UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 25 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 июня 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 June 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

ТАЛАБЛАР

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори билан:

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан рўйхатга олиниши;

тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари (кейинги ўринларда — хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари) дастлаб шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарнинг бирламчи кўмак хонасига (кейинги ўринларда — бирламчи кўмак хонаси) жойлаштирилиши ҳамда уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши;

2024 йил 1 июндан бошлаб шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда бирламчи кўмак хонаси Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб республиканинг қолган барча ҳудудларида ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига (кейинги ўринларда — ҳудудий марказлар) жойлаштириш ва вақтинча бошпана (шелтер) билан таъминлаш ҳамда улардан чиқариш;

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантириш ва юритиш;

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ҳамда ҳудудий марказлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва уларнинг мониторинги.

3. Белгилансинки:

бирламчи кўмак хонаси ташкил этилгунига қадар хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига қўшимча реабилитацияга муҳтожлик аниқланган ҳолларда, ҳимоя ордери асосида ҳудудий марказларига жойлаштирилади;

«112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушганда, мутахассислар томонидан хотин-қизларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш каби хизматлар кўрсатилади. Бунда хотин-қизларга шошилинч руҳий, психотерапевтик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда тазйиқ ёки зўравонлик содир этган шахсларга чора кўриш зарур бўлган ҳолларда, мазкур қўнғироқлар ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақамларига йўналтирилади;

патронаж ҳамшираси томонидан хонадонларга ташриф буюриш жараёнида кузатилган хотин-қизларга тазйиқ ёки зўравонлик ҳолати юзасидан зудлик билан мажбурий равишда ички ишлар органлари хабардор қилинади;

тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга мазкур қарор талаблари асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилиши учун Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика маркази масъул ҳисобланади;

ҳудудий марказлар томонидан ишлаб чиқилган якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасида бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

3 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармони билан жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болалар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига бошқалардан алоҳида жойлаштирилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3 2 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

жинсий зўравонликдан жабрланган боланинг ҳаётий вазияти «Инсон» марказлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 14 июлдаги 440-сон қарорида белгиланган тартибда баҳоланади;

баҳолаш натижалари асосида жинсий зўравонликдан жабрланган бола ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйилганда, тегишли «Инсон» марказининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тасдиқланган намунадаги қарори билан ҳудудий марказларга бошқалардан алоҳида жойлаштирилиши мумкин.

4. Қуйидагилар:

Шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда бирламчи кўмак хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича минимал талаблар 2-иловага мувофиқ;

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун зарур инфратузилмани шакллантириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Агентлик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда хотин-қизларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш даврида уларнинг фарзандларига қараб туриш хизматини ташкил этиш заруратидан келиб чиқиб, ҳудудий марказларга Агентлик тизими ташкилотларининг мавжуд штат бирликлари доирасида қўшимча тарбиячи штат бирлигини киритишга рухсат берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида, республиканинг қолган барча ҳудудларида эса 2024 йил 1 сентябрга қадар шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда 2-иловага мувофиқ минимал талаблар асосида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Агентлик бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари учун тазйиқ ҳамда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий ва реабилитация хизматларни кўрсатиш ҳамда уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш тизимини ташкил этиш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Агентлик, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини такомиллаштириш ва заруратга кўра унинг бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарорига 1-ИЛОВА

Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига (кейинги ўринларда — хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари), шунингдек, жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болаларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади:

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ёки ижтимоий ходимга;

ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақамларига ёки бевосита профилактика инспекторларига. Бунда тиббиёт муассасалари масъуллари зўравонликдан жабрланиб, шошилинч тиббий хизмат кўрсатувчи соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилган хотин-қизлар ҳақида ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақами билан бирга 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га ҳам хабар беришлари лозим;

«112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га;

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар берган учинчи шахслар ҳақидаги маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сир тутилиши таъминланади.

3. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати «102» қисқа рақамига ҳамда профилактика инспекторларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.

4. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига, шунингдек, жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болаларга ижтимоий хизматлар «Инсон» марказлари, Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказлари (кейинги ўринларда — ҳудудий марказлар) томонидан кўрсатилади. Бунда жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болаларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш улар учун ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режасига мувофиқ ташкил этилади.

Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ижтимоий буюртмаси орқали жалб этилиши мумкин.

Зарур ҳолларда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига, шу жумладан тил (нутқ) ёки сенсор функциялари бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тор доирадаги мутахассислар жалб этилади.

5. «Инсон» марказлари хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига кундузги қатнов шаклида қисқа ҳамда узоқ муддатли ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатади.

Мазкур турдаги хизматларни кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланади.

6. Ҳудудий марказлар томонидан якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ 6 ой муддатгача вақтинчалик бошпана (шелтер) озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш, ижтимоий реабилитация, ҳуқуқий, психологик ва мазкур Регламентга мувофиқ бошқа турдаги хизматлар кўрсатилади.

2-боб. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш ҳамда шахснинг ҳолатини баҳолаш

1-§. «Инсон» марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонлик тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш, шахснинг ҳолатини баҳолаш ва хизматлар кўрсатиш

7. «Инсон» марказлари тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг мурожаати асосида сўровнома ўтказган ҳолда уларнинг ҳолатини баҳолайди.

Сўровнома шакли ва уни ўтказиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.

8. «Инсон» марказлари баҳолаш натижалари ҳамда хотин-қизларнинг розилиги асосида қуйидаги чора-тадбирлардан бирини ёки бир нечтасини амалга оширади:

кундузги қатнов шаклида қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш;

шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарнинг бирламчи кўмак хоналарига (кейинги ўринларда — бирламчи кўмак хоналари) жойлаштириш;

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатини ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳимоя ордерини расмийлаштириш чораларини кўриш учун «102» қисқа рақамига хабар бериш.

9. Хотин-қизлар кундузги қатнов шаклида қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий, психологик ҳамда ҳуқуқий хизматларни танлаган тақдирда, «Инсон» марказлари томонидан ўтказилган сўровнома натижалари ва хотин-қизларнинг танловига мувофиқ қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

а) психологик хизматлар;

б) шошилинч тиббий ёрдам олишга кўмаклашиш;

в) қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий хизматлар;

г) ҳимоя ордерини олишда кўмаклашиш;

д) хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган ҳужжатларини қайта тиклашга кўмаклашиш;

е) «Инсон» марказлари томонидан кўрсатилмайдиган бошқа турдаги давлат хизматларидан фойдаланишга кўмаклашиш;

ж) касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган хотин-қизларни ҳудудлардаги мономарказ ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўргатиш учун йўлланма бериш.

Баҳолаш натижаларига кўра «Инсон» марказлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

2-§. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш ва шахснинг ҳолатини баҳолаш

10. Тазйиқ ва зўравонлик, ўз жонига суиқасд қилиш (шу жумладан, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган ҳолатларда) ҳолатига доир мурожаатлар бевосита жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, «112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда «1146» қисқа рақамли «ишонч телефони» операторлари, ижтимоий ходимлар ва патронаж ҳамшираларининг «102» қисқа рақамига берган хабари асосида ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Бунда рўйхатга олинган мурожаатлар «Инсон» марказларини хабардор қилган ҳолда, дарҳол профилактика инспекторига тақдим этилади.

11. Мурожаат бўйича:

а) 24 соат ичида профилактика инспектори:

хотин-қизларга ҳимоя ордерини расмийлаштириш ҳамда заруратга кўра уларни бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштириш чораларини кўради;

тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказади;

жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларга эҳтиёжи мавжудлигини аниқлайди ва бу ҳақида «E-himoya orderi» электрон тизимига маълумот киритади.

б) бир иш куни ичида ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолайди. Бунда мурожаат «E-himoya orderi» электрон тизими орқали келиб тушган ҳолларда фақат ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган шахсларнинг ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.

Баҳолаш натижаларига кўра хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштиради.

Бунда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари профилактика инспектори томонидан бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилганда, ижтимоий ходим 24 соат ичида уларнинг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради.

12. Хотин-қизлар бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилишга розилик билдирмаган тақдирда, ижтимоий ходим уларга «Инсон» марказлари орқали мазкур Регламентнинг 9-бандида белгиланган хизматлардан фойдаланишни таклиф қилади.

3-боб. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини бирламчи кўмак хонасига жойлаштириш

13. Бирламчи кўмак хоналари камида тўртта ўриндан иборат бўлади ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади.

14. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари бирламчи кўмак хоналарига уч суткадан кўп бўлмаган муддатга «Инсон» марказларининг йўлланмаси ёки профилактика инспектори томонидан расмийлаштирилган далолатнома асосида жойлаштирилади.

Йўлланма шакли Агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, далолатнома шакли эса Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

15. Бирламчи кўмак хонасига олиб келинган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг талабларидан келиб чиқиб, зудлик билан қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

шошилинч қабул бўлими шифокори томонидан олиб келинган вақтда жароҳатлар мавжуд бўлганда ёки хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари шикоятига кўра тиббий ёрдам;

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг руҳий ҳолатини текшириш учун психиатр кўриги.

16. Бирламчи кўмак хоналарига жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари овқат ҳамда шахсий гигиена воситалари билан таъминланади.

17. Бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилган хотин-қизлар билан «Инсон» марказларининг ижтимоий ходими суҳбат ўтказади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра ушбу Регламентнинг 9-банди «а» ва «в — ж» кичик бандларида белгиланган хизматлар кўрсатилади.

18. Ижтимоий ходим хотин-қизлар билан қўшимча суҳбат ўтказиш орқали уларнинг ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини аниқлайди.

Бунда ҳудудий марказларга жойлаштириш учун хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштирилган бўлиши лозим.

19. Ҳудудий марказларга жойлаштиришга ёки ҳимоя ордери расмийлаштиришга розилик билдирмаган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари «Инсон» марказларининг психологлар гуруҳи ва ҳуқуқий масалаларда эксперт маслаҳатчи хизматларидан фойдаланиши мумкин.

20. Ҳимоя ордери расмийлаштирилган ва ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари бирламчи кўмак хоналарида мазкур Регламентнинг 21-бандидаги касалликлар мавжудлигини аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

21. Қуйидаги касалликлар мавжуд бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳудудий марказларга жойлаштирилмайди:

беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ҳамда хулқий бузилишлар билан кечадиган руҳий касалликлар, хусусан, тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик касалликлари;

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари (ОИВ инфекцияси бундан мустасно).

Мазкур бандда назарда тутилган касалликлар аниқланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари тегишли даволаш-профилактика муассасаларига юборилганда, «Инсон» марказлари томонидан зарур ҳолларда масофадан туриб хизматлар кўрсатилади ҳамда ушбу муассасалардан чиқарилгандан сўнг ижтимоий ходим уларни розилик асосида ҳудудий марказларга жойлаштириш чораларини кўради. Бунда хотин-қизларга берилган ҳимоя ордерининг муддати тугаган ҳолатларда ҳам улар ҳудудий марказларга жойлаштирилиши мумкин.

Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларида мазкур бандда назарда тутилган касалликлар аниқланмаган тақдирда, шошилинч қабул бўлими тиббий хулоса расмийлаштиради ҳамда «Инсон» марказларига тақдим этади.

4-боб. Ҳудудий марказларга хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини, шунингдек, жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болаларни жойлаштириш ҳамда реабилитация хизматларини кўрсатиш

22. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳудудий марказларга мазкур Регламентга иловага мувофиқ схема асосида жойлаштирилади.

22 1 . Жинсий зўравонликдан жабрланган болалар қонунчиликда белгиланган тартибда ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уларни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйилганда, тегишли «Инсон» марказининг қарори билан ҳудудий марказларга бошқалардан алоҳида жойлаштирилиши мумкин.

Бунда ҳудудий марказларга жойлаштирилган жинсий зўравонликдан жабрланган болаларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш, уларнинг ҳудудий марказларда бўлиш тартиби ва муддатлари улар учун ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режасига асосан мазкур бобда белгиланган тартибда ташкил этилади.

23. Хотин-қизлар ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган тақдирда, «Инсон» марказлари бир иш куни ичида хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини яшаш жойидаги ҳудудий марказга жойлаштириш учун қуйидагиларни амалга оширади:

ҳудудий марказда бўш ўрин мавжудлигини аниқлайди;

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ID-карта, туғилганлик ҳақида гувоҳнома) маълумотларини шакллантиради.

24. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг яшаш жойидаги ҳудудий марказда бўш ўрин мавжуд бўлмаса, ушбу ҳудудга яқин бўлган ёхуд уларнинг хоҳишига кўра бошқа ҳудудий марказ танланади.

Бунда ҳудудий марказларда бўш ўринлар мавжуд бўлмаса ёки хотин-қизларнинг хоҳишига кўра улар нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташкил этилган реабилитация марказларига ҳам юборилиши мумкин.

25. «Инсон» маркази шу куннинг ўзида ушбу Регламентнинг 21 ва 23-бандларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали тегишли ҳудудий марказга юборади.

26. Қуйидаги ҳолатларда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳудудий марказларга жойлаштирилмайди:

хотин-қизлар томонидан ҳудудий марказларга жойлаштиришга розилик билдирилмаганда ёки ҳимоя ордери олиш рад этилганда;

мазкур Регламентнинг 21-бандида белгиланган касалликлар аниқланганда.

27. «Инсон» маркази зарур маълумот ва ҳужжатлар шакллантирилганидан сўнг хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га мурожаат қилади.

Бунда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) «Инсон» марказининг мурожаати келиб тушган куннинг ўзида хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган болаларини ҳудудий марказларга олиб боради.

28. Ҳудудий марказ «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу Регламентнинг 21 ва 23-бандларида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларни олган куннинг ўзида хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини бошпана (шелтер) билан таъминлайди.

29. Ҳудудий марказлар хотин-қизлар билан улар етиб келган куннинг ўзида ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди.

Бунда беш иш куни ичида хотин-қизларнинг ҳолати ҳудудий марказнинг ижтимоий ходими, ҳуқуқшунос ва психологдан иборат мультидисциплинар гуруҳ томонидан сўровнома орқали комплекс баҳолаш ўтказилади ҳамда баҳолаш натижалари бўйича якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури ишлаб чиқилади.

Сўровнома шакли ва уни ўтказиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.

30. Ҳудудий марказлар томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига тиббий, психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа хизматларни кўрсатиш;

вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги мактабгача ёки ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштиришни ташкил этиш;

хотин-қизларга ёрдам кўрсатишда мутахассис зарур бўлган ҳолларда суицидолог, психотерапевт, болалар психологи, тиббий руҳшунослар ва бошқа мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларга ҳудудлардаги мономарказ ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўргатишга йўлланма бериш;

хотин-қизларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш даврида уларнинг вояга етмаган фарзандларига тарбиячи бириктириш;

маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

Хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари мактабгача ёки ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштирилганда, уларни таълим муассасасига олиб бориш ва олиб келиш ҳудудий марказ томонидан таъминланади.

Ҳудудий марказлар томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа ижтимоий хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

31. Ҳудудий марказлар хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурида назарда тутилган ижтимоий хизматлар кўрсатилиши, шунингдек, бошқа чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб боради.

5-боб. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказлардан чиқариш тартиби

32. Қуйидагилар хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказлардан чиқаришга асос бўлади:

шартномада белгиланган ҳудудий марказларда бўлиш муддатининг тугаши;

кўрсатилган ижтимоий хизматлар натижасида хотин-қизларда ўз жонига қасд қилишга мойиллик хавфининг бартараф этилганлиги (тиббий руҳшунос ёхуд суицидологнинг хулосасига мувофиқ);

хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг соғлиғи ёмонлашиши, шунингдек, руҳий ҳолатининг бузилиши натижасида даволаш-профилактика муассасасига стационар даволаниш учун жойлаштирилиши;

хотин-қизларнинг ҳудудий марказлардан чиқариш ҳақидаги аризаси;

ҳудудий марказларнинг ички тартиб-қоидаларини ва шартнома шартларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузиш;

хотин-қизларнинг вафот этиши.

Соғлиғининг ёмонлашиши, шунингдек, руҳий ҳолатининг бузилиши натижасида даволаш-профилактика муассасасига стационар даволаниш учун жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ушбу муассасаларда даволаниб чиққанларидан сўнг ҳудудий марказларга қайта жойлаштирилади.

Бунда хотин-қизлар даволаш муассасасига жойлаштирилганда, уларнинг ҳудудий марказлардаги жойи сақлаб турилади.

33. Мазкур Регламентнинг 32-бандида келтирилган асослардан бири мавжуд бўлганда, хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари тегишли «Инсон» марказини ахборот тизими орқали хабардор қилган ҳолда чиқарилади.

34. Бошқа ҳудудда жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўл харажатлари (поезд, автобус) ҳудудий марказлар маблағлари ҳисобидан қопланади.

6-боб. «Инсон» марказлари ва ҳудудий марказлар хизматларидан фойдаланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг мониторинги

35. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоийлашув ҳолати мониторинги:

бирламчи кўмак хоналари хизматидан фойдаланган, бироқ ҳудудий марказларга жойлаштирилмаган хотин-қизларга нисбатан улар ишонч билдирган «Инсон» маркази ходими томонидан;

ҳудудий марказдан чиқарилган хотин-қизларга нисбатан улар ишонч билдирган ҳудудий марказ ходими томонидан олти ой давомида масофадан туриб алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Бунда хотин-қизларнинг илтимосига кўра мониторинг «Инсон» маркази ижтимоий ходими томонидан жойига чиққан ҳолда суҳбат ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкин.

Жойига чиққан ҳолда мониторинг жараёнига хотин-қизларнинг розилиги асосида хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори ҳамда бошқа зарур мутахассислар жалб этилиши мумкин.

36. Мониторинг даврида ўз оиласига қайтган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатининг мавжудлиги ўрганилади.

37. Мониторинг натижалари бўйича маълумотлар «Инсон» марказлари ва ҳудудий марказлар ходимлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади.

38. «Инсон» марказининг ижтимоий ходими, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

7-боб. Якунловчи қоидалар

39. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг сифати учун ҳудудий марказлар директорлари шахсан жавоб беради.

40. «Инсон» марказлари ва ҳудудий марказлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган шахсга доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

41. «Инсон» марказлари, ҳудудий марказлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу Регламент талабларига риоя этилиши устидан назоратни Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция амалга оширади.

42. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари «Инсон» марказлари ҳамда ҳудудий марказлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

43. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА

Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштириш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази Хотин-қизларнинг мурожаати асосида сўровнома ўтказган ҳолда уларнинг ҳолатини баҳолайди ва зарур ҳолларда шошилинч қабул бўлимлари мавжуд шифохоналарнинг бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш ва ҳимоя ордерини расмийлаштириш учун ички ишлар органига хабар бериш чораларини кўради. Тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси аниқланиши билан дарҳол Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, ижтимоий ходимлар, патронаж ҳамширалари, «112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда «1146» қисқа рақамли «ишонч телефони» операторлари Тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси тўғрисида ички ишлар органларининг навбатчилик қисми телефон рақами — «102»га хабар беради. 2-босқич Ички ишлар органларининг навбатчилик қисми телефон рақами — «102» оператори Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, ижтимоий ходимлар, патронаж ҳамшираларининг тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси тўғрисидаги мурожаатни тегишли ички ишлар органига йўналтиради. Хабар келиб тушиши билан дарҳол 3-босқич Ҳудудий ички ишлар органи Мурожаатни рўйхатдан ўтказади, ҳодиса бўйича профилактика инспекторини бириктиради ва тегишли «Инсон» ижтимоий хизматлар марказини хабардор қилади. Хабар келиб тушиши билан дарҳол 4-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Ҳодиса тўғрисида хабардор қилинганидан сўнг ижтимоий ходимни бириктиради. Хабар келиб тушиши билан дарҳол 5-босқич Профилактика инспектори 1. Хотин-қизларга ҳимоя ордерини расмийлаштириш ҳамда заруратга кўра уларни бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштириш чораларини кўради. 2. Тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказади. 3. Жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларга эҳтиёжи мавжудлигини аниқлайди ва бу ҳақида «E-himoya orderi» электрон тизимига маълумот киритади. Хабар келиб тушганидан сўнг 24 соат ичида Ижтимоий ходим 1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари профилактика инспектори томонидан бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилганда, уларнинг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради. 2. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолайди. Бунда мурожаат «E-himoya orderi» электрон тизими орқали келиб тушган ҳолларда фақат ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган шахсларнинг ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади. Баҳолаш натижаларига кўра хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштиради. Бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилгандан сўнг 24 соат ичида Хабар келиб тушганидан сўнг бир иш куни давомида 6-босқич Шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналар 1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини қабул қилиб олади. Хабар келиб тушиши билан дарҳол 2. Ҳимоя ордери расмийлаштирилган ва ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказади ва тиббий хулоса расмийлаштиради. Уч сутка давомида 3. Тиббий хулосани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади. Тиббий хулоса расмийлаштирилган куннинг ўзида 7-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази 1. Ҳудудий марказларда мавжуд бўш ўринларнинг сонини ўрганади. 2. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун зарур бўлган ҳужжатларни шакллантиради. 3. Хотин-қизларга тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали тегишли ҳудудий марказга юборади ҳамда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га мурожаат қилади. Тиббий хулоса тақдим этилган куннинг ўзида 8-босқич Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштиради. Мурожаат келиб тушган куннинг ўзида 9-босқич Ҳудудий марказлар 1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини қабул қилиб олади, хотин-қизлар билан ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасини тузади ва уларни бошпана (шелтер) билан таъминлайди. Қабул қилиниши билан дарҳол 2. Мультидисциплинар гуруҳ томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини комплекс баҳолайди ва якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурини ишлаб чиқади. 5 иш куни ичида 3. Якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ ижтимоий хизматларни кўрсатади ва натижаси бўйича маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритиб боради. Шартномада белгиланган муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарорига 2-ИЛОВА

Шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда бирламчи кўмак хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича минимал

1. Бирламчи кўмак хоналари камида 4 та ўрин учун мўлжалланган бўлиши, ҳар бир шахс учун ажратиладиган майдон санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган меъёрлардан кам бўлмаслиги лозим.

2. Хоналар ўринлар сонига мос равишда каравотлар, овқатланиш учун стол ва стуллар, тумбалар, шкаф, музлаткич ва телевизор билан жиҳозланиши керак.

3. Хоналар етарли даражада ёруғлик билан таъминланиши, ҳаво айланиш, иситиш ва совитиш тизимлари мунтазам соз ҳолатда сақланиши лозим.

4. Деразалар темир панжаралар билан ҳимояланган бўлиши, эшикка қулф ўрнатилиши, навбатчи ҳамширани зарур ҳолатларда тезкор чақириш қўнғироғи бўлиши, шунингдек, хонага кириш эшиклари ташқарисига кузатув камералари ўрнатилиши лозим.

5. Бирламчи кўмак хоналарида ювиниш хоналари ва ҳожатхона бўлиши, хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари зарур гигиена воситалари (атир совун, шампунь, тиш пастаси, тиш чўткаси, ҳожатхона қоғози, аёллар шахсий гигиена воситаси, болалар учун тагликлар, сочиқлар тўплами) билан таъминланиши зарур.

6. Хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари учун елим ўйинчоқлар тўплами бўлиши керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарорига 3-ИЛОВА

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун зарур инфратузилмани шакллантириш бўйича

Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Муддати Масъул ижрочилар 1. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрининг Е. Алакуз кўчасидаги 54-уй манзилида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази собиқ маъмурий биносини Марказга ўтказиш ҳамда капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва касб-ҳунарга ўргатиш хоналарини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 3. Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари учун Марказ ҳудудига кириш жойида махсус хона қуриш. 2024 йил 30 сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Андижон вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Марказга тегишли ер майдонида касбга тайёрлаш хонаси учун қўшимча бино қуриш. 2. Касбга тайёрлаш хонасини зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 3. Марказ ҳудудини ободонлаштириш. 2024 йил 30 сентябрь Андижон вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Бухоро вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Бухоро вилояти Когон шаҳрининг «Туркистон» маҳалласи Ватанпарвар кўчасидаги 4-уй манзилида жойлашган Когон шаҳар прокуратурасининг собиқ маъмурий биносини Марказга ўтказиш. 2. Марказ биносини таъмирлаш ва Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. 2024 йил 30 сентябрь Бухоро вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 4. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Жиззах вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Марказ биносини реконструкция қилиш, шу жумладан, болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. 2024 йил 31 июль Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2. Марказ кутубхонасини зарур мебель жиҳозлари, шу жумладан китоб жавонлари ва адабиётлар билан таъминлаш. 2024 йил 30 сентябрь 5. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Наманган вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. Марказ ҳудудида махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. 2024 йил 30 сентябрь Наманган вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 6. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Навоий вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Навоий вилояти Навоий шаҳрининг Меъморлар кўчасидаги 2-уй манзилида жойлашган Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармасига тегишли бинони Марказга ўтказиш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва касб-ҳунарга ўргатиш хоналарини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 2024 йил 30 сентябрь Навоий вилояти ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 7. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Самарқанд вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Марказ биносини замонавий талаблар асосида таъмирлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Марказ биносини таъмирлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар (лойиҳа)ни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритиш. 2024 йил 30 июнь Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3. Келишилган лойиҳа асосида бинони таъмирлаш. 2024 йил 31 декабрь 8. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг Тараққиёт маҳалласи Хондамир кўчасидаги 19-уй манзилида жойлашган Асаб касалликлари диспансерининг собиқ биносини Марказга ўтказиш ва таъмирлаш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. 2024 йил 30 сентябрь Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 9. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сурхондарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Марказ биносини таъмирлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. 3. Марказ биносини ичимлик суви таъминоти тармоғига улаш. 2024 йил 30 сентябрь Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 10. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Фарғона вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Марказ биносини жорий таъмирлаш ва марказ ётоқхонасини зарур мебеллар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш. 2024 йил 30 сентябрь Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 11. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. Марказ биносини реконструкция қилиш ҳамда болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. 2024 йил 30 сентябрь Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 12. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Хоразм вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. 2024 йил 30 сентябрь Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 13. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қашқадарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. 1. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг Шўртан МФЙ Насаф кўчасидаги 1б-уй манзилида жойлашган Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бинонинг бўш турган қисмини Марказга ўтказиш ва жорий таъмирлаш. 2. Марказ ҳудудида махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш. 3. Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари учун Марказ ҳудудига кириш жойида махсус хона қуриш. 2024 йил 30 сентябрь Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 14. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент шаҳар ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш. 2024 йил 30 сентябрь Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 25 июнь,

354-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2024 й., 09/24/354/0449-сон; 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон; 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон; 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

TALABLAR

“YOʻL XARITASI”

Tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tizimini yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 10-maydagi PQ-175-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 10-maydagi PQ-175-son qarori bilan:

xotin-qizlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik holati ichki ishlar organlari navbatchilik qismining “102” telefon raqamlariga kelib tushgan murojaatlar asosida ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan roʻyxatga olinishi;

tazyiq va zoʻravonlikka uchragan, oʻz joniga suiqasd qilgan yoki oʻz joniga qasd qilishga moyilligi boʻlgan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari (keyingi oʻrinlarda — xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari) dastlab shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarning birlamchi koʻmak xonasiga (keyingi oʻrinlarda — birlamchi koʻmak xonasi) joylashtirilishi hamda ularga birinchi tibbiy yordam koʻrsatilishi;

2024-yil 1-iyundan boshlab shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarda birlamchi koʻmak xonasi Jizzax, Navoiy va Xorazm viloyatlarida, 2024-yil 1-oktabrdan boshlab respublikaning qolgan barcha hududlarida tashkil etilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmat koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining hududiy markazlariga (keyingi oʻrinlarda — hududiy markazlar) joylashtirish va vaqtincha boshpana (shelter) bilan taʼminlash hamda ulardan chiqarish;

xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida shakllantirish va yuritish;

xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazlari) hamda hududiy markazlar tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar va ularning monitoringi.

3. Belgilansinki:

birlamchi koʻmak xonasi tashkil etilguniga qadar xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga qoʻshimcha reabilitatsiyaga muhtojlik aniqlangan hollarda, himoya orderi asosida hududiy markazlariga joylashtiriladi;

“112” yagona dispetcherlik xizmati hamda 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ga tazyiq va zoʻravonlik holatlari boʻyicha murojaatlar kelib tushganda, mutaxassislar tomonidan xotin-qizlarga ijtimoiy, psixologik, huquqiy hamda boshqa masalalarda maslahat berish va axborot taqdim etish kabi xizmatlar koʻrsatiladi. Bunda xotin-qizlarga shoshilinch ruhiy, psixoterapevtik va huquqiy yordam koʻrsatish hamda tazyiq yoki zoʻravonlik sodir etgan shaxslarga chora koʻrish zarur boʻlgan hollarda, mazkur qoʻngʻiroqlar ichki ishlar organlari navbatchilik qismining “102” telefon raqamlariga yoʻnaltiriladi;

patronaj hamshirasi tomonidan xonadonlarga tashrif buyurish jarayonida kuzatilgan xotin-qizlarga tazyiq yoki zoʻravonlik holati yuzasidan zudlik bilan majburiy ravishda ichki ishlar organlari xabardor qilinadi;

tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlarga mazkur qaror talablari asosida ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi uchun Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazi masʼul hisoblanadi;

hududiy markazlar tomonidan ishlab chiqilgan yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturi davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan oʻz vakolatlari doirasida bajarilishi majburiy hisoblanadi.

3 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2026 — 2030-yillarga moʻljallangan Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2025-yil 24-dekabrdagi PF-256-son Farmoni bilan jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining hududiy markazlariga boshqalardan alohida joylashtirilishi mumkinligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

3 2 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

jinsiy zoʻravonlikdan jabrlangan bolaning hayotiy vaziyati “Inson” markazlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining “Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash, himoya qilish rejasini ishlab chiqish hamda uni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2025-yil 14-iyuldagi 440-son qarorida belgilangan tartibda baholanadi;

baholash natijalari asosida jinsiy zoʻravonlikdan jabrlangan bola ota-onasidan (ularning biridan) yoki uni oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan olib qoʻyilganda, tegishli “Inson” markazining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan tasdiqlangan namunadagi qarori bilan hududiy markazlarga boshqalardan alohida joylashtirilishi mumkin.

4. Quyidagilar:

Shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarda birlamchi koʻmak xonalarini tashkil etish va jihozlash boʻyicha minimal talablar 2-ilovaga muvofiq;

Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlarida ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish uchun zarur infratuzilmani shakllantirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Agentlik Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda xotin-qizlarni kasbga oʻqitish, ish bilan taʼminlash davrida ularning farzandlariga qarab turish xizmatini tashkil etish zaruratidan kelib chiqib, hududiy markazlarga Agentlik tizimi tashkilotlarining mavjud shtat birliklari doirasida qoʻshimcha tarbiyachi shtat birligini kiritishga ruxsat berilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda Jizzax, Navoiy va Xorazm viloyatlarida, respublikaning qolgan barcha hududlarida esa 2024-yil 1-sentabrga qadar shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarda 2-ilovaga muvofiq minimal talablar asosida tunu kun ishlaydigan birlamchi koʻmak xonalari tashkil etilishini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hamda Agentlik bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari, shuningdek, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari uchun tazyiq hamda zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarni koʻrsatish hamda ularning ijtimoiylashuvini taʼminlash tizimini tashkil etish boʻyicha malaka oshirish kurslarini tashkil etsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Agentlik, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda 2024-yil 1-sentabrga qadar mazkur qarorda nazarda tutilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimini takomillashtirish va zaruratga koʻra uning boshqa axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-iyundagi 354-son qaroriga 1-ILOVA

Tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmat koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament tazyiq va zoʻravonlikka uchragan, oʻz joniga suiqasd qilgan yoki oʻz joniga qasd qilishga moyilligi boʻlgan xotin-qizlar hamda ularning voyaga yetmagan farzandlariga (keyingi oʻrinlarda — xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari), shuningdek, jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan shaxslar, boshqa jismoniy hamda yuridik shaxslar tomonidan tazyiq va zoʻravonlik holati toʻgʻrisida quyidagi shakllarda murojaat qilinadi:

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazlari) yoki ijtimoiy xodimga;

ichki ishlar organlari navbatchilik qismining “102” telefon raqamlariga yoki bevosita profilaktika inspektorlariga. Bunda tibbiyot muassasalari masʼullari zoʻravonlikdan jabrlanib, shoshilinch tibbiy xizmat koʻrsatuvchi sogʻliqni saqlash muassasalariga murojaat qilgan xotin-qizlar haqida ichki ishlar organlari navbatchilik qismining “102” telefon raqami bilan birga 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ga ham xabar berishlari lozim;

“112” yagona dispetcherlik xizmati hamda 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ga;

Xotin-qizlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik holatlari haqida xabar bergan uchinchi shaxslar haqidagi maʼlumotlar davlat organlari va tashkilotlari tomonidan sir tutilishi taʼminlanadi.

3. Tazyiq va zoʻravonlik holati “102” qisqa raqamiga hamda profilaktika inspektorlariga kelib tushgan murojaatlar asosida ichki ishlar organlari tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.

4. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga, shuningdek, jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalarga ijtimoiy xizmatlar “Inson” markazlari, Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining hududiy markazlari (keyingi oʻrinlarda — hududiy markazlar) tomonidan koʻrsatiladi. Bunda jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish ular uchun ishlab chiqilgan himoya qilish rejasiga muvofiq tashkil etiladi.

Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish jarayoniga nodavlat notijorat tashkilotlari davlat ijtimoiy buyurtmasi orqali jalb etilishi mumkin.

Zarur hollarda xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga, shu jumladan til (nutq) yoki sensor funksiyalari buzilgan nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish jarayoniga tor doiradagi mutaxassislar jalb etiladi.

5. “Inson” markazlari xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga kunduzgi qatnov shaklida qisqa hamda uzoq muddatli ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlar koʻrsatadi.

Mazkur turdagi xizmatlarni koʻrsatish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan belgilanadi.

6. Hududiy markazlar tomonidan yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturiga muvofiq 6 oy muddatgacha vaqtinchalik boshpana (shelter) oziq-ovqat va shaxsiy gigiyena vositalari bilan taʼminlash, ijtimoiy reabilitatsiya, huquqiy, psixologik va mazkur Reglamentga muvofiq boshqa turdagi xizmatlar koʻrsatiladi.

2-bob. Tazyiq va zoʻravonlik toʻgʻrisidagi murojaatlarni qabul qilish hamda shaxsning holatini baholash

1-§. “Inson” markazlari tomonidan tazyiq va zoʻravonlik toʻgʻrisidagi murojaatlarni qabul qilish, shaxsning holatini baholash va xizmatlar koʻrsatish

7. “Inson” markazlari tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlarning murojaati asosida soʻrovnoma oʻtkazgan holda ularning holatini baholaydi.

Soʻrovnoma shakli va uni oʻtkazish tartibi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.

8. “Inson” markazlari baholash natijalari hamda xotin-qizlarning roziligi asosida quyidagi chora-tadbirlardan birini yoki bir nechtasini amalga oshiradi:

kunduzgi qatnov shaklida qisqa va uzoq muddatli ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlarni koʻrsatish;

shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarning birlamchi koʻmak xonalariga (keyingi oʻrinlarda — birlamchi koʻmak xonalari) joylashtirish;

tazyiq va zoʻravonlik holatini ichki ishlar organlari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazish hamda himoya orderini rasmiylashtirish choralarini koʻrish uchun “102” qisqa raqamiga xabar berish.

9. Xotin-qizlar kunduzgi qatnov shaklida qisqa va uzoq muddatli ijtimoiy, psixologik hamda huquqiy xizmatlarni tanlagan taqdirda, “Inson” markazlari tomonidan oʻtkazilgan soʻrovnoma natijalari va xotin-qizlarning tanloviga muvofiq quyidagi xizmatlar koʻrsatiladi:

a) psixologik xizmatlar;

b) shoshilinch tibbiy yordam olishga koʻmaklashish;

v) qonunchilikka muvofiq huquqiy xizmatlar;

g) himoya orderini olishda koʻmaklashish;

d) xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining yoʻqotilgan hujjatlarini qayta tiklashga koʻmaklashish;

e) “Inson” markazlari tomonidan koʻrsatilmaydigan boshqa turdagi davlat xizmatlaridan foydalanishga koʻmaklashish;

j) kasb-hunar oʻrganish istagini bildirgan xotin-qizlarni hududlardagi monomarkaz va kasb-hunarga oʻqitish markazlarida kasbga oʻrgatish uchun yoʻllanma berish.

Baholash natijalariga koʻra “Inson” markazlari tomonidan qonunchilik hujjatlari va ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar ham koʻrsatilishi mumkin.

2-§. Tazyiq va zoʻravonlik toʻgʻrisidagi murojaatlarni qabul qilish va shaxsning holatini baholash

10. Tazyiq va zoʻravonlik, oʻz joniga suiqasd qilish (shu jumladan, oʻz joniga qasd qilishga moyilligi boʻlgan holatlarda) holatiga doir murojaatlar bevosita jabrlanganlar, jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan, “112” yagona dispetcherlik xizmati hamda “1146” qisqa raqamli “ishonch telefoni” operatorlari, ijtimoiy xodimlar va patronaj hamshiralarining “102” qisqa raqamiga bergan xabari asosida ichki ishlar organlari tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda roʻyxatga olingan murojaatlar “Inson” markazlarini xabardor qilgan holda, darhol profilaktika inspektoriga taqdim etiladi.

11. Murojaat boʻyicha:

a) 24 soat ichida profilaktika inspektori:

xotin-qizlarga himoya orderini rasmiylashtirish hamda zaruratga koʻra ularni birlamchi koʻmak xonalariga joylashtirish uchun tegishli dalolatnomani rasmiylashtirish choralarini koʻradi;

tazyiq va zoʻravonlikni sodir etgan shaxs bilan suhbat oʻtkazadi;

jabrlangan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlarga ehtiyoji mavjudligini aniqlaydi va bu haqida “E-himoya orderi” elektron tizimiga maʼlumot kiritadi.

b) bir ish kuni ichida ijtimoiy xodim xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining holatini dastlabki tarzda baholaydi. Bunda murojaat “E-himoya orderi” elektron tizimi orqali kelib tushgan hollarda faqat ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlardan foydalanish istagini bildirgan shaxslarning holati dastlabki baholashdan oʻtkaziladi.

Baholash natijalariga koʻra xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari roziligi asosida birlamchi koʻmak xonasiga joylashtiradi.

Bunda xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari profilaktika inspektori tomonidan birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilganda, ijtimoiy xodim 24 soat ichida ularning holatini dastlabki tarzda baholash choralarini koʻradi.

12. Xotin-qizlar birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilishga rozilik bildirmagan taqdirda, ijtimoiy xodim ularga “Inson” markazlari orqali mazkur Reglamentning 9-bandida belgilangan xizmatlardan foydalanishni taklif qiladi.

3-bob. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirish

13. Birlamchi koʻmak xonalari kamida toʻrtta oʻrindan iborat boʻladi va sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq jihozlanadi.

14. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari birlamchi koʻmak xonalariga uch sutkadan koʻp boʻlmagan muddatga “Inson” markazlarining yoʻllanmasi yoki profilaktika inspektori tomonidan rasmiylashtirilgan dalolatnoma asosida joylashtiriladi.

Yoʻllanma shakli Agentlik va Sogʻliqni saqlash vazirligi, dalolatnoma shakli esa Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

15. Birlamchi koʻmak xonasiga olib kelingan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining talablaridan kelib chiqib, zudlik bilan quyidagi xizmatlar koʻrsatiladi:

shoshilinch qabul boʻlimi shifokori tomonidan olib kelingan vaqtda jarohatlar mavjud boʻlganda yoki xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari shikoyatiga koʻra tibbiy yordam;

xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining ruhiy holatini tekshirish uchun psixiatr koʻrigi.

16. Birlamchi koʻmak xonalariga joylashtirilgan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari ovqat hamda shaxsiy gigiyena vositalari bilan taʼminlanadi.

17. Birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilgan xotin-qizlar bilan “Inson” markazlarining ijtimoiy xodimi suhbat oʻtkazadi hamda ularning xohishiga koʻra ushbu Reglamentning 9-bandi “a” va “v — j” kichik bandlarida belgilangan xizmatlar koʻrsatiladi.

18. Ijtimoiy xodim xotin-qizlar bilan qoʻshimcha suhbat oʻtkazish orqali ularning hududiy markazlarning chuqurlashtirilgan reabilitatsiya xizmatlaridan foydalanish istagini aniqlaydi.

Bunda hududiy markazlarga joylashtirish uchun xotin-qizlarga himoya orderi rasmiylashtirilgan boʻlishi lozim.

19. Hududiy markazlarga joylashtirishga yoki himoya orderi rasmiylashtirishga rozilik bildirmagan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari “Inson” markazlarining psixologlar guruhi va huquqiy masalalarda ekspert maslahatchi xizmatlaridan foydalanishi mumkin.

20. Himoya orderi rasmiylashtirilgan va hududiy markazlarning chuqurlashtirilgan reabilitatsiya xizmatlaridan foydalanish istagini bildirgan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari birlamchi koʻmak xonalarida mazkur Reglamentning 21-bandidagi kasalliklar mavjudligini aniqlash yuzasidan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

21. Quyidagi kasalliklar mavjud boʻlgan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari hududiy markazlarga joylashtirilmaydi:

bemorning oʻzi va atrofdagilar uchun xavfli boʻlgan qoʻpol hamda xulqiy buzilishlar bilan kechadigan ruhiy kasalliklar, xususan, tez-tez (har oyda 5-martadan koʻp) tutqanoq sodir boʻladigan epilepsiya, muntazam tutqanoqlarga, epileptik maqomga, kun oxiriga borib boʻshashuvchanlikka, disforiyalarga moyillik kasalliklari;

jarayonning faol bosqichidagi sil kasalligi;

yuqumli teri va soch kasalliklari;

oʻtkir yuqumli kasalliklar;

salbiy jarayondagi, yomon holatda oʻtadigan shish kasalliklari va retsidivlari;

tanosil kasalliklari (OIV infeksiyasi bundan mustasno).

Mazkur bandda nazarda tutilgan kasalliklar aniqlangan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari tegishli davolash-profilaktika muassasalariga yuborilganda, “Inson” markazlari tomonidan zarur hollarda masofadan turib xizmatlar koʻrsatiladi hamda ushbu muassasalardan chiqarilgandan soʻng ijtimoiy xodim ularni rozilik asosida hududiy markazlarga joylashtirish choralarini koʻradi. Bunda xotin-qizlarga berilgan himoya orderining muddati tugagan holatlarda ham ular hududiy markazlarga joylashtirilishi mumkin.

Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarida mazkur bandda nazarda tutilgan kasalliklar aniqlanmagan taqdirda, shoshilinch qabul boʻlimi tibbiy xulosa rasmiylashtiradi hamda “Inson” markazlariga taqdim etadi.

4-bob. Hududiy markazlarga xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini, shuningdek, jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalarni joylashtirish hamda reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish

22. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari hududiy markazlarga mazkur Reglamentga ilovaga muvofiq sxema asosida joylashtiriladi.

22 1 . Jinsiy zoʻravonlikdan jabrlangan bolalar qonunchilikda belgilangan tartibda ota-onasidan (ularning biridan) yoki ularni oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan olib qoʻyilganda, tegishli “Inson” markazining qarori bilan hududiy markazlarga boshqalardan alohida joylashtirilishi mumkin.

Bunda hududiy markazlarga joylashtirilgan jinsiy zoʻravonlikdan jabrlangan bolalarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish, ularning hududiy markazlarda boʻlish tartibi va muddatlari ular uchun ishlab chiqilgan himoya qilish rejasiga asosan mazkur bobda belgilangan tartibda tashkil etiladi.

23. Xotin-qizlar hududiy markazlarning chuqurlashtirilgan reabilitatsiya xizmatlaridan foydalanish istagini bildirgan taqdirda, “Inson” markazlari bir ish kuni ichida xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini yashash joyidagi hududiy markazga joylashtirish uchun quyidagilarni amalga oshiradi:

hududiy markazda boʻsh oʻrin mavjudligini aniqlaydi;

xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat (fuqarolik pasporti, identifikatsiyalovchi ID-karta, tugʻilganlik haqida guvohnoma) maʼlumotlarini shakllantiradi.

24. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining yashash joyidagi hududiy markazda boʻsh oʻrin mavjud boʻlmasa, ushbu hududga yaqin boʻlgan yoxud ularning xohishiga koʻra boshqa hududiy markaz tanlanadi.

Bunda hududiy markazlarda boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlmasa yoki xotin-qizlarning xohishiga koʻra ular nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashkil etilgan reabilitatsiya markazlariga ham yuborilishi mumkin.

25. “Inson” markazi shu kunning oʻzida ushbu Reglamentning 21 va 23-bandlarida nazarda tutilgan hujjat va maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) orqali tegishli hududiy markazga yuboradi.

26. Quyidagi holatlarda xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari hududiy markazlarga joylashtirilmaydi:

xotin-qizlar tomonidan hududiy markazlarga joylashtirishga rozilik bildirilmaganda yoki himoya orderi olish rad etilganda;

mazkur Reglamentning 21-bandida belgilangan kasalliklar aniqlanganda.

27. “Inson” markazi zarur maʼlumot va hujjatlar shakllantirilganidan soʻng xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini hududiy markazlarga joylashtirish uchun tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasi (boʻlimi)ga murojaat qiladi.

Bunda tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasi (boʻlimi) “Inson” markazining murojaati kelib tushgan kunning oʻzida xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan bolalarini hududiy markazlarga olib boradi.

28. Hududiy markaz “Ijtimoiy himoya” AT orqali ushbu Reglamentning 21 va 23-bandlarida nazarda tutilgan maʼlumot va hujjatlarni olgan kunning oʻzida xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini boshpana (shelter) bilan taʼminlaydi.

29. Hududiy markazlar xotin-qizlar bilan ular yetib kelgan kunning oʻzida ijtimoiy xizmat koʻrsatish shartnomasini imzolaydi.

Bunda besh ish kuni ichida xotin-qizlarning holati hududiy markazning ijtimoiy xodimi, huquqshunos va psixologdan iborat multidissiplinar guruh tomonidan soʻrovnoma orqali kompleks baholash oʻtkaziladi hamda baholash natijalari boʻyicha yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturi ishlab chiqiladi.

Soʻrovnoma shakli va uni oʻtkazish tartibi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.

30. Hududiy markazlar tomonidan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturiga muvofiq quyidagi xizmatlar koʻrsatiladi:

xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga tibbiy, psixologik, ijtimoiy, huquqiy va boshqa xizmatlarni koʻrsatish;

voyaga yetmagan farzandlarini eng yaqin hududdagi maktabgacha yoki oʻrta taʼlim muassasalariga vaqtincha joylashtirishni tashkil etish;

xotin-qizlarga yordam koʻrsatishda mutaxassis zarur boʻlgan hollarda suitsidolog, psixoterapevt, bolalar psixologi, tibbiy ruhshunoslar va boshqa mutaxassislarni shartnoma asosida jalb etish;

xotin-qizlarni kasb-hunarga oʻrgatish, ularga hududlardagi monomarkaz va kasb-hunarga oʻqitish markazlarida kasbga oʻrgatishga yoʻllanma berish;

xotin-qizlarni kasbga oʻqitish, ish bilan taʼminlash davrida ularning voyaga yetmagan farzandlariga tarbiyachi biriktirish;

madaniy-maʼrifiy tadbirlarni tashkil etish;

xotin-qizlarning bandligini taʼminlashga koʻmaklashish.

Xotin-qizlarning voyaga yetmagan farzandlari maktabgacha yoki oʻrta taʼlim muassasalariga vaqtincha joylashtirilganda, ularni taʼlim muassasasiga olib borish va olib kelish hududiy markaz tomonidan taʼminlanadi.

Hududiy markazlar tomonidan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga qonunchilik hujjatlari hamda ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa ijtimoiy xizmatlar ham koʻrsatilishi mumkin.

31. Hududiy markazlar xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturida nazarda tutilgan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi, shuningdek, boshqa chora-tadbirlarning amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boradi.

5-bob. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini hududiy markazlardan chiqarish tartibi

32. Quyidagilar xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini hududiy markazlardan chiqarishga asos boʻladi:

shartnomada belgilangan hududiy markazlarda boʻlish muddatining tugashi;

koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlar natijasida xotin-qizlarda oʻz joniga qasd qilishga moyillik xavfining bartaraf etilganligi (tibbiy ruhshunos yoxud suitsidologning xulosasiga muvofiq);

xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining sogʻligʻi yomonlashishi, shuningdek, ruhiy holatining buzilishi natijasida davolash-profilaktika muassasasiga statsionar davolanish uchun joylashtirilishi;

xotin-qizlarning hududiy markazlardan chiqarish haqidagi arizasi;

hududiy markazlarning ichki tartib-qoidalarini va shartnoma shartlarini muntazam yoki bir marta qoʻpol ravishda buzish;

xotin-qizlarning vafot etishi.

Sogʻligʻining yomonlashishi, shuningdek, ruhiy holatining buzilishi natijasida davolash-profilaktika muassasasiga statsionar davolanish uchun joylashtirilgan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari ushbu muassasalarda davolanib chiqqanlaridan soʻng hududiy markazlarga qayta joylashtiriladi.

Bunda xotin-qizlar davolash muassasasiga joylashtirilganda, ularning hududiy markazlardagi joyi saqlab turiladi.

33. Mazkur Reglamentning 32-bandida keltirilgan asoslardan biri mavjud boʻlganda, xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari tegishli “Inson” markazini axborot tizimi orqali xabardor qilgan holda chiqariladi.

34. Boshqa hududda joylashtirilgan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining yoʻl xarajatlari (poyezd, avtobus) hududiy markazlar mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

6-bob. “Inson” markazlari va hududiy markazlar xizmatlaridan foydalangan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining monitoringi

35. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining ijtimoiylashuv holati monitoringi:

birlamchi koʻmak xonalari xizmatidan foydalangan, biroq hududiy markazlarga joylashtirilmagan xotin-qizlarga nisbatan ular ishonch bildirgan “Inson” markazi xodimi tomonidan;

hududiy markazdan chiqarilgan xotin-qizlarga nisbatan ular ishonch bildirgan hududiy markaz xodimi tomonidan olti oy davomida masofadan turib aloqa vositalaridan foydalangan holda amalga oshiriladi.

Bunda xotin-qizlarning iltimosiga koʻra monitoring “Inson” markazi ijtimoiy xodimi tomonidan joyiga chiqqan holda suhbat oʻtkazish orqali amalga oshirilishi mumkin.

Joyiga chiqqan holda monitoring jarayoniga xotin-qizlarning roziligi asosida xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori hamda boshqa zarur mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

36. Monitoring davrida oʻz oilasiga qaytgan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik holatining mavjudligi oʻrganiladi.

37. Monitoring natijalari boʻyicha maʼlumotlar “Inson” markazlari va hududiy markazlar xodimlari tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boriladi.

38. “Inson” markazining ijtimoiy xodimi, profilaktika inspektori va xotin-qizlar faoli oʻz vakolatlari doirasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

39. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarning sifati uchun hududiy markazlar direktorlari shaxsan javob beradi.

40. “Inson” markazlari va hududiy markazlar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan shaxsga doir maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

41. “Inson” markazlari, hududiy markazlar, davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan ushbu Reglament talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya amalga oshiradi.

42. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari “Inson” markazlari hamda hududiy markazlar xodimlarining xatti-harakatlari ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

43. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmat koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga ILOVA

Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining hududiy markazlariga joylashtirish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish markazi Xotin-qizlarning murojaati asosida soʻrovnoma oʻtkazgan holda ularning holatini baholaydi va zarur hollarda shoshilinch qabul boʻlimlari mavjud shifoxonalarning birlamchi koʻmak xonalariga joylashtirish va himoya orderini rasmiylashtirish uchun ichki ishlar organiga xabar berish choralarini koʻradi. Tazyiq va zoʻravonlik hodisasi aniqlanishi bilan darhol Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanganlar, jismoniy va yuridik shaxslar, ijtimoiy xodimlar, patronaj hamshiralari, “112” yagona dispetcherlik xizmati hamda “1146” qisqa raqamli “ishonch telefoni” operatorlari Tazyiq va zoʻravonlik hodisasi toʻgʻrisida ichki ishlar organlarining navbatchilik qismi telefon raqami — “102”ga xabar beradi. 2-bosqich Ichki ishlar organlarining navbatchilik qismi telefon raqami — “102” operatori Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanganlar, jismoniy va yuridik shaxslar, ijtimoiy xodimlar, patronaj hamshiralarining tazyiq va zoʻravonlik hodisasi toʻgʻrisidagi murojaatni tegishli ichki ishlar organiga yoʻnaltiradi. Xabar kelib tushishi bilan darhol 3-bosqich Hududiy ichki ishlar organi Murojaatni roʻyxatdan oʻtkazadi, hodisa boʻyicha profilaktika inspektorini biriktiradi va tegishli “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazini xabardor qiladi. Xabar kelib tushishi bilan darhol 4-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Hodisa toʻgʻrisida xabardor qilinganidan soʻng ijtimoiy xodimni biriktiradi. Xabar kelib tushishi bilan darhol 5-bosqich Profilaktika inspektori 1. Xotin-qizlarga himoya orderini rasmiylashtirish hamda zaruratga koʻra ularni birlamchi koʻmak xonalariga joylashtirish uchun tegishli dalolatnomani rasmiylashtirish choralarini koʻradi. 2. Tazyiq va zoʻravonlikni sodir etgan shaxs bilan suhbat oʻtkazadi. 3. Jabrlangan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlarga ehtiyoji mavjudligini aniqlaydi va bu haqida “E-himoya orderi” elektron tizimiga maʼlumot kiritadi. Xabar kelib tushganidan soʻng 24 soat ichida Ijtimoiy xodim 1. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari profilaktika inspektori tomonidan birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilganda, ularning holatini dastlabki tarzda baholash choralarini koʻradi. 2. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining holatini dastlabki tarzda baholaydi. Bunda murojaat “E-himoya orderi” elektron tizimi orqali kelib tushgan hollarda faqat ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlardan foydalanish istagini bildirgan shaxslarning holati dastlabki baholashdan oʻtkaziladi. Baholash natijalariga koʻra xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari roziligi asosida birlamchi koʻmak xonasiga joylashtiradi. Birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilgandan soʻng 24 soat ichida Xabar kelib tushganidan soʻng bir ish kuni davomida 6-bosqich Shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalar 1. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini qabul qilib oladi. Xabar kelib tushishi bilan darhol 2. Himoya orderi rasmiylashtirilgan va hududiy markazlarning chuqurlashtirilgan reabilitatsiya xizmatlaridan foydalanish istagini bildirgan shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi va tibbiy xulosa rasmiylashtiradi. Uch sutka davomida 3. Tibbiy xulosani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga taqdim etadi. Tibbiy xulosa rasmiylashtirilgan kunning oʻzida 7-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi 1. Hududiy markazlarda mavjud boʻsh oʻrinlarning sonini oʻrganadi. 2. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari uchun zarur boʻlgan hujjatlarni shakllantiradi. 3. Xotin-qizlarga tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali tegishli hududiy markazga yuboradi hamda xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini hududiy markazlarga joylashtirish uchun tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasi (boʻlimi)ga murojaat qiladi. Tibbiy xulosa taqdim etilgan kunning oʻzida 8-bosqich Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasi (boʻlimi) Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini hududiy markazlarga joylashtiradi. Murojaat kelib tushgan kunning oʻzida 9-bosqich Hududiy markazlar 1. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarini qabul qilib oladi, xotin-qizlar bilan ijtimoiy xizmat koʻrsatish shartnomasini tuzadi va ularni boshpana (shelter) bilan taʼminlaydi. Qabul qilinishi bilan darhol 2. Multidissiplinar guruh tomonidan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining holatini kompleks baholaydi va yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturini ishlab chiqadi. 5 ish kuni ichida 3. Yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturiga muvofiq ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatadi va natijasi boʻyicha maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritib boradi. Shartnomada belgilangan muddatda

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-iyundagi 354-son qaroriga 2-ILOVA

Shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarda birlamchi koʻmak xonalarini tashkil etish va jihozlash boʻyicha minimal

1. Birlamchi koʻmak xonalari kamida 4 ta oʻrin uchun moʻljallangan boʻlishi, har bir shaxs uchun ajratiladigan maydon sanitariya qoidalari normalari va gigiyena normativlarida belgilangan meʼyorlardan kam boʻlmasligi lozim.

2. Xonalar oʻrinlar soniga mos ravishda karavotlar, ovqatlanish uchun stol va stullar, tumbalar, shkaf, muzlatkich va televizor bilan jihozlanishi kerak.

3. Xonalar yetarli darajada yorugʻlik bilan taʼminlanishi, havo aylanish, isitish va sovitish tizimlari muntazam soz holatda saqlanishi lozim.

4. Derazalar temir panjaralar bilan himoyalangan boʻlishi, eshikka qulf oʻrnatilishi, navbatchi hamshirani zarur holatlarda tezkor chaqirish qoʻngʻirogʻi boʻlishi, shuningdek, xonaga kirish eshiklari tashqarisiga kuzatuv kameralari oʻrnatilishi lozim.

5. Birlamchi koʻmak xonalarida yuvinish xonalari va hojatxona boʻlishi, xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari zarur gigiyena vositalari (atir sovun, shampun, tish pastasi, tish choʻtkasi, hojatxona qogʻozi, ayollar shaxsiy gigiyena vositasi, bolalar uchun tagliklar, sochiqlar toʻplami) bilan taʼminlanishi zarur.

6. Xotin-qizlarning voyaga yetmagan farzandlari uchun yelim oʻyinchoqlar toʻplami boʻlishi kerak.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-iyundagi 354-son qaroriga 3-ILOVA

Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlarida ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish uchun zarur infratuzilmani shakllantirish boʻyicha

T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddati Masʼul ijrochilar 1. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus shahrining E. Alakuz koʻchasidagi 54-uy manzilida joylashgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Pedagoglarni yangi metodikalarga oʻrgatish milliy markazi sobiq maʼmuriy binosini Markazga oʻtkazish hamda kapital taʼmirlash va obodonlashtirish. 2. Markaz hududida bolalar maydonchasi va kasb-hunarga oʻrgatish xonalarini tashkil etish va zarur jihozlar bilan taʼminlash. 3. Milliy gvardiya qoʻriqlash xizmati xodimlari uchun Markaz hududiga kirish joyida maxsus xona qurish. 2024-yil 30-sentabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 2. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Andijon viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Markazga tegishli yer maydonida kasbga tayyorlash xonasi uchun qoʻshimcha bino qurish. 2. Kasbga tayyorlash xonasini zarur jihozlar bilan taʼminlash. 3. Markaz hududini obodonlashtirish. 2024-yil 30-sentabr Andijon viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 3. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Buxoro viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Buxoro viloyati Kogon shahrining “Turkiston” mahallasi Vatanparvar koʻchasidagi 4-uy manzilida joylashgan Kogon shahar prokuraturasining sobiq maʼmuriy binosini Markazga oʻtkazish. 2. Markaz binosini taʼmirlash va Markazda maxsus jihozlangan kasbga tayyorlash xonasini tashkil etish. 2024-yil 30-sentabr Buxoro viloyati hokimligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 4. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Jizzax viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Markaz binosini rekonstruksiya qilish, shu jumladan, bolalar maydonchasi va maxsus jihozlangan kasbga tayyorlash xonasini tashkil etish. 2024-yil 31-iyul Jizzax viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 2. Markaz kutubxonasini zarur mebel jihozlari, shu jumladan kitob javonlari va adabiyotlar bilan taʼminlash. 2024-yil 30-sentabr 5. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Namangan viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. Markaz hududida maxsus jihozlangan kasbga tayyorlash xonasini tashkil etish. 2024-yil 30-sentabr Namangan viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 6. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Navoiy viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Navoiy viloyati Navoiy shahrining Meʼmorlar koʻchasidagi 2-uy manzilida joylashgan Navoiy viloyati Mudofaa ishlari boshqarmasiga tegishli binoni Markazga oʻtkazish. 2. Markaz hududida bolalar maydonchasi va kasb-hunarga oʻrgatish xonalarini tashkil etish va zarur jihozlar bilan taʼminlash. 2024-yil 30-sentabr Navoiy viloyati hokimligi, Mudofaa vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 7. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Samarqand viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Markaz binosini zamonaviy talablar asosida taʼmirlash boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2. Markaz binosini taʼmirlash boʻyicha ishlab chiqilgan takliflar (loyiha)ni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga kiritish. 2024-yil 30-iyun Samarqand viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 3. Kelishilgan loyiha asosida binoni taʼmirlash. 2024-yil 31-dekabr 8. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Sirdaryo viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Sirdaryo viloyati Guliston shahrining Taraqqiyot mahallasi Xondamir koʻchasidagi 19-uy manzilida joylashgan Asab kasalliklari dispanserining sobiq binosini Markazga oʻtkazish va taʼmirlash. 2. Markaz hududida bolalar maydonchasi va maxsus jihozlangan kasbga tayyorlash xonasini tashkil etish. 2024-yil 30-sentabr Sirdaryo viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 9. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Surxondaryo viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Markaz binosini taʼmirlash hamda hududini obodonlashtirish. 2. Markaz hududida bolalar maydonchasi va maxsus jihozlangan kasbga tayyorlash xonasini tashkil etish. 3. Markaz binosini ichimlik suvi taʼminoti tarmogʻiga ulash. 2024-yil 30-sentabr Surxondaryo viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 10. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Fargʻona viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Markaz binosini joriy taʼmirlash va markaz yotoqxonasini zarur mebellar va boshqa jihozlar bilan taʼminlash. 2. Markaz hududida bolalar maydonchasi va maxsus jihozlangan kasbga tayyorlov xonasini tashkil etish. 2024-yil 30-sentabr Fargʻona viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 11. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Toshkent viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. Markaz binosini rekonstruksiya qilish hamda bolalar maydonchasi va maxsus jihozlangan kasbga tayyorlash xonasini tashkil etish. 2024-yil 30-sentabr Toshkent viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 12. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Xorazm viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. Markazda maxsus jihozlangan kasbga tayyorlash xonasini tashkil etish. 2024-yil 30-sentabr Xorazm viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 13. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Qashqadaryo viloyati hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. 1. Qashqadaryo viloyati Qarshi shahrining Shoʻrtan MFY Nasaf koʻchasidagi 1b-uy manzilida joylashgan Qashqadaryo viloyati hokimligiga tegishli binoning boʻsh turgan qismini Markazga oʻtkazish va joriy taʼmirlash. 2. Markaz hududida maxsus jihozlangan kasbga tayyorlov xonasini tashkil etish. 3. Milliy gvardiya qoʻriqlash xizmati xodimlari uchun Markaz hududiga kirish joyida maxsus xona qurish. 2024-yil 30-sentabr Qashqadaryo viloyati hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 14. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish Toshkent shahar hududiy markazi infratuzilmasini mustahkamlash. Markazda maxsus jihozlangan kasbga tayyorlov xonasini tashkil etish. 2024-yil 30-sentabr Toshkent shahri hokimligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 25-iyun,

354-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.06.2024-y., 09/24/354/0449-son; 14.07.2025-y., 09/25/440/0656-son; 02.02.2026-y., 09/26/36/0097-son; 07.10.2026-y., 09/26/539/1004-son)

lex.uz