📅 2024-yil 24-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 24-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 24 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 июня 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 June 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида
Ижтимоий ҳимоя соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш жараёнига хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини татбиқ этиш ва ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Халқаро болалар фонди (ЮНИСЕФ) ва Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби (АҚШ) ўртасида 2023 йил 28 ноябрда Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш бўйича уч томонлама Ўзаро англашув меморандуми имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Агентлик ҳамда Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби таъсисчилигида Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Марказ юридик шахс — муассаса шаклидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади;
Марказ ижтимоий ҳимоя соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, мазкур жараёнда Агентлик тизимидаги муассасаларга илмий-методологик кўмаклашадиган муассаса ҳисобланади;
Марказда илмий-тадқиқот ишлари, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Агентлик ва Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида келишувга кўра ташкил этилади ҳамда давлат тили ёки инглиз тилида олиб борилади.
4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
ижтимоий ҳимоя ва аҳолининг руҳий саломатлиги соҳасидаги муаммоларни тадқиқ этиш ҳамда ҳал қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
ижтимоий иш соҳасида халқаро стандартлар талабларига мос келувчи академик тизимни жорий этиш ва мустаҳкамлаш;
ижтимоий ҳимоя муаммоларини ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;
ижтимоий ҳимоя соҳасида иш жараёнларини ташкил этиш методологиясини яратишга кўмаклашиш орқали Ўзбекистонда профессионал ижтимоий иш тизимини жорий этишни қўллаб-қувватлаш;
ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш;
Агентлик тизимидаги илмий-тадқиқот ва малака ошириш муассасалари фаолиятига услубий кўмаклашиш;
Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
қонунчиликка мувофиқ шартнома асосида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) Марказ раҳбари Агентлик директори томонидан Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
б) Марказ ходимлари, хусусан:
хориждан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилар — Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби томонидан;
бошқа ходимлар, жумладан, маҳаллий профессор-ўқитувчилар — Агентлик томонидан Марказ фаолиятига жалб этилади;
в) Марказ раҳбари ва ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича мос равишда Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти директори ва ходимларига тенглаштирилади;
г) Марказ фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;
илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;
таълим хизматларини кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан ҳамда бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
д) Марказни ташкил этиш, унинг моддий-техник ва таълим базасини шакллантириш, шунингдек, таъмирлаш-реконструкция қилиш, бино ҳамда иншоотларни зарур мебель, инвентарь, компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан жиҳозлаш, хориждан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафарларини молиялаштириш Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
6. Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Марказ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 17-уй манзилидаги бино ва иншоотларда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» МЧЖ — Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янги Замон 3-тор кўчаси 1-уй манзилидаги бино ва иншоотларда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Марказ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
9. Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 28 августдаги 518-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 350-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказининг
Директор Директор ўринбосари (Дастур координатори) Молия ва бухгалтерия шуъбаси Дастурий бўлим Мутахассислар
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 350-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш бўйича
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш бўйича марказ фаолиятини йўлга қўйиш 1. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар 1. Марказнинг уставини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Марказни йиллик ва 3 йиллик молиялаштириш манбаларини тасдиқлаш. 3. Марказни кадрлар билан таъминлаш. 4. Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, заруриятга кўра Марказ биносини мослаштириш. 2024 йил июнь Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 5. Колумбия университети билан ҳамкорликда Марказ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. 2024 йил июнь Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2. Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Тошкент шаҳрида марказ очиш бўйича ташкилий масалаларни ишлаб чиқиш мақсадида Колумбия университетида махсус бўлим (unit)ни ташкил этиш. 1. Колумбия университети вакиллари билан Колумбия университетида махсус бўлим очилиши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш. 2. Колумбия Университетида махсус бўлимни ташкил этиш ва таъминлаш учун дастлабки харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 3. Бўлим фаолиятини молиялаштириш манбаларини аниқлаш. 4. Колумбия университетидаги махсус бўлим томонидан грант маблағлари ажратиш мақсадида аризаларни тайёрлаш. 2024 йил август Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3. Марказ фаолияти бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш 1. Марказ бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан: Марказ расмий веб-сайтини ва ижтимоий тармоқларда саҳифаларини яратиш; Ахборот материалларини (мақолалар ва бошқалар) Марказнинг расмий веб-сайтида ва бошқа платформаларда жойлаштириш; турли оммавий ахборот воситалари орқали Марказ фаолиятини тарғиб қилиш. 2024 йил июнь Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ЎзМТРК 2. Марказнинг очилиш маросимини режалаштириш (тадбир концепциясини ишлаб чиқиш, таклиф қилинганлар рўйхатини тасдиқлаш, тадбирни режалаштириш ва тайёрлаш). 2024 йил август 3. Марказнинг очилиш маросими. 2024 йил сентябрь II. Ижтимоий иш бўйича минтақавий форумни ташкил этиш 4. Жаҳон ижтимоий иш кунига бағишланган ижтимоий иш бўйича минтақавий форумни ташкил этиш. 1. Форум шаклини аниқлаш ва унинг концепцияси ҳамда кун тартибини ишлаб чиқиш. 2024 йил июнь Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2. Форумни ташкил этиш. 2024 йил август 3. Форумни оммавий ва халқаро ёритиш. 2024 йил август-сентябрь III. Марказнинг устувор йўналишлари бўйича чора-тадбирлар 5. Тадқиқот ва инновациялар йўналишидаги чора-тадбирлар 1. Амалий тадқиқот асосларини яратиш. 2. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2024-2029 йилларга мўлжалланган тадқиқот ва инновациялар бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, жумладан: Ўзбекистон Республикасида ижтимоий соҳада илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни модернизация қилиш концепциясини ишлаб чиқиш; фанлараро тадқиқотлар учун методология ва салоҳиятни ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш; ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича ишлайдиган ўқитувчилар ва тадқиқотчилар учун мослаштирилган лойиҳалар/дастурларни ишлаб чиқиш; ижтимоий ҳимоя соҳасидаги мавзуларга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон ва минтақада ижтимоий иш хизматларини ривожлантириш учун грантлар олиш учун ариза бериш; билим ва тажриба алмашиш ҳамда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун йиллик академик форумларни (минтақавий, субминтақавий ва халқаро) ташкил этиш; ижтимоий ҳимоя соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацияларни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва бошқалар. 2024 йил сентябрдан бошлаб Халқаро ёки донор ташкилотлар грантлари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 6. Таълим ва тренинглар йўналишидаги чора-тадбирлар 2024-2026 йилларга мўлжалланган таълим ва кадрлар тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2024-2025 йиллар Халқаро ёки донор ташкилотлар грантлари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 7. Муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ижтимоий иш ва ижтимоий хизматлар амалиётини ривожлантириш. 1. Энг долзарб ижтимоий муаммоларни тадқиқот ва илғор илмий-тадқиқот амалиётининг устувор йўналишлари сифатида аниқлаш. 2. Болаларни ҳимоя қилиш, руҳий саломатлик, зўравонлик, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятларга жавоб бериш, қашшоқликни тугатиш ва шу каби соҳаларда ишларни яхшилаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, фаол ва мослашувчан тавсияларни ишлаб чиқиш. 3. Тадқиқот бўйича маълумотга эга бўлган тадбирларни амалга ошириш ва баҳолаш: тажриба-синов ҳудудларда тадқиқотга асосланган тадбирларни амалга ошириш ва натижаларни баҳолаш. 4. Интервенцияларни тарқатиш: кенг амалиёт билан мувофиқлаштириш учун муваффақиятли ва энг яхши амалиётларни жорий этиш. 5. Касбий стандартларни ўрнатиш. 6. Қўллаб-қувватланадиган ва малакали ишчи кучини таъминлаш, мураббийлик дастурлари, кучли назорат ва етакчилик тренинглари орқали амалиётни ошириш. 7. Амалиётдан хабардор қилиш, далилларга асосланган аралашувларни бирлаштириш ва уларнинг таъсирини доимий равишда баҳолаш учун технология ва тадқиқотлардан фойдаланиш. 8. Ижтимоий ишчи касбини қўллаб-қувватловчи ва тизимли муаммоларни ҳал қиладиган жараёнларни ҳимоя қилиш, ижтимоий ходимларни сиёсат ва қонунчилик жараёнларига жалб қилиш. 9. Маданий компетенцияни, хилма-хилликни ва мижозларга йўналтирилган ёндашувларни амалда тарғиб қилиш, хизматларнинг инклюзив бўлишини ва индивидуал ва жамият эҳтиёжларига мослаштирилганлигини таъминлаш. 2024 йил сентябрдан бошлаб Халқаро ёки донор ташкилотлар грантлари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 8. Маҳаллаларда Марказ имкониятларини кенгайтириш 1. 2024 — 2029 йилларга мўлжалланган маҳаллаларнинг жамият имкониятларини кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш , бунда асосий эътибор ушбу маҳаллий ҳамжамиятларда салоҳиятни ошириш, ресурсларни сафарбар қилиш ва барқарор ривожланишга қаратилганлигини таъминлаш. У қуйидаги тадбирларни ўз ичига олиши мумкин: маҳаллалардаги муайян муаммолар ва имкониятларни аниқлаш учун жамият эҳтиёжларини ҳар томонлама баҳолаш, аралашувлар аниқ мақсадли ва таъсирли бўлишини таъминлаш; ижтимоий ишда маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш; Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ишнинг профессионал тизимини яратиш концепциясини ишлаб чиқиш; оилани қўллаб-қувватлаш хизматлари, ёшларни жалб қилиш ташаббуслари ва жамият саломатлиги лойиҳалари каби аниқланган эҳтиёжларга жавоб берадиган ижтимоий иш бўйича инновацион дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; аҳолини ижтимоий иш жараёнларида фаол иштирок этиши, ўзаро ёрдам ва умумий масъулият маданиятини юксалтириш учун зарур бўлган кўникма ва билимлар билан қуроллантириш мақсадида маҳаллаларда семинарлар ва ўқув машғулотларини ўтказишга кўмаклашиш; маҳаллалар доирасидаги ижтимоий иш учун инфратузилмани мустаҳкамлаш, жамоат хизматига ва қўллаб-қувватлашга яхлит ва профессионал ёндашувни таъминлаш учун маҳаллий раҳбарлар, ташкилотлар ва манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш; амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш, ривожланаётган жамият эҳтиёжларини қондириш ва маҳаллалар доирасидаги ижтимоий иш амалиётини доимий равишда такомиллаштиришни таъминлаш учун стратегияларни керак бўлганда мослаштириш. 2025 йил январдан бошлаб Халқаро ёки донор ташкилотлар грантлари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. Ижтимоий бирдамлик ва хулқ-атворни ўзгартириш йўналишидаги чора-тадбирлар. Нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ва тиббиёт ходимлари каби салоҳиятли ижтимоий шерикларни аниқлаш ва улар билан фаол ҳамкорлик қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва стигма, болаларга нисбатан зўравонлик ва самарали мулоқотга тўсиқлар каби асосий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ҳамкорлик тармоғини яратиш; ижтимоий ва руҳий саломатлик билан боғлиқ бўлган стигмани камайтиришга, жамоатчилик хабардорлигини оширишга ва жамиятнинг ижобий меъёрларини илгари суришга қаратилган далилларга асосланган, маданий жиҳатдан хатти-ҳаракатларни ўзгартириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли дастурларни ишга тушириш, жамиятда таълим, ҳуқуқий тарғибот ва болаларни ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, барча болалар учун хавфсиз ва қўллаб-қувватловчи муҳитни таъминлаш; ижтимоий хизматлардан фойдаланишни рағбатлантириш учун хизматларнинг имконият ва кўринишини яхшилаш, жамият аъзолари билан самарали боғланиш ва уларни жалб қилиш учун турли хил алоқа стратегиялари ва платформалардан фойдаланиш, шу билан қўллаб-қувватлаш ва ёрдам маданиятини ошириш; ижтимоий ўзгаришлар ва ривожланиш натижаларини таъминлаш, жамият аъзоларининг ўз эҳтиёжларини ифода этиш ва барқарор аралашувларга ҳисса қўшиш имкониятини берадиган тадбирларга жалб қилиш учун ривожланиш учун алоқа (C4D) стратегияларидан фойдаланиш. 2025 йил январдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 350-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 28 августдаги 518-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 5-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:
«5 1 . Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Янги Замон 3-тор кўчасидаги 1-уй манзилида жойлашган бинонинг муайян қисмини Инновацион марказга ҳамда телеканалга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида 2024 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда жойлаштиришни таъминласин.
Телеканал Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг буюртмасига кўра ойлик эфир вақтининг 7 фоиз қисмига ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамда телеканал йўналишига зид бўлмаган бошқа ижтимоий ахборот ҳисобланадиган роликларни бепул жойлаштирилишини таъминласин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 июнь,
350-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
“YOʻL XARITASI”
Hamjamiyatlarni mustahkamlash va ijtimoiy farovonlikni rivojlantirish markazini tashkil etish toʻgʻrisida
Ijtimoiy himoya sohasida kadrlarni qayta tayyorlash jarayoniga xorijiy davlatlarning ilgʻor tajribasini tatbiq etish va ushbu yoʻnalishda xalqaro hamkorlikni mustahkamlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), Xalqaro bolalar fondi (YUNISEF) va Kolumbiya universitetining Ijtimoiy ish maktabi (AQSh) oʻrtasida 2023-yil 28-noyabrda Hamjamiyatlarni mustahkamlash va ijtimoiy farovonlikni rivojlantirish markazini tashkil etish boʻyicha uch tomonlama Oʻzaro anglashuv memorandumi imzolanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Agentlik hamda Kolumbiya universitetining Ijtimoiy ish maktabi taʼsischiligida Hamjamiyatlarni mustahkamlash va ijtimoiy farovonlikni rivojlantirish markazini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
Markaz yuridik shaxs — muassasa shaklidagi Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti hisoblanadi;
Markaz ijtimoiy himoya sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, shuningdek, mazkur jarayonda Agentlik tizimidagi muassasalarga ilmiy-metodologik koʻmaklashadigan muassasa hisoblanadi;
Markazda ilmiy-tadqiqot ishlari, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish Agentlik va Kolumbiya universitetining Ijtimoiy ish maktabi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlari asosida kelishuvga koʻra tashkil etiladi hamda davlat tili yoki ingliz tilida olib boriladi.
4. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:
ijtimoiy himoya va aholining ruhiy salomatligi sohasidagi muammolarni tadqiq etish hamda hal qilishga qaratilgan takliflar ishlab chiqish;
ijtimoiy ish sohasida xalqaro standartlar talablariga mos keluvchi akademik tizimni joriy etish va mustahkamlash;
ijtimoiy himoya muammolarini hal etishga qaratilgan dasturlarni ishlab chiqish va ishga tushirish;
ijtimoiy himoya sohasida ish jarayonlarini tashkil etish metodologiyasini yaratishga koʻmaklashish orqali Oʻzbekistonda professional ijtimoiy ish tizimini joriy etishni qoʻllab-quvvatlash;
ijtimoiy xizmatlarni mahalla darajasida tashkil etish boʻyicha ilmiy tavsiyalar ishlab chiqish;
Agentlik tizimidagi ilmiy-tadqiqot va malaka oshirish muassasalari faoliyatiga uslubiy koʻmaklashish;
Kolumbiya universitetining Ijtimoiy ish maktabi bilan hamkorlikda ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish;
qonunchilikka muvofiq shartnoma asosida kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish hamda ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish.
5. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) Markaz rahbari Agentlik direktori tomonidan Kolumbiya universitetining Ijtimoiy ish maktabi bilan kelishilgan holda lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
b) Markaz xodimlari, xususan:
xorijdan jalb qilinadigan professor-oʻqituvchilar — Kolumbiya universitetining Ijtimoiy ish maktabi tomonidan;
boshqa xodimlar, jumladan, mahalliy professor-oʻqituvchilar — Agentlik tomonidan Markaz faoliyatiga jalb etiladi;
v) Markaz rahbari va xodimlari mehnatga haq toʻlash shartlari boʻyicha mos ravishda Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoyani rivojlantirish instituti direktori va xodimlariga tenglashtiriladi;
g) Markaz faoliyati quyidagi manbalar hisobidan moliyalashtiriladi:
Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari;
ilmiy-tadqiqot loyihalarini amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalariga koʻra ajratiladigan grantlar;
taʼlim xizmatlarini koʻrsatishdan, ilmiy-oʻquv, oʻquv-metodik, ilmiy va axborot-tahliliy mahsulotlarni ishlab chiqarishdan hamda boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya institutlari grantlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;
d) Markazni tashkil etish, uning moddiy-texnik va taʼlim bazasini shakllantirish, shuningdek, taʼmirlash-rekonstruksiya qilish, bino hamda inshootlarni zarur mebel, inventar, kompyuter va boshqa tashkiliy texnikalar bilan jihozlash, xorijdan jalb qilinadigan professor-oʻqituvchilarning mehnatiga haq toʻlash va xizmat safarlarini moliyalashtirish Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
6. Hamjamiyatlarni mustahkamlash va ijtimoiy farovonlikni rivojlantirish markazi tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
7. Markaz Toshkent shahri, Mirobod tumani, Amir Temur shoh koʻchasi, 17-uy manzilidagi bino va inshootlarda, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi “Axborot va pedagogika texnologiyalari innovatsion markazi” MChJ — Toshkent shahri, Mirobod tumani, Yangi Zamon 3-tor koʻchasi 1-uy manzilidagi bino va inshootlarda tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi belgilangan tartibda Markaz davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.
9. Hamjamiyatlarni mustahkamlash va ijtimoiy farovonlikni rivojlantirish markazini tashkil etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashgan bolalar koʻngilochar-maʼrifiy telekanalini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 28-avgustdagi 518-son qaroriga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.
11. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyundagi 350-son qaroriga 1-ILOVA
Hamjamiyatlarni mustahkamlash va ijtimoiy farovonlikni rivojlantirish markazining
Direktor Direktor oʻrinbosari (Dastur koordinatori) Moliya va buxgalteriya shuʼbasi Dasturiy boʻlim Mutaxassislar
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyundagi 350-son qaroriga 2-ILOVA
Hamjamiyatlarni mustahkamlash va ijtimoiy farovonlikni rivojlantirish markazini tashkil etish boʻyicha
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Hamjamiyatlarni mustahkamlash va ijtimoiy farovonlikni rivojlantirish boʻyicha markaz faoliyatini yoʻlga qoʻyish 1. Markaz faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha chora-tadbirlar 1. Markazning ustavini tasdiqlash va davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 2. Markazni yillik va 3 yillik moliyalashtirish manbalarini tasdiqlash. 3. Markazni kadrlar bilan taʼminlash. 4. Markazning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, zaruriyatga koʻra Markaz binosini moslashtirish. 2024-yil iyun Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 5. Kolumbiya universiteti bilan hamkorlikda Markaz faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash. 2024-yil iyun Ijtimoiy himoya milliy agentligi 2. Oʻzbekiston bilan hamkorlikni rivojlantirish, jumladan, Toshkent shahrida markaz ochish boʻyicha tashkiliy masalalarni ishlab chiqish maqsadida Kolumbiya universitetida maxsus boʻlim (unit)ni tashkil etish. 1. Kolumbiya universiteti vakillari bilan Kolumbiya universitetida maxsus boʻlim ochilishi boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2. Kolumbiya Universitetida maxsus boʻlimni tashkil etish va taʼminlash uchun dastlabki xarajatlar smetasini ishlab chiqish. 3. Boʻlim faoliyatini moliyalashtirish manbalarini aniqlash. 4. Kolumbiya universitetidagi maxsus boʻlim tomonidan grant mablagʻlari ajratish maqsadida arizalarni tayyorlash. 2024-yil avgust Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar Ijtimoiy himoya milliy agentligi 3. Markaz faoliyati boʻyicha targʻibot ishlarini amalga oshirish 1. Markaz boʻyicha media-rejani ishlab chiqish va amalga oshirish, shu jumladan: Markaz rasmiy veb-saytini va ijtimoiy tarmoqlarda sahifalarini yaratish; Axborot materiallarini (maqolalar va boshqalar) Markazning rasmiy veb-saytida va boshqa platformalarda joylashtirish; turli ommaviy axborot vositalari orqali Markaz faoliyatini targʻib qilish. 2024-yil iyun Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Ijtimoiy himoya milliy agentligi, OʻzMTRK 2. Markazning ochilish marosimini rejalashtirish (tadbir konsepsiyasini ishlab chiqish, taklif qilinganlar roʻyxatini tasdiqlash, tadbirni rejalashtirish va tayyorlash). 2024-yil avgust 3. Markazning ochilish marosimi. 2024-yil sentyabr II. Ijtimoiy ish boʻyicha mintaqaviy forumni tashkil etish 4. Jahon ijtimoiy ish kuniga bagʻishlangan ijtimoiy ish boʻyicha mintaqaviy forumni tashkil etish. 1. Forum shaklini aniqlash va uning konsepsiyasi hamda kun tartibini ishlab chiqish. 2024-yil iyun Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 2. Forumni tashkil etish. 2024-yil avgust 3. Forumni ommaviy va xalqaro yoritish. 2024-yil avgust-sentyabr III. Markazning ustuvor yoʻnalishlari boʻyicha chora-tadbirlar 5. Tadqiqot va innovatsiyalar yoʻnalishidagi chora-tadbirlar 1. Amaliy tadqiqot asoslarini yaratish. 2. Quyidagilarni oʻz ichiga olgan 2024-2029-yillarga moʻljallangan tadqiqot va innovatsiyalar boʻyicha harakatlar rejasini ishlab chiqish, jumladan: Oʻzbekiston Respublikasida ijtimoiy sohada ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatni modernizatsiya qilish konsepsiyasini ishlab chiqish; fanlararo tadqiqotlar uchun metodologiya va salohiyatni oshirish chora-tadbirlarini ishlab chiqish; ijtimoiy himoya masalalari boʻyicha ishlaydigan oʻqituvchilar va tadqiqotchilar uchun moslashtirilgan loyihalar/dasturlarni ishlab chiqish; ijtimoiy himoya sohasidagi mavzularga eʼtibor qaratgan holda Oʻzbekiston va mintaqada ijtimoiy ish xizmatlarini rivojlantirish uchun grantlar olish uchun ariza berish; bilim va tajriba almashish hamda saʼy-harakatlarni birlashtirish uchun yillik akademik forumlarni (mintaqaviy, submintaqaviy va xalqaro) tashkil etish; ijtimoiy himoya sohasida ilmiy-tadqiqot va innovatsiyalarni ragʻbatlantirish chora-tadbirlarini ishlab chiqish va boshqalar. 2024-yil sentyabrdan boshlab Xalqaro yoki donor tashkilotlar grantlari Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 6. Taʼlim va treninglar yoʻnalishidagi chora-tadbirlar 2024-2026-yillarga moʻljallangan taʼlim va kadrlar tayyorlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2024-2025-yillar Xalqaro yoki donor tashkilotlar grantlari Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 7. Muhim ijtimoiy muammolarni hal qilishda ijtimoiy ish va ijtimoiy xizmatlar amaliyotini rivojlantirish. 1. Eng dolzarb ijtimoiy muammolarni tadqiqot va ilgʻor ilmiy-tadqiqot amaliyotining ustuvor yoʻnalishlari sifatida aniqlash. 2. Bolalarni himoya qilish, ruhiy salomatlik, zoʻravonlik, sogʻliqni saqlash, favqulodda vaziyatlarga javob berish, qashshoqlikni tugatish va shu kabi sohalarda ishlarni yaxshilash boʻyicha tadqiqotlar oʻtkazish, faol va moslashuvchan tavsiyalarni ishlab chiqish. 3. Tadqiqot boʻyicha maʼlumotga ega boʻlgan tadbirlarni amalga oshirish va baholash: tajriba-sinov hududlarda tadqiqotga asoslangan tadbirlarni amalga oshirish va natijalarni baholash. 4. Intervensiyalarni tarqatish: keng amaliyot bilan muvofiqlashtirish uchun muvaffaqiyatli va eng yaxshi amaliyotlarni joriy etish. 5. Kasbiy standartlarni oʻrnatish. 6. Qoʻllab-quvvatlanadigan va malakali ishchi kuchini taʼminlash, murabbiylik dasturlari, kuchli nazorat va yetakchilik treninglari orqali amaliyotni oshirish. 7. Amaliyotdan xabardor qilish, dalillarga asoslangan aralashuvlarni birlashtirish va ularning taʼsirini doimiy ravishda baholash uchun texnologiya va tadqiqotlardan foydalanish. 8. Ijtimoiy ishchi kasbini qoʻllab-quvvatlovchi va tizimli muammolarni hal qiladigan jarayonlarni himoya qilish, ijtimoiy xodimlarni siyosat va qonunchilik jarayonlariga jalb qilish. 9. Madaniy kompetensiyani, xilma-xillikni va mijozlarga yoʻnaltirilgan yondashuvlarni amalda targʻib qilish, xizmatlarning inklyuziv boʻlishini va individual va jamiyat ehtiyojlariga moslashtirilganligini taʼminlash. 2024-yil sentyabrdan boshlab Xalqaro yoki donor tashkilotlar grantlari Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 8. Mahallalarda Markaz imkoniyatlarini kengaytirish 1. 2024 — 2029-yillarga moʻljallangan mahallalarning jamiyat imkoniyatlarini kengaytirish boʻyicha Harakatlar rejasini ishlab chiqish , bunda asosiy eʼtibor ushbu mahalliy hamjamiyatlarda salohiyatni oshirish, resurslarni safarbar qilish va barqaror rivojlanishga qaratilganligini taʼminlash. U quyidagi tadbirlarni oʻz ichiga olishi mumkin: mahallalardagi muayyan muammolar va imkoniyatlarni aniqlash uchun jamiyat ehtiyojlarini har tomonlama baholash, aralashuvlar aniq maqsadli va taʼsirli boʻlishini taʼminlash; ijtimoiy ishda mahallalar faoliyatini takomillashtirish boʻyicha dasturlarni ishlab chiqish; Oʻzbekiston Respublikasida ijtimoiy ishning professional tizimini yaratish konsepsiyasini ishlab chiqish; oilani qoʻllab-quvvatlash xizmatlari, yoshlarni jalb qilish tashabbuslari va jamiyat salomatligi loyihalari kabi aniqlangan ehtiyojlarga javob beradigan ijtimoiy ish boʻyicha innovatsion dasturlarni ishlab chiqish va amalga oshirish; aholini ijtimoiy ish jarayonlarida faol ishtirok etishi, oʻzaro yordam va u�umiy masʼuliyat madaniyatini yuksaltirish uchun zarur boʻlgan koʻnikma va bilimlar bilan qurollantirish maqsadida mahallalarda seminarlar va oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazishga koʻmaklashish; mahallalar doirasidagi ijtimoiy ish uchun infratuzilmani mustahkamlash, jamoat xizmatiga va qoʻllab-quvvatlashga yaxlit va professional yondashuvni taʼminlash uchun mahalliy rahbarlar, tashkilotlar va manfaatdor tomonlar bilan hamkorlik qilish; amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar samaradorligini monitoring qilish va baholash, rivojlanayotgan jamiyat ehtiyojlarini qondirish va mahallalar doirasidagi ijtimoiy ish amaliyotini doimiy ravishda takomillashtirishni taʼminlash uchun strategiyalarni kerak boʻlganda moslashtirish. 2025-yil yanvardan boshlab Xalqaro yoki donor tashkilotlar grantlari Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Ijtimoiy himoya milliy agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 9. Ijtimoiy birdamlik va xulq-atvorni oʻzgartirish yoʻnalishidagi chora-tadbirlar. Nodavlat notijorat tashkilotlari, jamoat tashkilotlari va tibbiyot xodimlari kabi salohiyatli ijtimoiy sheriklarni aniqlash va ular bilan faol hamkorlik qilish, ijtimoiy himoyani kuchaytirish va stigma, bolalarga nisbatan zoʻravonlik va samarali muloqotga toʻsiqlar kabi asosiy muammolarni hal qilishga qaratilgan hamkorlik tarmogʻini yaratish; ijtimoiy va ruhiy salomatlik bilan bogʻliq boʻlgan stigmani kamaytirishga, jamoatchilik xabardorligini oshirishga va jamiyatning ijobiy meʼyorlarini ilgari surishga qaratilgan dalillarga asoslangan, madaniy jihatdan xatti-harakatlarni oʻzgartirish tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirish; bolalarga nisbatan zoʻravonlikning oldini olish boʻyicha keng qamrovli dasturlarni ishga tushirish, jamiyatda taʼlim, huquqiy targʻibot va bolalarni himoya qilish tizimini mustahkamlash, barcha bolalar uchun xavfsiz va qoʻllab-quvvatlovchi muhitni taʼminlash; ijtimoiy xizmatlardan foydalanishni ragʻbatlantirish uchun xizmatlarning imkoniyat va koʻrinishini yaxshilash, jamiyat aʼzolari bilan samarali bogʻlanish va ularni jalb qilish uchun turli xil aloqa strategiyalari va platformalardan foydalanish, shu bilan qoʻllab-quvvatlash va yordam madaniyatini oshirish; ijtimoiy oʻzgarishlar va rivojlanish natijalarini taʼminlash, jamiyat aʼzolarining oʻz ehtiyojlarini ifoda etish va barqaror aralashuvlarga hissa qoʻshish imkoniyatini beradigan tadbirlarga jalb qilish uchun rivojlanish uchun aloqa (C4D) strategiyalaridan foydalanish. 2025-yil yanvardan boshlab Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Ijtimoiy himoya milliy agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyundagi 350-son qaroriga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashgan bolalar koʻngilochar-maʼrifiy telekanalini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 28-avgustdagi 518-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. 5-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.
2. Quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:
“5 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Toshkent shahrining Mirobod tumani Yangi Zamon 3-tor koʻchasidagi 1-uy manzilida joylashgan binoning muayyan qismini Innovatsion markazga hamda telekanalga tekin foydalanish huquqi asosida 2024-yil 1-iyulga qadar belgilangan tartibda joylashtirishni taʼminlasin.
Telekanal Ijtimoiy himoya milliy agentligining buyurtmasiga koʻra oylik efir vaqtining 7 foiz qismiga ijtimoiy himoya sohasidagi hamda telekanal yoʻnalishiga zid boʻlmagan boshqa ijtimoiy axborot hisoblanadigan roliklarni bepul joylashtirilishini taʼminlasin”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 24-iyun,
350-son