📅 2024-yil 20-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 20-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 20 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 мая 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 May 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Маҳаллалар фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш, маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартиришнинг барқарор мезонларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида идоралараро доимий комиссиялар тузиш ва уларнинг намунавий таркибини белгилаш;
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаларини мазкур комиссияларнинг ишчи органлари сифатида белгилаш;
маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ўтказиш.
2. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига уч ой муддатда:
Кадастр агентлиги билан биргаликда республикадаги барча маҳаллаларни хатловдан ўтказиш, уларнинг аниқ чегараларини белгилаш, бунда ҳар бир маҳалланинг чегараси бир аҳоли пункти (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул) доирасида бўлишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд маҳаллалар фаолияти ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилганлиги, бошқарув жиҳатидан ўзини оқлаши юзасидан ўрганишларни олиб борсин ҳамда ушбу талабларга жавоб бермайдиган маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банддаги «иловага» сўзи «1-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд билан тўлдирилсин:
«1 1 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиялар (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) тузилсин.
Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Идоралараро доимий комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармалари Идоралараро комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин»;
3. 1-иловада:
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Маҳаллалар шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудида ташкил этилади, бунда бир маҳалла бир маъмурий-ҳудудий бирлик (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси) ҳудуди доирасида ташкил этилади ҳамда бир маҳалланинг ҳудуди бир нечта маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудида жойлашишига йўл қўйилмайди»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тадбирлар Низомга 1-иловадаги схемага, маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тадбирлар Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилади»;
8-бандда :
биринчи хатбошидаги «камида 500 та оила яшайдиган» сўзлари «камида 400 та хонадон мавжуд» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «500 нафардан кам аҳоли, лекин камида 100 оила яшайдиган» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарори билан 400 тадан кам хонадонлари мавжуд» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Туман (шаҳар) ҳокими маҳаллани тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш тўғрисида шаҳарча, қишлоқ, овул ёки шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини томонидан киритилган таклифларни ўн беш кун муддатда кўриб чиқади ҳамда ахборотнома тайёрлаб, тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссияга (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) тақдим этади.
Идоралараро комиссия:
маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади ҳамда соҳада учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш бўйича тақдим этилган таклифларни ўн беш кун муддатда бевосита жойига чиқиб ўрганади ҳамда таклифларни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик тўғрисида хулоса тайёрлайди;
тайёрланган хулосани кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 3 кун муддатда киритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари навбатдаги сессияда Идоралараро комиссиянинг хулосаси асосида маҳаллани тузиш, маҳаллаларни бирлаштириш, маҳаллани бўлиш (уларнинг чегараларини белгилаган ва уларга ном берган ёки уларнинг номини ўзгартирган ҳолда) ва тугатиш тўғрисида ёхуд ушбу таклифни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади»;
16 , 18 ва 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари илтимосномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилади»;
32-банднинг еттинчи хатбошисидаги «адашишга олиб келинишини, каландимоғлик маъносига» сўзлари «янглишишга олиб келишини, ҳурматсизлик мазмунида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қуйидаги таҳрирдаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин:
«Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартиришда амалга ошириладиган тадбирлар
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Фуқаролар йиғини кенгаши Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва фуқаролар йиғини муҳокамасига киритади. Заруратга кўра 2-босқич Фуқаролар йиғини 1. Киритилган таклифларни кўриб чиқади, ўз қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосли равишда рад этади, зарурат бўлганда уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф этади. 2. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тўпланган материалларни илова қилган ҳолда илтимоснома юборади. 5 кун муддатда 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокими 1. Фуқаролар йиғинининг таклифи билан биргаликда маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифланган ҳолда маҳалланинг ҳудуди чизмаларини тайёрлаш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларига топшириқ юборади. 2. Фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича илтимосномани кўриб чиқади ва ахборотнома тайёрлайди. 3. Ахборотномани тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияга (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) тақдим этади. 15 кун муддатда 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали 1. Маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда, маҳалла ҳудуди чизмасини тайёрлайди ҳамда қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишади. 2. Маҳалла ҳудудининг тайёрланган чизмасини маҳаллаларнинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимига юборади 15 кун муддатда 5-босқич Идоралараро комиссия 1. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тақдим этилган таклифларни бевосита жойига чиқиб ўрганади. 15 кун муддатда 2. Таклифларни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик тўғрисида хулоса тузади. 3. Тайёрланган хулосани кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритади. 3 кун муддатда 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши Навбатдаги сессияда Идоралараро комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш ёки ушбу таклифни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессияси чақирилишига қараб
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартиришда амалга ошириладиган тадбирлар
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Фуқаролар йиғини кенгаши Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва фуқаролар йиғини муҳокамасига киритади. Заруратга кўра 2-босқич Фуқаролар йиғини 1. Киритилган таклифларни кўриб чиқади, ўз қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосли равишда рад этади, зарурат бўлганда уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф этади. 2. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тўпланган материалларни илова қилган ҳолда илтимоснома юборади. 5 кун муддатда 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокими 1. Фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича илтимосномани кўриб чиқади. 2. Таклифлар тайёрлаш учун географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли туман, шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) комиссияси) зарур ҳужжатлар билан фуқаролар йиғинининг илтимосномасини юборади. 5 кун муддатда 4-босқич Туман (шаҳар) комиссияси Тақдим этилган ҳужжатларни, уларнинг географик объектларга номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва ўз таклифини туман (шаҳар) ҳокимига юборади. 15 кун муддатда 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокими Туман (шаҳар) комиссияси томонидан тақдим этилган таклифни ном бериш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссиясига киритади. 5 кун муддатда 6-босқич Ном бериш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссияси Тайёрланган материалларнинг географик объектларга номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳар томонлама ўрганиб чиқишни ташкил этади ва туман (шаҳар) ҳокимига тегишли хулосани юборади. 15 кун муддатда 7-босқич Туман (шаҳар) ҳокими Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тайёрланган ҳужжатларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади. 5 кун муддатда 8-босқич Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши Навбатдаги сессияда туман (шаҳар) ҳокими томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ёки ушбу таклифни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессияси чақирилишига қараб » .
4. Қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига 2-ИЛОВА
Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Идоралараро доимий комиссияларнинг намунавий таркиби
1. лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — комиссия раиси 2. лавозимига кўра — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 3. лавозимига кўра — Ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи 4. лавозимига кўра — Ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи 5. лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қЎмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи 6. лавозимига кўра — Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи 7. лавозимига кўра — Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 8. лавозимига кўра — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 9. лавозимига кўра — Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 10. лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 11. лавозимига кўра — Ички ишлар (бош) бошқармаси бошлиғи 12. лавозимига кўра — Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи 13. лавозимига кўра — Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 май,
294-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SXEMASI
Mahallalar faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullarning mahallalarini tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish, ularga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 4-martdagi 48-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahalla institutining jamiyatdagi rolini tubdan oshirish va uning aholi muammolarini hal etishda birinchi boʻgʻin sifatida ishlashini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 21-dekabrdagi PF-209-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish va mahallalarda boshqaruv tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 21-dekabrdagi PQ-402-son qarori ijrosini taʼminlash, mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirishning barqaror mezonlarini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullarning mahallalarini tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish, ularga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 4-martdagi 48-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzurida idoralararo doimiy komissiyalar tuzish va ularning namunaviy tarkibini belgilash;
Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining hududiy boshqarmalarini mazkur komissiyalarning ishchi organlari sifatida belgilash;
mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish vakolatini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga oʻtkazish.
2. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasiga uch oy muddatda:
Kadastr agentligi bilan birgalikda respublikadagi barcha mahallalarni xatlovdan oʻtkazish, ularning aniq chegaralarini belgilash, bunda har bir mahallaning chegarasi bir aholi punkti (shahar, shaharcha, qishloq va ovul) doirasida boʻlishini taʼminlash;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda mavjud mahallalar faoliyati tashkiliy va moliyaviy jihatdan toʻgʻri yoʻlga qoʻyilganligi, boshqaruv jihatidan oʻzini oqlashi yuzasidan oʻrganishlarni olib borsin hamda ushbu talablarga javob bermaydigan mahallalarni birlashtirish va ixchamlashtirish choralarini koʻrish tavsiya etilsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Vazirlar Mahkamasining “Mahalla yettiligi”, yoshlar siyosati va maʼnaviyat masalalari departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-maydagi 294-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullarning mahallalarini tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish, ularga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 4-martdagi 48-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1-banddagi “ilovaga” soʻzi “1-ilovaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2. Quyidagi mazmundagi 1 1 -band bilan toʻldirilsin:
“1 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzurida Mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish masalalari boʻyicha idoralararo doimiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — Idoralararo komissiya) tuzilsin.
Mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Idoralararo doimiy komissiyalarning namunaviy tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining hududiy boshqarmalari Idoralararo komissiyaning ishchi organi etib belgilansin”;
3. 1-ilovada:
2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Mahallalar shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullar hududida tashkil etiladi, bunda bir mahalla bir maʼmuriy-hududiy birlik (viloyatlar, tumanlar, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar, ovullar, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi) hududi doirasida tashkil etiladi hamda bir mahallaning hududi bir nechta maʼmuriy-hududiy birlik hududida joylashishiga yoʻl qoʻyilmaydi”;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish boʻyicha tadbirlar Nizomga 1-ilovadagi sxemaga, mahallalarga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish boʻyicha tadbirlar Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi”;
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish fuqarolar yigʻinlari iltimosnomasi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan amalga oshiriladi”;
8-bandda :
birinchi xatboshidagi “kamida 500 ta oila yashaydigan” soʻzlari “kamida 400 ta xonadon mavjud” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “500 nafardan kam aholi, lekin kamida 100 oila yashaydigan” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qarori bilan 400 tadan kam xonadonlari mavjud” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Tuman (shahar) hokimi mahallani tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish toʻgʻrisida shaharcha, qishloq, ovul yoki shahar mahallalarining fuqarolar yigʻini tomonidan kiritilgan takliflarni oʻn besh kun muddatda koʻrib chiqadi hamda axborotnoma tayyorlab, toʻplangan hujjatlar bilan birgalikda koʻrib chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish masalalari boʻyicha idoralararo doimiy komissiyaga (keyingi oʻrinlarda — Idoralararo komissiya) taqdim etadi.
Idoralararo komissiya:
mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish boʻyicha huquqni qoʻllash amaliyotini oʻrganadi hamda sohada uchrayotgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish boʻyicha taqdim etilgan takliflarni oʻn besh kun muddatda bevosita joyiga chiqib oʻrganadi hamda takliflarni qanoatlantirish yoki qanoatlantirmaslik toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi;
tayyorlangan xulosani koʻrib chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga 3 kun muddatda kiritadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari navbatdagi sessiyada Idoralararo komissiyaning xulosasi asosida mahallani tuzish, mahallalarni birlashtirish, mahallani boʻlish (ularning chegaralarini belgilagan va ularga nom bergan yoki ularning nomini oʻzgartirgan holda) va tugatish toʻgʻrisida yoxud ushbu taklifni rad etish haqida qaror qabul qiladi”;
16 , 18 va 19-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Mahallalarning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish shaharchalar, qishloqlar, ovullar va shaharlar mahallalarining fuqarolar yigʻinlari iltimosnomalari asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashi tomonidan amalga oshiriladi”;
32-bandning yettinchi xatboshisidagi “adashishga olib kelinishini, kalandimogʻlik maʼnosiga” soʻzlari “yanglishishga olib kelishini, hurmatsizlik mazmunida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
quyidagi tahrirdagi 1 va 2-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullarning mahallalarini tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish, ularga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullarning mahallalarini tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirishda amalga oshiriladigan tadbirlar
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Fuqarolar yigʻini kengashi Mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish boʻyicha takliflarni tayyorlaydi va fuqarolar yigʻini muhokamasiga kiritadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Fuqarolar yigʻini 1. Kiritilgan takliflarni koʻrib chiqadi, oʻz qarori bilan ularni maʼqullaydi yoki asosli ravishda rad etadi, zarurat boʻlganda ularga tegishli oʻzgartirishlar kiritishni taklif etadi. 2. Tegishli tuman (shahar) hokimiga mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish boʻyicha toʻplangan materiallarni ilova qilgan holda iltimosnoma yuboradi. 5 kun muddatda 3-bosqich Tuman (shahar) hokimi 1. Fuqarolar yigʻinining taklifi bilan birgalikda mahallaning chegaralarini aks ettirgan va tavsiflangan holda mahallaning hududi chizmalarini tayyorlash boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining tegishli tuman (shahar)dagi filiallariga topshiriq yuboradi. 2. Fuqarolar yigʻini tomonidan taqdim etilgan mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish boʻyicha iltimosnomani koʻrib chiqadi va axborotnoma tayyorlaydi. 3. Axborotnomani toʻplangan hujjatlar bilan birgalikda koʻrib chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish masalasini koʻrib chiquvchi idoralararo doimiy komissiyaga (keyingi oʻrinlarda — Idoralararo komissiya) taqdim etadi. 15 kun muddatda 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining tegishli tuman (shahar)dagi filiali 1. Mahallaning chegaralarini aks ettirgan va tavsiflagan holda, mahalla hududi chizmasini tayyorlaydi hamda qoʻshni mahallalarning fuqarolar yigʻinlari bilan kelishadi. 2. Mahalla hududining tayyorlangan chizmasini mahallalarning chegaralarini aks ettirgan va tavsiflagan holda tuman (shahar) hokimiga yuboradi 15 kun muddatda 5-bosqich Idoralararo komissiya 1. Mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish boʻyicha taqdim etilgan takliflarni bevosita joyiga chiqib oʻrganadi. 15 kun muddatda 2. Takliflarni qanoatlantirish yoki qanoatlantirmaslik toʻgʻrisida xulosa tuzadi. 3. Tayyorlangan xulosani koʻrib chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga kiritadi. 3 kun muddatda 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashi Navbatdagi sessiyada Idoralararo komissiya tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish yoki ushbu taklifni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Xalq deputatlari Kengashining navbatdagi sessiyasi chaqirilishiga qarab
Shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullarning mahallalarini tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish, ularga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullarning mahallalariga nom berish va ularning nomini oʻzgartirishda amalga oshiriladigan tadbirlar
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Fuqarolar yigʻini kengashi Mahallalarga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish boʻyicha takliflarni tayyorlaydi va fuqarolar yigʻini muhokamasiga kiritadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Fuqarolar yigʻini 1. Kiritilgan takliflarni koʻrib chiqadi, oʻz qarori bilan ularni maʼqullaydi yoki asosli ravishda rad etadi, zarurat boʻlganda ularga tegishli oʻzgartirishlar kiritishni taklif etadi. 2. Tegishli tuman (shahar) hokimiga mahallalarga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish boʻyicha toʻplangan materiallarni ilova qilgan holda iltimosnoma yuboradi. 5 kun muddatda 3-bosqich Tuman (shahar) hokimi 1. Fuqarolar yigʻini tomonidan taqdim etilgan mahallalarga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish boʻyicha iltimosnomani koʻrib chiqadi. 2. Takliflar tayyorlash uchun geografik obyektlarga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish masalalari boʻyicha tegishli tuman, shahar komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) komissiyasi) zarur hujjatlar bilan fuqarolar yigʻinining iltimosnomasini yuboradi. 5 kun muddatda 4-bosqich Tuman (shahar) komissiyasi Taqdim etilgan hujjatlarni, ularning geografik obyektlarga nomlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqligi yuzasidan koʻrib chiqadi va oʻz taklifini tuman (shahar) hokimiga yuboradi. 15 kun muddatda 5-bosqich Tuman (shahar) hokimi Tuman (shahar) komissiyasi tomonidan taqdim etilgan taklifni nom berish masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat yoki Toshkent shahar komissiyasiga kiritadi. 5 kun muddatda 6-bosqich Nom berish masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat yoki Toshkent shahar komissiyasi Tayyorlangan materiallarning geografik obyektlarga nomlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqligi yuzasidan har tomonlama oʻrganib chiqishni tashkil etadi va tuman (shahar) hokimiga tegishli xulosani yuboradi. 15 kun muddatda 7-bosqich Tuman (shahar) hokimi Mahallalarga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish boʻyicha tayyorlangan hujjatlarni xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga kiritadi. 5 kun muddatda 8-bosqich Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi Navbatdagi sessiyada tuman (shahar) hokimi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va mahallalarga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish yoki ushbu taklifni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Xalq deputatlari Kengashining navbatdagi sessiyasi chaqirilishiga qarab ” .
4. Quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 4-martdagi 48-son qaroriga 2-ILOVA
Mahallalarni tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Idoralararo doimiy komissiyalarning namunaviy tarkibi
1. lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari — komissiya raisi 2. lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining hududiy boshqarmasi boshligʻi 3. lavozimiga koʻra — Hududiy iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshligʻi 4. lavozimiga koʻra — Hududiy kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi boshligʻi 5. lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qOʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boshqarmasi boshligʻi 6. lavozimiga koʻra — Hududiy qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi boshligʻi 7. lavozimiga koʻra — Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 8. lavozimiga koʻra — Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 9. lavozimiga koʻra — Soliq qoʻmitasining hududiy boshqarmasi boshligʻi 10. lavozimiga koʻra — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi boshligʻi 11. lavozimiga koʻra — Ichki ishlar (bosh) boshqarmasi boshligʻi 12. lavozimiga koʻra — Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi boshligʻi 13. lavozimiga koʻra — Hududiy sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 20-may,
294-son