📅 2024-yil 31-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 31-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 31 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 мая 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 May 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
«Темир дафтар» орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида » 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда « Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб:
жисмоний шахсларни «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритиш, шунингдек, ушбу дафтарлар ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилиши;
ҳар ойнинг 5-санасига қадар «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» учун маблағларни тақсимловчи масъул ташкилотлар томонидан мазкур жамғармаларда шаклланган маблағлар туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда тегишлилиги бўйича ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланиши;
«Темир дафтар» Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилиши;
«Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва шундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан «Маҳалла еттилиги»га кўриб чиқиш учун киритилган ҳолда кўрсатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2 1 . 2025 йил 1 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳузурига ўтказилсин. Бунда:
амалдаги молиялаштириш манбалари сақлаб қолинган ҳолда, ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ғазначилик бўлинмаларида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади;
ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари учун очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар)лар кесимида аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича ҳудудий бошқармалар учун ғазначилик бўлинмаларида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига тақсимланади.
4. Қуйидагилар:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни «Темир дафтар»га киритиш, ҳисобини юритиш ҳамда ундан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Йиғилган маблағлар туман (шаҳар)лардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармасига автоматик равишда тақсимланишини таъминласин.
6. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва «Маҳалла еттилиги»:
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш масаласи фақат «Инсон» ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан кейс-менежмент асосида ўтказилган ўрганиш якуни бўйича шакллантирилган тавсиянома бўлган тақдирда кўриб чиқилишини;
зарур ҳолларда «Саховат ва кўмак» жамғармасидан маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан бир кун ичида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга белгиланган тартибда ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 2024 йил 1 июлга қадар «Статистика» интеграллашган ахборот тизимининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) билан интеграция қилинишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
2024 йил 31 июлга қадар «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали «Темир дафтар»га киритиш ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни;
2024 йил 1 августга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан «Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли хайрия қилинишини таъминлаш мақсадида краудфандинг тизимини жорий этсин ҳамда «Ижтимоий ҳимоя» АТда краудфандинг фаолияти билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга ошириш имкониятларини яратсин;
2024 йил 1 октябрга қадар «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамларни «Ижтимоий карта» орқали молиялаштириш тартибини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. «Саховат ва кўмак» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади ва унинг маблағлари тегишли ғазначилик бўлимларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваучер — айрим турдаги товарларни давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар (субсидия) ҳисобидан харид қилиш имкониятини тақдим этувчи, амал қилиш муддати икки ой бўлган матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;
сотувчи — қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни етказиб бериш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари;
электрон савдо платформаси — товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдисини масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ)нинг таркибий қисми;
электрон савдо майдончаси — қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларнинг олди-сотдисини рақобатли усулда масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизими;
электрон савдо майдончасининг оператори — электрон савдо майдончаси хизматларини рақобатли усулда кўрсатувчи ҳамда буюртмалар етказиб берилишини таъминловчи юридик шахс.
4. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили)га ёрдамлар кўрсатиш фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва шундай вазиятга тушганларни оғир ижтимоий вазиятдан чиқариш мақсадида ёрдам кўрсатилади.
5. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган шахслар ва оилаларнинг яшаш жойи бўйича турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишидан қатъий назар мурожаати ёки бевосита «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан кейс-менежмент усулидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ўрганишлар натижалари бўйича аниқланади.
6. Ёрдам олувчилар ваучер асосида уй-жой таъмирлаш ёки тиклаш ёхуд мослаштириш учун қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни ўз танловига кўра мазкур Низомнинг 5-боби 1-параграфида белгиланган талабларга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончалари (кейинги ўринларда — электрон савдо) орқали харид қилади.
2-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш
7. «Саховат ва кўмак» жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ ўтказиладиган маблағлар;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмаклари ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан «Саховат ва кўмак» жамғармасига мақсадли маблағлар ажратилган тақдирда, ушбу маблағлар фақат шу мақсадлар учун сарфланади.
8. Мазкур Низомнинг 7-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварақда жамланади ҳамда ҳар чоракда Агентлик томонидан туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб тенг улушда «Саховат ва кўмак» жамғармаларига автоматик равишда тақсимланади.
9. Мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган кўрсаткичлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
10. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан олдинги ойда «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағлар маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ва маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб тенг улушда тақсимланади.
Бунда Агентлик томонидан мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг «Рақамли маҳалла» платформаси ва «Ижтимоий ҳимоя» АТдан олинади.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича тақсимланган маблағларга доир маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан киритиб борилади.
10 1 . Мазкур Низомнинг 14 ва 15-иловаларида кўрсатилган ёрдам бўйича талаб қилинадиган маблағлар олдинги ойдаги туман (шаҳар) «Саҳоват ва кўмак» жамғармасига келиб тушган тушум доирасида чегириб қолинади ва қолган маблағларнинг тақсимоти ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Бунда мазкур Низомнинг 14 ва 15-иловаларидаги ёрдам бўйича чегириб қолинган маблағлар ҳисоби туман (шаҳар)лар кесимида алоҳида юритилади.
11. Туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ тақсимланадиган маблағлар миқдорини туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташаббусига кўра маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, «Саховат ва кўмак» жамғармасида шаклланган умумий маблағлар доирасида камайтириш ёки кўпайтириш ҳуқуқига эга.
3-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдамлар
12. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомнинг 1 — 15-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ёрдамлар кўрсатилади.
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш, тураржой ижараси учун компенсация ҳамда уй-жойни таъмирлаш харажатларини қоплаш тарзидаги ёрдамлар айнан бир фуқаро учун бир «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» жамғармалари ёки бошқа манбалар ҳисобидан кўрсатилган бўлса, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилмайди.
12 1 . Уй-жойни таъмирлаш, шунингдек, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш тарзидаги ёрдамлар истисно тариқасида туман (шаҳар) ҳокимликларининг сўровига асосан ҳам «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилиши мумкин. Бунда:
а) ёрдамлар Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларга турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлган, кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган уй-жой учун қуйидаги миқдорда кўрсатилади:
уй-жойни таъмирлаш ёрдами мазкур ёрдамни олганига икки йилдан ортган оилаларга БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда;
ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдами заруратга кўра, чекланмаган маротаба БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда;
б) туман (шаҳар) ҳокимликлари «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш учун унинг асосларини ҳамда ёрдам кўрсатиладиган фуқароларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда тегишлича Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига сўровнома киритади;
в) Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан сўровнома ушбу Низомнинг 5 ва 9-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқ бўлган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармасига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар ўтказиб берилади. Бунда:
маблағлар ҳар ойнинг 30 санасига қадар «Саховат ва кўмак» жамғармасининг туман (шаҳар)га тақсимланган тушумлари ҳисобидан ажратилади;
«Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармасига ўтказиладиган маблағларнинг йиллик миқдори ўтган календар йил давомида «Саховат ва кўмак» жамғармасига келиб тушган маблағларнинг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим.
13. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига кўра ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга ҳам йўналтирилиши мумкин.
Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар Агентлик томонидан қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:
«Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланган, бироқ тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланмаган маблағлар;
«Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланиб, муқаддам тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланган бўлсада, бироқ ушбу маблағлар тақсимланган ойда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар.
Агентлик томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ маблағлар йўналтирилиши натижасида «Саховат ва кўмак» жамғармаларининг туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар маҳалла фуқаролар йиғини кесимида улардаги аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ва маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда қайта тақсимланиши мумкин.
4-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби
14. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш қуйидаги уч босқичда амалга оширилади, ушбу Низомнинг 14 ва 15-иловаларида кўрсатилган ёрдамлар бундан мустасно:
биринчи босқичда — ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оиланинг аҳволи кейс-менежмент асосида ўрганилади ҳамда унга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш бўйича тавсия шакллантирилади;
иккинчи босқичда — кейс-менежмент натижаси бўйича шакллантирилган тавсия асосида ёрдам кўрсатиш «Маҳалла еттилиги» томонидан коллегиал тарзда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади, кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно;
учинчи босқичда — «Маҳалла еттилиги»нинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги коллегиал қарори асосида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилади.
15. Ижтимоий ходим томонидан биринчи босқич доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оиланинг аҳволи қуйидаги асослар бўйича кейс-менежмент асосида ўрганиб чиқилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг мурожаати;
ижтимоий ходим ташаббуси билан оилани ўрганиш давомида.
16. Ёрдам олувчининг маълумотлари электрон ахборот алмашиш тизимлари орқали ушбу Низомнинг 1 — 13-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган талаб ва шартларга тўғри келиши тасдиқлангандан сўнг кейс-менежмент ўтказиш натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсга (оилага) «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдамни кўрсатиш тўғрисида ижтимоий ходим томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тавсиянома шакллантирилади.
Тавсиянома шакллантирилгандан сўнг, мазкур Низомнинг 1 — 13-иловаларида кўрсатилган ёрдамлар бўйича тавсиянома бир кун ичида кўриб чиқиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритилади.
Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ёрдамни кўрсатиш бўйича шакллантирилган тавсиянома қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли тиббиёт муассасасидан ихтисослаштирилган муассасада даволанишига асос бўлувчи ва тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган йўлланмани (кейинги ўринларда — йўлланма) олиши учун ёрдам олувчига берилади.
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режада муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда кейс-менежмент асосида ўрганилмасдан тавсиянома шакллантирилади ҳамда «Маҳалла еттилиги»га кўриб чиқиш учун киритилади.
17. Ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ёрдамдан фойдаланиш учун тавсиянома асосида ёрдам олувчи томонидан йўлланма билан қайта мурожаат қилингандан сўнг, ижтимоий ходим томонидан бир иш куни ичида йўлланма соғлиқни сақлаш органлари орқали ёки уларнинг электрон ахборот тизимларидан текширилади ҳамда кўриб чиқиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритилади.
Бунда агар икки ой муддат ичида ёрдам олувчининг йўлланмаси мавжудлиги тасдиқланмаса тавсиянома бекор қилинади.
18. «Маҳалла еттилиги» томонидан ижтимоий ходимнинг тавсияномаси беш кун ичида (шошилинч кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно) коллегиал тартибда кўриб чиқилади ва қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисида;
тавсияномада кўрсатилган ёрдам миқдори «Саховат ва кўмак» жамғармасида шаклланган маблағларнинг маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тақсимланган миқдоридан ортиқ бўлган тақдирда, кўрсатиладиган ёрдамларнинг миқдорини камайтириш ёки ёрдам кўрсатишни кейинги ойга кечиктириш ҳақида;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисида.
«Маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинадиган қарор матни «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик шакллантирилади. Бунда кўрсатиладиган ёрдамнинг миқдори фуқаронинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ходим томонидан киритилади.
19. «Маҳалла еттилиги» томонидан ижтимоий ходимнинг ҳар бир тавсияномаси бўйича оила алоҳида кўриб чиқилиб, овоз берилади ҳамда «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан оилага ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинади. Бунда овозлар тенг бўлиб қолганда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган муддатда «Маҳалла еттилиги» вакиллари томонидан овоз берилиши шарт.
20. Ушбу Низомнинг 18-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган бир оилага ёрдам кўрсатиш кетма-кет уч маротаба кейинги ойга кечиктирилганда, ёрдамни тайинлаш «Ижтимоий ҳимоя» АТ томонидан автоматик равишда рад этилади.
Бунда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ёрдамларни олиш учун ижтимоий ёрдам олиш истагида бўлган оила (шахс) томонидан қайта мурожаат қилиниши мумкин.
21. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари:
«Маҳалла еттилиги»нинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорларига асосан ёрдамлар бўйича тегишли маблағлар мазкур Низомнинг 1 — 13-иловаларига;
Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш маркази бошлиғининг тавсияномасига асосан мазкур Низомнинг 14-иловасига;
одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассаса раҳбарининг тавсияномасига асосан Низомнинг 15-иловасига мувофиқ паспортларда назарда тутилган тартибда ўтказиб берилади.
22. Ижтимоий ходим томонидан ушбу Низомнинг 15 ва 16-бандларида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида оилага шошилинч ёрдам кўрсатиш лозимлиги аниқланганда, зудлик билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тавсиянома шакллантирилади ҳамда «шошилинч» грифи остида кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
Ушбу тавсиянома «Маҳалла еттилиги» томонидан бир сутка ичида кўриб чиқилиши шарт.
23. Ушбу Низомнинг 3 , 4 , 6 , 7 , 8 , 10-11-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакили томонидан тегишли ижтимоий ёрдамдан фойдаланишни тўхтатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;
ёрдам олувчи вафот этган тақдирда;
ёрдам олувчи озодликдан маҳрум этилганда;
ёрдам олувчи оила «маҳалла еттилиги»нинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги коллегиал қарори қабул қилингунга қадар Ижтимоий реестрдан чиқарилганда;
ёрдам олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда.
5-боб. Айрим турдаги ижтимоий ёрдамларни кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Электрон тижорат воситасида амалга ошириладиган ижтимоий ёрдам кўрсатувчиларни аниқлаш тартиби
24. Мазкур Низомнинг 3 , 5 , 8 ва 9-иловаларига мувофиқ паспортда назарда тутилган уй-жой таъмирлаш ёки тиклаш ёхуд мослаштириш учун қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни (кейинги ўринларда — товар) харид қилиш тарзидаги ижтимоий ёрдамлар электрон тижорат воситасида электрон савдо платформаси орқали кўрсатилади.
Товарларни харид қилиш тадбиркорлик субъектлари томонидан юритиладиган электрон савдо майдончалари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда, электрон савдо майдончалари орқали товарларни харид қилиш ва улар бўйича тўловларни амалга ошириш ушбу электрон савдо майдончалари операторлари ва Агентлик томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
25. Электрон савдо платформаси орқали харид қилинадиган товарлар ушбу турдаги товарларни реализация қилувчи сотувчилар томонидан электрон савдо платформасига жойлаштирилади.
26. Сотувчилар томонидан электрон савдо платформасига улар томонидан реализация қилинадиган товарларни жойлаштириш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида авторизациядан ўтади.
Сотувчилар «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтишда қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун паспорт серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда телефон рақами;
тадбиркорлик субъекти ва унинг филиали юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакил ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;
сотиладиган товарларнинг турлари ва номи ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда уларнинг мувофиқлик сертификати рақамлари ҳамда амал қилиш муддатлари.
27. Авторизациядан тегишли маълумотлар тўлдирилиб, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали тасдиқлангандан сўнг ўтилади.
Бунда, сотувчилар электрон офертани тасдиқлаганидан сўнг улар томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда аниқланади.
Сотувчилар томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмаганлиги аниқланган тақдирда, сотувчилар авторизациядан ўтказилади ва улар учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.
28. Мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилган талабларга жавоб бермайдиган сотувчилар «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтказилмайди.
29. Қуйидагилар сотувчиларни электрон савдо платформасида товарларни реализация қилиш фаолиятини чеклаш учун асос ҳисобланади:
тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;
ёрдам олувчига айни бир сотувчи томонидан уч ва ундан кўп маротаба сифатсиз ва нуқсонли товарлар етказиб берилганда.
30. «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтказилган сотувчилар товарларни электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш учун улар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тегишлича «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Товарлар» бўлимига электрон офертага Агентлик томонидан тасдиқланган илова қилинадиган минимал техник талабларга мувофиқ жойлаштиради:
ҳар бир товарнинг номи, нархи, фойдаланиш ва кафолат муддатлари, уларнинг техник тавсифи ва кўрсаткичлари, фойдаланиш бўйича йўриқнома, кафолат ва фойдаланиш муддатлари тугамасдан ёки тугаганидан сўнг амалга ошириладиган тадбирлар;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мувофиқлиги баҳоланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар бўйича уларнинг мувофиқлик сертификати ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Агентлик томонидан белгиланган талаблар бўйича ҳар бир товарнинг турли хил ракурсдан олинган фотосуратлари. Бунда реализация қилинадиган товарга мувофиқ келмайдиган фотосуратларни жойлаштириш тақиқланади;
товарни етказиб бериш муддати.
31. Сотувчи томонидан Агентликнинг электрон савдо платформаси орқали сотиладиган товарлар мазкур электрон савдо платформасининг «Товар» бўлимида мавжуд шу турдаги товарларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда Агентлик томонидан белгиланадиган нарх диапазони доирасида белгиланган нархлар бўйича жойлаштирилади.
32. Товарларнинг минимал техник талабларга мувофиқлиги ва маълумотларнинг тўлиқлиги Агентликнинг масъул ходимлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда қабул қилингандан сўнг улар тегишлича «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Товарлар» бўлими орқали электрон савдо платформасига чиқарилади.
Бунда минимал техник талабларга мувофиқ келмайдиган ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда олиниши лозим бўлган мувофиқлик сертификати ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олинмаганда ва уларнинг амал қилиш муддати тугаганда ушбу товарларни электрон савдо платформасига чиқаришга йўл қўйилмайди.
2-§. Электрон тижорат воситасида товарларни харид қилиш ва етказиб бериш тартиби
33. Мазкур Низомнинг 3 , 5, 8 ва 9-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш белгиланган тақдирда, «Инсон» марказлари томонидан:
ёрдам олувчи номига «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ваучер шакллантирилади;
ёрдам олувчининг номига ваучер шакллантирилганлиги тўғрисида «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки СМС-хабарнома орқали хабардор қилинади.
34. Ёрдам олувчи унга нисбатан ваучер шаклланганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг икки ой ичида бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали электрон савдо платформасида ваучерга мувофиқ тегишли товарни харид қилиш бўйича буюртма бериш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда рўйхатдан ўтади.
Киритилган маълумотлар ёрдам олувчи ёхуд унинг қонуний вакилининг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари (СМС-хабарнома, Face-ID) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТда яратилган махсус идентификация қилиш (Ягона идентификация тизими (OneID), Mobile-ID) орқали тасдиқлангандан сўнг рўйхатдан ўтказилади.
Рўйхатдан ўтган ёрдам олувчи ёхуд унинг қонуний вакилига «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.
35. Ёрдам олувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтиш ҳамда ваучерга мувофиқ товарга буюртма бериш учун бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали «Инсон» маркази ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилиши мумкин.
Бунда, ушбу шахсларнинг мурожаатларига асосан «Инсон» маркази ёки ижтимоий ходим электрон қурилма воситалари ёрдамида реал вақт режимида уларни «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади ҳамда уларнинг номидан ваучерга мувофиқ тегишли товарга буюртмани шакллантиради.
36. Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари электрон савдо орқали товарга берган буюртмаларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
37. Ёрдам олувчини тегишли товарлар билан таъминлашда:
Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Товарлар» бўлими орқали товарлар сотувчисини ҳамда ваучерда кўрсатилган товарнинг турини танлайди ва буюртма қилади;
сотувчи буюртмани «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали қабул қилиб олгандан сўнг уч кун ичида буюртма қилинган товарни етказиб бериш вақтни ҳақидаги маълумотларни ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларини электрон тарзда ёки мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади;
сотувчилар товарлар бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган товарни ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига уч кун ичида етказиб берилишини таъминлаши лозим;
товарлар бевосита ёрдам олувчи ёки уларнинг қонуний вакилларининг ўзига топширилган сўнг ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан товар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги СМС-хабарнома тасдиқ коди маълум қилинганда, сотувчилар буюртма уларга етказиб берилганлигини «Ижтимоий ҳимоя» АТда тасдиқлайди.
3-§. Электрон тижорат воситасида харид қилинган ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш тартиби
38. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) мазкур бобга мувофиқ харид қилинадиган товарлар бўйича тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш мақсадида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари учун туман ва шаҳарлар кесимида алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
39. Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан ваучерга мувофиқ мазкур бобда белгиланган тартибда берилган буюртмалар кесимидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТда шакллантирилиб борилади.
40. Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан ваучерга мувофиқ танланган буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасида салбий фарқ мавжуд бўлганда, ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан дастлаб ушбу салбий фарқ суммаси тўланиши лозим.
Буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасидаги салбий фарқ суммаси ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан тўланмаган тақдирда, ушбу товарни сотаётган сотувчи буюртмани қабул қилишни рад қилади.
41. Буюртмалар мазкур Низомнинг 37-бандида белгиланган тартибда ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилганлиги тасдиқланганидан сўнг ушбу шахсларнинг яшаш жойи бўйича «Инсон» марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабарлар келиб тушади.
42. Буюртма ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг, бу тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборилади.
Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг харид нархи, бироқ ушбу Низомга 3 , 5 ва 8-иловаларига мувофиқ паспортларда кўрсатилган миқдордаги маблағдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағ ДМБАТга йўналтирилади. Бунда ДМБАТ томонидан тегишли пул маблағлари товарларни сотувчиларнинг банк ҳисобварағига буюртма ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ўтказилади.
Маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига дам олиш кунига ёхуд байрам ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш кунида ўтказилади.
Харид қилинган товарлар харид нархи ваучердан кам бўлган тақдирда, ўртада ҳосил бўлган ижобий фарқ суммаси шахсий ғазна ҳисобварағида қолдирилади.
6-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот
43. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тасарруф этилади.
44. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:
ушбу Низомнинг 21-бандида белгиланган тартибда ёрдамлар бўйича маблағларни молиялаштириш;
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан молиялаштирилган ёрдамлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб бориш;
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш.
7-боб. Якунловчи қоидалар
45. Сотувчи товарларни сифати ва ўз вақтида ёрдам олувчининг уйигача етказиб берилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
46. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бепул ёки имтиёзли тарзда ёрдам кўрсатиладиган шахсларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан айнан шу турдаги ёрдам кўрсатилмайди.
47. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам олиш учун мурожаатларни кўриб чиқиш босқичлари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга СМС-хабарнома юборилади.
Бунда СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
48. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади.
49. Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур Низомга мувофиқ туманлар (шаҳарлар)да ижтимоий ёрдамлар учун ажратилган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат амалга оширилади.
50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 60 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот; Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета). 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили бир марта ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни ўтказиш вақти, кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам: жисмоний шахсларга ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларга иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) кўламини кенгайтириш, хомашё харид қилиш, лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган шахсларнинг билими ва малакасини ошириш мақсадида ўқитиш харажатларини қоплаш учун уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади: ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили январь ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи ижтимоий ходимга тақдим этилади; жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда ижтимоий ходим томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили февраль ойи якунига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади; туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 25 мартга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг камида 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади. Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади: Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларини доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги; лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш; лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги; ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги; иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида. 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Ижтимоий ёрдам олувчининг қуйидаги тоифалардан бирига тааллуқлилиги: а) Ижтимоий реестрда рўйхатда турган оила аъзоси; б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оила аъзоси. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказилганидан сўнг, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. 9. Изоҳ: Мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ: Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхатига мувофиқ йўлланмалар асосида; Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Аёллар дафтари» жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. Ёрдам олувчиларнинг ҳисоби алоҳида юритилади. Мазкур паспортга мувофиқ жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан тасдиқланади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорда; Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорда. 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — ҳар чоракда бир маротаба; Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — ҳар ярим йилда бир маротаба. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади: озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун белгиланган қийматдаги ваучер ажратилади; 2025 йил 15 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. 8. Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар рўйхати:* Озиқ-овқат маҳсулотлари РЎЙХАТИ Т/р Озиқ-овқат маҳсулоти номи Ун Ўсимлик ёғи ва чой Гуруч ва донли маҳсулотлар Макарон маҳсулотлари Тухум Гўшт маҳсулотлари (мол, қўй, парранда, балиқ) Сабзавот ва полиз маҳсулотлари Шакар Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар РЎЙХАТИ Т/р Маҳсулот номи Мактаб формаси (костюм-шим, кўйлак, оёқ кийим, сумка) Қишки ва ёзги кийим-кечаклар ҳамда оёқ кийимлар Спорт кийим-кечаклари ва оёқ кийимлари Кўрпа-тўшак ва чойшаблар Гигиена воситалари (атир совун, шампун, кир совун, кир ювиш порошоги, идиш ювиш воситалари)
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Турар жой ижараси учун компенсация ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Турар жой ижараси учун компенсация 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент шаҳрида БҲМнинг 4 бараваригача, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Олти ой давомида ҳар ойда 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ёрдам олувчининг ижтимоий картаси ёки банк пластик картасига ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг мурожаати асосида ижтимоий ёрдамни кўрсатиш қўшимча олти ойга узайтирилиши мумкин. Мазкур ижтимоий ёрдам тури бўйича компенсация яқин қариндошлар ўртасида тузилган ижара шартномаси учун тўлаб берилмайди.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: а) уй-жойни таъмирлаш учун — Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар; б) яшаш шароитини мослаштириш учун — Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган шахслар. Бунда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар Ижтимоий реестрда туриши ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши лозим. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) уй-жойни таъмирлаш учун: оила аъзоларининг Ижтимоий реестрда туриши; ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим. б) яшаш шароитини мослаштириш учун Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган оила аъзоларининг Ижтимоий реестрда туриши ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши лозим. Бунда: оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланди; оиланинг бир ойлик жами ўртача даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваригача бўлган пенсия ва бошқа даромадлари ҳисобга олинмайди; даромадни расмий маълумотлар орқали тасдиқлаш имкони бўлмаганда шартли равишда норматив даромад қўлланилмайди . 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Икки йилда бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: 1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари хариди ва таъмирлаш ёки мослаштириш учун маблағлар: а) туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, ёки «Маҳалла сервис компанияси»га шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда: туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш материаллари тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинади; туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини бажариш имкони бўлмаганда, мазкур ишлар ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган тартибда ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши мумкин. таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 50 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади; б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчига кўпи билан мазкур паспортнинг 2-позициясида назарда тутилган ижтимоий ёрдам миқдорининг 85 фоизигача бўлган қийматдаги ваучер тақдим этилади. Бунда қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилинади. 2. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда таъмирлаш учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди. 3. 2025 йил 15 августга қадар қурилиш материалларини харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. 8. Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш учун қурилиш маҳсулотлари рўйхати:* Уй-жойини таъмирлаш ёки мослаштириш учун қурилиш маҳсулотлари РЎЙХАТИ Т/р Маҳсулот номи 1. Цемент, оҳак, гипс, қум, шағал ва бошқа 2. Тасмалар (арматура) 3. Том ва шифт материаллари 4. Асбест ва минерал вата 5. Металл конструкциялар 6. Ёғоч маҳсулотлари 7. Ғишт (бетон қоришмали ғиштлар, блоклар) 8. Сендвич-панеллар ва гипсокартон 9. Фибробетон ва шлакоблок 10. Полиуретан, пенопласт ва иссиқ изоляция материаллари 11. Плитка ва керамика 12. Ойна ва шиша маҳсулотлари 13. Эшик, дераза ва ромлар (ички ва ташқи) 14. Шпатлевка ва сувоқ материаллари 15. Труба ва фурнитуралари 16. Эпоксид пасталар ва суюқ ёпишмалар 17. Бўёқлар 18. Ламинат, ДСП ва ПВХ панеллар 19. Сантехника ва электроника маҳсулотлари 9. Изоҳ: а) Уй-жойни жорий таъмирлаш бўйича маблағлар фуқароларга қуйидаги ҳолларда ажратилади: уй-жойининг том қисмини таъмирлаш учун; уй-жойининг яшаш хоналарини пол ва девор қисмларини таъмирлаш учун; уй-жойининг яшаш хоналари ва ошхонасининг эшик ва деразаси йўқ ёки яроқсиз ҳолатда бўлса янгилаш ёки таъмирлаш учун; уй-жойининг ҳаммом ёки ҳожатхонаси мавжуд бўлмаса ёки таъмирталаб бўлса, янгитдан қуриш ёки таъмирлаш мақсадида ажратилади. Шунингдек, фақат Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун уй-жойини иссиқлик сақловчи махсус қопламалар билан қоплаш ҳамда иситиш тизими учун харажатлар қоплаб берилади. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади; б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади; в) Мазкур ёрдам ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдамини олган оила (шахс)ларга кўрсатилмайди.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Коммунал харажатларни қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Коммунал харажатларни қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 1 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1 октябрдан 15 мартга қадар) 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам бўйича маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Коммунал тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (ариза берувчи коммунал хизмат бўйича ҳисоб рақамини кўрсатилади). 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1 октябрдан 15 мартга қадар) 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Ушбу ёрдам бўйича тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: Ушбу паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 3 бараваригача 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаганлиги тўғрисидаги асословчи ҳужжат. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Ушбу ёрдам бўйича ёрдам олувчи кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари: электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали; 2025 йил 15 августга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида харид қилинади. 8. Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари:* Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари РЎЙХАТИ Т/р Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари номи 1. Кўмир 2. Кокс 3. Пелет 4. Ўтин 9. Изоҳ: Мазкур паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Содир бўлган ёнғин тўғрисида давлат хизматлари маркази томонидан тақдим қилинган маълумотнома ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тузилган далолатнома. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) оила Ижтимоий реестрда туриши; б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Заруратга кўра, чекланмаган маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: 1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар: а) туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда: туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинади; тиклаш ва таъмирлаш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 50 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади; б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчига кўпи билан мазкур паспортнинг 2-позициясида назарда тутилган ижтимоий ёрдам миқдорининг 85 фоизигача бўлган қийматдаги ваучер тақдим этилади. Бунда қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилинади. 2. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда тиклаш ва таъмирлаш ишлари учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди. 8. Изоҳ: а) Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади; б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Тўланиши лозим бўлган экспертиза харажатлари доирасида 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) фуқаролик ишлари бўйича суднинг одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги ажрими нусхаси; б) одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги шартнома. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Ижтимоий реестрда рўйхатда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам тегишли маблағлар ваколатли органнинг қарорига мувофиқ шахснинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирларни амалга оширувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда. Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Ижтимоий реестрга киритилган ногиронлиги бўлган шахслар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги. б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши; в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган бўлиши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, Ижтимоий реестрга киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Кўп хонадонли турар-жойларда пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Кўп хонадонли турар-жойларда пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 120 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Қуйидаги тоифадаги кўп хонадонли турар-жойларда яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслари ёки болалари (бундан, вақтинча аравачада ҳаракатланувчилар мустасно) мавжуд оилалар: а) Ижтимоий реестрга киритилган оила; б) Ижтимоий реестрга киритилмаган бироқ ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оила. Бунда, оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) тадбиркорлик субъекти ва таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) ўртасида тузилган шартнома нусхаси; б) пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш тўғрисида Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган хулоса. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Ушбу ёрдам мурожаатчи кўп хонадонли турар-жойларда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) бўлганда тақдим этилади. а) фуқаро яшовчи кўп қаватли хонадоннинг кириш қисмига пандус қилиш харажатлари қоплаб берилади; б) пандус қилиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) кўтариш мосламасини ўрнатиш. в) кўтариш мосламасини ўрнатиш бўйича хулоса Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилади. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам шартномага мувофиқ амалга оширилади. Махсус кўтариш мосламасини ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг, «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади. Кўтариш мосламасининг техник хавфсизлиги бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот техник назоратчиси хулосаси ҳамда кўтариш мосламаси ҳақиқатда ўрнатилганлиги юзасидан Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг ижобий хулосасига асосан, бошқарув сервис компанияси (бошқарув сервис компанияси бўлмаган тақдирда маҳалла фуқаролар йиғини) балансига ўтказилгандан сўнг, тегишли маблағлар тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойга пандус ёки кўтариш мосламаси ўрнатиш зарурлиги аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойга кириш қисмининг фото суръатлари илова қилинади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларидан чиқарилган хотин-қизларнинг турар жой ижараси учун компенсация ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларидан чиқарилган хотин-қизларнинг турар жой ижараси учун компенсация 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Ижара тўловининг 100 фоизи, бироқ БҲМнинг 4 бараваригача (Тошкент шаҳрида БҲМнинг 8 бараваригача, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 6 бараваригача) 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Уч ой давомида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида бўлган ҳамда ушбу муассасалардан чиқарилганига бир ойдан ошмаган хотин-қизлар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Уч ой давомида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида бўлган хотин-қизларнинг ушбу муассасалардан чиқарилганига бир ой дан ошмаганлиги ҳамда ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда: а) оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланди; б) оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим; в) оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади аниқланишида қуйидагилар: тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс оила таркибига киритилмайди ҳамда унинг мол-мулклари ва даромади инобатга олинмайди; тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар даромадини расмий маълумотлар орқали тасдиқлаш имкони бўлмаганда шартли равишда норматив даромад қўлланилмайди. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Ўн икки ой давомида ҳар ойда 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ёрдам олувчининг ижтимоий картаси ёки банк пластик картасига ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: 1. Мазкур ижтимоий ёрдам тури бўйича компенсация яқин қариндошлар ўртасида тузилган ижара шартномаси учун тўлаб берилмайди. 2. Мазкур ижтимоий ёрдам ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган туман (шаҳар) бўйича «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ушбу туман (шаҳар)га тақсимланган маблағлари доирасида молиялаштирилади. 3. Мазкур ижтимоий ёрдам турини тақдим этиш қуйидагича амалга оширилади: биринчи босқичда — Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари томонидан хотин-қизларнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқилган якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш бўйича тавсия киритилади; иккинчи босқичда — хотин-қизларнинг компенсация тўлаш мезонларига мослиги ўрганилиб, «Ижтимоий ҳимоя» АТда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор шакллантирилади; учинчи босқичда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали шакллантирилган қарор асосида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармасининг туман (шаҳар)га тақсимланган тушумлари ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг йўқотилган, муддати ўтган ёки яроқсиз ҳолатга келган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарни) қайта расмийлаштириш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг йўқотилган, муддати ўтган ёки яроқсиз ҳолатга келган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарни) қайта расмийлаштириш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи миқдорида 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш маркази бошлиғининг шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этиш тўғрисидаги қарори; Давлат хизматлари маркази ёки ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилган идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун давлат божини тўлаш бўйича тўлов ҳужжати. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Шахснинг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этилганлиги 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам идентификацияловчи ID-картасини олиш учун белгиланган давлат божи миқдорини ижтимоий ёрдам олувчи томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатида қайд этилган ғазна ҳисобварағига ўтказиш орқали кўрсатилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган шахсларни реабилитация марказларига бориш ва келиш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Одам савдосидан жабрланган шахсларни реабилитация марказларига бориш ва келиш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига бориш ва келиш учун ҳар бир шахсга — БҲМнинг 1 баравари; Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги ҳудудий марказларига бориш ва келиш учун ҳар бир шахсга — БҲМнинг ярим баравари. 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ёки одам савдосидан жабрланган шахс деб тан олинган ҳамда одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассасаларга юборилган жисмоний шахслар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар (жабрланган шахснинг вояга етмаган фарзандлари, вояга етмаган жабрланганларнинг бир нафар қонуний вакили, шунингдек I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қараб турувчи бир нафар ҳамроҳлик қилувчи шахслар). 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассаса раҳбарининг тавсияномаси. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: дастлабки идентификация натижасида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида ёки якуний идентификация натижасида одам савдосидан жабрланган шахс деб тан олиниши; одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассасага етиб келиши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассасага ҳар бир жойлаштирилган давр учун бир маротаба. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчи одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ёки одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахснинг ижтимоий картаси ёки банк пластик картасига ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: Мазкур ижтимоий ёрдамни олувчи шахслар реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассаса жойлашган ҳудудга 50 километрдан узоқ бўлмаган ҳудудда яшаган ҳолларда уларга тавсиянома шакллантирилмайди ҳамда бориш ва келиш харажатлари тўлаб берилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарорига 2-ИЛОВА
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни «Темир дафтар»га киритиш, ҳисобини юритиш ҳамда ундан чиқариш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни аниқлаш, «Темир дафтар»га киритиш, уларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этишга қаратилган ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. «Темир дафтар» «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади.
3. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалар «Темир дафтар»га ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича киритилади.
2-боб. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни «Темир дафтар»га киритиш тартиби
4. Қуйидаги оилалар «Темир дафтар»га киритилади:
а) бир вақтнинг ўзида оилада:
меҳнатга лаёқатли шахс мавжуд бўлмаса ёки ягона боқувчиси оғир касал ёки ногиронлиги бўлган оила аъзоси (лари)ни парвариш қилиш билан банд бўлса;
оғир касал ёки ногиронлиги бўлган оила аъзоси мавжуд бўлса;
оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;
б) бир вақтнинг ўзида оилада:
меҳнатга лаёқатли шахс мавжуд бўлмаса ёки ягона боқувчиси оғир касал бўлса;
оила аъзоси ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи бўлса;
оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;
в) бир вақтнинг ўзида оилада:
меҳнатга лаёқатли шахс мавжуд бўлмаса ёки ягона боқувчиси оғир касал ёки ногиронлиги бўлган оила аъзоси (лари)ни парвариш қилиш билан банд бўлса;
боқувчисини йўқотган бўлса;
оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;
г) бир вақтнинг ўзида оилада:
ягона боқувчи 3 ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган ёлғиз она (ота, васий ёки ҳомий) бўлса;
оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;
д) бир вақтнинг ўзида оилада:
2 ва ундан ортиқ оила аъзоларида оғир касаллик ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса;
оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса.
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган оилалар вояга етган аъзоларининг «Темир дафтар»га киритиш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали ёки бевосита «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига бориш орқали тақдим этган мурожаати ёхуд «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан хонадонма-хонадон юриш жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича киритилади.
6. Оиланинг «Темир дафтар»га киритиш ҳақидаги мурожаати ёки ижтимоий ходим томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича икки иш кунида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ушбу оилалар (шахслар)нинг мазкур Низом 4-бандида белгиланган тоифага тўғри келиши кейс-менежмент усули орқали ўрганиш натижасида аниқланади.
7. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан мурожаатда келтирилган оила ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган тоифага тўғри келиши тўғрисида хулосага келинганда, «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали «Темир дафтар»га киритиш бўйича тавсиянома шакллантирилади.
Бунда тавсияномани шакллантиришдан аввал «Темир дафтар»га киритиш сўралаётган оиланинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, шу жумладан, моддий аҳволи, унинг ихтиёрида бўлган кўчар ва кўчмас мулклар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (оилалар) киритиладиган бошқа дафтар ва реестрларга киритилганлиги ёки улардан ёрдам олганлигига доир ва бошқа маълумотлар идоралараро электрон ахборот тизими орқали «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиянома шакллантириш учун белгиланган тартибда текширилади.
Шакллантирилган тавсиянома бир иш куни ичида кўриб чиқиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритилади.
8. Ижтимоий ходим томонидан мурожаатда келтирилган оила ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган тоифага тўғри келмаслиги тўғрисида хулосага келинганда, мурожаат бўйича асослантирилган жавоб хати юборилади.
9. «Маҳалла еттилиги» ижтимоий ходимнинг тавсияномасини уч иш куни ичида коллегиал тарзда кўриб чиқиб, оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
оилани «Темир дафтар»га киритиш тўғрисида;
оилани «Темир дафтар»га киритишни рад этиш тўғрисида.
«Маҳалла еттилиги» томонидан қарор қабул қилишда овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, ижтимоий ходимнинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
«Маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинадиган қарор матни «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик шакллантирилади.
10. «Маҳалла еттилиги»нинг қарори бир иш куни ичида мурожаат қилган оилага етказилади.
3-боб. «Темир дафтар»га киритилган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш
11. «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг таркиби, оила аъзолари ҳақидаги батафсил маълумот, оиланинг заиф томонлари, муҳтожлиги кўрсатилади.
12. «Темир дафтар»га киритилган оилага:
қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорларда «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатилади ва субсидиялар ажратилади;
уларнинг розилиги билан ҳомийлик ёрдамларини мақсадли жалб қилиш учун тегишли маълумотлар очиқ тарзда «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги краудфандинг платформасида акс эттирилади.
13. Краудфандинг платформаси орқали:
хайрия қилиш истагида бўлган шахслар кейсларни кўриб чиқиб, тўлиқ ёки қисман ҳомийлик қилиши мумкин;
ҳомийлик ёрдамлари тўғридан-тўғри натура шаклида муҳтож оиланинг ўзига ёки «Саховат ва кўмак» жамғармасига мақсадли равишда йўналтирилиши мумкин;
кўрсатилган ёрдамлар ижтимоий ходим томонидан краудфандинг платформасида акс эттириб борилади;
очилган кейсларни хайрия қилувчилар географик ҳудудлар кесимида кўриши мумкин.
14. «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир йил давомида «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдамлар сони чекланмайди.
4-боб. «Темир дафтар»дан чиқариш тартиби
15. Оилалар қуйидаги ҳолларда «Темир дафтар» дан чиқарилади:
ҳар бир тоифа бўйича белгиланган ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда;
тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
ўз аризасига кўра;
«Темир дафтар»га киришда нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда;
бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
16. Ижтимоий ходим мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳолатларга асосан оилаларни «Темир дафтар»дан чиқариш бўйича «Маҳалла еттилиги»га «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тавсия беради.
17. «Маҳалла еттилиги» ижтимоий ходим томонидан «Темир дафтар»дан чиқариш тавсия этилаётган оилаларни уч иш куни ичида мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган асослардан бирининг мавжудлиги бўйича ўрганиб чиқади.
Ижтимоий ходим тавсияси «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан маъқулланган тақдирда, оилани «Темир дафтар»дан чиқариш бўйича қарор қабул қилинади ва бу тўғрисидаги маълумот «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритилади.
18. «Темир дафтар»дан чиқарилаётган оилалар ижтимоий ходим томонидан бир кун ичида бу ҳақда хабардор қилинади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
19. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази «Ижтимоий ҳимоя» АТга маълумотларнинг киритилиши юзасидан мониторинг юритади.
20. «Темир дафтар»га кириш бўйича қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш босқичлари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга СМС-хабарнома юборилади.
Бунда СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни «Темир дафтар»га киритиш, ҳисобини юритиш ҳамда ундан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни «Темир дафтар»га киритиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Фуқаро Ариза берувчи онлайн шаклда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази 1. Ариза берувчиларнинг ижтимоий ҳолати ва муаммоларини кейс-менежмент усулидан фойдаланган ҳолда аниқлайди. 1. Уч иш кунида 2. Кейс-менежмент натижасида оилани «Темир дафтар»га киритиш бўйича хулоса қилинганда, тавсиянома шакллантирилади ва кўриб чиқиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади. 2. Бир иш кунида 3-босқич «Маҳалла еттилиги» 1. Кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. 1. Уч иш кунида 2. Қабул қилинган қарор тўғрисида фуқарони хабардор қилади. 2. Бир иш кунида
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ривожланишда орқада қолаётган ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали оилаларнинг даромад манбаини яратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди олтинчи хатбошисидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳар йили 1 сентябрга қадар Давлат бюджети параметрларида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кейинги йил учун уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни киритиб борсин»;
б) 6-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда»;
«а» кичик бандда :
биринчи хатбошидаги «маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларининг» сўзлари «маҳалла еттилиги» вакилларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташкил этилган оилавий болалар уйларининг ижтимоий аҳволи, болаларнинг оилага мослашуви, уй хўжалигини юритиш ва улардаги бошқа жамоавий муносабатларнинг шаклланишида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги ижтимоий ходим ва хотин-қизлар фаоллари доимий равишда ижтимоий мослашув мониторингини юритиш тизимини йўлга қўйсин»;
в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 1-иловада :
2-бандда :
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортганлиги, ташлаб (қолдириб) кетилган ёки топиб олинганлиги сабабли ота-онаси номаълум бўлган, ёлғиз (ота) она вафот этган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола;
уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан номида уй-жой бўлмаган Меҳрибонлик уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ҳомийлик, оилага тарбияга (патронат) берилган, оилавий болалар уйлари (кейинги ўринларда — муқобил жойлаштириш шакллари) ёки Республика ўқув-тарбия муассасаларида (кейинги ўринда — ўқув-тарбия муассасаси) тарбияланган 18 ёшга тўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«онлайн-навбат» ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан юритиладиган ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар базаси»;
қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:
«3 1 . Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой улар муқобил жойлаштириш шаклларига ёки ўқув-тарбия муассасасига юборилган ҳудуддан сотиб олинади»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан:
а) кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;
б) кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;
в) белгиланган нарх доирасида якка тартибдаги турар жой сотиб олинади.
Мазкур банднинг «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган уй-жойлар қонунчиликка мувофиқ белгиланган нархлар доирасида ҳудудий «Халқпарвар» комиссиялари хулосасига ҳамда уй-жойларни баҳолаш натижаларига асосан харид қилинади.
Бунда:
уй-жойга муҳтож етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан харид қилинган уйлар ҳисобидан ажратилади;
уй-жойга муҳтож етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ёки якка тартибдаги турар жой харид қилинганда, унинг нархи шу ҳудуддаги кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда эса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар нархидан ошмаслиги ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бўлиши лозим»;
7-банддаги «Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти (кейинги ўринларда — котибият)» сўзлари «ва Агентликнинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8 — 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда, уларнинг яшаш жойи бўйича уй-жойини болада сақлаб қолиш кафолати белгиланади.
9. Бириктирилган уй-жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида ва ўқув-тарбия муассасасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида уй-жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланаётган даврида ота-оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиб юборилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши натижасида болалар мавжуд уй-жойдан маҳрум бўлган ҳолат аниқланган тақдирда, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки боланинг қонуний вакиллари битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлари шарт.
11. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатида турганида ёки бириктирилган уй-жойга эга бўлганида, уларнинг ёши 23 ёшдан катта бўлмаган даврда, таълим муассасаларида, ижтимоий уйларида, муқобил жойлаштириш шаклларида бўлган ёки ўқув-тарбия муассасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида мерос бўйича ҳамда давлат томонидан бериладиган уй-жой олишга ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади»;
13 — 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддатининг тугашидан бир йил олдин ёки шу муддатда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлигини ўрганади.
Агар мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойига қайтиб боришининг имкони йўқ деб топиш ҳамда уни «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.
14. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойга қайтиб боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги мурожаатни 10 иш куни давомида кўриб чиқади ва асослантирилган хулоса қабул қилади.
15. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда, илгари унга банд қилинган уй-жойга қайтиб боришига имкон бермайдиган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида ижобий хулосаси мавжуд бўлганда (муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида муддатининг тугашига қадар), «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари уларни «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритади.
16. «Онлайн-навбат» ахборот тизимига муқобил жойлаштириш шаклларига олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан киритиб борилади.
17. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги барча тегишли маълумотлар базасини шакллантиради, сақлайди, маълумотларни доимий янгилаб боради.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари зарур ҳолларда, уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли маълумотларни уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларидан сўраб олади»;
18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни улар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ҳамда ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиши муддатининг тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтожлар сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритади»;
19-банддаги «котибиятлар» сўзи «Агентликнинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «Котибият» сўзи «Агентликнинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банддаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «устидан назорат Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агарда 18 ёшга тўлган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатмаган ҳолларда, ушбу тоифадаги болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатган йилда уй-жой билан таъминланади.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида Агентлик ҳудудий бошқармалари томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва мазкур бандда назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади»
28-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
29-банддаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Давлат бюджети параметрларида Агентлик учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда маблағлар режалаштирилиб, кейинчалик ҳақиқий талабдан келиб чиққан ҳолда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига қайта тақсимлаш орқали йўналтирилади»;
32-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Ушбу маблағлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда олди-сотди шартномасига асосан уй-жойни балансда сақловчининг ҳисобрақамига ёки уй-жой эгасининг банк омонат ҳисобрақамига ҳамда қурилиш пудрат ташкилоти ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан ўтказиб берилади.
Бунда:
таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, «Меҳр дафтари» жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан;
уй-жойни баҳолаш ва унга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан қопланади»;
34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари уй-жой бериш тўғрисидаги қарорини (буйруқни) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ушбу Низомга 2-иловада белгиланган намунадаги ордерни бериш учун юборади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги қарор (буйруқ) келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ордерни расмийлаштиради ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига юборилишини таъминлайди. Мазкур ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади»;
қуйидаги мазмундаги 34 1 -банд билан тўлдирилсин:
«34 1 . Агентликнинг ҳудудий бошқармалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ордер расмийлаштириб берилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида ушбу уй-жойни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага белгиланган тартибда расмийлаштириб берилишини таъминлайди»;
39-банднинг биринчи хатбошисидаги «, расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн йил муддатга» сўзлари «ва 30 ёшга тўлгунига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банддаги «Туман (шаҳар) ҳокимликлари» сўзлари «Агентликнинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола у муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиш муддатининг тугаётган йилнинг охирига қадар бўлган муддатда уй-жойлар билан таъминланадилар, ушбу низомнинг 9-бандидаги ҳолатлар бундан мустасно»;
43-банддаги «Туман (шаҳар) ҳокимликлари» сўзлари «Агентликнинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
45-банддаги «туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
46 ва 47-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ажратилган уй-жойда яшаши, ижтимоий ҳаётга мослашишида қийинчиликлар аниқланган тақдирда, унга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳалла органи фаоллари билан биргаликда ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилади.
47. Уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жой билан таъминланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги йиллик маълумотлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Агентликка ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача, ўз навбатида, Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Статистика агентлигига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилиши лозим»;
1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш
Босқичлар Субъектлар Механизм Муддатлар 1-босқич Уқув-тарбия муассасалари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойга муҳтож сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритиб боради. Болани муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал 2-босқич Агентликнинг ҳудудий бошқармалари 1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой топади ва баҳоланишини ташкил этади. 1. Йил давомида 2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган тартибда уй-жой сотиб олади. 2. Уй-жой баҳолангандан кейин беш кун ичида 3. Уй-жой бериш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади. 3. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 18 ёшга тўлган йилда 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага берилган уй-жойга кириб яшаши учун ордер берилади. Қарор (буйруқ)келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида 4-босқич Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Туман (шаҳар) ҳокимликлари уй-жойни бериш бўйича ордерда кўрсатилган уйни етим бола номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради. Ордер олинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ___________________ вилояти ҳокимлиги (ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши) ___________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги Уй-жой ажратилганлиги тўғрисида ОРДЕР Мазкур ордер «______» _________________ ________ йилда туғилган _______________________ (кун) ___________ (ой) ____________ (йил) ____________________________________________________________________________________________ га (Ф.И.О.) ________________ кишидан иборат оиласи (ўзи) учун умумий майдони ________ кв.м бўлган ________ хонали уй-жойни ________________________________________________________________ мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириш / қуриш (реконструкция қилиш) мақсадида ______________________________________________________________________ асосида берилди. (буйруқни қабул қилган орган, буйруқ рақами ва санаси) Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари: ________________________________________. (серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган) Ажратилган уй-жой манзили: _______________________________________________________________. (туман (шаҳар), уй, хонадон рақами) Уй-жойнинг қиймати: _____________________________________________________________________. (сумма сўз билан ёзилади) Ордер эгаси билан бир қаторда уй-жойга унинг қуйидаги оила аъзолари ҳам биргаликда яшаши ҳисобга олинган. Т/р Қариндошлик даражаси Ф.И.О. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (серияси, рақами) Туғилган санаси 1. турмуш ўртоғи 2. фарзандлар ______________ тумани (шаҳри) ҳокими ______________________ QR-код (Ф.И.О.) ______________________ тумани (шаҳри) ҳокими ____________________ 20____ йил.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 33-банднинг иккинчи хатбошисидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 39-банднинг биринчи хатбошисидан «ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2-иловада :
5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 5. Зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида, бир марталик моддий ёрдам бериш. базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида «Аёллар дафтари» жамғармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Хотин-қизлар фаоли » ;
10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 10. Бир марталик моддий ёрдам бериш. базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида «Аёллар дафтари» жамғармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Хотин-қизлар фаоли » ;
12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 12. Бир марталик моддий ёрдам бериш. базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида «Аёллар дафтари» жамғармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Хотин-қизлар фаоли » ;
17-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 17. Сектор раҳбари хулосаси асосида, бир марталик моддий ёрдам бериш. базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида «Аёллар дафтари» жамғармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Хотин-қизлар фаоли » ;
18-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 18. Бир марталик моддий ёрдам бериш. базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида «Аёллар дафтари» жамғармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Хотин-қизлар фаоли » ;
41-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 41. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиш. Ҳисоб-китобга кўра «Аёллар дафтари» жамғармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Хотин-қизлар фаоли » .
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган «Йўл харитасининг» 4-позицияси чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хизматларнинг нархи энг яхши тижорий таклифлар асосида шакллантирилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони)» 2021 йил 23 июлдаги 450-сон қарорига илованинг 4-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 16 августдаги 524-сон қарорига 1-илованинг 35-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарори)» 2021 йил 6 октябрдаги 624-сон қарорига илованинг 7-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 2-илованинг 18-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорининг 13-банди ҳамда қарорга 4-илова .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 1026-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига 4-илованинг 6-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 8 июлдаги 375-сон қарорига 1-илованинг 27-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 79-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 17 октябрдаги 547-сон қарори .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2024 йил 26 апрелдаги 237-сон қарорига илованинг 3-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сон фармойиши .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 май,
313-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
ROʻYXATI
“Temir daftar” orqali ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mahalla institutining jamiyatdagi rolini tubdan oshirish va uning aholi muammolarini hal etishda birinchi boʻgʻin sifatida ishlashini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2023-yil 21-dekabrdagi PF-209-son Farmoni hamda “ Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish va mahallalarda boshqaruv tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2023-yil 21-dekabrdagi PQ-402-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahalla institutining jamiyatdagi rolini tubdan oshirish va uning aholi muammolarini hal etishda birinchi boʻgʻin sifatida ishlashini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 21-dekabrdagi PF-209-son Farmoniga muvofiq 2024-yil 1-martdan boshlab:
jismoniy shaxslarni “Temir daftar”, “Yoshlar daftari” va “Ayollar daftari”ga kiritish, shuningdek, ushbu daftarlar hamda Aholini tadbirkorlikka jalb qilish jamgʻarmasi, Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi hamda Hunarmandchilik va kasanachilikni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi orqali ijtimoiy yordam koʻrsatish va subsidiyalar ajratish “Mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida amalga oshirilishi;
har oyning 5-sanasiga qadar “Temir daftar”, “Yoshlar daftari” va “Ayollar daftari” uchun mablagʻlarni taqsimlovchi masʼul tashkilotlar tomonidan mazkur jamgʻarmalarda shakllangan mablagʻlar tuman (shahar)dagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda tegishliligi boʻyicha har bir mahalla kesimida taqsimlanishi;
“Temir daftar” Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan yuritilishi;
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi tomonidan koʻrsatiladigan yordamlar fuqarolarning ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolishining oldini olish va shunday vaziyatga tushganlarni ogʻir vaziyatdan chiqarish maqsadida ijtimoiy xodim tomonidan “Mahalla yettiligi”ga koʻrib chiqish uchun kiritilgan holda koʻrsatilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2 1 . 2025-yil 1-avgustdan boshlab tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) huzuriga oʻtkazilsin. Bunda:
amaldagi moliyalashtirish manbalari saqlab qolingan holda, hududiy boshqarmalar huzuridagi “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari gʻaznachilik boʻlinmalarida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi;
hududiy boshqarmalar huzuridagi “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari uchun ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlangan mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi tuman (shahar)lar kesimida aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar sonidan kelib chiqqan holda, har bir tuman (shahar) boʻyicha hududiy boshqarmalar uchun gʻaznachilik boʻlinmalarida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga taqsimlanadi.
4. Quyidagilar:
Ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar va oilalarga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oilalarni “Temir daftar”ga kiritish, hisobini yuritish hamda undan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Yigʻilgan mablagʻlar tuman (shahar)lardagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda hududiy boshqarmalar huzuridagi “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasiga avtomatik ravishda taqsimlanishini taʼminlasin.
6. Tuman (shahar) hokimliklari va “Mahalla yettiligi”:
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish masalasi faqat “Inson” ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish markazlarining ijtimoiy xodimlari tomonidan keys-menejment asosida oʻtkazilgan oʻrganish yakuni boʻyicha shakllantirilgan tavsiyanoma boʻlgan taqdirda koʻrib chiqilishini;
zarur hollarda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasidan mahalla fuqarolar yigʻinlari uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan bir kun ichida ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarga belgilangan tartibda yordam koʻrsatilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi 2024-yil 1-iyulga qadar “Statistika” integrallashgan axborot tizimining “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi:
2024-yil 31-iyulga qadar “Ijtimoiy himoya” AT orqali “Temir daftar”ga kiritish va “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish bilan bogʻliq tartib-taomillarni;
2024-yil 1-avgustga qadar jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan “Temir daftar”ga kiritilgan oilalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarga manzilli xayriya qilinishini taʼminlash maqsadida kraudfanding tizimini joriy etsin hamda “Ijtimoiy himoya” ATda kraudfanding faoliyati bilan bogʻliq tartib-taomillarni amalga oshirish imkoniyatlarini yaratsin;
2024-yil 1-oktabrga qadar “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatilayotgan ijtimoiy yordamlarni “Ijtimoiy karta” orqali moliyalashtirish tartibini joriy etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 313-son qaroriga 1-ILOVA
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar va oilalarga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan holda tashkil etiladi va uning mablagʻlari tegishli gʻaznachilik boʻlimlarida alohida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida yigʻiladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
vaucher — ayrim turdagi tovarlarni davlat tomonidan qoplab beriladigan mablagʻlar (subsidiya) hisobidan xarid qilish imkoniyatini taqdim etuvchi, amal qilish muddati ikki oy boʻlgan matritsali shtrix kod (QR-kod) bilan tasdiqlangan elektron hujjat;
sotuvchi — qurilish materiallari, koʻmir yoki yoqilgʻi mahsulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni yetkazib berish xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari;
elektron savdo platformasi — tovarlar (ishlar, xizmatlar) oldi-sotdisini masofadan turib amalga oshirish imkonini beruvchi “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT)ning tarkibiy qismi;
elektron savdo maydonchasi — qurilish materiallari, koʻmir yoki yoqilgʻi mahsulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarning oldi-sotdisini raqobatli usulda masofadan turib amalga oshirish imkonini beruvchi axborot tizimi;
elektron savdo maydonchasining operatori — elektron savdo maydonchasi xizmatlarini raqobatli usulda koʻrsatuvchi hamda buyurtmalar yetkazib berilishini taʼminlovchi yuridik shaxs.
4. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs nomidan murojaat qilgan uning qonuniy vakili)ga yordamlar koʻrsatish fuqarolarning ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolishining oldini olish va shunday vaziyatga tushganlarni ogʻir ijtimoiy vaziyatdan chiqarish maqsadida yordam koʻrsatiladi.
5. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan ijtimoiy yordam koʻrsatiladigan shaxslar va oilalarning yashash joyi boʻyicha turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishidan qatʼiy nazar murojaati yoki bevosita “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining ijtimoiy xodimlari tomonidan keys-menejment usulidan foydalangan holda oʻtkaziladigan oʻrganishlar natijalari boʻyicha aniqlanadi.
6. Yordam oluvchilar vaucher asosida uy-joy taʼmirlash yoki tiklash yoxud moslashtirish uchun qurilish materiallari, koʻmir yoki yoqilgʻi mahsulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni oʻz tanloviga koʻra mazkur Nizomning 5-bobi 1-paragrafida belgilangan talablarga muvofiq “Ijtimoiy himoya” ATda avtorizatsiyadan oʻtgan sotuvchilardan elektron savdo platformasi yoki elektron savdo maydonchalari (keyingi oʻrinlarda — elektron savdo) orqali xarid qiladi.
2-bob. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish
7. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:
Qoraqalpogʻiston Respublika Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining qaroriga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjeti qoʻshimcha manbalari hisobidan ajratiladigan mablagʻlar;
tumanlar (shaharlar) xalq deputatlari Kengashlari qaroriga asosan tumanlar (shaharlar) budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorakda ajratiladigan mablagʻlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-noyabrdagi PF-6118-son Farmonining 12-bandiga muvofiq oʻtkaziladigan mablagʻlar;
xorijiy (xalqaro) moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning texnik koʻmaklari va grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari bilan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasiga maqsadli mablagʻlar ajratilgan taqdirda, ushbu mablagʻlar faqat shu maqsadlar uchun sarflanadi.
8. Mazkur Nizomning 7-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaraqda jamlanadi hamda har chorakda Agentlik tomonidan tuman (shahar)dagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar sonidan kelib chiqib teng ulushda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalariga avtomatik ravishda taqsimlanadi.
9. Mazkur Nizomning 8-bandida belgilangan koʻrsatkichlar boʻyicha ajratiladigan mablagʻlar miqdoriga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmoni bilan tasdiqlangan Ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqib toifalarga ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi shahar va tumanlarining roʻyxatiga muvofiq tuman (shahar)ning ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqqan holda belgilangan toifasi boʻyicha quyidagi tuzatish koeffitsiyentlari qoʻllaniladi:
1-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,88;
2-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,95;
3-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,03;
4-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,06;
5-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,1.
10. Har oyning 5-sanasiga qadar tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi hamda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan oldingi oyda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasiga tushgan mablagʻlar mahalla fuqarolar yigʻinidagi aholi, nogironligi boʻlgan shaxslar va mahalla fuqarolar yigʻinida yashovchi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar sonidan kelib chiqib teng ulushda taqsimlanadi.
Bunda Agentlik tomonidan mazkur bandda nazarda tutilgan maʼlumotlar Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining “Raqamli mahalla” platformasi va “Ijtimoiy himoya” ATdan olinadi.
Mahalla fuqarolar yigʻinlari boʻyicha taqsimlangan mablagʻlarga doir maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” ATga “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan kiritib boriladi.
10 1 . Mazkur Nizomning 14 va 15-ilovalarida koʻrsatilgan yordam boʻyicha talab qilinadigan mablagʻlar oldingi oydagi tuman (shahar) “Sahovat va koʻmak” jamgʻarmasiga kelib tushgan tushum doirasida chegirib qolinadi va qolgan mablagʻlarning taqsimoti ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi. Bunda mazkur Nizomning 14 va 15-ilovalaridagi yordam boʻyicha chegirib qolingan mablagʻlar hisobi tuman (shahar)lar kesimida alohida yuritiladi.
11. Tumanlar (shaharlar) xalq deputatlari Kengashlari mazkur Nizomning 10-bandiga muvofiq taqsimlanadigan mablagʻlar miqdorini tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari hamda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tashabbusiga koʻra mahalla fuqarolar yigʻinlarining ijtimoiy-iqtisodiy holatidan kelib chiqib, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasida shakllangan umumiy mablagʻlar doirasida kamaytirish yoki koʻpaytirish huquqiga ega.
3-bob. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatiladigan yordamlar
12. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ushbu Nizomning 1 — 15-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan yordamlar koʻrsatiladi.
Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlarini qoplash, turarjoy ijarasi uchun kompensatsiya hamda uy-joyni taʼmirlash xarajatlarini qoplash tarzidagi yordamlar aynan bir fuqaro uchun bir “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari yoki boshqa manbalar hisobidan koʻrsatilgan boʻlsa, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatilmaydi.
12 1 . Uy-joyni taʼmirlash, shuningdek, yongʻin, suv toshqini, zilzila va boshqa texnogen hodisalar oqibatida zarar koʻrgan uy-joylarni tiklash va taʼmirlash xarajatlarini qoplash tarzidagi yordamlar istisno tariqasida tuman (shahar) hokimliklarining soʻroviga asosan ham “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatilishi mumkin. Bunda:
a) yordamlar Ijtimoiy reyestrga kiritilgan yoki oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalarga turar joyga nisbatan huquq belgilovchi hujjatlari mavjud boʻlgan, kadastr organlari tomonidan hisobga olingan hamda soliq organlari axborot tizimiga soliq toʻlovchi sifatida kiritilgan uy-joy uchun quyidagi miqdorda koʻrsatiladi:
uy-joyni taʼmirlash yordami mazkur yordamni olganiga ikki yildan ortgan oilalarga BHMning 50 baravarigacha boʻlgan miqdorda;
yongʻin, suv toshqini, zilzila va boshqa texnogen hodisalar oqibatida zarar koʻrgan uy-joylarni tiklash va taʼmirlash xarajatlarini qoplash yordami zaruratga koʻra, cheklanmagan marotaba BHMning 150 baravarigacha boʻlgan miqdorda;
b) tuman (shahar) hokimliklari “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish uchun uning asoslarini hamda yordam koʻrsatiladigan fuqarolarning roʻyxatini ilova qilgan holda tegishlicha Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalariga soʻrovnoma kiritadi;
v) Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari tomonidan soʻrovnoma ushbu Nizomning 5 va 9-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan talab va shartlarga muvofiq boʻlgan taqdirda tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi “Infratuzilma va ijtimoiy barqarorlik” jamgʻarmasiga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan zarur mablagʻlar oʻtkazib beriladi. Bunda:
mablagʻlar har oyning 30 sanasiga qadar “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasining tuman (shahar)ga taqsimlangan tushumlari hisobidan ajratiladi;
“Infratuzilma va ijtimoiy barqarorlik” jamgʻarmasiga oʻtkaziladigan mablagʻlarning yillik miqdori oʻtgan kalendar yil davomida “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasiga kelib tushgan mablagʻlarning oʻttiz foizidan oshmasligi lozim.
13. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlariga koʻra ushbu Nizomda nazarda tutilmagan boshqa maqsadlarga ham yoʻnaltirilishi mumkin.
Bunda ushbu maqsadlarga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar Agentlik tomonidan quyidagilar hisobidan ajratiladi:
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllangan, biroq tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlanmagan mablagʻlar;
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllanib, muqaddam tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlangan boʻlsada, biroq ushbu mablagʻlar taqsimlangan oyda foydalanilmagan qoldiq mablagʻlar.
Agentlik tomonidan mazkur bandning birinchi xatboshisiga muvofiq mablagʻlar yoʻnaltirilishi natijasida “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalarining tuman (shahar) gʻaznachilik boʻlinmalarida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridagi qoldiq mablagʻlar mahalla fuqarolar yigʻini kesimida ulardagi aholi, nogironligi boʻlgan shaxslar va mahalla fuqarolar yigʻinida yashovchi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda qayta taqsimlanishi mumkin.
4-bob. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish tartibi
14. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish quyidagi uch bosqichda amalga oshiriladi, ushbu Nizomning 14 va 15-ilovalarida koʻrsatilgan yordamlar bundan mustasno:
birinchi bosqichda — ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxs yoki oilaning ahvoli keys-menejment asosida oʻrganiladi hamda unga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish boʻyicha tavsiya shakllantiriladi;
ikkinchi bosqichda — keys-menejment natijasi boʻyicha shakllantirilgan tavsiya asosida yordam koʻrsatish “Mahalla yettiligi” tomonidan kollegial tarzda koʻrib chiqiladi va tegishli qaror qabul qilinadi, kechiktirib boʻlmaydigan hollar bundan mustasno;
uchinchi bosqichda — “Mahalla yettiligi”ning yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi kollegial qarori asosida Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari tomonidan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobidan tegishli mablagʻlar ajratiladi.
15. Ijtimoiy xodim tomonidan birinchi bosqich doirasida ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxs yoki oilaning ahvoli quyidagi asoslar boʻyicha keys-menejment asosida oʻrganib chiqiladi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxsning murojaati;
ijtimoiy xodim tashabbusi bilan oilani oʻrganish davomida.
16. Yordam oluvchining maʼlumotlari elektron axborot almashish tizimlari orqali ushbu Nizomning 1 — 13-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan talab va shartlarga toʻgʻri kelishi tasdiqlangandan soʻng keys-menejment oʻtkazish natijasida ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxsga (oilaga) “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobidan yordamni koʻrsatish toʻgʻrisida ijtimoiy xodim tomonidan “Ijtimoiy himoya” AT orqali tavsiyanoma shakllantiriladi.
Tavsiyanoma shakllantirilgandan soʻng, mazkur Nizomning 1 — 13-ilovalarida koʻrsatilgan yordamlar boʻyicha tavsiyanoma bir kun ichida koʻrib chiqish uchun “Mahalla yettiligi”ga kiritiladi.
Mazkur Nizomning 2-ilovasida koʻrsatilgan yordamni koʻrsatish boʻyicha shakllantirilgan tavsiyanoma qonunchilikda belgilangan tartibda tegishli tibbiyot muassasasidan ixtisoslashtirilgan muassasada davolanishiga asos boʻluvchi va tibbiy xizmatning qiymati koʻrsatilgan yoʻllanmani (keyingi oʻrinlarda — yoʻllanma) olishi uchun yordam oluvchiga beriladi.
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar boʻyicha ishlab chiqilgan individual rejada muayyan ijtimoiy yordamlarning belgilanishi ushbu toifadagi shaxslardan qoʻshimcha murojaat talab etmagan holda keys-menejment asosida oʻrganilmasdan tavsiyanoma shakllantiriladi hamda “Mahalla yettiligi”ga koʻrib chiqish uchun kiritiladi.
17. Ushbu Nizomning 2-ilovasida koʻrsatilgan yordamdan foydalanish uchun tavsiyanoma asosida yordam oluvchi tomonidan yoʻllanma bilan qayta murojaat qilingandan soʻng, ijtimoiy xodim tomonidan bir ish kuni ichida yoʻllanma sogʻliqni saqlash organlari orqali yoki ularning elektron axborot tizimlaridan tekshiriladi hamda koʻrib chiqish uchun “Mahalla yettiligi”ga kiritiladi.
Bunda agar ikki oy muddat ichida yordam oluvchining yoʻllanmasi mavjudligi tasdiqlanmasa tavsiyanoma bekor qilinadi.
18. “Mahalla yettiligi” tomonidan ijtimoiy xodimning tavsiyanomasi besh kun ichida (shoshilinch kechiktirib boʻlmaydigan hollar bundan mustasno) kollegial tartibda koʻrib chiqiladi va quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxs yoki oilaga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish toʻgʻrisida;
tavsiyanomada koʻrsatilgan yordam miqdori “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasida shakllangan mablagʻlarning mahalla fuqarolar yigʻini boʻyicha taqsimlangan miqdoridan ortiq boʻlgan taqdirda, koʻrsatiladigan yordamlarning miqdorini kamaytirish yoki yordam koʻrsatishni keyingi oyga kechiktirish haqida;
ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxs yoki oilaga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatishni rad etish toʻgʻrisida.
“Mahalla yettiligi” tomonidan qabul qilinadigan qaror matni “Ijtimoiy himoya” ATda avtomatik shakllantiriladi. Bunda koʻrsatiladigan yordamning miqdori fuqaroning ehtiyojidan kelib chiqib, xodim tomonidan kiritiladi.
19. “Mahalla yettiligi” tomonidan ijtimoiy xodimning har bir tavsiyanomasi boʻyicha oila alohida koʻrib chiqilib, ovoz beriladi hamda “Mahalla yettiligi” aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan oilaga yordam koʻrsatish boʻyicha qaror qabul qilinadi. Bunda ovozlar teng boʻlib qolganda, mahalla raisining ovozi hal qiluvchi ahamiyatga ega boʻladi.
Mazkur Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan muddatda “Mahalla yettiligi” vakillari tomonidan ovoz berilishi shart.
20. Ushbu Nizomning 18-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan bir oilaga yordam koʻrsatish ketma-ket uch marotaba keyingi oyga kechiktirilganda, yordamni tayinlash “Ijtimoiy himoya” AT tomonidan avtomatik ravishda rad etiladi.
Bunda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ajratiladigan yordamlarni olish uchun ijtimoiy yordam olish istagida boʻlgan oila (shaxs) tomonidan qayta murojaat qilinishi mumkin.
21. Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari:
“Mahalla yettiligi”ning ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarga yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi qarorlariga asosan yordamlar boʻyicha tegishli mablagʻlar mazkur Nizomning 1 — 13-ilovalariga;
Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markazi boshligʻining tavsiyanomasiga asosan mazkur Nizomning 14-ilovasiga;
odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasa rahbarining tavsiyanomasiga asosan Nizomning 15-ilovasiga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan tartibda oʻtkazib beriladi.
22. Ijtimoiy xodim tomonidan ushbu Nizomning 15 va 16-bandlarida nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish jarayonida oilaga shoshilinch yordam koʻrsatish lozimligi aniqlanganda, zudlik bilan “Ijtimoiy himoya” AT orqali tavsiyanoma shakllantiriladi hamda “shoshilinch” grifi ostida koʻrib chiqish va qaror qabul qilish uchun “Mahalla yettiligi”ga kiritadi.
Ushbu tavsiyanoma “Mahalla yettiligi” tomonidan bir sutka ichida koʻrib chiqilishi shart.
23. Ushbu Nizomning 3 , 4 , 6 , 7 , 8 , 10-11-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan ijtimoiy yordamlarni koʻrsatish quyidagi holatlarda toʻxtatiladi:
yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakili tomonidan tegishli ijtimoiy yordamdan foydalanishni toʻxtatish haqida ariza bilan murojaat qilganda;
yordam oluvchi vafot etgan taqdirda;
yordam oluvchi ozodlikdan mahrum etilganda;
yordam oluvchi oila “mahalla yettiligi”ning yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi kollegial qarori qabul qilingunga qadar Ijtimoiy reyestrdan chiqarilganda;
yordam oluvchi doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketilganda.
5-bob. Ayrim turdagi ijtimoiy yordamlarni koʻrsatishning oʻziga xos xususiyatlari
1-§. Elektron tijorat vositasida amalga oshiriladigan ijtimoiy yordam koʻrsatuvchilarni aniqlash tartibi
24. Mazkur Nizomning 3 , 5 , 8 va 9-ilovalariga muvofiq pasportda nazarda tutilgan uy-joy taʼmirlash yoki tiklash yoxud moslashtirish uchun qurilish materiallari, koʻmir yoki yoqilgʻi mahsulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni (keyingi oʻrinlarda — tovar) xarid qilish tarzidagi ijtimoiy yordamlar elektron tijorat vositasida elektron savdo platformasi orqali koʻrsatiladi.
Tovarlarni xarid qilish tadbirkorlik subyektlari tomonidan yuritiladigan elektron savdo maydonchalari orqali ham amalga oshirilishi mumkin. Bunda, elektron savdo maydonchalari orqali tovarlarni xarid qilish va ular boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish ushbu elektron savdo maydonchalari operatorlari va Agentlik tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
25. Elektron savdo platformasi orqali xarid qilinadigan tovarlar ushbu turdagi tovarlarni realizatsiya qiluvchi sotuvchilar tomonidan elektron savdo platformasiga joylashtiriladi.
26. Sotuvchilar tomonidan elektron savdo platformasiga ular tomonidan realizatsiya qilinadigan tovarlarni joylashtirish uchun “Ijtimoiy himoya” ATda elektron ofertani tasdiqlash orqali bepul va ixtiyoriylik asosida avtorizatsiyadan oʻtadi.
Sotuvchilar “Ijtimoiy himoya” ATda avtorizatsiyadan oʻtishda quyidagi maʼlumotlarni koʻrsatadi:
yuridik shaxslar uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) hamda telefon raqami;
yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun pasport seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) hamda telefon raqami;
tadbirkorlik subyekti va uning filiali yuridik manzillari, hisobvaragʻi, bank rekvizitlari, ishonchli vakil haqida maʼlumotlar hamda uning telefon raqami;
sotiladigan tovarlarning turlari va nomi hamda qonunchilikda belgilangan hollarda ularning muvofiqlik sertifikati raqamlari hamda amal qilish muddatlari.
27. Avtorizatsiyadan tegishli maʼlumotlar toʻldirilib, elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) yoki “Ijtimoiy himoya” ATda “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiya qilishning yagona axborot tizimi (OneID) orqali tasdiqlangandan soʻng oʻtiladi.
Bunda, sotuvchilar elektron ofertani tasdiqlaganidan soʻng ular tomonidan koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarining mavjud emasligi “Ijtimoiy himoya” ATda idoralararo elektron hamkorlik orqali avtomatik tarzda aniqlanadi.
Sotuvchilar tomonidan koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligi hamda ularning faoliyati tugatilmaganligi aniqlangan taqdirda, sotuvchilar avtorizatsiyadan oʻtkaziladi va ular uchun “Ijtimoiy himoya” ATda shaxsiy kabinet ochiladi.
28. Mazkur Nizomning 27-bandida nazarda tutilgan talablarga javob bermaydigan sotuvchilar “Ijtimoiy himoya” ATda avtorizatsiyadan oʻtkazilmaydi.
29. Quyidagilar sotuvchilarni elektron savdo platformasida tovarlarni realizatsiya qilish faoliyatini cheklash uchun asos hisoblanadi:
tadbirkorlik subyekti tugatilganda yoki bankrot deb topilganda;
yordam oluvchiga ayni bir sotuvchi tomonidan uch va undan koʻp marotaba sifatsiz va nuqsonli tovarlar yetkazib berilganda.
30. “Ijtimoiy himoya” ATda avtorizatsiyadan oʻtkazilgan sotuvchilar tovarlarni elektron savdo platformasi orqali realizatsiya qilish uchun ular toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlarni tegishlicha “Ijtimoiy himoya” ATning “Tovarlar” boʻlimiga elektron ofertaga Agentlik tomonidan tasdiqlangan ilova qilinadigan minimal texnik talablarga muvofiq joylashtiradi:
har bir tovarning nomi, narxi, foydalanish va kafolat muddatlari, ularning texnik tavsifi va koʻrsatkichlari, foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma, kafolat va foydalanish muddatlari tugamasdan yoki tugaganidan soʻng amalga oshiriladigan tadbirlar;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda muvofiqligi baholanishi yoki davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan tovarlar boʻyicha ularning muvofiqlik sertifikati va davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
Agentlik tomonidan belgilangan talablar boʻyicha har bir tovarning turli xil rakursdan olingan fotosuratlari. Bunda realizatsiya qilinadigan tovarga muvofiq kelmaydigan fotosuratlarni joylashtirish taqiqlanadi;
tovarni yetkazib berish muddati.
31. Sotuvchi tomonidan Agentlikning elektron savdo platformasi orqali sotiladigan tovarlar mazkur elektron savdo platformasining “Tovar” boʻlimida mavjud shu turdagi tovarlarning oʻrtacha qiymatidan kelib chiqqan holda Agentlik tomonidan belgilanadigan narx diapazoni doirasida belgilangan narxlar boʻyicha joylashtiriladi.
32. Tovarlarning minimal texnik talablarga muvofiqligi va maʼlumotlarning toʻliqligi Agentlikning masʼul xodimlari tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATda qabul qilingandan soʻng ular tegishlicha “Ijtimoiy himoya” ATning “Tovarlar” boʻlimi orqali elektron savdo platformasiga chiqariladi.
Bunda minimal texnik talablarga muvofiq kelmaydigan hamda qonunchilikda belgilangan hollarda olinishi lozim boʻlgan muvofiqlik sertifikati yoki davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma olinmaganda va ularning amal qilish muddati tugaganda ushbu tovarlarni elektron savdo platformasiga chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
2-§. Elektron tijorat vositasida tovarlarni xarid qilish va yetkazib berish tartibi
33. Mazkur Nizomning 3 , 5, 8 va 9-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan ijtimoiy yordamlarni koʻrsatish belgilangan taqdirda, “Inson” markazlari tomonidan:
yordam oluvchi nomiga “Ijtimoiy himoya” AT orqali vaucher shakllantiriladi;
yordam oluvchining nomiga vaucher shakllantirilganligi toʻgʻrisida “Ijtimoiy himoya” AT yoki SMS-xabarnoma orqali xabardor qilinadi.
34. Yordam oluvchi unga nisbatan vaucher shakllanganligi toʻgʻrisidagi xabarni olgandan soʻng ikki oy ichida bevosita oʻzi yoki qonuniy vakili orqali elektron savdo platformasida vaucherga muvofiq tegishli tovarni xarid qilish boʻyicha buyurtma berish uchun “Ijtimoiy himoya” ATda shaxsni tasdiqlovchi hujjat (biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta yoxud tugʻilganlik haqidagi guvohnoma) maʼlumotlari va telefon raqamini kiritgan holda roʻyxatdan oʻtadi.
Kiritilgan maʼlumotlar yordam oluvchi yoxud uning qonuniy vakilining roziligini ifodalaydigan hamda uni identifikatsiya va autentifikatsiya qilish imkonini beradigan elektron tasdiqlash usullari (SMS-xabarnoma, Face-ID) yoki “Ijtimoiy himoya” ATda yaratilgan maxsus identifikatsiya qilish (Yagona identifikatsiya tizimi (OneID), Mobile-ID) orqali tasdiqlangandan soʻng roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Roʻyxatdan oʻtgan yordam oluvchi yoxud uning qonuniy vakiliga “Ijtimoiy himoya” ATda shaxsiy kabinet ochiladi.
35. Yordam oluvchi “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtish hamda vaucherga muvofiq tovarga buyurtma berish uchun bevosita oʻzi yoki qonuniy vakili orqali “Inson” markazi yoki ijtimoiy xodimga murojaat qilishi mumkin.
Bunda, ushbu shaxslarning murojaatlariga asosan “Inson” markazi yoki ijtimoiy xodim elektron qurilma vositalari yordamida real vaqt rejimida ularni “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtkazadi hamda ularning nomidan vaucherga muvofiq tegishli tovarga buyurtmani shakllantiradi.
36. Yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari elektron savdo orqali tovarga bergan buyurtmalarining toʻliqligi va toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi.
37. Yordam oluvchini tegishli tovarlar bilan taʼminlashda:
Yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari oʻz xohishiga koʻra “Ijtimoiy himoya” ATning “Tovarlar” boʻlimi orqali tovarlar sotuvchisini hamda vaucherda koʻrsatilgan tovarning turini tanlaydi va buyurtma qiladi;
sotuvchi buyurtmani “Ijtimoiy himoya” AT orqali qabul qilib olgandan soʻng uch kun ichida buyurtma qilingan tovarni yetkazib berish vaqtni haqidagi maʼlumotlarni yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillarini elektron tarzda yoki mobil aloqa vositasi orqali xabardor qiladi;
sotuvchilar tovarlar boʻyicha buyurtmani qabul qilib olgandan soʻng buyurtma qilingan tovarni yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillariga uch kun ichida yetkazib berilishini taʼminlashi lozim;
tovarlar bevosita yordam oluvchi yoki ularning qonuniy vakillarining oʻziga topshirilgan soʻng yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan tovar qabul qilib olinganligi toʻgʻrisidagi SMS-xabarnoma tasdiq kodi maʼlum qilinganda, sotuvchilar buyurtma ularga yetkazib berilganligini “Ijtimoiy himoya” ATda tasdiqlaydi.
3-§. Elektron tijorat vositasida xarid qilingan va yetkazib berilgan tovarlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish tartibi
38. Iqtisodiyot va moliya vazirligining Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) mazkur bobga muvofiq xarid qilinadigan tovarlar boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish va hisobini yuritish maqsadida Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari uchun tuman va shaharlar kesimida alohida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi.
39. Yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan vaucherga muvofiq mazkur bobda belgilangan tartibda berilgan buyurtmalar kesimidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” ATda shakllantirilib boriladi.
40. Yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan vaucherga muvofiq tanlangan buyurtmaning xarid narxi va vaucherda koʻrsatilgan miqdordagi mablagʻ oʻrtasida salbiy farq mavjud boʻlganda, yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan dastlab ushbu salbiy farq summasi toʻlanishi lozim.
Buyurtmaning xarid narxi va vaucherda koʻrsatilgan miqdordagi mablagʻ oʻrtasidagi salbiy farq summasi yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan toʻlanmagan taqdirda, ushbu tovarni sotayotgan sotuvchi buyurtmani qabul qilishni rad qiladi.
41. Buyurtmalar mazkur Nizomning 37-bandida belgilangan tartibda yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillariga yetkazib berilganligi tasdiqlanganidan soʻng ushbu shaxslarning yashash joyi boʻyicha “Inson” markazining “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga bu toʻgʻrisida xabarlar kelib tushadi.
42. Buyurtma yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillariga yetkazib berilganligi tasdiqlangandan soʻng, bu toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” AT orqali Davlat imtiyozlari yagona elektron platformasiga yuboriladi.
Davlat imtiyozlari yagona elektron platformasi orqali buyurtmaning xarid narxi, biroq ushbu Nizomga 3 , 5 va 8-ilovalariga muvofiq pasportlarda koʻrsatilgan miqdordagi mablagʻdan koʻp boʻlmagan miqdordagi mablagʻ DMBATga yoʻnaltiriladi. Bunda DMBAT tomonidan tegishli pul mablagʻlari tovarlarni sotuvchilarning bank hisobvaragʻiga buyurtma yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillariga yetkazib berilganligi tasdiqlangandan soʻng avtomatik tarzda oʻtkaziladi.
Mablagʻlar sotuvchilarning bank hisobvaragʻiga dam olish kuniga yoxud bayram yoki boshqa ishlanmaydigan kunga toʻgʻri kelsa, undan keyingi birinchi ish kunida oʻtkaziladi.
Xarid qilingan tovarlar xarid narxi vaucherdan kam boʻlgan taqdirda, oʻrtada hosil boʻlgan ijobiy farq summasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida qoldiriladi.
6-bob. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobot
43. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari tomonidan tasarruf etiladi.
44. Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari quyidagilar uchun masʼul hisoblanadi:
ushbu Nizomning 21-bandida belgilangan tartibda yordamlar boʻyicha mablagʻlarni moliyalashtirish;
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan moliyalashtirilgan yordamlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni muntazam ravishda “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib borish;
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanish.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
45. Sotuvchi tovarlarni sifati va oʻz vaqtida yordam oluvchining uyigacha yetkazib berilishini taʼminlash uchun javobgar hisoblanadi.
46. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq bepul yoki imtiyozli tarzda yordam koʻrsatiladigan shaxslarga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan aynan shu turdagi yordam koʻrsatilmaydi.
47. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam olish uchun murojaatlarni koʻrib chiqish bosqichlari boʻyicha ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarga SMS-xabarnoma yuboriladi.
Bunda SMS-xabarnoma yuborish bilan bogʻliq xarajatlar Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
48. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatilgan yordamlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boriladi.
49. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan mazkur Nizomga muvofiq tumanlar (shaharlar)da ijtimoiy yordamlar uchun ajratilgan mablagʻlarning samarali va maqsadli ishlatilishi boʻyicha nazorat amalga oshiriladi.
50. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarning bandligini va ijtimoiy faolligini taʼminlashga qaratilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun grant ajratish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarning bandligini va ijtimoiy faolligini taʼminlashga qaratilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun grant ajratish 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 60 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Jismoniy shaxslar va nodavlat tashkilotlar 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan ijtimoiy loyiha va uni amalga oshirish natijasida olinadigan natijalar toʻgʻrisida maʼlumot; Ijtimoiy loyihani amalga oshirish uchun talab etiladigan mablagʻlar hisob-kitobi (smeta). 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Ijtimoiy yordam tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiya* tomonidan har yili bir marta oʻtkaziladigan “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovida gʻolib deb topilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun ajratiladi. Bunda: “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovini oʻtkazish, shu jumladan ijtimoiy loyihalarni oʻtkazish vaqti, koʻrib chiqish va gʻolib loyihalarni tanlash tartibi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tasdiqlanadi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam: jismoniy shaxslarga ijtimoiy loyihalarni amalga oshirish uchun zarur asbob-uskuna, jihozlar, xomashyo yoki xizmatlar xarid qilib berish orqali ajratiladi; nodavlat tashkilotlarga ish oʻrinlarini yaratish, ishlab chiqarish (xizmatlar koʻrsatish) koʻlamini kengaytirish, xomashyo xarid qilish, loyiha doirasida ishga qabul qilingan shaxslarning bilimi va malakasini oshirish maqsadida oʻqitish xarajatlarini qoplash uchun ularning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga shartnomaga muvofiq oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovida qatnashadigan ijtimoiy loyihalar quyidagi tartibda shakllantiriladi va koʻrib chiqiladi: har bir mahallada jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan amalga oshirish rejalashtirilgan ijtimoiy loyihalar har yili yanvar oyi yakuniga qadar ushbu mahallada faoliyat yurituvchi ijtimoiy xodimga taqdim etiladi; jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan taqdim etilgan hamda ijtimoiy xodim tomonidan shakllantiriladigan roʻyxatga kiritilgan mahallada amalga oshirilishi rejalashtirish ijtimoiy loyihalar ushbu “mahalla yettiligi” tomonidan har yili fevral oyi yakuniga qadar koʻrib chiqiladi hamda eng yaxshi deb topilgan 3 ta loyiha tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiyaga koʻrib chiqish uchun kiritiladi; tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiya tomonidan har yili 25-martga qadar mahallalar tomonidan taqdim etilgan loyihalar orasidan mahallalar kesimida har bir mahallada yashovchi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning kamida 3 nafar ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni bandligini taʼminlash va ijtimoiy faolligini oshirishga qaratilgan bitta loyiha gʻolib deb topiladi. Bunda mazkur pozitsiyaning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan ijtimoiy loyihalarni koʻrib chiqish va gʻolibni aniqlashda quyidagi mezonlarga asoslaniladi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarini doimiy ish joyi bilan taʼminlashga yoki ularni ijtimoiy faolligini oshirishga (tadbirkorlik faoliyatini boshlash, sport bilan shugʻullanish, sanʼat va madaniy faoliyat bilan shugʻullanish) qaratilganligi; loyihani amalga oshirish uchun zarur moliyaviy resurs, dastgoh, uskuna va jihozlarga ega boʻlish; loyihaning mahallani ixtisoslashuviga mosligi, dolzarbligi, bozorbop va daromadliligi, ijtimoiy jozibadorligi; jismoniy va yuridik shaxslarning amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan ijtimoiy loyiha boʻyicha tajribaga egaligi; xodimlar uchun zarur mehnat sharoitlari yaratish va munosib ish haqi toʻlashga qobiliyatliligi; ish bilan taʼminlash bilan bir qatorda malakasi yetarli boʻlmagan ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni kasb-hunarga oʻqitish yoki malakasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilash imkoniyati mavjudligi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlari qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlari qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Jarrohlik amaliyotisiz davolanish uchun — BHMning 50 baravarigacha; Jarrohlik amaliyotini oʻtkazish uchun — Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qoplashini belgilangan bazaviy narxlar doirasida. 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan yoki oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Ijtimoiy yordam oluvchining quyidagi toifalardan biriga taalluqliligi: a) Ijtimoiy reyestrda roʻyxatda turgan oila aʼzosi; b) oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oila aʼzosi. Bunda oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan oilani “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasiga kiritish jarayonida baholashdan oʻtkazish tartibiga muvofiq aniqlanadi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordamni koʻrsatish boʻyicha mablagʻlar Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasiga oʻtkazib beriladi. Bunda: yordam koʻrsatiladigan shaxsni jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyotini oʻtkazish Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda tanlangan hamda shartnoma tuzilgan tibbiyot tashkiloti (davlat yoki nodavlat) tomonidan amalga oshiriladi; yordam koʻrsatiladigan shaxsni jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyotini oʻtkazilganidan soʻng, Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasining talabnomasiga muvofiq tegishli xarajatlarni moliyalashtirish uchun mablagʻlar 3 ish kuni ichida Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi Ijro etuvchi apparati tomonidan tegishli mablagʻlar tibbiyot tashkilotiga oʻtkazib beriladi; Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi Ijro etuvchi apparati tomonidan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tibbiyot tashkilotlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha alohida hisob-kitob yuritiladi. 9. Izoh: Mazkur yordam uni oluvchilar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq: Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslar davolanadigan kasalliklar roʻyxatiga muvofiq yoʻllanmalar asosida; Davlat tibbiy sugʻurtasi mablagʻlari hisobidan tibbiy yordam koʻrsatilmagan yoki ushbu yordam xarajatlari boshqa manbalar (“Ayollar daftari” jamgʻarmasi, “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi va boshqa manbalar) hisobidan qoplanmagan holatlarda koʻrsatiladi. Yordam oluvchilarning hisobi alohida yuritiladi. Mazkur pasportga muvofiq jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlarini qoplash uchun toʻlovlarni amalga oshirish tartibi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan tasdiqlanadi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Oziq-ovqat mahsulotlari uchun — BHMning 1 baravari miqdorda; Kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar uchun — BHMning 5 baravari miqdorda. 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Ijtimoiy reyestrda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Oziq-ovqat mahsulotlari uchun — har chorakda bir marotaba; Kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar uchun — har yarim yilda bir marotaba. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam quyidagi shakllardan biri orqali koʻrsatiladi: oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni elektron savdo platformasi va savdo maydonchalari orqali elektron shaklda xarid qilish uchun belgilangan qiymatdagi vaucher ajratiladi; 2025-yil 15-avgustga qadar oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni xarid qilish tuman (shahar) hokimliklari va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tuzilgan shartnomalar asosida amalga oshiriladi. 8. Ijtimoiy yordam boʻyicha xarid qilinadigan oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar roʻyxati:* Oziq-ovqat mahsulotlari ROʻYXATI T/r Oziq-ovqat mahsuloti nomi Un Oʻsimlik yogʻi va choy Guruch va donli mahsulotlar Makaron mahsulotlari Tuxum Goʻsht mahsulotlari (mol, qoʻy, parranda, baliq) Sabzavot va poliz mahsulotlari Shakar Kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar ROʻYXATI T/r Mahsulot nomi Maktab formasi (kostum-shim, koʻylak, oyoq kiyim, sumka) Qishki va yozgi kiyim-kechaklar hamda oyoq kiyimlar Sport kiyim-kechaklari va oyoq kiyimlari Koʻrpa-toʻshak va choyshablar Gigiyena vositalari (atir sovun, shampun, kir sovun, kir yuvish poroshogi, idish yuvish vositalari)
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Turar joy ijarasi uchun kompensatsiya yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Turar joy ijarasi uchun kompensatsiya 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Ijara toʻlovining 50 foizi, biroq BHMning 2 baravarigacha (Toshkent shahrida BHMning 4 baravarigacha, Nukus shahri hamda viloyatlar markazlarida BHMning 3 baravarigacha) 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ijara shartnomasi nusxasi va ijara shartnomasining soliq organlarida hisobga qoʻyilganligi haqidagi bildirishnoma. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Ijtimoiy reyestrda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Olti oy davomida har oyda 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur kompensatsiya soliq organlarida hisobga qoʻyilgan ijara shartnomasiga muvofiq yordam oluvchining ijtimoiy kartasi yoki bank plastik kartasiga oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning murojaati asosida ijtimoiy yordamni koʻrsatish qoʻshimcha olti oyga uzaytirilishi mumkin. Mazkur ijtimoiy yordam turi boʻyicha kompensatsiya yaqin qarindoshlar oʻrtasida tuzilgan ijara shartnomasi uchun toʻlab berilmaydi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Uy-joyini taʼmirlash, shu jumladan, oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning yashash sharoitini moslashtirish xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Uy-joyini taʼmirlash, shu jumladan, oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning yashash sharoitini moslashtirish xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 50 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: a) uy-joyni taʼmirlash uchun — Ijtimoiy reyestrga kiritilgan yoki oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalar; b) yashash sharoitini moslashtirish uchun — Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi va yolgʻiz keksalar hamda nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan shaxslar. Bunda oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi va yolgʻiz keksalar hamda nogironligi boʻlgan shaxslar Ijtimoiy reyestrda turishi yoki oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilaning aʼzosi boʻlishi lozim. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) uy-joyni taʼmirlash uchun: oila aʼzolarining Ijtimoiy reyestrda turishi; oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilaning aʼzosi boʻlishi. Bunda oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan oilani “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasiga kiritish jarayonida baholashdan oʻtkazish tartibiga muvofiq aniqlanadi. Bunda, oilaning har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadi minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan oshmasligi lozim. b) yashash sharoitini moslashtirish uchun Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan oila aʼzolarining Ijtimoiy reyestrda turishi yoki oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilaning aʼzosi boʻlishi lozim. Bunda: oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-yanvardagi 35-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq aniqlandi; oilaning bir oylik jami oʻrtacha daromad miqdorini hisoblab chiqishda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ikki baravarigacha boʻlgan pensiya va boshqa daromadlari hisobga olinmaydi; daromadni rasmiy maʼlumotlar orqali tasdiqlash imkoni boʻlmaganda shartli ravishda normativ daromad qoʻllanilmaydi . 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Ikki yilda bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: 1. Mazkur yordam boʻyicha qurilish materiallari xaridi va taʼmirlash yoki moslashtirish uchun mablagʻlar: a) tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari, yoki “Mahalla servis kompaniyasi”ga shartnomaga muvofiq pul oʻtkazish yoʻli bilan taqdim etiladi. Bunda: tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” tomonidan taʼmirlash yoki moslashtirish ishlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan qurilish materiallari toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida xarid qilinadi; tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” tomonidan uy-joyni taʼmirlash yoki moslashtirish ishlarini bajarish imkoni boʻlmaganda, mazkur ishlar ushbu bandning “b” kichik bandida koʻrsatilgan tartibda yordam oluvchi tomonidan amalga oshirilishi mumkin. taʼmirlash yoki moslashtirish ishlarini boshlash uchun tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi”ga “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida koʻrsatilgan mablagʻlarning 50 foizi avans sifatida shartnomaga asosan oʻtkazib beriladi; b) “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida uy-joyni taʼmirlash yoki moslashtirish ishlari yordam oluvchi tomonidan amalga oshirilishi koʻrsatilgan taqdirda, yordam oluvchiga koʻpi bilan mazkur pasportning 2-pozitsiyasida nazarda tutilgan ijtimoiy yordam miqdorining 85 foizigacha boʻlgan qiymatdagi vaucher taqdim etiladi. Bunda qurilish materiallarini elektron savdo platformasi yoki savdo maydonchasi orqali xarid qilinadi. 2. Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” taʼmirlash ishlarini yakunlash “mahalla yettiligi” tomonidan topshirish dalolatnomasiga asosan qabul qilinadi hamda taʼmirlash uchun qolgan mablagʻlar oʻtkazib beriladi. Bunda nuqson dalolatnomasida koʻrsatilgan holatlar toʻliq bartaraf etilmaganda, taʼmirlash ishlari yakunlanmagan hisoblanadi hamda “mahalla yettiligi” tomonidan qabul qilinmaydi. 3. 2025-yil 15-avgustga qadar qurilish materiallarini xarid qilish tuman (shahar) hokimliklari va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tuzilgan shartnomalar asosida amalga oshiriladi. 8. Ijtimoiy yordam boʻyicha xarid qilinadigan uy-joyni taʼmirlash yoki moslashtirish uchun qurilish mahsulotlari roʻyxati:* Uy-joyini taʼmirlash yoki moslashtirish uchun qurilish mahsulotlari ROʻYXATI T/r Mahsulot nomi 1. Sement, ohak, gips, qum, shagʻal va boshqa 2. Tasmalar (armatura) 3. Tom va shift materiallari 4. Asbest va mineral vata 5. Metall konstruksiyalar 6. Yogʻoch mahsulotlari 7. Gʻisht (beton qorishmali gʻishtlar, bloklar) 8. Sendvich-panellar va gipsokarton 9. Fibrobeton va shlakoblok 10. Poliuretan, penoplast va issiq izolyatsiya materiallari 11. Plitka va keramika 12. Oyna va shisha mahsulotlari 13. Eshik, deraza va romlar (ichki va tashqi) 14. Shpatlevka va suvoq materiallari 15. Truba va furnituralari 16. Epoksid pastalar va suyuq yopishmalar 17. Boʻyoqlar 18. Laminat, DSP va PVX panellar 19. Santexnika va elektronika mahsulotlari 9. Izoh: a) Uy-joyni joriy taʼmirlash boʻyicha mablagʻlar fuqarolarga quyidagi hollarda ajratiladi: uy-joyining tom qismini taʼmirlash uchun; uy-joyining yashash xonalarini pol va devor qismlarini taʼmirlash uchun; uy-joyining yashash xonalari va oshxonasining eshik va derazasi yoʻq yoki yaroqsiz holatda boʻlsa yangilash yoki taʼmirlash uchun; uy-joyining hammom yoki hojatxonasi mavjud boʻlmasa yoki taʼmirtalab boʻlsa, yangitdan qurish yoki taʼmirlash maqsadida ajratiladi. Shuningdek, faqat Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar uchun uy-joyini issiqlik saqlovchi maxsus qoplamalar bilan qoplash hamda isitish tizimi uchun xarajatlar qoplab beriladi. Mazkur yordamdan foydalanish uchun unga haqiqatda muhtojlik mavjudligi “mahalla yettiligi” tomonidan yordam oluvchilarga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquqlar asosida tegishli boʻlgan uy-joylarga borgan holda oʻrganish oʻtkazilib, nuqson dalolatnomasi tuziladi. Bunda nuqson dalolatnomasida yordam oluvchiga tegishli uy-joyni taʼmirlanishi lozim boʻlgan qismlari hamda yangisiga almashtirilishi lozim boʻlgan jihozlar (eshik-rom, shifer va boshqalar) aniq koʻrsatilgan holda uy-joyning foto surʼatlari ilova qilinadi; b) Ushbu yordam turar joyga nisbatan huquq belgilovchi hujjatlari mavjud boʻlmagan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan bino inshootlar kadastr organlari tomonidan hisobga olingan hamda soliq organlari axborot tizimiga soliq toʻlovchi sifatida kiritilgan shaxslarga ham koʻrsatiladi; v) Mazkur yordam yongʻin, suv toshqini, zilzila va boshqa texnogen hodisalar oqibatida zarar koʻrgan uy-joylarni tiklash va taʼmirlash xarajatlarini qoplash yordamini olgan oila (shaxs)larga koʻrsatilmaydi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Kommunal xarajatlarni qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Kommunal xarajatlarni qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 1 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Ijtimoiy reyestrda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir kuz-qish mavsumida koʻpi bilan ikki marotaba (1-oktabrdan 15-martga qadar) 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam boʻyicha mablagʻlar kommunal xizmatlar boʻyicha taʼminot korxonalariga elektron axborot dasturi orqali toʻgʻridan-toʻgʻri oʻtkazib beriladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Kommunal xizmatlar boʻyicha qarzdorlikni qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Kommunal xizmatlar boʻyicha qarzdorlikni qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 5 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Kommunal toʻlovlar boʻyicha qarzdorligi mavjudligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (ariza beruvchi kommunal xizmat boʻyicha hisob raqamini koʻrsatiladi). 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Ijtimoiy reyestrda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir kuz-qish mavsumida koʻpi bilan ikki marotaba (1-oktabrdan 15-martga qadar) 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Ushbu yordam boʻyicha tegishli mablagʻlar kommunal xizmatlar boʻyicha taʼminot korxonalariga elektron axborot dasturi orqali toʻgʻridan-toʻgʻri oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: Ushbu pasportga muvofiq yordam miqdori Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetining hamda tumanlar (shaharlar) budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan koʻpaytirilishi mumkin.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari bilan taʼminlash xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari bilan taʼminlash xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 3 baravarigacha 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Yordam oluvchi yashayotgan mahalla tabiiy gaz taʼminoti bilan taʼminlanmaganligi toʻgʻrisidagi asoslovchi hujjat. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Ijtimoiy reyestrda turishi 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir kuz-qish mavsumida koʻpi bilan ikki marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Ushbu yordam boʻyicha yordam oluvchi koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari: elektron savdo platformasi yoki savdo maydonchasi orqali; 2025-yil 15-avgustga qadar tuman (shahar) hokimliklari va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tuzilgan shartnomalar asosida xarid qilinadi. 8. Ijtimoiy yordam boʻyicha xarid qilinadigan koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari:* Koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari ROʻYXATI T/r Koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari nomi 1. Koʻmir 2. Koks 3. Pelet 4. Oʻtin 9. Izoh: Mazkur pasportga muvofiq yordam miqdori Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetining hamda tumanlar (shaharlar) budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan koʻpaytirilishi mumkin.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Yongʻin, suv toshqini, zilzila va boshqa texnogen hodisalar oqibatida zarar koʻrgan uy-joylarni tiklash va taʼmirlash xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Yongʻin, suv toshqini, zilzila va boshqa texnogen hodisalar oqibatida zarar koʻrgan uy-joylarni tiklash va taʼmirlash xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 150 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan yoki oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Sodir boʻlgan yongʻin toʻgʻrisida davlat xizmatlari markazi tomonidan taqdim qilingan maʼlumotnoma yoki Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-noyabrdagi 747-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni aniqlash va baholash boʻyicha ishchi guruh tomonidan tabiiy ofatlar oqibatida yetkazilgan zararni aniqlash va baholash boʻyicha tuzilgan dalolatnoma. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oila Ijtimoiy reyestrda turishi; b) oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilaning aʼzosi boʻlishi. Bunda oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan oilani “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasiga kiritish jarayonida baholashdan oʻtkazish tartibiga muvofiq aniqlanadi. Bunda, oilaning har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadi minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan oshmasligi lozim. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Zaruratga koʻra, cheklanmagan marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: 1. Mazkur yordam boʻyicha qurilish materiallari va taʼmirlash uchun mablagʻlar: a) tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” shartnomaga muvofiq pul oʻtkazish yoʻli bilan taqdim etiladi. Bunda: tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” tomonidan taʼmirlash ishlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan qurilish mahsulotlari toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida xarid qilinadi; tiklash va taʼmirlash ishlarini boshlash uchun tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi”ga “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida koʻrsatilgan mablagʻlarning 50 foizi avans sifatida shartnomaga asosan oʻtkazib beriladi; b) “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida uy-joyni taʼmirlash yoki moslashtirish ishlari yordam oluvchi tomonidan amalga oshirilishi koʻrsatilgan taqdirda, yordam oluvchiga koʻpi bilan mazkur pasportning 2-pozitsiyasida nazarda tutilgan ijtimoiy yordam miqdorining 85 foizigacha boʻlgan qiymatdagi vaucher taqdim etiladi. Bunda qurilish materiallarini elektron savdo platformasi yoki savdo maydonchasi orqali xarid qilinadi. 2. Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” taʼmirlash ishlarini yakunlash “mahalla yettiligi” tomonidan topshirish dalolatnomasiga asosan qabul qilinadi hamda tiklash va taʼmirlash ishlari uchun qolgan mablagʻlar oʻtkazib beriladi. Bunda nuqson dalolatnomasida koʻrsatilgan holatlar toʻliq bartaraf etilmaganda, taʼmirlash ishlari yakunlanmagan hisoblanadi hamda “mahalla yettiligi” tomonidan qabul qilinmaydi. 8. Izoh: a) Mazkur yordamdan foydalanish uchun unga haqiqatda muhtojlik mavjudligi “mahalla yettiligi” tomonidan yordam oluvchilarga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquqlar asosida tegishli boʻlgan uy-joylarga borgan holda oʻrganish oʻtkazilib, nuqson dalolatnomasi tuziladi. Bunda nuqson dalolatnomasida yordam oluvchiga tegishli uy-joyni taʼmirlanishi lozim boʻlgan qismlari hamda yangisiga almashtirilishi lozim boʻlgan jihozlar (eshik-rom, shifer va boshqalar) aniq koʻrsatilgan holda uy-joyning foto surʼatlari ilova qilinadi; b) Ushbu yordam turar joyga nisbatan huquq belgilovchi hujjatlari mavjud boʻlmagan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan bino inshootlar kadastr organlari tomonidan hisobga olingan hamda soliq organlari axborot tizimiga soliq toʻlovchi sifatida kiritilgan shaxslarga ham koʻrsatiladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Fuqarolarning, xususan bolalarning shaxsga doir hujjatlarini rasmiylashtirish uchun shaxslarning kelib chiqishini aniqlashga doir tadbirlar xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Fuqarolarning, xususan bolalarning shaxsga doir hujjatlarini rasmiylashtirish uchun shaxslarning kelib chiqishini aniqlashga doir tadbirlar xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Toʻlanishi lozim boʻlgan ekspertiza xarajatlari doirasida 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) fuqarolik ishlari boʻyicha sudning odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi tayinlash toʻgʻrisidagi ajrimi nusxasi; b) odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnoma. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Ijtimoiy reyestrda roʻyxatda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam tegishli mablagʻlar vakolatli organning qaroriga muvofiq shaxsning kelib chiqishini aniqlashga doir tadbirlarni amalga oshiruvchi tashkilotning hisob raqamlariga oʻtkaziladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 100 baravarigacha boʻlgan miqdorda. Bunda yer uchastkasini auksion orqali sotib olish xarajatlari miqdori bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlganda toʻliq, xarajatlar miqdori ushbu chegaradan yuqori boʻlgan hollarda esa — xarajatlarning bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlgan qismi qoplab beriladi. 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan nogironligi boʻlgan shaxslar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oxirgi 12 oy davomida oʻzi yoki oila aʼzolari nomida yashash uchun moʻljallangan turar joyi yoki yer uchastkasi mavjud boʻlmasligi. b) yer uchastkasi oxirgi uch oy ichida auksion orqali xarid qilingan va Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlishi; v) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari tomonidan ekspertiza natijalari boʻyicha nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan, shuningdek, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam boʻyicha tegishli mablagʻlar yordam oluvchining bank plastik kartasiga oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: Yordam oluvchi shaxslarga bir martalik toʻlov 14 — 30 yoshdagi shaxslar uchun “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari, 30 yoshdan katta boʻlgan xotin-qizlar uchun “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari, boshqa ehtiyojmand shaxslar uchun “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi. Bunda, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan, biroq “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”ga kiritilmagan shaxslar xotin-qizlar faoli yoki yoshlar yetakchisi tomonidan bir oy muddatda “Ayollar daftari” yoki “Yoshlar daftari”ga kiritiladi hamda ularga bir martalik toʻlov amalda oshiriladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
Koʻp xonadonli turar-joylarda pandus yoki koʻtarish moslamasini oʻrnatish xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Koʻp xonadonli turar-joylarda pandus yoki koʻtarish moslamasini oʻrnatish xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 120 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Quyidagi toifadagi koʻp xonadonli turar-joylarda yashovchi tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslari yoki bolalari (bundan, vaqtincha aravachada harakatlanuvchilar mustasno) mavjud oilalar: a) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila; b) Ijtimoiy reyestrga kiritilmagan biroq oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oila. Bunda, oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan oilani “davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasiga kiritish jarayonida baholashdan oʻtkazish tartibiga muvofiq aniqlanadi. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) tadbirkorlik subyekti va tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalar (vakili) oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxasi; b) pandus yoki koʻtarish moslamasini oʻrnatish toʻgʻrisida Ijtimoiy inspeksiyaning hududiy boshqarmalari tomonidan taqdim etilgan xulosa. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Ushbu yordam murojaatchi koʻp xonadonli turar-joylarda lifti mavjud koʻp xonadonli turar-joylarda liftgacha boʻlgan birinchi qavatgacha qismiga, shuningdek, lifti boʻlmagan koʻp xonadonli turar-joylarning birinchi qavatgacha qismigacha (tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalar (vakili) turar-joyning birinchi qavatida yashovchi boʻlgan taqdirda) yashovchi tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalar (vakili) boʻlganda taqdim etiladi. a) fuqaro yashovchi koʻp qavatli xonadonning kirish qismiga pandus qilish xarajatlari qoplab beriladi; b) pandus qilish imkoniyati mavjud boʻlmagan taqdirda lifti mavjud koʻp xonadonli turar-joylarda liftgacha boʻlgan birinchi qavatgacha qismiga, shuningdek, lifti boʻlmagan koʻp xonadonli turar-joylarning birinchi qavatgacha qismigacha (tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalar (vakili) turar-joyning birinchi qavatida yashovchi boʻlgan taqdirda) koʻtarish moslamasini oʻrnatish. v) koʻtarish moslamasini oʻrnatish boʻyicha xulosa Ijtimoiy inspeksiyaning hududiy boshqarmalari tomonidan taqdim etiladi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam shartnomaga muvofiq amalga oshiriladi. Maxsus koʻtarish moslamasini oʻrnatish ishlari yakunlangandan soʻng, “mahalla yettiligi” tomonidan topshirish dalolatnomasiga asosan qabul qilinadi. Koʻtarish moslamasining texnik xavfsizligi boʻyicha xizmat koʻrsatuvchi tashkilot texnik nazoratchisi xulosasi hamda koʻtarish moslamasi haqiqatda oʻrnatilganligi yuzasidan Ijtimoiy inspeksiya hududiy boshqarmalarining ijobiy xulosasiga asosan, boshqaruv servis kompaniyasi (boshqaruv servis kompaniyasi boʻlmagan taqdirda mahalla fuqarolar yigʻini) balansiga oʻtkazilgandan soʻng, tegishli mablagʻlar tadbirkorlik subyektining hisob raqamiga oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: Mazkur yordamdan foydalanish uchun unga haqiqatda muhtojlik mavjudligi “mahalla yettiligi” tomonidan yordam oluvchilarga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan uy-joylarga borgan holda oʻrganish oʻtkazilib, nuqson dalolatnomasi tuziladi. Bunda nuqson dalolatnomasida yordam oluvchiga tegishli uy-joyga pandus yoki koʻtarish moslamasi oʻrnatish zarurligi aniq koʻrsatilgan holda uy-joyga kirish qismining foto surʼatlari ilova qilinadi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlaridan chiqarilgan xotin-qizlarning turar joy ijarasi uchun kompensatsiya yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlaridan chiqarilgan xotin-qizlarning turar joy ijarasi uchun kompensatsiya 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Ijara toʻlovining 100 foizi, biroq BHMning 4 baravarigacha (Toshkent shahrida BHMning 8 baravarigacha, Nukus shahri hamda viloyatlar markazlarida BHMning 6 baravarigacha) 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Uch oy davomida Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlarida boʻlgan hamda ushbu muassasalardan chiqarilganiga bir oydan oshmagan xotin-qizlar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ijara shartnomasi nusxasi va ijara shartnomasining soliq organlarida hisobga qoʻyilganligi haqidagi bildirishnoma. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Uch oy davomida Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlarida boʻlgan xotin-qizlarning ushbu muassasalardan chiqarilganiga bir oy dan oshmaganligi hamda oylik oʻrtacha jami daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilaning aʼzosi boʻlishi. Bunda: a) oilaning oylik oʻrtacha jami daromadi Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-yanvardagi 35-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq aniqlandi; b) oilaning har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadi minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan oshmasligi lozim; v) oilaning har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadi aniqlanishida quyidagilar: tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan shaxs oila tarkibiga kiritilmaydi hamda uning mol-mulklari va daromadi inobatga olinmaydi; tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlar daromadini rasmiy maʼlumotlar orqali tasdiqlash imkoni boʻlmaganda shartli ravishda normativ daromad qoʻllanilmaydi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Oʻn ikki oy davomida har oyda 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur kompensatsiya soliq organlarida hisobga qoʻyilgan ijara shartnomasiga muvofiq yordam oluvchining ijtimoiy kartasi yoki bank plastik kartasiga oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: 1. Mazkur ijtimoiy yordam turi boʻyicha kompensatsiya yaqin qarindoshlar oʻrtasida tuzilgan ijara shartnomasi uchun toʻlab berilmaydi. 2. Mazkur ijtimoiy yordam ijara shartnomasi soliq organlarida hisobga qoʻyilgan tuman (shahar) boʻyicha “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasining ushbu tuman (shahar)ga taqsimlangan mablagʻlari doirasida moliyalashtiriladi. 3. Mazkur ijtimoiy yordam turini taqdim etish quyidagicha amalga oshiriladi: birinchi bosqichda — Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlari tomonidan xotin-qizlarning holatini baholash natijalari boʻyicha ishlab chiqilgan yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturiga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish boʻyicha tavsiya kiritiladi; ikkinchi bosqichda — xotin-qizlarning kompensatsiya toʻlash mezonlariga mosligi oʻrganilib, “Ijtimoiy himoya” ATda yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi qaror shakllantiriladi; uchinchi bosqichda — “Ijtimoiy himoya” AT orqali shakllantirilgan qaror asosida Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari tomonidan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasining tuman (shahar)ga taqsimlangan tushumlari hisobidan tegishli mablagʻlar ajratiladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA
Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning yoʻqotilgan, muddati oʻtgan yoki yaroqsiz holatga kelgan biometrik pasportlarini (identifikatsiya ID-kartalarni) qayta rasmiylashtirish xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning yoʻqotilgan, muddati oʻtgan yoki yaroqsiz holatga kelgan biometrik pasportlarini (identifikatsiya ID-kartalarni) qayta rasmiylashtirish xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 89 foizi miqdorida 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markazi boshligʻining shaxsni muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi qarori; Davlat xizmatlari markazi yoki ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari yoxud Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali taqdim etilgan identifikatsiyalovchi ID-kartasini berganlik uchun davlat bojini toʻlash boʻyicha toʻlov hujjati. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Shaxsning muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb eʼtirof etilganligi 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam identifikatsiyalovchi ID-kartasini olish uchun belgilangan davlat boji miqdorini ijtimoiy yordam oluvchi tomonidan taqdim etilgan toʻlov hujjatida qayd etilgan gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazish orqali koʻrsatiladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni reabilitatsiya markazlariga borish va kelish xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni reabilitatsiya markazlariga borish va kelish xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markaziga borish va kelish uchun har bir shaxsga — BHMning 1 baravari; Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Qashqadaryo, Samarqand va Fargʻona viloyatlaridagi hududiy markazlariga borish va kelish uchun har bir shaxsga — BHMning yarim baravari. 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan yoki odam savdosidan jabrlangan shaxs deb tan olingan hamda odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasalarga yuborilgan jismoniy shaxslar va ularga hamrohlik qiluvchi shaxslar (jabrlangan shaxsning voyaga yetmagan farzandlari, voyaga yetmagan jabrlanganlarning bir nafar qonuniy vakili, shuningdek I guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga qarab turuvchi bir nafar hamrohlik qiluvchi shaxslar). 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasa rahbarining tavsiyanomasi. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: dastlabki identifikatsiya natijasida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida yoki yakuniy identifikatsiya natijasida odam savdosidan jabrlangan shaxs deb tan olinishi; odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasaga yetib kelishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasaga har bir joylashtirilgan davr uchun bir marotaba. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam boʻyicha tegishli mablagʻlar yordam oluvchi odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan yoki odam savdosidan jabrlangan deb tan olingan shaxsning ijtimoiy kartasi yoki bank plastik kartasiga oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: Mazkur ijtimoiy yordamni oluvchi shaxslar reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasa joylashgan hududga 50 kilometrdan uzoq boʻlmagan hududda yashagan hollarda ularga tavsiyanoma shakllantirilmaydi hamda borish va kelish xarajatlari toʻlab berilmaydi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 313-son qaroriga 2-ILOVA
Ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oilalarni “Temir daftar”ga kiritish, hisobini yuritish hamda undan chiqarish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oilalarni aniqlash, “Temir daftar”ga kiritish, ularning ijtimoiy muammolarini bartaraf etishga qaratilgan yordam koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. “Temir daftar” “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda uning hududiy boʻlinmalari tomonidan yuritiladi.
3. Ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oilalar “Temir daftar”ga ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha kiritiladi.
2-bob. Ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oilalarni “Temir daftar”ga kiritish tartibi
4. Quyidagi oilalar “Temir daftar”ga kiritiladi:
a) bir vaqtning oʻzida oilada:
mehnatga layoqatli shaxs mavjud boʻlmasa yoki yagona boquvchisi ogʻir kasal yoki nogironligi boʻlgan oila aʼzosi (lari)ni parvarish qilish bilan band boʻlsa;
ogʻir kasal yoki nogironligi boʻlgan oila aʼzosi mavjud boʻlsa;
oilaning moddiy ahvoli ogʻir boʻlsa;
uy-joyi yoʻq yoki holati yomon ahvolda boʻlsa;
b) bir vaqtning oʻzida oilada:
mehnatga layoqatli shaxs mavjud boʻlmasa yoki yagona boquvchisi ogʻir kasal boʻlsa;
oila aʼzosi yolgʻiz yoki yolgʻiz yashovchi boʻlsa;
oilaning moddiy ahvoli ogʻir boʻlsa;
uy-joyi yoʻq yoki holati yomon ahvolda boʻlsa;
v) bir vaqtning oʻzida oilada:
mehnatga layoqatli shaxs mavjud boʻlmasa yoki yagona boquvchisi ogʻir kasal yoki nogironligi boʻlgan oila aʼzosi (lari)ni parvarish qilish bilan band boʻlsa;
boquvchisini yoʻqotgan boʻlsa;
oilaning moddiy ahvoli ogʻir boʻlsa;
uy-joyi yoʻq yoki holati yomon ahvolda boʻlsa;
g) bir vaqtning oʻzida oilada:
yagona boquvchi 3 va undan ortiq voyaga yetmagan farzandlarini tarbiyalayotgan yolgʻiz ona (ota, vasiy yoki homiy) boʻlsa;
oilaning moddiy ahvoli ogʻir boʻlsa;
uy-joyi yoʻq yoki holati yomon ahvolda boʻlsa;
d) bir vaqtning oʻzida oilada:
2 va undan ortiq oila aʼzolarida ogʻir kasallik yoki I va II guruh nogironligi belgilangan boʻlsa;
oilaning moddiy ahvoli ogʻir boʻlsa;
uy-joyi yoʻq yoki holati yomon ahvolda boʻlsa.
5. Ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan oilalar voyaga yetgan aʼzolarining “Temir daftar”ga kiritish uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) orqali yoki bevosita “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga borish orqali taqdim etgan murojaati yoxud “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining ijtimoiy xodimlari tomonidan xonadonma-xonadon yurish jarayonida aniqlangan holatlar boʻyicha kiritiladi.
6. Oilaning “Temir daftar”ga kiritish haqidagi murojaati yoki ijtimoiy xodim tomonidan aniqlangan holatlar boʻyicha ikki ish kunida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining ijtimoiy xodimlari tomonidan ushbu oilalar (shaxslar)ning mazkur Nizom 4-bandida belgilangan toifaga toʻgʻri kelishi keys-menejment usuli orqali oʻrganish natijasida aniqlanadi.
7. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining ijtimoiy xodimlari tomonidan murojaatda keltirilgan oila ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan toifaga toʻgʻri kelishi toʻgʻrisida xulosaga kelinganda, “Ijtimoiy himoya” AT orqali “Temir daftar”ga kiritish boʻyicha tavsiyanoma shakllantiriladi.
Bunda tavsiyanomani shakllantirishdan avval “Temir daftar”ga kiritish soʻralayotgan oilaning ijtimoiy himoyaga muhtojligi, shu jumladan, moddiy ahvoli, uning ixtiyorida boʻlgan koʻchar va koʻchmas mulklar hamda ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar (oilalar) kiritiladigan boshqa daftar va reyestrlarga kiritilganligi yoki ulardan yordam olganligiga doir va boshqa maʼlumotlar idoralararo elektron axborot tizimi orqali “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan yordam koʻrsatish boʻyicha tavsiyanoma shakllantirish uchun belgilangan tartibda tekshiriladi.
Shakllantirilgan tavsiyanoma bir ish kuni ichida koʻrib chiqish uchun “Mahalla yettiligi”ga kiritiladi.
8. Ijtimoiy xodim tomonidan murojaatda keltirilgan oila ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan toifaga toʻgʻri kelmasligi toʻgʻrisida xulosaga kelinganda, murojaat boʻyicha asoslantirilgan javob xati yuboriladi.
9. “Mahalla yettiligi” ijtimoiy xodimning tavsiyanomasini uch ish kuni ichida kollegial tarzda koʻrib chiqib, oddiy koʻpchilik ovozi bilan quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
oilani “Temir daftar”ga kiritish toʻgʻrisida;
oilani “Temir daftar”ga kiritishni rad etish toʻgʻrisida.
“Mahalla yettiligi” tomonidan qaror qabul qilishda ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, ijtimoiy xodimning ovozi hal qiluvchi ahamiyatga ega boʻladi.
“Mahalla yettiligi” tomonidan qabul qilinadigan qaror matni “Ijtimoiy himoya” ATda avtomatik shakllantiriladi.
10. “Mahalla yettiligi”ning qarori bir ish kuni ichida murojaat qilgan oilaga yetkaziladi.
3-bob. “Temir daftar”ga kiritilgan oilalarga ijtimoiy yordam va xizmatlar koʻrsatish
11. “Ijtimoiy himoya” ATda “Temir daftar”ga kiritilgan oilalarning tarkibi, oila aʼzolari haqidagi batafsil maʼlumot, oilaning zaif tomonlari, muhtojligi koʻrsatiladi.
12. “Temir daftar”ga kiritilgan oilaga:
qonunchilikda belgilangan tartib va miqdorlarda “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” hamda Aholini tadbirkorlikka jalb qilish jamgʻarmasi, Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi, Hunarmandchilik va kasanachilikni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hamda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi orqali ijtimoiy yordam koʻrsatiladi va subsidiyalar ajratiladi;
ularning roziligi bilan homiylik yordamlarini maqsadli jalb qilish uchun tegishli maʼlumotlar ochiq tarzda “Ijtimoiy himoya” ATdagi kraudfanding platformasida aks ettiriladi.
13. Kraudfanding platformasi orqali:
xayriya qilish istagida boʻlgan shaxslar keyslarni koʻrib chiqib, toʻliq yoki qisman homiylik qilishi mumkin;
homiylik yordamlari toʻgʻridan-toʻgʻri natura shaklida muhtoj oilaning oʻziga yoki “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasiga maqsadli ravishda yoʻnaltirilishi mumkin;
koʻrsatilgan yordamlar ijtimoiy xodim tomonidan kraudfanding platformasida aks ettirib boriladi;
ochilgan keyslarni xayriya qiluvchilar geografik hududlar kesimida koʻrishi mumkin.
14. “Temir daftar”ga kiritilgan oilalarga bir yil davomida “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatiladigan yordamlar soni cheklanmaydi.
4-bob. “Temir daftar”dan chiqarish tartibi
15. Oilalar quyidagi hollarda “Temir daftar” dan chiqariladi:
har bir toifa boʻyicha belgilangan yordamlar toʻliq koʻrsatilganda;
toʻliq davlat taʼminotiga olinganda;
oʻz arizasiga koʻra;
“Temir daftar”ga kirishda notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganligi aniqlanganda;
boshqa davlatlarga doimiy yashash uchun chiqib ketganda;
sudning ozodlikdan mahrum etishni nazarda tutuvchi hukmi qonuniy kuchga kirganda;
shaxs vafot etgan taqdirda yoki sud qarori asosida bedarak yoʻqolgan deb topilganda.
16. Ijtimoiy xodim mazkur Nizomning 15-bandida koʻrsatilgan holatlarga asosan oilalarni “Temir daftar”dan chiqarish boʻyicha “Mahalla yettiligi”ga “Ijtimoiy himoya” AT orqali tavsiya beradi.
17. “Mahalla yettiligi” ijtimoiy xodim tomonidan “Temir daftar”dan chiqarish tavsiya etilayotgan oilalarni uch ish kuni ichida mazkur Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan asoslardan birining mavjudligi boʻyicha oʻrganib chiqadi.
Ijtimoiy xodim tavsiyasi “Mahalla yettiligi” aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan maʼqullangan taqdirda, oilani “Temir daftar”dan chiqarish boʻyicha qaror qabul qilinadi va bu toʻgʻrisidagi maʼlumot “Ijtimoiy himoya” ATga kiritiladi.
18. “Temir daftar”dan chiqarilayotgan oilalar ijtimoiy xodim tomonidan bir kun ichida bu haqda xabardor qilinadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi “Ijtimoiy himoya” ATga maʼlumotlarning kiritilishi yuzasidan monitoring yuritadi.
20. “Temir daftar”ga kirish boʻyicha qilingan murojaatlarni koʻrib chiqish bosqichlari boʻyicha ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarga SMS-xabarnoma yuboriladi.
Bunda SMS-xabarnoma yuborish bilan bogʻliq xarajatlar Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
21. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oilalarni “Temir daftar”ga kiritish, hisobini yuritish hamda undan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan oilalarni “Temir daftar”ga kiritish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Fuqaro Ariza beruvchi onlayn shaklda yoki ijtimoiy xodim orqali murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi 1. Ariza beruvchilarning ijtimoiy holati va muammolarini keys-menejment usulidan foydalangan holda aniqlaydi. 1. Uch ish kunida 2. Keys-menejment natijasida oilani “Temir daftar”ga kiritish boʻyicha xulosa qilinganda, tavsiyanoma shakllantiriladi va koʻrib chiqish uchun “mahalla yettiligi”ga kiritadi. 2. Bir ish kunida 3-bosqich “Mahalla yettiligi” 1. Koʻrib chiqadi va tegishli qaror qabul qiladi. 1. Uch ish kunida 2. Qabul qilingan qaror toʻgʻrisida fuqaroni xabardor qiladi. 2. Bir ish kunida
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 313-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-avgustdagi 504-son qarori bilan tasdiqlangan Rivojlanishda orqada qolayotgan hamda ishsizlik darajasi nisbatan yuqori boʻlgan mahallalarda aholi bandligini taʼminlash orqali oilalarning daromad manbaini yaratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi oltinchi xatboshisidan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi va” soʻzlari chiqarib tashlansin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qarorida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) har yili 1-sentabrga qadar Davlat budjeti parametrlarida yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash uchun zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlash maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga keyingi yil uchun uy-joyga muhtoj boʻlgan yetim bolalar hamda ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritib borsin”;
b) 6-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Ijtimoiy himoya milliy agentligi Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi bilan birgalikda”;
“a” kichik bandda :
birinchi xatboshidagi “mahalla fuqarolar yigʻinlari faollarining” soʻzlari “mahalla yettiligi” vakillarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tashkil etilgan oilaviy bolalar uylarining ijtimoiy ahvoli, bolalarning oilaga moslashuvi, uy xoʻjaligini yuritish va ulardagi boshqa jamoaviy munosabatlarning shakllanishida mahalla fuqarolar yigʻini raislari, mahalladagi ijtimoiy xodim va xotin-qizlar faollari doimiy ravishda ijtimoiy moslashuv monitoringini yuritish tizimini yoʻlga qoʻysin”;
v) 7-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 1-ilovada :
2-bandda :
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola — ota-onalik huquqidan mahrum qilinganligi, bedarak yoʻqolgan yoki muomalaga layoqatsiz deb topilganligi, bolani tarbiyalashdan yoki uning huquq va manfaatlarini himoya qilishdan boʻyin tovlaganligi, shu jumladan, uzrsiz sabablarga koʻra oʻz bolasini tugʻuruqxona yoki boshqa davolash muassasasidan, tarbiya, aholini ijtimoiy himoyalash muassasasi va shunga oʻxshash boshqa muassasalardan olishdan bosh tortganligi, tashlab (qoldirib) ketilgan yoki topib olinganligi sababli ota-onasi nomaʼlum boʻlgan, yolgʻiz (ota) ona vafot etgan ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola;
uy-joyga muhtoj yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola — oʻzlariga biriktirilgan turar joyga ega boʻlmagan va merosxoʻr va mol-mulkka egalik qilishning boshqa shakllari bilan nomida uy-joy boʻlmagan Mehribonlik uylari, “SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari” uyushmasining Bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlari, homiylik, oilaga tarbiyaga (patronat) berilgan, oilaviy bolalar uylari (keyingi oʻrinlarda — muqobil joylashtirish shakllari) yoki Respublika oʻquv-tarbiya muassasalarida (keyingi oʻrinda — oʻquv-tarbiya muassasasi) tarbiyalangan 18 yoshga toʻlgan yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan shaxslar”;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“onlayn-navbat” axborot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan yuritiladigan axborot tizimiga kiritilgan uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasi”;
quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:
“3 1 . Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joy ular muqobil joylashtirish shakllariga yoki oʻquv-tarbiya muassasasiga yuborilgan hududdan sotib olinadi”;
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joylar Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) tomonidan:
a) koʻchmas mulkning birlamchi bozoridagi qurilgan koʻp kvartirali uylardagi turar joylar;
b) koʻchmas mulkning ikkilamchi bozoridagi qurilgan koʻp kvartirali uylardagi turar joylar;
v) belgilangan narx doirasida yakka tartibdagi turar joy sotib olinadi.
Mazkur bandning “b” va “v” kichik bandlarida nazarda tutilgan uy-joylar qonunchilikka muvofiq belgilangan narxlar doirasida hududiy “Xalqparvar” komissiyalari xulosasiga hamda uy-joylarni baholash natijalariga asosan xarid qilinadi.
Bunda:
uy-joyga muhtoj yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan xarid qilingan uylar hisobidan ajratiladi;
uy-joyga muhtoj yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga koʻchmas mulkning ikkilamchi bozoridagi qurilgan koʻp kvartirali uylardagi turar joylar yoki yakka tartibdagi turar joy xarid qilinganda, uning narxi shu hududdagi koʻchmas mulkning birlamchi bozoridagi qurilgan koʻp kvartirali uylardan umumiy maydoni 25 kvadrat metrdan kam boʻlmagan 1 xonali, voyaga yetgan yetim bolalar oʻrtasida nikoh tuzilgan hollarda esa, 50 kvadrat metrdan kam boʻlmagan 2 xonali kvartiralar narxidan oshmasligi hamda qonunchilikda belgilangan tartibda baholovchi tashkilot tomonidan baholangan boʻlishi lozim”;
7-banddagi “Bolalarni himoya qilish masalalari kotibiyati (keyingi oʻrinlarda — kotibiyat)” soʻzlari “va Agentlikning hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8 — 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga berishda, ularning yashash joyi boʻyicha uy-joyini bolada saqlab qolish kafolati belgilanadi.
9. Biriktirilgan uy-joyga ega boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar muqobil joylashtirish shakllarida va oʻquv-tarbiya muassasasida boʻlgan toʻliq davrda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida xizmatni oʻtash davrida yoki ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni ijro etish muassasalarida boʻlgan davrida uy-joyga boʻlgan huquqini saqlab qoladi.
10. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga berishda yoki oʻquv-tarbiya muassasasida tarbiyalanayotgan davrida ota-onalar yoki boshqa shaxslar tomonidan sotib yuborilishi yoki boshqacha tarzda begonalashtirilishi natijasida bolalar mavjud uy-joydan mahrum boʻlgan holat aniqlangan taqdirda, Agentlikning hududiy boshqarmalari yoki bolaning qonuniy vakillari bitimni haqiqiy emas deb topish uchun sudga daʼvo arizasi bilan murojaat qilishlari shart.
11. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar roʻyxatida turganida yoki biriktirilgan uy-joyga ega boʻlganida, ularning yoshi 23 yoshdan katta boʻlmagan davrda, taʼlim muassasalarida, ijtimoiy uylarida, muqobil joylashtirish shakllarida boʻlgan yoki oʻquv-tarbiya muassasida boʻlgan toʻliq davrda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida xizmatni oʻtash yoki ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni ijro etish muassasalarida boʻlgan davrida meros boʻyicha hamda davlat tomonidan beriladigan uy-joy olishga va uni saqlab qolishga boʻlgan huquqini saqlab qoladi”;
13 — 17-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish muddatining tugashidan bir yil oldin yoki shu muddatda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan ularning qonuniy vakillari bilan birgalikda mazkur Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan holatlar mavjudligini oʻrganadi.
Agar mazkur Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan holatlarning biri yoki bir nechtasi mavjud boʻlgan taqdirda, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar yoki ularning qonuniy vakillari bilan birgalikda yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolani oʻz hisobida saqlab turilgan uy-joyiga qaytib borishining imkoni yoʻq deb topish hamda uni “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritish masalasini koʻrib chiqish uchun Agentlikning tegishli hududiy boshqarmalariga murojaat qiladi.
14. Agentlikning hududiy boshqarmalari yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining yashash joyi boʻyicha oʻz hisobida saqlab turilgan uy-joyga qaytib borishiga toʻsqinlik qiladigan holatlar mavjudligi toʻgʻrisidagi murojaatni 10 ish kuni davomida koʻrib chiqadi va asoslantirilgan xulosa qabul qiladi.
15. Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarda, ilgari unga band qilingan uy-joyga qaytib borishiga imkon bermaydigan yoki maqsadga muvofiq boʻlmagan holatlar mavjudligi toʻgʻrisida ijobiy xulosasi mavjud boʻlganda (muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish yoki oʻquv-tarbiya muassasasida muddatining tugashiga qadar), “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari ularni “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritadi.
16. “Onlayn-navbat” axborot tizimiga muqobil joylashtirish shakllariga olingan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan kiritib boriladi.
17. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritilgan uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar haqidagi barcha tegishli maʼlumotlar bazasini shakllantiradi, saqlaydi, maʼlumotlarni doimiy yangilab boradi.
“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari zarur hollarda, uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga tegishli maʼlumotlarni uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar va ularning qonuniy vakillaridan soʻrab oladi”;
18-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ular muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish hamda oʻquv-tarbiya muassasasida tarbiyalanishi muddatining tugashidan bir yil avval uy-joyga muhtojlar sifatida “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritadi”;
19-banddagi “kotibiyatlar” soʻzi “Agentlikning hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-banddagi “Kotibiyat” soʻzi “Agentlikning hududiy boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “ustidan nazorat Agentlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agarda 18 yoshga toʻlgan uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar oʻquv-tarbiya muassasasini tugatmagan hollarda, ushbu toifadagi bolalar oʻquv-tarbiya muassasasini tugatgan yilda uy-joy bilan taʼminlanadi.”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishincha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
25-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning asoslantirilgan murojaati asosida Agentlik hududiy boshqarmalari tomonidan uy-joyning umumiy maydonini kengaytirish va mazkur bandda nazarda tutilgan talablarni saqlab qolish sharti bilan sotishga ruxsat beriladi”
28-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Bolalarni himoya qilish masalalari kotibiyati” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
29-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Davlat budjeti parametrlarida Agentlik uchun ajratilgan mablagʻlar tarkibida alohida satrda mablagʻlar rejalashtirilib, keyinchalik haqiqiy talabdan kelib chiqqan holda Agentlikning hududiy boshqarmalariga qayta taqsimlash orqali yoʻnaltiriladi”;
32-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Ushbu mablagʻlar Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan belgilangan tartibda oldi-sotdi shartnomasiga asosan uy-joyni balansda saqlovchining hisobraqamiga yoki uy-joy egasining bank omonat hisobraqamiga hamda qurilish pudrat tashkiloti hisobraqamiga pul oʻtkazish yoʻli bilan oʻtkazib beriladi.
Bunda:
taʼmirlash va jihozlash bilan bogʻliq xarajatlar tegishli tuman (shahar) mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, “Mehr daftari” jamgʻarmasi va Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hisobidan;
uy-joyni baholash va unga boʻlgan huquqlarni rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar mazkur Nizomning 31-bandida belgilangan mablagʻlar hisobidan qoplanadi”;
34-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Agentlikning hududiy boshqarmalari uy-joy berish toʻgʻrisidagi qarorini (buyruqni) qabul qiladi va tuman (shahar) hokimligiga yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ushbu Nizomga 2-ilovada belgilangan namunadagi orderni berish uchun yuboradi. Bunda tuman (shahar) hokimligi qaror (buyruq) kelib tushgan kundan boshlab bir ish kunida yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga orderni rasmiylashtiradi va Agentlikning hududiy boshqarmalariga yuborilishini taʼminlaydi. Mazkur order berilgan uy-joyga koʻchib kirish uchun asos hisoblanadi”;
quyidagi mazmundagi 34 1 -band bilan toʻldirilsin:
“34 1 . Agentlikning hududiy boshqarmalari tuman (shahar) hokimligi tomonidan order rasmiylashtirib berilgandan soʻng 5 ish kuni mobaynida ushbu uy-joyni yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaga belgilangan tartibda rasmiylashtirib berilishini taʼminlaydi”;
39-bandning birinchi xatboshisidagi “, rasmiylashtirilgan sanadan boshlab oʻn yil muddatga” soʻzlari “va 30 yoshga toʻlguniga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
41-banddagi “Tuman (shahar) hokimliklari” soʻzlari “Agentlikning hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
42-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“42. Yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola u muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish yoki oʻquv-tarbiya muassasasida tarbiyalanish muddatining tugayotgan yilning oxiriga qadar boʻlgan muddatda uy-joylar bilan taʼminlanadilar, ushbu nizomning 9-bandidagi holatlar bundan mustasno”;
43-banddagi “Tuman (shahar) hokimliklari” soʻzlari “Agentlikning hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
45-banddagi “tuman (shahar) hokimliklari bolalarni himoya qilish shuʼbalari” soʻzlari “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
46 va 47-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning ajratilgan uy-joyda yashashi, ijtimoiy hayotga moslashishida qiyinchiliklar aniqlangan taqdirda, unga “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari va mahalla organi faollari bilan birgalikda ijtimoiy-psixologik yordam koʻrsatiladi.
47. Uy-joyga muhtoj sifatida hisobga qoʻyilgan hamda uy-joy bilan taʼminlangan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi yillik maʼlumotlar Agentlikning hududiy boshqarmalari Agentlikka va tuman (shahar) hokimliklari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga hisobot yilidan keyingi yilning 20-yanvarigacha, oʻz navbatida, Agentlik va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va Statistika agentligiga hisobot yilidan keyingi yilning 25-yanvarigacha taqdim etilishi lozim”;
1 va 2-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joylar bilan taʼminlash
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Muddatlar 1-bosqich Uquv-tarbiya muassasalari va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joyga muhtoj sifatida “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritib boradi. Bolani muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish muddati tugashidan bir yil avval 2-bosqich Agentlikning hududiy boshqarmalari 1. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun uy-joy topadi va baholanishini tashkil etadi. 1. Yil davomida 2. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun belgilangan tartibda uy-joy sotib oladi. 2. Uy-joy baholangandan keyin besh kun ichida 3. Uy-joy berish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi va tuman (shahar) hokimligiga yuboradi. 3. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola 18 yoshga toʻlgan yilda 3-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaga berilgan uy-joyga kirib yashashi uchun order beriladi. Qaror (buyruq)kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida 4-bosqich Agentlikning hududiy boshqarmalari Tuman (shahar) hokimliklari uy-joyni berish boʻyicha orderda koʻrsatilgan uyni yetim bola nomiga belgilangan tartibda rasmiylashtirib beradi. Order olingan kundan boshlab 5 ish kuni mobaynida
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi ___________________ viloyati hokimligi (yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi) ___________ tumani (shahar) hokimligi Uy-joy ajratilganligi toʻgʻrisida ORDER Mazkur order “______” _________________ ________ yilda tugʻilgan _______________________ (kun) ___________ (oy) ____________ (yil) ____________________________________________________________________________________________ ga (F.I.O.) ________________ kishidan iborat oilasi (oʻzi) uchun umumiy maydoni ________ kv.m boʻlgan ________ xonali uy-joyni ________________________________________________________________ mulk huquqi asosida rasmiylashtirish / qurish (rekonstruksiya qilish) maqsadida ______________________________________________________________________ asosida berildi. (buyruqni qabul qilgan organ, buyruq raqami va sanasi) Pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari: ________________________________________. (seriyasi, raqami, qachon va kim tomonidan berilgan) Ajratilgan uy-joy manzili: _______________________________________________________________. (tuman (shahar), uy, xonadon raqami) Uy-joyning qiymati: _____________________________________________________________________. (summa soʻz bilan yoziladi) Order egasi bilan bir qatorda uy-joyga uning quyidagi oila aʼzolari ham birgalikda yashashi hisobga olingan. T/r Qarindoshlik darajasi F.I.O. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat (seriyasi, raqami) Tugʻilgan sanasi 1. turmush oʻrtogʻi 2. farzandlar ______________ tumani (shahri) hokimi ______________________ QR-kod (F.I.O.) ______________________ tumani (shahri) hokimi ____________________ 20____ yil.
3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-martdagi 145-son qarori bilan tasdiqlangan “Ayollar daftari”ni yuritish orqali xotin-qizlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 33-bandning ikkinchi xatboshisidan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi va boshqa” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 39-bandning birinchi xatboshisidan “va “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 2-ilovada :
5-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 5. Zarur hollarda, sektor rahbari xulosasi asosida, bir martalik moddiy yordam berish. bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida “Ayollar daftari” jamgʻarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Xotin-qizlar faoli ” ;
10-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 10. Bir martalik moddiy yordam berish. bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari miqdorida “Ayollar daftari” jamgʻarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Xotin-qizlar faoli ” ;
12-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 12. Bir martalik moddiy yordam berish. bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari miqdorida “Ayollar daftari” jamgʻarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Xotin-qizlar faoli ” ;
17-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 17. Sektor rahbari xulosasi asosida, bir martalik moddiy yordam berish. bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida “Ayollar daftari” jamgʻarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Xotin-qizlar faoli ” ;
18-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 18. Bir martalik moddiy yordam berish. bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari miqdorida “Ayollar daftari” jamgʻarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Xotin-qizlar faoli ” ;
41-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 41. “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarning sayohatlarini tashkil etish. Hisob-kitobga koʻra “Ayollar daftari” jamgʻarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Xotin-qizlar faoli ” .
4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-apreldagi 211-son qarori bilan tasdiqlangan Hududlarda aholi bilan oʻtkazilgan uchrashuvlar davomida bildirilgan takliflar va aholini uzoq yillardan buyon qiynab kelayotgan mavjud muammolarni tezkor bartaraf etishga qaratilgan hamda amaliy tadbirlarni oʻz ichiga olgan “Yoʻl xaritasining” 4-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2024-yil 11-martdagi 123-son qarorining 5-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“xizmatlarning narxi eng yaxshi tijoriy takliflar asosida shakllantiriladi”.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 313-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim hujjatlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Moddiy yordam va koʻmakka muhtoj oilalarni, xotin-qizlar va yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 28-apreldagi 250-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarning tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va bandligiga koʻmaklashish, ularni ijtimoiy himoya qilish hamda boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi PF-6208-son Farmoni)” 2021-yil 23-iyuldagi 450-son qaroriga ilovaning 4-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 16-avgustdagi 524-son qaroriga 1-ilovaning 35-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 19-maydagi PQ-5116-son qarori)” 2021-yil 6-oktabrdagi 624-son qaroriga ilovaning 7-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qaroriga 2-ilovaning 18-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 31-martdagi 145-son qarorining 13-bandi hamda qarorga 4-ilova .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 1026-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyundagi 312-son qaroriga 4-ilovaning 6-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-iyuldagi 375-son qaroriga 1-ilovaning 27-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oila va xotin-qizlar bilan ishlash, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 9-avgustdagi 438-son qaroriga 1-ilovaning 79-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga ijtimoiy ahvoli va turmush sharoiti ogʻir oilalarni qoʻllab-quvvatlash tizimini soddalashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 17-oktabrdagi 547-son qarori .
12. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq hoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibi takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 26-apreldagi 237-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-apreldagi 213-F-son farmoyishi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 31-may,
313-son