UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 31-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 31 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 мая 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 May 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарорига мувофиқ:

а) «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази сифатида қайта номланганлиги;

б) Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида:

уларда жойлаштирилган шахсларга уларнинг эҳтиёжи ҳамда хоҳишига кўра қисқа ва узоқ муддат қолиш ҳамда интернат уйидан бутунлай чиқиш имконияти яратилиши;

улар жойлашган ҳудуддаги ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ўзгалар парваришига муҳтож кексалари ва ногиронлиги бўлган шахсларига шартнома асосида мобиль, кундузги қатнов шаклидаги, қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) давлат муассасалари ҳисобланади;

Марказларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

Марказга Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Марказлар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

Марказ тугатилганда, Агентлик томонидан унга жойлаштирилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар белгиланган тартибда бошқа Марказга жойлаштирилади;

Марказлардаги ўринлар сони Агентлик томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилган ҳолда белгиланади;

Марказлар Агентлик томонидан белгиланган квоталар доирасида шартномага мувофиқ пуллик асосда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиши мумкин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган Марказларда эксперимент тариқасида:

ушбу ҳудудларда яшовчи парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари бўлган ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шартномага мувофиқ узоқ ва қисқа муддатли стационар, кундузги қатнов ҳамда мобиль шаклдаги ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади;

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ўзгалар парваришига муҳтож кексалари ва ногиронлиги бўлган шахсларига хизмат кўрсатиш шартномага мувофиқ ижтимоий ва реабилитация хизматлари нархининг 20 фоизи миқдоридаги тўлов асосда амалга оширилади.

Бунда тўлов миқдори Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда босқичма-босқич 50 фоизгача оширилиши мумкин;

б) мазкур банднинг «а» кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган тўловларнинг қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.

4. Марказларга жойлаштирилган шахсларнинг ижтимоийлашувини ҳамда чекловларсиз тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида:

Савдо-саноат палатаси томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларни «Ижтимоий маҳсулот» электрон савдо платформасида, бошқа электрон савдо майдончаларида ва кўргазмаларда ҳамда «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ижтимоий маҳсулот» товар белгиси остида жаҳон бозорларида сотилиши учун ҳар томонлама кўмаклашиб борилади;

ҳар бир Марказни «Ҳунарманд» уюшмаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига бириктириш тартиби жорий этилади.

Бунда бириктирилган ҳудудий бошқармалар томонидан Марказларга жойлаштирилган шахсларни уларнинг хоҳишига қараб тегишли касб-ҳунарга ўргатиш бўйича курслар ташкил этилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Агентликнинг Марказларда жойлаштирилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш жараёнларига волонтёрларни кенг жалб этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

6. Белгилансинки, 2024 йил 1 июлдан бошлаб:

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ва «Нуроний» жамғармаси томонидан ҳар чоракда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш жараёнида қатнашиш истагида бўлган волонтёрлар тўғрисидаги маълумот Агентликка тақдим этиб борилади;

Марказларга жалб этиладиган волонтёрларни танлаш ва улар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматлари турлари ҳамда тартиби Агентлик томонидан белгиланади;

Марказларга волонтёр сифатида жалб қилинган шахсларни рағбатлантириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказга жойлаштириш учун зарур тиббий ҳужжатларни Халқаро касалликлар ва саломатлик билан боғлиқ бўлган муаммолар таснифига (Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мослаштирилган V МКБ-10 класси) мувофиқ «Тиббиёт» ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этиш имкониятини яратсин.

8. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказга жойлаштириш бўйича мурожаатларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали қабул қилиш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш учун ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналарини ташкил этиш;

қисқа ва узоқ муддатли стационар, кундузги қатнов ҳамда мобиль шаклларида ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш.

9. Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ давлат ижтимоий хизматини кўрсатиш «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали жорий этилишини;

давлат ижтимоий хизмати кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини;

Агентликнинг расмий веб-сайти ва «Ижтимоий ҳимоя» АТда Марказлар ҳақидаги, шу жумладан, уларда мавжуд бўш ўринлар бўйича маълумотлар жойлаштирилиши ва мунтазам янгилаб борилишини таъминласин.

10. Агентлик:

бир ҳафта муддатда эксперимент тариқасида ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатиладиган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун зарур эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган Марказларда мавжуд ўринларнинг умумий сони доирасида тегишли квоталарни тасдиқласин;

икки ҳафта муддатда Марказларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқланиши ва қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ эксперимент тариқасидаги мобиль шаклдаги хизматларни йўлга қўйиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан махсус автотранспорт воситаларининг харид қилинишини таъминласин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар)га ўзгалар парваришга муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ижтимоий ва реабилитация хизматлари — шахсларнинг функционаллигини тиклаш, шу жумладан соғлиғидаги мавжуд нуқсонларини бартараф этиш, уларнинг салбий таъсирини юмшатиш орқали нормал ҳаёт кечириш имкониятини яратиш ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига қаратилган комплекс хизматлар;

Махсус комиссия — ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги шахсларни Агентлик тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш, бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиб, қарор қабул қиладиган доимий асосда фаолият юритувчи комиссия;

қонуний вакил — ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари, ҳомийлари, суд томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслар;

ҳудудий бошқарма — Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.

3. Марказларда қуйидаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади:

а) бепул асосда ҳамда чекланмаган муддатга — Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари бўлмаган ва ўз номида кўчмас мулкка эга бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар (кейинги ўринларда — доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар).

Бунда ўз номида кўчмас мулкка эга бўлган ҳамда қонунчиликка мувофиқ ўзганинг ёрдамига анча боғлиқлиги (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 53 баллгача тўплаган) боис ўзгалар парваришига муҳтож деб эътироф этилган ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ истисно тариқасида доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс сифатида Марказларга жойлаштирилиши мумкин;

б) шартномага мувофиқ пуллик асосда хизмат кўрсатиладиган қуйидаги шахслар (кейинги ўринларда — пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар):

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари бўлган ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ўзгалар парваришига муҳтож кексалари ва ногиронлиги бўлган шахслари.

Бунда мазкур кичик бандда назарда тутилган шахсларга:

бир йилгача бўлган муддатда стационар ва бир ойгача бўлган муддатда кундузги қатнов шаклида Агентлик томонидан белгиланган квоталар доирасида Марказлар жойлашган вилоят (шаҳар)да яшовчи шахсларга;

бир йилгача бўлган муддатда мобиль шаклда Марказлар жойлашган туман (шаҳар)да яшовчи шахсларга кўрсатилади.

Мобиль хизмат кўрсатиладиган ҳудуд доирасига Агентлик томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

Пуллик асосда ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатиш тартиби ва шартлари Агентлик томонидан белгиланади ҳамда кўрсатилган жами пуллик хизматларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.

4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган шахсларни Марказларга жойлаштириш уларда қуйидаги қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади:

беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар;

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

соматик касалликларнинг ўткир кечиш даври;

сурункали касалликларнинг оғир ва ўта оғир (декомпенсация) даражаси;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш (онкологик) касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари;

деменция фонидаги делирий (Сенил деменцияси, делирий ёки англашнинг ўткир бузилиши билан).

Мазкур бандда назарда тутилган қарши кўрсатмалар аниқланган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан ушбу шахслар тегишли тиббий муассасаларига даволаниш учун юборилади.

Агарда, тиббий муассасаларида даволаниш натижасида ушбу шахсларда муқаддам аниқланган қарши кўрсатмалар бартараф этилса, улар белгиланган тартибда Марказларнинг ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиши мумкин.

5. Марказлар, уларнинг жойлашган манзиллари ва уларда мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайти ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя АТ)га жойлаштириб борилади.

Марказларга жойлашишни хоҳловчи доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларга Ижтимоий ҳимоя АТда мавжуд маълумотлар асосида ўзлари истаган иккита (асосий ва қўшимча) Марказни танлаш ва унга жойлашиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади. Бунда:

доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар доимий рўйхатга олинган ҳудудда (вилоят ёки шаҳар) Марказ мавжуд бўлса, ушбу Марказ улар томонидан танланадиган асосий Марказ ҳисобланади. Қўшимча танланадиган Марказ эса исталган ҳудудда жойлашган Марказ бўлиши мумкин;

доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар доимий рўйхатга олинган ҳудудда (вилоят ёки шаҳар) Марказ мавжуд бўлмаса, улар исталган ҳудуддаги Марказни асосий ва қўшимча сифатида танлаши мумкин.

Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар томонидан танланган Марказларнинг ҳар иккисида ҳам бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу шахслар биринчи танланган Марказга жойлаштириш учун навбатга қўйилади.

6. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни Марказларга жойлаштириш Махсус комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.

Махсус комиссия таркиби комиссия раиси ва унинг котиби билан биргаликда камида 5 нафар аъзодан иборат бўлади ҳамда «Инсон» марказларининг доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни Марказларга жойлаштириш ва бир Марказдан бошқасига ўтказиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Махсус комиссиянинг намунавий таркиби ва фаолият юритиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.

Махсус комиссия, агар унинг мажлисида Махсус комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Махсус комиссиянинг қарорлари унинг ушбу мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

7. Мазкур Низомга мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказларга жойлаштириш Ижтимоий ҳимоя АТ орқали амалга оширилади.

8. Марказларга жойлаштирилган ва Марказлар хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш индивидуал парваришлаш режаси асосида амалга оширилади.

9. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказларга жойлаштириш ҳамда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш ушбу Низомга 1а — 1б-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.

2-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказларга жойлаштириш ҳамда бир Марказдан бошқасига ўтказиш тартиби

1-§. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни Марказларга жойлаштириш

10. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс Марказга жойлашиш учун «Инсон» марказига бевосита ўзи ёхуд қонуний вакили орқали мурожаат этади ёки Ижтимоий ҳимоя АТда электрон мурожаат қилиш учун рўйхатдан ўтади.

Бунда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили «Инсон» маркази орқали мурожаат этган тақдирда, «Инсон» маркази ходими доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили номидан, Ижтимоий ҳимоя АТ орқали мурожаат қилган ҳолларда эса — доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс мустақил равишда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

11. Сўровнома доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқланади, бундан «Инсон» маркази ходими томонидан расмийлаштирилган сўровномалар мустасно.

Сўровномага ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги, доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар PDF (Portable Document Format) форматида тўлиқ илова қилинади.

Бунда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан тақдим этиладиган тиббий ҳужжатларнинг тўғрилиги Махсус комиссиялар томонидан текширилади.

12. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар Ижтимоий ҳимоя АТда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали мустақил равишда олинади:

«Инсон» марказининг доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсга нисбатан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахс тоифасини белгилашга доир қарори;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар;

пенсия тайинланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса);

ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома (мавжуд бўлса);

ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.

Мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тиббий ҳужжатлар ҳам 2025 йил 1 январдан бошлаб «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали олинади.

13. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг мурожаатлари Ижтимоий ҳимоя АТда уларнинг келиб тушиш вақтига қараб кетма-кетлик бўйича автоматик тарзда навбат тартиб рақами асосида рўйхатга олинади.

14. «Инсон» маркази томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатлари навбат тартиб рақамига мувофиқ улар юборилган санадан эътиборан икки иш кунида кўриб чиқилади.

«Инсон» маркази томонидан кўриб чиқилган сўровнома ва тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўпланади ҳамда Ижтимоий ҳимоя АТга юкланади.

Ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган ҳужжатларни тегишли ахборот тизимлари орқали олиш имкони бўлмаса, улар доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида сўраб олиниши мумкин.

15. Ушбу Низомнинг 11-12-бандларида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларни тўплаш ва кўриб чиқиш жараёнида тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар ёки белгиланган амал қилиш муддат ўтган ҳужжатлар мавжудлиги аниқланса, «Инсон» марказлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу камчиликларни бартараф этиш ёки белгиланган амал қилиш муддат ўтган ҳужжатларни янгилаш учун ваколатли органларга талабнома киритилади.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича талабнома киритилганлиги ҳамда заруратга кўра ваколатли органларга мурожаат қилиш лозимлиги тўғрисида доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.

16. «Инсон» марказларига тақдим қилинган маълумот ва ҳужжатларда камчиликлар ёки белгиланган амал қилиш муддати ўтган ҳужжатлар аниқланмаса, барча ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилади.

17. Махсус комиссия беш иш куни ичида Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилган электрон ҳужжатлар йиғмажилдини уларнинг навбат тартиб рақамига мувофиқ тўғри ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларда ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.

Махсус комиссия доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларда Марказларга жойлаштириш учун қарши кўрсатмалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун заруратга кўра қўшимча мутахассисларни жалб этиши мумкин.

18. Махсус комиссия томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларда Марказларга жойлаштириш учун қарши кўрсатмалар мавжудлигини ўрганиш якунлари бўйича қарор қабул қилинади.

19. Қуйидаги ҳолларда Махсус комиссия томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни Марказларга жойлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади:

Махсус комиссия мажлиси ўтказилаётган вақтда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсда ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар юзага келса;

доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили ўз хоҳишига кўра Марказга жойлашишдан бош тортса.

Марказларга жойлаштиришни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

20. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили Марказга жойлаштириш бўйича хизматдан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Хизматдан фойдаланишдан бош тортилганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

21. Махсус комиссия котиби доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилининг сўровномасига мувофиқ у жойлашишни истаган Марказлардан бирида бўш ўрин бўлганда, ушбу жойни белгилаган ҳолда Марказга жойлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳасини Ижтимоий ҳимоя АТ орқали тасдиқлаш учун Махсус комиссия аъзоларига киритади.

Қарор Махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан тасдиқланганидан кейин Махсус комиссия котиби томонидан белгиланган жой автоматик банд қилинади.

Ижтимоий ҳимоя АТ орқали автоматик банд қилинган жой Махсус комиссия қарори тасдиқланган кундан эътиборан ўн беш кун давомида банд қилинади.

Ўн беш кун давомида доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс томонидан тегишли Марказга жойлашиш бўйича мурожаат қилинмаган тақдирда, ушбу банд қилинган жой мазкур Марказга жойлашиш бўйича Махсус комиссия қарори тасдиқланган ва навбатда турган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар номига расмийлаштирилади.

22. Агарда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили сўровномасида кўрсатилган Марказлардан ҳеч бирида бўш ўрин мавжуд бўлмаса, Махсус комиссия котиби ушбу шахсни у жойлашишни истаган биринчи танланган Марказга жойлаштириш бўйича навбатга қўйиш ҳақидаги қарор лойиҳасини Ижтимоий ҳимоя АТ орқали тасдиқлаш учун Махсус комиссия аъзоларига киритади.

23. Мазкур Низомнинг 21 ва 22-бандларига мувофиқ Махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор автоматик тарзда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларига ҳамда тегишли Марказга Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилади ҳамда бу тўғрисида мобиль алоқа воситалари орқали хабар берилади.

Бунда мазкур Низомнинг 19-бандига мувофиқ қабул қилинган қарор автоматик тарзда Ижтимоий ҳимоя АТ орқали фақат доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилига юборилади ҳамда бу тўғрисида мобиль алоқа воситалари орқали хабар берилади.

24. Махсус комиссия қароридан норози бўлган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили қонунчиликка мувофиқ ушбу қарор устидан Агентликка ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.

Бунда Агентликка қилинган шикоятлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, мазкур Низомда доирасида кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли Махсус комиссияга юборилиши мумкин.

25. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс мазкур Низомнинг 21-банди учинчи хатбошисида белгиланган муддатда жойлашиш учун Марказга ташриф буюради. Бунда Марказ томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг соғлиғининг ҳолати текширувдан ўтказилади.

Марказга қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилади ҳамда бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.

Ушбу шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида даволанишда бўлган вақтда улар учун банд қилинган жой сақлаб турилади ҳамда улар белгиланган тартибда даволаниб бўлгач, Марказга қабул қилинади.

Агарда уларда ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш жараёнида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар аниқланса, уларни Марказдан чиқариш бўйича Марказ томонидан хулоса расмийлаштирилади ҳамда бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.

Ушбу хулоса қарши кўрсатма аниқланган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни Марказга жойлаштиришни рад этиш ва ундан чиқариш учун асос бўлади.

26. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш, уларни парваришлашни яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий-меҳнат реабилитацияси бўйича тадбирларни амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин-тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳиши ҳисобга олинган ҳолда алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.

27. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади. Бунда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар:

ҳар йили икки марта соғлиқни сақлаш тизимидаги бириктирилган муассасалар ва олий тиббий таълим муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;

республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида даволаш мақсадида йўлланма шакллантириш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига Марказлар томонидан уларнинг тиббий ходимларининг хулосалари асосида Ижтимоий ҳимоя АТдан «Электрон поликлиника» ахборот тизимига сўров юборилади;

тиббий кўрсатмага мувофиқ белгиланган тартибда амбулатор, стационар ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш чораларини ҳамда йилига бир марта санаторийларда соғломлаштириш тадбирлари билан қамраб олинади.

2-§. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни Марказларга жойлаштириш

28. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс Марказга жойлашиш учун бевосита ўзи ёки унинг қонуний вакили ушбу Низомнинг 10-банди ва 11-банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда мурожаат қилади ҳамда ушбу Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган тиббий ҳужжатлар PDF форматида тўлиқ илова қилинади.

29. Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг кекса ва (ёки) ногиронлиги бўлган аъзосининг мурожаатини кўриб чиқишда ушбу Низомнинг 12-банди учинчи — олтинчи хатбошиларида белгиланган маълумот ва ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу шахс оиласининг Ижтимоий реестрга киритилганлиги Ижтимоий ҳимоя АТ орқали текширилади.

30. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки уларнинг қонуний вакилларининг мурожаатлари Ижтимоий ҳимоя АТда уларнинг келиб тушиш вақтига қараб кетма-кетлик бўйича автоматик тарзда навбат тартиб рақами асосида рўйхатга олинади.

31. «Инсон» маркази томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки қонуний вакилининг мурожаатлари навбат тартиб рақамига мувофиқ улар юборилган санадан эътиборан уч иш кунида кўриб чиқилади.

Агарда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида ушбу Низомнинг 12-банди ва 3-иловасида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари ўтганлиги аниқланса, ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, «Инсон» маркази пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатини кўриб чиқишни рад этади ҳамда бу тўғрисида пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилади.

32. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг ҳақиқатда ўзгалар парваришига муҳтожлиги тегишли мурожаат келиб тушгандан кейин уч иш куни ичида бевосита унинг яшаш жойига борган ҳолда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ҳамда ёлғиз яшовчи ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоланади.

Баҳолаш якуни бўйича ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда амал қилиш муддати бир йил бўлган хулоса расмийлаштирилади ҳамда «Инсон» маркази директорининг электрон рақамли имзоси орқали тасдиқланади.

33. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатини кўриб чиқиш натижасида ушбу шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги, Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг кекса ва (ёки) ногиронлиги бўлган аъзоси сифатида мурожаат қилган шахснинг оиласига ЯИДХП орқали тақдим этиладиган QR-кодга эга бўлган маълумотноманинг амал қилиш муддати тугамаганлиги ҳамда унда ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги аниқланганда, ушбу шахсни тегишли Марказга жойлаштириш учун Ижтимоий ҳимоя АТда барча ҳужжатлар ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўпланади.

Ягона электрон ҳужжатлар мажмуи пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни у танлаган Марказга жойлаштириш учун Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилади.

Агар пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида ушбу шахс танлаган Марказда бўш ўринлар мавжуд бўлмаса, ушбу Марказга жойлаштириш учун навбатга қўйилади.

Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бўйича пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс Ижтимоий ҳимоя АТ ва мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.

34. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакили «Инсон» маркази томонидан Марказга жойлашиш ҳақида мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинганидан кейин Марказга жойлашиш учун беш кун ичида ташриф буюриши лозим.

Ушбу муддатда ичида пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс Марказга ташриф буюрмаганда, уни Марказга жойлаштириш рад этилади ҳамда бу тўғрисида тегишли «Инсон» маркази ва пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакили мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган ҳолат бўйича Марказга жойлаштирилиши рад этилган шахс Марказ хизматларидан фойдаланиш учун ушбу параграфда белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиши мумкин.

35. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс Марказга жойлашиш учун ташриф буюрганда Марказ томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг соғлиғи ҳолати текширувдан ўтказилади.

Марказга қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилади ҳамда бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.

Ушбу шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач ва Марказларда бўш ўрин мавжуд бўлганда қабул қилинади. Агарда Марказда бўш ўрин мавжуд бўлмаса, ушбу шахслар мазкур Марказга жойлаштириш бўйича биринчи ўринда навбатга қўйилади.

Агар уларда ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш жараёнида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар аниқланса, Марказ томонидан бу тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ҳамда унга мувофиқ пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни Марказга қабул қилиш рад этилади ва бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.

36. Марказларга жойлашиш учун навбатга қўйилган шахслар уларнинг навбати келган вақтда тегишли «Инсон» маркази томонидан мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.

Бунда «Инсон» маркази томонидан Марказга жойлашиш учун навбатга қўйилган Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг кекса ва (ёки) ногиронлиги бўлган аъзоси сифатида мурожаат қилган шахснинг Марказга жойлашиш навбати келган вақтда, унинг оиласига ЯИДХП орқали тақдим этиладиган маълумотноманинг амал қилиш муддати мавжудлиги текширилади.

Агарда Марказга жойлашиш навбати келган Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг кекса ва (ёки) ногиронлиги бўлган аъзоси сифатида мурожаат қилган шахснинг оиласига ЯИДХП орқали тақдим этиладиган маълумотноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги аниқланганда, ушбу шахсни Марказга жойлаштириш рад этилади ва улар бу тўғрисида мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ҳамда бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.

37. Марказ ва пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ва (ёки) унинг қонуний вакили ўртасида ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш бўйича икки ва уч томонлама шартнома тузилади.

Ушбу шартномада кўрсатиладиган хизматлар, уларнинг давомийлиги, нархлари ва хизматларни кўрсатиш шакли, тўловларни амалга ошириш усуллари ва бошқа шартлар кўрсатиб ўтилади. Бунда Марказ томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматлар пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан танланади, базавий хизматлар эса мажбурий равишда шартномага мувофиқ кўрсатилади.

38. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар ўзларининг ёки уларнинг қонуний вакилларининг хоҳишига кўра Марказларнинг ижтимоий ва реабилитация хизматларидан мобиль, кундузги қатнов шаклида ёки қисқа ва узоқ муддатга бевосита Марказга жойлашиш орқали фойдаланишлари мумкин.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларга шартномага мувофиқ тўловлар тўлиқ амалга оширилганидан сўнг шакллантириладиган индивидуал парваришлаш режасига асосан ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади.

3-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни бир Марказдан бошқасига ўтказиш

39. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни бир Марказдан бошқасига тегишли Марказда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда ҳамда қуйидаги асослар мавжуд бўлганда Махсус комиссия қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин:

ўзгалар парваришига муҳтож шахс истиқомат қилаётган ёки ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланаётган Марказ жойлашган ҳудуднинг об-ҳавоси унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатганда (тиббий хулоса билан асосланганда);

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қонуний вакили бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда ёки унинг яқин қариндошлари бошқа ҳудудда яшаганда (Марказ ижтимоий ходимининг тавсияси асосида).

40. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс бир Марказдан бошқасига ўтиш учун бевосита ўзи ёки унинг қонуний вакилининг тегишли Марказ жойлашган ҳудуддаги «Инсон» марказига ёҳуд Ижтимоий ҳимоя АТда ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади.

Мурожаат бевосита «Инсон» марказига борган ҳолда берилганида «Инсон» маркази ходими ўзгалар парваришига муҳтож шахсга унинг номидан сўровномани тўлдиришда кўмаклашиши мумкин.

Сўровномага мазкур Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсни бир Марказдан бошқасига ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.

41. Сўровнома зарур маълумотлар киритилганидан ҳамда тегишли ҳужжат ва маълумотлар расмийлаштирилгандан сўнг ўзгалар парваришига муҳтож шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқланади, бундан «Инсон» маркази ходими кўмагида расмийлаштирилган сўровномалар мустасно.

Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилган сўровномаларга уларнинг келиб тушиш вақтига қараб кетма-кетлик бўйича автоматик тарзда навбат тартиб рақами берилади.

42. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни бир Марказдан бошқасига ўтказиш ҳақидаги мурожаатлар (сўровнома ва илова ҳужжатлар) мазкур Низомда белгиланган тартибда Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия мурожаатларни кўриб чиқишда заруратга кўра ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиши мумкин.

43. Махсус комиссиянинг ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни бир Марказдан бошқасига ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган заҳоти ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ёки уларнинг қонуний вакилларига ҳамда тегишли Марказга Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилади ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бу тўғрисида мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.

44. Марказ унда яшовчи ўзгалар парваришига муҳтож шахсни бошқа Марказга ўтказиш ҳақидаги Махсус комиссия қарорини олган кундан эътиборан уч кун ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахсни зарур транспорт воситасида тиббиёт ходими кузатувида Махсус комиссиянинг қарорида кўрсатилган Марказга ўтказилишини ташкил этади.

45. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни бир Марказдан бошқасига ўтказишда унинг тегишли Марказга қабул қилиниши билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлари (электрон ҳужжатлар йиғмажилди) ҳамда шахсий кийим-кечаги ва буюмлари билан бирга ўтказилади.

3-боб. Марказларда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш

1-§. Марказлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматлари

46. Марказларда жойлаштирилган шахсларга ёки уларнинг хизматларидан фойдаланувчи шахсларга уларнинг ҳар бири бўйича тузилган индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади.

47. Индивидуал парваришлаш режаси Ижтимоий ҳимоя АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахсни Марказга қабул қилиш жараёнида ўтказиладиган ўрганиш натижалари бўйича Марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, терапевт, ижтимоий ходим, реабилитолог ва психологдан иборат ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилади.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларга нисбатан индивидуал парваришлаш режасини шакллантиришда шартномага мувофиқ улар томонидан танланган ижтимоий ва реабилитация хизматлари ҳам инобатга олинади.

48. Марказларда жойлашган ёки уларнинг хизматларидан фойдаланаётган шахсларга индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми Агентлик томонидан белгиланади.

49. Марказлар томонидан ижтимоий ва реабилитация хизматлари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга узоқ ва қисқа муддатли стационар, кундузги қатнов ва мобиль шаклларида кўрсатилади.

2-§. Стационар ва кундузги қатнов шаклларида ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби

50. Стационар ва кундузги қатнов шаклларида ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш мазкур Низомнинг 3-бандда белгиланган тартибда доимий яшовчи тоифасига кирувчи ҳамда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг хоҳишига кўра амалга оширилади.

51. Стационар ва кундузги қатнов шаклларида ушбу Низомнинг 7-иловасидаги ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш мазкур Низомнинг 47-бандига мувофиқ шакллантирилган индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.

52. Кундузги қатнов шаклида ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш учун ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш шартномада назарда тутилган кунларда Марказга келишлари талаб этилади.

3-§. Мобиль шаклда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби

53. Мобиль шаклда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган тартибда доимий яшовчи тоифасига кирувчи ҳамда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилларининг хоҳишига кўра амалга оширилади.

54. Мобиль шаклда ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш мазкур Низомнинг 47-бандига мувофиқ шакллантирилган индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда мобиль шаклдаги Марказ хизматлари алоҳида тасдиқланган режа-графикларга мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг бевосита яшаш жойига борган ҳолда кўрсатилади.

55. Мобиль шаклда хизмат кўрсатиш учун Марказлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматлари турига қараб мобиль гуруҳлар шакллантирилади.

56. Мобиль шаклда хизмат кўрсатиш шартлари, давомийлиги, бир кун давомида хизматлар учун ажратиладиган вақт, ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож шахсга кўрсатиладиган хизматларнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади.

4-§. Марказларда кўрсатиладиган шахсларнинг ижтимоийлашувига қаратилган хизматлар

57. Марказларда унга жойлаштирилган ҳамда кундузги қатнов шаклида хизматлардан фойдаланувчиларни жамиятга интеграция қилиш ҳамда қариш жараёни билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишга кўмаклашувчи касбий реабилитация хизматларини кўрсатиш учун ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналари ташкил этилади.

58. Ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналарида стационар ҳамда кундузги қатнов шаклида хизматлардан фойдаланувчиларининг хоҳиши ва қизиқишлари ҳамда индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ меҳнат йўриқчилари томонидан касбга ўргатиш ва кўникмаларни шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказиб борилади.

59. Марказнинг ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналари уларда жойлаштирилган шахсларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда бир ёки бир нечта йўналишлар бўйича ушбу Низомнинг 8-иловасида белгиланган зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади.

60. Марказларда жойлаштирилган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларга:

уларнинг соғлиғининг ҳолати ва хоҳишларини инобатга олган ҳолда муқаддам шуғулланиб келган фаолият турлари билан шуғулланишига;

мутахассислиги бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ишлашига;

Марказларнинг тегишли биноларидан фойдаланган ҳолда касаначилик фаолияти билан шуғулланиши имконият яратилади.

61. Марказларда ўтказиладиган машғулотлар натижасида, тегишли касб бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етарли кўникмаларга эга шахслар уларнинг хоҳишига кўра Марказ томонидан:

алоҳида билим талаб этмайдиган лавозимлар бўйича Марказга ишга қабул қилиниши мумкин;

ушбу Марказ жойлашган ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларида иш билан таъминлаши ёки ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланишига кўмаклашилади.

Бунда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларни кейинчалик сотиш учун шартномага мувофиқ Марказлар томонидан сотиб олинади.

Марказларга жойлаштирилган шахсларни ишга жойлаштириш учун қўшимча касбий малакани ўрганишга зарурат туғилганда, бу жараёнга Марказлар шартномага мувофиқ тегишли мутахассисликлар бўйича зарур мутахассислар жалб этилиши мумкин.

62. Марказлар томонидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Марказларга жойлаштирилган ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш учун махсус ярмаркалар ташкил этилиши мумкин.

5-§. Марказларда кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматларининг самарадорлигини баҳолаш

63. Марказларда ушбу Низомнинг 7-иловасида назарда тутилган ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатишнинг сифати ва самарадорлиги, хизматдан фойдаланувчилар томонидан хизматдан қониқиш ҳосил қилганлиги даражаси баҳоланади ҳамда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги мониторинг қилинади.

64. Баҳолаш ҳар чоракда Агентлик томонидан белгиланган тартибда Марказлар жойлашган ҳудуддаги «Инсон» марказлари томонидан амалга оширилади.

Баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

Марказлар хизматларидан фойдаланаётган шахсларнинг тегишли хизматлардан қониқиш ҳосил қилганлигини аниқлаш учун сўровнома ўтказиш;

индивидуал парваришлаш режасининг тўғри тузилганлиги, зарур хизматларнинг киритилганлиги ҳамда уларнинг ўз вақтида кўрсатилганлигини танлов асосида ўрганиш.

Баҳолашни амалга оширишда заруратга кўра тор доирадаги малакали мутахассислар жалб этилиши мумкин.

65. Баҳолаш якунида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

индивидуал парваришлаш режасига янги хизматларни киритиш ёки унда мавжуд хизматларни чиқариш орқали тузатишлар киритиш;

индивидуал парваришлаш режасида кўрсатилган хизматларнинг ўз вақтида ва белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда амалга оширилган ҳолатларда тегишли масъулларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш бўйича таклиф киритиш.

66. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорида белгиланган тартибда мультидисциплинар гуруҳлар томонидан Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича мониторинг қилинади.

Бунда мультидисциплинар гуруҳ хулосаси шахсни Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш бўйича хулоса шакллантирган ишчи гуруҳ фаолиятига баҳо бериш учун асос ҳисобланмайди.

4-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказдан чиқариш

67. Марказларга жойлаштирилган доимий яшовчи тоифасига кирувчи ва пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар қуйидаги ҳолларда Марказлардан чиқарилади:

а) доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар:

Марказлар хизматидан мобиль ёки кундузги қатнов шаклида фойдаланиш ёхуд Марказдан чиқиш ҳақидаги аризасига мувофиқ;

уларни таъминлаш ва зарур даражада парваришлашга қодир бўлган яқин қариндошларининг илтимосига мувофиқ;

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридан чиқарилганда;

вафот этган тақдирда;

б) пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар:

шартномада белгиланган хизматлардан фойдаланиш муддати тугаганда;

мазкур Низом талабларига мувофиқ доимий яшовчи тоифасига ўтказилганида;

вафот этган тақдирда.

68. Ушбу Низомнинг 67-банди «а» кичик бандида белгиланган ҳолатлар юзага келганда Марказ томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни Марказдан чиқариш ёки хизмат кўрсатиш шаклини ва тартибини ўзгартириш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.

Мазкур буйруқда белгиланган муддатда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс Марказдан чиқарилади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар берилади, бундан Марказ хизматларидан фойдаланиш шакли ўзгартирилиши мустасно:

Марказда бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар).

Мазкур Низомнинг 67-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ чиқариш бўйича «Инсон» маркази томонидан қарор қабул қилишда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни яшаш жой билан таъминлаш ҳамда ижтимоийлашувига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар ҳам назарда тутилади.

69. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни унинг вафот этганлиги муносабати билан Марказдан чиқаришда Марказ доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг яқин қариндошларига, хусусан сўнгги маротаба ушбу шахсдан хабар олган қариндошига мобиль алоқа воситалари орқали боғланган ҳолда ушбу шахснинг вафот этганлиги ва уни олиб кетиш лозимлиги ҳақида хабардор қилади ҳамда вафот этган шахснинг жасадини белгиланган тартибда сақлаш ва дафн этиш чораларини кўради.

Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг яқин қариндошлари белгиланган тартибда хабардор қилинганидан кейин бир кун ичида Марказга келмаган тақдирда ёки Марказга келмасликлари ҳақида хабар қилмаган тақдирда, ушбу шахс Марказ томонидан Марказ фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда дафн этилади ҳамда бу тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилинади. Ушбу буйруқ вафот этган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни Марказдан чиқариш учун асос ҳисобланади.

Бунда Марказ томонидан дафн этилган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни дафн этганлик учун қонунчиликда белгиланган нафақа тўланмайди.

70. Ушбу Низомнинг 67-банди «б» кичик бандида белгиланган ҳолатлар юзага келганда Марказ томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни Марказдан чиқариш муддати ва тартибини назарда тутувчи буйруқ қабул қилинади.

Мазкур буйруқда белгиланган муддатда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар Марказдан чиқарилади ҳамда уларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

Марказда бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар).

71. Агарда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин Марказдан чиқишни рад этган тақдирда, уларга Марказ хизматларидан фойдаланиш бўйича муқаддам тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш орқали хизматлардан фойдаланишни давом этиш таклиф этилади.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс томонидан Марказнинг таклифига розилик билдирилганида муқаддам тузилган шартнома ўзгартириш киритилади ҳамда унга мувофиқ тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш давом эттирилади.

72. Агарда шартномага мувофиқ ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс томонидан Марказ хизматларидан фойдаланишни давом эттириш истаги билдирилмаганда ҳамда яқин қариндошлари томонидан олиб кетилмаганда, Марказ бу тўғрисида «Инсон» марказини хабардор қилади.

«Инсон» маркази томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг яқин қариндошларини, хусусан сўнги маротаба ушбу шахсдан хабар олган қариндошини топиш орқали уларни пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни Марказдан олиб кетиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади.

73. «Инсон» маркази томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг яқин қариндошларини топиш имконияти бўлмаганда, ушбу шахсга Марказда хизмат кўрсатишни давом эттириш имкониятлари баҳоланади.

Баҳолаш якуни бўйича пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг ўз маблағлари, шу жумладан пенсия ёки нафақа ҳисобидан Марказ томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш учун тўлашга етарли маблағлар мавжудлиги аниқланса, ушбу шахс билан пуллик хизмат кўрсатиш муқаддам тузилган шартномага мувофиқ давом эттирилади.

74. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг маблағлари, шу жумладан пенсия ёки нафақа ҳисобидан Марказ томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш учун тўлашга етарли маблағлар мавжуд эмаслиги аниқланса, қонунчиликда белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилади.

75. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни уларнинг вафот этганлиги муносабати билан Марказдан чиқаришда Марказ пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларнинг яқин қариндошларига, хусусан сўнгги маротаба ушбу шахсдан хабар олган қариндошига мобиль алоқа воситалари орқали боғланган ҳолда ушбу шахсларнинг вафот этганлиги ва уларни олиб кетиш лозимлиги ҳақида хабардор қилади ҳамда вафот этган шахснинг жасадини белгиланган тартибда сақлаш ва дафн этиш чораларини кўради.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларнинг яқин қариндошлари, хусусан сўнгги маротаба ушбу шахсдан хабар олган қариндоши белгиланган тартибда хабардор қилинганидан кейин бир кун ичида Марказга келмаган тақдирда ёки Марказга келмасликлари ҳақида хабар қилмаган тақдирда, ушбу шахслар Марказ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда Марказлар фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан дафн этилади ҳамда бу тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилинади. Ушбу буйруқ вафот этган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни Марказдан чиқариш учун асос ҳисобланади.

Бунда Марказлар томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни дафн қилиш учун қилинган харажатлар ушбу шахсларнинг меросхўрларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олинади.

76. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар вафот этганлиги муносабати билан Марказдан чиқарилганида, улар ёки уларнинг қонуний вакиллари билан тузилган шартномага мувофиқ тўланган, бироқ амалда кўрсатилмаган ижтимоий ва реабилитация хизматлари учун тўловлар пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларнинг меросхўрларига қонунчиликка мувофиқ қайтариб берилади.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар ёки уларнинг вакиллари бўйича тузилган шартномалар бўйича кўрсатилган ижтимоий ва реабилитация хизматлари учун Марказга тўланмаган тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олинади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

77. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга мазкур Низомнинг 3-бобида назарда тутилган ижтимоий ва реабилитация хизматлари ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилади.

78. Марказларда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шароитлар яратилади.

Марказларнинг хоналарини жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилади.

79. Марказга жойлаштирилган шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан назорат Агентлик ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади.

80. Марказлар ходимлари ва унга жойлаштирилган ёки унинг хизматларидан фойдаланаётган шахслар ўртасидаги муносабатлар Марказлар томонидан тасдиқланадиган ички тартиб-қоидалар билан тартибга солинади.

81. Марказга жойлаштириш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш якуни бўйича мурожаат қилувчиларни мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат қилувчилар ижтимоий ходимлар орқали хабардор қилиниши мумкин.

82. Марказга жойлаштирилган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар ўзларининг хоҳишига кўра ёки яқин қариндошларининг ёзма илтимосномаларига мувофиқ ҳеч қандай чекловларсиз бир йил давомида бир неча маротаба Марказдан ташқарига чиқишлари мумкин.

Бунда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг Марказдан ҳар бир ташқарига чиқишининг давомийлиги кўпи билан икки ойдан ошмаслиги лозим.

83. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келишилган нормаларга мувофиқ таъминланади.

84. Марказлар томонидан уларга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

85. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва «Инсон» марказлари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказларга жойлаштириш ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахсни бир Марказдан бошқасига ўтказиш ёки ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш жараёнида олинган шахсга доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

86. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс ёки уларнинг қонуний вакиллари Марказларга жойлаштириш, ижтимоий ва реабилитация хизматидан фойдаланиш жараёнида Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, «Инсон» марказлари ва Марказлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

87. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА

Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар ёки уларнинг қонуний вакиллари Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига (кейинги ўринларда — Марказ) жойлашиш учун яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя АТ) орқали мурожаат қилиш. Хоҳишига кўра 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари 1. Марказга жойлашиш истагида бўлган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва Ижтимоий ҳимоя АТда ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўплаш. 2. Тақдим этилган ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан мустақил равишда олинган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ва муддати ўтган ҳужжатларни ўн иш куни ичида янгилаш учун доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилини мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилиш. 3. Тақдим этилган ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан мустақил равишда олинган ҳужжатларда камчилик ёки муддати ўтганлари аниқланмаса, барча ҳужжатларни Ижтимоий ҳимоя АТ орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) ҳузуридаги Махсус комиссияларга юбориш. Мурожаат қабул қилиб олингандан сўнг икки иш кунида 3-босқич Махсус комиссия 1. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Ижтимоий АТ орқали юборилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш. Беш иш кунида 2. Қабул қилинган қарорни Ижтимоий ҳимоя АТ орқали доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили ва у жойлаштириладиган Марказга юбориш, агар Марказга жойлаштириш рад этилганда, фақат доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилига юбориш. Қарор қабул қилинган заҳоти автоматик тарзда 4-босқич Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс Марказга жойлашиш учун унга ташриф буюриш. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида 5-босқич Марказ 1. Доимий асосда яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда Марказга жойлаштириш. Марказга жойлашиш учун ташриф буюрилган вақтда 2. Марказга қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юбориш. Тиббий кўрикдан ўтказиш якунланган вақтда 3. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач, Марказга қабул қилиш. 4. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач, унда Марказга жойлаштириш учун қарши кўрсатма аниқланганда, уни Марказдан чиқариш бўйича хулоса расмийлаштириш ва Марказга жойлаштиришни рад этиш. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1б-ИЛОВА

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар ёки уларнинг қонуний вакиллари Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига (кейинги ўринларда — Марказ) жойлашиш учун яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя АТ) орқали мурожаат қилиш. Хоҳишига кўра 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари 1. Марказга жойлашиш истагида бўлган пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва Ижтимоий ҳимоя АТда ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўплаш. 2. Тақдим этилган ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан мустақил равишда олинган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ва муддати ўтган ҳужжатларни ўн иш куни ичида янгилаш учун пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилини мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилиш. 3. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг ҳақиқатда ўзгалар парваришига муҳтожлигини унинг яшаш жойига борган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш ва хулоса шакллантириш ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг электрон рақамли имзоси орқали тасдиқлаш. 4. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг ҳужжатларида камчиликлар ёки муддати ўтганлари ҳамда қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги аниқланганда, ушбу шахсни тегишли Марказга жойлаштириш учун Ижтимоий ҳимоя АТда барча ҳужжатлар ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўплаш. 5. Ягона электрон ҳужжатлар мажмуи пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни у танлаган Марказга жойлаштириш учун Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юбориш ҳамда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни бу тўғрисида Ижтимоий ҳимоя АТ ва мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилиш. Мурожаат қабул қилиб олингандан сўнг уч иш кунида 3-босқич Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс Марказга жойлашиш ёки унинг хизматларидан мобиль ва кундузги қатнов шаклида фойдаланиш учун унга ташриф буюриш. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан хабардор қилингандан сўнг 5 кун ичида 4-босқич Марказ 1. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва Марказга жойлаштириш ҳамда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатишга доир тегишли шартномани тузиш. 1. Марказга жойлашиш учун ташриф буюрилган вақтда 2. Марказга қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юбориш. 2. Тиббий кўрикдан ўтказиш якунланган вақтда 3. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач, Марказга қабул қилиш. 4. Марказда бўш ўрин мавжуд бўлмаганда эса мазкур Марказга жойлаштириш бўйича навбатга қўйиш. 3. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

____________________ ____________________ (сана) (рақам) Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштириш бўйича СЎРОВНОМА I. Мурожаат қилувчи шахс тўғрисида маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган йили ва санаси 3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) 6. Телефон рақами 7. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни жойлаштириш сўралаётган асосий ва қўшимча Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (номи ва манзили) II. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс тўғрисида маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган йили ва санаси 3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи 4. Вақтинчалик яшаш жойи * 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) 7. Телефон рақами III. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: Низомнинг 3-иловасига мувофиқ рўйхатдаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштириш учун талаб этиладиган шахснинг соғлиғи ҳолатига доир тиббий ҳужжатлар

1. Амбулатор картадан ёки касаллик тарихидан кўчирма (қон ва пешоб таҳлили, қоннинг Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюорографияси).

2. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси (деменция фонидаги делирий (Сенил деменцияси, делирий ёки англашнинг ўткир бузилиши билан) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот бўлиши лозим).

3. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.

4. Онкологик диспансер хулосаси.

5. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

____________________ ____________________ (сана) (рақам) Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштириш бўйича СЎРОВНОМА I. Мурожаат қилувчи шахс тўғрисида маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган йили ва санаси 3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 5. Электрон почта манзили 6. Телефон рақами II. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштириш сўралаётган шахс тўғрисида маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган йили ва санаси 3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи 4. Вақтинчалик яшаш жойи * 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) 7. Телефон рақами III. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: Низомнинг 3-иловасига мувофиқ рўйхатдаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» ______________ »Инсон» ижтимоий хизматлар (туман/шаҳар) ______ маркази директори ____ _________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «_____» ____________ Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига пуллик асосда жойлаштириш сўралаётган ўзгалар парваришига муҳтож кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларининг ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш натижалари бўйича ХУЛОСА Сана: 20__ йил «____»___________ Биринчи даражали қариндошлари бўлган кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шу жумладан Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг Ф.И.О.: _____________________________________ Туғилган санаси: ____________________________________________________________________ Манзили (вилоят, шаҳар (туман), кўча, уй, квартира) ва телефони: _________________________ _________________________________________________________________________________________ Биринчи даражали қариндошлари бўлган кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шу жумладан Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органининг номи: _____________________________________________ Ногиронлик гуруҳи (агар мавжуд бўлса) : ___________________________________ Ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш Қўйилган баллар Бартел шкаласи бўйича Лаутон шкаласи бўйича ____________ туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг хулосаси: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ __________ туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими ________________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

____________________ ____________________ (сана) (рақам) Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказидан бошқасига ўтказиш бўйича СЎРОВНОМА I. Мурожаат қилувчи шахс тўғрисида маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган йили ва санаси 3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) 6. Телефон рақами 7. Бир Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказидан бошқасига ўтказиш сўралаётган шахснинг тоифаси (кераклиси танлансин)  доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс  пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс 8. Бир Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказидан бошқасига ўтказиш сўралаётган шахснинг жойлаштирилган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (номи ва манзили) 9. Ўтказиш сўралаётган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (номи ва манзили) II. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказидан бошқасига ўтказиш сўралаётган шахс тўғрисида маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган йили ва санаси 3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) 6. Телефон рақами III. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: 1. Тиббий хулоса 2. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ижтимоий ходими тавсияси

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматлари

Т/р Хизмати номи Хизматдан фойдаланувчи, хизмат кўрсатиш шакллари ва амалга ошириладиган тадбирлар Стационар (бепул ва пуллик асосда) Кундузги қатнов (пуллик асосда) * Мобиль (пуллик асосда) * Барча тоифадаги хизмат фойдаланувчилар 1. Ижтимоий-маиший хизматлар озиқ-овқат, шу жумладан рационал ва парҳез таомлар билан таъминлаш озиқ-овқат, шу жумладан рационал ва парҳез таомлар билан таъминлаш овқат, шу жумладан рационал ва парҳез таомлар тайёрлаш ва овқатлантириш тасдиқланган стандартлар бўйича ётоқ жой билан таъминлаш - - хоналарни тозалаш (йиғиштириш) хоналарни тозалаш (йиғиштириш) хоналарни тозалаш (йиғиштириш) кийим-кечак билан таъминлаш ** - - кийим-кечакларини ювиш - кийим-кечакларини ювиш гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш сайрга, маданий ва маърифий ҳамда спорт тадбирларига боришда ҳамроҳлик қилиш ёки олиб бориш - сайрга, тиббиёт ва спорт муассасаларига боришда ҳамроҳлик қилиш ёки олиб бориш қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда ҳамда алоқа ўрнатишда кўмаклашиш қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда ҳамда алоқа ўрнатишда кўмаклашиш қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда ҳамда алоқа ўрнатишда кўмаклашиш дафн этиш тадбирлари ** - - - - кундузги қисқа муддатли парваришлаш (энага хизмати) 2. Тиббий-ижтимоий хизматлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш - кафолатланган бепул тиббий хизматдан фойдаланишда кўмаклашиш ** - - биринчи тиббий ёрдам биринчи тиббий ёрдам - чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишни ташкил этиш ** - - даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш - зарур дори воситалари билан таъминлаш зарур дори воситалари билан таъминлаш - тиклаш терапияси (физиотерапия, фитотерапия, массаж)ни амалга ошириш тиклаш терапияси (физиотерапия, фитотерапия, массаж)ни амалга ошириш тиклаш терапияси (физиотерапия, фитотерапия, массаж)ни амалга ошириш ётоқ яраларни, ташқи жароҳатларни қайта ишлаш ва боғлаш - ётоқ яраларни, ташқи жароҳатларни қайта ишлаш ва боғлаш тозалаш клизмасини бажариш - - паллиатив ёрдам кўрсатиш - - кўзойнаклар ва шунга ўхшаш оптик асбоблар, тузатувчи, ҳимоя қилувчи ёки бошқа воситалар билан таъминлаш ** - - уй шароитида тиббий парвариш қилиш асосларини ўргатиш уй шароитида тиббий парвариш қилиш асосларини ўргатиш уй шароитида тиббий парвариш қилиш асосларини ўргатиш ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурида белгиланган соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурида белгиланган соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш - тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтишга кўмаклашиш ** - - протез-ортопедия мосламаси ва (ёки) реабилитация қилишнинг техник воситасини олишга кўмаклашиш ** - - санаторийда даволанишга кўмаклашиш ** - - 3. Ижтимоий-маданий хизматлар концертлар, томошалар, тарихий қадамжоларга ҳамда зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш концертлар, томошалар, тарихий қадамжоларга ҳамда зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш - давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар ўтказиш давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар ўтказиш - байрамлар ва алоҳида муҳим саналарда ҳар хил маданий тадбирлар ташкил қилиш байрамлар ва алоҳида муҳим саналарда ҳар хил маданий тадбирлар ташкил қилиш - 4. Спорт реабилитацияси хизматлари шифокор кўрсатмасига мувофиқ тегишли спорт анжомларидан, воркаут спорт майдончаларида мавжуд инвентарлардан фойдаланишга кўмаклашиш шифокор кўрсатмасига мувофиқ тегишли спорт анжомларидан, воркаут спорт майдончаларида мавжуд инвентарлардан фойдаланишга кўмаклашиш - даволовчи бадантарбия машқларини бажаришда кўмаклашиш даволовчи бадантарбия машқларини бажаришда кўмаклашиш даволовчи бадантарбия машқларини бажаришда кўмаклашиш 5. Касбий реабилитация хизматлари Қизиқишни инобатга олган ҳолда турли хил тўгараклар ташкил этиш Қизиқишни инобатга олган ҳолда турли хил тўгараклар ташкил этиш - 6. Ижтимоий-иқтисодий хизматлар тижорат банкларида ҳисобрақамлар очиш ва маблағларни омонатга қўйишда кўмаклашиш ** - - пенсия ва нафақаларни олишда кўмаклашиш ** - - имтиёзли транспорт карталарини олишда кўмаклашиш ** - - 7. Ижтимоий-ҳуқуқий хизматлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, ижтимоий тўловлар ва пенсия таъминотини олиш учун кўмаклашиш, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек васий билан муносабатларда ёрдам кўрсатиш ** - -

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналарини жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар

Т/р Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар I. Тикувчилик учун зарур жиҳозлар 1. Тикувчилик анжомлари тўплами (қайчи, игна, лента ўлчови, ангишвона) 2. Манекен 3. Стол (бичув) 4. Тикув машинаси (оддий чок, оверлок) 5. Қалам, қоғоз (ватман) ўчирғич II. Қўлда гилам тўқиш учун зарур жиҳозлар 1. Гилам тўқиш дастгоҳи 2. Тароқ (тўқмоқ) 3. Пичоқ-қайчи III. Зардўзлик буюмлари учун зарур жиҳозлар 1. Зардўзлик дастгоҳи (кор чўп) 2. Кичик қайчи 3. Игналар IV. Каштачилик учун зарур жиҳозлар 1. Қалам, қоғоз (ватман), ўчирғич 2. Газлама материаллар 3. Турли хил рангдаги иплар 4. Дўкон ускуна (50х50) 5. Кўрпача 6. Игна 7. Ангишвона V. Расм чизиш учун зарур жиҳозлар 1. Чўтка 2. Чўтка (тўплам) 3. Мольберт 4. Эбру усулида расм чизиш тўплами VI. Сават ясаш учун зарур жиҳозлар 1. Тозалаш машинаси (ёрма кескич) 2. Саватлар ясаш учун қурилма (шиладиган ускуна) 3. Ток қайчи 4. Дастгоҳ мажмуаси VII. Ганч ўймакорлиги учун зарур жиҳозлар 1. Скальпель 2. Искана 3. Штургардон пардозлаш асбоби, қаламток, нова ўйиш асбоблари, минкор VIII. Миллий пойабзал тайёрлаш учун зарур жиҳозлар 1. Қайчи / чўтка 2. Тикув машинаси 3. Бигиз 4. Қолиплар (бир жуфт) 5. Дупоя 6. Болға 7. Омбур 8. Елим чўтка, идиш IX. Дўппидўзлик учун зарур жиҳозлар 1. Игна 2. Ангишвона 3. Жияк дўкон ускунаси 4. Зичлайдиган тахтакачи 5. Фанердан тахтача 6. Симдан пилтакач X. Кулолчилик учун зарур жиҳозлар 1. Кулолчилик чархи 2. Кисточка 3. Кулолчилик печи XI. Қандолатчилик учун зарур жиҳозлар 1. Кичкина электр печка 2. Микротўлқинли печка 3. Музлатгич 4. Миксер (аралаштиргич) 5. Электр чойнак XII. Компьютер саводхонлиги учун зарур жиҳозлар 1. Компьютер (процессор) 2. Монитор 3. Клавиатура/сичқонча 4. Сичқонча гиламчаси 5. Қулоқчин 6. Проектор XIII. Қўшиқ куйлаш, шу жумладан караоке учун зарур жиҳозлар 1. Колонка (карнай) 2. Микрофон 3. Компьютер (процессор) 4. Клавиатура/сичқонча 5. Сичқонча гиламчаси 6. Проектор

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди еттинчи хатбошисидаги «Саховат» сўзи «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорида :

а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Саховат» сўзи «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-илованинг 8-банди олтинчи хатбошисидаги «Саховат» сўзи «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Пуллик хизмат кўрсатишда алоҳида тоифадаги туристларга имтиёзлар бериш тартибининг рус тилидаги матнининг 4-банднинг олтинчи хатбошиси, 6-банднинг иккинчи хатбошиси ва 7-банднинг учинчи хатбошиларидаги «домах-интернатах «Саховат» сўзлари «Центрах социальной поддержки» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорида :

а) қарорнинг номи ва муқаддимадаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида» сўзлари «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари» ва «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари тегишлича «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида» ва «Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Белгилаб қўйилсинки, Эксперт кенгаши Жамғармани бошқарувчи орган ҳисобланади.»;

г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.»;

д) 7-бандда :

иккинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари» сўзлари тегишли келишикдаги «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

е) 3-иловада :

илованинг номи ва 1-банддаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари» сўзлари «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банддаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг, шунингдек Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатининг» сўзлари ва «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида» сўзлари тегишлича «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг» ҳамда «Мурувват» интернат уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банднинг иккинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилари , 6 — 10 , 13-банднинг учинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари» сўзлари тегишли келишикдаги «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун тўловлар ундириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 5-банднинг олтинчи хатбошиси ва 11-банднинг учинчи хатбошисидаги «Саховат» интернат-уйлари» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Мурувват», «Саховат» уйлари» сўзлари «Мурувват» интернат уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомда :

а) 10-банднинг «в» кичик банди еттинчи хатбошисидаги «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 44-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«боқувчиси ва қаровчиси ҳамда доимий яшаш жойи бўлмаган 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қаровсиз қолган кексалар белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари билан ҳамкорликда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига, руҳий касаллик сабабли ногиронлиги бўлган шахслар «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига жойлаштирилади;».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 июлдаги 567-сон қарорида :

а) 2-банд , 3-банд , 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун «Саховат» интернат уйлари» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илованинг 6-бандидаги «қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун «Саховат» интернат уйлари» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Суюлтирилган углеводород газини аҳоли учун белгиланган нархлар бўйича истеъмол қилувчи ижтимоий соҳа объектлари рўйхатида :

а) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 7-банддаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйлари» сўзлари «Мурувват» интернат-уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан тасдиқланган «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисидаги намунавий низомнинг 8-банди ўн тўртинчи хатбошисидаги «Мурувват» ва «Саховат» уйлари» сўзлари «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-банди учинчи хатбошисидаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари» сўзлари «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорида :

а) қарор номидаги «қўшимча тўлов» сўзлари «моддий ёрдам» сўзларига алмаштирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «қўшимча тўлов» сўзлари «уй-жой коммунал хизматлар ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдам» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илованинг 8 ва 68-бандларидаги «Саховат» уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-иловада :

илова номидаги «қўшимча тўлов» сўзлари «уй-жой коммунал хизматлар ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдам» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-бандда :

биринчи хатбошидаги «қўшимча тўлов» сўзлари «уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдам (кейинги ўринларда — моддий ёрдам)» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «қўшимча тўловни» сўзлари «моддий ёрдамни» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Реестр — Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри;

«проактив шакл»да моддий ёрдам тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ахборот тизимлари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари сақланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар) — Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

проактив шаклда моддий ёрдам тайинлаш бўйича ваколатли орган — Агентлик;

моддий ёрдам — уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун минимал истеъмол харажатлари миқдорида тўланадиган ҳар ойлик пул тўлови»;

3-банддаги «қўшимча тўловни» сўзлари «моддий ёрдамни» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Моддий ёрдамни тайинлаш Агентлик томонидан амалга оширилади»;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Моддий ёрдам Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга Республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинланади ва ҳар ойда тўланади»;

2 ва 3-бобларнинг номидаги «Қўшимча тўловни» сўзлари «Моддий ёрдамни» сўзлари билан алмаштирилсин;

7 — 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Моддий ёрдам ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали «проактив шакл»да тайинланади.

8. «Проактив шакл»да ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

9. Агентлик:

а) ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига асосан аниқлайди, Реестрга киритади ва Реестрдан чиқаради ҳамда уларнинг электрон рўйхатни шакллантиради;

б) Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали автоматик тарзда моддий ёрдамни тайинлайди ёки тўловни тўхтатади;

в) ушбу Низомга мувофиқ тайинланган моддий ёрдамни тўлаш учун тўлов қайдномалари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали ҳар ойнинг 4 санасига қадар АТ «Халқ банки»га юборади ҳамда зарур маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради;

д) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали моддий ёрдам тайинланганида ёки тўлов тўхтатилганида 5 дақиқа ичида электрон маълумотномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабар юборади»;

10-банд чиқариб ташлансин;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Моддий ёрдамни тўлаш ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот орқали автоматик равишда тўхтатилади»;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Моддий ёрдам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда АТ «Халқ банки» томонидан жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади»;

13 ва 15-бандлардаги «қўшимча тўлов» сўзлари «моддий ёрдам» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Моддий ёрдам олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганида моддий ёрдамни тўлаш янги яшаш жойи бўйича Агентлик томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолда моддий ёрдамни тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича моддий ёрдамни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади»;

қуйидаги мазмундаги 14 1 ва 14 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«14 1 . Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш:

кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида моддий ёрдамни етказиб бериш (топшириш) юклатилган АТ «Халқ банки» орқали моддий ёрдам олинмаганда;

фуқаро озодликдан маҳрум этилганда;

фуқаро «Мурувват» интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштирилганда;

моддий ёрдамни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида фуқаро томонидан ариза берилганда тўхтатиб турилади.

Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.

Моддий ёрдамни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза тақдим этилгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.

Фуқаронинг «Мурувват» интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ёхуд суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун моддий ёрдам тўланмайди. Фуқаро «Мурувват» интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидан чиқарилганда (бундан Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридан чиқарилганлиги мустасно) ёхуд жазони ўтаб бўлганидан кейин моддий ёрдам тўлаш моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб тикланади.

14 2 . Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш:

фуқаро вафот этганда;

тайинланган моддий ёрдамга ҳуқуқлар йўқолганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади;

17-банддаги «давлат органлари ва бошқа ташкилотлар» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

низомга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Проактив шакл»да ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тўловни тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Шахсни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритади ёки чиқаради. Ҳолатлар аниқланганда 2-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган маълумотларга асосан: автоматик равишда моддий ёрдамни тайинлайди ёки автоматик равишда моддий ёрдамни тўхтатади. Маълумотлар келиб тушганидан сўнг 10 дақиқа ичида 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. Тўлов қайдномаларини шакллантиради ва ахборот тизими орқали АТ «Халқ банки»га юборади. Хар ойнинг 4-санасига қадар 2. Моддий ёрдам тайинланган ёки тўхтатилганида шахсга СМС хабарномани юборади. Қўшимча тўлов тайинланган ёки тўхтатилганидан сўнг 5 дақиқа ичида » .

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 518-сон қарорининг 5-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси «камида бир марта» сўзларидан кейин «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг уч бараваригача бўлган миқдордаги» сўзлари билан тўлдирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорида :

а) 1-илованинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 7. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун мурожаатларни қабул қилиш ҳамда зарур ҳолларда уларга жойлаштиришда талаб этиладиган тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига талабнома киритиш » ;

б) 5-илованинг «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази» бўлими қуйидаги мазмундаги 11 1 -позиция билан тўлдирилсин:

« 11 1 . Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларига жойлаштиришда талаб этиладиган тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш Тиббиёт бирлашмаси Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш ».

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 9 мартдаги 190-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 12 июндаги 366-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 70-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга 2 ва 3-иловалар .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 31 май,

316-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

SXEMASI

ROʻYXATI

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatuvchi Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-dekabrdagi PQ-410-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-dekabrdagi PQ-410-son qaroriga muvofiq:

a) “Saxovat” keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun internat uylari hamda Urush va mehnat faxriylari uchun respublika pansionati Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi sifatida qayta nomlanganligi;

b) Samarqand va Fargʻona viloyatlari hamda Toshkent shahrida joylashgan Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida eksperiment tariqasida:

ularda joylashtirilgan shaxslarga ularning ehtiyoji hamda xohishiga koʻra qisqa va uzoq muddat qolish hamda internat uyidan butunlay chiqish imkoniyati yaratilishi;

ular joylashgan hududdagi oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar, shu jumladan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalari va nogironligi boʻlgan shaxslariga shartnoma asosida mobil, kunduzgi qatnov shaklidagi, qisqa va uzoq muddatli ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari koʻrsatilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilab qoʻyilsinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markazlar) davlat muassasalari hisoblanadi;

Markazlarni tashkil etish, qayta tashkil etish yoki tugatish qonunchilik hujjatlariga muvofiq Agentlik tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi;

Markazga Agentlik direktori tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi;

Markazlar faoliyatini moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar, Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi;

Markaz tugatilganda, Agentlik tomonidan unga joylashtirilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar belgilangan tartibda boshqa Markazga joylashtiriladi;

Markazlardagi oʻrinlar soni Agentlik tomonidan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga qatʼiy rioya qilgan holda belgilanadi;

Markazlar Agentlik tomonidan belgilangan kvotalar doirasida shartnomaga muvofiq pullik asosda ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishi mumkin.

3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

a) Samarqand va Fargʻona viloyatlari hamda Toshkent shahrida joylashgan Markazlarda eksperiment tariqasida:

ushbu hududlarda yashovchi parvarish qilishi shart boʻlgan birinchi darajadagi qarindoshlari boʻlgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga shartnomaga muvofiq uzoq va qisqa muddatli statsionar, kunduzgi qatnov hamda mobil shakldagi ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari koʻrsatiladi;

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalari va nogironligi boʻlgan shaxslariga xizmat koʻrsatish shartnomaga muvofiq ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari narxining 20 foizi miqdoridagi toʻlov asosda amalga oshiriladi.

Bunda toʻlov miqdori Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda bosqichma-bosqich 50 foizgacha oshirilishi mumkin;

b) mazkur bandning “a” kichik bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan toʻlovlarning qolgan qismi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan Agentlik va uning tizim tashkilotlariga ajratilgan mablagʻlar hisobidan qoplab beriladi.

4. Markazlarga joylashtirilgan shaxslarning ijtimoiylashuvini hamda cheklovlarsiz toʻlaqonli hayot kechirishini taʼminlash maqsadida:

Savdo-sanoat palatasi tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning qoʻl mehnati bilan tayyorlangan mahsulotlarni “Ijtimoiy mahsulot” elektron savdo platformasida, boshqa elektron savdo maydonchalarida va koʻrgazmalarda hamda “Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan ijtimoiy mahsulot” tovar belgisi ostida jahon bozorlarida sotilishi uchun har tomonlama koʻmaklashib boriladi;

har bir Markazni “Hunarmand” uyushmasi va uning hududiy boshqarmalariga biriktirish tartibi joriy etiladi.

Bunda biriktirilgan hududiy boshqarmalar tomonidan Markazlarga joylashtirilgan shaxslarni ularning xohishiga qarab tegishli kasb-hunarga oʻrgatish boʻyicha kurslar tashkil etiladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi va Agentlikning Markazlarda joylashtirilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish jarayonlariga volontyorlarni keng jalb etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

6. Belgilansinki, 2024-yil 1-iyuldan boshlab:

Oʻzbekiston volontyorlari assotsiatsiyasi va “Nuroniy” jamgʻarmasi tomonidan har chorakda ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish jarayonida qatnashish istagida boʻlgan volontyorlar toʻgʻrisidagi maʼlumot Agentlikka taqdim etib boriladi;

Markazlarga jalb etiladigan volontyorlarni tanlash va ular tomonidan koʻrsatiladigan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari turlari hamda tartibi Agentlik tomonidan belgilanadi;

Markazlarga volontyor sifatida jalb qilingan shaxslarni ragʻbatlantirish qonunchilikda belgilangan tartibda Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

7. Sogʻliqni saqlash vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 1-yanvarga qadar oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Markazga joylashtirish uchun zarur tibbiy hujjatlarni Xalqaro kasalliklar va salomatlik bilan bogʻliq boʻlgan muammolar tasnifiga (Oʻzbekiston Respublikasida foydalanish uchun moslashtirilgan V MKB-10 klassi) muvofiq “Tibbiyot” axborot tizimi orqali elektron shaklda taqdim etish imkoniyatini yaratsin.

8. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Markazga joylashtirish boʻyicha murojaatlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) orqali qabul qilish;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning ijtimoiylashuvini taʼminlash uchun ijtimoiy-mehnat reabilitatsiya xonalarini tashkil etish;

qisqa va uzoq muddatli statsionar, kunduzgi qatnov hamda mobil shakllarida ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish.

9. Agentlik Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda:

ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq davlat ijtimoiy xizmatini koʻrsatish “Ijtimoiy himoya” AT orqali joriy etilishini;

davlat ijtimoiy xizmati koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkoniyatini;

Agentlikning rasmiy veb-sayti va “Ijtimoiy himoya” ATda Markazlar haqidagi, shu jumladan, ularda mavjud boʻsh oʻrinlar boʻyicha maʼlumotlar joylashtirilishi va muntazam yangilab borilishini taʼminlasin.

10. Agentlik:

bir hafta muddatda eksperiment tariqasida ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari koʻrsatiladigan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar uchun zarur ehtiyojni inobatga olgan holda, mazkur qarorning 3-bandida nazarda tutilgan Markazlarda mavjud oʻrinlarning umumiy soni doirasida tegishli kvotalarni tasdiqlasin;

ikki hafta muddatda Markazlarning ustavlarini belgilangan tartibda tasdiqlanishi va qayta davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiq eksperiment tariqasidagi mobil shakldagi xizmatlarni yoʻlga qoʻyish uchun Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan maxsus avtotransport vositalarining xarid qilinishini taʼminlasin;

ikki oy muddatda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Maxkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 316-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markazlar)ga oʻzgalar parvarishga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari — shaxslarning funksionalligini tiklash, shu jumladan sogʻligʻidagi mavjud nuqsonlarini bartaraf etish, ularning salbiy taʼsirini yumshatish orqali normal hayot kechirish imkoniyatini yaratish hamda jamiyatga ijtimoiylashuviga qaratilgan kompleks xizmatlar;

Maxsus komissiya — hududiy boshqarmalar huzuridagi shaxslarni Agentlik tizimidagi tibbiy-ijtimoiy muassasalarga joylashtirish, bir tibbiy-ijtimoiy muassasadan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqib, qaror qabul qiladigan doimiy asosda faoliyat yurituvchi komissiya;

qonuniy vakil — oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning toʻgʻri shajara boʻyicha birinchi va ikkinchi darajali qarindoshlari, homiylari, sud tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni parvarish qilish majburiyati yuklangan shaxslar;

hududiy boshqarma — Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari.

3. Markazlarda quyidagi oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari koʻrsatiladi:

a) bepul asosda hamda cheklanmagan muddatga — Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan, parvarish qilishi shart boʻlgan birinchi darajadagi qarindoshlari boʻlmagan va oʻz nomida koʻchmas mulkka ega boʻlmagan oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar hamda oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yashovchi I guruh nogironligi boʻlgan keksalar (keyingi oʻrinlarda — doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar).

Bunda oʻz nomida koʻchmas mulkka ega boʻlgan hamda qonunchilikka muvofiq oʻzganing yordamiga ancha bogʻliqligi (Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 53 ballgacha toʻplagan) bois oʻzgalar parvarishiga muhtoj deb eʼtirof etilgan yolgʻiz keksa va nogironligi boʻlgan shaxslar Maxsus komissiyaning qaroriga muvofiq istisno tariqasida doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs sifatida Markazlarga joylashtirilishi mumkin;

b) shartnomaga muvofiq pullik asosda xizmat koʻrsatiladigan quyidagi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar):

Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan, parvarish qilishi shart boʻlgan birinchi darajadagi qarindoshlari boʻlgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar;

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalari va nogironligi boʻlgan shaxslari.

Bunda mazkur kichik bandda nazarda tutilgan shaxslarga:

bir yilgacha boʻlgan muddatda statsionar va bir oygacha boʻlgan muddatda kunduzgi qatnov shaklida Agentlik tomonidan belgilangan kvotalar doirasida Markazlar joylashgan viloyat (shahar)da yashovchi shaxslarga;

bir yilgacha boʻlgan muddatda mobil shaklda Markazlar joylashgan tuman (shahar)da yashovchi shaxslarga koʻrsatiladi.

Mobil xizmat koʻrsatiladigan hudud doirasiga Agentlik tomonidan oʻzgartirish kiritilishi mumkin.

Pullik asosda ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari koʻrsatish tartibi va shartlari Agentlik tomonidan belgilanadi hamda koʻrsatilgan jami pullik xizmatlarning 2 foizi miqdoridagi mablagʻlar Agentlikning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.

4. Ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan shaxslarni Markazlarga joylashtirish ularda quyidagi qarshi koʻrsatmalar mavjud boʻlmagan taqdirda amalga oshiriladi:

bemorning oʻzi va atrofidagilar uchun xavfli boʻlgan moyillikning qoʻpol buzilishlari va axloqiy dagʻallik bilan birga kechadigan ruhiy kasalliklar;

jarayonning faol bosqichidagi sil kasalligi;

yuqumli teri va soch kasalliklari;

oʻtkir yuqumli kasalliklar;

somatik kasalliklarning oʻtkir kechish davri;

surunkali kasalliklarning ogʻir va oʻta ogʻir (dekompensatsiya) darajasi;

salbiy jarayondagi, yomon holatda oʻtadigan shish (onkologik) kasalliklari va retsidivlari;

tanosil kasalliklari;

demensiya fonidagi deliriy (Senil demensiyasi, deliriy yoki anglashning oʻtkir buzilishi bilan).

Mazkur bandda nazarda tutilgan qarshi koʻrsatmalar aniqlangan taqdirda, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) tomonidan ushbu shaxslar tegishli tibbiy muassasalariga davolanish uchun yuboriladi.

Agarda, tibbiy muassasalarida davolanish natijasida ushbu shaxslarda muqaddam aniqlangan qarshi koʻrsatmalar bartaraf etilsa, ular belgilangan tartibda Markazlarning ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlaridan foydalanishi mumkin.

5. Markazlar, ularning joylashgan manzillari va ularda mavjud boʻsh oʻrinlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agentlikning rasmiy veb-sayti va “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya AT)ga joylashtirib boriladi.

Markazlarga joylashishni xohlovchi doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarga Ijtimoiy himoya ATda mavjud maʼlumotlar asosida oʻzlari istagan ikkita (asosiy va qoʻshimcha) Markazni tanlash va unga joylashish uchun murojaat qilish huquqi beriladi. Bunda:

doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar doimiy roʻyxatga olingan hududda (viloyat yoki shahar) Markaz mavjud boʻlsa, ushbu Markaz ular tomonidan tanlanadigan asosiy Markaz hisoblanadi. Qoʻshimcha tanlanadigan Markaz esa istalgan hududda joylashgan Markaz boʻlishi mumkin;

doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar doimiy roʻyxatga olingan hududda (viloyat yoki shahar) Markaz mavjud boʻlmasa, ular istalgan hududdagi Markazni asosiy va qoʻshimcha sifatida tanlashi mumkin.

Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar tomonidan tanlangan Markazlarning har ikkisida ham boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu shaxslar birinchi tanlangan Markazga joylashtirish uchun navbatga qoʻyiladi.

6. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarni Markazlarga joylashtirish Maxsus komissiyaning qarori asosida amalga oshiriladi.

Maxsus komissiya tarkibi komissiya raisi va uning kotibi bilan birgalikda kamida 5 nafar aʼzodan iborat boʻladi hamda “Inson” markazlarining doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarni Markazlarga joylashtirish va bir Markazdan boshqasiga oʻtkazish bilan bogʻliq faoliyatini muvofiqlashtirib boradi.

Maxsus komissiyaning namunaviy tarkibi va faoliyat yuritish tartibi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.

Maxsus komissiya, agar uning majlisida Maxsus komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, qaror qabul qilish huquqiga ega boʻladi. Maxsus komissiyaning qarorlari uning ushbu majlisda hozir boʻlgan aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, Maxsus komissiya raisining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.

7. Mazkur Nizomga muvofiq oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Markazlarga joylashtirish Ijtimoiy himoya AT orqali amalga oshiriladi.

8. Markazlarga joylashtirilgan va Markazlar xizmatlaridan foydalanmoqchi boʻlgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish individual parvarishlash rejasi asosida amalga oshiriladi.

9. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Markazlarga joylashtirish hamda ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish ushbu Nizomga 1a — 1b-ilovalarga muvofiq sxemalar boʻyicha amalga oshiriladi.

2-bob. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Markazlarga joylashtirish hamda bir Markazdan boshqasiga oʻtkazish tartibi

1-§. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarni Markazlarga joylashtirish

10. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs Markazga joylashish uchun “Inson” markaziga bevosita oʻzi yoxud qonuniy vakili orqali murojaat etadi yoki Ijtimoiy himoya ATda elektron murojaat qilish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

Bunda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili “Inson” markazi orqali murojaat etgan taqdirda, “Inson” markazi xodimi doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili nomidan, Ijtimoiy himoya AT orqali murojaat qilgan hollarda esa — doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs mustaqil ravishda ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

11. Soʻrovnoma doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili tomonidan imzoni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan (daktiloskopiya, elektron imzo, mobil-ID va boshqalar) tasdiqlanadi, bundan “Inson” markazi xodimi tomonidan rasmiylashtirilgan soʻrovnomalar mustasno.

Soʻrovnomaga ushbu Nizomning 3-ilovasida keltirilgan, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan shakldagi, doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsning sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy hujjatlar PDF (Portable Document Format) formatida toʻliq ilova qilinadi.

Bunda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili tomonidan taqdim etiladigan tibbiy hujjatlarning toʻgʻriligi Maxsus komissiyalar tomonidan tekshiriladi.

12. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumot va hujjatlar Ijtimoiy himoya ATda “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsion platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi:

“Inson” markazining doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsga nisbatan oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz shaxs toifasini belgilashga doir qarori;

shaxsni tasdiqlovchi hujjat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

pensiya tayinlanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (mavjud boʻlsa);

nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma (mavjud boʻlsa);

nogironligi boʻlgan shaxsni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi.

Mazkur Nizomning 11-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan tibbiy hujjatlar ham 2025-yil 1-yanvardan boshlab “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsion platformasi orqali olinadi.

13. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarning murojaatlari Ijtimoiy himoya ATda ularning kelib tushish vaqtiga qarab ketma-ketlik boʻyicha avtomatik tarzda navbat tartib raqami asosida roʻyxatga olinadi.

14. “Inson” markazi tomonidan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakilining murojaatlari navbat tartib raqamiga muvofiq ular yuborilgan sanadan eʼtiboran ikki ish kunida koʻrib chiqiladi.

“Inson” markazi tomonidan koʻrib chiqilgan soʻrovnoma va taqdim qilingan hujjatlar ushbu Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan hujjatlar bilan birga yagona elektron hujjatlar majmui sifatida toʻplanadi hamda Ijtimoiy himoya ATga yuklanadi.

Ushbu Nizomning 12-bandida belgilangan hujjatlarni tegishli axborot tizimlari orqali olish imkoni boʻlmasa, ular doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakilidan mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddat ichida soʻrab olinishi mumkin.

15. Ushbu Nizomning 11-12-bandlarida nazarda tutilgan maʼlumot va hujjatlarni toʻplash va koʻrib chiqish jarayonida taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar yoki belgilangan amal qilish muddat oʻtgan hujjatlar mavjudligi aniqlansa, “Inson” markazlari tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda ushbu kamchiliklarni bartaraf etish yoki belgilangan amal qilish muddat oʻtgan hujjatlarni yangilash uchun vakolatli organlarga talabnoma kiritiladi.

Aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha talabnoma kiritilganligi hamda zaruratga koʻra vakolatli organlarga murojaat qilish lozimligi toʻgʻrisida doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilinadi.

16. “Inson” markazlariga taqdim qilingan maʼlumot va hujjatlarda kamchiliklar yoki belgilangan amal qilish muddati oʻtgan hujjatlar aniqlanmasa, barcha hujjatlar koʻrib chiqish uchun Maxsus komissiyaga Ijtimoiy himoya AT orqali yuboriladi.

17. Maxsus komissiya besh ish kuni ichida Ijtimoiy himoya AT orqali yuborilgan elektron hujjatlar yigʻmajildini ularning navbat tartib raqamiga muvofiq toʻgʻri va haqqoniyligini tekshiradi hamda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarda ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan qarshi koʻrsatmalar mavjud yoki mavjud emasligini aniqlaydi.

Maxsus komissiya doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarda Markazlarga joylashtirish uchun qarshi koʻrsatmalar mavjud yoki mavjud emasligini aniqlash uchun zaruratga koʻra qoʻshimcha mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

18. Maxsus komissiya tomonidan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarda Markazlarga joylashtirish uchun qarshi koʻrsatmalar mavjudligini oʻrganish yakunlari boʻyicha qaror qabul qilinadi.

19. Quyidagi hollarda Maxsus komissiya tomonidan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarni Markazlarga joylashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi:

Maxsus komissiya majlisi oʻtkazilayotgan vaqtda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsda ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan qarshi koʻrsatmalar yuzaga kelsa;

doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili oʻz xohishiga koʻra Markazga joylashishdan bosh tortsa.

Markazlarga joylashtirishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

20. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili Markazga joylashtirish boʻyicha xizmatdan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Xizmatdan foydalanishdan bosh tortilganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

21. Maxsus komissiya kotibi doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakilining soʻrovnomasiga muvofiq u joylashishni istagan Markazlardan birida boʻsh oʻrin boʻlganda, ushbu joyni belgilagan holda Markazga joylashtirish haqidagi qaror loyihasini Ijtimoiy himoya AT orqali tasdiqlash uchun Maxsus komissiya aʼzolariga kiritadi.

Qaror Maxsus komissiyaning barcha aʼzolari tomonidan tasdiqlanganidan keyin Maxsus komissiya kotibi tomonidan belgilangan joy avtomatik band qilinadi.

Ijtimoiy himoya AT orqali avtomatik band qilingan joy Maxsus komissiya qarori tasdiqlangan kundan eʼtiboran oʻn besh kun davomida band qilinadi.

Oʻn besh kun davomida doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs tomonidan tegishli Markazga joylashish boʻyicha murojaat qilinmagan taqdirda, ushbu band qilingan joy mazkur Markazga joylashish boʻyicha Maxsus komissiya qarori tasdiqlangan va navbatda turgan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar nomiga rasmiylashtiriladi.

22. Agarda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili soʻrovnomasida koʻrsatilgan Markazlardan hech birida boʻsh oʻrin mavjud boʻlmasa, Maxsus komissiya kotibi ushbu shaxsni u joylashishni istagan birinchi tanlangan Markazga joylashtirish boʻyicha navbatga qoʻyish haqidagi qaror loyihasini Ijtimoiy himoya AT orqali tasdiqlash uchun Maxsus komissiya aʼzolariga kiritadi.

23. Mazkur Nizomning 21 va 22-bandlariga muvofiq Maxsus komissiya tomonidan qabul qilingan qaror avtomatik tarzda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar yoki ularning qonuniy vakillariga hamda tegishli Markazga Ijtimoiy himoya AT orqali yuboriladi hamda bu toʻgʻrisida mobil aloqa vositalari orqali xabar beriladi.

Bunda mazkur Nizomning 19-bandiga muvofiq qabul qilingan qaror avtomatik tarzda Ijtimoiy himoya AT orqali faqat doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakiliga yuboriladi hamda bu toʻgʻrisida mobil aloqa vositalari orqali xabar beriladi.

24. Maxsus komissiya qaroridan norozi boʻlgan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili qonunchilikka muvofiq ushbu qaror ustidan Agentlikka yoki bevosita sudga shikoyat qilishi mumkin.

Bunda Agentlikka qilingan shikoyatlar belgilangan tartibda koʻrib chiqilib, mazkur Nizomda doirasida koʻrib chiqish va qaror qabul qilish uchun tegishli Maxsus komissiyaga yuborilishi mumkin.

25. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs mazkur Nizomning 21-bandi uchinchi xatboshisida belgilangan muddatda joylashish uchun Markazga tashrif buyuradi. Bunda Markaz tomonidan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsning sogʻligʻining holati tekshiruvdan oʻtkaziladi.

Markazga qabul qilish vaqtida yuqori harorat yoki noaniq etiologiyali toshma aniqlangan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar hududiy davolash-profilaktika muassasalariga yuboriladi hamda bu toʻgʻrisidagi maʼlumot Ijtimoiy himoya ATga kiritiladi.

Ushbu shaxslar hududiy davolash-profilaktika muassasalarida davolanishda boʻlgan vaqtda ular uchun band qilingan joy saqlab turiladi hamda ular belgilangan tartibda davolanib boʻlgach, Markazga qabul qilinadi.

Agarda ularda hududiy davolash-profilaktika muassasalarida davolanish jarayonida ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan qarshi koʻrsatmalar aniqlansa, ularni Markazdan chiqarish boʻyicha Markaz tomonidan xulosa rasmiylashtiriladi hamda bu toʻgʻrisidagi maʼlumot Ijtimoiy himoya ATga kiritiladi.

Ushbu xulosa qarshi koʻrsatma aniqlangan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsni Markazga joylashtirishni rad etish va undan chiqarish uchun asos boʻladi.

26. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish, ularni parvarishlashni yaxshilash hamda ularning ijtimoiy-mehnat reabilitatsiyasi boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish maqsadida ular saqlash rejimiga (oʻrin-toʻshaklar, kuzatish, saqlashning erkin tartibi), sogʻligʻi, yoshi va shaxsiy xohishi hisobga olingan holda alohida boʻlimlar va xonalar boʻyicha joylashtiriladi.

27. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarning tibbiy-ijtimoiy taʼminoti toʻliq davlat taʼminoti asosida amalga oshiriladi. Bunda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar:

har yili ikki marta sogʻliqni saqlash tizimidagi biriktirilgan muassasalar va oliy tibbiy taʼlim muassasalarining malakali mutaxassislarini jalb qilgan holda chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi;

respublika ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlarida davolash maqsadida yoʻllanma shakllantirish uchun tuman (shahar) tibbiyot birlashmalariga Markazlar tomonidan ularning tibbiy xodimlarining xulosalari asosida Ijtimoiy himoya ATdan “Elektron poliklinika” axborot tizimiga soʻrov yuboriladi;

tibbiy koʻrsatmaga muvofiq belgilangan tartibda ambulator, statsionar va ixtisoslashgan tibbiy yordam koʻrsatish va davolash choralarini hamda yiliga bir marta sanatoriylarda sogʻlomlashtirish tadbirlari bilan qamrab olinadi.

2-§. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarni Markazlarga joylashtirish

28. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs Markazga joylashish uchun bevosita oʻzi yoki uning qonuniy vakili ushbu Nizomning 10-bandi va 11-bandning birinchi xatboshisida belgilangan tartibda Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda murojaat qiladi hamda ushbu Nizomning 3-ilovasida nazarda tutilgan tibbiy hujjatlar PDF formatida toʻliq ilova qilinadi.

29. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning keksa va (yoki) nogironligi boʻlgan aʼzosining murojaatini koʻrib chiqishda ushbu Nizomning 12-bandi uchinchi — oltinchi xatboshilarida belgilangan maʼlumot va hujjatlarga qoʻshimcha ravishda ushbu shaxs oilasining Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi Ijtimoiy himoya AT orqali tekshiriladi.

30. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki ularning qonuniy vakillarining murojaatlari Ijtimoiy himoya ATda ularning kelib tushish vaqtiga qarab ketma-ketlik boʻyicha avtomatik tarzda navbat tartib raqami asosida roʻyxatga olinadi.

31. “Inson” markazi tomonidan pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki qonuniy vakilining murojaatlari navbat tartib raqamiga muvofiq ular yuborilgan sanadan eʼtiboran uch ish kunida koʻrib chiqiladi.

Agarda pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakilining murojaatini koʻrib chiqish jarayonida ushbu Nizomning 12-bandi va 3-ilovasida nazarda tutilgan maʼlumot va hujjatlarning amal qilish muddatlari oʻtganligi aniqlansa, ushbu Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan chora-tadbirlar amalga oshiriladi.

Kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda, “Inson” markazi pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakilining murojaatini koʻrib chiqishni rad etadi hamda bu toʻgʻrisida pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar mobil aloqa vositalari orqali xabardor qiladi.

32. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsning haqiqatda oʻzgalar parvarishiga muhtojligi tegishli murojaat kelib tushgandan keyin uch ish kuni ichida bevosita uning yashash joyiga borgan holda oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz hamda yolgʻiz yashovchi va nogironligi boʻlgan shaxslarni aniqlash boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda baholanadi.

Baholash yakuni boʻyicha ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda amal qilish muddati bir yil boʻlgan xulosa rasmiylashtiriladi hamda “Inson” markazi direktorining elektron raqamli imzosi orqali tasdiqlanadi.

33. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakilining murojaatini koʻrib chiqish natijasida ushbu shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojligi, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning keksa va (yoki) nogironligi boʻlgan aʼzosi sifatida murojaat qilgan shaxsning oilasiga YIDXP orqali taqdim etiladigan QR-kodga ega boʻlgan maʼlumotnomaning amal qilish muddati tugamaganligi hamda unda ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan qarshi koʻrsatmalar mavjud emasligi aniqlanganda, ushbu shaxsni tegishli Markazga joylashtirish uchun Ijtimoiy himoya ATda barcha hujjatlar yagona elektron hujjatlar majmui sifatida toʻplanadi.

Yagona elektron hujjatlar majmui pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsni u tanlagan Markazga joylashtirish uchun Ijtimoiy himoya AT orqali yuboriladi.

Agar pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakilining murojaatini koʻrib chiqish jarayonida ushbu shaxs tanlagan Markazda boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlmasa, ushbu Markazga joylashtirish uchun navbatga qoʻyiladi.

Mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan holatlar boʻyicha pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs Ijtimoiy himoya AT va mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilinadi.

34. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakili “Inson” markazi tomonidan Markazga joylashish haqida mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilinganidan keyin Markazga joylashish uchun besh kun ichida tashrif buyurishi lozim.

Ushbu muddatda ichida pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs Markazga tashrif buyurmaganda, uni Markazga joylashtirish rad etiladi hamda bu toʻgʻrisida tegishli “Inson” markazi va pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakili mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilinadi.

Mazkur bandning ikkinchi xatboshisida belgilangan holat boʻyicha Markazga joylashtirilishi rad etilgan shaxs Markaz xizmatlaridan foydalanish uchun ushbu paragrafda belgilangan tartibda qayta murojaat qilishi mumkin.

35. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs Markazga joylashish uchun tashrif buyurganda Markaz tomonidan pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsning sogʻligʻi holati tekshiruvdan oʻtkaziladi.

Markazga qabul qilish vaqtida yuqori harorat yoki noaniq etiologiyali toshma aniqlangan pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar hududiy davolash-profilaktika muassasalariga yuboriladi hamda bu toʻgʻrisidagi maʼlumot Ijtimoiy himoya ATga kiritiladi.

Ushbu shaxslar hududiy davolash-profilaktika muassasalarida davolanib boʻlgach va Markazlarda boʻsh oʻrin mavjud boʻlganda qabul qilinadi. Agarda Markazda boʻsh oʻrin mavjud boʻlmasa, ushbu shaxslar mazkur Markazga joylashtirish boʻyicha birinchi oʻrinda navbatga qoʻyiladi.

Agar ularda hududiy davolash-profilaktika muassasalarida davolanish jarayonida ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan qarshi koʻrsatmalar aniqlansa, Markaz tomonidan bu toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiriladi hamda unga muvofiq pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarni Markazga qabul qilish rad etiladi va bu toʻgʻrisidagi maʼlumot Ijtimoiy himoya ATga kiritiladi.

36. Markazlarga joylashish uchun navbatga qoʻyilgan shaxslar ularning navbati kelgan vaqtda tegishli “Inson” markazi tomonidan mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilinadi.

Bunda “Inson” markazi tomonidan Markazga joylashish uchun navbatga qoʻyilgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning keksa va (yoki) nogironligi boʻlgan aʼzosi sifatida murojaat qilgan shaxsning Markazga joylashish navbati kelgan vaqtda, uning oilasiga YIDXP orqali taqdim etiladigan maʼlumotnomaning amal qilish muddati mavjudligi tekshiriladi.

Agarda Markazga joylashish navbati kelgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning keksa va (yoki) nogironligi boʻlgan aʼzosi sifatida murojaat qilgan shaxsning oilasiga YIDXP orqali taqdim etiladigan maʼlumotnomaning amal qilish muddati tugaganligi aniqlanganda, ushbu shaxsni Markazga joylashtirish rad etiladi va ular bu toʻgʻrisida mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilinadi hamda bu toʻgʻrisidagi maʼlumot Ijtimoiy himoya ATga kiritiladi.

37. Markaz va pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs va (yoki) uning qonuniy vakili oʻrtasida ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha ikki va uch tomonlama shartnoma tuziladi.

Ushbu shartnomada koʻrsatiladigan xizmatlar, ularning davomiyligi, narxlari va xizmatlarni koʻrsatish shakli, toʻlovlarni amalga oshirish usullari va boshqa shartlar koʻrsatib oʻtiladi. Bunda Markaz tomonidan koʻrsatiladigan qoʻshimcha xizmatlar pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakili tomonidan tanlanadi, bazaviy xizmatlar esa majburiy ravishda shartnomaga muvofiq koʻrsatiladi.

38. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar oʻzlarining yoki ularning qonuniy vakillarining xohishiga koʻra Markazlarning ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlaridan mobil, kunduzgi qatnov shaklida yoki qisqa va uzoq muddatga bevosita Markazga joylashish orqali foydalanishlari mumkin.

Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarga shartnomaga muvofiq toʻlovlar toʻliq amalga oshirilganidan soʻng shakllantiriladigan individual parvarishlash rejasiga asosan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari koʻrsatiladi.

3-§. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni bir Markazdan boshqasiga oʻtkazish

39. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni bir Markazdan boshqasiga tegishli Markazda boʻsh oʻrin mavjud boʻlgan taqdirda hamda quyidagi asoslar mavjud boʻlganda Maxsus komissiya qaroriga muvofiq oʻtkazilishi mumkin:

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs istiqomat qilayotgan yoki ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlaridan foydalanayotgan Markaz joylashgan hududning ob-havosi uning sogʻligʻiga salbiy taʼsir koʻrsatganda (tibbiy xulosa bilan asoslanganda);

oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning qonuniy vakili bir hududdan boshqa hududga koʻchib oʻtganda yoki uning yaqin qarindoshlari boshqa hududda yashaganda (Markaz ijtimoiy xodimining tavsiyasi asosida).

40. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs bir Markazdan boshqasiga oʻtish uchun bevosita oʻzi yoki uning qonuniy vakilining tegishli Markaz joylashgan hududdagi “Inson” markaziga yohud Ijtimoiy himoya ATda ushbu Nizomning 6-ilovasiga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldirish orqali murojaat qiladi.

Murojaat bevosita “Inson” markaziga borgan holda berilganida “Inson” markazi xodimi oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga uning nomidan soʻrovnomani toʻldirishda koʻmaklashishi mumkin.

Soʻrovnomaga mazkur Nizomning 39-bandida nazarda tutilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni bir Markazdan boshqasiga oʻtkazishga asos boʻluvchi hujjatlar ilova qilinishi lozim.

41. Soʻrovnoma zarur maʼlumotlar kiritilganidan hamda tegishli hujjat va maʼlumotlar rasmiylashtirilgandan soʻng oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs yoki uning qonuniy vakili tomonidan imzoni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan (daktiloskopiya, elektron imzo, mobil-ID va boshqalar) tasdiqlanadi, bundan “Inson” markazi xodimi koʻmagida rasmiylashtirilgan soʻrovnomalar mustasno.

Ijtimoiy himoya AT orqali yuborilgan soʻrovnomalarga ularning kelib tushish vaqtiga qarab ketma-ketlik boʻyicha avtomatik tarzda navbat tartib raqami beriladi.

42. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni bir Markazdan boshqasiga oʻtkazish haqidagi murojaatlar (soʻrovnoma va ilova hujjatlar) mazkur Nizomda belgilangan tartibda Maxsus komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.

Maxsus komissiya murojaatlarni koʻrib chiqishda zaruratga koʻra oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishini tashkil etishi mumkin.

43. Maxsus komissiyaning oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni bir Markazdan boshqasiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan zahoti oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga yoki ularning qonuniy vakillariga hamda tegishli Markazga Ijtimoiy himoya AT orqali yuboriladi hamda oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar bu toʻgʻrisida mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilinadi.

44. Markaz unda yashovchi oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni boshqa Markazga oʻtkazish haqidagi Maxsus komissiya qarorini olgan kundan eʼtiboran uch kun ichida oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni zarur transport vositasida tibbiyot xodimi kuzatuvida Maxsus komissiyaning qarorida koʻrsatilgan Markazga oʻtkazilishini tashkil etadi.

45. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni bir Markazdan boshqasiga oʻtkazishda uning tegishli Markazga qabul qilinishi bilan bogʻliq boʻlgan barcha hujjatlari (elektron hujjatlar yigʻmajildi) hamda shaxsiy kiyim-kechagi va buyumlari bilan birga oʻtkaziladi.

3-bob. Markazlarda oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish va ularning samaradorligini baholash

1-§. Markazlar tomonidan koʻrsatiladigan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari

46. Markazlarda joylashtirilgan shaxslarga yoki ularning xizmatlaridan foydalanuvchi shaxslarga ularning har biri boʻyicha tuzilgan individual parvarishlash rejasiga muvofiq ushbu Nizomning 7-ilovasiga muvofiq ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari koʻrsatiladi.

47. Individual parvarishlash rejasi Ijtimoiy himoya AT orqali oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni Markazga qabul qilish jarayonida oʻtkaziladigan oʻrganish natijalari boʻyicha Markaz direktorining davolash ishlari boʻyicha oʻrinbosari, terapevt, ijtimoiy xodim, reabilitolog va psixologdan iborat ishchi guruh tomonidan shakllantiriladi.

Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarga nisbatan individual parvarishlash rejasini shakllantirishda shartnomaga muvofiq ular tomonidan tanlangan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari ham inobatga olinadi.

48. Markazlarda joylashgan yoki ularning xizmatlaridan foydalanayotgan shaxslarga individual parvarishlash rejasiga muvofiq koʻrsatiladigan xizmatlarning hajmi Agentlik tomonidan belgilanadi.

49. Markazlar tomonidan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga uzoq va qisqa muddatli statsionar, kunduzgi qatnov va mobil shakllarida koʻrsatiladi.

2-§. Statsionar va kunduzgi qatnov shakllarida ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi

50. Statsionar va kunduzgi qatnov shakllarida ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish mazkur Nizomning 3-bandda belgilangan tartibda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi hamda pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakilining xohishiga koʻra amalga oshiriladi.

51. Statsionar va kunduzgi qatnov shakllarida ushbu Nizomning 7-ilovasidagi ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish mazkur Nizomning 47-bandiga muvofiq shakllantirilgan individual parvarishlash rejasiga muvofiq amalga oshiriladi.

52. Kunduzgi qatnov shaklida ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlaridan foydalanish uchun oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish shartnomada nazarda tutilgan kunlarda Markazga kelishlari talab etiladi.

3-§. Mobil shaklda ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi

53. Mobil shaklda ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan tartibda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi hamda pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakillarining xohishiga koʻra amalga oshiriladi.

54. Mobil shaklda ushbu Nizomning 7-ilovasiga muvofiq ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish mazkur Nizomning 47-bandiga muvofiq shakllantirilgan individual parvarishlash rejasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Bunda mobil shakldagi Markaz xizmatlari alohida tasdiqlangan reja-grafiklarga muvofiq oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarning bevosita yashash joyiga borgan holda koʻrsatiladi.

55. Mobil shaklda xizmat koʻrsatish uchun Markazlar tomonidan koʻrsatiladigan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari turiga qarab mobil guruhlar shakllantiriladi.

56. Mobil shaklda xizmat koʻrsatish shartlari, davomiyligi, bir kun davomida xizmatlar uchun ajratiladigan vaqt, har bir oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsga koʻrsatiladigan xizmatlarning xususiyatidan kelib chiqib belgilanadi.

4-§. Markazlarda koʻrsatiladigan shaxslarning ijtimoiylashuviga qaratilgan xizmatlar

57. Markazlarda unga joylashtirilgan hamda kunduzgi qatnov shaklida xizmatlardan foydalanuvchilarni jamiyatga integratsiya qilish hamda qarish jarayoni bilan bogʻliq kasalliklarning oldini olishga koʻmaklashuvchi kasbiy reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish uchun ijtimoiy-mehnat reabilitatsiya xonalari tashkil etiladi.

58. Ijtimoiy-mehnat reabilitatsiya xonalarida statsionar hamda kunduzgi qatnov shaklida xizmatlardan foydalanuvchilarining xohishi va qiziqishlari hamda individual parvarishlash rejasiga muvofiq mehnat yoʻriqchilari tomonidan kasbga oʻrgatish va koʻnikmalarni shakllantirish boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazib boriladi.

59. Markazning ijtimoiy-mehnat reabilitatsiya xonalari ularda joylashtirilgan shaxslarning qiziqishlarini inobatga olgan holda bir yoki bir nechta yoʻnalishlar boʻyicha ushbu Nizomning 8-ilovasida belgilangan zarur asbob-uskunalar va jihozlar bilan taʼminlanadi.

60. Markazlarda joylashtirilgan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarga:

ularning sogʻligʻining holati va xohishlarini inobatga olgan holda muqaddam shugʻullanib kelgan faoliyat turlari bilan shugʻullanishiga;

mutaxassisligi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarda ishlashiga;

Markazlarning tegishli binolaridan foydalangan holda kasanachilik faoliyati bilan shugʻullanishi imkoniyat yaratiladi.

61. Markazlarda oʻtkaziladigan mashgʻulotlar natijasida, tegishli kasb boʻyicha mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun yetarli koʻnikmalarga ega shaxslar ularning xohishiga koʻra Markaz tomonidan:

alohida bilim talab etmaydigan lavozimlar boʻyicha Markazga ishga qabul qilinishi mumkin;

ushbu Markaz joylashgan hududdagi tadbirkorlik subyektlarida ish bilan taʼminlashi yoki oʻzini-oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan holda mehnat faoliyati bilan shugʻullanishiga koʻmaklashiladi.

Bunda oʻzini-oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan shaxslar tomonidan tayyorlangan mahsulotlarni keyinchalik sotish uchun shartnomaga muvofiq Markazlar tomonidan sotib olinadi.

Markazlarga joylashtirilgan shaxslarni ishga joylashtirish uchun qoʻshimcha kasbiy malakani oʻrganishga zarurat tugʻilganda, bu jarayonga Markazlar shartnomaga muvofiq tegishli mutaxassisliklar boʻyicha zarur mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

62. Markazlar tomonidan mahalliy ijro hokimiyati organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda Markazlarga joylashtirilgan oʻzini-oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan shaxslar tomonidan tayyorlangan mahsulotlarni sotish uchun maxsus yarmarkalar tashkil etilishi mumkin.

5-§. Markazlarda koʻrsatiladigan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarining samaradorligini baholash

63. Markazlarda ushbu Nizomning 7-ilovasida nazarda tutilgan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishning sifati va samaradorligi, xizmatdan foydalanuvchilar tomonidan xizmatdan qoniqish hosil qilganligi darajasi baholanadi hamda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarning oʻzgalar parvarishiga muhtojligi monitoring qilinadi.

64. Baholash har chorakda Agentlik tomonidan belgilangan tartibda Markazlar joylashgan hududdagi “Inson” markazlari tomonidan amalga oshiriladi.

Baholash quyidagicha amalga oshiriladi:

Markazlar xizmatlaridan foydalanayotgan shaxslarning tegishli xizmatlardan qoniqish hosil qilganligini aniqlash uchun soʻrovnoma oʻtkazish;

individual parvarishlash rejasining toʻgʻri tuzilganligi, zarur xizmatlarning kiritilganligi hamda ularning oʻz vaqtida koʻrsatilganligini tanlov asosida oʻrganish.

Baholashni amalga oshirishda zaruratga koʻra tor doiradagi malakali mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

65. Baholash yakunida quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

individual parvarishlash rejasiga yangi xizmatlarni kiritish yoki unda mavjud xizmatlarni chiqarish orqali tuzatishlar kiritish;

individual parvarishlash rejasida koʻrsatilgan xizmatlarning oʻz vaqtida va belgilangan talablarga rioya etilmagan holda amalga oshirilgan holatlarda tegishli masʼullarning javobgarligini koʻrib chiqish boʻyicha taklif kiritish.

66. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarning oʻzgalar parvarishiga muhtojligi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2024-yil 11-martdagi 123-son qarorida belgilangan tartibda multidissiplinar guruhlar tomonidan Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha monitoring qilinadi.

Bunda multidissiplinar guruh xulosasi shaxsni Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritish boʻyicha xulosa shakllantirgan ishchi guruh faoliyatiga baho berish uchun asos hisoblanmaydi.

4-bob. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Markazdan chiqarish

67. Markazlarga joylashtirilgan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi va pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar quyidagi hollarda Markazlardan chiqariladi:

a) doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar:

Markazlar xizmatidan mobil yoki kunduzgi qatnov shaklida foydalanish yoxud Markazdan chiqish haqidagi arizasiga muvofiq;

ularni taʼminlash va zarur darajada parvarishlashga qodir boʻlgan yaqin qarindoshlarining iltimosiga muvofiq;

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestridan chiqarilganda;

vafot etgan taqdirda;

b) pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar:

shartnomada belgilangan xizmatlardan foydalanish muddati tugaganda;

mazkur Nizom talablariga muvofiq doimiy yashovchi toifasiga oʻtkazilganida;

vafot etgan taqdirda.

68. Ushbu Nizomning 67-bandi “a” kichik bandida belgilangan holatlar yuzaga kelganda Markaz tomonidan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsni Markazdan chiqarish yoki xizmat koʻrsatish shaklini va tartibini oʻzgartirish toʻgʻrisida buyruq qabul qilinadi.

Mazkur buyruqda belgilangan muddatda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs Markazdan chiqariladi hamda unga quyidagi hujjatlar beriladi, bundan Markaz xizmatlaridan foydalanish shakli oʻzgartirilishi mustasno:

Markazda boʻlganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;

sogʻligʻining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma (tibbiy hujjatlar).

Mazkur Nizomning 67-bandning “a” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisiga muvofiq chiqarish boʻyicha “Inson” markazi tomonidan qaror qabul qilishda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarni yashash joy bilan taʼminlash hamda ijtimoiylashuviga koʻmaklashish boʻyicha chora-tadbirlar ham nazarda tutiladi.

69. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsni uning vafot etganligi munosabati bilan Markazdan chiqarishda Markaz doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsning yaqin qarindoshlariga, xususan soʻnggi marotaba ushbu shaxsdan xabar olgan qarindoshiga mobil aloqa vositalari orqali bogʻlangan holda ushbu shaxsning vafot etganligi va uni olib ketish lozimligi haqida xabardor qiladi hamda vafot etgan shaxsning jasadini belgilangan tartibda saqlash va dafn etish choralarini koʻradi.

Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsning yaqin qarindoshlari belgilangan tartibda xabardor qilinganidan keyin bir kun ichida Markazga kelmagan taqdirda yoki Markazga kelmasliklari haqida xabar qilmagan taqdirda, ushbu shaxs Markaz tomonidan Markaz faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlar, shuningdek yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari hisobidan qonunchilikda belgilangan tartibda dafn etiladi hamda bu toʻgʻrisida tegishli buyruq qabul qilinadi. Ushbu buyruq vafot etgan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsni Markazdan chiqarish uchun asos hisoblanadi.

Bunda Markaz tomonidan dafn etilgan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsni dafn etganlik uchun qonunchilikda belgilangan nafaqa toʻlanmaydi.

70. Ushbu Nizomning 67-bandi “b” kichik bandida belgilangan holatlar yuzaga kelganda Markaz tomonidan pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarni Markazdan chiqarish muddati va tartibini nazarda tutuvchi buyruq qabul qilinadi.

Mazkur buyruqda belgilangan muddatda pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar Markazdan chiqariladi hamda ularga quyidagi hujjatlar beriladi:

Markazda boʻlganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;

sogʻligʻining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma (tibbiy hujjatlar).

71. Agarda pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish muddati tugaganidan keyin Markazdan chiqishni rad etgan taqdirda, ularga Markaz xizmatlaridan foydalanish boʻyicha muqaddam tuzilgan shartnomaning amal qilish muddatini uzaytirish orqali xizmatlardan foydalanishni davom etish taklif etiladi.

Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs tomonidan Markazning taklifiga rozilik bildirilganida muqaddam tuzilgan shartnoma oʻzgartirish kiritiladi hamda unga muvofiq tegishli toʻlovlar amalga oshirilganidan soʻng ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish davom ettiriladi.

72. Agarda shartnomaga muvofiq ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish muddati tugaganidan keyin pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs tomonidan Markaz xizmatlaridan foydalanishni davom ettirish istagi bildirilmaganda hamda yaqin qarindoshlari tomonidan olib ketilmaganda, Markaz bu toʻgʻrisida “Inson” markazini xabardor qiladi.

“Inson” markazi tomonidan pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsning yaqin qarindoshlarini, xususan soʻngi marotaba ushbu shaxsdan xabar olgan qarindoshini topish orqali ularni pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsni Markazdan olib ketish zarurligi haqida xabardor qiladi.

73. “Inson” markazi tomonidan pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsning yaqin qarindoshlarini topish imkoniyati boʻlmaganda, ushbu shaxsga Markazda xizmat koʻrsatishni davom ettirish imkoniyatlari baholanadi.

Baholash yakuni boʻyicha pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsning oʻz mablagʻlari, shu jumladan pensiya yoki nafaqa hisobidan Markaz tomonidan koʻrsatiladigan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlashga yetarli mablagʻlar mavjudligi aniqlansa, ushbu shaxs bilan pullik xizmat koʻrsatish muqaddam tuzilgan shartnomaga muvofiq davom ettiriladi.

74. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsning mablagʻlari, shu jumladan pensiya yoki nafaqa hisobidan Markaz tomonidan koʻrsatiladigan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlashga yetarli mablagʻlar mavjud emasligi aniqlansa, qonunchilikda belgilangan chora-tadbirlar amalga oshiriladi.

75. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarni ularning vafot etganligi munosabati bilan Markazdan chiqarishda Markaz pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarning yaqin qarindoshlariga, xususan soʻnggi marotaba ushbu shaxsdan xabar olgan qarindoshiga mobil aloqa vositalari orqali bogʻlangan holda ushbu shaxslarning vafot etganligi va ularni olib ketish lozimligi haqida xabardor qiladi hamda vafot etgan shaxsning jasadini belgilangan tartibda saqlash va dafn etish choralarini koʻradi.

Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarning yaqin qarindoshlari, xususan soʻnggi marotaba ushbu shaxsdan xabar olgan qarindoshi belgilangan tartibda xabardor qilinganidan keyin bir kun ichida Markazga kelmagan taqdirda yoki Markazga kelmasliklari haqida xabar qilmagan taqdirda, ushbu shaxslar Markaz tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda Markazlar faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan dafn etiladi hamda bu toʻgʻrisida tegishli buyruq qabul qilinadi. Ushbu buyruq vafot etgan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsni Markazdan chiqarish uchun asos hisoblanadi.

Bunda Markazlar tomonidan pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarni dafn qilish uchun qilingan xarajatlar ushbu shaxslarning merosxoʻrlaridan qonunchilikda belgilangan tartibda undirib olinadi.

76. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar vafot etganligi munosabati bilan Markazdan chiqarilganida, ular yoki ularning qonuniy vakillari bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq toʻlangan, biroq amalda koʻrsatilmagan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari uchun toʻlovlar pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarning merosxoʻrlariga qonunchilikka muvofiq qaytarib beriladi.

Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar yoki ularning vakillari boʻyicha tuzilgan shartnomalar boʻyicha koʻrsatilgan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari uchun Markazga toʻlanmagan toʻlovlar qonunchilikda belgilangan tartibda undirib olinadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

77. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga mazkur Nizomning 3-bobida nazarda tutilgan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari ushbu xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha belgilangan talablarga muvofiq koʻrsatiladi.

78. Markazlarda oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga xizmat koʻrsatish uchun Oʻzbekiston Respublikasining sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq sharoitlar yaratiladi.

Markazlarning xonalarini jihozlash va ulardan foydalanish texnika xavfsizligi qoidalariga va sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq amalga oshiriladi.

79. Markazga joylashtirilgan shaxslarga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish sifati, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya qilish hamda ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish yuzasidan nazorat Agentlik hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi.

80. Markazlar xodimlari va unga joylashtirilgan yoki uning xizmatlaridan foydalanayotgan shaxslar oʻrtasidagi munosabatlar Markazlar tomonidan tasdiqlanadigan ichki tartib-qoidalar bilan tartibga solinadi.

81. Markazga joylashtirish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish yakuni boʻyicha murojaat qiluvchilarni mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, murojaat qiluvchilar ijtimoiy xodimlar orqali xabardor qilinishi mumkin.

82. Markazga joylashtirilgan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar oʻzlarining xohishiga koʻra yoki yaqin qarindoshlarining yozma iltimosnomalariga muvofiq hech qanday cheklovlarsiz bir yil davomida bir necha marotaba Markazdan tashqariga chiqishlari mumkin.

Bunda doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarning Markazdan har bir tashqariga chiqishining davomiyligi koʻpi bilan ikki oydan oshmasligi lozim.

83. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal, ashyoviy taʼminotning boshqa buyumlari va yumshoq anjomlar bilan Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelishilgan normalarga muvofiq taʼminlanadi.

84. Markazlar tomonidan ularga ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlarni sarflash qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

85. Agentlik, uning hududiy boshqarmalari va “Inson” markazlari oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Markazlarga joylashtirish hamda oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsni bir Markazdan boshqasiga oʻtkazish yoki ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish jarayonida olingan shaxsga doir maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

86. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs yoki ularning qonuniy vakillari Markazlarga joylashtirish, ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatidan foydalanish jarayonida Agentlik, uning hududiy boshqarmalari, “Inson” markazlari va Markazlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

87. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA

Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslar yoki ularning qonuniy vakillari Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) joylashish uchun yashash joyidagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya AT) orqali murojaat qilish. Xohishiga koʻra 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari 1. Markazga joylashish istagida boʻlgan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs toʻgʻrisidagi hujjat va maʼlumotlarni shakllantirish, koʻrib chiqish va Ijtimoiy himoya ATda yagona elektron hujjatlar majmui sifatida toʻplash. 2. Taqdim etilgan yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan mustaqil ravishda olingan hujjatlarda aniqlangan kamchiliklar va muddati oʻtgan hujjatlarni oʻn ish kuni ichida yangilash uchun doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakilini mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilish. 3. Taqdim etilgan yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan mustaqil ravishda olingan hujjatlarda kamchilik yoki muddati oʻtganlari aniqlanmasa, barcha hujjatlarni Ijtimoiy himoya AT orqali Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarma) huzuridagi Maxsus komissiyalarga yuborish. Murojaat qabul qilib olingandan soʻng ikki ish kunida 3-bosqich Maxsus komissiya 1. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan Ijtimoiy AT orqali yuborilgan hujjatlarni koʻrib chiqish va qaror qabul qilish. Besh ish kunida 2. Qabul qilingan qarorni Ijtimoiy himoya AT orqali doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakili va u joylashtiriladigan Markazga yuborish, agar Markazga joylashtirish rad etilganda, faqat doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs yoki uning qonuniy vakiliga yuborish. Qaror qabul qilingan zahoti avtomatik tarzda 4-bosqich Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs Markazga joylashish uchun unga tashrif buyurish. Qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida 5-bosqich Markaz 1. Doimiy asosda yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish hamda Markazga joylashtirish. Markazga joylashish uchun tashrif buyurilgan vaqtda 2. Markazga qabul qilish vaqtida yuqori harorat yoki noaniq etiologiyali toshma aniqlangan doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxslarni hududiy davolash-profilaktika muassasalariga yuborish. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish yakunlangan vaqtda 3. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs davolash-profilaktika muassasalarida davolanib boʻlgach, Markazga qabul qilish. 4. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs davolash-profilaktika muassasalarida davolanib boʻlgach, unda Markazga joylashtirish uchun qarshi koʻrsatma aniqlanganda, uni Markazdan chiqarish boʻyicha xulosa rasmiylashtirish va Markazga joylashtirishni rad etish. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs davolash-profilaktika muassasalarida davolanib boʻlgach

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1b-ILOVA

Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslar yoki ularning qonuniy vakillari Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) joylashish uchun yashash joyidagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya AT) orqali murojaat qilish. Xohishiga koʻra 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari 1. Markazga joylashish istagida boʻlgan pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs toʻgʻrisidagi hujjat va maʼlumotlarni shakllantirish, koʻrib chiqish va Ijtimoiy himoya ATda yagona elektron hujjatlar majmui sifatida toʻplash. 2. Taqdim etilgan yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan mustaqil ravishda olingan hujjatlarda aniqlangan kamchiliklar va muddati oʻtgan hujjatlarni oʻn ish kuni ichida yangilash uchun pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs yoki uning qonuniy vakilini mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilish. 3. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsning haqiqatda oʻzgalar parvarishiga muhtojligini uning yashash joyiga borgan holda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda baholash va xulosa shakllantirish hamda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi direktorining elektron raqamli imzosi orqali tasdiqlash. 4. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsning hujjatlarida kamchiliklar yoki muddati oʻtganlari hamda qarshi koʻrsatmalar mavjud emasligi aniqlanganda, ushbu shaxsni tegishli Markazga joylashtirish uchun Ijtimoiy himoya ATda barcha hujjatlar yagona elektron hujjatlar majmui sifatida toʻplash. 5. Yagona elektron hujjatlar majmui pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsni u tanlagan Markazga joylashtirish uchun Ijtimoiy himoya AT orqali yuborish hamda pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsni bu toʻgʻrisida Ijtimoiy himoya AT va mobil aloqa vositalari orqali xabardor qilish. Murojaat qabul qilib olingandan soʻng uch ish kunida 3-bosqich Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs Markazga joylashish yoki uning xizmatlaridan mobil va kunduzgi qatnov shaklida foydalanish uchun unga tashrif buyurish. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan xabardor qilingandan soʻng 5 kun ichida 4-bosqich Markaz 1. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va Markazga joylashtirish hamda ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga doir tegishli shartnomani tuzish. 1. Markazga joylashish uchun tashrif buyurilgan vaqtda 2. Markazga qabul qilish vaqtida yuqori harorat yoki noaniq etiologiyali toshma aniqlangan pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxslarni hududiy davolash-profilaktika muassasalariga yuborish. 2. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish yakunlangan vaqtda 3. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs davolash-profilaktika muassasalarida davolanib boʻlgach, Markazga qabul qilish. 4. Markazda boʻsh oʻrin mavjud boʻlmaganda esa mazkur Markazga joylashtirish boʻyicha navbatga qoʻyish. 3. Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs davolash-profilaktika muassasalarida davolanib boʻlgach

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

____________________ ____________________ (sana) (raqam) Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markaziga joylashtirish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Murojaat qiluvchi shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan yili va sanasi 3. Doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) 6. Telefon raqami 7. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxsni joylashtirish soʻralayotgan asosiy va qoʻshimcha Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi (nomi va manzili) II. Doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan yili va sanasi 3. Doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi 4. Vaqtinchalik yashash joyi * 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) 7. Telefon raqami III. Taqdim etiladigan hujjatlar: Nizomning 3-ilovasiga muvofiq roʻyxatdagi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan shaklda sogʻliqning holati toʻgʻrisidagi tibbiy hujjatlar

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markaziga joylashtirish uchun talab etiladigan shaxsning sogʻligʻi holatiga doir tibbiy hujjatlar

1. Ambulator kartadan yoki kasallik tarixidan koʻchirma (qon va peshob tahlili, qonning Avstraliya antigeniga tahlili, koʻkrak qafasi flyuorografiyasi).

2. Ruhiy-asab kasalliklari dispanseri Tibbiy-maslahat komissiyasi xulosasi (demensiya fonidagi deliriy (Senil demensiyasi, deliriy yoki anglashning oʻtkir buzilishi bilan) mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot boʻlishi lozim).

3. Silga qarshi kurashish dispanseri xulosasi.

4. Onkologik dispanser xulosasi.

5. Teri-tanosil kasalliklari dispanseri xulosasi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

____________________ ____________________ (sana) (raqam) Pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxsni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markaziga joylashtirish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Murojaat qiluvchi shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan yili va sanasi 3. Doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 5. Elektron pochta manzili 6. Telefon raqami II. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markaziga joylashtirish soʻralayotgan shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan yili va sanasi 3. Doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi 4. Vaqtinchalik yashash joyi * 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) 7. Telefon raqami III. Taqdim etiladigan hujjatlar: Nizomning 3-ilovasiga muvofiq roʻyxatdagi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan shaklda sogʻliqning holati toʻgʻrisidagi tibbiy hujjatlar

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” ______________ ”Inson” ijtimoiy xizmatlar (tuman/shahar) ______ markazi direktori ____ _________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “_____” ____________ Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga pullik asosda joylashtirish soʻralayotgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksa va nogironligi boʻlgan shaxslarining oʻzgalar parvarishiga muhtojligini baholash natijalari boʻyicha XULOSA Sana: 20__ yil “____”___________ Birinchi darajali qarindoshlari boʻlgan keksa va nogironligi boʻlgan shaxslarning, shu jumladan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi keksa va nogironligi boʻlgan shaxsning F.I.O.: _____________________________________ Tugʻilgan sanasi: ____________________________________________________________________ Manzili (viloyat, shahar (tuman), koʻcha, uy, kvartira) va telefoni: _________________________ _________________________________________________________________________________________ Birinchi darajali qarindoshlari boʻlgan keksa va nogironligi boʻlgan shaxslarning, shu jumladan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi keksa va nogironligi boʻlgan shaxsning yashash joyidagi fuqarolarning oʻzini-oʻzi boshqarish organining nomi: _____________________________________________ Nogironlik guruhi (agar mavjud boʻlsa) : ___________________________________ Oʻzgalar parvarishiga muhtojligini baholash Qoʻyilgan ballar Bartel shkalasi boʻyicha Lauton shkalasi boʻyicha ____________ tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining xulosasi: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ __________ tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi ________________ ________________________ (imzo) (F.I.O.)

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

____________________ ____________________ (sana) (raqam) Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Murojaat qiluvchi shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan yili va sanasi 3. Doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) 6. Telefon raqami 7. Bir Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazidan boshqasiga oʻtkazish soʻralayotgan shaxsning toifasi (keraklisi tanlansin)  doimiy yashovchi toifasiga kiruvchi shaxs  pullik xizmat koʻrsatiladigan shaxs 8. Bir Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazidan boshqasiga oʻtkazish soʻralayotgan shaxsning joylashtirilgan Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi (nomi va manzili) 9. Oʻtkazish soʻralayotgan Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi (nomi va manzili) II. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazidan boshqasiga oʻtkazish soʻralayotgan shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan yili va sanasi 3. Doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) 6. Telefon raqami III. Taqdim etiladigan hujjatlar: 1. Tibbiy xulosa 2. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi ijtimoiy xodimi tavsiyasi

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari tomonidan koʻrsatiladigan ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlari

T/r Xizmati nomi Xizmatdan foydalanuvchi, xizmat koʻrsatish shakllari va amalga oshiriladigan tadbirlar Statsionar (bepul va pullik asosda) Kunduzgi qatnov (pullik asosda) * Mobil (pullik asosda) * Barcha toifadagi xizmat foydalanuvchilar 1. Ijtimoiy-maishiy xizmatlar oziq-ovqat, shu jumladan ratsional va parhez taomlar bilan taʼminlash oziq-ovqat, shu jumladan ratsional va parhez taomlar bilan taʼminlash ovqat, shu jumladan ratsional va parhez taomlar tayyorlash va ovqatlantirish tasdiqlangan standartlar boʻyicha yotoq joy bilan taʼminlash - - xonalarni tozalash (yigʻishtirish) xonalarni tozalash (yigʻishtirish) xonalarni tozalash (yigʻishtirish) kiyim-kechak bilan taʼminlash ** - - kiyim-kechaklarini yuvish - kiyim-kechaklarini yuvish gigiyena tadbirlarini amalga oshirishda koʻmaklashish gigiyena tadbirlarini amalga oshirishda koʻmaklashish gigiyena tadbirlarini amalga oshirishda koʻmaklashish sayrga, madaniy va maʼrifiy hamda sport tadbirlariga borishda hamrohlik qilish yoki olib borish - sayrga, tibbiyot va sport muassasalariga borishda hamrohlik qilish yoki olib borish qarindosh va doʻstlar bilan yozishmalarda hamda aloqa oʻrnatishda koʻmaklashish qarindosh va doʻstlar bilan yozishmalarda hamda aloqa oʻrnatishda koʻmaklashish qarindosh va doʻstlar bilan yozishmalarda hamda aloqa oʻrnatishda koʻmaklashish dafn etish tadbirlari ** - - - - kunduzgi qisqa muddatli parvarishlash (enaga xizmati) 2. Tibbiy-ijtimoiy xizmatlar birlamchi tibbiy koʻrikdan oʻtkazish birlamchi tibbiy koʻrikdan oʻtkazish - kafolatlangan bepul tibbiy xizmatdan foydalanishda koʻmaklashish ** - - birinchi tibbiy yordam birinchi tibbiy yordam - chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtishni tashkil etish ** - - davolovchi shifokorning koʻrsatmasi boʻyicha vena ichiga, mushak ichiga, teri ostiga inyeksiyalar qilish davolovchi shifokorning koʻrsatmasi boʻyicha vena ichiga, mushak ichiga, teri ostiga inyeksiyalar qilish - zarur dori vositalari bilan taʼminlash zarur dori vositalari bilan taʼminlash - tiklash terapiyasi (fizioterapiya, fitoterapiya, massaj)ni amalga oshirish tiklash terapiyasi (fizioterapiya, fitoterapiya, massaj)ni amalga oshirish tiklash terapiyasi (fizioterapiya, fitoterapiya, massaj)ni amalga oshirish yotoq yaralarni, tashqi jarohatlarni qayta ishlash va bogʻlash - yotoq yaralarni, tashqi jarohatlarni qayta ishlash va bogʻlash tozalash klizmasini bajarish - - palliativ yordam koʻrsatish - - koʻzoynaklar va shunga oʻxshash optik asboblar, tuzatuvchi, himoya qiluvchi yoki boshqa vositalar bilan taʼminlash ** - - uy sharoitida tibbiy parvarish qilish asoslarini oʻrgatish uy sharoitida tibbiy parvarish qilish asoslarini oʻrgatish uy sharoitida tibbiy parvarish qilish asoslarini oʻrgatish nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish yakka tartibdagi dasturida belgilangan sogʻlomlashtirish tadbirlarini amalga oshirish nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish yakka tartibdagi dasturida belgilangan sogʻlomlashtirish tadbirlarini amalga oshirish - tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtishga koʻmaklashish ** - - protez-ortopediya moslamasi va (yoki) reabilitatsiya qilishning texnik vositasini olishga koʻmaklashish ** - - sanatoriyda davolanishga koʻmaklashish ** - - 3. Ijtimoiy-madaniy xizmatlar konsertlar, tomoshalar, tarixiy qadamjolarga hamda ziyoratgohlarga ekskursiyalar uyushtirish konsertlar, tomoshalar, tarixiy qadamjolarga hamda ziyoratgohlarga ekskursiyalar uyushtirish - davra suhbatlari, uchrashuvlar, treninglar oʻtkazish davra suhbatlari, uchrashuvlar, treninglar oʻtkazish - bayramlar va alohida muhim sanalarda har xil madaniy tadbirlar tashkil qilish bayramlar va alohida muhim sanalarda har xil madaniy tadbirlar tashkil qilish - 4. Sport reabilitatsiyasi xizmatlari shifokor koʻrsatmasiga muvofiq tegishli sport anjomlaridan, vorkaut sport maydonchalarida mavjud inventarlardan foydalanishga koʻmaklashish shifokor koʻrsatmasiga muvofiq tegishli sport anjomlaridan, vorkaut sport maydonchalarida mavjud inventarlardan foydalanishga koʻmaklashish - davolovchi badantarbiya mashqlarini bajarishda koʻmaklashish davolovchi badantarbiya mashqlarini bajarishda koʻmaklashish davolovchi badantarbiya mashqlarini bajarishda koʻmaklashish 5. Kasbiy reabilitatsiya xizmatlari Qiziqishni inobatga olgan holda turli xil toʻgaraklar tashkil etish Qiziqishni inobatga olgan holda turli xil toʻgaraklar tashkil etish - 6. Ijtimoiy-iqtisodiy xizmatlar tijorat banklarida hisobraqamlar ochish va mablagʻlarni omonatga qoʻyishda koʻmaklashish ** - - pensiya va nafaqalarni olishda koʻmaklashish ** - - imtiyozli transport kartalarini olishda koʻmaklashish ** - - 7. Ijtimoiy-huquqiy xizmatlar huquqiy maslahatlar berish, qonunchilikda belgilangan imtiyozlar, ijtimoiy toʻlovlar va pensiya taʼminotini olish uchun koʻmaklashish, vasiylik va homiylik organlari, shuningdek vasiy bilan munosabatlarda yordam koʻrsatish ** - -

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarining ijtimoiy-mehnat reabilitatsiya xonalarini jihozlash uchun talab etiladigan asbob-uskunalar va jihozlar

T/r Asbob-uskunalar va jihozlar I. Tikuvchilik uchun zarur jihozlar 1. Tikuvchilik anjomlari toʻplami (qaychi, igna, lenta oʻlchovi, angishvona) 2. Maneken 3. Stol (bichuv) 4. Tikuv mashinasi (oddiy chok, overlok) 5. Qalam, qogʻoz (vatman) oʻchirgʻich II. Qoʻlda gilam toʻqish uchun zarur jihozlar 1. Gilam toʻqish dastgohi 2. Taroq (toʻqmoq) 3. Pichoq-qaychi III. Zardoʻzlik buyumlari uchun zarur jihozlar 1. Zardoʻzlik dastgohi (kor choʻp) 2. Kichik qaychi 3. Ignalar IV. Kashtachilik uchun zarur jihozlar 1. Qalam, qogʻoz (vatman), oʻchirgʻich 2. Gazlama materiallar 3. Turli xil rangdagi iplar 4. Doʻkon uskuna (50x50) 5. Koʻrpacha 6. Igna 7. Angishvona V. Rasm chizish uchun zarur jihozlar 1. Choʻtka 2. Choʻtka (toʻplam) 3. Molbert 4. Ebru usulida rasm chizish toʻplami VI. Savat yasash uchun zarur jihozlar 1. Tozalash mashinasi (yorma keskich) 2. Savatlar yasash uchun qurilma (shiladigan uskuna) 3. Tok qaychi 4. Dastgoh majmuasi VII. Ganch oʻymakorligi uchun zarur jihozlar 1. Skalpel 2. Iskana 3. Shturgardon pardozlash asbobi, qalamtok, nova oʻyish asboblari, minkor VIII. Milliy poyabzal tayyorlash uchun zarur jihozlar 1. Qaychi / choʻtka 2. Tikuv mashinasi 3. Bigiz 4. Qoliplar (bir juft) 5. Dupoya 6. Bolgʻa 7. Ombur 8. Yelim choʻtka, idish IX. Doʻppidoʻzlik uchun zarur jihozlar 1. Igna 2. Angishvona 3. Jiyak doʻkon uskunasi 4. Zichlaydigan taxtakachi 5. Fanerdan taxtacha 6. Simdan piltakach X. Kulolchilik uchun zarur jihozlar 1. Kulolchilik charxi 2. Kistochka 3. Kulolchilik pechi XI. Qandolatchilik uchun zarur jihozlar 1. Kichkina elektr pechka 2. Mikrotoʻlqinli pechka 3. Muzlatgich 4. Mikser (aralashtirgich) 5. Elektr choynak XII. Kompyuter savodxonligi uchun zarur jihozlar 1. Kompyuter (protsessor) 2. Monitor 3. Klaviatura/sichqoncha 4. Sichqoncha gilamchasi 5. Quloqchin 6. Proyektor XIII. Qoʻshiq kuylash, shu jumladan karaoke uchun zarur jihozlar 1. Kolonka (karnay) 2. Mikrofon 3. Kompyuter (protsessor) 4. Klaviatura/sichqoncha 5. Sichqoncha gilamchasi 6. Proyektor

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 316-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 25-maydagi 146-son qarori bilan tasdiqlangan Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandi yettinchi xatboshisidagi “Saxovat” soʻzi “Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Sogʻlom avlod uchun” hukumatga qarashli boʻlmagan xalqaro xayriya fondini qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2014-yil 30-yanvardagi 20-son qarorida :

a) 1-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Saxovat” soʻzi “Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-ilovaning 8-bandi oltinchi xatboshisidagi “Saxovat” soʻzi “Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 10-martdagi 53-son qarori bilan tasdiqlangan Pullik xizmat koʻrsatishda alohida toifadagi turistlarga imtiyozlar berish tartibining rus tilidagi matnining 4-bandning oltinchi xatboshisi, 6-bandning ikkinchi xatboshisi va 7-bandning uchinchi xatboshilaridagi “domax-internatax “Saxovat” soʻzlari “Sentrax sotsialnoy podderjki” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylarida yashaydigan nogironligi boʻlgan shaxslar va keksalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-iyuldagi 455-son qarorida :

a) qarorning nomi va muqaddimadagi “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylarida” soʻzlari “Muruvvat” internat uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylari” va “Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari tegishlicha “Muruvvat” internat uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida” va “Agentlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Belgilab qoʻyilsinki, Ekspert kengashi Jamgʻarmani boshqaruvchi organ hisoblanadi.”;

g) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi “Muruvvat” internat uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”;

d) 7-bandda :

ikkinchi xatboshidagi tegishli kelishikdagi “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Muruvvat” internat uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi tegishli kelishikdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

e) 3-ilovada :

ilovaning nomi va 1-banddagi “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylari” soʻzlari “Muruvvat” internat uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-banddagi “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylarining, shuningdek Urush va mehnat faxriylari respublika pansionatining” soʻzlari va “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylarida” soʻzlari tegishlicha “Muruvvat” internat uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarining” hamda “Muruvvat” internat uylari, Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandning ikkinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari , 6 — 10 , 13-bandning uchinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Muruvvat” internat uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 8-yanvardagi 13-son qarori bilan tasdiqlangan Ayrim muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda boʻlish uchun toʻlovlar undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-bandning oltinchi xatboshisi va 11-bandning uchinchi xatboshisidagi “Saxovat” internat-uylari” soʻzlari “Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 10-bandning birinchi xatboshisidagi “Muruvvat”, “Saxovat” uylari” soʻzlari “Muruvvat” internat uylari, Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 10-bandning “v” kichik bandi yettinchi xatboshisidagi “Saxovat” keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun internat uylariga” soʻzlari “Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 44-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“boquvchisi va qarovchisi hamda doimiy yashash joyi boʻlmagan 60 yoshdan oshgan erkaklar va 55 yoshdan oshgan ayollar, shuningdek, ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan qarovsiz qolgan keksalar belgilangan tartibda tegishli ichki ishlar organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari bilan hamkorlikda Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga, ruhiy kasallik sababli nogironligi boʻlgan shaxslar “Muruvvat” nogironligi boʻlgan shaxslar uchun internat uylariga joylashtiriladi;”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Gripp yuqtirish va uning ogʻir asoratlarini boshidan oʻtkazish xavfi yuqori boʻlgan aholi oʻrtasida grippning oldini olish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 23-iyuldagi 567-son qarorida :

a) 2-band , 3-band , 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “qariyalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun “Saxovat” internat uylari” soʻzlari “Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovaning 6-bandidagi “qariyalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun “Saxovat” internat uylari” soʻzlari “Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-avgustdagi 646-son qarori bilan tasdiqlangan Suyultirilgan uglevodorod gazini aholi uchun belgilangan narxlar boʻyicha isteʼmol qiluvchi ijtimoiy soha obyektlari roʻyxatida :

a) 5-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 7-banddagi “Muruvvat” va “Saxovat” internat-uylari” soʻzlari “Muruvvat” internat-uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-sentabrdagi 816-son qarori bilan tasdiqlangan “Keksalar maslahati” guruhlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomning 8-bandi oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “Muruvvat” va “Saxovat” uylari” soʻzlari “Muruvvat” internat uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 464-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni ekish, parvarish qilish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 40-bandi uchinchi xatboshisidagi “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylari” soʻzlari “Muruvvat” internat uylari va Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy himoyaga muhtoj ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa va qoʻshimcha toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash va ushbu sohaga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish orqali davlat xizmati sifatini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida” 2023-yil 23-martdagi 119-son qarorida :

a) qaror nomidagi “qoʻshimcha toʻlov” soʻzlari “moddiy yordam” soʻzlariga almashtirilsin;

b) 2-bandning uchinchi xatboshisidagi “qoʻshimcha toʻlov” soʻzlari “uy-joy kommunal xizmatlar haqi hamda oziq-ovqat mahsulotlari va shaxsiy gigiyena tovarlari uchun moddiy yordam” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovaning 8 va 68-bandlaridagi “Saxovat” uylarida hamda Urush va mehnat faxriylari uchun respublika pansionatlarida” soʻzlari “Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilovada :

ilova nomidagi “qoʻshimcha toʻlov” soʻzlari “uy-joy kommunal xizmatlar haqi hamda oziq-ovqat mahsulotlari va shaxsiy gigiyena tovarlari uchun moddiy yordam” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-bandda :

birinchi xatboshidagi “qoʻshimcha toʻlov” soʻzlari “uy-joy kommunal xizmatlar haqini toʻlash hamda oziq-ovqat mahsulotlari va shaxsiy gigiyena tovarlari uchun moddiy yordam (keyingi oʻrinlarda — moddiy yordam)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “qoʻshimcha toʻlovni” soʻzlari “moddiy yordamni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Reyestr — Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestri;

“proaktiv shakl”da moddiy yordam tayinlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning axborot tizimlari (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimlari) — oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarning maʼlumotlari saqlanadigan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — yolgʻiz keksalar yoki yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar) — Reyestrga kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar;

proaktiv shaklda moddiy yordam tayinlash boʻyicha vakolatli organ — Agentlik;

moddiy yordam — uni olish huquqi paydo boʻlgan shaxslarga uy-joy kommunal xizmatlar haqini toʻlash hamda oziq-ovqat mahsulotlari va shaxsiy gigiyena tovarlari uchun minimal isteʼmol xarajatlari miqdorida toʻlanadigan har oylik pul toʻlovi”;

3-banddagi “qoʻshimcha toʻlovni” soʻzlari “moddiy yordamni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Moddiy yordamni tayinlash Agentlik tomonidan amalga oshiriladi”;

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Moddiy yordam Reyestrga kiritilgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga Respublika budjeti mablagʻlari hisobidan tayinlanadi va har oyda toʻlanadi”;

2 va 3-boblarning nomidagi “Qoʻshimcha toʻlovni” soʻzlari “Moddiy yordamni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7 — 9-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Moddiy yordam yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar Reyestrga kiritilgan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab Agentlik tomonidan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali “proaktiv shakl”da tayinlanadi.

8. “Proaktiv shakl”da yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga moddiy yordamni tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

9. Agentlik:

a) yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qaroriga 1-ilova bilan tasdiqlangan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentiga asosan aniqlaydi, Reyestrga kiritadi va Reyestrdan chiqaradi hamda ularning elektron roʻyxatni shakllantiradi;

b) Reyestrga kiritilgan yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali avtomatik tarzda moddiy yordamni tayinlaydi yoki toʻlovni toʻxtatadi;

v) ushbu Nizomga muvofiq tayinlangan moddiy yordamni toʻlash uchun toʻlov qaydnomalari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali har oyning 4 sanasiga qadar AT “Xalq banki”ga yuboradi hamda zarur mablagʻlarni AT “Xalq banki”ga oʻtkazib beradi;

d) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali moddiy yordam tayinlanganida yoki toʻlov toʻxtatilganida 5 daqiqa ichida elektron maʼlumotnomada koʻrsatilgan mobil aloqa vositasiga SMS-xabar yuboradi”;

10-band chiqarib tashlansin;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Moddiy yordamni toʻlash yolgʻiz keksalar va yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslar Reyestrdan chiqarilgan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab Agentlik tomonidan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot orqali avtomatik ravishda toʻxtatiladi”;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Moddiy yordam qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib va muddatlarda AT “Xalq banki” tomonidan joriy toʻlov oyidan kechikmay toʻlanadi”;

13 va 15-bandlardagi “qoʻshimcha toʻlov” soʻzlari “moddiy yordam” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Moddiy yordam oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududi doirasida doimiy yashash uchun boshqa tuman (shahar)ga koʻchganida moddiy yordamni toʻlash yangi yashash joyi boʻyicha Agentlik tomonidan davom ettiriladi. Bunday holda moddiy yordamni toʻlash ilgarigi yashash joyi boʻyicha moddiy yordamni toʻlash toʻxtatilgan vaqtdan boshlab davom ettiriladi”;

quyidagi mazmundagi 14 1 va 14 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“14 1 . Tayinlangan moddiy yordamni toʻlash:

ketma-ket uch oydan ortiq vaqt mobaynida moddiy yordamni yetkazib berish (topshirish) yuklatilgan AT “Xalq banki” orqali moddiy yordam olinmaganda;

fuqaro ozodlikdan mahrum etilganda;

fuqaro “Muruvvat” internat-uylari yoki Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga joylashtirilganda;

moddiy yordamni toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisida fuqaro tomonidan ariza berilganda toʻxtatib turiladi.

Tayinlangan moddiy yordamni toʻlash qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa hollarda ham toʻxtatib turilishi mumkin.

Moddiy yordamni toʻlash fuqaro yoki uning vasiysi tomonidan moddiy yordamni toʻlashni tiklash toʻgʻrisida ariza taqdim etilgandan, shuningdek shaxsini tasdiqlovchi hujjatni koʻrsatgandan soʻng tiklanadi.

Fuqaroning “Muruvvat” internat-uylari yoki Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida yoxud sud hukmi boʻyicha ozodlikdan mahrum etish joylarida boʻlgan vaqti uchun moddiy yordam toʻlanmaydi. Fuqaro “Muruvvat” internat-uylari yoki Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlaridan chiqarilganda (bundan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestridan chiqarilganligi mustasno) yoxud jazoni oʻtab boʻlganidan keyin moddiy yordam toʻlash moddiy yordamni toʻlashni tiklash toʻgʻrisida ariza berilgan kundan boshlab tiklanadi.

14 2 . Tayinlangan moddiy yordamni toʻlash:

fuqaro vafot etganda;

tayinlangan moddiy yordamga huquqlar yoʻqolganda;

doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketilganda toʻxtatiladi;

17-banddagi “davlat organlari va boshqa tashkilotlar” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

nizomga 1-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga moddiy yordamni tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Proaktiv shakl”da oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga moddiy yordamni toʻlovni tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Shaxsni oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarni Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritadi yoki chiqaradi. Holatlar aniqlanganda 2-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan maʼlumotlarga asosan: avtomatik ravishda moddiy yordamni tayinlaydi yoki avtomatik ravishda moddiy yordamni toʻxtatadi. Maʼlumotlar kelib tushganidan soʻng 10 daqiqa ichida 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. Toʻlov qaydnomalarini shakllantiradi va axborot tizimi orqali AT “Xalq banki”ga yuboradi. Xar oyning 4-sanasiga qadar 2. Moddiy yordam tayinlangan yoki toʻxtatilganida shaxsga SMS xabarnomani yuboradi. Qoʻshimcha toʻlov tayinlangan yoki toʻxtatilganidan soʻng 5 daqiqa ichida ” .

14. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-sentabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoyani rivojlantirish instituti va Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 518-son qarorining 5-bandi “a” kichik bandining ikkinchi xatboshisi “kamida bir marta” soʻzlaridan keyin “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining uch baravarigacha boʻlgan miqdordagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Aholining ijtimoiy himoya olish huquqlarini taʼminlash hamda davlat ijtimoiy yordami va xizmatlarini koʻrsatishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 14-oktabrdagi 539-son qarorida :

a) 1-ilovaning 7-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 7. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari va “Muruvvat” internat uylariga joylashtirish uchun murojaatlarni qabul qilish hamda zarur hollarda ularga joylashtirishda talab etiladigan tibbiy hujjatlarni rasmiylashtirish boʻyicha tuman (shahar) tibbiyot birlashmalariga talabnoma kiritish ” ;

b) 5-ilovaning “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi” boʻlimi quyidagi mazmundagi 11 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 11 1 . Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari va “Muruvvat” internat uylariga joylashtirishda talab etiladigan tibbiy hujjatlarni rasmiylashtirish Tibbiyot birlashmasi Talabnomani qabul qilib olish, xizmat koʻrsatish, axborot berish ”.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 316-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining Nogironligi boʻlgan shaxslarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 9-martdagi 190-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 12-iyundagi 366-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 70-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz keksalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga qoʻshimcha toʻlovni tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizomga 2 va 3-ilovalar .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 31-may,

316-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.05.2024-y., 09/24/316/0385-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son)

lex.uz