📅 2024-yil 31-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 31-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 31 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 мая 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 May 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
СЎРОВНОМА
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш жараёнини рақамлаштириш, кўрсатиладиган давлат хизматларининг сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш;
давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани Давлат хизматлари маркази ва «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда тўлдириш, кўриб чиқиш ва натижасини юбориш;
далолатномалар реестрини шакллантириш ва юритиш.
2. Адлия вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, шунингдек, ЯИДХП орқали тўлиқ жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда далолатномаларнинг электрон маълумотлар базасини яратсин ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантириш чораларини кўрсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 318-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатишнинг тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси асосида ўзга шахсларга қараб туриш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи ( қараб турувчи шахс ) — I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қариялар билан бирга яшайдиган ҳамда уларга қараб туриш учун мазкур Регламентга асосан мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
парваришга муҳтож шахслар — I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қариялар;
қараб туриш вақти — парваришга муҳтож шахсларга қараб турилган вақт.
3. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги электрон маълумотлар қараб турувчи шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади.
4. Қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат парваришга муҳтож шахс билан бирга яшаган шахсга (шахслардан бирига) қўшиб ҳисобланади.
Қараб туришнинг ҳолати ногиронлиги бўлган болани ўз қарамоғига олган оиланинг аъзоси учун ҳам татбиқ қилинади.
5. Қараб туриш вақти Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномаси (кейинги ўринларда — далолатнома) асосида белгиланади.
Далолатнома мавжуд бўлмаганда, қараб туриш ҳолати суднинг қарори асосида белгиланади.
6. Далолатнома 12 ой муддатга расмийлаштирилади.
Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолати ваколатли орган ходимлари томонидан ҳар олти ойда бир маротаба жойга чиққан ҳолда мониторинг қилинади ва ўрганиш натижаси бўйича маълумотлар «ЯМИҲ» АТ орқали юритилади.
Далолатномани расмийлаштирган ваколатли орган ходимининг қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини мониторинг қилишда иштирок этиши тақиқланади.
7. Шахснинг ногиронлиги борлиги, ўзгалар парваришига муҳтожлиги ва ёши ҳақидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТ орқали автоматик равишда текширилади.
Ўзгалар парваришига муҳтожлик (кексалар учун) ваколатли орган ходими томонидан Бартел ва Лаутон шкалалари ёрдамида «ЯМИҲ» АТда баҳоланади.
Бунда баҳолаш натижасида йиғилган балл 116 ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, шахс ўзгалар парваришига муҳтож деб ҳисобланмайди.
8. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ходимлари, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
9. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
10. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш схемасига мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ваколатли орган ходимларига мурожаат этади ёхуд давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
15. Аризачи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.
16. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида парваришга муҳтож шахснинг сўровномада кўрсатилган доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзилига чиққан ҳолда, ушбу ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида далолатномани расмийлаштиради ёки уни расмийлаштиришни рад қилади.
Далолатнома ваколатли орган ходими ва ушбу ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) ёрдамида имзоланади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази раҳбари расмийлаштирилган далолатномани «ЯМИҲ» АТда тасдиқлайди.
17. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда далолатномани расмийлаштиришни рад этади:
сўровномада нотўғри ва (ёки) хато маълумотлар кўрсатилган бўлса;
сўровномадаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаса;
сўровномада кўрсатилган парваришга муҳтож шахснинг розилиги бўлмаса;
парваришга муҳтож шахс Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ёки «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилган бўлса.
Ушбу банднинг тўртинчи-бешинчи хатбошиларидаги ҳолатлар ҳақида ваколатли орган ва ушбу ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида мазкур Регламентга 3-иловад а келтирилган Жойга чиққан ҳолда текширув ўтказилганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари билан рад этишга йўл қўйилмайди.
18. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ваколатли орган рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда, мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш рад этилганлиги ҳақида хабарномани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда (Жойга чиққан ҳолда текширув ўтказилганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган бўлса, ушбу далолатноманинг PDF форматдаги нусхаси билан бирга) Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиб, исталган вақтда қайтадан давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.
20. Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, ваколатли орган томонидан ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномаси шу куннинг ўзида «ЯМИҲ» АТда расмийлаштирилади ҳамда Давлат хизматлари маркази ва Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборилади.
21. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга далолатномани ёки рад этиш ҳақида хабарномани электрон ёки қоғоз шаклда беради.
3-боб. Далолатномани бекор қилиш тартиби
22. Далолатнома қуйидаги ҳолларда «ЯМИҲ» АТда автоматик тарзда бекор қилинган ҳисобланади:
қараб турувчи ва (ёки) парваришга муҳтож шахс вафот этса — ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган кундан;
парваришга муҳтож шахс Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ёки «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилганда — жойлаштирилган кундан;
парваришга муҳтож шахс оила қурганда — никоҳ тузилганлиги далолатнома ёзуви қайд қилинган кундан.
23. Далолатнома қуйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан бекор қилинади:
18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола фарзандликка олинганлиги аниқланганда;
қараб турувчининг хоҳишига кўра;
парваришга муҳтож шахс қараб турувчи шахс ҳақиқатда унга қараб турмаётганлиги ёки қараб турувчи томонидан ўзига нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳаракати содир этганлиги сабабли далолатномани бекор қилишни сўраб мурожаат қилганда;
парваришга муҳтож шахсга қараб турувчи ҳақиқатда қараб турмаётганлиги аниқланса;
қараб турувчи ва (ёки) парваришга муҳтож шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига яшаш учун кўчиб ўтганда.
Ушбу банднинг иккинчи , бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади.
24. Қараб турувчи ёки парваришга муҳтож шахс ушбу Регламентнинг 23-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари асосида далолатномани бекор қилиш учун ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ўзлари мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловада келтирилган Далолатномани бекор қилиш бўйича сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Қараб турувчи ва парваришга муҳтож шахсдан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
25. Далолатномани бекор қилиш бўйича сўровномани кўриб чиқиш Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича сўровномани кўриб чиқишнинг ушбу Регламентда белгиланган тартиби ва муддатларида амалга оширилади.
26. Далолатнома ушбу Регламентнинг 22 ва 23-бандларида келтирилган асослар билан бекор қилинганда, ваколатли орган далолатнома бекор қилинган куннинг ўзида бу бўйича маълумотни «ЯМИҲ» АТга киритади ҳамда бу ҳақда Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига автоматик равишда хабар юборади.
27. Ваколатли орган томонидан «ЯМИҲ» АТда далолатномалар реестри юритилади.
Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
далолатнома тузилган вақт ва рақами;
ариза берувчи (қараб турувчи) ва парваришга муҳтож шахс тўғрисидаги маълумотлар;
далолатнома бекор қилинган вақти.
4-боб. Якунловчи қоидалар
28. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
29. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилиб боради.
30. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
31. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (қараб турувчи шахс) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига келган ҳолда ёхуд маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари 1. Сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Электрон тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади. 2. Автоматик равишда 3-босқич Ваколатли орган 1. Парваришга муҳтож шахснинг сўровномада кўрсатилган доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзилига чиққан ҳолда далолатнома «ЯМИҲ» АТда расмийлаштиради ҳамда Давлат хизматлари маркази ва Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборади. 2. Сўровномани кўриб чиқиш натижаси бўйича далолатномани расмийлаштириш рад этилса, унинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган хабарномани Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади. Сўровнома келиб тушгандан бошлаб 5 иш куни ичида 4-босқич 1. ЯИДХП 1. Давлат хизматининг натижаси ариза берувчининг электрон манзилига юборилади ва ариза берувчи бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади. 1. Автоматик тарзда 2. Давлат хизматлари маркази, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари 2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга далолатномани ёки рад этиш ҳақида хабарнома электрон ёки қоғоз шаклда берилади. 2. 10 дақиқа мобайнида
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О.* 2. Туғилган жойи ва санаси* 3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами* 4. ЖШШИР* 5. Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили 6. Телефон рақами 7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) II. Парваришга муҳтож шахс: □ I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс. □ 18 ёшгача ногиронлиги бор бола . □Ўзгалар парваришига муҳтож 80 ёшга тўлган кекса шахс . III. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қариялар тўғрисида маълумот. 1. Ф.И.О.* 2. Туғилган жойи ва санаси* 3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами* 4. ЖШШИР* 5. Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили 6. Телефон рақами 7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ЖОЙГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА ДАЛОЛАТНОМА 20___ йил «____» ____________ __________________ (ҳудуд номи) Мен, ____________________________________________________________________ («Инсон» маркази ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими) 20__йил «__» _______даги ___-сон сўровномага асосан ___________________________ ________________________________________________________________________ (вилоят (Тошкент шаҳар), туман (шаҳар), МФЙ номи (қисқартиришларсиз))* да текширув ўтказиб, қуйидагиларни аниқладим: 1) ______________________________________________________________________; 2) ______________________________________________________________________; …………………………………………………………………………………………………….…… … (қуйидаги ҳолатлардан бири ёзилади: а) сўровномада кўрсатилган манзилда ариза берувчи (қараб турувчи) ва парваришга муҳтож шахс ёки улардан бири яшамаслиги ёхуд манзилда бўлмаслиги; б) парваришга муҳтож шахснинг розилиги мавжуд эмаслиги; в) қараб турувчи парваришга муҳтож шахсга ҳақиқатда қараб турмаётганлиги.) Далолатнома тузишда иштирок этганлар ҳақида маълумот Т/р Ф.И.О. Яшаш манзили * Лавозими Шахсий имзо 1. 2. 3. ... «Инсон» маркази ____________________ ________________________ ________________________ (лавозими) (шахсий имзо) (Ф.И.О)
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш рад этилганлиги ҳақида ХАБАРНОМА ________________________________________________________________________ (ваколатли органнинг номи) Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил «___» __________даги ________ -сон сўровномангизни кўриб чиқиб, (йил, кун, ой) (сўровнома рақами) қараб туриш ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномаси расмийлаштириш рад этилганлигини маълум қилади. Рад этиш асослари: 1. 2. 3. .......................................................................................................................................................................... QR-код ____________________________ (Ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О.)
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ 20___ йил «____» ____________ __________________ (ҳудуд номи) Мен, ____________________________________________________________________ («Инсон» маркази ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими) 20__йил «__» _______даги ___-сон сўровномага асосан ___________________________ ________________________________________________________________________ (вилоят (Тошкент шаҳар), туман (шаҳар), МФЙ номи (қисқартиришларсиз))* га чиққан ҳолда, _______________________________________________________________________да (вилоят (Тошкент шаҳар), туман (шаҳар), МФЙ номи (қисқартиришларсиз))* яшовчи ариза берувчи (қараб турувчи) — ______________________________________ (Ф.И.О) ___________________________________________________________________ бўлган (I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола, шунингдек 80 ёшга тўлган кекса (шулардан бири ёзилади) _______________________________________________________________________га (парваришга муҳтож шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳақиқатда қараб туришини аниқладим ва ушбу далолатнома шу ҳақда тузилди. Далолатнома тузишда иштирок этган ва тасдиқлаганлар ҳақида маълумот Т/р Ф.И.О. Яшаш манзили* Лавозими Шахсий имзо 1. 2. 3. ... «Инсон» маркази ____________________ ________________________ ________________________ (лавозими) (шахсий имзо) (Ф.И.О)
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Далолатномани бекор қилиш бўйича
I. Ариза берувчи □ Қараб турувчи шахс □ Парваришга муҳтож шахс II . Ариза берувчи тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О.* 2. Туғилган жойи ва санаси* 3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами* 4. ЖШШИР* 5. Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили 6. Телефон рақами 7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) III . Далолатнома рақами ва санаси:**
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 318-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш
61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«61. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти Агентлик томонидан Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали юборилган электрон маълумотлар асосида аниқланади.
Агентлик автоматик тарзда фуқаронинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон маълумотларни Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборади.
Агентлик томонидан ахборот тизими орқали юборилган фуқаронинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон кўринишдаги маълумотлар фуқарога пенсия ҳисоблашда иш стаж сифатида инобатга олиш учун асос бўлиб ҳисобланади».
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 май,
318-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
SOʻROVNOMA
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish jarayonini raqamlashtirish, koʻrsatiladigan davlat xizmatlarining sifatini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish;
davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani Davlat xizmatlari markazi va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi, shuningdek, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda toʻldirish, koʻrib chiqish va natijasini yuborish;
dalolatnomalar reyestrini shakllantirish va yuritish.
2. Adliya vazirligi va Ijtimoiy himoya milliy agentligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda:
mazkur qaror bilan tasdiqlangan Reglamentga muvofiq davlat xizmatini koʻrsatish davlat xizmatlari markazlari va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi, shuningdek, YIDXP orqali toʻliq joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
3. Adliya vazirligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmati koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi yuzasidan YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan Reglament talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish kiritilsin.
5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan birgalikda ikki oy muddatda dalolatnomalarning elektron maʼlumotlar bazasini yaratsin hamda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida shakllantirish choralarini koʻrsin.
6. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 318-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 18 yoshgacha boʻlgan nogironligi bor bolaga, shuningdek, oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan 80 yoshga toʻlgan qariyalarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatishning tartibini belgilaydi.
Ushbu Reglament umrbod taʼminlash sharti bilan uy-joy (kvartira)ni boshqa shaxsga berish shartnomasi asosida oʻzga shaxslarga qarab turish munosabatlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi ( qarab turuvchi shaxs ) — I guruh nogironligi boʻlgan shaxs yoki 18 yoshgacha boʻlgan nogironligi bor bola, shuningdek, oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan 80 yoshga toʻlgan qariyalar bilan birga yashaydigan hamda ularga qarab turish uchun mazkur Reglamentga asosan murojaat qilgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
parvarishga muhtoj shaxslar — I guruh nogironligi boʻlgan shaxs yoki 18 yoshgacha boʻlgan nogironligi bor bola, shuningdek, oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan 80 yoshga toʻlgan qariyalar;
qarab turish vaqti — parvarishga muhtoj shaxslarga qarab turilgan vaqt.
3. “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidagi (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT) qarab turishning haqiqiy holatlari toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlar qarab turuvchi shaxsga pensiya tayinlashda ish stajiga kiritish uchun asos hisoblanadi.
4. Qarab turish vaqti pensiya tayinlash uchun zarur boʻlgan ish stajiga faqat parvarishga muhtoj shaxs bilan birga yashagan shaxsga (shaxslardan biriga) qoʻshib hisoblanadi.
Qarab turishning holati nogironligi boʻlgan bolani oʻz qaramogʻiga olgan oilaning aʼzosi uchun ham tatbiq qilinadi.
5. Qarab turish vaqti Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasi (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) asosida belgilanadi.
Dalolatnoma mavjud boʻlmaganda, qarab turish holati sudning qarori asosida belgilanadi.
6. Dalolatnoma 12 oy muddatga rasmiylashtiriladi.
Qarab turishning haqiqiy holati vakolatli organ xodimlari tomonidan har olti oyda bir marotaba joyga chiqqan holda monitoring qilinadi va oʻrganish natijasi boʻyicha maʼlumotlar “YAMIH” AT orqali yuritiladi.
Dalolatnomani rasmiylashtirgan vakolatli organ xodimining qarab turishning haqiqiy holatini monitoring qilishda ishtirok etishi taqiqlanadi.
7. Shaxsning nogironligi borligi, oʻzgalar parvarishiga muhtojligi va yoshi haqidagi maʼlumotlar “YAMIH” AT orqali avtomatik ravishda tekshiriladi.
Oʻzgalar parvarishiga muhtojlik (keksalar uchun) vakolatli organ xodimi tomonidan Bartel va Lauton shkalalari yordamida “YAMIH” ATda baholanadi.
Bunda baholash natijasida yigʻilgan ball 116 va undan ortiq boʻlgan taqdirda, shaxs oʻzgalar parvarishiga muhtoj deb hisoblanmaydi.
8. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ xodimlari, shuningdek, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatiladi.
9. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.
10. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish sxemasiga muvofiq koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
11. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga yoki vakolatli organ xodimlariga murojaat etadi yoxud davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
12. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilganda, Davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organ xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etganda esa — ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
Ariza beruvchidan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
13. Zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
14. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
15. Arizachi oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida uni vakolatli organga yuboradi.
YIDXP orqali murojaat etilganda, soʻrovnoma avtomatik ravishda vakolatli organga yuboriladi.
16. Vakolatli organ soʻrovnoma tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida parvarishga muhtoj shaxsning soʻrovnomada koʻrsatilgan doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi manziliga chiqqan holda, ushbu hududning mahalla fuqarolar yigʻini raisi ishtirokida dalolatnomani rasmiylashtiradi yoki uni rasmiylashtirishni rad qiladi.
Dalolatnoma vakolatli organ xodimi va ushbu hududning mahalla fuqarolar yigʻini raisi tomonidan identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID va boshqalar) yordamida imzolanadi.
“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi rahbari rasmiylashtirilgan dalolatnomani “YAMIH” ATda tasdiqlaydi.
17. Vakolatli organ quyidagi hollarda dalolatnomani rasmiylashtirishni rad etadi:
soʻrovnomada notoʻgʻri va (yoki) xato maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa;
soʻrovnomadagi maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topmasa;
soʻrovnomada koʻrsatilgan parvarishga muhtoj shaxsning roziligi boʻlmasa;
parvarishga muhtoj shaxs Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi yoki “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirilgan boʻlsa.
Ushbu bandning toʻrtinchi-beshinchi xatboshilaridagi holatlar haqida vakolatli organ va ushbu hududning mahalla fuqarolar yigʻini raisi ishtirokida mazkur Reglamentga 3-ilovad a keltirilgan Joyga chiqqan holda tekshiruv oʻtkazilganligi haqida dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablari bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilganda, vakolatli organ rad etishning aniq sabablarini va qonunchilik hujjatlari normalarini koʻrsatgan holda, mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish rad etilganligi haqida xabarnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda (Joyga chiqqan holda tekshiruv oʻtkazilganligi haqida dalolatnoma rasmiylashtirilgan boʻlsa, ushbu dalolatnomaning PDF formatdagi nusxasi bilan birga) Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi.
Ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatishni rad etishga sabab boʻlgan holatlarni bartaraf etib, istalgan vaqtda qaytadan davlat xizmatidan foydalanishi mumkin.
20. Agar taqdim etilgan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlsa, vakolatli organ tomonidan ushbu Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shaklda Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasi shu kunning oʻzida “YAMIH” ATda rasmiylashtiriladi hamda Davlat xizmatlari markazi va Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimiga yuboriladi.
21. Davlat xizmatlari markazi va vakolatli organ ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga dalolatnomani yoki rad etish haqida xabarnomani elektron yoki qogʻoz shaklda beradi.
3-bob. Dalolatnomani bekor qilish tartibi
22. Dalolatnoma quyidagi hollarda “YAMIH” ATda avtomatik tarzda bekor qilingan hisoblanadi:
qarab turuvchi va (yoki) parvarishga muhtoj shaxs vafot etsa — oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilgan kundan;
parvarishga muhtoj shaxs Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi yoki “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirilganda — joylashtirilgan kundan;
parvarishga muhtoj shaxs oila qurganda — nikoh tuzilganligi dalolatnoma yozuvi qayd qilingan kundan.
23. Dalolatnoma quyidagi hollarda vakolatli organ tomonidan bekor qilinadi:
18 yoshgacha boʻlgan nogironligi bor bola farzandlikka olinganligi aniqlanganda;
qarab turuvchining xohishiga koʻra;
parvarishga muhtoj shaxs qarab turuvchi shaxs haqiqatda unga qarab turmayotganligi yoki qarab turuvchi tomonidan oʻziga nisbatan huquqbuzarlik harakati sodir etganligi sababli dalolatnomani bekor qilishni soʻrab murojaat qilganda;
parvarishga muhtoj shaxsga qarab turuvchi haqiqatda qarab turmayotganligi aniqlansa;
qarab turuvchi va (yoki) parvarishga muhtoj shaxs Oʻzbekiston Respublikasi hududi doirasida boshqa tuman (shahar)ga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga yashash uchun koʻchib oʻtganda.
Ushbu bandning ikkinchi , beshinchi va oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan holatlar aniqlanganda, mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
24. Qarab turuvchi yoki parvarishga muhtoj shaxs ushbu Reglamentning 23-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari asosida dalolatnomani bekor qilish uchun oʻzi kelib murojaat qilganda, Davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organ xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etganda esa — oʻzlari mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 6-ilovada keltirilgan Dalolatnomani bekor qilish boʻyicha soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
Qarab turuvchi va parvarishga muhtoj shaxsdan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
25. Dalolatnomani bekor qilish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqish Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqishning ushbu Reglamentda belgilangan tartibi va muddatlarida amalga oshiriladi.
26. Dalolatnoma ushbu Reglamentning 22 va 23-bandlarida keltirilgan asoslar bilan bekor qilinganda, vakolatli organ dalolatnoma bekor qilingan kunning oʻzida bu boʻyicha maʼlumotni “YAMIH” ATga kiritadi hamda bu haqda Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimiga avtomatik ravishda xabar yuboradi.
27. Vakolatli organ tomonidan “YAMIH” ATda dalolatnomalar reyestri yuritiladi.
Reyestrda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
dalolatnoma tuzilgan vaqt va raqami;
ariza beruvchi (qarab turuvchi) va parvarishga muhtoj shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
dalolatnoma bekor qilingan vaqti.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
28. Davlat xizmatlari markazi va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
29. Adliya vazirligi va uning hududiy organlari mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat qilib boradi.
30. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
31. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (qarab turuvchi shaxs) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga kelgan holda yoxud mahalladagi ijtimoiy xodimlarga murojaat etadi yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimlari 1. Soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Elektron toʻldirilgan soʻrovnoma vakolatli organga yuboriladi. 2. Avtomatik ravishda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Parvarishga muhtoj shaxsning soʻrovnomada koʻrsatilgan doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi manziliga chiqqan holda dalolatnoma “YAMIH” ATda rasmiylashtiradi hamda Davlat xizmatlari markazi va Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimiga yuboradi. 2. Soʻrovnomani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha dalolatnomani rasmiylashtirish rad etilsa, uning aniq sabablarini va qonunchilik hujjatlari normalarini koʻrsatgan holda QR-kod qoʻyilgan xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushgandan boshlab 5 ish kuni ichida 4-bosqich 1. YIDXP 1. Davlat xizmatining natijasi ariza beruvchining elektron manziliga yuboriladi va ariza beruvchi bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qilinadi. 1. Avtomatik tarzda 2. Davlat xizmatlari markazi, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimlari 2. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga dalolatnomani yoki rad etish haqida xabarnoma elektron yoki qogʻoz shaklda beriladi. 2. 10 daqiqa mobaynida
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha
I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O.* 2. Tugʻilgan joyi va sanasi* 3. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami* 4. JSHSHIR* 5. Doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi manzili 6. Telefon raqami 7. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) II. Parvarishga muhtoj shaxs: □ I guruh nogironligi boʻlgan shaxs. □ 18 yoshgacha nogironligi bor bola . □Oʻzgalar parvarishiga muhtoj 80 yoshga toʻlgan keksa shaxs . III. I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 18 yoshgacha boʻlgan nogironligi bor bolaga, shuningdek, oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan 80 yoshga toʻlgan qariyalar toʻgʻrisida maʼlumot. 1. F.I.O.* 2. Tugʻilgan joyi va sanasi* 3. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami* 4. JSHSHIR* 5. Doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi manzili 6. Telefon raqami 7. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa)
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi JOYGA CHIQQAN HOLDA TEKSHIRUV OʻTKAZILGANLIGI HAQIDA DALOLATNOMA 20___ yil “____” ____________ __________________ (hudud nomi) Men, ____________________________________________________________________ (“Inson” markazi xodimining familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi) 20__yil “__” _______dagi ___-son soʻrovnomaga asosan ___________________________ ________________________________________________________________________ (viloyat (Toshkent shahar), tuman (shahar), MFY nomi (qisqartirishlarsiz))* da tekshiruv oʻtkazib, quyidagilarni aniqladim: 1) ______________________________________________________________________; 2) ______________________________________________________________________; …………………………………………………………………………………………………….…… … (quyidagi holatlardan biri yoziladi: a) soʻrovnomada koʻrsatilgan manzilda ariza beruvchi (qarab turuvchi) va parvarishga muhtoj shaxs yoki ulardan biri yashamasligi yoxud manzilda boʻlmasligi; b) parvarishga muhtoj shaxsning roziligi mavjud emasligi; v) qarab turuvchi parvarishga muhtoj shaxsga haqiqatda qarab turmayotganligi.) Dalolatnoma tuzishda ishtirok etganlar haqida maʼlumot T/r F.I.O. Yashash manzili * Lavozimi Shaxsiy imzo 1. 2. 3. ... “Inson” markazi ____________________ ________________________ ________________________ (lavozimi) (shaxsiy imzo) (F.I.O)
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish rad etilganligi haqida XABARNOMA ________________________________________________________________________ (vakolatli organning nomi) Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20___ yil “___” __________dagi ________ -son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, (yil, kun, oy) (soʻrovnoma raqami) qarab turish haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasi rasmiylashtirish rad etilganligini maʼlum qiladi. Rad etish asoslari: 1. 2. 3. .......................................................................................................................................................................... QR-kod ____________________________ (Vakolatli organ rahbarining F.I.O.)
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish DALOLATNOMASI 20___ yil “____” ____________ __________________ (hudud nomi) Men, ____________________________________________________________________ (“Inson” markazi xodimining familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi) 20__yil “__” _______dagi ___-son soʻrovnomaga asosan ___________________________ ________________________________________________________________________ (viloyat (Toshkent shahar), tuman (shahar), MFY nomi (qisqartirishlarsiz))* ga chiqqan holda, _______________________________________________________________________da (viloyat (Toshkent shahar), tuman (shahar), MFY nomi (qisqartirishlarsiz))* yashovchi ariza beruvchi (qarab turuvchi) — ______________________________________ (F.I.O) ___________________________________________________________________ boʻlgan (I guruh nogironligi boʻlgan shaxs yoki 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bola, shuningdek 80 yoshga toʻlgan keksa (shulardan biri yoziladi) _______________________________________________________________________ga (parvarishga muhtoj shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi) haqiqatda qarab turishini aniqladim va ushbu dalolatnoma shu haqda tuzildi. Dalolatnoma tuzishda ishtirok etgan va tasdiqlaganlar haqida maʼlumot T/r F.I.O. Yashash manzili* Lavozimi Shaxsiy imzo 1. 2. 3. ... “Inson” markazi ____________________ ________________________ ________________________ (lavozimi) (shaxsiy imzo) (F.I.O)
Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslarga qarab turishning haqiqiy holatini tekshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
Dalolatnomani bekor qilish boʻyicha
I. Ariza beruvchi □ Qarab turuvchi shaxs □ Parvarishga muhtoj shaxs II . Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O.* 2. Tugʻilgan joyi va sanasi* 3. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami* 4. JSHSHIR* 5. Doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi manzili 6. Telefon raqami 7. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) III . Dalolatnoma raqami va sanasi:**
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 318-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish
61-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“61. I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaga, shuningdek, 80 yoshga toʻlgan keksalarga qarab turish vaqti Agentlik tomonidan Pensiya jamgʻarmasiga axborot tizimi orqali yuborilgan elektron maʼlumotlar asosida aniqlanadi.
Agentlik avtomatik tarzda fuqaroning I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaga, shuningdek, 80 yoshga toʻlgan keksalarga qarab turganligi toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlarni Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimiga yuboradi.
Agentlik tomonidan axborot tizimi orqali yuborilgan fuqaroning I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaga, shuningdek, 80 yoshga toʻlgan keksalarga qarab turganligi toʻgʻrisidagi elektron koʻrinishdagi maʼlumotlar fuqaroga pensiya hisoblashda ish staj sifatida inobatga olish uchun asos boʻlib hisoblanadi”.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 31-may,
318-son