📅 2024-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 19 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 июня 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 June 2024 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
РЎЙХАТИ
Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13-апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларнинг қонунчиликка номувофиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилаётган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 1994 йил 18 августда 87-сон билан тасдиқланган Таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган парчалар ва чиқиндиларни тайёрлаш, қадоқлаш, етказиб бериш тартиби, қабул қилиш топшириш шартлари, шунингдек истеъмолчилар билан улардан қимматбаҳо металларни парчалар ва чиқиндилар кўринишида қабул қилганлик учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 107, 1994 йил 12 октябрь).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат суғурта бош бошқармаси томонидан 68-сон билан тасдиқланган Солиқ идоралари ходимларини мажбурий давлат шахсий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги қоидалар (рўйхат рақами 126, 1995 йил 27 февраль).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари томонидан 1995 йил 20 июлда 76-сон билан тасдиқланган Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қабул қилиш, ишлатиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 160, 1995 йил 20 июнь).
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири ва Касаба уюшмаси Кенгаши раиси томонидан 1995 йил 18 декабрда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 196, 1995 йил 18 декабрь).
5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август).
6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2001 йил 6 июлдаги 10-сон «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишни ташкил этиш ва билимини текшириш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 272-1, 2001 йил 20 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 12 августдаги 156-Б-сон «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 272-2, 2010 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010-й., 34-сон, 295-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 ноябрдаги 185-П-сон «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 272-3, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 432-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14-август).
10. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2001 йил 6 июлдаги 9-сон «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 273-1, 2001 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон).
11. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 6 августдаги 154-Б-сон «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 273-2, 2010 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 294-модда).
12. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 ноябрдаги 186-П-сон «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 273-3, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 435-модда).
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 1997 йил 31 мартда тасдиқланган Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартиби (рўйхат рақами 320, 1997 йил 2 апрель).
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг бош директорининг 2000 йил 20 октябрдаги 11-2000-сон «Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартибига 1-сон ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 320-1, 2000 йил 10 ноябрь).
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 15 октябрдаги 2010-18-сон «Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 320-2, 2010 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010-й., 44-45-сон, 401-модда).
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 19 февралдаги 2014-09-сон «Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 320-3, 2014 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014-й., 9-сон, 98-модда).
17. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 9 июлдаги 2018-06-сон «Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 320-4, 2018 йил 6 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2018 й., 10/18/320-4/1623-сон).
18. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 15 мартдаги 2019-21-сон «Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 320-5, 2019 йил 4 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019-й., 10/19/320-5/2882-сон).
19. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг 1997 йил 18 июндаги «Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 351, 1997 йил 1 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 24.09.2019 й., 10/19/351-4/3798).
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 15 октябрдаги 2010-19-сон «Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 351-1, 2010 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 400-модда).
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 19 февралдаги 2014-10-сон «Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 351-2, 2014 йил 26-февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014-й., 9-сон, 99-модда).
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2016 йил 16 декабрдаги 2014-18-сон «Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 351-3, 2017 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 3-сон, 46-модда).
23. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 12 сентябрдаги 2019-55-сон «Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 351-4, 2019 йил 24 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 10/19/351-4/3798-сон).
24. Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги бош директорининг 1997 йил 30 сентябрдаги «Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоқлари операторларининг ўзаро ташкилий-техникавий ҳамкорлиги тартиби тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 378, 1997 йил 15 декабрь).
25. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раисининг 2013 йил 13 июндаги 29-мҳ-сон «Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоқлари операторларининг ўзаро ташкилий-техникавий ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 378-1, 2013 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 25-сон, 331-модда).
26. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 мартдаги 104-мҳ-сон «Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоқлари операторларининг ўзаро ташкилий-техникавий ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 378-2, 2015 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 13-сон, 165-модда).
27. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника Давлат қўмитаси томонидан 1998 йил 16 мартда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 15 апрелда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 30 апрелда, Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 27 мартда тасдиқланган Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби (рўйхат рақами 438, 1998 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 16-сон).
28. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника Давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2001 йил 28 августдаги 16, 89, 2001-84, 02/20-15-сон «Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 438-1, 2001 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 16-сон).
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва техника тараққиёти бўйича мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Фан ва технология бўйича маркази, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 14 ноябрдаги 3, 123, 2002-83, 01-02/20-46-сон «Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар хамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 438-2, 2002 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 22-сон).
30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 10, 115, 2003-75, 01-02/8-45-сон «Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 438-3, 2003 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 21-22-сон).
31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 30 январдаги 1, РА/12-06-14/10, 2007-10, 01-02/20-6-сон «Илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фонд ҳамда халқаро битимлар грантлари доирасида чет элдан келтирилган пул маблағлари ва ускуналарга хулосаларни бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 438-4, 2007 йил 12 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 71-модда).
32. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 01/13-0-32/693-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сон «Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 438-5, 2022 йил 9 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон).
33. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан 1999 йил 29 ноябрда 2080/04-1-сон билан тасдиқланган Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низом (рўйхат рақами 858, 1999 йил 22 декабрь).
34. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 2000 йил 31 майдаги 1058/03-1-сон «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 858-1, 2000 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000-й., 12-сон).
35. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 23 июлдаги М-38-сон «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 858-2, 2007 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 357-модда).
36. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 4 августдаги 151-Б-сон «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 858-3, 2010 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 272-модда).
37. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2017 йил 23 октябрдаги 30-Б-сон «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 858-4, 2017 йил 10 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 г., № 10/17/858-4/0238).
38. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 26 февралдаги 7-2019/Б-сон «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 858-5, 2019 йил 6 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., № 10/19/858-5/2720).
39. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йилдаги 4 декабрда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон).
40. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 2000 йил 19 январда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика муассасаларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик экспертизаси тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 872, 2000 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон).
41. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари томонидан 2000 йил 3 январда, Молия вазирининг ўринбосари томонидан 2000 йил 3 январда 2-сон билан тасдиқланган Эпидемияларга қарши кураш бўйича тадбирлар учун бюджет ассигнацияларини сарфлаш ва эпидемияларга қарши курашга юборилган тиббиёт ва бошқа ходимларнинг хизмат сафарини тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 895, 2000 йил 11 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 3-сон).
42. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори ўринбосарининг 2000 йил 8 февралдаги «Телекоммуникация тармоғи операторлари ўртасида тақдим қилинадиган сет захиралари ва трафика ўтказмалари учун ҳисоб-китоб нархларини (такс) белгилаш методикаси бошқарув ҳужжатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 909, 2000 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 5-сон).
43. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 1 февралдаги 24-п-сон «Сертификатлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1464, 2005 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 106-модда).
44. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 мартдаги 87-сон «Сертификатлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларининг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1464-1, 2015 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 148-модда).
45. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2006 йил 22 мартдаги 27-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов ва балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1569, 2006 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 158-модда).
46. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2006 йил 14 февралдаги 31-сон «Мис эритиш ишлаб чиқариши ходимлари учун ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1578, 2006 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 200-модда).
47. Ўзбекистон Республикаси автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2004 йил 3 июндаги 83-сон «Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1382, 2004 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004-й., 26-сон, 312-модда).
48. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2019 йил 7 мартдаги 3-сон «Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1382-1, 2019 йил 25 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/1382-1/2811-сон).
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 июнь,
12-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining
buyrugʻi
ROʻYXATI
Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son “Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar meʼyoriy hujjatlarining qonuniyligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalariga (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) muvofiq buyuraman:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonunining 8-moddasiga asosan davlat hokimiyati va boshqaruv organlarining hujjatlari davlat tilida qabul qilinishi va eʼlon etilishi kerakligi;
Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son qarori bilan tasdiqlangan Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni huquqiy ekspertizadan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga asosan Adliya vazirligi vazirlik va idoralarning qonunchilikka nomuvofiq boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarini Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar davlat reyestridan chiqarishga haqli ekanligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan ilovaga muvofiq chiqarilsin.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 19-iyundagi 12-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilayotgan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining birinchi oʻrinbosari tomonidan 1994-yil 18-avgustda 87-son bilan tasdiqlangan Tarkibida qimmatbaho metallar mavjud boʻlgan parchalar va chiqindilarni tayyorlash, qadoqlash, yetkazib berish tartibi, qabul qilish topshirish shartlari, shuningdek isteʼmolchilar bilan ulardan qimmatbaho metallarni parchalar va chiqindilar koʻrinishida qabul qilganlik uchun hisob-kitob qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 107, 1994-yil 12-oktabr).
2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Davlat sugʻurta bosh boshqarmasi tomonidan 68-son bilan tasdiqlangan Soliq idoralari xodimlarini majburiy davlat shaxsiy sugʻurtasini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi qoidalar (roʻyxat raqami 126, 1995-yil 27-fevral).
3. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining oʻrinbosari tomonidan 1995-yil 20-iyulda 76-son bilan tasdiqlangan Korxonalar, muassasalar va tashkilotlarda qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlarni qabul qilish, ishlatish, hisobga olish va saqlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 160, 1995-yil 20-iyun).
4. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat vaziri va Kasaba uyushmasi Kengashi raisi tomonidan 1995-yil 18-dekabrda tasdiqlangan Mehnat muhofazasi boʻyicha vakil toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 196, 1995-yil 18-dekabr).
5. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat vaziri tomonidan 1996-yil 29-iyunda tasdiqlangan Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi namunaviy nizom (roʻyxat raqami 272, 1996-yil 14-avgust).
6. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2001-yil 6-iyuldagi 10-son “Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishni tashkil etish va bilimini tekshirish toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 272-1, 2001-yil 20-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2001-y., 14-son).
7. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 12-avgustdagi 156-B-son “Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 272-2, 2010-yil 24-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 34-son, 295-modda).
8. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 3-noyabrdagi 185-P-son “Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 272-3, 2010-yil 19-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 47-son, 432-modda).
9. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat vaziri tomonidan 1996-yil 29-iyunda tasdiqlangan Mehnat muhofazasi boʻyicha ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi namunaviy nizom (roʻyxat raqami 273, 1996-yil 14-avgust).
10. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2001-yil 6-iyuldagi 9-son “Mehnat muhofazasi boʻyicha ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 273-1, 2001-yil 21-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2001-y., 14-son).
11. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 6-avgustdagi 154-B-son “Mehnat muhofazasi boʻyicha ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 273-2, 2010-yil 23-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 34-son, 294-modda).
12. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 3-noyabrdagi 186-P-son “Mehnat muhofazasi boʻyicha ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 273-3, 2010-yil 19-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 47-son, 435-modda).
13. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulkini boshqarish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash davlat qoʻmitasi tomonidan 1997-yil 31-martda tasdiqlangan Qimmatli qogʻozlarning hosilalarini chiqarish va muomalada boʻlishi tartibi (roʻyxat raqami 320, 1997-yil 2-aprel).
14. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulk qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazini faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazining bosh direktorining 2000-yil 20-oktabrdagi 11-2000-son “Qimmatli qogʻozlar hosilalarini chiqarish va muomalada boʻlishi tartibiga 1-son oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 320-1, 2000-yil 10-noyabr).
15. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi qoshidagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2010-yil 15-oktabrdagi 2010-18-son “Qimmatli qogʻozlar hosilalarini chiqarish va muomalada boʻlishi tartibiga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 320-2, 2010-yil 6-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 44-45-son, 401-modda).
16. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat raqobat qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi bosh direktorining 2014-yil 19-fevraldagi 2014-09-son “Qimmatli qogʻozlar hosilalarini chiqarish va muomalada boʻlishi tartibiga oʻzgartirish kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 320-3, 2014-yil 26-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 9-son, 98-modda).
17. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat raqobat qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi bosh direktorining 2018-yil 9-iyuldagi 2018-06-son “Qimmatli qogʻozlar hosilalarini chiqarish va muomalada boʻlishi tartibiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 320-4, 2018-yil 6-avgust) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.08.2018-y., 10/18/320-4/1623-son).
18. Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi direktorining 2019-yil 15-martdagi 2019-21-son “Qimmatli qogʻozlarning hosilalarini chiqarish va muomalada boʻlish tartibiga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 320-5, 2019-yil 4-aprel) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.04.2019-y., 10/19/320-5/2882-son).
19. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi raisi birinchi oʻrinbosarining 1997-yil 18-iyundagi “Ayirboshlanadigan qimmatli qogʻozlarni joylashtirish va muomalada boʻlish tartibi toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 351, 1997-yil 1-iyul) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi 24.09.2019-y., 10/19/351-4/3798).
20. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2010-yil 15-oktabrdagi 2010-19-son “Ayirboshlanadigan qimmatli qogʻozlarni joylashtirish va muomalada boʻlish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 351-1, 2010-yil 6-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 44-45-son, 400-modda).
21. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat raqobat qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi bosh direktorining 2014-yil 19-fevraldagi 2014-10-son “Ayirboshlanadigan qimmatli qogʻozlarni joylashtirish va muomalada boʻlish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 351-2, 2014-yil 26-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 9-son, 99-modda).
22. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat raqobat qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi bosh direktorining 2016-yil 16-dekabrdagi 2014-18-son “Ayirboshlanadigan qimmatli qogʻozlarni joylashtirish va muomalada boʻlish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 351-3, 2017-yil 18-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 3-son, 46-modda).
23. Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi direktorining 2019-yil 12-sentabrdagi 2019-55-son “Ayirboshlanadigan qimmatli qogʻozlarni joylashtirish va muomalada boʻlish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 351-4, 2019-yil 24-sentabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.09.2019-y., 10/19/351-4/3798-son).
24. Oʻzbekiston pochta va telekommunikatsiya agentligi bosh direktorining 1997-yil 30-sentabrdagi “Umumiy foydalanish telekommunikatsiya tarmoqlari operatorlarining oʻzaro tashkiliy-texnikaviy hamkorligi tartibi toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 378, 1997-yil 15-dekabr).
25. Oʻzbekiston Respublikasi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasi raisining 2013-yil 13-iyundagi 29-mh-son “Umumiy foydalanish telekommunikatsiya tarmoqlari operatorlarining oʻzaro tashkiliy-texnikaviy hamkorligi tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 378-1, 2013-yil 21-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 25-son, 331-modda).
26. Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirining 2015-yil 27-martdagi 104-mh-son “Umumiy foydalanish telekommunikatsiya tarmoqlari operatorlarining oʻzaro tashkiliy-texnikaviy hamkorligi tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 378-2, 2015-yil 30-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 13-son, 165-modda).
27. Oʻzbekiston Respublikasi Fan va texnika Davlat qoʻmitasi tomonidan 1998-yil 16-martda, Moliya vazirligi tomonidan 1998-yil 15-aprelda, Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan 1998-yil 30-aprelda, Davlat bojxona qoʻmitasi tomonidan 1998-yil 27-martda tasdiqlangan Xalqaro va xorijiy tashkilotlar va jamgʻarmalar hamda ilmiy texnikaviy hamkorlik boʻyicha xalqaro bitimlar doirasida xorijdan keltirilayotgan pul mablagʻlari va asbob-uskunalarning ajratilgan grantlar maqsad va vazifalariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosalar berish tartibi (roʻyxat raqami 438, 1998-yil 18-may) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2001-y., 16-son).
28. Oʻzbekiston Respublikasi Fan va texnika Davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasining 2001-yil 28-avgustdagi 16, 89, 2001-84, 02/20-15-son “Xalqaro va xorijiy tashkilotlar va jamgʻarmalar hamda ilmiy texnikaviy hamkorlik boʻyicha xalqaro bitimlar doirasida xorijdan keltirilayotgan pul mablagʻlari va asbob-uskunalarning ajratilgan grantlar maqsad va vazifalariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosalar berish tartibiga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 438-1, 2001-yil 29-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2001-y., 16-son).
29. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Fan va texnika taraqqiyoti boʻyicha muvofiqlashtirish kengashi huzuridagi Fan va texnologiya boʻyicha markazi, Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasining 2002-yil 14-noyabrdagi 3, 123, 2002-83, 01-02/20-46-son “Xalqaro va xorijiy tashkilotlar va jamgʻarmalar xamda ilmiy texnikaviy hamkorlik boʻyicha xalqaro bitimlar doirasida xorijdan keltirilayotgan pul mablagʻlari va asbob-uskunalarning ajratilgan grantlar maqsad va vazifalariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosalar berish tartibiga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 438-2, 2002-yil 26-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2002-y., 22-son).
30. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ilmiy texnika taraqqiyotini muvofiqlashtirish kengashi huzuridagi Fan va texnologiyalar markazi, Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasining 2003-yil 5-noyabrdagi 10, 115, 2003-75, 01-02/8-45-son “Xalqaro va xorijiy tashkilotlar va jamgʻarmalar hamda ilmiy texnikaviy hamkorlik boʻyicha xalqaro bitimlar doirasida xorijdan keltirilayotgan pul mablagʻlari va asbob-uskunalarning ajratilgan grantlar maqsad va vazifalariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosalar berish tartibiga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 438-3, 2003-yil 21-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2003-y., 21-22-son).
31. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Fan va texnologiyalarni rivojlantirishni muvofiqlashtirish qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasining 2007-yil 30-yanvardagi 1, RA/12-06-14/10, 2007-10, 01-02/20-6-son “Ilmiy-texnika hamkorligi boʻyicha xalqaro va xorijiy tashkilotlar va fond hamda xalqaro bitimlar grantlari doirasida chet eldan keltirilgan pul mablagʻlari va uskunalarga xulosalarni berish tartibiga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 438-4, 2007-yil 12-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 7-8-son, 71-modda).
32. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligining 2022-yil 22-avgustdagi 6-q/q-son, Moliya vazirligining 2022-yil 22-avgustdagi 01/13-0-32/693-son, Davlat soliq qoʻmitasining 2022-yil 16-avgustdagi 2022-25-son va Davlat bojxona qoʻmitasining 2022-yil 11-avgustdagi 13/02-22-28-son “Xalqaro va xorijiy tashkilotlar va jamgʻarmalar hamda ilmiy texnikaviy hamkorlik boʻyicha xalqaro bitimlar doirasida xorijdan keltirilayotgan pul mablagʻlari va asbob-uskunalarning ajratilgan grantlar maqsad va vazifalariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosalar berish tartibiga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 438-5, 2022-yil 9-sentabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.09.2022-y., 10/22/438-5/0814-son).
33. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat vaziri tomonidan 1999-yil 29-noyabrda 2080/04-1-son bilan tasdiqlangan Mehnat organlariga boʻsh ish joylari (vakant lavozimlar) mavjudligi toʻgʻrisida va moʻljallanayotgan xodimlar ishdan ozod etilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish tartibi haqidagi nizom (roʻyxat raqami 858, 1999-yil 22-dekabr).
34. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat vazirining 2000-yil 31-maydagi 1058/03-1-son “Mehnat organlariga boʻsh ish joylari (vakant lavozimlar) mavjudligi toʻgʻrisida va moʻljallanayotgan xodimlar ishdan ozod etilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish tartibi haqidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 858-1, 2000-yil 14-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 12-son).
35. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2007-yil 23-iyuldagi M-38-son “Mehnat organlariga boʻsh ish joylari (vakant lavozimlar)ning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni va boʻshatilishi moʻljallanayotgan xodimlar haqidagi axborotni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 858-2, 2007-yil 25-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 35-36-son, 357-modda).
36. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 4-avgustdagi 151-B-son “Mehnat organlariga boʻsh ish joylari (vakant lavozimlar) mavjudligi toʻgʻrisida va moʻljallanayotgan xodimlar ishdan ozod etilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish tartibi haqidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 858-3, 2010-yil 6-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 32-son, 272-modda).
37. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2017-yil 23-oktabrdagi 30-B-son “Mehnat organlariga boʻsh ish joylari (vakant lavozimlar) mavjudligi toʻgʻrisida va moʻljallanayotgan xodimlar ishdan ozod etilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish tartibi haqidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 858-4, 2017-yil 10-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.11.2017 g., № 10/17/858-4/0238).
38. Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2019-yil 26-fevraldagi 7-2019/B-son “Mehnat organlariga boʻsh ish joylari (vakant lavozimlar) mavjudligi toʻgʻrisida va moʻljallanayotgan xodimlar ishdan ozod etilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish tartibi haqida nizomga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 858-5, 2019-yil 6-mart) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.03.2019-y., № 10/19/858-5/2720).
39. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi tomonidan 1999-yildagi 4-dekabrda tasdiqlangan Mehnat muhofazasi boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 870, 2000-yil 7-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 1-son).
40. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Ijtimoiy taʼminot vazirligi tomonidan 2000-yil 19-yanvarda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash davolash-profilaktika muassasalarida vaqtincha mehnatga layoqatsizlik ekspertizasi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 872, 2000-yil 19-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 2-son).
41. Sogʻliqni saqlash vazirining oʻrinbosari tomonidan 2000-yil 3-yanvarda, Moliya vazirining oʻrinbosari tomonidan 2000-yil 3-yanvarda 2-son bilan tasdiqlangan Epidemiyalarga qarshi kurash boʻyicha tadbirlar uchun budjet assignatsiyalarini sarflash va epidemiyalarga qarshi kurashga yuborilgan tibbiyot va boshqa xodimlarning xizmat safarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 895, 2000-yil 11-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 3-son).
42. Oʻzbekiston pochta va telekommunikatsiyalar agentligi bosh direktori oʻrinbosarining 2000-yil 8-fevraldagi “Telekommunikatsiya tarmogʻi operatorlari oʻrtasida taqdim qilinadigan set zaxiralari va trafika oʻtkazmalari uchun hisob-kitob narxlarini (taks) belgilash metodikasi boshqaruv hujjatini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 909, 2000-yil 10-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining normativ hujjatlari axborotnomasi, 2000-yil, 5-son).
43. Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi bosh direktorining 2005-yil 1-fevraldagi 24-p-son “Sertifikatlashtirilgan mahsulotlar va xizmatlarni inspeksiya nazoratidan oʻtkazish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1464, 2005-yil 6-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 14-son, 106-modda).
44. Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi bosh direktorining 2015-yil 3-martdagi 87-son “Sertifikatlashtirilgan mahsulotlar va xizmatlarni inspeksiya nazoratidan oʻtkazish qoidalarining 1-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1464-1, 2015-yil 27-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 12-son, 148-modda).
45. Oʻzbekiston Respublikasi tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisining 2006-yil 22-martdagi 27-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida ov va baliq ovlash qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1569, 2006-yil 2-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 18-son, 158-modda).
46. “Sanoatkontexnazorat” Davlat inspeksiyasi boshligʻining 2006-yil 14-fevraldagi 31-son “Mis eritish ishlab chiqarishi xodimlari uchun ishlarning xavfsizligi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1578, 2006-yil 31-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 22-son, 200-modda).
47. Oʻzbekiston Respublikasi avtomobil va daryo transporti agentligi boshligʻining 2004-yil 3-iyundagi 83-son “Tashuvchilarning yuk avtomobillari uchun yoʻl varaqalari, tovar-transport yukxatlarini tayyorlash, hisobga olish, toʻldirish va qayta ishlash boʻyicha yoʻriqnomani tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1382, 2004-yil 2-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 26-son, 312-modda).
48. Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining 2019-yil 7-martdagi 3-son “Tashuvchilarning yuk avtomobillari uchun yoʻl varaqalari, tovar-transport yukxatlarini tayyorlash, hisobga olish, toʻldirish va qayta ishlash boʻyicha yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1382-1, 2019-yil 25-mart) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.03.2019-y., 10/19/1382-1/2811-son).
Vazir A. TAShKULOV
Toshkent sh.,
2024-yil 19-iyun,
12-mh-son