekasida muddati 366 kun va undan ortiq kunga kechiktirilgan toʻlov hujjatlari mavjud boʻlsa;

asosiy qarz va (yoki) foizlar boʻyicha 366 kun va undan ortiq kunga muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlsa.”.

9. Quyidagi mazmundagi 20 1 -band bilan toʻldirilsin:

“20 1 . Aktivning sifati “umidsiz” deb tasniflangandan, shu jumladan balansdan tashqari hisobvaraqda aks ettirilgandan soʻng (bundan shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktiv mustasno) ushbu aktiv sifati mazkur Nizomning:

9 yoki 12-bandi talablariga muvofiq boʻlgan holda yaxshilansa — aktiv sifati “substandart”;

14-bandi talablariga muvofiq boʻlgan holda yaxshilansa — aktiv sifati “qoniqarsiz”;

17-bandi talablariga muvofiq boʻlgan holda yaxshilansa — aktiv sifati “shubhali” deb tasniflanishi mumkin.

Bunda, balansdan tashqari hisobvaraqda aks ettirilgan aktivlarning keyingi hisobini yuritish maqsadida ushbu aktivlar balansning tegishli ssuda hisobvaragʻiga oʻtkazilishi mumkin.”.

10. 29-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“shartlar qayta koʻrib chiqilishining asoslari yoki sabablari, shu jumladan qarz oluvchining moliyaviy holatiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarning yuzaga kelganligi;”.

11. 30 — 30 3 -bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Aktivning shartlari birinchi marta qayta koʻrib chiqilishi ushbu aktivning sifati boʻyicha avvalgi tasnifini oʻzgartirmaydi.

Aktivning shartlari qayta koʻrib chiqilishi bilanoq ushbu aktivning sifati yaxshiroq toifada tasniflanishi mumkin emas.

Aktivning shartlari ikkinchi marta qayta koʻrib chiqilsa, ushbu aktivning sifati shartlari qayta koʻrib chiqilishidan oldingi toifadan bir pogʻonaga past boʻlishi kerak.

Aktivning shartlari uch yoki undan ortiq marotaba qayta koʻrib chiqilsa, ushbu aktivning sifati “umidsiz” toifada tasniflanadi va u yaxshiroq toifaga qayta tasniflanishi mumkin emas.

30 1 . Shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktiv sifati “substandart”, “qoniqarsiz” yoki “shubhali” deb tasniflangandan keyin qaytarish grafigiga asosan kamida ketma-ket 3 ta toʻlov (asosiy qarz, foiz va boshqa toʻlovlar) toʻliq va oʻz vaqtida toʻlangan taqdirda, bunday aktiv sifatining tasnifi bir toifaga yaxshilab borilishi mumkin.

Bunda, aktivlarni qaytarish grafigi boʻyicha toʻlov boshlangan oydan shartnomaning oxirgi muddatiga qadar har oyda teng (proporsional) toʻlovlar asosida qaytarilishi belgilangan taqdirda ketma-ket 3 ta toʻlov, aks holda shu miqdorga teng 3 tadan koʻproq toʻlovlar oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanishi lozim.

30 2 . Shartlari qayta koʻrib chiqilgan hamda sifati “umidsiz” deb tasniflangan aktiv boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar (asosiy qarz, foiz va boshqa toʻlovlari) toʻliq toʻlanganda va grafikka asosan kamida 6 oy davomida hamda aktiv asosiy qarz qoldigʻining 10 foizidan kam boʻlmagan miqdorda qarzdorliklari toʻliq va oʻz vaqtida toʻlangan taqdirda, ushbu aktivning sifati “shubhali” deb tasniflanishi mumkin.

Bunda, aktivlarni qaytarish grafigi boʻyicha toʻlov boshlangan oydan shartnomaning oxirgi muddatiga qadar har oyda teng (proporsional) toʻlovlar asosida qaytarilishi belgilangan taqdirda ketma-ket 6 ta toʻlov, aks holda shu miqdorga teng 6 tadan koʻproq toʻlovlar oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanishi lozim.

30 3 . Qonunchilik hujjatlari bilan favqulodda vaziyatlarning oldini olish yoki ularning oqibatlarini bartaraf etish, yuqumli va parazitar kasalliklar tarqalishining oldini olishga qaratilgan cheklovchi tadbirlar (karantin) belgilanishi natijasida qarzdor tomonidan bank oldidagi majburiyatni bajarish yoki lozim darajada bajarish imkoniyati boʻlmaganda, aktivlar sifatini tasniflash, zaxira yaratish va aktivlarning shartlarini qayta koʻrib chiqilmagan deb hisoblanishi Markaziy bank tomonidan belgilanishi mumkin.”.

12. 33 va 33 7 -bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

13. 34-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bankka dividend yoki foiz koʻrinishida daromad keltirganda;”.

14. 51-bandda :

birinchi xatboshidagi “Koʻzda tutilmagan holatlar” hisobvaragʻiga” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraqqa” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi “bekor boʻladigan” degan soʻzlardan keyin “yoki shartnomada nazarda tutilgan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

15. 52 va 53-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“52. Hukumatning qaroriga koʻra markazlashtirilgan resurslar yoxud boshqa mablagʻlar hisobidan berilgan kreditlar hisobidan shakllangan “umidsiz” aktivni balans hisobvaraqlaridan balansdan tashqari moddalarga oʻtkazilishi Hukumat yoxud Markaziy bank oldidagi qarzlarning bekor qilinishiga olib kelmaydi va tijorat banki tomonidan Hukumat yoxud Markaziy bank oldidagi qarzlar qaytarilishi shart.

53. Agar qarzdor tomonidan balansdan tashqari moddalarda hisobga olinadigan aktiv boʻyicha qarz tijorat banki tomonidan ushbu qarzni undirish boʻyicha koʻrilgan barcha chora-tadbirlarga qaramasdan, u bu hisobvaraqlarga oʻtkazilgandan keyin besh yil davomida toʻlanmasa yoki bank ushbu aktivdan voz kechsa, u holda ushbu aktiv (asosiy qarzlar ham, foizlar ham) tijorat banki Kengashining tavsiyasi asosida aksiyadorlar umumiy yigʻilishida tasdiqlangan qaroriga koʻra hisobdan chiqarilishi mumkin.”.

Rais M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2024-yil 22-aprel,

11/2-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.05.2024-y., 10/24/2696-4/0354-son)

lex.uz