📅 2024-yil 6-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Favqulodda vaziyatlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 6-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Favqulodda vaziyatlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 6 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Фавқулодда вазиятлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 мая 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр по чрезвычайным ситуациям
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 May 2024 · Ministry and agency documents · Favqulodda vaziyatlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
буйруғи
МЕТОДИКАСИ
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабр) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 6 майдаги 131-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Йўриқнома муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.».
2. 1-бандда :
бешинчи хатбошидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар,» деган сўзлар «республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
давлат ёнғин назорати (бундан буён матнда ДЁН деб юритилади) органлари — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлинмалари;
ёзма кўрсатма — ёнғин назорати бўйича давлат инспекторининг ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш, шу жумладан қурилаётган корхоналар ва объектларнинг, шунингдек товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг белгиланган муддатларда тегишли мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма фармойиши;
ёнғин назорати бўйича давлат инспектори (бундан буён матнда инспектор деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахси;
ёнғинлар профилактикаси — ёнғинлар келиб чиқиш эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;
тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг ёнғин-профилактик кўриги (бундан буён матнда кўрик деб юритилади) — тадбиркорлик субъектига ёнғин келиб чиқиши кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ёзма тавсиялар бериш учун объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир;
ёнғин хавфсизлиги — одамларнинг, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати;
мониторинг ва профилактика тадбири (бундан буён матнда профилактика тадбири деб юритилади) — тадбиркорлик субъектларига амалдаги ёнғин хавфсизлигига оид қонунчилик ҳужжатларини ва уларга киритилган ўзгартиришларни тушунтириш, ушбу қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш мақсадида ўтказиладиган тадбир;
«Е-maʼmuriy ish» тизими — ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат юзасидан маъмурий иш ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш ва шакллантириш, ваколатли органга электрон юбориш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, жабрланувчи, гувоҳ ва холислар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш, шунингдек ваколатли органлар ўртасида идоралараро ахборот алмашишнинг ягона марказлаштирилган электрон тизими;
«E-material» тизими — жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш, қабул қилинган қарорлар ҳисобини юритиш ва терговга қадар текширув жараёни устидан назоратни амалга ошириш имконини берадиган электрон дастурий таъминот;
«Yagona davlat nazorati» ахборот тизими — тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи электрон ахборот тизими.».
3. 3-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«марказий ДЁН органи — Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (бундан буён матнда ФВВ деб юритилади) Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти таркибига кирувчи Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси ва Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси;»;
учинчи хатбошидаги «ФВВга бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги марказлари;» деган сўзлар «Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари (бўлим, бўлинмалари) ва «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«объектдаги ДЁН органи — Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бевосита бўйсунувчи ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари).».
4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. ДЁН органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
давлат ёнғин назоратини амалга ошириш;
ёнғинлар профилактикасини ўтказиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид ишлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотларни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш ишларини олиб бориш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикаси ўтказилишига доир ишларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиялари, шунингдек, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни қабул қилиб олиш комиссиялари таркибида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этиш;
ёнғин автоматикаси тизимларини (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) монтаж қилиш, шунингдек, қурилиш конструкция ва материалларини оловбардошлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар сифатини текшириш ва қабул қилиш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ташкилотларнинг ходимларига, суғурталанган шахсларга, мактабгача таълим муассасаларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш сифати ва ташкил этилишини назорат қилиш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш сифатини назорат қилиш;
фуқаролар ва ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик асосида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш учун ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш (ёнғин аудити) хизматини бажариш;
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий қўллаб-қувватлаш.».
5. 3-бобнинг номидаги «ишини режалаштириш ва фаолиятини таҳлил қилиш» деган сўзлар «фаолиятини таҳлил қилиш ва режалаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. ДЁН органлари фаолиятини таҳлил қилиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
ёнғинлар статистикаси;
кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар натижалари;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ёнғинлар профилактикасига доир ишлар;
маъмурий амалиёт;
ёнғинга қарши тарғибот.».
7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ҳар бир маҳаллий ДЁН инспектори ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ойлик иш режа-жадвалини тузиши лозим. Ойлик иш режа-жадвал инспекторнинг бевосита бошлиғи томонидан кейинги ойнинг биринчи санасига қадар тасдиқланади. Инспектор томонидан кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширишлар ўтказиш учун бир ойда камида 15 иш куни режалаштирилиши лозим.».
8. 16-бандда :
биринчи хатбошидаги «давлат тасарруфидаги объектлар, сўнгра тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектлар ёнғин хавфлилигига кўра 1, 2 ва 3-гуруҳлар бўйича кетма-кетликда киритилади.» деган сўзлар «давлат тасарруфидаги, сўнгра тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектлар ёнғин хавфлилигига кўра 1, 2, 3 ва 4-гуруҳлар бўйича кетма-кетликда киритилади.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Объектларни ёнғин чиқиш хавфи юзасидан гуруҳларга бўлиш бўйича методика мазкур Йўриқноманинг 2 1 -иловасида келтирилган.»;
иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
9. 17-бандда «маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан» деган сўзлар «республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, хўжалик бирлашмаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 18-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ҳар бир объектга ушбу Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ назорат-кузатув иши (бундан буён матнда НКИ деб юритилади) юритилиши лозим. НКИда кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар натижалари бўйича охирги беш йил мобайнида тузилган ҳужжатлар (ёзма кўрсатмалар, далолатномалар, тавсиялар маълумотномалари, тавсияномалар, баёнлар, қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқалар нусхалари), объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бошқа ҳужжатлар нусхалари ёки асли сақланади.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларнинг НКИда охирги текширув ўтказилган санадан қатъи назар, охирги иккита текширув натижаси бўйича тузилган ҳужжатлар, шунингдек охирги беш йил мобайнида ўтказилган кўриклар ва профилактика тадбирлари натижаси бўйича тузилган ҳужжатлар сақланади.».
11. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Янги объект ҳақида маълумот келиб тушганда, ДЁН органи ўн кунлик муддатда НКИ тузиш ва кўрикларни, профилактика тадбирларни ёки текширувларни режалаштириш учун бирламчи маълумот олиш мақсадида ваколатли органларга сўровлар юборади. Биринчи кўрик, профилактика тадбири ёки текширувлар ўтказилгунга қадар янги объектнинг НКИда ваколатли органлардан ёки бошқа манбалардан келган ушбу объектга тааллуқли ҳужжатлар жамланади.».
12. 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5-боб. Кўрикни, профилактика тадбирни ҳамда текширишни режалаштириш ва ўтказиш».
13. 20-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда ДЁН органлари томонидан қуйидаги тартибда текширувлар ўтказилади:
батафсил (дастлабки) текширув ва назорат текширув — бир йилда кўпи билан бир мартадан;
тезкор текширув — жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида.»;
иккинчи — ўнинчи хатбошилари тегишли равишда тўртинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидан «вазияти» деган сўз чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «одамларга хабар берадиган мосламаларнинг» деган сўзлар «одамларни ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилишни бошқариш тизимларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 21-банддаги «объектларни текшириш ва/ёки ёнғин-профилактика кўригидан ўтказишни» деган сўзлар «объектларда кўрикни, профилактика тадбирини ёки текширишларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Қуйидаги мазмундаги 21 1 -банд билан тўлдирилсин:
«21 1 . Кўриклар ойлик иш режа-жадваллар асосида, профилактика тадбирлари эса мазкур Йўриқноманинг 3 1 -иловасига мувофиқ шаклдаги чораклик режа-график асосида ҳар чоракда камида бир маротаба фақат тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилади.».
16. 23-банддаги «Текширув ва/ёки ёнғин-профилактика кўриклари» деган сўзлар «Кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар ДЁН органи раҳбарининг буйруғи асосида ўтказилади.
Бунда, ушбу буйруқда объект номи, жойлашган манзили, кўрик, профилактика тадбир ва текширувни ўтказиш муддати, унда иштирок этадиган инспекторнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими кўрсатилиши лозим.
Кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар фақат буйруқда кўрсатилган инспекторлар томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда инспектор томонидан текширув бошланишидан олдин:
тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбар вазифасини бажарувчи шахс) текширув мақсади билан таништирилиши;
хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома кўрсатилиши;
текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар (текширув ўтказиш келишилганлиги ёки ваколатли орган текширув ҳақида хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, ДЁН органининг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текширув дастури) нусхалари тилхат олинган ҳолда тақдим қилиниши;
«Yagona davlat nazorati» ахборот тизимига текширувнинг уникал кодини киритиш орқали текширувга доир маълумотларни олиш ҳуқуқи тушунтирилиши лозим.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда инспектор томонидан кўриклар ва профилактика тадбирлари бошланишидан олдин:
тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбар вазифасини бажарувчи шахс) кўрик ёки профилактика тадбирининг мақсади билан таништирилиши;
хизмат гувоҳномаси кўрсатилиши;
кўрик ёки профилактика тадбирларини ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар нусхалари тақдим қилиниши керак.».
18. 25-банддаги «таклиф этилган» деган сўзлар «киритилган» деган сўз билан алмаштирилсин.
19. 26-банддаги «кўрсатмада бажариш учун таклиф этилган» деган сўзлар «кўрсатмага киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. Қуйидаги мазмундаги 27 1 — 27 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«27 1 . Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ёки уни хабардор этган ҳолда «Yagona davlat nazorati» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Бунда, ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб инспектор томонидан уч кун муддатда «Yagona davlat nazorati» ахборот тизимига киритилади.
27 2 . Текширувларнинг даврийлиги объектнинг ёнғин хавфлилик гуруҳига кўра белгиланади. Жумладан:
1-гуруҳ объекти бир йилда кўпи билан бир мартадан батафсил ва назорат тартибида текширувдан ўтказилади;
2-гуруҳ объекти икки йилда кўпи билан бир мартадан батафсил ва назорат тартибида текширувдан ўтказилади;
3-гуруҳ объекти уч йилда кўпи билан бир мартадан батафсил ва назорат тартибида текширувдан ўтказилади;
4-гуруҳ объектида давлат ёнғин назорати заруратга қараб амалга оширилади.
«Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси доирасидаги «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» йиллик танлов ғолиби ёки ёнғин аудити ташкилотидан ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича ижобий хулосасини олган ҳамда ёнғин ва бошқа хатарлардан ўзига тегишли объектларни суғурталаган объектларда қонунчиликда белгиланган давр мобайнида текширувлар ўтказилмайди.
27 3 . Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактика тадбирлари тасдиқланган чораклик режа-графиклар асосида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
бевосита жойига чиқмаган ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаган ҳолда ҳуқуқий тарғибот, семинарлар, тушунтириш ишлари ва амалий машғулотлар ташкил этиш;
тадбиркорлик субъектларига почта алоқаси ёки электрон ахборот тизимлари орқали уларнинг фаолияти юзасидан қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар, тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётган соҳада содир этилаётган тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитлар бўйича хабарномалар юбориш;
амалдаги қонунчилик талабларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни оммавий муҳокама қилиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида веб-сайтлар, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда блог ва чатларни ташкил этиш;
«очиқ эшиклар куни» тадбирларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш;
тадбиркорлик субъектларини қонунчилик талаблари акс эттирилган тарқатма материаллар ва бошқа қўлланмалар билан таъминлаш.
Ёнғин хавфсизлигини, фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар сақланадиган жойлар (объектлар)нинг техник мустаҳкамлигини, объект ички ва рухсат бериш режимини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган профилактика тадбирлари тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни кўздан кечириш орқали амалга оширилиши мумкин.».
21. 6-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6-боб. Кўриклар, профилактика тадбирларини ва текширувларни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш».
22. 28-бандда :
биринчи хатбошидаги «текширув ва ёнғин-профилактика кўригини» деган сўзлар «кўрикни, профилактика тадбирини ва текширувни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «текширувлар ва/ёки ёнғин-профилактика кўрикларида» деган сўзлар «кўрикда, профилактика тадбирида ва текширувда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «текшириш ва/ёки ёнғин-профилактика кўрикларини» деган сўзлар «кўрик, профилактика тадбирини ва текширув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. 29-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Кўрик, профилактика тадбири ва текширув мазкур Йўриқнома ва ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида ўтказилиши лозим.»;
иккинчи хатбоши «ўтказиладиган» деган сўздан кейин «кўриклар, профилактика тадбирлари ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин.».
24. 30-бандда «Текширувлар даврида» деган сўзлар «Кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар даврида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. 7-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7-боб. Кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширишлар натижаларини расмийлаштириш».
26. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Текширувлар натижаси бўйича ушбу Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ ДЁН органларининг ёзма кўрсатмаси, кўриклар ва профилактика тадбирлари натижаси бўйича
ушбу Йўриқноманинг 4 1 -иловасига мувофиқ тавсиялар маълумотномаси расмийлаштирилади.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ўтказилган текширувлар натижалари юзасидан ёзма кўрсатмадан ташқари далолатнома ҳам тузилади.
Ёзма кўрсатмалар ушбу Йўриқноманинг 4 2 -иловасига мувофиқ юритиладиган ёзма кўрсатмаларни ҳисобга олиш журналида ҳисоб рўйхатидан ўтказилади.
Назорат тартибидаги текширув даврида ёзма кўрсатмага киритилган тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилганлиги ва (ёки) бажарилмаганлиги ҳақида ёзма кўрсатманинг тегишли бўлимида белги қўйилади.».
27. 33-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Ёзма кўрсатма, далолатнома ва тавсиялар маълумотномаси икки нусхада тузилади. Ёзма кўрсатманинг бир нусхаси текширув тугагандан сўнг беш кундан кечиктирмасдан, далолатнома ва тавсиялар маълумотномасининг нусхаси эса кўрик ва профилактика тадбири тугаган куннинг ўзида объект раҳбарига (ёки унинг вакилига) имзо орқали топширилади. Объект раҳбари ёзма кўрсатманинг, далолатнома ёки тавсиялар маълумотномаси нусхасини олганлиги ҳақида имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида унга тегишли белги қўйилиб, почта хизмати орқали юборилади ва топширилганлиги ҳақида билдириш хати НКИда қоладиган иккинчи нусхасига қўшиб қўйилади.»;
тўртинчи хатбошидаги «кўрсатмада таклиф этилган» деган сўзлар «кўрсатмага киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «таклиф этилаётганлиги» деган сўзлар «киритилганлиги» деган сўз билан алмаштирилсин.
28. 34-банддаги «хонадонли» деган сўз «квартирали» деган сўз билан алмаштирилсин.
29. 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қуйидаги таклифлардан» деган сўзлар «қуйидагилардан» деган сўз билан алмаштирилсин.
30. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича аниқланган ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясига хабар қилинади.».
31. 40-банддаги «текширув ва/ёки ёнғин-профилактика кўриги» деган сўзлар «кўрик, профилактика тадбири ва текширув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
32. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Маҳаллий ДЁН органининг тегишли буйруғи билан бириктирилган инспекторлар томонидан аҳоли яшаш уйларини текшириш ҳамда тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектларни кўрикдан ўтказиш натижалари юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдларга тикилади ва уларнинг ҳисоби юритилади.».
33. 44-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қарор пломбалаш ёки муҳрлаш йўли билан 7 1 -иловасига мувофиқ баённома билан ижрога қаратилиб, баённоманинг бир нусхаси объект раҳбарига (ёки унинг вакилига) имзо орқали топширилади.».
34. 9-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9-боб. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика ишлари».
35. 47-бандда :
биринчи хатбошидаги «Меъёрий-техник ишлар» деган сўзлар «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ёнғин ўчириш» деган сўзлар «ёнғин-қутқарув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«янги ва қайта ишлаб чиқилаётган ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва келишиш;»;
ўнинчи хатбошидаги «бериш.» деган сўз «бериш;»деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«объектларни қуриш ва реконструкция қилишда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларининг лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан танлов асосида назоратни амалга ошириш;
ривожланган давлатлар амалиётидан келиб чиққан ҳолда, жамоат ва маъмурий биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш учун ишлаб чиқилган махсус техник шартларни кўриб чиқиш.».
36. 48-банддаги «қурилиш меъёрлари» деган сўзлар «шаҳарсозлик нормалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
37. 49-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тавфсия» деган сўз «тавсия» деган сўз билан алмаштирилсин.
38. 50-бандда :
иккинчи хатбошидаги «чизмаси ва туманнинг режалаштириш лойиҳаси,» деган сўзлар «лойиҳаси,» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёнғин жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари ўз вақтида етиб боришини ҳисобга олган ҳолда ёнғин-қутқарув деполари жойлаштирилганлигига.».
39. 52-банд «маълумотлар» деган сўздан кейин «ушбу Йўриқноманинг 10 1 -иловасига мувофиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
40. 54-банддаги «Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси» деган сўзлар «марказий ДЁН органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
41. Қуйидаги мазмундаги 54 1 -банд билан тўлдирилсин:
«54 1 . Қурилиш объектлари учун ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан кўриб чиқилади.».
42. 55-бандда :
биринчи хатбошидаги «қурилиш норма», «амалга оширилади.» деган сўзлар тегишли равишда «шаҳарсозлик нормалари», «ҳам амалга оширилиши мумкин.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
43. 56-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
44. 57-банднинг биринчи хатбошисидаги «қурилиш» деган сўз «шаҳарсозлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
45. Қуйидаги мазмундаги 57 1 -банд билан тўлдирилсин:
«57 1 . Лойиҳа ҳужжатларини ўрганиш натижалари ушбу Йўриқноманинг 10 2 -иловасига мувофиқ шаклдаги «Лойиҳаларни ўрганиб чиқиш бўйича хулосаларни қайд этиш журнали»да қайд этилади.».
46. 58-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
47. 59-банд «кундан бошлаб улар» деган сўзлардан кейин «ушбу Йўриқноманинг 10 3 -иловасига мувофиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
48. 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Ҳар бир қурилиш объектига НКИ юритилади ва қуйидаги ҳужжатлар жамланади:
ер участкасини ўрганиш бўйича ДЁН органи хулосаси;
лойиҳа ҳужжатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлигини ўрганиш натижалари бўйича ДЁН органи хулосалари ва ёзма тавсиялари;
кўрик, профилактика тадбирлари ва текшириш жараёнида тузилган ҳужжатлар, қурилиш объектининг ёнғин хавфини тавсифловчи бошқа материаллар ва ёзишмалар;
қурилиш объектига ўрнатилган ЁҚТҲВларнинг тизимларининг техник ҳолатини текшириш, синаш ва фойдаланишга қабул қилиш натижалари ҳамда қурилиш конструкциялари ва материалларини оловбардошлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича тузилган ҳужжатлар;
қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш ишчи ва давлат комиссияси далолатномаси ёки қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома.».
49. 61-банднинг биринчи хатбошисидаги «текширувлар ва ёнғин-профилактика кўриклари» деган сўзлар «кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширишлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
50. 63-банддаги «ёнғин-профилактика кўригидан» деган сўзлар «кўрикдан» деган сўз билан алмаштирилсин.
51. 64-бандда :
биринчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «ишчи ва давлат», «раҳбарлари ёки меъёрий-техник бўлими мутахассислари» деган сўзлар тегишли равишда «қабул қилиш», «инспекторлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
52. 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«65. ДЁН органи вакили қурилиш ишлари тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш масаласи (тасдиқланган лойиҳа ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги) ўрганилади.».
53. 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«66. Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясида ДЕН органи вакилининг иштироки ва ҳужжатларни расмийлаштириш ШНҚ 3.01.04 «Қурилиш ишлари тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан амалга оширилади.».
54. 67 ва 68-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
55. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70. Қурилиш ишлари тугалланган объектни ДЁН органи вакили уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқади ва натижаси тўғрисида бевосита раҳбарига билдирги орқали ахборот беради.
Ўрганиш натижалари бўйича асосли эътироз бўлмаган тақдирда ижобий хулоса тузилади, бино ва иншоот ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган тақдирда, аниқ асосларини кўрсатган ҳолда рад этиш хулосаси расмийлаштирилади ва шу куннинг ўзида қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига ёки мурожаат этувчига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилади.».
56. 71-бандда :
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши «объектнинг НКИга» деган сўзлардан кейин «ва ушбу Йўриқноманинг 10 4 -иловасига мувофиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
57. 73-банддаги «комиссия таркибидаги ДЁН ходимларининг вазифалари ҳамда комиссия ишига жалб этиладиган ДЁН йўналишлари, объектларнинг» деган сўзлар «ушбу объектларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
58. 74-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
59. 10-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10-боб. Маъмурий амалиёт».
60. 88-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маъмурий ишлар «Е-maʼmuriy ish» тизимига электрон шаклида киритилиши орқали амалга оширилади. Маъмурий ишларни қоғоз шаклида юритиш зарурати юзага келганда, ушбу ҳужжатлар «Е-maʼmuriy ish» тизимига электрон шаклида киритилади ҳамда унинг қоғоз шакли бевосита тегишли ДЁН органида сақланади.».
61. 92-бандда :
биринчи хатбоши «нусхаси» деган сўздан кейин «у чиқарилган пайтдан бошлаб» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги «туманлараро маъмурий» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
62. 93-банддаги «қонунларда» деган сўз «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
63. 11-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11-боб. Ёнғин юзасидан терговга қадар текширув ишлари».
64. 102-бандда «ДЁН органлари» деган сўзлар «Маҳаллий ДЕН органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
65. 103-банд «текширув ишлари» деган сўзлардан кейин «маҳаллий» деган сўз билан тўлдирилсин.
66. Қуйидаги мазмундаги 103 1 -банд билан тўлдирилсин:
«103 1 . Ёнғин юзасидан текширув ишларини олиб борувчи инспекторга келиб тушган жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар ўз тасдиғини топган ҳолларда у томонидан бевосита бошлиғи номига билдирги расмийлаштиради.
Жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар келиб тушган куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш кунида инспектор томонидан тегишли китобда ва «E-material» тизимида рўйхатга олинади.».
67. 104-бандда :
бешинчи хатбошидаги «бўлмаса.» деган сўз «бўлмаса;» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ва (ёки) жиноят оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида белгиланган муддат ўтмаган бўлса.
Терговга қадар текширув муддатини узайтириш бўйича қарор ушбу қарор қабул қилинган куннинг ўзида pdf форматида сканер қилинган ҳолда «E-material» тизимига киритилади.».
68. 111-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор ёки жиноят ишининг терговга тегишлилиги бўйича йўлланма хат шу куннинг ўзида pdf форматида сканер қилинган ҳолда «E-material» тизимига киритилади.».
69. 121-банддаги «ички ишлар» деган сўзлар «ДЁН» деган сўз билан алмаштирилсин.
70. 123-бандда «Ёнғин ҳақидаги далолатнома,», «ДЁН органлари» деган сўзлар тегишли равишда «Ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари ёнғин ҳақидаги далолатнома,», «ДЁН органлари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
71. 124-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«124. Ёнғин ва унинг оқибатларини «Ёнғинларни ҳисобга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш мақсадида ёнғинни текшириш материалларига асосан инспектор томонидан ёнғинни ҳисобга олиш варақаси тўлдирилади ва унга ёнғинларни ҳисобга олиш журналига мувофиқ рақам берилади.».
72. 125-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«125. Ёнғинларни ҳисобга олиш ишларини юритиш ва «Ёнғинларни ҳисобга олиш журнали»ни тўлдириш ҳамда ёнғинларни ҳисобга олиш варақаларидан маълумотларни «Ёнғинларни ҳисобга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш ишлари ҳудудий ДЁН органининг буйруғи билан ёки хизмат вазифаларида кўрсатилган ҳолда аниқ бир ходимга юклатилади.».
73. 127-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«127. ДЁН органлари кундалик фаолиятида объектларда ёнғинлар профилактикасини, ёнғинга қарши тарғиботни амалга оширишда, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда ташкилотлар билан уларга тегишли объектларнинг ёнғинга қарши ҳимоясини кучайтириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилишда ёнғинлар таҳлилининг натижаларидан фойдаланишлари лозим.».
74. 128-банддаги «инсонларни ҳалок бўлиши, шунингдек бошқа оғир оқибатлар билан боғлиқ содир бўлган» деган сўзлар «оғир оқибатли (инсонларнинг жароҳатланиши ва (ёки) ҳалок бўлиши)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
75. 129-банднинг учинчи хатбошидаги «бюджет» деган сўз «бюджет ёки бюджетдан ташқари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
76. 135-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Уй-жой секторида ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини тарғиб қилишга жалб этилган туман (шаҳар) ДЁН органи инструкторлари ва ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби томонидан уй эгаларига ёнғинга қарши йўл-йўриқлар берилади.
Бунда, улар аниқланган ёнғин чиқиш хавфи бўлган ҳолатлар юзасидан шу куннинг ўзида маҳаллий инспекторларга хабар беради. Инспектор ёнғин чиқиш ҳолатини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.».
77. 14-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14-боб. Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш соҳасида бажарилаётган ишлар (хизматлар) сифати устидан назорат».
78. 138-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«138. ЁҚТҲВ фойдаланишга қабул қилиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш ва сигнализация қурилмаларини ўрнатиш, ишларни бажариш, қабул қилиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
79. 139-бандда :
биринчи хатбошидаги «ушбу Йўриқномани 67-бандида» деган сўзлар «шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидан «меъёрий-техник ҳужжатларда ўрнатилган ҳажмда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш ва сигнализация қурилмаларини ўрнатиш, ишларни бажариш, қабул қилиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳужжатларга асосан ЁҚТҲВнинг иш қобилиятини.».
80. 140-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
81. 15-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15-боб. Қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда, рухсат беришда, хабардор қилишда ва хизматларни сертификатлашда ДЁН органларининг иштироки».
82. 142-банддаги «Юридик шахс (лицензия даъвогари)нинг аризаси ёки лицензия (сертификат) берадиган органларнинг мурожаатлари асосида ДЁН органи инспектори аризада» деган сўзлар «ДЁН органига юридик шахс (даъвогар)нинг аризаси ёки лицензия (сертификат) берадиган органнинг мурожаати асосида инспекторлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
83. 146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«146. Хулоса ДЁН органининг расмий бланкасида тайёрланиб, мазкур орган раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва мурожаат этган юридик шахс (тадбиркорлик субъекти)га ёки лицензия (сертификат) берадиган ваколатли органига махсус электрон тизими ёки почта орқали юборилади.».
84. 151-банддаги «ягона тизимга» деган сўзлар «Yagona davlat nazorati» ахборот тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
85. 163-банддаги «махсус» деган сўз «ҳарбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
86. 165-банднинг биринчи хатбошисидаги «ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси)» деган сўзлар «фавқулодда вазиятлар бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
87. 1-илованинг матнидаги «Текшириш ва ёнғин-профилактика кўрикларидан», «Ёнғин-профилактика кўриклари», «Режали кўриклар», «Қўшимча кўриклар» деган сўзлар тегишли равишда «Текшириш, ёнғин-профилактика кўриклари ҳамда мониторинг ва профилактика тадбирларидан», «Ёнғин-профилактика кўриклари, мониторинг ва профилактика тадбирлари», «Режали», «Қўшимча» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
88. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин.
89. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 3 1 -илова билан тўлдирилсин.
90. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
91. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 4 1 ва 4 2 -иловалар билан тўлдирилсин.
92. 6-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
93. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 7 1 -илова билан тўлдирилсин.
94. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 8 , 9 , 10 , 11-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 10 1 , 10 2 , 10 3 ва 10 4 -иловалар билан тўлдирилсин.
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 2 1 -ИЛОВА
Объектларни ёнғин чиқиш хавфи бўйича гуруҳларга бўлиш
1. Назорат объектларида ўтказиладиган батафсил текширувларнинг даврийлиги ушбу объектларнинг ёнғин чиқиш хавфи бўлган гуруҳига кўра белгиланади.
2. Объектлар ёнғин хавфлилиги бўйича 4 та гуруҳга бўлинади:
1-гуруҳга мансуб объектлар — хавфли;
2-гуруҳга мансуб объектлар — ўрта даражада хавфли;
3-гуруҳга мансуб объектлар — паст даражада хавфли;
4-гуруҳга мансуб объектлар — хавфсиз.
3. 1-гуруҳга мансуб объектларга қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган ўта муҳим, биринчи ва иккинчи тоифали муҳим объектлар;
таркибида портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «А», «Б» ва «В1-В4» тоифаларга мансуб хоналар («А», «Б» ва «В» тоифага мансуб бинолар, «Ат», «Бт» ва «Вт» тоифаларга мансуб ташқи қурилмалар) бўлган объектлар;
пахта хом ашёсини сақлаш шохобчалари, пахта хом ашёсини қайта ишлаш корхоналари, пахта толасини сақлаш объектлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва шу каби объектлар;
портловчи моддалар, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан боғлиқ ишлаб чиқариш объектлари, ушбу моддаларни сақлаш омборлари мавжуд объектлар;
ёнғинга хавфли кимёвий ва ўткир таъсир этувчи заҳарли моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ ишлаб чиқариш объектлари, ушбу моддалар (маҳсулотлар)ни сақлаш омборлари;
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши билан боғлиқ объектлар;
барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш станциялари;
дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш корхоналари;
ҳаво ва темир йўл транспорти бинолари ва иншоотлари;
барча турдаги таълим муассаса (ташкилот)лари (мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал, олий, олий таълимдан кейинги, мактабдан ташқари таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш);
стационар даволашга мўлжалланган тиббиёт муассасалари;
стационар тиббий соғломлаштириш муассасалари;
халқаро конференциялар, кўргазма, ярмарка, форумлар ва бошқа оммавий одам йиғиладиган тадбирларни ўтказишга мослаштирилган объектлар;
тунда оммавий одам қоладиган объектлар (саховат уйлари, мурувват уйлари ва шу каби объектлар);
оммавий одам йиғиладиган диний тадбирлар ўтказиладиган объектлар;
28 м дан баланд бўлган кўп квартирали уйлар, маъмурий ва жамоат бинолари;
маданий-томоша муассасалари, маданий-оммавий тадбирлар ўтадиган объектлар;
юз ва ундан кўп ўринга мўлжалланган меҳмонхоналар, мотел, кемпинг, ётоқхона ва шу каби объектлар;
ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари, савдо-кўнгилочар мажмуалар (савдо комплекслари);
гипермаркетлар;
умумий овқатланиш (ресторан, қаҳвахона, бар, тўй ва шу каби бошқа маросимлар ўтказиладиган) масканлари;
саноат музлаткичлари;
алоҳида ёпиқ турдаги ер ости ва ер усти кўп қаватли автотураргоҳлар;
кийим-кечак савдоси билан шуғулланадиган савдо объектлари (аутлетлар, ритейл-парклар ва шу каби объектлар);.
телерадио узатиш марказлари (миноралари);
янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган, кенгайтирилаётган, техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган ва капитал таъмирланаётган объектлар.
4. 2-гуруҳга мансуб объектларга қуйидагилар киради:
таркибида портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «Г» тоифага мансуб хоналар («Г» тоифага мансуб бинолар, «Гт» тоифага мансуб ташқи қурилмалар) бўлган объектлар;
мингдан кўп ўринга мўлжалланган стадион, ёпиқ спорт иншоотлари ва манежлар;
амбулатор даволашга мўлжалланган тиббиёт муассасалари;
деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари;
универсал магазин (универмаг)лар;
супермаркетлар;
юз ўрингача мўлжалланган меҳмонхоналар, мотел, кемпинг, ётоқхона ва шу каби объектлар;
15,5 м (беш қават)дан 28 м гача (28 м ҳам) бўлган кўп квартирали уйлар, маъмурий ва жамоат бинолари;
5. 3-гуруҳга мансуб объектларга қуйидагилар киради:
таркибида портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «Д» тоифага мансуб хоналар («Д» тоифага мансуб бинолар, «Дт» тоифага мансуб ташқи қурилмалар) бўлган объектлар;
гидротехник иншоотлар;
алоқа ва бошқа муҳандислик-коммуникация тизимлари (иншоотлари);
минг ўрингача мўлжалланган стадион, ёпиқ спорт иншоотлари ва манежлар;
15,5 м (беш қават)гача бўлган кўп квартирали уйлар, маъмурий ва жамоат бинолари;
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, адлия ва прокуратура органлари, судлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва шу каби хизматларнинг маъмурий бинолари;
истироҳат боғлари;
очиқ турдаги автотураргоҳлар.
6. 4-гуруҳга мансуб объектларга қуйидагилар киради:
1 — 3-гуруҳларга кирмаган объектлар.».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 3 1 -ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари (йўналиш бўйича) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин назорати органлари томонидан республика ҳудудида жойлашган бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўладиган объектларда 20____-йилнинг __________ ойларида мониторинг ва профилактика тадбирларни ўтказиш РЕЖА-ГРАФИГИ Т/р туман (шаҳар) объект номи объект манзили СТИР профилактика тадбирини ўтказиш муддати ёнғин хавфлилиги бўйича гуруҳи 1. 2.
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 4-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербининг тасвири) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ _____________________________________________________________________________ (ДЁН органининг номи ва манзили) _____-сонли ЁЗМА КЎРСАТМА _________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________га. (объект номи, раҳбарининг лавозими ва Ф.И.О.) Мен (Бизлар) _____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (ДЁН органи мансабдор шахси(лари)нинг лавозими, унвони ва Ф.И.О.) 20___ йил _____________ кун(лари)и, Сиз томондан тайинланган _________________________________ _________________________________________________________________________________________ (текширувда қатнашган шахсларнинг лавозими, Ф.И.О.) билан биргаликда _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (объектнинг номи, манзили, СТИР, МШК, ТҲШК ва ХХТК кодлари) ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши текширилди. Текширув вақтида аниқланган ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишини бартараф этиш ҳамда ёнғинларни олдини олиш мақсадида, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги чора-тадбирларни бажарилиши талаб этилади: Т/р Тадбирлар номи (тадбирлар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи ва бандини кўрсатган ҳолда асослантирилади) Бажариш муддати Бажарилгани ҳақида белги 1 2 3 4 Кўрсатилган чора-тадбирлар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролари учун шарт ҳисобланади. Бажариш учун киритилган чора-тадбирлар ёки уларни бажариш муддатларидан норози бўлсангиз, Сиз 10 кун ичида юқори турувчи давлат ёнғин назорати органига мурожаат қилишингиз мумкин. _______________________________________________ _____________ (ДЁН органи мансабдор шахсининг лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 20___ йил «_____» _______________ Ёзма кўрсатмани бажариш учун олдим _______________________________________________ _____________ (ташкилот раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 20___ йил «_____» _____________
Назорат тартибидаги текширув натижалари Текширилган кун Бажарилмаган бандлар Текширувни ўтказган ДЕНО вакили Ким таништирилди Мансаби Ф.И.О. Имзо Мансаби Ф.И.О. Имзо ».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-ИЛОВА
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 4 1 -ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербининг тасвири) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ _____________________________________________________________________________ (ДЁН органининг номи ва манзили) Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича ___-сон тавсиялар маълумотномаси 20___ йил «____» __________ _____________________________________________________________________________ (тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг номи) Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича қуйидагиларни амалга оширилиши тавсия этилади: __________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Жойида бартараф этилганлари:________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Тузди:_________________________________________ _____________ (ДЁН органи мансабдор шахсининг лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 20___ йил «_____» _______________ Танишдим ва битта нусхасини олдим: ______________________________________________ ______________ (ташкилот раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 20___ йил «_____» _____________ ».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 4 2 -ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ _____________________________________________________________________ (ДЁН органининг номи ва манзили) Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмаларини ҳисобга олиш ЖУРНАЛИ Юритилиш бошланди: 20___ йил «___» __________ Юритилиш тугалланди: 20___ йил «___» __________ Т/р Объект номи Ёнғин хавфлилиги бўйича гуруҳи Текширув санаси Текширув ўтказган ходимнинг Ф.И.О. Киритилган бандлар (сони) Қайта текширув санаси Бартараф этилган бандлар (сони) 1 2 3 4 5 6 7 8
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 6-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 6-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербининг тасвири) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ______________________________________________________________________ (ДЁН органининг номи ва манзили) Бинолар, иншоотлар, алоҳида ишлаб чиқаришлар ва хоналардан фойдаланишни, айрим ёнғин хавфига қарши ишларни олиб боришни қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш ҳақидаги _____-сонли ҚАРОР 20___ йил «___» ___________________ _____________________________ (ҳудуд номи) Мен, ____________________________________________________________________________________ (ДЁН органи мансабдор шахсининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________________ (объектнинг номи, манзили) _________________________________________________________________________________________ ________________________ ёнғинга қарши ҳолати ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИМ: _________________________________________________________________________________________ (ёнғин келиб чиқишига, тарқалишига олиб келувчи ёки уни бартараф этишни _________________________________________________________________________________________ қийинлаштирувчи ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи _________________________________________________________________________________________ ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатлари) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Юқорида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса _________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (объектнинг номи) ёнғин келиб чиқишига, тарқалишига ёки уни бартараф этишни қийинлаштирилишига ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомга асосланиб, ҚАРОР ҚИЛДИМ: 1. ____________________________________________________________________________________дан (объектнинг ҳамда бино, иншоот, участка ва хонанинг номи) фойдаланиш 20__ йил «___» ___________ кунидан вақтинча тўхтатилсин. 2. Ушбу қарорни бажариш _________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ юклатилсин. (ДЁН органи мансабдор шахсининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.) 3. Қарор ____________________________________________________________ йўли билан бажарилсин. 4. Ушбу қарор, топширилган кундан бошлаб, 5-кунлик муддат ичида юқори ДЁН органи ёхуд судга шикоят қилиш ҳуқуқи борлиги ______________________________________________га тушунтирилсин. (объект раҳбарининг Ф.И.О.) 5. ____________________________________________________ дан фойдаланишга юқорида кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, рухсат этилади. Тадбиркорлик субъектлари учун қарорнинг амал қилиш муддати 10 иш кунигача. Қарор чиқарган шахс имзоси: ______________________________________________________________________________ Қарорни бир нусхасини олдим: ______________________________________________________________________________ (корхона раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси) 20 ___ йил «____» _______________ ».
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 7-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 7 1 -ИЛОВА*
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ __________________________________________________________________________________ (ДЁН органининг номи ва манзили) Бинолар, иншоотлар, алоҳида ишлаб чиқаришлар ва хоналардан фойдаланишни, айрим ёнғин хавфига қарши ишларни олиб боришни қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қарорни ижро этиш тўғрисида ___-сонли БАЁННОМА 20___ йил «___» ________________ _____________________________ (ҳудуд номи) Мен, ____________________________________________________________________________________ (ДЁН органи мансабдор шахсининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________________ (иштирок этган объект вакилларининг лавозими ва Ф.И.О.) ___________________________________________________________________________ лар иштирокида _____________________________________________________________________ ишни тўхтатиш ҳақида (маскан номи кўрсатилади) _______________________________________________________________________________ томонидан (қарор чиқарган ДЁН органи мансабдор шахсининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.) 20___ йил «___» ______________ чиқарилган _____ сонли қарорни бажариш учун __________________ _________________________________________________________________________________________ (қарорни бажариш учун қўлланилган услуб, муҳрлаш, пломбалаш ва бошқа услуб кўрсатилади, қаерга муҳр ёки пломба қўйилган) йўли билан бажардим. _______________________________________________________________________________________га (иштирок этган объект вакилларининг лавозими ва Ф.И.О.) агар муҳр қўйган шахснинг рухсатисиз муҳр (пломба) бузилса ёки юлиб олинса айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши эълон қилинсин. Баённомани тузган шахснинг имзоси _______________________________________ Иштирокчилар имзоси _____________________________________ Баённома бир нусхасини олдим ___________________________________________________________ (жавобгар шахснинг Ф.И.О. ва имзоси) 20 ___ йил «____» _______________ ».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 8-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 10 1 -ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ _____________________________________________________________________ (ДЁН органининг номи ва манзили) Қурилиш объектлари учун ажратилиши тавсия этилган ер майдонларини рўйхатга олиш журнали Юритилиш бошланди: 20___ йил «___» __________ Юритилиш тугалланди: 20___ йил «___» __________ Т/р Мурожаат келиб тушган сана ва рақами Ажратилиши тавсия этилган ер майдони мақсади (объект тури) Мурожаатни ўрганиб чиққан ДЁН органи вакилининг лавозими, Ф.И.О. Қабул қилинган қарор бўйича тузилган хулосанинг чиқиш рақами ва санаси Рад этиш сабаби, шаҳарсозлик нормалари талабларидан четга чиқишлар 1. 2 3 4 5 6 ».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 9-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 10 2 -ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ _____________________________________________________________________ (ДЁН органининг номи ва манзили) Лойиҳаларни ўрганиб чиқиш бўйича хулосаларни қайд этиш журнали Юритилиш бошланди: 20___ йил «___» __________ Юритилиш тугалланди: 20___ йил «___» __________ Т/р Мурожаат келиб тушган сана ва рақами Лойиҳа ташкилоти, лойиҳа номи ва манзили Лойиҳани ўрганиб чиққан ДЁН органи вакилининг лавозими, Ф.И.О. Лойиҳани ўрганиб чиқиш натижаси бўйича тузилган хулосанинг чиқиш рақами ва санаси Аниқланган лойиҳалаш нормалари талабларидан четга чиқишлар (камчиликлар) сони 1 2 3 4 5
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 10-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 10 3 -ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ _____________________________________________________________________ (ДЁН органининг номи ва манзили) Қурилиш объектларини рўйхатга олиш журнали Юритилиш бошланди: 20___ йил «___» __________ Юритилиш тугалланди: 20___ йил «___» __________ Т/р Объект номи, жойлашган манзили Мулкчилик шакли Қурилиш бошланган сана Бош пудратчи ташкилот номи Лойиҳа ташкилоти номи Лойиҳа ҳужжати бўйича экспертиза органи хулосаси рақами ва санаси Лойиҳа ҳужжати ўрганиб чиқилганлиги бўйича ДЕНО хулоса рақами ва санаси Бириктирилган ДЕНО инспектори Текширув, мониторинг ёки кўрик санаси 1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 11-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага 10 4 -ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ _____________________________________________________________________ (ДЁН органининг номи ва манзили) Қурилиши тугалланган объектларни рўйхатга олиш журнали Юритилиш бошланди: 20___ йил «___» __________ Юритилиш тугалланди: 20___ йил «___» __________ Т/р Мурожаат келиб тушган сана ва рақами Объект номи, жойлашган манзили, мулкчилик шакли Ўрганиб чиқиш натижаси бўйича тузилган хулоса (ижобий) рақами ва санаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган объектлар бўйича расмийлаштирилган далолатномалар ким томонидан ва қачон имзоланган НКИ тегишли ДЁН органига топширилган санаси Ишчи қабул қилиш комиссияси Давлат қабул қилиш комиссияси 1 2 3 4 5 6 7
».
Вазир А. ҚЎЛДОШЕВ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 май,
2024 йил 23 апрель
2024 йил 29 апрель
2024 йил 26 апрель
2024 йил 24 апрель
131-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining
buyrugʻi
METODIKASI
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 4-oktabrdagi 272-son “Davlat yongʻin nazorati toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2018-yil 28-oktabrdagi 228-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3097, 2018-yil 11-dekabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 12.12.2018-y., 10/18/3097/2314-son) bilan tasdiqlangan Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining 2024-yil 6-maydagi 131-son buyrugʻiga ILOVA
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Yoʻriqnoma muqaddimasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Yoʻriqnoma respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, boshqa tashkilotlar, ularning mansabdor shaxslari, shuningdek fuqarolar tomonidan yongʻin xavfsizligi talablariga rioya qilinishini tekshirish va tekshiruv natijalari boʻyicha chora-tadbirlar koʻrish maqsadida amalga oshiriladigan davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibini belgilaydi.”.
2. 1-bandda :
beshinchi xatboshidagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, tashkilotlar,” degan soʻzlar “respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, boshqa tashkilotlar,” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi yettinchi — oʻn oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
davlat yongʻin nazorati (bundan buyon matnda DYON deb yuritiladi) organlari — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining davlat yongʻin nazoratini amalga oshirish vakolatiga ega boʻlinmalari;
yozma koʻrsatma — yongʻin nazorati boʻyicha davlat inspektorining yongʻin xavfsizligi talablari buzilishini bartaraf etish, shu jumladan qurilayotgan korxonalar va obyektlarning, shuningdek tovarlarni ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish)da yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tadbirlarning belgilangan muddatlarda tegishli mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan yozma farmoyishi;
yongʻin nazorati boʻyicha davlat inspektori (bundan buyon matnda inspektor deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining davlat yongʻin nazoratini amalga oshirish vakolatiga ega boʻlgan mansabdor shaxsi;
yongʻinlar profilaktikasi — yongʻinlar kelib chiqish ehtimolini istisno etishga va ularning oqibatlarini kamaytirishga qaratilgan ogohlantirish chora-tadbirlari majmui;
tadbirkorlik subyektiga tegishli boʻlgan obyektning yongʻin-profilaktik koʻrigi (bundan buyon matnda koʻrik deb yuritiladi) — tadbirkorlik subyektiga yongʻin kelib chiqishi kuchayishining (tarqalishining) oldini olishga qaratilgan yozma tavsiyalar berish uchun obyektning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligini aniqlash maqsadida oʻtkaziladigan tadbir;
yongʻin xavfsizligi — odamlarning, yuridik va jismoniy shaxslar mol-mulkining, shuningdek atrof tabiiy muhitning yongʻinlardan himoyalanganligi holati;
monitoring va profilaktika tadbiri (bundan buyon matnda profilaktika tadbiri deb yuritiladi) — tadbirkorlik subyektlariga amaldagi yongʻin xavfsizligiga oid qonunchilik hujjatlarini va ularga kiritilgan oʻzgartirishlarni tushuntirish, ushbu qonunchilik hujjatlari talablari buzilishining oldini olishga qaratilgan tavsiyalar berish maqsadida oʻtkaziladigan tadbir;
“E-maʼmuriy ish” tizimi — huquqbuzarlik sodir etilgan holat yuzasidan maʼmuriy ish hujjatlarini elektron tarzda rasmiylashtirish va shakllantirish, vakolatli organga elektron yuborish hamda huquqbuzarlik sodir etgan shaxs, jabrlanuvchi, guvoh va xolislar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, umumlashtirish, saqlash, tahlil qilish, shuningdek vakolatli organlar oʻrtasida idoralararo axborot almashishning yagona markazlashtirilgan elektron tizimi;
“E-material” tizimi — jinoyat va hodisalarga oid ariza, xabar va boshqa maʼlumotlarni qabul qilish, roʻyxatga olish, koʻrib chiqish, qabul qilingan qarorlar hisobini yuritish va tergovga qadar tekshiruv jarayoni ustidan nazoratni amalga oshirish imkonini beradigan elektron dasturiy taʼminot;
“Yagona davlat nazorati” axborot tizimi — tadbirkorlik sohasida davlat nazorati bilan bogʻliq katta hajmdagi maʼlumotlarni yigʻish, tahlil qilish va qayta ishlash imkonini beruvchi elektron axborot tizimi.”.
3. 3-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“markaziy DYON organi — Favqulodda vaziyatlar vazirligining (bundan buyon matnda FVV deb yuritiladi) Favqulodda vaziyatlar profilaktikasi departamenti tarkibiga kiruvchi Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi, Shaharsozlik faoliyati sohasida profilaktika boshqarmasi va Oʻta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boshqarmasi;”;
uchinchi xatboshidagi “FVVga bevosita boʻysunuvchi yongʻin xavfsizligi markazlari;” degan soʻzlar “Oʻta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boshqarmasiga bevosita boʻysunuvchi yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish markazlari (boʻlim, boʻlinmalari) va “Qamchiq” maxsus qidiruv, yongʻin-qutqaruv boshqarmasi;” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“obyektdagi DYON organi — Favqulodda vaziyatlar boshqarmalariga bevosita boʻysunuvchi oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlardagi yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻlimlari (boʻlinmalari, guruhlari).”.
4. 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. DYON organlarining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
davlat yongʻin nazoratini amalga oshirish;
yongʻinlar profilaktikasini oʻtkazish;
qonunchilikda belgilangan tartibda yongʻinlar va yongʻin xavfsizligi talablari buzilishiga oid ishlar yuzasidan tergovga qadar tekshiruv oʻtkazish;
qonunchilikda belgilangan tartibda yongʻinlarni va ularning oqibatlarini hisobga olish, shuningdek yongʻinlarga doir axborotlarni toʻplash hamda oʻzaro almashish ishlarini olib borish;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolar bilan yongʻin xavfsizligini taʼminlash masalalari boʻyicha hamkorlikni amalga oshirish;
barcha turdagi yongʻindan saqlash xizmati boʻlinmalarining yongʻinlarni oʻchirishga shayligi holati va yongʻinlar profilaktikasi oʻtkazilishiga doir ishlarning bajarilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshirish;
yongʻin xavfsizligi sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
qurilish uchun maydonlar (trassalar) tanlash (ajratish) komissiyalari, shuningdek, qurilishi (rekonstruksiyasi) tugallangan obyektlarni qabul qilib olish komissiyalari tarkibida qonunchilikda belgilangan tartibda ishtirok etish;
yongʻin avtomatikasi tizimlarini (avtomatik yongʻin signalizatsiyasi, yongʻindan xabardor va evakuatsiya qilish, tutunga qarshi shamollatish tizimlari hamda avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari va boshqa avtomatik yongʻinga qarshi himoya texnik uskunalari) montaj qilish, shuningdek, qurilish konstruksiya va materiallarini olovbardoshlik darajasini oshirish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar sifatini tekshirish va qabul qilish;
yongʻin xavfsizligi sohasidagi texnik reglamentlar, standartlar, normalar, qoidalar va boshqa texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqishda ishtirok etish;
tashkilotlarning xodimlariga, sugʻurtalangan shaxslarga, maktabgacha taʼlim muassasalarida bolalarga va boshqa taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan shaxslarga yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlarini qoʻllashni oʻrgatish sifati va tashkil etilishini nazorat qilish;
yongʻin xavfsizligi sohasidagi ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatish sifatini nazorat qilish;
fuqarolar va tashkilotlarning yongʻin xavfsizligini taʼminlash masalalari boʻyicha murojaatlarini koʻrib chiqish;
litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi qonunchilik asosida faoliyatning litsenziyalanadigan turi boʻyicha hamda ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni rasmiylashtirish uchun yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosalar berish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlariga asosan bino va inshootlarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligini baholash (yongʻin auditi) xizmatini bajarish;
jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli boʻlgan bino va inshootlarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligini mustaqil baholovchi yongʻin auditorlik tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish va uslubiy qoʻllab-quvvatlash.”.
5. 3-bobning nomidagi “ishini rejalashtirish va faoliyatini tahlil qilish” degan soʻzlar “faoliyatini tahlil qilish va rejalashtirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. DYON organlari faoliyatini tahlil qilish quyidagi yoʻnalishlarda amalga oshiriladi:
yongʻinlar statistikasi;
koʻriklar, profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar natijalari;
shaharsozlik faoliyati sohasidagi yongʻinlar profilaktikasiga doir ishlar;
maʼmuriy amaliyot;
yongʻinga qarshi targʻibot.”.
7. 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Har bir mahalliy DYON inspektori ushbu Yoʻriqnomaning 1-ilovasiga muvofiq oylik ish reja-jadvalini tuzishi lozim. Oylik ish reja-jadval inspektorning bevosita boshligʻi tomonidan keyingi oyning birinchi sanasiga qadar tasdiqlanadi. Inspektor tomonidan koʻriklar, profilaktika tadbirlari va tekshirishlar oʻtkazish uchun bir oyda kamida 15 ish kuni rejalashtirilishi lozim.”.
8. 16-bandda :
birinchi xatboshidagi “davlat tasarrufidagi obyektlar, soʻngra tadbirkorlik subyektlariga tegishli boʻlgan obyektlar yongʻin xavfliligiga koʻra 1, 2 va 3-guruhlar boʻyicha ketma-ketlikda kiritiladi.” degan soʻzlar “davlat tasarrufidagi, soʻngra tadbirkorlik subyektlariga tegishli boʻlgan obyektlar yongʻin xavfliligiga koʻra 1, 2, 3 va 4-guruhlar boʻyicha ketma-ketlikda kiritiladi.” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Obyektlarni yongʻin chiqish xavfi yuzasidan guruhlarga boʻlish boʻyicha metodika mazkur Yoʻriqnomaning 2 1 -ilovasida keltirilgan.”;
ikkinchi — beshinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.
9. 17-bandda “mahalliy davlat hokimiyati organlaridan, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlaridan” degan soʻzlar “respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan, xoʻjalik birlashmalaridan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. 18-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Har bir obyektga ushbu Yoʻriqnomaning 3-ilovasiga muvofiq nazorat-kuzatuv ishi (bundan buyon matnda NKI deb yuritiladi) yuritilishi lozim. NKIda koʻriklar, profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar natijalari boʻyicha oxirgi besh yil mobaynida tuzilgan hujjatlar (yozma koʻrsatmalar, dalolatnomalar, tavsiyalar maʼlumotnomalari, tavsiyanomalar, bayonlar, qarorlar, farmoyishlar, buyruqlar va boshqalar nusxalari), obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlash masalalari boʻyicha boshqa hujjatlar nusxalari yoki asli saqlanadi.
Tadbirkorlik subyektlariga tegishli boʻlgan obyektlarning NKIda oxirgi tekshiruv oʻtkazilgan sanadan qatʼi nazar, oxirgi ikkita tekshiruv natijasi boʻyicha tuzilgan hujjatlar, shuningdek oxirgi besh yil mobaynida oʻtkazilgan koʻriklar va profilaktika tadbirlari natijasi boʻyicha tuzilgan hujjatlar saqlanadi.”.
11. 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Yangi obyekt haqida maʼlumot kelib tushganda, DYON organi oʻn kunlik muddatda NKI tuzish va koʻriklarni, profilaktika tadbirlarni yoki tekshiruvlarni rejalashtirish uchun birlamchi maʼlumot olish maqsadida vakolatli organlarga soʻrovlar yuboradi. Birinchi koʻrik, profilaktika tadbiri yoki tekshiruvlar oʻtkazilgunga qadar yangi obyektning NKIda vakolatli organlardan yoki boshqa manbalardan kelgan ushbu obyektga taalluqli hujjatlar jamlanadi.”.
12. 5-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5-bob. Koʻrikni, profilaktika tadbirni hamda tekshirishni rejalashtirish va oʻtkazish”.
13. 20-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli obyektlarda DYON organlari tomonidan quyidagi tartibda tekshiruvlar oʻtkaziladi:
batafsil (dastlabki) tekshiruv va nazorat tekshiruv — bir yilda koʻpi bilan bir martadan;
tezkor tekshiruv — jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlari, ommaviy axborot vositalari va boshqa manbalardan olingan maʼlumotlar asosida.”;
ikkinchi — oʻninchi xatboshilari tegishli ravishda toʻrtinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
beshinchi xatboshidan “vaziyati” degan soʻz chiqarib tashlansin;
oʻn ikkinchi xatboshidagi “odamlarga xabar beradigan moslamalarning” degan soʻzlar “odamlarni yongʻindan xabardor va evakuatsiya qilishni boshqarish tizimlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
14. 21-banddagi “obyektlarni tekshirish va/yoki yongʻin-profilaktika koʻrigidan oʻtkazishni” degan soʻzlar “obyektlarda koʻrikni, profilaktika tadbirini yoki tekshirishlarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. Quyidagi mazmundagi 21 1 -band bilan toʻldirilsin:
“21 1 . Koʻriklar oylik ish reja-jadvallar asosida, profilaktika tadbirlari esa mazkur Yoʻriqnomaning 3 1 -ilovasiga muvofiq shakldagi choraklik reja-grafik asosida har chorakda kamida bir marotaba faqat tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkaziladi.”.
16. 23-banddagi “Tekshiruv va/yoki yongʻin-profilaktika koʻriklari” degan soʻzlar “Koʻriklar, profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Koʻriklar, profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar DYON organi rahbarining buyrugʻi asosida oʻtkaziladi.
Bunda, ushbu buyruqda obyekt nomi, joylashgan manzili, koʻrik, profilaktika tadbir va tekshiruvni oʻtkazish muddati, unda ishtirok etadigan inspektorning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi koʻrsatilishi lozim.
Koʻriklar, profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqat buyruqda koʻrsatilgan inspektorlar tomonidan amalga oshiriladi.
Tadbirkorlik subyektlariga tegishli obyektlarda inspektor tomonidan tekshiruv boshlanishidan oldin:
tadbirkorlik subyekti rahbari (rahbar vazifasini bajaruvchi shaxs) tekshiruv maqsadi bilan tanishtirilishi;
xizmat guvohnomasi va tekshiruv oʻtkazish huquqini beruvchi maxsus guvohnoma koʻrsatilishi;
tekshiruvni oʻtkazishga asos boʻlgan hujjatlar (tekshiruv oʻtkazish kelishilganligi yoki vakolatli organ tekshiruv haqida xabardor etilganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi, DYON organining tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi va tekshiruv dasturi) nusxalari tilxat olingan holda taqdim qilinishi;
“Yagona davlat nazorati” axborot tizimiga tekshiruvning unikal kodini kiritish orqali tekshiruvga doir maʼlumotlarni olish huquqi tushuntirilishi lozim.
Tadbirkorlik subyektlariga tegishli obyektlarda inspektor tomonidan koʻriklar va profilaktika tadbirlari boshlanishidan oldin:
tadbirkorlik subyekti rahbari (rahbar vazifasini bajaruvchi shaxs) koʻrik yoki profilaktika tadbirining maqsadi bilan tanishtirilishi;
xizmat guvohnomasi koʻrsatilishi;
koʻrik yoki profilaktika tadbirlarini oʻtkazishga asos boʻlgan hujjatlar nusxalari taqdim qilinishi kerak.”.
18. 25-banddagi “taklif etilgan” degan soʻzlar “kiritilgan” degan soʻz bilan almashtirilsin.
19. 26-banddagi “koʻrsatmada bajarish uchun taklif etilgan” degan soʻzlar “koʻrsatmaga kiritilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
20. Quyidagi mazmundagi 27 1 — 27 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“27 1 . Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlarni oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil bilan kelishgan yoki uni xabardor etgan holda “Yagona davlat nazorati” axborot tizimida roʻyxatga olish orqali amalga oshiriladi.
Bunda, oʻtkazilgan tekshiruvlarning natijalari hamda profilaktika tadbirlari toʻgʻrisida maʼlumot tekshiruv yoki profilaktika tadbirlari tugagan kundan boshlab inspektor tomonidan uch kun muddatda “Yagona davlat nazorati” axborot tizimiga kiritiladi.
27 2 . Tekshiruvlarning davriyligi obyektning yongʻin xavflilik guruhiga koʻra belgilanadi. Jumladan:
1-guruh obyekti bir yilda koʻpi bilan bir martadan batafsil va nazorat tartibida tekshiruvdan oʻtkaziladi;
2-guruh obyekti ikki yilda koʻpi bilan bir martadan batafsil va nazorat tartibida tekshiruvdan oʻtkaziladi;
3-guruh obyekti uch yilda koʻpi bilan bir martadan batafsil va nazorat tartibida tekshiruvdan oʻtkaziladi;
4-guruh obyektida davlat yongʻin nazorati zaruratga qarab amalga oshiriladi.
“Yongʻindan ogohlik” umummilliy kampaniyasi doirasidagi “Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” yillik tanlov gʻolibi yoki yongʻin auditi tashkilotidan yongʻin xavfsizligi talablari boʻyicha ijobiy xulosasini olgan hamda yongʻin va boshqa xatarlardan oʻziga tegishli obyektlarni sugʻurtalagan obyektlarda qonunchilikda belgilangan davr mobaynida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi.
27 3 . Yongʻin xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan profilaktika tadbirlari tasdiqlangan choraklik reja-grafiklar asosida quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:
bevosita joyiga chiqmagan va tadbirkorlik subyektlari faoliyatiga aralashmagan holda huquqiy targʻibot, seminarlar, tushuntirish ishlari va amaliy mashgʻulotlar tashkil etish;
tadbirkorlik subyektlariga pochta aloqasi yoki elektron axborot tizimlari orqali ularning faoliyati yuzasidan qonunchilik talablari buzilishining oldini olishga qaratilgan tavsiyalar, tadbirkorlik subyekti faoliyat yuritayotgan sohada sodir etilayotgan tizimli huquqbuzarliklarning sabablari va ularga imkon beruvchi shart-sharoitlar boʻyicha xabarnomalar yuborish;
amaldagi qonunchilik talablarini tushuntirish yuzasidan ommaviy axborot vositalarida chiqishlar qilish;
tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishda yuzaga kelayotgan muammolarni ommaviy muhokama qilish maqsadida Internet jahon axborot tarmogʻida veb-saytlar, shu jumladan, ijtimoiy tarmoqlarda blog va chatlarni tashkil etish;
“ochiq eshiklar kuni” tadbirlarini tashkil etish va ularda qatnashish;
tadbirkorlik subyektlarini qonunchilik talablari aks ettirilgan tarqatma materiallar va boshqa qoʻllanmalar bilan taʼminlash.
Yongʻin xavfsizligini, fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari, sanoat uchun moʻljallangan portlovchi materiallar, pirotexnika buyumlari, giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar, ularning analoglari va prekursorlar saqlanadigan joylar (obyektlar)ning texnik mustahkamligini, obyekt ichki va ruxsat berish rejimini taʼminlash maqsadida oʻtkaziladigan profilaktika tadbirlari tadbirkorlik subyektlariga tegishli obyektlarni koʻzdan kechirish orqali amalga oshirilishi mumkin.”.
21. 6-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6-bob. Koʻriklar, profilaktika tadbirlarini va tekshiruvlarni oʻtkazish bilan bogʻliq tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish”.
22. 28-bandda :
birinchi xatboshidagi “tekshiruv va yongʻin-profilaktika koʻrigini” degan soʻzlar “koʻrikni, profilaktika tadbirini va tekshiruvni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “tekshiruvlar va/yoki yongʻin-profilaktika koʻriklarida” degan soʻzlar “koʻrikda, profilaktika tadbirida va tekshiruvda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “tekshirish va/yoki yongʻin-profilaktika koʻriklarini” degan soʻzlar “koʻrik, profilaktika tadbirini va tekshiruv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
23. 29-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Koʻrik, profilaktika tadbiri va tekshiruv mazkur Yoʻriqnoma va yongʻin xavfsizligi sohasiga oid boshqa qonunchilik hujjatlari asosida oʻtkazilishi lozim.”;
ikkinchi xatboshi “oʻtkaziladigan” degan soʻzdan keyin “koʻriklar, profilaktika tadbirlari va” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.”.
24. 30-bandda “Tekshiruvlar davrida” degan soʻzlar “Koʻriklar, profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar davrida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
25. 7-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7-bob. Koʻriklar, profilaktika tadbirlari va tekshirishlar natijalarini rasmiylashtirish”.
26. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Tekshiruvlar natijasi boʻyicha ushbu Yoʻriqnomaning 4-ilovasiga muvofiq DYON organlarining yozma koʻrsatmasi, koʻriklar va profilaktika tadbirlari natijasi boʻyicha
ushbu Yoʻriqnomaning 4 1 -ilovasiga muvofiq tavsiyalar maʼlumotnomasi rasmiylashtiriladi.
Tadbirkorlik subyektlariga tegishli obyektlarda oʻtkazilgan tekshiruvlar natijalari yuzasidan yozma koʻrsatmadan tashqari dalolatnoma ham tuziladi.
Yozma koʻrsatmalar ushbu Yoʻriqnomaning 4 2 -ilovasiga muvofiq yuritiladigan yozma koʻrsatmalarni hisobga olish jurnalida hisob roʻyxatidan oʻtkaziladi.
Nazorat tartibidagi tekshiruv davrida yozma koʻrsatmaga kiritilgan tadbirlar belgilangan muddatlarda bajarilganligi va (yoki) bajarilmaganligi haqida yozma koʻrsatmaning tegishli boʻlimida belgi qoʻyiladi.”.
27. 33-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Yozma koʻrsatma, dalolatnoma va tavsiyalar maʼlumotnomasi ikki nusxada tuziladi. Yozma koʻrsatmaning bir nusxasi tekshiruv tugagandan soʻng besh kundan kechiktirmasdan, dalolatnoma va tavsiyalar maʼlumotnomasining nusxasi esa koʻrik va profilaktika tadbiri tugagan kunning oʻzida obyekt rahbariga (yoki uning vakiliga) imzo orqali topshiriladi. Obyekt rahbari yozma koʻrsatmaning, dalolatnoma yoki tavsiyalar maʼlumotnomasi nusxasini olganligi haqida imzo qoʻyishdan bosh tortgan taqdirda, bu haqida unga tegishli belgi qoʻyilib, pochta xizmati orqali yuboriladi va topshirilganligi haqida bildirish xati NKIda qoladigan ikkinchi nusxasiga qoʻshib qoʻyiladi.”;
toʻrtinchi xatboshidagi “koʻrsatmada taklif etilgan” degan soʻzlar “koʻrsatmaga kiritilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “taklif etilayotganligi” degan soʻzlar “kiritilganligi” degan soʻz bilan almashtirilsin.
28. 34-banddagi “xonadonli” degan soʻz “kvartirali” degan soʻz bilan almashtirilsin.
29. 37-bandning ikkinchi xatboshisidagi “quyidagi takliflardan” degan soʻzlar “quyidagilardan” degan soʻz bilan almashtirilsin.
30. 39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“39. Yongʻin xavfsizligi talablariga mos kelmaydigan mahsulotlarni ishlab chiqarish va sotish boʻyicha aniqlangan holatlar haqida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi huzuridagi Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasiga xabar qilinadi.”.
31. 40-banddagi “tekshiruv va/yoki yongʻin-profilaktika koʻrigi” degan soʻzlar “koʻrik, profilaktika tadbiri va tekshiruv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
32. 42-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“42. Mahalliy DYON organining tegishli buyrugʻi bilan biriktirilgan inspektorlar tomonidan aholi yashash uylarini tekshirish hamda tungi vaqtda odamlar ommaviy boʻladigan obyektlarni koʻrikdan oʻtkazish natijalari yuzasidan rasmiylashtirilgan hujjatlari alohida yigʻma jildlarga tikiladi va ularning hisobi yuritiladi.”.
33. 44-bandning toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qaror plombalash yoki muhrlash yoʻli bilan 7 1 -ilovasiga muvofiq bayonnoma bilan ijroga qaratilib, bayonnomaning bir nusxasi obyekt rahbariga (yoki uning vakiliga) imzo orqali topshiriladi.”.
34. 9-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9-bob. Shaharsozlik faoliyati sohasida profilaktika ishlari”.
35. 47-bandda :
birinchi xatboshidagi “Meʼyoriy-texnik ishlar” degan soʻzlar “Shaharsozlik faoliyati sohasida profilaktika ishlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “yongʻin oʻchirish” degan soʻzlar “yongʻin-qutqaruv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yangi va qayta ishlab chiqilayotgan yongʻin xavfsizligi talablari mavjud boʻlgan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni, shuningdek shaharsozlik normalari va qoidalarini ishlab chiqishda ishtirok etish va kelishish;”;
oʻninchi xatboshidagi “berish.” degan soʻz “berish;”degan soʻz bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilishda amaldagi shaharsozlik normalari va qoidalarida nazarda tutilgan yongʻin xavfsizligi talablarining loyihalash va qurilish tashkilotlari tomonidan bajarilishi ustidan tanlov asosida nazoratni amalga oshirish;
rivojlangan davlatlar amaliyotidan kelib chiqqan holda, jamoat va maʼmuriy binolarni loyihalashtirish va qurish uchun ishlab chiqilgan maxsus texnik shartlarni koʻrib chiqish.”.
36. 48-banddagi “qurilish meʼyorlari” degan soʻzlar “shaharsozlik normalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
37. 49-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tavfsiya” degan soʻz “tavsiya” degan soʻz bilan almashtirilsin.
38. 50-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “chizmasi va tumanning rejalashtirish loyihasi,” degan soʻzlar “loyihasi,” degan soʻz bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yongʻin joyiga yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari oʻz vaqtida yetib borishini hisobga olgan holda yongʻin-qutqaruv depolari joylashtirilganligiga.”.
39. 52-band “maʼlumotlar” degan soʻzdan keyin “ushbu Yoʻriqnomaning 10 1 -ilovasiga muvofiq” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
40. 54-banddagi “Davlat yongʻin nazoratini tashkil etish bosh boshqarmasi” degan soʻzlar “markaziy DYON organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
41. Quyidagi mazmundagi 54 1 -band bilan toʻldirilsin:
“54 1 . Qurilish obyektlari uchun ishlab chiqilayotgan loyiha-smeta hujjatlarining arxitekturaga oid qismi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Loyiha-smeta hujjatlarini kelishish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga asosan koʻrib chiqiladi.”.
42. 55-bandda :
birinchi xatboshidagi “qurilish norma”, “amalga oshiriladi.” degan soʻzlar tegishli ravishda “shaharsozlik normalari”, “ham amalga oshirilishi mumkin.” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
43. 56-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
44. 57-bandning birinchi xatboshisidagi “qurilish” degan soʻz “shaharsozlik” degan soʻz bilan almashtirilsin.
45. Quyidagi mazmundagi 57 1 -band bilan toʻldirilsin:
“57 1 . Loyiha hujjatlarini oʻrganish natijalari ushbu Yoʻriqnomaning 10 2 -ilovasiga muvofiq shakldagi “Loyihalarni oʻrganib chiqish boʻyicha xulosalarni qayd etish jurnali”da qayd etiladi.”.
46. 58-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
47. 59-band “kundan boshlab ular” degan soʻzlardan keyin “ushbu Yoʻriqnomaning 10 3 -ilovasiga muvofiq” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
48. 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“60. Har bir qurilish obyektiga NKI yuritiladi va quyidagi hujjatlar jamlanadi:
yer uchastkasini oʻrganish boʻyicha DYON organi xulosasi;
loyiha hujjatlarini shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiqligini oʻrganish natijalari boʻyicha DYON organi xulosalari va yozma tavsiyalari;
koʻrik, profilaktika tadbirlari va tekshirish jarayonida tuzilgan hujjatlar, qurilish obyektining yongʻin xavfini tavsiflovchi boshqa materiallar va yozishmalar;
qurilish obyektiga oʻrnatilgan YOQTHVlarning tizimlarining texnik holatini tekshirish, sinash va foydalanishga qabul qilish natijalari hamda qurilish konstruksiyalari va materiallarini olovbardoshlik darajasini oshirish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar boʻyicha tuzilgan hujjatlar;
qurilish obyektini foydalanishga qabul qilish ishchi va davlat komissiyasi dalolatnomasi yoki qurilish-montaj ishlari tugallangan obyektdan foydalanish uchun ruxsatnoma.”.
49. 61-bandning birinchi xatboshisidagi “tekshiruvlar va yongʻin-profilaktika koʻriklari” degan soʻzlar “koʻriklar, profilaktika tadbirlari va tekshirishlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
50. 63-banddagi “yongʻin-profilaktika koʻrigidan” degan soʻzlar “koʻrikdan” degan soʻz bilan almashtirilsin.
51. 64-bandda :
birinchi xatboshining ikkinchi jumlasi chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “ishchi va davlat”, “rahbarlari yoki meʼyoriy-texnik boʻlimi mutaxassislari” degan soʻzlar tegishli ravishda “qabul qilish”, “inspektorlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
52. 65-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“65. DYON organi vakili qurilish ishlari tugallangan obyektni foydalanishga qabul qilish masalasi (tasdiqlangan loyiha hamda shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi) oʻrganiladi.”.
53. 66-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“66. Qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish komissiyasida DEN organi vakilining ishtiroki va hujjatlarni rasmiylashtirish SHNQ 3.01.04 “Qurilish ishlari tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish” shaharsozlik normalari va qoidalariga asosan amalga oshiriladi.”.
54. 67 va 68-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
55. 70-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“70. Qurilish ishlari tugallangan obyektni DYON organi vakili uch ish kuni mobaynida joyiga chiqqan holda yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan oʻrganib chiqadi va natijasi toʻgʻrisida bevosita rahbariga bildirgi orqali axborot beradi.
Oʻrganish natijalari boʻyicha asosli eʼtiroz boʻlmagan taqdirda ijobiy xulosa tuziladi, bino va inshoot yongʻin xavfsizligi talablariga javob bermagan taqdirda, aniq asoslarini koʻrsatgan holda rad etish xulosasi rasmiylashtiriladi va shu kunning oʻzida qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyasiga yoki murojaat etuvchiga Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuboriladi.”.
56. 71-bandda :
birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilari tegishli ravishda birinchi va ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
ikkinchi xatboshi “obyektning NKIga” degan soʻzlardan keyin “va ushbu Yoʻriqnomaning 10 4 -ilovasiga muvofiq” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
57. 73-banddagi “komissiya tarkibidagi DYON xodimlarining vazifalari hamda komissiya ishiga jalb etiladigan DYON yoʻnalishlari, obyektlarning” degan soʻzlar “ushbu obyektlarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
58. 74-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
59. 10-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10-bob. Maʼmuriy amaliyot”.
60. 88-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Maʼmuriy ishlar “E-maʼmuriy ish” tizimiga elektron shaklida kiritilishi orqali amalga oshiriladi. Maʼmuriy ishlarni qogʻoz shaklida yuritish zarurati yuzaga kelganda, ushbu hujjatlar “E-maʼmuriy ish” tizimiga elektron shaklida kiritiladi hamda uning qogʻoz shakli bevosita tegishli DYON organida saqlanadi.”.
61. 92-bandda :
birinchi xatboshi “nusxasi” degan soʻzdan keyin “u chiqarilgan paytdan boshlab” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “tumanlararo maʼmuriy” degan soʻzlar “jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
62. 93-banddagi “qonunlarda” degan soʻz “Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
63. 11-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11-bob. Yongʻin yuzasidan tergovga qadar tekshiruv ishlari”.
64. 102-bandda “DYON organlari” degan soʻzlar “Mahalliy DEN organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
65. 103-band “tekshiruv ishlari” degan soʻzlardan keyin “mahalliy” degan soʻz bilan toʻldirilsin.
66. Quyidagi mazmundagi 103 1 -band bilan toʻldirilsin:
“103 1 . Yongʻin yuzasidan tekshiruv ishlarini olib boruvchi inspektorga kelib tushgan jinoyat va hodisalarga oid ariza, xabar va boshqa maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topgan hollarda u tomonidan bevosita boshligʻi nomiga bildirgi rasmiylashtiradi.
Jinoyat va hodisalarga oid ariza, xabar va boshqa maʼlumotlar kelib tushgan kunning oʻzida, ish vaqti tugaganidan keyin kelib tushgan taqdirda esa, keyingi ish kunida inspektor tomonidan tegishli kitobda va “E-material” tizimida roʻyxatga olinadi.”.
67. 104-bandda :
beshinchi xatboshidagi “boʻlmasa.” degan soʻz “boʻlmasa;” degan soʻz bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“yetkazilgan moddiy zararning oʻrnini ixtiyoriy ravishda qoplash va (yoki) jinoyat oqibatlarini bartaraf etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksi Maxsus qismining tegishli moddasida belgilangan muddat oʻtmagan boʻlsa.
Tergovga qadar tekshiruv muddatini uzaytirish boʻyicha qaror ushbu qaror qabul qilingan kunning oʻzida pdf formatida skaner qilingan holda “E-material” tizimiga kiritiladi.”.
68. 111-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Jinoyat va hodisalarga oid ariza, xabar va boshqa maʼlumotlarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha jinoyat ishini qoʻzgʻatishni rad qilish toʻgʻrisida qaror yoki jinoyat ishining tergovga tegishliligi boʻyicha yoʻllanma xat shu kunning oʻzida pdf formatida skaner qilingan holda “E-material” tizimiga kiritiladi.”.
69. 121-banddagi “ichki ishlar” degan soʻzlar “DYON” degan soʻz bilan almashtirilsin.
70. 123-bandda “Yongʻin haqidagi dalolatnoma,”, “DYON organlari” degan soʻzlar tegishli ravishda “Yongʻinlar va ularning oqibatlari yongʻin haqidagi dalolatnoma,”, “DYON organlari tomonidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
71. 124-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“124. Yongʻin va uning oqibatlarini “Yongʻinlarni hisobga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kiritish maqsadida yongʻinni tekshirish materiallariga asosan inspektor tomonidan yongʻinni hisobga olish varaqasi toʻldiriladi va unga yongʻinlarni hisobga olish jurnaliga muvofiq raqam beriladi.”.
72. 125-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“125. Yongʻinlarni hisobga olish ishlarini yuritish va “Yongʻinlarni hisobga olish jurnali”ni toʻldirish hamda yongʻinlarni hisobga olish varaqalaridan maʼlumotlarni “Yongʻinlarni hisobga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kiritish ishlari hududiy DYON organining buyrugʻi bilan yoki xizmat vazifalarida koʻrsatilgan holda aniq bir xodimga yuklatiladi.”.
73. 127-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“127. DYON organlari kundalik faoliyatida obyektlarda yongʻinlar profilaktikasini, yongʻinga qarshi targʻibotni amalga oshirishda, shuningdek, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda tashkilotlar bilan ularga tegishli obyektlarning yongʻinga qarshi himoyasini kuchaytirish masalalari boʻyicha hamkorlik qilishda yongʻinlar tahlilining natijalaridan foydalanishlari lozim.”.
74. 128-banddagi “insonlarni halok boʻlishi, shuningdek boshqa ogʻir oqibatlar bilan bogʻliq sodir boʻlgan” degan soʻzlar “ogʻir oqibatli (insonlarning jarohatlanishi va (yoki) halok boʻlishi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
75. 129-bandning uchinchi xatboshidagi “budjet” degan soʻz “budjet yoki budjetdan tashqari hamda qonunchilik bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
76. 135-band quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Uy-joy sektorida yongʻinlarning oldini olish va yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlarini targʻib qilishga jalb etilgan tuman (shahar) DYON organi instruktorlari va yongʻin-qutqaruv qismlari shaxsiy tarkibi tomonidan uy egalariga yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqlar beriladi.
Bunda, ular aniqlangan yongʻin chiqish xavfi boʻlgan holatlar yuzasidan shu kunning oʻzida mahalliy inspektorlarga xabar beradi. Inspektor yongʻin chiqish holatini oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi.”.
77. 14-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14-bob. Yongʻinga qarshi texnik himoya vositalarini montaj qilish, taʼmirlash va foydalanish sohasida bajarilayotgan ishlar (xizmatlar) sifati ustidan nazorat”.
78. 138-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“138. YOQTHV foydalanishga qabul qilish ishlari shaharsozlik normalari va qoidalari hamda avtomatik yongʻin oʻchirish va signalizatsiya qurilmalarini oʻrnatish, ishlarni bajarish, qabul qilish hamda texnik xizmat koʻrsatish sohasidagi hujjatlar talablariga muvofiq amalga oshiriladi.”;
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
79. 139-bandda :
birinchi xatboshidagi “ushbu Yoʻriqnomani 67-bandida” degan soʻzlar “shaharsozlik normalari va qoidalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidan “meʼyoriy-texnik hujjatlarda oʻrnatilgan hajmda” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Shaharsozlik normalari va qoidalari hamda avtomatik yongʻin oʻchirish va signalizatsiya qurilmalarini oʻrnatish, ishlarni bajarish, qabul qilish hamda texnik xizmat koʻrsatish sohasidagi hujjatlarga asosan YOQTHVning ish qobiliyatini.”.
80. 140-bandning ikkinchi jumlasi chiqarib tashlansin.
81. 15-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15-bob. Qonunchilikka muvofiq faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalashda, ruxsat berishda, xabardor qilishda va xizmatlarni sertifikatlashda DYON organlarining ishtiroki”.
82. 142-banddagi “Yuridik shaxs (litsenziya daʼvogari)ning arizasi yoki litsenziya (sertifikat) beradigan organlarning murojaatlari asosida DYON organi inspektori arizada” degan soʻzlar “DYON organiga yuridik shaxs (daʼvogar)ning arizasi yoki litsenziya (sertifikat) beradigan organning murojaati asosida inspektorlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
83. 146-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“146. Xulosa DYON organining rasmiy blankasida tayyorlanib, mazkur organ rahbari yoki uning oʻrinbosari tomonidan imzolanadi va murojaat etgan yuridik shaxs (tadbirkorlik subyekti)ga yoki litsenziya (sertifikat) beradigan vakolatli organiga maxsus elektron tizimi yoki pochta orqali yuboriladi.”.
84. 151-banddagi “yagona tizimga” degan soʻzlar “Yagona davlat nazorati” axborot tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
85. 163-banddagi “maxsus” degan soʻz “harbiy” degan soʻz bilan almashtirilsin.
86. 165-bandning birinchi xatboshisidagi “yongʻin xavfsizligi boʻlimi (boʻlinmasi)” degan soʻzlar “favqulodda vaziyatlar boʻlimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
87. 1-ilovaning matnidagi “Tekshirish va yongʻin-profilaktika koʻriklaridan”, “Yongʻin-profilaktika koʻriklari”, “Rejali koʻriklar”, “Qoʻshimcha koʻriklar” degan soʻzlar tegishli ravishda “Tekshirish, yongʻin-profilaktika koʻriklari hamda monitoring va profilaktika tadbirlaridan”, “Yongʻin-profilaktika koʻriklari, monitoring va profilaktika tadbirlari”, “Rejali”, “Qoʻshimcha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
88. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1-ilovasiga muvofiq tahrirdagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin.
89. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 2-ilovasiga muvofiq tahrirdagi 3 1 -ilova bilan toʻldirilsin.
90. 4-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 3-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
91. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 4 va 5-ilovalariga muvofiq tahrirdagi 4 1 va 4 2 -ilovalar bilan toʻldirilsin.
92. 6-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 6-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
93. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 7-ilovasiga muvofiq tahrirdagi 7 1 -ilova bilan toʻldirilsin.
94. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 8 , 9 , 10 , 11-ilovalariga muvofiq tahrirdagi 10 1 , 10 2 , 10 3 va 10 4 -ilovalar bilan toʻldirilsin.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 2 1 -ILOVA
Obyektlarni yongʻin chiqish xavfi boʻyicha guruhlarga boʻlish
1. Nazorat obyektlarida oʻtkaziladigan batafsil tekshiruvlarning davriyligi ushbu obyektlarning yongʻin chiqish xavfi boʻlgan guruhiga koʻra belgilanadi.
2. Obyektlar yongʻin xavfliligi boʻyicha 4 ta guruhga boʻlinadi:
1-guruhga mansub obyektlar — xavfli;
2-guruhga mansub obyektlar — oʻrta darajada xavfli;
3-guruhga mansub obyektlar — past darajada xavfli;
4-guruhga mansub obyektlar — xavfsiz.
3. 1-guruhga mansub obyektlarga quyidagilar kiradi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori bilan belgilangan oʻta muhim, birinchi va ikkinchi toifali muhim obyektlar;
tarkibida portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻyicha “A”, “B” va “V1-V4” toifalarga mansub xonalar (“A”, “B” va “V” toifaga mansub binolar, “At”, “Bt” va “Vt” toifalarga mansub tashqi qurilmalar) boʻlgan obyektlar;
paxta xom ashyosini saqlash shoxobchalari, paxta xom ashyosini qayta ishlash korxonalari, paxta tolasini saqlash obyektlari, paxta-toʻqimachilik klasterlari va shu kabi obyektlar;
portlovchi moddalar, kuchli taʼsir etuvchi zaharli moddalar bilan bogʻliq ishlab chiqarish obyektlari, ushbu moddalarni saqlash omborlari mavjud obyektlar;
yongʻinga xavfli kimyoviy va oʻtkir taʼsir etuvchi zaharli moddalar (mahsulotlar) bilan bogʻliq ishlab chiqarish obyektlari, ushbu moddalar (mahsulotlar)ni saqlash omborlari;
radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar aylanishi bilan bogʻliq obyektlar;
barcha turdagi avtomobillarga yoqilgʻi quyish va gaz toʻldirish stansiyalari;
don va don mahsulotlarini qayta ishlash va saqlash korxonalari;
havo va temir yoʻl transporti binolari va inshootlari;
barcha turdagi taʼlim muassasa (tashkilot)lari (maktabgacha taʼlim va tarbiya, umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, professional, oliy, oliy taʼlimdan keyingi, maktabdan tashqari taʼlim va kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish);
statsionar davolashga moʻljallangan tibbiyot muassasalari;
statsionar tibbiy sogʻlomlashtirish muassasalari;
xalqaro konferensiyalar, koʻrgazma, yarmarka, forumlar va boshqa ommaviy odam yigʻiladigan tadbirlarni oʻtkazishga moslashtirilgan obyektlar;
tunda ommaviy odam qoladigan obyektlar (saxovat uylari, muruvvat uylari va shu kabi obyektlar);
ommaviy odam yigʻiladigan diniy tadbirlar oʻtkaziladigan obyektlar;
28 m dan baland boʻlgan koʻp kvartirali uylar, maʼmuriy va jamoat binolari;
madaniy-tomosha muassasalari, madaniy-ommaviy tadbirlar oʻtadigan obyektlar;
yuz va undan koʻp oʻringa moʻljallangan mehmonxonalar, motel, kemping, yotoqxona va shu kabi obyektlar;
ixtisoslashtirilgan va buyum bozorlari, savdo-koʻngilochar majmualar (savdo komplekslari);
gipermarketlar;
umumiy ovqatlanish (restoran, qahvaxona, bar, toʻy va shu kabi boshqa marosimlar oʻtkaziladigan) maskanlari;
sanoat muzlatkichlari;
alohida yopiq turdagi yer osti va yer usti koʻp qavatli avtoturargohlar;
kiyim-kechak savdosi bilan shugʻullanadigan savdo obyektlari (autletlar, riteyl-parklar va shu kabi obyektlar);.
teleradio uzatish markazlari (minoralari);
yangi qurilayotgan, rekonstruksiya qilinayotgan, kengaytirilayotgan, texnik jihatdan qayta jihozlanayotgan va kapital taʼmirlanayotgan obyektlar.
4. 2-guruhga mansub obyektlarga quyidagilar kiradi:
tarkibida portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻyicha “G” toifaga mansub xonalar (“G” toifaga mansub binolar, “Gt” toifaga mansub tashqi qurilmalar) boʻlgan obyektlar;
mingdan koʻp oʻringa moʻljallangan stadion, yopiq sport inshootlari va manejlar;
ambulator davolashga moʻljallangan tibbiyot muassasalari;
dehqon (oziq-ovqat) bozorlari;
universal magazin (univermag)lar;
supermarketlar;
yuz oʻringacha moʻljallangan mehmonxonalar, motel, kemping, yotoqxona va shu kabi obyektlar;
15,5 m (besh qavat)dan 28 m gacha (28 m ham) boʻlgan koʻp kvartirali uylar, maʼmuriy va jamoat binolari;
5. 3-guruhga mansub obyektlarga quyidagilar kiradi:
tarkibida portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻyicha “D” toifaga mansub xonalar (“D” toifaga mansub binolar, “Dt” toifaga mansub tashqi qurilmalar) boʻlgan obyektlar;
gidrotexnik inshootlar;
aloqa va boshqa muhandislik-kommunikatsiya tizimlari (inshootlari);
ming oʻringacha moʻljallangan stadion, yopiq sport inshootlari va manejlar;
15,5 m (besh qavat)gacha boʻlgan koʻp kvartirali uylar, maʼmuriy va jamoat binolari;
Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarini, adliya va prokuratura organlari, sudlar, oʻzini-oʻzi boshqarish organlari va shu kabi xizmatlarning maʼmuriy binolari;
istirohat bogʻlari;
ochiq turdagi avtoturargohlar.
6. 4-guruhga mansub obyektlarga quyidagilar kiradi:
1 — 3-guruhlarga kirmagan obyektlar.”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 3 1 -ILOVA
“TASDIQLAYMAN” Favqulodda vaziyatlar vaziri oʻrinbosari (yoʻnalish boʻyicha) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan respublika hududida joylashgan bir vaqtning oʻzida 50 nafardan koʻp odamlar boʻladigan obyektlarda 20____-yilning __________ oylarida monitoring va profilaktika tadbirlarni oʻtkazish REJA-GRAFIGI T/r tuman (shahar) obyekt nomi obyekt manzili STIR profilaktika tadbirini oʻtkazish muddati yongʻin xavfliligi boʻyicha guruhi 1. 2.
”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 3-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 4-ILOVA
(Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI DAVLAT YONGʻIN NAZORATI _____________________________________________________________________________ (DYON organining nomi va manzili) _____-sonli YOZMA KOʻRSATMA _________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ga. (obyekt nomi, rahbarining lavozimi va F.I.O.) Men (Bizlar) _____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (DYON organi mansabdor shaxsi(lari)ning lavozimi, unvoni va F.I.O.) 20___ yil _____________ kun(lari)i, Siz tomondan tayinlangan _________________________________ _________________________________________________________________________________________ (tekshiruvda qatnashgan shaxslarning lavozimi, F.I.O.) bilan birgalikda _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (obyektning nomi, manzili, STIR, MSHK, THSHK va XXTK kodlari) yongʻin xavfsizligi talablariga rioya qilinishi tekshirildi. Tekshiruv vaqtida aniqlangan yongʻin xavfsizligi talablarining buzilishini bartaraf etish hamda yongʻinlarni oldini olish maqsadida, yongʻin xavfsizligi sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq quyidagi chora-tadbirlarni bajarilishi talab etiladi: T/r Tadbirlar nomi (tadbirlar tegishli normativ-huquqiy hujjatning nomi va bandini koʻrsatgan holda asoslantiriladi) Bajarish muddati Bajarilgani haqida belgi 1 2 3 4 Koʻrsatilgan chora-tadbirlar korxona, muassasa va tashkilotlarning mansabdor shaxslari hamda fuqarolari uchun shart hisoblanadi. Bajarish uchun kiritilgan chora-tadbirlar yoki ularni bajarish muddatlaridan norozi boʻlsangiz, Siz 10 kun ichida yuqori turuvchi davlat yongʻin nazorati organiga murojaat qilishingiz mumkin. _______________________________________________ _____________ (DYON organi mansabdor shaxsining lavozimi, F.I.O.) (imzo) 20___ yil “_____” _______________ Yozma koʻrsatmani bajarish uchun oldim _______________________________________________ _____________ (tashkilot rahbarining lavozimi, F.I.O.) (imzo) 20___ yil “_____” _____________
Nazorat tartibidagi tekshiruv natijalari Tekshirilgan kun Bajarilmagan bandlar Tekshiruvni oʻtkazgan DENO vakili Kim tanishtirildi Mansabi F.I.O. Imzo Mansabi F.I.O. Imzo ”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 4-ILOVA
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 4 1 -ILOVA
(Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI DAVLAT YONGʻIN NAZORATI _____________________________________________________________________________ (DYON organining nomi va manzili) Yongʻin xavfsizligi talablarining buzilishi holatlarini bartaraf etish boʻyicha ___-son tavsiyalar maʼlumotnomasi 20___ yil “____” __________ _____________________________________________________________________________ (tadbirkorlik subyektiga tegishli boʻlgan obyektning nomi) Yongʻin xavfsizligi talablarining buzilishi holatlarini bartaraf etish boʻyicha quyidagilarni amalga oshirilishi tavsiya etiladi: __________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Joyida bartaraf etilganlari:________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Tuzdi:_________________________________________ _____________ (DYON organi mansabdor shaxsining lavozimi, F.I.O.) (imzo) 20___ yil “_____” _______________ Tanishdim va bitta nusxasini oldim: ______________________________________________ ______________ (tashkilot rahbarining lavozimi, F.I.O.) (imzo) 20___ yil “_____” _____________ ”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 5-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 4 2 -ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI DAVLAT YONGʻIN NAZORATI _____________________________________________________________________ (DYON organining nomi va manzili) Davlat yongʻin nazoratining yozma koʻrsatmalarini hisobga olish JURNALI Yuritilish boshlandi: 20___ yil “___” __________ Yuritilish tugallandi: 20___ yil “___” __________ T/r Obyekt nomi Yongʻin xavfliligi boʻyicha guruhi Tekshiruv sanasi Tekshiruv oʻtkazgan xodimning F.I.O. Kiritilgan bandlar (soni) Qayta tekshiruv sanasi Bartaraf etilgan bandlar (soni) 1 2 3 4 5 6 7 8
”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 6-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 6-ILOVA
(Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI DAVLAT YONGʻIN NAZORATI ______________________________________________________________________ (DYON organining nomi va manzili) Binolar, inshootlar, alohida ishlab chiqarishlar va xonalardan foydalanishni, ayrim yongʻin xavfiga qarshi ishlarni olib borishni qisman yoki butunlay toʻxtatib qoʻyish haqidagi _____-sonli QAROR 20___ yil “___” ___________________ _____________________________ (hudud nomi) Men, ____________________________________________________________________________________ (DYON organi mansabdor shaxsining lavozimi, unvoni va F.I.O.) _________________________________________________________________________________________ (obyektning nomi, manzili) _________________________________________________________________________________________ ________________________ yongʻinga qarshi holati haqidagi hujjatlarni koʻrib chiqib, quyidagilarni ANIQLADIM: _________________________________________________________________________________________ (yongʻin kelib chiqishiga, tarqalishiga olib keluvchi yoki uni bartaraf etishni _________________________________________________________________________________________ qiyinlashtiruvchi va (yoki) odamlarning xavfsizligiga tahdid soluvchi _________________________________________________________________________________________ yongʻin xavfsizligi talablarining buzilishi holatlari) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Yuqorida koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilmasa _________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (obyektning nomi) yongʻin kelib chiqishiga, tarqalishiga yoki uni bartaraf etishni qiyinlashtirilishiga va (yoki) odamlarning xavfsizligiga tahdid solishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 4-oktabrdagi 272-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat yongʻin nazorati toʻgʻrisidagi Nizomga asoslanib, QAROR QILDIM: 1. ____________________________________________________________________________________dan (obyektning hamda bino, inshoot, uchastka va xonaning nomi) foydalanish 20__ yil “___” ___________ kunidan vaqtincha toʻxtatilsin. 2. Ushbu qarorni bajarish _________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ yuklatilsin. (DYON organi mansabdor shaxsining lavozimi, unvoni va F.I.O.) 3. Qaror ____________________________________________________________ yoʻli bilan bajarilsin. 4. Ushbu qaror, topshirilgan kundan boshlab, 5-kunlik muddat ichida yuqori DYON organi yoxud sudga shikoyat qilish huquqi borligi ______________________________________________ga tushuntirilsin. (obyekt rahbarining F.I.O.) 5. ____________________________________________________ dan foydalanishga yuqorida koʻrsatilgan kamchiliklar toʻliq bartaraf etilgandan soʻng, ruxsat etiladi. Tadbirkorlik subyektlari uchun qarorning amal qilish muddati 10 ish kunigacha. Qaror chiqargan shaxs imzosi: ______________________________________________________________________________ Qarorni bir nusxasini oldim: ______________________________________________________________________________ (korxona rahbarining F.I.O. va imzosi) 20 ___ yil “____” _______________ ”.
”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 7-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 7 1 -ILOVA*
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI DAVLAT YONGʻIN NAZORATI __________________________________________________________________________________ (DYON organining nomi va manzili) Binolar, inshootlar, alohida ishlab chiqarishlar va xonalardan foydalanishni, ayrim yongʻin xavfiga qarshi ishlarni olib borishni qisman yoki butunlay toʻxtatib qoʻyish haqidagi qarorni ijro etish toʻgʻrisida ___-sonli BAYONNOMA 20___ yil “___” ________________ _____________________________ (hudud nomi) Men, ____________________________________________________________________________________ (DYON organi mansabdor shaxsining lavozimi, unvoni va F.I.O.) _________________________________________________________________________________________ (ishtirok etgan obyekt vakillarining lavozimi va F.I.O.) ___________________________________________________________________________ lar ishtirokida _____________________________________________________________________ ishni toʻxtatish haqida (maskan nomi koʻrsatiladi) _______________________________________________________________________________ tomonidan (qaror chiqargan DYON organi mansabdor shaxsining lavozimi, unvoni va F.I.O.) 20___ yil “___” ______________ chiqarilgan _____ sonli qarorni bajarish uchun __________________ _________________________________________________________________________________________ (qarorni bajarish uchun qoʻllanilgan uslub, muhrlash, plombalash va boshqa uslub koʻrsatiladi, qayerga muhr yoki plomba qoʻyilgan) yoʻli bilan bajardim. _______________________________________________________________________________________ga (ishtirok etgan obyekt vakillarining lavozimi va F.I.O.) agar muhr qoʻygan shaxsning ruxsatisiz muhr (plomba) buzilsa yoki yulib olinsa aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortilishi eʼlon qilinsin. Bayonnomani tuzgan shaxsning imzosi _______________________________________ Ishtirokchilar imzosi _____________________________________ Bayonnoma bir nusxasini oldim ___________________________________________________________ (javobgar shaxsning F.I.O. va imzosi) 20 ___ yil “____” _______________ ”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 8-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 10 1 -ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI DAVLAT YONGʻIN NAZORATI _____________________________________________________________________ (DYON organining nomi va manzili) Qurilish obyektlari uchun ajratilishi tavsiya etilgan yer maydonlarini roʻyxatga olish jurnali Yuritilish boshlandi: 20___ yil “___” __________ Yuritilish tugallandi: 20___ yil “___” __________ T/r Murojaat kelib tushgan sana va raqami Ajratilishi tavsiya etilgan yer maydoni maqsadi (obyekt turi) Murojaatni oʻrganib chiqqan DYON organi vakilining lavozimi, F.I.O. Qabul qilingan qaror boʻyicha tuzilgan xulosaning chiqish raqami va sanasi Rad etish sababi, shaharsozlik normalari talablaridan chetga chiqishlar 1. 2 3 4 5 6 ”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 9-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 10 2 -ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI DAVLAT YONGʻIN NAZORATI _____________________________________________________________________ (DYON organining nomi va manzili) Loyihalarni oʻrganib chiqish boʻyicha xulosalarni qayd etish jurnali Yuritilish boshlandi: 20___ yil “___” __________ Yuritilish tugallandi: 20___ yil “___” __________ T/r Murojaat kelib tushgan sana va raqami Loyiha tashkiloti, loyiha nomi va manzili Loyihani oʻrganib chiqqan DYON organi vakilining lavozimi, F.I.O. Loyihani oʻrganib chiqish natijasi boʻyicha tuzilgan xulosaning chiqish raqami va sanasi Aniqlangan loyihalash normalari talablaridan chetga chiqishlar (kamchiliklar) soni 1 2 3 4 5
”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 10-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 10 3 -ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI DAVLAT YONGʻIN NAZORATI _____________________________________________________________________ (DYON organining nomi va manzili) Qurilish obyektlarini roʻyxatga olish jurnali Yuritilish boshlandi: 20___ yil “___” __________ Yuritilish tugallandi: 20___ yil “___” __________ T/r Obyekt nomi, joylashgan manzili Mulkchilik shakli Qurilish boshlangan sana Bosh pudratchi tashkilot nomi Loyiha tashkiloti nomi Loyiha hujjati boʻyicha ekspertiza organi xulosasi raqami va sanasi Loyiha hujjati oʻrganib chiqilganligi boʻyicha DENO xulosa raqami va sanasi Biriktirilgan DENO inspektori Tekshiruv, monitoring yoki koʻrik sanasi 1-chorak 2-chorak 3-chorak 4-chorak 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
”.
Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 11-ILOVA
“Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha Yoʻriqnomaga 10 4 -ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI DAVLAT YONGʻIN NAZORATI _____________________________________________________________________ (DYON organining nomi va manzili) Qurilishi tugallangan obyektlarni roʻyxatga olish jurnali Yuritilish boshlandi: 20___ yil “___” __________ Yuritilish tugallandi: 20___ yil “___” __________ T/r Murojaat kelib tushgan sana va raqami Obyekt nomi, joylashgan manzili, mulkchilik shakli Oʻrganib chiqish natijasi boʻyicha tuzilgan xulosa (ijobiy) raqami va sanasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtirilgan obyektlar boʻyicha rasmiylashtirilgan dalolatnomalar kim tomonidan va qachon imzolangan NKI tegishli DYON organiga topshirilgan sanasi Ishchi qabul qilish komissiyasi Davlat qabul qilish komissiyasi 1 2 3 4 5 6 7
”.
Vazir A. QOʻLDOSHEV
Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi Raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A. JUMANAZAROV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri B. ZAKIROV
Toshkent sh.,
2024-yil 6-may,
2024-yil 23-aprel
2024-yil 29-aprel
2024-yil 26-aprel
2024-yil 24-aprel
131-son